ЕР ҚАЗИШ ИШЛАРИ ТЕХНОЛОГИЯСИ

Time

Yuklangan vaqt

2025-11-08

Downloads

Yuklab olishlar soni

0

Pages

Sahifalar soni

12

File size

Fayl hajmi

271,0 KB


ЕР ҚАЗИШ ИШЛАРИ ТЕХНОЛОГИЯСИ
Мавзу режаси:
  1. Грунтларнинг қурилиш хоссалари
  2. Ер ишларини бажариш усуллари, ер иншоотининг турлари
  3. Эксковаторларда ер ишларини бажариш технологияси
  4. Грунтни зичлаш ишлари технологияси
  5. Совуқ иқлим шароитида ер ишларини бажаришдаги асосий хусусиятлар
Грунтларни  қазиш,  кўчириш,  тўшаш,  зичлаш  ва  ер  иншоотларини
безаш билан боғлиқ барча ишлабчиқариш жараёнлари ер ишлари номи билан
юритилади.  Ер  ишлари  саноат,  аҳоли,  йўл  ва  гидротехника  иншоотлари
қурилишида бажарилади. Жами қурилиш-монтаж ишлари нархининг 10-12%,
меҳнат харажати сарфининг 20-22% миқдори ер ишлари зиммасига тўғри
келади.
Ер юзида, ичида грунтдан қурилган иншоотларга ер иншоотлари деб
аталади.  Улар  фойдаланиш  муддати  ва  тавсияси  бўйича  доимий  ва
вақтинчалик  фойдаланиладиган  ер  иншоотларига  бўлинади.  Доимий  ер
иншоотларига-каналлар,  йўллар,  гидротехник  иншоотлар,  ертула  учун
қазилган котловонлар; вақтинчалик ер иншоотларига-котлован ва траншеялар
(бино пойдевори қурилгач, улар кайта қумилади) мисол бўла олади.
Ер иншоотлари ер юзи сатҳига нисбатан жойлашишига қараб қазиш
билан ҳосил қилинган (котлавон траншея) ва грунтни тўкиш билан ҳосил
қилинган (дамба, отвал) иншоотларга бўлинади.
Logotip
ЕР ҚАЗИШ ИШЛАРИ ТЕХНОЛОГИЯСИ Мавзу режаси: 1. Грунтларнинг қурилиш хоссалари 2. Ер ишларини бажариш усуллари, ер иншоотининг турлари 3. Эксковаторларда ер ишларини бажариш технологияси 4. Грунтни зичлаш ишлари технологияси 5. Совуқ иқлим шароитида ер ишларини бажаришдаги асосий хусусиятлар Грунтларни қазиш, кўчириш, тўшаш, зичлаш ва ер иншоотларини безаш билан боғлиқ барча ишлабчиқариш жараёнлари ер ишлари номи билан юритилади. Ер ишлари саноат, аҳоли, йўл ва гидротехника иншоотлари қурилишида бажарилади. Жами қурилиш-монтаж ишлари нархининг 10-12%, меҳнат харажати сарфининг 20-22% миқдори ер ишлари зиммасига тўғри келади. Ер юзида, ичида грунтдан қурилган иншоотларга ер иншоотлари деб аталади. Улар фойдаланиш муддати ва тавсияси бўйича доимий ва вақтинчалик фойдаланиладиган ер иншоотларига бўлинади. Доимий ер иншоотларига-каналлар, йўллар, гидротехник иншоотлар, ертула учун қазилган котловонлар; вақтинчалик ер иншоотларига-котлован ва траншеялар (бино пойдевори қурилгач, улар кайта қумилади) мисол бўла олади. Ер иншоотлари ер юзи сатҳига нисбатан жойлашишига қараб қазиш билан ҳосил қилинган (котлавон траншея) ва грунтни тўкиш билан ҳосил қилинган (дамба, отвал) иншоотларга бўлинади.
Қазилган ер иншоотининг эни унинг узунлигини 1/10 қисмидан катта
бўлса котлавон акс холда траншея деб аталади. Котлавон ва траншеялар
вертикал деворлар, қия деворлар, таг, ёндеворларга эга (1-расм).
Ер иншоотларига уларнинг ён деворлари устиворлигини таъминлашдек
бош  талаб  қўйилади.  Бу  ер  қазиш  ишларини  бажарганда  грунтларнинг
