ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТНИНГ НАМОЁН БЎЛИШ ШАКЛЛАРИ
Режа:
4.1.
Илмий тадқиқотнинг намоён бўлиш шакллари
4.2.
Илмий тадқиқотнинг хоссалари
4.3.
Илмий тадқиқотнинг амал қилиш механизмлари
4.1.Илмий тадқиқотнинг намоён бўлиш шакллари.
Илмий тадқиқот жараёнида инсон моҳиятан ўзлигини англайди. Бу билан
инсон нафақат ташқи муҳитда, балки ўз руҳиятида ҳам ўзгариш ясайди.
Илмий ижод хилма-хил маънавий-маданий эҳтиёжларни қондириш бўйича
сон-саноқсиз вазифаларни ҳал қилишга йўналтирилган фаолиятдир.
Илмий тадқиқот жараёнида эркин бўлиш − монеликсиз ижод қилиш,
бировнинг қолипига тушмаслик, янги илмий билимларни олиш ва қайта
ишлашда объектив ва холис бўлиш муҳимдир. Бундан кўринадики, олимлар
ўз илмий фаолиятининг мақсадлари ва методларига ўзлари ахлоқий нуқтаи
назардан баҳо беришлари, ахлоқий меъёрларни бузиш билан боғлиқ бўлган
тадқиқотлардан воз кечишлари лозим.
Ҳар қандай илмий фаолият матнларда “ёзма” кўринишда (қоғозда ёки
электрон) – илмий ҳисобот, илмий маъруза, реферат, мақола, китоб
тарзида расмийлаштирилган бўлишининг асосида икки шарт-шароит
ётади. Биринчидан, олим ўз ғоялари ва натижаларини қатъий илмий тилда
фақат ёзма (электрон) тарзда баён этиши мумкин. Ҳар қандай илмий ишни,
ҳатто кичкина мақолани қоғозга тушириш,фикрнинг ифодасида кетма-
кетликга эришиш муҳим аҳамиятга эга, мақола ёки тезис ёзиш бошловчи
тадқиқотчи учун жиддий муаммолар билан боғлиқ, чунки жамоа олдидаги
чиқишларда осонлик билан айтиладиган ёки одам “ичида”тафаккурида
шаклланган сўзлар ва фикрларнинг ифодасини ўз вақтида қоғозга тушириш
учун олимга мантиқий изчиллик кўп ҳолларда етишмайди. Ёзма нутқ ва
оғзаки нутқнинг бир-биридан фарқи шундаки, оғзаки нутқдаги баъзи
нуқсонлар эшитувчилар томонидан эътиборга олинмайди, бироқ ёзма
матнда қатъий мантиқий изчиллик талаб этилади, чунки ундаги фикрлар
кетма-кетлигига ўқувчи қайта-қайта мурожаат қилади ва янги билимнинг
мақсади ва моҳиятини аниқлашга ҳаракат қилади.
Иккинчидан, олимнинг салоҳияти унинг турли журналларда нашр
қилган илмий мақолаларининг сони ва салмоғи ҳамда республика ва хорижда
ўтказилган конференцияларидаги илмий маърузаларда аниқланади. Шу боис,
тадқиқотчи учун нашр этилган ишлари рўйхатини доимий тўлдириб
борилиши ва маърузалар мазмунининг турли туманлиги унинг имиджи
шаклланишига асос бўлади.
Илмий тадқиқот жараёни олимнинг илҳоми, фантазияси, умумий
маданияти, шунингдек унинг шахсий сифатлари билан чамбарчас боғлиқ.
Индивидуал илмий тадқиқот. Индивидуал илмий тадқиқот - якка
тартибда амалга ошириладиган ва кашфиёт ёки инновацион ихтиро
натижалари учун шахсан ўзи жавоб бериши кўзда тутилган тадқиқотдир.
Индивидуал
илмий
тадқиқотда
олимнинг
шахсий
қизиқишлари
доирасида мақсадли фаолият амалга оширилади. Зеро, фанда олимларнинг
профессионалашув жараёни уларнинг меҳнатга муносабати, интеллектуал
салоҳияти нуқтаи назаридан индивидуаллашиб боради. Олимнинг фаолияти
фаннинг фақат бир тармоғидаги фаолиятда намоён бўлади, ишнинг аниқ
йўналиши ажратиб олиниб, эгалланган билимлар селекция қилинади.
