ФАН ИЖТИМОИЙ-МАДАНИЙ ҲОДИСА

Yuklangan vaqt

2024-07-24

Yuklab olishlar soni

2

Sahifalar soni

31

Faytl hajmi

167,5 KB


 
 
 
 
 
 
ФАН ИЖТИМОИЙ-МАДАНИЙ ҲОДИСА 
 
1.1. Фан тушунчасининг  таҳлили 
1.2. Фан тарихига оид ёндашувлар 
1.3. Фаннинг функциялари 
1.4. Фан тараққиётининг асосий босқичлари 
 
1.1. Фан тушунчасининг маъноси.   
 
Фан ижтимоий тараққиёт жараёнида инсониятнинг кундалик 
эҳтиёжларига жавоб сифатида пайдо бўлди. Кўп сонли таърифларга кўра 
фан билим фаолият ва ижтимоий ҳодиса сифатида намоён бўлади. Билим 
сифатида фан атроф борлиқ нарсалари ва жараёнларини амалда аниқ, изчил 
ва тадрижий билишга қаратилган. 
    Фаолият сифатида фан мақсадларни белгилаш, қарорлар қабул 
қилиш, йўл танлаш, ўз манфаатларини кўзлаш, масъулиятни тан олиш 
майдонида амал қилади. В.И.Вернадский фаннинг айнан фаолият сифатидаги 
талқинини алоҳида қайд этган эди: «Фаннинг мазмуни илмий назариялар, 
гипотезалар, моделлар бўлиб, у яратувчи дунёнинг манзараси билан 
чекланмайди, унинг негизи асосан илмий омиллар ва уларнинг эмпирик 
хулосаларидан ташкил топади, тирик одамларнинг илмий иши унинг асосий 
жонли мазмунини ташкил этади»1. 
 
Фаолият 
сифатидаги 
фан 
объективлик, 
аниқлик, 
ҳақиқийлик 
мезонларига жавоб берувчи билимлар тизими сифатида амал қилувчи илмий 
билим ўзига эркинлик ҳудудини таъминлашга, мафкуравий ва сиёсий 
                                                 
1 Вернадский В.И. Проблема биохимии. – М., 1988. – 252-б.  
ФАН ИЖТИМОИЙ-МАДАНИЙ ҲОДИСА 1.1. Фан тушунчасининг таҳлили 1.2. Фан тарихига оид ёндашувлар 1.3. Фаннинг функциялари 1.4. Фан тараққиётининг асосий босқичлари 1.1. Фан тушунчасининг маъноси. Фан ижтимоий тараққиёт жараёнида инсониятнинг кундалик эҳтиёжларига жавоб сифатида пайдо бўлди. Кўп сонли таърифларга кўра фан билим фаолият ва ижтимоий ҳодиса сифатида намоён бўлади. Билим сифатида фан атроф борлиқ нарсалари ва жараёнларини амалда аниқ, изчил ва тадрижий билишга қаратилган. Фаолият сифатида фан мақсадларни белгилаш, қарорлар қабул қилиш, йўл танлаш, ўз манфаатларини кўзлаш, масъулиятни тан олиш майдонида амал қилади. В.И.Вернадский фаннинг айнан фаолият сифатидаги талқинини алоҳида қайд этган эди: «Фаннинг мазмуни илмий назариялар, гипотезалар, моделлар бўлиб, у яратувчи дунёнинг манзараси билан чекланмайди, унинг негизи асосан илмий омиллар ва уларнинг эмпирик хулосаларидан ташкил топади, тирик одамларнинг илмий иши унинг асосий жонли мазмунини ташкил этади»1. Фаолият сифатидаги фан объективлик, аниқлик, ҳақиқийлик мезонларига жавоб берувчи билимлар тизими сифатида амал қилувчи илмий билим ўзига эркинлик ҳудудини таъминлашга, мафкуравий ва сиёсий 1 Вернадский В.И. Проблема биохимии. – М., 1988. – 252-б.  
 
йўналишларга нисбатан бетараф бўлишга ҳаракат қилади. Олимлар ўз 
умрини бахшида этувчи ҳақиқат йўлидаги изланишлар ҳамма нарсадан устун 
туради, фаннинг бош омили ва асосий бойлиги ҳисобланади.  
 
Фаннинг учинчи – институционал талқини унинг ижтимоий табиатига 
урғу беради ва унинг борлиғини ижтимоий онг шакли сифатида 
моддийлаштиради. Умуман олганда, фаннинг институционал кўриниши 
билан ижтимоий онгнинг бошқа шакллари: дин, сиёсат, ҳуқуқ, мафкура, 
санъат ва ҳоказолар ҳам боғлиқ.  
 
Ижтимоий институт ёки ижтимоий онг шакли сифатидаги фан 
илмий ташкилотлар, илмий ҳамжамият аъзолари ўртасидаги ўзаро 
алоқалар тизимини, меъёрлар ва қадриятлар тизимини ташкил этади. 
Бироқ ўн минглаб ва ҳатто юз минглаб одамлар ўз касбини топган институт 
сифатидаги фан яқин ўтмишдаги ривожланиш маҳсулидир. Зотан, фақат ХХ 
асрга келиб олим касби ўз аҳамиятига кўра руҳоний ва қонунчи касби билан 
тенглашди.  
Ижтимоий маданий ҳодиса сифатидаги фан икки йўналишда давлат 
бошқарув тизими  ва жамоа сифатидаги фанда намоён бўлади. 
Давлат бошқаруви тизими сифатидаги  фан бу университетлар, илмий 
тадқиқот институтлари, лабораторияларида бошқарувнинг давлат бошқаруви 
даражасида амалга ошишини назарда тутади, жамоа сифатидаги фан эса бу 
кафедралар, бўлимларда ишлаётган олимлар, ходимлар бўлиб, уларга 
одамларнинг типик кўринишига хос бўлган барча фазилатлар ва иллатлар  
хосдир. Шу боис, жамоа сифатидаги фанда  ҳақиқий фан фидоийлари билан 
бир қаторда мунофиқлар, фикр ўғрилари ва амалпарастлар ҳам фаолият 
юритади. 
 
 
Ж.Бернал фан тушунчасига амалда таъриф бериш мумкин эмаслигини 
қайд этиб, фаннинг моҳиятига яқинлашиш имконини берувчи йўлларни 
белгилайди. Унинг фикрича фан: 
1) институт; 
йўналишларга нисбатан бетараф бўлишга ҳаракат қилади. Олимлар ўз умрини бахшида этувчи ҳақиқат йўлидаги изланишлар ҳамма нарсадан устун туради, фаннинг бош омили ва асосий бойлиги ҳисобланади. Фаннинг учинчи – институционал талқини унинг ижтимоий табиатига урғу беради ва унинг борлиғини ижтимоий онг шакли сифатида моддийлаштиради. Умуман олганда, фаннинг институционал кўриниши билан ижтимоий онгнинг бошқа шакллари: дин, сиёсат, ҳуқуқ, мафкура, санъат ва ҳоказолар ҳам боғлиқ. Ижтимоий институт ёки ижтимоий онг шакли сифатидаги фан илмий ташкилотлар, илмий ҳамжамият аъзолари ўртасидаги ўзаро алоқалар тизимини, меъёрлар ва қадриятлар тизимини ташкил этади. Бироқ ўн минглаб ва ҳатто юз минглаб одамлар ўз касбини топган институт сифатидаги фан яқин ўтмишдаги ривожланиш маҳсулидир. Зотан, фақат ХХ асрга келиб олим касби ўз аҳамиятига кўра руҳоний ва қонунчи касби билан тенглашди. Ижтимоий маданий ҳодиса сифатидаги фан икки йўналишда давлат бошқарув тизими ва жамоа сифатидаги фанда намоён бўлади. Давлат бошқаруви тизими сифатидаги фан бу университетлар, илмий тадқиқот институтлари, лабораторияларида бошқарувнинг давлат бошқаруви даражасида амалга ошишини назарда тутади, жамоа сифатидаги фан эса бу кафедралар, бўлимларда ишлаётган олимлар, ходимлар бўлиб, уларга одамларнинг типик кўринишига хос бўлган барча фазилатлар ва иллатлар хосдир. Шу боис, жамоа сифатидаги фанда ҳақиқий фан фидоийлари билан бир қаторда мунофиқлар, фикр ўғрилари ва амалпарастлар ҳам фаолият юритади. Ж.Бернал фан тушунчасига амалда таъриф бериш мумкин эмаслигини қайд этиб, фаннинг моҳиятига яқинлашиш имконини берувчи йўлларни белгилайди. Унинг фикрича фан: 1) институт;  
 
2) метод; 
3) илмий анъаналарнинг шаклланиши; 
4) ишлаб чиқаришнинг ривожланиш омили; 
5) эътиқодлар ва инсоннинг дунёга муносабатини шакллантирувчи энг 
кучли омил сифатида намоён бўлади1.  
 
«Этимологик 
луғат»да 
фанга 
«табиий 
ҳодисаларни 
кузатиш, 
таснифлаш, 
тавсифлаш, 
тажрибада 
синаш 
ва 
назарий 
тушунтириш 
таомилларини кўрсатиш воситаси» деб таъриф берилган2. Бу таъриф асосан 
амалий хусусият касб этади.  
Э.Агацци фан «объектлар ҳақидаги фикр-мулоҳазаларнинг оддий 
мажмуи сифатида эмас, балки объектларнинг муайян соҳаси ҳақидаги 
назария сифатида» қаралиши лозимлигини қайд этади3. Бу таърифда илмий 
ва оддий билимни фарқлашга даъво, фан объектни ўрганишни уни назарий 
таҳлил қилиш даражасига етказган тақдирдагина тўлақонли хусусият касб 
этишига ишора мавжуд.  
Шундай қилиб, фан билан фақат далиллар мажмуини қайд этиш ва 
уларни тавсифлашни боғлаш мумкин эмас. Биз нарсалар ва ҳодисаларни 
тушунтириш ва уларни тахмин қилиш тамойилларини аниқлашга муваффақ 
бўлган тақдирдагина тўлақонли фанга эга бўламиз. Кўпгина олимлар маълум 
тамойиллар, соддалик мавжуд бўлмаса, фан ҳам мавжуд бўлмайди, деб 
ҳисоблайдилар. Бу баҳсли фикр. Чунки фаннинг етуклиги нафақат соддалик 
ва аниқлик, балки теран назарий, концептуал даража билан ҳам белгиланади. 
Агар инсон мушоҳада юритишни эмас, балки унга барча далиллар тақдим 
этилишини хоҳлаётган бўлса, у фаннинг дастлабки босқичида эмас, балки бу 
босқичнинг нуқтаи назарида турган бўлади.  
Ҳозирги вақтда фан аввало ижтимоий-маданий ҳодиса сифатида 
намоён бўлади. Бу фан жамиятда амал қилувчи ранг-баранг кучлар ва 
таъсирларга боғлиқ эканлиги, ижтимоий контекстда ўз устувор вазифаларини 
                                                 
1 Қаранг: Бернар Дж. Наука в истории общества. – М., 1956. – 18-б. 
2 Қаранг: Холтон Дж. Что такое антинаука // Вопросы философии. 1992. №2. 
3 Қаранг: Агацци Э. Моральное измерение науки и техники. – М., 1998. – 12-б. 
2) метод; 3) илмий анъаналарнинг шаклланиши; 4) ишлаб чиқаришнинг ривожланиш омили; 5) эътиқодлар ва инсоннинг дунёга муносабатини шакллантирувчи энг кучли омил сифатида намоён бўлади1. «Этимологик луғат»да фанга «табиий ҳодисаларни кузатиш, таснифлаш, тавсифлаш, тажрибада синаш ва назарий тушунтириш таомилларини кўрсатиш воситаси» деб таъриф берилган2. Бу таъриф асосан амалий хусусият касб этади. Э.Агацци фан «объектлар ҳақидаги фикр-мулоҳазаларнинг оддий мажмуи сифатида эмас, балки объектларнинг муайян соҳаси ҳақидаги назария сифатида» қаралиши лозимлигини қайд этади3. Бу таърифда илмий ва оддий билимни фарқлашга даъво, фан объектни ўрганишни уни назарий таҳлил қилиш даражасига етказган тақдирдагина тўлақонли хусусият касб этишига ишора мавжуд. Шундай қилиб, фан билан фақат далиллар мажмуини қайд этиш ва уларни тавсифлашни боғлаш мумкин эмас. Биз нарсалар ва ҳодисаларни тушунтириш ва уларни тахмин қилиш тамойилларини аниқлашга муваффақ бўлган тақдирдагина тўлақонли фанга эга бўламиз. Кўпгина олимлар маълум тамойиллар, соддалик мавжуд бўлмаса, фан ҳам мавжуд бўлмайди, деб ҳисоблайдилар. Бу баҳсли фикр. Чунки фаннинг етуклиги нафақат соддалик ва аниқлик, балки теран назарий, концептуал даража билан ҳам белгиланади. Агар инсон мушоҳада юритишни эмас, балки унга барча далиллар тақдим этилишини хоҳлаётган бўлса, у фаннинг дастлабки босқичида эмас, балки бу босқичнинг нуқтаи назарида турган бўлади. Ҳозирги вақтда фан аввало ижтимоий-маданий ҳодиса сифатида намоён бўлади. Бу фан жамиятда амал қилувчи ранг-баранг кучлар ва таъсирларга боғлиқ эканлиги, ижтимоий контекстда ўз устувор вазифаларини 1 Қаранг: Бернар Дж. Наука в истории общества. – М., 1956. – 18-б. 2 Қаранг: Холтон Дж. Что такое антинаука // Вопросы философии. 1992. №2. 3 Қаранг: Агацци Э. Моральное измерение науки и техники. – М., 1998. – 12-б.  
 
белгилаши, муросаи мадорага мойиллиги ва ўзи ҳам жамият ҳаётини 
сезиларли даражада белгилашини англатади. Шу тариқа икки хил муносабат 
қайд этилади: фан ижтимоий-маданий ҳодиса сифатида инсониятнинг дунё 
ҳақида ҳақиқий, аниқ билим олиш ва яратишга бўлган муайян эҳтиёжига 
жавоб тариқасида юзага келган ва ўз мавжудлик жараёнида жамият 
ҳаётининг барча жабҳалари ривожланишига анча кучли таъсир кўрсатади.  
Фанга ижтимоий-маданий ҳодиса сифатида қаралиши шу билан 
изоҳланадики, унинг асосларини ўрганиш тўғрисида сўз  юритилган 
тақдирда бугунги кунда биз фан деб атайдиган ҳодисанинг чегараси 
«маданият» чегарасигача кенгаяди. Бошқа томондан, фан ўзининг дастлабки 
– фаолият ва технология сифатидаги талқинида маданиятнинг бирдан-бир 
барқарор ва «ҳақиқий» пойдевори ролига даъвогар бўлади.  
Ижтимоийлик 
муносабатларининг 
ўзи 
одамларнинг 
одамлар 
хусусидаги 
муносабатлари 
ва 
одамларнинг 
нарсалар 
хусусидаги 
муносабатлари сифатида тушунилади. Бундан фан ижтимоий-маданий 
ҳодиса сифатида инсоний муносабатларнинг барча жабҳаларига кириб 
боради, у одамлар ўртасидаги муносабатларнинг асосий негизларидан ҳам, 
нарсаларни ишлаб чиқариш, айирбошлаш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш 
билан боғлиқ барча фаолият шаклларидан ҳам ўрин олади, деган хулоса 
келиб чиқади. Ҳозирги технократик аср қонуни шундай янграйди: «Ҳамма 
нарса илмий, илмий асосланган ва илмий текширилган бўлиши лозим». 
Фаннинг бундай юксак мақомидан у инсон ҳаётининг барча жабҳаларига 
расман фаол кириб бориши керак, деган хулоса келиб чиқадими ёки, аксинча, 
бу фанга инсоният ҳаётидаги барча салбий жараёнлар учун масъулият 
юклайдими? Бу савол очиқ қолмоқда. Шу нарса аниқки, фан, ижтимоий-
маданий ҳодиса сифатида, доим жамиятда шаклланган маданий анъналарга, 
қабул қилинган қадриятлар ва меъёрларга таянади.  
Ижтимоий-маданий ҳодиса сифатида тушуниладиган фан жамият 
мулкига айланган ва ижтимоий хотирада сақланаётган билимларни 
ўзлаштирмасдан ривожлана олмайди. Фаннинг маданий моҳияти унинг 
белгилаши, муросаи мадорага мойиллиги ва ўзи ҳам жамият ҳаётини сезиларли даражада белгилашини англатади. Шу тариқа икки хил муносабат қайд этилади: фан ижтимоий-маданий ҳодиса сифатида инсониятнинг дунё ҳақида ҳақиқий, аниқ билим олиш ва яратишга бўлган муайян эҳтиёжига жавоб тариқасида юзага келган ва ўз мавжудлик жараёнида жамият ҳаётининг барча жабҳалари ривожланишига анча кучли таъсир кўрсатади. Фанга ижтимоий-маданий ҳодиса сифатида қаралиши шу билан изоҳланадики, унинг асосларини ўрганиш тўғрисида сўз юритилган тақдирда бугунги кунда биз фан деб атайдиган ҳодисанинг чегараси «маданият» чегарасигача кенгаяди. Бошқа томондан, фан ўзининг дастлабки – фаолият ва технология сифатидаги талқинида маданиятнинг бирдан-бир барқарор ва «ҳақиқий» пойдевори ролига даъвогар бўлади. Ижтимоийлик муносабатларининг ўзи одамларнинг одамлар хусусидаги муносабатлари ва одамларнинг нарсалар хусусидаги муносабатлари сифатида тушунилади. Бундан фан ижтимоий-маданий ҳодиса сифатида инсоний муносабатларнинг барча жабҳаларига кириб боради, у одамлар ўртасидаги муносабатларнинг асосий негизларидан ҳам, нарсаларни ишлаб чиқариш, айирбошлаш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш билан боғлиқ барча фаолият шаклларидан ҳам ўрин олади, деган хулоса келиб чиқади. Ҳозирги технократик аср қонуни шундай янграйди: «Ҳамма нарса илмий, илмий асосланган ва илмий текширилган бўлиши лозим». Фаннинг бундай юксак мақомидан у инсон ҳаётининг барча жабҳаларига расман фаол кириб бориши керак, деган хулоса келиб чиқадими ёки, аксинча, бу фанга инсоният ҳаётидаги барча салбий жараёнлар учун масъулият юклайдими? Бу савол очиқ қолмоқда. Шу нарса аниқки, фан, ижтимоий- маданий ҳодиса сифатида, доим жамиятда шаклланган маданий анъналарга, қабул қилинган қадриятлар ва меъёрларга таянади. Ижтимоий-маданий ҳодиса сифатида тушуниладиган фан жамият мулкига айланган ва ижтимоий хотирада сақланаётган билимларни ўзлаштирмасдан ривожлана олмайди. Фаннинг маданий моҳияти унинг  
 
