Болаларда рухий ривожланиш сусайиш муаммосини юзага келиши

Yuklangan vaqt

2024-10-01

Yuklab olishlar soni

1

Sahifalar soni

10

Faytl hajmi

25,9 KB


 
 
1 
 
 
 
 
Болаларда рухий ривожланиш сусайиш муаммосини юзага келиши 
 
 
 
Руҳий ривожланишнинг сусайиши муаммоси бизда дастлаб 1960 йиллар 
охири ва 1970 йил бошларида ўрганила бошланди. 1979 йилларгача бундай 
болалар руҳий ривожланишининг сусайиши вақтинчалик, ўтиб кетадиган 
ҳолат 
деб 
ҳисобланган. 
Бир 
қатор 
текширишлар 
(М.С.Певзнер, 
К.С.Лебединская, В.И.Лубовский) руҳий ривожланишининг сусайиши 
нисбатан турғун характер касб этишни кўрсатади.  
 К.С.Лебединскаянинг 1980 йилдаги маълумотларига кўра, оммавий мактаб 
бошланғич синф ўқувчиларининг 5,8 % ни руҳий ривожланиши сусайган 
(РРС) болалар ташкил этган.  
Бизга маълумки, мактаб ёшидаги ўқувчилар учун асосий фаолият ўқиш ва 
ўйиндир. 
Ўқиш фаолиятида муваффақиятсизликка учраши, доимо ўзининг ёмон 
ўзлаштиришини англаши натижасида, РРС ўқувчиларнинг шахси ва хулқ-
атворида салбий ҳислатлар шакллана бошлайди, бу эса таълим-тарбия 
жараёнларига салбий таъсир кўрсатади. Бундай ўқувчилар ўзларининг руҳий, 
жисмоний хусусиятларига кўра, оммавий мактаб барномасини, оммавий 
мактаб шароитида етарлича ўзлаштира олмайдилар. 
Барнома материалларини тўлиқ эгалламасдан, кўр-кўрона равишда синфдан-
синфга кўсириш натижасида, уларнинг ақлий даражаси ўртасидаги тафовут 
ортиб боради. Шу сабабли бундай болаларни мумкин қадар эрта ёшлигидаёқ 
аниқлаб, махсус мактабларга ўтказиш лозим.  
1 Болаларда рухий ривожланиш сусайиш муаммосини юзага келиши Руҳий ривожланишнинг сусайиши муаммоси бизда дастлаб 1960 йиллар охири ва 1970 йил бошларида ўрганила бошланди. 1979 йилларгача бундай болалар руҳий ривожланишининг сусайиши вақтинчалик, ўтиб кетадиган ҳолат деб ҳисобланган. Бир қатор текширишлар (М.С.Певзнер, К.С.Лебединская, В.И.Лубовский) руҳий ривожланишининг сусайиши нисбатан турғун характер касб этишни кўрсатади. К.С.Лебединскаянинг 1980 йилдаги маълумотларига кўра, оммавий мактаб бошланғич синф ўқувчиларининг 5,8 % ни руҳий ривожланиши сусайган (РРС) болалар ташкил этган. Бизга маълумки, мактаб ёшидаги ўқувчилар учун асосий фаолият ўқиш ва ўйиндир. Ўқиш фаолиятида муваффақиятсизликка учраши, доимо ўзининг ёмон ўзлаштиришини англаши натижасида, РРС ўқувчиларнинг шахси ва хулқ- атворида салбий ҳислатлар шакллана бошлайди, бу эса таълим-тарбия жараёнларига салбий таъсир кўрсатади. Бундай ўқувчилар ўзларининг руҳий, жисмоний хусусиятларига кўра, оммавий мактаб барномасини, оммавий мактаб шароитида етарлича ўзлаштира олмайдилар. Барнома материалларини тўлиқ эгалламасдан, кўр-кўрона равишда синфдан- синфга кўсириш натижасида, уларнинг ақлий даражаси ўртасидаги тафовут ортиб боради. Шу сабабли бундай болаларни мумкин қадар эрта ёшлигидаёқ аниқлаб, махсус мактабларга ўтказиш лозим.  
 
