ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ “ЯШИЛ ИҚТИСОДИЁТ” АСОСИДА БАРҚАРОР РИВОЖЛАНТИРИШ

Yuklangan vaqt

2025-09-10

Yuklab olishlar soni

1

Sahifalar soni

11

Faytl hajmi

25,8 KB


 
 
 
 
 
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ “ЯШИЛ ИҚТИСОДИЁТ” АСОСИДА 
БАРҚАРОР РИВОЖЛАНТИРИШ 
 
 
 
1. Қишлоқ хўжалигини “яшил иқтисодиёт” асосида ривожлантириш 
муаммолари 
 
Ривожланган мамлакатларнинг олтинчи технологик укладга ўтиши 
муносабати билан ИҲТТ 2009 йилда “яшил иқтисодиёт” асосида узоқ 
муддатли (2030 ва 2050 йилларга қадар) даврга мўлжалланган ривожланиш 
сиёсатини расман эълон қилди1. “Яшил иқтисодиёт”ни шакллантиришда 
“декаплинг”2 самарасига эришиш муҳим аҳамиятга эга. “Декаплинг” экологик 
жиҳатдан барқарор иқтисодиётга қараб ривожланишнинг стратегик асоси 
ҳисобланади. 
Унинг 
моҳияти 
ўсиб 
бораётган 
эҳтиёжларни 
табиий 
капиталнинг камайишини минималлаштириш ҳисобидан қондиришда намоён 
бўлади3. Шунинг учун қишлоқ хўжалигини “яшил технологиялар” асосида 
ривожлантириш, табиий капитални максимал даражада тежаш, ер ва сув 
ресурсларидан оқилона фойдаланиш орқали иқлим ўзгаришларига тез 
мослаша оладиган, экологик тоза озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш 
ҳажмини кескин ошириш масалалари долзарб бўлиб қолмоқда.  
Ривожланаётган мамлакатларда қишлоқ хўжалиги аҳоли иш билан банд 
бўладиган асосий соҳа ва камбағаллар учун ягона даромад манбаи 
                                                 
