АСОСИЙ МЕТОДОЛОГИК ЁНДАШУВЛАР ВА ТАМОЙИЛЛАР
1. Илмий мактаблар, метод, методология, методика, тушунчалари.
2. Методларнинг таснифи.
3.Ҳозирги замон методлари: абдукция куматоид, кейс стадис, эвристика.
4. Асосий методологик тамойиллар.
1. Илмий мактаблар, метод, методология, методика тушунчалари.
Илмий мактаблар ўзида муайян шахс, олимнинг илмий фаолияти йўналишини
ўрганиш натижасида шаклланган касб эгалари, олимлар когортаси бўлиб, унда
муайян илмий ғоя, назария доирасида ҳамжиҳатликда фаолият олиб борилади.
Илмий мактаб тушунчаси метод тушунчасидан кенгроқдир.
Илмий мактаблар фан тараққиётида ворисийликни таъминлайди, яъни фандаги
тизимли ривожланишни ўзида намоён қилади. Илмий мактабларнинг парадигмал ва
локал даражалари фарқланади. И.Ньютон, А,Эйнштейн, Н.Бор, И.Пригожин илмий
мактаблари парадигмал даражани намоён қилса, мамлакат, алоҳида олий таълим
муассасалари ёки илмий тадқиқот институтларида фаолият олиб борадиган илмий
мактаблар локал даражани акс эттиради. Илмий мактабнинг парадигмал даражаси
ўз навбатида ўз етакчиларига эга бўлган локал даражадаги илмий мактабларнинг
мажмуини ташкил қилади. Илмий мактабларда бир ёки ундан ортиқ етакчилар
бўлиши мумкин. Илмий мактабда ўзига хос илмий инновацион механизмлар амал
қилади, уларнинг пайдо бўлиши доимо янги ғояларни амалиётга жорий қилишда шу
ғояга акс ғояни илгари сурувчи оппонентлар билан курашида шаклланади. Баъзи
олимларнинг фикрига кўра янги ғоялар илгаридан қотиб қолган эски ғоялардан
амалий аҳамияти билан устиворлик қилади, илмий мактаб вакилларининг шу ғояни
ҳимоя қилиши унинг амалиётга жорий қилинишининг гаровидир. Илмий мактабда
устознинг раҳбарлик маҳорати ва илмий салоҳияти, олимлик масъулияти муҳим
аҳамиятга эга. Илмий мактаблар назарий концепцияларни ривожлантиришга
йўналтирилган илмий ғоялар мажмуи шаклида намоён бўлади. Илмий мактаблар
илгари сурилган ғояларнинг масштаби, уларнинг аҳамиятига кўра бир-биридан фарқ
қилади. Илмий мактабларнинг ўзига хос хусусияти ғояларни умумлаштириш
хоссасига эгалигидир. Илмий мактабларда индивидуал илмий тадқиқот олиб бориш
методи шаклланади.
Метод (юнон. metods — усул) кенг маънода йўл, ижодий фаолиятнинг ҳар
қандай шакли каби маъноларни англатади. Метод у ёки бу шаклда маълум қоида,
тартиб, усул, ҳаракат ва билим мезонларининг йиғиндиси ҳамдир. У тамойиллар,
талаблар тизими бўлиб, субъектни аниқ вазифани бажаришга, фаолиятнинг шу
соҳасида маълум натижаларга эришиш сари йўналтиради. У ҳақиқатни излашда вақт,
кучни тежайди, мақсадга энг яқин ва осон йўл билан етишишга ёрдам беради.
Методнинг асосий вазифаси фаолиятнинг билиш ва бошқа шаклларини
бошқарувдан иборат. Бироқ:
-биринчидан, метод ва методологик муаммоларнинг ролини инкор қилиш ёки
тўғри баҳоламаслик ("методологик негавизм");
-иккинчидан, методнинг аҳамиятини бўрттириш, мутлақлаштириш, уни барча
масалаларнинг калити, илмий янгиликларни яратишнинг энг қулай воситаси
(методологик эйфория), деб тушуниш нотўғридир.
Ҳар қандай метод муайян назария асосида яратилади ва тадқиқотнинг зарурий
шарти сифатида намоён бўлади. Ҳар бир методнинг самарадорлиги унинг чуқур
мазмун ва моҳиятга эгалиги, назариянинг фундаменталлиги билан асосланади. Ўз
навбатида, метод мазмуни кенгайиб боради, яъни билимнинг чуқурлашиши ва
кенгайиши, тажрибага татбиқ этилиши билан методнинг кўлами ҳам ўзгаради.
Илмий билишда нафақат илмий натижа (билимлар мажмуи) ва предметнинг
моҳиятини англаш, балки унга элтувчи йўл, яъни метод ҳам ҳақиқий бўлмоғи лозим.
Шунга кўра, предмет ва методни бир-биридан айри ҳолда тушуниш мумкин эмас. Ҳар
қандай метод у ёки бу даражада реал ҳаётий жараёнларда шаклланади ва яна унга
қайтади. Метод ҳар қандай тадқиқот бошланишида тўла ҳолда намоён бўлмаса-да,
маълум даражада предметнинг сифат ўзгариши билан ҳар сафар янгидан шаклланади.
Метод билиш предмети ва ҳаракатни сунъий равишда боғламайди, балки
уларнинг хусусиятлари ўзгариши билан ўзгариб боради. Илмий тадқиқот предметга
дахлдор далил ва бошқа белгиларни жиддий билишни талаб қилади. У маълум
материалнинг ҳаракати, унинг хусусиятлари, ривожланиш шакллари ва ҳ.к.ларда
намоён бўлади. Демак, методнинг ҳақиқийлиги, энг аввало, тадқиқот (объект)
предметининг мазмуни билан боғлиқ.
Метод субъект билан чамбарчас боғлиқдир. Бошқача қилиб айтган-да, "инсон
умум методологиянинг марказидир" (Фейербах). Иккинчидан, ҳар қандай метод y ёки
бу даражада бошқарув қуроли вазифасини бажаради.
Метод субъект ва объектнинг мураккаб диалектикаси acoсида ривожланади ва
бунда охиргиси ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади. Шу маънода, ҳар қандай метод,
энг аввало, объектив, мазмунли ва конкрет бўлсада, айни пайтда, субъектив ҳамдир.
Бироқ у фақат мавжуд қоидалар тизими эмас, балки объектив илмийликнинг давоми
сифатида намоён бўлади.
Метод методикада конкретлашади. Методика далилий материалларни йиғиш
ва саралаш воситаси, аниқ фаолият туридир. У методологик тамойиллардан фарқ
қилсада, уларга асосланади.
Методлар хилма-хиллигига қараб, турли мезонлар асосида классификация
қилинади. Энг аввало, маънавий, ғоявий (шунингдек, илмий) моддий ва амалий
фаолият методларини ажратмоқ лозим.
Фан тарихида методлар янги назарияларни яратиш жараёнида шаклланади.
Янгилик яратиш санъати янгиликлар жараёнида камол топади. Дастлабки тадқиқот
тажрибада шаклланар экан, метод тадқиқотнинг бошланғич нуқтаси, амалиёт билан
назарияни боғловчи восита сифатида намоён бўлади. Метод ва назариянинг узвий
алоқаси илмий қонунларнинг методологик ролида ўз аксини топади. Ҳар қандай
фанга оид қонун инсонни воқелиқдаги нарса ва ҳодисаларни шу фанга мансуб соҳага
мос фикрлашга ундайди. Масалан, энергиянинг сақланиш қонуни бир вақтнинг ўзида
методологик тамойил бўлиб, y олий нерв фаолиятининг рефлекторлик назарияси,
ҳайвонлар ва инсон ахлоқини тадқиқ қилишнинг методларидан бири ҳамдир.
Илмий тадқиқот жараёни тарихан ишлаб чиқилган методлар асосида амалга
оширилади. Ҳеч ким ҳеч қачон ҳақиқатни йўқдан бор қила олган эмас. Албатта, олим
изланишлар, хатолар қуршовида ҳаракат қилади. Баъзи ҳолларда бир нарсани излаш
жараёнида бутунлай бошқа нарса яратилади.
Метод ўз-ўзидан тадқиқотнинг муваффаққиятли бўлишини таъминлай
олмайди, чунки нафақат яхши метод, балки уни қўллаш маҳорати ҳам муҳимдир.
Илмий билиш жараёнида турли методлардан фойдаланилади. Умумий даражасига
кўра, улар кенг ёки тор кўламда қўлланилади. Ҳар қандай фан ўз предметини
ўрганишда y ёки бу объектнинг моҳиятидан келиб чиқувчи турли хусусий
методлардан фойдаланади. Масалан, ижтимоий жараёнларни ўрганиш методи
оламнинг ижтимоий шакли, унинг қонуниятлари, моҳиятининг хусусиятлари билан
белгиланади.
Методология - фаолиятда қўлланиладиган маълум усуллар тизими (фанда,
сиёсатда, санъатда ва ҳ.к). ва тизим ҳақидаги таълимот ёки метод назарияси
сифатида амал қилади.
Ҳозирги даврда методология фақат илмий билиш соҳаси билан чекланиши
мумкин эмаслиги аён бўлди ва y албатта, билиш чегарасидан чиқиши ва ўз соҳасида
амалиётда ҳам қўлланиши зарур. Бунда билиш ва амалиётнинг узвий алоқадорлигига
эътибор қаратмоқ керак.
Методология фақат методларни эмас, балки тадқиқотни таъминловчи бошқа
воситаларни ҳам ўрганади. Тамойил, қоида ва кўрсатмалар, шунингдек, категория
ҳамда тушунчалар мана шундай воситалар жумласига киради. Номувозий, беқарор
дунё шароитларида воқеликни методологик ўзлаштиришнинг ўзига хос воситаларини
ажратиш фан ривожланишининг «постноклассик», деб номланган ҳозирги босқичида
анча долзарб аҳамият касб этмоқда.
Фан методологияси унинг структураси, тараққиёти, илмий тадқиқот
воситалари ва усуллари, унинг натижаларини асослаш йўллари, билимни тажрибага
татбиқ қилиш механизмлари ва шаклларини ўрганади. Хуллас, методология
методлар йиғиндиси ва фаолият тури ҳақидаги таълимотдир.
8.2.Методларнинг таснифи.
Методлар умумийлик даражаси ва амал қилиш доирасига кўра бир неча гуруҳга
бўлинади. Улар: фан методлари, хусусий илмий методлар, умумилмий тадқиқот
методлари,эмпирик
тадқиқот
методлари,
назарий
тадқиқот
методлари,
умуммантиқий методлар, фанлараро тадқиқот методлари, фалсафа методлари,
ижтимоий-гуманитар фанлар методлари кабилардир. Қуйида уларнинг мазмунини
таҳлил қиламиз.
Фан методлари – маълум фан тармоғига кирувчи ёки фанлар туташган
жойда вужудга келган муайян фан соҳасида қўлланиладиган усуллар тизими. Ҳар бир
фундаментал фан, моҳият-эътибори билан, ўз предметига ва ўзига хос тадқиқот
усулларига эга бўлган соҳалар мажмуидир. Фанда, кўп ҳолларда танланган метод
тадқиқотнинг тақдирини ҳал қилади. Айнан бир далилий материални турли методлар
асосида ўрганиш зиддиятли хулосаларга олиб келиши мумкин. Илмий билишдаги
тўғри методни характерлар экан, Ф.Бэкон уни йўловчининг йўлини ёритувчи чироқ
билан қиёслайди. Нотўғри йўлдан бора туриб, y ёки бу масалани ҳал қилишда
муваффақиятга эришишга умид қилиш мумкин эмас. 3epo нафақат натижа, балки унга
элтувчи йўл ҳам тўғри бўлмоғи лозим.
