ДАВЛАТНИНГ ШАКЛЛАРИ (Давлат шакли тушунчаси, Давлат бошқаруви шакли, Давлатнинг тузилиш шакли)

Yuklangan vaqt

2024-04-03

Yuklab olishlar soni

2

Sahifalar soni

10

Faytl hajmi

71,5 KB


 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
ДАВЛАТНИНГ ШАКЛЛАРИ 
 
 
 
Режа: 
1. Давлат шакли тушунчаси. 
2. Давлат бошқаруви шакли. 
3. Давлатнинг тузилиш шакли. 
4. Сиёсий режим. 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
ДАВЛАТНИНГ ШАКЛЛАРИ Режа: 1. Давлат шакли тушунчаси. 2. Давлат бошқаруви шакли. 3. Давлатнинг тузилиш шакли. 4. Сиёсий режим. 1 
 
1. Давлат шакли тушунчаси 
«Давлат шакли» иборасини бир гуруҳ олимлар «давлат тузуми»нинг 
синоними сифатида қўллайдилар ва давлат шакли тушунчасига давлат 
бошқарув шакли, давлатнинг тузилиш шакли ва сиёсий режим киради, деб 
ҳисоблайдилар. Иккинчи гуруҳ олимлар давлат шаклига давлат бошқарув 
шакли ва давлат тузилиши шакли киради деб, унга сиёсий режимни 
қўшмайдилар. Яна бир тоифа ҳуқуқшунослар давлат шакли – давлат 
ҳокимиятининг тузилиши шаклидир, дейдилар. Шундай қилиб, давлат шакли 
уч тушунчани: давлат бошқарув шакли, давлат тузилиши шакли ва сиёсий 
режимни ўз ичига олади.  
Давлат 
бошқарув 
шакли 
давлат 
ҳокимияти 
ва 
бошқаруви 
идораларининг шакллантирилиши ва ташкил этилиши тартиби, уларнинг 
ўзаро ҳамда аҳоли билан алоқадорлигидир. Бу тушунча орқали мамлакатда 
ким ҳукмрон ва у ҳокимиятни қандай бошқаради, деган саволларга жавоб 
олинади. Бошқарув шаклига қараб давлатларнинг монархия ва республика 
шакллари фарқланади.  
Давлат тузилиши шакли орқали давлатнинг ҳудудий таркиби, 
марказий ва маҳаллий ҳокимият идораларининг ўзаро муносабати (нисбати) 
ифодаланади. Давлатлар тузилиши шаклига кўра, оддий (унитар) ва 
мураккаб (федератив, конфедератив) турларга ажратилади. 
Сиёсий (давлат – ҳуқуқий) режим давлат ҳокимиятини амалга 
ошириш усуллари (методлари) ва воситалари йиғиндисидир. Давлат 
ҳокимиятини амалга ошириш усул ва воситалари тоифасига кўра 
демократик ва авторитар сиёсий режимлар фарқланади. 
Лекин шуни таъкидлаш жоизки, булар ҳозирча давлат шаклини 
тушунишга бўлган умумий ёндашув, илк танишувдир. Уни батафсилроқ 
тушуниш учун давлат шаклини ташкил этувчи ҳар уч жиҳатни диққат билан 
ўрганиш, уларнинг ўзаро боғлиқлиги, ўзаро таъсирини кузатиш ҳамда 
назарий, сиёсий-ҳуқуқий тафаккур юз йиллар давомида давлатни ўрганар 
1 1. Давлат шакли тушунчаси «Давлат шакли» иборасини бир гуруҳ олимлар «давлат тузуми»нинг синоними сифатида қўллайдилар ва давлат шакли тушунчасига давлат бошқарув шакли, давлатнинг тузилиш шакли ва сиёсий режим киради, деб ҳисоблайдилар. Иккинчи гуруҳ олимлар давлат шаклига давлат бошқарув шакли ва давлат тузилиши шакли киради деб, унга сиёсий режимни қўшмайдилар. Яна бир тоифа ҳуқуқшунослар давлат шакли – давлат ҳокимиятининг тузилиши шаклидир, дейдилар. Шундай қилиб, давлат шакли уч тушунчани: давлат бошқарув шакли, давлат тузилиши шакли ва сиёсий режимни ўз ичига олади. Давлат бошқарув шакли давлат ҳокимияти ва бошқаруви идораларининг шакллантирилиши ва ташкил этилиши тартиби, уларнинг ўзаро ҳамда аҳоли билан алоқадорлигидир. Бу тушунча орқали мамлакатда ким ҳукмрон ва у ҳокимиятни қандай бошқаради, деган саволларга жавоб олинади. Бошқарув шаклига қараб давлатларнинг монархия ва республика шакллари фарқланади. Давлат тузилиши шакли орқали давлатнинг ҳудудий таркиби, марказий ва маҳаллий ҳокимият идораларининг ўзаро муносабати (нисбати) ифодаланади. Давлатлар тузилиши шаклига кўра, оддий (унитар) ва мураккаб (федератив, конфедератив) турларга ажратилади. Сиёсий (давлат – ҳуқуқий) режим давлат ҳокимиятини амалга ошириш усуллари (методлари) ва воситалари йиғиндисидир. Давлат ҳокимиятини амалга ошириш усул ва воситалари тоифасига кўра демократик ва авторитар сиёсий режимлар фарқланади. Лекин шуни таъкидлаш жоизки, булар ҳозирча давлат шаклини тушунишга бўлган умумий ёндашув, илк танишувдир. Уни батафсилроқ тушуниш учун давлат шаклини ташкил этувчи ҳар уч жиҳатни диққат билан ўрганиш, уларнинг ўзаро боғлиқлиги, ўзаро таъсирини кузатиш ҳамда назарий, сиёсий-ҳуқуқий тафаккур юз йиллар давомида давлатни ўрганар 2 
экан, давлат шаклининг айнан шундай мазмунини нега алоҳида ажратиб 
кўрсатганлигини тушунишга ҳаракат қилиш лозим. 
Давлат шаклини бундай тушунишнинг шунчаки таркиб топмаганлиги 
ва айрим олимларнинг ҳозир ҳам унга қўшилмасликларини қайд этиб ўтиш 
жоиз. Узоқ вақт давомида давлат шакли бошқарув шакли ва давлат тузилиши 
шаклидан (биз келтирган таркибдан дастлабки иккитасидан) иборат деб 
ҳисоблаб келинган. Кейинчалик унга сиёсий идора усули қўшилган. «Давлат 
шакли» ва «сиёсий идора усули» ўртасига тенглик аломатини қўювчилар ҳам, 
бунга асос ҳам бўлган. Буни кейинроқ «сиёсий (давлат) идора усули» 
тушунчасини батафсил кўриб чиқиш вақтида муфассал изоҳлаб ўтамиз. 
Шунга қарамай, ҳозирги кунда давлат ҳокимияти ташкилоти уч қисм –
 бошқарув, давлат (сиёсий) тузилиши ҳамда давлат (сиёсий) идора усули –
 бирлигидан ташкил топади, деган фикр кенг тарқалган. 
 