1 United Nations Environmental Programme: Green Economy. http://www.unep.org 
2 decoupling – инглизча сўз бўлиб, ажратиш, бўлиб ташлаш, деган маъноларга эга. 
3 Decoupling natural resource use and environmental impacts from economic growth. UNEP. http://www.unep.org. 
Logotip
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ “ЯШИЛ ИҚТИСОДИЁТ” АСОСИДА БАРҚАРОР РИВОЖЛАНТИРИШ 1. Қишлоқ хўжалигини “яшил иқтисодиёт” асосида ривожлантириш муаммолари Ривожланган мамлакатларнинг олтинчи технологик укладга ўтиши муносабати билан ИҲТТ 2009 йилда “яшил иқтисодиёт” асосида узоқ муддатли (2030 ва 2050 йилларга қадар) даврга мўлжалланган ривожланиш сиёсатини расман эълон қилди1. “Яшил иқтисодиёт”ни шакллантиришда “декаплинг”2 самарасига эришиш муҳим аҳамиятга эга. “Декаплинг” экологик жиҳатдан барқарор иқтисодиётга қараб ривожланишнинг стратегик асоси ҳисобланади. Унинг моҳияти ўсиб бораётган эҳтиёжларни табиий капиталнинг камайишини минималлаштириш ҳисобидан қондиришда намоён бўлади3. Шунинг учун қишлоқ хўжалигини “яшил технологиялар” асосида ривожлантириш, табиий капитални максимал даражада тежаш, ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш орқали иқлим ўзгаришларига тез мослаша оладиган, экологик тоза озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини кескин ошириш масалалари долзарб бўлиб қолмоқда. Ривожланаётган мамлакатларда қишлоқ хўжалиги аҳоли иш билан банд бўладиган асосий соҳа ва камбағаллар учун ягона даромад манбаи 1 United Nations Environmental Programme: Green Economy. http://www.unep.org 2 decoupling – инглизча сўз бўлиб, ажратиш, бўлиб ташлаш, деган маъноларга эга. 3 Decoupling natural resource use and environmental impacts from economic growth. UNEP. http://www.unep.org.
ҳисобланади. “Яшил” қишлоқ хўжалиги жаҳонда камбағаллик даражасини 
пасайтиришда муҳим роль ўйнайди. Қишлоқ хўжалигининг “яшил” 
усулларини қўллаш экологик деградациялашув ва камбағаллик муаммоларини 
биргаликда ҳал этишга ёрдам беради. Ер юзида 2,6 млрд. киши бевосита 
қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ ҳаёт кечиради, уларнинг аксарият қисми 
қишлоқ жойларда кичик фермаларда кунига 1 доллардан кам даромад эвазига 
меҳнат қилади. 
Қишлоқ жойларда камбағалларнинг 70 фоизи яшаш манбаини қишлоқ 
хўжалиги билан боғлашади. Жаҳон банки маълумотларига кўра қишлоқ 
хўжалигининг ЯИМдаги улуши жаҳон бўйича ўртача 3 фоизни ташкил этгани 
ҳолда паст даромадли мамлакатларда бу кўрсаткич 32 фоизга тенг4.  
БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадлари таркибидаги 2-мақсад 
“Очликка барҳам бериш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, истеъмолни 
яхшилаш ва барқарор қишлоқ хўжалигини тарғиб қилиш”дан иборат бўлиб, 
ушбу мақсадга эришишда қишлоқ хўжалиги муҳим аҳамият касб этади. 
Жаҳонда 815 миллиондан ортиқ киши тўйиб овқатланмайди, уларнинг 
аксарият қисми ривожланаётган мамлакатларда истиқомат қилади ва улар 
аҳолининг 12,9 фоизини ташкил этади5. Сўнгги йилларда мамлакатимизда 
озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш бўйича бир қатор чоралар амалга 
оширилиши 
натижасида 
Ўзбекистон 
дунёда 
эгаллаган 
ўрнини 
мустаҳкамлашга эришди ва босқичма-босқич глобал рейтингларда ўз 
мавқеини яхшилаб олди. Ўзбекистон Республикаси 2019 йилда Глобал очлик 
индекси бўйича 119 мамлакат ўртасида 49-ўринни эгаллаб, 10,7 кўрсаткич 
билан “мўътадил” даражага эришди6. 
Жаҳон амалиёти кўрсатишича, қишлоқ хўжалигида органик ишлаб 
чиқаришни жорий этишдаги асосий муаммо аграсонат мажмуасида “яшил 
технологиялар”ни қўллаш бизнес учун манфаатли шароитлар яратиш 
                                                 
