ИЖОД ВА ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ БИЛИШ ФАОЛИЯТИНИНГ
МАҲСУЛИ
3.1.Илмий ижоднинг эвристик характери олимлар талқинида
3.2. Илмий ижоднинг ўзига хос хусусиятлари.
3.3. Илмий-ижодий фаолиятнинг амал қилиш хусусиятлари
3.1.Илмий ижоднинг эвристик характери олимлар талқинида.
Ижоднинг махсус шакли бўлган илмий тадқиқот масаласи ўзига хос
методологик характерга эга. Унинг асосий вазифаси субъектнинг борлиқни,
ҳодисаларни билишида намоён бўлади. Шу нуқтаи назардан, илмий ижод
фанда эвристик характерга эга. Дарҳақиқат, илмий-тадқиқот фаолияти
деганда субъектнинг объектга фаол, изчил таъсири тушунилади. Бу таъсир
жараёнида инсон ўзини қуршаб турган муҳитни ўзгартиради, шу пайтгача ё
кўрилмаган, англанилмаган, ўрганилмаган, ғаройиб ва жозибали янгиликни
яратади ёки кашф этади. Айни шу маънода фаолият деганда кишилик
жамияти мавжудлигининг зарурий шарти бўлиб, дунёни ўзининг мақсадига
кўра ўзгартиришга қаратилган инсон хатти-ҳаракати тушунилади. Илмий-
ижодий фаолият – бу инсоннинг ўзи ва атрофидаги ўзгаришларни англаб
етишга доимий равишда тайёр туриш, янгича тафаккур қилиш асосида ўз
қобиғидан чиқа олишидир. Янги нарсаларни ихтиро этишга бўлган интилиш
олимнинг назарий ҳузур-ҳаловатини намоён этади.
В.А.Энгельгардт фикрича, “Ижод... – санъатнинг моҳияти. У худди шу
даражада фаннинг ҳам моҳиятидир. Ҳар икки ҳолатда инсоннинг яратиш,
яъни ўзлигини намоён қилиш қобилияти муҳим. Илмий кашфиёт, худди
санъат каби, ижодкорнинг муайян хусусиятларини ўзида сақлаб қолади ва
кейинги ҳаёти давомида бутун инсоният бойлигига айланади”1. Бундан шу
нарса келиб чиқадики, илмий кашфиёт ҳам инсон ижодининг маҳсули
сифатида инсон қанчалик нозик, қанчалик асосли, қанчалик гўзал бўлса,
шунга қараб ўзгариб боради. Бироқ илмий ижод билан бадиий ижод бир-
биридан фарқ қилувчи хусусиятга эга. Масалан, бадиий ижод инсоннинг
ҳаётий тажрибасини тасвирласа, илмий ижодда табиатни билиш ва уни
ўзгартириш тажрибаси объективлик тамойили асосида умумлашади. Буни
биз Ф.Бэкон ижодида кузатишимиз мумкин. Дарҳақиқат, илмий ижоддаги
бундай ўзгариш кетма-кетлик хусусиятига эга. Шунинг учун ҳам
Н.А.Шермуҳамедова “…фандаги узлуклилик ижодий жараён ва олдингидан
мутлақо фарқ қилувчи янги билимнинг пайдо бўлишида намоён бўлади”2, -
деб ёзади.
Л.А.Гревцова “Ижодий жараён барча ботиний кучлар олий даражада
жамланган лаҳзада вужудга келадиган ногаҳоний «башорат» тарзида
тушунилади. Шунинг учун ҳам Платон ижоднинг асл манбаини билимда
эмас, илҳомда деб ҳисоблайди. Худо инсонни яратиб, унинг ўзига ўхшашини
истаса, инсон ҳам ўз ижоди маҳсулининг ўзига ўхшаш бўлишини хоҳлайди”3.
Дарҳақиқат, фан тарихида ижод муаммоси ўзининг антик хусусияти билан
алоҳида ажралиб турган. Бу даврда ижод икки шаклда намоён бўлади. Бунда
биринчидан, ижодга илоҳийлик, яъни космоснинг туғилиши(яратилиши)
сифатида баҳо берилган бўлса, иккинчидан унга инсон меҳнат фаолияти
натижаси, деб қараш шаклланган.
Платон илоҳий ижод асосида “Демиург” дунёни ақл ва тафаккурга
монанд равишда яратганлигини кўрсатиб ўтади. Унинг фикрича, “демиург”
моддий нарсаларнинг ижодкори. Биз уни ҳиссиёт орқали эмас, балки ақл
орқали билишимиз мумкин, деб таъкидласа-да, ижодий жараённи Платон
идеалистик маънода тушунади, чунки у бадиий илҳомни билиш жараёнига
1 Энгельгардт В.А. Познание явлений жизни. (Сер. Наука, мировоззрение, жизнь) - М.: Наука, 1985. – 276 с.
2 Shermuxamedova N.A. Falsafa va fan metodologiyasi. – Toshkent: Aloqachi, 2008. – B. 11.
3 Қаранг: Гревцова Л.А. Междусубъектная природа творчества в науке, философии и религии : Дис. ... канд.
филос. наук. Барнаул, 2005 - 166 с.
қарама-қарши қўяди. Шунинг учун ҳам Платон “Мусаввирнинг илҳоми
ақлдан йироқ, ақлга қаршидир”4, деб ёзади. Ижодий жараённи Платон
“руҳланиш” ва “илоҳий куч” атамалари орқали асослашга интилади. Платон
фикрича, “Шоир санъати ва билими билан ижод қилмай, балки илоҳий
қувватдан ижод қилади”5. Шундай қилиб, файласуф шоирона ижодни мистик
назария орқали ривожлантиради. Бу назарияга биноан мусаввир бехосдан
(беихтиёр) телбага ўхшаб ижод қилади. Бу ижодий акт ўз-ўзича ақлдан йироқ
характерга эга. Мусаввир ва шоир ўзлари нима қилаётганларини билмай
ижод
қиладилар.
Шунинг
учун
ҳам
мутафаккир
“Ҳақиқий
ижод
илоҳийликсиз бўлмайди”6 деган хулосага келади.
Аристотель эса “Инсон дунёнинг энг яхши ижодидир”7, деган ғояни
илгари суради. Шунингдек, у ўзининг “Поэтика” асарида бадиий ижоднинг
меъёрий қонунларини фалсафий жиҳатдан таҳлил қилади. Аристотель
санъатнинг борлиқдаги имкониятини фаол, ижодий юксак бадиий маҳорат
билан ифодалашда кўради. Унинг фикрича, “Санъатнинг вазифаси воқеликни
механистик тарзда қайта тикламай, балки уни ижодий акс эттиришдан
иборат”8.
Аристотелнинг фикрича, ижодий жараён инсоннинг субъектив
фаолияти билан бевосита боғлиқдир. Шу маънода, ижодий жараённи ақл
ёрдамида ҳам билиш, англаш мумкиндир. Бундай муносабат Абу Наср
Форобий қарашларида ҳам учрайди. Аллома фикрича, “Инсон моҳияти ақлда
намоён бўлади”9. Бизнинг назаримизда, фалсафада ақл ғоясининг пайдо
бўлиши – инсоният тафаккур тарихидаги энг муҳим ҳодисадир. Дарҳақиқат,
борлиқ ва йўқликни, ҳақиқат ва фикр дунёсини бир-биридан ажратиш ақлий
тажрибани назорат қилиш имкониятини беради. У шунингдек, воқеликдан
4 Платон. Диалоги: сборник / Платон; Пер. с древнегреч. Сост., ред. и авт. вступ. ст. А.Ф.Лосев; Авт. примеч.
А.А.Тахо-Годи. - Москва : Мысль, 1998. - 607 с.
5 Платон. Избранные диалоги. М.: Художественная литература, 1965. С. 161.
6 Платон. Собр. соч. в 4 т. М. Мысль, 1994. Т. 3. С. 432.
7 Қаранг: Платон. Диалоги: сборник / Платон; Пер. с древнегреч. ; Сост., ред. и авт. вступ. ст. А.Ф.Лосев;
Авт. примеч. А.А.Тахо-Годи. - Москва : Мысль, 1998. - 607 с.
8 Аристотель. Сочинения: В 4 т. Т. 4. - М.: Мысль, 1983. С. 376-644.
9 Форобий Абу Наср Фозил одамлар шаҳри. - Тошкент: Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти,
1993.-105 б.
ижодий хаёлни ажратишга, яширин нарсаларни муҳокамага олиб чиқишга
имкон беради.
Антик даврда ижодга ҳақиқий билим, мангу ва ўзгармас борлиқ
маҳсули деб қаралган. Ўрта асрларда ижод ўзгача талқин қилинган.
Бинобарин, биз унда икки тенденция кесишиб ўтганлигига гувоҳ бўламиз.
Булардан биринчиси, теистик, қадимги яҳудий динидан келиб чиқувчи
ёндашув бўлса, иккинчиси, пантеистик-антик фалсафа ғояларидан келиб
чиқувчи ёндашувдир. Бу даврда биринчидан, Худони субъект сифатида
тушуниш билан боғлиқ, яъни дунёни мангу намуна бўйича эмас, мутлақо
эркин тарзда яратиш уни ижодий фаолиятга дахлдор деб қаралган.
Жумладан, Августин “Агар Худо, “ўз нарсаси”дан ўзининг ижодкорлик
кучини олиб қўйса, у нарса илгари мавжуд бўлмагандек, яратилмай
қолади”10, – деб ёзади.
Уйғониш даврида илмий ижод бадиий ижоддек таъриф ва тасниф этилган.
Айнан Уйғониш даврида ижоднинг индивидуал характерига алоҳида эътибор
қаратилган, ижодий жараёнда қобилиятнинг ўрни ва унинг намоён бўлиши
устувор аҳамият касб қилган. Натижада ижоднинг талқинида ислоҳотчилик
(реформацион) ёндашуви шаклланган. Янги даврда ижоднинг оламни эстетик
идрок қилиш даражаси эмас, фаолият билан боғлиқ жиҳатлари намоён
бўлган.
Марказий Осиё мутафаккири Абу Наср Форобий кучга эга бўлмаган
ўнинчи ақл ўз навбатида ягона ақл ва ягона руҳни ижод қилишини таъкидлаб
ўтади. Мутафаккир ҳар илм ва айтилган гап, содир бўлган нарса ва ёғду
фариштадандир, деб билади. Шунинг учун инсоний ақл куч-қувват жиҳатдан
ўзида фаришта табиатига эгадир. Икки томонлама вазият, яъни амалий ва
назарий ақл воситасида икки хил “сурат”га эга бўлган инсоний ақл “ердаги
фаришталар”, деб аталади. Руҳлар тақдирининг сири бундан бошқа нарса
эмас. Назарий ақл тўрт тарафлама ҳолат воситасида фаришта ақли билан ёки
фаол ақл билан қўшиладики, уни муқаддас ақл, деб атайдилар. Муқаддас ақл
10 Блаженный Августин. О граде Божием. Харвест, АСТ, 2000. - 1296 с.
ўзининг энг олий босқичида ўша мумтоз пайғамбарлик ақлидир11.
Дарҳақиқат, Форобийнинг бу фикрида ижод манбаи ақл эканлигига
ишорадир. Чунки Оллоҳ фақат инсонга ато этган ақлдан ижодий фойдаланиш
бир томондан шахсни маънавий-руҳий камолотга ундаса, иккинчи томондан
унинг ижоди натижалари жамият ривожига ҳам таъсир қилади.
Ибн Арабий таъкидлашича, оқилона билим инсон танасини бошқарувчи
бўлиб,
у
онгли
мавжудотнинг
дунё
ҳақидаги
муқаррар
билимини
шакллантиришда муҳим унсур ҳисобланади12. Ўз даврида аллома инсоннинг
ижодий фаолиятидаги мукаммаллик “бошланғич нуқта”дан тортиб “пировард
нуқта”гача бўлган билимларни англаш эканлигини асослашга ҳаракат қилган.
