ДАВЛАТ ВА ҲУҚУҚНИНГ КЕЛИБ ЧИҚИШИ
Режа:
1. Давлатгача бўлган давр ва унинг хусусиятлари.
2. Давлат ва ҳуқуқнинг вужудга келиши тўғрисидаги назариялар.
1
1. Давлатгача бўлган давр ва унинг хусусиятлари
Жамият араб тилидан олинган бўлиб, луғавий жиҳатдан «йиғилиш»,
«уюшма», «гуруҳ» маъносини англатади. Жамият – тарихий тараққиётнинг
маълум босқичида моддий бойликлар яратишнинг муайян усуллари ва
муайян ишлаб чиқиш муносабатлари билан характерланадиган ижтимоий
муносабатлар мажмуи1.
Жамият давлат ва ҳуқуқдан олдин вужудга келган. У инсонларнинг
шундай уюшмасидирки, унда биологик қонунлар эмас, балки ижтимоий
қонунлар амал қилади.
Жамият инсоният тараққиёти муайян босқичининг ифодасидир
(ибтидоий жамият, қулдорлик жамияти, феодал жамияти, капиталистик
жамият).
Инсонлар ўзларидан насл қолдириш, авлодлар давомийлигини сақлаш
ҳамда турли-туман табиий ва бошқа эҳтиёжларини қондириш мақсадида
ўзаро ҳамкорлик қиладилар. Шу нуқтаи назаридан жамият кишиларнинг
тарихан ташкил топган ҳамкорлик фаолиятларининг маҳсули, мажмуаси
сифатида тушунилади.
Инсоният тараққиётининг илк босқичи «ибтидоий жамият» (уруғчилик
жамияти) деб аталади. Ушбу жамиятнинг асосий хусусиятлари:
– кишилар ўзаро уюшган (инсонлар азалдан биргаликда, уюшиб
яшашга
мойил
бўлган),
одамларнинг
турмуши
ва
онги
табиий
жамоатчиликка асосланган;
– инсоният тараққиётида энг узоқ даврни (инсонлар тўда-тўда бўлиб
яшай бошлагандан то илк давлатчилик вужудга келгунга қадар) ўз ичига
олган;
1 Ўзбек тилининг изоҳли луғати — Ж ҳарфи [Электрон манба] // URL:
http://n.ziyouz.com/books/uzbek_tilining_izohli_lugati/O'zbek%20tilining%20izohli%20lug'ati
%20-%20J.pdf(мурожаат қилинган вақт: 23.05.2019).
2
– ибтидоий жамият (давлатгача бўлган давр) тараққиётида икки асосий
босқич, яъни ўзлаштирувчи иқтисодиёт (овчилик, балиқчилик, териб-
термачлаш) ва ишлаб чиқарувчи иқтисодиёт (деҳқончилик, чорвачилик,
металлни қайташ ишлаш, сопол буюмлар ишлаб чиқариш) даври фарқланади;
– ўзлаштирувчи
иқтисодиёт
даврида
аёллар
етакчи
мавқени
эгаллаганлар;
– ишлаб чиқарувчи иқтисодиёт даврида меҳнат қуролларининг
такомиллашиб бориши натижасида жамиятда йирик меҳнат тақсимоти юз
берган;
– давлат мавжуд бўлмаган, инсонлар тенг равишда меҳнат билан
шуғулланганлар ва умумий мулкдан улуш олганлар, жамиятнинг барча
аъзолари тенг ҳуқуқли бўлган, аҳоли табақаларга бўлинмаган, камбағаллик
ва бойлик бўлмаганлиги сабабли
одамлар бир-бирларига хайрихоҳ
муносабатда бўлганлар;
– жамиятнинг
асосий
негизи
кишиларнинг
қон-қариндошлик
алоқаларига асосланган, бир қанча оилаларни бирлаштирган уруғ жамоаси
ҳисобланган;
– уруғ жамоаларининг ривожланиб кенгайиши натижасида, ўзида бир
неча уруғларни бирлаштирувчи қабилалар, сўнгра эса қабилалар иттифоқи
вужудга келган. Жумладан, Ўзбекистон ҳудудида илк давлатчилик куртак
отаётган даврда 20 дан ортиқ қабилалар иттифоқи мавжуд бўлган.
