ДАВЛАТ МЕХАНИЗМИ (Давлат механизми (аппарати) тушунчаси ва моҳияти, Давлат органи тушунчаси ва турлари, Ҳокимиятлар тақсимланиши принципи)

Yuklangan vaqt

2024-04-03

Yuklab olishlar soni

1

Sahifalar soni

8

Faytl hajmi

67,0 KB


 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
ДАВЛАТ МЕХАНИЗМИ 
 
 
 
Режа: 
1. Давлат механизми (аппарати) тушунчаси ва моҳияти. 
2. Давлат механизми (аппарати) нинг ташкил этилиши ва фаолияти 
принциплари. 
3. Давлат органи тушунчаси ва турлари. 
4. Ҳокимиятлар тақсимланиши принципи. 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
ДАВЛАТ МЕХАНИЗМИ Режа: 1. Давлат механизми (аппарати) тушунчаси ва моҳияти. 2. Давлат механизми (аппарати) нинг ташкил этилиши ва фаолияти принциплари. 3. Давлат органи тушунчаси ва турлари. 4. Ҳокимиятлар тақсимланиши принципи. 1 
 
 
1. Давлат механизми (аппарати) тушунчаси ва моҳияти 
Давлатга ўз ҳокимиятини амалга ошириш имконини берувчи 
ташкилий – моддий куч – бу давлат аппарати (механизми) дир. Бу аппарат 
(механизм) давлатнинг нимадан ташкил топганлигини англатади. Давлат 
аппарати – давлат ҳокимиятини амалга оширувчи органлар тизими. У давлат 
олдида турган мақсад ва вазифаларни бажаришга қаратилган асосий 
функцияларни адо этади. Аппарат – жамиятда бошқарувни амалга оширувчи 
лавозимли ходимлар ва бошқарув органлари йиғиндисидир. Давлат ва ҳуқуқ 
назариясида давлат ҳокимиятини амалга оширувчи махсус ташкилот “давлат 
аппарати” ва “давлат механизми” атамалари билан ифодаланади. 
Давлат 
механизми 
(аппарати) да 
жамият 
олдидаги 
иқтисодий, 
ижтимоий ва сиёсий соҳалардаги вазифа ва функцияларни бажариш 
мақсадида, бир қанча давлат органлари иерархия асосида, ягона бир тизимга 
бирлашади. Шунингдек, у ўз функцияларини бажариб, давлат ҳокимиятини 
амалга оширади. Давлат механизмини ташкил этиш муайян объектив 
принципларга таянади. Бу эса жамиятни давлат томонидан самарали идора 
этилишини таъминлайди. 
Давлат механизми қуйидаги асосларга кўра фаолият юритади: 
Давлат 
механизмининг 
ягоналиги. 
Давлат 
механизми – давлат 
органлари ва муассасаларининг яхлит иерархик тизмидир. Унинг яхлитлиги 
аввало, давлат ҳокимияти ва унинг иродаси ягоналиги билан, давлат 
органлари 
ва 
муассасалари 
фаолияти 
тамойиллари, 
вазифалари 
ва 
мақсадларининг ягоналиги билан таъминланади.  
Мақсад ва вазифаларнинг умумийлиги. Барча давлат органлари 
умумий мақсад ва вазифаларни бажаради, яъни давлат функциясини амалга 
ошириш учун ягона тизимга бирлашади. Асосий мақсад – жамият ва халқ 
манфаатини қондириш. Демократия шароитида давлат ва давлат органлари 
халқ иродасини ифода этади, унинг манфаатлари учун хизмат қилади. 
1 1. Давлат механизми (аппарати) тушунчаси ва моҳияти Давлатга ўз ҳокимиятини амалга ошириш имконини берувчи ташкилий – моддий куч – бу давлат аппарати (механизми) дир. Бу аппарат (механизм) давлатнинг нимадан ташкил топганлигини англатади. Давлат аппарати – давлат ҳокимиятини амалга оширувчи органлар тизими. У давлат олдида турган мақсад ва вазифаларни бажаришга қаратилган асосий функцияларни адо этади. Аппарат – жамиятда бошқарувни амалга оширувчи лавозимли ходимлар ва бошқарув органлари