2 
Бу тоифадаги болаларга нисбатан эътиборнинг кучайиши мактаблардаги 
ўзлаштирмаслик масаласи билан чамбарчас боғлиқдир.  
Ўқувчиларга қалбаки тарзда қониқарсиз баҳо ўрнига, қониқарли баҳо қўйиб 
келинган. Бундай ҳол мактаб раҳбарлари юқори ташкилотлар олдида ёмон 
кўринмаслик учун ҳамда уларнинг ўрта мажбурий таълимни барча ёшлага 
бериш керак, деган нотўғри тасаввурлари асосида юзага келган эди.  
Шу билан бир вақтда, улар болаларнинг айримлари ўқишна 
хоҳламасликларини, айримлари хоҳиш бўлсада, турли нуқсонлари борлиги 
оқибатида барнома материалларини етарли эгаллай олмасликларини ҳисобга 
ҳам олишмаган. Бизнингча, мажбурий ўрта таълимни оммавий тарзда барчага 
ёйиш шарт эмас. Бунинг учун жамият ҳамма шароитларни яратган бўлса-да, 
барча болаларни мажбуран судраб, унга эришмаслик керак. 
Оммавий мактаблардаги ўзлаштримаслик сабабаларининг доираси жуда 
кенгдир. Буларга қуйидагиларни киритиш мумкин: 
- 
ижтимоий ёки педагогик қаровсизлик, назоратсизлик асосида юзага 
келадиган мактаб таълимига умуман тайёр эмаслик; 
- 
мактабгача ёшдаги турли хил сурункали давом этадиган 
касалликлар натижасида боланинг жисмонан заифлиги; 
- 
макабгача ёшдаги тўғирланмаган турли нутқ камчиликлари; 
- 
кўриш ва эшитиш аъзоларидаги турли хил камчиликлар; 
- 
ақли заифлик (ақли заиф болаларнинг бир қисми оммавий мактаб I-
синфига келиб, бир йил давомида муваффақиятсиз ўқигач тиббий-педагогик 
комиссия орқали ёрдамчи мактабга юборилади); 
- 
ўқувчилар ҳамда синфдошлар орасидаги кўнгилсиз ҳолатлар. 
Аммо, юқорида қайд қилиб ўтилган қийинчилик, сабаблар билан 
ўзлаштирмовчи ўқувчиларнинг бир қисмини белгилаш мумкин. Қолган 
қисмини эса РРС болалар ташкил этади.  
Руҳшунослар, тарбияшунослар томонидан РРС боларни изчил равишда 
ўрганиш мамлакатимизда 60-йиллардан кейин бошланди.  
2 Бу тоифадаги болаларга нисбатан эътиборнинг кучайиши мактаблардаги ўзлаштирмаслик масаласи билан чамбарчас боғлиқдир. Ўқувчиларга қалбаки тарзда қониқарсиз баҳо ўрнига, қониқарли баҳо қўйиб келинган. Бундай ҳол мактаб раҳбарлари юқори ташкилотлар олдида ёмон кўринмаслик учун ҳамда уларнинг ўрта мажбурий таълимни барча ёшлага бериш керак, деган нотўғри тасаввурлари асосида юзага келган эди. Шу билан бир вақтда, улар болаларнинг айримлари ўқишна хоҳламасликларини, айримлари хоҳиш бўлсада, турли нуқсонлари борлиги оқибатида барнома материалларини етарли эгаллай олмасликларини ҳисобга ҳам олишмаган. Бизнингча, мажбурий ўрта таълимни оммавий тарзда барчага ёйиш шарт эмас. Бунинг учун жамият ҳамма шароитларни яратган бўлса-да, барча болаларни мажбуран судраб, унга эришмаслик керак. Оммавий мактаблардаги ўзлаштримаслик сабабаларининг доираси жуда кенгдир. Буларга қуйидагиларни киритиш мумкин: - ижтимоий ёки педагогик қаровсизлик, назоратсизлик асосида юзага келадиган мактаб таълимига умуман тайёр эмаслик; - мактабгача ёшдаги турли хил сурункали давом этадиган касалликлар натижасида боланинг жисмонан заифлиги; - макабгача ёшдаги тўғирланмаган турли нутқ камчиликлари; - кўриш ва эшитиш аъзоларидаги турли хил камчиликлар; - ақли заифлик (ақли заиф болаларнинг бир қисми оммавий мактаб I- синфига келиб, бир йил давомида муваффақиятсиз ўқигач тиббий-педагогик комиссия орқали ёрдамчи мактабга юборилади); - ўқувчилар ҳамда синфдошлар орасидаги кўнгилсиз ҳолатлар. Аммо, юқорида қайд қилиб ўтилган қийинчилик, сабаблар билан ўзлаштирмовчи ўқувчиларнинг бир қисмини белгилаш мумкин. Қолган қисмини эса РРС болалар ташкил этади. Руҳшунослар, тарбияшунослар томонидан РРС боларни изчил равишда ўрганиш мамлакатимизда 60-йиллардан кейин бошланди.  
 
