ИЖТИМОИЙ МУНОСАБАТЛАР ВА ҲУҚУҚ (Ҳуқуқнинг таърифи ва унинг талқинига турли ёндашувлар)
Yuklangan vaqt
2024-04-03
Yuklab olishlar soni
1
Sahifalar soni
7
Faytl hajmi
58,5 KB
ИЖТИМОИЙ МУНОСАБАТЛАР ВА ҲУҚУҚ
Режа:
1. Ҳуқуқнинг тушунчаси ва моҳияти.
2. Ҳуқуқнинг белгилари.
3. Ҳуқуқнинг таърифи ва унинг талқинига турли ёндашувлар.
1
1. Ҳуқуқнинг тушунчаси ва моҳияти
Ҳуқуқ-мураккаб, серқирра ва кўп маъноли ҳодиса. Биринчидан,
умумижтимоий маънодаги ҳуқуқ (маънавий ҳуқуқ, халқлар ҳуқуқи ва ш.к.),
иккинчидан, махсус юридик маънодаги, давлат билан боғлиқ юридик восита
сифатидаги ҳуқуқ фарқланади.
Ҳуқуқ давлат томонидан ўрнатиладиган ва қўриқланадиган, мамлакат
аҳолисининг умумий ва шахсий манфаатларини ифодаловчи ва ижтимоий
муносабатларни давлат томонидан тартибга солиш воситаси сифатида амал
қилувчи умуммажбурий хулқ-атвор қоидалари тизимидир.
2. Ҳуқуқнинг белгилари
Ҳуқуққа турли ёндашувларнинг таҳлили унинг қуйидаги муҳим
хусусиятлари ва белгиларини қайд этиш имконини беради:
1. Ҳуқуқ - нормалар ёки хулқ-атвор қоидалари тизими. Бошқа ҳар
қандай тизим сингари, у ҳам бир тартибли, ўзаро узвий боғланган ва ўзаро
таъсирга киришувчи қисмлардан ташкил топади. Тизимнинг айрим таркибий
қисмлари ўртасида юзага келувчи алоқалар ягона мақсадларга эришишга
қаратилиши лозим. Ҳар қандай нормалар (хулқ-атвор қоидалари) тизими
замирида объектив ва субъектив омиллар ётади.
2. Ҳуқуқ - давлат томонидан ўрнатилган ёки маъқулланган
нормалар тизими. Жаҳонда турли ижтимоий нормалар тизимлари жуда ҳам
кўп. Бироқ, фақат ҳуқуқий нормалар тизимигина давлат томонидан
яратилади. Ҳуқуқ нормаларини ўрнатар экан, давлат бевосита ўз ваколатли
органлари орқали иш кўради.
3. Ҳуқуқ - умуммажбурий хусусиятга эга нормалар ёки хулқ-атвор
қоидалари
тизими.
Умуммажбурийлик
(яъни,
нормативлик)
ҳуқуқ
нормаларида ифодаланган талаблар жамиятнинг барча аъзолари томонидан
бажарилиши шартлигини англатади.
2
4. Ҳуқуқ давлат томонидан муҳофаза қилинади ва таъминланади.
Ҳуқуқ нормаларида ифодаланган талаблар бузилган ҳолларда давлат
мажбурлови қўлланилади.
3. Ҳуқуқнинг таърифи ва унинг талқинига турли ёндашувлар
Ҳуқуқий таълимотлар ва юриспруденция тарихи икки шаклдаги
ҳуқуқни тушуниш ва ҳуқуққа бўлган ёндашувларнинг курашидан иборат.
Ҳуқуқни бундай тушуниш ва ёндашувни шартли равишда юридик (jus -
ҳуқуқ сўзидан олинган, ҳуқуқ ва қонунни фарқлашдан келиб чиқадиган)
ҳамда легистик (Lех - қонун сўзидан олинган, ҳуқуқ ва қонунни
айнанлаштиришдан келиб чиқадиган) шаклларга бўлиш мумкин.
Тилга олинган икки шаклдаги ҳуқуқни тушунишда икки хилдаги:
ҳуқуқий ва легистик юриспруденция концепциялари мос келади. Булар:
биринчиси, хуқуқ ва қонунни (позитив ҳуқуқни) бир-биридан фарқлашга
ҳамда ҳуқуқни юридик тушунишга асосланувчи юриспруденция, бу
тегишли тарзда давлатнинг юридик тушунчасини ҳам ўзида қамраб олади;
иккинчиси, ҳуқуқ ва қонунни (позитив ҳуқуқни) айнанлаштирувчи ва
қонунни легистик тушунишга, ўзида давлатнинг легистик тушунчасини
ҳам қамраб олишга асосланувчи юриспруденциядир.
Ҳуқуққа легистик ёндашув юридик позитивизм, нормативизм каби
кўринишларга эга. Ушбу ёндашувни инглиз мутафаккирлари Т. Гоббс,
Ж.Остин, Германияда Р.Иеринг, Г.Кельзен, Россияда Г.Ф.Шершеневич ва
бошқалар асослаб берган. Номлари кайд этиб ўтилган мутафаккирлар турли
тарихий даврларда яшаб ўтган бўлишларига қарамай, улар илгари сураётган
қуйидаги ҳолатлар уларни ўзаро яқинлаштиради: а) ҳуқуқ - давлат
ҳокимиятининг маҳсули, ҳукмдорнинг буйруғи, талаби ва ҳ.к.; б) давлат
ҳуқуқ билан боғлиқ бўлмаган; в) давлат ҳокимияти ҳуқуқ остида эмас, балки
ундан устун туради; г) вужудга келиш нуқтаи назаридан давлат бирламчи,
ҳуқуқ эса иккиламчидир ва ҳ.к.
3
Ўз навбатида ҳуқуқни юридик тушуниш икки асосий йуналиш бўйича
ривожланади. Улардан бири, табиий ҳуқуқ назарияси бўлса, иккинчиси,
академик В.С. Нерсесянц илгари сурган ҳуқуқни либертар-юридик
(эркинлик) тушунишдир. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, ҳар иккала
ёндашувнинг негизлари антик даврларга бориб тақалади.
Мазкур ёндашувга кўра, ҳуқуқ табиий ҳуқуқ ҳамда илоҳий, позитив,
сиёсий каби ҳуқуқларга бўлинади. Бунда эътиборли жиҳати шундаки, табиий
ҳуқуқ назарияси асосчилари табиий ҳуқуқ ва позитив ҳуқуқни (инсонлар
яратган) бир-бирига қарама-қарши қўядилар. Уларнинг фикрича, табиий
ҳуқуқ абадий, ўзгармас, азалдан мавжуд. Инсонлар уларни англаш орқали ўз
фаолиятларида қўллашлари лозим. Позитив ҳуқуқни эса, адашишга мойил
бўлган, ҳис-туйғуга берилувчан инсонлар яратади ва у сунъийдир. Шунинг
учун табиий ҳуқуқ позитив ҳуқуқдан устун туради хамда позитив ҳуқуқ
табиий ҳуқуққа мослашиши лозим.
Мазкур назариянинг асосий ғоялари:
- ижобий ҳуқуқ, яъни давлат томонидан қабул қилинган қонунлар
билан бир қаторда инсонга туғилишиданоқ тегишли бўладиган олий,
ҳақиқий, «табиий» ҳуқуқ мавжуд. Ҳар қандай қонун ҳам ҳуқуқий бўлмаслиги
мумкин;
- ҳуқуқ
ва
ахлоқ
айнанлаштирилади,
(мазкур
назария
намояндаларининг фикрига кўра) адолат, ҳақиқат, озодлик, эркинлик,
тенглик каби ахлоқий тушунчалар ҳуқуқнинг ўзагини ташкил этади ва ҳуқуқ
ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш жараёнини белгилаб беради;
- инсон ҳуқуқларининг манбаи қонунларда эмас, балки инсоннинг
табиатида бўлиб, унга туғилишдан (ёхуд худонинг амри билан) эга бўлиш
мумкин.
Ҳуқуқни юридик тушунишни либертар-юридик шаклининг мазмун
моҳиятини эркинлик ташкил этади. Эркинлик инсониятнинг минг йиллик
тараққиёти,
сиёсий-ҳуқуқий
назариялар
ва
амалиёти
натижасида
шакллангандир.
4
Ҳуқуққа «социологик» ёндашув. Мазкур ёндашув қуйидаги ғояларга
асосланади:
1. Ҳуқуқ табиий ҳуқуқларда ҳам эмас, қонунларда ҳам эмас, балки
қонунларни ҳаётга татбиқ этишда намоён бўлади, рўёбга чиқади.
2. Ҳуқуқ - юридик хатти-ҳаракатлар, юридик амалиёт, ҳуқуқий
тартибот, қонунларнинг қўлланишидир. Ҳуқуқ бу ҳуқуқнинг субъектлари -
жисмоний ва юридик шахсларнинг амалий хулқ-атворларидир.
3. «Жонли ҳуқуқ»ни даставвал судьялар ўзининг юрисдикцияси
доирасидаги фаолиятида яратади. Улар «қонунлар мазмунини» ҳуқуқ билан
тўлдиради ва судьялар реал ҳаётида ҳуқуқ ижодкорлигини амалга оширади.
Ҳуқуқнинг психологик назарияси. Мазкур назариянинг асосий
ғоялари:
1) инсон психикаси (руҳияти) – ижтимоий тараққиёт – жамият, давлат,
ҳуқуқ, ахлоқнинг ривожланишини белгиловчи омил;
2) ҳуқуқ тушунчаси ва моҳияти қонун соҳиби фаолияти орқали эмас,
психологик қонуниятлар - ҳуқуқий эҳтирослар (императив-атрибутив
характер), яъни нимагадир ҳуқуқий ваколат (атрибутив норма), нимадир
қилиш бурчи (императив норма) мажмуи орқали киритилади, деб
ҳисобланади;
3) барча ҳуқуқий ҳис-туйғулар иккига - ижобий (давлат томонидан
ўрнатиладиган) ва интуитив (шахсий) ҳуқуқий ҳис-туйғуларга бўлинади.
Интуитив ҳуқуқ инсон хулқ-атворининг ҳақиқий тартибга солувчиси бўлиб,
«ҳақиқий» ҳуқуқ сифатида қаралиши керак.
Ҳуқуқни тушунишга тарихий ёндашув. Мазкур назариянинг асосий
ғоялари:
– ҳуқуқ – тарихий ҳодиса бўлиб, тил каби фақат бирор кишининг
келишуви ёки кимнингдир кўрсатмаси билан эмас, муайян тарихий
шароитдан келиб чиқади ва ривожланади.
– ҳуқуқ – даставвал ҳуқуқий одатлар (юридик оқибатлар келтириб
чиқарувчи, тарихан шаклланган хулқ-атвор қоидалари)дир. Қонунлар
5
«миллий руҳ», «халқ онги» замирида ҳуқуқдан келиб чиқувчи қоидалар
мажмуидир.
– бу назария намояндалари инсон ҳуқуқларини инкор этиб, йирик ер
эгалиги ҳукмрон бўлган вақтда инсоннинг табиий ҳуқуқларини тан олиши
мумкин бўлмаган.
Ҳуқуқни тушунишга интегратив ёндашув. Ҳуқуқ - жамиятда тан
олинган ва расмий муҳофаза билан таъминланган тенглик ва адолат
меъёрлари, эркин хоҳиш-иродаларини мутаносиблаштирувчи, уларнинг
ўзаро курашларини ҳамда ўзаро муносабатларини тартибга солувчи меъёрлар
мажмуидир.
Тавсия этилган адабиётлар рўйхати
1. Давлат ва ҳуқуқ назарияси: Дарслик / Х.Т.Одилқориев, И.Т.Тультеев
ва бошқ. — Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2009. — 582 б.
2. Давлат ва ҳуқуқ назарияси: Дарслик / Н.П.Азизов, И.Т.Тультеев ва
бошқ. — Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2018. — 228 б.
3. Давлат ва ҳуқуқ назарияси: Дарслик / З.М.Исломов. — Т.: Адолат,
2007. — 916 б.
4. Давлат ва ҳуқуқ назарияси: Дарслик / Ш.Сайдуллаев. — Т.: ТДЮУ,
2018. — 220 б.
5. Общая теория государства и права: Учебник / Под ред.
С.Ю.Наумова, А.С.Мордовца, Т.В.Касаевой. — Саратов: Саратовский
социально-экономический институт (филиал) РЭУ им. Г.В.Плеханова, 2018.
— 392 с.
6. Теория государства и права: углубленный курс: Учебник /
Л.П.Рассказов. — М.: РИОР: ИНФРА-М, 2015. — 559 с.
7. Теория государства и права в вопросах и ответах: Учебное пособие /
А.Ф.Колотов,
О.С.Вырлеева-Балаева,
В.Н.Симонов,
И.В.Скуратов,
Ю.В.Ярыгина. — Оренбург: ООО ИПК «Университет», 2013. — 233 с.
6
8. Теория государства и права / В.Н.Бибило. — Минск: Право и
экономика, 2015. — 206 с.
9. General Theory of Law and State / Hans Kelsen. — Cambridge: Harvard
University Press, 2009. — 516 p.
10. Jurisprudence: Themes and Concepts / Scott Veitch, Emilios
Christodoulidis, Lindsay Farmer. — New York: Routledge, 2012. — 321 p.
11. On the Rule of Law: History, Politics, Theory / Brian Z. Tamanaha. —
New York: Cambridge University Press, 2004. — 190 p.