Фан методларининг гуруҳларга бўлиниши бир нечта асосларга эга. Билиш
жараёнида унинг роли ва ўрни нуқтаи назаридан: формал, эмпирик, назарий
тадқиқот, изоҳлаш, шунингдек, бошқа методларга ажратиш мумкин. Ўз навбатида,
билишнинг сифат ва сон, билвосита ва бевосита оригинал ҳамда фаолиятли
методлари ҳам мавжуд. Методларни танлаш ва турли методик тадқиқот
фаолиятида қўллаш ўрганилаётган ҳодиса табиати ва қўйилган вазифалар билан
характерланади.
Фанлараро тадқиқот методлари–асосан фан соҳалари туташган жойда амал
қиладиган (методологиянинг турли даражаси элементларини бирлаштириш
натижасида юзага келган) бир қанча синтетик ва интегратив усуллар мажмуи.
Мазкур методлар комплекс илмий дастурларни амалга оширишда кенг қўлланилади.
Хусусий илмий методлар – материя ҳаракатининг асосий шаклига мос бўлган
муайян фанда қўлланиладиган билиш усуллари, тамойиллари, тадқиқот усуллари ва
тартиб-таомиллари мажмуи. Механика, физика, кимё, биология ва ижтимоий-
гуманитар фанларнинг методлари шулар жумласидандир. Хусусий фанлар
методларининг ўзига хос хусусиятлари моддий ифодасини топган билиш воситалари:
микрофизикада зарраларни тезлатгичлар, тиббиётда аъзолар фаолиятини қайд этувчи
турли ўлчагичлар ва шу кабилар ҳозирги замон методологик тадқиқотининг муҳим
таркибий қисми ҳисобланади.
Эмпирик тадқиқот методлари. Ўрганилаётган ҳар қандай объект ҳақида
эгалланадиган билвосита билим эмпирик билиш деб аталади.Кузатиш эмпирик
билишнинг асосий методидир. Кузатиш–нарса ва ҳодисаларни изчил пассив кузатиш
бўлиб, унда асосан, сезги аъзоларининг маълумотларига таянади. Кузатиш
жараёнида биз билиш объектининг нафақат ташқи томонлари ҳақида, балки,
пировард мақсад сифатида унинг муҳим хосса ва муносабатлари ҳақида ҳам билим
оламиз. Кузатиш бевосита ёки турли асбоблар ва бошқа техник ускуналар ёрдамида
билвосита амалга оширилиши мумкин. Фан ривожланиши билан кузатиш тобора
мураккаблашиб, унинг воситалари кўпайиб бормоқда. Илмий кузатишга қўйиладиган
асосий талаблар: мақсад (кузатиш объекти)нинг аниқлиги; қайта кузатиш орқали
ёки бошқа методлар (масалан, эксперимент) ёрдамида назорат қилиш мумкинлиги.
Кузатиш натижаларини талқин қилиш, асбобларнинг кўрсаткичларини ўқиш ва шу
кабилар муҳим аҳамиятга эга. Кузатув илмий билиш учун ўта зарур, чунки у бўлмаса,
фан бошланғич ахборот ололмас, илмий далиллар ва эмпирик маълумотларга эга
бўлмас, ўз-ўзидан маълумки, назарий билимни ҳам қуриб бўлмас эди. Кузатув илмий
билиш учун ўта зарур, чунки у бўлмаса, фан бошланғич ахборот ололмас, илмий
далиллар ва эмпирик маълумотларга эга бўлмас, ўз-ўзидан маълумки, назарий
билимни ҳам қуриб бўлмас эди.
Шунингдек, кузатувнинг ташкил этилишига боғлиқ ҳолда у очиқ ва яширин,
дала ва лаборатория кузатуви, қайд этиш турига кўра – қайд этувчи, баҳоловчи ва
аралаш бўлади. Ахборот олиш турига кўра кузатувлар бевосита ва инструментал
турларга бўлинади. Ўрганилаётган объектларни қамраб олиш ҳажмига кўра эса ялпи
ва танлаб кузатиш фарқланади; такрорланишига кўра – доимий, даврий ва бир
марталик кузатувлар бўлади. Кузатувнинг тез-тез учраб турадиган хили – ўз-ўзини
кузатув бўлиб, у, масалан, псиҳологияда кенг тарқалган.
Бироқ кузатув билиш услуби сифатида қатор жиддий камчиликларга ҳам эга.
Тадқиқотчининг шахсий хусусиятлари, унинг манфаатлари, ниҳоят, унинг
псиҳологик ҳолати кузатув натижаларига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин.
Тадқиқотчи муайян натижага эга бўлиш, ўзида мавжуд фаразларни тасдиқлашга
қаратилганида кузатувнинг объектив натижаларини бузилишига янада кўпроқ мойил
бўлади.
Кузатувнинг
объектив
натижаларини
олиш
учун
интерсубъективлик
талабларига риоя қилиш лозим, яъни кузатув маълумотлари, имкон қадар, бошқа
кузатувчилар томонидан ҳам олиниши ва қайд этилиши шарт (ва/ёки мумкин).
Бевосита
кузатишни
асбоб-ускуналар
билан
алмаштириш
кузатув
имкониятларини чексиз тарзда кенгайтириб юборади, аммо у ҳам субъективликни
истисно этмайди; бу каби билвосита кузатувни баҳолаш ва тушунтириш субъект
томонидан амалга оширилади ва шунинг учун тадқиқотчининг таъсири барибир рўй
беради.
Эксперимент–ўрганилаётган
жараёнга
фаол
ва
изчил
аралашиш,
экспериментнинг мақсадларига мувофиқ махсус яратилган ҳамда назорат остига
олинган шароитларда тадқиқ қилинаётган объектни тегишли тарзда ўзгартириш
ёки уни акс эттириш. Эксперимент жараёнида ўрганилаётган объект унинг
моҳиятини бузиб кўрсатиши мумкин бўлган ножўя таъсирлардан ажратилади ва «соф
шакл»да ифода этилади.
Экспериментнинг асосий хусусиятлари:
а) тадқиқот объектига (кузатишдагига қараганда) янада фаолроқ муносабат, шу
жумладан, уни ўзгартириш ва қайта тузиш;
б) объектнинг хулқ-атворини назорат қилиш ва натижаларни текшириш
имкониятининг мавжудлиги;
в) тадқиқотчининг хоҳишига кўра, ўрганилаётган объектни бир неча марта акс
эттириш мумкинлиги;
г) ҳодисаларнинг табиий шароитларда кузатилмайдиган хоссаларини топиш
имкониятининг мавжудлиги.
Экспериментларнинг турлари жуда хилма-хилдир. Вазифаларига қараб
тадқиқот (қидириш), текшириш (назорат) ва акс эттириш экспериментлари
фарқланади. Объектларнинг хусусиятига қараб физик, кимёвий, биологик, ижтимоий
ва ҳ.к. экспериментлар фарқланади. Сифат ва сон экспериментлари ҳам мавжуд.
Фикрий
эксперимент–идеаллаштирилган
объектлар
ҳақида
фикр
юритиш
процедуралари тизими ҳозирги замон фанида кенг тарқалган.
Таққослаш–объектлар
(ёки
айни
бир
объектнинг
ривожланиш
босқичлари)нинг ўхшаш ёки фарқли жиҳатларини, яъни уларнинг айнийлиги ва
тафовутларини аниқловчи билиш операцияси. У фақат туркум ҳосил қилувчи турдош
предметлар мажмуидагина маъно касб этади. Предметларни туркумда таққослаш
айни тадқиқот учун муҳим белгиларга қараб амалга оширилади. Бунда битта белгига
қараб таққосланаётган предметларни бошқа белгига қараб таққослаш бўлмаслиги ҳам
мумкин.
Таққослаш
мантиқий
усул–аналогиянинг
(қуйида
қаранг)
негизи
ҳисобланади ва қиёсий-тарихий методнинг асоси бўлиб хизмат қилади. Унинг
мақсади–айни
бир
ҳодиса
ёки
биргаликда
мавжуд
ҳар
хил
ҳодисалар
ривожланишининг турли босқичлари (даврлари, даражалари)ни билишда умумий ва
хусусий ҳолатларни аниқлаш.
Тавсифлаш–тажриба (кузатиш ёки эксперимент) натижаларини фанда
қабул қилинган маълум белгилаш тизимлари ёрдамида қайд этишдан иборат билиш
операцияси.
Ўлчаш–қабул қилинган ўлчов бирликларида ўлчанаётган катталикнинг сон
миқдорини топиш мақсадида маълум воситалар ёрдамида бажарилувчи амаллар
мажмуи. Ўлчашнинг тузилмаси қуйидаги элементлардан ташкил топади:
-билиш субъекти, муайян билиш мақсадларида ўлчашни амалга оширади;
-ўлчаш воситалари,табиий ва инсон томонидан яратилган;
-ўлчаш объекти, яъни ўлчанадиган катталик ёки қиёслаш амалиётини қўллаш
мумкин бўлган хосса;
-ўлчаш усули яъни, ўлчаш асбоблари ёрдамида бажариладиган амалий
ҳаракатлар, операциялар йиғиндисидан иборат бўлиб, ўз ичига муайян мантиқий ва
ҳисоблаш амалиётларини ҳам олади;
-ўлчаш натижаси, номланган катталикдан иборат бўлиб, тегишли номлар ёки
белгилар ёрдамида ифодаланади.
-Ўлчаш аниқлиги муаммоси ҳам эмпирик билиш услуби сифатида шу каби
ўлчашнинг гносеологик асосларига оид ҳисобланади. Ўлчаш аниқлиги ўлчаш
жараёнидаги қуйидаги объектив ва субъектив омилларга боғлиқ.
-ўрганилаётган объектда у ёки бу турғун миқдор таърифларини ажратиб
олиш имконияти мураккаб, баъзан эса бунинг умуман иложи бўлмайди;
-ўлчаш воситалари имкониятлари (уларнинг мукаммаллик даражаси) ва
ўлчаш жараёни кечаётган шароитлар. Қатор ҳолларда катталикнинг аниқ
қийматини топишнинг умуман имкони йўқ. Масалан, электроннинг атом
атрофидаги траекториясини аниқлаш мумкин эмас ва ҳ.к.
Ўлчашнинг субъектив омиллари қаторига ўлчаш усулини танлаш, ушбу
жараённи ташкил қилиш ва субъектнинг билиш имкониятлари – эксперимент
ўтказувчи малакаси, унинг олинган натижаларини тўғри ва саводли изоҳлаб
бериш маҳорати киради.
Бевосита ўлчаш билан бирга илмий эксперимент ўтказиш жараёнида
билвосита ўлчаш услуби кенг қўлланади. Билвосита ўлчашда изланаётган катталик
дастлабки функционал боғлиқлик билан боғлиқ бошқа катталикларни бевосита
ўлчаш асосида аниқланади. Жисм массаси ва ҳажмининг ўлчанган қийматларига кўра
унинг зичлиги аниқланади; ўтказгичнинг солиштирма қаршилиги қаршиликнинг
ўлчанган катталиклари, ўтказгичнинг кўндаланг кесими узунлиги ва майдонига кўра
топилиши мумкин ва ҳ.к. Айниқса объектив реаллик шароитида бевосита ўлчаш
мумкин бўлмаганида билвосита ўлчаш услубининг роли катта. Масалан, ҳар қандай
космик объект (табиий)нинг массаси бошқа физик катталикларни ўлчаш
маълумотларини қўллашга асосланган математик ҳисоб-китоблар ёрдамида
аниқланади.
Назарий тадқиқот методлари. Назарий асосланган ва исботланган билимлар
мажмуи назарий тиадқиқот методлари орқали эгалланади. Қуйидагилар назарий
тадқиқот методларидир:
Аксиоматик метод-илмий назария тузиш усули. Бунда унинг асосига айрим
дастлабки қоидалар-аксиомалар қўйилади ва назариянинг қолган барча ғоялари мана
шу аксиомалардан соф мантиқий йўл билан исботлаш орқали келтириб чиқарилади.
Аксиомалардан теоремаларни (умуман, бир формуладан бошқа формулаларни)
келтириб чиқариш учун махсус қоидалар таърифланади. Бинобарин, аксиоматик
методда исботлаш–ҳар бири ё аксиома бўлган, ё олдинги формулалардан маълум
қоидага биноан келтириб чиқариладиган формулаларнинг маълум кетма-кетлиги.