ахлоқий тамойиллар ва қадриятлар билан бойиб боришига сабаб бўлади. Фан 
этосининг янги имкониятлари интеллектуал ва ижтимоий масъулият 
муаммоси, қарорлар қабул қилишнинг шахсий жиҳатлари, илмий ҳамжамият 
ва жамоадаги маънавий муҳит муаммоларида намоён бўлади.  
Ижтимоий-маданий ҳодиса сифатидаги фанни тушунтиришнинг 
мушкуллиги шу билан изоҳланадики, фан ўз эркинлигидан воз кечмайди ва 
ижтимоий муносабатлар контекстига бутунлай сингиб кетмайди. Фан, ҳеч 
шубҳасиз, «коммунитар (коллектив) корхона»дир. Бирон-бир олим ўз 
ҳамкасбларининг ютуқларига, одамзотнинг умумий хотирасига таянмаслиги 
мумкин эмас. Фан жуда кўп одамларнинг ҳамкорлигини талаб қилади, у 
интерсубъективдир.  
Ижтимоий-маданий 
ҳодиса 
сифатида 
тушуниладиган 
фан 
цивилизацион ривожланиш типи билан таққослашни назарда тутади. 
А.Тойнби таклиф қилган таснифга кўра цивилизациянинг 21 типи 
фарқланади. Энг умумий ёндашув цивилизацияларнинг икки хили: 
анъанавий ва техноген цивилизацияларни ҳисобга олиб, умумий цивилизацион 
фарқлашни таклиф қилади. Техноген цивилизациялар XV-XVII асрларда 
Европа минтақасида техноген жамиятлар пайдо бўлиши муносабати билан 
юзага келган. Айрим анъанавий жамиятлар техноген жамиятларга қўшилиб 
кетган, айримлари эса, техноген ва анъанавий мўлжаллар ўртасида 
ривожланиб, аралаш хусусият касб этган.  
Техноген 
ривожланишнинг 
маданий 
матрицаси 
уч 
босқич: 
олдиндустриал, индустриал ва постиндустриал босқичлардан ўтади. 
Техника ва технологиянинг ривожланиши унинг муҳим кўрсаткичига 
айланади. Ривожланишнинг техноген типи – бу табиий муҳитнинг жадал 
суръатларда ўзгариши, унинг одамлар ижтимоий алоқаларининг фаол 
ўзгариши билан бирикишидир. Техноген цивилизация юзага келганига 300 
йилдан сал кўпроқ вақт бўлган. У анча агрессив бўлиб, кўпгина эски маданий 
анъаналарнинг ҳалокатига сабаб бўлади. Ташқи дунё инсон фаолияти 
майдонига айланади. Инсон ўзгартирувчи ва забт этувчи фаолиятга туртки 
ахлоқий тамойиллар ва қадриятлар билан бойиб боришига сабаб бўлади. Фан этосининг янги имкониятлари интеллектуал ва ижтимоий масъулият муаммоси, қарорлар қабул қилишнинг шахсий жиҳатлари, илмий ҳамжамият ва жамоадаги маънавий муҳит муаммоларида намоён бўлади. Ижтимоий-маданий ҳодиса сифатидаги фанни тушунтиришнинг мушкуллиги шу билан изоҳланадики, фан ўз эркинлигидан воз кечмайди ва ижтимоий муносабатлар контекстига бутунлай сингиб кетмайди. Фан, ҳеч шубҳасиз, «коммунитар (коллектив) корхона»дир. Бирон-бир олим ўз ҳамкасбларининг ютуқларига, одамзотнинг умумий хотирасига таянмаслиги мумкин эмас. Фан жуда кўп одамларнинг ҳамкорлигини талаб қилади, у интерсубъективдир. Ижтимоий-маданий ҳодиса сифатида тушуниладиган фан цивилизацион ривожланиш типи билан таққослашни назарда тутади. А.Тойнби таклиф қилган таснифга кўра цивилизациянинг 21 типи фарқланади. Энг умумий ёндашув цивилизацияларнинг икки хили: анъанавий ва техноген цивилизацияларни ҳисобга олиб, умумий цивилизацион фарқлашни таклиф қилади. Техноген цивилизациялар XV-XVII асрларда Европа минтақасида техноген жамиятлар пайдо бўлиши муносабати билан юзага келган. Айрим анъанавий жамиятлар техноген жамиятларга қўшилиб кетган, айримлари эса, техноген ва анъанавий мўлжаллар ўртасида ривожланиб, аралаш хусусият касб этган. Техноген ривожланишнинг маданий матрицаси уч босқич: олдиндустриал, индустриал ва постиндустриал босқичлардан ўтади. Техника ва технологиянинг ривожланиши унинг муҳим кўрсаткичига айланади. Ривожланишнинг техноген типи – бу табиий муҳитнинг жадал суръатларда ўзгариши, унинг одамлар ижтимоий алоқаларининг фаол ўзгариши билан бирикишидир. Техноген цивилизация юзага келганига 300 йилдан сал кўпроқ вақт бўлган. У анча агрессив бўлиб, кўпгина эски маданий анъаналарнинг ҳалокатига сабаб бўлади. Ташқи дунё инсон фаолияти майдонига айланади. Инсон ўзгартирувчи ва забт этувчи фаолиятга туртки  
 
берувчи марказ сифатида амал қилади. «Куч» тушунчаси иштирокидаги 
умумий маданий муносабатлар тавсифи шундан келиб чиқади: ишлаб 
чиқариш кучлари, илмий кучлар, интеллектуал кучлар ва ҳ.к. 
Анъанавий ва техноген жамиятларда шахс эркинлиги муаммосига 
нисбатан муносабат ҳам ҳар хилдир. Анъанавий жамиятга шахс эркинлиги 
умуман хос эмас, шахс имкониятларини фақат муайян корпорацияга 
мансублик орқали, корпоратив алоқалар элементи сифатида рўёбга чиқариш 
мумкин.  
Техноген жамиятда ҳар хил ижтимоий бирликлар ва маданий 
анъаналар билан ўзаро муносабатларга киришиш имконини берувчи шахс 
эркинлиги ҳимоя қилинади. Инсон фаол мавжудот сифатида тушунилади. 
Унинг фаолияти экстенсив бўлиб, сиртга, ташқи дунё ва табиатни 
бўйсундириш ва ўзгартиришга қаратилади. Бироқ табиат ҳар хил техноген 
машғулотлар учун тубсиз резервуар бўлиши мумкин эмас, чунки инсон 
фаолияти азалдан биосфера доминанти эмас, балки унинг компоненти 
ҳисобланади.  
 
1.2.Фан тараққиётига оид ёндошувлар таснифи.  
 
Фан тарихининг эмпирик базасини ўтмишдаги илмий матнлар, 
китоблар, журнал мақолалари, олимларнинг ўзаро ёзган хатлари, нашр 
қилинмаган қўлёзмалар ва ҳ.к. ташкил қилади. Лекин, бу билан фан 
тарихчиси ўз тадқиқоти учун етарли материалга эга бўла оладими? Йўқ, 
чунки олим бирор нарсани кашф қилганда, уни ёлғон хулосаларга олиб 
келган турли хато йўлларни унутишга ҳаракат қилади ва бунда тарихни 
объектив ўрганишга ҳаракат қилади. 
Агар тарихий илмий тадқиқот объекти ўтмиш бўлса унда бундай 
тадқиқот доимо объективликка даъво қилишга интилади. Барча тарихчилар 
каби фан тарихчиларига ҳам тадқиқотларда асос бўладиган, бир-биридан 
фарқ қиладиган икки йўналиш маълум: презентизм (ўтмишни ҳозирги замон 
берувчи марказ сифатида амал қилади. «Куч» тушунчаси иштирокидаги умумий маданий муносабатлар тавсифи шундан келиб чиқади: ишлаб чиқариш кучлари, илмий кучлар, интеллектуал кучлар ва ҳ.к. Анъанавий ва техноген жамиятларда шахс эркинлиги муаммосига нисбатан муносабат ҳам ҳар хилдир. Анъанавий жамиятга шахс эркинлиги умуман хос эмас, шахс имкониятларини фақат муайян корпорацияга мансублик орқали, корпоратив алоқалар элементи сифатида рўёбга чиқариш мумкин. Техноген жамиятда ҳар хил ижтимоий бирликлар ва маданий анъаналар билан ўзаро муносабатларга киришиш имконини берувчи шахс эркинлиги ҳимоя қилинади. Инсон фаол мавжудот сифатида тушунилади. Унинг фаолияти экстенсив бўлиб, сиртга, ташқи дунё ва табиатни бўйсундириш ва ўзгартиришга қаратилади. Бироқ табиат ҳар хил техноген машғулотлар учун тубсиз резервуар бўлиши мумкин эмас, чунки инсон фаолияти азалдан биосфера доминанти эмас, балки унинг компоненти ҳисобланади. 1.2.Фан тараққиётига оид ёндошувлар таснифи. Фан тарихининг эмпирик базасини ўтмишдаги илмий матнлар, китоблар, журнал мақолалари, олимларнинг ўзаро ёзган хатлари, нашр қилинмаган қўлёзмалар ва ҳ.к. ташкил қилади. Лекин, бу билан фан тарихчиси ўз тадқиқоти учун етарли материалга эга бўла оладими? Йўқ, чунки олим бирор нарсани кашф қилганда, уни ёлғон хулосаларга олиб келган турли хато йўлларни унутишга ҳаракат қилади ва бунда тарихни объектив ўрганишга ҳаракат қилади. Агар тарихий илмий тадқиқот объекти ўтмиш бўлса унда бундай тадқиқот доимо объективликка даъво қилишга интилади. Барча тарихчилар каби фан тарихчиларига ҳам тадқиқотларда асос бўладиган, бир-биридан фарқ қиладиган икки йўналиш маълум: презентизм (ўтмишни ҳозирги замон  
 
тилида тушунтирилиши) ва антикваризм (ўтмишнинг тўлиқ манзарасини 
ҳозирги замонга боғламасдан тиклаш). Ҳозирги кунда фанда умуман 
фойдаланилмаган ўзга тарих, маданият, тафаккур услуби, ўзга билимни 
ўрганар экан, фан тарихчиси ўз даврининг инъикосинигина тиклашга ҳаракат 
қилмаётганмикан? Бу маънода презентизм ҳам, антикваризм ҳам фан 
тарихчилари эътироф қилган бартараф қилиб бўлмайдиган қийинчиликларга 
дуч келади.  Зеро, ўтмишни ҳозирги замон тилида тушунтириш  
мафкуранинг тазйиқи остида қолишни ифодаласа, ўтмишни ҳозирги замонга 
боғламасдан тиклаш  тарихий ворисийликни инкор қилади. ( тарихий 
ваоқеалардан мисоллар келтиринг). 
Фан тараққиёти ҳақидаги тарихий тадқиқотларда ўзига хос из 
қолдирган яна икки оқим ХХ асрнинг 30 йилларида пайдо бўлди. 1931 
йилдаги жаҳон файласуфларининг Лондонда ўтказилган конгрессида 
Б.М.Гассен Ньютон механикасининг ижтимоий-иқтисодий илдизлари ҳақида 
маъруза қилади. Бу маъруза конгресс иштирокчиларида катта таассурот 
қолдиради ва у фан тарихи билан шуғулланувчи инглиз файласуфларини 
икки гуруҳга бўлади. Ғарб фани тарихида пайдо бўлган бу йўналишлар 
экстернализм ва интернализмдир. 
Интернализм ва экстернализм. Илмий билимнинг ўсиш йўллари ва 
йўналишларини қайси омиллар белгилайди? Фаннинг ривожланиш мантиқи 
нима билан белгиланади? Бу саволларга жавоб топиш йўлидаги ҳаракатлар 
икки тарихий-методологик ёндашув – интернализм ва экстернализм ўртасида 
баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Инглиз физик ва фаншунос олими 
Ж.Бернал (1901-1971) «Фаннинг ижтимоий функциялари», «Фан ва жамият», 
«Жамият тарихида фан» каби мақолаларини нашр қилади ва экстернализмга 
асос солади. Бу йўналиш намоёндалари Э.Цильзель, Р.Мертон, А.Кромби, 
С.Липпи ва ҳ.к. фан тараққиёти ва ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар 
орасида ўзаро боғлиқлик борлигини асослашга ҳаракат қилганлар. Яъни, 
экстернализм тамойилига кўра фаннинг ривожланиши ташқи детерминация 
тилида тушунтирилиши) ва антикваризм (ўтмишнинг тўлиқ манзарасини ҳозирги замонга боғламасдан тиклаш). Ҳозирги кунда фанда умуман фойдаланилмаган ўзга тарих, маданият, тафаккур услуби, ўзга билимни ўрганар экан, фан тарихчиси ўз даврининг инъикосинигина тиклашга ҳаракат қилмаётганмикан? Бу маънода презентизм ҳам, антикваризм ҳам фан тарихчилари эътироф қилган бартараф қилиб бўлмайдиган қийинчиликларга дуч келади. Зеро, ўтмишни ҳозирги замон тилида тушунтириш мафкуранинг тазйиқи остида қолишни ифодаласа, ўтмишни ҳозирги замонга боғламасдан тиклаш тарихий ворисийликни инкор қилади. ( тарихий ваоқеалардан мисоллар келтиринг). Фан тараққиёти ҳақидаги тарихий тадқиқотларда ўзига хос из қолдирган яна икки оқим ХХ асрнинг 30 йилларида пайдо бўлди. 1931 йилдаги жаҳон файласуфларининг Лондонда ўтказилган конгрессида Б.М.Гассен Ньютон механикасининг ижтимоий-иқтисодий илдизлари ҳақида маъруза қилади. Бу маъруза конгресс иштирокчиларида катта таассурот қолдиради ва у фан тарихи билан шуғулланувчи инглиз файласуфларини икки гуруҳга бўлади. Ғарб фани тарихида пайдо бўлган бу йўналишлар экстернализм ва интернализмдир. Интернализм ва экстернализм. Илмий билимнинг ўсиш йўллари ва йўналишларини қайси омиллар белгилайди? Фаннинг ривожланиш мантиқи нима билан белгиланади? Бу саволларга жавоб топиш йўлидаги ҳаракатлар икки тарихий-методологик ёндашув – интернализм ва экстернализм ўртасида баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Инглиз физик ва фаншунос олими Ж.Бернал (1901-1971) «Фаннинг ижтимоий функциялари», «Фан ва жамият», «Жамият тарихида фан» каби мақолаларини нашр қилади ва экстернализмга асос солади. Бу йўналиш намоёндалари Э.Цильзель, Р.Мертон, А.Кромби, С.Липпи ва ҳ.к. фан тараққиёти ва ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар орасида ўзаро боғлиқлик борлигини асослашга ҳаракат қилганлар. Яъни, экстернализм тамойилига кўра фаннинг ривожланиши ташқи детерминация  
 
билан тавсифланади, яъни ташқи, ижтимоий-тарихий омиллар таъсири 
билан белгиланади  
Фан тарихи ҳақидаги экстернализм концепцияси баъзи фаншунос 
олимлар орасида норозиликни уйғотади ва унга қарама-қарши интернализм, 
яъни имманент концепция шаклланади. Интернализм вакиллари А.Койре, 
Дж.Прайз, Р.Холл, Дж.Ренделл, Дж.Агасси ва бошқалар фикрига кўра, фан 
ижтимоий воқеликдаги ташқи таъсир воситасида эмас, балки ўзининг ички 
эволюцияси, 
тафаккур 
услубининг 
ижодий 
салоҳияти 
натижасида 
ривожланади.  Демак интернализм тамойилига кўра: фаннинг ривожланиши 
ички детерминация билан тавсифланади, яъни илмий билишга ичдан хос 
бўлган қонуниятлар билан белгиланади.  
Интерналистлар 
ғоялар 
фақат 
ғоялардан 
келиб 
чиқишини 
таъкидлайдилар. Уларнинг фикрича, ғоялар пайдо бўлишининг тадрижий 
кетма-кетлиги мавжуд. Бу кетма-кетликни бузишга ҳеч қандай ташқи 
таъсирлар қодир эмас. Фан ривожланишининг ички детерминацияси яна шу 
билан ҳам белгиланадики, экспериментал тадқиқотлар учун махсус 
аппаратура талаб этилади, уни яратиш учун эса металлар ва бошқа хил 
материалларнинг хоссалари, уларга ишлов бериш усуллари, механик, 
кимёвий, электрик, оптик ва бошқа жараёнлар ҳақида илмий билимларнинг 
зарурий даражасига эришиш талаб этилади.  
Интернализм 
ижтимоий 
шароитлар 
фаннинг 
ривожланиш 
жараёнига таъсир кўрсатишини, албатта, инкор этмайди, лекин бу 
таъсирни аҳамиятга молик эмас деб ҳисоблайди.  
Экстерналистлар эса, аксинча, фан ривожланишининг ижтимоий 
шароитларига таянган ҳолда мазкур ривожланиш сабабларини тушуниш 
мумкин эмаслигини таъкидлайдилар. Уларнинг фикрича, фан жамият 
фаолиятининг маҳсулидир, у ижтимоий меҳнат тармоқларидан бири 
ҳисобланади. Ҳар қандай ижтимоий меҳнат каби, илмий фаолият ҳам жамият 
эҳтиёжларини қондиришга қаратилади. Фан ўз ривожланишининг алоҳида 
қонуниятларига эга эканлигини экстерналистлар тан оладилар. Аммо унинг 
билан тавсифланади, яъни ташқи, ижтимоий-тарихий омиллар таъсири билан белгиланади Фан тарихи ҳақидаги экстернализм концепцияси баъзи фаншунос олимлар орасида норозиликни уйғотади ва унга қарама-қарши интернализм, яъни имманент концепция шаклланади. Интернализм вакиллари А.Койре, Дж.Прайз, Р.Холл, Дж.Ренделл, Дж.Агасси ва бошқалар фикрига кўра, фан ижтимоий воқеликдаги ташқи таъсир воситасида эмас, балки ўзининг ички эволюцияси, тафаккур услубининг ижодий салоҳияти натижасида ривожланади. Демак интернализм тамойилига кўра: фаннинг ривожланиши ички детерминация билан тавсифланади, яъни илмий билишга ичдан хос бўлган қонуниятлар билан белгиланади. Интерналистлар ғоялар фақат ғоялардан келиб чиқишини таъкидлайдилар. Уларнинг фикрича, ғоялар пайдо бўлишининг тадрижий кетма-кетлиги мавжуд. Бу кетма-кетликни бузишга ҳеч қандай ташқи таъсирлар қодир эмас. Фан ривожланишининг ички детерминацияси яна шу билан ҳам белгиланадики, экспериментал тадқиқотлар учун махсус аппаратура талаб этилади, уни яратиш учун эса металлар ва бошқа хил материалларнинг хоссалари, уларга ишлов бериш усуллари, механик, кимёвий, электрик, оптик ва бошқа жараёнлар ҳақида илмий билимларнинг зарурий даражасига эришиш талаб этилади. Интернализм ижтимоий шароитлар фаннинг ривожланиш жараёнига таъсир кўрсатишини, албатта, инкор этмайди, лекин бу таъсирни аҳамиятга молик эмас деб ҳисоблайди. Экстерналистлар эса, аксинча, фан ривожланишининг ижтимоий шароитларига таянган ҳолда мазкур ривожланиш сабабларини тушуниш мумкин эмаслигини таъкидлайдилар. Уларнинг фикрича, фан жамият фаолиятининг маҳсулидир, у ижтимоий меҳнат тармоқларидан бири ҳисобланади. Ҳар қандай ижтимоий меҳнат каби, илмий фаолият ҳам жамият эҳтиёжларини қондиришга қаратилади. Фан ўз ривожланишининг алоҳида қонуниятларига эга эканлигини экстерналистлар тан оладилар. Аммо унинг  
 