Ал-Хоразмий ижодий фаолиятнинг объектив асослари ҳақида тўхталиб,
унинг муҳим рационал манбаи сифатида математик тушунчаларни келтириб
ўтади. Шунинг учун ҳам аллома математик тушунчани ақлнинг ихтиёрий
ижоди эмас, балки объектив оламнинг маълум томонларини, ашёлар
ўртасидаги муносабатларнинг инъикоси, деб талқин этади13.
Ал-Хоразмий ижоднинг метафизик томонларини ҳам таҳлил қилади.
Унинг фикрича, айнан ижод инсонни борлиқнинг бошқа режимига туширади.
Бу айниқса, инсон севса, мақсадини аниқ билса, эътиқодга кучли муҳтожлик
сезса ва эътиқод қилишни бошласагина амалга ошади. Бизнинг назаримизда,
айнан мана шу жараён инсон борлиғининг ижодкорлик руҳини белгилайди.
Ижод қилиш орқали биз ўзлигимизни англаймиз, ҳақиқий эркинликни ҳис
қиламиз. Лекин бундай ҳолат камдан-кам учрайди. Чунки ижод айни шу
мураккаблиги ва такрорланмаслиги билан алоҳида ажралиб туради.
Ибн Сино “Рисолайе Ҳай ибн Яқзон” (“Яқзон ўғли Ҳай, яъни Тирик
ўғли Ҳаёт ҳақида рисола”)да инсоннинг ижодий имкониятлари қуйидагича
изоҳланади: Инсон ўзининг билиш ва ижодий қобилиятини тўла ишга солиб,
атрофидаги ҳис-туйғу уйғотувчи дунёни мустақил равишда тажриба
11 Қаранг: Форобий Абу Наср Фозил одамлар шаҳри. - Тошкент: Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси,
1993.
12 Ибн Араби. Мекканские откровения. – М.: Бейрут, 1989. – 105 с.
13 Қаранг: Ал-Хоразми Муҳаммад ибн Муса. Математические трактаты. – Тошкент: Фан, 1983. – 225с.
воситасида била олади14. Ўзининг бу фикри билан Ибн Сино ижодни
инсоннинг борлиқни англаш, ўзгартириш, такомиллаштириш, ўзидаги
интеллектуал куч эканлигини исботлашга ҳаракат қилган.
Ибн Рушд эса, Арастунинг ижоднинг мантиқий асослари ҳақидаги
фикрини шарҳлаш билан бир қаторда ижод жараёни худо эманацияси
туфайли юзага келиши ва унинг асосида материал ва шаклнинг бирлиги
алоҳида ўрин эгаллашини асослашга ҳаракат қилади15.
Янги даврда ижодга нисбатан икки нуқтаи назар шаклланади:
пантеистик ва интуитив. Пантеистик анъанага асосан ижод бу илоҳиёт ёки
борлиқ тажаллиси бўлиб, унинг нурлари инсон қалби ва руҳиятига сингиб
кетгандир. Ижод–индивидуал ва объектив асосларга эга бўлган интуитив
фаолият маҳсули, деган фикр интуитив ёндашувнинг ифодасидир.
Немис мумтоз илмида ижод масаласи ўзгача маъно-мазмун касб этган.
Жумладан, Фихте инсон ижод жараёнида икки хил воқеликнинг, бир
томондан, ўз-ўзини маънавий яратадиган ва иккинчи томондан, онгнинг
ижодий фаолияти жараёнида вужудга келадиган воқеликнинг моҳиятини
билиш мумкинлигини қайд этади. Айни шу маънода, Фихте “Фан инсонни
озодлик ва ижодий эркинликка ундайди”16, - деб ёзади. Шунингдек, бу
жараёнда “дунёвий руҳ”нинг ижодий активлиги белгиловчи роль ўйнашини
алоҳида таъкидлаб ўтади.
Гегель
онгни
мутлоқлаштирганлиги
сабабли,
муқаррар
равишда
тушунчани ҳам илоҳийлаштиради. Гегель таълимотига кўра, “Ҳар қандай
ҳаётнинг ибтидоси”, “ўз ичига барча мазмунни тўлалигича жойлаган, чексиз,
ижодий шаклдир”17. Онгнинг фаоллик жиҳати ва кишиларнинг барча
ўйлаган, мақсадга мувофиқ амалий фаолияти дунёни ўзгартиришга қодир
14 Қаранг: Абу Али Ибн Сина Избранное В 2-х томах . Восточная философия (ал-Хикма ал - машрикийа)
Руководство по философии ( Китаб ал - хидая) Трактат об определениях (ар-Рисала фи-л-худуд ) Трактат об
этике ( ар-Рисала фи-л-ахлак ) . Душанбе – Ашгабат.: Культурный центр Посольства ИРИ в Туркменистане -
2003.,185.с. С-17.
15 Қаранг: Ренан Э. Аверроэс и аверроизм: Исторический очерк. Пер. с фр. Изд.2 Книжный дом
`ЛИБРОКОМ` 2010. – 248 с.
16 Фихте И.Г. Наставления к блаженной жизни. О сущности ученого и ее явлениях в области свободы.
Философия масонства, письма к Констану. - М.: Канон, 1997. - 400 с.
17 Гегель Г.В.Ф. Лекции по истории философии. Книги 1- 3 (Изд-е второе, стереотипное) серия: Слово о
сущем. – СПб.: Наука СПб, 2006. - 347с.
бўлса ҳам, Гегель томонидан ижод қилиш, “мутлоқ ғоя”нинг ўз–ўзини
билиши сифатида идеалистик талқин қилинади. Бироқ мутафаккир
инсоннинг эркинликка, адолатга, меҳр-муҳаббатга, гўзалликка, камолотга
интилиши, қобилиятларини намоён этишга, ижод этишга уриниши унинг
маънавий эҳтиёжидан келиб чиқишини инкор этмайди. Гегель ижодий
фаолият субъекти сифатида шахсни тан олади. Унинг фикрича, “Ижод
мушоҳада қилиш қобилияти, тасаввурнинг самарали ва рефлектив фаолияти
бўлса амалга ошади”18. Шунингдек, Гегель ижодни ўз-ўзини ривожлантириш
жараёни сифатида кўриб чиқади. Ўз навбатида ижодий фаолият негизида
қарама-қаршилик ётишини исботлашга ҳаракат қилади. Гегелдан фарқли
равишда А.Бергсон ижодий фаолиятни интуитив, ҳиссий жиҳатдан келиб
чиққан ҳолда изоҳлаб, “Табиат эволюцияси доимо янгиликнинг туғилишидан
иборат, яъни ижод бирдан пайдо бўладиган ва олдиндан айтиб бўлмайдиган
жараёндир”19 деган хулосага келади.
Инсон онгида фақатгина тафаккурнинг натижаси – интуитив даражада
адекватлик сифатида англанган, топилган ечим намоён бўлади, жараённинг
бориши эса кадр ортида қолади. Шунинг учун, илмий кашфиётлар дафъатан
ва кутилмаган вазиятларда (инсайт ҳолатида) содир бўлади: ваннада
(Архимед),
олма
дарахти
тагида
(Ньютон),
киракаш
извошнинг
зинапоячасида (Пуанкаре), тушда (Менделеев ва Кукул) ва ҳ.к.
Шеллинг фикрича, ижодга сирлилик хос: “Ёзувчилар, шоирлар,
мусаввирлар ижод жараёни қандай рўй беришини тушунтириб бера
олишмайди ва бу билан фахрланишади ҳам. Худди ўша мутлоқ ақл –
Худонинг хоҳиши ва руҳи ёрдамида ижод жараёни онг назоратидан
қутулади. Натижада «илҳом париси» деб аталадиган сирли, онгсиз ижодий
куч руҳ учун бадиий яратувчилик вазифасини бажаришга киришади”20.
Демак, “Ақл ижодкор куч эмас, у асосан уйғунлаштирувчи, назорат қилувчи
кучдир. Ҳаттоки энг соф мантиқий соҳада ҳам айнан инсайт биринчи бўлиб
18 Гегель Г.В.Ф. Феноменология духа. Пер.с нем. Г.Г. Шпета, Коммент. Ю.Р. Селиванова. - М.:
Академический Проект, 2008. - 67 с.
19 Бергсон А. Творческая эволюция. - М., 1998.
20 Гегель Георг Вильгельм Фридрих. Эстетика. В 4 томах. Том 3. - М.: Искусство 1971. - 624 с.
янги билимни кашф этади”21. Айни шу маънода, Б.Паскал, А.Пуанкаре,
Ж.Адамар, Д.Менделеев, В.Вернадский, А.Бехтерев, А.Эйнштейн, В.
Гейзенберг, Б.Рассел ва бошқа олимлар илмий ижод, кашфиёт мантиқий
тафаккур жараёнида эмас, балки айнан мантиқий тафаккур иштирок этмаган,
яъни “инсайт” ҳолатида содир бўлиши ўз бошларидан кечирган далил
эканини тан олганлар22.
Ницше “Ижод бу касбий маънода эмас, балки ҳаётий маънода одам –
ўзининг ҳаётини ўйлаб олиб борадиган, ўз ишига гўзаллик ва маҳорат
беришга интилган, ҳайвоний эҳтиёж ва ҳайвоний эгоизмдан юқори бўлишга
интилиш жараёнидир”23 деб ёзади. Шунинг учун ҳам мутафаккир, бошқа
одамларда ҳайвон ва одамий ҳолат ўртасидаги чегара жуда нисбий аҳамиятга
эгалигини алоҳида таъкидлайди. Демак, ижод бу “яратиш”, “уйғониш”,
“ҳушига келиш” ва шу ҳолатда, қанча узоқ бўлса шунча яқин қолиш
демакдир. Афсуски, ҳозирда кўпгина инсонлар ўз вақтининг кўп қисмини
деярли рефлектор равишда автоматик режимда ўтказади, яъни ишга боради,
ҳаётини яхшилайди, ўз ҳаётини фикрлашнинг шаклланган стереотипларига
бўйсундириб ўтказади. Айни дамда у баъзан ўзининг ижодий қобилиятини
англамайди ҳам. Айнан шунинг учун ҳам бундай инсонларда эртами кечми
ҳаётининг абсурд чизгилари пайдо бўлишига олиб келадиган даражадаги
зерикиш, ҳаётнинг маъносизлиги ҳақида тасаввурлар шаклланади, балки
ҳаётга муҳаббати ортади.
М.Абдуллаева, Г.Покачаловларнинг эътироф этишича, фандаги ижод
ўзининг мазмуни ва мундарижасига кўра, санъат ва ҳ.к. соҳалардаги ижоддан
фарқланади. Бироқ улар ўзаро умумий жиҳатларга ҳам эга. Бу эса улардаги
“психологик жараённинг бир хил” эканида кўринади. Ҳар иккала ижод
шаклини меҳнатдан завқ олиш (Платон нуқтаи назаридаги “экстаз”) ва
илҳомланиш фарқлаб туради24.
21 Қаҳҳорова Ш.Б. Глобал маънавият – глобаллашувнинг ғоявий асоси. - Тошкент: Тафаккур, 2009. – 362 б.
22 Ўша манба: - 400 б.
23 Ницше Ф. Несвоевременные размышления. – М.: Азбука-классика, 2009. – 210 с.
24 Абдуллаева М., Покачалов Г. Философские проблемы методологии науки: Отдел Институт Философии и
права им. И.М.Муминова АН Руз.. – Т.: 2006. – 5 с.
3.2.Илмий ижоднинг ўзига хос хусусиятлари.
Янги нарсанинг пайдо бўлиши ижодий яратилиш натижасида юзага
келадиган жараёндир. Ижод, хусусан, унинг энг юқори шакли бўлган илмий
ижоднинг муҳим шарти – олимнинг ўз-ўзини англашида ёрқин намоён бўлади.