Аксиоматик метод–олинган илмий билимни тизимга солиш усулларидан бири. Унинг
амалда қўлланиши чекланган, чунки уни фақат аксиомалаштирилган мазмун
назариясининг ривожланиш даражаси жуда катта бўлган ҳолдагина қўллаш мумкин.
Машҳур француз физиги Луи де Бройлнинг таъбири билан айтганда, «аксиоматик
метод таснифлаш ёки таълим беришнинг яхши методи бўлиши мумкин, аммо у кашф
этиш методи бўла олмайди».
Гипотетик-дедуктив метод - бир-бири билан дедуктив боғлиқ бўлган
гипотезалар тизимини яратишни назарда тутади. Мазкур гипотезалардан пировард
натижада эмпирик далиллар тўғрисида хулосалар чиқарилади. Ушбу метод
гипотезалардан ва ҳақиқий маъноси маълум бўлмаган бошқа фаразлардан хулосалар
чиқаришга (дедукцияга) асосланади. Бинобарин, мазкур метод ёрдамида чиқарилган
хулоса муқаррар тарзда эҳтимолий хусусиятга эга бўлади.
Гипотетик-дедуктив методнинг умумий тузилиши:
- назарий тушунтиришни тақозо этувчи материал билан танишиш ва мавжуд
назариялар, қонунлар ёрдамида назарий тушунтиришга ҳаракат қилиш. Агар бунинг
иложи бўлмаса:
- турли-туман мантиқий усуллар ёрдамида мазкур ҳодисаларнинг сабаб ва
қонуниятлари тўғрисида фараз (гипотеза, тахмин)лар қилиш;
- фаразларнинг асослилиги ва жиддийлигига баҳо бериш ва уларнинг орасидан
ҳақиқатга энг яқинини танлаб олиш;
- гипотезадан оқибатларни (одатда, дедукция йўли билан) келтириб чиқариш ва
унинг мазмунига аниқлик киритиш;
- гипотезадан келтириб чиқарилган оқибатларни тажрибада текшириш. Бу ерда
гипотеза ё тажрибада исботланади, ё инкор этилади. Аммо айрим оқибатларнинг
исботланганлиги гипотезанинг ҳақиқийлигини (ёки сохталигини) кафолатламайди.
Текширув натижаларига кўра, энг яхши гипотеза назарияга айланади.
Математик гипотезани гипотетик-дедуктив методнинг тури деб ҳисоблаш
мумкин.
Бу
ерда
илгари
маълум
бўлган
ва
текширилган
ҳолатларнинг
такомиллаштирилган кўринишларини ифода этувчи маълум тенгламалар гипотеза
вазифасини бажаради. Илгари маълум бўлган ва текширилган ҳолатлар ўзгартирилиб,
янги ҳодисаларга тааллуқли бўлган гипотезани ифодаловчи янги тенглама тузилади.
Гипотетик-дедуктив метод (аксиоматик метод сингари) кашф этиш методидан ҳам
кўра кўпроқ илмий билимни тузиш ва асослаш методи ҳисобланади, чунки у янги
гипотезага қандай йўл билан келиш мумкинлигини кўрсатади.
Мавҳумдан конкретликка юксалиш методи - илмий фикрнинг дастлабки
мавҳумликдан билишни чуқурлаштириш ва кенгайтириш изчил босқичлари орқали
натижага - тадқиқ қилинаётган предметни назарияда яхлит акс эттиришга томон
ҳаракатидан иборат. Муайян ҳиссийликдан мавҳумликка юксалиш, тафаккурда
предметнинг алоҳида жиҳатларини ажратиш ва уларни тегишли мавҳум таърифларда
«мустаҳкамлаш» мазкур методнинг шартларидир. Билишнинг муайян ҳиссийликдан
мавҳумга томон ҳаракати хусусийдан умумийга томон ҳаракат демакдир. Бу ерда
таҳлил ва индукция сингари мантиқий усуллар етакчилик қилади. Мавҳумдан муайян
ҳиссийликка юксалиш–айрим умумий мавҳумликлардан уларнинг ягоналигига,
муайян умумийга томон ҳаракат жараёнидир. Бу ерда синтез ва дедукция усуллари
етакчилик қилади. Билишнинг бундай ҳаракати формал, техник процедура эмас,
балки
предметнинг
ривожланишидаги
қарама-қаршиликни,
ички
қарама-
қаршиликларга мувофиқ унинг бир даражадан бошқа даражага ўтишини акс
эттирувчи диалектик зиддиятли ҳаракатдир.
Умумилмий тадқиқот методлари - фалсафа билан махсус фанларнинг
фундаментал назарий-методологик қоидалари ўртасида ўзига хос «оралиқ
методология» бўлиб хизмат қилади. Умумилмий тушунчалар қаторига кўпинча
«ахборот», «модель», «тузилма», «функция», «тизим», «элемент», «оқилоналик»,
«эҳтимоллик» сингари тушунчалар киритилади.
Биринчидан, бир қанча хусусий фанлар ҳамда фалсафий категорияларнинг
алоҳида хосса, белги ва тушунчалари умумилмий тушунчаларнинг мазмунига
«сингдириб» юборилганлиги, иккинчидан, (фалсафий категориялардан фарқли
ўлароқ) математик назария ва символик мантиқ воситалари билан уларни
формаллаштириш,
уларга
аниқлик
киритиш
мумкинлиги
умумилмий
тушунчаларнинг ўзига хос жиҳатларидир.
Агар фалсафий категориялар умумийликнинг мумкин бўлган энг юқори
даражаси – муайян умумий даражани ўзида мужассамлаштирган бўлса, умумилмий
тушунчаларга кўпроқ умумий мавхум (бир хил) даража хоски, бу уларни мавхум-
формал воситалар ёрдамида ифода этиш имконини беради. Фалсафанинг асосий
масаласини (тўла ҳажмда) ечишда «иштирок этиш» шарти муайян «тафаккур
шаклини яратиш»нинг «фалсафийлиги», «диалектиклиги» даражасини аниқлашнинг
муҳим мезонидир.
Умумилмий тушунча ва концепциялар асосида билишнинг тегишли методлари,
тамойиллари таърифланади, улар эса, ўз навбатида, фалсафанинг махсус илмий
билим ва унинг методлари билан оқилона ўзаро алоқасини таъминлайди.
Структуравий-функционал
(структуравий)
метод
яхлит
тизимларда
уларнинг структурасини, структуранинг таркибий қисмлари ўртасидаги барқарор
муносабатлар ва ўзаро алоқаларни ҳамда уларнинг бир-бирига нисбатан роллари
(функциялари)ни ажратиш асосига қурилади.
Структура–тизимнинг тузилиши ва ички шакли, мазкур тизимнинг таркибий
қисмлари ўртасидаги барқарор ўзаро алоқаларнинг бирлигини ифодаловчи фалсафий
тушунча. Функция эса мазкур тизим ҳар бир таркибий қисмининг «вазифаси» деб
тушунилади (маълум биологик аъзо функциялари, давлат функциялари, назариянинг
функциялари ва ҳ.к.).
Структуравий-функционал (структуравий) методнинг (унга баъзан системали
ёндашувнинг тури деб ҳам қаралади) асосий талаб (жараён)лари:
а) тизимли объектнинг тузилиши, структурасини ўрганиш;
б) унинг таркибий қисмларини ва уларнинг функционал хусусиятларини тадқиқ
қилиш;
в) мазкур таркибий қисмлардаги ва уларнинг функцияларидаги ўзгаришларни
таҳлил қилиш;
г) бутун тизимли объектнинг ривожланиши (тарихи)ни кўриб чиқиш;
д) барқарор фаолият кўрсатаётган объектнинг барча таркибий қисмларига шу
барқарорликни сақлашга хизмат қилаётган тизим сифатида қараш.
Формаллаштириш–маълум мазмунни муайян шакл-белгилар ҳолига келтириш.
Бу ҳар хил талқин қилиш имкониятини истисно этиш мақсадида фикрни аниқ
ифодалашга хизмат қилади. Формаллаштиришда объектлар ҳақидаги мулоҳазалар
белгилар (формула) соҳасига ўтказиладики, бу сунъий тиллар (математика, мантиқ,
кимё тили ва ш.к.)ни яратиш билан боғлиқ.
Махсус
шакл-белгилардан
фойдаланиш
оддий,
табиий
тилнинг
кўп
маънолилигини бартараф этиш имконини беради. Формаллаштирилган фикрларда
турли белги қатъий маънони билдиради. Формаллаштириш алгоритмлаштириш ва
ҳисоблаш мосламаларини дастурлаштириш жараёнларига, бу билан эса билимнинг
нафақат илмий-техникавий, балки бошқа шаклларини ҳам компьютерлаштиришга
асос бўлиб хизмат қилади.
Формаллаштириш жараёнининг энг муҳим хусусияти шундаки, сунъий
тилларнинг формулалари устида амалларни бажариш, улардан янги формула ва
нисбатларни келтириб чиқариш мумкин. Айтилган фикр мантиқий хулоса асосида
чиқарилади. Амалиётда турли тимсоллар асосида хулосалар чиқарилади. Бу
тимсоллар аксиомаларни ифодалайди. Формаллаштириш кенг маънода мантиқий
хулоса чиқариш ҳақидаги таълимотдир. Мантиқий хулоса натижани изоҳлаб
тушунтириб беради. Хулоса чиқариш тимсоллар тизими ва унга асосланиш демакдир.
Аммо, ХХ асрда ижод қилган австриялик мантиқчи ва математик К. Гедель мазмун
назариясида ҳар доим аниқланмаган, формаллаштирилмаган қолдиқ қолишини
кўрсатади. Тобора чуқурлашиб бораётган билим мазмунини формаллаштириш ҳеч
қачон мутлақ тўлиқликка эришмайди, чунки билиш предмети ва у ҳақдаги
билимларнинг
ривожланиши
(ўзгариши)
ҳеч
қачон
тўхтамайди.
Бу
формаллаштиришнинг ички имкониятлари чекланганлигидан далолат беради. Зотан,
ҳар қандай фикрни ҳисоблаш билан алмаштириш имконини берувчи умумий
методнинг йўқлиги исботланган. Геделнинг теоремалари илмий фикрни ва, умуман,
илмий билимни тўлиқ формаллаштириш мумкин эмаслигини мукаммал исботлаб
берган.
Моделлаштириш–борлиқни билвосита ўрганиш усули. Бирон объектнинг
хусусиятларини уларни ўрганиш учун махсус тузилган бошқа объектда қайта ҳосил
қилишдир. Моделлаштириш асосида тадқиқ қилинаётган объект билан унинг модели
ўртасидаги ўхшашлик, мувофиқлик ётади. Мазкур усул илмий тадқиқот жараёнини
енгиллаштиради, объектнинг ўрнини бевосита тадқиқ этиш мумкин бўлмаган,
қиммат бўлган, жуда узоқ вақт талаб қиладиган ва ҳолатларда моделга эҳтиёж пайдо
бўлади.
Моделлаштириш шакллари хилма-хил бўлиб, фойдаланилаётган моделларга ва
моделлаштириш қўлланаётган соҳага боғлиқ. Моделларнинг хусусиятига қараб
моддий (предметли) моделлаштириш ва идеал моделлаштириш фарқланади. Моддий
моделлар табиий объектлар ҳисобланади. Улар ўз фаолиятида табиий қонунлар–
физика, механика қонунларига бўйсунади. Идеал моделлар тегишли белгилар
шаклида ифодаланади.
Муайян объектни моддий (предметли) моделлаштиришда уни ўрганиш
оригинал билан бир хил физик табиатга эга бўлган маълум моделни тадқиқ қилиш
билан алмаштирилади (самолёт, кема ва космик аппаратларнинг моделлари).