Мавзунинг тўғри танланиши билимлар селекцияси билан боғлиқ бўлса,
муаммонинг ечимини топиш йўлидаги илмий изланиш шу билимларни
такомиллаштиришни талаб қилади. Шу тарзда олим мутахассис сифатида
шаклланади ва пировард натижада том маънодаги олимга айланади.
Индивидуал тадқиқотнинг ўзига хом хусусияти унда ворисийликнинг
амал қилишидир. Зеро, тадқиқотчи илмий муаммо бўйича изланиш олиб
бориш учун дастлаб илмий раҳбарининг иш юритиш услубини ўрганади,
илмий адабиётларнинг таҳлилига мурожаат қилади, муҳим ва номуҳим
маълумотларни саралайди ва масаланинг моҳиятини ўзининг интеллектуал
салоҳияти даражасида таҳлил қилади.
Бакалавр
битирув
иши,
магистрлик
диссертацияси,
докторлик
диссертацияси ҳимоялари, баъзи монографиялар индивидуал тадқиқотнинг
ёрқин маҳсулидир. Барча турдаги индивидуал тадқиқот ишида албатта
билим даражаси ва тадқиқотчининг қизиқишлари доираси муҳим омил
бўлади.
Магистратура олий маълумотли юқори малакага эга бўлган кадрларни
тайёрлаш тизимининг таркибий қисми сифатида Ўзбекистон олий таълим
тизимига кирган. Шунинг учун магистрлик даражасини тайёрлаш, ҳимоя
қилиш ва тақдим этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта
махсус таълим вазирлиги томонидан ўрнатилади.
Илмий даража тақдим этилиши учун илмий унвон (аввал магистр, фан
номзоди, сўнг фан доктори) олиш мақсадида мустақил тайёрланган ва
тугалланган илмий иш тайёрланиши ва унинг ошкора ҳимоя қилиниши асос
бўлиб хизмат қилади. Бакаларв битирув иши Магистрлик диссертацияси
комиссияси
йиғилишларида,
докторлик
диссертациялари
Илмий
Кенгашларда ҳимоя қилиниб, талабгорнинг илмий иши савияси нуфузла
олимлар
жамоасининг
яшириш
овоз
бериш
орқали
баҳоланади.
Диссертацияларга қўйиладиган талаблар ва илмий даражаларни ҳимоя қилиш
ва уларни тақдим этиш тартиби ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Олий Аттестация комиссияси (ОАК-ВАК)
томонидан белгиланади. Аксарият мамлакатларда илмий даражаларни
таълим муассасалари Илмий Кенгашларининг ўзи тақдим этади ва
тасдиқлайди.
Ўқув муассасалари ходимлари учун катта илмий ходим, доцент ва
профессор, Фанлар академиясининг илмий муассасалари ходимлари учун
кичик ва катта илмий ходим илмий унвонлари белгиланган. Кичик илмий
ходим унвони лавозимни эгаллаганлиги бўйича берилса, катта илмий ходим
унвони эса муассасалар Илмий Кенгашлари тавсиясига биноан фан доктори
даражасига эга бўлган илмий ходимларга ОАК (ВАК) қарори билан
берилади. Одатда, доцент унвони фан номзоди даражаси тақдим этилган ва
шу тўғридаги дипломни олиб улгурган, илмий ва ўқув-услубий ишларига эга
бўлган фан номзодларига, профессор унвони эса шогирдлар тайёрлаган,
монография, дарслик ва ўқув қўлланмалари нашр қилган талабгорларга
берилади.
Бадиий ижод соҳаси вакилларига профессор унвони улар ишларининг
умумаҳамиятлилиги ва илмийлиги мезонлари асосида кўриб чиқилади
Тадқиқотчи илмий атамалардан тегишли жойда меъёрида фойдаланиш
малакаларини эгаллаган бўлиши лозим, тажрибасизлик оқибатида у фикрини
мураккаб атамалар ёрдамида ифодалашга ҳаракат қилади, аслида ҳақиқий
олимнинг фазилатларидан бири – унинг энг мураккаб нарсалар тўғрисида
содда тил билан ёзиши ва сўзлай олишидир. Айни пайтда илмий матннинг
мутлақ соддалаштирилиши натижасида илмийлик мезонлари бузиши ҳам
мумкин, шу боис олим илмийлик ва соддалик ўртасида мувозатнатни
сақлаши лозим.
Ҳамкорликдаги илмий тадқиқот. Илмий буюртма асосидаги мақсадли
фаолият ҳамкорликдаги фаолиятдир. Ҳамкорликдаги илмий тадқиқотда
муайян мақсад ва уни амалга оширишнинг йўллари аниқ кўрсатилади.