қурилиш хоссаларини ҳисобга олишни талаб этади. Грунтларнинг қурилиш
хоссалари билан танишамиз.
Грунтлар қумли ёки лойсимон бўлиши мумкин. Уз навбатида қумли
грунтлар шағал аралашган йирик донали, ўрта йирикликдаги, майда донали,
майин, чангсимон қумларга бўлинади. Лойсимон грунтлар эса қумоқ, қумлоқ
ва лой кўринишида бўлишлари мумкин.
Маълумки  грунт  таркибида  лойсимон  зарралар  қанчалик  кўп  бўлса
грунтнинг ёпишқоқлиги ошади. Лойда лойсимон зарралар қумоқ ёки 
1- расм. Ер иншоотларининг ҳарактерли кесимлари.
I. Чуқурнинг кўндаланг кесими:
а-  тўғри  бурчак  кесимли  траншея;  б-  трапеция  кўринишидаги  котлован
(траншея);
Logotip
Қазилган ер иншоотининг эни унинг узунлигини 1/10 қисмидан катта бўлса котлавон акс холда траншея деб аталади. Котлавон ва траншеялар вертикал деворлар, қия деворлар, таг, ёндеворларга эга (1-расм). Ер иншоотларига уларнинг ён деворлари устиворлигини таъминлашдек бош талаб қўйилади. Бу ер қазиш ишларини бажарганда грунтларнинг қурилиш хоссаларини ҳисобга олишни талаб этади. Грунтларнинг қурилиш хоссалари билан танишамиз. Грунтлар қумли ёки лойсимон бўлиши мумкин. Уз навбатида қумли грунтлар шағал аралашган йирик донали, ўрта йирикликдаги, майда донали, майин, чангсимон қумларга бўлинади. Лойсимон грунтлар эса қумоқ, қумлоқ ва лой кўринишида бўлишлари мумкин. Маълумки грунт таркибида лойсимон зарралар қанчалик кўп бўлса грунтнинг ёпишқоқлиги ошади. Лойда лойсимон зарралар қумоқ ёки 1- расм. Ер иншоотларининг ҳарактерли кесимлари. I. Чуқурнинг кўндаланг кесими: а- тўғри бурчак кесимли траншея; б- трапеция кўринишидаги котлован (траншея);
II.Ер остида қазилган иншоотлар кесими;
а) айлана; б) тўғри бурчакли.
III.Грунтдан тикланган кўтарма кесим;
IV.Қайта қумилган иншоотлар.
қумлоқка нисбатан кўпроқ бўлади. Қумли грунтларда лойсимон зарралар
деярли  йўқ.  Шунинг  учун  қумлар  боғланмайдиган,  тез  синувчан  грунт
туридир.  Қумоқ  (супесь)  кам  (ярим)  боғланган  грунт  деб  ҳисобланади.
Қумлоқ, лой боғланган ва юқори боғланган грунтлардир.
Грунтлар  таркибига  нисбатан  ҳар-хил  ҳажмий  оғирликка,  ғоваклик,
намлик, пластиклик, зичланиш, бўшалиш, фильтрлаш қобилияти каби физик
хоссаларга ва деформацияланиш, силжишга қаршилик кўрсатиш, қисилиш,
юк кўтариш каби механик хоссаларга эга.
Грунтни  кесишдаги  қиялик  коэффициенти  кесиш  ва  қиялигининг
вертикалдан оғиш бурчагини ҳарактерловчи катталикдир.
m = H:x
бунда- m - грунтни кесишдаги қиялик коэффициенти;
Қиялик коэффициенти грунт турига ва қазиш чуқурлигига боғлиқдир.
Қуйида  қиялик  коэффициентининг  миқдорларини  грунт  тури  ва  қазиш
чуқурлигига боғлиқ равишда келтирамиз.
Қиялик коэффициентининг қийматлари
Грунтнинг номи
Қазиш чуқурлиги, м
1,5м гача
3,0м гача
5,0м гача
Қум
1:0,50
1:1,00
1:1,00
Қумоқ (супесь)
1:0,25
1:0,67
1:0,85
Қумлоқ
(суглинок)
1:0,00
1:0,50
1:0,75
Лой 
1:0,00
1:0,25
1:0,50
Logotip
