Йирингли – яллиғланиш касалликлари келтириб чиқарувчи
микроорганизмлар: стафилакокклар, стрептококклар, кўк йиринг
таёқчаси келтириб чиқарадиган касалликларнинг лаборатория
диагностикаси.
Машғулотнинг мақсадлари
Йирингли
–
яллиғланиш
касалликлари
келтириб
чиқарувчи
микроорганизмлар тўғрисида умумий билим бериш; таснифи хақида тушунча
бериш; микроорганизмларниг турлари ва келтириб чиқарадиган касалликлари
хақида билим бериш. Йирингли – яллиғланиш касалликларини лаборатория
ташҳисини ўтказиш тўғрисида тушунчалар бериш. Беморлардан материал
олиш техникаларини, микроорганизмларни ўстиришда қўлланиладиган озиқ
муҳитларни танлаш тўғрисида, идентификация қилиш ва лаборатория
журналига қайд қилиш хақида маълумотлар бериш. Касаллик келтириб
чиқарувчи микроорганизмларнинг лаборатория диагностикаси усуллари,
даволаш ва профилактикасида олиб бориладиган тадбирлар ва ҳақида билим
бериш.
Назарий қисм
Йирингли яллиғланиш касалликларини келтириб чиқарувчи
микроорганизмларга кокклар ва кўк йиринг ҳосил қилувчи таёқча
киради:
Стафилококклар
Micrococcaceae, оиласига одам учун патоген бўлган қуйидаги уруғлар
киради - Staphylococcus, Micrococcus ва Stomatococus. Улар бир бирларидан
биокимёвий хусусиятлари бўйича фарқланади.
Морфологияси. Стафилококклар юмалоқ бўлиб, диаметри 0,8–1,0х0,5–
1,5 мкм. Суртма тайёрлаб микроскопда кўрилганганда улар узум шингилига
ўхшаб кўринади Стафилококк хивчинсиз, ҳаракатсиз, капсула ва спора ҳосил
қилмайди, Грам усулида мусбат бўялади. Асосан патоген турлари нозик
капсулага эга.
Ўсиши. Стафилококклар нафас олишига кўра факультатив анаэроб, улар
озиқ муҳитларга талабчан эмас. рН 7,2–7,4 ва 370С ҳарорат уларнинг ўсиши
учун қулай шароит, лекин 100С дан 45 0С гача бўлган ҳароратда ҳам ўсиши
мумкин. Бульонда (ГПБ) бир хил қуйқа ҳосил қилиб кўпаяди. Стафилококклар
ГПА думалоқ, четлари текис, диаметри 1–4 мм бўлган ялтироқ S-шаклдаги
колониялар ҳосил қилади.
Биокимёвий хусусияти. Стафилококкларнинг ферментатив хусусияти
яхши ривожланган бўлиб, оқсил ва қандларни парчалайдиган ферментлар
ажратади. Лактоза, глюкоза, маннит, мальтоза, сахароза ва глицеринни
кислотагача парчалайди, лекин газ ҳосил қилмайди. Патоген турлари бир
қатор патогенлик ва ҳимоя ферментларини ишлаб чиқаради: каталаза
лактамаза, гиалуронидаза, плазмакоагулаза, протеиназа, фосфатаза, ДНКаза,
липаза ва лецитиназа ва ҳ к.
Токсин ҳосил қилиши. Патоген стафилококклар бир неча хил
экзотоксин ҳосил қилади. Тилларанг стафилококклар лейкоцидин, альфа-,
бета-, гаммагемолизинлар (одам ва баъзи ҳайвонлар эритроцитларини лизисга
учратади), А-F энтеротоксинлар, А ва В эксфолиатинлар (терига таъсир
кўрсатади) ишлаб чиқаради. Айрим стафилококкларда энтеротоксин борлиги
аниқланган. Бу токсин озиқ-овқат билан меъда-ичак системасига тушса,
кишиларда овқатдан заҳарланишга сабаб бўлади.
Стафилококклар эксфолиатив токсин ажратади, бу омил болалар терисида
импетиго, скарлатина тошмасига ўхшаш тошмалар ва чақалоқларда ичи
суюқлик билан тўла пуфакчали-пўрсилдоқ яралар пайдо қилади.
Антиген
тузилиши.
Стафилококкларнинг
ҳужайра
девори
ва
капсуласига
кирадиган
қуйидаги
моддалар:
пептидогликан,
тейхоев
кислотаси, А-оқсил, полисахарид ва бошқалар антигенлик хусусиятига эга.
Чидамлилиги. Стафилококклар бошқа патоген коккларга нисбатан
физикавий ва кимёвий омиллардан қуритиш, музлатишга ва қуёш нури
таъсирига чидамлидир. Стафилококклар қуритилган йирингда 200 кун, чангда
50–100 кун, тирик сақланиши мумкин. Улар 700С гача қиздирилганда бир
соатда, 800С да эса 10-60 дақиқадан сўнг, қайнатилганда бир неча сонияда
ўлади. Дезинфекцияловчи омиллардан 5% фенол эритмаси таъсирида 15–30
дақиқада, 1% формалин таъсирида эса 2–5 дақиқада ҳалок бўлади.
Стафилококклар ташқи муҳитда, одам ва ҳайвонлар организмида кўп учрайди.
Ҳайвонларга нисбатан патогенлиги. Патоген стафилококклар қўй-эчки
ва қорамоллар, от ва чўчқалар ҳамда тажриба ҳайвонлари – қуён, оқ сичқон,
денгиз чўчқасида касаллик келтириб чиқаради.
Одамларда
касалликнинг
патогенези.
Стафилококклар
одам
организмига тери, ҳаво-томчи, ҳаво-чанг, алиментар йўллар орқали юқади.
Касаллик манбаи бактерия ташиб юрувчи соғлом кишилар, бемор ва касал
ҳайвонлар ҳисобланади. Ҳозир стафилококклар қўзғатадиган 120 дан ортиқ
касаллик аниқланган. Буларга тери, тери ости ёғ қавати, лимфа тугунларидаги
(фурункул, карбункул, лимфааденит, флегмона, пиодермиялар), нафас
аъзоларидаги (бронхит, зотилжам, плеврит), йирингли яллиғланишларни
мисол қилиб келтириш мумкин. Стафилококклар қулоқ, халқум, бурун ва
ёндош бўшлиқлари (отит, ангина, гайморит, тонзиллит, фронтит), кўз
аъзоларини (конъюнктивит, мугуз парда яраси), марказий нерв тизими
(менингит, мия абсцесси), юрак-қон томир тизими (эндокардит, миокардит),
меъда-ичак тракти (энтероколит, озиқ-овқатдан заҳарланиш), ўт пуфаги
(холецистит),
ҳаракат-таянч
тизимини
(остеомиелит,
артрит)
ҳам
шикастлайди.
Стафилококклар
болаларда,
айниқса
чақалоқларда
хилма-хил
касалликларни келтириб чиқаради, айрим ҳолларда бу ўлимга олиб келади.
Стафилококклар иккиламчи инфекциянинг ривожланишига сабабчи бўлиши
ҳам мумкин.
Бактерияларга қарши кимёвий дорилар, айниқса антибиотиклардан кенг
ва нотўғри фойдаланиш, стафилококк штаммлари орасида дориларга чидамли
типлари пайдо бўлишига олиб келмоқда. Бу эса ўз навбатида касалликларнинг
оғир
кечиши
ва
кенг
тарқалишига
сабаб
бўлади.
Бутун
дунёда
стафилококкларнинг касалхона ичи инфекцияси сифатида туғруқхоналар,
жарроҳлик бўлимлари ва болалар касалхоналарида юқиши, тиббиёт
ходимлари ва аҳоли орасида бактерия ташиб юрувчилар сонининг ортиши
кузатилмоқда.