ривожланиш жараёнини ҳаракатлантирувчи кучлар – бу ижтимоий 
эҳтиёжлардир. Олимларни турли-туман муаммолар қизиқтириши мумкин, 
лекин ҳар бир тарихий даврда фан ривожланишининг умумий йўналиши 
охир-оқибатда жамият эҳтиёжлари билан боғлиқ вазифаларни ечишга 
қаратилган.  
Масалан, қадимги Мисрда геометриянинг ривожланиши ҳар йили Нил 
дарёсининг тошқинидан сўнг ер майдонларининг чегараларини ўрнатиш 
зарурияти билан белгиланган («геометрия» сўзининг ўзи аслида «ер ўлчаш» 
деган маънони англатади). Янги даврда математика ва механиканинг 
тараққиёти машинада ишлаб чиқаришнинг вужудга келиши билан боғлиқ 
бўлган. Сиёсий иқтисод бозор иқтисодиётининг ривожланиш эҳтиёжларини 
қондириш учун яратилган фан сифатида эътироф этилади.  
Интерналистлар 
илмий 
билимнинг 
кумулятивистик 
талқинини 
қўллаб-қувватлашга мойил бўлсалар, экстернализмга антикумулятивистик 
қарашларнинг тарафдорлари мойилдирлар. Кун ва Фейерабенд ғояларида 
илмий ҳамжамият қарашларининг шаклланишида ва унинг янги илмий 
назариялар ва парадигмаларга ўтишини асослашда ижтимоий-тарихий ва 
психологик омиллар биринчи даражали аҳамият касб этади.  
Экстерналистлар интерналистларни фанга жамиятнинг ижтимоий 
буюртмаси 
ролини 
камситишда 
айблайдилар. 
Уларнинг 
фикрича, 
интернализм илмий билимларнинг ўсишига «шахссиз» жараён сифатида 
қарайди, аслида бу жараёнга тарихан конкрет жамият аъзолари саналган фан 
бунёдкорларида шаклланувчи ижтимоий-сиёсий, маданий ва дунёқарашга 
доир 
мўлжаллар 
ҳамда 
уларнинг 
индивидуал 
шахсий-психологик 
фазилатлари, ақл ва истеъдод хусусиятлари кучли таъсир кўрсатишини 
эътиборга олмайди. Фанга интерналистик ёндашув нима учун илмий 
билимларнинг ўсиши тарихан мутаносиб эмаслигини, нима сабабдан у айрим 
мамлакатларда 
жадал 
суръатларда 
кечиши 
ва 
айни 
вақтда 
баъзи 
мамлакатларда ҳеч қандай илмий ютуқлар қўлга киритилмаслигини тушуниш 
имкониятини бермайди.   
ривожланиш жараёнини ҳаракатлантирувчи кучлар – бу ижтимоий эҳтиёжлардир. Олимларни турли-туман муаммолар қизиқтириши мумкин, лекин ҳар бир тарихий даврда фан ривожланишининг умумий йўналиши охир-оқибатда жамият эҳтиёжлари билан боғлиқ вазифаларни ечишга қаратилган. Масалан, қадимги Мисрда геометриянинг ривожланиши ҳар йили Нил дарёсининг тошқинидан сўнг ер майдонларининг чегараларини ўрнатиш зарурияти билан белгиланган («геометрия» сўзининг ўзи аслида «ер ўлчаш» деган маънони англатади). Янги даврда математика ва механиканинг тараққиёти машинада ишлаб чиқаришнинг вужудга келиши билан боғлиқ бўлган. Сиёсий иқтисод бозор иқтисодиётининг ривожланиш эҳтиёжларини қондириш учун яратилган фан сифатида эътироф этилади. Интерналистлар илмий билимнинг кумулятивистик талқинини қўллаб-қувватлашга мойил бўлсалар, экстернализмга антикумулятивистик қарашларнинг тарафдорлари мойилдирлар. Кун ва Фейерабенд ғояларида илмий ҳамжамият қарашларининг шаклланишида ва унинг янги илмий назариялар ва парадигмаларга ўтишини асослашда ижтимоий-тарихий ва психологик омиллар биринчи даражали аҳамият касб этади. Экстерналистлар интерналистларни фанга жамиятнинг ижтимоий буюртмаси ролини камситишда айблайдилар. Уларнинг фикрича, интернализм илмий билимларнинг ўсишига «шахссиз» жараён сифатида қарайди, аслида бу жараёнга тарихан конкрет жамият аъзолари саналган фан бунёдкорларида шаклланувчи ижтимоий-сиёсий, маданий ва дунёқарашга доир мўлжаллар ҳамда уларнинг индивидуал шахсий-психологик фазилатлари, ақл ва истеъдод хусусиятлари кучли таъсир кўрсатишини эътиборга олмайди. Фанга интерналистик ёндашув нима учун илмий билимларнинг ўсиши тарихан мутаносиб эмаслигини, нима сабабдан у айрим мамлакатларда жадал суръатларда кечиши ва айни вақтда баъзи мамлакатларда ҳеч қандай илмий ютуқлар қўлга киритилмаслигини тушуниш имкониятини бермайди.  
 
Масалан, антик Грецияда илмий-фалсафий тафаккурнинг мисли 
кўрилмаган даражада ривожланишини нима билан тушунтириш мумкин? 
Нима учун алгебра христиан мамлакатларида эмас, балки араб дунёсида 
пайдо бўлган? Нима учун XVI-XVII асрлардаги илмий инқилоб Шарқда эмас, 
балки Европада юз берган, ахир Хитой, Ҳиндистон, араб давлатлари ўз 
вақтида маданий ривожланишда Европадан анча олдинда бўлган-ку? Бундай 
саволларга интерналистлар жавоб бера олмайдилар, чунки бу ерда 
сабабларни фан ичида эмас, балки фан мавжудлигининг ижтимоий 
сабабларидан излаш керак.  
Бунга жавобан интерналистлар экстернализм фан ютуқларининг 
ноилмий омилларга боғлиқлигини бир ёқлама ва юзаки талқин қилишини 
важ қилиб кўрсатадилар. Улар фан ютуқларининг ўзи ҳам ижтимоий 
эҳтиёжларнинг шаклланишига таъсир кўрсатишини эътиборга олмайдилар. 
Улар илмий ғояларнинг ривожланиш мантиқини ҳамда ўзи ечаётган 
вазифалар 
доирасини 
ўзи 
танлайдиган 
олимнинг 
илмий 
тадқиқот 
эркинлигини эътибордан соқит этадилар.  
Ижтимоий эҳтиёжлар фанни ўз имкониятлари чегарасидан четга 
чиқишга мажбур эта олмайди. Ижтимоий буюртма фан фақат у табиат 
қонунларига зид бўлмаган ва илмий билим ривожланишининг ички 
механизмлари уни мазкур буюртмани бажариш учун зарурий ҳолатга олиб 
келган тақдирдагина бажариши мумкин.  
Масалан, ўрта асрлар Европасида ўлатга қарши кураш воситаларига 
эҳтиёж жуда кучли бўлса-да, фан бу ижтимоий эҳтиёжни қондиришга ожиз 
бўлган. Сув тошқини ва зилзилаларни башорат қилиш ва уларнинг олдини 
олиш асрлар мобайнида муҳим ижтимоий вазифа бўлиб келмоқда. Фан бу 
вазифани ҳам ҳанузгача еча олгани йўқ.  
«Интернализм – экстернализм» жумбоғи ечиб бўлмайдиган жумбоғ 
эмас. Уни фақат мазкур йўналишлар доирасида илгари сурилаётган ғоялар 
мутлақлаштирилган ҳолдагина ечиб бўлмайди. Аммо иккала оқим вакиллари 
ўртасидаги 
мунозараларда 
 
фан 
ривожланиши 
ички 
ва 
ташқи 
Масалан, антик Грецияда илмий-фалсафий тафаккурнинг мисли кўрилмаган даражада ривожланишини нима билан тушунтириш мумкин? Нима учун алгебра христиан мамлакатларида эмас, балки араб дунёсида пайдо бўлган? Нима учун XVI-XVII асрлардаги илмий инқилоб Шарқда эмас, балки Европада юз берган, ахир Хитой, Ҳиндистон, араб давлатлари ўз вақтида маданий ривожланишда Европадан анча олдинда бўлган-ку? Бундай саволларга интерналистлар жавоб бера олмайдилар, чунки бу ерда сабабларни фан ичида эмас, балки фан мавжудлигининг ижтимоий сабабларидан излаш керак. Бунга жавобан интерналистлар экстернализм фан ютуқларининг ноилмий омилларга боғлиқлигини бир ёқлама ва юзаки талқин қилишини важ қилиб кўрсатадилар. Улар фан ютуқларининг ўзи ҳам ижтимоий эҳтиёжларнинг шаклланишига таъсир кўрсатишини эътиборга олмайдилар. Улар илмий ғояларнинг ривожланиш мантиқини ҳамда ўзи ечаётган вазифалар доирасини ўзи танлайдиган олимнинг илмий тадқиқот эркинлигини эътибордан соқит этадилар. Ижтимоий эҳтиёжлар фанни ўз имкониятлари чегарасидан четга чиқишга мажбур эта олмайди. Ижтимоий буюртма фан фақат у табиат қонунларига зид бўлмаган ва илмий билим ривожланишининг ички механизмлари уни мазкур буюртмани бажариш учун зарурий ҳолатга олиб келган тақдирдагина бажариши мумкин. Масалан, ўрта асрлар Европасида ўлатга қарши кураш воситаларига эҳтиёж жуда кучли бўлса-да, фан бу ижтимоий эҳтиёжни қондиришга ожиз бўлган. Сув тошқини ва зилзилаларни башорат қилиш ва уларнинг олдини олиш асрлар мобайнида муҳим ижтимоий вазифа бўлиб келмоқда. Фан бу вазифани ҳам ҳанузгача еча олгани йўқ. «Интернализм – экстернализм» жумбоғи ечиб бўлмайдиган жумбоғ эмас. Уни фақат мазкур йўналишлар доирасида илгари сурилаётган ғоялар мутлақлаштирилган ҳолдагина ечиб бўлмайди. Аммо иккала оқим вакиллари ўртасидаги мунозараларда фан ривожланиши ички ва ташқи  
 
детерминациясининг диалектик бирлиги манзараси намоён бўлади. Булар 
фаннинг 
қўшимчалилик 
муносабатида 
бўлган 
ҳаракатлантирувчи 
кучларидир.  
Ички детерминация илмий ғояларнинг ривожланиши ва илмий 
билимларнинг бир даражасидан бошқа даражасига ўтиш мантиқини, фан 
ривожланиш 
босқичларининг 
тадрижийлигини, 
илмий 
тадқиқотлар 
(кашфиётлар, лойиҳалар, эмпирик маълумотлар, назарий тизимлар) 
натижаларининг объектив мазмунини белгилайди. Ташқи детерминация у 
ёки бу ижтимоий шароитларда илмий билимлар ривожланишининг етакчи 
тенденцияларини, фанни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини 
танлашни, 
унинг 
ривожланиш 
суръатларини, 
фан 
мақсадлари 
ва 
идеалларини, унинг маданиятдаги ўрни ва аҳамиятини қандай талқин 
қилишни белгилайди. Бунда ички ва ташқи омиллар бир-бири билан 
бирикиши ва ўзаро алоқага киришишини, фаннинг ривожланиш жараёнининг 
тарихан белгиланган ранг-баранг стимуллари, шакллари ва механизмларини 
яратишини эътиборга олиш зарур.  
Экстернализм ва интернализм йўналиши намоёндалари учун умумий 
бўлган фикрга кўра, фан ўрта асрлардан Янги даврга ўтиш жараёнидаги 
маданият тарихидаги оламшумул воқеадир. Позитивизмнинг фан ҳақидаги 
фикрларига қарши ўлароқ, улар илмий метод инсонда объектив воқеликни 
идрок қилишнинг табиий воситаси эмас, балки ҳар хил омиллар таъсирида 
шаклланишини таъкидлайдилар, бироқ бу омилларни улар турлича 
тушунадилар. Масалан, экстернализм вакиллари Э.Цильзель ва Дж.Нидам бу 
омилларни 
капитализм 
пайдо 
бўлиши 
ҳамда 
шаклланиши 
даврида 
ҳунармандларнинг юқори табақалари ва университет олимлари фаолияти 
ўртасидаги 
ижтимоий 
тўсиқни 
бартараф 
этиш 
билан 
боғлиқ, 
деб 
ҳисоблайдилар. Р.Мертон илмий методнинг алоҳида жиҳатлари рационализм 
ва эмпиризмни протестант этикаси таъсирида шаклланган, деб ҳисоблайди. 
Француз файласуфи, фаншунос олим, интерналист А.Койре (1892-1964) 
тафаккур услубини тубдан қайта қуриш фан пайдо бўлишининг омили, деб 
детерминациясининг диалектик бирлиги манзараси намоён бўлади. Булар фаннинг қўшимчалилик муносабатида бўлган ҳаракатлантирувчи кучларидир. Ички детерминация илмий ғояларнинг ривожланиши ва илмий билимларнинг бир даражасидан бошқа даражасига ўтиш мантиқини, фан ривожланиш босқичларининг тадрижийлигини, илмий тадқиқотлар (кашфиётлар, лойиҳалар, эмпирик маълумотлар, назарий тизимлар) натижаларининг объектив мазмунини белгилайди. Ташқи детерминация у ёки бу ижтимоий шароитларда илмий билимлар ривожланишининг етакчи тенденцияларини, фанни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини танлашни, унинг ривожланиш суръатларини, фан мақсадлари ва идеалларини, унинг маданиятдаги ўрни ва аҳамиятини қандай талқин қилишни белгилайди. Бунда ички ва ташқи омиллар бир-бири билан бирикиши ва ўзаро алоқага киришишини, фаннинг ривожланиш жараёнининг тарихан белгиланган ранг-баранг стимуллари, шакллари ва механизмларини яратишини эътиборга олиш зарур. Экстернализм ва интернализм йўналиши намоёндалари учун умумий бўлган фикрга кўра, фан ўрта асрлардан Янги даврга ўтиш жараёнидаги маданият тарихидаги оламшумул воқеадир. Позитивизмнинг фан ҳақидаги фикрларига қарши ўлароқ, улар илмий метод инсонда объектив воқеликни идрок қилишнинг табиий воситаси эмас, балки ҳар хил омиллар таъсирида шаклланишини таъкидлайдилар, бироқ бу омилларни улар турлича тушунадилар. Масалан, экстернализм вакиллари Э.Цильзель ва Дж.Нидам бу омилларни капитализм пайдо бўлиши ҳамда шаклланиши даврида ҳунармандларнинг юқори табақалари ва университет олимлари фаолияти ўртасидаги ижтимоий тўсиқни бартараф этиш билан боғлиқ, деб ҳисоблайдилар. Р.Мертон илмий методнинг алоҳида жиҳатлари рационализм ва эмпиризмни протестант этикаси таъсирида шаклланган, деб ҳисоблайди. Француз файласуфи, фаншунос олим, интерналист А.Койре (1892-1964) тафаккур услубини тубдан қайта қуриш фан пайдо бўлишининг омили, деб  
 
ҳисоблайди. Бу қайта қуришни у иерархик тартибли дунё сифатидаги Космос 
ҳақидаги антик тасаввурларнинг парчаланишида кўради. У космос ғояси 
барча нарсалар айнан битта реаллик даражасига тегишли бўлган ноаниқ ва 
чексиз Универсум (умумийлик) ғояси билан алмашинади деб ҳисоблайди. 
А.Койре 
фикрича 
Космос 
ҳақидаги 
бундай 
антик 
тасаввурларнинг 
парчаланиши инсон ақлида юз берган буюк илмий революциядир. Фан 
тараққиётига таъсир қилувчи кейинги омил сифатида олим борлиқнинг 
геометризациясини тушунади, яъни Галилейгача бўлган давр физикасидаги 
борлиқни Евклид геометриясидаги гомоген борлиқ билан алмаштиради. 
Унинг фикрича, кузатиш ва эксперимент эмас, (зеро уларнинг фан 
тараққиётидаги аҳамиятини инкор қилмасада), балки айнан махсус фан 
тилининг яратилиши экспериментлар учун зарурий шароит ҳисобланади (у 
учун бу тил математика, хусусан, геометриядир). Койре, фан шаклланиши 
давригача бўлган илмий фикрни уч даврга бўлиш мумкин, деб изоҳлайди 
Сциентизм ва антисциетизм. Баъзи бир илмий давраларда фаннинг 
роли ва аҳамиятини мутлақлаштирувчи ёндашув мавжуд бўлиб, у “ижобий”, 
“фойдали” билим сифатида фанни “мавҳум” ва “тажрибага асосланмаган” 
фалсафага қарши қўяди. Бундай қарашлар сциентистик деб, назарий 
тафаккур йўналиши эса – сциентизм (лот. scientia ва ингл. science – фан, 
билим) деб аталади. Cциентизм фан техника тараққиётининг ижобий 
жиҳатларини мутлақлаштиради. Антисциентизм фалсафий билишни илмий 
билишдан ажратади, уни илмий билиш билан мувофиқ эмас, деб эълон 
қилади, у оқилоналикни камситади ва мистика, интуиция, ирода ва шу 
кабиларни мутлақлаштиради.  
Фаннинг микроконтексти ва макроконтексти. Давримизга хос 
фанлараро тадқиқотлар ҳар қандай натижа жамоа куч-ғайратининг маҳсули 
эканлигига урғу беради. Бироқ коммунитарликнинг ижтимоийликдан 
фарқини тушуниш учун 
фан микроконтексти ва макроконтексти 
тушунчаларини илмий муомалага киритиш лозим. Фаннинг микроконтексти 
у ёки бу давр шароитида ишлаётган илмий ҳамжамият хусусиятларига 
ҳисоблайди. Бу қайта қуришни у иерархик тартибли дунё сифатидаги Космос ҳақидаги антик тасаввурларнинг парчаланишида кўради. У космос ғояси барча нарсалар айнан битта реаллик даражасига тегишли бўлган ноаниқ ва чексиз Универсум (умумийлик) ғояси билан алмашинади деб ҳисоблайди. А.Койре фикрича Космос ҳақидаги бундай антик тасаввурларнинг парчаланиши инсон ақлида юз берган буюк илмий революциядир. Фан тараққиётига таъсир қилувчи кейинги омил сифатида олим борлиқнинг геометризациясини тушунади, яъни Галилейгача бўлган давр физикасидаги борлиқни Евклид геометриясидаги гомоген борлиқ билан алмаштиради. Унинг фикрича, кузатиш ва эксперимент эмас, (зеро уларнинг фан тараққиётидаги аҳамиятини инкор қилмасада), балки айнан махсус фан тилининг яратилиши экспериментлар учун зарурий шароит ҳисобланади (у учун бу тил математика, хусусан, геометриядир). Койре, фан шаклланиши давригача бўлган илмий фикрни уч даврга бўлиш мумкин, деб изоҳлайди Сциентизм ва антисциетизм. Баъзи бир илмий давраларда фаннинг роли ва аҳамиятини мутлақлаштирувчи ёндашув мавжуд бўлиб, у “ижобий”, “фойдали” билим сифатида фанни “мавҳум” ва “тажрибага асосланмаган” фалсафага қарши қўяди. Бундай қарашлар сциентистик деб, назарий тафаккур йўналиши эса – сциентизм (лот. scientia ва ингл. science – фан, билим) деб аталади. Cциентизм фан техника тараққиётининг ижобий жиҳатларини мутлақлаштиради. Антисциентизм фалсафий билишни илмий билишдан ажратади, уни илмий билиш билан мувофиқ эмас, деб эълон қилади, у оқилоналикни камситади ва мистика, интуиция, ирода ва шу кабиларни мутлақлаштиради. Фаннинг микроконтексти ва макроконтексти. Давримизга хос фанлараро тадқиқотлар ҳар қандай натижа жамоа куч-ғайратининг маҳсули эканлигига урғу беради. Бироқ коммунитарликнинг ижтимоийликдан фарқини тушуниш учун фан микроконтексти ва макроконтексти тушунчаларини илмий муомалага киритиш лозим. Фаннинг микроконтексти у ёки бу давр шароитида ишлаётган илмий ҳамжамият хусусиятларига  
 