Уруғ жамоасида уруғ, қабиланинг энг муҳим масалалари уруғ
аъзоларининг умумий йиғинида муҳокама этилган ва ҳал қилинган.
Ташқи ҳарбий босқинлардан ҳимояланиш, ҳудудни муҳофаза этиш,
ишлаб чиқариш, суғориш ва деҳқончилик ишларини самарали ташкил этиш,
жамоанинг ички ва ташқи алоқаларини олиб бориш, диний урф-одатларни
амалга ошириш, жамоа аъзолари ўртасида вужудга келувчи низоли
масалаларни ҳал этиш, умуман уруғни бошқариш каби муҳим вазифаларни
бажариш жамоа аъзолари орасидан сайлаб қўйиладиган оқсоқолларга
юклатилган. Оқсоқол лавозими ҳеч қандай имтиёз бермаган. Оқсоқол оддий
3
аъзолар каби меҳнат қилган. Оқсоқол ҳокимияти фақат унинг жисмоний
кучи, довюраклиги (дастлабки даврларда), тажрибаси ва ақл-заковатига
(кейинги даврларда) таянган.
Жамоа
уюшмаларининг
йириклашувчи
табиат
инжиқликларини
енгишда, меҳнатнинг янада такомиллашган шаклларини қўллашда, қўшни
қабилалар тазйиқидан ҳимояланиш ҳамда уларга ҳужум қилишда янги
имкониятларни вужудга келтирди. Қабилалар иттифоқининг вужудга келиши
меҳнатнинг янги усул ва қуролларини ўзлаштиришни тезлаштирди.
Қабилалар тегишли уруғ оқсоқолларидан иборат бўлган оқсоқоллар
кенгаши томонидан бошқарилган. Кенгаш қабила бошлиғини сайлов асосида
сайлаган. Кабила бошлиғи лавозими ҳам доимий бўлмасдан, муайян муддат
билан белгиланган. Қабилалар иттифоқи қабила бошлиқлари кенгаши
томонидан бошқарилган. Улар ўз ораларидан бир ёки икки нафар иттифоқ
бошлиғини сайлаганлар.
Ўзбекистон ҳудудида ҳам шундай йирик уюшмаларнинг вужудга
келганлигини, бундан 5-6 минг йил олдин Хоразм воҳасида ўша давр учун
ўта йирик бўлган сунъий суғориш каналларининг қурилганлиги исботлайди.
Кишилик жамияти шаклланишининг илк даврларидан бошлаб, унинг
аъзолари ўртасидаги муносабатларни тартибга солиб турувчи хулқ-атвор
қоидаларига эҳтиёж сезилган. Бундай хулқ-атвор қоидалари ўтмиш
аждодлардан
мерос
сифатида
олиниб,
аста-секинлик
билан
жамоа
аъзоларининг турмуш тарзи-ишлаб чиқариш ва тақсимот, оилавий,
қариндош-уруғчилик низоларини ҳал қилиш ва шу каби бошқа ижтимоий
алоқаларни тартибга солиб турувчи нормалар тизимига айланиб борган.
Авлоддан авлодга ўтиб келадиган урф-одатлар вужудга келиб, улар асосан
жамият
аъзолари
томонидан
ихтиёрий
тарзда
бажарилган.
Ушбу
нормаларнинг амалга оширилиши бутун жамоа саъй-ҳаракати, шу жумладан
таъсир кўрсатиш чораларини қўллаш орқали таъминланган.
Дастлаб табу-тақиқловчи нормалар тизими, ундан сўнг эса жамоа
аъзоларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгиловчи нормалар вужудга
4
келган. Жамият тараққиёти, ижтимоий турмуш тарзининг мураккаблашуви ўз
навбатида
янгидан-янги
одат
нормаларининг
пайдо
бўлиши,
улар
миқдорининг кескин ошиб кетишига сабаб бўлган.