Идеал
(белгили)
моделлаштиришда
моделлар
графиклар,
чизмалар,
формулалар, тенгламалар системалари, табиий ва сунъий тил гаплари (тимсоллар)
шаклида бўлади. Ҳозирги вақтда математик моделлаштириш (компьютерда
моделлаштириш) кенг тарқалган.
Эҳтимолий-статистик
методлар
барқарор
такрорийлик
билан
тавсифланадиган кўплаб тасодифий омилларнинг таъсирини эътиборга олишга
асосланади. Бу кўплаб тасодифларнинг умумий таъсири орқали ўзига йўл очадиган
зарурат (қонун)ни очиш имконини беради. Мазкур методлар кўпинча тасодифлар
ҳақидаги фан деб аталадиган эҳтимоллик назариясига таянади.
Эҳтимоллик-ҳақиқатга даъвогарлик қилувчи ва бунга етарли асоси бўлмаган
илмий ҳаётий тушунча. Эҳтимолликнинг диапазони-нолдан (мумкин эмасликдан)
биргача (воқеликкача). Мазкур методлар динамик ва статистик қонунларни
фарқлашга асосланади. Бунда улар мазкур қонунлардан келиб чиқадиган
башоратларнинг хусусиятига таянади. Динамик қонунларда башоратлар аниқ
белгиланган бир маъноли хусусиятга эга бўлади (масалан, классик механикада).
Статистик қонунларда башоратлар ҳақиқий эмас, балки эҳтимолий хусусиятга
эга бўлади. Бу хусусият кўплаб тасодифий омилларнинг таъсири билан белгиланади.
Илмий билиш тарихи кўрсатганидек, «биз зарурат ва тасодиф билан боғлиқ барча
муаммоларнинг аҳамиятига энди-энди муносиб баҳо бера бошлаяпмиз».
Эҳтимолий-статистик методлар тасодифий хусусиятга эга бўлган айрим
ҳодисаларни эмас, балки оммавий ҳодисаларни ўрганиш (квант механикаси,
статистик физика, синергетика, социология ва бошқа фанлар)да кенг қўлланилади.
Бугунги кунда фанга эҳтимолий фикр юритиш тарзи кириб келаётганлиги тўғрисида
кўп гапирилмоқда.
Умумилмий ёндашувларнинг муҳим роли шундан иборатки, ўзининг «оралиқ
хусусияти»га кўра, улар фалсафий ва алоҳида илмий билим (шунингдек, тегишли
метод)ларнинг ўзаро ўтишида воситачилик қилади. Мазкур методлар барча
фанларда қўлланилганлиги учун ҳам улар умумилмий методлар деб аталади. Аммо
уларни фанларда қўллашда ҳар бир фан ёки фан соҳасининг хусусиятлари, табиий,
ижтимоий ва маънавий ҳодисаларни билиш хусусиятлари эътиборга олинади.
Тадқиқотнинг умумий мантиқий методлари - мантиқий мушоҳада юритиш
орқали эгалланган билимлар мажмуи бўлиб улар қуйидагилар:
анализ–объектни амалда ёки фикран таркибий қисмларга ажратиш;
синтез – қисмлардан бутунни, худди шундай тарзда, қайта бирлаштириш.
Синтез натижасида мутлақо янги объект ҳосил бўлади.
Анализ
(таҳлил
қилиш
фаолияти)
жараёнида
фикр
мураккабликдан
оддийликка, тасодифдан заруратга қараб, хилма-хилликдан айниятга ва бирликка
қараб ҳаракат қилади. Анализ қилишнинг мақсади қисмларни, мураккаб бутуннинг
унсурлари сифатида билиш ва улар ўртасидаги алоқа ва қонуниятларни аниқлашдан
иборатдир. Бироқ, анализ моҳиятни ажратиб қарашга олиб келадики, мавҳум ҳолда
қолаётган бирлик, хилма-хилликдаги бирлик сифатида ҳали очилмаган бўлади.
Синтез,
аксинча,
анализ
воситаси
билан
ажратилган
қисмлар,
хоссалар,
муносабатларни ягона бир бутунга бирлаштириш жараёнидан иборат. Синтез
бирликдан тафовутга ва хилма-хилликка қараб йўналтирилган бўлиб, умумийлик ва
айримликни, бирлик ва хилма-хилликни муайян жонли бутунга бирлаштиради.
Анализ ва синтез чамбарчас боғлиқ ҳолда амал қилади.
Мавҳумлаштириш-ўрганилаётган
ҳодисанинг
бир
қанча
хоссалари
ва
нисбатларидан фикран узоқлашиш, айни пайтда тадқиқотчини қизиқтирган
хоссаларни (энг аввало, муҳим, умумий хоссаларни) ажратиш жараёни. Мазкур
жараён натижасида ҳар хил «мавҳум предметлар» олинади. Бунда «мавҳум
предметлар» деганда алоҳида тушунчалар ва категориялар («ривожланиш», «қарама-
қаршилик», «фикрлаш» ва б.) ҳамда уларнинг тизимлари тушунилади. Математика,
мантиқ, диалектика ва фалсафа энг ривожланган тизимлардир.
Кўриб чиқилаётган хоссаларнинг қай бири муҳим, қайсиниси иккинчи
даражали эканлигини аниқлаш мавҳумлаштиришнинг бош масаласидир. Мазкур
масала ҳар бир муайян ҳолатда, энг аввало, ўрганилаётган предметнинг табиатига,
шунингдек, тадқиқотнинг муайян вазифаларига қараб ҳал қилинади.
Умумлаштириш-предметнинг умумий хосса ва белгиларини аниқлаш жараёни
бўлиб, мавҳумлаштириш билан чамбарчас боғлиқ. Бунда ҳар қандай умумий
(абстракт-умумий) ёки муҳим (муайян умумий, қонун) белгилар ажратилиши
мумкин.
Идеаллаштириш-воқеликнинг
тажрибада
принципиал
амалга
ошириб
бўлмайдиган, лекин реал оламда уларнинг тимсоли бўлган объектларнинг
тушунчаларини фикран шакллантиришни ифодалайдиган («нуқта», «идеал газ»,
«мутлақо қора жисм» ва ш.к.) тушунча.
Идеаллаштирилган объектлар, пировард натижада, объектив ашёлар, реал
жараён ва ҳодисаларнинг инъикоси сифатида майдонга келади. Идеаллаштириш
ёрдамида шаклланган тушунчалардан кейинчалик реал объектнинг инъикоси
сифатида изланишлар олиб боришда, мулоҳазалар юритишда, реал жараёнларнинг
мавҳум схемаларини тузишда фойдаланиш мумкин.
Идеаллаштириш илмий ёки ғайриилмий, реал ёхуд мавҳум бўлади. Илмий, реал
идеаллаштиришни мавҳум идеаллаштиришдан фарқлайдиган белги шундан
иборатки, унда ҳосил этилган идеаллаштириш объектлари, шахслар муайян
шароитларда идеаллаштирилган, яъни реал объектлар атамаларини ишлатиб, талқин
этиш мумкин.
Индукция-айримлик (тажриба, далил)дан умумийга (уларни умумлаштириб
хулоса чиқаришга) фикран ҳаракат қилиш; дедукция–билиш жараёнининг умумийдан
айримликка юксалиши. Индукция ва дедукция ўзаро боғланади ҳамда бир-бирини
тўлдиради. Тажриба ҳамиша чексиз ва номукаммал бўлганлиги учун индуктив
хулосалар
доим
муаммоли
(эҳтимолий)
хусусиятга
эгадир.
Индуктив
умумлаштиришларга, одатда, тажрибада билинган ҳақиқатлар (эмпирик қонунлар),
деб қаралади.
Индуктив умумлаштириш турларидан оммавий индукция, тўлиқсиз индукция,
тўлиқ индукция, илмий индукция ва математик индукция ажратилади. Мантиқда
сабабий алоқаларни аниқлашнинг индуктив методлари–индукция қонунлари (Бэкон-
Милл индуктив тадқиқот қоидалари) фарқланади. Ягона ўхшашлик, ягона тафовут,
ўхшашлик ва тафовут, боғлиқ ўзгаришлар методлари ва қолдиқлар методи шулар
жумласидандир.
Дедукциянинг ўзига хос хусусияти шундаки, тадқиқотчи дедукция воситасида
бир синф, бир жинс, бир гуруҳ нарса ёки ҳодиса тўғрисидаги умумий билимлардан
уларнинг ҳар бири ҳақида алоҳида билимларни ҳосил қилади. Инсоннинг билиш
тажрибасидан шу нарса маълумки, агар бирон хусусият бир тоифа ёки бир жинсдаги
ҳамма нарса ёки ҳодисаларга хос бўлса, бу хусусият шу тоифа ёки жинсга оид ҳар бир
нарса ёки ҳодисага ҳам хос бўлади.
Аналогия
(мослик,
ўхшашлик)-ўхшаш
бўлмаган
объектларнинг
айрим
жиҳатлари, хоссалари ва муносабатларидаги ўхшашликларни аниқлаш. Аниқланган
ўхшашлик асосида тегишли аналогия бўйича хулоса чиқарилади. Унинг умумий
схемаси: B объект a, b, c, d белгиларга эга; C объект b, c, d белгиларга эга; бинобарин,
C объект a белгига эга бўлиши мумкин. Аналогия ҳақиқий эмас, балки эҳтимолий
билим беради. Аналогия бўйича хулоса чиқаришда муайян объект («модел»)ни кўриб
чиқиш натижасида олинган билим бошқа нисбатан кам ўрганилган объектга
кўчирилади.
Системали ёндашув-фанда турли объектларни системалар сифатида тадқиқ
этишни назарда тутадиган методологик тамойил (талаб)лар мажмуи. Мазкур
талабларга қуйидагилар киради:
а) ҳар бир элементнинг тизимдаги ўрни ва функцияларига боғлиқлигини
аниқлаш, бунда бутуннинг хоссалари унинг таркибий қисмлари хоссаларининг
йиғиндисига боғлиқ бўлмаслигини эътиборга олиш;
б) тизимнинг хулқ-атвори унинг алоҳида таркибий қисмлари хусусиятлари
ҳамда унинг тузилиши хоссаларига қай даражада боғлиқлигини таҳлил қилиш;
в) тизим билан муҳитнинг ўзаро алоқалари механизмини тадқиқ қилиш;
г) мазкур тизимга хос бўлган даражалиликнинг хусусиятини ўрганиш;
д) тизимни ҳар томонлама, кўп жиҳатли тавсифлашни таъминлаш;
е) тизимга динамик ривожланаётган яхлитлик деб қараш.
Системали
ёндашув
ўз-ўзидан
ривожланувчи
мураккаб
объектларни
(кўпдаражали, иерархик, ўз-ўзини ташкил этувчи биологик, психологик, социал ва
ҳ.к. системаларни) тадқиқ этишда кенг қўлланилади. Системали ёндашувнинг муҳим
хусусияти шундаки, фақат тадқиқот объектигина эмас, балки тадқиқот жараёнининг
ўзи ҳам мураккаб система сифатида намоён бўлади. Унинг асосий вазифаси объект
турли моделларини яхлит қилиб бирлаштиришдир.
«Ўз-ўзини ташкил этиш» тушунчаси системали ёндашувнинг муҳим
тушунчасидир. Мазкур тушунча таркибий қисмлари ўртасидаги алоқалар қатъий
эмас, балки эҳтимолий хусусиятга эга бўлган мураккаб, очиқ, ўз-ўзини
ривожлантирувчи тизим (тирик ҳужайра, организм, биологик популяция, одамлар
жамоаси ва ш.к.)ни яратиш, ривожлантириш ёки такомиллаштириш жараёнини
тавсифлайди.
Ҳозирги замон фанида ўз-ўзини ташкил этувчи тизимлар ўз-ўзини ташкил
этиш умумилмий назарияси–синергетиканинг тадқиқот предметини ташкил
қилади.
Фалсафа методлари. Фалсафа методларининг асослари бевосита амалий
фаолият билан боғлиқ. Турли конкрет вазифаларни ҳал қилишнинг зарурий
шартларидан бири универсал хусусиятга эга бўлган умумий фалсафий методларга
мурожаат қилишдир. Бу методлар ҳақиқатни англашда умумий йўлни кўрсатади.
