Карта ва картография ҳақида қисқача тушунча

Yuklangan vaqt

2024-03-31

Yuklab olishlar soni

1

Sahifalar soni

11

Faytl hajmi

24,7 KB


 
 
 
Карта ва картография ҳақида қисқача тушунча 
 
 
Карта - бу тарихий ҳужжат бўлиб, воқеалар давомийлиги ҳақида ҳикоя 
қилувчи, содир бўлган воқеалар, вайрон бўлган ва яна тикланган шаҳарлар, 
дарё ўзанларининг ўзгариши, унутилган қадимги суғориш  иншоотлари, 
халқлар тарихини ҳудудлар билан боғлаб ўрганади. 
Антик даврда карталар учун махсус атама бўлмаган. Рим империясида 
картографик тасвирларни tabula (доска) деб аташган. Кейинроқ илк ўрта 
асрларда карта лотинча “mappa” (дастлаб полотно қисми ёки дастрўмол 
маъносини англатган), ”mappa mundi” шаклида эса (дунё картаси) ўша даврда 
Ернинг барча карталарига нисбатан қўлланилган. Картографик тасвирларга 
нисбатан “карта” сўзининг қўлланилиши Уйғониш даврида лотинчадан 
“charta”(варақ, қоғоз) сўзидан, ўз навбатида у қадимги юнон тилидаги “хартес” 
(папирусдан тайёрланган қоғоз) сўзидан олинган. Бу сўз илк бор 
Португалиядаги XIV аср карталарида учрайди. Карта сўзи аслида лотинча 
“chartes”-хартес сўзидан олинган бўлиб, ёзув учун мўлжалланган папирус 
варағи деган маънони билдиради.  
Замонавий карталар мазмунига кўра иккига бўлинади: 
1. Умумгеографик карталар (гидрография, релъеф, саноат, сиёсий-
маъмурий бўлинишларни ўз ичига олади). 
2. Махсус карталар. Махсус маълумотлар келтирилган (масалан, 
иқтисодий) карталар. 
Масштабига кўра эса карталар уч гуруҳга бўлинади: 
1. Йирик масштабдаги карталар: 1:200000 ва ундан йирик. 
2. Ўрта масштабдаги карталар: 1:300000 дан 1:1000000 гача. 
3. Кичик масштабдаги карталар: 1:1000000 дан кичик. 
Карта ва картография ҳақида қисқача тушунча Карта - бу тарихий ҳужжат бўлиб, воқеалар давомийлиги ҳақида ҳикоя қилувчи, содир бўлган воқеалар, вайрон бўлган ва яна тикланган шаҳарлар, дарё ўзанларининг ўзгариши, унутилган қадимги суғориш иншоотлари, халқлар тарихини ҳудудлар билан боғлаб ўрганади. Антик даврда карталар учун махсус атама бўлмаган. Рим империясида картографик тасвирларни tabula (доска) деб аташган. Кейинроқ илк ўрта асрларда карта лотинча “mappa” (дастлаб полотно қисми ёки дастрўмол маъносини англатган), ”mappa mundi” шаклида эса (дунё картаси) ўша даврда Ернинг барча карталарига нисбатан қўлланилган. Картографик тасвирларга нисбатан “карта” сўзининг қўлланилиши Уйғониш даврида лотинчадан “charta”(варақ, қоғоз) сўзидан, ўз навбатида у қадимги юнон тилидаги “хартес” (папирусдан тайёрланган қоғоз) сўзидан олинган. Бу сўз илк бор Португалиядаги XIV аср карталарида учрайди. Карта сўзи аслида лотинча “chartes”-хартес сўзидан олинган бўлиб, ёзув учун мўлжалланган папирус варағи деган маънони билдиради. Замонавий карталар мазмунига кўра иккига бўлинади: 1. Умумгеографик карталар (гидрография, релъеф, саноат, сиёсий- маъмурий бўлинишларни ўз ичига олади). 2. Махсус карталар. Махсус маълумотлар келтирилган (масалан, иқтисодий) карталар. Масштабига кўра эса карталар уч гуруҳга бўлинади: 1. Йирик масштабдаги карталар: 1:200000 ва ундан йирик. 2. Ўрта масштабдаги карталар: 1:300000 дан 1:1000000 гача. 3. Кичик масштабдаги карталар: 1:1000000 дан кичик. Ҳозирги замон карталарида қуйидаги элемент (унсур)лар мавжуд: 
1. Гидрография: сув иншоотлари (денгиз, дарё, кўл, канал, сунъий сув 
омборлари, булоқлар, қудуқлар) ни ўз ичига олади. 
2. Аҳоли пунктлари: шаҳар, шаҳар типидаги посёлка, қишлоқ аҳоли 
масканлари киради. 
3. Алоқа йўллари: темир йўллар, йўллар, сув йўли (денгиз ва дарё), ҳаво 
йўллари. 
4. Саноат, қишлоқ хўжалиги ва ижтимоий маданий объектлар: саноат 
корхоналари, фойдали қазилмалар, аэродромлар, қишлоқ хўжалиги ва 
ижтимоий-маданий, тарихий объектлар киради. 
5. Рельеф: паст-текисликлар. 
6. Сиёсий-маъмурий чегаралар: давлат ва маъмурий бирликларнинг 
чегаралари мавжуд. 
Илмий билимлар ва фан йўналишлари жуда тез ривожланаётган ҳозирги 
замонда кам ўрганилган “аралаш” соҳадаги фан тармоқларини ўрганиш 
алоҳида  аҳамиятга эга ҳисобланади. Атроф-муҳитдаги воқеа-ҳодисаларни 
таҳлил қилиш учун аввало тарихий жараёнларни, тарих ва географияни, 
қолаверса, тарих ва картографияни, чуқурроқ билиш талаб этилади. 
Картография 
тараққиёти 
асрлар 
давомида 
шаклланган 
оддий  
чизмалардан токи аниқ ишланган карталар яратилишига бўлган даврни ўз 
ичига олади. Карталар мазмуни жиҳатидан бой бўлиши мумкин. Катта бир 
картанинг мазмунини 100 саҳифалик жиддий илмий матнга тенглаштириш 
мумкин. 
Картографик 
материалларга 
фақатгина 
картографик 
тасвирлар 
кирибгина қолмай, бир қатор тадқиқотчилар, айниқса, тарихчилар адабий 
матнлар ҳам карталар тузиш учун манба бўлиши мумкинлигини уқтирадилар. 
