ДУНЁДА САНОАТИ РИВОЖЛАНГАН ДАВЛАТЛАРДА ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ЗОНАЛАРНИНГ РИВОЖЛАНИШИ ТАЖРИБАЛАРИ ТАҲЛИЛИ
Yuklangan vaqt
2024-07-27
Yuklab olishlar soni
3
Sahifalar soni
36
Faytl hajmi
45,9 KB
ДУНЁДА САНОАТИ РИВОЖЛАНГАН ДАВЛАТЛАРДА ЭРКИН
ИҚТИСОДИЙ ЗОНАЛАРНИНГ РИВОЖЛАНИШИ ТАЖРИБАЛАРИ
ТАҲЛИЛИ
Таянч иборалар: Экспорт, институционал юрисдикция, изоляцияланган
қишлоқ, ўсиш нуқталари, Давлат сектори, хусусий сектор, Давлат сектори
ва хусусий секторнинг шерикчилиги, Махсус иқтисодий зоналар, махсус
маъмурий район, махсус иқтисодий бошқарув тизими.
Режа: 1.Лотин Америкаси ва Кариб ороллари.
2.Япония.
3.Хитой Халқ Республикаси (ХХР).
4.Хитойнинг эркин иқтисодий зоналарни ташкил этиш тажрибасидан
Ўзбекистон учун фойдаланиш имкониятлари.
1.Лотин Америкаси ва Кариб ороллари. Лотин Америкасидаги (яъни
Марказий ва Жанубий Америка) 22 та мамлакатда экспорт қилинадиган
маҳсулотларга ишлов бериш билан боғланадиган зоналарнинг сони (ЭИЗ) 258
тани, ёки уларнинг дунёдаги сонидан (1072 та) 24% ни ташкил қилган.
Марказий Америкада улар 83 тани (8%), Кариб ҳавзасида – 98 тани (9%),
Жанубий Америкада эса – 77 тани (7%) ташкил қилган. Ушбу минтақада ЭИЗ
ларни яратиш жараёни ўтган асрнинг 60-йилларининг охири – 70-йилларининг
бошида бошланган[6]. Биринчи ЭИЗ 1964 йилда Колумбияда яратилган,
сўнгра 1965 йилда Доминикан Республикаси ва Мексида унинг аналоги
яратилган. 1990 йилларда бундай зоналарнинг сони ва Лотин Америкаси
мамлакатларининг миллий иқтисодиётида уларнинг роли тезкор суръатлар
билан ўсган. Бу дастур айниқса Мексикада шиддат билан ривожланган, бу
ерда 850 та атрофида зоналар яратилган, Бразилияда эса бор-йўғи битта эркин
савдо зонаси фаолият кўрсатган мамлакат ҳукумати томонидан 1996 йилда
тасдиқланган 19 та ЭИЗ лардан ҳозирги кунда 4 таси қурилиш босқичида
турибди[1]. Улар мамлакатнинг камроқ ривожланган минтақаларида
иқтисодий ривожланишга кўмаклашиш мақсадида яратилмоқда. Панамада
ҳозирги кунда ЭИЗ лар илгари АҚШ нинг ҳарбий базалари жойлашган
жойларда яратилмоқда). Аксарият фаолият кўрсатаётган зоналарнинг майдони
унчалик катта эмас ҳар бирининг майдони 1 минг га дан кичик ва одатда
уларнинг ҳудуди ажратилган.
Мазкур бўлимда тадқиқ қилиш предмети Жанубий Америка ва Кариб
ҳавзаси бўлишига қарамасдан, унда Жанубий Америкадаги ЭСЗ ларнинг
фаолият кўрсатишининг спецификаси ва вазифалари тўғрисида аниқроқ
тасаввур бериш учун Шимолий Америкадаги (Канада, АҚШ, Мексика) ЭСЗ
ларни баъзи бир кузатишлар ҳам келтириш мақсадга мувофиқ.
Масалан, Канадада ЭИЗ лар умуман йўқ. Янги Шотландия денгиз бўйи
провинциясида ЭСЗ ни яратиш бўйича таклифлар бўлган, бироқ улар амалга
ошмаган[1]. 2001 йилдан буён мамлакат экспортни дистрибьюциялаш
марказлари – импорт соҳасидаги вақтинчалик инструментдан фойдаланади,
унинг фаолият кўрсатиш механизми ЭСЗ никига ўхшайди. Улар денгиз
портлари ва халқаро аэропортлар яқинида жойлашиш билан ўзида сақлаш ёки
дистрибьюциялаш учун мўлжалланган маконни – кўпинча омбор бинолари
шаклида мавжуд бўлган маконни тақдим қилади. Бу ерда реэкспорт қилиш
мақсадида (бож ва солиқлар тўламасдан) ички ва хорижий маҳсулотни сақлаш,
саралаш, қайта ўраш мумкин. Бироқ бу ерда маҳсулотни ишлаб чиқариш ва
йиғишга рухсат берилмайди [2].
Хусусий тасарруфда бўлган, бироқ давлат томонидан бошқариладиган,
махсус божхона режимига (МБР) эга бўлган зоналар фақатгина экспорт
қилинадиган маҳсулотларни ишлаб чиқариш имконини беради. Бундай зона
Канадада битта ва у Янги Шотландия провинциясининг Сидней шаҳрида
Ҳарбий Денгиз Кучларининг собиқ базаси ҳудудида жойлашган (Сидпорт
саноат парки).
АҚШ да ЭСЗ лар – денгиз портлари яқинида жойлашган саноат парклари
ишлаяпти. Компаниялар ўзларининг офисларини бу зоналарнинг доирасига
маҳсулотнинг
таркибий
қисмларига
тўланадиган
импорт
божларини
кечиктириш учун жойлаштиради. Махсус субзоналар ҳам алоҳида олинган
компаниянинг ишлаб чиқариш эҳтиёжларига мувофиқ ЭСЗ лардан ташқарида
жойлашади. Америкадаги ЭСЗ лар – ички бозорнинг эҳтиёжлари учун
мўлжалланган маҳсулотларга ишлов берадиган ва маркетинглайдиган
платформалардир.
Мексика биринчи ЭСЗ ларни 1946 йилда яратган. Улардан кўп сонли
фабрикаларга эга бўлган кўпчилиги чегараолди саноатлаштириш Дастурига ва
“Макиладор”
Дастурига
бирлаштирилган.
Бу
экспорт
қилинадиган
маҳсулотларга ишлов берадиган алоҳида корхоналарни бутун мамлакат
ҳудудига жойлаштириш имконини берган. Бошқача қилиб айтганда, “Макила”
режими вақтинчалик импортга рухсат беради (божхона органларининг қаттиқ
назорати остида бўлган корхоналар учун), бироқ саноат анклавини ўз ичига
олмайди. Бу зоналарда ишлайдиган компанияларга турли рағбатлар тақдим
қилинган (солиқ имтиёзларини ҳам ўз ичига олган ҳолда), бунинг устига улар
ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотларни экспорт қилишга мажбур эмас.
Мамлакатдаги баъзи бир штатлар “Макила” режимида ишлайдиган
корхоналарни янги ЭСЗ режимига ўтказишга талабнома берган.
НАФТА нинг шартларига кўра, Канада ва Мексикадаги кўрсатилган зоналар
эскирган бўлиб ҳисобланади, шу сабабли бу мамлакатларнинг бутун ҳудуди
ЭСЗ бўлиб қолади. Шуниси қизиқки, НАФТА нинг шартлари АҚШ да ЭСЗ
ларни тугатишни кўзда тутмайди.
Яратилиш-зоналарнинг ҳар хил турларининг мавжуд бўлиши уларнинг
минтақавий иқтисодий ривожлантириш инструменти сифатидаги ролига
боғлиқ бўлади, у хорижий инвестицияларни жалб қилиш, иш ўринларини
яратиш ва ошиқча ишчи кучи, малакали меҳнат ва менежментни
абсорбциялаш, технологиялар ва билимларни узатиш имконини беради,
шунингдек валюта маблағлари ва солиқ тушумларининг манбаига айланади
ҳамда хорижий бозорларга рухсатнома бўлиб хизмат қилади. ЭСЗ лардан
шунингдек миллий тадбиркорларнинг экспорт қилинадиган маҳсулотларнинг
ушбу мамлакат учун ноанъанавий бўлган турларини ишлаб чиқаришда
иштирок этишга бўлган интилишларини рағбатлантириш учун ҳам
фойдаланилади. Бошқача қилиб айтганда, ЭИЗ лар маҳаллий тадбиркорлар ва
бутун бошли фирмаларга кўргазмали таъсир кўрсатади. Лотин Америкаси ва
Кариб
ҳавзасида
уларни
яратишдан
мақсад
ишсизлик
даражасини
пасайтиришга бўлган интилиш, шунингдек бюджетга тушадиган валюта
тушумларини
кўпайтиришдан
иборат
бўлган.
ЭИЗ
лар
савдонинг
ривожланиши, янги иш ўринларининг яратилиши ва Ғарбий ярим шарнинг
кўпгина
ҳудудларига
хорижий
инвестицияларни
жалб
қилинишига
кўмаклашган
бунга
Боливия,
Коста-Рика,
Доминикан
Республикаси,
Сальвадор ва Гондурас мисол бўлиб хизмат қила олади. Жанубий Америка
доирасида ЭИЗ лар «… минтақадаги мамлакатларнинг иқтисодиёти учун
Марказий Америка ва Кариб ҳавзаси мамлакатларидагичалик муҳим роль
ўйнамаган». Жанубий Америкада ЭСЗ лардан кўпинча, масалан, худди Чили
ва Колумбиядаги каби, “ўсиш нуқталари” сифатида фойдаланилади. Бироқ
шуни қайд қилиш лозимки, ҳар иккала Америка миқёсида ҳамма зоналар ҳам
фаолият кўрсатиш жараёнида муваффақиятга эриша олмаган.
ЭИЗ–иқтисодий ривожлантиришнинг самарали инструментидир. Улар
саноатлашиш даврининг аввалида ва унинг охирги босқичларида экспортни
ўстиришга йўналтирилган стратегияни амалга оширишни осонлаштириш учун
яратилган.
Шундан
келиб
чиққан
ҳолда,
уларнинг
иқтисодиёти
ривожланаётган иқтисодиёт ёки ўтиш даврида бўлган иқтисодиёт дея эътироф
қилинган мамлакатлар узоқ муддатли иқтисодий ўсиш ва ишсизлик
даражасини пасайтиришга эришиш учун биргина ЭИЗ ларга таянмасликлари
лозим, ЭИЗ ларнинг ўзлари эса ички иқтисодий сиёсатни либераллаштиришга
йўналтирилган иқтисодий ислоҳотларга (макроиқтисодиёт, савдо ва валюта
соҳасидаги) тўсиқ бўлмаслиги ёки уларни тўхтатиб қўймаслиги лозим. Улар
ривожланаётган мамлакатларда ўтказиладиган ислоҳотларни тўлдириши ва
либераллаштириш бўйича саъй-ҳаракатларга кўмаклашиши лозим, бу
ислоҳотлар ушбу мамлакатларнинг глобал рақобат имкониятларини ошириши
мумкин. Узоқ муддатли истиқболда ЭИЗ лардан экспорт товарларга ишлов
беришга асосланган иқтисодиётга ўтиш инструменти сифатида фойдаланиш
лозим бўлади.
Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзасидаги ЭИЗ лар асосан тўқимачилик ва
тикувчилик тармоқларида ишлаб чиқаришнинг меҳнатталаб фазалари билан
боғланади. Мексика ва Бразилиядаги ЭИЗ лар микроэлектроника буюмларини
ишлаб чиқариш учун паст ҳақ тўланадиган ишчи кучи ва импорт таркибий
қисмлардан фойдаланади. Жанубий Америкадаги ЭСЗ ларда (масалан,
Бразилия ва Чили) саноатнинг маълум бир тармоғига таяниш тенденцияси
кузатилади. Маълумотларга ишлов бериш (масалан, Барбадос, Ямайка ва
Сенто-Люсияда) ва молиявий хизматлар (Аруба) Кариб ҳавзасидаги ЭИЗ
ларнинг фаолиятининг спецификасини ташкил қилади. Колл-марказлар ва
сайёҳлик каби хизматларни кўрсатиш Марказий Америкадаги (хусусан, Коста-
Рика, Доминикан Республикаси ва Панама) ва Жанубий Америкадаги
(Колумбия, Уругвай, Венесуэла) ЭИЗ лар доирасида ўсмоқда.
Марказий Америка ва Кариб ҳавзасида ЭИЗ лар замонавий инфратузилма
ва малакали ишчи кучи мавжуд бўлган йирик шаҳарлар ва саноат
марказларига (айниқса Коста-Рика ва Гондурасда) ва денгиз портларига яқин
қилиб жойлаштирилган. Шу билан биргаликда изоляцияланган қишлоқ
жойларда жойлашган ЭИЗ лар умуман олганда муваффақиятли ривожланишга
эга
бўлмаган.
Бир
қанча
Марказий
Америкадаги
мамлакатларнинг
қонунчилиги билан (Коста-Рика, Доминикан Республикаси), Сальвадор,
Гватемала, Гондурас, Никарагуа) ЭИЗ ва ЭСЗ ларни мамлакатнинг ҳар қандай
нуқтасига жойлаштиришга рухсат берилган. Ямайка ва Доминикан
Республикасида ЭИЗ лар бир нечта жойларда яратилган, бу шу тариқа бутун
теварак-атрофдаги ҳудудни битта катта ЭИЗ га айлантирган.
ЭИЗ ва ЭСТ-компаниялар мулкчилик шакли бўйича хорижий, миллий ёки
аралаш капитал асосида ташкил қилинган компанияларга бўлинади. Хорижий
капитални жалб қилиш учун баъзи бир мамлакатларда хорижий мулк
объектига эгалик қилишга чеклашлар бекор қилинган. Зоналарнинг хусусий
девелоперларига тақдим қилинадиган асосий имтиёзлар қуйидагиларни ўз
ичига олади:
Фойда солиғига солиқ каникуллари
Зонани қуриш ва ривожлантириш учун мўлжалланган хомашё, асбоб-
ускуналар ва механизмларни олиб киришда импорт божларидан озод қилиш;
Солиқларнинг маълум бир турларидан озод қилиш (масалан, муниципал
солиқ, сотишдан олинадиган солиқ, мулк солиғи).
Давлат сектори ва хусусий секторнинг шерикчилиги
ЭИЗ лар аввал-бошда давлат секторининг агентликлари томонидан
яратилган ва бошқарилган, бироқ уларда хусусий секторнинг улуши (асосан
хорижий компанияларнинг) тобора ошиб бормоқда. Баъзи бир мамлакатларда
ЭИЗ ларга давлат сектори ҳам, хусусий сектор ҳам эгалик қилади, уларни
бошқаради ва ривожлантиради, Бошқа бир мамлакатларда эса ЭИЗ лар шакли
бўйича давлат тузилмалари бўлиб ҳисобланади, бироқ уларни хусусий
компаниялар бошқаради масалан, Мексикада бу зоналарга давлат эгалик
қилади ва бошқаради, Бразилия, Коста-Рика, Доминикан Республикаси,
Сальвадор, Гватемала, Гондурас, Никарагуа, Парагвай ва Уругвайда улар
хусусий капиталга тегишли. Кариб ҳавзасида биринчи хусусий ЭИЗ 1965
йилда Доминикан Республикасида, Марказий Америкада эса – 1985 йилда
Коста-Рикада пайдо бўлган. Хусусий ЭИЗ ларда инфратузилма хизматлари,
бошқариш хизматларининг сифати Давлат ЭИЗ ларидаги худди шундай
кўрсаткичлардан кўпинча юқори бўлади. Бундан ташқари, хусусий
компанияларнинг тасарруфи ва бошқарувида бўлган ЭИЗ лар кўпинча
хорижий инвесторлар учун барқарор иш муҳитини ва маъмурий ва
бюрократик харажатларнинг – айниқса гап экспорт ва импорт товарларни
божхона тозалашидан ўтказишнинг давомийлиги хусусида борадиган бўлса –
камроқ миқдорини тақдим қилади. Хусусий ЭИЗ ларда ушбу мамлакатлардаги
сиёсий келишмовчиликларга нисбатан “каттагина автономлик даражаси” бор.
Федерал ҳукуматлар уларга тартибга солиш муҳитини таъминлаш ва баъзан
ҳатто уларнинг маҳсулотини хорижда илгари суриш билан хусусий ЭИЗ
ларнинг ривожланишига кўмаклашади. Институционал юрисдикция борасида
эса, одатда Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзаси мамлакатларида божхона
процедураси миллий порт хизматларининг зиммасидаги мажбуриятларнинг
бир қисми бўлиб ҳисобланади.
2.Япония. Япония, дунёдаги етакчи мамлакатлардан бири бўлиб, ўзининг
ҳудудида эркин иқтисодий зоналарни ташқи иқтисодий фаолият ва
минтақавий ривожланишни фаоллаштириш мақсадида яратади. АҚШ ва
бошқа
ривожланган
мамлакатлардан
фарқли
ўлароқ,
минтақавий
ривожланишни мамлакат кўламларида режалаштиришни қўллайди. Бу ерда
давлат режалаштириши улар доирасида мамлакатда эркин иқтисодий зоналар
яратиладиган - мамлакатни ривожлантиришнинг умумий режаси ва алоҳида
вазирликлар
томонидан
ишлаб
чиқилган
кўп
сонли
минтақаларни
ривожлантириш режаларини ўз ичига олади.
Японияда технопаркларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилган
ва қаратилмоқда. Бу қуйидаги сабаблар билан изоҳланади. 1950–1970
йилларда мамлакат хориждан патентлар ва лицензияларни фаол тарзда сотиб
олишга интилган. Илғор хорижий технологияларнинг оммавий оқиб келиши
давлатга бир қатор замонавий ишлаб чиқаришларни янгидан яратиш,
иқтисодиётнинг кўпгина тармоқларини тубдан қайта қуриш, вақтдан ютиш ва
каттагина маблағларни тежаш имконини берган.
Бироқ хорижий лицензиялар ва патентлардан оммавий фойдаланиш салбий
оқибатларга ҳам эга бўлган: биринчидан, япон иқтисодиятининг хориж
иқтисодиётига, айниқса Америка иқтисодиётига, техника ва технологияларга
қарамлиги кучайган; иккинчидан, ўзининг фундаментал тадқиқотларини
йиғиштириб қўйиш жараёни бошланган. Шу сабабли, 1960 йилларнинг
охирига келиб хорижий технологияларни оммавий импорт қилиш билан бир
қаторда давлат ва монополиялар томонидан ўзининг илмий тадқиқотлари ва
ишланмаларини фаол тарзда ривожлантириш, илмий-техник потенциални
мустаҳкамлашга эътибор қаратила бошланган.
Бундай сиёсатнинг натижаси мамлакатда бир қатор технопаркларнинг
яратилиши бўлган. Бу ерда бундай техник-жорий қилиш зоналари асосан
хусусий капитал ҳисобига яратилган АҚШ дан фарқли ўлароқ, Японияда
технопарклар ҳукуматнинг ташаббуси билан ташкил қилинган. 1970 йилда
Ибараки профектурасида, Токиодан 60 км шимолий-шарқда биринчи
технопарк қурилган (Цукуба илм-фан шаҳри), унинг умумий майдони 28 минг
га ни ташкил қилади, аҳолиси эса тахминан 200 минг кишидан иборат. Шуни
алоҳида қайд қилиш лозимки, бу япон ҳукуматининг энг йирик инвестицион
лойиҳаси бўлган.
Япон
мутахассисларининг
фикрларига
кўра,
технопаркнинг
муваффақиятининг сабабоари қуйидагилар бўлган:
Дастлабки ҳукумат инвестицияларининг анчагина катталиги (1300 млрд
иен);
Давлат томонидан барча зарурий инфратузилманинг яратилиши;
Ходимларнинг фидокорона меҳнати (суткасига 12-14 соат, бироқ 8 соатга
ҳақ тўланган);
Мос келувчи саноат базасини яратиш учун япон ҳукумати томонидан илғор
асбоб-ускуналарнинг сотиб олиниши.
1974 йилда яратилган бошқа бир технопарк Япониянинг жанубий-ғарбий
қисмида, Кюсю оролида жойлашган. Зона 42 минг кв. км майдонни эгаллаган,
аҳолиси 1,3 млн кишини ташкил қилади. У электроника, робототехника ва
бошқа илмталаб ишлаб чиқариш сфераларига ихтисослашган. Зона учун
саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг юқори даражада ўсиши характерли:
у 1977 йилдан 1980 йилнинг ўрталаригача йилига 30–40% ни ташкил қилган.
Технопаркнинг
бундай
муваффақияти
қуйидаги
сабаблар
билан
шартланган:
Қулай табиий-иқлим шароитлари;
Етарли миқдордаги юқори малакали ишчи кучи;
Юқори даражада ривожланган транспорт тармоғи, айниқса денгиз ва ҳаво
транспорти;
Электроника
саноатини
ривожлантириш
учун
яхши
мослашган
ривожланган инфратузилма;
Технопаркнинг ривожланиши учун асос бўлиб хизмат қиладиган тегишли
саноат базасининг борлиги.
Яратилган илм-фан шаҳарлари Япониянинг илмий-техник потенциалининг
ривожланишига улкан ҳисса қўшган, бу мамлакатнинг саноат сиёсатини
белгилаб берган. Бироқ йиллар ўтиши билан мамлакатнинг ичидаги
ўзгаришлар ва жаҳон иқтисодиётидаги ўзгаришлар боис миллий иқтисодиёт
ўзгарган. Мамлакатнинг хўжалик ривожланишида ўзгаришларни, янги
услублар ва уларни амалга ошириш воситаларини талаб қиладиган янги
иқтисодий устуворликлар пайдо бўлган.
1980-йилларда Япон ҳукумати технополисларни яратиш бўйича кенг
кўламли дастурни амалга оширишга киришган. Бу сиёсат шу билан
изоҳланадики, 1970-йилларда давлат жиддий иқтисодий силкинишларга дуч
келган. Масалан, иккита нефть инқирози Японияда инфляциянинг ўткир
чақнаши ва ўсиш суръатларининг кескин пасайишини чақирган. Ишчи
кучининг янги ресурсларини жалб қилиш ва саноат маҳсулотининг
номенклатурасини
янгилаш
йўли
билан
экстенсив
ривожланишнинг
заҳиратари тугаб бўлган. Экологик қийинчиликлар капитал қурилишнинг
қимматлашишига олиб келган. Иш ҳақи даражаси ошган, янги иш жойларини
жиҳозлаш қимматлашган. Натижада иқтисодиёт ресурсларни тежаш ва
капитални кўпайтириш йўлига кирган.