2. Давлат ва ҳуқуқнинг вужудга келиши тўғрисидаги назариялар
Давлат ва ҳуқуқ ҳодисалари узоқ тадрижий тараққиёт йўлини босиб
ўтган. Давлат ва ҳуқуқнинг вужудга келиши ва ривожланиши жараёнини
тушунтирувчи турли-туман назариялар мавжуд.
1. Диний назария (Аврелий Августин, аль-Маварди, Ибн Рушд, Фома
Аквинский, Ибн Халдун).
Моҳияти:
– теологик назария деб ҳам аталади (юнонча theos – худо, logos –
таълимот);
– давлат ва ҳуқуқ илоҳий тарзда келиб чиққан;
– қадимги Миср манбаларига кўра, азалдан ҳокимият одамлар орасида
яшаган худоларга тегишли ҳисобланган. Уларнинг орасида биттаси энг
қудратли бўлган. Вақт ўтиши билан ҳокимият инсонлар қўлига ўтган;
– қадимги
Бобил
ва
Ҳинд
муқаддас
китобларида
ҳукмдор
ҳокимиятининг манбаи худолар ҳисобланиб, улар ердаги ишлар ва инсон
тақдирини ҳал этганлар;
– яҳудийлик диний таълимотига кўра, худо бутун яҳудий халқи билан
алоҳида келишув муносабатида бўлади. Худо яҳудий миллатининг бошлиғи
ва ҳукмдори ҳисобланади. Яҳудий халқи қонунлари Мусо пайғамбар
алайҳиссалом
томонидан
тўғридан-тўғри
худодан
олинган.
Одатий
шароитларда
ҳокимият
худо
номидан
инсонлар
томонидан
амалга
оширилади. Фавқулодда ҳолатларда эса худонинг ўзи ваҳий ва кароматлар
кўрсатиш билан одамларни бошқаради;
– христианлик таълимотига кўра, худо дунёнинг яратувчисидир. Инсон
худо томонидан «ўзига ўхшаш тарзда» яратилган, шунинг учун ҳам у барча
5
мавжудотларнинг гултожи ҳисобланади. Инсоннинг ақл-идрок, иродага
эгалиги ва абадий яшашида «худога ўхшашлик» намоён бўлади. Ҳокимият
илоҳий характерга эга. Мавжуд ҳокимиятга қарши чиқиш эса, худога қарши
чиқишдир. Ҳар қандай руҳ Олий ҳокимиятга бўйсунади; чунки худо
томонидан берилмаган ҳокимият мавжуд эмас, мавжуд ҳокимиятлар эса худо
томонидан ўрнатилган. Шунинг учун ҳокимиятга қарши чиққанлар Худонинг
ўрнатмасига қарши чиқибди, қаршилик кўрсатадиганлар эса ўзини жазога
маҳкум этибди. Ҳукмдор худонинг хизматкоридир. Шунинг учун жазодан
қўрқиб эмас, балки виждонан ҳокимиятга бўйсуниш лозим;
– ислом сиёсий-ҳуқуқий ғояларига кўра, бутун борлиқ ва инсоннинг
вужудга келиши Оллоҳ номи билан боғлиқ. Олий ҳокимият эгаси Оллоҳ
эканлиги ҳам сунний ва ҳам шиалик мазҳабида якдиллик билан тан олинган.