Иммунитети. Одам организми стафилококка нисбатан бирмунча
чидамли, бу фагоцитоз ва табиий ҳимоя омиллари, махсус антителолар
(антитоксин, преципитин, опсонин ва агглютинин) борлиги ҳисобига юзага
келган, чунки стафилококкларнинг сапрофит ва шартли-патоген турлари одам
нормал микрофлораси таркибига киради. Стафилококк касалликларидан сўнг
кучсиз иммунитет ҳосил бўлади.
Лаборатория ташҳиси. Микробиологик ташҳисда йиринг, шиллиқ қават
ажралмаси балғам, сийдик, қон, қусуқ, меъданинг чайинди суви ва нажас,
шунингдек, овқат маҳсулотлари текширилади. Микробиологик ташҳисда
бактериоскопик, бактериологик, биологик усуллар қўлланилади.
Бу усуллар ёрдамида ажратиб олинган стафилококкларнинг морфологик,
культурал, биокимёвий ва вирулентлик каби асосий хусусиятлари ўрганилади
ва турлари аниқланади.
Бактериоскопик: бунинг учун аввал йирингдан суртма тайёрланади, Грам
усулида бўяб, микроскоп остиа кўрилади. Узум шингилига ўхшаш жойлашган
ва граммусбат бўялган кокклар топилса, демак стафилококк борлиги аниқ
бўлади.
Бактериологик: стафилококкнинг тури ва патогенлик хусусиятларини
аниқлаш учун текширилаётган йирингни Петри косачасидаги тухум сариғи ва
тузли, сут-тузли, қонли агар экилади. Агар беморда сепсис гумон қилинса,
ташҳисни аниқлаш учун бемордан 8-10 мл қон олиб, қандли бульонга эқилади.
Ажратиб олинган стафилококкларнинг фаготиплари ўрганилади. Бунда
стандарт фаглардан фойдаланилади.
Беморларни тўғри даволаш учун ажратиб олинган стафилококклар соф
культураларининг антибиотикларга чидамлилиги текширилади.
Ҳозирги вақтда диагностикада жуда сезгир ҳисобланган иммунофермент
(ИФУ) ва ПЗР усуллари тиббиётда кенг қўлланила бошланди.
Даволаш. Стафилококк касалликларини даволашда, асосан, уларга
таъсирчан антибиотиклар кенг қўлланилади. Шу билан бирга организм
заҳарланишини камайтириш ҳамда организмнинг иммунобиологик ҳимоя
кучини оширишга аҳамият бериш лозим. Сурункали ва оғир йирингли
стафилококк касалликларини даволашда махсус биологик препаратлардан:
кўп
валентли
стафилококк
вакцинаси,
аутовакцина,
стафилококк,
анатоксинига
қарши
зардоб,
стафилококка
қарши
иммуноглобулин,
стафилококк бактериофаги қўлланилади.
Касалликни олдини олиш. Касалликни олдини олиш учун умумий
чоралар: иш ва уй шароитида соғлом муҳит яратиш, витамин танқислиги ва
турли жароҳатларнинг олдини олиш, касалхона ичи штаммларини йўқотиш,
шунингдек, консерва заводлари, кондитер фабрикаларида санитария-гигиена
қоидаларига ҳамда шахсий гигиенага риоя қилиш кабилар киради. Махсус
профилактикада стафилакокк анатоксини қўлланилади, лекин иммунитет
фақат биринчи фаг билан лизисга учровчи стафилакоккларга қарши пайдо
бўлади. Шунинг учун стафилакоккларга қарши тўла қимматли вакцина олиш
ҳозирги замон тиббиётининг долзарб муаммоларидан бири ҳисобланади.
Ma’ruza 10.
Mavzu:Yiringli yallig‘lanish jarayonlarini keltirib chikaruvchi mikroorganizi
mlar.Staflokok,Stertokokklar. Jarohat infeksiyalari. qoqshol, gazli gangerena.
Ma’ruza vaqti – 80 min.
Ish
bosqichlari
va vaqti
Ta’lim beruvchi
Ta’lim oluvchilar
Tayyorgarlik
bosqichi
(2daqiqa)
1.Mavzu bo’yicha o’quv mazmunini
tayyorlash.
2.Kirish ma’ruzasi uchun taqdimot
slaydlarini tayyorlash.
3.Fanni o’rganishda foydalaniladigan
adabiyotlar ro’yxatini ishlab chiqish.
1.Mavzuga
kirish
(8daqiqa)
1.Mavzu maqsadi va vazifasi bilan
tanishtiradi.
2.Mavzu bo’yicha savollar beradi.
Tinglaydilar
Talabalar
berilgan
savollarga
javob
beradilar
2-asosiy
bosqich
(60daqiqa)
1.Mavzuni tushuntirib beradi, slaydlar
namoyish qiladi.
2.Ko’rgazmali
plakatlardan
foydalaniladi.
Tinglaydilar
Tinglaydilar
Yakuniy
bosqich
(10daqiqa)
1.Yakunlovchi xulosa qiladi
2.Mustaqil ish beradi.
3.Uyga vazifa beradi
Tinglaydi
Yozib oladi
Yozib oladi
Ma’ruza rejasi:
І. Patogen kokklar
1. Stafilakokklar umumiy tavsifi va tasnifi.
- tuzilishi, tinktorial xususiyati va kimyoviy tarkibi
- kultural xossalari va o‘stirilishi
- antigen xususiyati
- zahar hosil qilishi
- chidamliligi
- odam va hayvonlar uchun patogenligi
- laboratoriya diognostikasi, davolash va oldini olish
2. Streptakokklar umumiy tavsifi va tasnifi.
- tuzilishi, tinktorial xususiyati va kimyoviy tarkibi
- kultural xossalari va o‘stirilishi
- antigen xususiyati
- zahar hosil qilishi
- chidamliligi
- odam va hayvonlar uchun patogenligi
- laboratoriya diagnostikasi, davolash va oldini olish
3. Ko‘k yiring tayoqchasi umumiy tavsifi va tasnifi.
- tuzilishi, tinktorial xususiyati va kimyoviy tarkibi
- kultural xossalari va o‘stirilishi
- antigen xususiyati
- zahar hosil qilishi
- chidamliligi
- odam va hayvonlar uchun patogenligi
- laboratoriya diagnostikasi, davolash va oldini olish
II.Anaerob jarohat yuqumli kasallik qo‘zg‘atuvchilari:
1. Qoqshol qo‘zg‘atuvchisi umumiy tavsifi va tasnifi.
- tuzilishi, tinktorial xususiyati va kimyoviy tarkibi
- kultural xossalari va o‘stirilishi
- antigen xususiyati
- zahar hosil qilishi
- chidamliligi
- odam va hayvonlar uchun patogenligi
- laboratoriya diognostikasi, davolash oldini olish
2. Gazli gangrena qo‘zg‘atuvchilari umumiy tavsifi va tasnifi.
- tuzilishi, tinktorial xususiyati va kimyoviy tarkibi
- kultural xossalari va o‘stirilishi
- antigen xususiyati
- zahar hosil qilishi
- chidamliligi
- odam va hayvonlar uchun patogenligi
- laboratoriya diognostikasi, davolash oldini olish
PATOGEN KOKKLAR
Tabiatda kokklar keng tarqalgan, ammo ularning faqat ma’lum bir qismigina
odam uchun patogen hisoblanadi , qolganlari saprofitlardir.