Дарҳақиқат, инсон – ҳар қандай ижодий ҳаракатнинг асосий манбаси ва
маъноси ҳисобланади, яъни инсон шундай ижод орқалигина жамиятнинг
ҳақиқий бойлигини ошириши, ўзини ақллироқ, меҳрибонроқ, руҳини эса
баландроққа кўтариши мумкин. Шу маънода, ижод бу алоҳида фаолият
бўлибгина қолмай –ижодкор олимнинг яшаш усули ҳамдир.
Ижод жараёнига эътибор берсак, илмий ижод ва илмий-ижодий
фаолият детерминациясига дуч келамиз. Лекин бу уларнинг мазмунини
айнийлаштириш учун асос бўлолмайди. Шу нуқтаи назардан, илмий ижод
кенг маънода ижодкорнинг табиий, ижтимоий ва маънавий оламини, унинг
мақсад ва вазифаларига, эҳтиёжлари, истаклари ва имкониятларига мувофиқ
равишда ҳаракат қилиши билан ифодаланади. Айни шу маънода, илмий ижод
деганда, биз фақат кашфиёт ёки ихтиро қилиш билан эмас, балки маълум бир
тадқиқот доирасида илмий фаолият олиб бориш орқали кўзланган мақсадга
эришишни тушунамиз.
Илмий-ижодий фаолиятда олимнинг шахсий фазилатлари билан бир
қаторда илмий салоҳияти ҳам муҳим аҳамият касб этади. Дарҳақиқат,
илмий ижод асосида инсон янги илмий йўналишлар ва янги фанларни
вужудга келтирибгина қолмасдан, балки янги илмий билимнинг ноанъанавий
соҳаларига асос солади. Айни шу маънода, Е.Я.Басин фикрича, “Илмий ижод
шахснинг муҳим белгиси – рационал кўриш ва фаолиятининг намоён бўлиш
шаклидир. Бу шунчаки ҳиссий қабул қилиш ёки интеллектуал фаолият эмас,
балки дунёни шундай кўришки, унда ҳиссиётлар, ақл, туйғулар узвий
жиҳатдан уйғунлашган тарзда акс этади”25. В.А.Коваленко эса “Илмий ижод
25 Басин Е.Я. Творчество и эмпатия. // 1987, 2, 54-66.
инсон руҳий фаолиятининг онгсизлик хосса ва сифатларини намоён
бўлишидир”26, деб ҳисоблайди. Бу масалага С.И.Бугрова янада чуқурроқ
ёндашади. Унинг фикрича, “Илмий ижод инсоннинг бевосита ҳаётий
фаолияти билан боғлиқ бўлиб, унга кўпроқ объективлик ҳамда тизимлилик
хосдир”27. Айни шу маънода, биз илмий ижодни дунёни бутун инсоний
борлиқ билан забт этиш, унга нисбатан ўзгача очиқлик ва холислик нуқтаи
назаридан қараш, деб тушунтиришимиз мумкин.
Бинобарин, ҳар бир маънавий ҳодисада бўлганидек, фанда ҳам унинг
асосини ташкил этадиган, тамал тоши вазифасини ўтайдиган тамойиллар
мавжуд бўлади. Улардан биринчиси - фаннинг янгиликлар системасини
шакллантирувчи
ғоя
(оригиналлик)
бўлса,
иккинчиси
ижодийлик
тамойилидир. Шунинг учун ҳам қачонки, бу тамойиллар ўзаро уйғунликка
эга бўлса, илмий-ижодий фаолиятда муайян ютуқлар қўлга киритилади.
Чунки фандаги ҳар бир ғоя (асиллик бўлса) инсоннинг ижод маҳсули, ижод
қилиши – кашф этиш, шу кунгача мавжуд бўлмаган нарсани яратиши
сифатида намоён бўлади. Бундай янгилик муайян илмий ғоянинг шакл,
мазмун, услуб, парадигмал жиҳатлари билан ўзидан аввалги ғояларни
такрорламаслигини, ўша ғоялар билан ёнма-ён қўйганда, улардан ижобий
ўзига хослиги туфайли ажралиб туришини тақозо этади. Масалан, Т.Куннинг
парадигмалар назариясида айни шу воқеликка алоҳида эътибор қаратилган. У
Птоломейнинг геоцентрик назарияси, Аристотел динамикаси ва Ньютоннинг
механика қонунларини асос сифатида келтириб ўтади.
Ҳақиқатан, илмий ижод жараёни субъект томонидан атроф борлиқ
нарсалари ва жараёнларини амалда аниқ, изчил ва тадрижий билишга
қаратилган эвристик фаолият усулидир. Айни шу маънода, фаолият
сифатида илмий ижод аниқ мақсадларни белгилаш, қарорлар қабул қилиш,
йўл танлаш, ўз манфаатларини кўзлаш, масъулиятни тан олиш сифатида
намоён бўлади. Зеро, фаннинг мазмуни илмий назариялар, гипотезалар,
26 Коваленко В.А.Творчество как ценность в мире А.Платонова. – М, 90.
27 Бугрова С.И. Л.Н.Столович. Жизнь - творчество - человек: функции художественной деятельности. М.,
Политиздат, 1985 (1987, 5, 172-172).
моделдан иборат дунёнинг манзараси билан чекланмайди, унинг негизи
тахминий илмий омиллар, эмпирик (тажрибавий) хулосалари, илмий башорат
(прогноз)ларидан ташкил топади. Илмий башорат қонун, назария ва
гипотезаларнинг билиш функцияси сифатидаги таърифи ва таснифидан
фарқланади.
К.Туленова таъкидлашича, “Илмий башорат – бу ўтмиш ва бугуннинг
номаълум ҳодисалари (нарсалари, жараёнлари, қонунлари, далиллари ва ҳок.)
шунингдек, машҳур назариялар, қонунлар, гипотезалар асосидаги хулоса
сифатида илгари суриладиган келажак ҳодисаларига нисбатан улар ҳақидаги
тахминлардир”28.
Ижодкорнинг илмий иши унинг асосий жонли мазмунини ташкил
этади. Бу эса илмий-ижодий фаолиятнинг турли даражадаги фалсафий
талқинлари унинг объектив ва субъектив омиллар билан боғлиқ эканлигини
кўрсатади.
Умуман олганда, замонавий адабиётларда ижодий фаолиятнинг билиш
ижодиёти, ўйин (бадиий тип ва спорт фаолияти), амалий ижод (бошқарув,
таълим, ихтиро) каби турлари алоҳида талқин этилади29. Билиш ижодиёти
кўпроқ гносеологик ҳамда эпистемологик асосга таянса, ўйин эса бадиий
ҳамда педагогик методологияга таянади. Амалий ижод эса праксеологик
асосга эга бўлган принциплар билан чамбарчас боғлиқ бўлади.
Ижоднинг асосий хусусияти – эркинликдир. Шунинг учун ҳам Н.А.
Бердяев “Менинг фалсафамдаги ўзига хослик энг аввало, шундаки, мен унга
борлиқни эмас, эркинликни асос қилиб олдим”30 дейди. Ўз навбатида
файласуф ижоддаги эркинлик ҳақидаги қарашлари асосида ҳатто унга Худо
ҳам ҳукмронлик қилолмаслигини таъкидлайди. Бундан шу нарса маълум
бўладики, инсон агар ўз ҳолига қўйилмаганида, унинг инсон деб номланиши
28 Туленова К. Предвидение и реальность. – Ташкент, Ўзбекистон Миллий энциклопедияси, 1998. – 45 с.
29 Қаранг: Мэй Р. Мужество творить: Очерк психологии творчества. — Львов: Инициатива; М.: Институт
общегуманитарных исследований, 2001.; Майданов А.С. Методология научного творчества. Изд.2. М.
Книжный дом `ЛИБРОКОМ` 2012. - 512 с.; Бескова И.А., Герасимова И.А., Меркулов И.П. Феномен
сознания. М. Прогресс–Традиция 2010. - 368 с.; Гришунин С.И. Возможна ли современная наука без
интуиции. Модели творческой интуиции в контексте науки, философии и прогнозирования Изд.3 ЛКИ 2010.
- 162 с.
30 Бердяев Н.А. Самопознание. - М., Книга, 1991. С. 56.
ҳам мумкин эмасди. Шунинг учун ҳам ижодкор инсон дунёни ўзгартиришда
Худонинг ҳамкори бўлиш имкониятига эга. Севмоқ – эркинлик, ижод эса
эркинлик мевасидир. Меҳнат эркинлигини, унга эркин муносабатни
шакллантириш ҳамма замонларда ҳам муҳим масала бўлиб келган. Зотан,
ижодий меҳнатни ўз ҳаётининг маъноси деб билган илм фидойисигина
ҳақиқий олим бўлади.
Киши фикр эркинлиги, сўз эркинлиги, ғоя эркинлиги, мавзу эркинлиги,
услуб эркинлиги ва бошқа шу каби ижодий эркинликлар тизимига эга
бўлсагина, улардан ўз ўрнида фойдалана олсагина, ҳақиқий ижодкор бўлиши
мумкин. Ижодкорга, сиёсий-мафкуравий зўравонлик қилиш, уни мажбурлаш,
қўрқитиш орқали таъсир кўрсатиш каби ҳодисалар ўлим билан тенг.
Н.А.Бердияев таъкидлашича, “Ҳақиқатдан ҳам, ижод қилишда инсоннинг
даҳолик даражаси худо тимсолининг ундаги аксига ўхшаса, ижоддаги
оргиналлик табиатдаги реалликни инъикос этишга ўхшайди”31. Шу боис ҳам
инсон адабий асарларни ёзишга катта қобилияти бўлса ҳам, давлатни
бошқариш ёки кашфиётлар қилишга кучи етмаслиги мумкин. Бу ҳолат билан
биз инсондаги ижодкорлик бу кўпроқ ташқи реализацияга эмас, балки ички
ижодга тааллуқли эканлигини ҳис этамиз. Зеро, ижодкорлик инсон
шахсининг ўзига хос сифатидир, яъни махсус қобилиятни талаб қилмайди.
Шунинг учун ҳам одамда катта қобилият ва инсоний фазилат намоён бўлса,
меҳнат билан даҳолик даражасига етиши мумкин.
“Истеъдод,- деб ёзади Б.Қодиров,- кўп қиррали, мураккаб, ҳам ирсий-
биологик, ҳам ижтимоий аҳамиятга молик ҳодисадир”32. Шу ўринда,
“...истеъдоднинг асосий белгилари қуйидагиларда намоён бўлади: юқори
даражада синчков назар ёки сезгирлик; бирор бир иш билан шуғулланганда,
унга
бурунлай
берилиш;
билишга
интилишнинг
кучлилиги,
жўн
машғулотлардан қочиш, жавоби тайёр ва осон масалаларга қизиқмаслик,
уларни ёқтирмаслик; антиқа, зиддиятларга тўла, мураккаб муаммолар
31 Ўша асар: - С. 57.
32 Қодиров Б. Iste`dod // Ж. Тафаккур. –Тошкент: -2007 -№3 –Б.65.
ечимини излаш; танқидий тафаккур тарзи, жумладан, ўз-ўзини тергаб туриш;
мудом камолотга интилиш, ўз олдига мураккаб, ўта қийин мақсадларни қўя
олиш..”33 деб кўрсатиб ўтади.
Ижод - бу буюк ижодкор маҳсулидир. Шу маънода, “Ижодкорлик, – деб
ёзади С.Л.Франк, – фақат Худога нисбатан қўлланса бўлади, чунки ҳеч бир
яралмиш, жумладан инсон ҳам ўзидан - ўзи ярата олмайди”34. Шу нуқтаи
назардан, Худо яратувчи деган махсус маънода дунё яралиши мўъжизали,
яъни йўқдан бор қилишдек, деб ўйланса, бунда ижод мутлоқликка тааллуқли
ягона ҳодисадир.