Инсонлар орасида ҳокимият кимга топширилиши тўғрисида мазҳаблар
турлича ёндашадилар. Суннийлик мазҳабига кўра, ислом давлатида ҳокимият
жамоага берилган. Ерда Оллоҳ номидан олий ҳокимият жамоа томонидан
амалга оширилади ва у Оллоҳнинг Олий суверенитети ифодаси сифатида
тўлиқ ҳокимият эгасидир. Жамоанинг суверен ҳуқуқлари ҳукмдорни сайлаб
қўйишида намоён бўлади ва ҳукмдор жамоа номидан ҳокимиятни амалга
оширади. Шиалик мазҳаби таълимотида эса, суверенитет фақат Оллоҳга
тегишли эканлиги ва унинг номидан имом яккабошчилик асосида давлат
ҳокимиятини амалга ошириши ҳамда жамоа иродаси билан ҳеч қандай
боғлиқ эмаслиги таъкидланади. Имом мутлоқ, илоҳий ҳокимиятга эга бўлиб,
у жамоадан устун туради. Унинг шахси муқаддас ҳисобланади.
2. Табиий ҳуқуқ назарияси (Арасту, Эпикур, Полибий, Г.Гроций,
Сенека, Спиноза, Т.Гоббс, Ж.Локк, Ж.Руссо, П.Гольбах, А.Радишев).
Моҳияти:
– давлат табиий тараққиёт маҳсули, инсонлар пайдо бўлишлари билан
ҳеч қандай қоидага риоя қилмасдан яшаганлар, аммо кейинчалик ўзларининг
хавфсизликларини таъминлаш, ўзаро бирлашиб яшаш учун турли хил
қоидаларни ишлаб чиқишга мажбур бўлганлар. Давлат табиатдан мавжуд
6
бўлади. Табиат барча инсонларга давлат уюшмасига интилиш иштиёқини
жойлаган;
– давлат оила ва қишлоқ каби одамларнинг бирламчи уюшмасига
ўхшашдир. Аёл ва эркакнинг ўзларидан насл қолдириш учун бирлашиши
оилани вужудга келтиради. Оилаларнинг кўпайиши қишлоқларни ва
қишлоқларнинг катталашиб кетиши давлатни вужудга келтиради;
– табиат худонинг аралашувисиз, ўз қонунларига биноан ривожланади;
– давлатчиликнинг вужудга келиши ва давлат шаклларининг алмашуви
табиат қонунлари бўйича амалга ошадиган табиий жараён. Кишилик
ҳамжамиятининг вужудга келишини барча тирик мавжудотларга хос бўлган
табиий заифлик ҳам ҳайвонларни ва ҳам инсонларни ягона тўдага уюшишга
олиб келади;
– фуқаролик жамияти асосида инсонларни бир-бирига нисбатан табиий
интилиши, уларнинг ўзаро табиий алоқалари ётади. Шунга кўра, давлат
сунъий, шартли, шартнома асосида вужудга келган уюшма бўлмасдан, балки
табиий бирлашмадир;
– табиат инсонга онгдан ташқари, инсон уруғининг ягоналиги асосида
ётувчи ҳамжамиятга уюшиш лаёқатини ҳам берган. Онг ва ўзаро мулоқот
туфайли инсонлар яшаш учун курашда ҳайвонлардан устун келдилар, табиат
ҳодисаларини бўйсундирдилар ва яқин ҳамжамият бўлиб яшай бошладилар;
– инсон табиати табиий ҳуқуқнинг онаси ҳисобланади. Табиий ҳуқуқ,
бу инсонларга аллақачон тегишли бўлган нарсаларни бериш ва уларга
нисбатан юклатилган мажбуриятларни бажариш демакдир. Ҳақиқат (адолат)
табиий ҳуқуқ нормаларига мувофиқликдир. Табиий ҳуқуқ ҳеч кимнинг
иродаси маҳсули бўлмаганлиги учун ҳам, ҳеч кимга боғлиқ эмас;
– инсон ўз табиатига кўра, озод ва эркин бўлиб туғилади.
3. Патриархал назария (Конфуций, Арасту, Р.Фильмер).
Моҳияти:
– давлат табиий тараққиёт маҳсули; уруғ ва қабиланинг ҳокимияти
аждодлар ҳокимиятидан келиб чиққан;
7
– ҳукмдорни оила бошлиғига, давлатни эса катта оилага ўхшатади.
Ҳукмдор ҳокимияти отанинг оиладаги ҳокимияти кабидир. Давлатни
бошқариш оилани бошқариш каби яхшилик, эзгулик қоидаларга асосланади.
