ДАВЛАТ ФУНКЦИЯЛАРИ
Режа:
1. Давлатнинг функциялари тушунчаси, мазмуни ва белгилари.
2. Давлат функцияларини таснифлаш.
3. Давлатнинг ички функциялари.
4. Давлатнинг ташқи функциялари.
5. Ўзбекистон давлатининг таълим функцияси.
6. Давлат функциялари: муаммолар ва башоратлар.
1
1. Давлатнинг функциялари тушунчаси, мазмуни ва белгилари
“Давлат функциялари” атамаси давлатнинг ижтимоий вазифалари
намоён бўладиган фаолиятининг асосий, энг муҳим йўналишларини
белгилаш учун қўлланилади. Бундай фаолият йўналишларининг энг асосий
мақсади жамиятнинг барқарор турмуш тарзини таъминлашдан иборатдир.
Давлат функцияларида давлатнинг моҳияти, ижтимоий ривожланиши ва, энг
аввало, мамлакат аҳолисининг турли-туман манфаатларини қондириш билан
боғлиқ асосий масалаларни ҳал этишдаги аниқ роли ўз ифодасини топади.
Давлат функциялари қуйидаги умумий жиҳатлар билан таърифланади:
1. Давлат ҳар бир функциясининг мазмуни бир йўналишдаги давлат
фаолиятидан таркиб топади. Давлат фаолиятининг ўхшаш томонлари улар
қайси ижтимоий муносабатларга дахлдор бўлса, ана шу муносабатларнинг
хусусиятидан келиб чиққан ҳолда битта функцияга бирлаштирилади.
2. Муайян фаолият учун махсус тузилган кўп сонли давлат
органларининг (масалан, молия вазирлиги, халқ таълими вазирлиги,
прокуратура органларининг) функцияларидан фарқли ўлароқ, давлат
функциялари унинг фаолиятини бутунлай қамраб олади. Бироқ, бу ҳол
муайян давлат функцияларини амалга оширувчи айрим органларнинг
аҳамиятини камайтирмайди, чунки мазкур органлар баъзида давлатнинг
асосий
вазифаларини
ҳал
қилишда
етакчи
роль
ўйнайди.
Давлат
функцияларини унинг айрим органлари функцияларидан фарқлаш лозим.
Агар давлат функциялари у амалга оширадиган фаолиятнинг асосий,
ижтимоий аҳамиятга молик, бутун давлат аппаратининг иши бўйсундирилган
йўналишларига жавоб берса, айрим давлат органларининг функциялари
ҳамиша ҳам давлатнинг ижтимоий вазифалари ва моҳиятини ифода
этавермайди.
2
3. Давлат функциялари комплекс, умумий тусга эга. Уларда давлатнинг
ички ва ташқи фаолиятидаги ҳал қилувчи, ҳаётий муҳим йўналишларга
қаратилган саъй-ҳаракатлари қамраб олинади.
4. Давлат функцияларини махсус ваколатли органлар ёки турли давлат
органларининг таркибий тузилмалари томонидан амалга ошириладиган
давлат фаолиятидан фарқлаш ҳам зарур. Масалан, жиноят ишларини тергов
қилиш, божхона назоратини амалга ошириш давлат фаолиятининг турлари
жумласига киради.
5. Давлат функциялари бу функцияларни рўёбга чиқаришнинг
шакллари ва услублари билан айнан бир нарса эмас. Ҳуқуқ ижодкорлиги,
ижроия-фармойиш бериш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти – ҳозирги
замон давлати функцияларини амалга оширишнинг асосий ҳуқуқий
шакллари ҳисобланади. Давлат тараққиётнинг у ёки бу босқичида ўз олдида
турган вазифаларга мувофиқ ишонтириш, рағбатлантириш ёки мажбур
этишнинг турли воситаларидан фойдаланиши мумкин. Давлатнинг аниқ
функцияси эса давлат ҳокимиятини амалга оширишнинг мазмуни, шакли ва
услублари давлат фаолиятининг муайян йўналиши билан узвий боғлиқдир.