С.Л.Франк “Агар инсон руҳи яратувчи – Худога тааллуқли экан, бу –
ижод тамойилига кира олади, акс ҳолда бу сўзнинг ўзи у учун бемаьно
бўларди”35,- деб ёзади. Шу маънода, С.Л.Франк, ҳар қандай инсон у ёки бу
даражада яратувчидир, дейди. Зеро, борлиқнинг ҳар қаерида ижод мавжуд,
агар у инсон ички муҳитидан келиб чиқса, ҳар қандай ҳунарманд муҳаббат ва
дид билан ишлайдиган, ишга ўз шахсини қўшаётган маънода илҳомланиб
янги ижод намуналарини яратади36. Дарҳақиқат, ижодий илҳом тажрибасида,
одамни олий ижодий ибтидо бевосита инсоний ижодий ҳаракатга ундайди,
яъни илоҳий илҳом орқали инсон ўзини яратувчи билан уйғунликда ҳис
этади. Бу дегани инсон айнан ижод асосида ўзининг келиб чиқишини
ҳаётнинг илк ижодкори билан боғлайди. Шу боисдан ҳам яратувчилик
бобида инсон кўпроқ ўзини Худонинг ўхшаш тимсоли сифатида ҳис қилади.
Инсоннинг
эркинликка,
адолатга,
меҳр-муҳаббатга,
гўзалликка,
камолотга интилиши, қобилиятларини намоён этишга, асосан ижод этишга
уриниши – унинг маънавий эҳтиёжидир. Ижод сирли, тушунтириб бўлмас
ҳодиса ҳисобланади. Биз агар конкрет эмпирик сабаб ва ҳолатдан келиб
чиқадиган бўлсак, унда шахснинг илоҳийлик табиати кўпроқ намоён
бўлишини аниқлаш имкониятига эга бўламиз. Айни шу маънода, Худо одам
ижодининг охирги сабаб ва имкониятидир. Яратувчи учун ижод ички овоз
33 Қодиров Б. Iste`dod // Ж. Тафаккур. –Тошкент: -2007 -№3 –Б.66.
34 Франк С.Л. Реальность и человек. Мыслители XХ века. –М.: Республика 1997. - 294 с.
35 Ўша асар: - 295 б.
36 Ўша асар: – 295 б.
ёки даҳолик шаклида бўлишидан қатъи назар, мангуликни ҳис қилиш ҳамда
дунёга
нисбатан
тўлиб-тошиб
кетаётган
муҳаббатини
ўзи
яратган
кашфиётига жойлашдир. Дарҳақиқат, ижод инсон фаолиятининг шундай
ўзига хос турики, унда тафаккур, билим ва илоҳий илҳом мужассамлиги
моддий ёки маънавий бойлик яратади. Инсон, жумладан, олим фанга
номаълум бўлган қонунларни кашф этиши, янги ускуна ихтиро қилиши, янги
илмий, бадиий асар яратиши мумкинлиги илмий ижоднинг бадиий тафаккур
билан боғлиқлигини ифодалайди. Ўз навбатида бадиий ижод ҳам илмий
тафаккурга оиддир. Илмий ижод эса техник фаолият билан узвийликка
эгадир.
Одам мудом муайян мақсадга интилади ва табиийки, ўзини конкрет
фаолият тури билан боғлайди. Ўз касбининг барча жиҳатларини англаб
олганидан сўнг, фаолиятда ижодкорликнинг ролини тушунади. Масалан,
ўқитувчи дастурда белгиланган масалаларни ёритиши мумкин, айни пайтда
шу масалага ижодий ёндашиб, турли интерфаол усуллардан фойдаланиши,
муаммога оид янги маълумотларни талабаларга етказиш билан уларнинг
фаоллашишига таъсир қилиши мумкин.
Умуман олганда, инсонга ижодкорлик хос, аммо у фақат ўз моҳиятини
англаб етса, ижодкорга айланади, қачонки ўзининг олий мақсадига
эришсагина, буюкликни ҳис қилади. Бинобарин, у нима иш билан
шуғуланишидан қатъи назар, ўзининг инсоний табиатини йўқотмаслиги
лозим.
А.Камю асарларида ижод шахснинг экзистенциал муаммоси сифатида
талқин этилади. А.Камю таълимотида ижод ҳақиқий оламда мавжуд
бўлишнинг абсурдлигига қарши туғён сифатида тушунилади37. Ижод унда
абсурдликни енгиб ўтиш усули сифатида тасаввур қилинади.
Инсон доимо ўзини катта қобилият эгаси, деб ҳисобласа-да, унга
болаларча соддалик хос. Соддалик ички ва айни пайтда қобилиятдан йироқ
бўлган ҳодисадир. Бироқ у инсон қайси соҳада ишлашидан қатъи назар,
37 Камю А. Бунтующий человек: философия, политика, искусство. – М., 1990.
маълум маънода ижоднинг муҳим жиҳатларини шакллантириш имкониятини
беради, яъни соддалик орқали инсон ўз ижоди орқали дунёни янгитдан
очади, олдин кузатилмаган ва кўрилмаган янгиликларни кашф этади. Демак,
ижодкорлик соддалик билан ҳамоҳанг бўлиб, унда инсоннинг самарали
меҳнати ижодий фаолиятни намоён қилади. Бунинг учун инсонни
илҳомлантириш ва ҳаётга бўлган муҳаббатини оширишда ижодга алоҳида
урғу бериш лозим. Зеро, бир томондан ижод бу яратувчилик бўлса, иккинчи
томондан, табиатдаги такрорланмас асллик (оргиналлик)дир.
Шу боис, ижод бу ўтмиш билан келажакни боғлаб турувчи ва
авлодлараро муносабатларни таъминловчи объектив ҳодисадир. Бинобарин,
дастлабки ижод ўтмиш натижаси эмас, у тарихий ёки космик даврда амалга
оширилмайди,
боғлиқликни
билмайди,
экзистенциал
вақтда
амалга
оширилади”38. Бизнингча, тарихий даврда ижод парадоксал равишда
келажакдан келувчи воқелик сифатида тасаввур қилинади. Шу маънода ижод
профетик хусусиятга эга. Ҳақиқатдан ҳам, агар янги эскисидан келиб
чиқадиган бўлса, икки элементларнинг янги жамламаси ҳисобланади ва бу
ижод сўзининг аниқ маьносига тўғри келмайди. Ижод – бу дунёга
принципиал янгилик киритиш демакдир. Ижод – бу конструктив
яратувчанликдир.
Кўп ҳолларда “Ижод – бу кашфиёт ва ихтиро қилиш жараёни билан
боғлиқ мураккаб жараёндир”39 деб эътироф этилади. Бунда ижоднинг фақат
илмий фаолият натижаси эканлиги қайд қилинган. Фикримизча, ижод бу
фақат илмий фаолият маҳсули эмас. Балки, ғайритабиий аҳамият касб этган
фикр-мулоҳаза ва фаолият натижасидир.
“Ижод, – деб ёзади З.Давронов, – бу – изланувчининг маълум янгилик
яратиш учун объектга қаратилган шахсий қобилиятидан келиб чиқувчи
ҳиссий билим ва туйғуларни амалга оширувчи жараёндир”40. Бу фикрда ҳам
38 Нестерова О.Ю. Интерпретация природы творчества: концептуальный аспект // Материалы VI
Международной научно-практической конференции студентов, аспирантов, молодых ученых «Актуальные
проблемы гуманитарных наук». - Томск, 2007. - С. 344-346.
39 Шумилин А.Т. Проблемы теории творчества. – М.: Высшая школа, 1989. -92 с.
40 Давронов З. Илмий ижод методологияси. – Тошкент: IQTISOD-MOLIYA, 2007. -16 б.
маълум бир ҳақиқат унсурлари мавжуд. Чунки ижод фақатгина қобилиятга
таянувчи шахсий фаолият маҳсули бўлиб қолмасдан, балки ўзининг объектив
тараққиёт манбаларига эга бўлган мураккаб ва серқирра ҳодисадир. Бундай
мураккаблик, айниқса, ижодий фаолиятга хос яратувчанликда ёрқин намоён
бўлади. Шунинг учун ҳам ижодий фаолият маҳсули самараси, яъни
инсоннинг бадиий, илмий, техник тафаккури маҳсули бўлган асарлари,
илмий рационализаторлик ишлари мажмуи ҳам ижод маҳсули дейилади.
А.Азизқулов “Ижод инсонни янги моддий ва маънавий қадриятларни
яратишга
қаратилган
мураккаб
руҳий-маънавий
фаолиятдир.
Инсон
томонидан табиий борлиқни ўзлаштириш ва ўзгартириш фаолияти фақат
ижодий ёндашув натижасида содир бўлади. Айнан, ижодкорлик фаолияти
орқали инсон табиатдан ажралиб чиқди ва уни ўзига бўйсундирди”41деб
ёзади. Мазкур фикрда ижоднинг умумфалсафий мазмун-моҳияти очиб
берилган бўлса-да, унинг аниқ илмий асоси эътибордан четда қолганлигини
кузатамиз.
Ушбу ранг-баранг таърифлар ижоднинг мураккаб ҳодиса эканини,
унинг
илмий-назарий
масалалари
ҳали
тўла
ва
мукаммал
ишлаб
чиқилмаганини кўрсатади. Дарҳақиқат, ижоднинг намоён бўлишини сунъий
йўл билан тушунтириб беришимиз қийин. Ижод бу оригинал тушуниш ва
тушунтиришдан иборат бўлган мураккаб феномен. Шундай бўлса-да,
юқорида келтирилган мулоҳазаларни ҳисобга олган ҳолда, унинг қуйидаги
таърифини беришимиз мақсадга мувофиқдир: ижод бу шахсий нуқтаи назар
ёки онгимизда ҳар сония ўтадиган мулоҳазалардан иборат эмас. У камдан-
кам ҳолларда инсон миясига келадиган, эҳтимол ҳаётда бир неча марта
бўлиши мумкин бўлган жараёндир.
3.3. Ижоднинг амал қилиш хусусиятлари.
41 Қаранг: Азизқулов А.А. Илмий ижодиётида рационаллик ва норационаллик: концептуал таҳлилий
ёндашувлар: Дис. ... Фал. фан. ном.; ЎзР Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Алишер Навоий номидаги
Самарқанд Давлат ун-ти. - Самарқанд, 2007. - 146 б.
Ижоднинг асосий манбаи ва субъекти ижодкор шахс ҳисобланади.
Ижодкор шахс эса асосан қуйидаги хислатлари билан алоҳида ажралиб
туради:
1. Перцептив хусусиятлар (ғаройиб маъно-мазмунга эга бўлган диққатнинг
жамланиши,
таъсирчанлик,
кўнгилчанлик),
интеллектуал
хусусиятлар
(интуиция, фантазия, ўйлаб чиқариш, олдиндан кўриш қобилияти, кенг
дунёқараш),
характерли
хусусиятлар
(бир
қолипда
ишламаслик,
оригиналлик, қунт, юқори даражадаги ўз-ўзини ташкиллаштириш ва
меҳнатга лаёқатлилик) ;
2. Билиш мотивациясининг доминантли ўрни, тадқиқий ижодий фаоллик,
субъектнинг янгиликни топишга бўлган қобилиятида ва муаммоларни
ечишдаги ўзига хосликда намоён бўлади. Масалан, оригинал ечимларни
топиш ва прогнозлаш эҳтимоллиги, юқори баҳоларни таъминлайдиган
эстетик, ахлоқий ва интеллектуал идеаллар эталонларини яратиш қобилияти
ва бошқалар шулар жумласидандир;
3.