Patogen kokklarga stafilokokk, streptokokk, pnevmokokk, gonokokk va
meningokokklar kiradi. Ular ma’lum bir xususiyatlari bilan bir-biriga o‘xshash,
ya’ni yiringli yallig‘lanish jarayonlarini yuzaga keltiradi. Shuning uchun ularni
p i o g e n (yiring hosil qiluvchi) kokklar ham deyiladi. Stafilokokklar
doimo yiringli yallig‘lanishlarni keltirib chiharsa, streptokokklar saramas, o‘tkir
revmatizm, skarlatina va angina kabi kasalliklarni chaqiradi. Patogen kokklar tashqi
muhitga chidamliligi bilan ham bir-biridan farq qiladi, jumladan stafilokokklar juda
ham chidamli, meningokokk va gonokokklar esa chidamsiz. Shuning uchun ular
inson organizmidan tashqari da tezda nobud bo‘ladi.
Berjining (1994 y) bakteriyalar tasnifiga binoan Eubacterialis sistemasiga
quyidagi oilalar biriktirilgan:
Micrococcaceae, Streptococcaceae, Neisseriaceae, Peptococcaceae.
Hujayra devorining tuzilishi va kimyoviy tarkibiga ko‘ra kokklar grammusbat va
grammanfiy bo‘ladi.
Grammusbat kokklarga quyidagi oilalar kiradi: Micrococcaceae, Streptococcaceae,
ular hujayra devorining 90%i peptidoglikan moddasidan iborat.
Stafilokokklar
Micrococcaceae, oilasiga odam uchun patogen bo‘lgan quyidagi urug‘lar
kiradi - Staphylococcus, Micrococcus va Stomatococus.Ular bir birlaridan
biokimyoviy xususiyatlari bo‘yicha farqlanadi.
Klassifikatsiyasi Staphylococcus, urug‘iga hozirgi kunda 20 ortiq turlar kiradi
va ikki guruhga bo‘linadi
Stafilokokklar eng ko‘p tarqalgan mikroorganizmlardan hisoblanib, odam va
hayvonlarda kasallik keltirib chiqaradi. Staphylococcus urug‘iga mansub kokklarni
birinchi bo‘lib R.Kox (1878 y.) va L.Paster (1880 y.) aniqlagan. F.Rozenbax (1884
y) esa bemorlarning yiringli yallig‘lanish o‘chog‘laridan topib, uning asosiy
biokimyoviy xususiyatlarini o‘rgangan.
Morfologiyasi. Stafilokokklar yumaloq bo‘lib, diametri 0,8–1,0x0,5–1,5 mkm.
Surtma tayyorlab mikroskopda ko‘rilganganda ular uzum shingiliga o‘xshab
ko‘rinadi Stafilokokk xivchinsiz, harakatsiz, kapsula va spora hosil qilmaydi, Gram
usulida musbat bo‘yaladi. Asosan patogen turlari noziq kapsulaga ega.
O’sishi. Stafilokokklar nafas olishiga ko‘ra fakultativ anaerob, ular oziq
muhitlarga talabchan emas. ph 7,2–7,4 va 37ºS harorat ularning o‘sishi uchun qulay
sharoit, lekin 10ºS dan 45ºS gacha bo‘lgan haroratda ham o‘sishi mumkin. Bo`londa
(GPB) bir xil quyqa hosil qilib ko‘payadi. Stafilokokklar GPA dumaloq, chetlari
tekis, diametri 1–4 mm bo‘lgan yaltiroq S-shakldagi koloniyalar hosil qiladi .
Uy sharoitida yetarli yorug‘lik va havo bo‘lgan xonada stafilokokklar oq, ba’zan
tilla rang yoki limonga o‘xshash sariq lipoxromlardan iborat bo‘lgan pigmentlar
hosil qiladi. Ular sutli va kartoshkali agarda 20–25ºS da tez hosil bo‘ladi.
Koloniyalar rangi ular tarkibidagi pigmentlarga bog‘liq. Stafilokokklar asosan, S-,
ba’zan R-, G- va L- shaklidagi koloniyalarni ham hosil qilishi mumkin. Patogen
stafilokokklar qonli agarda eritrotsitlarni gemoliz qilish xususiyatiga ega.
Biokimyoviy xususiyati. Stafilokokklarning fermentativ xususiyati yaxshi
rivojlangan bo‘lib, oqsil va qandlarni parchalaydigan fermentlar ajratadi. Laktoza,
glyukoza, mannit, maltoza, saharoza va glitserinni kislotagacha parchalaydi, lekin
gaz hosil qilmaydi. Patogen turlari bir qator patogenlik va himoya fermentlarini
ishlab chiqaradi: katalaza -laktamaza, gialuronidaza, plazmakoagulaza, proteinaza,
fosfataza, DNKaza, lipaza va leysitinaza va h k.
Toksin hosil qilishi. Patogen stafilokokklar bir necha xil ekzotoksin hosil qiladi.
Tillarang stafilokokklar leykotsidin, alfa, beta, gamma gemolizinlar (odam va ba’zi
hayvonlar eritrotsitlarini lizisga uchratadi), A-F enterotoksinlar, A va V
eksfoliatinlar (teriga ta’sir ko‘rsatadi) ishlab chiqaradi. Ayrim stafilokokklarda
enterotoksin borligi aniqlangan. Bu toksin oziq-ovqat bilan me’da-ichak sistemasiga
tushsa, kishilarda ovqatdan zaharlanishga sabab bo‘ladi.
Stafilokokklar eksfoliativ toksin ajratadi, bu omil bolalar terisida impetigo,
skarlatina toshmasiga o‘xshash toshmalar va chaqaloqlarda ichi suyuqlik bilan to‘la
pufakchali-po‘rsildoq yaralar paydo qiladi.
Antigen tuzilishi. Stafilokokklarning hujayra devori va kapsulasiga kiradigan
quyidagi moddalar: peptidolikan, teyxoyeva kislotasi, A-oqsil, polisaharid va
boshqalar antigenlik xususiyatiga ega.
Chidamliligi. Stafilokokklar boshqa patogen kokklarga nisbatan fizik va
kimyoviy omillardan quritish, muzlatishga va quyosh nuri ta’siriga chidamlidir.
Stafilokokklar quritilgan yiringda 200 kun, changda 50–100 kun, tirik saqlanishi
mumkin. Ular 70ºS gacha qizdirilganda bir soatda, 80ºS da esa 10-60 daqiqadan
so‘ng, qaynatilganda bir necha soniyada o‘ladi. Dezinfeksiyalovchi omillardan 5%
fenol eritmasi ta’sirida 15–30 daqiqada, 1% formalin ta’sirida esa 2–5 daqiqada
haloqbo‘ladi. Stafilokokklar tashqi muhitda, odam va hayvonlar organizmida ko‘p
uchraydi
Hayvonlarga nisbatan patogenligi. Patogen stafilokokklar qo‘y-echki va
qoramollar, ot va cho‘chqalar hamda tajriba hayvonlari – quyon, oq sichqon, dengiz
cho‘chqasida kasallik keltirib chiqaradi.
Odamlarda kasallikning patogenezi. Stafilokokklar odam organizmiga teri, havo-
tomchi, chang, alimentar yo‘llar orqali yuqadi. Kasallik manbai bakteriya tashib
yuruvchi sog‘lom kishilar, bemor va kasal hayvonlar hisoblanadi. hozir
stafilokokklar qo‘zg‘atadigan 120 dan ortiq kasallik aniqlangan.. Bularga teri, teri
osti yog`‘ qavati, limfa tugunlaridagi (furunqo`l, karbunqo`l, limfaadenit, flegmona,
piodermiyalar),
nafas
a’zolaridagi
(bronxit,
zotiljam,
plevrit),
yiringli
yallig‘lanishlarni misol qilib keltirish mumkin. Stafilokokklar quloq, xalqum, burun
va yondosh bo‘shliqlari (otit, angina, gaymorit, tonzillit, frontit), ko‘z a’zolarini
(qon’yunktivit, muguz parda yarasi), markaziy nerv tizimi (meningit, miya abssessi),
yurak-qon tomir tizimi (endokardit, miokardit), me’da-ichak trakti (enterokolit,
oziq-ovqatdan zaharlanish), o‘t pufagi (xoletsistit), harakat-tayanch tizimini
(osteomiyelit, artrit) ham shikastlaydi.