II.Ер остида қазилган иншоотлар кесими; а) айлана; б) тўғри бурчакли. III.Грунтдан тикланган кўтарма кесим; IV.Қайта қумилган иншоотлар. қумлоқка нисбатан кўпроқ бўлади. Қумли грунтларда лойсимон зарралар деярли йўқ. Шунинг учун қумлар боғланмайдиган, тез синувчан грунт туридир. Қумоқ (супесь) кам (ярим) боғланган грунт деб ҳисобланади. Қумлоқ, лой боғланган ва юқори боғланган грунтлардир. Грунтлар таркибига нисбатан ҳар-хил ҳажмий оғирликка, ғоваклик, намлик, пластиклик, зичланиш, бўшалиш, фильтрлаш қобилияти каби физик хоссаларга ва деформацияланиш, силжишга қаршилик кўрсатиш, қисилиш, юк кўтариш каби механик хоссаларга эга. Грунтни кесишдаги қиялик коэффициенти кесиш ва қиялигининг вертикалдан оғиш бурчагини ҳарактерловчи катталикдир. m = H:x бунда- m - грунтни кесишдаги қиялик коэффициенти; Қиялик коэффициенти грунт турига ва қазиш чуқурлигига боғлиқдир. Қуйида қиялик коэффициентининг миқдорларини грунт тури ва қазиш чуқурлигига боғлиқ равишда келтирамиз. Қиялик коэффициентининг қийматлари Грунтнинг номи Қазиш чуқурлиги, м 1,5м гача 3,0м гача 5,0м гача Қум 1:0,50 1:1,00 1:1,00 Қумоқ (супесь) 1:0,25 1:0,67 1:0,85 Қумлоқ (суглинок) 1:0,00 1:0,50 1:0,75 Лой 1:0,00 1:0,25 1:0,50
Ер  ишларини  лойиҳалаш  ва  бажаришда  грунтларни  механизмларда
ишланиш  кийинлигига  қараб  гуруҳларга  бўлиш  ва  уни  ҳисобга  олиш
муҳимдир. Маълумки, бундай талабга нисбатан грунтлар 6 гуруҳга бўлинади
ва бу булиниш ЯМ ва Н меъёрий ҳужжатида келтирилган.
Ер  ишлари  тикланаётган  ер  иншоотининг  тури  ва  грунтнинг
хоссаларига боғлиқ равишда механизмларда, гидромеханик, портлатиш ва
аралаш усулларда олиб борилади.
Механизмларда (механик усул) ер ишларини олиб бориш усулининг
мохияти  шундаки,  бу  усулда,  грунт  машиналарнинг  ўткир  тишли  ишчи
органлари орқали қазилади (ишланади) ва транспортга юкланади ёки ерга
тўкилади. Бу усулда 80% ер ишлари бажарилади. Бунда ер ишлари ер қазувчи
ва ер қазувчи-сурувчи механизмларда бажарилади.
Гидромеханик  усулда,  сувда  осон  эрувчи  грунт  шароитларида,
грунтнинг  ҳолати  сув  босими  ёрдамида  бузилади  ва  тегишли  жойга
кўчирилади. Бунда сув юқори босим остида, гидромонитор қурилмаси орқали
узатилади. Грунтнинг сувда эришидан ҳосил бўлган масса сурувчи қувурлар
орқали тегишли жойга кўчирилади.
Портлатиш усулида грунтнинг ҳолати портлаш энергияси (тўлкини)
ҳисобига бузилади ва кўчирилади. Бунда портловчи модда махсус қазилган
скважиналарга қўйилади. Бу усул ер ишларини бошқа усулларда бажариш
имкони бўлмаган тақдирдагина қўлланилади.
Аралаш усулда юқорида келтирилган усуллар биргаликда қўлланилади.
Ер  ишларини  бажариш  усулларини  танлаб  олиш  техник  иқтисодий
таққослашлар, ҳисоблашлар асосида амалга оширилиши лозим.
Ер  ишларининг  асосий  қисми  (80%дан  ортиқроқ)  механик  усулда
бажарилар экан, шу усулга батафсилроқ тўхталамиз. Маълумки, ер ишлари
механик усулда бажарилганда эксковоторлар, бульдозер ва скреперлардан
фойдаланилади. Ер ишларида иштирок этадиган механизмларни бажарадиган
вазифаларига  қараб  ер  қазувчи,  ер  қазувчи-сурувчи  ва  ёрдамчи