Ўзида
ақлий
ва
мотивацион
омилларни
интеграция
қилувчи
интеллектуал фаоллик;
4. Муаммони топишдаги зукколик, мулоҳазаларнинг узун занжирини
яхлитлаш қобилияти, “четдан қараш”га лаёқатлилик, таъсирланишнинг
мақсадлилиги, хотиранинг тайёрлиги, фикрлаш эгилувчанлиги, баҳолаш
қобилияти, ғояларни ҳаётга осон татбиқ қилиш, қўшимча ишланма беришга
лаёқат, осонгина яхлитлаш, юмор ҳиссининг мавжудлиги;
5. Юқори ижодий қобилият ва мотивацион-ижодий фаолликнинг органик
бирлиги;
6. Оддий ҳодисалар доирасидан чиқувчи, аммо табиат қонунларига зид
бўлмаган ҳаракатларни амалга ошириш, келажакда бўладиган нарсани ҳис
қилиш, бой фантазия ва интуиция, янгилик ва ноёб нарсаларга катта
қизиқиш;
7. Мустақиллик, таваккал қилишга мойиллик, фаоллик, қизиқувчанлик,
мавжуд нарсага қониқмаслик, қарор қабул қилишга тайёргарлик, эътироф
этилишга интилиш, ички мотивация, ўсишга тайёрлик;
8. Оламдаги нарса ва ҳодисалар табиатидаги муқобилликларни кўра билиш
ва шакллантириш, фантазияни ифодалай олиш, савол бера олиш ва юзаки
изоҳлардан қочиш, қунт, мустақил позиция, таваккалга тайёргарлик,
ўрганилаётган муаммога катта қизиқиш;
9. Ўз-ўзини шакллантириш, юксалтиришга интилиш, қилаётган ишини бурч
деб билиш, шахснинг аутентиклиги, ўз кучига ишонч, юқори даражадаги
танқидийлик ва рефлексия.
Агар одам ўзини ижодий фикрлашга мажбур қилишнинг йўлини билганда
ҳамма даҳо бўлар эди. Айни шу маънода, биз ижодни буюк топишмоқ ва шу
билан бирга буюк бахт дейишимиз мумкин. Эҳтимол ҳар бир одам ўзининг
ижодий фаолияти орқали ижоднинг турли қирраларини акс эттириши ва
такомиллаштириб
бориб
бирон-бир
унга
алоқадор
янги
ғояларни
шакллантириш имкониятига ҳам эга бўлиши мумкин. Бироқ ижод макон ва
вақтга нисбий боғлангани учун ҳам унинг тўхтаб қолиш ҳолатини ва маълум
бир маконда шаклланиб қолмаслигини ҳам кўришимиз мумкин. Бунга мисол
сифатида биз Шарқ ва Ғарб илмий тафаккур тараққиётини келтиришмиз
мақсадга
мувофиқ
бўлади.
Зеро,
мазкур
ҳудудлардаги
шаклланган
ғояларнинг ўзаро бир-бирига кўрсатган таъсирини Осиёцентризм ёки
Европацентризм вакили ҳам мутлоқо инкор эта олмайди. Шу маънода, ижод
динамикаси умумбашарий характерга эга.
Ижтимоий онгда янгиликларнинг ягона манбаси индивидуал онгдир.
Ижод одамларнинг онгли фаолиятининг ифодаланиши бўлиб, инсоннинг
шахсий борлиғи шаклини ташкил қилади. Ижод инсоннинг объектив ва
субъектив рўёликни ўзгартирувчи фаолиятидир. Шунинг
учун ҳам
А.М.Коршунов “Ижод бу субъектнинг объект билан фаол ўзаро ҳаракатидир.
Бу
жараёнда субъект
мақсадга йўналтирилган ҳолда
атроф-оламни
ўзгартириб,
объектив
қонуниятлар
талабига
кўра
янги,
ижтимоий
аҳамиятдаги оламни яратади. Атроф-оламга таъсир қилиб, субъект ўз-ўзини
ҳам ўзгартиради”42, - деб ёзади. Бу фикри билан файласуф ижод амалий
фаолият шакли сифатида намоён бўлишига алоҳида урғу беради. Бироқ,
назаримизда, ижодни экзистенциал фаоллик билан нисбатлаш, уни субъект-
объектли шаклидан фарқли бўлган фикрий ҳаракатлар орқали амалга
оширилувчи, энг истиқболли қурилма ҳисобланади. Чунки ижоднинг чуқур
талқини маънонинг яратилиши билан боғлиқдир, яъни ижод жараёни
қандайдир идеал борлиқ билан боғланади.
Илмий-тадқиқот фаолиятининг амал қилиш хусусиятлари қуйидагиларда
намоён бўлади:
- илмий тадқиқот фаолиятида моддий ва маънавий қадриятларни яратиш
сифатида намоён бўладиган аксиологик жиҳатда. Ижодий фаолиятнинг
янги, илгари мавжуд бўлмаган билимларни очиш маъносидаги эвристик
жиҳатда;
- илмий тадқиқот фаолиятда инсоннинг ўз-ўзини намоён қилиши ва ўз-
ўзини ривожлантириши сифатида намоён бўладиган гуманистик жиҳатлар
ҳам муҳим аҳамият касб этади. Шунингдек, ижоднинг асосий омили эркин
фаолиятда намоён бўлади. Ижод бу– дунёга принципиал янгилик киритиш ва
яратувчанлик демакдир.
3.4.Илмий тадқиқот ва ижодий фаолият уйғунлиги.
Ижод – бу онгнинг олий даражаси, фаолиятнинг юқори ва анча мураккаб
шакли бўлиб, мавжудотлар ичида у фақат инсонга хос бўлган феномендир.
Илмий ижод инсоннинг барча ақлий ва руҳий фаолиятини, барча билим,
малака, барча ҳаётий тажриба, ахлоқий, жисмоний кучининг мобилизацияси
натижасида оригинал ва тарихий-ижтимоий, бетакрор янгиликлар шаклида
намоён бўлувчи мўъжизадир. Илмий ижод ва илмий-ижодий фаолият
мураккаб ва умумий объектив қонуниятларга эга. Шу боис ижодий иш усули
42 Коршунов А.М., Мантатов В.В. Диалектика социального познания. - М.: Политиздат 1988. - 383 с.
ва йўлларини умумлаштириш ва тавсифлаштириш мумкин. Фалсафий
адабиётларда илмий-ижодий фаолиятнинг амал қилиш хусусиятларини очиб
бериш, хусусан, ижод фаолиятнинг структуравий омилларга бўлиниши
масаласида қизиқарли ғоялар илгари сурилган43. Шунингдек, баъзи
файласуфлар «ижоднинг кучи», «ижоднинг компонентлари» ва бошқалар
ҳақида батафсил фикр юритиб, бу масалалар доирасида янгидан янги
ғояларни ишлаб чиққанлар44.
Олам борлиғи ундаги онгли мавжудот инсоннинг мавжудлиги билан
белгиланади. Инсон яратилган ва яратиқларни илмий-ижодий яратувчидир.
Ҳар қандай мавжудотлардан фарқли равишда айнан инсонга борлиқда
ижодий фаолият юритиш мартабаси берилган. Инсоннинг ўзи ҳам яратувчи
борлиги
ҳақида
хабар
беради.
Инсондаги
бундай
фазилат
айнан
ижодкорликда ёрқин намоён бўлади. Оламнинг яратилиши бу Худонинг
ижодий
тараққиёти,
унинг
ёлғизликдан
чиқиши,
илоҳий
муҳаббат
чақириғидир. Агарда борлиқда барча нарса тайёр яратилган бўлса, унда ижод
ғоясининг ўзи ҳам бўлмасди. Ижод ғояси, яратувчининг борлигидир. У асл
ижодий фаолиятни амалга оширганлиги учун бордир, яратиш натижасида
олдин бўлмаган нарса пайдо бўлди, ижод Яратувчининг мутлоқ кучини олиб
қўювчи ёки камайтирувчи ҳодиса эмас. Ижодий фаолият яратувчининг
табиатида, унинг кучларининг ўзгача ҳолатга ўтиши эвазига амалга
ошмайди, у йўқ жойдан амалга ошади, яъни мутлоқо, сифатий янги нарса
яратилади. Ҳар қандай ижодда янги самара, янги ўсиш бор. Инсон илоҳий
ҳаётни бойитиш учун чақирилган, бу унинг бурчидир. Ижодий фаолият
фақатгина эркин ва мустақил куч сифатига эга бўлган шахсгагина
муносибдир. Ижод деб, фақат ўз субстанциясига, жавҳарига, фитратига эга,
оламга куч қўша оладиган хислатга соҳиб нарсага айтамиз. Ўз аслий қиймати
йўқ, субстанциянинг қайта тақсимланиши орқали пайдо бўлган нарса ижод
43 Энгельмейер П.К. Теория творчества. – М.: Либроком, 2010. - 208 с.
44 Гиргинов Г. Наука и творчество. Пер. с болг. Посл. А.Г. Спиркина. – М.: Прогресс, 1979. - 368 с.
эмасдир. Ижод бу олам узвлари ва қисмларининг янгича кўринишдаги ўзаро
муносабати эмас, у олам шахсий субстанцияларининг оргинал ҳолатидир.
Агар жараён олам субстанцияларининг ўзаро муносабати ва уларнинг
қайта тақсимланиши натижасида юзага келса, бу эволюциядир. Агарда,
жараён субстанцияларнинг ички кучи, уларнинг асллигидан келиб чиқса, бу
ижоддир. Ижодни эмас, фақат эволюциянигина тан оладиган оламни
моддийлаштириш – персонал субстанцияларнинг қулга айлантирилиши,
уларнинг қулаши оқибатидир. Бу қуллик, Худо мавжудотни фақат
тадрижийлашиши учун яратган, ижод қилиш учун эмас, деган ёлғон
мафкурага олиб келади. Инсон борлиғи динамик тарзда намоён бўлади,
статик равишда эмас. Элементларнинг инерцияси ва консерватизм инсон
ижокорлигининг асосий хусусиятидир. Агарда инсон олами динамик бўлса,
унда мудом ижод жараёни давом этаверади. Яратувчи инсонга эркин ижодий
куч ато этади. Инсон ижоди яратувчининг ижодига ўхшаш, аммо у айнан
ўхшаш бўлолмайди. Инсон мутлоқ эмасдир, шунинг учун мутлоқ кучга эга
эмас. Инсон ижодида ўзига ўхшаш бошқа одамларга, бутун олам
мажудодларига боғлиқ бўлади, у мутлақ кучга эга эмасдир.
Ижодий жараён ҳақида фан ўзининг охири йўқ чексиз рефлексияси
билан ҳукм чиқара олмайди. Ижодий жараён бевосита борлиқда содир
бўлади. Бу борлиқ кучларининг ўз-ўзини намоён қилиши ижод демакдир.
Ижодий жараён диалектик табиатга эга, чунки у ўз-ўзини оқлайди, аммо
баъзи ҳолларда оқланмайди ҳам, у ўз-ўзини асослайди, аммо ўзидан ташқари
бўлган нарсанинг асосини талаб ҳам қилмайди. Инсон ижодий мавжудод
бўлгани учун ўз-ўзини англаши туғмадир, яъни ундаги ижодкорлик
қобилияти ўзлаштирма хислат эмас. Ўзида ижодийликни англаш эса
инсондаги инқилобдир, унга на мантиқий йўл билан ва на тадрижий йўл
билан эришилса бўлади. Кишининг ўзини ижодкор сифатида англаши, бирор
бир инсон ҳақидаги таълимотнинг натижаси эмас, у ҳар қандай фан ва ҳар
қандай фалсафадан олдин келади, у олдин, қандайдир гносеологиядан кейин
эмас. Инсоннинг ижодий фаолияти борлиқнинг фан ақли ета олмаган жойида
содир бўлади. Шунинг учун унга фан гносеологиясининг ҳам алоқаси йўқ.