Stafilokokklar bolalarda, ayniqsa chaqaloqlarda xilma-xil kasal-liklarni keltirib
chiqaradi, ayrim hollarda bu o‘limga olib keladi. Stafilokokklar ikkilamchi
infeksiyaning rivojlanishiga sababchi bo‘lishi ham mumkin.
Bakteriyalarga qarshi kimyoviy dorilar, ayniqsa antibiotiklardan keng va
noto‘g‘ri foydalanish, stafilokokk shtammlari orasida dorilarga chidamli tiplari
paydo bo‘lishiga olib kelmoqda. Bu esa o‘z navbatida kasalliklarning og‘ir kechishi
va keng tarqalishiga sabab bo‘ladi. Butun dunyoda stafilokokklarning kasalxona ichi
infeksiyasi sifatida tug‘ruqxonalar, jarrohlik bo‘limlari va bolalar kasalxonalarida
yuqishi, tibbiyot xodimlari va aholi orasida bakteriya tashib yuruvchilar sonining
ortishi kuzatilmoqda.
Immuniteti. Odam organizmi stafilokokka nisbatan birmuncha chidamli, bu
fagotsitoz va tabiiy himoya omillari, maxsus antitelolar (antitoksin, pretsipitin,
opsonin va agglyutinin) borligi hisobiga yuzaga kelgan, chunki stafilokokklarning
saprofit va shartli-patogen turlari odam normal mikroflorasi tarkibiga kiradi.
Stafilokokk kasalliklaridan so‘ng kuchsiz immunitet hosil bo‘ladi.
Laboratoriya tashhisi. Mikrobiologik tashhisda yiring, shilliq qavat ajralmasi
balg‘am, siydik, qon, qusuq, me’daning chayindi suvi va najas, Shuningdek, ovqat
mahsulotlari tekshiriladi.
Mikrobiologik tashhis:
Bakterioskopik
Bakteriologik
Biologik
Bu usullar yordamida ajratib olingan stafilokokklarning morfologik, kultural,
biokimyoviy va virulentlik kabi asosiy xususiyatlari o‘rganiladi va turlari
aniqlanadi.
Bakterioskopik: buning uchun avval yiringdan surtma tayyorlanadi, Gram usulida
bo‘yab, mikroskop ostid ko‘riladi.Uzum shingiliga o‘xshash joylashgan va
grammusbat bo‘yalgan kokklar topilsa, demak stafilokokk borligi aniq bo‘ladi.
Bakteriologik: stafilokokkning turi va patogenlik xususiyatlarini aniqlash uchun
tekshirilayotgan yiringni Petri kosachasidagi tuxum sarig‘i va tuzli, sut-tuzli, qonli
agar eqiladi. Agar bemorda sepsis gumon qilinsa, tashhisni aniqlash uchun
bemordan 8-10 ml qon olib, qandli bo`longa eqiladi.Ajratib olingan
stafilokokklarning fagotiplari o‘rganiladi. Bunda standart faglardan foydalaniladi.
Bemorlarni to‘g‘ri davolash uchun ajratib olingan stafilokokklar sof
kulturalarining antibiotiklarga chidamliligi tekshiriladi.
Hozirgi vaqtda diognostikada juda sezgir hisoblangan immunoferment (IFU) va
PZR usullari tibbiyotda keng qo‘llanila boshlandi.
Davolash. Stafilokokk kasalliklarini davolashda, asosan, ularga ta’sirchan
antibiotiklar keng qo‘llaniladi. Shu bilan birga organizm zaharlanishini kamaytirish
hamda organizmning immunobiologik himoya qo`chini oshirishga ahamiyat berish
lozim. Surunkali va og‘ir yiringli stafilokokk kasalliklarini davolashda maxsus
biologik preparatlardan: ko‘p valentli stafilokokk vaksinasi, autovaksina,
stafilokokk, anatoksiniga qarshi zardob, stafilokokka qarshi immunoglobulin,
stafilokokk bakteriofagi qo‘llaniladi.
Kasallikning oldini olish. Kasallikning oldini olish uchun umumiy choralar: ish
va uy sharoitida sog‘lom muhit yaratish, vitamin tanqisligi va turli jarohatlarning
oldini olish, kasalxona ichi shtammlarini yo‘qotish, Shuningdek, qonserva
zavodlari, qonditer fabrikalarida sanitariya-gigiyena qoidalariga hamda shaxsiy
gigiyenaga rioya qilish kabilar kiradi. MAhsus oldini olishda stafilakokk anatoksini
qo‘llaniladi, lekin immunitet faqat birinchi fag bilan lizisga uchravchi
stafilakokklarga qarshi paydo bo‘ladi. Shuning uchun stafilakokklarga qarshi to‘la
qimmatli vaksina olish hozirgi zamon tibbiyyotini dolzarb muommalaridan biri
hisoblanadi .
Streptokokklar
Streptococcaceae oilasiga 7 urug‘ kiritilgan bo‘lib, ulardan Streptococcus,
Enterococcus, Aerococcus, Leuconostoc, Pediococcus va Lactococcus lar odam
uchun patogen hisoblanadi. Birinchi bo‘lib T.Bilrot (1874 y.) saramas kasalligiga
chalingan bemophing yallig‘langan terisi sohasidan streptokokklarni topishga
muvaffaq bo‘lgan. Keyinchalik L.Paster (1879 y.) septik kasallik-larda aniqladi.
Rozenbax (1884 y.) sun’iy oziq muhitlarda streptokokklarning sof kulturasini ajratib
olishga muvaffqq bo‘ldi. Klassifikatsiyasi: streptokokklarning tasnifini tuzishda
serologik usullardan foydalanilgan. Bunda olimlardan F.Griffits agglyutinatsiya
reaksiyasini, R.Lensfild esa pretsipitatsiya usulini qo‘llagan.
Hozirgi vaqtda streptokokklarning hujayra devoridagi polisaharidning antigen
tarkibiga ko‘ra 20 serologik guruhlari farqlanadi. Ular lotin alifbosidagi A dan V
gacha bo‘lgan harflar bilan belgilanadi.. Patogen streptokokklarning ko‘pchiligi A
serologik guruhga mansub.
Streptokokklarning M-antigeni oqsil tabiatli bo‘lib, bakteriyalarning virulentligi
va immunogenligini ta’minlaydi. T-antigen ham oqsil tabiatli, O-, K- va L-
antigenlar birikmasidan Tashkil topgan bo‘lib, tip maxsusligini belgilaydi. S-modda
polisaharid tabiatli bo‘lib, barcha gemolitik streptokokklar guruhi uchun umumiy,
R-omil esa nukleoprotein moddaning bo‘lagi bo‘lib, hamma guruh streptokokklar
uchun umumiy hisoblanadi. Tibbiyot mikrobiologiyasida streptokokklarning
quyidagi turlari muhim ahamiyatga ega: Str.ryog`enes, Str.pneumoniae - patogenlar,
Str.mitis, Str.salivarius, Str.sanguis, Str.faecalis – shartli-patogenlar
Morfologiyasi.(Streptakokk so‘zi yunoncha bo‘lib Streptos – zanjir va coccus –
mag‘iz demakdir)
Streptokokklar yumaloq yoki bir oz cho‘zinchoq bo‘lib, diametri 0,5–1,0 mkm.
