ДАВЛАТ ВА ҲУҚУҚ НАЗАРИЯСИНИНГ ПРЕДМЕТИ ВА МЕТОДЛАРИ
Yuklangan vaqt
2024-04-03
Yuklab olishlar soni
2
Sahifalar soni
15
Faytl hajmi
43,6 KB
ДАВЛАТ ВА ҲУҚУҚ НАЗАРИЯСИНИНГ ПРЕДМЕТИ ВА
МЕТОДЛАРИ
Ўқув машғулотинатижасида талабалардавлат ва ҳуқуқ назариясининг
предмети ва методлари тўғрисида назарий, ҳуқуқий билимларга эга бўлади.
Ўқув машғулоти якуни бўйича талаба фан, назария, метод, давлат ва ҳуқуқ
назарияси,
давлат
ва
ҳуқуқ
назариясининг
предмети,
методлари,
методологияси, вазифалари, функцияларининг моҳиятини, шунингдек ушбу
масалаларнинг ўзаро алоқадорлиги ва фарқли жиҳатларини ёритиб бера олади.
Режа:
1. Давлат ва ҳуқуқ назарияситушунчаси.
2. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг предмети.
3. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг методлари.
4. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг бошқа фанлар билан алоқадорлиги.
5. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг функциялари.
1. Давлат ва ҳуқуқ назарияси тушунчаси
1
Фан тушунчаси араб тилидан олинган бўлиб, луғавий жиҳатдан
«маҳорат», «илм», «билим» маъносини англатади. Фан – табиат ва жамиятнинг
тараққиёт қонуниятларини очиб берувчи ҳамда ўзи эришган натижалар билан
атроф муҳитга таъсир кўрсатувчи билимлар тизимидир1.
Назария тушунчаси араб тилидан олинган бўлиб, луғавий жиҳатдан
«таълимот»,
«қоидалар
мажмуи»,
«умумлашма
фикр»
маъносини
англатади.Назария тушунчаси кўп маъноли сўзлар қаторига киради. Бугунги
кунда ушбу тушунча орқали қуйидагилар ифодаланади:
– воқелик қонуниятлари ва ундаги муҳим алоқалар ҳақида бир бутун
тасаввур берадиган билим шакли;
– бирор фан соҳасини ёки унинг бирор қисмини ташкил этувчи асосий
ғоялар, умумлашган қоидалар мажмуи;
– бирор соҳада ҳунар олиш, малака орттириш, маҳоратни ошириш
йўлидаги билим-қоидалар мажмуи;
– илм-фан, санъат ва бошқа соҳаларнинг мантиқий абстракт фикрлаш
йўли билан ишлаб чиқилган асослари;
– воқеа, ҳодиса ва шу кабиларни тушуниш-тушунтиришнинг умумий
принципларини асослаб берувчи илмий қонун-қоидалар мажмуи;
– бирор нарсага, масалага бўлган умумий ва шахсий қараш, нуқтаи
назар2.
«Назарий таълимот ва концепция иборалари айнан бир маънони
англатади»3.
Давлат ва ҳуқуқ назарияси – давлат ва ҳуқуқнинг вужудга келиши,
моҳияти, фаолият кўрсатиши ва ривожланишининг энг умумий қонуниятлари
1 Ўзбек тилининг изоҳли луғати — Ф ҳарфи [Электрон манба] // URL:
http://n.ziyouz.com/books/uzbek_tilining_izohli_lugati/O'zbek%20tilining%20izohli%20lug'ati%
20-%20F.pdf (мурожаат қилинган вақт: 23.05.2019).
2 Ўзбек тилининг изоҳли луғати — Н ҳарфи [Электрон манба] // URL:
http://n.ziyouz.com/books/uzbek_tilining_izohli_lugati/O'zbek%20tilining%20izohli%20lug'ati%
20-%20N.pdf (мурожаат қилинган вақт: 23.05.2019).
3 Давлат ва ҳуқуқ назарияси: Дарслик / Х.Т.Одилқориев, И.Т.Тультеев ва бошқ. – Т.:
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2009. – Б. 7.