Ҳисоботларда жамоанинг иштироки аниқ ўз ифодасини топиши лозим.
Масалан,
ҳозирги
кунда
Қуёш
энергиясидан
фойдаланиш
бўйича
ҳамкорликда илмий тадқиқот олиб борилмоқда. Шунингдек, ҳозирги кунда
ниҳоятда долзарб аҳамиятга эга бўлган фундаментал, амалий, инновацион
тадқиқот дастурлари ҳам ҳамкорликдаги ижод маҳсули бўлади, зеро уларда
ишлаб чиқилган режа асосида жамоа аъзоларининг вазифалари фаолият
тури бўйича аниқ белгиланган,
Санъат соҳасида ҳамкорликдаги ижод деб номланган ижоднинг махсус
шакли
ажратиб
кўрсатилади.
Бундай
ҳамкорлик
томошабин
ёки
тингловчига санъат асарида ифодаланган ҳодисаларнинг ортида яширинган
чуқур мазмунни (контекст – текст – тубмаъно) англаш имконини беради.
Техникавий тадқиқот. Техникавий тадқиқот воқеликни амалий
(технологик) ўзгартириш билан боғлиқдир. Техникавий ижод ўзининг
психологик тавсифига кўра илмий ижодга яқин бўлса-да, фарқли томонларга
ҳам эга. Улар қуйидагиларда кўринади.
1. Техникавий тадқиқот тафаккурнинг кўргазмали-образли ва кўргазмали-
таъсирчан компонентларига таянади.
2. Техник тадқиқот жараёни ихтирочилик, лойиҳалаштиришда намоён
бўлиб, амалиёт талабларига жавоб берадиган механизмлар, конструкциялар
ихтироси унинг натижаси ҳисобланади. Шу маънода, техникавий тадқиқот
рационал ва утилитар хусусиятга эга.
3. Ихтиро қилинган нарса, у мавжуд техник базис, техник равнақ эришган
даражага таянса-да, вужудга келгунига қадар мавжуд бўлмайди.
Бадиий ижод билан боғлиқ илмий тадқиқот. Бадиий ижод воқеликни
эстетик ўзлаштириш ва одамларнинг эстетик эҳтиёжларини қондириш
билан боғлиқдир. Унинг хусусиятлари қуйидагилар:
–гарчанд, бадиий ижодда мавҳум-мантиқий ва кўргазмали-таъсирчан
тафаккур ҳам аҳамиятга эга бўлса-да, асосан кўргазмали-образли тафаккурга
таянади;
–бадиий ижоднинг бош компоненти – инсон омили , яъни кечинмаларининг
чўққисида намоён бўладиган эмоционаллик ҳисобланади;
–бадиий ижод ижтимоий онгнинг махсус шакли – санъатда амалга ошади.
Унинг натижаси сифатида эса қандайдир моддий объектда (картина,
ҳайкалтарошлик намуналари, адабий асарлар ва б.) акс этадиган бадиий
образ чиқади;
–бадиий ижоднинг рационал томони яширин бўлиб, кўп ҳолларда утилитар
моҳиятга эга бўлмайди, ихтиро ёки янги илмий билим каби уни амалиётга
татбиқ этиш талаб этилмайди;
–бадиий ижод турли одамлар томонидан битта асарни кўп маънода акс
эттириш имконини яратади. Бу эса, қабуллашнинг субъективлиги, диднинг
ривожлангани ва бошқа омиллар билан боғлиқдир.
Педагогик тадқиқот – бу педагогик жараёнда янгиликни излаш ва
топишдир. Бундай ижоднинг биринчи босқичи – ўзи учун янгиликни кашф
этиш, педагогик вазифаларни ҳал этишнинг ностандарт воситаларини билиб
олишдан иборат. Бундай воситалар аввалдан маълум, бироқ педагог
томонидан қўлланилмаган бўлади. Бу ерда гап инновация каби объектив
янгилик ҳақида эмас, балки субъектив янгилик тўғрисида бормоқда. Шундай
бўлса-да, эски усул ва воситалардан янгича шароитларда фойдаланиш ҳам
мумкин. Иккинчи босқич – нафақат ўзи учун, балки бошқалар учун ҳам
янгиликни кашф этиш, яъни новаторликда намоён бўлади. Масалан,
педагогик жараён учун самарали бўлган ўқитишнинг янги методини ишлаб
чиқиш бунга мисол бўла олади.