Ular juft-juft bo‘lib yoki zanjirga o‘xshash joylashadi.Bo`londan tayyorlangan
surtmalarida zanjiri juda uzun ko‘rinadi, ba’zida kalta-kalta zanjir ham hosil qilishi
mumkin Streptokokklar harakatsiz, spora hosil qilmaydi, grammusbat bo‘yaladi.
Patogen turlarining mikrokapsulasi mavjud
O’sishi. Streptokokklar fakultativ anaerob, tsitoxrom va katalaza negativ
ayrimlari esa anaeroblardir, ularning o‘sishi uchun qulay harorat 370S bo‘lib, 15–
450S da, ba’zan 470S da ham o‘sa oladi. Oddiy oziq muhitlarda streptokokklar juda
sekin o‘sadi, patogen turlari esa butunlay o‘smasligi ham mumkin. Shuning uchun
ularni maxsus: qandli, qonli, zardobli agarlarda, ph 7,2–7,6 bo‘lgan oziq muhitlarda
o‘stiriladi. Ular qattiq oziq muhitlarda juda mayda, diametri 0,5–1 mm bo‘lgan, xira
qo`lrang yoki oqish yumaloq, donador, kamroq S-shakldagi koloniyalar hosil qiladi
atrofida gemoglabinning metgemoglabinga aylanishi tufayli uncha keng bo‘lmagan
yashil halqalar yuzaga keladi. Streptokokkning ayrim turlari (Str.anginosus,
Str.bovis, Str.mitis, Str.mutans, Str.salivarius) gemoliz hosil qilmaydi, Shuning
uchun ular “nogemolitik streptokokklar” deyiladi. Streptokokk qandli bo`londa
o‘ziga xos ko‘rinishda, ya’ni bo`lon, asosan, tiniq holda bo‘lib, mikroblar
probirkaning
devorida,
tubida
mayda
donodor
cho‘kma
hosil
qilib
o‘sadi.Enterokokklar esa bo`lonni loyqatadi.
Fermentativ xususiyati. Streptokokklar turli shtammlarining fermentativ faolligi
har xil. Ularning ko‘pchiligi glyukoza, saharoza, maltoza, laktoza, salitsin, esqo`lin,
tregalozalarni kislota hosil qilib parchalaydi. Patogen streptokokklar jelatinani
suyultirmaydi, nitratlarni nitritlargacha qaytarmaydi, ammo sutni ivitadi, fibrinni
eritadi.
Patogen
streptokokklar
virulentlikni
ta’minlovchi
gialuronidaza,
dezoksiribonukleaza, ribonukleaza, neyraminidaza, proteinaza, streptokinaza,
amilaza, lipaza, difosfopiridinnukleotidaza va boshqa fermentlarni ham hosil qiladi.
Toksin hosil qilishi. Streptokokklar turlicha ta’sir etuvchi ekzotoksinlar hosil
qiladi.
1) gemolizinlar, ularni streptokokklar ishlab chiharganligi uchun “streptolizinlar”
ham deyiladi (O- va S-streptolizin). Gemolizin eritrotsit, trombotsit, makrofaglarni
parchalaydi;
2) leykotsidin – polimorf yadroli leykotsitlarni parchalaydi, natijada
organizmning fagotsitar himoya reaksiyasi betaraflanadi;
3) o‘ldiruvchi toksin – teri va boshqa to‘qimalarni, ayniqsa jigar hujayralarini
chiritish, nekroz qilish xususiyatiga ega.
4) eritrogen toksin – haroratga chidamli, qonida antitoksini bo‘lmagan kishilar
terisida yallig‘lanish jarayonini keltirib chiqaradi, bundan tashqari , bolalarda
skarlatina kasalligini qzg‘atadi, chunki uni, asosan, skarlatinaga sabab bo‘luvchi
streptokokklar ajratadi. Odam organizmida eritrogen toksin sust giperta’sirchanlik
reaksiyasini yuzaga keltiradi;
5) tsitotoksinlar oqsil tabiatli moddalar bo‘lib, organizmning har xil hujayralarini
shikastlaydi.
Streptokokkning A guruhiga kiruvchi ayrim shtammlari kardiopatik va
nefrotoksikn hosil qiladi, bular miokardit va glomerulonefrit kasalliklarini keltirib
chiqaradi.
Chidamliligi. Streptokokklar stafilokokklarga nisbatan tashqi muhitga chidamsiz,
ammo past haroratda uzoq vaqt saqlanib qoladi. Streptokokklar qurigan yiring,
balg‘am va boshqa oqsil moddalar bilan o‘ralgan holda bir necha oygacha o‘z
faolligini yo‘qotmaydi. 700S haroratda 1 soatda, fenolning 3–5% li eritmasi tasirida
esa 15 daqiqada o‘ladi.
Kasallikning odamlardagi patogenezi. Kasallik patogenezida streptokokklar
ajratadigan ekzotoksinlar, agressiv fermentlar va mikrobning o‘zi ham muhim
ahamiyatga ega. Streptokokklar qo‘zg‘atadigan kasalliklar juda xilma-xil bo‘lib,
bularga angina, surunkali tonzillit, saramas, shikastlanish infeksiyalari, teri va teri
osti yog`‘ qavati yiringli kasalliklari, flegmona, sepsis, nefrit, tsistit, xoletsistit,
revmatizm, yiringli otit, mastoidit, endometrit va boshqalar kiradi.
Patologik jarayon patogen streptokokklar to‘qima hujayralariga yopishganida
(adgeziya) boshlanadi. Ularda adgeziya vazifasini ularning hujayra devoridagi
lipoteyxoyeva kislotasi bilan oqsillari bajaradi. Adgeziyadan so‘ng patogen
mikroblarning to‘qimalardagi kolonizatsiyasi boshlanadi. Streptokokklarning
to‘qimalardagi himoya omillarini (birinchi navbatda fagotsitoz
qiluvchi
hujayralardan) yengishda quyidagilarning ahamiyati juda katta:
a) antixemotoksik omil;
b) A va V guruh streptokokklardagi kapsula;
v) bakteriyalarning M-oqsili –fagotsitar reaksiyaga qarshilik ko‘rsatish
xususiyatga ega. Odamlarda ko‘pincha -gemolitik (A guruhdagi) streptokokklar
kasallik qo‘zg‘atadi. Streptakokklar, asosan, havo-tomchi yo‘li orqali yuqadi. Odam
organizmining turli a’zolari: teri, yuqori nafas yo‘llari, o‘pka, buyrak va boshqalar
jarohatlanadi. Natijada streptodermiya, otit, abssess, flegmona, tsistit, piyelit,
glomerulonefrit, xoletsistit, peritonit, faringit va boshqa kasalliklar kelib chiqadi.
Streptokokk infeksiyalari yiringli va yiringsiz jarayonlarni yuzaga keltiradi.
Yiringli kasalliklarga yuqori nafas yo‘llaridagi o‘tkir kasalliklar, saramas, limfa
tugunlarining yallig‘lanishi, impetigo, angina, tomoq va murtak bezining
yallig‘lanishi va boshqalar misol bo‘la oladi.
Yiringsiz streptokokk kasalliklariga skarlatina, revmatizm va h.k. kiradi. Bu
kasalliklar patogenezida autoimmun jarayon yotadi.
Streptokokklar kasalxona ichi infeksiyalari sifatida tug‘ruq-xonalarda, jarrohlik
bo‘limlarida birinchi o‘rinda turadi.
Immuniteti. Odamlarda streptokokka qarshi kuchli turg‘un immunitet hosil
bo‘lmaydi, hosil bo‘lgan ham sust va uzoq davom etmaydi. Odamlarda
streptokokklarga nisbatan sezuvchanlikning ortishi tufayli ko‘pgina kasalliklar
qaytalanadi yoki surunkaliga aylanadi. Streptokokk kasalliklarida bakteriya va
toksinga qarshi immunitet hosil bo‘ladi. Toksinga qarshi antitelolar (antitoksinlar)
streptokokk toksinini neytrallaydi va komplement, opsonin va boshqa antitelolar
bilan birgalikda fagotsitozni qo`chaytiradi.