йиғиндисидир. Давлат ва ҳуқуқ назариясида давлат ҳокимиятини амалга оширувчи махсус ташкилот “давлат аппарати” ва “давлат механизми” атамалари билан ифодаланади. Давлат механизми (аппарати) да жамият олдидаги иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий соҳалардаги вазифа ва функцияларни бажариш мақсадида, бир қанча давлат органлари иерархия асосида, ягона бир тизимга бирлашади. Шунингдек, у ўз функцияларини бажариб, давлат ҳокимиятини амалга оширади. Давлат механизмини ташкил этиш муайян объектив принципларга таянади. Бу эса жамиятни давлат томонидан самарали идора этилишини таъминлайди. Давлат механизми қуйидаги асосларга кўра фаолият юритади: Давлат механизмининг ягоналиги. Давлат механизми – давлат органлари ва муассасаларининг яхлит иерархик тизмидир. Унинг яхлитлиги аввало, давлат ҳокимияти ва унинг иродаси ягоналиги билан, давлат органлари ва муассасалари фаолияти тамойиллари, вазифалари ва мақсадларининг ягоналиги билан таъминланади. Мақсад ва вазифаларнинг умумийлиги. Барча давлат органлари умумий мақсад ва вазифаларни бажаради, яъни давлат функциясини амалга ошириш учун ягона тизимга бирлашади. Асосий мақсад – жамият ва халқ манфаатини қондириш. Демократия шароитида давлат ва давлат органлари халқ иродасини ифода этади, унинг манфаатлари учун хизмат қилади. 2 
Иерархик тизимга асосланганлиги. Давлат механизми (аппарати) 
пирамида шаклида тузилган бўлиб, унда юқори турувчи органлар қуйи 
турувчи органларга нисбатан кўпроқ ҳуқуқий ваколатларга эга бўлади ва 
уларнинг фаолиятига таъсир кўрсата олади, қуйи турувчи органлар эса юқори 
турувчи органларнинг қарорларини бажаришга мажбурдирлар. 
Мажбурлов аппаратининг мавжудлиги. Давлат органлари, хусусан, 
қонун чиқарувчи орган қонун қабул қилиш ва уни кучга киритиш усули 
билан, ижро этувчи органлар бошқарув, мажбурлов ва рағбатлантириш 
усуллари билан, судлар, прокуратура ва ҳуқуқни муҳофаза этувчи органлар 
мажбурлов ва ишонтириш усули билан ҳуқуқий нормаларни татбиқ этадилар.  
Бошқарув 
фаолияти 
билан 
шуғулланувчи 
махсус 
шахслар 
гуруҳининг мавжудлиги. Давлат органларида фаолият юритувчи шахслар, 
фақат бошқарув ишлари билан шуғулланадилар, улар ишлаб чиқариш ва 
моддий неъматлар яратиш жараёнида иштирок этмайдилар. Бироқ, ушбу 
тоифадаги шахслар давлат ва жамият манфаатлари учун фаолият 
кўрсатадилар. 
Ҳокимият ваколатларига эга бўлган давлат органлари ички 
тузилишининг мавжудлиги. Давлат механизмининг бир меъёрда ишлашини 
таъминлаш мақсадида давлат органлари, давлат муассасалари ва давлат 
ташкилотлари биргаликда фаолият юритади ва ўз навбатида, улар ички 
таркибий тузилишига кўра бир-биридан фарқ қилади. 
Давлат органлари - давлат функцияларини амалга оширишда ҳокимият 
ваколатига эга бўлган давлат механизмининг асосий бўғини. 
Давлат ташкилотлари – бевосита ишлаб чиқариш ҳамда таъминот 
билан шуғулланувчи давлат идораси ҳисобланиб, давлат учун стратегик 
аҳамиятга эга бўлган функцияларни бажаради.  
Давлат муассасалари – давлат органлари каби ҳокимият ваколатига эга 
бўлмай, давлатнинг олдида турган умумижтимоий вазифаларни бажарувчи 
идоралар, масалан, касалхоналар, маориф, театр ва бошқалар. 
 
