ИЖТИМОИЙ МУНОСАБАТЛАР ВА ҲУҚУҚ (Ҳуқуқ принциплари тушунчаси ва моҳияти, Ҳуқуқ принципларининг таснифи, Ҳуқуқ функциялари тушунчаси ва турлари)

Yuklangan vaqt

2024-04-03

Yuklab olishlar soni

1

Sahifalar soni

8

Faytl hajmi

63,0 KB


 
 
 
 
 
 
 
 
 
ИЖТИМОИЙ МУНОСАБАТЛАР ВА ҲУҚУҚ 
 
 
 
Режа: 
1. Ҳуқуқ принциплари тушунчаси ва моҳияти. 
2. Ҳуқуқ принципларининг таснифи. 
3. Ҳуқуқ функциялари тушунчаси ва турлари. 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
ИЖТИМОИЙ МУНОСАБАТЛАР ВА ҲУҚУҚ Режа: 1. Ҳуқуқ принциплари тушунчаси ва моҳияти. 2. Ҳуқуқ принципларининг таснифи. 3. Ҳуқуқ функциялари тушунчаси ва турлари.
1 
 
1. Ҳуқуқ принциплари тушунчаси ва моҳияти 
Ҳуқуқ принциплари ҳуқуқнинг шаклланиш жараёни, ривожланиши ва 
ҳаракатланишининг раҳбарий ғояси, бошланғич қоидаси, етакчи мезони 
сифатида майдонга чиқади. 
Ҳуқуқ принциплари ўзига хос таянч тузилма бўлиб, унга нафақат ҳуқуқ 
нормалари, институтлари ёки тармоқлари, балки бутун ҳуқуқ тизими 
асосланади. Мазкур раҳбарий тамойиллар давлат органларининг ҳуқуқ 
ижодкорлиги, ҳуқуқни қўллаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш билан боғлиқ 
бутун фаолияти учун йўналтирувчи машъал бўлиб хизмат қилади. Ҳуқуқий 
тизимнинг баҳамжиҳатлиги, барқарорлиги ва самарадорлиги уларга риоя 
этиш даражасига бевосита боғлиқ. Ҳуқуқ принциплари умуммажбурий тусга 
эга бўлганлиги сабабли улар турли ҳуқуқ тармоқлари ва институтлари, 
нормалари ва ҳуқуқий муносабатлар, объектив ҳамда субъектив ҳуқуқ 
ўртасидаги ички бирликни, уйғунлик ва ўзаро алоқадорликни таъминлашга 
кўмаклашади. 
Ҳуқуқ 
принциплари, 
одатда, 
бевосита 
қонун 
ҳужжатларида 
(конституция ва жорий қонунларнинг муқаддимасида, моддаларида) 
мустаҳкамланади; баъзан ҳуқуқ нормаларининг мазмунидан келиб чиқади.  
 
