ДАВЛАТ ТУШУНЧАСИ, БЕЛГИЛАРИ, МОҲИЯТИ ВА
ТИПЛАРИ
Режа:
1. Давлатнинг тушунчаси ва моҳияти.
2. Давлатнинг моҳияти ҳақидаги турли назариялар.
3. Давлатнинг асосий белгилари.
4. Давлат типологияси.
1
1. Давлатнинг тушунчаси ва моҳияти
«Давлат»
иборасининг
тўла
маъноси
қуйидаги
ижтимоий
ҳодисаларнинг уйғунлиги ва бир бутунлигида намоён бўлади: а) ҳокимият ва
бўйсуниш
муносабатларининг
мавжудлиги;
б)
ҳокимият
мажбурлов
чораларини қўллашда танҳо (суверен) ҳуқуққа эга бўлиши; в) юридик мазмун
ва
тартибнинг
мавжудлиги;
г)
бошқарув
ва
у
туфайли
нисбий
барқарорликнинг таъминланиши; д) ташкилий уюшганлик.
Давлат – жамиятдан мустақил тузилма эмас, балки муайян макон ва
замонда мавжуд ҳуқуқий тартибга солинадиган ижтимоий хулқ-атворнинг
аниқ шакли. Давлат – сезги органлари ёрдамида аниқлаш мумкин бўлган
моддий ҳодиса эмас, балки жамият аъзоларининг юридик жиҳатдан тартибга
солинган ўзаро бўйсуниш ва бошқарилишини ифодалайдиган алоқаларини
назарда тутувчи ижтимоий воқелик. Давлат тўғрисида сўз юритганда, биз
ваколатли
органлар
томонидан
одамлар
ўртасидаги
ижтимоий
муносабатларнинг ҳуқуқий тартибга солинишини назарда тутамиз. Демак,
давлат одамлар хулқ-атворини қатъи ҳуқуқий нормалар ёрдамида мажбурий
тартибга солишдан иборат функцияни бажарувчи мураккаб ижтимоий
ҳодисадир.
2. Давлатнинг моҳияти ҳақидаги турли назариялар
Давлатнинг моҳияти – унинг энг муҳим, барқарор белги ва
хусусиятлари, ички алоқалари йиғиндиси.
Давлатнинг моҳияти хусусида бир қанча таълимотлар ва ёндашувлар
мавжуд:
элитар
назария,
технократик
назария,
марксча
назария,
умумфаровонлик давлати назарияси, демократик (ҳуқуқий) давлат назарияси.
Ушбу ёндашувларни алоҳида кўриб чиқайлик.
Элитар назария. Бу назария XX асрда кенг тарқалди. Унинг
тарафдорлари фикрича, кенг халқ оммаси давлат ҳокимиятини амалга
2
ошириш ва жамиятни бошқаришга қодир эмас, шу боис давлат ҳокимияти
жамиятнинг юқори қисмига – элитага тегишли бўлиши лозим. Ва ҳар сафар
ҳокимият тепасида бир элита иккинчи элитани алмаштириб туради.
Элиталар турли белгилари (келиб чиқиши, маълумоти, тажрибаси,
қобилияти кабилар)га қараб аниқланади. Бунда элита сафлари халқ оммаси
ҳисобига, уларнинг энг қобилиятли вакиллари билан тўлдириб борилиши
мумкинлиги ҳам назарда тутилади. Бунинг устига мазкур назариянинг
ҳозирги тарафдорлари бир қанча элиталар мавжуд бўлиб, улар ҳокимият
учун кураш олиб бориши, бироқ, халқ ўз сайлов ҳуқуқидан фойдаланиб, улар
фаолиятини назорат қилиши мумкин, деб таъкидлайдилар.
Шубҳасиз, ушбу назариянинг нуқсонлари ҳам мавжуд. Чунончи,
аҳолини ҳокимият ишларидан четлаштиришни тарғиб қилади, ҳокимиятнинг
синфий табиати бутунлай инкор этилади. Лекин ушбу назариянинг ижобий
томонлари ҳам йўқ эмас. Ҳақиқатан ҳам, ҳокимият ишларини олиб бориш
амалда кишиларнинг ғоят чекланган доираси - депутатлар, давлат маҳкамаси
ходимлари томонидан бажарилади. Муҳими, мазкур кишилар чиндан ҳам
халқ, турли ижтимоий гуруҳлар ва қатламлар манфаатларини ифода
этишлари керак. Шу жиҳатдан халқ сайлаган ва ўз номидан вакил қилган
кишиларнинг элита характерини, улар фаолияти устидан таъсирчан
назоратни таъминлаш заруратини тушуниш мумкин.