2 Иерархик тизимга асосланганлиги. Давлат механизми (аппарати) пирамида шаклида тузилган бўлиб, унда юқори турувчи органлар қуйи турувчи органларга нисбатан кўпроқ ҳуқуқий ваколатларга эга бўлади ва уларнинг фаолиятига таъсир кўрсата олади, қуйи турувчи органлар эса юқори турувчи органларнинг қарорларини бажаришга мажбурдирлар. Мажбурлов аппаратининг мавжудлиги. Давлат органлари, хусусан, қонун чиқарувчи орган қонун қабул қилиш ва уни кучга киритиш усули билан, ижро этувчи органлар бошқарув, мажбурлов ва рағбатлантириш усуллари билан, судлар, прокуратура ва ҳуқуқни муҳофаза этувчи органлар мажбурлов ва ишонтириш усули билан ҳуқуқий нормаларни татбиқ этадилар. Бошқарув фаолияти билан шуғулланувчи махсус шахслар гуруҳининг мавжудлиги. Давлат органларида фаолият юритувчи шахслар, фақат бошқарув ишлари билан шуғулланадилар, улар ишлаб чиқариш ва моддий неъматлар яратиш жараёнида иштирок этмайдилар. Бироқ, ушбу тоифадаги шахслар давлат ва жамият манфаатлари учун фаолият кўрсатадилар. Ҳокимият ваколатларига эга бўлган давлат органлари ички тузилишининг мавжудлиги. Давлат механизмининг бир меъёрда ишлашини таъминлаш мақсадида давлат органлари, давлат муассасалари ва давлат ташкилотлари биргаликда фаолият юритади ва ўз навбатида, улар ички таркибий тузилишига кўра бир-биридан фарқ қилади. Давлат органлари - давлат функцияларини амалга оширишда ҳокимият ваколатига эга бўлган давлат механизмининг асосий бўғини. Давлат ташкилотлари – бевосита ишлаб чиқариш ҳамда таъминот билан шуғулланувчи давлат идораси ҳисобланиб, давлат учун стратегик аҳамиятга эга бўлган функцияларни бажаради. Давлат муассасалари – давлат органлари каби ҳокимият ваколатига эга бўлмай, давлатнинг олдида турган умумижтимоий вазифаларни бажарувчи идоралар, масалан, касалхоналар, маориф, театр ва бошқалар. 3 
2. Давлат механизми (аппарати) нинг ташкил этилиши ва 
фаолияти принциплари 
Давлат механизми (аппарати) нинг ташкил этилиши ва фаолият 
юритиши муайян раҳбарий ғоялар, қоидалар, яъни принциплар асосида 
амалга оширилади. Давлат механизмининг принциплари уларнинг тўғри 
фаолият юритишида йўлланма берувчи вазифани ўтайди. Шунингдек, мазкур 
принциплар давлат аппаратининг ҳаракат доираси ва мезонини белгилаб 
беради. 
Давлат механизми фаолияти ва уни ташкил этишнинг асосий 
принциплари: 
Ҳокимият ваколатларининг тақсимланиши принципи. Қонун 
чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимияти – давлат ҳокимиятининг уч асосий 
тармоғидир. Ҳокимиятлар тақсимланиши уч жиҳат ёки уч даражада: 
функционал, институциявий ва шахсий даражада намоён бўлади.  
Инсон ва фуқаролар асосий ҳуқуқ ва эркинликларининг устуворлиги 
принципи. Инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари олий қадрият сифатида 
эътироф этилиши принципидан келиб чиққан ҳолда давлат механизми 
(аппарати) ўз фаолиятини амалга ошириши лозим.  
Демократизм принципи. Давлат механизми (аппарати) ташкил 
этилиши демократик принцип асосида амалга оширилади. Чунки, давлатнинг 