2. Ҳуқуқ принципларининг таснифи 
Ҳуқуқ принципларининг мазмуни, намоён бўлиш жабҳаси ва 
хусусиятларига қараб турли мезонлар асосида таснифлаш мумкин. Масалан, 
ҳуқуқнинг типи ва ҳаракатланиш кўламига қараб қулдорчилик, феодал, 
буржуа ва социалистик ҳуқуқ принциплари ҳақида гапириш мумкин. 
Шунингдек, ҳуқуқ принциплари ўз табиатига кўра ижтимоий-иқтисодий, 
сиёсий, мафкуравий, аҳлоқий, диний ва махсус-юридик турларга бўлинади. 
Ҳуқуқшуносликка оид адабиётда умумий ва махсус, соҳавий ва тармоқлараро 
принциплар тўғрисида фикр-мулоҳазалар мавжуд. 
1 1. Ҳуқуқ принциплари тушунчаси ва моҳияти Ҳуқуқ принциплари ҳуқуқнинг шаклланиш жараёни, ривожланиши ва ҳаракатланишининг раҳбарий ғояси, бошланғич қоидаси, етакчи мезони сифатида майдонга чиқади. Ҳуқуқ принциплари ўзига хос таянч тузилма бўлиб, унга нафақат ҳуқуқ нормалари, институтлари ёки тармоқлари, балки бутун ҳуқуқ тизими асосланади. Мазкур раҳбарий тамойиллар давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги, ҳуқуқни қўллаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш билан боғлиқ бутун фаолияти учун йўналтирувчи машъал бўлиб хизмат қилади. Ҳуқуқий тизимнинг баҳамжиҳатлиги, барқарорлиги ва самарадорлиги уларга риоя этиш даражасига бевосита боғлиқ. Ҳуқуқ принциплари умуммажбурий тусга эга бўлганлиги сабабли улар турли ҳуқуқ тармоқлари ва институтлари, нормалари ва ҳуқуқий муносабатлар, объектив ҳамда субъектив ҳуқуқ ўртасидаги ички бирликни, уйғунлик ва ўзаро алоқадорликни таъминлашга кўмаклашади. Ҳуқуқ принциплари, одатда, бевосита қонун ҳужжатларида (конституция ва жорий қонунларнинг муқаддимасида, моддаларида) мустаҳкамланади; баъзан ҳуқуқ нормаларининг мазмунидан келиб чиқади. 2. Ҳуқуқ принципларининг таснифи Ҳуқуқ принципларининг мазмуни, намоён бўлиш жабҳаси ва хусусиятларига қараб турли мезонлар асосида таснифлаш мумкин. Масалан, ҳуқуқнинг типи ва ҳаракатланиш кўламига қараб қулдорчилик, феодал, буржуа ва социалистик ҳуқуқ принциплари ҳақида гапириш мумкин. Шунингдек, ҳуқуқ принциплари ўз табиатига кўра ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, мафкуравий, аҳлоқий, диний ва махсус-юридик турларга бўлинади. Ҳуқуқшуносликка оид адабиётда умумий ва махсус, соҳавий ва тармоқлараро принциплар тўғрисида фикр-мулоҳазалар мавжуд.
2 
Умумий ҳуқуқий принциплар бутун ҳуқуқий тизим асосида туриши 
билан тавсифланади. Бу принциплар таҳлили орқали у ёки бу мамлакат 
ҳуқуқий тизимининг мазмун-моҳияти, табиати, хусусиятлари, ҳаракатланиш 
сифатлари ҳақида хулоса чиқариш мумкин. Бундай ҳуқуқий принциплар 
қаторига қуйидагилар киради: 
Ҳуқуқни шакллантириш ва амалга оширишда демократизм принципи. 
Мазкур принцип ҳуқуқни яратиш соҳасида халқнинг, бевосита халқ 
вакиллари бўлмиш депутатларнинг, жамоат бирлашмалари ва нодавлат 
ташкилотлар, сиёсий партиялар ва фуқароларнинг ҳуқуқий сиёсатни 
шакллантириш ва ҳамда қонунчиликни такомиллаштиришда кенг иштироки 
орқали намоён бўлади.  
Қонунийлик принципи. Ҳуқуқ ижодкорлиги жараёни субъектлари 
томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини тайёрлаш, муҳокама 
этиш, қабул қилиш ва нашр этиш қонунлар, аввало, Конституция асосида 