2
ва хусусиятларини ўрганувчи фундаментал-ҳуқуқий фандир.
Ушбу фан давлат ва ҳуқуқнинг вужудга келиши, моҳияти, фаолият
кўрсатиши ва ривожланишининг энг умумий қонуниятлари ва хусусиятлари
тўғрисидаги фундаментал билимлар тизимини шакллантиради (мавжуд
билимларни умумлаштиради, ягона тизимга жойлаштиради ва янги
билимларни ишлаб чиқади).
«Давлат ва ҳуқуқ назарияси умумбашарий хусусиятга эга, унинг
универсал қоидалари, хулосалари ва таърифлари жуғрофий жойлашуви,
миллий мансублигидан қатъи назар, ҳар қандай давлатга ва ҳуқуқий тизимга
бирдек тааллуқлидир»4.
Давлат ва ҳуқуқ назарияси бугунги қиёфага эришгунча бир неча асрлик
тарихий даврни босиб ўтган. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг шаклланиши ва
ривожланиши жараёнида диний таълимотлар, халқ оғзаки ижоди намуналари,
мутафаккирлар асарлари ва махсус илмий тадқиқотларда давлат ва ҳуқуқ
масалалари бўйича илгари сурилган ғоялар, фикрлар, қарашлар, нуқтаи
назарлар ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда мустаҳкамланган қоидалар
муҳим роль ўйнаган.
Мустақиллик йилларида республикамизда бошқа фанлар билан бир
қаторда, давлат ва ҳуқуқ назариясининг ривожланиши учун тўла шароит
яратилди. Давлат ва ҳуқуқ назарияси билан боғлиқ муаммолар кенг қамровда
ўрганила бошланди.
2. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг предмети
Ҳар бир фан ўзига хос предметига эга. Фаннинг предметини ушбу фан
ўрганадиган ижтимоий масалалар ташкил этади. Содда қилиб айтганда,
фаннинг предмети – у нимани ва қайси нуқтаи назардан ўрганади, деган
саволга жавоб беради.
Давлат ва ҳуқуқ назариясининг предметинидавлат ва ҳуқуқнинг вужудга
4 Давлат ва ҳуқуқ назарияси: Дарслик / Х.Т.Одилқориев, И.Т.Тультеев ва бошқ. – Т.:
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2009. – Б.3.
3
келиши, моҳияти, фаолият кўрсатиши ва ривожланишининг энг умумий
қонуниятлари ва хусусиятларини, хусусан давлатнинг жамият билан
алоқалари, жамият сиёсий тизимида давлат ва ҳуқуқнинг роли ва ўрни,
ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш, аҳолининг ижтимоий,
жамоавий ва индивидуал сиёсий-ҳуқуқий онги ва маданиятига доир
масалаларни ўрганиш ташкил этади.
Давлат ва ҳуқуқ назарияси фанининг тизими предметига тўғридан-тўғри
боғлиқ бўлиб, унинг тузилишини акс эттиради.
Тузилишига кўра давлат ва ҳуқуқ назарияси фани давлат назарияси ва
ҳуқуқ назарияси бўлимларига ажратилади.
Фаннинг давлат назарияси бўлимидадавлатнинг вужудга келиши,
моҳияти, типологияси, шакллари, функциялари, механизми ва ҳозирги замон
давлати тараққиёти каби масалалар ўрганилади.
Фаннинг ҳуқуқ назарияси бўлимидаэса, ҳуқуқнинг вужудга келиши,
моҳияти, принциплари, функциялари, шакли (манбаи), ҳуқуқ ижодкорлиги,
ҳуқуқ нормаси, ҳуқуқий онг, ҳуқуқий маданият, ҳуқуқий муносабатлар,
ҳуқуқий тизим, ҳуқуқий ислоҳот, ҳуқуқий тартибга солиш механизми, ҳуқуқий
тартибот, юридик ихтилоф (коллизия), ҳуқуқий хулқ-атвор, ҳуқуқбузарлик,
юридик жавобгарлик,ҳозирги замон ҳуқуқи тараққиётикаби масалалар
ўрганилади.