2. Давлат бошқаруви шакли 
Бошқарув шаклига кўра, давлатлар монархия ва республикага 
бўлинади. “Монархия” юнонча сўздан олинган бўлиб («monos» – бир, 
«arhe» – ҳокимият), якка ҳукмронлик, якка ҳокимиятчилик деган маънони 
англатади. 
Монархиянинг қуйидаги белгилари мавжуд: 
– монарх давлатни шахсийлаштиради; 
– монарх ташқи ва ички сиёсатда давлат бошлиғи ҳисобланади; 
– монарх давлатни ўзи якка бошқаради; 
– монарх ҳокимияти муқаддас ва дахлсиз деб эълон қилинади; 
– ҳокимиятни ўрнатиш ва қабул қилишнинг алоҳида тартиби мавжуд; 
– монарх ўз бошқарув фаолияти натижаси учун юридик жиҳатдан 
жавобгар бўлмайди. 
Монархиянинг уч тури мавжуд: мутлақ монархия, чекланган 
монархия ва ноанъанавий монархия. 
2 экан, давлат шаклининг айнан шундай мазмунини нега алоҳида ажратиб кўрсатганлигини тушунишга ҳаракат қилиш лозим. Давлат шаклини бундай тушунишнинг шунчаки таркиб топмаганлиги ва айрим олимларнинг ҳозир ҳам унга қўшилмасликларини қайд этиб ўтиш жоиз. Узоқ вақт давомида давлат шакли бошқарув шакли ва давлат тузилиши шаклидан (биз келтирган таркибдан дастлабки иккитасидан) иборат деб ҳисоблаб келинган. Кейинчалик унга сиёсий идора усули қўшилган. «Давлат шакли» ва «сиёсий идора усули» ўртасига тенглик аломатини қўювчилар ҳам, бунга асос ҳам бўлган. Буни кейинроқ «сиёсий (давлат) идора усули» тушунчасини батафсил кўриб чиқиш вақтида муфассал изоҳлаб ўтамиз. Шунга қарамай, ҳозирги кунда давлат ҳокимияти ташкилоти уч қисм – бошқарув, давлат (сиёсий) тузилиши ҳамда давлат (сиёсий) идора усули – бирлигидан ташкил топади, деган фикр кенг тарқалган. 2. Давлат бошқаруви шакли Бошқарув шаклига кўра, давлатлар монархия ва республикага бўлинади. “Монархия” юнонча сўздан олинган бўлиб («monos» – бир, «arhe» – ҳокимият), якка ҳукмронлик, якка ҳокимиятчилик деган маънони англатади. Монархиянинг қуйидаги белгилари мавжуд: – монарх давлатни шахсийлаштиради; – монарх ташқи ва ички сиёсатда давлат бошлиғи ҳисобланади; – монарх давлатни ўзи якка бошқаради; – монарх ҳокимияти муқаддас ва дахлсиз деб эълон қилинади; – ҳокимиятни ўрнатиш ва қабул қилишнинг алоҳида тартиби мавжуд; – монарх ўз бошқарув фаолияти натижаси учун юридик жиҳатдан жавобгар бўлмайди. Монархиянинг уч тури мавжуд: мутлақ монархия, чекланган монархия ва ноанъанавий монархия. 3 
Давлат бошқарувининг республика шаклида давлат ҳокимияти ва 
бошқарувнинг олий органлари бевосита халқ томонидан ёки халқ сайлаган 
органлар томонидан сайлаб қўйиш йўли билан тузилади ва унинг ваколати 
муайян муддатга белгиланади. «Республика» лот. respublika – «жамоа иши», 
«халқ иши», давлат деган маънони англатади. Республиканинг асосий 
белгилари – ҳокимият олий органларининг сайлаб қўйилиши, ҳокимият 
ваколатларининг тақсимланиши, қонунларнинг бажарилишини назорат 
қилувчи орган – судларнинг мавжудлиги, фуқароларнинг давлат ишларини 
бошқаришда бевосита ва билвосита иштирок этиши.  
Республика ҳозирги дунёда кенг тарқалган давлат бошқарув шакли 
бўлиб, унинг икки кўриниши мавжуд: 1) президентлик республикаси; 
2) парламентар республика. 
 