Мазкур методларга фалсафанинг қонун ва категориялари, кузатиш ва тажриба,
таққослаш, анализ, синтез, индукция, дедукция ва ҳ.к.лар тааллуқли. Агар махсус
методлар объектнинг қонуниятларини ўрганишнинг хусусий усуллари сифатида
намоён бўлса, фалсафий методлар шу объектларда намоён бўладиган, алоҳида
хусусиятлардаги ҳаракат, тараққиётнинг энг умумий қонуниятларини ўрганади.
Айнан шу ўринда тажриба ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Ҳар бир метод объектнинг
алоҳида томонини билишга имконият яратади. Фалсафанинг энг қадимги кенг
тарқалган методлардан бири диалектика бўлса, иккинчиси метафизикадир. Бироқ
фалсафа методлари булар билан чекланмайди. Бугунги кунда унинг софистика,
эклектика, аналитик, (ҳозирги замон аналитик фалсафаси), интуитив, феноменологик,
синергетик, герменевтик (тушуниш) ва бошқа турлари ҳам мавжуд. Эндиликда турли
методларни бирлаштириш жараёни ҳам рўй бермоқда (масалан, Гадамер
герменевтикани рационал диалектика билан бирлаштиришга ҳаракат қилади).
Ижтимоий-гуманитар фанлар методлари. Ижтимоий-гуманитар фанларда
кузатиш натижалари кўп жиҳатдан кузатувчининг шахсига, унинг ҳаётий
қарашларига ва бошқа субъектив омилларга боғлиқ бўлади. Мазкур фанларда оддий
(далиллар ва ҳодисалар четдан туриб қайд этилади) кузатиш ва иштирокчиликка
асосланган ичдан туриб(бунда тадқиқотчи маълум ижтимоий муҳитга қўшилади, унга
мослашади ва ҳодисаларни «ичдан» таҳлил қилади) кузатиш фарқланади.
Психологияда кузатишнинг ўз-ўзини кузатиш (интроспекция) ва эмпатия (бошқа
одамларнинг руҳий кечинмаларига кириб бориш, уларнинг ички дунёси–сезгилари,
фикрлари, хоҳиш-истакларини тушунишга интилиш ва ҳ.к.) фарқланади.
Этнометодология ичдан туриб кузатишнинг турларидан бири бўлиб, у
ижтимоий ҳодиса ва воқеаларни тавсифлаш ҳамда кузатиш натижаларини уларни
тушуниш ғоялари билан тўлдиришни назарда тутади. Мазкур ёндашув ҳозирда
этнография, ижтимоий антропология, социология ва культурологияда тобора кенг
қўлланилмоқда.
Ижтимоий экспериментлар улар ижтимоий ташкил этиш ва жамиятни
бошқаришни оқилоналаштиришнинг янги шаклларини амалга татбиқ этишга
кўмаклашмоқда. Ижтимоий эксперимент объекти одамларнинг маълум гуруҳи
экспериментнинг бевосита иштирокчиларидан бири бўлиб, уларнинг манфаатлари
билан ҳисоблашишга тўғри келади, тадқиқотчи эса ўзи ўрганаётган вазиятга бевосита
қўшилади. Ижтимоий экспериментлар тадқиқотчидан ахлоқий ва юридик норма ва
тамойилларга қатъий риоя этишни талаб қилади. Бу ерда (тиббиётда бўлгани сингари)
«зиён етказма!» тамойили муҳим аҳамиятга эга. Инсоннинг интим дунёсига кириш
қуроли бўлиб хизмат қилиш - ижтимоий экспериментларнинг асосий хусусияти.
Шакллантирувчи экспериментда муайян руҳий фаолият қандай шаклланишини
аниқлаш учун тажриба ўтказилаётган шахс турли экспериментал шароитларга
қўйилади ва унга маълум масалаларни ҳал қилиш таклиф этилади. Бунда мураккаб
руҳий жараёнларни шакллантириш ва уларнинг тузилишини янада чуқурроқ тадқиқ
қилиш мумкин. Мазкур ёндашув педагогик психологияда қўлланилади.
Ижтимоий-гуманитар фанларда фалсафий ва умумилмий воситалар, метод ва
амаллардан ташқари, мазкур фанларнинг предмети билан боғлиқ махсус воситалар,
метод ва амаллардан ҳам фойдаланилади. Уларнинг жумласига қуйидагилар киради:
Идеографик метод–алоҳида тарихий далиллар ва ҳодисаларнинг ўзига хос
хусусиятларини тавсифлаш.
Диалог «савол-жавоб методи» икки ва ундан ортиқ кишилр орасидаги
мулоқот.
Тушуниш ва оқилона (интенционал) тушунтириш (бу ҳақда ушбу бобнинг
кейинги параграфида батафсил сўз юритилади).
Ҳужжатларни таҳлил қилиш–сон ва сифат жиҳатидан таҳлил қилиш
(контент-анализ).
Сўровлар ўтказиш– махсус тайёрланган саволлар ёрдамида у ёки бу масалага
оид ижтимоий фикрни аниқлаш. «Юзма-юз» сўров (интервью) ёки сиртдан
(сўровнома ёрдамида, почта, телефон орқали ва ш.к.) сўров ўтказиш, оммавий ва
махсус сўровлар фарқланади. Махсус сўровларда профессионал экспертлар ахборот
олишнинг бош манбаи ҳисобланади. Сўровномада тадқиқот мақсадлари ва фаразига
мувофиқ маълумот олиш учун зарур саволлар туркумини ўз ичига олган анкетани
ишлаб чиқишга алоҳида эътибор берилади.
Сўровномада а) мақсад асосли бўлиши; саволлар тушунарли ва зиддиятли
тузилмаган бўлиши; респондентга (жавоб берувчида) салбий таъсир кўрсатмаслиги
лозим.
Саволлар ёпиқ ёки очиқ шаклда берилиши мумкин. Анкетада жавоб
вариантларининг тўлиқ тўплами берилган савол ёпиқ савол деб аталади. Сўровдан
ўтаётган шахс унинг фикрига мос вариантни белгилаб қўяди, холос. Бу ҳолда очиқ
саволлардан фойдаланилади. Очиқ саволга жавоб бера туриб, жавоб бераётган
одам
фақат
ўз
тасаввурига
таянади,
бундай
жавоб
нисбатан
кўпроқ
индивидуаллашган ҳисобланади.
Тадқиқ этилаётган ҳодиса, жараён тўғрисида ишончли маълумот олиш учун
барча контингентни сўровга жалб этиш шарт эмас, чунки тадқиқот объекти миқдор
жиҳатидан жуда катта бўлиши мумкин. Тадқиқот объекти бир неча юз кишидан кўп
бўлганида танлаб сўровнома ўтказилади. Ёзма сўров – анкеталаштириш. Унинг
асосида аввалдан ишлаб чиқилган саволнома (анкета) ётади, респондентларнинг
(сўровдан ўтаётганлар) барча саволларга жавоблари изланаётган эмпирик ахборотни
ташкил этиши керак.
Проектив методлар (психологияга хос)–инсоннинг продуктив фаолияти
натижаларига қараб, унинг шахсий хусусиятларини билвосита ўрганиш усули.
Тестлаш (психология ва педагогикада)–стандартлаштирилган топшириқлар
бўлиб, уларни бажариш натижалари айрим шахсий хусусиятлар (билим, кўникма,
хотира, зеҳн ва ш.к.)ни ўлчаш имконини беради. Тестларнинг икки асосий гуруҳи
фарқланади–интеллект тестлари (машҳур Қ коэффициенти) ва эришилган (касбда,
спортда ва ҳ.к.) натижалар тестлари. Шунингдек, тестларнинг бланкали, ускунали
(масалан, компьютерда) ва амалий турлари фарқланади; шунингдек индивидуал ва
гуруҳли услублари қўлланади. Тестлар билан ишлашда ахлоқий жиҳат муҳим аҳамият
касб этади. Зотан, лаёқатсиз ёки ғирром тадқиқотчининг қўлида тестлар жиддий зарар
келтириши мумкин.
Биографик ва автобиографик методлар ёрдамида у ёки бу кишининг ҳаёт йўли
ўрганилади..
Социометрия методи–ижтимоий ҳодисаларни ўрганишда математика
воситаларидан фойдаланишдир. Ундан кўпинча «кичик гуруҳлар»ни ва улардаги
шахслараро муносабатларни ўрганишда фойдаланилади.
Ўйин методлари–бошқарув қарорларини ишлаб чиқишда қўлланилади.
Имитацион ўйинлар (ишбилармонлик ўйинлари) ва очиқ ўйинлар (айниқса,
ностандарт) вазиятларни таҳлил қилишда фарқланади. Ўйин методлари орасида
психодрама ва социодрама алоҳида ўрин тутади. Уларда иштирокчилар муайян
индивидуал ва группавий вазиятларни кўриб чиқадилар.
8.2. Ҳозирги замон методологияси.
«Куматоид», «case studies», «абдукция» тушунчалари анъанавий методологик
тушунчалар руҳида тарбияланган одамга эриш туюлиши мумкин. Аммо, айнан улар
методологиянинг ҳозирги ривожланиш босқичининг ўзига хос хусусияти илмий
муомалага мутлақо янги тушунчаларни киритиш билан боғлиқ эканлигини кўрсатади.
Мазкур тушунчаларнинг аксарияти муайян (хусусий) фанлар соҳаси билан боғлиқ.
Бундай
тушунчалар
қаторига
ҳозирда
анча
машҳур
бўлган
бифуркация,
«флуктуация», «диссипация», «аттрактор» тушунчаларини, шунингдек, «куматоид»
(юнонча–тўлқин) деган инновацион тушунчани киритиш мумкин.
Куматоид - сузаётган объектни англатади ва объектларнинг тизимли
хусусиятини акс эттиради. У вужудга келиши, ҳосил бўлиши, шунингдек йўқолиши,
парчаланиши мумкин. У ўзининг барча элементларини бирваракай эмас, балки ўзига
хос «ҳиссий-ўта ҳиссий» тарзда намоён этади. Масалан, тизимли объект–ўзбек
халқини маълум вақт, макон бўлагида ифода этиш ва маҳаллийлаштириш мумкин
эмас. Бошқача қилиб айтганда, объектни яхлит ифода этиш учун ўзбек халқининг
барча вакилларини йиғиш мумкин эмас. Шу билан бирга, мазкур объект сохта эмас,
реалдир. Уни кузатиш, ўрганиш мумкин. У бутун цивилизацион-тарихий жараённинг
йўналишини кўп жиҳатдан белгилаб беради. Яна бир мисол–талабалар гуруҳи. У дам
пайдо бўладиган, дам кўздан йўқоладиган сузувчи объект сифатида ўзаро
алоқаларнинг
деярли
барча
тизимларида
намоён
бўлади.
Масалан,
ўқув
машғулотлари тугаганидан кейин гуруҳ яхлит объект сифатида мавжуд бўлмайди,
аммо институциявий белгиланган маълум вазиятлар (гуруҳ рақами, талабалар сони,
гуруҳ тузилиши, умумий хусусиятлари)да у объект сифатида намоён бўлади ва ўз-
ўзини идентификация қилади. Бундан ташқари, мазкур куматоид гуруҳ аъзолари
ўртасидаги дўстлик, рақобат ва бошқа муносабатлар билан ҳам қўллаб-қувватланади.
Куматоиднинг
ўзига
хос
хусусияти
шундаки,
у
вақт
ва
маконда
маҳаллийлашишга бефарқ бўлибгина қолмай, субстрат–ўзини ташкил этувчи
материалга ҳам қаттиқ боғланмаган. У тизимли хусусиятларга эга эмас. Бинобарин,
мазкур хусусиятлар унинг таркибий қисмларига мавжуд ёки мавжуд эмаслигига,
айниқса, уларнинг ривожланиш йўналиши ёхуд хулқ-атвор тарзига боғлиқ.