Картография анча кенгроқ тушунча бўлиб, у табиат ва жамиятдаги 
воқеа-ҳодисаларнинг ўзаро боғлиқлигини (уларнинг вақт ўтиши билан 
ўзгаришини) картографик тасвир, тасвирли белгилар воситаси билан 
тасвирлашни ва  тадқиқ қилишни ўрганувчи фандир. У дастлаб овчилик ва 
Ҳозирги замон карталарида қуйидаги элемент (унсур)лар мавжуд: 1. Гидрография: сув иншоотлари (денгиз, дарё, кўл, канал, сунъий сув омборлари, булоқлар, қудуқлар) ни ўз ичига олади. 2. Аҳоли пунктлари: шаҳар, шаҳар типидаги посёлка, қишлоқ аҳоли масканлари киради. 3. Алоқа йўллари: темир йўллар, йўллар, сув йўли (денгиз ва дарё), ҳаво йўллари. 4. Саноат, қишлоқ хўжалиги ва ижтимоий маданий объектлар: саноат корхоналари, фойдали қазилмалар, аэродромлар, қишлоқ хўжалиги ва ижтимоий-маданий, тарихий объектлар киради. 5. Рельеф: паст-текисликлар. 6. Сиёсий-маъмурий чегаралар: давлат ва маъмурий бирликларнинг чегаралари мавжуд. Илмий билимлар ва фан йўналишлари жуда тез ривожланаётган ҳозирги замонда кам ўрганилган “аралаш” соҳадаги фан тармоқларини ўрганиш алоҳида аҳамиятга эга ҳисобланади. Атроф-муҳитдаги воқеа-ҳодисаларни таҳлил қилиш учун аввало тарихий жараёнларни, тарих ва географияни, қолаверса, тарих ва картографияни, чуқурроқ билиш талаб этилади. Картография тараққиёти асрлар давомида шаклланган оддий чизмалардан токи аниқ ишланган карталар яратилишига бўлган даврни ўз ичига олади. Карталар мазмуни жиҳатидан бой бўлиши мумкин. Катта бир картанинг мазмунини 100 саҳифалик жиддий илмий матнга тенглаштириш мумкин. Картографик материалларга фақатгина картографик тасвирлар кирибгина қолмай, бир қатор тадқиқотчилар, айниқса, тарихчилар адабий матнлар ҳам карталар тузиш учун манба бўлиши мумкинлигини уқтирадилар. Картография анча кенгроқ тушунча бўлиб, у табиат ва жамиятдаги воқеа-ҳодисаларнинг ўзаро боғлиқлигини (уларнинг вақт ўтиши билан ўзгаришини) картографик тасвир, тасвирли белгилар воситаси билан тасвирлашни ва тадқиқ қилишни ўрганувчи фандир. У дастлаб овчилик ва балиқчилик кенг тарқалган ҳудудларда шаклланган. Картография қадимги 
фанлардан бўлиб, бу фан тўғрисидаги дастлабки таърифни  (“картография” 
атамасисиз) милодий II асрда юнон олими Клавдий Птолемей берган. 
“Картография” атамаси дастлаб XVI асрда учраб, географик карталар 
ишлашнинг илмий ва амалий соҳаларида қўлланилмаган. 
Картографиянинг тараққиётини аввало инсониятнинг жамиятдаги 
моддий эҳтиёжларидан келиб чиққанлиги билан боғлаш тўғрироқ. Бу 
тараққиётни маълум ижтимоий шароитлардан, табиат ва ер муносабатларидан 
ташқарида тушуниш нотўғридир. Тарихий тадқиқотларнинг асосини инсоният 
жамиятининг тараққиёти асосидаги фактик маълумотлар ташкил қилса, 
картография тарихи учун эса карта ва географик илмлар асосий манба бўлиб 
хизмат қилади. Карта босиб чиқаришгача бўлган даврдаги кўплаб қадимги 
карталар турли сабаблар, яъни ёнғинлар, намгарчилик ва материалининг тўзиб 
кетиши натижасида  бизгача етиб келмаган. 
Ҳозирги замон илмий адабиётларида картографиянинг ўрни хақида аниқ 
бир фикр мавжуд эмас. Баъзилар уни техник фанлар қаторига қўшсалар, 
баъзилар эса аниқ фанлар қаторига, яна баъзилар картография геодезиянинг 
бир қисми деб қарасалар, бошқалар информатиканинг бир бўлими дейишади. 
Бошқа тоифа эса уни географик фан деб билади. Нима бўлганда ҳам унинг 
аниқ моҳиятини тарихий таҳлилсиз англаб етиш мушкил. 
Ибтидоий жамоа давриданоқ қадимги одамлар илк карталарни 
яратишган. Масалан, географ Фритц Редингер “Швейцариядаги тарихдан 
аввалги картографик расмлар” номли асарида Швейцариядаги ғорлардан  
топилган иккита суяк пластинкани ўрганиш натижасида, пластинкалардаги 
тасвирлар ўша жойга оид асосий йўллар картаси эканлигига амин бўлган. 
Қадимги тарихий картографияга оид илмий адабиётларда карта ва 
картографиянинг шаклланган даври ҳақида аниқ ва тўла жавоб йўқ. 
Маълумки, бизгача етиб келган картографик тасвирлар милоддан аввалги III-
II минг йилликларга оиддир. Улар орасида Шимолий Италиянинг Камоника 
водийсидан топилган бронза даври (милоддан аввалги II минг йиллик 
балиқчилик кенг тарқалган ҳудудларда шаклланган. Картография қадимги фанлардан бўлиб, бу фан тўғрисидаги дастлабки таърифни (“картография” атамасисиз) милодий II асрда юнон олими Клавдий Птолемей берган. “Картография” атамаси дастлаб XVI асрда учраб, географик карталар ишлашнинг илмий ва амалий соҳаларида қўлланилмаган. Картографиянинг тараққиётини аввало инсониятнинг жамиятдаги моддий эҳтиёжларидан келиб чиққанлиги билан боғлаш тўғрироқ. Бу тараққиётни маълум ижтимоий шароитлардан, табиат ва ер муносабатларидан ташқарида тушуниш нотўғридир. Тарихий тадқиқотларнинг асосини инсоният жамиятининг тараққиёти асосидаги фактик маълумотлар ташкил қилса, картография тарихи учун эса карта ва географик илмлар асосий манба бўлиб хизмат қилади. Карта босиб чиқаришгача бўлган даврдаги кўплаб қадимги карталар турли сабаблар, яъни ёнғинлар, намгарчилик ва материалининг тўзиб кетиши натижасида бизгача етиб келмаган. Ҳозирги замон илмий адабиётларида картографиянинг ўрни хақида аниқ бир фикр мавжуд эмас. Баъзилар уни техник фанлар қаторига қўшсалар, баъзилар эса аниқ фанлар қаторига, яна баъзилар картография геодезиянинг бир қисми деб қарасалар, бошқалар информатиканинг бир бўлими дейишади. Бошқа тоифа эса уни географик фан деб билади. Нима бўлганда ҳам унинг аниқ моҳиятини тарихий таҳлилсиз англаб етиш мушкил. Ибтидоий жамоа давриданоқ қадимги одамлар илк карталарни яратишган. Масалан, географ Фритц Редингер “Швейцариядаги тарихдан аввалги картографик расмлар” номли асарида Швейцариядаги ғорлардан топилган иккита суяк пластинкани ўрганиш натижасида, пластинкалардаги тасвирлар ўша жойга оид асосий йўллар картаси эканлигига амин бўлган. Қадимги тарихий картографияга оид илмий адабиётларда карта ва картографиянинг шаклланган даври ҳақида аниқ ва тўла жавоб йўқ. Маълумки, бизгача етиб келган картографик тасвирлар милоддан аввалги III- II минг йилликларга оиддир. Улар орасида Шимолий Италиянинг Камоника водийсидан топилган бронза даври (милоддан аввалги II минг йиллик ўрталари)га оид картографик тасвирларда далалар, сўқмоқлар, ирмоқлар ва 
суғориш иншоотлари акс эттирилган. 