Бунда катталар кичикларни иззат қилиши, кичиклар эса катталарга ҳурмат
билан муносабатда бўлиши лозим. Давлатда ҳокимият (император ота
бошчилигидаги «катталар» ва «кичиклар» (тобеълар) ўртасида бундай
оилавий муносабатларни ўрнатиш учун оилада ҳам яхши тартиб амал
қилиши лозим;
– давлатнинг вужудга келишига сабаб эркак ва аёлнинг бир-бирига
бўлган табиий иштиёқи, ўзидан насл қолдиришга бўлган эҳтиёжи деб билади.
Эркак ва аёл шу эҳтиёж туфайли бирлашиб оила қуради. Оилалар кенгайиб
қишлоқларни ташкил этади ва қишлоқларнинг йиғиндиси эса давлатнинг
вужудга келишига сабаб бўлади;
– ҳукмдорлар ўз ҳокимиятини Одам Атонинг ўзидан олади. Ҳукмдор
фуқаролар томонидан тайинланмайди, сайланмайди ва тахтдан маҳрум
этилиши мумкин эмас. Чунки фуқароларнинг барчаси ҳукмдор-отанинг
фарзандларидир. Одам Ато инсониятнинг биринчи отаси ва ҳукмдори,
шунинг учун худо томонидан яратилган биринчи бошқарув шакли монархия;
қолган барча ҳукмдорлар Одам Атонинг меросхўрлари, унинг оталик ва
ҳукмдорлик ҳокимияти ворисларидир.
4. Шартнома назарияси (Мо-Цзы, Т.Мор, Г.Гроций, Т.Гоббс, Д.Локк,
Ш.Монтескье, Ж.Руссо, И.Кант).
Моҳияти:
– давлат кишиларнинг онгли фаолияти маҳсули, давлат халқ ва
ҳукмдор ўртасида тузилган битим (ижтимоий шартнома) асосида вужудга
келган;
– давлатнинг вужудга келиши хусусий мулкни вужудга келиши билан
боғлиқ, давлат айёр, бой кишилар томонидан тузилган режа (шартнома)
асосида уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида яратилган;
8
– инсонлар табиатдан тенг, ҳокимият халққа тегишли ва унинг
ажралмас ҳуқуқи, ҳокимиятнинг ягона қонуний манбаи халқнинг розилиги,
яъни ижтимоий шартномадир, ижтимоий шартнома халқ билан ҳукмдор
ўртасидаги битим эмас, балки фақат халқнинг ўзига тегишли бўлган
ҳокимиятни ҳукмдорга топширишидир.
5. Зўравонлик назарияси (Е.Дюринг, Л.Гумплович, К.Каутский).
Моҳияти:
– давлат ва ҳуқуқни келиб чиқишининг бош сабаби – босқинчилик,
зўравонлик ва бир қабилани иккинчи қабила томонидан зулмга дучор этиш
деган ғоя ётади. Давлат ва ҳуқуқнинг вужудга келишини фақат зўрлик, бир
қабиланинг бошқа қабилани босиб олиши, унинг мулки, ерига эгалик
қилиши, босиб олинган қабила аъзоларини қулларга айлантириши натижаси
сифатида тушунтиради;
– давлат кучларнинг фаровонлигини кўзлаб яратилган ташкилот, ҳуқуқ
эса жамиятдаги мавжуд бир аҳолини иккинчи бир аҳоли томонидан
тутқинликда сақлаб туриш учун қурол сифатида вужудга келган;
– давлатнинг келиб чиқиши ва сиёсий ҳокимиятнинг мавжуд бўлиши,
табиатан ақлли мавжудот, лекин ўта шахсиятпараст бўлган инсоннинг
хусусияти билан боғлиқ. Табиий иштиёқлар: шуҳрат ва ҳокимиятпарастлик,
ўзаро ишончсизликка, душманликка, қасос олишга интилишга ва охир
оқибатда «ҳамманинг ҳаммага қарши уруши» олиб келади. Бу эса инсоннинг
табиий ҳолати ҳисобланади. Давлатгача бўлган даврда уруғ тузуми эмас,