Куматоидни моддий тарзда мустаҳкамланган маълум бир хусусият ёки бундай
хусусиятлар тўплами билан аниқ идентификация қилиш мумкин эмас. Бутун
ижтимоий ҳаёт сузувчи объектлар–куматоидлар билан тўлиб-тошган.
«Case studies», яъни вазиятли тадқиқотлар ўтказиш ҳозирги замон
методологиясидаги муҳим янгиликдир. Мазкур тадқиқотларни ўтказишда фанлараро
тадқиқотлар ўтказиш методологиясига таянилади, аммо индивидуал субъектларни,
маҳаллий группавий дунёқарашлар ва вазиятларни ўрганиш назарда тутилади. «Case
studies» атамаси прецедентнинг, яъни кузатиш остида бўлган ва тушунтиришнинг
мавжуд қонунлари доирасига сиғмайдиган индивидуаллаштирилган объектнинг
мавжудлигини акс эттиради. Вазиятли тадқиқот методологияси неокантиантлар
Баден мактабининг идиографик методи билан боғлиқ.
Вазиятли тадқиқотларнинг икки типи: матнли ва майдондаги тадқиқотлар
фарқланади.
Уларнинг
иккаласида
ҳам
Маҳаллий
детерминация
(сабабий
алоқадорлик) биринчи даражали аҳамиятга эга. Маҳаллий детерминация «ички
ижтимоийлик» тушунчаси билан муайянлашади ва айни гуруҳ ёки вазиятга хос
бўлган фаолият, мулоқот шакллари таъсирида шаклланадиган билимнинг ноаниқ
шартларининг туташ тизими деб, алоҳида сўзлар ва ҳаракатларнинг маъно-
мазмунини белгилайдиган ижтимоий-маданий контекст деб тушунилади. Вазиятли
тадқиқотларнинг устунлиги шундаки,
уларда
билим тизимининг
мазмуни
шартларнинг пировард тўплами, ҳаётий вазиятларнинг муайян ва алоҳида шакллари
нуқтаи назаридан очиб берилади.
Ҳозирги замон методологияси ўз анъанавий методларининг универсаллиги
чекланганлигини тушунади. Масалан, гипотетик-дедуктив метод ишни тайёр
гипотезалардан бошлаб, «далилларни энг яхши тушунтириш» босқичидан сакраб
ўтганлиги учун танқид қилинади.
Абдукция фикр юритиш орқали эмпирик далиллардан уларни тушунтирувчи
гипотезага юксалишни назарда тутади. Бундай фикр юритиш турмушда ва
амалиётда кўп учрайди. Ҳар бир инсон тушунтириш йўлларини излашда беихтиёр
абдукцияга мурожаат этади. Масалан, врач касаллик аломатларига қараб, унинг
сабабини, детектив эса жиноят изларига қараб жиноятчини қидиради. Худди
шунингдек, олим ҳам содир бўлаётган ҳодисани тушунтиришда абдукция методидан
фойдаланади. Мазкур атама индукция ва дедукция сингари машҳур, кенг эътироф
этилган бўлмаса ҳам, у янги ҳамда самарали методологик стратегияни ишлаб
чиқишда муҳим рол ўйнайди.
Эвристика. Эвристика юнонча heurisko–топаман, кашф этаман, деган сўздан
келиб чиққан. «Эвристика» атамасининг қўлланилиши қадимги юнон олими
александриялик Папп (милоддан аввалги III аср) номи билан боғланади. Бу нуқтаи
назардан эвристика математика масалаларини ечишни ўрганишни истаганларга
мўлжалланган қоидаларнинг махсус тўплами сифатида намоён бўлади. «Маҳорат
сирлари» ҳамиша қатъий сир тутилган ва тавсифланмаган. Эвристикани кашфиётлар
тўғрисидаги фан сифатида тавсифлаш барча замонларда ҳам жуда мураккаб вазифа
ҳисобланган. Г. Лейбницнинг «Кашфиёт санъати» ғояси амалга ошмади. Б. Спиноза
тўғри метод оқилона танлашни таъминлаши, номаълумни билиш қоидаларига эга
бўлиши, фойдасиз имкониятларни четлатиш тартибини белгилаши лозимлигини қайд
этган бўлса-да, буни асословчи назарияни яратмади.
Муайян илмий билимдаги барча иккиламчи, ноаниқ методологик қоидалар
эвристика соҳасини тўлдиради. Шунинг учун ҳам эвристика баъзан қайғуриш,
илҳомланиш, инсайт билан боғланади. Методологик тафаккурнинг изчил тизимида
эвристикага кўпинча етарли даражада англаб бўлмайдиган, аммо излаш ва топиш
салоҳияти катта бўлган соҳа деб қаралади. Формал мантиқий методлар эвристик
методларга қарама-қарши қўйилади. Барча мумкин бўлган ҳолларда эвристикадан
билим мазмунини кенгайтириш, илгари маълум бўлмаган янгиликни яратиш
кутилади.
Кўпинча «эвристика» тушунчасини тафаккурга боғлаб, «эвристик тафаккур»
тарзида қўлланилади. Айтиш мумкинки, бундай ҳолларнинг барчасида тафаккурнинг
яратувчи функцияси тўғрисида сўз юритилади. Ғарб фалсафасида эвристик
тафаккурни тушунтиришга ҳаракат қилувчи назарияларнинг уч туркуми фарқланади:
«тинч оқар сув» ёки ўртача ҳисобга келтирилган меҳнат назарияси; блицкриг ёки
инсайт назарияси; яхши қопқон ёки оқилона методологик қоида назарияси.
Эвристика методологиянинг бўлими сифатида ҳали расман эътироф этилгани
йўқ. Аммо, ўз-ўзидан аёнки, илмий билимнинг ҳар бир соҳасида у энг тез, самарали
ва ўзига хос ечим топишнинг стратегияси ҳисобланади, эвристик усул ва қоидалар
ноанъанавий йўлларни излаш, улардан фойдаланишга туртки беради. Эвристика
фанлараро хусусиятга эгалиги мазкур соҳанинг ўзига хос белгисидир. Аммо эвристик
хусусият фан ичидаги билимда ҳам мавжуд. Эвристик сезги илмий изланишнинг
деярли ҳар бир қадамига ҳамроҳ бўлади. Редукция, методларини ўзлаштириш,
гуманитар ва техника фанларининг усулларини бирлаштириш, муайян илмий
ишловларни амалга татбиқ этишни танлаш, ҳал қилувчи экспериментнинг ўзи маълум
даражада эвристик фаразларга асосланади. Эвристика илмий ва ноилмий билим,
оқилоналик ва нооқилоналик ўртасида боғловчи бўғин бўлиб хизмат қилади. У хулқ-
атвор тактикасини танлашга ва ривожланиш жараёнида тўғри йўл топишга
кўмаклашади. Илмий таваккалчилик мезони сифатида эвристика илмий билимни
ривожлантиришнинг таркибий қисми сифатида ҳамиша олқишланган, дунёнинг
постноклассик манзарасида эса назариянинг эвристик хусусияти билим бериш
жараёнини ўзгартириш, уни ижодий, муаммоли, ўйин тарзида ўтказиш имконини
берадиган илмий билим мезони даражасига кўтарилди.
Эвристика сирларига яқинлашишга бўлган энг сўнгги уринишлардан
А.Ф.Осборннинг «мияга ҳужуми»ни қайд этиш мумкин. Унда кашфиётчиликнинг
ўриндошлик, ўтказиш, бирлаштириш ва ажратиш билан боғлиқ анъанавий усуллари
билан бир қаторда, хаёлни рағбатлантирувчи усуллар: тиғиз муддатлар тизими,
муаммони танқидсиз вазиятда эркин муҳокама қилиш, тортишувлик муҳитини
яратиш, шунингдек ҳазил тахминлар қилиш қайд этилади. Аммо, эвристика
йўналишининг вакили Д. Пойя илгари сурган ижоднинг (ёки муаммоларни самарали
ҳал қилишнинг) муқаррар тарзда амал қиладиган қоидаларини ишлаб чиқиш амалга
ошириб бўлмайдиган вазифа, деган ғояси янада анъанавийроқ ҳисобланади.
Дарҳақиқат, эвристика ўзига хос методология, яъни ижодий фаолият
методларининг мажмуи сифатида маълум талаблар қўяди:
– у оддий танлаш усулларига эмас, балки муаммони ҳал қилиш вақтини
қисқартириш имконини берадиган усулларга таянади;
– қўлланилувчи усуллар анъанавий қабул қилинган ва эскирган усуллардан
жиддий фарқ қилиши мумкин;
– усуллардан фойдаланишга тадқиқот кўрсаткичларига қўйиладиган ташқи
чеклашлар қаршилик кўрсатади;
– изланиш моделлари жиддий даражада индивидуаллаштирилган бўлиб, билиш
субъектининг руҳий фаолияти билан чамбарчас боғлиқ.
8.3. Методологик тамойиллар.
Методологик тамойиллар янгини билишга аниқ йўл кўрсатиб бера олмайди. Бу
нуқтаи назардан улар анча мавҳумдир. Аммо, эвристик таълимотлардан фарқли
ўлароқ, методологик тамойилларни аниқ, изчил шаклда таърифлаб бериш мумкин.
Билишнинг мазкур ёндашувлари тамойиллар тарзида таърифлангунга қадар ҳам
қадим-қадимлардан қўлланилиб келинган, аммо уларни рефлексия қилиш,
муайянлаштириш, уларнинг амал қилиш соҳаларини муфассал таҳлил қилиш асосан
ХХ аср методологиясида амалга оширилди.
Ҳар бир тамойил юзасидан шу қадар кўп адабиётлар борки, уларни бир ерга
тўпласа, тоғ ҳосил бўлади. Аммо уларни ўқиш мазкур тамойилларнинг мухтасар
тавсифига таққослаганда тадқиқотчига жуда кам методологик маълумотни беради.
Муфассал
тадқиқотлар
профессионал
методологларга
ўз
қарашларини
муайянлаштириш ва ҳимоя қилишлари учун фойдалидир.
Мувофиқлик тамойили. Илмий билишнинг мазкур соҳасидаги билимларни янги
тамойиллар (ғоялар, концепциялар, назариялар) асосида тизимга солиш бу соҳадаги
«эски» билимни ушбу тизимнинг унсури сифатида (хусусий ҳодиса, энг сўнгги ҳодиса
сифатида ва ш.к.) ўз ичига олиши лозим. Масалан, релятивистик механика жисмлар
паст тезликда ҳаракатланганида Ньютоннинг классик механикасига ўтади.
Илмий билиш методологиясида мувофиқлик тамойилининг шаклланиши
одатда Н. Бор номи билан боғланади. Ваҳоланки, мувофиқлик тамойили ғоялари
турли шаклларда ундан олдин ҳам илгари сурилган. Адабиётларда, жумладан,
шундай деб кўрсатилади: «Нильс Бор 1913 йилда машҳур «мувофиқлик тамойили»ни
таърифлаб берди. Мазкур тамойил нурланишнинг классик назарияси билан квант
назарияси
ўртасида
қонуний
муносабат
ўрнатди.
У
атом
назариясининг
ривожланишида шу қадар муҳим роль ўйнадики, А. Зоммерфельд Н. Борнинг
«мувофиқлик тамойили»ни «сеҳрли таёқча» деб таърифлади»1. Аммо ўтган асрга
назар ташлайдиган бўлсак, шунга ўхшаш ғояларни Бутлеровда ҳам учратишимиз
мумкин. У, жумладан, шундай деб ёзади: «Кимёвий энергия ва атомлар ҳаракатининг
1 Антонов А.Н. Преемственность и возникновение нового знания в науке. М., Изд-во МГУ. 1985. -С 171.
табиатини тушуниб етсак, механика қонунлари бу ерда ҳам амал қила бошласа,
кимёвий тузилиш ҳақидаги таълимот кимёнинг эски назариялари сингари ўз
аҳамиятини йўқотади. Аммо у фақат йўқолиш учун эмас, балки ўзгарган шаклда янги,
янада кенг қарашлардан ўрин олиш учун ўз аҳамиятини йўқотади»2.