Технократик назария. Мазкур назария XX асрнинг 20-йилларида
вужудга келиб, 60-70-йилларда анча кенг тарқалди. Унинг тарафдорлари
орасида Т. Веблен, Д. Барнхейм, Г. Саймон, Д. Белл ва бошқалар бор эди.
Умуман ушбу назария элитар назариясига жуда ўхшаб кетса-да, замонавий
воқеликни ҳисобга олиши билан ажралиб туради.
Бу назарияга кўра, жамиятни мутахассис-бошқарувчилар, менежерлар
идора этишлари лозим (кўпинча амалда ҳам шулар бошқарадилар). Айнан
улар жамиятнинг ҳақиқий эҳтиёжларини, унинг энг мақбул ривожланиш
йўлларини, бунинг
учун зарур воситаларни аниқлашга қодир. Бу
3
бошқаришни илмий асосда олиб бориш имконини беради ҳамда жамиятнинг
илдам ривожланишини таъминлайди.
Мазкур таълимот ғояларидан нафақат давлатнинг моҳияти балки унинг
бошқа
жиҳатларига
тегишли
бўлган
бошқа
назарияларда
ҳам
фойдаланилмоқда.
Марксча
назария,
аниқроғи
тарихий – материалистик
назария
давлатнинг моҳияти масаласига синфий ёндашувни таклиф этади. Унинг
асосида тарихий материализм ва синфий кураш ғояси ётади. Мазкур
таълимот намоёндаларининг исботлашича, давлат (сиёсий) ҳокимияти
иқтисодий жиҳатдан ҳукмрон бўлган синфга тегишли бўлиб, фақат унинг
манфаати йўлида амалга оширилади. Шу сабабли, давлат моҳияти синфий
нуқтаи назардан таърифланиб, давлат иқтисодий ҳукмрон синфнинг сиёсий
ҳокимиятини таъминлаб, мазлум синф устидан амалга оширилади, унинг
қаршилигини бостириш қуроли (диктатура) ҳисобланади. Диктатура – бу ҳеч
қандай қонун билан чекланмаган ва зўравонликка, мажбурлашга, кучга
таянадиган ҳокимиятдир.
Синфий ёндашув тарихда рўй берган, яшаб ўтган қулдорлик, феодал,
капиталистик, социалистик давлат типларининг моҳиятини таърифлаш учун
қўлланилиши мумкин. Уни ҳозирги демократик йўналишдаги давлатлар
моҳиятини изоҳлаш учун қўллаб бўлмайди. Демократик ривожланган
мамлакатларда
давлат
ижтимоий
қарама-қаршиликларни
келиштирув
асосида ҳал этиш қуроли – воситасига айланиб бормоқда.
Умумфаровонлик давлати назарияси. Бундай назария иккинчи жаҳон
урушидан кейин вужудга келган бўлиб, давлатнинг ижтимоий ҳаётга
аралашмаслигига оид олдиндан мавжуд таълимотга қарши чиқади. Бунда
ҳуқуқбузарлик ҳолатлари истисно этилади ("Давлат – тунги қоровул"
назарияси). Унинг моҳияти 30-йилларда Д.Кейнс томонидан таърифлаб
берилганди. Д.Мюрдал, А.Цигу, К.Боулдинг, В.Мунд ва бошқаларнинг
асарларида бу назария янада ривожлантирилган.
4
Мазкур назариянинг бош ғояси шундан иборатки, унда давлат барча
синфлардан
устун
туриб,
аҳоли
барча
қатламлари
манфаатларини
ифодалайди,
умумфаровонликни
таъминлайди.
Ривожланган
мамлакатларнинг аҳоли турмуш даражасини юксалтириш, ижтимоий,
маданий ва бошқа соҳаларда йирик давлат дастурларини амалга оширишдаги
улкан муваффақиятлари ушбу назариянинг юзага келишига сабаб бўлди.
Мазкур назария давлат фаолиятининг асосига инсон манфаатларини қўйиш
билан ҳар бир шахснинг қадр-қимматига эътиборни жалб этади.