3. Давлатнинг тузилиш шакли 
Давлатнинг тузилиш шакли деганда, муайян давлатнинг сиёсий, 
маъмурий, ҳудудий тузилиши ва унинг олий органлари билан маҳаллий 
органлари ўртасидаги алоқалар эътироф этилади. Давлатнинг тузилиш шакли 
иккига 
бўлинади: 
оддий 
(унитар) 
ва 
мураккаб 
(федератив 
ва 
конфедератив). 
Оддий (унитар) давлат тузилишида мамлакат маъмурий-ҳудудий 
қисмларга (вилоятлар, штатлар, округлар, графликлар, туманларга) бўлиниб, 
у ягона олий орган, ягона бошқарув органлари тизимига, фақат битта 
умумдавлат конституциясига, ягона фуқароликка, муайян яхлит ҳудуд, 
давлат чегараси, ягона армия, ягона пул бирлиги ва қонунчилик тизимига эга 
бўлади. Бунда ҳар бир маъмурий-ҳудудий бирлик давлат тузилмаси мақомига 
эга бўлади. Унитар давлатлар (лотинча «unitas» сўзидан олинган бўлиб –
 “ягона”, “бир бутун” деган маънони англатади) оддий тузилишга эга яхлит 
давлат бўлиб, тўла сиёсий бирлик эканлиги билан фарқланиб туради.  
Унитар давлатларнинг алоҳида тури бўлиб, автоном ҳудудли унитар 
давлатлар ҳисобланади. Уларда ягона ҳудуд таркибида автоном тузилмалар 
3 Давлат бошқарувининг республика шаклида давлат ҳокимияти ва бошқарувнинг олий органлари бевосита халқ томонидан ёки халқ сайлаган органлар томонидан сайлаб қўйиш йўли билан тузилади ва унинг ваколати муайян муддатга белгиланади. «Республика» лот. respublika – «жамоа иши», «халқ иши», давлат деган маънони англатади. Республиканинг асосий белгилари – ҳокимият олий органларининг сайлаб қўйилиши, ҳокимият ваколатларининг тақсимланиши, қонунларнинг бажарилишини назорат қилувчи орган – судларнинг мавжудлиги, фуқароларнинг давлат ишларини бошқаришда бевосита ва билвосита иштирок этиши. Республика ҳозирги дунёда кенг тарқалган давлат бошқарув шакли бўлиб, унинг икки кўриниши мавжуд: 1) президентлик республикаси; 2) парламентар республика. 3. Давлатнинг тузилиш шакли Давлатнинг тузилиш шакли деганда, муайян давлатнинг сиёсий, маъмурий, ҳудудий тузилиши ва унинг олий органлари билан маҳаллий органлари ўртасидаги алоқалар эътироф этилади. Давлатнинг тузилиш шакли иккига бўлинади: оддий (унитар) ва мураккаб (федератив ва конфедератив). Оддий (унитар) давлат тузилишида мамлакат маъмурий-ҳудудий қисмларга (вилоятлар, штатлар, округлар, графликлар, туманларга) бўлиниб, у ягона олий орган, ягона бошқарув органлари тизимига, фақат битта умумдавлат конституциясига, ягона фуқароликка, муайян яхлит ҳудуд, давлат чегараси, ягона армия, ягона пул бирлиги ва қонунчилик тизимига эга бўлади. Бунда ҳар бир маъмурий-ҳудудий бирлик давлат тузилмаси мақомига эга бўлади. Унитар давлатлар (лотинча «unitas» сўзидан олинган бўлиб – “ягона”, “бир бутун” деган маънони англатади) оддий тузилишга эга яхлит давлат бўлиб, тўла сиёсий бирлик эканлиги билан фарқланиб туради. Унитар давлатларнинг алоҳида тури бўлиб, автоном ҳудудли унитар давлатлар ҳисобланади. Уларда ягона ҳудуд таркибида автоном тузилмалар 4 
бўлади. Автоном ҳудудли унитар давлатларга Хитой (ўз таркибида бир қатор 
автономияларга эга – Тибет, Ички Мўғулистон, Гонконг ва ҳоказо), Испания 
(Басклар вилояти), Украина (Қрим автоном республикаси), Дания (Фарер 
ороллари ва Гренландия) мисол бўлади. 
Федератив давлат (лотинча “foederare” сўзидан олиниб, “иттифоқ 
билан мустаҳкамлаш” маъносини англатади) мураккаб давлат демакдир. 
Федератив давлат – тенг ҳуқуқли республикалар, штатлар, контонлар ва 
бошқа давлат тузилмаларининг ихтиёрий бирлашуви асосида ташкил топади.  
Федератив давлатнинг белгилари қуйидагилардан иборат: 
Биринчидан, унинг ҳудуди субъектлар ҳудуди йиғиндисидан иборат 
бўлади. Иккинчидан, олий қонун чиқаруви, ижро этувчи ва суд ҳокимияти 
федерация ва субъектлар миқёсида икки поғонали бўлади. Федерация ва 
унинг субъектларининг ваколатлари федерация конституциясида белгилаб 
қўйилади. Учинчидан, икки фуқаролик мавжуд бўлиб, у ҳар бир фуқаронинг 
бир вақтнинг ўзида ҳам федератив давлат фуқароси, ҳам федерация субъекти 
фуқароси эканлигини билдиради. Тўртинчидан, федерациянинг олий қонун 
чиқарувчи (вакиллик) идораси икки палатали тузилишга эга: қуйи палата 
бутун мамлакатнинг манфаатини, юқори палата федерация субъектлари 