3 
Дастлаб бу болалар фанда бошқа йўналишларда ўрганилар эди. 70- йилларгача 
бўлган руҳшунослик, тарбишунослик ишлари умумий йўналиш асосида 
амалга оширлган. Булар ичига асосан ўзлаштирмовчи ўқувчиларнинг кенг 
гуруҳи киритилиб, РРС болалар эса кичик бир гуруҳ сифатида ўрганилган. 
Мавжуд чет эл адабиётларини таҳлил қилганда, бизни қизиқтираётган болалар 
таълим-тарбияси муаммосида 4 та турли хил ёндошиш борлигини кўрамиз. 
Айрим ҳолларда бу ёндошиш бир-бирларига яқинлашиб кетади.  
Бирнчи йўналиш-ғарб мамлакатларида кенг ёйилган бўлиб, улар асосан 
муаммони соф педагогик жиҳатдан ўрганадилар. Бу йўналиш тарафдорлари 
изланишларида бундай болалар таълимга етарли, тайёрланмаган қобилиятсиз 
ёки таълимда қийналадиган болалар деб юритилади. Улар таълимда турли 
сабаблар асосида қийналадиган болаларнинг барчасини бир гуруҳга 
киритадилар. Марказий нерв системасининг зарарланишидан тортиб, айрим 
анализаторлар нуқсонларини, ҳатто педагогик қаровсизларни ҳам шу гуруҳга 
киритадилар.  
Иккинчи йўналиш тарафдорлари таълимдаги қийинчиликларни оиладаги 
ноҳуш тарбия шароитлари билан боғлайдилар. Бундай шароит болада сенсор 
тажрибаларнинг чегараланиб қолишга олиб келади, шунинг оқибатида 
боланинг ақлий тараққиётида орқада қолиш юзага келди, шахснинг 
шаклланишига тўсқинлик қилади.  
Нохуш оила шароитларини яхшилашни талаб қиладиган болаларни 
“мослашмаганлар”, педагогик қаровсизлар деб номлайдилар.  
Ривожланишда орқада қолаётган болалар таълими АҚШ ва Англияда шундай 
нуқтаи-назардан қаралади.  
Учинчи йўналиш тарафдорларини асосан Германия дефектологлари ташкил 
этиб, улар ривожланишда орқада қолиб, махсус таълим-тарбияга муҳтож 
болаларни аҳлоқи бузилган болалар деб қарайдилар. Маълум ёшдаги таълим-
тарбия бевосита аҳлоқни шакллантириш шаклида амалга оширилади. 
Тўртинчи йўналиш тарафдорлари А.Штраус ва Л.Летинен томонидан таклиф 
этилган оқимларни ривожлантираётган руҳият докторлари, руҳият-асаб 
3 Дастлаб бу болалар фанда бошқа йўналишларда ўрганилар эди. 70- йилларгача бўлган руҳшунослик, тарбишунослик ишлари умумий йўналиш асосида амалга оширлган. Булар ичига асосан ўзлаштирмовчи ўқувчиларнинг кенг гуруҳи киритилиб, РРС болалар эса кичик бир гуруҳ сифатида ўрганилган. Мавжуд чет эл адабиётларини таҳлил қилганда, бизни қизиқтираётган болалар таълим-тарбияси муаммосида 4 та турли хил ёндошиш борлигини кўрамиз. Айрим ҳолларда бу ёндошиш бир-бирларига яқинлашиб кетади. Бирнчи йўналиш-ғарб мамлакатларида кенг ёйилган бўлиб, улар асосан муаммони соф педагогик жиҳатдан ўрганадилар. Бу йўналиш тарафдорлари изланишларида бундай болалар таълимга етарли, тайёрланмаган қобилиятсиз ёки таълимда қийналадиган болалар деб юритилади. Улар таълимда турли сабаблар асосида қийналадиган болаларнинг барчасини бир гуруҳга киритадилар. Марказий нерв системасининг зарарланишидан тортиб, айрим анализаторлар нуқсонларини, ҳатто педагогик қаровсизларни ҳам шу гуруҳга киритадилар. Иккинчи йўналиш тарафдорлари таълимдаги қийинчиликларни оиладаги ноҳуш тарбия шароитлари билан боғлайдилар. Бундай шароит болада сенсор тажрибаларнинг чегараланиб қолишга олиб келади, шунинг оқибатида боланинг ақлий тараққиётида орқада қолиш юзага келди, шахснинг шаклланишига тўсқинлик қилади. Нохуш оила шароитларини яхшилашни талаб қиладиган болаларни “мослашмаганлар”, педагогик қаровсизлар деб номлайдилар. Ривожланишда орқада қолаётган болалар таълими АҚШ ва Англияда шундай нуқтаи-назардан қаралади. Учинчи йўналиш тарафдорларини асосан Германия дефектологлари ташкил этиб, улар ривожланишда орқада қолиб, махсус таълим-тарбияга муҳтож болаларни аҳлоқи бузилган болалар деб қарайдилар. Маълум ёшдаги таълим- тарбия бевосита аҳлоқни шакллантириш шаклида амалга оширилади. Тўртинчи йўналиш тарафдорлари А.Штраус ва Л.Летинен томонидан таклиф этилган оқимларни ривожлантираётган руҳият докторлари, руҳият-асаб  
 