Қадимги карта-тасвирлар лой тахтачалар, папирус ва пергаментларга 
чизилган бўлиб, бизгача бой тарихий маълумотларни олиб келган. Милоддан 
аввалги 2300 йилларда қадимги бобилликлар илк ибтидоий карталарни  
чизганлар. Унда ернинг баъзи қисмлари ўз аксини топган эди. Шунингдек, 
карталар 
яратиш 
бой 
маданиятли 
қадимги 
халқлар-оссурияликлар, 
мисрликлар ва финикияликларда эрамиздан бир неча минг йил аввал 
шаклланган. 
Ернинг шар шаклида  эканлиги қайд этилган санани  кўплаб олимлар  
асрлар мобайнида ўрганишиб, уни милоддан аввалги V асрда яшаган 
файласуф Парменид номи билан боғлаб келишди. XIX асрда тарихчи ва 
географ олимлар Ернинг шар шаклида эканлиги ҳақида ғоя Пифагорга 
(милоддан авваалги VI аср) тегишли деб даъво қилишарди. 
XX асрда эса бир қатор Ғарб тадқиқотчилари – Гютри, Хейдель, Томсон 
ва бошқалар янги ғоя милоддан аввалги  V асрдан эрта пайдо бўлмаганлиги ва 
у ҳақдаги ишоралар Платоннинг (милоддан авалги 427-347 йиллар) ”Федон” 
диалогида учрашини таъкидлаганлар. Аммо XX асрдаги баъзи тадқиқотларда 
бу ғояни яна “қадимийроққа” - Пифагор давригача суришга уринишларни 
кузатишларимиз  мумкин.    
Антик манбаларда қадимги юнон карталари ҳақида бир қатор 
маълумотлар учрайди. Геродотнинг ёзишича, Милет ҳукмдори Аристогорнинг 
Спарта подшоси Клеомон билан мулоқоти чоғида унинг қўлида мис доскали 
карта бўлиб, унда бутун ер курраси, ”ҳамма денгиз ва дарёлар” акс этган. 
Шуни унутмаслик керакки, антик даврнинг йирик тарихчиларининг 
кўпчилиги географ, шунинг билан бирга картограф бўлишган. Улар орасида 
Эвдокс, Дикеарх, Эфор, Эратосфен, Помпений Мел, Птолемейлар алоҳида 
ўрин эгаллайди. 
Қулдорлик 
тузуми 
даврида 
карта 
тузиш 
анча 
ривожланди. 
Картографиянинг илмий манбалари антик Юнонистонда шаклланди. 
ўрталари)га оид картографик тасвирларда далалар, сўқмоқлар, ирмоқлар ва суғориш иншоотлари акс эттирилган. Қадимги карта-тасвирлар лой тахтачалар, папирус ва пергаментларга чизилган бўлиб, бизгача бой тарихий маълумотларни олиб келган. Милоддан аввалги 2300 йилларда қадимги бобилликлар илк ибтидоий карталарни чизганлар. Унда ернинг баъзи қисмлари ўз аксини топган эди. Шунингдек, карталар яратиш бой маданиятли қадимги халқлар-оссурияликлар, мисрликлар ва финикияликларда эрамиздан бир неча минг йил аввал шаклланган. Ернинг шар шаклида эканлиги қайд этилган санани кўплаб олимлар асрлар мобайнида ўрганишиб, уни милоддан аввалги V асрда яшаган файласуф Парменид номи билан боғлаб келишди. XIX асрда тарихчи ва географ олимлар Ернинг шар шаклида эканлиги ҳақида ғоя Пифагорга (милоддан авваалги VI аср) тегишли деб даъво қилишарди. XX асрда эса бир қатор Ғарб тадқиқотчилари – Гютри, Хейдель, Томсон ва бошқалар янги ғоя милоддан аввалги V асрдан эрта пайдо бўлмаганлиги ва у ҳақдаги ишоралар Платоннинг (милоддан авалги 427-347 йиллар) ”Федон” диалогида учрашини таъкидлаганлар. Аммо XX асрдаги баъзи тадқиқотларда бу ғояни яна “қадимийроққа” - Пифагор давригача суришга уринишларни кузатишларимиз мумкин. Антик манбаларда қадимги юнон карталари ҳақида бир қатор маълумотлар учрайди. Геродотнинг ёзишича, Милет ҳукмдори Аристогорнинг Спарта подшоси Клеомон билан мулоқоти чоғида унинг қўлида мис доскали карта бўлиб, унда бутун ер курраси, ”ҳамма денгиз ва дарёлар” акс этган. Шуни унутмаслик керакки, антик даврнинг йирик тарихчиларининг кўпчилиги географ, шунинг билан бирга картограф бўлишган. Улар орасида Эвдокс, Дикеарх, Эфор, Эратосфен, Помпений Мел, Птолемейлар алоҳида ўрин эгаллайди. Қулдорлик тузуми даврида карта тузиш анча ривожланди. Картографиянинг илмий манбалари антик Юнонистонда шаклланди. Юнонлар Ернинг шар шаклида эканлигини ва унинг ҳажмини аниқлашга 
уринганлар. Улар томонидан картографик проекциялар ва меридиан-
параллеллар тўри ишлаб чиқилган.  Бунда улар Ернинг шар шаклида 
эканлигини ҳисобга олганлар.  
Тарихчи Геродот ўз даврида (милоддан аввалги 484-425 йилар) Ернинг  
тасвири ҳақида ёзиб қолдирган бўлса-да, антик география Клавдий Птолемей 
(милодий 90-168 йиллар) асарларида ўзининг ривожланиш чўққисига 
кўтарилди. Унинг 8 китобдан иборат “Географиядан қўлланма” асари 
картография илмида қарийиб 14 аср мобайнида йирик манба бўлиб хизмат 
қилди. У қисқача “География” деб аталиб, 8 та китобдан олтитасида Ернинг 
тасвири баён этилган. 
Қадимги Римда карталар ҳарбий ва маъмурий мақсадлар учун амалиётда 
кенг қўлланилган. Римнинг иқтисодий ва сиёсий ҳаёти  олис вилоятлар ва 
қўшни мамлакатларнинг транспорт алоқаларига боғлиқ бўлган. Рим 
империясини боғлаб турган йўллар тармоғи ўлчаб чиқилган, сўнгра эса 
уларнинг карталари тайёрланган. 