Бу даврда Япония саноати тобора кўпроқ илмталаб тармоқларга йўнала
бошлаган. Бунда электрон машинасозлик ва замонавий алоқа воситаларини
ишлаб чиқариш етакчилик қилган. Уларни ривожлантириш учун йирик
фирмалар томонидан юқори технологиялар соҳасида бажарилаётган илмий
тадқиқот ишларини молиявий ва ташкилий қўллаб-қувватлаш бўйича давлат
дастурлари серияси амалга оширилган.
Бу тадбирлар қаторида 1980 йилда Япония ташқи савдо ва саноат Вазирлиги
томонидан ишлаб чиқилган «Технополис» дастури ҳам яратилган. Унга
мувофиқ мамлакатнинг иқтисодий жиҳатдан орқада қолаётган баъзи бир
префектураларида 20 та илмий-техник зоналарни яратиш кўзда тутилган, улар
технополислар деб аталган, бу ўзида саноатнинг юқори технологияли
тармоқларининг мос келувчи замонавий ишлаб чиқариш ва ижтимоий
инфратузилмага эга бўлган корхоналари, илмий муассасалар, илмий ва
муҳандис кадрларни тайёрлайдиган олий ўқув юртлари ва яшаш жойларини
органик тарзда бирлаштирадиган шаҳар ва унга туташ бўлган ҳудудларни
англатган. Дастурга ҳукумат XXI асрга мўралаш имконини берадиган
концепция ва мамлакат илмий-техник потенциалини мамлакатнинг жаҳон
бозоридаги
рақобат
курашида
муваффақиятини
белгилайдиган
тезлаштирилган ривожлантиришнинг самарали стратегияларидан бири
сифатида қараган.
«Технополис» дастурида қуйидаги мақсадлар қўйилган: саноатни марказдан
периферияга қайта тақсимлаш ва уни илмталаб ва энергия тежовчи
технологияларни
ривожлантиришга
йўналтириш,
маҳаллий
университетларнинг фаолиятини фаоллаштириш йўли билан мамлакатнинг
бутун ҳудудида илмий тадқиқотларни интенсификациялаш, инновациялар
жараёнини тезлаштириш ва бошқалар. Дастур “юмшоқ” инфратузилма –
илмий муассасалар тармоғи, маълумотлар билан алмашиниш воситалари ва
кадрларни
тайёрлашни
ривожлантиришга
таянган.
Технополисларни
яратишнинг энг муҳим мақсадларидан бири периферия ҳудудларнинг
иқтисодиётини ривожлантиришни рағбатлантириш бўлган, яъни аҳолиси зич
бўлган «Токио – Осака» мегаполисини енгиллаштириш ва янги районларнинг
иқтисодиётининг ривожланишига кўмаклашиш вазифаси қўйилган.
Технополисларни ривожлантириш бўйича раҳбарият ҳудуд зона мақомини
қўлга киритиши учун қуйидаги асосий мэъзонларни белгилаган: аҳолиси 200
мингдан кам бўлмаган “зона” шаҳардан 30 минут ва Токио, Нагой ва Осакадан
1 кундан ошиқ бўлмаган йўл юриладиган масофада жойлашиш, майдони 500
кв милдан ошиқ бўлмаслик (Америкадаги “Силикон водийси” технопаркининг
майдонига тахминан тенг). Бундан ташқари, бундай ҳудуд илмий ишлаб
чиқариш мажмуалари, университетлар, илмий-тадқиқот марказлари, яшаш
кварталлари, ривожланган ахборот инфратузилмасининг мувозанатланган
бирикишини ўз ичига олиши, турмуш учун қулай бўлиши ва маданий ва
рекреацион имкониятларга эга бўлиши, гўзал табиатли районда жойлашиши,
маҳаллий анъаналар ва табиий шарт-шароитлар билан уйғунлашган бўлиши
лозим. Ва ниҳоят, ЭИЗ нинг фаолиятини режалаштиришда ҳар учала
манфаатдор томон – бизнес, университетлар ва маҳаллий ҳокимият иштирок
этиши лозим.
Технополислар ҳудудида кредит ва солиқ рағбатлантириши бўйича турли
чоралар кўзда тутилган. Масалан, юқори технологиялар соҳаларида фаолият
юритадиган фирмаларга биринчи йили асбоб-ускуналарнинг қийматининг
30% ини ва бинолар ва иншоотларнинг қийматининг 15% ини ҳисобдан
чиқаришга рухсат берилган, давлат префектура лабораториялари ва фирмалар
билан биргаликда ўтказиладиган илмий тадқиқот ишларига кетадиган
харажатларнинг учдан бирини тўлаган.
Технополисларни қуриш ва режалаштириш жараёнида етакчилик роли
маҳаллий ҳокимиятларга берилган. Ташқи савдо ва саноат Вазирлигининг
функциялари
технополисларни
яратишнинг
асосий
критерийларини
белгилаш, техник ёрдам кўрсатиш, Япон Ривожланиш Банкининг солиқ
имтиёзлари ва кредитлари билан таъминлаш билан чекланган. XXI асрда
Японияни
етакчилик
позицияларига
олиб
чиқиш
узоқ
муддатли
стратегиясининг асоси сифатида технополисларни яратиш ва уларнинг
муваффақиятли фаолият кўрсатишининг гарови сифатида японларга хос
бўлган хусусиятлар – сабр-тоқат ва қийинчиликларга бардош бера олиш
хизмат қилиши лозим бўлган.
Ҳозирги кунда мамлакатда 19 та технополислар мавжуд. Уларнинг
аксарияти электроника соҳасидаги ишланмалар, янги материаллар ва
керамикани яратиш, робототехникага ихтисослашган. Улардан баъзи бирлари
тиббиёт электроникаси, биотехнологиялар, оптик толалар соҳасида илмий-
тадқиқотлар ўтказиш ва уларни ишлаб чиқаришга йўналтирилган.
Илмталаб маҳсулотларни яратишга ихтисослашган технополислар япон
экспортининг рақобатбардошлигини ошириш ва мамлакатнинг халқаро
меҳнат тақсимотига янада чуқурроқ киришига кўмаклашган. Ҳукумат
шунингдек товарлар ва капиталнинг ҳаракатланиш йўлидаги чеклашларни
бекор қилиш билан ташқи иқтисодий алоқаларнинг либераллашувини амалга
оширган. Бироқ бизнес оламидаги узоқ муддатли алоқаларнинг анъанавий
амалиёти,
ҳукумат
билан
иш
доиралари
ўртасидаги
шерикчилик
муносабатлари хорижда протекционизм ва япон иқтисодиётининг ёпиқлигини
ҳимоялаш аломатлари сифатида қабул қилинган. 1980-йилларда АҚШ ва
Европа мамлакатлари билан савдо-сотиқдаги улкан ижобий сальдо Япония
учун ўткир зиддиятлар манбаи ва давлатлараро иқтисодий муносабатларнинг
асосий масалаларидан бирига айланган.
Савдо балансини текислаш ва саноатни ички бозорга йўналтириш учун
мамлакат ҳукумати 1990-йилларнинг бошларида импортни рағбатлантириш
чораларини қабул қилган, улар, хусусан, махсус ташқи савдо зоналарини
яратишни ўз ичига олган. Улар 1991 йилда ишлаб чиқилган эркин импорт
зоналарини шакллантириш ва ривожлантириш давлат концепциясига мувофиқ
яратила бошлаган. Бундай зоналарни яратишнинг ҳуқуқий базаси «Валюта
операциялари ва ташқи савдо операциялари тўғрисида» ги Қонун ва
«Импортга
кўмаклашиш
ва
Японияга
тўғридан-тўғри
хорижий
инвестицияларни жалб қилиш бўйича фавқулодда чоралар тўғрисида» ги
Қонун бўлган[1]. Кейингиси мамлакат парламенти томонидан 1992 йил июлда
қабул қилинган (1995 йилда парламент бу қонуннинг амал қилиш муддатини
10 йилга – 1996 йилдан 2006 йилнинг май ойигача узайтирган). Ушбу қонунга
мувофиқ денгиз портлари ва халқаро аэропортларда ташқи савдо зоналари
ташкил қилинган, улар эркин импорт зоналари деб аталган. Улар ўзларида
эркин савдо зоналари ва импортнинг ўрнини босувчи ишлаб чиқариш
зоналарининг комбинациясини тақдим қилади. Бу ерда импорт товарларни
жойлаштириш, уларга қўшимча ишлов бериш ва қайта ишлов бериш,
товарларнинг кўргазмаларини ташкил қилиш ва уларни улгуржи сотиш амалга
оширилади. Зоналарнинг ҳудудида хўжалик юритиш ва ташқи иқтисодий
фаолиятнинг махсус имтиёзли режими ўрнатилган.
Эркин импорт зоналарини яратишни молиялаштириш маҳаллий ҳокимият
органларининг бюджетидан ҳам, хусусий компаниялар ҳисобидан ҳам амалга
оширилади.
Бундан
ташқари,
Япония
Марказий
Банки
уларнинг
инфратузилмасини яратишни молиялаштириш учун кредитлар тақдим қилади.
Зоналарнинг фаолияти ички бозорга йўналтирилган. 2004 йилнинг бошида
мамлакатда 23 та эркин импорт зонаси фаолият кўрсатган (1992 йилда 5 та
зона, 1993 йилда – 10 та, 1994 йилда – 8 та зона яратилган). Улар шаҳарлар ёки
префектураларда жойлашган ва шу ердаги маъмурий тузилмаларнинг
органларига бўйсунади. Бундай типдаги тузулмага Тоттори префектурасида
жойлашган «Сакаиминато» эркин импорт зонаси мисол бўлиб хизмат қила
олади. Унинг ажралиб турувчи чизгиси шу бўлиб ҳисобланадики, уни
ривожлантириш
режаси
Тоттори
ва
Симане
префектураларининг
мутахассислари томонидан биргаликда ишлаб чиқилган. Улар зонани
биргаликда бошқаришни ҳам амалга оширади. Бу режа қуйидаги чора-
тадбирларни кўзда тутади:
o Сакаи портини Ғарбий Япониянинг дўстлик ва халқаро ҳамкорлик
дарвозасига айлантириш;
o Импорт ва ахборот соҳасининг самарадорлигини ошириш йўли билан
маҳаллий саноатни ривожлантириш;
o Савдо-сотиқ
ва
саноатни
ривожлантириш
воситасида
халқаро
алоқаларни чуқурлаштириш.
o Импорт юкларга хизмат кўрсатувчи тадбиркорларга кўмаклашиш учун
эркин импорт зоналарини шакллантириш ва ривожлантириш давлат
концепциясида бир қатор имтиёзлар кўзда тутилган, улар қаторига
қуйидагилар киради:
o Япон Ривожланиш Банки ва кичик ва ўрта тадбиркорларга кўмаклашиш
Жамғармаси томонидан паст фойизли кредитларни тақдим қилиш;
o Импорт
юкларни
жойлаштириш
жойларида
ишлайдиган
тадбиркорларнинг кўчмас мулк ва фойдадан келадиган даромадларини
дифференциалланган солиққа тортиш;
o Улгуржи ва чакана савдо ва транспорт корхоналарига асбоб-
ускуналарни етказиб беришда имтиёзли тўловлар;
o Ишлов бериш саноати, улгуржи савдо ва транспорт корхоналарини ер
солиғидан озод қилиш;
o Тадбиркорларга
ишлаб
чиқариш
базасини
шакллантириш
жамғармасидан қарз мажбуриятларига кафолатларни тақдим қилиш;
o Кичик ва ўрта корхоналарни имтиёзли суғурталаш;
o Япон ташқи савдони ривожлантириш ассоциацияси томонидан импорт
масалалари, шунингдек кўргазмалар ва ярмаркалар ўтказиш масалалари
бўйича текин маслаҳатлар тақдим қилиш.