манфаатларини ифода этади.  Бешинчидан, марказий ҳукуматга бўйсунувчи 
ягона қуролли кучлар, полиция, хавфсизлик хизматлари, божхона тизими 
мавжуд 
бўлади. 
Олтинчидан, 
федерациянинг 
субъектлари 
давлат 
белгиларига – ўз конституциясига, олий давлат ҳокимият органларига 
(субъект бошлиғи, парламент, ҳукумат), ўз рамзларига эга бўлади. 
Федерациянинг бир-биридан фарқловчи уч тури мавжуд: ҳудудий, 
миллий ва миллий-ҳудудий федерация. 
Давлат тузилиш шаклининг яна бир тури – бу конфедерациядир. 
Конфедерация бир неча давлатларнинг айрим муҳим соҳалар, яъни 
иқтисодий, сиёсий, мудофаа масалалари бўйича тузган иттифоқидир. 
Конфедерацияда 
ягона 
давлат 
ҳудуди, 
ягона 
фуқаролик 
бўлмайди. 
Конфедерация бу тўла мустақил давлатларнинг айрим соҳалар бўйича 
4 бўлади. Автоном ҳудудли унитар давлатларга Хитой (ўз таркибида бир қатор автономияларга эга – Тибет, Ички Мўғулистон, Гонконг ва ҳоказо), Испания (Басклар вилояти), Украина (Қрим автоном республикаси), Дания (Фарер ороллари ва Гренландия) мисол бўлади. Федератив давлат (лотинча “foederare” сўзидан олиниб, “иттифоқ билан мустаҳкамлаш” маъносини англатади) мураккаб давлат демакдир. Федератив давлат – тенг ҳуқуқли республикалар, штатлар, контонлар ва бошқа давлат тузилмаларининг ихтиёрий бирлашуви асосида ташкил топади. Федератив давлатнинг белгилари қуйидагилардан иборат: Биринчидан, унинг ҳудуди субъектлар ҳудуди йиғиндисидан иборат бўлади. Иккинчидан, олий қонун чиқаруви, ижро этувчи ва суд ҳокимияти федерация ва субъектлар миқёсида икки поғонали бўлади. Федерация ва унинг субъектларининг ваколатлари федерация конституциясида белгилаб қўйилади. Учинчидан, икки фуқаролик мавжуд бўлиб, у ҳар бир фуқаронинг бир вақтнинг ўзида ҳам федератив давлат фуқароси, ҳам федерация субъекти фуқароси эканлигини билдиради. Тўртинчидан, федерациянинг олий қонун чиқарувчи (вакиллик) идораси икки палатали тузилишга эга: қуйи палата бутун мамлакатнинг манфаатини, юқори палата федерация субъектлари манфаатларини ифода этади. Бешинчидан, марказий ҳукуматга бўйсунувчи ягона қуролли кучлар, полиция, хавфсизлик хизматлари, божхона тизими мавжуд бўлади. Олтинчидан, федерациянинг субъектлари давлат белгиларига – ўз конституциясига, олий давлат ҳокимият органларига (субъект бошлиғи, парламент, ҳукумат), ўз рамзларига эга бўлади. Федерациянинг бир-биридан фарқловчи уч тури мавжуд: ҳудудий, миллий ва миллий-ҳудудий федерация. Давлат тузилиш шаклининг яна бир тури – бу конфедерациядир. Конфедерация бир неча давлатларнинг айрим муҳим соҳалар, яъни иқтисодий, сиёсий, мудофаа масалалари бўйича тузган иттифоқидир. Конфедерацияда ягона давлат ҳудуди, ягона фуқаролик бўлмайди. Конфедерация бу тўла мустақил давлатларнинг айрим соҳалар бўйича 5 
тузадиган кўнгилли иттифоқидир. Конфедерация давлат тузилиш шакли 
ҳисобланиб, у шартнома ёки битим асосида тузилади ҳамда муваққат 
характерга эга бўлади. Улар кейинчалик асосий мақсадга эришганидан сўнг 
тарқалиб кетиши ёки тузилган иттифоқни мустаҳкамлаб федерацияга ўтиши, 
ёхуд қўшилиб унитар давлат бўлиб кетиши ҳам мумкин. 
Конфедерациянинг федерациядан фарқи шуки, федерация алоҳида 
давлатларнинг ягона давлатга бирлашиш борасидаги иттифоқи бўлса, 
конфедерация мустақил давлатларнинг чекланган соҳалардаги иттифоқидир, 
яъни конфедерация субъектлари бирлашиш жараёнида ўз мустақиллигини 
сақлаб қолади, федерация субъектлари эса ўз суверенитетини федерация 
идоралари ихтиёрига топширадилар. Шунингдек, федерация қатъи  равишда 
конституция 
асосида 
бирлашса, 
конфедерация 
тарафларнинг 
ўзаро 
келишувига биноан шартнома ёки битим асосида бирлашади. 
Конфедерациянинг ўзига хос белгилари қуйидагилардан иборат: 
1) конфедерация муайян мақсадга эришиш учун бирлашган мустақил 
давлатларнинг иттифоқи; 
2) барқарор бўлмаган сиёсий тузилма; 
3) ягона ҳудуднинг бўлмаслиги; 
4) ягона фуқароликнинг ўрнатилмаслиги; 
5) конфедерация субъектлари ундан эркин чиқиб кетиши мумкинлиги; 
6) конфедерация 
субъектларининг 
қонунчилик 
ҳужжатларини 
қўлламаслик ҳуқуқига эгалиги; 
7) конфедерация ваколатига чекланган доирадаги масалаларни ҳал 
этиш кириши; 
8) конфедерация бюджети унинг аъзолари ихтиёрий бадалларидан 
ташкил топиши. 
 