амалга оширилади. Қонунийлик тамойилининг асосий маъноси шундаки, 
қонун чиқарувчи орган – парламентнинг ҳам, ҳуқуқ ижод этувчи бошқа 
органларнинг ҳам фаолияти қонун асосида қатъий амалга оширилиши лозим. 
Инсонпарварлик принципи. Бунинг маъноси шундаки, ҳуқуқ жамият –
 инсон – давлат ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш ва тартибга 
солишда адолат, инсонни севиш, шахсни эъзозлаш ва унинг шаънини 
қадрлаш, унга ҳаёт кечириш учун муносиб шарт-шароитлар яратиб бериш 
нуқтаи назаридан келиб чиқади.  
Фуқароларнинг қонун олдида тенглиги принципи. Ўзбекистон 
Республикаси Конституциясининг 18-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон 
Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, 
жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, 
шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар. 
Имтиёзлар фақат қонун билан белгилаб қўйилади ҳамда ижтимоий адолат 
принципларига мос бўлиши шарт.  
2 Умумий ҳуқуқий принциплар бутун ҳуқуқий тизим асосида туриши билан тавсифланади. Бу принциплар таҳлили орқали у ёки бу мамлакат ҳуқуқий тизимининг мазмун-моҳияти, табиати, хусусиятлари, ҳаракатланиш сифатлари ҳақида хулоса чиқариш мумкин. Бундай ҳуқуқий принциплар қаторига қуйидагилар киради: Ҳуқуқни шакллантириш ва амалга оширишда демократизм принципи. Мазкур принцип ҳуқуқни яратиш соҳасида халқнинг, бевосита халқ вакиллари бўлмиш депутатларнинг, жамоат бирлашмалари ва нодавлат ташкилотлар, сиёсий партиялар ва фуқароларнинг ҳуқуқий сиёсатни шакллантириш ва ҳамда қонунчиликни такомиллаштиришда кенг иштироки орқали намоён бўлади. Қонунийлик принципи. Ҳуқуқ ижодкорлиги жараёни субъектлари томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини тайёрлаш, муҳокама этиш, қабул қилиш ва нашр этиш қонунлар, аввало, Конституция асосида амалга оширилади. Қонунийлик тамойилининг асосий маъноси шундаки, қонун чиқарувчи орган – парламентнинг ҳам, ҳуқуқ ижод этувчи бошқа органларнинг ҳам фаолияти қонун асосида қатъий амалга оширилиши лозим. Инсонпарварлик принципи. Бунинг маъноси шундаки, ҳуқуқ жамият – инсон – давлат ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш ва тартибга солишда адолат, инсонни севиш, шахсни эъзозлаш ва унинг шаънини қадрлаш, унга ҳаёт кечириш учун муносиб шарт-шароитлар яратиб бериш нуқтаи назаридан келиб чиқади. Фуқароларнинг қонун олдида тенглиги принципи. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 18-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар. Имтиёзлар фақат қонун билан белгилаб қўйилади ҳамда ижтимоий адолат принципларига мос бўлиши шарт.
3 
Давлат ва шахснинг ўзаро масъуллиги принципи. Давлат билан шахс 
бир-бири билан муайян ҳуқуқ ва мажбуриятлар орқали боғлиқ бўлиши 
лозим. Бу демократик сиёсий тизим ва адолатли давлат бошқарувининг 
муҳим талабларидан биридир.  
Умумий ҳуқуқий принциплар қаторига, шунингдек, ижтимоий адолат, 
тенг ҳуқуқлилик, ҳуқуқ ва мажбуриятлар бирлиги, ҳуқуқнинг устуворлиги 
кабилар ҳам киради. 
Махсус юридик принциплар аслида ҳуқуқий тилда ифодаланган 
ижтимоий принциплардир. Одатда, илмий адабиётда махсус-юридик 
принциплар тоифасига қуйидагилар киритилади: 
1) ҳуқуқ нормаларининг бутун мамлакат аҳолиси учун умумий-мажбу-