4 
докторлари ва руҳшуносларини ўз ичига олади. Бу оқимга асосан таълимдаги 
барча қийинчиликлар маълум даражадаги марказий нерв системасида бўлган 
резидуал қолдиқ ҳолатлар асосида юзага келиб, бу ҳолатлар боланинг илк 
ривожланиш даврларидаги қўпол бўлмаган бузилишлар асосида келиб чиқади 
деб кўрсатадилар. Бундай болалар гуруҳини мияси минимал бузилган болалар 
деб номлайдилар. 
Руҳий 
ривожланиши 
сустлашган 
болалар 
ҳақида 
мамлакатимиз 
дефектологлари ишларида ҳам бу масаланинг турли томонлари эътиборга 
олинади. РРС тушунчаси ақли заифлик сингари руҳий – педагогик тушунча 
бўлиб, боланинг руҳий ривожланишининг орқада қолишини ифодалайди. 
Бундай орқада қолишнинг асосий сабабларига бош миянинг минимал, юзаки, 
енгил зарарланиши, туғилиш вақтидаги, ҳомила даврида ёки гўдакнинг илк 
ёшидаги зарарланишлари киради.  
Ривожланишнинг орқада қолиши, сусайиши деганда, руҳий ривожланишнинг 
бола ёшига тўғри келмаслиги тушунилади. Бундай номутаносиблик ўз вақтида 
ташкил этилган, мос келувчи адекват ёрдам натижасида бартараф этилиши 
мумкин. 
Бундай 
ҳол 
болаарда 
мактаб 
таълимига 
тайёрлик 
даражасининг 
шаклланмаганлигида кўрилади. Таълимга тайёргарлик ўз ичига жисмоний, 
физиологик, руҳий ва педагогик шаклланишларни олади. 
Руҳий тайёргарлик бошқа турлардан ажралиб туради ва у қуйидаги 
кўрсаткичларни олади: 
1. 
Ташқи дунё ҳақида болалардаги билим ва тасаввурлар даражаси; 
2. 
Ақлий ҳаракатлар, жараёнлар, малакалар; 
3. 
Нутқ тараққиёти, етарли луғат бойлигига эга бўлиши, боғлиқли, 
маъноли, монологик нутқ элементлари; 
4. 
Маълум қизиқиш ва интилишларда намоён бўладиган билиш 
активлиги; 
5. 
Ўз хулқини бошқара билиш, ўз иродасига бўйсиндира олиш. 
4 докторлари ва руҳшуносларини ўз ичига олади. Бу оқимга асосан таълимдаги барча қийинчиликлар маълум даражадаги марказий нерв системасида бўлган резидуал қолдиқ ҳолатлар асосида юзага келиб, бу ҳолатлар боланинг илк ривожланиш даврларидаги қўпол бўлмаган бузилишлар асосида келиб чиқади деб кўрсатадилар. Бундай болалар гуруҳини мияси минимал бузилган болалар деб номлайдилар. Руҳий ривожланиши сустлашган болалар ҳақида мамлакатимиз дефектологлари ишларида ҳам бу масаланинг турли томонлари эътиборга олинади. РРС тушунчаси ақли заифлик сингари руҳий – педагогик тушунча бўлиб, боланинг руҳий ривожланишининг орқада қолишини ифодалайди. Бундай орқада қолишнинг асосий сабабларига бош миянинг минимал, юзаки, енгил зарарланиши, туғилиш вақтидаги, ҳомила даврида ёки гўдакнинг илк ёшидаги зарарланишлари киради. Ривожланишнинг орқада қолиши, сусайиши деганда, руҳий ривожланишнинг бола ёшига тўғри келмаслиги тушунилади. Бундай номутаносиблик ўз вақтида ташкил этилган, мос келувчи адекват ёрдам натижасида бартараф этилиши мумкин. Бундай ҳол болаарда мактаб таълимига тайёрлик даражасининг шаклланмаганлигида кўрилади. Таълимга тайёргарлик ўз ичига жисмоний, физиологик, руҳий ва педагогик шаклланишларни олади. Руҳий тайёргарлик бошқа турлардан ажралиб туради ва у қуйидаги кўрсаткичларни олади: 1. Ташқи дунё ҳақида болалардаги билим ва тасаввурлар даражаси; 2. Ақлий ҳаракатлар, жараёнлар, малакалар; 3. Нутқ тараққиёти, етарли луғат бойлигига эга бўлиши, боғлиқли, маъноли, монологик нутқ элементлари; 4. Маълум қизиқиш ва интилишларда намоён бўладиган билиш активлиги; 5. Ўз хулқини бошқара билиш, ўз иродасига бўйсиндира олиш.  
 
5 
Руҳий 
ривожланиши 
сусайган 
болалар 
мактаб 
таълимига 
тайёргарлигида, юқоридаги барча меъзонлар бўйича тайёр бўлмайдилар. 
Оммавий мактаб ўқитувчилари бундай болаларнинг хусусиятларини яхши 
билмасликлари натижасида улар орасида нотўғри муносабатлар юзага келади. 
Синфдошлари орасида улар ҳақида “тентак”, “аҳмоқ” каби ҳақоратли сўзлар 
пайдо бўлади.  
Буларнинг барчаси РРС болаларда мактабга, таълимга нисбатан салбий 
муносабатларнинг шаклланишига олиб келади. Бунинг натижасида улар 
тартиб бузар бўладилар, турли антиижтимоий ишлар қилишга борадилар. 
Бундай салбий ҳолатлар фақатгина РРС боланинг ўзигагина тегишли бўлиб 
қолмасдан, балки бошқа синфдошларига, болаларга ҳам таъсир этади.  
РРСнинг болалар орасида қанчалик тарқалганлигини турлича белгилайдилар. 
Бундан ташқари, РРС болаларнинг миқдори руҳий ривожланишда орқада 
қолишнингтабиатга ҳам боғлиқдир. 
Турли олимларнинг кўрсатишича, бундай болалар умумий болаларнинг 5... II 
% ини ташкил қилар экан. Бундай ҳолат табиийки, РРС болалар учун махсус 
муассасалар очиш лозимлигини тақазо этади. Аммо, 50-йиллар охирлари 60-
йиллар бошларида бундай махсус муассасаларнинг бирор тури йўқ эди. 
Ривожланишида орқада қолишининг олдини олиш учун биринчи тажрибалар 
ташкил қилинади. АҚШ ва Англияда махсус мактаб-клиникалар юзага келди. 
АҚШда бундай болалар учун махсус “илгарилаб кетиш” барномалари ишлаб 
чиқилди. Бу барнома мактаб таълимига тайёр бўлмаган, юқори боғча ёшидаги 
болаларга тегишли бўлиб, асосан бир йилга мўлжалланган. Бунинг учун 
оммавий мактаб қошида махсус синфлар, гуруҳлар ташкил этилган. АҚШнинг 
Колифорния штатида махсус таълим системаси жуда ҳам такомиллашган штат 
ҳисобланади.  
Олимларнинг таъкидлашича, ривожланишида орқада қолиб, махсус таълимга 
муҳтожлар умумий мактаб болаларнинг қолганларини оммавий мактаб 
шароитида ўқитиш мумкин.  
5 Руҳий ривожланиши сусайган болалар мактаб таълимига тайёргарлигида, юқоридаги барча меъзонлар бўйича тайёр бўлмайдилар. Оммавий мактаб ўқитувчилари бундай болаларнинг хусусиятларини яхши билмасликлари натижасида улар орасида нотўғри муносабатлар юзага келади. Синфдошлари орасида улар ҳақида “тентак”, “аҳмоқ” каби ҳақоратли сўзлар пайдо бўлади. Буларнинг барчаси РРС болаларда мактабга, таълимга нисбатан салбий муносабатларнинг шаклланишига олиб келади. Бунинг натижасида улар тартиб бузар бўладилар, турли антиижтимоий ишлар қилишга борадилар. Бундай салбий ҳолатлар фақатгина РРС боланинг ўзигагина тегишли бўлиб қолмасдан, балки бошқа синфдошларига, болаларга ҳам таъсир этади. РРСнинг болалар орасида қанчалик тарқалганлигини турлича белгилайдилар. Бундан ташқари, РРС болаларнинг миқдори руҳий ривожланишда орқада қолишнингтабиатга ҳам боғлиқдир. Турли олимларнинг кўрсатишича, бундай болалар умумий болаларнинг 5... II % ини ташкил қилар экан. Бундай ҳолат табиийки, РРС болалар учун махсус муассасалар очиш лозимлигини тақазо этади. Аммо, 50-йиллар охирлари 60- йиллар бошларида бундай махсус муассасаларнинг бирор тури йўқ эди. Ривожланишида орқада қолишининг олдини олиш учун биринчи тажрибалар ташкил қилинади. АҚШ ва Англияда махсус мактаб-клиникалар юзага келди. АҚШда бундай болалар учун махсус “илгарилаб кетиш” барномалари ишлаб чиқилди. Бу барнома мактаб таълимига тайёр бўлмаган, юқори боғча ёшидаги болаларга тегишли бўлиб, асосан бир йилга мўлжалланган. Бунинг учун оммавий мактаб қошида махсус синфлар, гуруҳлар ташкил этилган. АҚШнинг Колифорния штатида махсус таълим системаси жуда ҳам такомиллашган штат ҳисобланади. Олимларнинг таъкидлашича, ривожланишида орқада қолиб, махсус таълимга муҳтожлар умумий мактаб болаларнинг қолганларини оммавий мактаб шароитида ўқитиш мумкин.  
 