4. Сиёсий режим 
Сиёсий 
режим – давлат 
ҳокимиятини 
амалга 
оширишда 
фойдаланиладиган тартиб ва усуллар йиғиндиси. Давлат ҳокимияти ҳар бир 
5 тузадиган кўнгилли иттифоқидир. Конфедерация давлат тузилиш шакли ҳисобланиб, у шартнома ёки битим асосида тузилади ҳамда муваққат характерга эга бўлади. Улар кейинчалик асосий мақсадга эришганидан сўнг тарқалиб кетиши ёки тузилган иттифоқни мустаҳкамлаб федерацияга ўтиши, ёхуд қўшилиб унитар давлат бўлиб кетиши ҳам мумкин. Конфедерациянинг федерациядан фарқи шуки, федерация алоҳида давлатларнинг ягона давлатга бирлашиш борасидаги иттифоқи бўлса, конфедерация мустақил давлатларнинг чекланган соҳалардаги иттифоқидир, яъни конфедерация субъектлари бирлашиш жараёнида ўз мустақиллигини сақлаб қолади, федерация субъектлари эса ўз суверенитетини федерация идоралари ихтиёрига топширадилар. Шунингдек, федерация қатъи равишда конституция асосида бирлашса, конфедерация тарафларнинг ўзаро келишувига биноан шартнома ёки битим асосида бирлашади. Конфедерациянинг ўзига хос белгилари қуйидагилардан иборат: 1) конфедерация муайян мақсадга эришиш учун бирлашган мустақил давлатларнинг иттифоқи; 2) барқарор бўлмаган сиёсий тузилма; 3) ягона ҳудуднинг бўлмаслиги; 4) ягона фуқароликнинг ўрнатилмаслиги; 5) конфедерация субъектлари ундан эркин чиқиб кетиши мумкинлиги; 6) конфедерация субъектларининг қонунчилик ҳужжатларини қўлламаслик ҳуқуқига эгалиги; 7) конфедерация ваколатига чекланган доирадаги масалаларни ҳал этиш кириши; 8) конфедерация бюджети унинг аъзолари ихтиёрий бадалларидан ташкил топиши. 4. Сиёсий режим Сиёсий режим – давлат ҳокимиятини амалга оширишда фойдаланиладиган тартиб ва усуллар йиғиндиси. Давлат ҳокимияти ҳар бир 6 
мамлакатда ўзига хос хусусиятга эга, шу боис сиёсий режим ҳам турлича 
қарор топади ва намоён бўлади. Муайян давлатнинг сиёсий режими моҳияти 
ва мазмуни ўзига хос мезонлар, яъни, давлат ҳокимиятининг аҳоли билан 
муносабати қайси йўллар ва қандай усуллар орқали амалга оширилиши, 
сиёсий 
соҳада 
турли 
кучларнинг 
ўзаро 
муносабатлари, 
жамоат 
ташкилотларининг жамият сиёсий тизимидаги мавқеи қай даражадалиги 
билан белгиланади. Шунингдек, давлат ўз ҳокимиятини амалга ошириш 
жараёнида аҳолининг манфатлари учун хизмат қилишига қараб сиёсий 
режим нодемократик ва демократик  турларга бўлинади. 
Нодемократик 
режим 
юридик 
фанда 
ғайридемократик, 
аксилдемократик ва антидемократик каби иборалар тарзида қўлланилади. 
Деморатик режимдан фарқли ўлароқ, нодеморатик режим демократияга хос 
принцип ва қоидаларни тан олмайди, аксинча уларни инкор этади. 
Давлатнинг сиёсий режими таркибида нодемократик режимнинг ўзига 
хос турлари мавжуд бўлиб, улар тоталитар, фашистик ва автократик 
шаклларда намоён бўлади. 
Автократик сиёсий режим жамоавий автократия ва якка шахс 
автократияси кўринишида бўлиши мумкин.  
Жамоавий автократия ўз навбатида, аристократия ва олигархияга 
бўлинади.  
Нодемократик сиёсий режим жамоа автократиясидан фарқли равишда 
якка шахс автократияси кўриниши бўлиб, у ҳам ўз навбатида, авторитар, 
тирания ва деспотия каби турларга бўлинади.  
Демократик сиёсий режим. Демократия (юнонча demokratia «demos – 
халқ, kratos – ҳокимият» – «халқ ҳокимияти»)  сиёсий режими барча 