2. Давлат функцияларини таснифлаш
Дарҳақиқат, илмий ва амалий мақсадларда давлат функциялари турли
мезонлар бўйича таснифланиши мумкин. Давлат функциялари амал қилиш
вақти бўйича доимий ва вақтинчалик функцияларга бўлинади. Доимий
функциялар
давлат
амал
қилишининг
барча
босқичларида
рўёбга
чиқарилади. Вақтинчалик функциялар ижтимоий тараққиётнинг ўзига хос
шарт-шароитлари боис келиб чиқади ва бундай эҳтиёжга ўрин қолмаганидан
кейин барҳам топади. Сиёсий йўналиш (ички ва ташқи сиёсат) соҳалари
бўйича давлат функциялари ички ва ташқи функцияларга бўлинади. Ички
функциялар давлатнинг мамлакат ичидаги фаолиятини, муайян жамият
ҳаётидаги етакчилик ролини англатади. Ташқи функциялар эса, мамлакат
ташқарисида олиб бориладиган фаолиятни англатади, унда бошқа давлатлар
3
билан ўзаро муносабатларда давлатнинг роли намоён бўлади. Ҳар қандай
давлатнинг ички ва ташқи функциялари бир-бири билан чамбарчас
боғлиқдир, чунки, бошқа давлатлар билан ўзаро муносабатлар йўлини
белгиловчи ташқи сиёсат ҳам кўп жиҳатдан муайян давлат амал қилишининг
ички шарт-шароитларига боғлиқ бўлади. Ижтимоий ҳаёт соҳалари бўйича
давлат функциялари иқтисодий, ижтимоий, сиёсий ҳамда маънавий соҳада
амалга ошириладиган функцияларга бўлиниши мумкин.
Давлат функцияларини асосий ва асосий бўлмаган функцияларга
ажратиш лозим, деган фикр ҳам мавжуд. Албатта, бундай ажратиш шартли
тусга эга бўлади, сабаби, бу борада аниқ мезонлар ҳали илмий тарзда
белгиланмаган. Муайян давлатнинг ҳар бир функцияси шу давлат учун
объектив заруратдир. Давлат фаолиятининг барча турлари тенг даражада
муҳим, бироқ бу фикр, турли босқичларда биринчи навбатда эътибор
қаратилиши
лозим
бўлган
устувор
йўналишларни
белгилаб
олиш
имкониятини истисно қилмайди, албатта. Мана шу устувор йўналишлар
давлатнинг асосий фаолият йўналишларига айланади.
Ҳокимиятлар
тақсимланиши
принципини
мезонлар
жумласига
киритиш ва ушбу принцип асосида давлат функцияларини таснифлаш
мумкин.
Бунда
функциялар
тегишинча
қонун
чиқариш
(қонун
ижодкорлиги), бошқарув, ҳуқуқни муҳофаза қилиш (шу жумладан, судлов)
ва ахборот функцияларига бўлинади. Бундай таснифлашнинг ўзига хос
хусусияти шундаки, у давлат ҳокимиятини рўёбга чиқариш жараёнини,
ҳокимиятлар тақсимланиши принципини ифодалайди. Бу қонунчилик
(вакиллик), ижро этиш, суд ҳокимияти тармоқлари фаолияти билан боғлиқ
расмий таснифлашдир. Шундай бўлса-да, ушбу таснифдан илмий ва амалий
мақсадларда тез-тез фойдаланилади.
3. Давлатнинг ички функциялари
Давлатнинг
ички
функциялари – унинг
жамият
ички
ҳаётини
бошқариш
бўйича
фаолиятининг
асосий
йўналишларидир.
Ички
функцияларни таснифлаш давлат фаолиятининг соҳалари бўйича амалга
4
оширилади. Бошқарув шакллари ёки давлат қурилишидан қатъи назар, ҳар
бир давлат бир қатор асосий иқтисодий, ижтимоий, муҳофаза ва назорат
қилиш вазифаларини ҳал этади. Бундан ташқари, ҳозирги вақтда атроф-
муҳитни муҳофаза қилиш барча давлатларнинг энг муҳим вазифасидир.
Давлат фаолиятининг мазкур соҳаларига мувофиқ унинг ички функциялари
иқтисодий, ижтимоий, молиявий назорат, ҳуқуқий тартиботни таъминлаш ва
табиатни муҳофаза қилиш функцияларига бўлинади.
4. Давлатнинг ташқи функциялари
Давлатнинг ташқи функциялари – давлат халқаро майдонда олиб
борадиган фаолиятининг асосий йўналишларидир. Бундай фаолият бошқа
давлатлар билан ижобий муносабатлар ўрнатиш ва уларни сақлаш ҳамда
эҳтимол тутилган ташқи тажовуздан мамлакатни мудофаа қилишни
таъминлашдан иборат давлатнинг ташқи вазифаларини ҳал этишга
қаратилган.