Римдаги картография асосан икки йўналишда ривожланган. Биринчиси 
– юнон картографияси анъаналарини давом эттирган бўлиб, юнонлар, айниқса, 
Клавдий Птолемей  тадқиқотлари асосида, иккинчиси айнан Рим йўналиши, 
яъни амалий муҳандислик асосида тараққий этди. Таъкидлаш жоизки, 
римликлар муҳандислик геодезияси асосларини ер ўлчаш ишлари воситасида 
олиб боришди. Рим картографияси ана шуниси билан ҳам муҳим ва ўзига 
хосдир. 
Римда картография ишлари билан ер ўлчовчилар (agrimensor’ob) 
шуғулланиб, милодий биринчи асрларда аргименсор бир вақтнинг ўзида ҳам 
коҳин, ҳам ҳарбий ва геометр бўлиб, Сенат ва халқ уларга катта ваколатларни 
берган. Агрименсорлар  ўзига хос анъана ҳамда қоидалар асосида фаолият 
кўрсатган. Улар Римда ижтимоий хизмат вакиллари саналиб, императорлар 
уларнинг фаолиятини юқори баҳолаганлар. Ҳатто  ҳуқуқшунос ва 
нотиқлардан ташқари ер ўлчовчилар ҳам профессор унвонига сазовор 
Юнонлар Ернинг шар шаклида эканлигини ва унинг ҳажмини аниқлашга уринганлар. Улар томонидан картографик проекциялар ва меридиан- параллеллар тўри ишлаб чиқилган. Бунда улар Ернинг шар шаклида эканлигини ҳисобга олганлар. Тарихчи Геродот ўз даврида (милоддан аввалги 484-425 йилар) Ернинг тасвири ҳақида ёзиб қолдирган бўлса-да, антик география Клавдий Птолемей (милодий 90-168 йиллар) асарларида ўзининг ривожланиш чўққисига кўтарилди. Унинг 8 китобдан иборат “Географиядан қўлланма” асари картография илмида қарийиб 14 аср мобайнида йирик манба бўлиб хизмат қилди. У қисқача “География” деб аталиб, 8 та китобдан олтитасида Ернинг тасвири баён этилган. Қадимги Римда карталар ҳарбий ва маъмурий мақсадлар учун амалиётда кенг қўлланилган. Римнинг иқтисодий ва сиёсий ҳаёти олис вилоятлар ва қўшни мамлакатларнинг транспорт алоқаларига боғлиқ бўлган. Рим империясини боғлаб турган йўллар тармоғи ўлчаб чиқилган, сўнгра эса уларнинг карталари тайёрланган. Римдаги картография асосан икки йўналишда ривожланган. Биринчиси – юнон картографияси анъаналарини давом эттирган бўлиб, юнонлар, айниқса, Клавдий Птолемей тадқиқотлари асосида, иккинчиси айнан Рим йўналиши, яъни амалий муҳандислик асосида тараққий этди. Таъкидлаш жоизки, римликлар муҳандислик геодезияси асосларини ер ўлчаш ишлари воситасида олиб боришди. Рим картографияси ана шуниси билан ҳам муҳим ва ўзига хосдир. Римда картография ишлари билан ер ўлчовчилар (agrimensor’ob) шуғулланиб, милодий биринчи асрларда аргименсор бир вақтнинг ўзида ҳам коҳин, ҳам ҳарбий ва геометр бўлиб, Сенат ва халқ уларга катта ваколатларни берган. Агрименсорлар ўзига хос анъана ҳамда қоидалар асосида фаолият кўрсатган. Улар Римда ижтимоий хизмат вакиллари саналиб, императорлар уларнинг фаолиятини юқори баҳолаганлар. Ҳатто ҳуқуқшунос ва нотиқлардан ташқари ер ўлчовчилар ҳам профессор унвонига сазовор бўлишган ҳамда ҳар хил мажбуриятлардан озод этилган. Юқоридагилардан 
билишимиз мумкинки, Римда ер ўлчаш ва уни карталарга тушириш санъат 
даражасига кўтарилган. 
Ўз амалига кўра римлик ер ўлчовчилар турли хил номларга эга 
бўлишган: terminorum custodes-чегаралар қўриқчиси, mensores-ўлчовчилар, 
agrimensores-mensores-ер ўлчовчилар. 
Римда ушбу касб эгаларининг махсус мактаблари ва қадимги геодезик 
асбоблари мавжуд бўлган.  
2. Тарихий карталар 
Тарихий карталар, асосан, ўтмишдаги воқеа ва ҳодисаларни тасвирлаб, 
жамият тарихидаги муҳим воқеларнинг география билан ўзаро боғлиқлигини 
ўрганади. 
Тарихий карталар қадимги маданият ўчоқлари, давлатлар, ижтимоий 
ҳаракатлар, савдо йўллари ва  ҳоказоларни кўрсатишга хизмат қилади. 
Тарихий карталар археологик, этнографик, тарихий-иқтисодий, 
сиёсий-тарихий, ҳарбий-тарихий ва тарихий-маданий карталарга бўлинади. 
Бу тармоқлар орасида тарихий карталар умумий ҳам бўлиб, тарихий 
жараёнларни бир бутунликда тасвирлайди. Алоҳида ҳолларда эса воқеа ва 
ҳодисалар ёки факт (далил)ларнинг алоҳида томонларини кўрсатади. Улар 
мустақил (маълумот берувчи ва ўқув карталари ҳамда атласлар) ёки безакли 
аҳамиятга эга бўлган карталарга бўлиниши мумкин. 
Дастлаб тарихий карталар Абрахам Ортелийнинг “Қадимги дунё 
географияси атласи” (1579 йил)га киритилган. Сўнгра Сансонлар, В.Дюваль 
(XVII асрнинг иккинчи ярми) атласларида тарихий бўлимлар пайдо бўлди. 
XVIII асрда эса Ж.Б.Д’Анвилнинг тарихий карталари чоп этилди. 
XIX-XX асрларда бир қатор Ғарб мамлакатларида миллий тарихий 
атласлар чоп этилди. Уларда аҳолининг жойлашуви, маъмурий-сиёсий 
бўлинишлар, шунингдек, иқтисодий ва маданий тарихга оид карталар 
мавжуд эди (АҚШ, Франция, Финландия). Тарихий атласлар Чехославакия 
ва Болгарияда ҳам нашр этилган. 