6 
Мамлакатимизда РРС болаларга тегишли педагогик ишлар 50- йиллар охири, 
60-йиллар бошида кичик тажриба гуруҳлари очиш билан бошланди. Бу 
болалар оммавий мактабларда ўқиб юриб, қўшимча тайёргарлик олар эдилар. 
Тиббий-педагогик комиссия текширувида бу болаларнинг кўпчилигини 
ёрдамчи мактабга юборишга тўғри келар эди. Чунки, РРС болалар учун махсус 
мактаблар йўқ эди. Шундан сўнг РРС болалар кўпроқ клиник томондан 
текширила бошланди.  
РРС турли хил руҳий-физик ва руҳий инфантилизм шакллари, ҳамда эрта 
юзага келган церебрастеник ҳолатлар билан боғлиқлиги ҳақидаги таълимот 
юзага келди (М.С.Певзнер, 1966 й; Т.А.Власова, М.С.Певзнер, 1967 йил). 
Руҳий тавсифномалар клиник ва педагогик текширишлар асосида берилган. 
Тавсифномада ўқиш, ёзиш, ҳисоблаш ва арифметик масалалар ечишдаги 
қийинчиликлар 
кўрсатилган, 
ҳамда 
болалардаги 
қайсарлик, 
ҳиссий 
нотурғунлик, диққатнинг торлиги, тез чарчаши, тез чалғиши каби салбий 
шахсий сифатлар баён этилган. РРС болаларнинг хусусяитлари ҳақидаги 
батафсил, кенгоқ материаллар улар устида изчил текшришлар олиб 
борилгандан кейингина қўлга киритилди. Айниқса, РРС болалар нерв 
системасини ҳаракат шартли-рефлектор методикси билан ўрганиш асосида 
қимматли материалларга эга бўлдик. Бу методикани сўз билан мустаҳкамлаш, 
сўз билан кўрсатма бериш асосида янда яхши натижаларга эришиш 
мумкинлигини кўрсатиш лозим. Шу билан бирга бу методика асосида 
олигофрен болаларга хос бўлган: нерв жараёнлари кучининг пасайганлиги, бу 
жараёнларнинг иррадиацияга мойиллигини, инертлик белгиларини кўриш 
мумкин. 
Юқоридаги билан бирга яна шу нарса аниқлангандики, РРС болаларда нормал 
болалар 
сингари, 
шартли 
боғланишларнинг 
юзага 
келишида 
сўзли 
кўрсатмалар актив роль ўйнар экан. 
РРС болалар олий нерв фаолиятларининг юқорида айтиб ўтилган барча 
хусусиятлаи нейродинамиканинг яхши ривожланмаганлигидан дарак беради. 
6 Мамлакатимизда РРС болаларга тегишли педагогик ишлар 50- йиллар охири, 60-йиллар бошида кичик тажриба гуруҳлари очиш билан бошланди. Бу болалар оммавий мактабларда ўқиб юриб, қўшимча тайёргарлик олар эдилар. Тиббий-педагогик комиссия текширувида бу болаларнинг кўпчилигини ёрдамчи мактабга юборишга тўғри келар эди. Чунки, РРС болалар учун махсус мактаблар йўқ эди. Шундан сўнг РРС болалар кўпроқ клиник томондан текширила бошланди. РРС турли хил руҳий-физик ва руҳий инфантилизм шакллари, ҳамда эрта юзага келган церебрастеник ҳолатлар билан боғлиқлиги ҳақидаги таълимот юзага келди (М.С.Певзнер, 1966 й; Т.А.Власова, М.С.Певзнер, 1967 йил). Руҳий тавсифномалар клиник ва педагогик текширишлар асосида берилган. Тавсифномада ўқиш, ёзиш, ҳисоблаш ва арифметик масалалар ечишдаги қийинчиликлар кўрсатилган, ҳамда болалардаги қайсарлик, ҳиссий нотурғунлик, диққатнинг торлиги, тез чарчаши, тез чалғиши каби салбий шахсий сифатлар баён этилган. РРС болаларнинг хусусяитлари ҳақидаги батафсил, кенгоқ материаллар улар устида изчил текшришлар олиб борилгандан кейингина қўлга киритилди. Айниқса, РРС болалар нерв системасини ҳаракат шартли-рефлектор методикси билан ўрганиш асосида қимматли материалларга эга бўлдик. Бу методикани сўз билан мустаҳкамлаш, сўз билан кўрсатма бериш асосида янда яхши натижаларга эришиш мумкинлигини кўрсатиш лозим. Шу билан бирга бу методика асосида олигофрен болаларга хос бўлган: нерв жараёнлари кучининг пасайганлиги, бу жараёнларнинг иррадиацияга мойиллигини, инертлик белгиларини кўриш мумкин. Юқоридаги билан бирга яна шу нарса аниқлангандики, РРС болаларда нормал болалар сингари, шартли боғланишларнинг юзага келишида сўзли кўрсатмалар актив роль ўйнар экан. РРС болалар олий нерв фаолиятларининг юқорида айтиб ўтилган барча хусусиятлаи нейродинамиканинг яхши ривожланмаганлигидан дарак беради.  
 