Laboratoriya tashhisi. Infeksiyaga tashxis qo‘yish uchun yiring, yara yuzasidagi
ajralma, anginada murtak ustidagi shilliq parda, qon, peshob, oziq-ovqat
maxsulotlari va boshqalar tekshiriladi. Bemordan olingan materialdan surtma
tayyorlanib, Gram usulida bo‘yaladi va mikroskop ostida ko‘riladi. Bakteriologik
tashhisda tekshirilishi lozim bo‘lgan materialni qonli agarga, sepsisga gumon
qilinganda qonni qandli bo`longa ekib, kulturasi olinadi va identifikatsiya qilinadi.
Bakteriyaning virulentlik xususiyati quyonning terisi orasiga uning sof kulturasini
yuborish yo‘li bilan aniqlanadi (biologik usul). Streptokokklarning qaysi guruhga
mansubligi esa (serologik variantlari) maxsus flyuoressent zardob yordamida
o‘rganiladi.
Streptokokkli kasalliklarga tashhis qo‘yishda yana bemophing qoni va
peshobidagi antigenlar streptokokk immun zardoblari bilan pretsipitatsiya
reaksiyalari yordamida topiladi. Bundan tashqari , O-streptolizin, antigialuronidaza
va dezoksiribonukleazalar ham aniqlanadi.
Davolash. Bemorlarni davolashda mikrobiologik ta’sirchanligiga qarab, asosan,
antibiotiklardan penitsillin, eritromitsin, roksitromitsin lek va sulfanilamid
preparatlar qo‘llaniladi. Surunkali streptokokk kasalliklarida autovaksina va
polivaksinalar tavsiya etiladi.
Kasallikning oldini olish. Umumiy sanitariya madaniyatini oshirishga haratilgan
choralar ko‘rishdan iborat.
Skarlatina qo‘zg‘atuvchisi. Skarlatina bolalarda uchraydigan o‘tkir yuqumli
kasallik bo‘lib, yuqori harorat, zaharlanish alomatlari, terida qizil toshmalar paydo
bo‘lishi bilan kechadi. Scarlatinum lotincha yaltiroq qizil rang degan ma’noni
anglatadi, kasallikning nomi ham Shundan olingan.
1923 yili amerikalik olimlar er-xotin G.F va G.X.Diklar tajribaviy skarlatinani
hosil qilib, uning qo‘zg‘atuvchisi gemolitik streptokokk ekanligini isbotladilar.
Ushbu streptokokk maxsus eritrogen toksinini hosil qiladi, bu toksin skarlatina
bilan og‘rigan bemordan olingan zardob bilan neytrallanadi. Sog‘lom odam terisi
orasiga ushbu toksin yuborilsa, Shu joy qizarib shishib chiqadi. Bu sinama Dik
reaksiyasi deb ataladi va musbat baholanadi.. Skarlatina sreptokokki antigen
tuzilishi bo’yicha A guruhga xos M-antigenga ham ega.
Kasallik manbai bemor yoki streptokokk infeksiyasini tashib yuruvchi odam
hisoblanadi va u, asosan, havo-tomchi yo‘li orqali yuqadi. Ayrim hollarda
jarohatlangan teri, jinsiy a’zolarning shilliq qavatlari, bundan tashqari , turli
buyumlar, idish-tovoqlar, sut va sut mahsulotlari orqali yuqishi ham mumkin.
Skarlatina bilan, asosan, 1 yoshdan 8 yoshgacha bo‘lgan bolalar kasallanadi.
Skarlatinaning patogenezida murtak bezlari shishishi ko‘rinishida yallig‘lanish
jarayoni rivojlanib, streptokokkdan ajralgan eritrogen toksin organizmning umumiy
zaharlanishiga olib keladi va keyinchalik allergik holat yuzaga chiqadi. Shuning
uchun bak-teriyadagi allergen moddalar ham kasallik patogenezida muhim
ahamiyatga ega.
Immuniteti. Skarlatinadan sog‘aygan bolalar organizmida kuchli, uzoq vaqt
davom etadigan immunitet hosil bo‘ladi. asosan, toksinga qarshi, ya’ni antitoksik
immunitet rivojlanadi.
Laboratoriya tashhisi. Skarlatinaga streptokokklarning sof qo`l-turasini ajratib
olish bilan tashxis qo‘yiladi. Buning uchun bemophing tomog‘idan patologik
material olinib, surtma tayyorlanadi va Gram usulida bo‘yalib, mikroskop ostida
ko‘riladi. Olingan material qandli agarga ham eqiladi.
Davolash. Bemorlarni davolash uchun penitsillin va sulfanilamid preparatlari,
odam qonidan tayyorlangan gammaglobulinlar qo‘llaniladi. Keyingi vaqtda
antibiotiklarni qo‘llash natijasida skarlatina kamaydi va yengil kechmoqda.
Kasallikning oldini olish bemophi kasalxonada alohida xonaga yotqizish, xonani
tez-tez shamollatib turish, bolalar muassasalarida kasallik tarqalib ketmaslik chora-
tadbirlarini ko‘rishdan iborat. Profilaktika maqsadida bemor bilan muloqotda
bo‘lgan bolalarga odam zardobining immunoglobulini yuboriladi.
A guruhga kiradigan gemolitik streptokokkning serologik variantlari ko‘pligi va
streptokokklarning odam to‘qimasi bilan umumiy antigenga ega ekanligi tufayli
deyarli skarlatinaga qarshi maxsus profilaktika o‘tkazilmaydi.
Revmatizm qo‘zg‘atuvchisi. Revmatizmni A guruhga mansub beta-gemolitik
streptokokk qo‘zg‘atadi. Bemophing tomog‘idan, qonidan ko‘pincha streptokokk
ajratib olinadi. Ularning zardobida turli omillar: antistreptolizin va gemolitik
streptokokkning M oqsiliga qarshi antitelolar hosil bo‘ladi.
Revmatizm patogenezida organizmning allergik holati muhim rol o‘ynaydi.
Organizmga qaytadan streptokokkning ekzo- va endotoksini, antigenlari tushishi
revmatizmni keltirib chiharishi mumkin. Kasal-likning birinchi bosqichida tonzillit
va faringitlar paydo bo‘lib, so‘ng uning o‘tkir davri va organizmning
sensibilizatsiyasi boshlanadi. Keyinchalik organizmda o‘ta sezuvchanlik holati
rivojlanadi, natijada revmatizm poliartriti, yurakning muskul to‘qimasi va
klapanlarining jarohatlanishi kuzatiladi Kasallik patogenezida autoimmun
jarayonlarning ahamiyati ham katta.
Immuniteti. Kasallikdan so‘ng organizmda turg‘un va uzoqqa yetadigan
immunitet hosil bo‘lmaydi, Shuning uchun kasallik surunkali kechadi va vaqti-vaqti
bilan qaytalanib turadi.
Laboratoriya tashhisi. Buning uchun bakteriologik va serologik usullardan
foydalaniladi. Revmatizmda streptokokklarning sof qo`l-turasini ajratib olish bilan
tashxis qo‘yiladi. Buning uchun bemophing tomog‘idan patologik material olinib,
surtma tayyorlanadi va Gram usulida bo‘yalib, mikroskop ostida ko‘riladi. Olingan
material qandli agarga ham eqiladi.