бўлишган ҳамда ҳар хил мажбуриятлардан озод этилган. Юқоридагилардан билишимиз мумкинки, Римда ер ўлчаш ва уни карталарга тушириш санъат даражасига кўтарилган. Ўз амалига кўра римлик ер ўлчовчилар турли хил номларга эга бўлишган: terminorum custodes-чегаралар қўриқчиси, mensores-ўлчовчилар, agrimensores-mensores-ер ўлчовчилар. Римда ушбу касб эгаларининг махсус мактаблари ва қадимги геодезик асбоблари мавжуд бўлган. 2. Тарихий карталар Тарихий карталар, асосан, ўтмишдаги воқеа ва ҳодисаларни тасвирлаб, жамият тарихидаги муҳим воқеларнинг география билан ўзаро боғлиқлигини ўрганади. Тарихий карталар қадимги маданият ўчоқлари, давлатлар, ижтимоий ҳаракатлар, савдо йўллари ва ҳоказоларни кўрсатишга хизмат қилади. Тарихий карталар археологик, этнографик, тарихий-иқтисодий, сиёсий-тарихий, ҳарбий-тарихий ва тарихий-маданий карталарга бўлинади. Бу тармоқлар орасида тарихий карталар умумий ҳам бўлиб, тарихий жараёнларни бир бутунликда тасвирлайди. Алоҳида ҳолларда эса воқеа ва ҳодисалар ёки факт (далил)ларнинг алоҳида томонларини кўрсатади. Улар мустақил (маълумот берувчи ва ўқув карталари ҳамда атласлар) ёки безакли аҳамиятга эга бўлган карталарга бўлиниши мумкин. Дастлаб тарихий карталар Абрахам Ортелийнинг “Қадимги дунё географияси атласи” (1579 йил)га киритилган. Сўнгра Сансонлар, В.Дюваль (XVII асрнинг иккинчи ярми) атласларида тарихий бўлимлар пайдо бўлди. XVIII асрда эса Ж.Б.Д’Анвилнинг тарихий карталари чоп этилди. XIX-XX асрларда бир қатор Ғарб мамлакатларида миллий тарихий атласлар чоп этилди. Уларда аҳолининг жойлашуви, маъмурий-сиёсий бўлинишлар, шунингдек, иқтисодий ва маданий тарихга оид карталар мавжуд эди (АҚШ, Франция, Финландия). Тарихий атласлар Чехославакия ва Болгарияда ҳам нашр этилган. Россияда тарихий карталар XVIII асрнинг биринчи чорагида, 
аниқроғи, 
1700-1721 
йиллардаги 
Шимолий 
урушда 
рус 
ҳарбий 
қўшинларининг жангларига бағишланган план, карта, схема ва уларнинг 
шарҳига бағишланган матнларнинг 1713 йилдан чоп этилиши билан 
бошланган. Ҳар бир матнга безакли жанг плани ва қалъаларнинг тасвири 
берилган гравюра илова қилинган. Кейинроқ қўлда чизилган ҳарбий-
тарихий карталар жуда кўплаб тарқалиб, улар қуруқлик ва денгизда олиб 
борилган жангларда эришилган ғалабаларга бағишланди. 1793 йилда илк бор 
«Россия империясининг тарихий карталари» нашрдан чиқди. 
XIX-XX аср бошларида атлас ва алоҳида карталар чоп этилиб, уларда 
сиёсий, ҳарбий ва иқтисодий жараёнлар ўз аксини топди. Улар жумласига 
“И.Ахматовнинг Россия давлатининг Карамзин тарихий асарларига 
асосланиб тузилган тарихий, хронологик ва географик атласи” (I-II қисмлар, 
1829-1831 йиллар), Н.И.Павлишевнинг “Россия тарихий атласи” (1845 йил), 
Е.Е.Замисловскийнинг “Рус тарихига оид ўқув атласи” (1865 ва 1887 йиллар) 
ва А.Ильиннинг 1868 йилда чоп этилган “Рус тарихи бўйича ўрта ва қуйи 
ўқув муассасалари учун ўқув атласи”ни мисол қилиб келтиришимиз мумкин. 
Россия империясида иқтисодий ва хўжалик масалаларини қамраб 
олган карта ва атласлар Ички ишлар вазирлигининг аҳолини рўйхатга олиш 
бошқармаси, Савдо вазирлиги ва бошқа муассасалар томонидан мунтазам 
нашр этилиб борилган. Этнографик тарихга доир карталар 1851 йилда 
П.И.Кеппен ва 1895 йилда А.Ф.Риттих томонидан тайёрланиб, чоп этилган. 
Россия империясида нашр этилган ҳарбий-тарихий карталар амалий 
аҳамиятга эга бўлиб, улар 1799, 1805-1815, 1828-1829, 1853-1856, 1877-1878 
ва 1904-1905 йилларда чор қўшинлари олиб борган йирик ҳарбий урушларни, 
шу билан бирга чегаралар ҳамда муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳарбий 
ҳаракатларни ҳам тавсифловчи карталар сифатида баҳоланиши мумкин. 
Ҳозирги замон тарихий карталари фақатгина тарихий воқеа ва 
ҳодисалар ва далилларнигина акс эттириб қолмай, балки улар ўртасидаги 
боғлиқликни ҳам тасвирлайди. 
Россияда тарихий карталар XVIII асрнинг биринчи чорагида, аниқроғи, 1700-1721 йиллардаги Шимолий урушда рус ҳарбий қўшинларининг жангларига бағишланган план, карта, схема ва уларнинг шарҳига бағишланган матнларнинг 1713 йилдан чоп этилиши билан бошланган. Ҳар бир матнга безакли жанг плани ва қалъаларнинг тасвири берилган гравюра илова қилинган. Кейинроқ қўлда чизилган ҳарбий- тарихий карталар жуда кўплаб тарқалиб, улар қуруқлик ва денгизда олиб борилган жангларда эришилган ғалабаларга бағишланди. 1793 йилда илк бор «Россия империясининг тарихий карталари» нашрдан чиқди. XIX-XX аср бошларида атлас ва алоҳида карталар чоп этилиб, уларда сиёсий, ҳарбий ва иқтисодий жараёнлар ўз аксини топди. Улар жумласига “И.Ахматовнинг Россия давлатининг Карамзин тарихий асарларига асосланиб тузилган тарихий, хронологик ва географик атласи” (I-II қисмлар, 1829-1831 йиллар), Н.И.Павлишевнинг “Россия тарихий атласи” (1845 йил), Е.Е.Замисловскийнинг “Рус тарихига оид ўқув атласи” (1865 ва 1887 йиллар) ва А.Ильиннинг 1868 йилда чоп этилган “Рус тарихи бўйича ўрта ва қуйи ўқув муассасалари учун ўқув атласи”ни мисол қилиб келтиришимиз мумкин. Россия империясида иқтисодий ва хўжалик масалаларини қамраб олган карта ва атласлар Ички ишлар вазирлигининг аҳолини рўйхатга олиш бошқармаси, Савдо вазирлиги ва бошқа муассасалар томонидан мунтазам нашр этилиб борилган. Этнографик тарихга доир карталар 1851 йилда П.И.Кеппен ва 1895 йилда А.Ф.Риттих томонидан тайёрланиб, чоп этилган. Россия империясида нашр этилган ҳарбий-тарихий карталар амалий аҳамиятга эга бўлиб, улар 1799, 1805-1815, 1828-1829, 1853-1856, 1877-1878 ва 1904-1905 йилларда чор қўшинлари олиб борган йирик ҳарбий урушларни, шу билан бирга чегаралар ҳамда муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳарбий ҳаракатларни ҳам тавсифловчи карталар сифатида баҳоланиши мумкин. Ҳозирги замон тарихий карталари фақатгина тарихий воқеа ва ҳодисалар ва далилларнигина акс эттириб қолмай, балки улар ўртасидаги боғлиқликни ҳам тасвирлайди. Собиқ шўролар тузуми даврида К.В.Кудряшовнинг «Рус тарихий 
атласи» (1928 йил), К.В.Базилевич, И.А.Голубцов ва М.А.Зиновьевларнинг 
«СССР тарихи атласи» (1-3 қисмлар, 1948-1950 йиллар) ва бошқа йирик 
тарихий атласлар яратилган. Иккинчи жаҳон урушидан сўнг собиқ шўролар 
тузуми остидаги иттифоқдош республикаларда ҳам нашр этилган атласларда 
тарихий карталар мавжуд эди. 