Давлат ва ҳуқуқ назариясифанининг тизими, ҳар қандай бошқа фанлар
тизими каби, фан ривожланиб бориши баробарида унинг предметидан четга
чиқмаган ҳолда кенгайиб боради.
3. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг методлари
Методтушунчаси юнон тилидан (methodos) олинган бўлиб, луғавий
жиҳатдан «тадқиқот усули, йўли» маъносини англатади.Метод табиат ва
4
жамият ҳодисаларини билиш, тадқиқ қилиш усулидир5.
Ф. Бекон методни фонус чироққа қиёслаган, зеро, у олимнинг «йўлини»
ёритади, деган эди.Илмий изланишнинг муваффақияти кўп жиҳатдан
фойдаланиладиган усулларнинг самарадорлигига боғлиқ. Тадқиқот олиб
боришнинг усуллари, воситалари, методларини доимо такомиллаштириб
бориш янги билимларга эришишнинг, тараққиёт қонуниятларини очишнинг
ишончли гаровидир6.
Давлат ва ҳуқуқ назариясининг методлари деганда, давлат ва ҳуқуқ
ҳодисаларининг моҳияти, хусусияти ва қонуниятларини билиш, тадқиқ
қилишнинг илмий усуллари мажмуи тушунилади.
Бошқа фанларнинг методлари каби давлат ва ҳуқуқ назариясининг
методлари ҳам умумий, махсус ва хусусий методларга бўлинади.
Давлат ва ҳуқуқ ҳодисаларини ўрганишда қуйидаги умумий методлар
қўлланилади:
1) диалектик
метод
–
жамият
ҳаётидаги
воқеликлар
умумий
алоқадорликда ва доимий ривожланиш ҳолатида бўлишини, давлат ва
ҳуқуқнинг ривожланиши жамиятнинг бошқа соҳалари билан ўзаро боғлиқ ва
алоқадорликда эканлигини,шунингдек давлат ва ҳуқуқни ўзаро алоқада,
доимий ривожланишда, ўзгаришда, бир шаклдан иккинчи шаклга ўтиш,
мазмунан бойиш ва такомиллашишда эканлигини инобатга олган ҳолда давлат
ва ҳуқуқ масалаларини ўрганиш усули;
2) метафизика методи–давлат ва ҳуқуқ илгаридан мавжуд эканлигини,
бундан
кейин
ҳам
мавжуд
бўлишини,
уларнинг
абадийлигини,
ўзгармаслигини,бошқа ижтимоий ҳодисалар билан алоқадорликда эмаслигини
таъкидлаган ҳолда давлат ва ҳуқуқ масалаларини ўрганиш усули. Ушбу
методга қотиб қолган фикр юритиш усули сифатида қаралади.
5 Ўзбек тилининг изоҳли луғати — М ҳарфи [Электрон манба] // URL:
http://n.ziyouz.com/books/uzbek_tilining_izohli_lugati/O'zbek%20tilining%20izohli%20lug'ati%
20-%20M.pdf (мурожаат қилинган вақт: 23.05.2019).
6 Давлат ва ҳуқуқ назарияси: Дарслик / Х.Т.Одилқориев, И.Т.Тультеев ва бошқ. – Т.:
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2009. – Б.15-16.
5
Давлат ва ҳуқуқ ҳодисаларини ўрганишда қуйидаги махсус методлар
қўлланилади:
1) мантиқий
метод–
давлат
ва
ҳуқуқ
масалаларини
назарий,
мавҳумлаштирилган тарзда, мантиқ қонунлари асосида ўрганиш усули.