Шунга
кўра
давлатнинг
ташқи
функциялари:
жаҳон
ҳамжамиятининг барча давлатлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва
ташқи ҳужумлардан мамлакатни мудофаа қилиш каби икки асосий
функцияга бўлинади.
5. Ўзбекистон давлатининг таълим функцияси
Давлатнинг
таълим
функцияси – бу
фуқароларнинг
таълим
соҳасидаги конституциявий ҳуқуқини амалга ошириш ва таълимга бўлган
эҳтиёжларини
қондириш
учун
кўмаклашувчи
давлат
ва
нодавлат
муассасалари тизимини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш ҳамда
бошқариш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар йиғиндисидир.
Давлатнинг таълим функцияси қуйидаги асосий белгилар билан
тавсифланади:
1) ушбу функция давлат функциялари тизимида ўз мустақил ўрнига
эга. Бу функция воситасида фуқароларнинг таълим соҳасидаги ҳуқуқ ва
қонуний манфаатларини таъминлаш ва бошқа вазифалар бажарилади;
5
2) мазкур функциянинг жушқин ривожланаётганлиги унинг муҳим
жиҳатидир. Унда давлатнинг таълим соҳасидаги ижтимоий муносабатларни
тартибга солишдаги фаоллиги ўз аксини топади. Давлатнинг таълим
функцияси
таълим
тизимидаги
мутасадди
субъектларнинг
серқирра
фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш, таъминлаш ва қўллаб-
қувватлашда намоён бўлади;
3) давлатнинг ушбу функцияси муайян барқарорлик хусусиятига эга.
Бу хусусият таълимга оид муносабатларнинг мазмуни ва тузилишининг
ўзгармаслиги, барқарорлиги билан боғлиқ;
4) давлатнинг таълим функцияси тарихий тараққиётнинг муайян
босқичида бўлган жамият ҳаётининг моддий, маънавий ва бошқа шарт-
шароитлари билан чамбарчас боғлиқ бўлади;
5) давлатнинг таълим функциясини амалга оширишда таълимга оид
муносабатларни тартибга солиш, бошқариш, уларга таъсир кўрсатиш
ҳуқуқий воситалар орқали рўй беради;
6) давлатнинг таълим функцияси унинг ижтимоий табиати мазмунини
акс эттиради;
7) ушбу функцияда давлат механизмининг тегишли таркибий
қисмлари, улар фаолиятининг мазмуни ва шакллари намоён бўлади;
8) таълим функциясида давлатнинг жамият ҳаёти муҳим соҳаларидаги
ижтимоий-сиёсий вазифалари яққол ифодаланади.
Давлатнинг
таълим
соҳасидаги
устувор
стратегик
вазифаси
қуйидагилардан иборат:
1. Янги миллий таълим моделини шакллантиришни якунлаш, илғор
билимли, юқори маълумотли баркамол шахсни шакллантиришни таъминлаш.
2. Таълим тизимини инсонийлик, демократия, ижтимоий ва маънавий
қадриятлар устуворлиги тамойиллари асосида ривожлантириш.
3. Таълим тизимини ташкилий, тузилмавий асосларини замонавий
талаб даражасида такомиллаштириш орқали ривожланган мамлакатлар
таълим тизими даражасига кўтариш.
6
4. Дарслик ва ўқув қўллланмаларининг сифат жиҳатдан янги авлодини
яратиш,
ўқув
юртларини ўқитишнинг
янги
техник
воситалари
ва
технологиялари асосида қайта жиҳозлантириш.
5. Шахснинг таълим олиш эҳтиёжларини қондириш мақсадида зарур
шарт-шароитлар яратиш ва узлуксиз таълим асосида, жумладан, малака
ошириш
ва
қайта
тайёрлаш
ҳисобидан
таълим
олишни
янада
такомиллаштириш учун имкониятлар яратиш.
6. Таълим билан фанни интеграциялаш, уларнинг ўзаро алоқасини
кучайтириш, ўқув юртлари ва илмий-текшириш муассасаларининг илмий
салоҳиятларини ўқув жараёнларига фаол жалб қилиш, ўқувчиларнинг илмий
тадқиқотлардаги иштирокини рағбатлантириш.