механизмларга бўлиш мумкинлигини қайд қилган эдик.
Саноат  ва  аҳоли  қурилишларида  бир  ковшли  ва  кўп  ковшли
эксковоторларни ишлатиш имкониятлари кенгдир.
Logotip
Ер ишларини лойиҳалаш ва бажаришда грунтларни механизмларда ишланиш кийинлигига қараб гуруҳларга бўлиш ва уни ҳисобга олиш муҳимдир. Маълумки, бундай талабга нисбатан грунтлар 6 гуруҳга бўлинади ва бу булиниш ЯМ ва Н меъёрий ҳужжатида келтирилган. Ер ишлари тикланаётган ер иншоотининг тури ва грунтнинг хоссаларига боғлиқ равишда механизмларда, гидромеханик, портлатиш ва аралаш усулларда олиб борилади. Механизмларда (механик усул) ер ишларини олиб бориш усулининг мохияти шундаки, бу усулда, грунт машиналарнинг ўткир тишли ишчи органлари орқали қазилади (ишланади) ва транспортга юкланади ёки ерга тўкилади. Бу усулда 80% ер ишлари бажарилади. Бунда ер ишлари ер қазувчи ва ер қазувчи-сурувчи механизмларда бажарилади. Гидромеханик усулда, сувда осон эрувчи грунт шароитларида, грунтнинг ҳолати сув босими ёрдамида бузилади ва тегишли жойга кўчирилади. Бунда сув юқори босим остида, гидромонитор қурилмаси орқали узатилади. Грунтнинг сувда эришидан ҳосил бўлган масса сурувчи қувурлар орқали тегишли жойга кўчирилади. Портлатиш усулида грунтнинг ҳолати портлаш энергияси (тўлкини) ҳисобига бузилади ва кўчирилади. Бунда портловчи модда махсус қазилган скважиналарга қўйилади. Бу усул ер ишларини бошқа усулларда бажариш имкони бўлмаган тақдирдагина қўлланилади. Аралаш усулда юқорида келтирилган усуллар биргаликда қўлланилади. Ер ишларини бажариш усулларини танлаб олиш техник иқтисодий таққослашлар, ҳисоблашлар асосида амалга оширилиши лозим. Ер ишларининг асосий қисми (80%дан ортиқроқ) механик усулда бажарилар экан, шу усулга батафсилроқ тўхталамиз. Маълумки, ер ишлари механик усулда бажарилганда эксковоторлар, бульдозер ва скреперлардан фойдаланилади. Ер ишларида иштирок этадиган механизмларни бажарадиган вазифаларига қараб ер қазувчи, ер қазувчи-сурувчи ва ёрдамчи механизмларга бўлиш мумкинлигини қайд қилган эдик. Саноат ва аҳоли қурилишларида бир ковшли ва кўп ковшли эксковоторларни ишлатиш имкониятлари кенгдир.
Эксковаторнинг  жойлашган  ва  грунт  қазиш  жойи  унинг  иш  жойи
(забой)  деб  аталади.  Ишлаб  чиқариш  лойиҳаланаётганда  забойнинг
ўлчамлари  эксковатор  иш  циклини  камайтириш  ҳисобидан  меҳнат
унумдорлигини  ошириш  имкониятларини  излаш  нуқтаи  назаридан  келиб
чиқиб тайинланади.
Эксковоторнинг  грунтни  кетма-кет  қазиб,  доимий  олдинга
ҳаракатланиб бориши натижасида қазилган жой (выемка) ҳосил бўлади. Бу
жой эксковоторнинг ҳаракат йўли деб юритилади.  Эксковаторлар «тўғридан
қазиб»  (лобовой)  юриш,  «ён  томондан  қазиб»  (боковой)  юриш,  «зигзак»
бўйича қазиб  юриш ва «тўғрига кенгайтириб» қазиб юриш каби ҳаракат
йўллари  билан  белгиланадиган  усулларда  ер  ишларини  бажарадилар.
Траншея одатда  битта «тўғридан қазиб юриш» ҳаракат йўлида қазилади.
Котлавон  эса  одатда,  битта  «тўғридан  қазиб  юриш»  ва  бир  нечта  «ён
томондан қазиб юриш» ҳаракат йўлида қазилади. Қазиладиган котлавоннинг
энига боғлиқ равишда «тўғридан қазиб юриш» ҳаракат йўли тўғри чизиқли,
зигзак кўринишида ва кўндаланг ва бўйлама тўғри чизиқли бўлиши мумкин.
Тўғри  ковшли эксковоторлар  ҳаракат  йўлларининг схематик кўринишини
келтирамиз.
Logotip
Эксковаторнинг жойлашган ва грунт қазиш жойи унинг иш жойи (забой) деб аталади. Ишлаб чиқариш лойиҳаланаётганда забойнинг ўлчамлари эксковатор иш циклини камайтириш ҳисобидан меҳнат унумдорлигини ошириш имкониятларини излаш нуқтаи назаридан келиб чиқиб тайинланади. Эксковоторнинг грунтни кетма-кет қазиб, доимий олдинга ҳаракатланиб бориши натижасида қазилган жой (выемка) ҳосил бўлади. Бу жой эксковоторнинг ҳаракат йўли деб юритилади. Эксковаторлар «тўғридан қазиб» (лобовой) юриш, «ён томондан қазиб» (боковой) юриш, «зигзак» бўйича қазиб юриш ва «тўғрига кенгайтириб» қазиб юриш каби ҳаракат йўллари билан белгиланадиган усулларда ер ишларини бажарадилар. Траншея одатда битта «тўғридан қазиб юриш» ҳаракат йўлида қазилади. Котлавон эса одатда, битта «тўғридан қазиб юриш» ва бир нечта «ён томондан қазиб юриш» ҳаракат йўлида қазилади. Қазиладиган котлавоннинг энига боғлиқ равишда «тўғридан қазиб юриш» ҳаракат йўли тўғри чизиқли, зигзак кўринишида ва кўндаланг ва бўйлама тўғри чизиқли бўлиши мумкин. Тўғри ковшли эксковоторлар ҳаракат йўлларининг схематик кўринишини келтирамиз.
2-расм. Тўғри ковшли эксковоторнинг ҳаракат йўллари.
а-  тўғридан  қазиб  юриш;  б-  худди  шундай  транспорт  икки  томондан
узатиладиган  ҳолат  учун;  в-  зигзак  бўйича  қазиб  юриш;  г-кўндаланг  ва
бўйлама юриб қазиш; д- ён томондан қазиб юриш; е-котлавонни I,II,III,IV
яруслар бўйича қазиш;
1-эксковотор; 2-автосамосвал; 3-транспортнинг ҳаракат йўналиши;
Эксковотор  ҳаракат  йўлларининг  эни  қуйидаги  ифодалар  ёрдамида
ҳисобланади:
тўғридан қазиб юриш (лобовой) принципи учун:
B=2√R0
2−Ln
2
зигзак кўринишида қазиб юриш принципи учун:
B=2√R0
2−Ln
2
+2Rc
кўндаланг ва бўйлама йуналишда юриб қазиш принципи учун:
B=2√R0
2−Ln
2
+N*2Rc
ён томондан қазиб юриш принципи учун:
B=2√R0
2−Ln
2
-mH+0.7Rc
Logotip
2-расм. Тўғри ковшли эксковоторнинг ҳаракат йўллари. а- тўғридан қазиб юриш; б- худди шундай транспорт икки томондан узатиладиган ҳолат учун; в- зигзак бўйича қазиб юриш; г-кўндаланг ва бўйлама юриб қазиш; д- ён томондан қазиб юриш; е-котлавонни I,II,III,IV яруслар бўйича қазиш; 1-эксковотор; 2-автосамосвал; 3-транспортнинг ҳаракат йўналиши; Эксковотор ҳаракат йўлларининг эни қуйидаги ифодалар ёрдамида ҳисобланади: тўғридан қазиб юриш (лобовой) принципи учун: B=2√R0 2−Ln 2 зигзак кўринишида қазиб юриш принципи учун: B=2√R0 2−Ln 2 +2Rc кўндаланг ва бўйлама йуналишда юриб қазиш принципи учун: B=2√R0 2−Ln 2 +N*2Rc ён томондан қазиб юриш принципи учун: B=2√R0 2−Ln 2 -mH+0.7Rc
бунда: R0 -эксковаторнинг оптимал қазиш радиуси, м;
Ln -эксковаторнинг кўчиш масофаси, м;
Rс -эксковаторнинг турган сатҳидаги қазиш радиуси, м;
N-эксковаторнинг кўндаланг кўчишлари сони, дона;
Н -қазиш чуқурлиги, м;
Котлавонга тушиш учун йўлак (пандус) қазилади. Унинг қиялиги 10-15
ни, эни транспортнинг бир томонлама ҳаракатида 3,5 м, транспортнинг икки
томонлама ҳаракатида 8 м ни ташкил этиши мумкин.
Тескари ковшли ва «драглайн» эксковаторлар ҳар қандай энли, фақат
чукурлиги эксковатор қазиш чукурлигидан ошмайдиган ер иншоотларини
(котлавон, траншея) қазишда ишлатилади. Бундай эксковаторларнинг ер юзи
сатҳида  туриб  ишлаши  сувланган  грунт  шароитларда  ҳам  ишлашларига
имкон беради.
Доимий кўндаланг  кесимга  ва жуда  узун  ер  иншоотларини  (канал)
қазишда  кўп  ковшли  эксковаторлардан  фойдаланилади.  Кўп  ковшли
эксковаторлар роторли ва занжирли бўлиши мумкин.
Ер  қазувчи-сурувчи  механизмлардан  майдонни  текислаш,  ер
иншоотларини қазиш, грунтни қатламлар бўйича тарқатиш ва қисман зичлаш
ишларида кенг фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.
Скреперлар  одатда  ер  майдонини  текислаш,  йўллар  кўришда  кенг
ишлатилади. Скреперларнинг технологик имкониятлари уларнинг ковшлари
ҳажми ва унинг ҳаракат тизими билан аниқланади.
Ишлаб  чиқаришда  скреперларнинг  «эллипс»,  «саккиз»,  «зигзак»,
«спирал»  ва  бошқа  кўринишдаги  иш  принциплари  мавжуд.  Скрпернинг
«эллипс» кўринишидан иш принципидан кўпинча ер майдонини текислашда
фойдаланилади.  «Саккиз»  кўринишидаги  иш  принципидан  ер  иншооти
қазишда  ва  икки  томондан  грунт  қазиб  ўртани  кўмишда,  «зигзак»
кўринишидаги иш принципидан эса жуда узун траншея ёки йўллар қуришда
фойдаланилса мақсадга мувофиқ бўлади.
Logotip
бунда: R0 -эксковаторнинг оптимал қазиш радиуси, м; Ln -эксковаторнинг кўчиш масофаси, м; Rс -эксковаторнинг турган сатҳидаги қазиш радиуси, м; N-эксковаторнинг кўндаланг кўчишлари сони, дона; Н -қазиш чуқурлиги, м; Котлавонга тушиш учун йўлак (пандус) қазилади. Унинг қиялиги 10-15 ни, эни транспортнинг бир томонлама ҳаракатида 3,5 м, транспортнинг икки томонлама ҳаракатида 8 м ни ташкил этиши мумкин. Тескари ковшли ва «драглайн» эксковаторлар ҳар қандай энли, фақат чукурлиги эксковатор қазиш чукурлигидан ошмайдиган ер иншоотларини (котлавон, траншея) қазишда ишлатилади. Бундай эксковаторларнинг ер юзи сатҳида туриб ишлаши сувланган грунт шароитларда ҳам ишлашларига имкон беради. Доимий кўндаланг кесимга ва жуда узун ер иншоотларини (канал) қазишда кўп ковшли эксковаторлардан фойдаланилади. Кўп ковшли эксковаторлар роторли ва занжирли бўлиши мумкин. Ер қазувчи-сурувчи механизмлардан майдонни текислаш, ер иншоотларини қазиш, грунтни қатламлар бўйича тарқатиш ва қисман зичлаш ишларида кенг фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Скреперлар одатда ер майдонини текислаш, йўллар кўришда кенг ишлатилади. Скреперларнинг технологик имкониятлари уларнинг ковшлари ҳажми ва унинг ҳаракат тизими билан аниқланади. Ишлаб чиқаришда скреперларнинг «эллипс», «саккиз», «зигзак», «спирал» ва бошқа кўринишдаги иш принциплари мавжуд. Скрпернинг «эллипс» кўринишидан иш принципидан кўпинча ер майдонини текислашда фойдаланилади. «Саккиз» кўринишидаги иш принципидан ер иншооти қазишда ва икки томондан грунт қазиб ўртани кўмишда, «зигзак» кўринишидаги иш принципидан эса жуда узун траншея ёки йўллар қуришда фойдаланилса мақсадга мувофиқ бўлади.