Педагогик ижоднинг хусусий кўриниши импровизация ҳисобланади.
Педагогик импровизация (лотинча imprivisus – кутилмаган, тасодифий) энг
умумий маънода ниманидир яратиш – кутилмаган педагогик ечимга келиш ва
уни ўша заҳотиёқ амалга оширишни англатади. Импровизация жараёни тўрт
босқичдан иборатдир: 1) педагогик жараёнда бирон бир кутилмаган фикрга
келиш; 2) интуитив равишда вужудга келган педагогик ғояни бир лаҳзада
англаб олиш ва уни амалга ошириш йўлларини танлаш; 3) ғояни оммавий
тарзда баён қилиш; 4) педагогик ғояни амалга ошириш жараёнини зудлик
билан таҳлил этиш.
Ҳозиргача фанда илмий-тадқиқот фаолиятни англашга нисбатан янги
ёндашувлар шаклланаётганлигини алоҳида таъкидлаш керак. Чунки илмий
ҳамжамиятнинг ҳозирги кундаги илмий дунёқараши янги сифатий босқичга
ўтди. Баъзи олимлар бу жараённи янги постноклассик парадигмалар билан
изоҳлашга ҳаракат қилмоқдалар1. Моҳиятан эса, ҳозирда илмий-тадқиқот
фаолиятининг янги типологик хусусиятлари шаклланмоқда. Шунга мувофиқ
илмий фаолиятнинг тадқиқот объекти ҳам ўзгариб бормоқда. Улар орасидаги
гносеологик боғлиқлик тобора эпистемологик алоқадорликка ўз ўрнини
бўшатиб бермоқда. Шу сабабдан ҳам фан тараққиётининг ҳозирги босқичида
илмий билимларни эпистемологик жиҳатдан синтез қилиш ғояси устуворлик
қилмоқда. Ушбу ёндашувнинг аҳамиятли жиҳати шундан иборатки, унда
инсон ўрганилаётган объектдан ташқарида эмас, балки унинг ичида, билиш
жараёнининг бир қисми сифатида фаолият олиб боради. Бундай ёндашув
натижаси ўлароқ, биз илмий ҳамжамиятнинг ҳақиқат моҳиятига янада
яқинлашаётганлигини англаймиз. “Илмий фаолият ижод билан чамбарчас
боғлиқ. Илмий ходимнинг билими, истеъдоди, қобилияти, кўникмалари,
илмий ҳақиқатнинг тагига етишга бўлган интилишлари илмий ижодда ўз
аксини топади”2. Шу нуқтаи назардан, илмий ижод фақат илмий
муаммоларнинг ечимини излаб топишни эмас, балки у дунёни янги
тамойиллар асосида тушуниш, тараққиёт парадоксларини ноанъанавий
ёндашув асосида таҳлил қилиш, янги илмий ғоя ва гипотезалар орқали илмий
йўналишларни ишлаб чиқишга шарт-шароит яратади.
Илмий-тадқиқот фаолияти инсоннинг бевосита шахсий ва жамоавий
билим ҳамда кўникмаларига боғлиқ. Шу нуқтаи назардан, илмий фаолият
инсоннинг бир қанча тадқиқотлари асосида йиғиладиган шахсий ёки
жамоавий интилишининг бир кўринишидир. Демак, илмий-тадқиқот
фаолиятининг янгича турини шакллантириш тараққиёт учун муҳимдир. Зеро,
илмий ижод натижаларини амалиётга татбиқ этиш орқали жамият миқёсида
ишлаб чиқаришни ривожлантириш ҳамда фаровонликни таъминлаш мумкин.
Дарҳақиқат, илмий-тадқиқот фаолияти инсоннинг индивидуал кўникмалари,
1 Қаранг: Яценко Л.В. Философские основания теории и методологии творчества /Теория и методология
2 Саифназаров И., Никитченко Г.В., Қосимов Б.У. Илмий ижод методологияси. Ўқув қўлланмаси - Тошкент:
Янги аср авлоди, 2004. –Б.
илмий изланишлари, назарий ва амалий билимларининг ривожланиши
натижасида тобора мустаҳкамланиб боради. Айнан шунинг учун ҳам
инсоннинг ижодкорлик қобилиятида билим ва руҳий кечинмаларининг
уйғунлашганини кузатиш мумкин. Зеро, илмий-ижодий жараённи ҳеч қачон
сунъий тарзда шакллантириб бўлмайди.