инсонларнинг тенглиги ва эркинлигини тан олишга, аҳолини турли жамоат 
ташкилотларига бирлаштириш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларини 
халқ иштирокида сайлаш, давлат ҳокимиятининг тақсимланиши ва халқнинг 
давлатни бошқаришда иштирок этишига асосланганлигида акс этади. 
Демократик давлат ўз фуқароларининг ҳуқуқ ва эркинликларини расмий 
6 мамлакатда ўзига хос хусусиятга эга, шу боис сиёсий режим ҳам турлича қарор топади ва намоён бўлади. Муайян давлатнинг сиёсий режими моҳияти ва мазмуни ўзига хос мезонлар, яъни, давлат ҳокимиятининг аҳоли билан муносабати қайси йўллар ва қандай усуллар орқали амалга оширилиши, сиёсий соҳада турли кучларнинг ўзаро муносабатлари, жамоат ташкилотларининг жамият сиёсий тизимидаги мавқеи қай даражадалиги билан белгиланади. Шунингдек, давлат ўз ҳокимиятини амалга ошириш жараёнида аҳолининг манфатлари учун хизмат қилишига қараб сиёсий режим нодемократик ва демократик турларга бўлинади. Нодемократик режим юридик фанда ғайридемократик, аксилдемократик ва антидемократик каби иборалар тарзида қўлланилади. Деморатик режимдан фарқли ўлароқ, нодеморатик режим демократияга хос принцип ва қоидаларни тан олмайди, аксинча уларни инкор этади. Давлатнинг сиёсий режими таркибида нодемократик режимнинг ўзига хос турлари мавжуд бўлиб, улар тоталитар, фашистик ва автократик шаклларда намоён бўлади. Автократик сиёсий режим жамоавий автократия ва якка шахс автократияси кўринишида бўлиши мумкин. Жамоавий автократия ўз навбатида, аристократия ва олигархияга бўлинади. Нодемократик сиёсий режим жамоа автократиясидан фарқли равишда якка шахс автократияси кўриниши бўлиб, у ҳам ўз навбатида, авторитар, тирания ва деспотия каби турларга бўлинади. Демократик сиёсий режим. Демократия (юнонча demokratia «demos – халқ, kratos – ҳокимият» – «халқ ҳокимияти») сиёсий режими барча инсонларнинг тенглиги ва эркинлигини тан олишга, аҳолини турли жамоат ташкилотларига бирлаштириш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларини халқ иштирокида сайлаш, давлат ҳокимиятининг тақсимланиши ва халқнинг давлатни бошқаришда иштирок этишига асосланганлигида акс этади. Демократик давлат ўз фуқароларининг ҳуқуқ ва эркинликларини расмий 7 
равишда конституция ва қонунларда эълон қилади, айни пайтда, уларнинг 
иқтисодий заминини таъминлайди ҳамда кафолатлайди. Демократик тартиб 
икки шаклда амалга оширилади: вакиллик демократияси ва бевосита 
демократия. 
Вакиллик демократиясида халқ ўзи сайлаган депутатлари орқали 
давлат аҳамиятига молик иқтисодий, сиёсий ва ҳуқуқий масалаларни 
муҳокама қилиш, ҳал этиш ҳақида қарор қабул қилиш ва давлатни идора 
этишда қатнашиш имкониятига эга бўлади. 
Бевосита демократияда давлатни идора этишда халқнинг бевосита 
иштироки таъминланади, яъни давлат аҳамиятига эга бўлган масалаларни ҳал 
этишда умумхалқ овозига қўйиш (референдум) ни амалга ошириш мумкин.  
Демократик сиёсий режимнинг асосий хусусиятлари қуйидагилардан 
иборат: 
– фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатланганлиги; 
– давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи халқ эканлиги;  
– вакиллик ҳокимият органларининг тўлақонли фаолият кўрсатиши; 