қонун чиқарувчи органлари халқ томонидан сайлаш орқали ташкил этилади.  
Поғонама-поғона бўйсуниш (иерархия) принципи. “Иерархия” – бир-
бирига ўзаро бўйсунувда бўлиш деган маънони англатади. Иерархия - 
поғонама-поғона, пирамида, ўзаро бўйсунувдаги каби сўзлар билан бир 
маънони англатади. Поғонама-поғона жойлашиш принципининг мазумуни 
шундаки, у давлат органлари тузилишининг бир шакли бўлиб, юқори давлат 
органларининг ваколатлари қуйи органларнинг ваколатларига нисбатан 
кўпроқ ҳамда улар қуйи органларнинг фаолиятига таъсир ўтказиш 
имкониятига эга бўлади. 
3 2. Давлат механизми (аппарати) нинг ташкил этилиши ва фаолияти принциплари Давлат механизми (аппарати) нинг ташкил этилиши ва фаолият юритиши муайян раҳбарий ғоялар, қоидалар, яъни принциплар асосида амалга оширилади. Давлат механизмининг принциплари уларнинг тўғри фаолият юритишида йўлланма берувчи вазифани ўтайди. Шунингдек, мазкур принциплар давлат аппаратининг ҳаракат доираси ва мезонини белгилаб беради. Давлат механизми фаолияти ва уни ташкил этишнинг асосий принциплари: Ҳокимият ваколатларининг тақсимланиши принципи. Қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимияти – давлат ҳокимиятининг уч асосий тармоғидир. Ҳокимиятлар тақсимланиши уч жиҳат ёки уч даражада: функционал, институциявий ва шахсий даражада намоён бўлади. Инсон ва фуқаролар асосий ҳуқуқ ва эркинликларининг устуворлиги принципи. Инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари олий қадрият сифатида эътироф этилиши принципидан келиб чиққан ҳолда давлат механизми (аппарати) ўз фаолиятини амалга ошириши лозим. Демократизм принципи. Давлат механизми (аппарати) ташкил этилиши демократик принцип асосида амалга оширилади. Чунки, давлатнинг қонун чиқарувчи органлари халқ томонидан сайлаш орқали ташкил этилади. Поғонама-поғона бўйсуниш (иерархия) принципи. “Иерархия” – бир- бирига ўзаро бўйсунувда бўлиш деган маънони англатади. Иерархия - поғонама-поғона, пирамида, ўзаро бўйсунувдаги каби сўзлар билан бир маънони англатади. Поғонама-поғона жойлашиш принципининг мазумуни шундаки, у давлат органлари тузилишининг бир шакли бўлиб, юқори давлат органларининг ваколатлари қуйи органларнинг ваколатларига нисбатан кўпроқ ҳамда улар қуйи органларнинг фаолиятига таъсир ўтказиш имкониятига эга бўлади. 4 
Ошкоралик принципи. Давлат механизми (аппарати)га кирувчи 
органлар ўз фаолиятини ошкоралик тамойили асосида амалга оширадилар.  
Қонунийлик принципи. Давлат механизми (аппарати)нинг ташкил 
этилиши қонун йўли билан амалга оширилади.  
Профессионализм принципи. Давлат аппарати хизматчилари ўз 
соҳаларининг етук мутахассислари бўлиб, улар махсус малака ва билимга, 
етарли тажриба ва амалий уқувга эга бўлган ходимлар ҳисобланади.  
Коллегиаллик ва яккабошчиликнинг биргалиги принципи. Давлат 
аппарати органлари ўз фаолиятини коллегиаллик ва яккабошчилик асосида 
амалга оширадилар. Коллегиаллик жамоавий бошқарув ҳисобланиб, Олий 
Мажлис қуйи палатаси депутатлари ва юқори палатаси сенаторларининг 