фаннинг 
боғлиқлигини 
англатади. 
Фаннинг 
макроконтексти 
 
фан 
ривожланувчи кенгроқ ижтимоий-маданий муҳитдаги боғлиқликлар ҳақида 
баҳс этади; бу фан ижтимоий мезонининг ифодасидир. Бошқача айтганда, 
ҳар бир жамият ўз маърифатли ривожланиш даражасига мос келувчи фанга 
эга бўлади.  
Тадқиқотчилар фаннинг «ташқи» ва «ички» ижтимоийлигига ишора 
қиладилар4. Фанга нисбатан сиёсатни, унинг ривожланишини қувватлаш ёки 
тийиб туриш усулларини белгиловчи у ёки бу типдаги жамият ва давлат 
фаолиятининг ижтимоий-иқтисодий, мафкуравий ва маънавий омилларига 
боғлиқлик фаннинг «ташқи» ижтимоийлигини ташкил этади. Олимнинг 
фикрлаш ва ўз қобилиятини намоён этиш услубини бойитувчи илмий 
ҳамжамият ва айрим олимлар ички ментал мўлжаллари, меъёрлари ва 
қадриятларининг таъсири, давр хусусиятларига боғлиқлик «ички» ижтимоий 
ҳақидаги тасаввурни ташкил этади.  
Фан тараққиётининг асосий омиллари. Фан тараққиёти нима билан 
белгиланади, деган саволга жавоб излашда нафақат фан ва ишлаб 
чиқаришнинг муносабатларини, балки бошқа кўплаб омилларни ҳам қайд 
этиш лозим. Улар орасида институционал, интеллектуал, фалсафий, диний 
ва ҳатто эстетик омиллар бор. Шу сабабли саноат инқилоби, иқтисодий 
ўсиш ёки таназзул, барқарорлик ёки беқарорликнинг сиёсий омиллари 
ижтимоий онгнинг бошқа шакллари тизимида фаннинг мавжудлигини кўп 
жиҳатдан белгиловчи омиллар сифатида тушунилиши лозим.  
 
1.3.Фаннинг функциялари.  
 
Фан функцияларининг таснифи муаммоси ҳанузгача баҳсли бўлиб 
қолмоқда. Бу ҳолат қисман фан ўз зиммасига янги ва янги функцияларни 
олиб ривожлангани, қисман у ижтимоий-маданий ҳодиса сифатида амал 
қилиб, объектив ва шахссиз қонуният ҳақида эмас, балки фан-техника 
                                                 
4 Қаранг: Торосян В.Г. Концепции современного естествознания. – Краснодар, 1999. – 16-б. 
фаннинг боғлиқлигини англатади. Фаннинг макроконтексти фан ривожланувчи кенгроқ ижтимоий-маданий муҳитдаги боғлиқликлар ҳақида баҳс этади; бу фан ижтимоий мезонининг ифодасидир. Бошқача айтганда, ҳар бир жамият ўз маърифатли ривожланиш даражасига мос келувчи фанга эга бўлади. Тадқиқотчилар фаннинг «ташқи» ва «ички» ижтимоийлигига ишора қиладилар4. Фанга нисбатан сиёсатни, унинг ривожланишини қувватлаш ёки тийиб туриш усулларини белгиловчи у ёки бу типдаги жамият ва давлат фаолиятининг ижтимоий-иқтисодий, мафкуравий ва маънавий омилларига боғлиқлик фаннинг «ташқи» ижтимоийлигини ташкил этади. Олимнинг фикрлаш ва ўз қобилиятини намоён этиш услубини бойитувчи илмий ҳамжамият ва айрим олимлар ички ментал мўлжаллари, меъёрлари ва қадриятларининг таъсири, давр хусусиятларига боғлиқлик «ички» ижтимоий ҳақидаги тасаввурни ташкил этади. Фан тараққиётининг асосий омиллари. Фан тараққиёти нима билан белгиланади, деган саволга жавоб излашда нафақат фан ва ишлаб чиқаришнинг муносабатларини, балки бошқа кўплаб омилларни ҳам қайд этиш лозим. Улар орасида институционал, интеллектуал, фалсафий, диний ва ҳатто эстетик омиллар бор. Шу сабабли саноат инқилоби, иқтисодий ўсиш ёки таназзул, барқарорлик ёки беқарорликнинг сиёсий омиллари ижтимоий онгнинг бошқа шакллари тизимида фаннинг мавжудлигини кўп жиҳатдан белгиловчи омиллар сифатида тушунилиши лозим. 1.3.Фаннинг функциялари. Фан функцияларининг таснифи муаммоси ҳанузгача баҳсли бўлиб қолмоқда. Бу ҳолат қисман фан ўз зиммасига янги ва янги функцияларни олиб ривожлангани, қисман у ижтимоий-маданий ҳодиса сифатида амал қилиб, объектив ва шахссиз қонуният ҳақида эмас, балки фан-техника 4 Қаранг: Торосян В.Г. Концепции современного естествознания. – Краснодар, 1999. – 16-б.  
 
тараққиётининг барча ютуқларини амалга татбиқ этиш ҳақида ўйлай 
бошлагани билан изоҳланади. Фаннинг ижтимоий функциялари ҳақидаги 
масала алоҳида ва устувор аҳамиятга эга муаммо сифатида қайд этилади.  
Фаннинг асосий мақсади доим объектив билимларни яратиш ва 
тизимга 
солиш 
билан 
боғлиқ 
бўлгани 
туфайли, 
фаннинг 
зарурий 
функциялари таркибига борлиқ жараёнлари ва ҳодисаларини фанда кашф 
этилган қонунлар асосида тавсифлаш, тушунтириш ва башорат қилиш 
киритилган. Фан, ижтимоий-маданий ҳодиса сифатида, кўп сонли 
муносабатлар, 
шу 
жумладан 
иқтисодий, 
ижтимоий-психологик, 
мафкуравий, ижтимоий-ташкилий муносабатларни ўз ичига олади. Билиш 
фаолияти маданият борлиғи билан муштаракдир.  
Ҳақиқий билимни яратиш функцияси фан биносини қурувчи асосий 
функция ҳисобланади. У кичик функциялар: тавсифлаш, тушунтириш, 
прогноз қилишга бўлинади.  
Фаннинг лойиҳалаш-конструкциялаш функцияси борлиқни амалда 
ўзгартириш босқичидан олдин келади ва ҳар қандай даражадаги 
интеллектуал изланишнинг ажралмас қисми ҳисобланади. Лойиҳалаш-
конструкциялаш функцияси мутлақо янги технологияларни яратиш билан 
боғлиқ бўлиб, бу бизнинг давримизда ўта муҳим аҳамият касб этади5.  
Фаннинг маданий-технологик функцияси инсоннинг билиш  фаолияти 
субъекти сифатида материалга ишлов бериш, уни ўзлаштириш ва билиш 
жараёнига жалб қилиш билан боғлиқдир.  
Фаннинг маданий функцияси фақат самарали натижа, яъни илмий 
фаолият натижалари маданиятнинг умумий салоҳиятини ҳам ташкил 
этиши 
билан боғлиқ 
эмас. 
Фаннинг 
маданий 
функцияси 
ўзининг 
процессуаллиги билан кучли. У аввало инсонни фаолият ва билиш субъекти 
сифатида шакллантиришни назарда тутади. Индивидуал билишнинг ўзи 
фақат маданиятда қабул қилинган ва мавжуд бўлган маданийлаштирилган, 
ижтимоий шаклларда амалга оширилади. Индивидга билиш воситалари ва 
                                                 
5 Қаранг: Швырев В.С. Научное познание как деятельность. – М., 1984. – 12-б. 
тараққиётининг барча ютуқларини амалга татбиқ этиш ҳақида ўйлай бошлагани билан изоҳланади. Фаннинг ижтимоий функциялари ҳақидаги масала алоҳида ва устувор аҳамиятга эга муаммо сифатида қайд этилади. Фаннинг асосий мақсади доим объектив билимларни яратиш ва тизимга солиш билан боғлиқ бўлгани туфайли, фаннинг зарурий функциялари таркибига борлиқ жараёнлари ва ҳодисаларини фанда кашф этилган қонунлар асосида тавсифлаш, тушунтириш ва башорат қилиш киритилган. Фан, ижтимоий-маданий ҳодиса сифатида, кўп сонли муносабатлар, шу жумладан иқтисодий, ижтимоий-психологик, мафкуравий, ижтимоий-ташкилий муносабатларни ўз ичига олади. Билиш фаолияти маданият борлиғи билан муштаракдир. Ҳақиқий билимни яратиш функцияси фан биносини қурувчи асосий функция ҳисобланади. У кичик функциялар: тавсифлаш, тушунтириш, прогноз қилишга бўлинади. Фаннинг лойиҳалаш-конструкциялаш функцияси борлиқни амалда ўзгартириш босқичидан олдин келади ва ҳар қандай даражадаги интеллектуал изланишнинг ажралмас қисми ҳисобланади. Лойиҳалаш- конструкциялаш функцияси мутлақо янги технологияларни яратиш билан боғлиқ бўлиб, бу бизнинг давримизда ўта муҳим аҳамият касб этади5. Фаннинг маданий-технологик функцияси инсоннинг билиш фаолияти субъекти сифатида материалга ишлов бериш, уни ўзлаштириш ва билиш жараёнига жалб қилиш билан боғлиқдир. Фаннинг маданий функцияси фақат самарали натижа, яъни илмий фаолият натижалари маданиятнинг умумий салоҳиятини ҳам ташкил этиши билан боғлиқ эмас. Фаннинг маданий функцияси ўзининг процессуаллиги билан кучли. У аввало инсонни фаолият ва билиш субъекти сифатида шакллантиришни назарда тутади. Индивидуал билишнинг ўзи фақат маданиятда қабул қилинган ва мавжуд бўлган маданийлаштирилган, ижтимоий шаклларда амалга оширилади. Индивидга билиш воситалари ва 5 Қаранг: Швырев В.С. Научное познание как деятельность. – М., 1984. – 12-б.  
 
усуллари тайёр ҳолда тақдим этилади. Индивид улар билан ижтимоийлашув 
жараёнида танишади. Тарихан у ёки бу даврнинг кишилик жамияти доимо 
борлиқни 
ўрганишнинг 
умумий 
лексик 
воситаларига 
ҳам, 
умумий 
воситаларга ҳам, махсус тушунчалар ва таомилларга ҳам эга бўлган. Илмий 
билим 
ҳаётга 
чуқур 
кириб, 
одамлар 
онги 
ва 
дунёқарашини 
шакллантиришнинг муҳим негизини ташкил этиб, шахснинг шаклланиши юз 
берувчи ижтимоий муҳитнинг ажралмас таркибий қисмига айланди.  
Фан 
жамиятдаги 
жараёнларни 
ижтимоий 
тартибга 
солиш 
функциясини бажаради. У жамият эҳтиёжларига таъсир кўрсатади, оқилона 
бошқаришнинг зарурий шартига айланади. Ҳар қандай янгилик далиллар 
билан илмий асослашни талаб қилади. Фанни маданий-ижтимоий тартибга 
солиш мазкур жамиятда шаклланган таълим ва тарбия тизими орқали ҳамда 
тадқиқотчилик фаолияти ва фан этосига жамият аъзоларини жалб қилиш 
йўли билан амалга оширилади.  
Фанни олимлар ҳамжамияти ривожлантиради. Шу сабабли фан 
муайян ижтимоий ва касбий ташкилотга, ривожланган коммуникациялар 
тизимига эга бўлади. Френсис Бэкон ўз даврида шундай деб қайд этган эди: 
«Фаннинг 
такомиллашувини 
бирон-бир 
одамнинг 
қобилияти 
ёки 
уддабуронлигидан эмас, балки бир-бирининг ўрнига келувчи кўплаб 
авлодларнинг изчил фаолиятидан кутиш лозим». Олим – доим у ёки бу 
ижтимоий-маданий муҳит вакили. Мавжуд илмий-ижодий имкониятларга 
бутун ижтимоий-маданий майдоннинг таъсири фан препаратининг «софлик» 
даражасини кўрсатади.  
Фанда ҳақиқатни излаш, танқид, баҳс, мунозара ҳам қўллаб-
қувватланади. Олим ўзининг касбий маҳоратини мақолалар, асарлар эълон 
қилиш, илмий давраларда маърузалар билан чиқиш, фанга доир малакавий 
талабларга жавоб бериш орқали муттасил тасдиқлайди ва кўпинча ўз 
оппонентлари-ҳамкасблари билан ҳам, жамоатчилик фикри билан ҳам 
мураккаб муносабатларга киришади. Олим фаолиятининг эътироф этилиши 
усуллари тайёр ҳолда тақдим этилади. Индивид улар билан ижтимоийлашув жараёнида танишади. Тарихан у ёки бу даврнинг кишилик жамияти доимо борлиқни ўрганишнинг умумий лексик воситаларига ҳам, умумий воситаларга ҳам, махсус тушунчалар ва таомилларга ҳам эга бўлган. Илмий билим ҳаётга чуқур кириб, одамлар онги ва дунёқарашини шакллантиришнинг муҳим негизини ташкил этиб, шахснинг шаклланиши юз берувчи ижтимоий муҳитнинг ажралмас таркибий қисмига айланди. Фан жамиятдаги жараёнларни ижтимоий тартибга солиш функциясини бажаради. У жамият эҳтиёжларига таъсир кўрсатади, оқилона бошқаришнинг зарурий шартига айланади. Ҳар қандай янгилик далиллар билан илмий асослашни талаб қилади. Фанни маданий-ижтимоий тартибга солиш мазкур жамиятда шаклланган таълим ва тарбия тизими орқали ҳамда тадқиқотчилик фаолияти ва фан этосига жамият аъзоларини жалб қилиш йўли билан амалга оширилади. Фанни олимлар ҳамжамияти ривожлантиради. Шу сабабли фан муайян ижтимоий ва касбий ташкилотга, ривожланган коммуникациялар тизимига эга бўлади. Френсис Бэкон ўз даврида шундай деб қайд этган эди: «Фаннинг такомиллашувини бирон-бир одамнинг қобилияти ёки уддабуронлигидан эмас, балки бир-бирининг ўрнига келувчи кўплаб авлодларнинг изчил фаолиятидан кутиш лозим». Олим – доим у ёки бу ижтимоий-маданий муҳит вакили. Мавжуд илмий-ижодий имкониятларга бутун ижтимоий-маданий майдоннинг таъсири фан препаратининг «софлик» даражасини кўрсатади. Фанда ҳақиқатни излаш, танқид, баҳс, мунозара ҳам қўллаб- қувватланади. Олим ўзининг касбий маҳоратини мақолалар, асарлар эълон қилиш, илмий давраларда маърузалар билан чиқиш, фанга доир малакавий талабларга жавоб бериш орқали муттасил тасдиқлайди ва кўпинча ўз оппонентлари-ҳамкасблари билан ҳам, жамоатчилик фикри билан ҳам мураккаб муносабатларга киришади. Олим фаолиятининг эътироф этилиши  
 