балки фуқаролик уруши, турли курашлар амал қилган. Ушбу урушлар
натижасида инсонлар ўзаро қирилиб кетиш хавфига дуч келдилар. Онг ва
ўзини ўзи сақлаб қолиш инстинктига эга бўлган инсон, ўлим қўрқуви остида
«ҳамманинг ҳаммага қарши уруши» ҳолатидан чиқиши зарурлигини англаб
етди;
– урушлар натижасида нафақат маълум бир қабилалар иккинчи бир
қабилаларни асоратга солади, шунинг билан биргаликда ғалаба қозонган
қабила ер-мулкка, моддий манбаларга эга бўлади. Тарих икки типдаги
9
иродалар: кучсизларнинг кучлиларга қарши курашидан иборат. Кучсизлар
кучлиларга қарши қўзғолон кўтаради, жамиятда тенгликни ўрнатишга
интилади. Уруш инсонларни жамият ва давлатга бирлашишга мажбур
қилади. Ҳуқуқ – уруш ва ғалабанинг натижасидир. Мағлуб хотини, болалари
ва бутун мулки билан ғолибга тегишлидир. Уруш давлат учун заруриятдир.
Жамиятга қул қанчалик зарур бўлса, уруш ҳам давлат учун шунчалик
зарурдир. Уруш туфайли инсонлар табиий ҳолатга қайтади;
– урушлар фақат босқинчилик эмас, у давлатнинг вужудга келиши учун
иқтисодий пойдевор эканлиги асосланади. Ёввойи қабилалар уруш орқали
ўзига қўшни бўлган ўтроқ қабилаларнинг ерларини босиб олади. Бундай
босқинчилик, уларга жуда катта бойлик келтиради. Бундай ҳолатларда
жангчи бўлиб ҳизмат қилиш жуда ҳам фойдали бўлиб, улардан кўп харакатни
талаб этмайди. Урушлар учун зарур бўлган қурол, овчилик учун зарур бўлган
қурол билан тенг эди ва у мулкка эгалик қилиш учун муҳим восита эди;
– давлат ва ҳуқуқ бир вақтнинг ўзида амал қилади. Ғолиб қабила
мағлуб қабилани ўзига бўйсундиради, уларнинг ерларини ўзлаштиради ва
мағлуб қабилани доимий равишда ғолиб учун ишлашга, уларга солиқ ва
йиғим тўлашга мажбур қилади;
– бир синфнинг иккинчи синф томонидан бўйсундирилиши натижасида
давлат вужудга келади. Бу ҳар доим бир қабиланинг бошқа қабила устидан
зўрлиги бўлиб, у кучли қабилалар томонидан кучсизроқ, ўтроқ аҳолини
босиб олиш ва қул қилишда ифодаланади.
6. Тарихий
материалистик
назария
(К.Маркс,
Ф.Энгельс
ва
В.И.Ленин).
Моҳияти:
– давлат кишилик жамияти тараққиётининг муайян босқичида, бир-
бирига қарама-қарши синфларнинг вужудга келиши, ҳукмрон синфларнинг
эзилувчи синфлар устидан ўрнатилган ҳокимиятини сақлаб қолиш мақсадида
мулк эгалари томонидан ўрнатилган;
10
– меҳнат тақсимоти, ортиқча моддий неъматларнинг вужудга келиши,
унинг алоҳида шахслар қўлида тўпланиши натижасида хусусий мулк ва шу
асосда мулкдорлар синфи пайдо бўлган. Жамият икки қарама-қарши
синфларга – бойлар камбағалларга бўлинган, бойлар ўз ҳокимиятларини
ўрнатиш, қуйи синфни тутқинликда тутиб туриш мақсадида давлатни ташкил
этган;
– давлат тарихий нуқтаи назардан қулдорлик давлати сифатида
вужудга келган. Ундан кейин феодал, буржуа давлатлари алмашган. Ушбу
давлатларнинг барчаси эксплуататорлик давлатлари бўлиб ҳисобланади.