Serologik usullar yordamida bemor qonidan streptokokk toksini va fermentlarga
qarshi antitelolar: antistreptolizin, antifibrinolizin, antidezoksiribonukleaza,
antistreptokinaza, antigialuronidazalar topilib, ularning titri aniqlanadi. Agar
yuqorida sanab o‘tilgan antitelolarning qondagi titri ortib borsa, bu streptokokk
kasalligi, ya’ni revmatizm ekanligi aniq isbotlanadi.
Davolash. Revmatizm bilan og‘rigan bemorlarni davolash uchun kompleks
choralar ko‘riladi. Bemor organizmidagi allergik holat va yallig‘lanish jarayonlarini
kamaytirish lozim. Organizm reaktivligi va uning kasallikka qarshi kurashish
qobiliyatini oshirish kerak. Revmatizm ko‘pincha qo`z va bahorda uchraydi, chunki
u fasllarda o‘tkir va surunkali tonzillit, faringit, angina va yuqori nafas yo‘lining
kataral kasalliklari ko‘payadi.
Qoqshol qo‘zg‘atuvchisi
Qoqshol qo‘zg‘atuvchisi S.tetani N.D.Monastirskiy (1883) va A.Nikolayer
tomonidan kashf etilgan (1884). 1889 yili S.Kitazato uning sof kulturasini ajratib
oldi.
Morfologiyasi. (Cl.tetani) grammusbat, tayoqcha shaklida, harakatchan bo‘lib,
uzunligi 4–8 mkm, eni 0,3–0,8 mkm. Hujayraning o‘rtasi va chetlarida kiritmalar
joylashadi, sporasi, asosan, chetda joylashib, hujayraga nog‘ara cho‘pi shaklini
beradi. Qoqshol qo‘zg‘atuvchisi peritrix, kapsula hosil qilmaydi.
O’stirilishi. Cl.tetani qat’iy anaerob ph 7,0-7,9 bo‘lgan qandli yoki qonli agarda
37S haroratda noziq parda, ayrimlari markazi zich va atrofi noto‘g‘ri shakilda
kolloniya hosil qiladi. Kitt-Tarotssi muhitida bu klostridiy bir xil quyqa va o‘ziga
xos hidli gaz hosil qilib o‘sadi.
Toksin hosil qilish. Qoqshol qo‘zg‘atuvchisi juda kuchli ekzotoksin ajratadi. Bu
ikki fraksiyadan: tetanospazmin va tetanolizinlardan iborat. Tetanospazmin
muskullar tortishib qolishini idora etuvchi nerv to‘qimasining hujayralariga ta’sir
etib uni shikastlaydi. Tetanolizin esa qondagi eritrotsitlarni eritib yuboradi.
Antigen tuzilishi Qoqshol qo‘zg‘atuvchisi guruhiga xos somatik O- va xivchinli
N-antigenlarga ega. N-antigenga ko‘ra qoqshol qo‘zg‘atuvchisi 10 ta serologik
variantga, O-antigen bo‘yicha seroguruhlarga bo‘linadi.
Chidamliligi Qoqshol qo‘zg‘atuvchisi vegetativ holda 60–70ºS haroratida 30
daqiqa qizdirilganda o‘ladi. Klostridiy sporalari tashqi muhitga juda chidamli.
Sporalar tuproqlarda 1 yilgacha, turli buyumlarda uzoq saqlanadi.
Kasallikning odamlardagi patogenezi. Kasallik manbai – hayvon va odamlar.
Kasallik bakteriyasi ular najasi orqali tuproqqa tushib spora holida ko‘p yillargacha
saqlanib turishi mumkin. Kasallik sporalari shikastlangan teri yoki shilliq qavatga
tuproq orqali tushadi. Kasallik qo‘zg‘atuvchisi chaqaloqlarga kindik yarasi orqali,
tuqqan ayollarga yallig‘langan bachadon shilliq qavati orqali kiradiSpora
organizmda vegetativ shaklga o‘tib ko‘payadi va ekzotoksin ajrata boshlaydi.
Ekzotoksin qonga tushadi va qon orqali orqa miyaning harakatlantiruvchi nerv
markaziga ta’sir etadi. Nerv sistemasining qoqshol bakteriyalari toksinidan
zararlanishi natijasida organizmdagi turli muskul guruhlarining tortishishi ro‘y
beradi.
Kasallikning yashirin davri 4–14 kun. Qo‘zg‘atuvchi kirgan joydagi muskullar,
keyinchalik yuz, chaynov va mimika muskullari tortishib qisharadi. Keyin gardon,
orqa va oyoq muskullari tortishadi. Bemophing boshi orqaga ketadi, tanasi egilib,
yoy shaklida boshining orqasiga hamda belga, boshi va tovonlari bilan tiralib qoladi.
Nafas markazi va boshqa hayot uchun muhim a’zolar faoliyatining izdan chiqishi
oqibatida bemor o‘ladi. Bu kasallikda o‘lim 35–70% ni Tashkil etadi.
Immuniteti. Kasallikdan so‘ng antitoksik kuchsiz immunitet hosil bo‘ladi,
Shuning uchun qayta kasallanish mumkin.
Laboratoriya tashhisi. Kasallikning klinik belgilari aniq bo‘lganligi sababli
laboratoriya tashhisi kamroq Tekshiriladigan material ikki qismga bo‘linadi: bir
qismi maxsus oziqmuhitga sof kulturani ajratib olish uchun eqiladi; ikkinchi qismi
biologik sinama uchun oq sichqonning orqa oyog`‘i muskuli orasiga yuboriladi.
Agar qoqshol qo‘zg‘atuvchisi bo‘lsa, yuqtirilgan oq sichqonda 1–3 kun ichida
kasallik boshlanib hayvon o‘ladi. Toksin qoqshol immun zardobi bilan birga
yuborilganda oq sichqonlarda kasallik rivojlanmaydi.
Davosi va profilaktikasi. Jarohatga xirurgik ishlov berilgandan so‘ng, qoqsholga
qarshi anatoksin, antitoksik zardob yuboriladi, bu esa organizmda faol immunitet
hosil qiladi. qoqsholga qarshi maxsus immunoglobulin yuborilsa, u yaxshi natija
beradi. Bemor alohida, tinch, shovqinsiz xonalarda davolanadi, tirishishni
Maxsus profilaktikasida qoqshol anatoksini qo‘llaniladi. Reja bo‘yicha AKDS va
ADS-M vaksinalar 2, 3, 4, 16 oylikda va 7, 16–17, 26, 46 yoshdagi bola va kattalarga
qilinadi.
Jarohat anaerob infeksiyalarning klostridiylari
Jarohat anaerob infeksiyalarga Cl.perfringens, Cl.novyi, Cl.septicum,
Cl.histolyticum, Cl.difficile, Cl.sordellii, Cl.bifermentans, Cl.fallax lar kiradi.
Kasallik patogenezida patogen mikroorganizmlar bilan bir qatorda nopatogen
klostridiylar Cl.aerafaetedum, Cl.tertium, Cl. sparoqenes ham qatnashadi.
C.perfringens, C.novyi, C.septicum, C.histolyticum larning har biri alohida-
alohida kasallikni keltirib chiharishi mumkin, lekin uni ko‘pincha boshqa turlari
birgalikda qo‘zg‘atadi.Kasallikni asosan Cl.perfringens keltirib chiqaradi
Kasallik qo‘zg‘atuvchisi (Clostridiun pefringens) M.Uelch va G.Netall
tomonidan kashf etilgan (1892). U odam va hayvonlar ichaklarida odatdagi
mikroflora bo‘lib yashaydi. Tashqi muhitda, tuproqda spora shaklida yillab
yashaydi.