унга илмий даража ва унвонлар берилиши билан боғлиқ. Фанда энг нуфузли 
мукофот Нобель мукофоти ҳисобланади.  
Албатта, шахснинг ижодий имкониятлари рўёбга чиқмаслиги ёки 
ижтимоий тизим бунга имконият бермаслиги ҳам мумкин. Бироқ ихтиро 
қилиш, бирор янги нарсани кашф этишга жамият эмас, балки фақат теран ақл 
ва зарур билимларга эга бўлган индивидгина қодирдир.  
Фан ва техника тараққиёти даврида фаннинг ўрни ва аҳамияти 
тинимсиз ўсиб борди. Натижада уни ички дифференциациялашнинг янги 
шкаласига эҳтиёж туғилди. Катта фанда айрим олимлар эвристик изланиш 
фаолиятига – янги ғояларни илгари суришга, айрим олимлар аналитик ва 
экспликацион фаолиятга – мавжуд ғояларни асослашга, баъзим олимлар – 
уларни текширишга, яна бир тоифа олимлар эса – олинган илмий билимни 
амалга татбиқ этишга кўпроқ мойил эканлиги аён бўлиб қолди.  
Социологларнинг ҳисоб-китобларига кўра, фан билан аҳолининг 
фақат 6-8% шуғулланишга қодир. Баъзан тадқиқотчилик фаолияти ва олий 
таълимни қўшиб олиб бориш фаннинг асосий ва эмпирик жиҳатдан аниқ 
белгиси ҳисобланади. Бу фан касбий фаолиятга айланиб бораётган шароитда 
жуда ўринлидир. Илмий-тадқиқотчилик фаолияти зарур ва барқарор 
ижтимоий-маданий анъана сифатида эътироф этилади. Бу фаолиятсиз жамият 
нормал мавжуд бўлиши ва ривожланиши мумкин эмас. Фан ҳар қандай 
маърифатли давлат фаолиятининг устувор йўналишларидан бирини ташкил 
этади.  
Фаннинг 
бунёдкор 
куч 
функцияси 
жамиятнинг 
иқтисодий 
эҳтиёжларини қондириш учун ўз имкониятларини бевосита рўёбга чиқаради. 
Бунда у одамлар хўжалик-маданий ривожланишининг муҳим омили 
сифатида амал қилади. XVIII-XIX асрлардаги саноат тўнтариши натижасида 
юзага келган йирик машинали ишлаб чиқариш фаннинг бевосита бунёдкор 
кучга айланиши учун моддий негиз бўлиб хизмат қилди. Ҳар бир янги 
кашфиёт ихтиро учун асосга айланади. Ишлаб чиқаришнинг ранг-баранг 
тармоқлари 
фаннинг 
турли 
тармоқлари 
маълумотларининг 
бевосита 
унга илмий даража ва унвонлар берилиши билан боғлиқ. Фанда энг нуфузли мукофот Нобель мукофоти ҳисобланади. Албатта, шахснинг ижодий имкониятлари рўёбга чиқмаслиги ёки ижтимоий тизим бунга имконият бермаслиги ҳам мумкин. Бироқ ихтиро қилиш, бирор янги нарсани кашф этишга жамият эмас, балки фақат теран ақл ва зарур билимларга эга бўлган индивидгина қодирдир. Фан ва техника тараққиёти даврида фаннинг ўрни ва аҳамияти тинимсиз ўсиб борди. Натижада уни ички дифференциациялашнинг янги шкаласига эҳтиёж туғилди. Катта фанда айрим олимлар эвристик изланиш фаолиятига – янги ғояларни илгари суришга, айрим олимлар аналитик ва экспликацион фаолиятга – мавжуд ғояларни асослашга, баъзим олимлар – уларни текширишга, яна бир тоифа олимлар эса – олинган илмий билимни амалга татбиқ этишга кўпроқ мойил эканлиги аён бўлиб қолди. Социологларнинг ҳисоб-китобларига кўра, фан билан аҳолининг фақат 6-8% шуғулланишга қодир. Баъзан тадқиқотчилик фаолияти ва олий таълимни қўшиб олиб бориш фаннинг асосий ва эмпирик жиҳатдан аниқ белгиси ҳисобланади. Бу фан касбий фаолиятга айланиб бораётган шароитда жуда ўринлидир. Илмий-тадқиқотчилик фаолияти зарур ва барқарор ижтимоий-маданий анъана сифатида эътироф этилади. Бу фаолиятсиз жамият нормал мавжуд бўлиши ва ривожланиши мумкин эмас. Фан ҳар қандай маърифатли давлат фаолиятининг устувор йўналишларидан бирини ташкил этади. Фаннинг бунёдкор куч функцияси жамиятнинг иқтисодий эҳтиёжларини қондириш учун ўз имкониятларини бевосита рўёбга чиқаради. Бунда у одамлар хўжалик-маданий ривожланишининг муҳим омили сифатида амал қилади. XVIII-XIX асрлардаги саноат тўнтариши натижасида юзага келган йирик машинали ишлаб чиқариш фаннинг бевосита бунёдкор кучга айланиши учун моддий негиз бўлиб хизмат қилди. Ҳар бир янги кашфиёт ихтиро учун асосга айланади. Ишлаб чиқаришнинг ранг-баранг тармоқлари фаннинг турли тармоқлари маълумотларининг бевосита  
 
технологик қўлланилиши сифатида ривожлана бошламоқда. Бу тармоқларга 
тижорат кенг кириб келмоқда. Бошқа эркин касблардан фарқли ўлароқ, фан 
бир лаҳзада иқтисодий фойда келтирмайди ва бевосита наф кўриш билан 
тўғридан-тўғри боғлиқ эмас, шу сабабли тирикчилик учун маблағлар топиш 
муаммоси олим учун ҳар доим жуда муҳим бўлган. Ҳозирги замон фанининг 
ривожланишига кўп миқдорда маблағлар киритиш ва бунда улар ўзини тез 
оқлашига умид қилмаслик талаб этилади.  
Фаннинг сиёсат воситасидаги функцияси жамиятнинг мафкуравий 
эҳтиёжларига жавоб беришда амал қилади. Марксча мафкура фанни тўла ва 
ялпи назорат қилгани, кибернетика, генетика, математик мантиқ ва квант 
назариясига қарши кураш олиб боргани ХХ аср фани тарихидан яхши 
маълум. Марксча фан ривожланишининг бу жиҳатига баҳо берар экан, 
Э.Агацци шундай хулоса чиқаради: «Мафкура фанни унга мафкуравий 
фикрлашга нисбатан устунликни таъминлаган объектив билим имиджидан 
маҳрум этишга ҳаракат қилди... Марксчилар фан, айниқса илмий фаолият 
амалий соҳаларда ва ҳокимият билан муносабатларда (прагматик даража) 
ижтимоий жабҳага боғлиқ эканлигини қайд этардилар, бундан ташқари, 
фанни технология билан тенглаштиришга мойил эдилар»6.  
Расмий фан жамиятнинг асосий мафкуравий мўлжалларини қўллаб-
қувватлаш, мавжуд ҳокимият ва мафкура ўзининг имтиёзли мавқеини 
сақлашига ёрдам берувчи интеллектуал далиллар ва амалий воситалар 
тақдим 
этишга 
доимо 
мажбурдир. 
Бу 
жиҳатдан 
фан 
мафкурадан 
«руҳланиши», уни ўзида мужассамлаштириши лозим. Т.Кун таъбири билан 
айтганда, «олимлар бошқотирмаларни ечишни ўрганадилар ва бунинг 
орқасида катта мафкура туради»7. Шу сабабли фаннинг бетарафлиги 
ҳақидаги хулоса доимо қизғин мунозарага сабаб бўлади.  
Мафкурани ўзлаштириш онгсиз даражада, бирламчи ижтимоийлашув 
жараёнида юз беради, шу сабабли фан, гарчи у ҳар қандай мафкурадан 
                                                 
6 Қаранг: Агацци Э. Моральное измерение науки и техники. – М., 1998. – 2-б. 
7 Американский философ Джованна Боррадори беседует с Куайном, Дэвидсоном, Патнэмом, Нозиком, 
Данто, Рорти, Кэйвлом. – М., 1998. – 200-б. 
технологик қўлланилиши сифатида ривожлана бошламоқда. Бу тармоқларга тижорат кенг кириб келмоқда. Бошқа эркин касблардан фарқли ўлароқ, фан бир лаҳзада иқтисодий фойда келтирмайди ва бевосита наф кўриш билан тўғридан-тўғри боғлиқ эмас, шу сабабли тирикчилик учун маблағлар топиш муаммоси олим учун ҳар доим жуда муҳим бўлган. Ҳозирги замон фанининг ривожланишига кўп миқдорда маблағлар киритиш ва бунда улар ўзини тез оқлашига умид қилмаслик талаб этилади. Фаннинг сиёсат воситасидаги функцияси жамиятнинг мафкуравий эҳтиёжларига жавоб беришда амал қилади. Марксча мафкура фанни тўла ва ялпи назорат қилгани, кибернетика, генетика, математик мантиқ ва квант назариясига қарши кураш олиб боргани ХХ аср фани тарихидан яхши маълум. Марксча фан ривожланишининг бу жиҳатига баҳо берар экан, Э.Агацци шундай хулоса чиқаради: «Мафкура фанни унга мафкуравий фикрлашга нисбатан устунликни таъминлаган объектив билим имиджидан маҳрум этишга ҳаракат қилди... Марксчилар фан, айниқса илмий фаолият амалий соҳаларда ва ҳокимият билан муносабатларда (прагматик даража) ижтимоий жабҳага боғлиқ эканлигини қайд этардилар, бундан ташқари, фанни технология билан тенглаштиришга мойил эдилар»6. Расмий фан жамиятнинг асосий мафкуравий мўлжалларини қўллаб- қувватлаш, мавжуд ҳокимият ва мафкура ўзининг имтиёзли мавқеини сақлашига ёрдам берувчи интеллектуал далиллар ва амалий воситалар тақдим этишга доимо мажбурдир. Бу жиҳатдан фан мафкурадан «руҳланиши», уни ўзида мужассамлаштириши лозим. Т.Кун таъбири билан айтганда, «олимлар бошқотирмаларни ечишни ўрганадилар ва бунинг орқасида катта мафкура туради»7. Шу сабабли фаннинг бетарафлиги ҳақидаги хулоса доимо қизғин мунозарага сабаб бўлади. Мафкурани ўзлаштириш онгсиз даражада, бирламчи ижтимоийлашув жараёнида юз беради, шу сабабли фан, гарчи у ҳар қандай мафкурадан 6 Қаранг: Агацци Э. Моральное измерение науки и техники. – М., 1998. – 2-б. 7 Американский философ Джованна Боррадори беседует с Куайном, Дэвидсоном, Патнэмом, Нозиком, Данто, Рорти, Кэйвлом. – М., 1998. – 200-б.  
 
бутунлай холи бўлишга ҳаракат қилса-да, мафкура таъсиридан ҳеч қачон 
тўла 
халос 
бўла 
олмайди. 
Мафкуранинг 
хусусиятлари 
қаторига 
мафкурачилар унинг ҳақиқатни атайлаб бузиб кўрсатиши, догматизм, 
муросасизлик, фальсификацияланмасликни киритадилар. Фан мутлақо 
қарама-қарши тамойилларга амал қилади: у борлиқни аниқ ва тўғри акс 
эттиришга ҳаракат қилади, рақобатдош назариялар билан кўпинча муросага 
келади, 
ҳеч 
қачон 
эришилган 
натижа 
билан 
кифояланмайди 
ва 
фальсификацияланишга мойилдир.  
Мафкуранинг фанга муносабати қуйидаги моделларда амал қилади: 
1) қоралаш; 
2) бефарқлик (у ёки бу фан ўз ҳолича ривожланишига йўл қўйиб 
беради); 
3) раҳнамолик ва эксплуатация қилиш. Бунда муайян йўналишларни 
ривожлантириш, ривожланиш жараёнини секинлаштириш ёки тўхтатишга 
қаратилган механизмлар ишга солинади.  
Фаннинг 
ижтимоий 
функцияси 
фан 
методлари 
ва 
унинг 
маълумотларидан ижтимоий ва иқтисодий ривожланишнинг кенг кўламли 
режаларини тузиш учун фойдаланилишини назарда тутади. Фан ўзини 
ижтимоий куч функциясида давримизнинг оламшумул муаммоларини 
(табиий ресурсларнинг камайиши, атмосферанинг ифлосланиши, экологик 
хавф миқёсини аниқлаш) ҳал қилиш чоғида намоён этади. Ўзининг бу 
функциясида фан ижтимоий бошқарув билан боғланади.  
Жамият муттасил таъсирининг сезилиши бугунги кунда фан 
«ижтимоий буюртма»ни бажаришга мажбурлиги билангина изоҳланмайди. 
Технологик ишловларнинг қўлланиш оқибатлари учун катта ахлоқий 
масъулият ҳар доим олим зиммасига юкланади. Аниқ фанларга нисбатан 
махфийлик хусусияти жуда муҳим аҳамият касб этади. Бу, хусусан, ҳарбий 
саноат 
соҳасида 
махсус 
буюртмаларни 
бажариш 
билан 
боғлиқ.  
Дарҳақиқат, шундай технологиялар ва ишловлар мавжудки, инсоният учун 
бутунлай холи бўлишга ҳаракат қилса-да, мафкура таъсиридан ҳеч қачон тўла халос бўла олмайди. Мафкуранинг хусусиятлари қаторига мафкурачилар унинг ҳақиқатни атайлаб бузиб кўрсатиши, догматизм, муросасизлик, фальсификацияланмасликни киритадилар. Фан мутлақо қарама-қарши тамойилларга амал қилади: у борлиқни аниқ ва тўғри акс эттиришга ҳаракат қилади, рақобатдош назариялар билан кўпинча муросага келади, ҳеч қачон эришилган натижа билан кифояланмайди ва фальсификацияланишга мойилдир. Мафкуранинг фанга муносабати қуйидаги моделларда амал қилади: 1) қоралаш; 2) бефарқлик (у ёки бу фан ўз ҳолича ривожланишига йўл қўйиб беради); 3) раҳнамолик ва эксплуатация қилиш. Бунда муайян йўналишларни ривожлантириш, ривожланиш жараёнини секинлаштириш ёки тўхтатишга қаратилган механизмлар ишга солинади. Фаннинг ижтимоий функцияси фан методлари ва унинг маълумотларидан ижтимоий ва иқтисодий ривожланишнинг кенг кўламли режаларини тузиш учун фойдаланилишини назарда тутади. Фан ўзини ижтимоий куч функциясида давримизнинг оламшумул муаммоларини (табиий ресурсларнинг камайиши, атмосферанинг ифлосланиши, экологик хавф миқёсини аниқлаш) ҳал қилиш чоғида намоён этади. Ўзининг бу функциясида фан ижтимоий бошқарув билан боғланади. Жамият муттасил таъсирининг сезилиши бугунги кунда фан «ижтимоий буюртма»ни бажаришга мажбурлиги билангина изоҳланмайди. Технологик ишловларнинг қўлланиш оқибатлари учун катта ахлоқий масъулият ҳар доим олим зиммасига юкланади. Аниқ фанларга нисбатан махфийлик хусусияти жуда муҳим аҳамият касб этади. Бу, хусусан, ҳарбий саноат соҳасида махсус буюртмаларни бажариш билан боғлиқ. Дарҳақиқат, шундай технологиялар ва ишловлар мавжудки, инсоният учун  
 
улардан фойдаланиш ўзига ўзи зиён етказиш ёки ўзини ўзи қирғин қилиш 
билан баробар.  
Фанни белгиловчи ижтимоий-психологик омиллар илмий тадқиқот 
контекстига тарихий ва ижтимоий онг ҳақидаги тасаввурларни, олимнинг 
шахси ва маънавий қиёфаси, билишнинг когнитив механизмлари ва унинг 
фаолиятини рағбатлантирувчи омиллар ҳақидаги мулоҳазаларни киритишни 
тақозо этади. Улар фанни социологик ўрганиш мажбуриятини юклайди, 
чунки фан, ижтимоий-маданий ҳодиса сифатида, ўз ривожланишининг 
нафақат ижобий, балки салбий оқибатлари билан ҳам тавсифланади. 
Файласуфлар фаннинг қўлланилиши ўзининг ахлоқий ва инсоний мазмунини 
йўқотишидан эҳтиёт бўлишга чақирадилар. Бу ҳолда фан қаттиқ танқид 
объектига 
айланади, 
олимлар 
фаолияти 
устидан 
назорат 
ўрнатиш 
муаммолари муҳим аҳамият касб этади.  
 
1.4.Фан ривожланишининг асосий босқичлари.  
 
Фан билимнинг мустақил соҳаси, дунёқарашнинг алоҳида шакли 
сифатида фақат XVII-XVIII асрларда тўла шаклланди. Муайян даражада 
шартлилик 
билан 
шуни 
айтиш 
мумкинки, 
бу 
И.Ньютон 
классик 
механиканинг 
асосий 
қонунларини 
таърифлаб, 
шу 
тариқа 
табиатшуносликнинг бўлими – асослари асрлар мобайнида шаклланган, бош 
тамойиллари эса бундан юз йилча муқаддам, аввало Галилео Галилей 
томонидан таърифланган классик механиканинг шаклланишига якун 
ясаганидан кейин юз берди. 
Милоддан аввалги I минг йилликдан XVI асргача бўлган давр илк фан 
давридир. Бу даврда асрлар мобайнида авлоддан-авлодга ўтиб келган, ҳаёт 
тажрибаси ва меҳнат фаолияти жараёнида олинган амалий билимлар билан 
бир қаторда жуда умумий ва мавҳум мушоҳадаларга асосланган назариялар 
хусусиятига эга бўлган табиат ҳақидаги дастлабки фалсафий тасаввурлар 
(натурфалсафа) 
вужудга 
кела 
бошлаган. 
Илмий 
билим 
куртаклари 
улардан фойдаланиш ўзига ўзи зиён етказиш ёки ўзини ўзи қирғин қилиш билан баробар. Фанни белгиловчи ижтимоий-психологик омиллар илмий тадқиқот контекстига тарихий ва ижтимоий онг ҳақидаги тасаввурларни, олимнинг шахси ва маънавий қиёфаси, билишнинг когнитив механизмлари ва унинг фаолиятини рағбатлантирувчи омиллар ҳақидаги мулоҳазаларни киритишни тақозо этади. Улар фанни социологик ўрганиш мажбуриятини юклайди, чунки фан, ижтимоий-маданий ҳодиса сифатида, ўз ривожланишининг нафақат ижобий, балки салбий оқибатлари билан ҳам тавсифланади. Файласуфлар фаннинг қўлланилиши ўзининг ахлоқий ва инсоний мазмунини йўқотишидан эҳтиёт бўлишга чақирадилар. Бу ҳолда фан қаттиқ танқид объектига айланади, олимлар фаолияти устидан назорат ўрнатиш муаммолари муҳим аҳамият касб этади. 1.4.Фан ривожланишининг асосий босқичлари. Фан билимнинг мустақил соҳаси, дунёқарашнинг алоҳида шакли сифатида фақат XVII-XVIII асрларда тўла шаклланди. Муайян даражада шартлилик билан шуни айтиш мумкинки, бу И.Ньютон классик механиканинг асосий қонунларини таърифлаб, шу тариқа табиатшуносликнинг бўлими – асослари асрлар мобайнида шаклланган, бош тамойиллари эса бундан юз йилча муқаддам, аввало Галилео Галилей томонидан таърифланган классик механиканинг шаклланишига якун ясаганидан кейин юз берди. Милоддан аввалги I минг йилликдан XVI асргача бўлган давр илк фан давридир. Бу даврда асрлар мобайнида авлоддан-авлодга ўтиб келган, ҳаёт тажрибаси ва меҳнат фаолияти жараёнида олинган амалий билимлар билан бир қаторда жуда умумий ва мавҳум мушоҳадаларга асосланган назариялар хусусиятига эга бўлган табиат ҳақидаги дастлабки фалсафий тасаввурлар (натурфалсафа) вужудга кела бошлаган. Илмий билим куртаклари  
 