7 
Бундай ҳолат нормал болаларда илк ёшларида, ёки боғча ёшларига тўғри 
келади.  
Кейинги изчил руҳий текширишларда фақатгина РРС болаларнинг умумий 
хусусиятларини ўрганиб қолмасдан, балки уларнинг билиш фаолиятлари ҳам 
текширилган. Бундай текширишлар ПФА дефектология илмий-текшириш 
институтидагина бўлиб қолмасдан, бошқа қатор илмий муассасалар 
томонидан ҳам амалга оширилди.  
Бу ишларда РРС болаларнинг идрок, хотира, тафккур, нутқ, диққат ҳамда 
уларнинг ақлий иш қобилиятлари ўрганилган. РРС болаларнинг шахсий 
хислатларини ўрганиш нисбатан яқиндан бошланди.  
Клиник кузатишлар ва руҳий текширишларнинг кўрсатишича, РРС болаларда 
ирода-ҳиссиёт соҳаси етарли ривожланмаган экан. Баъзи олимлар бундай 
ривожланмаганлик РРС болаларнинг асосий белгисидир деган фикрни 
билдирадилар. 
Шу 
билан 
бирга, 
улар 
РРС 
болаларда 
интеллект 
сақланганлигини таъкидлайдилар. Аммо, бундай фикрлар РРС болаларни 
чуқурроқ ўрганиш асосида тўла ва аниқ эмаслигини кўрдик. 
РРС болаларда бош мия, пешона қисмлар ривожланишининг орқада қолиши, 
бунинг 
натижасида 
уларнинг 
ҳиссиёт-ирода 
соҳаларининг 
етарли 
шаклланмаганлиги аниқланган бўлсада, мукаммал эмас.  
Булар орасида кўриш-ҳаракат, эшитиш-ҳаракат ва кўриш эшитишнинг 
боғлиқлиги ҳам яхши ривожланмайди. Бу эса ўқиш ва ёзиш малакаларининг 
кеч юзага чиқишига олиб келади. Бу боғлиқликлар, ривожланишидаги 
камчиликлар В.И.Насонова (1979 й.) томонидан жуда яхши очиб берилган. 
РРС 
болаларда 
“Бирламчи 
интеллект 
сақланган” 
деган 
фикр 
ҳам 
атамашунослик, ҳам амалий томондан танқидий ҳолдир. Интеллект мураккаб 
руҳий жараён бўлганлиги сабабли, ё сақланган бўлади, ёки пасайган бўлади. 
Бу фикр баъзи бир чет эл тестологларининг фикрларига тўғри келади. 
Айниқса, бу фикрлар Л.Термен (1916 й.) ишларида ўз ифодасини топган.  
Ҳозирги кундаги чет эл адабиётларида бу масалага турли хил муносабат 
устунлик қилмоқда (А.Анастази, 1982 й.). Ҳақиқатан ҳам, руҳий функциялар 
7 Бундай ҳолат нормал болаларда илк ёшларида, ёки боғча ёшларига тўғри келади. Кейинги изчил руҳий текширишларда фақатгина РРС болаларнинг умумий хусусиятларини ўрганиб қолмасдан, балки уларнинг билиш фаолиятлари ҳам текширилган. Бундай текширишлар ПФА дефектология илмий-текшириш институтидагина бўлиб қолмасдан, бошқа қатор илмий муассасалар томонидан ҳам амалга оширилди. Бу ишларда РРС болаларнинг идрок, хотира, тафккур, нутқ, диққат ҳамда уларнинг ақлий иш қобилиятлари ўрганилган. РРС болаларнинг шахсий хислатларини ўрганиш нисбатан яқиндан бошланди. Клиник кузатишлар ва руҳий текширишларнинг кўрсатишича, РРС болаларда ирода-ҳиссиёт соҳаси етарли ривожланмаган экан. Баъзи олимлар бундай ривожланмаганлик РРС болаларнинг асосий белгисидир деган фикрни билдирадилар. Шу билан бирга, улар РРС болаларда интеллект сақланганлигини таъкидлайдилар. Аммо, бундай фикрлар РРС болаларни чуқурроқ ўрганиш асосида тўла ва аниқ эмаслигини кўрдик. РРС болаларда бош мия, пешона қисмлар ривожланишининг орқада қолиши, бунинг натижасида уларнинг ҳиссиёт-ирода соҳаларининг етарли шаклланмаганлиги аниқланган бўлсада, мукаммал эмас. Булар орасида кўриш-ҳаракат, эшитиш-ҳаракат ва кўриш эшитишнинг боғлиқлиги ҳам яхши ривожланмайди. Бу эса ўқиш ва ёзиш малакаларининг кеч юзага чиқишига олиб келади. Бу боғлиқликлар, ривожланишидаги камчиликлар В.И.Насонова (1979 й.) томонидан жуда яхши очиб берилган. РРС болаларда “Бирламчи интеллект сақланган” деган фикр ҳам атамашунослик, ҳам амалий томондан танқидий ҳолдир. Интеллект мураккаб руҳий жараён бўлганлиги сабабли, ё сақланган бўлади, ёки пасайган бўлади. Бу фикр баъзи бир чет эл тестологларининг фикрларига тўғри келади. Айниқса, бу фикрлар Л.Термен (1916 й.) ишларида ўз ифодасини топган. Ҳозирги кундаги чет эл адабиётларида бу масалага турли хил муносабат устунлик қилмоқда (А.Анастази, 1982 й.). Ҳақиқатан ҳам, руҳий функциялар  
 