Хоккайдо оролининг жанубида “Нью Титосе” аэропорти яқинида яратилган
ва ундан 5 км масофада жойлашган “Титосе Ринку” саноат мажмуаси билан
чамбарчас боғланган «Хоккайдо» эркин импорт зонаси самарали фаолият
кўрсатмоқда, бу ерда 214 га майдонда 82 та фирма ва илмий парк жойлашган.
Мамлакат ҳукумати зонани яратиш ва ободонлаштиришга катта ёрдам
кўрсатган. Бу ёрдам импорт товарларни етказиб келиш учун авиация
транспорти билан таъминлаш, офисларга ижрага бериш учун тайёр қилинган
биноларни қуриш, Интернетга уланган шахсий компьютерлар билан
таъминлаш, импорт юкларни қайта ишлайдиган объектларни қуришни техник-
иқтисодий асослашга кўмаклашиш, импорт юкларни ташишга кўмаклашишни
ўз ичига олган. Яхши жойда жойлашганлиги, яхши ташкил қилинганлиги ва
давлатнинг қўллаб-қувватлаши туфайли «Хоккайдо» зонаси минтақанинг
кўпроқ динамик ривожланаётган савдо ва дистрибьюторлик марказига
айланган.
Японияда шунингдек эркин савдо зоналарининг “бонд зоналари” деб
аталувчи (уларда бож тўланмайдиган товарлар сақланадиган божхона
омборлари) тури ҳам фаолият кўрсатади, улар 5 та тоифага бўлинади:
Молия Вазирлигининг тасарруфида бўлган бонд зоналари. Портлар яқинида
жойлашган бу зоналарда хорижий юклар (экспорт ёки импорт учун
мўлжалланган ёки транзит билан ўтадиган юк партияларини ҳам ўз ичига
олган ҳолда) туширилиши, ташилиши ва бир ой давомида сақланиши мумкин.
Бу вақтинчалик ҳудудлардан божхона декларациясини тўлдириш ва божхона
ҳужжатларини расмийлаштириш даврида фойдаланилиши мумкин. Улардан
ташқи иқтисодий фаолиятнинг ҳар қандай иштирокчиси маълум бир ҳақ
эвазига фойдаланиши мумкин;
Божхона бошлиғининг ихтиёрида бўлган - бонд зоналари бажарадиган
худди ўша функцияларни бажарадиган бонд ангарлари;
Божхона омборлари, бу ерда хорижий юклар икки йил давомида сақланиши
мумкин (махсус рухсатнома бўлган тақдирда бундан ҳам узоқроқ), юк
божхона омборида бўлган бутун давр давомида у божхона божига
тортилмайди;
Бонд корхоналари, бу ерда улар учун божхона божларини тўламасдан
хорижий материаллардан товарлар ишлаб чиқаришга рухсат берилган;
Бонд кўргазма зоналари – халқаро кўргазмаларни ўтказиш учун махсус
ажратилган ҳудудлар. Улар божхона бошлиғининг ихтиёрида бўлади. Бу
тизим хорижий мамлакатлар томонидан ўтказиладиган халқаро кўргазмалар
ва экспозицияларни мувофиқлаштиришни осонлаштириш учун ўйлаб
топилган. Хорижий юклар соддалаштирилган схема бўйича божхона
декларацияси тўлдирилгандан кейин фойдаланилиши ёки экспозицияга
қўйилиши мумкин.
Шундай қилиб, минтақаларни ривожлантиришнинг самарали инструменти
бўлиб ҳисобланадиган эркин иқтисодий зоналар Японияда кенг тарқалишга
эга бўлган. Бироқ уларнинг шаклланиши ва ривожланиши ўзининг ўзига хос
спецификасига эга. Хусусан, Япония учун ЭИЗ лар, айниқса илмий-техник
типдаги зоналар учун шаклланиш ва ривожланиш жараёнида давлатнинг фаол
иштироки характерли.
3.Хитой Халқ Республикаси (ХХР). Ҳозирги кунда ХХР да 4 та махсус
иқтисодий зоналар (Шэньчжэнь, Чжухай, Шаньтоу, Сямэнь); Фуцзянь
денгизбўйи провинциясининг жанубидаги иқтисодий учбурчакда жойлашган
Хэбэй денгизбўйи провинцияси, Гаунси-Чжуан автоном райони, шунингдек
Янцзи ва Чжуцзян дарёларининг дельталари ва Шаньдун ҳамда Ляодун ярим
оролларида жойлашган 14 та очиқ денгизбўйи шаҳарлари; 14 та эркин
(божсиз) савдо зоналари (Тяньцзинь портининг божсиз зонаси, Вайгаоця,
Далянь, Шатоуцзяо, Футянь, Гуанчжоу, Чжанцзянган, Хайкоу, Циндаоя,
Нинбо, Фучжоуя, Сянъюй, Шаньтоу ва Чжухайя божсиз зоналари); 13 та очиқ
чегараолди шаҳарлари (Хуньчунь (Цзилинь провинцияси), Суйфэнькэ ва
Хэйхэ (Хэйлунцзян провинцияси), Маньчжурия ва Эрлянь-Хото (Ички
Монголия автоном райони), Тачэн, Болэ ва Инин (Синьцзян-Уйғур автоном
округи), Хэкоу, Ваньдин ва Жуйли (Юаньнань провинцияси), Пинсян ва
Дунсин (Гуанси-Чжуан автоном райони)); 53 та юқори ва янги технологиялар
зоналари, хорижда таълим олган мутахассислар учун 70 дан ошиқ илмий-
техник зоналар, 38 та экспортга йўналтирилган маҳсулотга ишлов берадиган
зоналар, шунингдек 1988 йилда яратилган Хайнань эркин иқтисодий зонаси ва
Хуанпу дарёсининг шарқий қирғоғида Шанхайнинг эски қисмининг
рўпарасида жойлашган Пудун эркин иқтисодий зонаси фаолият кўрсатмоқда.
Иқтисодий ислоҳотларнинг бошланиши ва “очиқ эшиклар сиёсати” га ўтиш
Гуандун ва Фуцзянь жанубий провинцияларга 1980 йилда ўзларининг
ҳудудида махсус иқтисодий зоналарни яратиш йўли билан мустақил
иқтисодий сиёсат юргизиш имконини берган, бу зоналар кейинчалик Хитой
иқтисодиётининг ажралмас таркибий қисмига айланган.
Махсус иқтисодий зоналарнинг (МИЗ) яратилиши Хитой ҳукуматининг
муҳим қадами бўлиб ҳисобланади. 30 кв км дан ошиқ майдонга эга бўлган
ҳудудда специфик иқтисодий сиёсат юргизилади ва Ғарбий Европа
мамлакатларидаги “эркин савдо портлари” нинг амалиётини эслатувчи махсус
иқтисодий бошқарув тизими амалга оширилади: ташқи бозорга йўналтирилиш
ва солиқ ва божхона имтиёзларини кўзда тутиш, соддалаштирилган рўйхатга
олиш процедуралари ва бошқа процедуралар, тадбиркорлик фаолиятини
регламентлашнинг юмшатилган режимини кўзда тутиш билан МИЗ асосан
экспортга йўналтирилган ишлов бериш саноатига таянади ва илмий-тадқиқот,
тажриба-конструкторлик ишланмалари, ишлаб чиқариш ва савдони ягона
мажмуага бирлаштиради. Хитой МИЗ ларнинг мақоми баъзи бир
мамлакатларда мавжуд бўлган экспортга йўналтирилган маҳсулотларга ишлов
берадиган зоналарнинг мақомидан ҳам, у Хитойга қўшилгандан кейин
қонуний равишда расмийлаштирилган Сянган махсус маъмурий районининг
(ММР) мақомидан ҳам фарқ қилади. ММР ни ташкил қилишдан мақсад –
хорижий инвестицияларни жалб қилиш, илғор юқори ва янги технологияларни
олиб кириш, хорижий шерикларнинг бошқариш тажрибасини “қарзга олиб
туриш”, ХХР фуқаролари учун қўшимча иш ўринларини яратиш, ходимлар
таркибининг сифати ва хўжалик юритиш даражасини ошириш бўлиб
ҳисобланади.
Хитойда ММР ларнинг ривожланишини 3 та босқичга ажратиш қабул
қилинган. Биринчи босқичда (5-7 йил) ишлаб чиқариш, муҳандислик,
транспорт, ижтимоий ва бошқа инфратузилмалар шакллантирилади, хорижий
капитал, техника ва технологиялар жалб қилинади, бошқариш кўникмалари
ҳосил қилинади, ташқи иқтисодий алоқалар йўлга қўйилади. Иккинчи босқич
(худди шундай давомийликдаги) иқтисодий ривожланишнинг ташқи
йўналтирилган моделига, иқтисодий тузилмада савдо ва ихзматлар соҳасининг
катта солиштирма оғирлигидан саноат ва ташқи иқтисодий фаолиятнинг
устиворлигига ўтиш билан боғланади, шу билан биргаликда анъанавий
фаолият тармоқларида илғор технологияларни қўллашнинг ўсиши ва
уларнинг
модернизацияланиши
кузатилади,
50-60%
инвестицияларни
хорижий капитал ҳисобига амалга ошириш, экспортнинг улушини эса умумий
ишлаб чиқаришдан 70% гача етказиш мақсад қилиб қўйилади. Учинчи босқич
етилган фаза бўлиб ҳисобланади, у анъанавий ишлаб чиқариш тармоқларини
реконструкциялаш, илмталаб ва юқори технологияли тармоқлар улушининг
катта бўлиши билан тавсифланади. Шундай қилиб, иқтисодий тизимни 20 йил
давомида ислоҳ қилиш натижасида Хитойда ММР нинг хорижий
инвестицияларни жалб қилиш учун қулай бўлган нисбатан мукаммал режим
шаклланган. ХХР да ММР ларнинг ўзига хос ривожланишига Шэньчжэнь
махсус иқтисодий зонаси мисол бўлиб хизмат қила олади, у 1980 йил августда,
“Гуандун провинциясида махсус иқтисодий зоналарни тартибга солиш
тўғрисида” ги Қонун қабул қилингандан кейин расмий мақомга эга бўлган ва
20 йиллик иқтисодий ривожланиш давомида мамлакатнинг ҳатто Пекин,
Тяньцзинь, Шаньдун, Шанхай, Фуцзянь и Гуандун каби энг йирик иқтисодий
марказларидан ҳам анчагина ўзиб кетган. 327,5 кв км майдонни ва
материкдаги Хитойдан ажратиб олиш билан Гонконгнинг бир қисмини
эгаллаган Шэньчжэнь ММР энг тез ривожланаётган зона бўлиб ҳисобланади.