Мазкур тамойил аксарият ҳолларда илмий ва ноилмий билимни фарқлашга
кўмаклашади.
Тўлдирувчанлик тамойили. Тадқиқотнинг кўпгина объектлари (микродунёнинг
элементар зарраларга ўхшаш энг оддий объектларидан тортиб то инсон ва жамият
сингари мураккаб объектларгача) ҳар хил, ҳатто қарама-қарши билимлар
(назариялар, концепциялар, ёндашувлар)ни бирлаштириш асосида нисбатан тўла
тавсифланади. Физикадаги корпускуляр-тўлқинли дуализм ёки руҳ ва тана ҳақидаги
таълимот (дин), ҳақиқатнинг иккиёқламалилиги ҳақидаги таълимот (Ибн Рушд),
инсонни тавсифлашда моддий ва руҳий субстанциялар (Декарт), лингвистика ва
культурологияда синхроник ва диахроник ёндашувлар, фан методологияси ва
тарихида интерналистик ва экстерналистик ёндашувлар шулар жумласидандир.
Кўриниб турганидек, айни бир объект тўғрисидаги турли билимларнинг
тўлдирувчанлиги ғояси қадимдан маълум. «Тўлдирувчанлик тамойили»ни аниқ
шаклда таърифлаш эса яна Н. Бор номи билан боғланади: «Классик физиканинг
жуфтдош
тушунчаларини
янада
яхшироқ
тушуниш
учун
Нильс
Бор
«тўлдирувчанлик» тушунчасини илмий муомалага киритди. У зарра манзарасига ва
тўлқин манзарасига айни бир воқеликнинг бир-бирини тўлдирувчи тавсифлари деб
қаради. Уларнинг ҳар бири фақат қисман ҳақиқий бўлиб, қўлланилиши
чеклангандир»3.
Илмий назарияларни профилерация қилиш тамойили (ёки П. Фейерабенднинг
илмий билишнинг анархистик назарияси). Назарий ғояларнинг сони ва ранг-
баранглиги билан объектни мукаммал билиш имконияти ортиб боришини назарда
тутадиган мазкур тамойилни «квадратга кўпайтирилган тўлдирувчанлик тамойили»
деб номлаш мумкин. Мазкур тамойил абсурд даражасига етказилган тўлдирувчанлик
тамойилга ўхшаб кетса-да, мураккаб объектларни билишда (масалан, «Инсон ва барча
2 Бутлеров А.М. Сочинения. М., 1953. Т.1.-С 640.
3 Капра Ф. Дао физики. СПб. «Орис», -С 304.
мавжуд ёндашувлар, назариялар, йўналишлар, мактаблар, таълимотлар» муаммосини
оладиган бўлсак) ўзининг лаёқатлилигини кўрсатади.
Верификация тамойили – моҳият-эътибори билан формал мантиқни етарли
асослаш тамойилининг ўхшаши. Унинг асосий мазмуни жуда содда–илмий билим
тизимига киритиладиган қоидалар асосланган бўлиши керак. Аммо ҳақиқий ёки
асосланган илмий билимнинг умум эътироф этилган мезонларини танлаш муаммоси
ҳақида бундай дейиш мушкул. Афсуски, бу ерда олимлар ўртасида якдиллик йўқ.
Мантиқий позитивизмда ҳар қандай билимни энг содда атомар эмпирик мулоҳазалар,
қайдларга боғлаш орқали эмпирик асослаш имконияти мана шундай мезон бўлиб
хизмат қилади.
Фальсификация тамойили–мазкур тамойилга биноан, фақат инкор этиш
орқали текшириб кўриш имконияти мавжуд бўлган билимгина илмий билим бўлиши
мумкин. Анъанавий илмий билимни сохта, мистик, эзотерик ва бошқа шунга ўхшаган
таълимотлардан ажратишда фальсификация тамойили айниқса катта самара беради.
Масалан, кимдир осмонда иллюминаторларидан ўзга сайёраликлар қараб кетаётган
учар ликопни кўрдим деб айтса, мазкур билимни илмий нуқтаи назардан кўриб чиқиш
учун унинг ёлғонлиги ёки ҳақиқийлигини танқидий текшириш имконияти (гувоҳлар,
фотосурат, қайд этилган радиосигналлар ва ш.к.) бўлиши керак.
Мазкур тамойилни К. Поппер таърифлаб берган. Аммо унинг асосий ғояси
озми, кўпми аниқ даражада илгари ҳам тадқиқ қилинган эди. Масалан, Ф. Ницше
«Яхшилик ва ёмонликнинг нариги томонида» асарида: «Назарияни инкор этиш
мумкин эмаслиги унинг энг муҳим жиҳатларидан биридир. Айнан мана шу жиҳати
билан у энг нафис ақл эгаларини ўзига тортади»4, деб ёзади.
Редукция тамойили–маълум яхлитлик, тизим, «мураккаблик»ни унинг
нисбатан содда таркибий қисмлари, унсурлари орқали билишдир. Бошқача қилиб
айтганда,
редукция
тамойили–тадқиқ
қилинаётган
объектлар
(яхлитликлар,
тизимлар)нинг маълум интеграл хоссаларини мазкур объектларнинг таркибий
қисмлари орқали билиш. Бу тамойил жонли ва жонсиз табиатнинг маълум
объектларини, ижтимоий тизимларни, ижтимоий-табиий тизимларни илмий билишга
4 Ницше Ф. По ту сторону добра и зла // Ницше Ф. Сочинение в 2-т. М.: Мысль. 1990. -С 58.
кўпроқ хос. Масалан, атомнинг баъзи бир хоссаларини унинг ядроси ва
электронларининг хоссаларидан, тирик ҳужайранинг хоссаларини унинг таркибидаги
органоидлардан, жамиятнинг хоссаларини уни ташкил этган ижтимоий табақалар,
иқтисодиёт, жуғрофий-сиёсий ҳолатнинг хоссаларидан келтириб чиқариш мумкин ва
ҳ.к.
Яхлитлик тамойили – тадқиқ қилинаётган объектларнинг алоҳида яхлит
хоссаларини бошқа объектлар (яхлитликлар ва ш.к.) билан ўзаро алоқада билиш.
Содда қилиб айтганда, бутун нарса унинг таркибий қисмлари йиғиндисидан катта.
Аниқроғи, ҳар қандай тизим, яхлитликда таркибий қисмлар, унсурларнинг жами
хоссаларига боғлаб (редукциялаб) бўлмайдиган хоссалар бўлади. Масалан,
молекулаларнинг хоссалари уларнинг таркибидаги атомларнинг хоссалари билангина
чекланмайди; тирик ҳужайраларнинг хоссалари уларнинг таркибидаги молекулалар
ва органоидларнинг хоссалари билангина чекланмайди; популяцияларнинг хоссалари
ўз таркибига кирувчи мавжудотларнинг хоссалари билангина чекланмайди; тил
хоссалари уни ташкил этувчи лексик бирликлар, грамматика қоидалари, семиотик
тафсилотларнинг хоссалари билангина чекланмайди.
Контрредукция тамойилида олий имманент «метаяхлит» хоссаларнинг
мавжудлиги ва мазкур тизим яхлитлигини янада юксак даражада уюшган тизимнинг
таркибий қисми, унсури сифатида гносеологик нуқтаи назардан тадқиқ қилиш
мумкинлигини эътироф этилади. Бу ерда айнан имманент, яъни мазкур яхлитликка
аввалдан хос бўлган хоссалар тўғрисида сўз юритилаётганлиги махсус қайд этилади.
Контрредукция тамойили элементар зарралардан тортиб то ижтимоий-табиий
тизимларгача бўлган барча табиий объектларга, шу жумладан, табиий тилга нисбатан
амал қилади.
Хуллас, контрредукция тамойили деганда объект (яхлитлик, тизим)ларни
нисбатан юксак даражада уюшган тизимларнинг таркибий қисмлари сифатида, шу
жумладан, тадрижий ривожланаётган табиий тизимларнинг таркибий қисмлари
сифатида тадқиқ қилиш жараёнида мазкур объектларнинг «метаяхлит» хоссаларини
билиш тушунилади. Тадқиқ қилинаётган объектларга нисбатан контрредукция
тамойилини қўллаш натижасида аниқланган имманент «метаяхлит» хоссаларни олий
нарсалар ва келажак ҳақидаги имманент «хотира» деб номлаш ҳам мумкин.
Контрредукция тамойили «бутуннинг хоссалари унинг таркибий қисмлари
хоссаларининг йиғиндисидан катта», деган маълум қоидага асосланибгина
қолмасдан, табиий тузилмалар (яхлитликлар)нинг олий (метаяхлит) хоссаларини
ажратади. Муайян объектнинг аниқланган яхлит хоссалари, агар улар таркибий
қисмларнинг хоссаларига боғлиқ бўлмаса, «метаяхлит хоссалар» бўлмаслиги мумкин.
Системали ёндашув – умумилмий билимнинг тармоқланган соҳаси бўлиб, унинг
предметига редукция, яхлитлик ва контрредукциянинг методологик муаммолари ҳам
киради. Бу ўринда шуни қайд этиб ўтиш керакки, редукция, яхлитлик ва
контрредукция тамойиллари айни бир объектни ҳар хил даражада кўриш имконини
беради. Бунда аниқланган хоссаларга, агар объект ривожланаётган Оламнинг ягона
тизимига қўшилган яхлитлик сифатида тўлиқ тавсифланган бўлса, тўлдирувчанлик
тамойили нуқтаи назаридан қараш лозим.
Моделлаштириш тамойили ва ўхшатиш методи – объектларнинг баъзи бир
хоссаларини уларга ўхшаган моддий ёки номоддий (концептуал тушунчага
асосланган, мантиқий-математик) конструкцияларни тадқиқ қилиш орқали билиш
мумкинлигига асосланади. Моҳият-эътибори билан бу қиёсий билиш йўлидир.
«Қиёслаш», «ўхшатиш», «модель» тушунчалари методологик нуқтаи назардан кўп
жиҳатдан ўхшашдир. Шу муносабат билан моделлаштириш (қиёсий билиш)
тамойилини тушунишни енгиллаштириш учун И. Кантнинг қуйидаги сўзларини
келтириш ўринли бўлади: «...Қиёсий билиш ...икки нарсанинг номукаммал
ўхшашлигини эмас, балки икки мутлақо ўхшаш бўлмаган нарсалар ўртасидаги икки
муносабатнинг мутлақ ўхшашлигини англатади»5.
Мантиқдан маълумки, қиёсий далиллар энг кучсиз далиллардан биридир.
Шунингдек мувофиқ моделни ёки тадқиқ қилинаётган объектга мувофиқ келадиган
ўхшаш объектни танлаш муаммолари ҳам мавжуд. Бундай муаммоларни, жумладан,
янги илмий билимнинг шаклланиш тарихидаги қуйидаги эпизодлар билан
тушунтириш мумкин: «Кимёвий бирикмаларнинг таркиби юзасидан Пруст билан
Бертолле ўртасидаги баҳс фан тарихида нотўғри қиёсий хулосалар чиқариш заминида
туғилган мунозараларга ёрқин мисол бўлади. Пруст каррали оғирлик нисбатларининг
5 Кант И. Пролегомены ко всякой будущей метафизики, могущей возникнуть в смысле науки. М.: 1993. -С 210.
аниқ намоён бўлиши ҳолатларини умумлаштириб, кимёвий бирикмалар таркибининг
маълумлиги тўғрисида хулоса чиқарди. Бунда у таркибининг маълумлиги деярли
сезилмайдиган нисбатан мураккаб кимёвий бирикмаларга таянди. Бертолле эса
таркибнинг номаълумлиги ғоясини ҳимоя қилди. Уларнинг ҳар бири ўз соҳасида
ўзича ҳақ эди. Аммо баҳс икки олим бир-бирининг соҳасига аралашиши натижасида
туғилди. Пруст ўша даврда (XIX асрнинг дастлабки ўн йилликларида) кучайиб
бораётган нисбатан умумий атомистик таълимотга таянганлиги учун мазкур баҳсда
ютиб чиқди. ХХ асрнинг бошида, иссиқлик нурланиши назариясидаги тўлқинли ва
корпускуляр манзараларнинг қарама-қаршилиги эса мутлақо тескари хотима топди.