8 
индивиднинг ривожланиши жараёнида шаклланади. Интеллект ҳам бундан 
истисно эмас.  
Ривожланишдаги орқада қолиш ўз навбатида ақлий функциялар (жараён, 
малака, кўникмалар) нинг ҳам кечикиб шаклланишига сабаб бўлади. 
“Бирламчи интеллект сақланган” деганда, бевосита ақли заифларга нисбатан, 
РРС болалар диагностик методикаларни бажариш вақтларидаги яхши 
натижалар кўрсатишлари назарда тутилади. РРС болаларнинг бундай яхши 
натижаларга эришилари, уларда ақли заиф болаларга нисбатан, маълум 
даражада билимлар боригидан дарак беради.  
Текширишларнинг кўрсатишича, РРС болаларда ақлий жараёнлардан: 
таққослаш, умумлаштириш, таҳлил етарли даражада шаклланмаган экан. Бу 
жараёнлар ақлий фаолиятнинг асосий базасини ташкил этади. РРС болаларга 
ақли заиф болаларга нисбатан юқори даражадаги ўрганувчанлик хос 
белгилардан биридир. Шу сабабли РРС болалар ривожланишида потенциал 
имкониятлар, ақли заиф болалардан бир мунча юқоридир. Баъзи адабиётларда 
РРС вақтинчалик характерга эга деб кўрсатилган. Буни М.С.Певзнер, 
Т.А.Власова ва бошқа муаллифлар томонидан чоп этилган баъзи адабиёт 
номларидан кўриш мумкин. Бу фикр жуда ҳам тўғри эмас. Чуни, РРС 
болаларнинг бир қисми бошланғич таълим жараёнида оммавий мактабга 
қайтсалар, қолган болалар махсус мактабни охиргача давом эттирадилар. 
А.Г.Асафова, М.Г.Рейдибойм катамнестик текширишларнинг кўрсатишича, 
РРС болаларнинг кўпчилиги ҳаётга мослашиб, ўз ўринларини топиб кета олар 
эканлар.  
Бу борада махсус шароитларда олиб борилган таълим-тарбия ишлари яхши 
натижалар беради. РРС болалардаги нуқсонларни тузатиш уларни ҳаётга 
социал мослаштириш махсус мактабларнинг асосий вазифасидир.  
РРС болаларнинг диагностика қилиш бир мунча мураккаб масаладир. 
Диагностика бизнингфикримизча, асосан руҳий-педагогик режада амалга 
оширилиши керак. Биринчидан, РРС болаларда яққол кўринган неврологик 
8 индивиднинг ривожланиши жараёнида шаклланади. Интеллект ҳам бундан истисно эмас. Ривожланишдаги орқада қолиш ўз навбатида ақлий функциялар (жараён, малака, кўникмалар) нинг ҳам кечикиб шаклланишига сабаб бўлади. “Бирламчи интеллект сақланган” деганда, бевосита ақли заифларга нисбатан, РРС болалар диагностик методикаларни бажариш вақтларидаги яхши натижалар кўрсатишлари назарда тутилади. РРС болаларнинг бундай яхши натижаларга эришилари, уларда ақли заиф болаларга нисбатан, маълум даражада билимлар боригидан дарак беради. Текширишларнинг кўрсатишича, РРС болаларда ақлий жараёнлардан: таққослаш, умумлаштириш, таҳлил етарли даражада шаклланмаган экан. Бу жараёнлар ақлий фаолиятнинг асосий базасини ташкил этади. РРС болаларга ақли заиф болаларга нисбатан юқори даражадаги ўрганувчанлик хос белгилардан биридир. Шу сабабли РРС болалар ривожланишида потенциал имкониятлар, ақли заиф болалардан бир мунча юқоридир. Баъзи адабиётларда РРС вақтинчалик характерга эга деб кўрсатилган. Буни М.С.Певзнер, Т.А.Власова ва бошқа муаллифлар томонидан чоп этилган баъзи адабиёт номларидан кўриш мумкин. Бу фикр жуда ҳам тўғри эмас. Чуни, РРС болаларнинг бир қисми бошланғич таълим жараёнида оммавий мактабга қайтсалар, қолган болалар махсус мактабни охиргача давом эттирадилар. А.Г.Асафова, М.Г.Рейдибойм катамнестик текширишларнинг кўрсатишича, РРС болаларнинг кўпчилиги ҳаётга мослашиб, ўз ўринларини топиб кета олар эканлар. Бу борада махсус шароитларда олиб борилган таълим-тарбия ишлари яхши натижалар беради. РРС болалардаги нуқсонларни тузатиш уларни ҳаётга социал мослаштириш махсус мактабларнинг асосий вазифасидир. РРС болаларнинг диагностика қилиш бир мунча мураккаб масаладир. Диагностика бизнингфикримизча, асосан руҳий-педагогик режада амалга оширилиши керак. Биринчидан, РРС болаларда яққол кўринган неврологик  
 