4https://www.greengrowthknowledge.org/sites/default/files/downloads/resource/The_Little_Green_Data_Book_201
4_0.pdf 
5 https://www.un.org/sustainabledevelopment/ru/hunger/ 
6 https://www.welthungerhilfe.org/hunger/global-hunger-index/ 
Logotip
ҳисобланади. “Яшил” қишлоқ хўжалиги жаҳонда камбағаллик даражасини пасайтиришда муҳим роль ўйнайди. Қишлоқ хўжалигининг “яшил” усулларини қўллаш экологик деградациялашув ва камбағаллик муаммоларини биргаликда ҳал этишга ёрдам беради. Ер юзида 2,6 млрд. киши бевосита қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ ҳаёт кечиради, уларнинг аксарият қисми қишлоқ жойларда кичик фермаларда кунига 1 доллардан кам даромад эвазига меҳнат қилади. Қишлоқ жойларда камбағалларнинг 70 фоизи яшаш манбаини қишлоқ хўжалиги билан боғлашади. Жаҳон банки маълумотларига кўра қишлоқ хўжалигининг ЯИМдаги улуши жаҳон бўйича ўртача 3 фоизни ташкил этгани ҳолда паст даромадли мамлакатларда бу кўрсаткич 32 фоизга тенг4. БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадлари таркибидаги 2-мақсад “Очликка барҳам бериш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, истеъмолни яхшилаш ва барқарор қишлоқ хўжалигини тарғиб қилиш”дан иборат бўлиб, ушбу мақсадга эришишда қишлоқ хўжалиги муҳим аҳамият касб этади. Жаҳонда 815 миллиондан ортиқ киши тўйиб овқатланмайди, уларнинг аксарият қисми ривожланаётган мамлакатларда истиқомат қилади ва улар аҳолининг 12,9 фоизини ташкил этади5. Сўнгги йилларда мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш бўйича бир қатор чоралар амалга оширилиши натижасида Ўзбекистон дунёда эгаллаган ўрнини мустаҳкамлашга эришди ва босқичма-босқич глобал рейтингларда ўз мавқеини яхшилаб олди. Ўзбекистон Республикаси 2019 йилда Глобал очлик индекси бўйича 119 мамлакат ўртасида 49-ўринни эгаллаб, 10,7 кўрсаткич билан “мўътадил” даражага эришди6. Жаҳон амалиёти кўрсатишича, қишлоқ хўжалигида органик ишлаб чиқаришни жорий этишдаги асосий муаммо аграсонат мажмуасида “яшил технологиялар”ни қўллаш бизнес учун манфаатли шароитлар яратиш 4https://www.greengrowthknowledge.org/sites/default/files/downloads/resource/The_Little_Green_Data_Book_201 4_0.pdf 5 https://www.un.org/sustainabledevelopment/ru/hunger/ 6 https://www.welthungerhilfe.org/hunger/global-hunger-index/
муаммоси ҳисобланади. Ушбу мақсадга эришиш учун давлат, хусусий 
инвесторлар ва истеъмолчилар биргаликда ҳамкорлик қилиши зарур бўлади. 
Органик қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда етакчи мавқе давлатга 
тегишли бўлиши керак. Соҳани ривожлантириш учун мақсадли дастурлар 
доирасида лойиҳаларни имтиёзли кредитлаш ва солиққа тортиш бўйича 
рағбатлантирувчи чора-тадбирлар тизимидан кенг фойдаланиш лозим. 
Қишлоқ хўжалигини “яшиллаштириш” фермерларнинг даромадлилиги 
ва унумдорлигини ошириш, қишлоқ хўжалигидан макроиқтисодий даражада 
фойда олиш, иқлим ўзгаришларига мослашиш ва экотизим хизматларини 
ривожлантириш каби афзалликларга олиб келади. 
Қишлоқ 
хўжалигини 
яшиллаштиришга 
қаратилган 
стратегик 
ислоҳотлар ва инвестициялар соҳада қуйидаги чора-тадбирларни амалга 
ошириш имконини яратади: 
- иқтисодий тизимни диверсификациялаш;  
- 
ҳосилдорликни 
ошириш 
ҳисобига 
камбағаллик 
даражасини 
пасайтириш ва меҳнат унумдорлиги юқори “яшил” ишчи ўринларини яратиш;  
- барқарор озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш;  
- саноатга асосланган қишлоқ хўжалигининг амалдаги усуллари билан 
боғлиқ иқтисодий ва экологик харажатларни сезиларли даражада камайтириш. 
 
2. Органик қишлоқ хўжалиги тушунчаси, ривожланиш кўрсаткичлари 
ва усуллари 
 
Немис олими Ральф Ф. Қишлоқ хўжалигига “... жаҳонда қишлоқ 
хўжалиги таркибининг турличалиги ва ривожлантириш усулларининг 
кўплигига қарамасдан илмий асосда ривожланадиган агросаноатдир”, деб 
таъриф беради7.  
                                                 