Ҳарбий тарихий воқеаларга доир карталар Л.Г.Бескровнийнинг “Рус 
ҳарбий тарихига оид карта ва схемалар атласи” (1946 йил), “Зобит атласи” 
(1947 йил), “Денгиз атласи” (3 жилд, 1958 йил)да ўз аксини топган. 
Тарихий карталар кенг кўламда 1953-1956 йилларда чоп этилган кўп 
жилдли “СССР тарихи лавҳалари”, 1966-1971 йиллардаги “Қадимги даврдан 
то ҳозирга қадар СССР тарихи”да, 1955-1969 йиллардаги “Жаҳон тарихи”, 
энциклопедик нашрлар ва алоҳида тарихий тадқиқотларда бериб борилган. 
Ўрта ва олий ўқув муассасалари учун ҳам кўплаб ўқув карталари ва атласлар 
нашр этилган. Карталарнинг қадимийлиги унга тарихий манба аҳамиятини 
бериб, манбашунослик таҳлили тамойилларини қўллашни талаб этади. 
Шунингдек, мазкур манбалар тури алоҳида тадқиқот усулларини қўллаган 
ҳолда нафақат тарихий, балки умумий географик билимларни ҳам эгаллаган 
бўлишликни тақозо қилади. Тарихий карталарни ўрганиш ва уларни яратиш 
услубиятини ишлаб чиқишни ўрганувчи фан тармоғи тарихий картография 
деб аталади. 
3. Тарихий картография 
Тарихий картография  –  илмий фан бўлиб, у асосан тарихий карталар ва 
атласларни тузиш, уларнинг услубиятини ишлаб чиқиш билан шуғулланади. 
Картографик услубнинг тарих фанида қўлланилиши тарихий карталардан кенг 
фойдаланишга, тарихий-географик монографиялар, мақолалар, дарсликлар, 
қўлланмалар яратилишига олиб келди. Тарихий карталарда тарихий 
жараёнлар, воқеа-ҳодисалар, тарихий даврларни тавсифловчи жараёнлар, 
шунингдек, географик оқибатлар кўрсатиб ўтилади. Умумий тарихий карталар 
бу жараёнларни янада тўлиқроқ кўрсатишга, очиб беришга ҳаракат қилади. 
Собиқ шўролар тузуми даврида К.В.Кудряшовнинг «Рус тарихий атласи» (1928 йил), К.В.Базилевич, И.А.Голубцов ва М.А.Зиновьевларнинг «СССР тарихи атласи» (1-3 қисмлар, 1948-1950 йиллар) ва бошқа йирик тарихий атласлар яратилган. Иккинчи жаҳон урушидан сўнг собиқ шўролар тузуми остидаги иттифоқдош республикаларда ҳам нашр этилган атласларда тарихий карталар мавжуд эди. Ҳарбий тарихий воқеаларга доир карталар Л.Г.Бескровнийнинг “Рус ҳарбий тарихига оид карта ва схемалар атласи” (1946 йил), “Зобит атласи” (1947 йил), “Денгиз атласи” (3 жилд, 1958 йил)да ўз аксини топган. Тарихий карталар кенг кўламда 1953-1956 йилларда чоп этилган кўп жилдли “СССР тарихи лавҳалари”, 1966-1971 йиллардаги “Қадимги даврдан то ҳозирга қадар СССР тарихи”да, 1955-1969 йиллардаги “Жаҳон тарихи”, энциклопедик нашрлар ва алоҳида тарихий тадқиқотларда бериб борилган. Ўрта ва олий ўқув муассасалари учун ҳам кўплаб ўқув карталари ва атласлар нашр этилган. Карталарнинг қадимийлиги унга тарихий манба аҳамиятини бериб, манбашунослик таҳлили тамойилларини қўллашни талаб этади. Шунингдек, мазкур манбалар тури алоҳида тадқиқот усулларини қўллаган ҳолда нафақат тарихий, балки умумий географик билимларни ҳам эгаллаган бўлишликни тақозо қилади. Тарихий карталарни ўрганиш ва уларни яратиш услубиятини ишлаб чиқишни ўрганувчи фан тармоғи тарихий картография деб аталади. 3. Тарихий картография Тарихий картография – илмий фан бўлиб, у асосан тарихий карталар ва атласларни тузиш, уларнинг услубиятини ишлаб чиқиш билан шуғулланади. Картографик услубнинг тарих фанида қўлланилиши тарихий карталардан кенг фойдаланишга, тарихий-географик монографиялар, мақолалар, дарсликлар, қўлланмалар яратилишига олиб келди. Тарихий карталарда тарихий жараёнлар, воқеа-ҳодисалар, тарихий даврларни тавсифловчи жараёнлар, шунингдек, географик оқибатлар кўрсатиб ўтилади. Умумий тарихий карталар бу жараёнларни янада тўлиқроқ кўрсатишга, очиб беришга ҳаракат қилади. Тарихий карталарнинг турли хиллари бўлади: тарихий-иқтисодий, тарихий-
сиёсий, 
тарихий 
этнографик, 
археологик, 
миллий-озодлик 
ҳаракати, 
деҳқонлар қўзғолони, инқилобий ҳаракатлар, ҳарбий-тарихий, маданият 
тарихи бўйича ва бошқа карталар киради. Ўқув-тарихий карталар ўрта ва олий 
мактабларда ўқитилаётган тарихий даврларга мос бўлади.  
Тарихий картографиянинг ривожланиши ҳар доим тарихий географияга 
боғлиқ бўлиб келган. 1579 йили Абрахам Ортелий географик атласга учта 
тарихий картадан иборат қўшимча тузди. Ортелийнинг бу қўшимчаси 
кейинчалик 1603 йили 38 та картадан иборат бўлган антик даврнинг географик 
атласини тузилишига сабаб бўлди. 