9 
белгиларнинг йўқлиги бўлса, иккинчидан улардаги юзаки неврологик 
ҳолатлар, баъзан енгил даражадаги дебил болаларни эслатади.  
Қолдиқ неврологик белгилар дифференциал диагностика учун асос бўла 
олмайди. Чунки бундай белгилар церебрал астениядагидек ёшлигида 
марказий нерв системасига тегишли бўлган бирор касалликни бошидан 
кечирган, нормал болаларда ҳам учрайди.  
Бу ҳолда психологик методикалар натижаларига асосланган дифференциал 
диагностика яхши самара беради. Аммо, булар ҳам РРС болаларни, қисқа вақт 
оралиғидаги текширишда хатоларсиз диагностика қилишдан ҳоли эмас.  
Якуний хулоса чиқариш, махсус мактабдаги биринчи йилда олиб борилган 
узоқ муддати клиник руҳий-педагогик ўрганишдан кейин қилинди. Бу 
диагностик ишлардаги хатоликларнинг олдини олишга ёрдам беради.  
РРС болаларни дифференция қилиш шу сабабли руҳий педагогик йўналишида 
олиб борилиши лозим. 
РРС 
болаларни 
руҳий-педагогик 
диагностика 
қилиш, 
фақатгина 
ривожланишида орқада қолаётганликни аниқлаш эмас, балки унинг 
хусусиятларини ҳам очиб беради. Юқорида айтиб ўтилгандек РРС болалар 
руҳий 
жараёнларининг 
асосий 
хусусиятларидан 
бири 
гетрогенлик 
(ҳолатларнинг ҳар хиллиги) ва гетрохронлиги (ҳолатларнинг ҳар хил вақтда 
юзага келиши) дир. 
Коррекцион 
ривожлантириш, 
тўғирлаш 
таълими 
жараёнида 
бола 
тараққиётидаги нотекисликни, унинг тузилиши аниқлаш, ҳар бир бола билан 
индивидуал иш дасутри тузишга ёрдам беради.  
Шунинг 
учун диагностика 
вақтида болалар 
билимларидаги асосий 
камчиликларни аниқлаб қолмасдан, балки улардаги ақлий жараёнлардан 
фойдалана олиш, уқувчанлик даражаларини ҳам аниқлаш ва эътиборга олиш 
керак.  
 
 
 
9 белгиларнинг йўқлиги бўлса, иккинчидан улардаги юзаки неврологик ҳолатлар, баъзан енгил даражадаги дебил болаларни эслатади. Қолдиқ неврологик белгилар дифференциал диагностика учун асос бўла олмайди. Чунки бундай белгилар церебрал астениядагидек ёшлигида марказий нерв системасига тегишли бўлган бирор касалликни бошидан кечирган, нормал болаларда ҳам учрайди. Бу ҳолда психологик методикалар натижаларига асосланган дифференциал диагностика яхши самара беради. Аммо, булар ҳам РРС болаларни, қисқа вақт оралиғидаги текширишда хатоларсиз диагностика қилишдан ҳоли эмас. Якуний хулоса чиқариш, махсус мактабдаги биринчи йилда олиб борилган узоқ муддати клиник руҳий-педагогик ўрганишдан кейин қилинди. Бу диагностик ишлардаги хатоликларнинг олдини олишга ёрдам беради. РРС болаларни дифференция қилиш шу сабабли руҳий педагогик йўналишида олиб борилиши лозим. РРС болаларни руҳий-педагогик диагностика қилиш, фақатгина ривожланишида орқада қолаётганликни аниқлаш эмас, балки унинг хусусиятларини ҳам очиб беради. Юқорида айтиб ўтилгандек РРС болалар руҳий жараёнларининг асосий хусусиятларидан бири гетрогенлик (ҳолатларнинг ҳар хиллиги) ва гетрохронлиги (ҳолатларнинг ҳар хил вақтда юзага келиши) дир. Коррекцион ривожлантириш, тўғирлаш таълими жараёнида бола тараққиётидаги нотекисликни, унинг тузилиши аниқлаш, ҳар бир бола билан индивидуал иш дасутри тузишга ёрдам беради. Шунинг учун диагностика вақтида болалар билимларидаги асосий камчиликларни аниқлаб қолмасдан, балки улардаги ақлий жараёнлардан фойдалана олиш, уқувчанлик даражаларини ҳам аниқлаш ва эътиборга олиш керак.  
 
10 
 
 
 
 
10