7 Ральф Ф. Зеленая революция. Экономический рост без ущерба для экологии. Пер. с немец.  –М.: АНФ, 
2016. С. 204. 
Logotip
муаммоси ҳисобланади. Ушбу мақсадга эришиш учун давлат, хусусий инвесторлар ва истеъмолчилар биргаликда ҳамкорлик қилиши зарур бўлади. Органик қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда етакчи мавқе давлатга тегишли бўлиши керак. Соҳани ривожлантириш учун мақсадли дастурлар доирасида лойиҳаларни имтиёзли кредитлаш ва солиққа тортиш бўйича рағбатлантирувчи чора-тадбирлар тизимидан кенг фойдаланиш лозим. Қишлоқ хўжалигини “яшиллаштириш” фермерларнинг даромадлилиги ва унумдорлигини ошириш, қишлоқ хўжалигидан макроиқтисодий даражада фойда олиш, иқлим ўзгаришларига мослашиш ва экотизим хизматларини ривожлантириш каби афзалликларга олиб келади. Қишлоқ хўжалигини яшиллаштиришга қаратилган стратегик ислоҳотлар ва инвестициялар соҳада қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш имконини яратади: - иқтисодий тизимни диверсификациялаш; - ҳосилдорликни ошириш ҳисобига камбағаллик даражасини пасайтириш ва меҳнат унумдорлиги юқори “яшил” ишчи ўринларини яратиш; - барқарор озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш; - саноатга асосланган қишлоқ хўжалигининг амалдаги усуллари билан боғлиқ иқтисодий ва экологик харажатларни сезиларли даражада камайтириш. 2. Органик қишлоқ хўжалиги тушунчаси, ривожланиш кўрсаткичлари ва усуллари Немис олими Ральф Ф. Қишлоқ хўжалигига “... жаҳонда қишлоқ хўжалиги таркибининг турличалиги ва ривожлантириш усулларининг кўплигига қарамасдан илмий асосда ривожланадиган агросаноатдир”, деб таъриф беради7. 7 Ральф Ф. Зеленая революция. Экономический рост без ущерба для экологии. Пер. с немец. –М.: АНФ, 2016. С. 204.
Органик қишлоқ хўжалиги дейилганда, атроф-муҳитни сақлаб қолиш, 
ривожлантириш ва табиий капитални жамғаришга кўмаклашувчи аграр ишлаб 
чиқаришни бошқаришнинг яхлит тизими назарда тутилади. Ушбу тизим 
аввало, ҳар бир минтақанинг ўзига хос шарт-шароитларини ҳисобга олган 
ҳолда ташқи ресурслардан эмас, балки минтақа учун мослаштирилган 
бошқарув механизмларидан фойдаланишни тақозо этади. Бу эса аграр ишлаб 
чиқаришда экстенсив усуллардан, синтетик материаллардан фойдаланиш 
қарама-қарши 
бўлган 
агрономия, 
биология 
ва 
механик 
усуллардан 
фойдаланишни назарда тутади. Замонавий органик қишлоқ хўжалиги илмий 
ёндашув асосида ривожлантирилади. Ўсимликларни етиштириш жараёни, 
тупроқшунослик, озуқа ем ишлаб чиқариш, чорвачилик ва бошқа соҳаларни 
интенсив “яшил технологиялар”ни қўллаш орқали ривожлантириш тақозо 
этилади.  
Органик қишлоқ хўжалигини юритишнинг тамойиллари 1980 йилда 
Халқаро органик қишлоқ хўжалиги ҳаракати федерацияси томонидан ишлаб 
чиқилган ва қуйидагилардан иборат: саломатлик, экология, адолат ва 
ғамҳўрлик8. 
Органик қишлоқ хўжалиги глобал “яшил иқтисодиёт”нинг муҳим 
йўналиши сифатида дунёнинг 181 мамлакатида ривожлантирилмоқда. 
Органик ишлаб чиқариш учун ажратилаётган ер майдонлари йилдан йилга 
кўпайиб бормоқда. Жумладан, 2008-2018 йилларда 15,0 млн. гектардан 71,5 
млн. гектаргача ёки 4,8 мартага ортди. Ушбу даврда жаҳон органик 
маҳсулотлар бозорининг ҳажми 5,4 мартага ошиб, 2018 йилда 96,7 млрд. 
долларни ташкил этди ва прогнозларга кўра 2020 йилга қадар 200 млрд. 
доллардан ошиб кетиши кутилмоқда. Ушбу жараёнга органик маҳсулотларни 
қайта ишлаш инфратузилмаси ва маркетингнинг ривожланиши катта таъсир 
кўрсатади.  
Органик қишлоқ хўжалиги жаҳон минтақалари бўйлаб нотекис 
ривожланган. Жумладан, 2018 йилда органик қишлоқ хўжалиги учун 
                                                 