Пролетар инқилоби туфайли хусусий мулк, синфлар, давлат тугатилиб
синфсиз, давлатсиз коммунистик жамият қурилади.
7. Органик назария (Афлотун, Т.Гоббс, Ж.Ж.Руссо).
Моҳияти:
– давлат инсон фаолияти маҳсули, давлат тирик организм, жамият ва
давлат ўзаро боғлиқ бўлган организмлар йиғиндиси, давлат ҳокимияти ва
унинг органлари тирик мавжудотнинг органлари каби муайян бир вазифани
бажариш учун яралган;
– инсон ва давлат ўхшаш, инсонда бош ва руҳ танани, руҳнинг ўзида
эса онг ҳиссий туйғуларни бошқаради, давлатда ҳокимиятни ташкил этиш
ҳам шунга ўхшаш, инсон руҳининг уч асосига давлат ҳокимиятининг уч
ўхшаш асоси – маслаҳат, муҳофаза ва тадбиркорлик, ушбу уч асосга эса уч
табақа – ҳукмдорлар, аскарлар ва ишлаб чиқарувчилар мос келади;
– давлат инсоннинг ўзига ўхшаш бўлган «сиёсий тана» деб
ҳисобланади. Давлат ва инсон танаси ўзаро таққосланади. Олий ҳокимият
сиёсий танага ҳаёт ва ҳаракат бағишлаб, унинг сунъий руҳини ташкил этади.
Суд ва ижро органлари, мансабдор шахслар – бу сунъий бўғинлар,
тақдирлаш ва жазолаш воситалари эса асаб толалари бўлиб, улар ёрдамида
ҳар бир бўғин ва «сиёсий тана» аъзоси олий ҳокимиятга бирлаштирилади ва
шу орқали мажбуриятларини бажаради. Жамиятнинг ҳар бир аъзосининг
фаровонлиги ва бойлиги давлатнинг куч-қудратини, халқнинг хавфсизлигини
11
таъминлаш – унинг машғулотини ташкил этади. Жамият учун зарур бўлган
хатти-ҳаракатни амалга оширишни уқтирувчи – ақлни, адолат ва қонунлар
эса – сунъий онг ва иродани ташкил этади. Давлатнинг тинчлиги – соғлиқни,
нотинчлик – касалликни ва фуқаролар уруши эса ўлимни англатади.
8. Психологик назария (Т.Тарду, Ф.Гиддинг, Л.И.Петражицкий).
Моҳияти:
– жамият, давлат ва ҳуқуқнинг асоси инсонларнинг руҳиятидан
изланади, жамият ва давлат инсонларнинг руҳий уюшмаси сифатида талқин
этилади;
– давлат ҳокимияти бирор бир кишининг иродаси эмас, балки
фуқароларнинг давлатга боғлиқлиги тўғрисидаги руҳий тасаввурларидан
келиб чиқувчи кучдир;
– давлат мустақил мажбурлов ҳокимиятига эга бўлган ижтимоий
уюшма каби, ҳуқуқни амалга ошириш воситаси сифатида вужудга келади;
– инсонларнинг ижтимоий, сиёсий ва ҳуқуқий ҳаётидаги ҳар қандай
кашфиётлари моҳиятини ижтимоий қарама-қаршиликларни ҳал этиш
воситаси ташкил этади.
Мухтасар айтганда, давлат ва ҳуқуқнинг вужудга келиши кўп жиҳатдан
инсонларнинг турмуш тарзи, дунёқараши ва эҳтиёжлари тизимининг
шаклланишига бевосита таъсир кўрсатган табиий шарт-шароитлар, иқлим,
тупроқ, сув, ҳудуднинг сув ҳавзаларига яқин ёки узоқлигига боғлиқ бўлган.
Жумладан, Қадимги Греция, Миср, Рим ва бошқа давлатларда илк давлат-
ҳуқуқий тизимлари жамиятнинг қулларга ва қулдорларга бўлиниши негизида
вужудга келган бўлса, Ўрта Осиёда том маънода қулдорчилик тузуми мавжуд
бўлмаган, шу сабабли умумий ер эгалигига асосланган давлат ва ҳуқуқ
шаклланган.
«Давлат жамиятни уюштириш, бошқариш воситаси бўлса, ҳуқуқ
ижтимоий муносабатларни жамият ва инсон манфаатларидан келиб чиқиб
тартибга солиш воситасидир. Давлат ва ҳуқуқ ўзаро узвий ҳодисалар
бўлганлиги боис давлатнинг моҳиятида ва фаолиятида қандай ўзгаришлар
12
рўй берса, ҳуқуқнинг моҳияти ва табиатида ҳам шундай ўзгаришлар рўй
беради. Бу жамият ҳаётининг умумий қонуниятидир»2.
Турли тарихий даврларда давлатга ҳукмрон синфларнинг ташкилоти,
ҳуқуққа эса ҳукмрон синфларнинг манфаатини ҳимоя қилиш воситаси,
ижтимоий қарама-қаршиликларни зўравонлик билан бостириш қуроли
сифатида қаралган бўлса, бугунги демократия шароитида давлат ижтимоий
қарама-қаршиликларни ижтимоий келишув, муросаи мадора билан бартараф
этиш воситаси, ҳуқуққа эса, ижтимоий ҳамжиҳатлик ва келишувга
асосланган ижтимоий тартиб-интизомга эришиш, эркинлик, адолатпарварлик
ва тенгликни вужудга келтириш воситаси, инсон учун фаровон ҳаётни
таъминлаш воситаси сифатида ёндашилмоқда.
Тавсия этилган адабиётлар рўйхати
1. Давлат ва ҳуқуқ назарияси: Дарслик / Х.Т.Одилқориев, И.Т.Тультеев
ва бошқ. — Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2009. — 582 б.
2. Давлат ва ҳуқуқ назарияси: Дарслик / Н.П.Азизов, И.Т.Тультеев ва
бошқ. — Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2018. — 228 б.
3. Давлат ва ҳуқуқ назарияси: Дарслик / З.М.Исломов. — Т.: Адолат,
2007. — 916 б.
4. Давлат ва ҳуқуқ назарияси: Дарслик / Ш.Сайдуллаев. — Т.: ТДЮУ,
2018. — 220 б.
5. Общая теория государства и права: Учебник / Под ред.
С.Ю.Наумова, А.С.Мордовца, Т.В.Касаевой. — Саратов: Саратовский
социально-экономический институт (филиал) РЭУ им. Г.В.Плеханова, 2018.
— 392 с.
6. Теория государства и права: углубленный курс: Учебник /
Л.П.Рассказов. — М.: РИОР: ИНФРА-М, 2015. — 559 с.
2 Давлат
ва
ҳуқуқ
назарияси:
Дарслик
/
Х.Т.Одилқориев,
И.Т.Тультеев
ва бошқ. – Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2009. – Б. 4-5.
13
7. Теория государства и права в вопросах и ответах: Учебное пособие /
А.Ф.Колотов,
О.С.Вырлеева-Балаева,
В.Н.Симонов,
И.В.Скуратов,
Ю.В.Ярыгина. — Оренбург: ООО ИПК «Университет», 2013. — 233 с.
8. Теория государства и права / В.Н.Бибило. — Минск: Право и
экономика, 2015. — 206 с.
9. General Theory of Law and State / Hans Kelsen. — Cambridge: Harvard
University Press, 2009. — 516 p.
10. Jurisprudence: Themes and Concepts / Scott Veitch, Emilios
Christodoulidis, Lindsay Farmer. — New York: Routledge, 2012. — 321 p.
11. On the Rule of Law: History, Politics, Theory / Brian Z. Tamanaha. —
New York: Cambridge University Press, 2004. — 190 p.