хизмат фаолиятида яққол кўринади.  
Сайланиш ва тайинланишнинг уйғунлиги. Давлат механизми (аппара-
ти)нинг ташкил этилиши сайланиш ва тайинланиш орқали амалга 
оширилади.  
3. Давлат органи тушунчаси ва турлари 
Давлат механизмининг дастлабки ва энг муҳим таркибий элементи 
давлат органидир. 
Давлат органи — давлат функцияларини бажаришда қатнашувчи ва 
бунинг 
учун 
тегишли 
ҳокимият 
ваколатларига 
эга 
бўлган 
давлат 
механизмининг бўғинидир. 
Давлат органларининг белгилари қуйидагилардан иборат: 
Оператив бошқарувда бўлган оммавий мулкка эга ва бюджет 
томонидан молиялаштирилади.  
Давлат номидан муайян соҳада унинг вазифа ва функцияларини амалга 
оширади.  
Ҳокимият ваколатларига эгалиги.  
Таркибий тузилишга эгалиги.  
Ҳудудий фаолият миқёсига эгалиги.  
Қонун воситасида ташкил этилади.  
4 Ошкоралик принципи. Давлат механизми (аппарати)га кирувчи органлар ўз фаолиятини ошкоралик тамойили асосида амалга оширадилар. Қонунийлик принципи. Давлат механизми (аппарати)нинг ташкил этилиши қонун йўли билан амалга оширилади. Профессионализм принципи. Давлат аппарати хизматчилари ўз соҳаларининг етук мутахассислари бўлиб, улар махсус малака ва билимга, етарли тажриба ва амалий уқувга эга бўлган ходимлар ҳисобланади. Коллегиаллик ва яккабошчиликнинг биргалиги принципи. Давлат аппарати органлари ўз фаолиятини коллегиаллик ва яккабошчилик асосида амалга оширадилар. Коллегиаллик жамоавий бошқарув ҳисобланиб, Олий Мажлис қуйи палатаси депутатлари ва юқори палатаси сенаторларининг хизмат фаолиятида яққол кўринади. Сайланиш ва тайинланишнинг уйғунлиги. Давлат механизми (аппара- ти)нинг ташкил этилиши сайланиш ва тайинланиш орқали амалга оширилади. 3. Давлат органи тушунчаси ва турлари Давлат механизмининг дастлабки ва энг муҳим таркибий элементи давлат органидир. Давлат органи — давлат функцияларини бажаришда қатнашувчи ва бунинг учун тегишли ҳокимият ваколатларига эга бўлган давлат механизмининг бўғинидир. Давлат органларининг белгилари қуйидагилардан иборат: Оператив бошқарувда бўлган оммавий мулкка эга ва бюджет томонидан молиялаштирилади. Давлат номидан муайян соҳада унинг вазифа ва функцияларини амалга оширади. Ҳокимият ваколатларига эгалиги. Таркибий тузилишга эгалиги. Ҳудудий фаолият миқёсига эгалиги. Қонун воситасида ташкил этилади. 5 
Давлат органларининг турлари. Давлат органлари хилма – хил бўлиб, 
улар турли вазифа ва функцияларни амалга оширади. Улар фаолияти 
мазмуни ва мезонларига кўра турлича таснифланади: 
Давлат фаолиятини амалга ошириш шакли бўйича: вакиллик, 
ижроия, суд органлари ва прокуратура органларига ажратилади.  
Юқоридан қуйига қараб бўйсунувига (иерархияга) кўра: марказий ва 
маҳаллий давлат органлари.  
Ваколат муддатига кўра: доимий ва вақтинчалик давлат органлари.  
Шаклланиш манбаига кўра: Бирламчи ва иккиламчи давлат 
органлари. 
Ваколатни амалга ошириш тартибига кўра, коллегиал органлар ва 
якка тартибда ваколатни амалга оширувчи органлар. 
 