Morfologiyasi. C.perfringens yirik grammusbat tayoqcha bo‘lib, uzunligi 8 mkm,
eni 1-1,3 mkm, tashqi muhitda spora hosil qiladi, u hujayrada subterminal
joylashadi, diametri bakteriya enidan katta, harakat qilmaydi
O’sishi. C.perfringens qat’iy anaerob, ph 7,2–7,4 bo‘lgan barcha anaerob
bakteriyalar o‘sadigan oziq muhitlarda 37
S yaxshi ko‘payadi. Kitt-Trotssi
muhitida bir xil quyqa, agar ustunchasining tagida yasmiqqa o‘xshash, Vilson-Bler
muhitida esa 1–3 soatdan so‘ng qora koloniyalar hosil qiladi. qonli agarda silliq
diskka o‘xshash yassi, qo`lrang, chetlari tekis S-koloniyalar hosil qiladi. R- va M-
koloniyalar ham hosil qilishi mumkin.
Fermentativ xususiyati. C.rerfringens ko‘p qandlarni kislota va gaz hosil qilib
parchalaydi. Jelatinani sekin suyultiradi, sutni tez ivitadi, nitratni nitritga qaytaradi,
indol hosil qiladi.
Toksin hosil qilishi. C.rerfringens kimyoviy tuzilishi bo‘yicha murakkab
ekzotoksin ajratadi, bu bir necha fraksiyalardan: alfa-gemolizin (S-fosfolipaza),
beta-nekrotoksin,
neyrotoksin
va
enterotoksinlardaniborat.
Qo‘zg‘atuvchi
proteinaza,
fibrinolizin,
kollagenaza,
gialuronidaza,
neyraminidaza,
dezoksiribonukleaza va boshqalarni ajratadi.
Antigen tuzilishi. C.rerfringens antigen tuzilishiga ko‘ra A, V, S, D, E, F serologik
variantlarga bo‘linadi. Bu serovarlar serologik xususiyatlari va toksinlarning
spetsifikligi bilan farq qiladi. Serovar A odam ichagida normal mikroflora sifatida
yashaydi, agar u parenteral yo‘l bilan organizmga kirsa, anaerob infeksiyani keltirib
chiqaradi.
Hayvonlarga nisbatan patogenligi. C.rerfringens barcha uy hayvonlariga nisbatan
patogen bo‘lib, turli og‘ir kasalliklarni qo‘zg‘atadi. Tajriba hayvonlaridan dengiz
cho‘chqachasi, quyon, kaptar va oq sichqonlar juda moyil hisoblanadi. Qolgan
qo‘zg‘atuvchilar ham bir birlaridan qo`tural, bioximik va serologik xususiyatlari
bilan farqlanadi
Kasallikning odamlardagi patogenezi. Odamda yaraga tuproq, kiyim va boshqa
zararlangan buyumlardan tushgan spora keyinchalik vegetativ shaklga o‘tadi va
ko‘paya boshlaydi, bu o‘z navbatida tqqimalarni chirituvchi, yemiruvchi, ko‘p
miqdorda gaz hosil qiluvchi ekzotoksin ajratadi.
Qo‘zg‘atuvchining ko‘payishi uchun nekrozga uchragan yoki yallig‘langan
to‘qima kerak. Aerob mikroflora shikastlangan nekroz joyda zarur anaerobioz
holatni yaratadi. Bu jarayon ayniqsa muskul to‘qimalarida tez rivojlanadi, oqibatda
glikogen ko‘p miqdorda hosil bo‘ladi, bu esa o‘z navbatida patogen anaeroblar
uchun qulay muhit hisoblanadi.
Anaerob infeksiyaning rivojlanishi natijasida birinchi bosqichda shish paydo
bo‘ladi, ikkinchi bosqichda esa biriktiruvchi tqima va muskullar gangrenaga
uchraydi. Organizm kuchli zaharlanadi yoki intoksikatsiya ro‘y beradi.
To‘qimalarning yemirilishi tufayli hosil bo‘lgan moddalar ham organizmga zaharli
ta’sir ko‘rsatadi.
Gazli anaerob infeksiya yaradorlar kasalligi, bunda ko‘pincha yaradagi to‘qimalar
ezilib, titilgan yara ifloslanib, anaerob sharoit vujudga kelganda, bu gazli gangrena
rivojlanishiga olib keladi. Agar yaraning yuzasida yiring hosil qiluvchi stafilokokk,
streptokokk yoki chirituvchi anaeroblar paydo bo‘lib qolsa, kasallik ko‘pincha og‘ir
o‘tadi.
Kassalikning yashirin davri ba’zan 4–6 soat, ko‘pincha 1–2–5 kun davom etadi.
Gazli gangrenaning klinik belgilari har xil bo‘ladi. YAralangan joyda shish paydo
bo‘lib, qizaradi, to‘qimalar orasida gaz to‘planadi. Muskul va boshqa to‘qimalar
nekrozga uchraydi.
Ekzotoksinlar qon tomirini toraytirish xususiyatiga ega bo‘lganligi uchun gaz
to‘plangan joy terisi oqimtir va yaltiroq bo‘ladi, asta-sekin bronza rangiga aylanadi,
jarohatlangan to‘qimalarning harorati sog‘lom to‘qimalar haroratidan past bo‘ladi.
C.perfringens gazli anaerob infeksiyadan tashqari ovqatdan zaharlanishni ham
keltirib chiqaradiYArali anaerob infeksiyalarning rivojlanishida yaraning ahvoli,
makroorganizmning immun holati, tushgan mikrobning soni, turi va boshqalar
muhim rol o‘ynaydi.
Immuniteti. Kasallikdan so‘ng kuchli, turg‘un, uzoq vaqtga yetadigan immunitet
hosil bo‘lmaydi. Ammo qon zardobida bo‘lgan antitoksik antitelolar organizmni
ma’lum darajada infeksiyadan himoya qila oladi.
Laboratoriya tashhisi. Bemorga laboratoriya tashhisi qo‘yish uchun mikroskopik,
bakteriologik, biologik va neytrallash usullaridan foydalaniladi. Tekshirish uchun
ezilgan nekrozga uchragan to‘qima, shish ichidagi suyuqlik, bog‘lov materiali,
jarrohlik ipagi, ketgut, kiyim, tuproq va boshqa materiallar olinadi. Tekshirish bir
necha bosqichda olib boriladi.
YAra selidan surtma tayyorlab, bo‘yab, mikroskop ostida ko‘rilganda
qo‘zg‘atuvchi va uning kapsulasi topiladi. Tekshirilishi lozim bo‘lgan materialni
maxsus oziq muhitga eqiladi, sof kultura ajratib olinib, uni morfologiyasi, kapsula
hosil qilishi, harakati va fermentativ xususiyatlariga ko‘ra identifikatsiya qilinadi.
Toksinni aniqlash uchun oq sichqonga bo`londa o‘stirilgan kulturaning filtrati yoki
bemophing qoni yuboriladi. Oq sichqonlarga toksinni antitoksin bilan qo‘shib
yuboriladi, neytrallash usuli.
Davosi va profilaktikasi. Gazli anaerob infeksiyaning rivojlanmasligi uchun
dastlab o‘z vaqtida bemorga to‘liq jarrohlik yordami ko‘rsatiladi, so‘ng profilaktika
maqsadida bemorga C.perfringens, C.novyi, C.septicum larga qarshi polivalent
antitoksin zardob “Diaferm 3” yuboriladi.
YArali
infeksiyaga
qarshi
antibiotiklardan
streptomitsin,
penitsillin,
tsefalosporin, biologik preparatlardan stafilokokka qarshi plazma, gamma-globulin
buyuriladi, ayrim hollarda jarrohlik usuli ham qo‘llaniladi. Anaerob infeksiyalarga
qarshi maxsus profilaktika usullari hali ishlab chiqilmagan. Bemorga jarrohlik
yordami ko‘rsatilgandan so‘ng profilaktika maqsadida oz miqdorda polivalent
antitoksik zardob yuboriladi.