натурфалсафа 
доирасида 
унинг 
элементлари 
сифатида 
шаклланган. 
Математик, 
астрономик, 
тиббий 
ва 
бошқа 
масалаларни 
ечишда 
фойдаланиладиган маълумотлар, усуллар ва методлар жамланиши билан 
фалсафада тегишли бўлимлар вужудга келган ва кейинчалик аста-секин 
шаклланаётган айрим фанлар: математика, астрономия, тиббиёт ва 
ҳоказоларга ажралиб чиқган.  
Жумладан, Аристотелнинг фалсафий асарларида физика, зоология, 
эмбриология, минералогия, география каби фанларнинг куртакларига дуч 
келиш мумкин. Милоддан аввалги III-II асрларда фалсафий билим таркибида 
статистик механика, гидростатика, геометрик оптика (хусусан, кўзгулар 
ҳақидаги алоҳида фан – «ка-топтрика») фарқланади ва нисбатан мустақил 
аҳамият 
касб 
этади. 
Марказий 
Осиё 
мутафаккирлари 
ал-Хоразмий 
математика, ал-Фарғоний астраномия, ал-Беруний минералогия ва география, 
Ибн Сино тиббиёт, Мирзо Улуғбек астраномия, Алишер Навоий адабиёт 
илми ривожига муносиб ҳисса қўшди ва улар ижоди маҳсуллари бугунги 
кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотгани йўқ. Бироқ бу фанларда айрим 
тасодифий кузатишлар ва амалиёт маълумотлари умумлаштирилади-ю, лекин 
экспериментал методлар ҳали қўлланилмайди, аксарият назарий қоидалар эса 
асоссиз ва текшириб бўлмайдиган спекуляциялар маҳсули ҳисобланади. 
Аммо кўриб чиқилаётган даврда вужудга келган илмий фанлар бу давр 
мобайнида фалсафий билим қисмлари сифатида талқин қилинишда давом 
этган.  
Шу нарса диққатга сазоворки, ҳатто XVII аср охирида Ньютон 
ўзининг физика асосларини яратган «Натурал фалсафанинг математик 
асослари» деб номланган асарини эълон қилган. Шундай қилиб, фалсафадан 
алоҳида фаолият соҳаси сифатидаги фан ҳали мавжуд бўлмаган: у асосан 
фалсафа доирасида, илмий билимларнинг бошқа манбаи – ҳаёт амалиёти ва 
ҳунармандчилик санъати билан бир вақтда ва у билан жуда заиф алоқада 
ривожланган.  
натурфалсафа доирасида унинг элементлари сифатида шаклланган. Математик, астрономик, тиббий ва бошқа масалаларни ечишда фойдаланиладиган маълумотлар, усуллар ва методлар жамланиши билан фалсафада тегишли бўлимлар вужудга келган ва кейинчалик аста-секин шаклланаётган айрим фанлар: математика, астрономия, тиббиёт ва ҳоказоларга ажралиб чиқган. Жумладан, Аристотелнинг фалсафий асарларида физика, зоология, эмбриология, минералогия, география каби фанларнинг куртакларига дуч келиш мумкин. Милоддан аввалги III-II асрларда фалсафий билим таркибида статистик механика, гидростатика, геометрик оптика (хусусан, кўзгулар ҳақидаги алоҳида фан – «ка-топтрика») фарқланади ва нисбатан мустақил аҳамият касб этади. Марказий Осиё мутафаккирлари ал-Хоразмий математика, ал-Фарғоний астраномия, ал-Беруний минералогия ва география, Ибн Сино тиббиёт, Мирзо Улуғбек астраномия, Алишер Навоий адабиёт илми ривожига муносиб ҳисса қўшди ва улар ижоди маҳсуллари бугунги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотгани йўқ. Бироқ бу фанларда айрим тасодифий кузатишлар ва амалиёт маълумотлари умумлаштирилади-ю, лекин экспериментал методлар ҳали қўлланилмайди, аксарият назарий қоидалар эса асоссиз ва текшириб бўлмайдиган спекуляциялар маҳсули ҳисобланади. Аммо кўриб чиқилаётган даврда вужудга келган илмий фанлар бу давр мобайнида фалсафий билим қисмлари сифатида талқин қилинишда давом этган. Шу нарса диққатга сазоворки, ҳатто XVII аср охирида Ньютон ўзининг физика асосларини яратган «Натурал фалсафанинг математик асослари» деб номланган асарини эълон қилган. Шундай қилиб, фалсафадан алоҳида фаолият соҳаси сифатидаги фан ҳали мавжуд бўлмаган: у асосан фалсафа доирасида, илмий билимларнинг бошқа манбаи – ҳаёт амалиёти ва ҳунармандчилик санъати билан бир вақтда ва у билан жуда заиф алоқада ривожланган.  
 
Хуллас, бу даврда Қадимги Юнонистонда “Платон академияси”( 2013 
йилда Платон академиясига 2400 йил тўлиши билан XXIII Жаҳон Фалсафа 
Конгресси Грециянинг Афина шаҳрида ўтказилди), Марказий Осиёда 
“Маъмун академияси” ташкил этилган, илмий билим ривожида муайян 
ютуқларга эришилган бўлсада, маданиятнинг алоҳида шакли сифатида фан 
пайдо бўлишидан олдинги «эмбрионал» даври ҳисобланади.  
2. XVI-XVII асрлар – 1 илмий инқилоб даври бўлиб, у классик фан 
даври деб номланади ва XIX асргача давом этади. У Коперник ва Галилей 
тадқиқотларидан бошланиб, Ньютон ва Лейбницнинг физика ва математика 
соҳасидаги фундаментал асарлари билан ўз чўққисига кўтарилган. Галилей 
вафоти (1642 йил 8 январь)дан сўнг орадан бир йил ўтгач Ньютон туғилгани 
(1643 йил 4 январь) рамзийдир. Фаннинг бу буюк ижодкорлари яшаган давр –
кашфиётлар ҳамда янги илмий ғояларнинг муаллифлари схоластика ва диний 
дунёқараш догматизмига қарши кураш олиб борган романтик даврдир.  
Бу даврда ҳозирги вақт табиатшунослигининг асослари яратилган. 
Ҳунармандлар, табиблар, алхимиклар томонидан қўлга киритилган айрим 
далиллар тизимли таҳлил қилиниб, умумлаштирила бошлаган. Илмий билим 
тузишнинг табиат қонунларини математик таърифлаш, назарияларни 
тажрибада синаш, тажрибада асосланмаган диний ва натурфалсафий 
догмаларга танқидий қараш билан боғлиқ бўлган янги меъёрлари ва 
идеаллари вужудга келган. Фан ўз методологиясини яратган ва амалий 
фаолият эҳтиёжлари билан боғлиқ бўлган масалаларни ечишга тобора 
фаолроқ йўналтирилган.  
Бироқ фан ўзининг янги методологиясини яратиб, амалиёт руҳи билан 
суғорилгани сари у ўз тарихий ватани – фалсафа қирғоқларидан узоқлаша 
бошлайди. Кўриб чиқилаётган давр охирига келиб у фалсафий, диний, 
теологик ақидалардан қатъий назар ривожланиши мумкин бўлган билимлар 
тизими сифатида тушунила бошлайди. Натижада фан фаолиятнинг алоҳида, 
мустақил соҳасига айланади. Профессионал олимлар пайдо бўлади, уларни 
тайёрлаш амалга оширилувчи университет таълими тизими ривожланади. Ўз 
Хуллас, бу даврда Қадимги Юнонистонда “Платон академияси”( 2013 йилда Платон академиясига 2400 йил тўлиши билан XXIII Жаҳон Фалсафа Конгресси Грециянинг Афина шаҳрида ўтказилди), Марказий Осиёда “Маъмун академияси” ташкил этилган, илмий билим ривожида муайян ютуқларга эришилган бўлсада, маданиятнинг алоҳида шакли сифатида фан пайдо бўлишидан олдинги «эмбрионал» даври ҳисобланади. 2. XVI-XVII асрлар – 1 илмий инқилоб даври бўлиб, у классик фан даври деб номланади ва XIX асргача давом этади. У Коперник ва Галилей тадқиқотларидан бошланиб, Ньютон ва Лейбницнинг физика ва математика соҳасидаги фундаментал асарлари билан ўз чўққисига кўтарилган. Галилей вафоти (1642 йил 8 январь)дан сўнг орадан бир йил ўтгач Ньютон туғилгани (1643 йил 4 январь) рамзийдир. Фаннинг бу буюк ижодкорлари яшаган давр – кашфиётлар ҳамда янги илмий ғояларнинг муаллифлари схоластика ва диний дунёқараш догматизмига қарши кураш олиб борган романтик даврдир. Бу даврда ҳозирги вақт табиатшунослигининг асослари яратилган. Ҳунармандлар, табиблар, алхимиклар томонидан қўлга киритилган айрим далиллар тизимли таҳлил қилиниб, умумлаштирила бошлаган. Илмий билим тузишнинг табиат қонунларини математик таърифлаш, назарияларни тажрибада синаш, тажрибада асосланмаган диний ва натурфалсафий догмаларга танқидий қараш билан боғлиқ бўлган янги меъёрлари ва идеаллари вужудга келган. Фан ўз методологиясини яратган ва амалий фаолият эҳтиёжлари билан боғлиқ бўлган масалаларни ечишга тобора фаолроқ йўналтирилган. Бироқ фан ўзининг янги методологиясини яратиб, амалиёт руҳи билан суғорилгани сари у ўз тарихий ватани – фалсафа қирғоқларидан узоқлаша бошлайди. Кўриб чиқилаётган давр охирига келиб у фалсафий, диний, теологик ақидалардан қатъий назар ривожланиши мумкин бўлган билимлар тизими сифатида тушунила бошлайди. Натижада фан фаолиятнинг алоҳида, мустақил соҳасига айланади. Профессионал олимлар пайдо бўлади, уларни тайёрлаш амалга оширилувчи университет таълими тизими ривожланади. Ўз  
 
фаолияти, мулоқот ва ахборот айирбошлашнинг алоҳида шакллари ва 
қоидаларига эга бўлган илмий ҳамжамият вужуд келади.  
XVII асрда дастлабки илмий академиялар: Лондон қироллик жамияти 
(1660), Париж Фанлар академияси (1666) ташкил топади. Кейинроқ Берлинда 
(1700), Санкт-Петербургда (1724), Стокгольмда (1739) ва Европанинг бошқа 
пойтахт 
шаҳарларида 
илмий 
академиялар 
таъсис 
этилади. 
Бу 
академияларнинг энг йириги - Лондон қироллик жамияти бўлиб, у ташкил 
этилган пайтда 55 аъзодан иборат бўлган. Париж Фанлар академияси 21 
кишидан иборат таркибда иш бошлаган. Санкт-Петербург академиясининг 
аъзолар штатида дастлаб 11 киши белгиланган. Европа мамлакатларида 
XVIII аср бошига келиб олимлар сони бир неча минг кишига етган бўлса 
керак, чунки илмий журналларнинг (бу даврда бир неча ўн илмий журналлар 
нашр этилган) тиражлари минг нусхагача борган.  
3. XIX аср охири  ХХ асрнинг 70 йиллар фани ноклассик фан даври 
деб аталади. Бу даврда кўплаб айрим илмий фанлар вужудга келади, уларда 
улкан далилик материал тўпланади ва тизимга солинади. Математика, 
физика, кимё, геология, биология, психология ва бошқа фанларда 
фундаментал назариялар яратилади. Техника фанлари вужудга келади ва 
моддий ишлаб чиқаришда янада сезиларлироқ рол ўйнай бошлайди. Фаннинг 
ижтимоий роли ортади, унинг ривожланиши ўша давр мутафаккирлари 
томонидан ижтимоий тараққиётнинг муҳим омили сифатида эътироф 
этилади.  
XVIII асрнинг ўрталарида жаҳонда фан билан шуғулланувчи кишилар 
10 минг кишидан ошмаган бўлса, XIX аср охирига келиб олимлар сони 100 
минг кишига етади. XVI асрда «олим одамлар»нинг ярмидан кўпроғи диний 
маълумот олган клириклар эди. XIX асрда фан ижтимоий меҳнатнинг 
мустақил тармоғига айланади ва у билан университетлар ва институтларнинг 
махсус факультетларини тамомлаган «дунёвий» профессионал олимлар 
шуғулланади. 1850 йилда жаҳонда мингга яқин илмий журналлар нашр 
этилади, 1950 йилга келиб эса уларнинг сони 10 мингдан ошади. 1825 йилда 
фаолияти, мулоқот ва ахборот айирбошлашнинг алоҳида шакллари ва қоидаларига эга бўлган илмий ҳамжамият вужуд келади. XVII асрда дастлабки илмий академиялар: Лондон қироллик жамияти (1660), Париж Фанлар академияси (1666) ташкил топади. Кейинроқ Берлинда (1700), Санкт-Петербургда (1724), Стокгольмда (1739) ва Европанинг бошқа пойтахт шаҳарларида илмий академиялар таъсис этилади. Бу академияларнинг энг йириги - Лондон қироллик жамияти бўлиб, у ташкил этилган пайтда 55 аъзодан иборат бўлган. Париж Фанлар академияси 21 кишидан иборат таркибда иш бошлаган. Санкт-Петербург академиясининг аъзолар штатида дастлаб 11 киши белгиланган. Европа мамлакатларида XVIII аср бошига келиб олимлар сони бир неча минг кишига етган бўлса керак, чунки илмий журналларнинг (бу даврда бир неча ўн илмий журналлар нашр этилган) тиражлари минг нусхагача борган. 3. XIX аср охири ХХ асрнинг 70 йиллар фани ноклассик фан даври деб аталади. Бу даврда кўплаб айрим илмий фанлар вужудга келади, уларда улкан далилик материал тўпланади ва тизимга солинади. Математика, физика, кимё, геология, биология, психология ва бошқа фанларда фундаментал назариялар яратилади. Техника фанлари вужудга келади ва моддий ишлаб чиқаришда янада сезиларлироқ рол ўйнай бошлайди. Фаннинг ижтимоий роли ортади, унинг ривожланиши ўша давр мутафаккирлари томонидан ижтимоий тараққиётнинг муҳим омили сифатида эътироф этилади. XVIII асрнинг ўрталарида жаҳонда фан билан шуғулланувчи кишилар 10 минг кишидан ошмаган бўлса, XIX аср охирига келиб олимлар сони 100 минг кишига етади. XVI асрда «олим одамлар»нинг ярмидан кўпроғи диний маълумот олган клириклар эди. XIX асрда фан ижтимоий меҳнатнинг мустақил тармоғига айланади ва у билан университетлар ва институтларнинг махсус факультетларини тамомлаган «дунёвий» профессионал олимлар шуғулланади. 1850 йилда жаҳонда мингга яқин илмий журналлар нашр этилади, 1950 йилга келиб эса уларнинг сони 10 мингдан ошади. 1825 йилда  
 
немис кимёгари Ю. Либих илмий лаборатория ташкил қилади ва у олимга 
кўп миқдорда даромад келтира бошлайди. XIX аср охирига келиб бундай 
лабораториялар сони кўпаяди. Фан тижоратчилар, тадбиркорлар эътиборини 
ўзига тобора кўпроқ торта бошлайди. Улар олимларнинг ишлаб чиқариш, 
саноат аҳамиятига молик бўлган ишларини маблағ билан таъминлай 
бошлайдилар.  
4.  ХХ асрнинг 70 йилларида фан ривожланишида янги босқич 
бошланади. Бу давр фани постноклассик деб аталади, чунки мазкур аср 
бўсағасида фанда инқилоб юз беради ва бунинг натижасида у олдинги 
даврнинг классик фанидан сезиларли даражада фарқ қила бошлайди. XIX-
ХХ асрлар чегарасида амалга оширилган инқилобий кашфиётлар бир қанча 
фанларнинг асосларини ларзага солади. Математикада тўпламлар назарияси 
ва математик тафаккурнинг мантиқий асослари танқидий таҳлил қилинади, 
бир қанча янги фанлар вужудга келади. Физикада классик физиканинг 
фалсафий асосларини қайта кўришга мажбур қилган фундаментал назариялар 
– нисбийлик назарияси ва квант механикаси яратилади. Биологияда генетика 
ривожланади. Тиббиёт, психология ҳамда инсон ҳақидаги бошқа фанларда 
янги фундаментал назариялар пайдо бўлади. Илмий билимнинг шакл-
шамойилида, фан методологиясида, илмий фаолиятнинг шакл ва мазмунида, 
унинг меъёрлари ва идеалларида оламшумул ўзгаришлар юз беради.  
ХХ асрнинг иккинчи ярми фанни янги инқилобий ўзгаришларга олиб 
келади. Бу ўзгаришлар адабиётларда кўпинча фан-техника инқилоби 
сифатида тавсифланади. Бу ўзгаришлар шу билан боғлиқки, Иккинчи жаҳон 
урушидан кейин иқтисодий ривожланган мамлакатларда фан ютуқлари 
илгари мисли кўрилмаган миқёсда амалиётга – саноат, қишлоқ хўжалиги, 
соғлиқни сақлаш, кундалик ҳаётга жорий этилади. Фан энергетикада (атом 
электростанциялари), 
транспортда 
(автомобилсозлик, 
авиация), 
электроникада (телевидение, телефония, компьютерлар) айниқса улкан 
ўзгаришлар ясайди. Фаннинг ривожланиши энг янги ҳарбий техникани 
яратишнинг асосий омилига айланади ва «икки лагер»нинг урушдан кейинги 
немис кимёгари Ю. Либих илмий лаборатория ташкил қилади ва у олимга кўп миқдорда даромад келтира бошлайди. XIX аср охирига келиб бундай лабораториялар сони кўпаяди. Фан тижоратчилар, тадбиркорлар эътиборини ўзига тобора кўпроқ торта бошлайди. Улар олимларнинг ишлаб чиқариш, саноат аҳамиятига молик бўлган ишларини маблағ билан таъминлай бошлайдилар. 4. ХХ асрнинг 70 йилларида фан ривожланишида янги босқич бошланади. Бу давр фани постноклассик деб аталади, чунки мазкур аср бўсағасида фанда инқилоб юз беради ва бунинг натижасида у олдинги даврнинг классик фанидан сезиларли даражада фарқ қила бошлайди. XIX- ХХ асрлар чегарасида амалга оширилган инқилобий кашфиётлар бир қанча фанларнинг асосларини ларзага солади. Математикада тўпламлар назарияси ва математик тафаккурнинг мантиқий асослари танқидий таҳлил қилинади, бир қанча янги фанлар вужудга келади. Физикада классик физиканинг фалсафий асосларини қайта кўришга мажбур қилган фундаментал назариялар – нисбийлик назарияси ва квант механикаси яратилади. Биологияда генетика ривожланади. Тиббиёт, психология ҳамда инсон ҳақидаги бошқа фанларда янги фундаментал назариялар пайдо бўлади. Илмий билимнинг шакл- шамойилида, фан методологиясида, илмий фаолиятнинг шакл ва мазмунида, унинг меъёрлари ва идеалларида оламшумул ўзгаришлар юз беради. ХХ асрнинг иккинчи ярми фанни янги инқилобий ўзгаришларга олиб келади. Бу ўзгаришлар адабиётларда кўпинча фан-техника инқилоби сифатида тавсифланади. Бу ўзгаришлар шу билан боғлиқки, Иккинчи жаҳон урушидан кейин иқтисодий ривожланган мамлакатларда фан ютуқлари илгари мисли кўрилмаган миқёсда амалиётга – саноат, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, кундалик ҳаётга жорий этилади. Фан энергетикада (атом электростанциялари), транспортда (автомобилсозлик, авиация), электроникада (телевидение, телефония, компьютерлар) айниқса улкан ўзгаришлар ясайди. Фаннинг ривожланиши энг янги ҳарбий техникани яратишнинг асосий омилига айланади ва «икки лагер»нинг урушдан кейинги  
 