Масалан, 1980–2001 йилларда унинг ЯИМ нинг ўсиши 29,5% ни, саноат
маҳсулотинингг ўсиши – 45% ни ва ташқи савдонинг ўсиши – 39% ни ташкил
қилган, бу даврда хорижий инвестицияларнинг ҳар йиллик реал ўсиши эса
28% даражасида бўлган. Шу сабабли кейинги 9 йил давомида шаҳар ташқи
савдо ҳажмлари бўйича мамлакатда биринчи, саноат маҳсулотларини ишлаб
чиқариш бўйича – иккинчи, маҳаллий бюджетга даромад келтириш ва реал
хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича учинчи ўринни эгаллаб
турибди. Бу ерда иккиламчи ва учламчи саноат ишлаб чиқариши устиворлик
қилади, хусусан, 2000 йилда бирламчи, иккиламчи ва учламчи секторларнинг
нисбати 0,9 : 52,6 : 46,5 ни, ушбу секторларга хорижий инвестицияларнинг
нисбати эса – 0,2 : 63,3 : 36,5 ни ташкил қилади.
Бугунги кунда Хитойдаги ЭИЗ лар қуйидаги ажралиб турувчи чизгиларнинг
борлиги билан тавсифланади: юқори ва янги технологиялар зоналари ёки
Америкадаги технопаркларнинг аналоглари, уларнинг улушига миллий ЯИМ
нинг 4% и ва экспорт ва импортнинг жамланма қийматининг 10%и тўғри
келади, улар замонавий иқтисодий иқтисодиёт учун стратегик аҳамиятга эга.
1991 йилдан буён уларнинг асосий кўрсаткичлари ҳар йили ўртача 40% га
ўсганлиги
факти
уларнинг
ХХР
да
иқтисодий
тузилмаларни
оптималлаштириш фонида юқори ва янги технологияларни ривожлантиришда
асосий ҳаракатлантирувчи кучга айланганидан далолат беради. Натижада 2003
йилда улар шиддат билан ривожланишда давом этган ва мамлакатга биринчи
марта 2 трлн юанидан ошиқ (240 млрд доллар) даромад келтирган, бу олдинги
йилнинг
худди
шу
кўрсаткичидан
32%
га
ошиқ
бўлган.
Бунда
«Чжунгуаньцунь» илмий-техник ўзлаштиришнинг Пекин зонаси ва янги ва
юқори технологияларни ўзлаштиришнинг Шанхай зонасида жойлашган
юқори
технологияли
корхоналарнинг
маҳсулотини сотишдан
келган
даромадлар 150 млрд юанидан (18 млрд доллар) ошиқ бўлган.
Шундай қилиб, ҳар хил типдаги ЭИЗ ларни яратиш асосидаги ҳудудий-
иқтисодий очиқликнинг Хитой модели ўта реалистик бўлиб ҳисобланади ва
бозор иқтисодиётига нисбатан оғриқсиз ўтиш, халқаро меҳнат тақсимоти
тизимига ва мамлакатлар ва минтақаларнинг ташқи иқтисодий тизимига
босқичма-босқич кириш имконини беради.
Хитой қукумати кучли эркин иқтисодий зоналарни ташкил этар эканг эркин
иқтисодий зоналар ривожланишининг стратегах йўналишларини белгилаб
берди, улар олдига аниқ мақсад ва вазифаларни қўйди ва уларни амалга
оширди.
Бу мақсад ва вазифаларнинг асосийлари қуйидагилардан иборат:
Биринчидан,
эркин
иқтисодий
зоналар
замонавий
иқтисодий
муносабатларни барқарорлаштириш ва Хитой ташқи иқтисодий сиёсатининг
устувор йўналишларидан бири - " ташқи дунё учун очиш" тамойилини ҳаётга
татбиқ этишга ёрдам берди;
Иккинчидан, эркин иқтисодий зоналар сиёсий ва иқтисодий томонидан,
барча мамлакатлар билан савдо-иқтисодий муносабатларнинг сезиларли
даражада ўсишига кучли туртки бўлди ва ''Хитой социалистик бозор
иқтисодиёти - жаҳсн иқтисодиёти" занжирида ўзига хос муҳим халқага
айланди.
Учинчидан, хорижий инвесторлар учун очиқ ҳисобланган эркин иқтисодий
зоналар нафақат, юқорида қайд этилган ҳудудлар, балки Марказий, Шимолий
— Ғарбий ва Жанубий — Ғарбий районларга хорижий инвестицияларни,
замонавий технология ва ускуналарни жалб этиш билан боғлиқ ташқи
иқтисодий сиёсатнинг муҳим йўналишини амалга оширишда катта роль
ўйнади.
Тўртинчидан, эркин иқтисодий зоналар ривожланган мамлакатлар каби
фан ва техниканинг энг янги натижаларидан, юқори ва унумли меҳнатдан,
замонавии ишлаб чиқариш муносабатларидан, хўжалик юритишнинг янги
шаклларидан фойдаланадиган ўзига хос лабаратория вазифасини бажарди.
Бешинчидан,
эркин
иқтисодий
зоналар
қулай
геоиқтисодий
жойлашувидан, бой табиий — иқтисодий ресурсларидан, шу ҳудудда
нстиқомат
қилаётган
ахолининг
малакали
меҳнатидан
самарали
фойдаланиши, шунингдек, хорижий инвестицияларни кенг миқёсда жалб
этиши шароитида қисқа муддатларда юқори иқтисодий ривожланиш
суръатларига, ушбу ҳудудда истиқомат қилаётган ахолининг фаровонлигини
муттасил ошириб боришга эришдилар.
Олтинчидан, эркин иқтисодий зоналар
Хитойнинг қолоқ
худудлари
учун ижобий намуна, ички мзшаффақиятларни кўрсатувчи ўзига хос витрина,
шунингдек, Хитой иқтисодиётини олдинга етакловчи локомотив вазифасини
бажардилар;
Еттинчидан, хорижий инвесторлар учун очиқ бўлган эрюш иқтисодий
зоналар экспортга йўналтирилган саноат ишлаб чпқариш турлари барпо
этиладиган худуд ҳисобланади. Мазкур корхоналар маҳсулотлари Хитойнинг
барқарор халқаро савдосини кенгайтириш, унинг жаҳон иқтисодиётидаги
мавқени мустаҳкамлаш билан боғлиқ муаммоларни хал этишга ёрдам берди;
Хитой ҳукумати эркин иқтисодий зоналар учун ушбу ва бошқа шунга
ўхшаш мураккаб вазнфаларни белгилаб берар экан, ушбу зоналарга ҳар
томонлама самарали ёрдам берди. Ҳукумат эркин иқтисодий зоналарнинг
муваффақиятли фаолият кўрсатиши учун қулай шароитларни барпо этишга
йўналтирилган қатор чора — тадбирларни амалга оширди.
Бу соҳада, энг аввало, қонуний ва меъёрий асосларини тартибга солиш
бўйича ишлар амалга оширилди. XX асрнинг 80-йиллар охирлари ва 90-
йиллар бошларида, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар
фаолиятини тартибга солувчи, 200 дан ортиқ қонун ва меъёрий ҳужжатлар
амал қилар эди. Бу қонунлар орасида "Хитой Халқ Республикасининг Хитой—
хорижий қўшма корхоналар тўғрисидаги Қонуни'гни (1979 йил 8 июль),
"ХХРнинг
Хитой
хорижий
қўшма
корхоналарини
солиққа
тортиш
тўғрисидаги қонуни"ни (1980 йил 10 сентябрь), "ХХРнинг иқтисодий
шартномалар тўғрисидаги Қонуни"ни (1985 йил 21 март), "ХХРнинг 100
фоизли хорижий корхоналар тўғрисидаги Қонуни"ни (1986 йил 12 апрель),
"ХХРнинг Хитой -хорижий кооператив корхоналари тўғрисидаги қонуни"ни
(1988 йил 13 апрель), "ХХРнинг Хитой ва хорижий капиталга асосланган
қўшма корхоналар тўғрисидаги қонуниггни ва бошқаларни алоҳида кўрсатиш
мумкин.
Ушбу
ҳужжатларда
хорижий
тадбиркорларнинг
ҳуқуқ
ва
мажбуриятлари, уларнинг имтиёзлари аниқ кўрсатиб берилган.
Хитой иқтисодиётига хорижий сармояларни жалб этишнинг муҳим
омиллари.Жаҳон хўжалигида глобаллашув жарёнлари кучайиб бораётган ва
миллий хўжаликларнинг жаҳон иқтисодиётига боғлиқлиги ортиб бораётган
бир шароитда, Хитойда барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашнинг муҳим
шартларидан
бири,
халқаро
иқтисодий
муносабатлардаги
бўлаётган
ўзгаришларни амалга ошириш, ХХР ташқи иқтисодий фаолиятини
эркинлаштириш
ва
мамлакатнинг
жаҳон
хужалик
тизимига
интеграциялашувини таъминлаш масалаларини ҳал этиш билан боғлиқ
эканлиги яққол кўриниб қолди.
20- асрнинг 70 — йиллари охирларидан бошлаб, Хитой очиқ иқтисодиёт
асосларини яратишга киришди, социалистик мамлакатларга йўналтирилган
бир томонлама иқтисодий алоқаларга барҳам берилди. Бу эса, мамлакатнинг
халқаро иқтисодий муносабатлар тизимига туб ўзгаришлар киритди ҳамда
иқтисодий ўсиш учун мустаҳкам пойдевор яратди.
Шуни
алоҳида
таъкидлаш
лозимки,
Хитой
иқтисодиётини
модернизациялаш, мамлакатда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифатини
жаҳон стандартлари даражасига чиқариш учун, тенг ҳуқуқлилик, ўзаро
манфаатдорлик асосида барча мамлакатлар билан савдо — иқтисодий
муносабатларини изчил кенгайтириб борди. Шу муносабат билан, Хитой
ҳукумати ташки савдо айланмасини кенгайтиришга йўналтирилган қатор чора
— тадбирларни амалга оширди. Хусусан, илғор технология ва замонавий
ускуналар импортини рағбатлантириш, бошқа мамлакатлар ва трансмиллий
банклардан қарз ва кредитлар олишга кўмаклашиш бўйича ишлар амалга
оширилди.
Давлат ўз вақтида эски анъаналардан воз кечишга эришди ва кўшма
корхоналар барпо этиш учун, хорижий инвестицияларга рухсат берди.
Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар икки шаклда: Хитой ва
хорижий мамлакат капитали асосида ҳамда юз фоизлик хорижий
инвестициялар асосида ташкил этилди. Ташки иқтисодий фаолиятни жадал
ривожлантиришга қаратилган муҳим чора —тадбирлардан бири эркин
иқтисодий зоналарнинг турли кўринишлари: алоҳида иқтисодий зоналар, очиқ
(денгиз бўйи шаҳарлари, очиқ порт шаҳарлари вабошқаларни) ташкил этиш
бўлди.
Бу зоналарнинг ташкил этилиши мамлакат иқтисодиётига йирик
миқдордаги хорижий инвестицияларни жалб этиш, янги иш ўрин ларини барпо
этиш, ишлаб чиқаришни янги техника ва илғор технология асосида
модернизациялаш имконини берди. Бу гадбирларнинг барчаси мамлакат
иқтисодий ривожланишига, энг аввало ташқи иқтисодий алоқаларнинг
сезиларли даражада ривожланишига олиб келди.
