ФАН БИЛИШНИНГ МАХСУС ШАКЛИ

Yuklangan vaqt

2024-07-24

Yuklab olishlar soni

1

Sahifalar soni

23

Faytl hajmi

133,5 KB


 
 
 
 
 
 
ФАН БИЛИШНИНГ МАХСУС ШАКЛИ 
 
2.1.Фанлар таснифига оид  қарашлар тарихи 
2.2. Динамик ва статик қонуниятлар 
2.3. Илмийликнинг мантиқий мезони  
2.3. Аналитик ва синтетик билим 
 
2.1.Фанлар таснифига оид қарашлар тарихи. 
 
 
 Фанлар таснифи тўғрисида сўз юритганда Ф.Бэкон (1561-1626) 
ўзининг «Фанлар фазилати ва уларни ўстириш ҳақида»1 деб номланган 
машҳур асарида илмий билимларнинг кенг манзарасини яратган, фанларнинг 
аҳил оиласига поэзияни ҳам киритган. Бэкон таклиф қилган фанлар таснифи 
замирида инсон жонининг асосий қобилиятлари: хотира, тасаввур ва 
тафаккур ётади. Шу сабабли тасниф қуйидаги кўриниш касб этади: Фанлар 
таснифида хотирага тарих; тасаввурга – поэзия; тафаккурга – фалсафа 
мос келади.  
Таснифлаш - оддий кузатишдан келиб чиққан билишнинг ўзига хос усули. 
Бироқ у ҳодисаларнинг янги гуруҳларини аниқлаш йўлида билимнинг 
мазмунан бойишига амалда эришиш имконини беради.  
Ф.Бэкон поэзияга борлиқни у қандай бўлса, шундай эмас, балки инсоннинг 
онги ва эмоцияларига қараб тасвирлаш воситаси сифатида ёндашади. Ўз 
навбатида, тарих фан ҳисобланади, чунки у амалда юз берган айрим 
далиллар ва воқеаларни тавсифлашга даъвогардир. Бэкон унга «табиий» 
деган сифатни тиркайди. Фуқаровий тарих инсон борлиғи ҳодисаларини 
                                                 
1 Қаранг: Бэкон Ф. Новый органон // Сочинения: В 2-х т. – М., 1978. Т. 2.  
ФАН БИЛИШНИНГ МАХСУС ШАКЛИ 2.1.Фанлар таснифига оид қарашлар тарихи 2.2. Динамик ва статик қонуниятлар 2.3. Илмийликнинг мантиқий мезони 2.3. Аналитик ва синтетик билим 2.1.Фанлар таснифига оид қарашлар тарихи. Фанлар таснифи тўғрисида сўз юритганда Ф.Бэкон (1561-1626) ўзининг «Фанлар фазилати ва уларни ўстириш ҳақида»1 деб номланган машҳур асарида илмий билимларнинг кенг манзарасини яратган, фанларнинг аҳил оиласига поэзияни ҳам киритган. Бэкон таклиф қилган фанлар таснифи замирида инсон жонининг асосий қобилиятлари: хотира, тасаввур ва тафаккур ётади. Шу сабабли тасниф қуйидаги кўриниш касб этади: Фанлар таснифида хотирага тарих; тасаввурга – поэзия; тафаккурга – фалсафа мос келади. Таснифлаш - оддий кузатишдан келиб чиққан билишнинг ўзига хос усули. Бироқ у ҳодисаларнинг янги гуруҳларини аниқлаш йўлида билимнинг мазмунан бойишига амалда эришиш имконини беради. Ф.Бэкон поэзияга борлиқни у қандай бўлса, шундай эмас, балки инсоннинг онги ва эмоцияларига қараб тасвирлаш воситаси сифатида ёндашади. Ўз навбатида, тарих фан ҳисобланади, чунки у амалда юз берган айрим далиллар ва воқеаларни тавсифлашга даъвогардир. Бэкон унга «табиий» деган сифатни тиркайди. Фуқаровий тарих инсон борлиғи ҳодисаларини 1 Қаранг: Бэкон Ф. Новый органон // Сочинения: В 2-х т. – М., 1978. Т. 2.  
 
тавсифлаши лозим. Фалсафа умумий билиш бўлиб, у ҳам бир неча 
предметларга бўлинади.  
      Гёте даври (XVIII аср охири) табиатшунослигида табиатнинг барча 
объектлари бир-бири билан оддий моддалар, элементлар ва минераллардан 
ўсимликлар ва ҳайвонлар орқали инсонга келувчи улкан занжир воситасида 
боғланган 
деб 
ҳисобланган. 
Гёте 
дунёни 
шаклларнинг 
узлуксиз 
«метаморфозалари» сифатида тасвирлаган. Табиат тузилишининг сифат 
жиҳатидан 
ҳар 
хил 
босқичлари 
ҳақидаги 
тасаввурларни 
объектив 
идеалистлар Шеллинг ва Гегель ривожлантирди. Шеллинг ўз олдига олий 
мақсад сари табиат ривожланишининг барча босқичларини изчил ёритиш, 
яъни табиатни вазифаси онгни яратишдан иборат бўлган мақсадга мувофиқ 
яхлитлик сифатида ўрганиш вазифасини қўйди. Гегель қайд этган табиат 
босқичлари «дунё руҳи» ижобий фаолиятининг ривожланиши ва тажассуми 
сифатида талқин қилинувчи эволюциянинг турли босқичлари билан 
боғланди. Гегелда у мутлақ ғоя номини олди. Гегель механик ҳодисалар 
кимёвий ҳодисаларга (химизм) ва сўнгра табиий ҳаёт (организм) ва амалиётга 
ўтиши тўғрисида сўз юритди.  
  
   Анри де Сен-Симон (1760-1825) таълимоти фанлар таснифининг 
шаклланиш йўлида ташланган муҳим қадам бўлди. Ўз даври фанининг 
ривожланиш натижаларини таҳлил қилар экан, Сен-Симон ақл ўз 
фикрларини кузатилувчи ва муҳокама қилинувчи далилларда асослашга 
ҳаракат қилишини қайд этади. У (ақл) эмпиризмнинг позитив пойдеворида 
астрономия ва физикани ўзгартирди. Айрим фанлар умумий фан – 
фалсафанинг элементларидир. Айрим фанлар позитив хусусият касб этгач, 
фалсафа ярим позитив бўлиб қолди, барча айрим фанлар мутлақо позитив 
хусусият касб этгач, фалсафа позитив фанга айланади. Бу физиология ва 
психология кузатилувчи ва муҳокама қилинувчи далилларга асослана 
бошлагач юз беради, чунки ё астрономик, ё кимёвий, ё физиологик, ё 
психологик бўлмаган ҳодисалар ва жараёнлар мавжуд эмас. Сен-Симон ўз 
натурфалсафаси доирасида табиат ва жамиятнинг барча ҳодисаларини 
тавсифлаши лозим. Фалсафа умумий билиш бўлиб, у ҳам бир неча предметларга бўлинади. Гёте даври (XVIII аср охири) табиатшунослигида табиатнинг барча объектлари бир-бири билан оддий моддалар, элементлар ва минераллардан ўсимликлар ва ҳайвонлар орқали инсонга келувчи улкан занжир воситасида боғланган деб ҳисобланган. Гёте дунёни шаклларнинг узлуксиз «метаморфозалари» сифатида тасвирлаган. Табиат тузилишининг сифат жиҳатидан ҳар хил босқичлари ҳақидаги тасаввурларни объектив идеалистлар Шеллинг ва Гегель ривожлантирди. Шеллинг ўз олдига олий мақсад сари табиат ривожланишининг барча босқичларини изчил ёритиш, яъни табиатни вазифаси онгни яратишдан иборат бўлган мақсадга мувофиқ яхлитлик сифатида ўрганиш вазифасини қўйди. Гегель қайд этган табиат босқичлари «дунё руҳи» ижобий фаолиятининг ривожланиши ва тажассуми сифатида талқин қилинувчи эволюциянинг турли босқичлари билан боғланди. Гегелда у мутлақ ғоя номини олди. Гегель механик ҳодисалар кимёвий ҳодисаларга (химизм) ва сўнгра табиий ҳаёт (организм) ва амалиётга ўтиши тўғрисида сўз юритди. Анри де Сен-Симон (1760-1825) таълимоти фанлар таснифининг шаклланиш йўлида ташланган муҳим қадам бўлди. Ўз даври фанининг ривожланиш натижаларини таҳлил қилар экан, Сен-Симон ақл ўз фикрларини кузатилувчи ва муҳокама қилинувчи далилларда асослашга ҳаракат қилишини қайд этади. У (ақл) эмпиризмнинг позитив пойдеворида астрономия ва физикани ўзгартирди. Айрим фанлар умумий фан – фалсафанинг элементларидир. Айрим фанлар позитив хусусият касб этгач, фалсафа ярим позитив бўлиб қолди, барча айрим фанлар мутлақо позитив хусусият касб этгач, фалсафа позитив фанга айланади. Бу физиология ва психология кузатилувчи ва муҳокама қилинувчи далилларга асослана бошлагач юз беради, чунки ё астрономик, ё кимёвий, ё физиологик, ё психологик бўлмаган ҳодисалар ва жараёнлар мавжуд эмас. Сен-Симон ўз натурфалсафаси доирасида табиат ва жамиятнинг барча ҳодисаларини  
 
бошқарувчи универсал қонунларни излаб топиш, табиий илмий фанларнинг 
усулларини ижтимоий ҳодисалар соҳасига кўчиришга ҳаракат қилди. У 
табиий дунёни юмшоқ материяга тенглаштирди ва инсонни уюшқоқ юмшоқ 
жисм сифатида тасаввур қилди. Табиат ва жамият ривожланишини қаттиқ ва 
юмшоқ материянинг доимий кураши сифатида талқин қилиб, умумийнинг 
бутун билан ранг-баранг алоқаларини қайд этди1.  
 
Огюст Конт  инсоният интеллектуал эволюциясининг уч босқичи 
қонунини фанлар таснифини яратиш учун асос қилиб олишни таклиф 
қилади. Унинг фикрича, тасниф икки асосий шарт – догматик ва тарихий 
шартларни қаноатлантириши лозим. Биринчи шарт фанларни уларнинг 
изчил боғланишига қараб шундай жойлаштиришдан иборатки, ҳар бири 
ўзидан олдинги фанга таянсин ва кейинги фанга замин ҳозирласин. Иккинчи 
шарт фанларни уларнинг амалда ривожланиш жараёнига мос равишда, энг 
қадимги фанлардан янгироқ фанларга қараб жойлаштиришни талаб қилади.  
 
Иерархиявий 
формуладан 
фойдаланишни 
енгиллаштириш 
учун 
атамаларни жуфт-жуфт қилиб гуруҳлаш қулайдир. Бунда уч жуфтлик ҳосил 
бўлади: дастлабки жуфтлик – математика ва астрономия; пировард жуфтлик 
– биология ва социология; оралиқ жуфтлик – физика ва кимё. Бундан 
ташқари, ҳар бир жуфтлик гуруҳланувчи фанларнинг табиий ўхшашлигини 
кўрсатади, уларнинг сунъий ажратилиши эса, ўз навбатида, айрим 
қийинчиликларни 
юзага 
келтиради. 
Бу 
биологияни 
социологиядан 
ажратишда айниқса яққол намоён бўлади.  
 
О.Конт таклиф қилган тасниф замирида оддийдан мураккабга, 
абстрактдан муайянга, қадимгидан янгига сари ҳаракат тамойиллари ётади. 
Гарчи мураккаброқ фанлар соддароқ фанларга асосланса-да, бу олийнинг 
қуйига редукциясини англатмайди. Конт таснифида мантиқ ва психология 
каби фанлар мавжуд эмас, чунки мантиқ, унинг фикрича, математиканинг 
қисми ҳисобланади, психология эса, қисман биологиянинг, қисман – 
социологиянинг бўлагидир.  
                                                 
1 Қаранг: Сен-Симон // Философская энциклопедия. – М., 1967. Т. 4. – 583-б. 
бошқарувчи универсал қонунларни излаб топиш, табиий илмий фанларнинг усулларини ижтимоий ҳодисалар соҳасига кўчиришга ҳаракат қилди. У табиий дунёни юмшоқ материяга тенглаштирди ва инсонни уюшқоқ юмшоқ жисм сифатида тасаввур қилди. Табиат ва жамият ривожланишини қаттиқ ва юмшоқ материянинг доимий кураши сифатида талқин қилиб, умумийнинг бутун билан ранг-баранг алоқаларини қайд этди1. Огюст Конт инсоният интеллектуал эволюциясининг уч босқичи қонунини фанлар таснифини яратиш учун асос қилиб олишни таклиф қилади. Унинг фикрича, тасниф икки асосий шарт – догматик ва тарихий шартларни қаноатлантириши лозим. Биринчи шарт фанларни уларнинг изчил боғланишига қараб шундай жойлаштиришдан иборатки, ҳар бири ўзидан олдинги фанга таянсин ва кейинги фанга замин ҳозирласин. Иккинчи шарт фанларни уларнинг амалда ривожланиш жараёнига мос равишда, энг қадимги фанлардан янгироқ фанларга қараб жойлаштиришни талаб қилади. Иерархиявий формуладан фойдаланишни енгиллаштириш учун атамаларни жуфт-жуфт қилиб гуруҳлаш қулайдир. Бунда уч жуфтлик ҳосил бўлади: дастлабки жуфтлик – математика ва астрономия; пировард жуфтлик – биология ва социология; оралиқ жуфтлик – физика ва кимё. Бундан ташқари, ҳар бир жуфтлик гуруҳланувчи фанларнинг табиий ўхшашлигини кўрсатади, уларнинг сунъий ажратилиши эса, ўз навбатида, айрим қийинчиликларни юзага келтиради. Бу биологияни социологиядан ажратишда айниқса яққол намоён бўлади. О.Конт таклиф қилган тасниф замирида оддийдан мураккабга, абстрактдан муайянга, қадимгидан янгига сари ҳаракат тамойиллари ётади. Гарчи мураккаброқ фанлар соддароқ фанларга асосланса-да, бу олийнинг қуйига редукциясини англатмайди. Конт таснифида мантиқ ва психология каби фанлар мавжуд эмас, чунки мантиқ, унинг фикрича, математиканинг қисми ҳисобланади, психология эса, қисман биологиянинг, қисман – социологиянинг бўлагидир. 1 Қаранг: Сен-Симон // Философская энциклопедия. – М., 1967. Т. 4. – 583-б.  
 
 
Вильгельм Дильтей (1833-1911) руҳ ҳақидаги фанлар ва табиат 
ҳақидаги фанларни ажратди. Файласуф ўзининг «Руҳ ҳақидаги фанларга 
кириш» асарида уларни аввало предметига кўра фарқлайди2. Табиат ҳақидаги 
фанлар предметини инсонга нисбатан ташқи ҳодисалар ташкил этади. Руҳ 
ҳақидаги 
фанлар 
инсоний 
муносабатларни 
таҳлил 
қилиш 
билан 
шуғулланади. Олимларни аввало ташқи объектларни табиий фанларнинг 
маълумотлари сифатида кузатиш, қолаверса – ички кечинмалар қизиқтиради. 
Бу ерда биз дунё ҳақидаги тасаввурларимизни ўз эмоцияларимиз билан 
бойитамиз, табиат эса, худди бегонадек, сукут сақлайди. «Кечинмалар»га 
мурожаат этиш руҳ ҳақидаги фанларни асослашнинг бирдан-бир йўли 
эканлигига Дильтейнинг ишончи комил. Руҳ ҳақидаги фанларнинг эркинлиги 
«ҳаёт», «экспрессия», «тушуниш» каби тушунчаларнинг алоқасини ўрнатади. 
Бундай тушунчалар табиатда ҳам, табиий фанларда ҳам мавжуд эмас. Ҳаёт ва 
кечинмалар давлат институтлари, черков, юриспруденция ва ҳоказоларда 
моддийлашади. Тушуниш ўтмишга қараб мўлжал олиши ва руҳ ҳақидаги 
фанлар манбаи бўлиб хизмат қилиши ҳам муҳимдир.  
 
Вильгельм Виндельбанд (1848-1915) фанларни предметига кўра эмас, 
балки методига кўра фарқлашни таклиф қилади. У илмий фанларни 
номотетик ва идеографик фанларга ажратади. Номотетик фанлар нарсалар 
ва ҳодисаларнинг умумий қонунлари, уларнинг мунтазамлигини аниқлашни 
назарда тутади. Идеографик фанларнинг вазифаси индивидуал ҳодисалар ва 
воқеаларни ўрганишдан иборат3.  
 
Бироқ табиат ва руҳнинг ташқи зиддияти фанларнинг бутун ранг-
баранглигини тўла асослашга қодир эмас. Генрих Риккерт (1863-1936) 
Виндельбанд илгари сурган номотетик ва идеографик фанларни ажратиш 
ғоясини ривожлантириб, тафовут эмпирик маълумотларни танлаш ва 
тартибга солишнинг ҳар хил тамойилларидан келиб чиқади, деган хулосага 
келади. Фанларни табиат ҳақидаги фанларга ва маданият ҳақидаги фанларга 
                                                 
2 Қаранг: Дильтей В. Введение в науки о духе // Зарубежная эстетика и теория литературы XIX-XX вв. 
Трактаты, статьи, диссертации. – М., 1987. 
3 Қаранг: Виндельбанд В. Избранное. Дух истории. – М., 1995. 
Вильгельм Дильтей (1833-1911) руҳ ҳақидаги фанлар ва табиат ҳақидаги фанларни ажратди. Файласуф ўзининг «Руҳ ҳақидаги фанларга кириш» асарида уларни аввало предметига кўра фарқлайди2. Табиат ҳақидаги фанлар предметини инсонга нисбатан ташқи ҳодисалар ташкил этади. Руҳ ҳақидаги фанлар инсоний муносабатларни таҳлил қилиш билан шуғулланади. Олимларни аввало ташқи объектларни табиий фанларнинг маълумотлари сифатида кузатиш, қолаверса – ички кечинмалар қизиқтиради. Бу ерда биз дунё ҳақидаги тасаввурларимизни ўз эмоцияларимиз билан бойитамиз, табиат эса, худди бегонадек, сукут сақлайди. «Кечинмалар»га мурожаат этиш руҳ ҳақидаги фанларни асослашнинг бирдан-бир йўли эканлигига Дильтейнинг ишончи комил. Руҳ ҳақидаги фанларнинг эркинлиги «ҳаёт», «экспрессия», «тушуниш» каби тушунчаларнинг алоқасини ўрнатади. Бундай тушунчалар табиатда ҳам, табиий фанларда ҳам мавжуд эмас. Ҳаёт ва кечинмалар давлат институтлари, черков, юриспруденция ва ҳоказоларда моддийлашади. Тушуниш ўтмишга қараб мўлжал олиши ва руҳ ҳақидаги фанлар манбаи бўлиб хизмат қилиши ҳам муҳимдир. Вильгельм Виндельбанд (1848-1915) фанларни предметига кўра эмас, балки методига кўра фарқлашни таклиф қилади. У илмий фанларни номотетик ва идеографик фанларга ажратади. Номотетик фанлар нарсалар ва ҳодисаларнинг умумий қонунлари, уларнинг мунтазамлигини аниқлашни назарда тутади. Идеографик фанларнинг вазифаси индивидуал ҳодисалар ва воқеаларни ўрганишдан иборат3. Бироқ табиат ва руҳнинг ташқи зиддияти фанларнинг бутун ранг- баранглигини тўла асослашга қодир эмас. Генрих Риккерт (1863-1936) Виндельбанд илгари сурган номотетик ва идеографик фанларни ажратиш ғоясини ривожлантириб, тафовут эмпирик маълумотларни танлаш ва тартибга солишнинг ҳар хил тамойилларидан келиб чиқади, деган хулосага келади. Фанларни табиат ҳақидаги фанларга ва маданият ҳақидаги фанларга 2 Қаранг: Дильтей В. Введение в науки о духе // Зарубежная эстетика и теория литературы XIX-XX вв. Трактаты, статьи, диссертации. – М., 1987. 3 Қаранг: Виндельбанд В. Избранное. Дух истории. – М., 1995.  
 
ажратиш олимларни икки лагерга ажратувчи манфаатларнинг қарама-
қаршилигини жуда яхши ифодалайди4.  
 
Билиш жараёнида аниқланган борлиқ онгга имманентдир, деган ғояни 
Риккерт бош ғоя деб қабул қилади. Шахссиз онг табиат (табиатшунослик) ва 
маданият (маданият ҳақидаги фанлар)ни фарқлайди. Табиатшунослик 
Риккерт ақлнинг априор қоидалари деб талқин қилувчи умумий қоидаларни 
аниқлашни назарда тутади. Тарих бетакрор айрим ҳодисалар билан 
шуғулланади. Табиатшунослик қадриятлардан холи, маданият ва тарихнинг 
индивидуаллаштирувчи талқини қадриятлар салтанатидир. Қадриятга ишора 
жуда муҳим. Риккерт уч салтанат: борлиқ, қадрият, маънони қайд этади; 
уларга билишнинг уч методи: тушунтириш, тушуниш, талқин қилиш 
мувофиқдир.  
       Номотетик ва идеографик методларнинг таклиф қилиниши фанларни 
таснифлаш ишида, ҳеч шубҳасиз, муҳим воқеа бўлди. Умуман олганда, 
номотетик метод (юнонча nomothetike – «қонунчилик санъати») қонунларни 
умумлаштириш ва белгилашга қаратилган бўлиб, табиатшуносликда намоён 
бўлади. Табиат ва маданиятнинг фарқланишига кўра, умумий қонунлар ўзига 
хос ва айрим мавжудликка нисбатан татбиқ этилиши мумкин эмас, чунки 
унда иккала тушунча ёрдамида ифодалаб бўлмайдиган нарсалар доимо 
мавжуддир. Бундан номотетик метод билишнинг универсал методи эмас ва 
айрим мавжудликни билиш учун идеографик метод қўлланилиши лозим, 
деган хулоса келиб чиқади.  
 
  Идеографик методнинг номи (юнонча idios – «алоҳида», grapho – 
«ёзаман») у маданият ҳақидаги тарихий фанлар методи эканлигини 
кўрсатади. Унинг вазифаси айрим воқеаларни уларнинг аҳамиятини 
баҳолаш йўли билан тавсифлашдан иборат. Айрим воқеалар орасида 
муҳимлари қайд этилиши мумкин, бироқ уларнинг ягона қонунияти ҳеч 
қачон кузатилмайди. Шу тариқа тарихий жараён ўзига хос ва бетакрор 
воқеалар тўплами сифатида намоён бўлади.   
                                                 
4 Қаранг: Риккерт Г. Науки о природе и науки о культуре. – СПб., 1911. 
ажратиш олимларни икки лагерга ажратувчи манфаатларнинг қарама- қаршилигини жуда яхши ифодалайди4. Билиш жараёнида аниқланган борлиқ онгга имманентдир, деган ғояни Риккерт бош ғоя деб қабул қилади. Шахссиз онг табиат (табиатшунослик) ва маданият (маданият ҳақидаги фанлар)ни фарқлайди. Табиатшунослик Риккерт ақлнинг априор қоидалари деб талқин қилувчи умумий қоидаларни аниқлашни назарда тутади. Тарих бетакрор айрим ҳодисалар билан шуғулланади. Табиатшунослик қадриятлардан холи, маданият ва тарихнинг индивидуаллаштирувчи талқини қадриятлар салтанатидир. Қадриятга ишора жуда муҳим. Риккерт уч салтанат: борлиқ, қадрият, маънони қайд этади; уларга билишнинг уч методи: тушунтириш, тушуниш, талқин қилиш мувофиқдир. Номотетик ва идеографик методларнинг таклиф қилиниши фанларни таснифлаш ишида, ҳеч шубҳасиз, муҳим воқеа бўлди. Умуман олганда, номотетик метод (юнонча nomothetike – «қонунчилик санъати») қонунларни умумлаштириш ва белгилашга қаратилган бўлиб, табиатшуносликда намоён бўлади. Табиат ва маданиятнинг фарқланишига кўра, умумий қонунлар ўзига хос ва айрим мавжудликка нисбатан татбиқ этилиши мумкин эмас, чунки унда иккала тушунча ёрдамида ифодалаб бўлмайдиган нарсалар доимо мавжуддир. Бундан номотетик метод билишнинг универсал методи эмас ва айрим мавжудликни билиш учун идеографик метод қўлланилиши лозим, деган хулоса келиб чиқади. Идеографик методнинг номи (юнонча idios – «алоҳида», grapho – «ёзаман») у маданият ҳақидаги тарихий фанлар методи эканлигини кўрсатади. Унинг вазифаси айрим воқеаларни уларнинг аҳамиятини баҳолаш йўли билан тавсифлашдан иборат. Айрим воқеалар орасида муҳимлари қайд этилиши мумкин, бироқ уларнинг ягона қонунияти ҳеч қачон кузатилмайди. Шу тариқа тарихий жараён ўзига хос ва бетакрор воқеалар тўплами сифатида намоён бўлади. 4 Қаранг: Риккерт Г. Науки о природе и науки о культуре. – СПб., 1911.  
 
  
Риккерт фикрига кўра, маданият ҳақидаги фанлар дин, ҳуқуқ, давлат 
ва ҳатто хўжалик жабҳаларида тарқалган. «Техник ихтиролар (бинобарин, 
улардан келиб чиқувчи хўжалик фаолияти ҳам) одатда табиий фанлар 
ёрдамида амалга оширилади, бироқ уларнинг ўзи табиий илмий тадқиқот 
объектлари қаторига кирмайди»5, деб қайд этади Риккерт.  
     Ҳозирги вақтда ижтимоий, техникавий ва табиий фанлардан 
ташқари фундаментал ва амалий, назарий ва экспериментал фанлар ҳам 
фарқланади. Бугунги кунда илмий йўналишлар ўзининг кенг ранг-
баранглиги билан намоён бўлмоқда ва ихтисослашувни ҳисобга олиб, 
шунингдек турли фанлараро соҳаларда ривожланмоқда. Илмий билим 
ҳақиқатни онгли равишда излаш шакли сифатида жуда ранг-баранг бўлиб, бу 
ерда далилуал ва гипотетик, экспериментал ва назарий, таснифий ва 
концептуал, математик ва табиий илмий билимларни фарқлаш мумкин. Катта 
фан, фаннинг қатъий ўзаги, олд маррадаги фан тўғрисида сўз юритилади. 
Бироқ барча илмий билимлар маълум стандартларга мувофиқ ва аниқ 
заминга эга бўлиши лозим. 
   
 Фанда фойдаланиладиган билиш меъёрлари ва воситалари сифатида 
одатда қуйидагилар қайд этилади: 
мазкур даврга хос бўлган ва ўрганилаётган соҳанинг хусусиятига татбиқан 
муайянлаштириладиган- 
 билиш меъёрлари ва идеаллари; 
дунёнинг илмий манзараси; 
фалсафий асослар1. 
 
Айни вақтда, ривожланишнинг кумулятив модели математик билимлар 
учун ўринли ва самаралидир, зотан улар зиддиятсиз ўсиш ва кенгайишга 
интилади. Табиий илмий билимларнинг бутун мажмуи илмий инқилоблар 
таъсирини бошдан кечиради ва ривожланишнинг кумулятив модели – 
билимларни жамғариш ва жамғарилган билимларни сақлашга жавоб бера 
                                                 
5 Культурология. ХХ век. – М., 1995. – 71-б. 
1 Қаранг: Степан В.С. Идеалы и нормы в динамике научного поиска // Идеалы и нормы научного поиска. – 
Минск, 1981. 
Риккерт фикрига кўра, маданият ҳақидаги фанлар дин, ҳуқуқ, давлат ва ҳатто хўжалик жабҳаларида тарқалган. «Техник ихтиролар (бинобарин, улардан келиб чиқувчи хўжалик фаолияти ҳам) одатда табиий фанлар ёрдамида амалга оширилади, бироқ уларнинг ўзи табиий илмий тадқиқот объектлари қаторига кирмайди»5, деб қайд этади Риккерт. Ҳозирги вақтда ижтимоий, техникавий ва табиий фанлардан ташқари фундаментал ва амалий, назарий ва экспериментал фанлар ҳам фарқланади. Бугунги кунда илмий йўналишлар ўзининг кенг ранг- баранглиги билан намоён бўлмоқда ва ихтисослашувни ҳисобга олиб, шунингдек турли фанлараро соҳаларда ривожланмоқда. Илмий билим ҳақиқатни онгли равишда излаш шакли сифатида жуда ранг-баранг бўлиб, бу ерда далилуал ва гипотетик, экспериментал ва назарий, таснифий ва концептуал, математик ва табиий илмий билимларни фарқлаш мумкин. Катта фан, фаннинг қатъий ўзаги, олд маррадаги фан тўғрисида сўз юритилади. Бироқ барча илмий билимлар маълум стандартларга мувофиқ ва аниқ заминга эга бўлиши лозим. Фанда фойдаланиладиган билиш меъёрлари ва воситалари сифатида одатда қуйидагилар қайд этилади: мазкур даврга хос бўлган ва ўрганилаётган соҳанинг хусусиятига татбиқан муайянлаштириладиган- билиш меъёрлари ва идеаллари; дунёнинг илмий манзараси; фалсафий асослар1. Айни вақтда, ривожланишнинг кумулятив модели математик билимлар учун ўринли ва самаралидир, зотан улар зиддиятсиз ўсиш ва кенгайишга интилади. Табиий илмий билимларнинг бутун мажмуи илмий инқилоблар таъсирини бошдан кечиради ва ривожланишнинг кумулятив модели – билимларни жамғариш ва жамғарилган билимларни сақлашга жавоб бера 5 Культурология. ХХ век. – М., 1995. – 71-б. 1 Қаранг: Степан В.С. Идеалы и нормы в динамике научного поиска // Идеалы и нормы научного поиска. – Минск, 1981.  
 
олмайди. Илмий инқилоблар натижасида дунёнинг манзараси тубдан 
ўзгаради. Мавжуд қонунлар ва тушунтириш моделлари рад этилади. Бу 
объективлик муаммосига зарба беради, кузатишни назарий жиҳатдан 
бойитиш масаласининг аҳамиятини оширади.  
 
Техника фанлари. Ғарб фан фалсафасида техника фанлари таҳлили 
алоҳида йўналиш сифатида ажралиб чиққанига ҳали кўп вақт бўлгани йўқ. 
Чарльз Сноу ўз вақтида шундай деб қайд этган эди: «Соф фан соҳасида 
ишлайдиган одамларда муҳандислар ва техниклар ҳақида бутунлай нотўғри 
фикр шаклланган. Нимаики фандан амалда фойдаланиш билан боғлиқ бўлса, 
барчаси мутлақо қизиқарсиздек бўлиб туюлади. Улар муҳандисликнинг 
кўпгина вазифалари аниқлик ва изчиллик жиҳатидан ўзлари устида иш олиб 
бораётган вазифалардан кам эмаслиги, бу вазифаларнинг ечими энг талабчан 
олимни ҳам қаноатлантириши мумкинлигини тасаввур қилишга қодир 
эмаслар»6.   
 
Техника фанлари доим ҳам муносиб баҳоланмаган. XIX асргача 
тадқиқот, лойиҳа ва уни амалга татбиқ этиш ўртасида 150 йилга яқин вақт 
ўтган. Гарчи олий техника ўқув юртлари (масалан, Париждаги Политехника 
мактаби) XVII асрдаёқ юзага келган бўлса-да, Я.Бекман таклиф қилган 
техника жараёнларининг ривожланишига йўл кўрсатувчи умумий технология 
дастури олимлар эътиборидан четда қолиб келди.  
 
Фақат XIX аср охирида, профессионал муҳандислик фаолияти илмий 
ҳамжамият шакл-шамойилига кўра ташкил этилганидан кейингина техника 
фанларининг ўзига хос жиҳатларини англаб етиш учун имконият яратилди. 
Бироқ олимлар классик табиий фан ва техника фанлари ўртасида юзага 
келувчи қарама-қаршиликни қайд этар эдилар. Булар классик фан вакили 
саналган олим кўпроқ мойил бўлган схемалар ва тузилмаларнинг 
мавҳумлиги ва аналитиклиги ҳамда технолог иш олиб борган реал 
объектларнинг тор ихтисослашганлиги. Техника фанларини ўрганиш билан 
боғлиқ йўналиш асосан анъанавий муаммолар, чунончи: техниканинг 
                                                 
2 Сноу Ч. Две культуры. – М., 1989. – 317-б. 
олмайди. Илмий инқилоблар натижасида дунёнинг манзараси тубдан ўзгаради. Мавжуд қонунлар ва тушунтириш моделлари рад этилади. Бу объективлик муаммосига зарба беради, кузатишни назарий жиҳатдан бойитиш масаласининг аҳамиятини оширади. Техника фанлари. Ғарб фан фалсафасида техника фанлари таҳлили алоҳида йўналиш сифатида ажралиб чиққанига ҳали кўп вақт бўлгани йўқ. Чарльз Сноу ўз вақтида шундай деб қайд этган эди: «Соф фан соҳасида ишлайдиган одамларда муҳандислар ва техниклар ҳақида бутунлай нотўғри фикр шаклланган. Нимаики фандан амалда фойдаланиш билан боғлиқ бўлса, барчаси мутлақо қизиқарсиздек бўлиб туюлади. Улар муҳандисликнинг кўпгина вазифалари аниқлик ва изчиллик жиҳатидан ўзлари устида иш олиб бораётган вазифалардан кам эмаслиги, бу вазифаларнинг ечими энг талабчан олимни ҳам қаноатлантириши мумкинлигини тасаввур қилишга қодир эмаслар»6. Техника фанлари доим ҳам муносиб баҳоланмаган. XIX асргача тадқиқот, лойиҳа ва уни амалга татбиқ этиш ўртасида 150 йилга яқин вақт ўтган. Гарчи олий техника ўқув юртлари (масалан, Париждаги Политехника мактаби) XVII асрдаёқ юзага келган бўлса-да, Я.Бекман таклиф қилган техника жараёнларининг ривожланишига йўл кўрсатувчи умумий технология дастури олимлар эътиборидан четда қолиб келди. Фақат XIX аср охирида, профессионал муҳандислик фаолияти илмий ҳамжамият шакл-шамойилига кўра ташкил этилганидан кейингина техника фанларининг ўзига хос жиҳатларини англаб етиш учун имконият яратилди. Бироқ олимлар классик табиий фан ва техника фанлари ўртасида юзага келувчи қарама-қаршиликни қайд этар эдилар. Булар классик фан вакили саналган олим кўпроқ мойил бўлган схемалар ва тузилмаларнинг мавҳумлиги ва аналитиклиги ҳамда технолог иш олиб борган реал объектларнинг тор ихтисослашганлиги. Техника фанларини ўрганиш билан боғлиқ йўналиш асосан анъанавий муаммолар, чунончи: техниканинг 2 Сноу Ч. Две культуры. – М., 1989. – 317-б.  
 
моҳиятини ўрганиш, техника фанларининг ўзига хос жиҳатларини тадқиқ 
этиш, техника ва табиатшуносликнинг ўзаро нисбати, фан-техника 
тараққиётини баҳолашдан иборат эди. Техника фалсафасининг отаси 
Фридрих Рапп бу йўналишдаги тадқиқотларнинг натижаларини анча 
танқидий баҳолади7. Унинг фикрича, ўн тадқиқотдан фақат биттасини 
профессионаллик даражаси юқори бўлган тадқиқотлар қаторига киритиш 
мумкин эди.  
 
Техника 
фанлари 
икки 
тармоққа: 
техникада 
юз 
бераётган 
жараёнларни тавсифлашга қаратилган дескриптив тармоқ ва у ўз 
фаолиятида риоя қилиши лозим бўлган қоидаларни таърифловчи норматив 
тармоққа бўлинади. Бироқ техника фанлари асосларини методологик таҳлил 
қилишнинг теранлик даражаси унча юқори эмас. Олимлар фикрига кўра, бу 
жабҳага уни англаш шаклларининг «оқсаши» хос. Айни вақтда, техника 
фанлари ва муҳандислик фаолияти табиийлик ва сунъийлик дунёларининг 
ўзаро алоқаси муаммосининг аҳамияти ва кўламини ҳисобга олувчи аниқ 
мўлжалларга муҳтож.  
 
Техника фанларида янги ва ўзига хос нарсани яратиш сифатидаги 
ихтирони ва мавжуд нарсани ўзгартириш сифатидаги такомиллаштиришни 
фарқлаш одат тусини олган.  Инсоннинг бунёдкорлик қобилиятлари тайёр 
табиий 
маҳсулотларни 
ўзлаштиришдан 
мослаштиришнинг 
кўпроқ 
самарадорлигига эришиш мақсадида уларни такомиллаштириш сари 
ривожланиб борган. Сунъий яшаш муҳити, аниқроғи, унинг баъзи бир 
элементларининг яратилиши табиат тайёр ҳолда эга бўлмаган нарсалар 
ихтиро қилинганини англатар эди. Тайёр меҳнат қуроллари ва фаолият 
воситаларидан фойдаланишни тириклик дунёсидаги универсал фаоллик 
билан таққослаш мумкин бўлса, ихтиро алоҳида мақомга даъвогарлик 
қилади. У эркинлик даражаларининг ранг-баранглигига таянади ва «ҳар 
қандай турдаги мезон бўйича» амалга оширилиши мумкин. Баъзан ихтирода 
табиатга тақлид, имитацион моделлаштиришга уриниш кузатилади. Масалан, 
                                                 
7 Қаранг: Философия техники в ФРГ. – М., 1989. – 317-б. 
моҳиятини ўрганиш, техника фанларининг ўзига хос жиҳатларини тадқиқ этиш, техника ва табиатшуносликнинг ўзаро нисбати, фан-техника тараққиётини баҳолашдан иборат эди. Техника фалсафасининг отаси Фридрих Рапп бу йўналишдаги тадқиқотларнинг натижаларини анча танқидий баҳолади7. Унинг фикрича, ўн тадқиқотдан фақат биттасини профессионаллик даражаси юқори бўлган тадқиқотлар қаторига киритиш мумкин эди. Техника фанлари икки тармоққа: техникада юз бераётган жараёнларни тавсифлашга қаратилган дескриптив тармоқ ва у ўз фаолиятида риоя қилиши лозим бўлган қоидаларни таърифловчи норматив тармоққа бўлинади. Бироқ техника фанлари асосларини методологик таҳлил қилишнинг теранлик даражаси унча юқори эмас. Олимлар фикрига кўра, бу жабҳага уни англаш шаклларининг «оқсаши» хос. Айни вақтда, техника фанлари ва муҳандислик фаолияти табиийлик ва сунъийлик дунёларининг ўзаро алоқаси муаммосининг аҳамияти ва кўламини ҳисобга олувчи аниқ мўлжалларга муҳтож. Техника фанларида янги ва ўзига хос нарсани яратиш сифатидаги ихтирони ва мавжуд нарсани ўзгартириш сифатидаги такомиллаштиришни фарқлаш одат тусини олган. Инсоннинг бунёдкорлик қобилиятлари тайёр табиий маҳсулотларни ўзлаштиришдан мослаштиришнинг кўпроқ самарадорлигига эришиш мақсадида уларни такомиллаштириш сари ривожланиб борган. Сунъий яшаш муҳити, аниқроғи, унинг баъзи бир элементларининг яратилиши табиат тайёр ҳолда эга бўлмаган нарсалар ихтиро қилинганини англатар эди. Тайёр меҳнат қуроллари ва фаолият воситаларидан фойдаланишни тириклик дунёсидаги универсал фаоллик билан таққослаш мумкин бўлса, ихтиро алоҳида мақомга даъвогарлик қилади. У эркинлик даражаларининг ранг-баранглигига таянади ва «ҳар қандай турдаги мезон бўйича» амалга оширилиши мумкин. Баъзан ихтирода табиатга тақлид, имитацион моделлаштиришга уриниш кузатилади. Масалан, 7 Қаранг: Философия техники в ФРГ. – М., 1989. – 317-б.  
 
цилиндрсимон қобиқ - техника ва кундалик ҳаётда турли мақсадларда 
фойдаланиладиган кенг тарқалган шакл – ўсимликлар дунёсидаги кўп сонли 
объектларнинг универсал тузилиши. Шох – унинг энг мукаммал модели. 
Конструкцияларни қобиқ билан ўраш ечими айнан жонли табиатдан олинган. 
Пневматик қурилмалар ҳам жуда катта рол ўйнайди. Улар инсонга илк бор 
ернинг тортишиш кучини енгиш, ҳавода учишга имконият яратишга ёрдам 
берди. 
Уларнинг 
ғояси 
ҳам 
табиатдан 
олинган, 
чунки 
пневматик 
конструкцияларнинг 
энг 
баркамол 
андозаларидан 
бири 
биологик 
ҳужайрадир. Айрим мевалар ва уруғлар табиатда ўзига хос «парашютчалар», 
«елкан» ёки қанотли ўсимта ёрдамида тарқалишга мослашган. Табиий 
мослашишнинг мазкур усуллари билан инсоният цивилизациясининг елкан, 
парашют, 
қанот 
моделларидан 
фойдаланувчи 
маҳсуллари 
ўртасида 
ўхшашликни кўриш қийин эмас. Технолог ўз ғоялари тўғрилигининг 
тасдиғини табиатдан излайди.  
 
Бундай ихтироларни яратишда олим табиий лаборатория сирларидан, 
унинг ечимлари ва топилмаларидан фойдаланади. Бироқ ихтиро – бу ўхшаши 
йўқ, янги нарсани яратиш ҳамдир. Тадқиқотчилар бундай ихтиро жараёнини 
беш босқичга ажратадилар. Биринчи босқич концептуал моделни яратиш, 
мақсадлар ва чегараларни белгилаш билан боғлиқ. Иккинчи босқичда 
воситалар ва тамойиллар танланади. Учинчи босқичда берилган физик 
ҳаракат тамойилида у ёки бу оқилона ечимни танлаш муҳим аҳамият касб 
этади. Бу ерда энг мақсадга мувофиқ уйғунлик топилгунга қадар элементлар 
ва технологик кўрсаткичларнинг вариантлари билан ишланади. Тўртинчи 
босқич берилган техник ечим кўрсаткичларининг оптимал қийматларини 
аниқлашни ўз ичига олади. Бешинчи босқич яратилувчи тузилмаларни 
лойиҳада 
белгилар 
ёрдамида 
акс 
эттириш 
ва 
сўнгра 
уларни 
моддийлаштиришни назарда тутади8.  
                                                 
8 Қаранг: Лешкевич Т.Г. Неопределенность в мире и мир неопределенности. – Ростов-на-Дону, 1994. – 142-
154-б. 
цилиндрсимон қобиқ - техника ва кундалик ҳаётда турли мақсадларда фойдаланиладиган кенг тарқалган шакл – ўсимликлар дунёсидаги кўп сонли объектларнинг универсал тузилиши. Шох – унинг энг мукаммал модели. Конструкцияларни қобиқ билан ўраш ечими айнан жонли табиатдан олинган. Пневматик қурилмалар ҳам жуда катта рол ўйнайди. Улар инсонга илк бор ернинг тортишиш кучини енгиш, ҳавода учишга имконият яратишга ёрдам берди. Уларнинг ғояси ҳам табиатдан олинган, чунки пневматик конструкцияларнинг энг баркамол андозаларидан бири биологик ҳужайрадир. Айрим мевалар ва уруғлар табиатда ўзига хос «парашютчалар», «елкан» ёки қанотли ўсимта ёрдамида тарқалишга мослашган. Табиий мослашишнинг мазкур усуллари билан инсоният цивилизациясининг елкан, парашют, қанот моделларидан фойдаланувчи маҳсуллари ўртасида ўхшашликни кўриш қийин эмас. Технолог ўз ғоялари тўғрилигининг тасдиғини табиатдан излайди. Бундай ихтироларни яратишда олим табиий лаборатория сирларидан, унинг ечимлари ва топилмаларидан фойдаланади. Бироқ ихтиро – бу ўхшаши йўқ, янги нарсани яратиш ҳамдир. Тадқиқотчилар бундай ихтиро жараёнини беш босқичга ажратадилар. Биринчи босқич концептуал моделни яратиш, мақсадлар ва чегараларни белгилаш билан боғлиқ. Иккинчи босқичда воситалар ва тамойиллар танланади. Учинчи босқичда берилган физик ҳаракат тамойилида у ёки бу оқилона ечимни танлаш муҳим аҳамият касб этади. Бу ерда энг мақсадга мувофиқ уйғунлик топилгунга қадар элементлар ва технологик кўрсаткичларнинг вариантлари билан ишланади. Тўртинчи босқич берилган техник ечим кўрсаткичларининг оптимал қийматларини аниқлашни ўз ичига олади. Бешинчи босқич яратилувчи тузилмаларни лойиҳада белгилар ёрдамида акс эттириш ва сўнгра уларни моддийлаштиришни назарда тутади8. 8 Қаранг: Лешкевич Т.Г. Неопределенность в мире и мир неопределенности. – Ростов-на-Дону, 1994. – 142- 154-б.  
 
 
Бироқ техника фанлари шу даражада ҳар хил ва ранг-барангки, уларни 
ягона оилага бирлаштириш учун асосларни излаш жиддий муаммога 
айланади. 
Ҳар 
хил 
тизимли-техникавий 
билимларни 
бирлаштириш 
механизми сифатида Н.Абрамова кристаллнинг ўсиш моделини таклиф 
қилади. Бу ерда озиқланиш муҳитининг негизи ва тузилиши ўртасида 
мувофиқликни сақлаш бош шарт ҳисобланади. Негиз сифатида меҳнат 
фаолияти тушунилади, озиқланиш муҳити сифатида эса меҳнат гигиенаси, 
ахборот назарияси каби фанларнинг тамойиллари ва тушунчалари амал 
қилади.  
 
  
 2.2.Динамик ва статик қонуниятлар.  
 
Фан доим борлиқни қонуният билан қамраб олинувчи табиий воқеалар ва 
жараёнларнинг сабабий боғланган мажмуи сифатида намоён бўлган. Фанга 
изчиллик, ишончлилик, асослилик, исботлилик хос. У физика ва математика 
қонунлари ёрдамида ифодалаш мумкин бўлган табиий тартибни ўрнатишга 
интилади. Сабабият ва қонунийлик фаннинг барча жабҳаларида ҳукм 
сурувчи фундаментал константа ҳисобланади.   Статистик қонуниятлар 
тахминий тақсимланишлар тилида таърифланади ва катта сонлар 
негизидаги оммавий  ҳодисаларнинг  қонунлари сифатида намоён бўлади. 
Улар кўп сонли тасодифий сабаблар заминида теран зарурий алоқалар 
мавжуд бўлган жойда амал қилади, деб ҳисобланади. Улар мутлақ 
такрорланишларга сабаб бўлмайди, бироқ умумий ҳолда уларни ўзгармас 
сабаблар қонуниятлари деб баҳолаш ўринли бўлади. Умумий маънода 
статистик қонуниятлар ҳодисаларнинг ўзаро алоқаси намоён бўлишининг 
шундай шаклини акс эттирадики, бунда тизимнинг мазкур ҳолати унинг 
кейинги барча ҳолатларини узил-кесил эмас, балки маълум даражада 
тахминий белгилайди. Таниқли фан файласуфи Рудольф Карнап статистик 
қонуниятларни тавсифлар экан, турли соҳаларнинг мутахассислари у ёки бу 
воқеанинг ҳар хил сабабларини кўришлари мумкинлигига эътиборни 
Бироқ техника фанлари шу даражада ҳар хил ва ранг-барангки, уларни ягона оилага бирлаштириш учун асосларни излаш жиддий муаммога айланади. Ҳар хил тизимли-техникавий билимларни бирлаштириш механизми сифатида Н.Абрамова кристаллнинг ўсиш моделини таклиф қилади. Бу ерда озиқланиш муҳитининг негизи ва тузилиши ўртасида мувофиқликни сақлаш бош шарт ҳисобланади. Негиз сифатида меҳнат фаолияти тушунилади, озиқланиш муҳити сифатида эса меҳнат гигиенаси, ахборот назарияси каби фанларнинг тамойиллари ва тушунчалари амал қилади. 2.2.Динамик ва статик қонуниятлар. Фан доим борлиқни қонуният билан қамраб олинувчи табиий воқеалар ва жараёнларнинг сабабий боғланган мажмуи сифатида намоён бўлган. Фанга изчиллик, ишончлилик, асослилик, исботлилик хос. У физика ва математика қонунлари ёрдамида ифодалаш мумкин бўлган табиий тартибни ўрнатишга интилади. Сабабият ва қонунийлик фаннинг барча жабҳаларида ҳукм сурувчи фундаментал константа ҳисобланади. Статистик қонуниятлар тахминий тақсимланишлар тилида таърифланади ва катта сонлар негизидаги оммавий ҳодисаларнинг қонунлари сифатида намоён бўлади. Улар кўп сонли тасодифий сабаблар заминида теран зарурий алоқалар мавжуд бўлган жойда амал қилади, деб ҳисобланади. Улар мутлақ такрорланишларга сабаб бўлмайди, бироқ умумий ҳолда уларни ўзгармас сабаблар қонуниятлари деб баҳолаш ўринли бўлади. Умумий маънода статистик қонуниятлар ҳодисаларнинг ўзаро алоқаси намоён бўлишининг шундай шаклини акс эттирадики, бунда тизимнинг мазкур ҳолати унинг кейинги барча ҳолатларини узил-кесил эмас, балки маълум даражада тахминий белгилайди. Таниқли фан файласуфи Рудольф Карнап статистик қонуниятларни тавсифлар экан, турли соҳаларнинг мутахассислари у ёки бу воқеанинг ҳар хил сабабларини кўришлари мумкинлигига эътиборни  
 
қаратади. Масалан, йўл-транспорт ҳодисаси билан боғлиқ ҳолда автомобиль 
йўллари 
муҳандиси 
ҳодиса 
сабабини 
йўлнинг 
ҳаддан 
ташқари 
сирпанчиқлигида кўриши мумкин. ДАН ходимлари ҳодиса сабабини йўл 
ҳаракати қоидасининг бузилишида кўради. Психолог ҳайдовчи кучли руҳий 
ҳаяжонланиш ҳолатида бўлган, деб хулоса чиқариши мумкин. Муҳандис 
конструктор, балки, автомашина конструкциясида нуқсон мавжудлигини 
аниқлайди. Айни ҳолда мураккаб вазиятга тегишли кўп сонли компонентлар 
мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар бири ҳодисага агар бу компонент бўлмаса, 
ҳалокат юз бермаган бўлур эди, деган маънода таъсир кўрсатади. Бироқ буни 
биров олдиндан билганида, у тўқнашувнинг олдини олиши мумкин эди.  
 
Бундай таҳлил натижасида қуйидаги хулосага келиш мумкин: сабабий 
муносабат юз беражак воқеани олдиндан айтиш мумкинлигини эмас, балки 
амалда уни олдиндан айтиш мумкин эмаслигини англатади. Карнап «Агар 
воқеага тегишли барча далиллар ва табиат қонунлари берилган бўлса, бу 
воқеани у юз беришидан олдин башорат қилиш мумкин. Бу башорат 
далиллар ва қонунларнинг тадрижий якуни ҳисобланади. Бошқача айтганда, 
олдинги шартлар, уларга тегишли қонунларнинг тўла тавсифи ва воқеани 
башорат қилиш ўртасида мантиқий муносабат мавжуд. .... Бу ерга биз статик 
жараёнларни ҳам (гарчи кундалик ҳаётда бундай қилмасак-да) киритишимиз 
лозим»9, деб қайд этади. Пировард натижасига кўплаб омиллар таъсир 
кўрсатувчи статистик жараёнлар моддий тизим ҳолатларининг ҳар қандай 
(ўзгарувчи ва ўзгармас) кетма-кетлигини англатади.  
 
Динамик қонуниятларда дунёга илмий ёндашув намоён бўлади. 
Ижтимоий онг шакли сифатидаги фаннинг бошқа бир ўзига хос хусусияти 
шундаки, ранг-баранг фанлар борлиқнинг объектив (инсондан ташқарида, 
инсонга ҳам, инсониятга ҳам боғлиқ бўлмаган ҳолда) мавжуд ҳодисалари ва 
жараёнларини ўрганишни назарда тутади. Бутун олам тортишиш қонуни, 
квадрат тенгламалар, кимёвий элементлар даврий жадвали, термодинамика 
қонунлари объективдир. Уларнинг амал қилиши фикрлар ва кайфиятлар 
                                                 
9 Карнап Р. Философские основания физики. – М., 1971. – 259, 348-б. 
қаратади. Масалан, йўл-транспорт ҳодисаси билан боғлиқ ҳолда автомобиль йўллари муҳандиси ҳодиса сабабини йўлнинг ҳаддан ташқари сирпанчиқлигида кўриши мумкин. ДАН ходимлари ҳодиса сабабини йўл ҳаракати қоидасининг бузилишида кўради. Психолог ҳайдовчи кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида бўлган, деб хулоса чиқариши мумкин. Муҳандис конструктор, балки, автомашина конструкциясида нуқсон мавжудлигини аниқлайди. Айни ҳолда мураккаб вазиятга тегишли кўп сонли компонентлар мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар бири ҳодисага агар бу компонент бўлмаса, ҳалокат юз бермаган бўлур эди, деган маънода таъсир кўрсатади. Бироқ буни биров олдиндан билганида, у тўқнашувнинг олдини олиши мумкин эди. Бундай таҳлил натижасида қуйидаги хулосага келиш мумкин: сабабий муносабат юз беражак воқеани олдиндан айтиш мумкинлигини эмас, балки амалда уни олдиндан айтиш мумкин эмаслигини англатади. Карнап «Агар воқеага тегишли барча далиллар ва табиат қонунлари берилган бўлса, бу воқеани у юз беришидан олдин башорат қилиш мумкин. Бу башорат далиллар ва қонунларнинг тадрижий якуни ҳисобланади. Бошқача айтганда, олдинги шартлар, уларга тегишли қонунларнинг тўла тавсифи ва воқеани башорат қилиш ўртасида мантиқий муносабат мавжуд. .... Бу ерга биз статик жараёнларни ҳам (гарчи кундалик ҳаётда бундай қилмасак-да) киритишимиз лозим»9, деб қайд этади. Пировард натижасига кўплаб омиллар таъсир кўрсатувчи статистик жараёнлар моддий тизим ҳолатларининг ҳар қандай (ўзгарувчи ва ўзгармас) кетма-кетлигини англатади. Динамик қонуниятларда дунёга илмий ёндашув намоён бўлади. Ижтимоий онг шакли сифатидаги фаннинг бошқа бир ўзига хос хусусияти шундаки, ранг-баранг фанлар борлиқнинг объектив (инсондан ташқарида, инсонга ҳам, инсониятга ҳам боғлиқ бўлмаган ҳолда) мавжуд ҳодисалари ва жараёнларини ўрганишни назарда тутади. Бутун олам тортишиш қонуни, квадрат тенгламалар, кимёвий элементлар даврий жадвали, термодинамика қонунлари объективдир. Уларнинг амал қилиши фикрлар ва кайфиятлар 9 Карнап Р. Философские основания физики. – М., 1971. – 259, 348-б.  
 
билан ҳам, олимнинг шахси билан ҳам белгиланмайди. Фан ўз хулосаларини 
назариялар, қонунлар ва формулаларда таърифлайди. Шу тариқа у олимнинг 
ўрганилаётган ҳодисаларга ва у ёки бу кашфиёт олиб келиши мумкин бўлган 
ижтимоий оқибатларга индивидуал, эмоционал муносабатидан ташқарига 
чиқаради. Оқилона илмий билим предметли ва шахссиз объективдир. 
Бошқача айтганда, фан ўз предмети билан бажарадиган барча амаллар 
қонуниятлар ва мунтазам алоқалар номидан янги сифатда амал қилади.  
 