– сиёсий қарорлар қабул қилиниши устидан халқ назоратининг 
ўрнатилганлиги; 
– ҳокимият ваколатларининг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд 
ўртасида тақсимланганлиги; 
– давлатнинг фуқаролик жамияти ҳаётига қонунсиз аралаша олмаслиги;  
– ҳуқуқни муҳофаза этувчи органлар фаолиятининг қонунга тўла 
асосланганлиги; 
– жамоат бирлашмалари тизимининг, фуқароларнинг ўзини ўзи 
бошқариш органларининг мавжудлиги;  
– сиёсий партияларнинг муҳолифатда бўлиш эркинлиги таъминлан-
ганлиги; 
– сиёсий плюрализмнинг қарор топганлиги – турли ижтимоий гуруҳлар 
ўз манфаат (фикр) ларини эркин ифодалаш имкониятига эгалиги;  
– фуқаролик жамиятининг шаклланганлиги. 
7 равишда конституция ва қонунларда эълон қилади, айни пайтда, уларнинг иқтисодий заминини таъминлайди ҳамда кафолатлайди. Демократик тартиб икки шаклда амалга оширилади: вакиллик демократияси ва бевосита демократия. Вакиллик демократиясида халқ ўзи сайлаган депутатлари орқали давлат аҳамиятига молик иқтисодий, сиёсий ва ҳуқуқий масалаларни муҳокама қилиш, ҳал этиш ҳақида қарор қабул қилиш ва давлатни идора этишда қатнашиш имкониятига эга бўлади. Бевосита демократияда давлатни идора этишда халқнинг бевосита иштироки таъминланади, яъни давлат аҳамиятига эга бўлган масалаларни ҳал этишда умумхалқ овозига қўйиш (референдум) ни амалга ошириш мумкин. Демократик сиёсий режимнинг асосий хусусиятлари қуйидагилардан иборат: – фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатланганлиги; – давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи халқ эканлиги; – вакиллик ҳокимият органларининг тўлақонли фаолият кўрсатиши; – сиёсий қарорлар қабул қилиниши устидан халқ назоратининг ўрнатилганлиги; – ҳокимият ваколатларининг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ўртасида тақсимланганлиги; – давлатнинг фуқаролик жамияти ҳаётига қонунсиз аралаша олмаслиги; – ҳуқуқни муҳофаза этувчи органлар фаолиятининг қонунга тўла асосланганлиги; – жамоат бирлашмалари тизимининг, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг мавжудлиги; – сиёсий партияларнинг муҳолифатда бўлиш эркинлиги таъминлан- ганлиги; – сиёсий плюрализмнинг қарор топганлиги – турли ижтимоий гуруҳлар ўз манфаат (фикр) ларини эркин ифодалаш имкониятига эгалиги; – фуқаролик жамиятининг шаклланганлиги. 8 
Демократик сиёсий режим доирасида либерал ёки либерал-демократик 
режим турлари фарқланади. Либерал режимда давлат ҳокимияти сайловлар 
йўли билан шакллантирилади, ҳокимиятнинг тақсимланиши амал қилади 
ҳамда шахс билан давлат ўртасидаги нисбатда устуворлик шахс томонида 
бўлади. Либерал режимнинг ўзига хос хусусияти шундаки, инсон ўз мулки, 
ҳуқуқ ва эркинликларига эга бўлади, иқтисодий жиҳатдан мустақил, сиёсий 
эркин ҳаракат қилади ҳамда сўз, фикр алмашиш ва мулк шакллари эркинлиги 
эълон қилинади. 
Либерал демократик режимда барча одамларнинг тенглиги ва 
озодлиги эътироф этилиб, давлатни бошқаришда халқнинг кенг иштироки 
таъминланади. Фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг иқтисодий асослари 
кафолатланади. Шунингдек, жамият ишларини бошқариш ва ҳуқуқий 
нормаларни яратишда халқ ялпи равишда иштирок этади ҳамда ижро 
органлари устидан жамоатчилик назорати ўрнатилади. 
 