6. Давлат функциялари: муаммолар ва башоратлар
Ҳозирги шароитда давлат функцияларини ички ва ташқи функцияларга
ажратиш маълум даражада ўз аҳамиятини йўқотмоқда, чунки кўпгина ички
функциялар ташқи функциялар тусини касб этмоқда (масалан, давлат
фаолиятининг экологик йўналиши) ёки аксинча.
Замонавий давлатнинг экология, демография (нуфус), хом ашё, космос
соҳаларидаги, ахборот технологиясини яратиш ва ундан фойдаланиш, инсон
ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасидаги ҳамда бутун тараққиётга
дахлдор бўлган бошқа глобал соҳалардаги фаолиятини тасдиқловчи глобал
функцияларни ажратиш алоҳида аҳамият касб этмоқда.
Фан соҳасида давлат томонидан интеллектуал мулкни қўллаб-
қувватлаш ва ҳимоя қилиш, яъни илмий фаолиятни самарали олиб бориш
учун
шарт-шароитлар яратиш, илмий ишлар натижалари уларнинг
яратувчиларига тегишлилигини муҳофаза қилиш, ушбу меҳнатнинг адолатли
баҳоланишини таъминлаш ва ана шу натижалардан фойдаланганлик учун
муносиб тақдирлаш каби фаолиятнинг янги соҳалари пайдо бўлмоқда. Фан-
техника тараққиётининг, айниқса генетика, тиббиёт биологияси ва бошқа шу
каби янги соҳалардаги тараққиётнинг зарарли оқибатларини чеклаш
7
борасидаги давлат фаолияти ҳам муҳимдир. Янги илмий йўналиш, яъни
инсон органларини трансплантанция қилиш, жинсни ўзгартириш, сунъий
ҳомила билан боғлиқ биоэтика шаклланмоқда, эвтаназия муаммолари юзага
келмоқда. Бу соҳага давлатнинг назорат қилиш ва тартибга солиш тарзида
аралашмаслигининг иложи йўқ.
Жамият ахборотлашувининг кучайиб бораётганлиги, маълумотлар
базалари, глобал ахборот тизимларининг яратилиши, умумжаҳон ахборот
макони – Интернет
тизимининг
шакллантирилиши
ҳам
давлат
функцияларининг янги эволюциясини келтириб чиқармоқда.
Тавсия этилган адабиётлар рўйхати
1. Давлат ва ҳуқуқ назарияси: Дарслик / Х.Т.Одилқориев, И.Т.Тультеев
ва бошқ. — Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2009. — 582 б.
2. Давлат ва ҳуқуқ назарияси: Дарслик / Н.П.Азизов, И.Т.Тультеев ва
бошқ. — Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2018. — 228 б.
3. Давлат ва ҳуқуқ назарияси: Дарслик / З.М.Исломов. — Т.: Адолат,
2007. — 916 б.
4. Давлат ва ҳуқуқ назарияси: Дарслик / Ш.Сайдуллаев. — Т.: ТДЮУ,
2018. — 220 б.
5. Общая теория государства и права: Учебник / Под ред.
С.Ю.Наумова, А.С.Мордовца, Т.В.Касаевой. — Саратов: Саратовский
социально-экономический институт (филиал) РЭУ им. Г.В.Плеханова, 2018.
— 392 с.
6. Теория государства и права: углубленный курс: Учебник /
Л.П.Рассказов. — М.: РИОР: ИНФРА-М, 2015. — 559 с.
7. Теория государства и права в вопросах и ответах: Учебное пособие /
А.Ф.Колотов,
О.С.Вырлеева-Балаева,
В.Н.Симонов,
И.В.Скуратов,
Ю.В.Ярыгина. — Оренбург: ООО ИПК «Университет», 2013. — 233 с.
8. Теория государства и права / В.Н.Бибило. — Минск: Право и
экономика, 2015. — 206 с.
8
9. General Theory of Law and State / Hans Kelsen. — Cambridge: Harvard
University Press, 2009. — 516 p.
10. Jurisprudence: Themes and Concepts / Scott Veitch, Emilios
Christodoulidis, Lindsay Farmer. — New York: Routledge, 2012. — 321 p.
11. On the Rule of Law: History, Politics, Theory / Brian Z. Tamanaha. —
New York: Cambridge University Press, 2004. — 190 p.