Инсонни ижодкор сифатида гносеологик тасдиқлаш ёки гносеологик рад
этиш – иложи йўқ ва ўринсиз ҳамдир. Шунинг учун ҳам бизнингча, илмий
ижоднинг кучи ва компонентлари гносеологик маънода бир хил эмас. Зеро,
ижоднинг кучи бу шахснинг субъектив, руҳий ва амалий қобилияти, илмий
изланишлар жараёнининг «механизми»да намоён бўлади. Илмий-ижодий
фаолиятнинг компоненти эса олимнинг интеллектуал ва руҳий оламининг
мазмунли элементлари, яъни ижоднинг «қурилиш материали» ҳисобланади45.
Илмий-ижодий фаолият сезгирлик, ҳиссиёт, хоҳиш, меҳнат, илҳом, тафаккур,
хотира, қобилият орқали ҳам ёрқин намоён бўлади. Бу жараёнда олим
янгидан янги маънавий ва моддий бойликларни яратади, чунончи, илмий-
ижодий фаолият меҳнатнинг махсус тури ва олий шакли ҳисобланади.
Субъектнинг
янгилик
яратишга
қаратилган
фаолияти:
билиш
жараёнидаги шаклланган янги билим; ихтиро учун яратилган шароитларда;
кашфиётга бадиий гўзаллик бахш этишда ижодий фаолиятнинг барча
соҳаларида янгидан-янги ютуқларга эришиш ва бошқаларда намоён бўлади.
Демак, билишнинг олий шакли бўлмиш ақл ижодкорни муайян режа
асосида самарали фаолият олиб боришига катта ёрдам беради. Зеро,
Т.Маҳмудов таъкидлаганидек, “Ақл инсон руҳини шод, қалбини пок
айлагувчи тафаккурдир”46. Дарҳақиқат, илмий-ижодий фаолиятда эмоционал
тўлқинланиш жараёни ҳам алоҳида аҳамият касб этади, яъни олим ўзининг
ҳиссиётлари орқали оламдан анча ёрқин таассурот олишнигина эмас, балки у
ўзида бу тўлқинланиш жараёнини баъзан англаган ҳолатда, айрим ҳолатларда
эса англамаган равишда ўтказади. Шундай қилиб, илмий-ижодий фаолият
жараёнида ҳиссиёт репродуктив куч ҳамда оламни объектив акс эттирувчи,
айни бир вақтда фанда янгилик яратишга ёрдам берувчи куч сифатида ҳам
акс этади.
45 Ефимова И.Н. Творчество как предмет философского исследования. – М.: 1982. - 166 c.
46 Тилаб Маҳмуд. Комиллик асрорлари. Ҳаётий ҳақиқатлар. - Тошкент: Адолат, 2006. – 86 б.
Ирода ижодий изланишнинг кучи ва самарасини белгиловчи муҳим
маънавий-руҳий омил. Шу жиҳатдан олиб қараганда, илмий-ижодий
фаолиятнинг самараси иродавий хусусиятларнинг намоён бўлишига боғлиқ.
Иродасизлик
маънавиятнинг
кучсизланишига,
сўнгра
жисмоний
дангасаликка олиб келиши мумкин. Бу ҳолда инсон қобилиятли бўлса-да,
бирор аҳамиятли нарса яратишни ҳам ўз олдига мақсад қилиб қўймайди.
Ирода илмий-ижодий фаолият жараёнида эзгу мақсадга эришиш
йўлидаги қийинчиликларни бартараф этиш кўникмасини эгаллашдаги
уринишларида ҳам ёрқин намоён бўлади. Шу боис ирода мақсадга етиш учун
ақлий ва жисмоний куч-қувватни онгли равишда бошқара олиш ёки аксинча
қандайдир воқеани амалга ошириш сифатида намоён бўлади. У фақат
инсонга хосдир. Бундай иродани Абу Наср Форобий эзгу ирода, деб атайди.
Шунинг учун ҳам аллома “Эзгу ироданинг моҳияти амалий ақлга мансуб
бўлган ҳур иродадир”47 деб ёзади.
Илмий-ижодий фаолият мураккаб иродавий ҳаракатлар, аввало, англаш ва
масалани қўйиш, режалаштириш ва уни амалга оширишни назарда тутади.
Иродани руҳнинг бир элементи сифатида таърифлар экан, Платон уни
билишнинг зарурий шарти деб ҳисоблаган48. Фома Аквинский эса иродага
ахлоқий – диний маъно берган ва уни руҳнинг буюк эзгуликка етишишдаги
барча тўсқинликларни енгишга имкон берувчи қобилият деб атаган.
Файласуф фикрига кўра, ирода тажрибаси жасорат ва мўътадилликда (ўз-
ўзига бўлган муносабатда), адолатда (бошқаларга бўлган муносабатда), агар
унинг билиш қадрияти устида гап кетаётган бўлса – донолигида намоён
бўлади49. Кант иродани амалий ақлнинг бошқарувчи (созлаб турувчи) асоси
деб ҳисоблайди50. Фихте ирода тушунчасига сиёсий маъно берди ва ирода,
ижтимоий ҳаётдаги сиёсий ўзгаришларнинг ҳаракатлантирувчи кучидир51 -
47 Форобий Абу Наср. Фозил одамлар шаҳри. - Тошкент: Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси, 1993.-
108 б.
48 Платон. Собрание сочинений в 4-х тт. Том 2. Философское наследие. – М.: Мысль, 1993. - 27 с.
49 Пол Стретерн. Фома Аквинский за 90 минут. – М.: Аст, Астрель, 2005. – 45 с.
50 Кант И. Критика чистого разума. СПб.: Изд-во "Таум-аут", 1993. С. 51.
51 Фихте И. Несколько лекций о назначении ученого. Назначение человека. Основные черты современной
эпохи. Сборник. Пер. с. нем. Минск Попурри 1998. - 80 с.
деб
таъкидлайди.
Классик
фалсафада
ирода
мавзуси
фалсафий
иррационализм фалсафий рационаллик билан рақобатлаша оладиган
даражага
келгунга
қадар
эътибордан
четроқда
қолган.
Хусусан,
Шопенгауэрнинг ирода мавзуини тушуниш ва тушунтиришда қилган барча
уринишлари ироданинг сифатларининг гармонияси ғояси билан суғорилган
эди: бу сифатлар – танага ва руҳга хослиги, иррационаллиги ва
рационаллиги, билиб бўлмаслиги ва билиш мумкинлиги кабиларда намоён
бўлади. У иродани «нарса ўзида» деб эълон қилади ва унинг табиатини
тушунтириб беришга ҳаракат қилди: «ироданинг ҳаётга бўлган теологик
(мақсад) маъносини очиб беришга интилди ва «оламни ироданинг
ифодаланиши»52, - деб тушунтирди.
Ирода маълум амалий хусусиятлари билан характерланади. Буларга
ҳаракатчанлик, мустақиллик, кескирлик, қатъиятлилик, сабр-тоқатлилик ва
ўз-ўзини бошқара олиш кабилар киради. Ижодни сабр деб билувчилар ва уни
руҳланиш деб биладиганлар ўртасидаги мунозара жуда қизиқ. Мисол учун
Лев Толстой Бюффоннинг “Даҳо бу – сабр” деган фикрини яхши кўрган.
В.Г.Белинский эса ёзади: “Даҳо Бюффон айтганидек, юқори даражадаги сабр
эмас, чунки сабр (чидаш) воситаликни таъминловчи эзгуликдир”53, деб
таъкидлайди. Бу мутафаккирларнинг ҳар бири ўзича ҳақ. Ижод бу чидам, ҳам
руҳланиш, ҳам меҳнат, ҳам роҳатланиш, ҳам “ижод азоблари”, ҳам “ижод
қувончи” ҳамдир. Ж.Фурье бу ҳақида шундай ёзади: “Худо бизга меҳнатни
севишни буюради, лекин у биринчи навбатда меҳнатни ёқимли қилиб
қўйсин”54. Фурьенинг бу фикрида, инсоннинг азалдан шунчаки меҳнатга
эмас, балки фойдали ва ёқимли, меҳнат, ҳордиқ ва лаззатланишни
бирлаштирувчи ижодий фаолиятга интилиши намоён бўлади. Ахир айнан
ижод меҳнатни ёқимли қилади. Ва айнан ижод инсон фаолияти моҳиятини
ташкил қилади. Шундай қилиб, ирода катта куч сифатида ижодни
52 Шопенгауэр А. Мысли. – СПб. Азбука-классика 2006. - 192 с.
53 Тихонова Е.Ю. Человек без маски. В.Г.Белинский: Грани творчества –М.: Совпадение 2006г. 279 с.
54 Харди Г.Г., Рогозинский В.В. Ряды Фурье. –М.: КомКнига 2006. - 152 с.
фаоллаштиради, олимнинг юқори натижаларга эришиши ва яна ижодий
шахсиятининг юксалишига ҳам олиб келади.
Илмий-тадқиқот фаолиятининг муҳим механизми тафаккур асосида
инсон борлиқни чуқур ва ҳар томонлама билиш имкониятига эга бўлади.
Чунки, тафаккурда предмет ва воқеаларнинг белгилари ва уларнинг ўзаро
бир-бирига қонуний боғланиш ҳолатлари, умумий ва хусусий жиҳатлари
ёрқин намоён бўлади.
Илмий
изланиш
жараёнида
олим
ихтиёрий
ёки
беихтиёр
яратувчанликка йўналтирилган ҳаёл суради. Бу эса унинг яратувчилик
қобилияти ва қизиқишининг ошишига олиб келади. Конструктив асосга эга
бўлган хаёл олим ижодий фаолиятининг юқори чўққиларидан бири бўлган
илҳомланиш жараёнига олиб боради. Бу ҳолат ундаги энг кўтаринки руҳий
ҳолатни ифода этади.
Илҳомланиш жараёни гўё ижодий, маънавий, жисмоний жиҳатдан
қаттиқ босим бергандай туюлса-да, лекин амалий жиҳатдан анча
аҳамиятли ҳодисадир55. Айтиш мумкинки, ижод бу буюк топишмоқ ва шу
билан бирга буюк бахт ҳамдир. Бироқ бу ҳолатдаги одамлар учун (ёки бу
ҳолатда кўпроқ тура оладиган одамлар) бахтиёрликни ҳис қилиш ҳам ўзига
хосдир. Шу вақтгача эҳтимол ҳар бир одам ижод ҳолатини бошидан
ўтказгандир. Ижод сирли ва оромбахш ҳодисадир. Ижоднинг юқори
чўққисига чиққанида инсон вақт тўхтаб қолганлигини ҳис қилади. Унинг
юраги (қалби) безовталанади, бир нима ўзининг тахмин қилганидек амалга
ошса, у бундан бошқа бахт бўлмаслигини ҳис қилади. Бу жараёнда инсон
кўпинча (ўзи билмаган ҳолда) ўзининг оламини қуришни давом эттираётган
буюк яратувчидек ҳис этади.
Ижодий илҳом тажрибаси асосида, одамдан олий ижодий ибтидо
бевосита инсоний ижодий ҳаракатга ўтади ва у билан ўзаро уйғунлашган
ҳолда, инсон ўзини яратувчи деб англайди; бу дегани у ўзининг келиб
чиқишини ҳаётнинг ижодий ибтидоси билан боғлайди ва ижоднинг сирли
55 Ошо. Творчество. Высвобождение внутренних сил. –СПб.: Весь 2006. - 192 с.
метафизик жараёнидаги иштирокини қабул қилади. Бундан кўринадики,
инсон кўпроқ айнан яратувчанлик бобида ўзини «Худонинг ўхшаш тимсоли»
сифатида кўради. Дарҳақиқат, ҳақиқий ижодкор инсонгина Худо берган
неъматлардан ўрнига қўйиб фойдалана олиши зарурлиги, унинг ўйлаган
нарсаси ўрнига келажакда бутунлай бошқача ҳолат рўй бермаслигига
эришиши, илму салоҳиятни одам боласи ўзига ўхшаганларни эзиш учун
эмас, балки эзгуликка йўналтириши лозимлигини чуқур англаб етади.