Бугунги кунда янги илмий ғояларнинг инсонпарварлик билан уйғунлашуви
фаннинг муҳим талаблардан бири ҳисобланади. Шунинг учун ҳам
А.А.Кобляков, “Одамлар мураккаб илмий-ижодий фаолияти натижасида,
ўзлигини йўқотиш хавфига, барқарор ҳаётдаги бевосита ёки билвосита босим
остида кардинал равишда ўзгаришига олиб келмоқда. Бу эса уларнинг ўз
инсоний сифатларини йўқотиши билан тобора хатарли тус олмоқда. Айни шу
маънода, биз илмий ютуқлардан самарали фойдаланган ҳолда бир қутбда бир
дунё бойлик тўпланаётганлигини, иккинчи қутбда эса қолоқлик, қашшоқлик,
камбағаллик, касалликлар, очарчилик ҳукмронлик қилаётганлигини кузатиш
мумкин бўлади”3, - деб ёзади. Дарҳақиқат, бундай ижтимоий-иқтисодий
танглик кескин сиёсий келишмовчиликлар, конфликтлар, дискриминация,
минтақавий зиддиятлар, террорчилик ва бошқа хавф–ҳатарларнинг ошиб
боришига таъсир кўрсатишини унутмаслигимиз лозим.
Замонавий илмий тадқиқот концепцияларида инсон қандай кучлар
таъсирида ўзгаришига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бинобарин, бу янги
концепцияларга муқобил равишда ахлоқий меъёрлар, тарбия, маърифат ва
маънавий-маданий мулоқот жараёнидаги идеаллар ва қадриятларни
киритиш устувор аҳамият касб этмоқда. Шу нуқтаи назардан, илмий-
тадқиқот фаолиятининг инсонпарварлашуви олимлар ўртасида ўзаро
тушуниш, сайёрамизда умуминсоний руҳий-ахлоқий қадриятлар, яъни
инсонпарварлик руҳининг қарор топишига ёрдам беради. Айни шу маънода,
соғлом ижодга таянган илмий тадқиқот келажаги ижтимоий ҳамкорлик,
инсонийликка асосланишига замин яратади. “Илм-фанга, ижодга қизиқиш
3 Кобляков А.А. Основы общей теории творчества (синергетический аспект) // Сб.: “ Философия науки”. М.
2002. Вып. 8. С. 96-107.
ҳиссини болаларда ёшликдан уйғотиш масаласига мактаб, ота-оналар,
олимлар кўпроқ эътибор беришлари лозим. Шу билан бирга илмда ёши ўтиб
қолди, деган гап бўлмайди”4. Дарҳақиқат, бу фикрда илмий-ижодий
фаолиятнинг ахлоқий ва гуманистик жиҳатига эътибор берилганлигини
кузатиш мумкин. Зеро, илмий-ижодий фаолиятда ҳақиқий муваффақиятга
эришиш учун олимлар ўзларининг ақлий имкониятларини тўлиқ ишлата
билишлари,
яширинган
қобилиятларини
кашф
қилишлари
ва
уни
ривожлантиришлари ҳамда ўз ақлий ва ижодий бойликларини бошқаришни
ўрганишлари лозим.
Олим ўз тадқиқотларининг ғайриинсонийлиги ва улардан фойдаланиш
учун жавобгарликни тўлалигича ишни буюртма қилган ва унга ҳақ тўлаган
ижтимоий кучлар, ҳукуматлар, фирмалар ёки айрим шахсларга юклашга
ҳақли эмас. Албатта, йирик илмий кашфиётнинг барча оқибатларини ҳам
олдиндан айтиб бўлмайди. Уларни баҳолашда келишмовчиликлар ва хатолар
бўлиши мумкин. Илмий тадқиқотнинг мақсадлари ва методларига берилган
ахлоқий баҳо ҳам баҳсли бўлиши мумкин. Аммо бу ҳол бундай баҳоларни
бериш ва улар учун ижтимоий жавобгар бўлиш мажбуриятини олимлар
зиммасидан соқит этмайди. Дарҳақиқат, таниқли файласуф олим З.Давронов
таъкидлаганидек, “Олимликнинг манбаи теварак-атроф, табиат, жамият,
инсонлар турмуш тарзи манбаларини ўрганиш, билим олиш, маърифатли
бўлиш билан боғлиқ. Олимлик ─ машаққат”5.