Хитойда халқаро савдони изчил кенгайтириш ва хорижий инвестицияларни
жалб этишнинг муҳим омили сифатида эркин иқтисодий зоналарга алоҳида
эътибор каратилади. Кейинги йилларда хорижий инвестицияларни жалб этиш
соҳасида
шу
қадар
кўп
муваффақиятларга
эришилдики,
хорижий
инвесторларга тақдим этилган имтиёзларнинг бир қисми бекор қилинди.
Масалан, 1996 йилда хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар
томонидан киритилаётганмашина, ускуналар ва материалларга бож тўловлари
қайта жорий этилди. Бироқ бу чора -тадбирларни Хитой ҳукуматининг
хорижий инвестицияларни жалб этишни чегаралашга қаратилган хатти
ҳаракатлари деб тушуниш нотўғри бўлар эди. Бу чора — тадбирлар иқтисодий
ривожланиш стратегиясининг устувор йўналишларидан келиб чиқаётган
харакатлардир.
Эркин иқтисодий зоналар ҳозирги кунда ҳам муваффақият билан
ривожланмоқда. Хитойнинг ҳозирги ижтимоий-иқтисодий ривожланишини
эркин иқтисодий зоналарсиз тасаввур этиш қийин.
Бу соҳада қонуний — меъёрий хужжатларни такомиллаштириш ишлари
давом этгирилмоқда. Масалан, экспортга маҳсулот ишлаб чиқараётган
корхоналарга солинадиган даромад солиғи 10 фоизни, эркин иқтисодий
зоналардаги корхоналарга — 15 фоизни ва бошқа ҳудудларда 30 фоизни
ташкил этади. Кўп холларда қўшма корхоналар 2-5 йилга даромад солиғидан
озод қилинганлар. Эркин иқтисодий зоналар экспорта бож тўловларидан озод
қилинган ва лицензияланмайди. Божхона нмтиёзлари тўтрисида фикр
юритадиган бўлсак, қўшма корхоналар эркин иқтисодий зоналарга олиб
кирилаётган ишлаб чиқариш мақсадидаги товарларга бож тўловлари
туламайдилар.
Умуман олганда, Хитой Халқ Республикасидаги эркин иқтисодий зоналар
учун қуйидаги хусусиятлар хос:
мамлакатнинг бошқа районларига нисбатан, бозор муносабатлари
соқасида эркинликнинг юқорилиги;
хорижий инвестицияларга таяниш;
саноат тармоқлари ривожланишига устуворлик берилиши;
ишлаб чиқаришнинг экспортга йўналтирилганлиги;
хорижий хом ашёларни кенг жалб этиш;
хорижий инвесторларга имтиёзлар ва алоҳида устунликларнинг
тақдим этилганлиги;
ишчи кучининг арзонлиги ва ортиқчалиги;
қулай географик жойлашуви.
Бу имтиёзларнинг барчаси ХХРда эркин иқтисодий зоналар шаклланишига
ва муваффақиятли фаолият кўрсатишига олиб келди.
Шундай қилиб, ХХР денгиз олди минтақасида, чет эл сармояларини жалб
этиш учун, имтиёзли тартиб ўрнатилган ҳудудларнинг ташкил этилиши,
мамлакатга зарарли омиллар таъсиридан ҳоли бўлишга катта ёрдам берди.
Биринчидан, уларнинг ўзгараётган шарт - шароитларга ўта хушёрлик
билан қараши ва тез мослашиши жиҳатидан ажралиб турадиган махсус
ҳудудларни ривожлантириш бўйича, олдиндан пухта ўйланган, узоқ муддатга
мўлжалланган стратегиясининг мавжудлиги, диққатни ўзига жалб этади.
Деярли, 10 йил мобайнида, тажриба усулида, алоҳида иқтисодий ҳудудлар
(1979 йил), махсус минтақавий шаклланиш тизими, ўзининг техник -
иқтисодий ривожланиш ҳудудларига эга бўлган очиқ шаҳарлар (80 - йиллар
ўртаси) ҳамда очиқ минтақалар (1987 йил) яратилди ва улар муайян фаолият
кўрсата бошладилар. Натижада, Хитойнинг денгиз-олди провинциялари ва
шаҳарларида қулай ташкилий муҳит шаклланган бўлиб, чет эл сармоядорлари
учун, хитой бозорига, унинг устиворлигига қараб, чиқиш йўлини танлаш
имкониятлари туғилди.
Иккинчидан, Хитой ҳукуматининг сиёсий устиворликлари шундан иборат
бўлдики, - аниқ кўзланган мақсад ишлаб чиқилган (Халқ истеъмол молларини
ишлаб чиқариш, экспорт ва юқори технологияли ишлаб чиқариш) ва чет эл
сармояларини жойлаштириш шарт- шароитлари тегишли тарзда фарқланган
бўлиб, чет эл сармоясини қабул қилувчи томон манфаатларини қанчалик аниқ
ҳисобга олса, улар, шунчалик, тез ва осон жойлаштирилди. Мамлакатнинг
нисбатан, кичик махсус иқтисодий зоналарида, шунингдек, экспортга
мўлжалланган товарлар ва юқори технологияларга асосланган ишлаб чиқариш
шакллантирилган бўлиб, техник - иқтисодий ривожланиш компакт ҳолда
жойлаштирилган зоналарида анчагина имтиёзли тартиблар ўрнатилди. Шу
билан бирга, мамлакатда ташқи иқтисодий фаолият соҳасида ҳам дадил
тажрибалар олиб борилишига имкон яратилди. Мана шу ҳудудларда амалга
оширилган ислоҳотларнинг мамлакат иқтисодиётига таъсири сезиларли
бўлди. Уларда очилган шаҳарлар ва минтақалар, нисбатан камроқ имтиёзларга
эга бўлсаларда, бироқ, уларга ўзига етарли даражада, кенг шарт - шароитлар
яратиб берилди.
Учинчидан, чет эл омонатчилари учун, зоналарнинг турига қараб, уларнинг
жойлаштириш шарт-шароитлари аниқ ва тартибли бўлиши алоҳида аҳамиятга
эгадир. Бу шарт-шароитлар (солиққа тегишли имтиёзларнинг катталиги, ер ва
биноларни ижарага бериш нархи ва муддатлари, божхона имтиёзлари ва
бошқалар) билан улар, зоналарнинг ахборот марказларида осонгина танишиб
чиқишлари мумкин.
Тўртинчидан, Хитой раҳбарияти, сармояларни қабул қилиш учун,
ҳудудлар инфратузилмасини лойиҳалаштириш ва олдиндан тайёрлаш
юзасидан катта молиявий харажатлар қилишга онгли равишда ёндошди.
Бунда, кўпроқ дотациялардан эмас, балки, молиялашнинг қайтариладиган
шакллари - давлат банкларининг имтиёзли кредитларидан фойдаланилди. (7-
10 йил муддатга, йилига 4 фоиздан тўлаш шарти билан). Хитой тижорат
банклари маблағлари ва "Хуацяо" банк капиталидан фойдаланилди. Давлат
банк муассасаларининг кредитлари, ҳудудларнинг техник - иқтисодий
жиҳатдан асослаб берилган ва аниқ ишлаб чиқарилган лойиҳалари бўйича
берилди. Кўпгина ҳудудлар 5-8 йил давомида, корхоналар фаолиятига
қатнашувчиларга, солиқ тўловларини ўз бюджетида тўплаш ҳуқуқини
бердилар. Ҳозирги вақтда, зоналарнинг кўп қисми олинган қарзлар бўйича
ҳисоб-китоб қилишни бошлаш учун етарли маблағларни жамгарди.
Бешинчидан, барча ҳудудлар ва алоҳида районлар тизими макроиқтисодий
даражада
(мамлакат
ҳукуматидаги
махсус
органлар,
провинциялар,
шаҳарлар), шунингдек, ҳудудларнинг ичида самарали бошқарилади. Уларнинг
ташкилий
шаклларини
турли-туманлиги
ва
бош
тамойилларига
асосланганлиги, барча ташкилий масалаларни тезкорлик билан ҳал қилишда,
сармоядорлар учун қулай бўлган восита бўлиб хизмат қилишга тайёр эканлиги
билан ажралиб туради.
Алоҳида махсус ҳудудлар ва техник иқтисодий ривожланиш зоналарининг
катта қисми, улар барпо этилган вақтдан бошлаб, чет эл капитали
иштирокидаги етарли даражада ривожланган ишлаб чиқариш мажмуаларига
айланди. Зоналарда жойлашган ва маҳсулот ишлаб чиқара бошлаган
корхоналар сони - 10тадан, (техник-иқтисодий ривожланиш зоналарида), 100
тагача (Шенчжен) тебраниб турди. Ҳозирги кунда, (2006-2008 йй.), мазкур
зоналар барқарор суръатлар билан ривожланиб бориб, Хитой ҳукуматининг бу
йўналишда амалга ошираётган ишлари самарадорлиги - ушбу махсус
зоналарга, мамлакатга жалб қилинган чет эл сармояларининг деярли 60
фоизини кириб келганлиги билан, асосланади.
Эркин иқтисодий зоналарнинг хорижий инвестициялар жалб этишдаги
ролини қуйидаги рақамлар яққол кўрсатади. 1979—2009 йилларда Хитой
иқтисодиётига бевосита хорижий инвестициялар жалб этишнинг барча
жиҳатлари бўйича дастлабки 5 та эркин иқтисодий зоналар ташкил этилган
Гуандун ва Фуцзянь провинциялари эгаллади. Ташкил этилган 10052 та
хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг 7786 таси ёки 80
фоиздан кўпроғи ушбу провинциялар ҳиссасига тўғри келди. Аммо бу соҳада
Гуандун провинцияси етакчи ўринни эгаллайди. Бу провинцияда эса
Шэньчжэнь эркин иқтисодий зонаси самарали фаолият кўрсатмоқда. Мазкур
даврда бу ерда 6634 та хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар
тузиш тўғрисидаги шартнома имзоланди (65,9 фоиз), шартномада кўрсатилган
бевосита хорижий инвестициялар ҳажми 9750 млн. долл.ни ташкил этиб (45,6
фоиз), унинг ҳақиқатда 3280 млн. доллари ўзлаштирилди (36,8 фоиз)[3].
Агар, Хитойда фаолият кўрсатаётган жами эркин иқтисодий зоналар
тўғрисида фикр юритадиган бўлсак, мамлакат иқтисодиётига жалб этилган
жами бевосита хорижий инвестицияларнинг 1979—2009 йилларда 90 фоиздан
кўпроғи улар ҳиссасига тўғри келди.
Иқтисодий ислоҳотлар асосий йўналишлари ва "очиқ эшиклар сиёсати"нинг
босқичма — босқич жорий этилиши, эркин иқтисодий зоналар ташкил
этилиши билан Хитой ташқи иқтисодий фаолияти сезиларли даражада
фаоллашди.
Кейинги йилларда ҳам эркин иқтисодий зоналар туфайли Хитой
иқтисодиётига хорижий инвестициялар жалб этиш сезиларли даражада ўсди
ва 1993 йилда ўзининг энг юқори тўққисига етди.
Мазкур
йилда
мамлакат
иқтисодиётига
жалб
этилган
хорижий
инвестициялар ҳажми 122,7 млрд.долл.га етди. 1994 йида эса ушбу кўрсаткич
81,4 млрд.долл.гача пасайди[3].