XVII асрнинг иккинчи ярмида француз географлари Сансонлар ва 
В.Дюваль атласларида ҳам тарихга оид карталар бўлими бор эди. XVIII аср 
охирида француз  картографи Ж.Б.Д`Анвиль томонидан тайёрланган тарихий 
карталар босилиб чиқди. Ортелийдан тортиб то XIX аср охирига қадар 
тузилган карталарда халқларнинг ҳудудий жойлашиши, сиёсий чегаралар, 
ҳарбий юришлар, жанглар, тарихий воқеалар бўлиб ўтган ҳудудлар, географик 
саёҳатлар йўналишлари акс эттирилган эди. Шунингдек, А.Ортелий ва 
В.Дюваль томонидан тузилган карталарда афсонавий воқеа-ҳодисалар ва 
Инжилдаги ривоятлар тасвирланган. Масалан, авлиё Павел ва Иброҳим 
пайғамбарнинг саёҳати, троялик Энейнинг денгиз саёҳати, Одисей юрган 
йўллар тасвирланган. Кейинроқ карталарда тарихий-иқтисодий маълумотлар 
ҳам қайд қилина бошланган. 
Тарихий карталар тузишда тарихий даврлар кўпинча чалкашиб кетган, 
миллий-озодлик ҳаракатлари акс эттирилмаган. Баъзи тарихий карталарда 
маълумотлар атайлаб бузиб кўрсатилган. Масалан, 1910 ва 1936-1938 
йилларда Германияда чоп этилган Пуцгер атласида, аввало буюк давлатчилик 
шовинизми ва кейинроқ фашистча ғоялар авж олиши билан карталардаги 
немис ва славян ерлари ўртасидаги чегаралар сунъий равишда шарққа сурилиб 
берилган.  
Тарихий карталарнинг турли хиллари бўлади: тарихий-иқтисодий, тарихий- сиёсий, тарихий этнографик, археологик, миллий-озодлик ҳаракати, деҳқонлар қўзғолони, инқилобий ҳаракатлар, ҳарбий-тарихий, маданият тарихи бўйича ва бошқа карталар киради. Ўқув-тарихий карталар ўрта ва олий мактабларда ўқитилаётган тарихий даврларга мос бўлади. Тарихий картографиянинг ривожланиши ҳар доим тарихий географияга боғлиқ бўлиб келган. 1579 йили Абрахам Ортелий географик атласга учта тарихий картадан иборат қўшимча тузди. Ортелийнинг бу қўшимчаси кейинчалик 1603 йили 38 та картадан иборат бўлган антик даврнинг географик атласини тузилишига сабаб бўлди. XVII асрнинг иккинчи ярмида француз географлари Сансонлар ва В.Дюваль атласларида ҳам тарихга оид карталар бўлими бор эди. XVIII аср охирида француз картографи Ж.Б.Д`Анвиль томонидан тайёрланган тарихий карталар босилиб чиқди. Ортелийдан тортиб то XIX аср охирига қадар тузилган карталарда халқларнинг ҳудудий жойлашиши, сиёсий чегаралар, ҳарбий юришлар, жанглар, тарихий воқеалар бўлиб ўтган ҳудудлар, географик саёҳатлар йўналишлари акс эттирилган эди. Шунингдек, А.Ортелий ва В.Дюваль томонидан тузилган карталарда афсонавий воқеа-ҳодисалар ва Инжилдаги ривоятлар тасвирланган. Масалан, авлиё Павел ва Иброҳим пайғамбарнинг саёҳати, троялик Энейнинг денгиз саёҳати, Одисей юрган йўллар тасвирланган. Кейинроқ карталарда тарихий-иқтисодий маълумотлар ҳам қайд қилина бошланган. Тарихий карталар тузишда тарихий даврлар кўпинча чалкашиб кетган, миллий-озодлик ҳаракатлари акс эттирилмаган. Баъзи тарихий карталарда маълумотлар атайлаб бузиб кўрсатилган. Масалан, 1910 ва 1936-1938 йилларда Германияда чоп этилган Пуцгер атласида, аввало буюк давлатчилик шовинизми ва кейинроқ фашистча ғоялар авж олиши билан карталардаги немис ва славян ерлари ўртасидаги чегаралар сунъий равишда шарққа сурилиб берилган. ХХ асрнинг илмий тарихий картографиясига иккита муҳим йўналиш 
хосдир. Биринчи йўналишга юксак даражада деталлаштирилган карталар 
кириб, уларда аҳолининг маъмурий, баъзи ҳолда черков томонидан 
бўлинишигача бўлган аниқ далиллар акс эттирилган. Бундай карталар турига 
1895 йилда чоп этилган Фабрициуснинг немис атласи, Рихтернинг 1906 йилги 
Австрия 
атласи, 
А.А.Бекманнинг 
1913-1938 
йилларда 
чоп 
этилган 
Нидерландия атласи киради. Иккинчи тур карталарига деталлаштирилиши 
унчалик юқори бўлмаган, аммо фақатгина тарихий-сиёсий эмас, балки 
тарихий-иқтисодий, маданият тарихига оид маълумотлар ҳам акс эттирилган 
карталар киради. Бундай карталар сирасига 1926 йил чоп этилган Аубиннинг 
немис атласи, Поллин таҳрири остида 1932 йилда чоп этилган АҚШ атласи 
(“Қўшма Штатлар тарихий-географик атласи”)ни мисол қилиб келтиришимиз 
мумкин. 1956, 1958, 1962 йилларда эса Мюнхенда ўқув машғулотларига доир 
“Катта тарих атласи” чоп этилган.  
Россия империясида тарихий картография ривожланишининг дастлабки 
босқичи XVIII асрнинг биринчи чорагига тўғри келади. Бу даврдаги тарихий 
ва тарихий-географик асарларга тарихий карталар илова қилина бошланди. 
“Россия империясининг тарихий картаси” биринчи бор 1793 йилда чоп 
этилган. 
Тарихий картография ривожланишида 1958 йил Польшада босилиб 
чиққан Плоц воеводлиги тарихига оид атласнинг алоҳида ўрни бор. Бундай 
атласлар ишлаб чиқариш кучларининг жойлашиши, ишлаб чиқариш 
муносабатлари, иқтисодий ўсиш кўрсаткичларини аниқ тасвирлаб беради. 
Замонавий тарихий картография ривожланишининг муҳим элементи – бу 
тарихни аниқ даврлаштириш, турли тарихий жараёнларни тўла акс эттириш, 
тарихий жараёнларнинг иқтисодий томонини очиб беришдир. 
Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, шўролар тузуми даврида Ўрта Осиё 
тарихига доир бир қатор тарихий карталар тузилган бўлса ҳам, аммо уларнинг 
ичида Ўрта Осиёни чор Россияси томонидан босиб олинишига доир карталар 
ХХ асрнинг илмий тарихий картографиясига иккита муҳим йўналиш хосдир. Биринчи йўналишга юксак даражада деталлаштирилган карталар кириб, уларда аҳолининг маъмурий, баъзи ҳолда черков томонидан бўлинишигача бўлган аниқ далиллар акс эттирилган. Бундай карталар турига 1895 йилда чоп этилган Фабрициуснинг немис атласи, Рихтернинг 1906 йилги Австрия атласи, А.А.Бекманнинг 1913-1938 йилларда чоп этилган Нидерландия атласи киради. Иккинчи тур карталарига деталлаштирилиши унчалик юқори бўлмаган, аммо фақатгина тарихий-сиёсий эмас, балки тарихий-иқтисодий, маданият тарихига оид маълумотлар ҳам акс эттирилган карталар киради. Бундай карталар сирасига 1926 йил чоп этилган Аубиннинг немис атласи, Поллин таҳрири остида 1932 йилда чоп этилган АҚШ атласи (“Қўшма Штатлар тарихий-географик атласи”)ни мисол қилиб келтиришимиз мумкин. 1956, 1958, 1962 йилларда эса Мюнхенда ўқув машғулотларига доир “Катта тарих атласи” чоп этилган. Россия империясида тарихий картография ривожланишининг дастлабки босқичи XVIII асрнинг биринчи чорагига тўғри келади. Бу даврдаги тарихий ва тарихий-географик асарларга тарихий карталар илова қилина бошланди. “Россия империясининг тарихий картаси” биринчи бор 1793 йилда чоп этилган. Тарихий картография ривожланишида 1958 йил Польшада босилиб чиққан Плоц воеводлиги тарихига оид атласнинг алоҳида ўрни бор. Бундай атласлар ишлаб чиқариш кучларининг жойлашиши, ишлаб чиқариш муносабатлари, иқтисодий ўсиш кўрсаткичларини аниқ тасвирлаб беради. Замонавий тарихий картография ривожланишининг муҳим элементи – бу тарихни аниқ даврлаштириш, турли тарихий жараёнларни тўла акс эттириш, тарихий жараёнларнинг иқтисодий томонини очиб беришдир. Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, шўролар тузуми даврида Ўрта Осиё тарихига доир бир қатор тарихий карталар тузилган бўлса ҳам, аммо уларнинг ичида Ўрта Осиёни чор Россияси томонидан босиб олинишига доир карталар йўқ эди. Шунингдек, карталар нашр қилинганда кўпроқ  евроцентрик нуқтаи 
назардан ёндашилган эди.  
Ўрта Осиё ҳудудлари бўйича тарихий карталар фақат катта тарихий 
воқеалар 
билан 
боғлиқ 
бўлган 
ҳоллардагина 
яратилган. 
Масалан, 
мўғулларнинг Ўрта Осиёни босиб олишига доир тарихий карталар мавжуд 
бўлса-да, аммо Амир Темур давлати ҳақида тарихий карталар умуман 
яратилмаган. Тарихий атлас ва карталарда XV-XVIII асрлардаги Ўрта Осиёда 
бўлиб ўтган тарихий жараёнларнинг фақат Россия империяси билан алоқадор 
бўлган қисмларигина акс эттирилган, улар ҳам ҳам аниқ деталлаштирилмаган 
эди. 
Ўрта Осиё халқлари тарихига оид сиёсий-маъмурий, тарихий карталар 
кам яратилган бўлса-да, демографик, ҳудудларнинг иқтисодий тарихига оид 
карталар эса деярли бўлмаган. 
Ўрта Осиё чор Россияси томонидан босиб олингандан сўнг Туркистон 
генерал-губернаторлиги ва ярим мустақил Бухоро амирлиги ва Хива 
хонлигининг ўша даврга оид баъзи карталари мавжуд.  
 
Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг тарихий карталар сони 
кўпайди. Ўрта Осиёнинг энг ривожланган даври бўлган темурийлар даврига 
бағишланган карталар тўплами чоп этилди. Шу билан бирга Ўзбекистон 
тарихий  картографияси олдида кўплаб илмий муаммолар турибди. Биринчи 
галда замонавий талабларга мос бўлган Ўзбекистон халқлари тарихининг 
бутун даврларини қамраб олган тарихий атлас яратиш зарур. Бу борад 
дастлабки қадамлар ҳам ташланди. 1999 йилда “Ўзбекистон тарихи атласи” 
нашрдан чиқди (Ўзбекистон тарихи атласи.-Ўзгеодезкадастр, 1999). Энди уни 
янги илмий маълумотлар асосида тўлдириб, мукаммаллаштириб бориш зарур. 
 
Ўзбекистон халқлари тарихига оид карталар мавжуд бўлса-да, тарихий- 
географик, тарихий-иқтисодий, тарихий-демографик карталарни яратиш 
ўзбекистонлик олимларнинг биринчи галдаги вазифасидир.  
 
йўқ эди. Шунингдек, карталар нашр қилинганда кўпроқ евроцентрик нуқтаи назардан ёндашилган эди. Ўрта Осиё ҳудудлари бўйича тарихий карталар фақат катта тарихий воқеалар билан боғлиқ бўлган ҳоллардагина яратилган. Масалан, мўғулларнинг Ўрта Осиёни босиб олишига доир тарихий карталар мавжуд бўлса-да, аммо Амир Темур давлати ҳақида тарихий карталар умуман яратилмаган. Тарихий атлас ва карталарда XV-XVIII асрлардаги Ўрта Осиёда бўлиб ўтган тарихий жараёнларнинг фақат Россия империяси билан алоқадор бўлган қисмларигина акс эттирилган, улар ҳам ҳам аниқ деталлаштирилмаган эди. Ўрта Осиё халқлари тарихига оид сиёсий-маъмурий, тарихий карталар кам яратилган бўлса-да, демографик, ҳудудларнинг иқтисодий тарихига оид карталар эса деярли бўлмаган. Ўрта Осиё чор Россияси томонидан босиб олингандан сўнг Туркистон генерал-губернаторлиги ва ярим мустақил Бухоро амирлиги ва Хива хонлигининг ўша даврга оид баъзи карталари мавжуд. Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг тарихий карталар сони кўпайди. Ўрта Осиёнинг энг ривожланган даври бўлган темурийлар даврига бағишланган карталар тўплами чоп этилди. Шу билан бирга Ўзбекистон тарихий картографияси олдида кўплаб илмий муаммолар турибди. Биринчи галда замонавий талабларга мос бўлган Ўзбекистон халқлари тарихининг бутун даврларини қамраб олган тарихий атлас яратиш зарур. Бу борад дастлабки қадамлар ҳам ташланди. 1999 йилда “Ўзбекистон тарихи атласи” нашрдан чиқди (Ўзбекистон тарихи атласи.-Ўзгеодезкадастр, 1999). Энди уни янги илмий маълумотлар асосида тўлдириб, мукаммаллаштириб бориш зарур. Ўзбекистон халқлари тарихига оид карталар мавжуд бўлса-да, тарихий- географик, тарихий-иқтисодий, тарихий-демографик карталарни яратиш ўзбекистонлик олимларнинг биринчи галдаги вазифасидир.