рийлиги ҳамда уларнинг бошқа ижтимоий нормалардан устуворлиги; 
2)  амалдаги 
объектив 
ҳуқуқни 
ташкил 
этувчи 
нормаларнинг 
зиддиятсизлиги ва қонуннинг бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан 
устунлиги; 
3)  ҳуқуқнинг оммавий ва хусусий ҳуқуққа, нисбатан мустақил ҳуқуқ 
соҳалари ҳамда институтларига бўлиниши; 
4)  объектив ва субъектив ҳуқуқ ўртасида, ҳуқуқ нормаси ва ҳуқуқий 
муносабат 
ҳамда 
ҳуқуқ 
билан 
ҳуқуқнинг 
қўлланиши 
ўртасида 
мувофиқликнинг мавжудлиги принципи; 
5)  ижтимоий эркинлик, қонун ва суд олдида тенглик, тенг ҳуқуқлилик 
принципи; 
6)  қонунда мустаҳкамланган ҳуқуқ ва эркинликларнинг юридик 
кафолатланганлиги; 
7)  тенг юридик мезон (миқёс)ларда ифодаланган хулқ-атворнинг 
адолатлилиги ҳамда юридик жавобгарликнинг содир этилган ҳуқуқ 
бузилишига мослиги; 
8)  юридик жавобгарликнинг фақат ҳуқуққа хилоф айбли хатти-ҳаракат 
(ёки ҳаракатсизлик) учунгина қўлланилиши ва Конституцияга биноан жиноят 
содир этганликда айбланаётган ҳар бир шахснинг иши қонуний тартибда 
3 Давлат ва шахснинг ўзаро масъуллиги принципи. Давлат билан шахс бир-бири билан муайян ҳуқуқ ва мажбуриятлар орқали боғлиқ бўлиши лозим. Бу демократик сиёсий тизим ва адолатли давлат бошқарувининг муҳим талабларидан биридир. Умумий ҳуқуқий принциплар қаторига, шунингдек, ижтимоий адолат, тенг ҳуқуқлилик, ҳуқуқ ва мажбуриятлар бирлиги, ҳуқуқнинг устуворлиги кабилар ҳам киради. Махсус юридик принциплар аслида ҳуқуқий тилда ифодаланган ижтимоий принциплардир. Одатда, илмий адабиётда махсус-юридик принциплар тоифасига қуйидагилар киритилади: 1) ҳуқуқ нормаларининг бутун мамлакат аҳолиси учун умумий-мажбу- рийлиги ҳамда уларнинг бошқа ижтимоий нормалардан устуворлиги; 2) амалдаги объектив ҳуқуқни ташкил этувчи нормаларнинг зиддиятсизлиги ва қонуннинг бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан устунлиги; 3) ҳуқуқнинг оммавий ва хусусий ҳуқуққа, нисбатан мустақил ҳуқуқ соҳалари ҳамда институтларига бўлиниши; 4) объектив ва субъектив ҳуқуқ ўртасида, ҳуқуқ нормаси ва ҳуқуқий муносабат ҳамда ҳуқуқ билан ҳуқуқнинг қўлланиши ўртасида мувофиқликнинг мавжудлиги принципи; 5) ижтимоий эркинлик, қонун ва суд олдида тенглик, тенг ҳуқуқлилик принципи; 6) қонунда мустаҳкамланган ҳуқуқ ва эркинликларнинг юридик кафолатланганлиги; 7) тенг юридик мезон (миқёс)ларда ифодаланган хулқ-атворнинг адолатлилиги ҳамда юридик жавобгарликнинг содир этилган ҳуқуқ бузилишига мослиги; 8) юридик жавобгарликнинг фақат ҳуқуққа хилоф айбли хатти-ҳаракат (ёки ҳаракатсизлик) учунгина қўлланилиши ва Конституцияга биноан жиноят содир этганликда айбланаётган ҳар бир шахснинг иши қонуний тартибда
4 
судда кўрилиб, унинг айби аниқланмагунча у айбдор ҳисобланмаслиги; 
айбсизлик презумпцияси принципи (26-модда); 
9)  янги ёки нисбатан оғирроқ юридик жавобгарликни ўрнатаётган 
қонуннинг орқага қайтиш кучига эга эмаслиги принципи; жазолаш тизимини 
инсонпарварлаштириш ва бошқалар. 
Тармоқлараро ҳуқуқий принциплар икки ёки ундан ортиқ ҳуқуқ 
тармоқлари доирасида амал қиладиган принциплардир.  
Соҳавий ҳуқуқий принциплар фақат битта муайян ҳуқуқ соҳаси 
доирасида амал қилади.  
 