Ушбуметод қўлланилганда аввалги билим (хулоса) кейинги билим (хулоса)
учун асос бўлади, турли фикрлармантиқий таҳлил қилинади, илгари
сурилаётган фикрлар аниқ, зиддиятсиз, ишонарли, асосли ва далиллар билан
ифодаланган бўлади;
2) тарихий метод – давлат ва ҳуқуқмасалаларини тарихий ривожланиш
шарт-шароитларига боғлаб, хронологик изчилликда, кетма-кетликда ўрганиш
усули. Ушбу метод воситасидадавлат ва ҳуқуқ масалаларининг вақт ўлчовида
ўзгариш жараёни, давлат ва ҳуқуқнинг тарихан вужудга келиш сабаблари ва
шарт-шароитлари, уларнинг тарихий тараққиёт босқичларида ривожланиши,
ўзгариши ва шаклланишига таъсир этган омиллар аниқланади, шу асосда
давлат ва ҳуқуқнинг бугунги ҳолатига баҳо берилади ҳамда истиқболдаги
ривожланиши прогноз қилинади;
3) абстракция методи – давлат ва ҳуқуқ масалаларини уларнинг энг
муҳим хусусият ва қонуниятларини ажратиб олиш орқали ўрганиш усули;
4) дедукция методи – давлат ва ҳуқуқ масалаларини умумий бошланғич
хулосалардан мантиқий изчиллик асосида якуний хулосага келиш орқали
ўрганиш усули;
5) индукция
методи
–
давлат
ва
ҳуқуқмасалаларини
хусусий
далиллардан айрим фаразларга ўтиш йўли билан ақлий хулоса чиқариш орқали
ўрганиш усули;
6) анализ методи – давлат ва ҳуқуқмасалаларини таркибий бўлакларга
бўлиш орқали ўрганиш усули;
7) синтез
методи
–
давлат
ва
ҳуқуқмасалаларининг
турли
элементларини ягона бир бутунга бирлаштириш орқали ўрганиш усули;
8) умумлаштириш методи – давлат ва ҳуқуқмасалаларининг умумий
белгиларини аниқлаш йўли билан абстрактлашнинг янада юқори босқичига
6
ўтиш орқали ўрганиш усули.
Давлат ва ҳуқуқ ҳодисаларини ўрганишда қуйидаги хусусийметодлар
қўлланилади:
1) системали-структурали метод – давлат ва ҳуқуқ ҳодисаларига
мустақил ижтимоий тизим (система) сифатида ёндашган ҳолда, жамият
ҳаётидаги ҳодисалар тизими ва тузилиши (структураси)ни, шунингдек давлат
ва ҳуқуқ ҳодисаларининг таркибий элементларини ўрганиш усули;
2) қиёсий-ҳуқуқий метод – миллий ва хорижий тажрибага таянган ҳолда,
давлат ва ҳуқуқ масалаларини белгилари, хусусиятлари, қонуниятлари бўйича
таққослаш (солиштириш)орқали ўрганиш, уларнинг ўзига хос жиҳатлари ва
хусусиятларини аниқлаб олиш усули;
3) статистик-математик метод – ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва давлат
органлари фаолияти бўйича статистик маълумотларни умумлаштириш ва
таҳлил қилиш орқали давлат ва ҳуқуқмасалаларининг белгилари, хусусиятлари
ва қонуниятларини аниқлаш ва баҳолаш усули. Бунда рақамли ҳисоб-китоб
юритиш асосида маълумотлар тўпланади, таҳлил қилинади, баҳоланади ва
мантиқий-илмий хулоса чиқарилади. Ушбу метод воситасида олинган
натижалар сўз билан англашиладиган ҳар қандай ифодалардан ишончлироқ
бўлади;
4) кузатиш методи – олдиндан пухта ўйланиб, тафаккур, онг, руҳий-
ҳиссий билимга асосланган ҳолда, турли шакл ва ҳажмда ҳамда турли
воситалар ёрдамида олиб бориладиган давлат ва ҳуқуқ масалаларига доир
маълумотларни йиғиш усули ҳисобланади. Кузатишлар давлат ва ҳуқуқ
масалаларига доир муайян хулосани тасдиқлаш, тўлдириш, янгилаш ёки рад
этиш мақсадида олиб борилади. Кузатиш маълумотлари объектив, холис ва
ҳаётий бўлиши билан илмий қимматга эга. Тадқиқотчи ҳам ҳаётий
тажрибасига, ҳам илмий назарияларга таяниб кузатишни олиб боради.