Олимларнинг ижтимоий масъулияти масаласи атом қуроли яратилиши
муносабати билан айниқса долзарб аҳамият касб этди. Эндиликда фан
ютуқлари экологик ёки бошқа хил ҳалокатларни келтириб чиқариши мумкин
бўлган ҳар бир ҳолда ушбу масала кўтарилади. Ҳозирги вақтда олимларнинг
ижтимоий масъулияти ғояси умумэътироф этилмоқда. Чунки илмий
кашфиётлар ишлаб чиқаришда самарали қўлланилади ва бунинг натижасида
4 Файзуллаев О. XX аср зиёлилари: устозларим ва сафдошларим / О.Файзуллаев. – Тошкент: Фалсафа ва
ҳуқуқ институти, 2008. – Б.278.
5 Давронов З. Баркамолликка даъват мактублари. – Тошкент: Iqtisod-moliya, 2011 – Б.116.
бутун дунё ҳамда одамларнинг турмуш тарзи ҳам ўзгаради. Фандаги ижодий
эркинлик тафаккурнинг табиат ва жамият ҳодисаларининг теран моҳиятини
очиб
беришга
муттасил
интилишда
намоён
бўлади.
Конъюнктура,
субъективизм илмий-ижодий фаолият руҳига батамом ётдир. Илмий ижодда
теранлик, объективлик, шунингдек, олинган ёки олинаётган илмий билимга
танқидий ёндашув хосдир.
Илмий тадқиқот асосида инсон янги илмий йўналишлар ва янги
фанларни вужудга келтирибгина қолмасдан, балки янги илмий билим
ноанъанавий соҳаларининг таркиби ва тузилишига катта таъсир ҳам
кўрсатмоқда. Бу эса илмий ижоднинг тадқиқот доираси кенгайиб
бораётганлигидан далолат беради. Бундай фаолиятнинг юқори босқичи
ҳақида алоҳида тўхталиб, А.С.Майданов: “Илмий ижод орқалигина фандаги
ноанаънавий ғояларни тушуниш ва тушунтириш мумкин. Айни дамда
ноанаънавий ёндашув илмийлик манбаини, илмий изланишларнинг янги
босқичини очишга ёрдам беради”6деган хулосага келади.
Фаолият соҳалари каби ижоднинг турлари ҳам хилма-хилдир. Ўз навбатида,
яна бир қанча турларини ажратиб кўрсатиш мумкин бўлган ижоднинг илмий,
техникавий,
бадиий,
мусиқий,
адабий,
педагогик
турлари
ажратиб
кўрсатилади. Баъзи ижод кўринишлари ўзаро чамбарчас боғлиқ бўлади.
4.2.Илмий тадқиқотнинг хоссалари.
Илмий тадқиқот реал оламдаги ҳодисалар ва умумий қонуниятларни кашф
этиш билан боғлиқдир. Илмий тадқиқотнинг хоссалари қуйидагилар:
–илмий-тадқиқотни амалга оширишда мавҳум, мантиқий тафаккурга
таяниш;
–тимсоллар, тушунчалар, мулоҳазалар, назариялар ва мавҳум ғоялар
кўринишидаги янги билимлар илмий ижоднинг маҳсули ҳисобланади;
6 Майданов А.С. Интеллект решает неординарные проблемы /РАН. Ин-т философии. — М.: ИФ РАН, 1998.
— 321 с.
–илмий тадқиқот жараёни ҳам эмпирик, ҳам назарий характер касб этиши
мумкин.
Эмпирик тадқиқот кузатиш ва эксперимент жараёнида ўрганилаётган
объект билан бевосита олиб бориладиган амалий ишни англаш ва
умумлаштириш натижасидир. Назарий тадқиқот фаннинг тушунчалар
аппаратини такомиллаштириш ва ривожлантириш ҳамда объектив
воқеликни
билвосита
англаш,
шунингдек,
эмпирик
тадқиқотлар
материаллари асосида ишлаб чиқиладиган назария билан боғлиқдир.
– Илмий тадқиқот кўп ҳолларда жамоавий хусусиятга эга бўлади. Чунки
ҳатто алоҳида олинган олимлар томонидан гипотезалар, назариялар,
аниқланган далиллар муҳокама қилинади, уларга тақризлар берилади,
ҳамкасблар томонидан танқидий баҳоланади;
– илмий кашфиётлар тарихий босқич билан шартланган бўлади. Бундай
шартланиш жамият тараққиётининг у ёки бу босқичида юзага келадиган
заруриятлар билан боғлиқдир;
– кўп ҳолларда илмий ғоя ва кашфиётлар ўз давридан илгарилаб кетади,
натижада улар жамоатчилик томонидан бир неча ўн йилликлардан сўнг тан
олинади ва кўплаб етакчи олимлар ўлимидан сўнггина шон-шуҳратга
эришадилар.
Илмий
тадқиқот
интуитив
билимдан
фойдаланиш
заруриятини
англатади. Илмий тадқиқотнинг натижаси принципиал жиҳатдан инсон
билиш жараёнининг бутун тарихи контекстидаги объектив, янги билим
ҳисобланади. Илмий тадқиқот жараёнидаги такрорланмаслик мезони
фақатгина илмий ижодга ўзига тааллуқли бўлиб, унинг натижасига таъсир
этмайди.
Илмий тадқиқот – бетакрорлиги, моҳиятан янги билимларга эришиш
воситаларининг ўзига хослиги ҳамда натижаларнинг такрорланиши билан
характерланадиган билиш ҳодисаси бўлиб, унинг асосини интуитив билимни
ўзгартириш жараёни ташкил этади.
Илмий тадқиқотни тавсифлаш учун “ҳар қандай ҳақиқат бемаънилик
сифатида бошланиб, хурофотда якунланади” деган ҳикмат кўпроқ мос
келади.
4.3.Илмий тадқиқотнинг амал қилиш механизмлари.
Муаммо ва уни тўғри қўйиш илмий тадқиқотнниг энг муҳим механизми (бу
ҳақда тўлиқ 2 бўлимда фикр боради)
Гипотеза. Илмий тадқиқот ва ижодий фаолият инсон интеллектуал
салоҳиятини юксалтирувчи омиллар бўлиб, булар орқали инсоннинг
биладиган ҳақиқати ҳам билимдан иборат бўлади, ақл эса илмдан қувват
олади ва шунинг билан бирга илм ҳам эгалланади. Бу жараёнда гипотезанинг
ўрни беқиёс ҳисобланади. Айни шу маънода, С.Ю.Сауров “Гипотеза
феномени назарияни яратишнинг дастлабки босқичидир”7, деб ёзади. Мазкур
фикрда гипотезанинг динамик хусусияти ёритиб берилган бўлса-да, унинг
эҳтимолий асосларга таяниши очиб берилмаган. Зеро, илмий-ижодий
фаолиятда гипотеза орқали тадқиқ этилаётган муайян ҳодисанинг эҳтимол
тутилган янги асослари ва сабаблари ҳақидаги фаразлар, тахминлар, фикрлар
муҳим ўринни эгаллайди.
Гипотеза деганда янги илмий изланиш жараёнида далилларнинг
моҳиятини тушунтирувчи қонун мавжудлиги ҳақидаги асосли тахмин кўзда
тутилади. Гипотеза одатда олимлар томонидан илмий муаммонинг
қўйилишига сабаб бўлган илмий далилларни тахминий тушунтириш
мақсадида ҳам ишлаб чиқилади. Бунда гипотеза назарий ва эмпирик
талабларга жавоб бериши талаб этилади. Агар бундай текширишнинг иложи
бўлмаса, гипотеза илмий жиҳатдан асоссиз, деб топилади. И.Саифназаров,
Г.Никитченко, Б.Қосимовларнинг таъкидлашича, “Илмий ижод жараёнида
гипотезаларнинг тўғрилиги, зиддиятсизлиги бир неча карра синовдан
7 Сауров С. Ю. Научная гипотеза в контексте методологии естествознания / С. Ю. Сауров. - Киров : ВятГГУ,
2009 (Киров : Старая Вятка). - 166 с.
ўтказилади. Текширувларнинг ижобий натижаси гипотезанинг тўғрилигини
тасдиқлайди ёки гипотеза ҳаққоний илмий назарияга айланганини кўрсатади.
Бу илмий ижоднинг тантанаси, чинакам илмий кашфиётдир. Илмий ижодда
теран, мазмунли гипотеза илмий билимнинг ўсиши, фанда прогноз ва
башорат қилиш, илмий қонунни кашф этиш ва назария яратиш учун пишиқ
пойдевор бўлиб хизмат қилади”8. Бу фикрдан маълум бўладики, гипотеза
асосида инсон билимсизликдан билимга, номукаммал ва ноҳаққоний
билимдан мукаммал ва ҳаққоний билимга, далилларни ўрганишдан объектив
мавжудликнинг
ички
мантиғини
билишга,
илмий
назарияни
шакллантиришга, бир назариядан билимнинг юқори даражасидаги бошқа
назарияга ўтиш имкониятига эга бўлади. Лейбниц: “Агар гипотеза қуйидаги
уч шартни қаноатлантирса, у асосли бўлади: биринчидан – у содда бўлса;
иккинчидан – кўп сонли ҳодисаларни тушунтирса; учинчидан – янги
ҳодисаларни башорат қилишга ёрдам берса”9, - деб таъкидлайди. Мазкур
учта шартнинг охиргиси айнан илмий-ижодий фаолиятда намоён бўлувчи
гипотезанинг мазмун-моҳиятини ифодалайди.
Назария - бу табиат ва жамият қонунларининг тушунишгагина эмас,
балки унга фаол таъсир этиб ақлий асосда ўзгартиришлар киритиш
ҳақидаги илмий ғоялар тўпламидир. Илмий билишда назария ҳодисаларнинг
муайян туркуми, бу туркумдаги ҳодисаларнинг моҳияти ва уларга нисбатан
амал қиладиган борлиқ қонунлари ҳақидаги билимларнинг мантиқий
асосланган ва амалиёт синовидан ўтган тизими сифатида ҳам талқин этилади.
У ўрганилаётган ҳодисаларнинг мазмунини ёритувчи табиат ва жамият
умумий қонунларининг кашф этилиши натижасида шаклланади. Назария
таркибига унинг асослари сифатида мавжуд бўлган ва юзага келишини
белгилаган барча элементлар киради. Дастлабки назарий негиз, яъни
жамулжам ҳолда тадқиқот объекти ҳақида умумий тасаввурни, объектнинг
идеал моделини ташкил этувчи кўп сонли тамойиллар, аксиомалар, қонунлар
8 Қаранг: Саифназаров И., Никитченко Г.В., Қосимов Б.У. Илмий ижод методологияси. Ўқув қўлланмаси –
Тошкент: Янги аср авлоди, 2004.
9 Қаранг: Лейбниц Г.В. Сочинения в 4-х т. Т. 1. М, 1982. С. 16.
назариянинг ажралмас таркибий қисми ҳисобланади. Назарий модель айни
вақтда асосий назарий тамойиллар тизимига таянувчи келгуси тадқиқотлар
дастури ҳамдир.
Ҳозирги кунда субъектнинг фаоллигига ҳеч ким шубҳа қилмайди.
Чунки турли-туман назарияларнинг ҳаммаси инсоннинг меҳнат маҳсулидир.
Илмий-ижодий изланишларда назария тушунтириш, башорат қилиш, амалда
синаш ва синтез қилиш каби муҳим функцияларни бажаради. Жумладан,
назария илмий далиллар тизимини тартибга солади, уларни ўз таркибига
киритади ва ўзини ташкил этувчи қонунлар ва тамойиллардан оқибатлар
сифатида янги далилларни яратади. Пухта ишлаб чиқилган назария фанга
маълум бўлмаган ҳодисалар ва хоссаларни башорат қилиш имкониятига эга
бўлади. Назария одамлар амалий фаолиятининг негизи бўлиб хизмат қилади,
уларга табиий ва ижтимоий ҳодисалар дунёсида йўл кўрсатади. Назарияда
илмий ғоялар, яъни унда акс эттирилган объектлар туркуми доирасида амал
қилувчи фундаментал қонуниятлар ҳақидаги билимлар марказий ўринни
эгаллайди. Илмий ғоя мазкур назарияни ташкил этувчи қонунлар,
тамойиллар ва тушунчаларни мантиқан изчил яхлит тизимга бирлаштиради.
Одатда сабабларни аниқлаш ўрганилаётган объектнинг моҳиятини очиш
билан
боғлиқдир.
Назариянинг
вазифаси
сабабни
аниқлаган
ҳолда
ҳодисанинг табиатини тушунтиришдан иборат.
Илмий
назарияни
шакллантиришда
унда
фойдаланиладиган
атамаларни аниқлаш муҳим. Аниқлаш процедуралари икки асосий вазифани
бажаради: 1) мавжуд назарияга янги атамаларни киритиш; 2) бирор атамани
уни бошқа атамалар воситасида тавсифлаш орқали маъносини намоён қилиш.
Шунга мос равишда икки комплекс масала юзага келади: атамалар
киритишга оид масалалар ва атамаларнинг бошқа атамалар орқали
аниқланишига оид масалалар. Шундай ҳам бўлиши мумкинки, назариянинг
бирор атамаси «ортиқча»лик қилади. Бунда бу атамага тегишли тушунчани
қолган тушунчалар орқали ифодалаш мумкин. Бошқача сўз билан айтганда,