8 https://www.ifoam.bio 
Logotip
Органик қишлоқ хўжалиги дейилганда, атроф-муҳитни сақлаб қолиш, ривожлантириш ва табиий капитални жамғаришга кўмаклашувчи аграр ишлаб чиқаришни бошқаришнинг яхлит тизими назарда тутилади. Ушбу тизим аввало, ҳар бир минтақанинг ўзига хос шарт-шароитларини ҳисобга олган ҳолда ташқи ресурслардан эмас, балки минтақа учун мослаштирилган бошқарув механизмларидан фойдаланишни тақозо этади. Бу эса аграр ишлаб чиқаришда экстенсив усуллардан, синтетик материаллардан фойдаланиш қарама-қарши бўлган агрономия, биология ва механик усуллардан фойдаланишни назарда тутади. Замонавий органик қишлоқ хўжалиги илмий ёндашув асосида ривожлантирилади. Ўсимликларни етиштириш жараёни, тупроқшунослик, озуқа ем ишлаб чиқариш, чорвачилик ва бошқа соҳаларни интенсив “яшил технологиялар”ни қўллаш орқали ривожлантириш тақозо этилади. Органик қишлоқ хўжалигини юритишнинг тамойиллари 1980 йилда Халқаро органик қишлоқ хўжалиги ҳаракати федерацияси томонидан ишлаб чиқилган ва қуйидагилардан иборат: саломатлик, экология, адолат ва ғамҳўрлик8. Органик қишлоқ хўжалиги глобал “яшил иқтисодиёт”нинг муҳим йўналиши сифатида дунёнинг 181 мамлакатида ривожлантирилмоқда. Органик ишлаб чиқариш учун ажратилаётган ер майдонлари йилдан йилга кўпайиб бормоқда. Жумладан, 2008-2018 йилларда 15,0 млн. гектардан 71,5 млн. гектаргача ёки 4,8 мартага ортди. Ушбу даврда жаҳон органик маҳсулотлар бозорининг ҳажми 5,4 мартага ошиб, 2018 йилда 96,7 млрд. долларни ташкил этди ва прогнозларга кўра 2020 йилга қадар 200 млрд. доллардан ошиб кетиши кутилмоқда. Ушбу жараёнга органик маҳсулотларни қайта ишлаш инфратузилмаси ва маркетингнинг ривожланиши катта таъсир кўрсатади. Органик қишлоқ хўжалиги жаҳон минтақалари бўйлаб нотекис ривожланган. Жумладан, 2018 йилда органик қишлоқ хўжалиги учун 8 https://www.ifoam.bio
ажратилган жами ер майдонларининг катта қисми Океания (50%) ва Европа 
(22%) минтақасига тўғри келган. Органик қишлоқ хўжалиги учун ажратилган 
ер майдонлари ҳажми 2008-2018 йилларда 4,8 мартага ошганлигига 
қарамасдан уларнинг жами ер майдонларидаги улуши дунё бўйича бор-йўғи 
1,5 фоизни ташкил этмоқда. Шу билан бир вақтда дунёнинг 16 та мамлакатида 
ушбу кўрсаткич 10%дан, Лихтенштейн (38,5%), Самоа (34,5%) ва Автрсалияда 
(34,7%) эса 25%дан юқори. 
Органик маҳсулотларни сотишнинг асосий бозори ривожланган 
мамлакатлар ҳисобланади ва ушбу бозорнинг 90 фоизга яқини АҚШ, 
Европанинг ҳиссасига тўғри келади. Жумладан, 2018 йилда АҚШ органик 
маҳсулотлар бозори ҳажми 40,6 млрд. еврони, Европа бозори ҳажми эса 30 
млрд. евродан кўпроқни ташкил этди. Европа органик маҳсулотлар бозорида 
Германия, Франция, Буюк Британия, Италия, Швейцария, Швеция, Испания 
етакчи мавқега эга. 
Органик маҳсулотларни жон бошига истеъмол қилиш миқдори 
кўрсаткичи бўйича ҳам ривожланган мамлакатлар етакчи мавқега эга. 2018 
йилда ушбу кўрсаткич бўйича мутлақ биринчилик Дания ва Швейцарияга 
тегишли бўлиб, жон бошига органик маҳсулот истеъмол қилиш миқдори 312 
еврони ташкил этди. 
2018 йилда жаҳонда 2,8 миллион органик қишлоқ хўжалиги 
маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар рўйҳатга олинган. Ҳиндистон ҳиссасига 
жами органик маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар сонининг 50%и тўғри 