қарама-қаршилиги шароитида авж олган қуролланиш пойгаси йирик 
давлатларни илмий-техникавий тадқиқотларга улкан маблағларни сарфлашга 
мажбур қилади. 
ХХ асрнинг сўнгги ўн йилликларида фан техника тараққиёти ахборот 
(компьютер) инқилоби босқичига қадам қўйди. Бу босқичнинг ўзига хос 
хусусияти 
шундаки, 
ахборот 
жамият 
ривожланишининг 
муҳим 
ресурсларидан бирига айланди. Шу тариқа фан билан боғлиқ юксак 
технологиялар, улар билан муштарак таълим эндиликда ҳар қандай 
жамиятнинг цивилизацион ривожланиш даражасини белгиламоқда. Илмий 
кашфиётлар ва уларнинг амалга татбиқ этилиши ўртасидаги масофа мумкин 
қадар қисқаради. Илгари фан ютуқларидан амалда фойдаланиш усулларини 
топиш учун 50-100 йил вақт сарфланган бўлса, эндиликда бунга 2-3 йилда ёки 
ҳатто бундан ҳам қисқароқ вақт ичида муваффақ бўлинмоқда.  
Давлат 
ҳам, 
хусусий 
фирмалар 
ҳам 
фан 
ривожланишининг 
истиқболли йўналишларини қўллаб-қувватлашга катта харажатлар қилиши 
табиий бир ҳол бўлиб қолди. Натижада ХХ асрнинг охирида фан жадал 
суръатларда ўсиб, ижтимоий меҳнатнинг муҳим тармоқларидан бирига 
айланди. «Катта фан» даври бошланди. Кўп сонли илмий муассасалар ишига 
сон-саноқсиз одамлар оммаси жалб қилинди. Олим касби кам учрайдиган 
касб бўлмай қолди. Ҳозирги вақтда илмий фаолият ўзларини қизиқтирган 
муаммоларни ечишга бунинг бутун хавф-хатарини ўз бўйнига олиб қўл урган 
айрим мутафаккирларнинг машғулоти эмас, балки буюртмага, режали 
топшириққа биноан ишлайдиган, уни белгиланган муддатда бажариш ва ўз 
иши ҳақида ҳисобот беришга мажбур бўлган йирик жамоаларнинг иши. 
Ҳозирда илмий меҳнат – индустриал меҳнатнинг бир тури. Фан билан 
шуғулланувчи кишилар ҳозир «илмий ходимлар» деб аталиши бежиз эмас.  
Ҳозирги замон фани Катта фан деб аталади. ХХ аср охирида ер 
юзидаги олимлар сони 5 млн. кишидан ошган бўлса, ХХI асрнинг биринчи ўн 
йиллигида 6 миллиондан ошиб кетди. Фанда 15 минг йўналиш ва бир неча юз 
минг илмий журналлар мавжуд. Янги энергия манбалари ва ахборот 
қарама-қаршилиги шароитида авж олган қуролланиш пойгаси йирик давлатларни илмий-техникавий тадқиқотларга улкан маблағларни сарфлашга мажбур қилади. ХХ асрнинг сўнгги ўн йилликларида фан техника тараққиёти ахборот (компьютер) инқилоби босқичига қадам қўйди. Бу босқичнинг ўзига хос хусусияти шундаки, ахборот жамият ривожланишининг муҳим ресурсларидан бирига айланди. Шу тариқа фан билан боғлиқ юксак технологиялар, улар билан муштарак таълим эндиликда ҳар қандай жамиятнинг цивилизацион ривожланиш даражасини белгиламоқда. Илмий кашфиётлар ва уларнинг амалга татбиқ этилиши ўртасидаги масофа мумкин қадар қисқаради. Илгари фан ютуқларидан амалда фойдаланиш усулларини топиш учун 50-100 йил вақт сарфланган бўлса, эндиликда бунга 2-3 йилда ёки ҳатто бундан ҳам қисқароқ вақт ичида муваффақ бўлинмоқда. Давлат ҳам, хусусий фирмалар ҳам фан ривожланишининг истиқболли йўналишларини қўллаб-қувватлашга катта харажатлар қилиши табиий бир ҳол бўлиб қолди. Натижада ХХ асрнинг охирида фан жадал суръатларда ўсиб, ижтимоий меҳнатнинг муҳим тармоқларидан бирига айланди. «Катта фан» даври бошланди. Кўп сонли илмий муассасалар ишига сон-саноқсиз одамлар оммаси жалб қилинди. Олим касби кам учрайдиган касб бўлмай қолди. Ҳозирги вақтда илмий фаолият ўзларини қизиқтирган муаммоларни ечишга бунинг бутун хавф-хатарини ўз бўйнига олиб қўл урган айрим мутафаккирларнинг машғулоти эмас, балки буюртмага, режали топшириққа биноан ишлайдиган, уни белгиланган муддатда бажариш ва ўз иши ҳақида ҳисобот беришга мажбур бўлган йирик жамоаларнинг иши. Ҳозирда илмий меҳнат – индустриал меҳнатнинг бир тури. Фан билан шуғулланувчи кишилар ҳозир «илмий ходимлар» деб аталиши бежиз эмас. Ҳозирги замон фани Катта фан деб аталади. ХХ аср охирида ер юзидаги олимлар сони 5 млн. кишидан ошган бўлса, ХХI асрнинг биринчи ўн йиллигида 6 миллиондан ошиб кетди. Фанда 15 минг йўналиш ва бир неча юз минг илмий журналлар мавжуд. Янги энергия манбалари ва ахборот  
 
технологиялари – ҳозирги замон фанининг истиқболли йўналишлари. 
Фаннинг интернационализациялашуви тенденциялари кучайиб бормоқда, 
фаннинг ўзи фанлараро комплекс таҳлил предметига айланмоқда. Уни 
ўрганишга нафақат фаншунослик, фан фалсафаси, балки социология, 
психология ва тарих ҳам киришмоқда.  
Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, мустақилликнинг дастлабки 
кунларидаёқ Ўзбекистонда фаннинг барча соҳалари ривожланишига алоҳида 
эътибор қаратилди.  Хусусан, Ўзбекистон республикаси Фанлар академияси 
(ЎзФА) мамлакатимизнинг бош илмий ташкилоти бўлиб, унинг таркибида 36 
та илмий тадқиқот муассасалари, 4та давлат музейи, 3 та ҳудудий бўлим: 
Хоразм Маъмун академияси, Қорақолпоғистон ва Самарқанд бўлими, 4 та 
Андижон-Наманган, Бухоро, Фарғона, Қашқадарё ва Сурхондарё илмий 
бўлимлари  киради, бугунги кунда уларнинг моддий техника базаси янги 
технологиялар билан таъминланди.  
2007 йилнинг 2 октябрида ЎзФА “Астраномия” институтининг 
олимлари Б.Хафизов ҳамда А.Сергеевлар томонидан Майданак баланд тоғ 
обсерваториясида (Қашқадарё вил.) кашф қилинган кичик сайёра 2010 йилда 
Президентимиз Ислом Каримовнинг таклифига кўра  фан, жумладан, 
астрономия илмида олиму фузалоларга доимо бой бўлиб келган қадимий 
 
шаҳар  “Самарқанд” номи билан аталди ва у  АҚШнинг “Гарвард кичик 
сайёралар” форумида “210271” рақами билан рўйхатга олинди, ҳамда 
Ўзбекистония, Абу Али ибн Сино, Мирзо Улуғбек, Беруний, ал-Хоразмий 
каби  кичик сайёралар қаторидан ўрин олди. 2013 йилда  Япония олимлари  
томонидан кашф қилинган навбатдаги кичик сайёрага “Майданак” деб 
номланиши ўзбек илмининг жаҳонда эътироф этилишининг ифодасидир. 
Шуннигдек Ўзбекистонда Қуёш энергиясидан фойдаланиш  бўйича катта 
илмий тадқиқот ишларининг олиб борилиш бир томондан келгусидаги 
энергия танқислигини олдини олишга йўналтирилган саъй ҳаракат бўлса, 
иккинчи томондан ўзбек олимларининг юксак илмий салоҳиятидан дарак 
беради. 
технологиялари – ҳозирги замон фанининг истиқболли йўналишлари. Фаннинг интернационализациялашуви тенденциялари кучайиб бормоқда, фаннинг ўзи фанлараро комплекс таҳлил предметига айланмоқда. Уни ўрганишга нафақат фаншунослик, фан фалсафаси, балки социология, психология ва тарих ҳам киришмоқда. Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, мустақилликнинг дастлабки кунларидаёқ Ўзбекистонда фаннинг барча соҳалари ривожланишига алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, Ўзбекистон республикаси Фанлар академияси (ЎзФА) мамлакатимизнинг бош илмий ташкилоти бўлиб, унинг таркибида 36 та илмий тадқиқот муассасалари, 4та давлат музейи, 3 та ҳудудий бўлим: Хоразм Маъмун академияси, Қорақолпоғистон ва Самарқанд бўлими, 4 та Андижон-Наманган, Бухоро, Фарғона, Қашқадарё ва Сурхондарё илмий бўлимлари киради, бугунги кунда уларнинг моддий техника базаси янги технологиялар билан таъминланди. 2007 йилнинг 2 октябрида ЎзФА “Астраномия” институтининг олимлари Б.Хафизов ҳамда А.Сергеевлар томонидан Майданак баланд тоғ обсерваториясида (Қашқадарё вил.) кашф қилинган кичик сайёра 2010 йилда Президентимиз Ислом Каримовнинг таклифига кўра фан, жумладан, астрономия илмида олиму фузалоларга доимо бой бўлиб келган қадимий шаҳар “Самарқанд” номи билан аталди ва у АҚШнинг “Гарвард кичик сайёралар” форумида “210271” рақами билан рўйхатга олинди, ҳамда Ўзбекистония, Абу Али ибн Сино, Мирзо Улуғбек, Беруний, ал-Хоразмий каби кичик сайёралар қаторидан ўрин олди. 2013 йилда Япония олимлари томонидан кашф қилинган навбатдаги кичик сайёрага “Майданак” деб номланиши ўзбек илмининг жаҳонда эътироф этилишининг ифодасидир. Шуннигдек Ўзбекистонда Қуёш энергиясидан фойдаланиш бўйича катта илмий тадқиқот ишларининг олиб борилиш бир томондан келгусидаги энергия танқислигини олдини олишга йўналтирилган саъй ҳаракат бўлса, иккинчи томондан ўзбек олимларининг юксак илмий салоҳиятидан дарак беради.  
 
Фаннинг образи. Фан образи ижтимоий онгда қандай намоён бўлади, 
деган саволга узил-кесил жавоб бериш мумкин эмас. Фан образи жуда 
серқирра. Табиийки, олимлар кўз ўнгида фан маданиятнинг муҳим 
ҳодисаларидан бири сифатида, жамиятнинг ижтимоий тараққиётни 
таъминлайдиган ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга лойиқ бўлган ноёб 
бойлиги сифатида намоён бўлади. Аммо фан ҳақида ундан узоқ бўлган 
одамларнинг фикри қандай? Оммавий онгда фан қандай шакл-шамойил касб 
этади? Ўз-ўзидан равшанки, оддий халқнинг фан ҳақидаги тушунчаси 
олимларнинг тасаввурлари билан қай жиҳатдандир мувофиқ келиши, қай 
жиҳатдандир эса ундан сезиларли даражада фарқ қилиши мумкин. Аммо бу 
образ маданият менталитети билан мувофиқ келади ва шу нуқтаи назардан 
улкан роль ўйнайди.  
Қадим замонларда фан донишманд-файласуфларнинг ақлий машғулоти 
(«интеллектуал ўйини») сифатида кенг оммага бегона бўлган. Жамият 
аъзоларининг аксарияти бу «ўйин»нинг мазмун ва моҳиятини тушуниш, боз 
устига унда иштирок этиш учун етарли саводга эга бўлмаган. Олимлар 
ўрганган муаммолар халқнинг бевосита амалий эҳтиёжларидан анча йироқ 
бўлган. Шунинг учун бўлса керак, аҳоли қуйи табақаларининг маданиятида 
«китобий» фан Янги давргача «оқсуяклар эрмаги» сифатида тушунилган. 
Аммо ўрта асрлар жамиятининг кўпгина вакиллари ҳатто ўқишни ҳам 
билмаган олий аристократияси даврасида ҳам фанга паст назар билан 
қаралган.  
Маърифат 
даври 
фан 
образини 
янги 
бўёқлар 
билан 
бойитади. 
Саводхонликнинг кенг тарқалиши билан илмий муаммолар ҳақидаги 
тасаввурлар ҳам кенгаяди, фаннинг амалиётга яқинлашиши эса кенг омма 
кўз ўнгида унинг обрўси ошишига кўмаклашади. Маърифатчиларнинг 
маънавий йўлбошчилари  XVIII-XIX асрлар Европа маданиятида фан 
жамият ҳаётини яхшилашга қодир бўлган куч, тараққиёт омили сифатида 
тушунила бошлашига эришиш йўлида кўп заҳмат чекадилар. Фаннинг олий 
вазифаси ҳақидаги ғоя кундалик муомаладан ўрин олади. Фан ютуқларидан 
Фаннинг образи. Фан образи ижтимоий онгда қандай намоён бўлади, деган саволга узил-кесил жавоб бериш мумкин эмас. Фан образи жуда серқирра. Табиийки, олимлар кўз ўнгида фан маданиятнинг муҳим ҳодисаларидан бири сифатида, жамиятнинг ижтимоий тараққиётни таъминлайдиган ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга лойиқ бўлган ноёб бойлиги сифатида намоён бўлади. Аммо фан ҳақида ундан узоқ бўлган одамларнинг фикри қандай? Оммавий онгда фан қандай шакл-шамойил касб этади? Ўз-ўзидан равшанки, оддий халқнинг фан ҳақидаги тушунчаси олимларнинг тасаввурлари билан қай жиҳатдандир мувофиқ келиши, қай жиҳатдандир эса ундан сезиларли даражада фарқ қилиши мумкин. Аммо бу образ маданият менталитети билан мувофиқ келади ва шу нуқтаи назардан улкан роль ўйнайди. Қадим замонларда фан донишманд-файласуфларнинг ақлий машғулоти («интеллектуал ўйини») сифатида кенг оммага бегона бўлган. Жамият аъзоларининг аксарияти бу «ўйин»нинг мазмун ва моҳиятини тушуниш, боз устига унда иштирок этиш учун етарли саводга эга бўлмаган. Олимлар ўрганган муаммолар халқнинг бевосита амалий эҳтиёжларидан анча йироқ бўлган. Шунинг учун бўлса керак, аҳоли қуйи табақаларининг маданиятида «китобий» фан Янги давргача «оқсуяклар эрмаги» сифатида тушунилган. Аммо ўрта асрлар жамиятининг кўпгина вакиллари ҳатто ўқишни ҳам билмаган олий аристократияси даврасида ҳам фанга паст назар билан қаралган. Маърифат даври фан образини янги бўёқлар билан бойитади. Саводхонликнинг кенг тарқалиши билан илмий муаммолар ҳақидаги тасаввурлар ҳам кенгаяди, фаннинг амалиётга яқинлашиши эса кенг омма кўз ўнгида унинг обрўси ошишига кўмаклашади. Маърифатчиларнинг маънавий йўлбошчилари XVIII-XIX асрлар Европа маданиятида фан жамият ҳаётини яхшилашга қодир бўлган куч, тараққиёт омили сифатида тушунила бошлашига эришиш йўлида кўп заҳмат чекадилар. Фаннинг олий вазифаси ҳақидаги ғоя кундалик муомаладан ўрин олади. Фан ютуқларидан  
 
ҳайратланиш, илмий кашфиётлар билан қизиқиш расм бўлади. «Илмийлик» 
ўзига хос сифат белгисига айланади.  
Фан муайян одамлар – олимлар томонидан амалга оширилувчи фаолият 
тури сифатида намоён бўлади. Баъзан фан ҳатто олимлар бажарадиган иш 
сифатида ҳам таърифланади. Олимлар асосан тарқоқ ҳолда фаолият олиб 
борадилар, 
уларнинг 
айримлари 
махфий 
лабораторияларда 
ишласа, 
айримлари мураккаб ҳисоблаш ва исботлашлар билан шуғулланади. 
Уларнинг ҳаммаси фақат ўз ҳамкасблари тушунадиган тилдан фойдаланади. 
Айни вақтда кашфиёт муайян олимнинг шахсий ҳиссасидан қатъи назар у 
ёки бу тарзда амалга оширилгани ҳақидаги тасаввур ўрнини назария ортида 
муайян олим, файласуф ёки мутафаккир шахси туришини аниқ тушуниш 
эгалламоқда.  
Фанларнинг 
дифференциацияси 
ва 
интеграцияси. 
Дифференциация ва интеграция жараёнларининг диалектик зиддиятларга 
тўла ўзаро алоқаси натижасида илмий билим тизими янада мураккаброқ тус 
олади. Турли фанлар ўртасидаги ғов-тўсиқлар бузилади. Дифференциация 
натижасида фанда мавжуд назарияларнинг жами сони кўпаяди, лекин, шу 
билан бир вақтда, интеграциялашув йўлидаги ҳаракатлар оз сонли 
фундаментал назарияларнинг ўрна ва аҳамиятини кучайтиради. Масалан, 
ҳозирги замон табиатшунослигида минглаб турли-туман назариялар ўртасида 
ўзаро боғлиқлик ва мустақиллик, қўшимчалилик ва рақобат, мувофиқлик ва 
тафовут, муодиллик ва номувофиқлик каби сон-саноқсиз ранг-баранг 
муносабатлар мавжуд. Аммо фундаментал назарий тизимлар (масалан, 
механика, электродинамика, элементар зарралар назарияси) бармоқ билан 
санарли бўлиб, улар бошқа кўп сонли табиий-илмий назарияларнинг 
негизини ташкил этади.  
Фаннинг ижтимоий-маданий мўлжаллари. Фан – дунё ҳақидаги 
билимларни ишлаб чиқариш технологияси. Ҳар қандай ишлаб чиқаришда 
бўлганидек, фанда ҳам ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатини таъминлаш 
талаб этилади. Ҳақиқат – ҳар қандай илмий маҳсулот эга бўлиши талаб 
ҳайратланиш, илмий кашфиётлар билан қизиқиш расм бўлади. «Илмийлик» ўзига хос сифат белгисига айланади. Фан муайян одамлар – олимлар томонидан амалга оширилувчи фаолият тури сифатида намоён бўлади. Баъзан фан ҳатто олимлар бажарадиган иш сифатида ҳам таърифланади. Олимлар асосан тарқоқ ҳолда фаолият олиб борадилар, уларнинг айримлари махфий лабораторияларда ишласа, айримлари мураккаб ҳисоблаш ва исботлашлар билан шуғулланади. Уларнинг ҳаммаси фақат ўз ҳамкасблари тушунадиган тилдан фойдаланади. Айни вақтда кашфиёт муайян олимнинг шахсий ҳиссасидан қатъи назар у ёки бу тарзда амалга оширилгани ҳақидаги тасаввур ўрнини назария ортида муайян олим, файласуф ёки мутафаккир шахси туришини аниқ тушуниш эгалламоқда. Фанларнинг дифференциацияси ва интеграцияси. Дифференциация ва интеграция жараёнларининг диалектик зиддиятларга тўла ўзаро алоқаси натижасида илмий билим тизими янада мураккаброқ тус олади. Турли фанлар ўртасидаги ғов-тўсиқлар бузилади. Дифференциация натижасида фанда мавжуд назарияларнинг жами сони кўпаяди, лекин, шу билан бир вақтда, интеграциялашув йўлидаги ҳаракатлар оз сонли фундаментал назарияларнинг ўрна ва аҳамиятини кучайтиради. Масалан, ҳозирги замон табиатшунослигида минглаб турли-туман назариялар ўртасида ўзаро боғлиқлик ва мустақиллик, қўшимчалилик ва рақобат, мувофиқлик ва тафовут, муодиллик ва номувофиқлик каби сон-саноқсиз ранг-баранг муносабатлар мавжуд. Аммо фундаментал назарий тизимлар (масалан, механика, электродинамика, элементар зарралар назарияси) бармоқ билан санарли бўлиб, улар бошқа кўп сонли табиий-илмий назарияларнинг негизини ташкил этади. Фаннинг ижтимоий-маданий мўлжаллари. Фан – дунё ҳақидаги билимларни ишлаб чиқариш технологияси. Ҳар қандай ишлаб чиқаришда бўлганидек, фанда ҳам ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатини таъминлаш талаб этилади. Ҳақиқат – ҳар қандай илмий маҳсулот эга бўлиши талаб  
 