Кузатишнинг яширин ва очиқ кузатиш турлари фарқланади;
5) сўров ўтказиш методи– давлат ва ҳуқуқ масалалари бўйича ишлаб
чиқилган махсус саволлар (сўровнома,анкета сўровнома) асосида респондент
7
(инглиз. жавоб берувчи)ларнинг ошкора ёки аноним тарзда,ёзма ёки оғзаки
шаклда
билдирган
фикр-мулоҳазалари,
таклиф
ва
тавсияларини
умумлаштириш ва таҳлил қилиш усули;
6) суҳбат (интервью) методи – давлат ва ҳуқуқ масалаларига доир
муайян ҳолатлар бўйича интервью берувчининг фикр-мулоҳазалари, таклиф ва
тавсияларинисуҳбат шаклида ўрганиш усули;
7) мутахассис баҳоси методи – давлат ва ҳуқуқ масалаларига доир
муайян
ҳолатларни
баҳолашда
ушбу
соҳада
чуқур
билимга
эга
мутахассисларнинг хулосаларини ўрганиш усули;
8) жамоатчилик фикрини ўрганиш методи – давлат ва ҳуқуқ
масалаларига доир муайян ҳолатлар бўйичаоммавий ахборот воситалари
имкониятларидан фойдаланган ҳолда жамоатчилик фикри ва муносабатини
аниқлаш ва таҳлил қилиш усули;
9) ҳужжатларни ўрганиш методи – ҳуқуқни қўллаш амалиётида
юритиладиган ҳужжатлар (жиноят, маъмурий ҳуқуқбузарлик ишлари
материаллари, профилактик ҳисоб ишлари йиғма жилдлари, ҳисоботлар,
умумлашмалар, архив материаллари ва ҳ.к.)ни ўрганиш орқали давлат ва
ҳуқуқмасалаларининг белгилари, хусусиятлари ва қонуниятларини аниқлаш ва
баҳолаш усули;
10) кибернетик метод – давлат ва ҳуқуқ масалаларини ўрганишда
замонавий техника воситалари (Интернет жаҳон ахборот тармоғи, компьютер,
электрон маълумотлар базаси ва бошқ.) орқали маълумотларни тўплаш, уларга
ишлов бериш ва умумлаштириш усули;
11) моделлаштириш методи – давлат ва ҳуқуқ масалаларига доир
муайян ҳолатлар бўйичаоқилона (самарали) моделни яратиш ва уни жорий
этишжараёнларини моделлаштириш усули;
12) экспериментметоди – давлат ва ҳуқуқ масалаларига оид бирор-бир
ҳуқуқий институт ёки нормаларни амалиётга тўлиқ жорий этишдан аввал, уни
муайян ҳудудда тажриба ўтказиш йўли билан синаб кўриш усули. Бунда
тажриба натижалари асосида ижобий баҳоланган янги ҳуқуқий институтлар
8
бутун тизимга жорий этилади. Масалан, республикамизда маҳаллий
даражадаги маъмурий ҳудудий бирликларда (вилоят, шаҳар, туманларда)
ҳокимлик лавозимини жорий этишдан аввал 1991 йил мобайнида Тошкент
шаҳар ҳокими лавозими таъсис этилиб, бир йил мобайнида ижтимоий-ҳуқуқий
тажриба – синов ўтказилди. 1992 йилда республикамизнинг барча туман,
шаҳар ва вилоятларида ҳоким лавозими жорий қилинди.
Тадқиқот натижалари сифатли, тўғри, ишонарли, илмий асосланган ва
самарадорлиги юқори бўлиши учун амалиётда юқорида таъкидланган
методлар кўпроқ биргаликда қўлланилади. Уларнинг қайсилари ва қанчасидан
фойдаланиш
тадқиқотнинг
предметива
мақсадларидан
келиб
чиқиб
белгиланади. Чунки, фанда универсал метод мавжуд эмас. Ҳар қайси метод
ўзига хос ижобий ва салбий томонларига эга. Шунинг учун методларни
мустаҳкамлаш принципига асосланган ҳолда тўлдириш ва бир-бирини назорат
қилиш орқали тадқиқот олиб бориш мақсадга мувофиқдир. Фақат битта
методга аҳамият бериб, бошқаларини назардан четда қолдириш нотўғри
хулосалар чиқаришга олиб келиши мумкин.