келмоқда. Кейинги ўринларни Уганда (210 000) ва Эфиопия (204 000) 
эгаллади. 
Ҳиндистон органик маҳсулотларга қўйиладиган талаблар бўйича 
сертификатга эга ишлаб чиқарувчилар сони бўйича дунёда етакчи мамлакат 
ҳисобланади. Ҳиндистонда органик маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун 1,9 
млн. га ер ажратилган ва мамлакат ўз маҳсулотларини 40 дан ортиқ 
мамлакатларга экспорт қилади. Ҳиндистон экспортининг катта қисмини 
Logotip
ажратилган жами ер майдонларининг катта қисми Океания (50%) ва Европа (22%) минтақасига тўғри келган. Органик қишлоқ хўжалиги учун ажратилган ер майдонлари ҳажми 2008-2018 йилларда 4,8 мартага ошганлигига қарамасдан уларнинг жами ер майдонларидаги улуши дунё бўйича бор-йўғи 1,5 фоизни ташкил этмоқда. Шу билан бир вақтда дунёнинг 16 та мамлакатида ушбу кўрсаткич 10%дан, Лихтенштейн (38,5%), Самоа (34,5%) ва Автрсалияда (34,7%) эса 25%дан юқори. Органик маҳсулотларни сотишнинг асосий бозори ривожланган мамлакатлар ҳисобланади ва ушбу бозорнинг 90 фоизга яқини АҚШ, Европанинг ҳиссасига тўғри келади. Жумладан, 2018 йилда АҚШ органик маҳсулотлар бозори ҳажми 40,6 млрд. еврони, Европа бозори ҳажми эса 30 млрд. евродан кўпроқни ташкил этди. Европа органик маҳсулотлар бозорида Германия, Франция, Буюк Британия, Италия, Швейцария, Швеция, Испания етакчи мавқега эга. Органик маҳсулотларни жон бошига истеъмол қилиш миқдори кўрсаткичи бўйича ҳам ривожланган мамлакатлар етакчи мавқега эга. 2018 йилда ушбу кўрсаткич бўйича мутлақ биринчилик Дания ва Швейцарияга тегишли бўлиб, жон бошига органик маҳсулот истеъмол қилиш миқдори 312 еврони ташкил этди. 2018 йилда жаҳонда 2,8 миллион органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар рўйҳатга олинган. Ҳиндистон ҳиссасига жами органик маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар сонининг 50%и тўғри келмоқда. Кейинги ўринларни Уганда (210 000) ва Эфиопия (204 000) эгаллади. Ҳиндистон органик маҳсулотларга қўйиладиган талаблар бўйича сертификатга эга ишлаб чиқарувчилар сони бўйича дунёда етакчи мамлакат ҳисобланади. Ҳиндистонда органик маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун 1,9 млн. га ер ажратилган ва мамлакат ўз маҳсулотларини 40 дан ортиқ мамлакатларга экспорт қилади. Ҳиндистон экспортининг катта қисмини
органик маҳсулотлар технологияси асосида ишлаб чиқилган кокос ёғи, 
зираворлар, ўтлар ва анъанавий ҳинд чойлари ташкил этади. 
БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик ташкилоти маълумотларига 
кўра 2050 йилга қадар жаҳон озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш 
ҳажми аҳоли эҳтиёжларига мос равишда 70 фоизга ортади. Ҳозирда ушбу 
мақсадга 
қандай 
усуллар 
ёрдамида 
эришиш 
мумкинлиги 
борасида 
тортишувлар давом этмоқда ва ушбу мақсадга эришиш йўлларидан бири 
қишлоқ хўжалигини “яшил иқтисодиёт” усуллари ёрдамида ривожлантириш 
ҳисобланади. Агросаноатнинг кўп энергия талаб этиши, ер ости сувларини 
ифлослантириши, тупроқ таркибининг бузилишига олиб келиши, эрозияни 
кучайтириши, ҳайвонларни ишлаб чиқариш машиналарига айлантириши, био 
хилма-хилликни 
қисқартириши, 
табиий 
ландшафтларни 
чўлларга 
айлантириши билан боғлиқ салбий оқибатлари қишлоқ хўжалигида яшил 
технологияларни қўллаш жараёнини жадаллаштиришни тақозо этади. 
 