4. Ҳокимиятлар тақсимланиши принципи 
Ҳокимиятнинг 
тақсимланиши – демократик 
ҳуқуқий 
давлатнинг 
зарурий шартидир. Мазкур принципнинг қўлланилиши ҳокимиятнинг 
суиистеъмол қилинишига тўсиқ қўяди, фуқароларни мансабдор шахсларнинг 
тазйиқидан ҳимоя қилади, давлат идоралари фаолиятининг самарали 
бўлишига шарт-шароит яратади.  
Ҳокимият тақсимланиши серқирра ҳодиса бўлиб, у тузилма ҳосил 
қилувчи ва функционал принципдир. У алоҳида таркибий қисмларнинг қотиб 
қолган йиғиндиси эмас, балки амал қилувчи, ҳаракатланувчи механизмдир. 
Бу механизм мураккаб келиштирув ва махсус ҳуқуқий жараёнларни (шу 
жумладан, 
ихтилоф 
ва 
фавқулодда 
ҳолатларга 
мўлжалланган 
жараёнларни) бирлаштириш 
воситасидир. 
Ҳокимиятларнинг 
ягоналиги 
(ҳамжиҳатлиги) ва 
тақсимланиши 
давлат 
ҳокимияти 
тармоқларининг 
диалектик 
ҳолатидир. 
Ягоналикка 
диалектик 
мувозанат 
орқали, 
ҳокимиятларни мутаносиблаштириш ёрдамида эришилади. 
Ҳокимиятлар тақсимланиши назариясининг тарихий ва умуминсоний 
қадр-қимматига тан бериш билан бир қаторда шуни таъкидлаш керакки, у 
5 Давлат органларининг турлари. Давлат органлари хилма – хил бўлиб, улар турли вазифа ва функцияларни амалга оширади. Улар фаолияти мазмуни ва мезонларига кўра турлича таснифланади: Давлат фаолиятини амалга ошириш шакли бўйича: вакиллик, ижроия, суд органлари ва прокуратура органларига ажратилади. Юқоридан қуйига қараб бўйсунувига (иерархияга) кўра: марказий ва маҳаллий давлат органлари. Ваколат муддатига кўра: доимий ва вақтинчалик давлат органлари. Шаклланиш манбаига кўра: Бирламчи ва иккиламчи давлат органлари. Ваколатни амалга ошириш тартибига кўра, коллегиал органлар ва якка тартибда ваколатни амалга оширувчи органлар. 4. Ҳокимиятлар тақсимланиши принципи Ҳокимиятнинг тақсимланиши – демократик ҳуқуқий давлатнинг зарурий шартидир. Мазкур принципнинг қўлланилиши ҳокимиятнинг суиистеъмол қилинишига тўсиқ қўяди, фуқароларни мансабдор шахсларнинг тазйиқидан ҳимоя қилади, давлат идоралари фаолиятининг самарали бўлишига шарт-шароит яратади. Ҳокимият тақсимланиши серқирра ҳодиса бўлиб, у тузилма ҳосил қилувчи ва функционал принципдир. У алоҳида таркибий қисмларнинг қотиб қолган йиғиндиси эмас, балки амал қилувчи, ҳаракатланувчи механизмдир. Бу механизм мураккаб келиштирув ва махсус ҳуқуқий жараёнларни (шу жумладан, ихтилоф ва фавқулодда ҳолатларга мўлжалланган жараёнларни) бирлаштириш воситасидир. Ҳокимиятларнинг ягоналиги (ҳамжиҳатлиги) ва тақсимланиши давлат ҳокимияти тармоқларининг диалектик ҳолатидир. Ягоналикка диалектик мувозанат орқали, ҳокимиятларни мутаносиблаштириш ёрдамида эришилади. Ҳокимиятлар тақсимланиши назариясининг тарихий ва умуминсоний қадр-қимматига тан бериш билан бир қаторда шуни таъкидлаш керакки, у 6 
маъмурий-буйруқбозлик тизимининг барча офатлари ва бетайин давлат 
бошқаруви оқибатларидан халос бўлишнинг ягона воситаси эмас. Бунинг 
учун ҳали яна бир қатор омиллар керак. Яъни, илғор тараққий этган 
демократия, тегишли сиёсий маданият даражаси, «ўзаро тийиб туриш ва 
қарама-қарши таъсир этишнинг» конституциявий расмийлаштирилган 
системаси ва ҳоказо. Тарихий тажриба шуни кўрсатадики, ҳокимиятлар 
тақсимланиши принципини аслида тўла ҳажмда жорий этиш мумкин эмас. 
Ҳатто, Америка Қўшма Штатларида ҳам ҳокимиятлар тақсимланиши соф 
кўринишда амалга ошмаган. Шунинг учун ўзга давлат-ҳуқуқий андазасини 
муайян мамлакатга механик тарзда кўчириб ўтказиш тўғри эмас. Чунки, 
барча халқлар ва давлатлар учун ягона намуна, қолип, андаза бўлиши мумкин 
эмас. 
 