Бир қанча методлардан фойдаланишни билиш ва уларни етарли
даражада асослаган ҳолда қўллаш сифатли, ҳар томонлама тўлиқ ахборот олиш
имконини
беради
ҳамда
хулоса,
таклиф
ва
тавсияларнинг
асослантирилганлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади. У ёки бу
воқеликни таҳлил этишда ушбу воқеликка хос бўлган барча маълумотларни
тўплаш шарт эмас. Энг асосийси, воқеликни илмий билишнинг тўғри йўлини
топмоқ керак.
Давлат ва ҳуқуқ назарияси предметига тааллуқли масалаларни
ўрганишда
қўлланиладиган
методлар
йиғиндиси,
ҳосил
қилинадиган
билимларни умумлаштириш, тизимлаштириш, таснифлаш тамойиллари ушбу
фан методологиясини ташкил этади.
4. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг бошқа фанлар билан алоқадорлиги
9
Давлат ва ҳуқуқ назарияси юриспруденциянинг алифбоси ва ўзига хос
қомуси, ҳуқуқ оламига кириш калити, юридик фанлар тизимида етакчи мавқе
ва нуфузга эга фундаментал-ҳуқуқий фан ҳисобланади.
Шуўринда, қуйидаги тушунчаларнинг маъносини ёритиш лозим:
– юридик тушунчаси лотин тилидан (juridicus) олинган бўлиб, луғавий
жиҳатдан «суд ва судловга оид» маъносини англатади, бугунги кунда
«ҳуқуққа, ҳуқуқшуносликка оид», «ҳуқуқий» маъносида қўлланилади;
– юриспруденция тушунчаси лотин тилидан (jurisprudentia) олинган
бўлиб, луғавий жиҳатдан «ҳуқуқшунослик» маъносини англатади;
– юрист тушунчаси лотин тилидан (jurista) олинган бўлиб, луғавий
жиҳатдан «ҳуқуқшунос» маъносини англатади. Юрист деганда, юридик
маълумотга эга бўлган шахс тушунилади7.
Давлат ва ҳуқуқ назариясиижтимоий фандир. Чунки, давлат ҳам, ҳуқуқ
ҳам ижтимоий ҳодиса ҳисобланади.
Юридик билимлар давлат ва ҳуқуқ хусусида яратилади. Бу эса, давлат ва
ҳуқуқ назариясинингюридик фан эканлигини яққол тасдиқлайди.
Сиёсатни давлат яратади. Ҳуқуқ ёрдамида сиёсат мустаҳкамланади ва
амалга оширилади. Ушбу ҳолатлар фонида давлат ва ҳуқуқ назариясисиёсий
фансифатида намоён бўлади.
Энг
муҳими,
давлат
ва
ҳуқуқ
назариясининг
фундаментал
фанэканлигидир.Мазкур фан юриспруденциянинг асосий тушунчалари ва
умумий ёндашувларини ишлаб чиқади. Ушбу фан яратадиган таърифлар,
қоидалар, хулосалар, тавсиялар ва прогнозларбошқа юридик фанлар
учунназарий-методологик (таянч) ва концептуал (раҳбарий йўналтирувчи)
асос бўлиб хизмат қилади. Давлат ва ҳуқуқ масалаларига тегишли умумий
тушунча ва категорияларни билмай туриб, юриспруденциянинг бирон-бир
масаласини, соҳавий юридик фанларнинг мавзуларини ўрганиб бўлмайди.
7 Ўзбек тилининг изоҳли луғати — Ю ҳарфи[Электрон манба] // URL:
http://n.ziyouz.com/books/uzbek_tilining_izohli_lugati/O'zbek%20tilining%20izohli%20lug'ati%
20-%20Yu.pdf(мурожаат қилинган вақт: 23.05.2019).