3. Ҳуқуқ функциялари тушунчаси ва турлари 
Ҳуқуқнинг моҳияти ва ижтимоий вазифаси унинг функцияларида 
намоён бўлади. Ҳуқуқ функциялари – ижтимоий муносабатларга юридик 
таъсир этишнинг асосий йўналишлари бўлиб, уларнинг мазмуни ҳуқуқнинг 
моҳияти ва жамият ҳаётидаги ижтимоий вазифаси билан белгиланади. Ҳуқуқ, 
аввало, жамият ҳаётининг турли жабҳалари – иқтисодиёт, сиёсат, ижтимоий 
соҳага, маданий-маънавий муносабатларга таъсир этади ва шу тариқа 
иқтисодий, сиёсий ва тарбиявий мазмундаги умумижтимоий функцияларни 
бажаради. 
Ҳуқуқ функциялари қуйидаги хусусиятлар билан тавсифланади: 
биринчидан, ҳуқуқ функциялари ҳуқуқнинг моҳиятидан келиб чиқади 
ва унинг жамиятдаги вазифаси билан белгиланади. Функция – ҳуқуқ 
моҳиятининг 
ижтимоий 
муносабатлар 
мазмунида 
ифодаланиши 
(ёритилиши)дир; 
иккинчидан, ҳуқуқ функциялари – ижтимоий муносабатларга таъсир 
этишнинг шундай йўналишларики, уларни амалга ошириш эҳтиёжи 
ҳуқуқнинг ижтимоий ҳодиса сифатида мавжудлиги заруриятидан келиб 
чиқади; 
4 судда кўрилиб, унинг айби аниқланмагунча у айбдор ҳисобланмаслиги; айбсизлик презумпцияси принципи (26-модда); 9) янги ёки нисбатан оғирроқ юридик жавобгарликни ўрнатаётган қонуннинг орқага қайтиш кучига эга эмаслиги принципи; жазолаш тизимини инсонпарварлаштириш ва бошқалар. Тармоқлараро ҳуқуқий принциплар икки ёки ундан ортиқ ҳуқуқ тармоқлари доирасида амал қиладиган принциплардир. Соҳавий ҳуқуқий принциплар фақат битта муайян ҳуқуқ соҳаси доирасида амал қилади. 3. Ҳуқуқ функциялари тушунчаси ва турлари Ҳуқуқнинг моҳияти ва ижтимоий вазифаси унинг функцияларида намоён бўлади. Ҳуқуқ функциялари – ижтимоий муносабатларга юридик таъсир этишнинг асосий йўналишлари бўлиб, уларнинг мазмуни ҳуқуқнинг моҳияти ва жамият ҳаётидаги ижтимоий вазифаси билан белгиланади. Ҳуқуқ, аввало, жамият ҳаётининг турли жабҳалари – иқтисодиёт, сиёсат, ижтимоий соҳага, маданий-маънавий муносабатларга таъсир этади ва шу тариқа иқтисодий, сиёсий ва тарбиявий мазмундаги умумижтимоий функцияларни бажаради. Ҳуқуқ функциялари қуйидаги хусусиятлар билан тавсифланади: биринчидан, ҳуқуқ функциялари ҳуқуқнинг моҳиятидан келиб чиқади ва унинг жамиятдаги вазифаси билан белгиланади. Функция – ҳуқуқ моҳиятининг ижтимоий муносабатлар мазмунида ифодаланиши (ёритилиши)дир; иккинчидан, ҳуқуқ функциялари – ижтимоий муносабатларга таъсир этишнинг шундай йўналишларики, уларни амалга ошириш эҳтиёжи ҳуқуқнинг ижтимоий ҳодиса сифатида мавжудлиги заруриятидан келиб чиқади;