М.Абдуллаева ва Г.Покачаловлар илҳомланиш жараёнининг қуйидагича
концептуал таҳлилини қайд этиб ўтадилар “Илҳомланиш – бу онгли
фаолиятнинг англаш мураккаб бўлган ҳолати, билим шайдосига айланиш,
ҳис-туйғулар, ҳаяжон, интеллектуал ишдаги ижодий фаолликнинг интенсив
намоён бўлишидир. Бироқ илҳомланиш онгли ва рационал ҳодисаларга ҳечам
қарама-қарши турмайди. Ушбу инсоннинг моҳиятан маънавий бўлган
кучлари бирликда амал қилади, фақатгина ижодий жараённинг конкрет
ҳолатида улардан бири устунлик қилиши мумкин. Чинакам олим – у
ҳақиқатан ҳам шоир, ҳам яратувчи. Олим бўлиш – ҳаёт тарзи, вақтга эга
бўлмаган иш.
Илҳомланишни нима қўллаб-қувватлаши – жумбоқ. Кимдадир у
мавжуд, кимдадир эса йўқ ва бўлмайди ҳам. Бундай инсон, ҳатто муайян
қобилиятларга эга бўлса-да, бутун борлиғини меҳнатга бағишлашга
интилмай яшайди. Илҳомланиш ғояларни вужудга келтиради, унинг йўқлиги
эса фанга нисбатан ишончсизлик, ижодга нисбатан пессимистик муносабатга
олиб боради. Адолатли таъкидланганидек – “ёш пессимистдан ёмони
бўлмайди”. Агарда ёш мутахассис тадқиқот фаолиятига скептик ёндашса, у
ҳолда у дарҳол ўз кучига қўшимча омилларни қидириши зарур. Догмаларга
боғланиб қолишга интилиш фикр эркинлигини қўллаб-қувватламайди, балки
аксинча, ижодга тўсқинлик қилади.
Ф.Кюри таъкидлашича, эски лабораторияларда яширин бойликлар
мавжуд бўлади: булар анъаналар, суҳбат ва таълим жараёнида тўпланган
маънавий ва ахлоқий ресурс, ҳатто оддийгина шахсий иштирок. Муайян
вақтда ушбу заминларнинг мажмуи амалга оширилган кашфиётни дафъатан
тўғри талқин этишга имкон берадиган зарур шароитларни яратади. Узоқ
анъаналарга эга бўлган лабораторияларда меҳнат қиладиган олимлар
кўпинча,
ўзлари
англамаган
ҳолда
у
ердаги
яширин
бойликдан
фойдаланадилар.
Илҳомланиш фикрнинг доимий ишлаши билан бирга “илмий дастгоҳ”
ёнидаги иш мобайнида келади. Фанда самарали меҳнат – ҳар кунлик, ҳар
соатликдир. Ижод учун зарур бўлган илҳомланиш бошқа ҳодисалар каби
атрофдагилар
қўллаб-қувватламаса,
сўнади.
Илҳомланиш
дангасалар
ҳузурига келишни ёқтирмайди”56. Аввало шуни айтиш керакки, ижодкор
ўзига хос, алоҳида ўз ижодий янгилиги каби ҳам ноёбдир. Уни ўрганиш –
фаннинг, айниқса фалсафанинг ҳам йирик муаммоларидан бири. Чунки у
ижод қилаётган пайтида қандайдир иррационал ёки норационал, ақл
воситасида тушуниб бўлмайдиган ҳолатга, ўзини ўзи эмас, балки, бошқа
нимадир бошқарадиган жараёнга киради, ўзини вақт ва маконнинг
ҳукмдоридек ҳис этади. Аксарият файласуфлар уни илҳом деб атайдилар.
Илҳом эса Платон айтганидек, илоҳийлик билан боғланиш, илоҳий вақт
доирасига тушиш демакдир57.
Илмий-тадқиқот фаолиятида хотира худди ҳиссиёт каби илмий-
ижодий фаолиятнинг репродуктив кучи ҳисобланади. У ўзида ақлий ва
руҳий назарий ва эмпирик билимларини сақлайди. Зеро, хотирада, ёдда
сақлашсиз объектив воқеликни идрок этиб бўлмайди. Дарҳақиқат, хотира
объектив воқеликни тўғри акс эттиришга хизмат қилади. Хотира асосида
олим
ўтган
воқеликни
кўрганларини,
англаганларини
ва
таассурот
материалларини тизимлаштириш имкониятига эга бўлади. Инсонга ёддан
чиқариш хосдир. Чунки унинг хотира механизмларига воқеалар, далилларни
бир умр ёдда сақлаш, баъзиларини умуман йўқолиш, баъзиларининг қисман
йўқолиши хос. Н.Жўраевнинг фикрича, “Хотиранинг маънавий қудрати,
56 Абдуллаева М., Покачалов Г. Философские проблемы методологии науки: Отдел Институт Философии и
права им. И.М.Муминова АН Руз.. – Т.: 2006. – 14-15 с.
57 Платон. Собрание сочинений. В 4-х томах. Т. 1. Под общ. ред. А.Ф. Лосева и В.Ф. Асмуса. –СПб.:
Издательство Олега Абышко 2006. - 632 с.
инсонни яхшиликка даъват этувчи ва эзгуликка чорловчи мўъжизаси
шундаки, у тафаккур, ақл-идрок ва тушунчалар орқали ўтмишни англашга,
ўрганишга ва ундан ижобий хулосалар чиқаришга, ўз тақдирини, келажагини
ана шу хулосалар асосида йўлга қўйишга имкон беради”58.
Хотира онг омили сифатида инсонга ўзининг ҳаётий фаолияти
тажрибасини тасвирга олиш, сақлаш, қайта тиклаш ва бошқаларга узатиш
имконини беради. Шу маънода, Э.Ғ.Ғозиев хотиранинг кўплаб психик
жараёнларга замин тайёрловчи руҳий ҳолат сифатидаги мураккаб, кенг
қамровли характери, шунингдек, унга унутиш ҳамда маълумотларни ижодий
қайта ишлашдек хусусиятлар хослигини59 алоҳида таъкидлаб ўтади.
Инсоннинг ижодий фаолиятида ўтмиш тажрибасини ҳозирги замонда
қайта тиклаш ва келажакни прогноз қилишда хотира муҳим ўрнини
билдиради. Хотиранинг проспектив структуралари одамларни келажак
истиқболларига йўналтиради, унинг муҳим белгиларини прогнозлайди.
Аввалдан эътироф этиш керакки, келгусини прогнозлашнинг ва ҳаёт
истиқболининг ҳақиқатга яқинлиги кўп жиҳатдан ўтмиш тажрибаси
ресурсларига боғлиқ бўлади. Айтиш мумкинки, инсоннинг прогнозлаш
қобилиятларига ўтмиш тажрибасини эгаллаш, ўзлаштириш ва орттириш
хосдир. Улар ўз-ўзича ҳаётнинг изланаётган мақсадларига эришиш учун
ишончли кафолат беролмайди, уларнинг прогнози ҳали натижа дегани эмас.
Прогнозлаш – анча мураккаб муолажа. Танланаётган истиқболнинг янгилиги
ўтмиш тажрибаси маълумотларини таққослаш асосида аниқланади. Эски ёки
ишлаётган йўллар, қолиплар, стереотиплар, шунингдек, идеаллар, меъёрлар
ва қадриятлар ҳаётий эҳтимолларни билиш, мулоқот ва бошқалар шулар
жумласидандир. Лекин булар прогнозлашнинг мазмунини айнийлаштириш
учун
асос
бўлолмайди.
Шунинг
учун
ҳам
эҳтиёжлари
қаноатлантирилмаётганига
ишонган
ҳолда
инсон
ўзининг
ҳаётий
истиқболига доир турли янги имкониятларини белгилайди. Уларни ишлаб
58 Жўраев Н. Миллий истиқлол ғояси ва тарихни англаш.//Жамият ва бошқарув, 2003, №2. –Б. 5.
59 Ғозиев Э.Ғ. Хотира психологияси.- Тошкент: Университет, 1994. –Б.4.
чиқиш ва муҳокама қилиш натижасида энг яхшисини танлашга имкон
яратади.
Келажак
лойиҳасининг
кўзланган
мақсадга
эришиш
учун
одамларнинг мавжуд вазиятларга (воситалар)га мослигининг таъминланиши
энг яхши истиқбол ҳисобланади.
Истеъдод шахснинг индивидуал-психологик хусусиятларидан бири бўлиб,
асосан илмий изланиш жараёнида энг катта куч сифатида фаол иштирок
этади. Истеъдод инсоннинг ўзида туғма анатомик ва психофизиологик ўзига
хослигида намоён бўлади. У маълум шарт-шароитлардагина шаклланади,
ўсади: улар – атроф муҳит, фаол ҳаракат ва шу кабилардир. Билим илмий-
ижодий фаолиятнинг асосий бош компоненти ҳисобланади. Чунки билим
асосида инсон объектив реалликни билиш имкониятига эга бўлади. Билим –
бу объектив воқеликнинг субъект онгида чуқур ва ҳар томонлама акс
эттиришдир. Олим объектив воқеликни ҳар томонлама яхши билиши,
ўзининг ақлий далиллари орқали исбот эттирмоғи лозим. Истеъдод,
биринчидан, даҳолар томонидан яратилган нарсани ривожлантиради ва
иккинчидан, янги даҳолар яратилиши учун замин яратади. Бошқача айтганда,
истеъдод – янгини яратувчи, лекин бу янги – даҳо томонидан яратилганнинг
конкретлашгани ёки даҳо яратадиганга янги манба ёки маълумот олиб
кирилганидир. Истеъдод – ижодий эволюционер, ижодий эволюция
субъектлари демакдир. Улар турли даражаларда бўлади: катта ёки кичик
(шунчаки истеъдод – катта истеъдод) кўринишларда бўлади (сифатига
қараб).
Ижодий қобилият эса инсонларга керакли бўлган қандайдир янгиликни
очиш ёки яратиш демакдир. Илоҳий неъмат эса қобилиятни, истеъдод,
даҳоликни тасодифан юзага келтирувчи трансцендентал ҳодиса, яъни илоҳий
неъмат бу – “Худо берган” туҳфадир.
Эҳтирос ижод жараёнига тегишли бўлган бирор нарсани қадрият
сифатида баҳолаш ёки билиш усули деб таърифланади60.
60 Бурбо Л. Эмоции, чувства и прощение. – М.: ИД «София», 2006. - 144с.
Ижодий изланишдаги инсоннинг завқи онг ва онгсизликнинг юқори
энергия манбаларини эслатади. Чунки улар инсон онгли фаолиятининг, унинг
мулоқоти,
билиши,
ижодининг
кучли
мотивларини
ўзида
мужассамлаштиради61. Завқ механизмлари одатда онг томонидан қийинроқ
англанади. Зеро, ижодий фаолиятда туғилган завқ ўз келиб чиқишининг
онгсизлик механизмларининг сирли табиатини сақлаб қолади. Завқ –
шаҳватларда (ҳирс) когнитив асос иккинчи планга ўтади ва энергетика
етакчи роль ўйнайди, яъни у ҳирс, завқ(у-ҳирс, завқ) онг ва рационалликни
«қамраб» олади. Ўз ҳирси, завқига асир бўлган одам ўз – ўзи билан чекланиб
қолади, ўз ички дунёсига берилиб кетади. Шунинг учун завқ нафақат
ташқаридан интилиш билан боғланган, балки у бостирилиши, сўндирилиши
ҳам мумкин. Ёки инсон онгсизлигининг энг чуқур хилватхоналарига
«беркиниши» ҳам мумкин.
Агар ўзининг рационал фикрларини инсон эмоциялари билан бошқарса,
уларнинг таъсирини текисласа, аксинча, онгнинг ўй, шубҳа, ишонч, умидда
шавқ белгиловчи роль ўйнаши мумкин. Ҳирс ақлли одамни ҳам қўзғатиб
юборади ва у шубҳага тушиши мумкин. Шубҳа ўзининг бошланғич етилиш
босқичларида онгнинг эмоционал структуралари воситаларида амалга
ошади62.