3. Органик қишлоқ хўжалигини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш 
йўналишлари 
 
Жаҳон амалиётида органик қишлоқ хўжалигини давлат томонидан 
қўллаб-қувватлашнинг турли усуллари мавжуд. Ривожланган мамлакатларда 
аҳоли турмуш даражасининг ортиши озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган 
талабнинг ўзгаришига олиб келмоқда. Ушбу талабларни инсон соғлиғи билан 
боғлиқ 
рискларни 
пасайтириш, 
маҳсулотларнинг 
миқдор 
ва 
сифат 
кўрсаткичларига қўйилаётган мезонларнинг такомиллашиб бораётганлиги 
билан изоҳлаш мумкин. Истеъмолчилар томонидан экологик тоза маҳсулот 
ёки органик озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талаб ўсиб бормоқда. 
Ривожланган мамлакатларда агросаноат маҳсулотларини экологик 
талаблар асосида ишлаб чиқариш бундан 30 йил олдин бошланган бўлиб, бу 
турдаги маҳсулотларнинг асосий бозорлари АҚШ, Канада, ЕИ мамлакатлари 
Logotip
органик маҳсулотлар технологияси асосида ишлаб чиқилган кокос ёғи, зираворлар, ўтлар ва анъанавий ҳинд чойлари ташкил этади. БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик ташкилоти маълумотларига кўра 2050 йилга қадар жаҳон озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми аҳоли эҳтиёжларига мос равишда 70 фоизга ортади. Ҳозирда ушбу мақсадга қандай усуллар ёрдамида эришиш мумкинлиги борасида тортишувлар давом этмоқда ва ушбу мақсадга эришиш йўлларидан бири қишлоқ хўжалигини “яшил иқтисодиёт” усуллари ёрдамида ривожлантириш ҳисобланади. Агросаноатнинг кўп энергия талаб этиши, ер ости сувларини ифлослантириши, тупроқ таркибининг бузилишига олиб келиши, эрозияни кучайтириши, ҳайвонларни ишлаб чиқариш машиналарига айлантириши, био хилма-хилликни қисқартириши, табиий ландшафтларни чўлларга айлантириши билан боғлиқ салбий оқибатлари қишлоқ хўжалигида яшил технологияларни қўллаш жараёнини жадаллаштиришни тақозо этади. 3. Органик қишлоқ хўжалигини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш йўналишлари Жаҳон амалиётида органик қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг турли усуллари мавжуд. Ривожланган мамлакатларда аҳоли турмуш даражасининг ортиши озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабнинг ўзгаришига олиб келмоқда. Ушбу талабларни инсон соғлиғи билан боғлиқ рискларни пасайтириш, маҳсулотларнинг миқдор ва сифат кўрсаткичларига қўйилаётган мезонларнинг такомиллашиб бораётганлиги билан изоҳлаш мумкин. Истеъмолчилар томонидан экологик тоза маҳсулот ёки органик озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талаб ўсиб бормоқда. Ривожланган мамлакатларда агросаноат маҳсулотларини экологик талаблар асосида ишлаб чиқариш бундан 30 йил олдин бошланган бўлиб, бу турдаги маҳсулотларнинг асосий бозорлари АҚШ, Канада, ЕИ мамлакатлари
( Германия, Буюк Британия, Франция, Италия), Осиё минтақаси мамлакатлари 
(Япония) ҳисобланишади. 
Ривожланган мамлакатлар агросаноат мажмуасининг ривожланишида 
ушбу соҳани давлат томонидан турли усуллар ёрдамида қўллаб-қувватлаш 
муҳим ўрин тутади. Анъанавий тарзда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини 
экспорт қилувчи АҚШ, ЕИ мамлакатлари жаҳон бозоридаги етакчи 
мавқеларини сақлаб қолиш ва экологик хавфсиз ишлаб чиқаришни таъминлаш 