Объективлик доимо илмий билим идеали ва унинг асосий мезони 
сифатида амал қилган. Бунда объективлик, биринчидан, билимнинг ўз 
объекти билан мос келишини қайд этувчи таомил сифатида, иккинчидан, 
субъект ва унинг билиш фаолияти воситалари билан боғлиқ барча 
нарсаларни билимдан чиқариб ташлаш таомили сифатида тасаввур қилинган. 
Объективликнинг бу иккинчи маъноси, В.Порус фикрига кўра, Европа 
христиан маданияти контекстида инсоннинг гуноҳкор, «бузуқ» табиати 
ҳақидаги тасаввурлар билан боғлиқ бўлган10.  
 
Бироқ амалда билимни уни олиш жараёнидан ажратиш қийин. 
Масалан, микрофизика объектлари кузатиш вазиятининг таркибий қисмлари 
ҳисобланади. Бунга, жумладан, В.Гейзенберг ишора қилади. Ф.Гиренок 
объективлик тамойилини қуйидагича таърифлашни таклиф қилади: дунё тўла 
белгиланган, башарти унинг тўлиқлиги инсон билан бирга, бироқ 
тафаккурдан қатъи назар шаклланган бўлса11.  
 
Бугунги кунда объективлик тушунчасининг ҳар хил талқинларини қайд 
этиш мумкин. Баъзан объективлик билан умумий аҳамиятга моликлик ва 
интерсубъективлик боғланади. Объективлик деганда кўпинча бирон-бир 
вазиятда ўзгармайдиган, бир вариантли жараёнлар назарда тутилади. Кўп 
сонли мантиқий, методологик, фалсафий омиллар уйғунлиги ва мувофиқлиги 
сифатидаги объективлик ҳақидаги тасаввур айниқса кенг тарқалган. Бунда 
субъектга боғлиқ эмаслик объективликнинг муҳим ва асосий жиҳати бўлиб 
                                                 
10 Қаранг: Порус В.Н. Эпистемология: некоторые тенденции // Вопросы философии. 1997. №2. 
11 Қаранг: Гиренок Ф.И. Ускользающее бытие. – М., 1994. – 114-115-б. 
билан ҳам, олимнинг шахси билан ҳам белгиланмайди. Фан ўз хулосаларини назариялар, қонунлар ва формулаларда таърифлайди. Шу тариқа у олимнинг ўрганилаётган ҳодисаларга ва у ёки бу кашфиёт олиб келиши мумкин бўлган ижтимоий оқибатларга индивидуал, эмоционал муносабатидан ташқарига чиқаради. Оқилона илмий билим предметли ва шахссиз объективдир. Бошқача айтганда, фан ўз предмети билан бажарадиган барча амаллар қонуниятлар ва мунтазам алоқалар номидан янги сифатда амал қилади. Объективлик доимо илмий билим идеали ва унинг асосий мезони сифатида амал қилган. Бунда объективлик, биринчидан, билимнинг ўз объекти билан мос келишини қайд этувчи таомил сифатида, иккинчидан, субъект ва унинг билиш фаолияти воситалари билан боғлиқ барча нарсаларни билимдан чиқариб ташлаш таомили сифатида тасаввур қилинган. Объективликнинг бу иккинчи маъноси, В.Порус фикрига кўра, Европа христиан маданияти контекстида инсоннинг гуноҳкор, «бузуқ» табиати ҳақидаги тасаввурлар билан боғлиқ бўлган10. Бироқ амалда билимни уни олиш жараёнидан ажратиш қийин. Масалан, микрофизика объектлари кузатиш вазиятининг таркибий қисмлари ҳисобланади. Бунга, жумладан, В.Гейзенберг ишора қилади. Ф.Гиренок объективлик тамойилини қуйидагича таърифлашни таклиф қилади: дунё тўла белгиланган, башарти унинг тўлиқлиги инсон билан бирга, бироқ тафаккурдан қатъи назар шаклланган бўлса11. Бугунги кунда объективлик тушунчасининг ҳар хил талқинларини қайд этиш мумкин. Баъзан объективлик билан умумий аҳамиятга моликлик ва интерсубъективлик боғланади. Объективлик деганда кўпинча бирон-бир вазиятда ўзгармайдиган, бир вариантли жараёнлар назарда тутилади. Кўп сонли мантиқий, методологик, фалсафий омиллар уйғунлиги ва мувофиқлиги сифатидаги объективлик ҳақидаги тасаввур айниқса кенг тарқалган. Бунда субъектга боғлиқ эмаслик объективликнинг муҳим ва асосий жиҳати бўлиб 10 Қаранг: Порус В.Н. Эпистемология: некоторые тенденции // Вопросы философии. 1997. №2. 11 Қаранг: Гиренок Ф.И. Ускользающее бытие. – М., 1994. – 114-115-б.  
 
қолади. Интерсубъективлик ва объективликни тенглаштириш мумкин эмас, 
чунки билимлар барча субъектлар учун умумий бўлиши лозимлигини даъво 
қилувчи интерсубъективликда конвенционал контекст аниқ-равшан кўриниб 
туради. Бир сўз билан айтганда, интерсубъективлик конвенция, келишув ва 
аҳдлашувни назарда тутади. Фақат бу тушунча ўз ўрнида ва аниқ 
қўлланилиши лозим, акс ҳолда илмий мулоҳаза ўз маъносини йўқотади12.   
 
Одатда объективлик субъектни инкор этиш ёки ҳеч бўлмаса унга 
эътиборсизликни назарда тутади. Илмий мунозара объективлик даъво қилар 
экан, индивидуал фикрлашга дахлдорлик аниқ-равшан кўриниб турган барча 
фикрлар ва мулоҳазаларни четга чиқариб ташлайди. 
 
Методологлар баъзан «омадли фанлар» тўғрисида сўз юритадилар. 
Бунда улар илмий билишнинг аниқ мезонларини белгилаш ва категориялар 
аппаратини такомиллаштиришда ютуқларга эришгани назарда тутилади. 
Бундай 
«омадли 
фанлар» 
тайёр 
воситаларни 
математик 
фанлардан 
ўзлаштирадилар 
ёки 
уларни 
маълум 
даражада 
такомилига 
етказиб 
қўллайдилар ва ўз соҳасини математикалаштиришга ҳаракат қиладилар. 
Бироқ 
объективлик 
фақат 
тушунчалар 
аппаратининг 
изчиллиги 
ва 
категориялилигини англатмайди. Объективлик аввало нарса, жараён ёки 
ҳодисанинг моҳиятини ўрганишга қараб мўлжал олади.  
 
Фан шу маънода универсалки, у ҳар қандай ҳодисани илмий тадқиқот 
предметига айлантириши, одамлар дунёсидаги барча нарсалар, жараёнлар ва 
ҳодисаларни ўрганиши мумкин. Бироқ бу ҳолда у танланган предметга унинг 
муҳим алоқалари нуқтаи назаридан ёндашади.  
 
Биринчи позитивистлар давридан бошлаб фан инсон билими 
ривожланишининг тажриба, мантиқ ва танқидга таянувчи олий босқичи 
сифатида эълон қилинади. Фаннинг маҳобатли биносида тажриба фан асосий 
негизининг далилуаллиги ва ишончлилиги учун жавоб беради. Мантиқ 
илмий фаолият натижаларини тизимга солиш, уларнинг ўзаро боғлиқлиги ва 
асослилигини таъминлайди. Танқид одатдаги меъёрлар ва қонунларнинг 
                                                 
12 Қаранг: Ильин В.В. Критерии научности. – М., 1989. – 34-б. 
қолади. Интерсубъективлик ва объективликни тенглаштириш мумкин эмас, чунки билимлар барча субъектлар учун умумий бўлиши лозимлигини даъво қилувчи интерсубъективликда конвенционал контекст аниқ-равшан кўриниб туради. Бир сўз билан айтганда, интерсубъективлик конвенция, келишув ва аҳдлашувни назарда тутади. Фақат бу тушунча ўз ўрнида ва аниқ қўлланилиши лозим, акс ҳолда илмий мулоҳаза ўз маъносини йўқотади12. Одатда объективлик субъектни инкор этиш ёки ҳеч бўлмаса унга эътиборсизликни назарда тутади. Илмий мунозара объективлик даъво қилар экан, индивидуал фикрлашга дахлдорлик аниқ-равшан кўриниб турган барча фикрлар ва мулоҳазаларни четга чиқариб ташлайди. Методологлар баъзан «омадли фанлар» тўғрисида сўз юритадилар. Бунда улар илмий билишнинг аниқ мезонларини белгилаш ва категориялар аппаратини такомиллаштиришда ютуқларга эришгани назарда тутилади. Бундай «омадли фанлар» тайёр воситаларни математик фанлардан ўзлаштирадилар ёки уларни маълум даражада такомилига етказиб қўллайдилар ва ўз соҳасини математикалаштиришга ҳаракат қиладилар. Бироқ объективлик фақат тушунчалар аппаратининг изчиллиги ва категориялилигини англатмайди. Объективлик аввало нарса, жараён ёки ҳодисанинг моҳиятини ўрганишга қараб мўлжал олади. Фан шу маънода универсалки, у ҳар қандай ҳодисани илмий тадқиқот предметига айлантириши, одамлар дунёсидаги барча нарсалар, жараёнлар ва ҳодисаларни ўрганиши мумкин. Бироқ бу ҳолда у танланган предметга унинг муҳим алоқалари нуқтаи назаридан ёндашади. Биринчи позитивистлар давридан бошлаб фан инсон билими ривожланишининг тажриба, мантиқ ва танқидга таянувчи олий босқичи сифатида эълон қилинади. Фаннинг маҳобатли биносида тажриба фан асосий негизининг далилуаллиги ва ишончлилиги учун жавоб беради. Мантиқ илмий фаолият натижаларини тизимга солиш, уларнинг ўзаро боғлиқлиги ва асослилигини таъминлайди. Танқид одатдаги меъёрлар ва қонунларнинг 12 Қаранг: Ильин В.В. Критерии научности. – М., 1989. – 34-б.  
 
шаклланган мажмуини улар қарши мисоллар билан тўқнашган ҳолда 
янгилашни назарда тутади. Илмий билиш доимо борлиқни аниқ акс эттириш 
шакли, ўз тузилиши, даражалари, шакллари, методлари ва муайян тарихий 
табиатига эга бўлган билимларни ўзлаштириш жараёни деб ҳисобланган. 
Билиш борлиқнинг илгари маълум бўлмаган янги далиллари, ҳодисалари ва 
қонуниятларини инсон ёки жамият томонидан англаб етиш жараёни 
сифатида 
тушунилган. 
Билиш 
жараёнининг 
табиати, 
асослари 
ва 
мезонларини ўрганувчи анча қадимги фан – анъанавий гносеологияда билиш 
структураси билиш субъекти, объекти ва воситаларининг мавжудлигини 
назарда тутади. Билиш субъекти деганда онгга ва мўлжалга эга бўлган фаол 
ҳаракат қилувчи индивид ёки индивидлар гуруҳи (жамият) тушунилади. 
Объект деганда субъектнинг фаоллиги қаратилган борлиқнинг парчаси, 
табиий ёки ижтимоий борлиқнинг қисми тушунилади. Билиш субъекти ва 
объекти узлуксиз ўзаро таъсирга киришади. Агностиклар дунёни билиш 
мумкинлигини рад этганлар. Агностиклардан фарқли ўлароқ, скептиклар 
дунёни билиш мумкинлигига фақат шубҳа билдирганлар. Дунёни оқилона 
билиш мумкинлигига аксарият олимлар ва файласуфларнинг ишончи комил.  
 
Илмийлик мезонлари. Ҳамонки инсон борлиғи тарихий ҳодиса экан, 
илмий билиш ҳам ўз тарихига эгадир. Одатда билиш маҳсулларини фан 
стандартларига мувофиқлик нуқтаи назаридан баҳолаш қоидалари сифатида 
таърифланувчи илмийлик мезонлари ҳам тарихий хусусиятга эга ва 
эскиришга мойилдир. Айнан илмийлик мезонлари билиш маҳсулларини 
уларнинг фанга мансублиги ёки ундан узоқлиги нуқтаи назаридан 
субординациялаш 
имконини 
беради, 
деб 
ҳисобланади. 
«Илмийлик 
мезонлари» 
монографияси 
муаллифи 
В.Ильин 
илмийлик 
мезонлари 
диспозициялар (қоидалар, йўл-йўриқлар, тавсиялар, императивлар, тақиқлар 
мажмуи), санкциялар (улар диспозицияларга беписандлик ёки уларнинг 
бузилиши натижасида амалга киради) ва шартлар (улар фанда эҳтимол 
тутилган вазиятларнинг ўзига хос хусусиятларини қайд этади) билан 
шаклланган мажмуини улар қарши мисоллар билан тўқнашган ҳолда янгилашни назарда тутади. Илмий билиш доимо борлиқни аниқ акс эттириш шакли, ўз тузилиши, даражалари, шакллари, методлари ва муайян тарихий табиатига эга бўлган билимларни ўзлаштириш жараёни деб ҳисобланган. Билиш борлиқнинг илгари маълум бўлмаган янги далиллари, ҳодисалари ва қонуниятларини инсон ёки жамият томонидан англаб етиш жараёни сифатида тушунилган. Билиш жараёнининг табиати, асослари ва мезонларини ўрганувчи анча қадимги фан – анъанавий гносеологияда билиш структураси билиш субъекти, объекти ва воситаларининг мавжудлигини назарда тутади. Билиш субъекти деганда онгга ва мўлжалга эга бўлган фаол ҳаракат қилувчи индивид ёки индивидлар гуруҳи (жамият) тушунилади. Объект деганда субъектнинг фаоллиги қаратилган борлиқнинг парчаси, табиий ёки ижтимоий борлиқнинг қисми тушунилади. Билиш субъекти ва объекти узлуксиз ўзаро таъсирга киришади. Агностиклар дунёни билиш мумкинлигини рад этганлар. Агностиклардан фарқли ўлароқ, скептиклар дунёни билиш мумкинлигига фақат шубҳа билдирганлар. Дунёни оқилона билиш мумкинлигига аксарият олимлар ва файласуфларнинг ишончи комил. Илмийлик мезонлари. Ҳамонки инсон борлиғи тарихий ҳодиса экан, илмий билиш ҳам ўз тарихига эгадир. Одатда билиш маҳсулларини фан стандартларига мувофиқлик нуқтаи назаридан баҳолаш қоидалари сифатида таърифланувчи илмийлик мезонлари ҳам тарихий хусусиятга эга ва эскиришга мойилдир. Айнан илмийлик мезонлари билиш маҳсулларини уларнинг фанга мансублиги ёки ундан узоқлиги нуқтаи назаридан субординациялаш имконини беради, деб ҳисобланади. «Илмийлик мезонлари» монографияси муаллифи В.Ильин илмийлик мезонлари диспозициялар (қоидалар, йўл-йўриқлар, тавсиялар, императивлар, тақиқлар мажмуи), санкциялар (улар диспозицияларга беписандлик ёки уларнинг бузилиши натижасида амалга киради) ва шартлар (улар фанда эҳтимол тутилган вазиятларнинг ўзига хос хусусиятларини қайд этади) билан  
 