Тавсия этилган адабиётлар рўйхати 
1. Давлат ва ҳуқуқ назарияси: Дарслик / Х.Т.Одилқориев, И.Т.Тультеев 
ва бошқ. — Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2009. — 582 б. 
2. Давлат ва ҳуқуқ назарияси: Дарслик / Н.П.Азизов, И.Т.Тультеев ва 
бошқ. — Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2018. — 228 б. 
3. Давлат ва ҳуқуқ назарияси: Дарслик / З.М.Исломов. — Т.: Адолат, 
2007. — 916 б. 
4. Давлат ва ҳуқуқ назарияси: Дарслик / Ш.Сайдуллаев. — Т.: ТДЮУ, 
2018. — 220 б. 
5. Общая теория государства и права: Учебник / Под ред. 
С.Ю.Наумова, А.С.Мордовца, Т.В.Касаевой. — Саратов: Саратовский 
социально-экономический институт (филиал) РЭУ им. Г.В.Плеханова, 2018. 
— 392 с. 
6. Теория государства и права: углубленный курс: Учебник / 
Л.П.Рассказов. — М.: РИОР: ИНФРА-М, 2015. — 559 с. 
6 маъмурий-буйруқбозлик тизимининг барча офатлари ва бетайин давлат бошқаруви оқибатларидан халос бўлишнинг ягона воситаси эмас. Бунинг учун ҳали яна бир қатор омиллар керак. Яъни, илғор тараққий этган демократия, тегишли сиёсий маданият даражаси, «ўзаро тийиб туриш ва қарама-қарши таъсир этишнинг» конституциявий расмийлаштирилган системаси ва ҳоказо. Тарихий тажриба шуни кўрсатадики, ҳокимиятлар тақсимланиши принципини аслида тўла ҳажмда жорий этиш мумкин эмас. Ҳатто, Америка Қўшма Штатларида ҳам ҳокимиятлар тақсимланиши соф кўринишда амалга ошмаган. Шунинг учун ўзга давлат-ҳуқуқий андазасини муайян мамлакатга механик тарзда кўчириб ўтказиш тўғри эмас. Чунки, барча халқлар ва давлатлар учун ягона намуна, қолип, андаза бўлиши мумкин эмас. Тавсия этилган адабиётлар рўйхати 1. Давлат ва ҳуқуқ назарияси: Дарслик / Х.Т.Одилқориев, И.Т.Тультеев ва бошқ. — Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2009. — 582 б. 2. Давлат ва ҳуқуқ назарияси: Дарслик / Н.П.Азизов, И.Т.Тультеев ва бошқ. — Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2018. — 228 б. 3. Давлат ва ҳуқуқ назарияси: Дарслик / З.М.Исломов. — Т.: Адолат, 2007. — 916 б. 4. Давлат ва ҳуқуқ назарияси: Дарслик / Ш.Сайдуллаев. — Т.: ТДЮУ, 2018. — 220 б. 5. Общая теория государства и права: Учебник / Под ред. С.Ю.Наумова, А.С.Мордовца, Т.В.Касаевой. — Саратов: Саратовский социально-экономический институт (филиал) РЭУ им. Г.В.Плеханова, 2018. — 392 с. 6. Теория государства и права: углубленный курс: Учебник / Л.П.Рассказов. — М.: РИОР: ИНФРА-М, 2015. — 559 с. 7 
7. Теория государства и права в вопросах и ответах: Учебное пособие / 
А.Ф.Колотов, 
О.С.Вырлеева-Балаева, 
В.Н.Симонов, 
И.В.Скуратов, 
Ю.В.Ярыгина. — Оренбург: ООО ИПК «Университет», 2013. — 233 с. 
8. Теория государства и права / В.Н.Бибило. — Минск: Право и 
экономика, 2015. — 206 с. 
9. General Theory of Law and State / Hans Kelsen. — Cambridge: Harvard 
University Press, 2009. — 516 p. 
10. Jurisprudence: Themes and Concepts / Scott Veitch, Emilios 
Christodoulidis, Lindsay Farmer. — New York: Routledge, 2012. — 321 p. 
11. On the Rule of Law: History, Politics, Theory / Brian Z. Tamanaha. — 
New York: Cambridge University Press, 2004. — 190 p. 
7 7. Теория государства и права в вопросах и ответах: Учебное пособие / А.Ф.Колотов, О.С.Вырлеева-Балаева, В.Н.Симонов, И.В.Скуратов, Ю.В.Ярыгина. — Оренбург: ООО ИПК «Университет», 2013. — 233 с. 8. Теория государства и права / В.Н.Бибило. — Минск: Право и экономика, 2015. — 206 с. 9. General Theory of Law and State / Hans Kelsen. — Cambridge: Harvard University Press, 2009. — 516 p. 10. Jurisprudence: Themes and Concepts / Scott Veitch, Emilios Christodoulidis, Lindsay Farmer. — New York: Routledge, 2012. — 321 p. 11. On the Rule of Law: History, Politics, Theory / Brian Z. Tamanaha. — New York: Cambridge University Press, 2004. — 190 p.