Бизнинг
назаримизда,
ушбу
назариянинг
ижобий
жиҳатлари
умуминсоний қадриятлар, инсон манфаатлари ва ҳуқуқлари устуворлиги
унинг асосига қўйилганлиги билан белгиланади. Унинг камчилиги эса,
нималар ва кимлар эвазига бунга эришиш мумкинлигини кўрсатиб бера
олмаганидадир. Мабодо, эксплуатация марказини ярим мустамлака ва
ривожланаётган мамлакатларга кўчириш назарда тутиладиган бўлса, бундай
"фаровонлик" нинг эътиборни тортиши амри маҳол1.
Давлатнинг нормативистик назарияси. Мазкур таълимотнинг ёрқин
намоёндаларидан бири австриялик мутафаккир Ганс Кельзен (айни вақтда
легистик ёндашув вакили) давлат тушунчасини қуйидаги маъноларда
тавсифлайди:
Биринчидан, давлат аввало соф юридик ёндашув нуқтаи назаридан
кўриб чиқилмоғи лозим. У юридик шахс, «ҳуқуқий феномен», ўзига хос
корпорация сифатида намоён бўлиши мумкин. Давлат миллат миқёсидаги
ҳуқуқий тартибдир. Юридик феномен сифатидаги давлат билан ҳуқуқ
ўртасидаги муносабатга худди ҳуқуқ билан индивидум ўртасидаги муносабат
тарзида қаралмоғи керак. Кельзеннинг фикрича, давлат ҳуқуқни ўрнатиши
ёки санкциялашдан қатьи назар, худди индивиддек бўлиши, яъни ўз хатти-
ҳаракатида ҳуқуқ билан боғлиқ бўлиши лозим.
Иккинчидан, давлат тушунчаси социологик маънода хам ишлатилиши
мумкин. Бу тарзда давлатга кандайдир «социологик бирлик», ҳуқуқий тартиб
1 Исломов З.М. Давлат ва ҳуқуқ: умумназарий масалалари. – Т., 2000. 100-101-б.
5
ва ҳуқуқий реалликдан мустақил мавжуд бўлган «социал реаллик» сифатида
ҳам қаралиши мумкин. Социологик нуқтаи назардан қараганда давлат учун
хос бўлган жиҳат – унинг жамиятни бошқариш юзасидан ваколатларининг
бир
қанча
органларга
берилганлиги,
бир
қатор
органлар
қўлида
тўпланганлигидир. Шу боис жамиятда ҳокимият ваколатига эга бўлган бир
неча тузилмалар мавжуд.
Учинчидан, давлат тушунчаси жонли, табиий организм сифатида хам
белгиланиши мумкин. Бу ёндошувга асосланган ҳолда, давлат «социал
биологик шакл» сифатида намоён бўлади. Кельзеннинг бу қарашлари
давлатнинг пайдо бўлиши тўғрисидаги органик назария тарафдорлари
томонидан қўлланилган.
Тўртинчидан, Кельзен ва унинг тарафдорлари давлатни «нормалар
тизими», «норматив тартиб», «сиёсий ташкиллашган жамият» «давлат-
хокимият» деб белгилашган, таърифлашган. Кельзеннинг фикрича, давлат
сиёсий хусусиятга эга, ва у аввало сиёсий ташкилот сифатида намоён бўлади,
чунки у «мажбурлов, куч ишлатиш тартибини» белгилайди, зеро у «куч
ишлатишга бўлган монопол ҳуқуққа эга»2 .
Шундай қилиб, давлатнинг ҳодиса сифатида мураккаблиги, унинг
турфа талқини, унинг тушунчасининг турличалигини белгилайди. Шу боис
турли даврларда давлатни турлича тушуниш мавжуд. Давлатни собиқ совет
тузуми
даврида
юридик
жиҳатдан
синфийлик
нуқтаи
назаридан
таърифланган. У «синфий жамиятнинг сиёсий ташкилоти» сифатида талқин
этилган.
Ўтган аср 80-йилларининг ўрталаридан бошлаб, давлатни таърифлашда
умумижтимоий жиҳатни кўрсатиш томон силжиш бошланди ва синфийликка
берилган урғу аста-секин умум-ижтимоий жиҳат томонга сурила борди3.
2 Қаранг: Проблемы теории государства и права / Под. ред. проф. М.Н.Марченко. –
М.: Юристь, 2004. – С.74.
3 Қаранг: Проблемы теории государства и права / Под ред. проф. М.Н.Марченко. – М.,
1999. – С.64 – 65; Ахмедшаева М. Ҳозирги замон давлати ва ҳуқуқи назарияси муаммолари.