Тавсия этилган адабиётлар рўйхати 
1. Давлат ва ҳуқуқ назарияси: Дарслик / Х.Т.Одилқориев, И.Т.Тультеев 
ва бошқ. — Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2009. — 582 б. 
2. Давлат ва ҳуқуқ назарияси: Дарслик / Н.П.Азизов, И.Т.Тультеев ва 
бошқ. — Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2018. — 228 б. 
3. Давлат ва ҳуқуқ назарияси: Дарслик / З.М.Исломов. — Т.: Адолат, 
2007. — 916 б. 
4. Давлат ва ҳуқуқ назарияси: Дарслик / Ш.Сайдуллаев. — Т.: ТДЮУ, 
2018. — 220 б. 
5. Общая теория государства и права: Учебник / Под ред. 
С.Ю.Наумова, А.С.Мордовца, Т.В.Касаевой. — Саратов: Саратовский 
социально-экономический институт (филиал) РЭУ им. Г.В.Плеханова, 2018. 
— 392 с. 
6. Теория государства и права: углубленный курс: Учебник / 
Л.П.Рассказов. — М.: РИОР: ИНФРА-М, 2015. — 559 с. 
8 Демократик сиёсий режим доирасида либерал ёки либерал-демократик режим турлари фарқланади. Либерал режимда давлат ҳокимияти сайловлар йўли билан шакллантирилади, ҳокимиятнинг тақсимланиши амал қилади ҳамда шахс билан давлат ўртасидаги нисбатда устуворлик шахс томонида бўлади. Либерал режимнинг ўзига хос хусусияти шундаки, инсон ўз мулки, ҳуқуқ ва эркинликларига эга бўлади, иқтисодий жиҳатдан мустақил, сиёсий эркин ҳаракат қилади ҳамда сўз, фикр алмашиш ва мулк шакллари эркинлиги эълон қилинади. Либерал демократик режимда барча одамларнинг тенглиги ва озодлиги эътироф этилиб, давлатни бошқаришда халқнинг кенг иштироки таъминланади. Фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг иқтисодий асослари кафолатланади. Шунингдек, жамият ишларини бошқариш ва ҳуқуқий нормаларни яратишда халқ ялпи равишда иштирок этади ҳамда ижро органлари устидан жамоатчилик назорати ўрнатилади. Тавсия этилган адабиётлар рўйхати 1. Давлат ва ҳуқуқ назарияси: Дарслик / Х.Т.Одилқориев, И.Т.Тультеев ва бошқ. — Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2009. — 582 б. 2. Давлат ва ҳуқуқ назарияси: Дарслик / Н.П.Азизов, И.Т.Тультеев ва бошқ. — Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2018. — 228 б. 3. Давлат ва ҳуқуқ назарияси: Дарслик / З.М.Исломов. — Т.: Адолат, 2007. — 916 б. 4. Давлат ва ҳуқуқ назарияси: Дарслик / Ш.Сайдуллаев. — Т.: ТДЮУ, 2018. — 220 б. 5. Общая теория государства и права: Учебник / Под ред. С.Ю.Наумова, А.С.Мордовца, Т.В.Касаевой. — Саратов: Саратовский социально-экономический институт (филиал) РЭУ им. Г.В.Плеханова, 2018. — 392 с. 6. Теория государства и права: углубленный курс: Учебник / Л.П.Рассказов. — М.: РИОР: ИНФРА-М, 2015. — 559 с. 9 
7. Теория государства и права в вопросах и ответах: Учебное пособие / 
А.Ф.Колотов, 
О.С.Вырлеева-Балаева, 
В.Н.Симонов, 
И.В.Скуратов, 
Ю.В.Ярыгина. — Оренбург: ООО ИПК «Университет», 2013. — 233 с. 
8. Теория государства и права / В.Н.Бибило. — Минск: Право и 
экономика, 2015. — 206 с. 
9. General Theory of Law and State / Hans Kelsen. — Cambridge: Harvard 
University Press, 2009. — 516 p. 
10. Jurisprudence: Themes and Concepts / Scott Veitch, Emilios 
Christodoulidis, Lindsay Farmer. — New York: Routledge, 2012. — 321 p. 
11. On the Rule of Law: History, Politics, Theory / Brian Z. Tamanaha. — 
New York: Cambridge University Press, 2004. — 190 p. 
9 7. Теория государства и права в вопросах и ответах: Учебное пособие / А.Ф.Колотов, О.С.Вырлеева-Балаева, В.Н.Симонов, И.В.Скуратов, Ю.В.Ярыгина. — Оренбург: ООО ИПК «Университет», 2013. — 233 с. 8. Теория государства и права / В.Н.Бибило. — Минск: Право и экономика, 2015. — 206 с. 9. General Theory of Law and State / Hans Kelsen. — Cambridge: Harvard University Press, 2009. — 516 p. 10. Jurisprudence: Themes and Concepts / Scott Veitch, Emilios Christodoulidis, Lindsay Farmer. — New York: Routledge, 2012. — 321 p. 11. On the Rule of Law: History, Politics, Theory / Brian Z. Tamanaha. — New York: Cambridge University Press, 2004. — 190 p.