4.Хитойнинг эркин иқтисодий зоналарни ташкил этиш тажрибасидан
Ўзбекистон учун фойдаланиш имкониятлари. Хитой тажрибаси шуни
кўрсатадики, эркин иқтисодий зоналарни ташкил этишда миқдор ва
ўзлаштириш майдони бўйича гигантоманияга йўл қўйиб бўлмайди.
Шунингдек, эркин иқтисодий зоналарнинг тез муддатларда самара бериши ва
валюта даромадлари келтиришининг нореал эканлигини англаш, хорижий
технологияларни жалб этиш ва бошқариш қобилияти ва тажрибасини эгаллаш
муҳим аҳамиятга эга. Хорижий ва маҳаллий инвесторларга имтиёзлар тақдим
этишг солиққа тортиш масалаларини тартибга сблувчи қонуний — меъёрий
асосни ишлаб чиқиш бўйича ишларни бажариш зарур.
Бундай ҳолатда Ўзбекистон Республикасида ихчам эркин иқтисодий
зоналар барпо этиш мақсадга мувофиқ. Бундай эркин иқтисодий зоналарда
қисқа муддатларда ва унчалик йирик бўлмаган харажатлар эвазига зарурий
инфратузилмани таъминлаш ва имтиёзли божхона тартибини таъминлаш
мумкин. Хитой тажрибаси шуни кўрсатадики, эркин иқтисодий зоналар
жоилашган ўрнини танлашда уларнинг халқаро ишбилармонлик марказларига
ва бозорларга яқинлиги, инфратузилма муассасаларининг мавжудлиги,
моддий — техника базаси билан таъминланганлиги ва бошқа омилларни
биринчи навбатда ҳисобга олиш лозим.
Шу омилларни ҳисобга олган ҳолда мутахассислар Тошкент, Самарқанд,
Бухоро халқаро аэропортлари ва Термиз портида эркин иқтисодий зоналар
ташкил этиш, шунингдек, Тошкентда экспортга мўлжалланган ва йирик
молиявий ва моддий харажатларни талаб қилмайдиган эркин иқтисодий
зоналар ташкил этишнинг мақсадга мувофиқлигини таъкидлмоқдалар.
Хитойда муваффақиятли фаолият кўрсатаётган энг муҳим эркин иқтисодий
зоналар
шаклларидан
бири
—
технопарклардир.
Эркин
иқтисодий
зоналарнинг мазкур шакли Ўзбекистон учун ҳам истиқболли исобланади.
Бунинг бир қатор сабаблари мавжуд:
Биринчидан, технопарклар илмий ишланмаларнинг ишлаб чиқаришга
жорий этилишини жадаллаштириш мақсадйда йирик илмий ва ўқув
марказлари ҳудудларида ташкил этилади. Бунинг учун эса улар нафақат
замонавий лабораториялар, лаборатория ускуналари, балки саноат шароитида
уникал приборлар, машина ва ускуналар тайёрлаш учун мини заводлар билан
таъминланадилар.
Айни вақтда лаборатория ва мини заводлар шароитида замонавий
технологияларнинг ишлаб чиқаришга жорий этиш муаммолари хал этилади.
Бу йўналишда юқори фан —техника салоҳиятига эга бўлган Тошкент
шахридаги талабалар ва академиклар шахарчаси энг мувофиқ келади.
Иккинчидан, технопарклар мустақил Ўзбекистон Республикаси учун
илмталаб саноат тармоқлари, электродвигателлар, мураккаб маиший хизмат
махсулотлари ишлаб чиқаришнинг асоси сифатида ташкил этилади. Бундай
технопарклар учун "Узэлектроаппарат" илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси,
Қуёш физикаси, Фотон, Алгоритм, Совпластитал қўшма корхонаси ва
бошқалар база бўлиб хизмат қилади.
Хитой Халқ Республиксининг эркин иқтисодий зоналар ташкил этиш
соҳасидаги тажрибасининг яна бир эътиборга лойиқ жиҳати — эркин чегара
савдоси зонасидир. Ўзбекистон Республикасининг бошқа чегарадош
мамлакатлар билан кесишган ҳудудларида эркин чегара савдо зонасини
ташкил этиш мамлакатлар ўртасидаги интеграцион алоқаларни кучайтириш
билан бирга мамлакатимиз ташқи савдосини сезиларли даражада ошириш
имкониятини беради. Эркин иқтисодий зоналарнинг бундай шаклларини
ривожлантириш учун Андижон ва Ўш вилоятлари, Тошкент ва Чимкент
вилоятлари кесишган ҳудудда, шунингдек туманлар даражасида Сариосиё ва
Регар (Тожикистон), Тошкент ва Сариёғоч (Қозоғистон), Таллимаржон ва
Кирикичи 'Туркманистон), Қоракўл ва Чоржў (Туркманистон) ва бошқа
туманларида зарурии шарт—шароитларни яратиш орқали чегара савдосини
ривожлантириш мумкин.
Албатта, мазкур эркин иқтисодий зоналарни барпо этишга кўплаб омиллар
таъсир кўрсатади, аммо ушбу йўналиш истиқболли соҳа сифатида сақланиб
қолади.
Хитой Халқ Республикасининг туризм соҳасидаги тажрибаси хам эътиборга
лойиқ. Халкаро туризм зоналари Хитойга йирик валюта даромадларини
келтирувчи муҳим манба ҳисболанади. Ўзбекистонда эса халқаро туризм
зоналарини Самарқандда, Бухорода, Хивада, Фарғона вилоятининг қатор
шахарларида, шунингдек, Тошкент шахри ва Тошкент вилоятида жадал
суръатларда ривожлантириш мақсадга мувофиқ. Бу эса ўз навбатида
мамлакатимизни йирик валюта маблағлари билан таъминлаши ва бандлик
муаммосини хал этишга ижобий таъсир кўрсатиши мумкин. Мустақиллик
йилларида туризм соҳасини ривожлантириш бўйича бир қатор ижобий ишлар
амалга оширилганлигини таъкидлаш лозим.
Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг «Туризм тўгрисида»ги қонуни,
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Махкамасининг
«Туристик
ташкилотларни ташкил этинши такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори,
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
«Буюк
Ипак
йўлини
ривожлантириш ва халкаро туризм инфратузилмасини такомиллаштириш
тўғрисида»ги
Фармони
қабул
қилинди.
Ўзбекистонда
туризм
ривожланишининг 2005 йилгача бўлган дастури ишлаб чиқилди.
Бир сўз билан айтганда, республикамизда туризм ривожланишининг
ташкилий —ҳуқуқий асослари яратилди. Туризм соҳасида фаолият
кўрсатаётган корхона ва ташкилотларга турли хил имтиёзлар берилди. Бу
сохада хусусий мулкка асосланган корхона ва ташкилотлар фаолият кўрсата
бошлади. Хорижий ҳамкорлар билан алоқалар йўлга қўйилмоқда ва
мустахкамланмокда. Натижада туристлар алмашуви, меҳмонхоналар ва бошқа
туристик объектларни қуриш ва ишга тушириш, кадрлар тайёрлаш ва
малакасини ошириш бўйича хорижий мамлакатлар билан қатор шартномалар
имзоланди. Республика бўйича асосий туристик зоналар — Тошкент,
Самарканд, Бухоро ва Хива хамда бошқа истиқболли туристик марказларни ўз
ичига олувчи 200 га яқин маршрутлар ишлаб чиқилди.
Юқоридаги чора — тадбирларнинг натижаси ўлароқ туризм бутунги кунда
асосан ўз маблағлари ва хорижий инвестициялар жалб этиш ҳисобига фаолият
кўрсатаётган иқтисодий тармоқларидан бирига айланди.
Шундай қилиб, Ўзбекистон Реснубликасида эркин иқтисодий зоналарнинг
алоҳида ихчам шаклларини барпо этиш учун зарурий шарт — шароитлар
мавжуд. Шу билан бирга бундай зоналарни Хитой Халқ Республикасидаги
сингари йирик миқёсда ташкил этиш масаласи кескин эмас.
Яна шуни таъкидлаш лозимки, Хитойнинг эркин иқтисодий зоналар ташкил
этиш тажрибасидан Ўзбекистонда тўғридан тўғри фойдаланиш мақсадга
мувофиқ эмас. Гап шундаки, Хитой Халқ Республикасида эркин иқтисодий
зоналарнинг муваффақиятли ривожлаяиши бир қатор омиллар билан
тушунтирилади. Бу омиллар қуйидагилардан иборат:
—Хитойнинг Шимолий — Шарқий, Шарқий ва Жанубий — Шарқий
районларида ташкил этилган эркин иқтисодий зоналарнинг денгиз йўлларига
чиқиш нуқтаи назардан геоиқтисодий жиҳатдан қулай жойлашганлиги ва нинг
жойлашганлиги;
—ХХРнинг эркин иқтисодий зоналарида ишлаб чиқарилаётган товар ва
хизматларнинг асосий истеъмолчиларга яқин эканлиги ва Хитой учун энг
замонавий техника ва технологиялар етказиб берувчи мамлакатларнинг
географик жиҳатдан яқинлиги;
—Хитой Халқ Республикасининг ажралмас қисми ҳисобланган ва молиявий
— иқтисодий жиҳатдан қудратли Тайвань, Макао, Гонконг давлатларининг
мавжудлиги. Бу мамлакатлар ХХРдаги иқтисодий ислоҳотларнинг бошланғич
босқичидаёқ Хитой иқтисодиётига инвестицияларни амалга ошириш учун
йирик миқдордаги бўш капитал маблағларига эга эдилар;
—Малайзия, Индонезия, Филиппин ва Жанубий — Шарқий Осиёнинг
бошқа янги индўстриал мамлакатларида асли хитойлик бўлган аҳоли
қатламининг юқори улушга эга эканлиги. Бу аҳоли қатлами юқорида номлари
келтирилган мамлакатлар молиявий — иқтисодий ҳаётига сезиларли таъсир
курсатган ва йирик капиталга эга бўлган кишилардир ва бошқалар.
Ўзбекистон
Республикаси
тўғрисида
фикр
юритадиган
бўлсак,
республикамиз худди бошқа Марказий Осиё мамлакатлари сингари объектив
ва субъектив сабабларга кўра эркин иқтисодий зоналарни устун даражада
ривожлантириш учун Хитой Халқ Республикасига хос бўлган имкониятларга
эга эмас. Бу, энг аввало, мамлакатимизда йирик денгиз портларининг мавжуд
эмаслиги билан боғлиқ.
Хитойда эркин иқтисодий зоналар иқтисодий ислоҳотлар ва "очиқ эшиклар
сиёсатининг" бошланғич даврида — 1981 — 1982 йилларда пайдо бўлди ва
мамлакатда барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашга, ташқи иқтисодий
фаолиятни эркинлаштириш жараёнларига, Хитойнинг жаҳон хўжалиги
тизимига интеграциялашувига ҳамда 2001 йилнинг охирида Бутунжаҳон
Савдо Ташкилотига аъзо бўлишига кучли таъсир кўрсатди.
Шу сабабли Хитойда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар ва "очиқ
эшиклар сиёсати"га ҳамда эркин иқтисодий зоналар ташкил этиш тажрибасига
жаҳонннинг кўплаб мамлакатлари томонидан қизиқиш билдирилмоқда.