Ўқув қўлланма. – Т., 2006. 28 – 29-б.
6
3. Давлатнинг асосий белгилари
Давлатни бошқа жамоат ташкилотларидан ажратиб турувчи асосий
белгилари ҳудуд, фуқаролар, оммавий ҳокимият, ягона солиқ тизими кабилар
бўлиб, мазкур белгиларсиз давлат муайян мавжудлик касб эта олмайди.
Аҳолининг ҳудудий уюшиши ва шу худуд чегараларида оммавий
ҳокимиятнинг амалга оширилиши.
Давлатнинг
яна
бир
муҳим
белгиси
–
оммавий-сиёсий
ҳокимиятнинг таъсис этилганлиги.
Давлатнинг муҳим хусусиятларидан бири унинг суверенитетга
эгалигидир. Суверенитет – мамлакат ичкарисида ва ундан ташқарида
(халқаро майдонда) давлат ҳокимиятининг олийлиги, устунлигидир. Суверен
ҳокимият – бу олий, мустақил, бўлинмас, умумий ва узвий, яъни ажралмас,
бегоналаштириб бўлмас ҳокимиятдир. Давлат ҳокимиятининг суверенлиги –
унинг мамлакат ҳудудидаги барча ташкилотлар, муассасалар, уюшмалар,
партиялардан устунлиги ва улардан мустақиллигидир.
Давлат суверенитети қуйидагиларда ифодаланади:
– ички ва ташқи сиёсат масалаларида мустақил қарор қабул қила
олиши;
– давлат ҳокимиятининг мамлакат бутун ҳудудига татбиқ этилиши ва
давлат органларининг барча аҳоли учун умумий мажбурий қарорлар қабул
қилиши;
– бошқа
ижтимоий-ташкилий
ҳокимиятлар
(партиялар,
жамоат
бирлашмалари, диний ташкилотлар ва бошқалар) нинг қарорларини бекор
қила олиши.
Шу боис суверен давлат ҳокимияти барча фуқаролар учун мажбурий
қонунлар қабул қилади; қонун доирасида мажбурлов чораларини қўллайди.
Солиқларнинг жорий этилганлиги – давлатнинг асосий белгиларидан
бири бўлиб, у аҳолидан давлат аппаратини сақлаб туриш, фаолиятини
таъминлаш учун зарур бўлган моддий маблағларни ундириб олишда
7
ифодаланади. Мамлакатнинг давлат бюджети аҳолидан, турли хил хўжалик
субъектларидан олинадиган солиқлар ва йиғимлардан келиб тушадиган
даромадлар ҳисобига тўлдирилади ҳамда ушбу молиявий маблағлар
жамиятнинг ижтимоий, иқтисодий ҳаёт соҳасини таъминлаш учун мақсадли
сарф этилади.
4. Давлат типологияси
Давлат
типологияси
–
давлатнинг
моҳиятан
ўзига
хос
хусусиятларини ажратиш ёки бирор типга мансублигини белгилашда
фойдаланиладиган таълимот, билимлар тизимидир. Давлат типологиясида
давлатларни муайян мезонлар асосида турларга ажратиш, таснифлаш амалга
оширилади. Ҳуқуқшунослик фанида давлат типологиясини ўрганишда икки
хил
ёндашувни,
яъни
формациявий
(синфий)
ва
цивилизациявий
(маърифий) ёндашувни кўрсатиш мумкин.
Формациявий ёндашувнинг моҳияти шундаки, ижтимоий-иқтисодий
формацияларнинг алмашинуви ижтимоий инқилоблар натижасида содир
бўлади ва бу давлатнинг бир тарихий типидан бошқа, ундан юқорироқ
иккинчи типига ўтишини назарда тутади. Формациявий ёндашув фанда
синфий ёндашув деб ҳам юритилиб, унда давлат типологиясининг асосий
мезони
ижтимоий-иқтисодий
формациялар
ҳисобланади.
Мазкур
типологияда, биринчидан, давлатлар муайян ижтимоий-иқтисодий омиллар
асосида типларга ажратилади; иккинчидан, давлатларнинг табиий-тарихий
хусусияти уларнинг ўз тараққиётида маълум босқичларни ўтишини
кўрсатади.