Шубҳа – бу инсоннинг ижодий изланишлари оқибатида илгари эгаллаган
билимларини қайта кўришга, қадриятларни қайта баҳолашга ундайдиган
эмоционал ҳолатдир. Эмоционаллик маъносида шубҳа онг актларининг
манбаи, ҳаракатлантирувчи кучи ҳисобланади. Ўз навбатида, шубҳа онгнинг
ишонч ва умидга ўхшаш ҳолатларидан анча фарқ қилади. Шубҳадан фарқли
равишда ишончда яширин эмоционал зўриқиш мавжуддир. Инсоннинг
ҳаддан ташқари манфаатдорлик ҳолатини ифодалар экан, ишонч инсоннинг
бирор-бир нарсага, бирор кишига мутлақо имони комил бўлгани учун, унда
ҳеч қандай шубҳага ўрин қолмайди. Ишончда билим элементлари эмоционал
61 Гаман И.Г., Якоби Ф.Г. Философия чувства и веры. Сост. вступ.ст. , Пер.с нем. : С.В.Волжина. –СПб.:
Санкт-Петербург 2006. 487 с.
62 Селигман М. Новая позитивная психология: Научный взгляд на счастье и смысл жизни. Пер. с англ. – М.:
София, 2006. - 368 с.
онгга «пайвандланган», унинг структураларида шундай «сочилган»ки, улар
бир-бири билан мутлақо боғланмаган ҳолатда намоён бўлади. Ишонган одам
онгининг зоҳири мутлақо сокин кўринади, ҳатто ақл маъносида ҳам шундай
намоён бўлади. Ишончнинг эмоционаллиги – унинг чуқурлик хусусиятидир.
Таърифига кўра ишончда шубҳа бўлмайди, чунки шубҳаланувчи одам –
ишонмайдиган одамдир.
Ижодий изланиш жараёнида умид феномени онгнинг шундай ҳолатики,
у келажак образи сифатида гавдаланади63. Умид ишонч билан мустаҳкам
боғланган. Умид онгга ишонч билан бирга киради. Умид рационал
характерга эга, чунки келажак образини яратишда унда когнитив омиллар
ҳам иштирок этади. Тўғри, умид образи бўлган бундай келажак образи анча
хиралашган бўлади. Агар умид образининг шаклланишида билимлар кам
бўлса, бу образ жуда мўрт бўлади ва ҳаётнинг реал қийинчиликларига
урилганда чоклари сўкилиб кетади. Агар умид образи ишончга ва унинг
эмоционал – қадриятли ресурсларига таянса, у инсоннинг яшашига ва ҳатто
энг фожиали ҳаётий вазиятлардан ҳам чиқиб кетишига ёрдам беради.
Ижодкор одам ўз навбатида фидойи бўлади. Айни шу маънода, Эркин
Аъзам “Ижод – бу ўзини қийнаш, машаққат чекиш, ҳузур-ҳаловатдан воз
кечиш, том маънода фидойилик демакдир”64 деб ёзади. Бироқ бундай
фидойилик инсонга обрў-эътибор келтириши ёки баъзи ҳолларда қимматга
тушиши ҳам мумкин. Чунки унинг ғоялари кўп ҳолларда замонга сиғмайди,
натижада у замон билан курашади, миллатни, инсониятни янги, ўз
замонасидан яхшироқ замонга чақириб яшайди ва бахтини шунда кўради.
Тўғри, у ҳам бадавлат, ҳузур-ҳаловатда яшашни хоҳлайди, лекин унга
берилган истеъдод уни ўз йўлига солади, инсон бахти учун, инсон эрки учун
курашга чақиради ва у мураккаб шахсга айланади.
Ижодкор шахсининг мураккаблиги шундаки, унда бир эмас, иккита “мен”
яшайди. Биринчиси, ташқаридан қараганда кўзга ташланадиган, сиз билан
63 Шаховский В.И. Лингвистическая теория эмоций: Монография. –М.: Гнозис. 2008. - 416 с.
64 Эркин Аъзам. Адабиётга эътибор – маънавиятга, келажакка эътибор // Тафаккур журнали, 2009. № 3. VII.
бизнинг орамизда юрадиган, жамият қонун-қоидалари, миллий урф-одатлар
оилавий ёки касбий шарт-шароитлар мезонлари билан, тўлиқ бўлмаса-да,
маълум маънода ўлчанадиган ва баҳоланадиган “мен”. Иккинчиси, ҳеч қайси
қонун-қоидани тан олмайдиган ички – ботиний “мен”, уни юқоридаги
мезонлар билан ўлчаб, баҳолаб бўлмайди. Биринчи мен ҳамма одамларга хос.
Иккинчи “мен” эса фақат ижодкорда мавжуд бўлади. У кўзга ташланмаган,
лекин ҳис этилган ҳолда ижод фалсафасининг ҳам моҳиятини ташкил
қилади.
Ижодкордаги биринчи ва иккинчи “мен”нинг ўзаро курашида иккинчиси
доимо ғолиб чиқади. Бироқ бу курашда жамият, замон, сиёсий тузум
томонидан аралашув рўй бериб, биринчи “мен” ғолиб бўлса, у ҳолда вужудга
келган ғоя ҳеч қачон юксак ижод намунасига айланмайди. Мазкур аралашув,
шубҳасиз, ижодкорнинг “ихтиёри” билан амалга ошади. Лекин бу ихтиёр ҳеч
қачон эркин бўлолмайди; унда қўрқув, ҳадик, илинж, ружу сингари салбий
ҳиссиётлар талаб даражасига кўтарилиб, эркинликни ихтиёрдан ажратиб
ташлайди. Натижада эркинликдан маҳрум бўлган ихтиёр, яъни мажбурият
остида яратилган ғоя муаллифни ҳам, идрок этувчини ҳам қониқтирмайди,
ҳаққонийликдан йироқ, сохталик намунасига айланади.
Ижодкорда таътил йўқ, саёҳатда ҳам, уйида ҳам барибир ишлайверади,
энг қизиғи, бу йўлни у ўзининг эркин ихтиёри билан танлайди, унинг
таржимаи ҳоли истеъдод ва меҳнатдан иборат, унинг маҳорати истеъдод
ва меҳнатнинг уйғунлигидан вужудга келади. Ижодкор шахсининг алоҳида
руҳий ҳолати сифатидаги яна бир ўзига хослиги унинг ёлғизлиги, у оила
билан яшаганда ҳам ўзини ёлғиз ҳис қилади, иложи борича ўзини одамлардан
олиб қочишга интилади. Бундай ҳодиса оддий одамларда ўз “мен”идан
йироқлашишни, тушкунликни, хафақонлик ҳолатини пайдо қилади. Ижодкор
шахс учун эса бу ихтиёрий ҳодиса, ижоднинг шарти ҳисобланади. У айнан
мана шу ёлғизликда ўзининг моҳияти – иккинчи “мен”и билан топишади.
Айни пайтда бу “мен” гўё ижодкорнинг вужудидан узилиб чиққандек, хатти-
ҳаракатларини бошқариб туради.
Илмий ижодга хос дунёқарашнинг қиммати унинг назарий, амалий,
мақсадли, муносабатли томонларининг бирлиги билан белгиланади. Бу
бирликнинг натижаси сифатида онг ва ижоднинг уйғунлашишини келтириш
мумкин. Чунончи, ижодий фаолият олиб бораётган субъект ҳам тирик
жонзотдир. Зеро, илмий-ижодий фаолият олиб бораётган субъект ўзининг
қарама-қаршиликлари, фикри-хаёли, дунёқараши, нуқтаи назари билан ҳам
тирикдир. Бундан кўринадики, ижод қилаётган ҳар бир субъект ўзининг онги
ва жисмида ўз фаолиятига оид ҳар бир мураккаб воқеликни сеза олади. Бироқ
бу жараён нафақат илмий иш тарзида, балки ҳаётий тажрибасида ҳам синаб
кўрилган бўлиши керак. Бинобарин, шахснинг тузилиши Кант айтганидек,
унинг эстетик, назарий ва амалий нуқтаи назаридан иборат65. Шахснинг
дунёқараши унинг қийматига муносабатини билдиради. Бу муносабатларда
ҳамма қарама-қаршиликлар мавжуд бўлиб, инсон мантиқий фикрлаши билан
уларни ечади.
Ижоднинг муҳим шарти – ўз-ўзини ижод қилишдир. Зеро, одам – ҳар
қандай ижодий ҳаракат манбаи бўлиб, у шундай ижодий фаолият орқалигина
жамиятнинг ҳақиқий маънавий бойлигини оширади. Ижод инсонни
ақллироқ, меҳрибонроқ, руҳини эса баландроқ қилади. Ижодий фаолиятдаги
ўз-ўзини яратиш – инсоннинг ҳар бир интилишида ҳар бир ҳаракатида
намоён бўлади. Шунингдек, эзгулик билан йўғрилган ижод асосида инсон
ўзининг одамийлигини максимум ифодалашга интилади. Доим атроф
муҳитга нисбатан эътиборли, очиқ чеҳрали, тетик, меҳрибон, севувчи ва
севилувчи бўлишга интилади. Айни шу маънода, ижод бу алоҳида фаолият
бўлибгина қолмай, ҳаёт усули ҳамдир.
Ижодкор ўзининг асарини яратади, бироқ бировникини баён қилиш ижод
саналмайди. Аммо бу “ўзи” ижод қилаётган ижодкор шунчаки индивидуал
инсон эмас, яъни у ўзининг субъективлигида ва онгининг шахссиз – умумий
ташувчиси бўлмаслигини англайди. Чунки у индивидуал – инсоний ифода
ичида ғайб руҳи ва илми фаоллашаётганлигини ҳис қилади. Шунинг учун
65 Кант И. Антропология с прагматической точки зрения. – М.: ЛКИ, 2010. - 200 с
ҳам баъзан даҳолар деярли ихтиёрсиз ҳолатда ичида қаттиқ куч таъсирида
ҳаракат қилаётган медиум сифатида буюк кашфиётлар яратади. Шунингдек,
бошқа пайтларда ҳам улар машаққатли меҳнат, кўп сонли тажрибалар билан
юқоридан берилаётган нарсани ифодалашга ёки адекват қабул қилишига
ҳаракат қиладилар.
Шундай қилиб, ижодий фаолият бу фақат янги маҳсулот, қадриятлар,
ғоялар ёки кашфиётлар қилиш эмас, балки илоҳий ироданинг маҳсулидир.
Шу маънода, ҳар қандай инсон агар ишига ўз шахсияти, қалбини берса,
унинг ҳаёти ижодий жиҳатдан бой бўлади. Ўз-ўзини англаш жараёни бу ўз-
ўзини ижод қилишнинг умумий шарти деса ҳам бўлади. Чунки ўз-ўзини
англаш орқали инсон ўз борлиғининг туб-тубидаги чегараларига етиб
боради. Агар биз қанчалик ичкарига қараб йўл олсак, бирон бир чегарага дуч
келишдан кўра борган сари қалбимиз кенгайишини ҳис қиламиз. Шунинг
учун ҳам С.Л.Франк, “Ички алоқа орқали дастлабки ҳақиқат билан олам
ҳукмронлигида ҳам озодликни, ҳам унинг ижодий ҳамкори бўлишимизга
имкон беради”66 – деб ёзади.
Назорат учун саволлар
1.Илмий ижоднинг эвристик характери олимлар талқинида
2. Илмий ижоднинг ўзига хос хусусиятлари.
3. Илмий-ижодий фаолиятнинг амал қилиш хусусиятлари
66 Қаранг: Франк С.Л. Реальность и человек: метафизика человеческого бытия. –Минск.: Белорусская
Православная церковь 2009. - 560 с