3-расм. Скреперда ер ишларини бажаришнинг технологик схемалари.
а- «Эллипс» кўринишидаги ҳаракат схемаси; б- «Қазиш» ва «Тўкиш»
майдонларининг алмашиб келиш шароитида «спирал» кўринишидаги ҳаракат
схемаси; в- «Саккиз» кўринишидаги ҳаракат йўли.
1 ва 1 -грунтни қазиб олиш жараёни; 2 ва 2 -грунтни тарқатиш, тўкиш, тўшаш
жараёни; 3 - нол чизиқ; г- грунтни кесиб олиш схемалари.
Бульдозерлар грунтни қазиш ва уни 100 м масофагача суриб бориш
учун хизмат қилади. Бундан ташқари майдонни текислаш, тўкилган грунтни
ёйиш,  қисман  зичлаш,  ер  иншоотларини  қайта  кўмиш  ишларида  ҳам
фойдаланилади.  Бульдозерлар  қатламлаб  кесиш  ва  ярус-траншея  иш
усулларида ишлайди.
Қатламлаб  кесиш  иш  усулида  (ер  майдонини  текислашда
фойдаланилади),  бульдозер   маълум  қалинликдаги  қатлам  бўйича  бутун
майдонни суради, сўнг иккинчи қатламни шу йўсинда бошлаб тугатади.
Ярус-траншея усулида (ер майдонини текислаш, чуқур бўлмаган, ер
иншоотларини  қазишда  фойдаланилади),  бульдозер  бир  изидан  бир  неча
марта  ўтади  ва  иншоотни  талаб  қилинган  чуқурликкагача  қазийди.  Сўнг
ўртада 0,5-0,6 м жой ташлаб иккинчи из ҳосил қилиб қазий бошлайди ва бу из
бўйича ҳам бир неча марта ўтади. Ўртада ҳосил бўлган, эни 0,5-0,6 м ва
баландлиги  иншоот  чуқурлигига  тенг  бўлган  тўсиқ  деворча  грунт
йўқолишининг олдини олади. Бу деворча кейинчалик суриб ташланади.
Logotip
3-расм. Скреперда ер ишларини бажаришнинг технологик схемалари. а- «Эллипс» кўринишидаги ҳаракат схемаси; б- «Қазиш» ва «Тўкиш» майдонларининг алмашиб келиш шароитида «спирал» кўринишидаги ҳаракат схемаси; в- «Саккиз» кўринишидаги ҳаракат йўли. 1 ва 1 -грунтни қазиб олиш жараёни; 2 ва 2 -грунтни тарқатиш, тўкиш, тўшаш жараёни; 3 - нол чизиқ; г- грунтни кесиб олиш схемалари. Бульдозерлар грунтни қазиш ва уни 100 м масофагача суриб бориш учун хизмат қилади. Бундан ташқари майдонни текислаш, тўкилган грунтни ёйиш, қисман зичлаш, ер иншоотларини қайта кўмиш ишларида ҳам фойдаланилади. Бульдозерлар қатламлаб кесиш ва ярус-траншея иш усулларида ишлайди. Қатламлаб кесиш иш усулида (ер майдонини текислашда фойдаланилади), бульдозер маълум қалинликдаги қатлам бўйича бутун майдонни суради, сўнг иккинчи қатламни шу йўсинда бошлаб тугатади. Ярус-траншея усулида (ер майдонини текислаш, чуқур бўлмаган, ер иншоотларини қазишда фойдаланилади), бульдозер бир изидан бир неча марта ўтади ва иншоотни талаб қилинган чуқурликкагача қазийди. Сўнг ўртада 0,5-0,6 м жой ташлаб иккинчи из ҳосил қилиб қазий бошлайди ва бу из бўйича ҳам бир неча марта ўтади. Ўртада ҳосил бўлган, эни 0,5-0,6 м ва баландлиги иншоот чуқурлигига тенг бўлган тўсиқ деворча грунт йўқолишининг олдини олади. Бу деворча кейинчалик суриб ташланади.