белгиланади. Илмийлик мезонлари бир тартибли бўлмагани учун уларни 
таснифлаш ва В.Ильин фикрига кўра, уч гуруҳга ажратиш лозим.  
1. «А» гуруҳи мезонлари фанни нофандан формал зиддиятсизлик, 
тажрибада синалиш, оқилоналик, тикланувчанлик, интерсубъективлик 
ёрдамида фарқлайди. 
2. «Б» гуруҳи мезонлари тарихан ўтиб келувчи нормативлар, онтологик 
схемалар ва мавжудлик гипотезаларига қўйиладиган талаблардан ташкил 
топади. Улар олимлар тафаккурининг маданий-стилистик ўлчамларини қайд 
этади.  
3. 
«В» 
гуруҳи мезонларини 
билимнинг профессионал 
ажратилган 
тармоқларига қўйиладиган фанга доир илмийлик мезонлари ташкил этади. 
Улар фаннинг айрим кўрсаткичларини акс эттирувчи билим ва фаолиятнинг 
муайян турларини назорат қилиш воситаси ҳисобланади13.  
 
Рационализм ривожланишининг ҳозирги босқичида олимлар ва 
методологлар томонидан амалга оширилаётган кўп сонли тадқиқотлар 
илмийлик мезонларининг тўла рўйхатини тузиш мумкин эмас, деган хулосага 
олиб келмоқда. Бу фан тинимсиз тараққий этаётгани, узлуксиз ўзгараётгани 
ва ўзининг аввалги – классик ва ноклассик босқичларидан кўп жиҳатдан фарқ 
қилувчи янги, постноклассик босқичига ўтаётгани билан изоҳланади. 
Эндиликда 
такрорланувчанлик 
ҳам 
унча 
зарур 
эмас, 
кузатувчисиз 
объективлик ҳам бўлиши мумкин эмас, системали таъсир эффектлари 
муносабати билан нарсанинг ўзи ҳам ҳар хил функционал ўзгаришларга 
қодир. Амалиёт ҳақида ҳақиқийлик мезони сифатида сўз ҳам юритилмайди. 
Фундаментал кашфиётлар қалам учида қилиниши, амалиёт ҳақиқийдик 
мезони сифатида қай даражада (билимларни асоссиз тахминлар билан 
аралаштириб юборишга имконият бермайдиган даражада) аниқ бўлса, шу 
даражада (инсон билимининг эришилган даражаси мутлақ хусусият касб 
этишига имконият бермайдиган даражада) ноаниқ ҳам эканлиги кўпдан бери 
маълум. 
                                                 
13 Қаранг: Ильин В.В. Критерии научности. – М., 1989. – 34-б. 
белгиланади. Илмийлик мезонлари бир тартибли бўлмагани учун уларни таснифлаш ва В.Ильин фикрига кўра, уч гуруҳга ажратиш лозим. 1. «А» гуруҳи мезонлари фанни нофандан формал зиддиятсизлик, тажрибада синалиш, оқилоналик, тикланувчанлик, интерсубъективлик ёрдамида фарқлайди. 2. «Б» гуруҳи мезонлари тарихан ўтиб келувчи нормативлар, онтологик схемалар ва мавжудлик гипотезаларига қўйиладиган талаблардан ташкил топади. Улар олимлар тафаккурининг маданий-стилистик ўлчамларини қайд этади. 3. «В» гуруҳи мезонларини билимнинг профессионал ажратилган тармоқларига қўйиладиган фанга доир илмийлик мезонлари ташкил этади. Улар фаннинг айрим кўрсаткичларини акс эттирувчи билим ва фаолиятнинг муайян турларини назорат қилиш воситаси ҳисобланади13. Рационализм ривожланишининг ҳозирги босқичида олимлар ва методологлар томонидан амалга оширилаётган кўп сонли тадқиқотлар илмийлик мезонларининг тўла рўйхатини тузиш мумкин эмас, деган хулосага олиб келмоқда. Бу фан тинимсиз тараққий этаётгани, узлуксиз ўзгараётгани ва ўзининг аввалги – классик ва ноклассик босқичларидан кўп жиҳатдан фарқ қилувчи янги, постноклассик босқичига ўтаётгани билан изоҳланади. Эндиликда такрорланувчанлик ҳам унча зарур эмас, кузатувчисиз объективлик ҳам бўлиши мумкин эмас, системали таъсир эффектлари муносабати билан нарсанинг ўзи ҳам ҳар хил функционал ўзгаришларга қодир. Амалиёт ҳақида ҳақиқийлик мезони сифатида сўз ҳам юритилмайди. Фундаментал кашфиётлар қалам учида қилиниши, амалиёт ҳақиқийдик мезони сифатида қай даражада (билимларни асоссиз тахминлар билан аралаштириб юборишга имконият бермайдиган даражада) аниқ бўлса, шу даражада (инсон билимининг эришилган даражаси мутлақ хусусият касб этишига имконият бермайдиган даражада) ноаниқ ҳам эканлиги кўпдан бери маълум. 13 Қаранг: Ильин В.В. Критерии научности. – М., 1989. – 34-б.  
 
  
Эстетик 
уюшқоқлик, 
эвристиклик, 
когерентлик, 
прагматик, 
прогрессизм ёки нотривиаллик, ишончлилик, танқидийлик, моддий-амалий 
фаолият, мантиқий ва информативлик, полифундаменталлик ҳам илмийлик 
мезонлари рўйхатига киритилади.  
  
Эстетик уюшқоқлик мезон ҳақида сўз юритганда, Пол Диракнинг 
«Тенгламалар гўзаллиги уларнинг эксперимент билан мувофиқлигидан 
муҳимроқдир», деган сўзларига ишора қилиш ўринли бўлади.  
 
Альберт Эйнштейн ҳам илмий назарияга нисбатан ички баркамоллик 
мезонларини татбиқ этишни таклиф қилган эди.  
 
Эстетиклик идеалларини эстетика ва дунёга нисбатан бадиий 
ёндашувга ёт бўлган изчил фан жабҳасига татбиқ этиш ўз ҳолича катта 
муаммодир. Кеплер (1571-1630) – «Дунёнинг уйғунлиги» деб номланган асар 
муаллифи. Ўрта асрларда табиатнинг сирли ва яширин хоссаларини англаб 
етиш билан боғлиқ ғоялар ҳодисаларнинг магик-символик тавсифи асосида 
шаклланган. Дунёнинг уйғунлиги ғояси ва Қуёш образи герметизмнинг 
қадимги яширин донишмандлигини ҳам, Кеплер ва Галилей (1564-1642) 
фаолияти билан боғлиқ дунёга янгича ёндашувни ҳам бирлаштирган. 
Масалан, Бруно (1548-1600) ва Коперник фойдаланган Ер - қисмлари ўз 
яхлитлиги билан бирга ҳаракатланишга мажбур бўлган айрим организм, 
деган тамойил, П.Фейерабенд фикрига кўра, Discourse of Hermes to Tot дан 
олинган бўлиши мумкин. Коперник Қуёшнинг ҳолатини муҳокама қилар 
экан, бир ерда Гермес Трисмегистни тилга олади: «Бироқ марказда Қуёш 
туради... уни Трисмегист зоҳир Худо деб атайди»14. Шу тариқа биз 
гелиоцентрик Оламнинг мутлақо тўғри идрок этилишига қадимги герметик 
фалсафадаёқ дуч келамиз. Бироқ Оламнинг гелиоцентриклигини асослаш 
учун юнон ва Европа цивилизацияси асрлар ва кўп сонли иштибоҳлар билан 
ўлчанувчи узоқ йўлни босиб ўтишига тўғри келди. 
 
 Эвристиклик илмий мезонида назариянинг экспансияга мойиллик 
даражаси, яъни унга хос бўлган ўз чегарасидан четга чиқиш, ўзини ўзи 
                                                 
14 Фейерабенд П. Избранные труды по методологии науки. – М., 1986. – 234-б. 
Эстетик уюшқоқлик, эвристиклик, когерентлик, прагматик, прогрессизм ёки нотривиаллик, ишончлилик, танқидийлик, моддий-амалий фаолият, мантиқий ва информативлик, полифундаменталлик ҳам илмийлик мезонлари рўйхатига киритилади. Эстетик уюшқоқлик мезон ҳақида сўз юритганда, Пол Диракнинг «Тенгламалар гўзаллиги уларнинг эксперимент билан мувофиқлигидан муҳимроқдир», деган сўзларига ишора қилиш ўринли бўлади. Альберт Эйнштейн ҳам илмий назарияга нисбатан ички баркамоллик мезонларини татбиқ этишни таклиф қилган эди. Эстетиклик идеалларини эстетика ва дунёга нисбатан бадиий ёндашувга ёт бўлган изчил фан жабҳасига татбиқ этиш ўз ҳолича катта муаммодир. Кеплер (1571-1630) – «Дунёнинг уйғунлиги» деб номланган асар муаллифи. Ўрта асрларда табиатнинг сирли ва яширин хоссаларини англаб етиш билан боғлиқ ғоялар ҳодисаларнинг магик-символик тавсифи асосида шаклланган. Дунёнинг уйғунлиги ғояси ва Қуёш образи герметизмнинг қадимги яширин донишмандлигини ҳам, Кеплер ва Галилей (1564-1642) фаолияти билан боғлиқ дунёга янгича ёндашувни ҳам бирлаштирган. Масалан, Бруно (1548-1600) ва Коперник фойдаланган Ер - қисмлари ўз яхлитлиги билан бирга ҳаракатланишга мажбур бўлган айрим организм, деган тамойил, П.Фейерабенд фикрига кўра, Discourse of Hermes to Tot дан олинган бўлиши мумкин. Коперник Қуёшнинг ҳолатини муҳокама қилар экан, бир ерда Гермес Трисмегистни тилга олади: «Бироқ марказда Қуёш туради... уни Трисмегист зоҳир Худо деб атайди»14. Шу тариқа биз гелиоцентрик Оламнинг мутлақо тўғри идрок этилишига қадимги герметик фалсафадаёқ дуч келамиз. Бироқ Оламнинг гелиоцентриклигини асослаш учун юнон ва Европа цивилизацияси асрлар ва кўп сонли иштибоҳлар билан ўлчанувчи узоқ йўлни босиб ўтишига тўғри келди. Эвристиклик илмий мезонида назариянинг экспансияга мойиллик даражаси, яъни унга хос бўлган ўз чегарасидан четга чиқиш, ўзини ўзи 14 Фейерабенд П. Избранные труды по методологии науки. – М., 1986. – 234-б.  
 
кенгайтириш қобилияти қайд этилади. Эвристиклик тушунчасининг 
қомусий талқини ноаниқлик шароитида изланиш билан боғлиқ бўлса-да, 
мутлақо янги ва нотривиал нарсалар ва ҳодисаларнинг пайдо бўлиши учун 
айнан эвристиклик жавоб беради. Эвристиклик императивлик мақомини 
ўзлаштириб, ахборотнинг ўсишини таъминламайдиган ҳамма нарсани «Бу 
эвристик эмас!» деган баҳо билан четга чиқариб ташлайди.  
     Когерентлик 
илмийлик 
мезони 
тадқиқот 
натижасида 
олинган 
маълумотларнинг фундаментал деб баҳоланган билимлар билан мувофиқлиги 
ва ўзаро алоқасини таъминлайди. Шу тариқа когерентлик фанни унга 
етарлича асосланмаган, баҳсли фикрлар ва қоидалар кириб келишидан 
сақлайди.   
       Илмий билимнинг прагматик мезони мантиқан императив сифатида 
мавжуд соддалик талабидан келиб чиқади. Соддалик талаби онтологик 
жиҳатдан, дунёга объектив хос бўлган уйғунлик ва тугалланганликка ишора 
билан ҳам, синтаксик ва прагматик нуқтаи назарлардан ҳам асосланиши 
мумкин. Тадқиқотчилар фикрига кўра, синтаксик соддалик тушунчаси 
қўлланилаётган рамзлар, кодлаш, трансляция усулларининг оптималлиги ва 
қулайлиги билан тавсифланади. Прагматик соддалик тушунчаси илмий 
фаолият экспериментал, техникавий ва алгоритмик жиҳатларининг 
соддалиги ҳақидаги тасаввурларни киритиш йўли билан контекстуал 
экспликация қилинади. Назариянинг изчиллиги ва аниқлиги боғланувчи айни 
шу соддалик тамойилидан илмийликнинг эстетик мезони келиб чиқади. 
Кўпгина олимларнинг фикрларида назариянинг гўзаллигига мойиллик ва уни 
қўмсаш сезилади. «Қоронғи тушунчалар» бир қарашдаёқ назариянинг 
қониқарсизлигидан далолат беради.  
 
Илмийликнинг мантиқий мезони ҳажмига зиддиятсизлик, тўлиқлик ва 
мустақиллик талаблари, изчиллик киритилган. Бу талаблар орасида 
зиддиятсизлик ўзининг биринчи таҳририда анча омонат мавқега эга. 
Кейинроқ 
илгари 
сурилган 
фаллибилизм 
тамойили 
зиддиятсизлик 
императивининг айнан чекланганлигига қарши қаратилган. Илмийлик 
кенгайтириш қобилияти қайд этилади. Эвристиклик тушунчасининг қомусий талқини ноаниқлик шароитида изланиш билан боғлиқ бўлса-да, мутлақо янги ва нотривиал нарсалар ва ҳодисаларнинг пайдо бўлиши учун айнан эвристиклик жавоб беради. Эвристиклик императивлик мақомини ўзлаштириб, ахборотнинг ўсишини таъминламайдиган ҳамма нарсани «Бу эвристик эмас!» деган баҳо билан четга чиқариб ташлайди. Когерентлик илмийлик мезони тадқиқот натижасида олинган маълумотларнинг фундаментал деб баҳоланган билимлар билан мувофиқлиги ва ўзаро алоқасини таъминлайди. Шу тариқа когерентлик фанни унга етарлича асосланмаган, баҳсли фикрлар ва қоидалар кириб келишидан сақлайди. Илмий билимнинг прагматик мезони мантиқан императив сифатида мавжуд соддалик талабидан келиб чиқади. Соддалик талаби онтологик жиҳатдан, дунёга объектив хос бўлган уйғунлик ва тугалланганликка ишора билан ҳам, синтаксик ва прагматик нуқтаи назарлардан ҳам асосланиши мумкин. Тадқиқотчилар фикрига кўра, синтаксик соддалик тушунчаси қўлланилаётган рамзлар, кодлаш, трансляция усулларининг оптималлиги ва қулайлиги билан тавсифланади. Прагматик соддалик тушунчаси илмий фаолият экспериментал, техникавий ва алгоритмик жиҳатларининг соддалиги ҳақидаги тасаввурларни киритиш йўли билан контекстуал экспликация қилинади. Назариянинг изчиллиги ва аниқлиги боғланувчи айни шу соддалик тамойилидан илмийликнинг эстетик мезони келиб чиқади. Кўпгина олимларнинг фикрларида назариянинг гўзаллигига мойиллик ва уни қўмсаш сезилади. «Қоронғи тушунчалар» бир қарашдаёқ назариянинг қониқарсизлигидан далолат беради. Илмийликнинг мантиқий мезони ҳажмига зиддиятсизлик, тўлиқлик ва мустақиллик талаблари, изчиллик киритилган. Бу талаблар орасида зиддиятсизлик ўзининг биринчи таҳририда анча омонат мавқега эга. Кейинроқ илгари сурилган фаллибилизм тамойили зиддиятсизлик императивининг айнан чекланганлигига қарши қаратилган. Илмийлик  
 
мантиқий мезонининг унсури сифатидаги тўлиқлик талабида ҳам жиддий 
камчиликлар кўзга ташланади. Семантик ва синтаксик тўлиқлик – фаол 
ўзгарувчи ва тинимсиз ривожланувчи дунё борлиғи эмас, балки борлиқни ҳар 
томонлама тавсифлаш идеалидир. Мустақиллик талаби билан бир 
аксиомадан бошқа аксиомани келтириб чиқариш мумкин эмаслиги ва фанда 
соддалик тамойилига риоя қилиш шарти боғланади. Бироқ мустақиллик 
мантиқий мезон унсури сифатида пировард натижада олимларнинг у ёки бу 
ҳисоблаш тизимини асосий деб қабул қилиш борасидаги келишуви, 
конвенциясига бориб тақалади.      
 
Изчиллик мезони ҳам фанда муҳим аҳамият касб этиб, у объективлик 
мезонига киради. Э.Агацци илмий изчилликни «илмий фаннинг барча 
қоидалари асосланган ва мантиқан тўғри бўлиши лозимлигини назарда 
тутувчи шарт»15, деб таърифлайди.    
 
Баъзан табиат қонунлари бирон-бир нарса тан олинмайдиган, балки рад 
этиладиган тақиқлар билан таққосланади. Масалан, энергиянинг сақланиш 
қонуни «Абадий двигатель мавжуд эмас» қабилидаги фикр билан 
ифодаланади. Биз қонун билан тақиқланувчи ҳамма нарса мавжуд 
эмаслигига, «йўқлик мавжуд эмас, ҳеч қачон мавжуд бўлмаган ва мавжуд 
бўлиши мумкин эмас»лигига ишонч ҳосил қилиш учун бутун дунёни тўла 
ўрганишга қодир эмасмиз, шу сабабли илмийликнинг эмпирик мезони 
фальсификациялаш таомили билан боғланади. Фальсификация – гипотеза 
ёки назариянинг сохталигини классик мантиқ қоидалари ёрдамида аниқловчи 
методологик тамойил. Фальсификация қилиш чоғида тизим қайси 
шартларда фальсификацияланади деб ҳисоблаш мумкинлигини кўрсатувчи 
илмий қоидалар таърифланиши лозим. Фальсификация эмпирик хусусиятга 
эга бўлган фальсификацияланувчи гипотезага асосланади. Шу сабабли 
илмийликнинг узил-кесил мезонини топиш ва эълон қилишга ҳаракат 
қилувчи ёндашув нотўғридир. Бундай мезон мутлақ ва нотарихий бўлади, 
                                                 
15 Агацци Э. Моральное измерение науки и техники. – М., 1998. – 11-б. 
мантиқий мезонининг унсури сифатидаги тўлиқлик талабида ҳам жиддий камчиликлар кўзга ташланади. Семантик ва синтаксик тўлиқлик – фаол ўзгарувчи ва тинимсиз ривожланувчи дунё борлиғи эмас, балки борлиқни ҳар томонлама тавсифлаш идеалидир. Мустақиллик талаби билан бир аксиомадан бошқа аксиомани келтириб чиқариш мумкин эмаслиги ва фанда соддалик тамойилига риоя қилиш шарти боғланади. Бироқ мустақиллик мантиқий мезон унсури сифатида пировард натижада олимларнинг у ёки бу ҳисоблаш тизимини асосий деб қабул қилиш борасидаги келишуви, конвенциясига бориб тақалади. Изчиллик мезони ҳам фанда муҳим аҳамият касб этиб, у объективлик мезонига киради. Э.Агацци илмий изчилликни «илмий фаннинг барча қоидалари асосланган ва мантиқан тўғри бўлиши лозимлигини назарда тутувчи шарт»15, деб таърифлайди. Баъзан табиат қонунлари бирон-бир нарса тан олинмайдиган, балки рад этиладиган тақиқлар билан таққосланади. Масалан, энергиянинг сақланиш қонуни «Абадий двигатель мавжуд эмас» қабилидаги фикр билан ифодаланади. Биз қонун билан тақиқланувчи ҳамма нарса мавжуд эмаслигига, «йўқлик мавжуд эмас, ҳеч қачон мавжуд бўлмаган ва мавжуд бўлиши мумкин эмас»лигига ишонч ҳосил қилиш учун бутун дунёни тўла ўрганишга қодир эмасмиз, шу сабабли илмийликнинг эмпирик мезони фальсификациялаш таомили билан боғланади. Фальсификация – гипотеза ёки назариянинг сохталигини классик мантиқ қоидалари ёрдамида аниқловчи методологик тамойил. Фальсификация қилиш чоғида тизим қайси шартларда фальсификацияланади деб ҳисоблаш мумкинлигини кўрсатувчи илмий қоидалар таърифланиши лозим. Фальсификация эмпирик хусусиятга эга бўлган фальсификацияланувчи гипотезага асосланади. Шу сабабли илмийликнинг узил-кесил мезонини топиш ва эълон қилишга ҳаракат қилувчи ёндашув нотўғридир. Бундай мезон мутлақ ва нотарихий бўлади, 15 Агацци Э. Моральное измерение науки и техники. – М., 1998. – 11-б.  
 
чунки фан ва амалиёт ривожланишининг муайян тарихий шакли билан 
боғланмайди.  
 
 
2.3.Аналитик ва синтетик билим.  
 
Илмий билим мажмуига нисбатан энг умумий ёндашув билим ажратувчи 
(аналитик) ва умумлаштирувчи (синтетик) бўлиши мумкинлигини кўрсатади. 
Аналитик 
билим тафсилотларни, хусусан, асосий негизда мавжуд 
мазмуннинг бутун салоҳиятини аниқлаш имконини беради. Синтетик билим 
нафақат умумлаштириш, балки мутлақо янги мазмуннинг яратилишига олиб 
келади. Аналитик ёндашувнинг моҳияти шундан иборатки, ўрганилаётган 
ҳодисанинг асосий муҳим томонлари ва қонуниятлари берилган, асос қилиб 
олинган материалда мавжуд деб фараз қилинади. Тадқиқот иши белгиланган 
соҳада, қўйилган вазифа доирасида амалга оширилади ва унга хос бўлган 
ички таҳлилга қаратилади. Синтетик ёндашув тадқиқотчини алоқаларни 
объектдан ташқарида, сиртдаги тизимли муносабатлар контекстида излашга 
йўналтиради.  
 
Илмий билимни тузиш мантиқининг бир хил эмаслиги кўпгина 
файласуфлар 
томонидан 
қайд 
этилган. 
Масалан, 
М.Мамардашвили 
«Тафаккур шакллари ва мазмуни» монографиясида фаннинг мантиқий 
аппаратида билиш фаолиятининг икки типини фарқлаш лозимлигини қайд 
этади. Билиш фаолиятининг биринчи типга мавжуд билимлардан исботлаш 
ва эҳтимол тутилган барча оқибатларни тадрижий келтириб чиқариш йўли 
билан янги билимлар мажмуини олиш имконини берувчи воситалар 
киритилган. Бироқ билим олишнинг бу усулида предметлар ҳақида мутлақо 
янги фикрлар ва янги мавҳумликларнинг юзага келиши назарда тутилмайди. 
Иккинчи типи «предметлар билан таъсирланиш орқали» янги илмий билим 
олишни назарда тутади. У мулоҳаза юритиш жараёнига мазмунни жалб 
чунки фан ва амалиёт ривожланишининг муайян тарихий шакли билан боғланмайди. 2.3.Аналитик ва синтетик билим. Илмий билим мажмуига нисбатан энг умумий ёндашув билим ажратувчи (аналитик) ва умумлаштирувчи (синтетик) бўлиши мумкинлигини кўрсатади. Аналитик билим тафсилотларни, хусусан, асосий негизда мавжуд мазмуннинг бутун салоҳиятини аниқлаш имконини беради. Синтетик билим нафақат умумлаштириш, балки мутлақо янги мазмуннинг яратилишига олиб келади. Аналитик ёндашувнинг моҳияти шундан иборатки, ўрганилаётган ҳодисанинг асосий муҳим томонлари ва қонуниятлари берилган, асос қилиб олинган материалда мавжуд деб фараз қилинади. Тадқиқот иши белгиланган соҳада, қўйилган вазифа доирасида амалга оширилади ва унга хос бўлган ички таҳлилга қаратилади. Синтетик ёндашув тадқиқотчини алоқаларни объектдан ташқарида, сиртдаги тизимли муносабатлар контекстида излашга йўналтиради. Илмий билимни тузиш мантиқининг бир хил эмаслиги кўпгина файласуфлар томонидан қайд этилган. Масалан, М.Мамардашвили «Тафаккур шакллари ва мазмуни» монографиясида фаннинг мантиқий аппаратида билиш фаолиятининг икки типини фарқлаш лозимлигини қайд этади. Билиш фаолиятининг биринчи типга мавжуд билимлардан исботлаш ва эҳтимол тутилган барча оқибатларни тадрижий келтириб чиқариш йўли билан янги билимлар мажмуини олиш имконини берувчи воситалар киритилган. Бироқ билим олишнинг бу усулида предметлар ҳақида мутлақо янги фикрлар ва янги мавҳумликларнинг юзага келиши назарда тутилмайди. Иккинчи типи «предметлар билан таъсирланиш орқали» янги илмий билим олишни назарда тутади. У мулоҳаза юритиш жараёнига мазмунни жалб  
 
қилишга асосланади16. Бу ерда мазмундан бирон-бир янги жиҳатдан 
фойдаланиш назарда тутилади.  
 
Анъанавий классик гносеология илмий билиш жараёнининг ҳаракатини 
ҳозиргача масаладан муаммо сари, сўнгра гипотезага қараб ҳаракатланувчи 
жараён 
сифатида 
тавсифлайди. 
Бунда 
гипотеза 
етарли 
даражада 
асосланганидан сўнг назарияга айланади ва концепцияни юзага келтиради. 
Шундай қилиб, масала – муаммо – гипотеза – назария – концепция 
гносеологик занжири ривожланувчи илмий билимни мустаҳкамлайди.  
 
Илмий билиш уюшқоқликнинг анча изчил шакли бўлиб, у зиддиятсизлик, 
исботланувчанлик, текширилувчанлик ва тизимлилик каби белгилар билан 
тавсифланади. Ҳақиқатни аниқлашга интилиш илмий билишга хос белги 
ҳисобланади. Ҳақиқатни аниқлашга интилиш олимни борлиқ қувончларидан 
воз кечиш ва ўзини тўла фанга бахшида этишга мажбур қилади.   
 
Эпистемологиянинг муҳим муаммоси саналган ҳақиқат асослари 
муаммоси «ҳақиқат» тушунчасининг этимологиясини аниқлашга даъват 
этади. У икки ярим минг йилдан кўпроқ тарихга эга бўлса-да, унинг 
атрофида баҳслар ҳануз тўхтагани йўқ. Платон  ҳақиқий билим – эпистемани 
фикр – дохдан фарқлашни тавсия қилган. Аристотель ҳақиқат тушунчасининг 
кейинчалик «классик» деб номланган таърифини таклиф қилган: ҳақиқат – бу 
фикр ва предметнинг, билим ва борлиқнинг мувофиқлигидир. Ҳозирги ғарб 
адабиётларида ҳақиқатнинг классик концепцияси мувофиқлик назарияси деб 
юритилади.  
      Айни вақтда нима нимага мувофиқ бўлиши керак, деган савол туғилади. 
Гегель фикрига кўра, борлиқ мутлақ ғояга мувофиқ бўлиши лозим. Олимлар 
бизнинг борлиқ ҳақидаги тасаввурларимизнинг мувофиқлигини, тафаккур ва 
борлиқнинг айнийлигини исботлашга ҳаракат қиладилар. Турли фалсафий 
йўналишлар ҳақиқат мезонлари қаторига ҳар хил белгиларни, чунончи: 
умумийлик ва зарурат (Кант), соддалик ва аниқлик (Декарт), мантиқан 
зиддиятсизлик 
(Лейбниц), 
умумий 
аҳамиятга 
моликлик 
(Богданов), 
                                                 
16 Қаранг: Мамардашвили М.К. Формы и содержание мышления. – М., 1968. – 26, 28-б. 
қилишга асосланади16. Бу ерда мазмундан бирон-бир янги жиҳатдан фойдаланиш назарда тутилади. Анъанавий классик гносеология илмий билиш жараёнининг ҳаракатини ҳозиргача масаладан муаммо сари, сўнгра гипотезага қараб ҳаракатланувчи жараён сифатида тавсифлайди. Бунда гипотеза етарли даражада асосланганидан сўнг назарияга айланади ва концепцияни юзага келтиради. Шундай қилиб, масала – муаммо – гипотеза – назария – концепция гносеологик занжири ривожланувчи илмий билимни мустаҳкамлайди. Илмий билиш уюшқоқликнинг анча изчил шакли бўлиб, у зиддиятсизлик, исботланувчанлик, текширилувчанлик ва тизимлилик каби белгилар билан тавсифланади. Ҳақиқатни аниқлашга интилиш илмий билишга хос белги ҳисобланади. Ҳақиқатни аниқлашга интилиш олимни борлиқ қувончларидан воз кечиш ва ўзини тўла фанга бахшида этишга мажбур қилади. Эпистемологиянинг муҳим муаммоси саналган ҳақиқат асослари муаммоси «ҳақиқат» тушунчасининг этимологиясини аниқлашга даъват этади. У икки ярим минг йилдан кўпроқ тарихга эга бўлса-да, унинг атрофида баҳслар ҳануз тўхтагани йўқ. Платон ҳақиқий билим – эпистемани фикр – дохдан фарқлашни тавсия қилган. Аристотель ҳақиқат тушунчасининг кейинчалик «классик» деб номланган таърифини таклиф қилган: ҳақиқат – бу фикр ва предметнинг, билим ва борлиқнинг мувофиқлигидир. Ҳозирги ғарб адабиётларида ҳақиқатнинг классик концепцияси мувофиқлик назарияси деб юритилади. Айни вақтда нима нимага мувофиқ бўлиши керак, деган савол туғилади. Гегель фикрига кўра, борлиқ мутлақ ғояга мувофиқ бўлиши лозим. Олимлар бизнинг борлиқ ҳақидаги тасаввурларимизнинг мувофиқлигини, тафаккур ва борлиқнинг айнийлигини исботлашга ҳаракат қиладилар. Турли фалсафий йўналишлар ҳақиқат мезонлари қаторига ҳар хил белгиларни, чунончи: умумийлик ва зарурат (Кант), соддалик ва аниқлик (Декарт), мантиқан зиддиятсизлик (Лейбниц), умумий аҳамиятга моликлик (Богданов), 16 Қаранг: Мамардашвили М.К. Формы и содержание мышления. – М., 1968. – 26, 28-б.  
 
шунингдек фойдалилик ва тежамлилик (Мах)ни киритадилар. Ҳақиқатнинг 
эстетик мезони мавжуд бўлиб, унга мувофиқ ҳақиқат назариянинг ички 
баркамоллигида, тенгламаларнинг содда (чиройли) шаклида, далилларнинг 
жозибадорлигидадир. Ҳақиқийликнинг мантиқий мезонига кўра, ҳамма нарса 
хулосалар ва далиллар ёрдамида асосланган, зиддиятсиз ва ўзига хос бўлиши 
лозим. Ижтимоий-тарихий амалиёт ҳақиқатнинг универсал мезонидир.  
 
Ҳозирги замон фанида объектив ҳақиқат деганда мазмуни инсонга 
ҳам, инсониятга ҳам боғлиқ бўлмаган билим тушунилади. Бу билувчи 
субъектнинг 
миясидан 
ташқарида 
объектив 
ҳақиқатни 
ўзида 
мужассамлаштирган билим қатлами мавжуд, деган маънони англатмайди. Бу 
фақат субъектнинг нотўғри тасаввури ҳақиқатга ҳеч қандай таъсир 
кўрсатмаслиги, 
балки 
тушуниб 
етилаётган 
объектнинг 
ўзи 
билан 
белгиланишини англатади. 
 
Билиш тарихи, Эйнштейн таъбири билан айтганда, «ғоялар драмаси», 
эски назариялар ўрнига улардан бутунлай фарқ қилувчи янги назариялар 
келишидир. Билиш метафизик назариясининг хатоси шундан иборат 
бўлганки, унда ҳақиқат объектнинг мукаммал инъикосига эришилган 
тугалланган ҳолат сифатида қаралган. Бундай ёндашувда эволюция ва 
ривожланишга ўрин қолмайди. Бу қарама-қаршиликни илк бор Гегель англаб 
етди. У ҳақиқат қотиб қолган тизим эмас, балки предметнинг тушунчага 
тобора кўпроқ мос келишидан иборат изчил, тадрижий жараён эканлигини 
кўрсатиб берди. Шу сабабли ҳақиқатни тушунчанинг предметга, фикр ва 
борлиққа оддий мувофиқлиги деб эмас, балки тафаккурнинг фаолиятдан 
ажратиш мумкин бўлмаган предмет билан мос келиш жараёни деб 
тушуниш лозим.  
 
Ҳақиқатни жараён сифатида тушуниш ҳақиқат доимо муайян 
эканлигини тушунишни ўз ичига олади ҳамда мутлақлик ва нисбийлик 
жиҳатларини ўзида мужассамлаштиради. 
 
 «Мутлақ ҳақиқат» атамаси уч хил маънода келади.  
шунингдек фойдалилик ва тежамлилик (Мах)ни киритадилар. Ҳақиқатнинг эстетик мезони мавжуд бўлиб, унга мувофиқ ҳақиқат назариянинг ички баркамоллигида, тенгламаларнинг содда (чиройли) шаклида, далилларнинг жозибадорлигидадир. Ҳақиқийликнинг мантиқий мезонига кўра, ҳамма нарса хулосалар ва далиллар ёрдамида асосланган, зиддиятсиз ва ўзига хос бўлиши лозим. Ижтимоий-тарихий амалиёт ҳақиқатнинг универсал мезонидир. Ҳозирги замон фанида объектив ҳақиқат деганда мазмуни инсонга ҳам, инсониятга ҳам боғлиқ бўлмаган билим тушунилади. Бу билувчи субъектнинг миясидан ташқарида объектив ҳақиқатни ўзида мужассамлаштирган билим қатлами мавжуд, деган маънони англатмайди. Бу фақат субъектнинг нотўғри тасаввури ҳақиқатга ҳеч қандай таъсир кўрсатмаслиги, балки тушуниб етилаётган объектнинг ўзи билан белгиланишини англатади. Билиш тарихи, Эйнштейн таъбири билан айтганда, «ғоялар драмаси», эски назариялар ўрнига улардан бутунлай фарқ қилувчи янги назариялар келишидир. Билиш метафизик назариясининг хатоси шундан иборат бўлганки, унда ҳақиқат объектнинг мукаммал инъикосига эришилган тугалланган ҳолат сифатида қаралган. Бундай ёндашувда эволюция ва ривожланишга ўрин қолмайди. Бу қарама-қаршиликни илк бор Гегель англаб етди. У ҳақиқат қотиб қолган тизим эмас, балки предметнинг тушунчага тобора кўпроқ мос келишидан иборат изчил, тадрижий жараён эканлигини кўрсатиб берди. Шу сабабли ҳақиқатни тушунчанинг предметга, фикр ва борлиққа оддий мувофиқлиги деб эмас, балки тафаккурнинг фаолиятдан ажратиш мумкин бўлмаган предмет билан мос келиш жараёни деб тушуниш лозим. Ҳақиқатни жараён сифатида тушуниш ҳақиқат доимо муайян эканлигини тушунишни ўз ичига олади ҳамда мутлақлик ва нисбийлик жиҳатларини ўзида мужассамлаштиради. «Мутлақ ҳақиқат» атамаси уч хил маънода келади.  
 
1. У аниқ мукаммал билимни, «сўнгги инстанциядаги ҳақиқат»ни, айрим 
ўзига хос гносеологик идеални англатади. Шу маънода ҳақиқат билишнинг 
бирон-бир даражасида рўёбга чиқмайди, унга эришиб бўлмайди, у – 
метафора.  
2. Мутлақ ҳақиқат тушунчасини бир вариантни (ўзгармас) хусусият касб 
этувчи элементар билимларга нисбатан татбиқ этиш мумкин. Улар «боқий 
ҳақиқатлар» деб ҳам аталади. Масалан Алишер Навоий 1441 йилда 
туғилган, кимёвий элемент атом оғирлигига эга ва ш.к. 
3. Мутлақ ҳақиқат деганда фаннинг кейинги ривожланиш жараёнида 
ўзининг мазмунини сақлаб қоладиган ва рад этилмайдиган, балки фақат 
муайянлаштириладиган ва янги мазмун билан бойитиладиган билим 
тушунилади. Масалан: Эйнштейннинг нисбийлик назарияси Ньютоннинг 
классик механика қонунлари кашф этилганидан сўнг кашф этилди. Бу – 
«мутлақ ҳақиқат» атамасининг энг муҳим маъноси. Яхлит билим тизими 
билимнинг мутлақо ҳақиқий элементларини ҳамда қайта кўриладиган ва рад 
этиладиган нисбатан ҳақиқий элементларини ўз ичига олади.  
 
Хулосалар. Фаннинг ҳали анча ёш бўлса-да, лекин шаклланган 
анъанасига кўра барча фанлар учга: табиий, ижтимоий ва техник фанларга 
бўлинади. Бироқ бу гуруҳлар бир-бири билан қанча рақобатлашмасин, 
жамулжам ҳолда улар оламни мумкин қадар тўла тушуниб етиш билан 
боғлиқ умумий мақсадни кўзлайди.  
 
Назорат учун саволлар 
 
1. Ҳозирги вақтда ижтимоий, техникавий ва табиий фанлардан ташқари яна 
қандай фанлар ҳам фарқланади?  
2. Илмийликнинг мантиқий мезони ҳажмига қандай талаблар киритилган? 
3. Таниқли фан файласуфи Рудольф Карнап статистик қонуниятларни 
тавсифлар экан, нималарга эътиборни қаратади? 
4. Объективликка таъриф беринг  
1. У аниқ мукаммал билимни, «сўнгги инстанциядаги ҳақиқат»ни, айрим ўзига хос гносеологик идеални англатади. Шу маънода ҳақиқат билишнинг бирон-бир даражасида рўёбга чиқмайди, унга эришиб бўлмайди, у – метафора. 2. Мутлақ ҳақиқат тушунчасини бир вариантни (ўзгармас) хусусият касб этувчи элементар билимларга нисбатан татбиқ этиш мумкин. Улар «боқий ҳақиқатлар» деб ҳам аталади. Масалан Алишер Навоий 1441 йилда туғилган, кимёвий элемент атом оғирлигига эга ва ш.к. 3. Мутлақ ҳақиқат деганда фаннинг кейинги ривожланиш жараёнида ўзининг мазмунини сақлаб қоладиган ва рад этилмайдиган, балки фақат муайянлаштириладиган ва янги мазмун билан бойитиладиган билим тушунилади. Масалан: Эйнштейннинг нисбийлик назарияси Ньютоннинг классик механика қонунлари кашф этилганидан сўнг кашф этилди. Бу – «мутлақ ҳақиқат» атамасининг энг муҳим маъноси. Яхлит билим тизими билимнинг мутлақо ҳақиқий элементларини ҳамда қайта кўриладиган ва рад этиладиган нисбатан ҳақиқий элементларини ўз ичига олади. Хулосалар. Фаннинг ҳали анча ёш бўлса-да, лекин шаклланган анъанасига кўра барча фанлар учга: табиий, ижтимоий ва техник фанларга бўлинади. Бироқ бу гуруҳлар бир-бири билан қанча рақобатлашмасин, жамулжам ҳолда улар оламни мумкин қадар тўла тушуниб етиш билан боғлиқ умумий мақсадни кўзлайди. Назорат учун саволлар 1. Ҳозирги вақтда ижтимоий, техникавий ва табиий фанлардан ташқари яна қандай фанлар ҳам фарқланади? 2. Илмийликнинг мантиқий мезони ҳажмига қандай талаблар киритилган? 3. Таниқли фан файласуфи Рудольф Карнап статистик қонуниятларни тавсифлар экан, нималарга эътиборни қаратади? 4. Объективликка таъриф беринг  
 
5. Ф.Гиренок объективлик тамойилини қандай таърифлашни таклиф қилади? 
6.  «Илмийлик мезонлари» монографияси муаллифи ва моҳияти? 
7. Вильгельм Виндельбанд (1848-1915) фанларни предмети ҳақида. (Эссе) 
8. Дилтейнинг фанларнинг таснифи ҳақидаги таълимоти(эссе) 
 
 
 
 
 
 
 
5. Ф.Гиренок объективлик тамойилини қандай таърифлашни таклиф қилади? 6. «Илмийлик мезонлари» монографияси муаллифи ва моҳияти? 7. Вильгельм Виндельбанд (1848-1915) фанларни предмети ҳақида. (Эссе) 8. Дилтейнинг фанларнинг таснифи ҳақидаги таълимоти(эссе)