этиладиган ва фан ўзида мавжуд барча воситалар билан таъминлаши шарт 
бўлган энг муҳим сифат хоссаси. Олим учун ҳақиқат у ўз фаолиятида 
эришишга ҳаракат қиладиган энг олий қадриятдир.  
Жамият (халқ, давлат, у ёки бу ижтимоий гуруҳ) ўзи қай жиҳатдандир 
керакли ва нимагадир фойдали деб ҳисоблаган ҳақиқатларгагина қизиқиш 
билдиради, қолган ҳақиқатларга эса бефарқ қарайди ёки ҳатто уларнинг тан 
олинишига қарши чиқади (агар бу зарар келтиради, деб ҳисобласа). Жамият 
ўзига ҳақиқатдан бошқа ҳеч нарса бермайдиган ишга пул сарфламайди. 
Ҳақиқий, лекин ҳеч кимга керак бўлмаган билим уни олиш билан боғлиқ 
меҳнатга ҳақ тўлашга тайёр истеъмолчиларни топмайди.   
Ўтмишда, «илк фан» даврида (XVI асрга қадар) илм билан 
шуғулланиш асосан ўз ихтиёрида мавжуд ресурслар билан кифояланишга 
қодир бўлган ўзига тўқ одамларнинг хусусий иши ҳисобланган. Антик 
файласуфлар ҳатто ўз фаолияти учун пул олишни уятли иш деб 
ҳисоблаганлар (ўқитувчилик билан тирикчилик қилган софистлар бундан 
мустасно). Ўрта аср олимлари – схоластларнинг аксарияти монахлар ва 
руҳонийлар бўлган. Бу олимлар илоҳиёт ва диний таълим билан 
шуғулланганлари боис, черков уларни таъминлашга тайёр бўлган. Ўша 
даврда фалсафа ва илоҳиётнинг таркибий қисми сифатида тушунилган фан 
маданий шакл ҳисобланган, унинг мухлислари илмий фаолият билан асосан 
ўз шахсиятини намоён этиш учун шуғулланганлар, айримлар учун эса илм 
бир эрмак – таъбир жоиз бўлса, «интеллектуал ўйин» саналган.  
XVI - XVII асрлар илмий инқилоби нафақат фаннинг мазмунида 
ўзгариш ясади, балки унинг соф «ҳаваскорлик» иши сифатида ўсиш 
имкониятини ҳам йўққа чиқарди. Экспериментнинг мустаҳкам заминига 
ўрнашган фан ўз ривожланишига янада кўпроқ харажатлар талаб қила 
бошлади. Фаннинг турли жабҳаларида ишлаш учун кўп сонли профессионал 
олимлар талаб этилади. Фанга лабораториялар ва лаборатория асбоб-
ускуналари, музейлар, кутубхоналар ва ҳоказолар учун маблағлар керак 
бўлади. Шу тариқа фан айрим ҳаваскорларнинг хусусий иши сифатида 
этиладиган ва фан ўзида мавжуд барча воситалар билан таъминлаши шарт бўлган энг муҳим сифат хоссаси. Олим учун ҳақиқат у ўз фаолиятида эришишга ҳаракат қиладиган энг олий қадриятдир. Жамият (халқ, давлат, у ёки бу ижтимоий гуруҳ) ўзи қай жиҳатдандир керакли ва нимагадир фойдали деб ҳисоблаган ҳақиқатларгагина қизиқиш билдиради, қолган ҳақиқатларга эса бефарқ қарайди ёки ҳатто уларнинг тан олинишига қарши чиқади (агар бу зарар келтиради, деб ҳисобласа). Жамият ўзига ҳақиқатдан бошқа ҳеч нарса бермайдиган ишга пул сарфламайди. Ҳақиқий, лекин ҳеч кимга керак бўлмаган билим уни олиш билан боғлиқ меҳнатга ҳақ тўлашга тайёр истеъмолчиларни топмайди. Ўтмишда, «илк фан» даврида (XVI асрга қадар) илм билан шуғулланиш асосан ўз ихтиёрида мавжуд ресурслар билан кифояланишга қодир бўлган ўзига тўқ одамларнинг хусусий иши ҳисобланган. Антик файласуфлар ҳатто ўз фаолияти учун пул олишни уятли иш деб ҳисоблаганлар (ўқитувчилик билан тирикчилик қилган софистлар бундан мустасно). Ўрта аср олимлари – схоластларнинг аксарияти монахлар ва руҳонийлар бўлган. Бу олимлар илоҳиёт ва диний таълим билан шуғулланганлари боис, черков уларни таъминлашга тайёр бўлган. Ўша даврда фалсафа ва илоҳиётнинг таркибий қисми сифатида тушунилган фан маданий шакл ҳисобланган, унинг мухлислари илмий фаолият билан асосан ўз шахсиятини намоён этиш учун шуғулланганлар, айримлар учун эса илм бир эрмак – таъбир жоиз бўлса, «интеллектуал ўйин» саналган. XVI - XVII асрлар илмий инқилоби нафақат фаннинг мазмунида ўзгариш ясади, балки унинг соф «ҳаваскорлик» иши сифатида ўсиш имкониятини ҳам йўққа чиқарди. Экспериментнинг мустаҳкам заминига ўрнашган фан ўз ривожланишига янада кўпроқ харажатлар талаб қила бошлади. Фаннинг турли жабҳаларида ишлаш учун кўп сонли профессионал олимлар талаб этилади. Фанга лабораториялар ва лаборатория асбоб- ускуналари, музейлар, кутубхоналар ва ҳоказолар учун маблағлар керак бўлади. Шу тариқа фан айрим ҳаваскорларнинг хусусий иши сифатида  
 
мавжуд бўла олмайдиган меҳнат соҳасига айланади. У жамият ва давлатнинг 
мададини талаб қилади.  
Аммо бундай моддий мададни фан фақат ўзининг жамият учун 
фойдали эканлигини амалда исботлаш йўли билан олиши мумкин. Айни шу 
сабабли фаннинг ижтимоий-маданий мўлжалларида ўзгаришлар юз беради: 
олимлар олдида ҳақиқатнинг тагига етиш вазифаси билан бир қаторда 
жамият манфаатларига хизмат қилиш вазифаси пайдо бўлади.  
«Соф» ҳақиқат илмий қадрият бўлиб қолади, лекин олимнинг ҳақиқат 
сари интилишга бўлган ҳуқуқи ҳақиқатнинг тагига етиши мумкин бўлган 
фойдали натижаларнинг ноилмий, ижтимоий қиммати билан асосланади.  
Фан ривожланишининг классик даврида олимлар фан натижалари 
амалда қўлланилишини ўз тадқиқотларининг мақбул, лекин муқаррар 
бўлмаган оқибати деб ҳисоблайдилар. Аммо фан ўзининг фойдали бўлиш 
қобилиятини (айниқса саноат техникасининг ривожланиши учун) амалда 
намоён этишига қараб жамият ундан айни шу йўналишда олға силжишни 
талаб қилади. Амалий тадқиқотлар ва ишланмалар давлат ҳамда саноат 
корчалонлари томонидан фундаментал фанга қараганда кўпроқ қўллаб-
қувватланади. Илмий ҳамжамият онгида фаннинг бош мўлжали ҳақиқатнинг 
тагига 
етиш йўлида 
изланишлар олиб бориш, фойда 
эса 
– 
шу 
изланишларнинг «қўшимча» маҳсули ҳисобланган бўлса, ижтимоий онгда 
аксинча – илмий ҳақиқат фойдага хизмат қилиши керак, деб ҳисобланади. 
Олимлар фаннинг «зиёкорлиги»ни биринчи ўринга қўйсалар, жамият учун 
унинг «унумдорлиги» биринчи даражали аҳамият касб этади. Фан ва жамият 
ўртасидан «қора мушук ўтади».  
Фан ва фалсафанинг мутаносиблиги. Фан ривожланишнинг юксак 
даражасига эришган бўлса-да, лекин амалда фалсафа билан узвий боғлиқ 
бўлиб қолмоқда. Улар фаол ўзаро таъсирга киришиб, бир-бирининг 
ривожланишига 
самарали 
таъсир 
кўрсатмоқда. 
Бу 
ҳол 
шу 
билан 
изоҳланадики, фалсафа далилий материалга, синовдан ўтган илмий 
маълумотларга таяниб, ўзининг мавҳум ғояларини борлиқ билан таққослаш 
мавжуд бўла олмайдиган меҳнат соҳасига айланади. У жамият ва давлатнинг мададини талаб қилади. Аммо бундай моддий мададни фан фақат ўзининг жамият учун фойдали эканлигини амалда исботлаш йўли билан олиши мумкин. Айни шу сабабли фаннинг ижтимоий-маданий мўлжалларида ўзгаришлар юз беради: олимлар олдида ҳақиқатнинг тагига етиш вазифаси билан бир қаторда жамият манфаатларига хизмат қилиш вазифаси пайдо бўлади. «Соф» ҳақиқат илмий қадрият бўлиб қолади, лекин олимнинг ҳақиқат сари интилишга бўлган ҳуқуқи ҳақиқатнинг тагига етиши мумкин бўлган фойдали натижаларнинг ноилмий, ижтимоий қиммати билан асосланади. Фан ривожланишининг классик даврида олимлар фан натижалари амалда қўлланилишини ўз тадқиқотларининг мақбул, лекин муқаррар бўлмаган оқибати деб ҳисоблайдилар. Аммо фан ўзининг фойдали бўлиш қобилиятини (айниқса саноат техникасининг ривожланиши учун) амалда намоён этишига қараб жамият ундан айни шу йўналишда олға силжишни талаб қилади. Амалий тадқиқотлар ва ишланмалар давлат ҳамда саноат корчалонлари томонидан фундаментал фанга қараганда кўпроқ қўллаб- қувватланади. Илмий ҳамжамият онгида фаннинг бош мўлжали ҳақиқатнинг тагига етиш йўлида изланишлар олиб бориш, фойда эса – шу изланишларнинг «қўшимча» маҳсули ҳисобланган бўлса, ижтимоий онгда аксинча – илмий ҳақиқат фойдага хизмат қилиши керак, деб ҳисобланади. Олимлар фаннинг «зиёкорлиги»ни биринчи ўринга қўйсалар, жамият учун унинг «унумдорлиги» биринчи даражали аҳамият касб этади. Фан ва жамият ўртасидан «қора мушук ўтади». Фан ва фалсафанинг мутаносиблиги. Фан ривожланишнинг юксак даражасига эришган бўлса-да, лекин амалда фалсафа билан узвий боғлиқ бўлиб қолмоқда. Улар фаол ўзаро таъсирга киришиб, бир-бирининг ривожланишига самарали таъсир кўрсатмоқда. Бу ҳол шу билан изоҳланадики, фалсафа далилий материалга, синовдан ўтган илмий маълумотларга таяниб, ўзининг мавҳум ғояларини борлиқ билан таққослаш  
 
имкониятига эга, фан эса, далилларни қайд этиш ва тавсифлаш билан 
чекланмай, янада асослироқ хулосалар чиқариш имкониятини қўлга 
киритади.  
XXI аср бошига келиб жаҳонда олимлар сони қарийб олти миллионга 
етди, тахминан шунча одам фанга хизмат кўрсатувчи меҳнат билан банд 
(лаборантлар, техниклар, нашриётларнинг ходимлари ва ҳ.к.). Ерда қадим 
замонлардан бошлаб то XXI асрнинг бошига қадар яшаган олимларнинг 
умумий 
сонини 
олсак, 
уларнинг 
ўндан 
тўққиз 
қисми 
бизнинг 
замондошларимиз эканлиги аён бўлади. Ривожланган мамлакатларда илмий 
ходимлар сони меҳнатга қобилиятли аҳолининг қарийб 10% ни ташкил 
қилади, фанни таъминлашга миллий даромаднинг 5% дан кўпроғи 
сарфланади.  
Шуни тан олиш лозимки, ҳозирги замонда жамият кўп жиҳатдан 
фаннинг улкан ютуқлари туфайли ўзини ўзи йўқ қилиш ёқасига келиб қолди. 
Бу илмий тараққиётни тўхтатиш керак, дегани эмас. Аммо илмий изланишни 
инсоний, ахлоқий муносабатга бўйсундириш ва балки унинг қайсидир 
йўналишларини чеклаш зарурлиги тўғрисидаги масала кун тартибига 
қўйилмоқда. Илмий изланишнинг инсонпарварлашуви, унинг йўллари ва 
оқибатларига ахлоқий муносабат – бу давримизнинг муҳим муаммоларидир. 
Айни шу ҳол фалсафа билан ҳам, ундан муайян фанлар илгари 
фалсафий тусга эга бўлган тадқиқот предметлари билан ажралиб чиққанида 
юз беришини тахмин қилиш ўринли бўлади. Бироқ, бундай ҳол юз 
бераётгани йўқ. Тарих фан фалсафадан қанча кўпроқ ажралса, унда шунча 
кўпроқ масала ва муаммолар пайдо бўлишини, яъни фалсафа нафақат 
камаймаслиги, балки, аксинча, кўпайишини кўрсатади. Бунинг сабаби 
нимада? Бу саволга жавобни фан ва фалсафанинг ўзига хос хусусиятларидан, 
уларни алоҳида-алоҳида тавсифловчи масалалар ва уларнинг ечимлари 
ўртасидаги тафовутдан қидириш, ўринли бўлади.  
Назорат учун саволлар 
 
имкониятига эга, фан эса, далилларни қайд этиш ва тавсифлаш билан чекланмай, янада асослироқ хулосалар чиқариш имкониятини қўлга киритади. XXI аср бошига келиб жаҳонда олимлар сони қарийб олти миллионга етди, тахминан шунча одам фанга хизмат кўрсатувчи меҳнат билан банд (лаборантлар, техниклар, нашриётларнинг ходимлари ва ҳ.к.). Ерда қадим замонлардан бошлаб то XXI асрнинг бошига қадар яшаган олимларнинг умумий сонини олсак, уларнинг ўндан тўққиз қисми бизнинг замондошларимиз эканлиги аён бўлади. Ривожланган мамлакатларда илмий ходимлар сони меҳнатга қобилиятли аҳолининг қарийб 10% ни ташкил қилади, фанни таъминлашга миллий даромаднинг 5% дан кўпроғи сарфланади. Шуни тан олиш лозимки, ҳозирги замонда жамият кўп жиҳатдан фаннинг улкан ютуқлари туфайли ўзини ўзи йўқ қилиш ёқасига келиб қолди. Бу илмий тараққиётни тўхтатиш керак, дегани эмас. Аммо илмий изланишни инсоний, ахлоқий муносабатга бўйсундириш ва балки унинг қайсидир йўналишларини чеклаш зарурлиги тўғрисидаги масала кун тартибига қўйилмоқда. Илмий изланишнинг инсонпарварлашуви, унинг йўллари ва оқибатларига ахлоқий муносабат – бу давримизнинг муҳим муаммоларидир. Айни шу ҳол фалсафа билан ҳам, ундан муайян фанлар илгари фалсафий тусга эга бўлган тадқиқот предметлари билан ажралиб чиққанида юз беришини тахмин қилиш ўринли бўлади. Бироқ, бундай ҳол юз бераётгани йўқ. Тарих фан фалсафадан қанча кўпроқ ажралса, унда шунча кўпроқ масала ва муаммолар пайдо бўлишини, яъни фалсафа нафақат камаймаслиги, балки, аксинча, кўпайишини кўрсатади. Бунинг сабаби нимада? Бу саволга жавобни фан ва фалсафанинг ўзига хос хусусиятларидан, уларни алоҳида-алоҳида тавсифловчи масалалар ва уларнинг ечимлари ўртасидаги тафовутдан қидириш, ўринли бўлади. Назорат учун саволлар  
 
1 Фан нима?  
2. Фан функцияларининг ўзаро алоқадорлиги ва фарқи 
4. Ҳозирги вақтда фан аввало қандай ҳодиса сифатида намоён бўлади? 
5. Фаннинг маданий-технологик функциясининг моҳияти ва мазмуни  
нимада? 
6. ХХ аср охирида ер юзидаги олимлар сони неча кишидан ошиб кетди? 
7. XVIII-XIX асрлардаги қандай жараён фаннинг бевосита бунёдкор 
кучга айланиши учун моддий негиз бўлиб хизмат қилди?  
8. Пол Диракнинг «Тенгламалар гўзаллиги уларнинг эксперимент билан 
мувофиқлигидан муҳимроқдир» принципи.(Эссе) 
9. Фан тараққиётининг асосий босқичлари (Эссе) 
 
 
1 Фан нима? 2. Фан функцияларининг ўзаро алоқадорлиги ва фарқи 4. Ҳозирги вақтда фан аввало қандай ҳодиса сифатида намоён бўлади? 5. Фаннинг маданий-технологик функциясининг моҳияти ва мазмуни нимада? 6. ХХ аср охирида ер юзидаги олимлар сони неча кишидан ошиб кетди? 7. XVIII-XIX асрлардаги қандай жараён фаннинг бевосита бунёдкор кучга айланиши учун моддий негиз бўлиб хизмат қилди? 8. Пол Диракнинг «Тенгламалар гўзаллиги уларнинг эксперимент билан мувофиқлигидан муҳимроқдир» принципи.(Эссе) 9. Фан тараққиётининг асосий босқичлари (Эссе)