Формациявий ёндашув бир типдаги давлатнинг бошқасига фақат
инқилоб орқали ўтишини тан олади. Ушбу типдаги давлатларда ҳокимият
ҳукмрон синфнинг манфаати учун хизмат қилади. Яъни, давлатнинг
ижтимоий вазифаси синфий манфаатларни амалга оширишдан иборат
бўлади. Масалан, қулдорлик давлати – қулдорларнинг, феодал давлат –
йирик ер эгаларининг иродасини ифодалайди. Шундай қилиб, давлат ва
8
ҳуқуққа формациявий ёндашув аниқ ифодаланган синфий хусусият касб
этади. Бунда ишлаб чиқариш муносабатлари типига кўра қулдорлик, феодал,
капиталистик ва социалистик давлат турларини ажратиб кўрсатиш мумкин.
Цивилизациявий (маърифий) ёндашув формацияли ёндашувни тўлиқ
рад этмаган ҳолда, давлат типологиясини мамлакатлар эришган тараққиёт
даражасига боғлиқ эканлигига асосланади. Цивилизациявий ёндашув синфий
ёндашувдан анча кенг. Маърифий типологияда давлат цивилизация маҳсули
сифатида намоён бўлади.
Давлатларни ҳудудларининг ҳажмига қараб катта, ўрта ва кичик
давлатларга бўлиш мумкин.
Давлатни изоҳлашга тарихий нуқтаи назардан ёндашув асосида уларни
қадимий, ўрта аср ва ҳозирги замон давлат турларига ажратса бўлади.
Тарихий ва маданий ривожланишига кўра эса давлатлар деҳқончилик
билан шуғулланувчи (аграр) ва саноат билан шуғулланувчи (индустриал)
давлатларга бўлинади.
Маърифийлик тавсифига кўра, давлатлар – Шарқ ва Fapб типларига
бўлинади. Шарқ давлатларига Осиё ҳудудида жойлашган давлатларни Ғарб
давлатларига Европа минтақаси мамлакатларини кўрсатиш мумкин.
Мамлакатнинг иқтисодий ривожланиши ва аҳоли жон бошига тўғри
келадиган йиллик ялпи ички маҳсулотнинг (ЯИМ) ҳажми бўйича юксак
даражада ривожланган (Люксембург, Швейцария, Япония, Америка), ўрта
даражада ривожланган (Россия, Қозоғистон, Ўзбекистон) ва «қашшоқ»
(Эфиопия, Нигерия, Конго, Малави) давлатларга бўлинади.
Тавсия этилган адабиётлар рўйхати
1. Давлат ва ҳуқуқ назарияси: Дарслик / Х.Т.Одилқориев, И.Т.Тультеев
ва бошқ. — Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2009. — 582 б.
2. Давлат ва ҳуқуқ назарияси: Дарслик / Н.П.Азизов, И.Т.Тультеев ва
бошқ. — Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2018. — 228 б.
9
3. Давлат ва ҳуқуқ назарияси: Дарслик / З.М.Исломов. — Т.: Адолат,
2007. — 916 б.
4. Давлат ва ҳуқуқ назарияси: Дарслик / Ш.Сайдуллаев. — Т.: ТДЮУ,
2018. — 220 б.
5. Общая теория государства и права: Учебник / Под ред.
С.Ю.Наумова, А.С.Мордовца, Т.В.Касаевой. — Саратов: Саратовский
социально-экономический институт (филиал) РЭУ им. Г.В.Плеханова, 2018.
— 392 с.
6. Теория государства и права: углубленный курс: Учебник /
Л.П.Рассказов. — М.: РИОР: ИНФРА-М, 2015. — 559 с.
7. Теория государства и права в вопросах и ответах: Учебное пособие /
А.Ф.Колотов,
О.С.Вырлеева-Балаева,
В.Н.Симонов,
И.В.Скуратов,
Ю.В.Ярыгина. — Оренбург: ООО ИПК «Университет», 2013. — 233 с.
8. Теория государства и права / В.Н.Бибило. — Минск: Право и
экономика, 2015. — 206 с.
9. General Theory of Law and State / Hans Kelsen. — Cambridge: Harvard
University Press, 2009. — 516 p.
10. Jurisprudence: Themes and Concepts / Scott Veitch, Emilios
Christodoulidis, Lindsay Farmer. — New York: Routledge, 2012. — 321 p.
11. On the Rule of Law: History, Politics, Theory / Brian Z. Tamanaha. —
New York: Cambridge University Press, 2004. — 190 p.