Шу жумладан, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатларида, хусусан,
Ўзбекистонда ҳам ушбу тажрибани ўрганишга ва эркин иқтисодий зоналар
ташкил этиш бўйича Хитой тажрибасидан мамлакатимизда фойдаланиш
йўналишларини асослашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Шу билан бирга Ўзбекистон Республикасида эркин иқтисодий зоналар
ташкил этиш бўйича аниқ чора — тадбирлар амалга оширилди. Хусусан, 1996
йилда "Эркин иқтисодий зоналар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг
қонуни қабул қилинди. Ушбу қонунга мувофиқ мамлакатимизда эркин савдо,
эркин жспорт — ишлаб чиқариш ва технологик зоналар ташкил этиш кўзда
тутилган. Бу зоналарни ташкил этишда хорижий мамлакатлар, шу жумладан
Хитой Халқ Республикаси тажрибасини ҳисобга олиш ва уларнинг ижобий
жихатларидан самарали фойдаланиш назарда тутилган. Мазкур қонунга
мувофиқ, Узбекистон Республикасида эркин иқтисодий зоналар барпо этилган
тақдирда улар олдига аниқ мақсад — жахон бозорида рақобатбардош экспорт
махсулотларини ишлаб чиқарувчи технологияларни ривожлантириш мақсади
қўйилади. Бундай ёндашув Хитой ва бошқа хорижий мамлакатлар
тажрибасида ўз самарадорлигини кўрсатди.
Экспорт ишлаб чиқаришини ривожлантириш эса энг янги технологиялар ва
жахон сифат стандартларига эришишни тақозо этади. Экспорт ишлаб
чиқаришини ривожлантириш қуйидагиларга имкон беради:
—жахон бозоридаги кучли рақобат, ички номунатосибликларни бартараф
этиш ва фойданилаётган захираларни излаб топиш зарурияти туфайли
иқтисодиётни барча бўғинларида бошқариш сифати яхшиланади;
—экспортни барқарор ўстириш орқали узоқ муддатли барқарор иқтисодий
ўсиш таъминланади;
— кўп сонли иш ўринлари яратилади, чунки иш кучининг арзолиги туфайли
ташқи
бозорда
меҳнат
сиғими
юқори
бўлган
маҳсулотларнинг
рақобатбардошлиги юқорироқ бўлади;
—бозор сиғимининг катталиги эвазига миқёс самарасининг юқори бўлиши
таъминланади, бу эса чуқурроқ ихтисослашув ва шу орқали жахон хўжалигида
муносиб ўрин эгаллашга имкон беради;
—технологик ривожланиш жадаллашади ва "инсон капитали" нинг сифати
ошади, чунки вақт ўтиши билан жахон бозорининг қаттиқ талаблари
таъсирида экспортерлар технологиялар, лойиҳалаштириш, сифатни бошқариш
ва назорат қилиш, йшлаб чиқаришни ташкил этиш ва менежмент соҳасида
кўпроқ билимга эга бўлиб борадилар;
—бевосита хорижий инвестициялар ҳажми ошадиг негаки, инвесторлар
мамлакатларнинг тўлов қобилияти, айниқса, эспорт тушумлари миқдорига
қараб тегишли қарорлар қабул қиладилар;
—хорижий ускуналарни импорт асосида сотиб олиш учун хорижий
валюталар тушуми ортади ва ҳоказо.
Табиийки, эркин иқтисодий зоналарни барпо этиш орқали экспортни
ривожлантирйш Узбекистон Республикасида ишлаб чиқариш умумий
даражасининг ошишига олиб келади. Бу, айниқса, хорижий экспортер
фирмалар билан ҳамкорликда ишлаётган корхоналар учун қулай шарт —
шароитлар яратади.
Умуман олганда, экспорт ишлаб чиқаришини ривожлантирйш Узбекистон
Республикаси Президентининг Вазирлар Маҳкамаси йиғилишида сўзлаган
маърузасида қўйган вазифаларини, хусусан, "иқтисодиётда таркибий
ўзгаришларни амалга оширишни янада чуқурлаштириш ва инвестицияларни,
шу жумладан, хорижий инвестицияларни кенг миқёсда жалб этиш", "янги
тармоқлар ва ишлаб чиқариш турларини барпо этиш", "экспортга
йўналтирилган ишлаб чиқариш турларини ривожлантирйш", ва "маҳаллий хом
ашё асосида импорт ўрнини босувчи ишлаб чиқариш турларини ташкил
этиш"вазифаларини ҳал этишга ижобий таъсир кўрсатади.
Буларнинг барчасини ҳисобга олган ҳолда, шунингдек, Узбекистон
иқтисодиётининг ҳозирги қолатини таҳлил қилиш асосида эркин иқтисодий
зоналарнинг республикамизга мувофиқ келадиган шаклларини танлаш бу
соҳадаги энг муҳим йуналишлардан ҳисобланади. Эркин иқтисодий
зоналарнинг ҳажми туғрисидаги масала ҳам жиддий масалалардан саналади.
Шу нуқтаи назардан эркин иқтисодий зоналарнинг тур.ш шаклларини
ташкил этиш соҳасида Хитой тажрибаси самарали ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси орасидаги савдо-
иқтисодий, молиявий ва инвестицион ҳамкорликни кенгайтириш ва бу бўйича
ҳукуматлараро комиссия тузиш, икки томонлама солиқ солишга йўл
қўймаслик ва божхона ишларида ўзаро кўмаклашиш юзасидан техник-
иқтисодий ҳамкорликни йўлга қўйиш каби муҳим ҳужжатлар имзоланган.
2018 йил якунларига кўра икки мамлакат ўртасида товар айланмаси 1,3 млрд.
АҚШ долларига етди (2017 йилга нисбатан 43 фоиз ортди), шу жумладан,
экспорт 257,4 млн. АҚШ долларини, импорт 1.040 млн. АҚШ долларини
ташкил қилди.
Экспорт таркибини асосан пахта толаси, кимёвий маҳсулотлар, рангли
металлар,
энергия
манбаалари,
машина
ва
ускуналар,
озиқ-овқат
маҳсулотлари, хизматлар ва бошқалар ташкил этади. Импорт таркибини эса
кимёвий маҳсулотлар, қора металл, машина ва ускуналар, озиқ-овқат
маҳсулотлари, хизматлар ва бошқалар ташкил қилади.
Бугунги кунда икки мамлакат ўртасида инвестицион соҳадаги ҳамкорлик
ҳам ривожланиб бормоқда. Хусусан, икки мамлакат ўртасида имзоланган
шартномаларга асосан Ўзбекистонга жами 1,5 млрд. АҚШ доллари миқдорида
Хитой инвестицияларини жалб қилиш назарда тутилган. Ушбу маблағлар
нефт-газ ва кимё тармоғи, коммунал хўжалик, мелиорация ва ирригация,
электротехника саноати, телекоммуникация, ижтимоий соҳада лойиҳаларни
амалга оширишга, шунингдек кичик ва хусусий бизнесни ривожлантиришга
йўналтирилмоқда.
Ўзбекистон ҳудудида иш олиб бораётган Хитой капитали иштирокидаги
корхоналар сони 2018 йил якунида 140 тага етди. Бу компаниялар
инвестицияларининг умумий ҳажми 30 млн. АҚШ долларини ташкил қилди.
Шунингдек, Хитой компанияларининг 26 та ваколатхоналари фаолият
кўрсатмоқда. Улар асосан енгил ва тўқимачилик саноати, қишлоқ хўжалик
маҳсулотларини
қайта
ишлаш,
ахборот
технологиялари
соҳаларига
ихтисослашган.
ХХР компаниялари билан инвестицион ҳамкорликнинг муҳим йўналиши
ҳисобланган нефт-газ секторини алоҳида қайд этиш лозим. Бу борада 2005
йилда «Ўзбекнефтегаз» компанияси ва Хитой миллий нефт-газ корпорацияси
(CNPC) ўртасида тўғридан-тўғри инвестициялар киритиш бўйича ҳажми
тахминан 600 млн. доллар бўлган қўшма корхона ташкил этиш тўғрисида
битим имзоланди. 2006 йилда Ўзбекистонда Хитой капиталининг улуши 100
фоиз бўлган «CNPC Silk Road» шўъба компанияси ташкил этилиб, у ҳозирги
вақтда
Ўзбекистондаги
Бухоро-Хива,
Фарғона
ва
Устюрт
нефт-газ
минтақаларида бешта инвестицион блокда геология-қидирув ишларини
амалга оширишга киришди. Бунда Хитой корпорацияси Ўзбекистондаги
геология-қидирув ишларига 5 йил мобайнида 208,5 млн. АҚШ доллари
миқдорида маблағ инвестиция қилади.
Муҳим лойиҳалардан ҳисобланган Буюк ипак йўлини тиклаш стратегияси
доирасида Ўзбекистон - Қирғизистон - Хитой темир йўлини қуриш ва
автомобиль магистралини қайта таьмирлаш лойиҳаси яхши имкониятларга
эга.
Транзит имкониятларини рўёбга чиқариш истиқболлари ҳам Хитой -
Қирғизистон - Ўзбекистон темир йўли (Қошғар - Иркиштам - Ўш - Андижон -
Тошкент) магистрали лойиҳасини амалга ошириш билан боғлиқ. Лойиҳанинг
дастлабки қиймати 1,2-1,5 млрд. АҚШ долларни ташкил этади (бу маблағлар
донорлардан олинади). Темир йўл магистрали Жануби-шарқий Осиёни
Европа, Яқин Шарқ ва Форс кўрфази мамлакатлари билан боғлайди. Лойиҳа
амалга оширилса, Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг қитъа транзитидаги мавқеи
ортади, чунки мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, дастлабки
босқичнинг ўзида ташиладиган юклар ҳажми йилига 5 млн. тоннани,
кейинчалик эса ушбу кўрсаткич 17-20 млн. тоннани ташкил этиши мумкин.
Ушбу
йўл
юкларни
транспортда
ташиш
вақти
ва
масофасини
фойдаланилаётган йўлларга нисбатан 7-8 кун ва 900 км.га камайтириш
имконини беради.
Бундан ташқари, Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон автомобиль йўлини
реконструкция қилиш ишлари олиб борилмоқда. Бу лойиҳа Қошғар -
Иркештам - Саритош - Ўш - Андижон - Тошкент маршрути бўйлаб катта
ҳудудни ўз ичига олади. Бу ерда йўлнинг 450 км. Ўзбекистон ҳудуди орқали
ўтади. Мазкур лойиҳани амалга ошириш ХХР ва Марказий Осиё
мамлакатларига замонавий магистрал автомобиль йўлига эга бўлиш имконини
беради. Бу йўл ХХРнинг жанубий маршрути (Хитой - Марказий Осиё - Эрон -
Туркия - Европа) ҳисобланади. Бироқ ушбу лойиҳаларни амалга ошириш учун
йўлнинг Қирғизистон ҳудуди орқали ўтувчи қисмини реконструкция қилишга
маблағлар тақчиллиги муаммоси мавжуд.
Умуман, Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги икки томонлама иқтисодий
ҳамкорлик кенг доирадаги масалаларни қамраб олиб, ўзаро манфаатли
алоқаларга
асосланган.
ХХР
билан
икки
томонлама
ҳамкорликни
ривожлантириш Ўзбекистон учун халқ хўжалигининг замонавий тузилмалари
барпо этилишига, дунё бозорларига элтувчи йўлларни қурилишига ва
мамлакат транзит салоҳиятини кучайтиришга ҳамда жаҳон иқтисодий
муносабатлар
тизими
билан
интеграцион
алоқаларини
янада
чуқурлаштиришга имконият яратади.