Бунга ҳам нисбатан умумий концепция–материянинг корпускуляр-тўлқинли
дуализми концепцияси мавжудлиги сабаб бўлди»6.
Парадигмаларни енгиш қоидаси - илмий ҳамжамиятда юзага келган
парадигмалар (намуналар, андозалар, стереотип, схема, догма, талқин ва фикрлаш
услублари)ни енгиш қоидаси–илмий билиш фаолиятини мутлақо янгини кашф этиш
йўлига солишнинг ҳамда шаклланган концепциялар негизида яратилган янги ғояни
қабул қилишнинг муҳим омили.
Тафаккурнинг
турғунлиги
ҳамда
илмий
ҳамжамиятда
юзага
келган
«парадигмалар» муносабати билан барча янги ғояларни инкор этиш муаммолари Т.
Куннинг «Илмий инқилоблар тузилиши» асарида муфассал кўриб чиқилган.
Тарихийлик тамойили – объектни келиб чиқиши ва ривожланишига боғлаб, уни
муфассал ўрганиш мумкин.
Мавҳумлаштириш, идеаллаштириш ва формаллаштириш методлари –илмий
тадқиқот жараёнида реал объектларни энг муҳим хоссалари чекланган объектлар
шаклида (мавҳумлаштириш) ифода этиш, шунингдек уларнинг аниқ белгиланган
хоссалари («идеал газ», «моддий нуқта», «мутлақо қора жисм»)га таяниб, хаёлий
образларини яратиш қулайдир. Мазкур объектларнинг хоссаларини ва уларни ўз рамз,
белгилари шаклида ифодалаш, яъни формаллаштириш жуда осон. Бу уларнинг хаёлий
образлари ва математик тимсолларини бошқариш (математик формализмдан
фойдаланиш)ни анча енгиллаштиради.
6 Вяльцев А.Н. Открытие элементарных частиц. М.: 1984. -С 272.
Методологик тамойиллар ва ёндашувларнинг табиати ҳар хилдир. Масалан,
редукция, яхлитлик, контрредукция тамойиллари тадқиқотнинг табиий объектлари
табиатини: верификация, фальсификация тамойили, мантиқ қонунлари эса билиш ва
фикрлаш фаолиятининг шаклларини: тўлдирувчанлик, тарихийлик тамойиллари ва
системали ёндашув эса тадқиқот объектлари ҳамда билиш ва фикрлаш фаолиятининг
хоссаларини ифода этади.
Методологик тамойиллар рўйхати очиқ хусусиятга эга бўлиб, кўпайишда давом
этмоқда. Сўнгги даврда тез-тез тилга олинаётган «антроп тамойили»да табиатни
илмий билиш методологияси учун муҳим аҳамиятга эга бўлган нарсани кўрмадик.
Уни махсус ажратиш, балки, қадимиятга бориб тақалувчи турли антропоцентрик
таълимотларни бирлаштириш учун фойдали бўлиши мумкин. Антроп тамойилнинг
асосий ғояси, моҳият-эътибори билан, Оламда мавжуд бўлган барча объектлар ўз
мавжудлиги билан ана шу Оламда мавжуд бўлган бошқа объектларга зид келмаслиги
керак, деган сийқаси чиққан қарашга асосланади. Бу нуқтаи назардан антроп
тамойили ўрнига, айтайлик, «электрон тамойили» ёки «тимсоҳ тамойили»
тўғрисида ҳам сўз юритиш мумкин.
Норматив методология, аниқ таърифланган тамойиллардан ташқари, «ярим
норматив» шаклда, айни пайтда «ярим дескриптив» шаклда илмий билишнинг
идеаллари ва нормалари, фанларнинг ўзаро таъсири, илмий назарияларнинг
шаклланиши ва асосланиши ҳақидаги таълимотларда, экспериментал фаолият
тамойилларида, билимларни бирлаштириш ва синтез қилиш муаммоларида, илмий
билишнинг имкониятлари ва чегаралари, илмий билишнинг тилида ҳам бўлиши
мумкин. Бундан ташқари, махсус методологиянинг ўзига хос хусусиятлари алоҳида
фан соҳалари: математика, физика, кимё, биология, техника ва технология, эволюция
жараёнлари,
экология
ва
ҳоказоларнинг
муайян
тарзда
ишлаб
чиқилган
методологияларида ўз аксини топади.
Илмий билиш тизимида методологиянинг тутган ўрни, вазифалари ҳақида
билдирилган фикрларга
шуни
қўшимча
қилиш керакки, методологиянинг
операционал-амалий аҳамиятидан ташқари, унинг инсон ақлий ва билиш
фаолиятининг айрим механизмларини очиб берувчи билим тизими сифатидаги
аҳамияти тўғрисида сўз юритиш мумкин. Зотан, бу инсон ўз-ўзини англаши учун ҳам,
«сунъий интеллект» тизимларини яратиш учун ҳам муҳимдир. Бундан ташқари, ҳар
қандай илмий билиш фаолияти доимо муайян методга ва у ҳақдаги қарашларга (яъни
маълум протометодологияга ёки аниқ бўлмаган методологияга) асосланишини ҳам
тушуниш керак. Аммо барча тадқиқотчилар ҳам методология муаммоларини махсус
ўрганавермайди ва ишлаб чиқавермайди. Бу методология ҳар қандай илмий билиш
фаолиятининг ажралмас қисми эканлигини тушуниб етиш учун муҳимдир.
Табиий объектлар хоссаларининг тўрт тури – барча табиий объектларга хос
бўлган
хоссаларнинг
турларини
аниқлаш
фан
методологиясининг
муҳим
вазифасидир. Табиий объектлар, деганда келиб чиқиши инсоннинг онгли ижоди билан
боғлиқ бўлмаган ҳар қандай яхлит объектлар: атомлар, молекулалар, тирик
организмлар, табиий тил, жамият ва шу кабилар тушунилади. Турли соҳадаги
илмий билимларнинг катта ҳажмини ва муайян фанлардаги шахсий иш тажрибасини
англаб етиш натижасида ҳар қандай табиий объектга хос бўлган турли-туман
хоссаларнинг тўрт турини ажратдик.
Субъектив яхлит хоссалар - онтологик мақоми имманент, ноэмержентдир.
Эпистемологик
мақоми–таркибий
қисмларининг
хоссаларига
нисбатан
редукцияланади, бошқача қилиб айтганда, бутуннинг хоссаларини белгилаши мумкин
бўлган қисмларнинг хоссалари.
Субъектив яхлит хоссаларга мисоллар: оғирлик, жисмларнинг электр заряди,
гапнинг сўз (бирикма)лар маъноси билан бевосита боғлиқ бўлган қисман маъноси.
Билиш усули: редукция тамойили.
Яхлит хоссалар – онтологик мақоми имманент, эмержентдир.
Эпистемологик мақоми таркибий қисмларининг хоссаларига нисбатан
редукцияланмайди, яъни қисмларининг хоссаларига боғлаш мумкин эмас. Мазкур
хоссалар бутуннинг табиатдаги бошқа объектлар–яхлитликлар билан ўзаро
муносабатларида индивид сифатидаги мақомини белгилайди.
Яхлит хоссаларга мисоллар: бошқа организмлар билан ўзаро муносабатларда ва
атроф муҳит билан номувозий ҳолатда тирик организмларнинг яхлит мавжуд бўлиш
қобилияти, табиий тилда гапларнинг айнан яхлит маъноси, халқ, миллат, этнос
психикаси.
Билиш усули: яхлитлик тамойили (холистик ёндашув).
Метаяхлит хоссалар – онтологик мақоми имманент, эмержентдир.
Эпистемологик
мақоми–таркибий
қисмларининг
хоссаларига
нисбатан
редукцияланмайди, бошқача қилиб айтганда, мазкур бутун нисбатан юқори даражада
уюшган
тизимда
фаолият
кўрсатганида
табиий
тузилмалар
(тизимлар,
яхлитликлар)нинг иерархик боғланганлигида намоён бўладиган бутуннинг олий
имманент потенциал хоссалари.
Метаяхлит хоссаларга мисоллар: молекулаларнинг ўз-ўзини ташкил этиши,
ДНКнинг ахборот-тартибга солиш хоссалари, идиоматик иборалар, мақоллар ва
маталларнинг алоҳида маъноси.
Билиш усули: контрредукция тамойили.
Ad-hoc яхлит хоссалар – онтологик мақоми ноимманент, эмержентдир.
Эпистемологик мақоми–ўз таркибига кирувчи яхлитликларнинг хоссаларига
нисбатан редукцияланади (мураккабга нисбатан редукцияланади).
Мисоллар: тирик ҳужайранинг мураккаб тизимларидаги содда ноорганик
моддаларнинг биокимёвий (алоҳида ҳолда мазкур моддаларга хос бўлмаган)
функциялари; сўзлар, гапларнинг мазкур семантик бирликларга ўз ҳолича,
контекстдан ташқарида хос бўлмаган катта контекстдаги маъноси.
Билиш усули: Ad-hoc яхлит ёндашув (баъзан мазкур ёндашув «яхлит ёндашув»
тушунчасига киритилади).
Юқорида зикр этилган хоссалар тўрт турининг хусусиятларини моддий ва
идеал табиатнинг яхлит объектлари мисолида тушунтириб ўтамиз.
Ad-hoc яхлит хоссалар масаласи мисоллар билан махсус тушунтириш ва
асослашга муҳтож эмас, чунки мазкур хоссалар билиш объектининг моҳиятини
ташкил этмайди–улар унга ноимманент. Мазкур хоссалар айни объектга каттароқ
яхлитлик (тизим)нинг таъсир кўрсатиши натижаси. Айтиш мумкинки, бу хоссалар
каттароқ яхлитликнинг «кучи»га нисбатан объектнинг «муросага келган»лиги
ифодасидир.
Олий даражада уюшган молекуляр тузилмалар–ферментлар, ДНК, РНК сингари
биополимерларнинг жами хоссаларини тадқиқ қилиш билан боғлиқ физик-кимёвий,
биология соҳаси юқорида зикр этилган хоссаларнинг ўзига хос хусусиятларини яққол
намоён этади. Мисол учун, ДНК молекуласига хос бўлган жами хоссаларни билиш
муаммоларини олайлик. ДНК молекуласини унинг таркибидаги алоҳида атомларнинг
хоссалари, алоҳида кимёвий ва кучсиз (бу ерда физик) алоқаларнинг, функционал
гуруҳларнинг, электр зарядларнинг, алоҳида фрагментларнинг ва ҳоказоларнинг
табиати орқали, яъни редукция методи ёрдамида тадқиқ қилиш мумкин.
Назорат учун саволлар
1. Илмий мактаб нима?, унинг метод билан фарқи ва алоқасини таърифланг
2. Ҳозирги замон методологиясига таъриф беринг
1. Илмий методнинг ўзига хос белгилари нималарда намоён бўлади?
2. Илмий билишнинг барча методларини умумийлиги ва қўлланиш
даражасига қараб гуруҳларга бўлинганлигини тушунтиринг?
3. Мувофиқлик ва тўлдирувчанлик тамойилининг ўзаро фарқи нимада
намоён бўлади?
4. Редукция ва яхлитлик тамойилининг ўзаро фарқини кўрсатинг.
5. Контрредукция тамойилининг ўзига хослигини тушунтиринг.
6. Айни бир объектни ҳар хил даражада кўриш имконини берувчи редукция,
яхлитлик ва контрредукция тамойилларини айтиб беринг.
7. Илмий тадқиқот методларининг ўзаро алоқадорлиги қандай намоён
бўлади?
8. Метод ва методологиянинг ўзаро мутаносиблигини асосланг.