учун 
миллий 
қишлоқ 
хўжалиги 
ишлаб 
чиқарувчиларини 
экспорт 
субсидиялари ажратиш орқали ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга ҳаракат 
қилишади. Технологик жиҳатдан ривожланган Япония, Норвегия, Австрия 
каби озиқ-овқат маҳсулотларининг сезиларли қисмини импорт қилувчи 
мамлакатлар экспортерларга боғлиқликни пасайтириш мақсадида миллий 
ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашади.   
Органик қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва давлат томонидан 
қўллаб-қувватлашда сертификатлаш тизимини жорий этиш муҳим аҳамиятга 
эга. Ишлаб чиқарувчилар сертификатлар ёрдамида ўз хўжаликларида органик 
маҳсулотлар 
ишлаб 
чиқараётганликларини 
исботлай 
олишади. 
Сертификатлашдан мақсад органик маҳсулотлар ишлаб чиқарувчиларнинг 
тижорат фаолиятини ривожлантириш, сифатни кафолатлаш, қалбаки 
маҳсулотлардан огоҳлантириш ҳисобланади. ХХ асрнинг 70-йилларидан 
бошлаб илк бор Европа ва Америкада хусусий ассоциациялар органик 
маҳсулотларни ўз стандартлари доирасида сертификатлашни бошлашган. 
1980 йилларда органик қишлоқ хўжалигини юритиш бўйича давлат 
тавсияномалари, 1990 йиллардан эса ушбу соҳага давлат стандартларини 
жорий этиш бошланди. 
Деҳқончилик, чорвачилик ва маҳсулот ишлаб чиқариш билан 
шуғулланаётган фермер хўжалиги фаолияти органик сертификат олиш учун 
қуйидаги тамойилларга мос келиши зарур: 
Logotip
( Германия, Буюк Британия, Франция, Италия), Осиё минтақаси мамлакатлари (Япония) ҳисобланишади. Ривожланган мамлакатлар агросаноат мажмуасининг ривожланишида ушбу соҳани давлат томонидан турли усуллар ёрдамида қўллаб-қувватлаш муҳим ўрин тутади. Анъанавий тарзда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини экспорт қилувчи АҚШ, ЕИ мамлакатлари жаҳон бозоридаги етакчи мавқеларини сақлаб қолиш ва экологик хавфсиз ишлаб чиқаришни таъминлаш учун миллий қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини экспорт субсидиялари ажратиш орқали ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилишади. Технологик жиҳатдан ривожланган Япония, Норвегия, Австрия каби озиқ-овқат маҳсулотларининг сезиларли қисмини импорт қилувчи мамлакатлар экспортерларга боғлиқликни пасайтириш мақсадида миллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашади. Органик қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва давлат томонидан қўллаб-қувватлашда сертификатлаш тизимини жорий этиш муҳим аҳамиятга эга. Ишлаб чиқарувчилар сертификатлар ёрдамида ўз хўжаликларида органик маҳсулотлар ишлаб чиқараётганликларини исботлай олишади. Сертификатлашдан мақсад органик маҳсулотлар ишлаб чиқарувчиларнинг тижорат фаолиятини ривожлантириш, сифатни кафолатлаш, қалбаки маҳсулотлардан огоҳлантириш ҳисобланади. ХХ асрнинг 70-йилларидан бошлаб илк бор Европа ва Америкада хусусий ассоциациялар органик маҳсулотларни ўз стандартлари доирасида сертификатлашни бошлашган. 1980 йилларда органик қишлоқ хўжалигини юритиш бўйича давлат тавсияномалари, 1990 йиллардан эса ушбу соҳага давлат стандартларини жорий этиш бошланди. Деҳқончилик, чорвачилик ва маҳсулот ишлаб чиқариш билан шуғулланаётган фермер хўжалиги фаолияти органик сертификат олиш учун қуйидаги тамойилларга мос келиши зарур: