Касб-Ҳунар Мактабларида Ижара Шартномалари

Yuklangan vaqt

2024-03-08

Yuklab olishlar soni

1

Sahifalar soni

24

Faytl hajmi

68,8 KB


 
 
Ўзбекистон Республикаси  
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 
 
 
ПЕДАГОГИК ИННОВАЦИЯЛАР, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ 
БОШҚАРУВИ ҲАМДА ПЕДАГОГИК КАДРЛАРНИ ҚАЙТА 
ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ИНСТИТУТИ 
“Таълимда бошқарув кафедраси” 
Профессионал таълим тизими кадрларининг малакасини ошириш курси 
 
 
 
 
 
Мавзу: Касб-Ҳунар Мактабларида Ижара Шартномалари 
 
 
 
 
 
 
Тошкент -2021 
 
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ПЕДАГОГИК ИННОВАЦИЯЛАР, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ БОШҚАРУВИ ҲАМДА ПЕДАГОГИК КАДРЛАРНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ИНСТИТУТИ “Таълимда бошқарув кафедраси” Профессионал таълим тизими кадрларининг малакасини ошириш курси Мавзу: Касб-Ҳунар Мактабларида Ижара Шартномалари Тошкент -2021
 
АННОТАЦИЯ 
Мазкур 
малакавий 
иш 
Касб-ҳунар 
мактабларида 
ижара 
шартномалари асосида маблағлар тушишини ташкил этиш деб номланган 
бўлиб, 2 боб, 4 та параграф, хулоса таклифлар ва фойдаланилган адабиётлар 
рўйхатидан иборат. 
Малакавий ишнинг кириш қисмида  мавзунинг долзарблиги ёритилган, 
мақсад ва вазифалар баён этилиб, амалий аҳамияти келтирилган.  
Мазкур ишнинг биринчи бобида Профессионал таълим муассасаларида 
қисқа муддатли курсларни ташкилэтишнинг назарий асослари 
ёритилган.  
Иккинчи бобида эса Бюджетдан ташқари маблағларни жалб қилишда 
қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этиш кўрсатилган.  
Малакавий ишнинг хулоса қисмида ишнинг мазмуни ва моҳиятидан 
келиб чиққан холда умумлаштирилган. Мазкур масала бўйича аниқланган 
камчиликларни бартараф этиш ва ютуқларни оммалаштиришга доир аниқ 
таклифлар берилган.  
Малакавий ишни тайёрлашда таълим муассасанинг фонд материаллари, 
раҳбарий адабиётлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, илмий ва оммавий 
адабиётлар, интернет манбаларидан фойдаланилган. 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
АННОТАЦИЯ Мазкур малакавий иш Касб-ҳунар мактабларида ижара шартномалари асосида маблағлар тушишини ташкил этиш деб номланган бўлиб, 2 боб, 4 та параграф, хулоса таклифлар ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат. Малакавий ишнинг кириш қисмида мавзунинг долзарблиги ёритилган, мақсад ва вазифалар баён этилиб, амалий аҳамияти келтирилган. Мазкур ишнинг биринчи бобида Профессионал таълим муассасаларида қисқа муддатли курсларни ташкилэтишнинг назарий асослари ёритилган. Иккинчи бобида эса Бюджетдан ташқари маблағларни жалб қилишда қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этиш кўрсатилган. Малакавий ишнинг хулоса қисмида ишнинг мазмуни ва моҳиятидан келиб чиққан холда умумлаштирилган. Мазкур масала бўйича аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва ютуқларни оммалаштиришга доир аниқ таклифлар берилган. Малакавий ишни тайёрлашда таълим муассасанинг фонд материаллари, раҳбарий адабиётлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, илмий ва оммавий адабиётлар, интернет манбаларидан фойдаланилган.
 
МУНДАРИЖА 
Малакавий иш боблари ва параграфлари 
Бети 
Кириш 
 
 
1-боб Профессионал таълим муассасаларида бюджетдан 
ташқари маблағларни жалб қилишнинг назарий ва 
ҳцқцқий асослари. 
3 
1.1 Профессионал таълим муассасаларида шартномавий 
муносабатларни 
ташкил 
этишнинг 
меъёрий-ҳцқцқий 
асослари. 
 
1.2. Таълим муассасаларида ижара шартномалари – маблағ 
тушуришининг самарали омили сифатида. 
 
2-боб Косонсой туман 1-сони касб-ҳунар мактабида ижара 
шартномаларининг тузилиши ва уларнинг таҳлили. 
 
2.1. Касб-ҳунар мактабининг асосий молиявий-иқтисодий 
кўрсаткичлари таҳлили. 
 
2.2. Mуассасада ижара шартномалари асосида маблағлар 
тушишини таҳлили ва уларни кўпайтириш омиллари. 
 
Хулоса ва таклифлар 
 
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати 
 
Иловалар 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
МУНДАРИЖА Малакавий иш боблари ва параграфлари Бети Кириш 1-боб Профессионал таълим муассасаларида бюджетдан ташқари маблағларни жалб қилишнинг назарий ва ҳцқцқий асослари. 3 1.1 Профессионал таълим муассасаларида шартномавий муносабатларни ташкил этишнинг меъёрий-ҳцқцқий асослари. 1.2. Таълим муассасаларида ижара шартномалари – маблағ тушуришининг самарали омили сифатида. 2-боб Косонсой туман 1-сони касб-ҳунар мактабида ижара шартномаларининг тузилиши ва уларнинг таҳлили. 2.1. Касб-ҳунар мактабининг асосий молиявий-иқтисодий кўрсаткичлари таҳлили. 2.2. Mуассасада ижара шартномалари асосида маблағлар тушишини таҳлили ва уларни кўпайтириш омиллари. Хулоса ва таклифлар Фойдаланилган адабиётлар рўйхати Иловалар
 
Кириш 
Ҳозирги иқтисодий глобаллашув шароитида мамлакатда бюджет-солиқ 
сиѐсати борасида амалга оширилаѐтган ислоҳотлар ижтимоий ва иқтисодий 
масалаларни ижобий ҳал этишга қаратилиши зарур. Шунингдек, иқтисодий 
асосланган ҳолда босқичма-босқич солиқ юкини камайтириш ѐки бюджетдан 
молиялаштиришни қисқартириб бориш давр талаби ҳисобланади. 2017-2021 
йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор 
йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида “...солиқ юкини камайтириш ва 
солиққа тортиш тизимини соддалаштириш сиѐсатини давом эттириш ҳамда 
харажатларнинг ижтимоий йўналтирилганлигини сақлаб қолган ҳолда Давлат 
бюджетининг барча даражаларида мутаносибликни таъминлаш, маҳаллий 
бюджетларнинг даромад қисмини мустаҳкамлаш” алоҳида устувор йўналиш 
сифатида белгиланган. 
      Ушбу вазифаларнинг амалдаги ижросини таъминлаш мамлакатда 
иқтисодий барқарорликни таъминлаш ва бу орқали ижтимоий фаровонликни 
оширишга хизмат қилади. Шу мақсадда нафақат солиқ юки ва бюджет 
харажатларини камайтириш, балки давлат бюджетидан молиялаштирилувчи 
бюджет ташкилотларида бозор талабларидан келиб чиқиб бюджетдан ташқари 
маблағларни шакллантиришни ташкил этиш долзарб саналади. Бюджет 
ташкилотларида бюджетдан ташқари маблағларнинг шакллантирилиши 
бюджет ташкилотларининг бюджетдан молиялаштирилишини қисқартиришга 
хизмат қилади. Португалияда ҳам бюджет ташкилотларининг бюджетдан 
ташқари маблағларини шакллантиришнинг зарурлиги тўғрисида изланишлар 
олиб борилмоқда. Хусусан, Давлат тиббиѐт муассасалари фаолиятини амалга 
оширишда уларни бюджетдан молиялаштиришни қисқартириб борилиши 
эхтимолининг юқорилиги ушбу соҳада бюджетдан ташқари маблағларни 
шакллантириш билан боғлиқ ислоҳотларни амалга оширишни талаб этади. 
Шунингдек, бюджетдан ташқари молиялаштириш манбалари бўйича 
ҳисоботларни тузиш ушбу соҳада бюджетдан ташқари маблағларни 
Кириш Ҳозирги иқтисодий глобаллашув шароитида мамлакатда бюджет-солиқ сиѐсати борасида амалга оширилаѐтган ислоҳотлар ижтимоий ва иқтисодий масалаларни ижобий ҳал этишга қаратилиши зарур. Шунингдек, иқтисодий асосланган ҳолда босқичма-босқич солиқ юкини камайтириш ѐки бюджетдан молиялаштиришни қисқартириб бориш давр талаби ҳисобланади. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида “...солиқ юкини камайтириш ва солиққа тортиш тизимини соддалаштириш сиѐсатини давом эттириш ҳамда харажатларнинг ижтимоий йўналтирилганлигини сақлаб қолган ҳолда Давлат бюджетининг барча даражаларида мутаносибликни таъминлаш, маҳаллий бюджетларнинг даромад қисмини мустаҳкамлаш” алоҳида устувор йўналиш сифатида белгиланган. Ушбу вазифаларнинг амалдаги ижросини таъминлаш мамлакатда иқтисодий барқарорликни таъминлаш ва бу орқали ижтимоий фаровонликни оширишга хизмат қилади. Шу мақсадда нафақат солиқ юки ва бюджет харажатларини камайтириш, балки давлат бюджетидан молиялаштирилувчи бюджет ташкилотларида бозор талабларидан келиб чиқиб бюджетдан ташқари маблағларни шакллантиришни ташкил этиш долзарб саналади. Бюджет ташкилотларида бюджетдан ташқари маблағларнинг шакллантирилиши бюджет ташкилотларининг бюджетдан молиялаштирилишини қисқартиришга хизмат қилади. Португалияда ҳам бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағларини шакллантиришнинг зарурлиги тўғрисида изланишлар олиб борилмоқда. Хусусан, Давлат тиббиѐт муассасалари фаолиятини амалга оширишда уларни бюджетдан молиялаштиришни қисқартириб борилиши эхтимолининг юқорилиги ушбу соҳада бюджетдан ташқари маблағларни шакллантириш билан боғлиқ ислоҳотларни амалга оширишни талаб этади. Шунингдек, бюджетдан ташқари молиялаштириш манбалари бўйича ҳисоботларни тузиш ушбу соҳада бюджетдан ташқари маблағларни
 
шакллантириш бўйича тегишли ислоҳотларни амалга оширишга хизмат 
қилиши қайд этилган.[2] Ушбу маблағларнинг шаклланиши ва мақсадли 
сарфланишини таъминлашда уларнинг ҳисобини ташкил этиш, юритиш ва 
молиявий ҳисоботларни тузиш алоҳида аҳамият касб этади. Шундан келиб 
чиқиб, мазкур мавзуда илмий тадқиқот ишларини олиб бориш ҳозирги 
куннинг долзарб масалаларидан саналади. 
         
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
шакллантириш бўйича тегишли ислоҳотларни амалга оширишга хизмат қилиши қайд этилган.[2] Ушбу маблағларнинг шаклланиши ва мақсадли сарфланишини таъминлашда уларнинг ҳисобини ташкил этиш, юритиш ва молиявий ҳисоботларни тузиш алоҳида аҳамият касб этади. Шундан келиб чиқиб, мазкур мавзуда илмий тадқиқот ишларини олиб бориш ҳозирги куннинг долзарб масалаларидан саналади.
 
1-БОБ. Профессионал  таълим  массасаларида бюджетдан  ташқари  
маблағларни  жалб қилишнинг  назарий  ва  хуқуқий  асослари 
1.1 Профессионал  таълим  массасаларида шартномавий 
муносабатларни ташкил  этишнинг меъёрий  ва  ҳуқуқий  асослари. 
Бозор иқтисодиѐти шароитида бюджет ташкилотларининг бюджетдан 
ташқари маблағларини шакллантириш давлат бюджети харажатларини 
камайтириш ва бюджет ташкилотларининг моддий техник базасини 
мустаҳкамалаш ҳамда ходимларни моддий рағбатлантиришнинг қўшимча 
манбаи ҳисобланади. Шу сабабдан, мазкур мавзуда илмий изланишлар ва 
тадқиқотлар олиб бориш заруриятини белгилайди. Хорижлик олимлардан 
Башкатов 
В. 
ва 
Покусаев 
Ю. 
бюджет 
ташкилотларида 
уларни 
молиялаштириш манбалари бўйича сметалар ижроси ҳисоби ва назоратини 
ташкил этишнинг хусусиятларини тадқиқ этган. Бюджет ташкилотларида 
молиялаштириш манблари бўйича бухгалтерия ҳисобини юритишда алоҳида 
ҳусусиятлари мавжудлигини кўриш мумкин. Масалан, соғлиқни сақлаш 
муассасаларида тиббиѐт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва 
ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисоби юритилса, олий таълим 
муассасаларида 
ўқитишнинг 
тўлов-контракт 
шакли 
маблағлари, 
ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисоби юритилади. 
Бюджет 
ташкилотларининг 
маблағларидан 
мақсадли 
фойдаланиш 
борасида уларнинг ҳисобини юритиш ва назоратини ўтказишнинг зарурлиги 
асосланган. Хусусан, бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари 
маблағларини тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблардан 
тушган 
маблағлар, 
ўқитишнинг 
тўлов-контракт 
шакли 
маблағлари, 
ривожлантириш жамғармаси маблағлари ва бошқа бюджетдан ташқари 
маблағлар ҳисобини ташкил этиш, юритиш ва ҳисоботларни шакллантириш 
тартиблари 
ѐритилган. 
Олимларнинг 
изланишлари 
айнан, 
бюджет 
ташкилотлари 
бухгалтерия 
ҳисобига 
бағишланган 
бўлса-да, 
бюджет 
ташкилотларининг 
бюджетдан 
ташқари 
жамғармалари 
ҳисобининг 
хусусиятлари батафсил ўрганилмаган.  
1-БОБ. Профессионал таълим массасаларида бюджетдан ташқари маблағларни жалб қилишнинг назарий ва хуқуқий асослари 1.1 Профессионал таълим массасаларида шартномавий муносабатларни ташкил этишнинг меъёрий ва ҳуқуқий асослари. Бозор иқтисодиѐти шароитида бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағларини шакллантириш давлат бюджети харажатларини камайтириш ва бюджет ташкилотларининг моддий техник базасини мустаҳкамалаш ҳамда ходимларни моддий рағбатлантиришнинг қўшимча манбаи ҳисобланади. Шу сабабдан, мазкур мавзуда илмий изланишлар ва тадқиқотлар олиб бориш заруриятини белгилайди. Хорижлик олимлардан Башкатов В. ва Покусаев Ю. бюджет ташкилотларида уларни молиялаштириш манбалари бўйича сметалар ижроси ҳисоби ва назоратини ташкил этишнинг хусусиятларини тадқиқ этган. Бюджет ташкилотларида молиялаштириш манблари бўйича бухгалтерия ҳисобини юритишда алоҳида ҳусусиятлари мавжудлигини кўриш мумкин. Масалан, соғлиқни сақлаш муассасаларида тиббиѐт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисоби юритилса, олий таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шакли маблағлари, ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисоби юритилади. Бюджет ташкилотларининг маблағларидан мақсадли фойдаланиш борасида уларнинг ҳисобини юритиш ва назоратини ўтказишнинг зарурлиги асосланган. Хусусан, бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағларини тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблардан тушган маблағлар, ўқитишнинг тўлов-контракт шакли маблағлари, ривожлантириш жамғармаси маблағлари ва бошқа бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобини ташкил этиш, юритиш ва ҳисоботларни шакллантириш тартиблари ѐритилган. Олимларнинг изланишлари айнан, бюджет ташкилотлари бухгалтерия ҳисобига бағишланган бўлса-да, бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобининг хусусиятлари батафсил ўрганилмаган.
 
1.2 Таълим  муассасаларида  идара  шартномалари- маблағ  туширишнинг 
самарали  омили  сифатида 
Мамлакатимизда Давлат бюджети харажатларининг 56,4 фоизи ижтимоий 
соҳага йўналтирилмоқда. Айни дамда мамлакат миқѐсида 30532 та бюджет 
ташкилотлари мавжуд бўлиб, улардан ижтимоий соҳада фаолият юритаѐтганлари 
сони 17840 тани ѐки умумийга нисбатан 58,4 фоизни ташкил этади. Ижтимоий 
соҳада фаолият юритаѐтган бюджет ташкилотларининг бошқа соҳалар билан 
таққослаганда, бюджетдан ташқари маблағларни шакллантириш билан боғлиқ 
имкониятлари юқори. Хусусан, хизмат кўрсатиш, ишларни бажариш ва маҳсулот 
ишлаб чиқариш бозори билан рақобатлаша оладиган имкониятлар мавжуд. Ушбу 
бюджет ташкилотларида бюджетдан ташқари маблағларни шакллантириш бир 
вақтнинг ўзида ижтимоий соҳани қўшимча молиялаштириш ҳамда давлат 
бюджетининг шу мақсадларга йўналтириладиган маблағларини сезиларли 
камайтиришни таъминлайди. Олий таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларини 
молиялаштиришда бюджетдан ташқари маблағларнинг улуши юқори, умумий 
ўрта таълим муассасаларида бу кўрсаткичлар нисбатан паст (1-расм). Ижтимоий 
соҳа бюджет ташкилотлари таркибида умумий ўрта таълим муассасалари сони 
юқори улушга эга бўлса-да, уларнинг фаолиятида бюджетдан ташқари 
маблағларнинг 
улуши 
жуда 
паст 
даражада. 
Бюджет 
ташкилотларида 
ривожлантириш жамғармаси даромадлари, тиббиѐт ташкилотларининг моддий 
рағбатлантириш 
ва 
ривожлантириш 
жамғармаси 
даромадлари, 
бюджет 
ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағларини ундириладиган тўловлари 
шакллантирилади. 
1) Бюджет ташкилотининг ривожлантириш жамғармаси даромадлари: 
ҳисобот чорагининг сўнгги иш куни охирида харажатлар сметаси бўйича 
тежалган маблағлар, капитал қўйилмаларни молиялаштириш учун назарда 
тутилган маблағлар бундан мустасно; фаолият ихтисослиги бўйича 
товарларни 
(ишларни, 
хизматларни) 
реализация 
қилишдан 
олинган 
даромадлар; бюджет ташкилоти балансида турган мол-мулкни ижарага 
1.2 Таълим муассасаларида идара шартномалари- маблағ туширишнинг самарали омили сифатида Мамлакатимизда Давлат бюджети харажатларининг 56,4 фоизи ижтимоий соҳага йўналтирилмоқда. Айни дамда мамлакат миқѐсида 30532 та бюджет ташкилотлари мавжуд бўлиб, улардан ижтимоий соҳада фаолият юритаѐтганлари сони 17840 тани ѐки умумийга нисбатан 58,4 фоизни ташкил этади. Ижтимоий соҳада фаолият юритаѐтган бюджет ташкилотларининг бошқа соҳалар билан таққослаганда, бюджетдан ташқари маблағларни шакллантириш билан боғлиқ имкониятлари юқори. Хусусан, хизмат кўрсатиш, ишларни бажариш ва маҳсулот ишлаб чиқариш бозори билан рақобатлаша оладиган имкониятлар мавжуд. Ушбу бюджет ташкилотларида бюджетдан ташқари маблағларни шакллантириш бир вақтнинг ўзида ижтимоий соҳани қўшимча молиялаштириш ҳамда давлат бюджетининг шу мақсадларга йўналтириладиган маблағларини сезиларли камайтиришни таъминлайди. Олий таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларини молиялаштиришда бюджетдан ташқари маблағларнинг улуши юқори, умумий ўрта таълим муассасаларида бу кўрсаткичлар нисбатан паст (1-расм). Ижтимоий соҳа бюджет ташкилотлари таркибида умумий ўрта таълим муассасалари сони юқори улушга эга бўлса-да, уларнинг фаолиятида бюджетдан ташқари маблағларнинг улуши жуда паст даражада. Бюджет ташкилотларида ривожлантириш жамғармаси даромадлари, тиббиѐт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси даромадлари, бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағларини ундириладиган тўловлари шакллантирилади. 1) Бюджет ташкилотининг ривожлантириш жамғармаси даромадлари: ҳисобот чорагининг сўнгги иш куни охирида харажатлар сметаси бўйича тежалган маблағлар, капитал қўйилмаларни молиялаштириш учун назарда тутилган маблағлар бундан мустасно; фаолият ихтисослиги бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган даромадлар; бюджет ташкилоти балансида турган мол-мулкни ижарага
 
беришдан олинган маблағларнинг бир қисми; белгиланган тартибда бюджет 
ташкилотлари тасарруфида қолдириладиган маблағлар; ҳомийликдан олинган 
маблағлар ҳисобидан шакллантирилади. 
2) Тиббиѐт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва 
ривожлантириш жамғармаси даромадлари: 
тиббиѐт ташкилотига ажратиладиган бюджет маблағлари умумий ҳажмининг 
5 фоизигача бўлган миқдорда бюджетдан ажратиладиган маблағлар; фаолият 
ихтисослиги бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) реализация 
қилишдан олинган даромадлар; ҳисобот чорагининг сўнгги иш куни охирида 
харажатлар сметаси бўйича тежалган маблағлар, капитал қўйилмаларни 
молиялаштириш учун назарда тутилган маблағлар бундан мустасно; тиббиѐт 
ташкилоти балансида турган мол-мулкни ижарага беришдан олинган 
маблағларнинг бир қисми; белгиланган тартибда бюджет ташкилотлари 
тасарруфида қолдириладиган маблағлар; ҳомийликдан олинган маблағлар 
ҳисобидан шакллантирилади. 
3) Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари ундириладиган 
тўловлари: 
Ўқувчилар 
ва 
тарбияланувчилар 
давлат 
мактабгача 
таълим 
муассасаларида, 
умумтаълим 
мактабларининг 
куни 
узайтирилган 
гуруҳларида, 
мактаб-интернатларда, 
ихтисослаштирилган 
олимпия 
захиралари мактаб-интернатлари ва бошқа таълим муассасаларида сақлаб 
турилганлиги учун; ўқувчилар болалар мусиқа ва санъат мактаблари ҳамда 
мактабдан ташқари таълим муассасаларида таълим олганлиги учун; олий ва 
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида таълим олганлик учун; 
стационар даволаш-профилактика муассасаларида даволанаѐтганлар таркиби 
овқатланиши 
учун; 
қонун 
ҳужжатларига 
мувофиқ 
бошқа 
турдаги 
ундириладиган 
тўловлар 
ҳисобидан 
шакллантирилади.[8] 
Бюджет 
ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари шакллантирилиши ва 
беришдан олинган маблағларнинг бир қисми; белгиланган тартибда бюджет ташкилотлари тасарруфида қолдириладиган маблағлар; ҳомийликдан олинган маблағлар ҳисобидан шакллантирилади. 2) Тиббиѐт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси даромадлари: тиббиѐт ташкилотига ажратиладиган бюджет маблағлари умумий ҳажмининг 5 фоизигача бўлган миқдорда бюджетдан ажратиладиган маблағлар; фаолият ихтисослиги бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган даромадлар; ҳисобот чорагининг сўнгги иш куни охирида харажатлар сметаси бўйича тежалган маблағлар, капитал қўйилмаларни молиялаштириш учун назарда тутилган маблағлар бундан мустасно; тиббиѐт ташкилоти балансида турган мол-мулкни ижарага беришдан олинган маблағларнинг бир қисми; белгиланган тартибда бюджет ташкилотлари тасарруфида қолдириладиган маблағлар; ҳомийликдан олинган маблағлар ҳисобидан шакллантирилади. 3) Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари ундириладиган тўловлари: Ўқувчилар ва тарбияланувчилар давлат мактабгача таълим муассасаларида, умумтаълим мактабларининг куни узайтирилган гуруҳларида, мактаб-интернатларда, ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатлари ва бошқа таълим муассасаларида сақлаб турилганлиги учун; ўқувчилар болалар мусиқа ва санъат мактаблари ҳамда мактабдан ташқари таълим муассасаларида таълим олганлиги учун; олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида таълим олганлик учун; стационар даволаш-профилактика муассасаларида даволанаѐтганлар таркиби овқатланиши учун; қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа турдаги ундириладиган тўловлар ҳисобидан шакллантирилади.[8] Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари шакллантирилиши ва
 
ушбу маблағларнинг мақсадли сарфланиши тўғрисида тизимли ахборотларни 
шакллантириш ҳамда улар устидан назоратни жорий этиш учун норматив-
ҳуқуқий ҳужжатлар асосида уларнинг ҳисоби ташкил этилади. Бюджетдан 
ташқари маблағлар бўйича бухгалтерия ҳисоби бир вақтнинг ўзида тегишли 
ғазначилик бўлинмаси ва бюджет ташкилотлари томонидан юритилади. 
Бюджет ташкилотларининг ҳар бир бюджетдан ташқари маблағлари бўйича 
молия органи томонидан шахсий ғазна ҳисоб рақами очилиб, ғазначилик 
бўлинмаси томонидан ҳисоб рақамдаги пул маблағлари ҳаракати фақатгина 
бошланғич ҳужжатлар асосида касса усулида ҳисобга олинади. Бюджет 
ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ташкилотда ҳар бир 
маблағ бўйича даромадлар ва харажатлар ҳисоб усулида алоҳида тарзда 
ҳисобга олинади. Ушбу маблағларнинг ҳаракати ҳар бир маблағ тури бўйича 
бошланғич ҳужжатлар асосида алоҳида ҳисобга олинади (1-жадвал) 
Бюджет тизими бюджетлари ижросини ҳисобда акс эттириш бўйича 
қабул қилинган 2-сон БҲС “Ягона счѐтлар режаси”га асосан, 2019 йил 1 
январдан барча ҳисоб объектлари каби бюджет ташкилотларининг бюджетдан 
ташқари жамғармалари ҳисоби ғазаначилик ва бюджет ташкилотларида бир 
хил ягона счѐтлар режаси асосида ҳисобга олинади. 
Бюджет 
ташкилотларининг 
бюджетдан 
ташқари 
маблағлари 
бўйича 
даромадлар турлари бўйича харажатлари эса, бюджет маблағларига ўхшаш 
харажатларнинг иқтисодий таснифига асосан сметаларнинг ҳар бир моддаси 
ва бухгалтерия счѐтлари орқали ҳисоб регистрларида акс эттирилади. Ҳисоб 
регистрлари асосида бюджет ташкилотининг ҳар бир бюджетдан ташқари 
маблағлари ҳаракати тўғрисида ҳисобот шакллантирилади. Кузатувларимизга 
кўра, 
бюджет 
ташкилотларининг 
бюджетдан 
ташқари 
маблағларини 
шакллантириш билан боғлиқ қуйидаги муаммолар мавжуд:  
        1. Ривожлантириш жамғармаси даромадлари ҳисобланган фаолият 
ихтисослиги бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) ишлаб чиқаришни 
ривожлантириш бўйича солиқ имтиѐзлари белгиланиб[10], ушбу имтиѐз даври 
босқичма-босқич узайтириб келинаѐтган бўлса-да, хануз ушбу фаолиятдан 
ушбу маблағларнинг мақсадли сарфланиши тўғрисида тизимли ахборотларни шакллантириш ҳамда улар устидан назоратни жорий этиш учун норматив- ҳуқуқий ҳужжатлар асосида уларнинг ҳисоби ташкил этилади. Бюджетдан ташқари маблағлар бўйича бухгалтерия ҳисоби бир вақтнинг ўзида тегишли ғазначилик бўлинмаси ва бюджет ташкилотлари томонидан юритилади. Бюджет ташкилотларининг ҳар бир бюджетдан ташқари маблағлари бўйича молия органи томонидан шахсий ғазна ҳисоб рақами очилиб, ғазначилик бўлинмаси томонидан ҳисоб рақамдаги пул маблағлари ҳаракати фақатгина бошланғич ҳужжатлар асосида касса усулида ҳисобга олинади. Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ташкилотда ҳар бир маблағ бўйича даромадлар ва харажатлар ҳисоб усулида алоҳида тарзда ҳисобга олинади. Ушбу маблағларнинг ҳаракати ҳар бир маблағ тури бўйича бошланғич ҳужжатлар асосида алоҳида ҳисобга олинади (1-жадвал) Бюджет тизими бюджетлари ижросини ҳисобда акс эттириш бўйича қабул қилинган 2-сон БҲС “Ягона счѐтлар режаси”га асосан, 2019 йил 1 январдан барча ҳисоб объектлари каби бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисоби ғазаначилик ва бюджет ташкилотларида бир хил ягона счѐтлар режаси асосида ҳисобга олинади. Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари бўйича даромадлар турлари бўйича харажатлари эса, бюджет маблағларига ўхшаш харажатларнинг иқтисодий таснифига асосан сметаларнинг ҳар бир моддаси ва бухгалтерия счѐтлари орқали ҳисоб регистрларида акс эттирилади. Ҳисоб регистрлари асосида бюджет ташкилотининг ҳар бир бюджетдан ташқари маблағлари ҳаракати тўғрисида ҳисобот шакллантирилади. Кузатувларимизга кўра, бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағларини шакллантириш билан боғлиқ қуйидаги муаммолар мавжуд: 1. Ривожлантириш жамғармаси даромадлари ҳисобланган фаолият ихтисослиги бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) ишлаб чиқаришни ривожлантириш бўйича солиқ имтиѐзлари белгиланиб[10], ушбу имтиѐз даври босқичма-босқич узайтириб келинаѐтган бўлса-да, хануз ушбу фаолиятдан
 
 1-жадвал 
Бюджет ташкилотларининг ривожлантириш жамғармаси маблағлари 
ҳаракатига оид бухгалтерия ўтказмалари 
Муомала мазмуни 
 
Бухгалтерия ўтказмаси 
Бошланғич 
ҳужжат 
Дебет / Кредит 
Даромадларнинг ҳисобга олиниши 
1 
Бюджет 
ташкилотларининг 
бюджетдан 
ташқари 
маблағлари бўйича 
даромадларнинг 
ҳисобга олиниши 
151000- Бюджет 
ташкилотларинин
г турли ҳисоб-
китоблар бўйича 
дебитор карзлари 
520000-Бюджет 
ташкилотларинин
г бюджетдан 
ташқари 
маблағлари 
бўйича 
ҳисобланган 
даромадлар 
Шахсий 
ғазна ҳисоб 
рақамдан 
кўчирма 
Маблағлар тушуми 
1 
Бюджет 
ташкилотларининг 
бюджетдан 
ташқари пул 
маблағлари 
тушуми 
102401-Бюджет 
ташкилотларинин
г турли ҳисоб- 
китоблар бўйича 
дебитор карзлари 
151000- Бюджет 
ташкилотларинин
г турли ҳисоб- 
китоблар бўйича 
дебитор карзлари 
Шахсий 
ғазна ҳисоб 
рақамдан 
кўчирма 
Ҳақиқий харажатларни ҳисобда акс эттирилиши 
1 
Бюджетдан 
ташқари маблағлар 
бўйича ҳақиқий 
харажатларнинг 
амалга оширилиши 
700000-
Ҳисобланган 
ҳақиқий 
харажатлар 
340000-Бюджет 
ташкилотларини
нг кредитор 
карзлари 
Ҳисоб-
фактуралар, 
юк хати, 
қайдномала
р, табеллар 
Юзага келган мажбуриятларнинг тўланиши 
1 
Бюджетдан 
ташқари маблағлар 
бўйича юзага 
келган 
мажбуриятларнинг 
тўланиши 
340000-Бюджет 
ташкилотларинин
г кредитор 
карзлари 
102400-Бюджет 
ташкилотларини
нг бюджетдан 
ташқари 
маблағлари 
Шахсий 
ғазна ҳисоб 
рақамдан 
кўчирма 
 
 
1-жадвал Бюджет ташкилотларининг ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳаракатига оид бухгалтерия ўтказмалари Муомала мазмуни Бухгалтерия ўтказмаси Бошланғич ҳужжат Дебет / Кредит Даромадларнинг ҳисобга олиниши 1 Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари бўйича даромадларнинг ҳисобга олиниши 151000- Бюджет ташкилотларинин г турли ҳисоб- китоблар бўйича дебитор карзлари 520000-Бюджет ташкилотларинин г бюджетдан ташқари маблағлари бўйича ҳисобланган даромадлар Шахсий ғазна ҳисоб рақамдан кўчирма Маблағлар тушуми 1 Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари пул маблағлари тушуми 102401-Бюджет ташкилотларинин г турли ҳисоб- китоблар бўйича дебитор карзлари 151000- Бюджет ташкилотларинин г турли ҳисоб- китоблар бўйича дебитор карзлари Шахсий ғазна ҳисоб рақамдан кўчирма Ҳақиқий харажатларни ҳисобда акс эттирилиши 1 Бюджетдан ташқари маблағлар бўйича ҳақиқий харажатларнинг амалга оширилиши 700000- Ҳисобланган ҳақиқий харажатлар 340000-Бюджет ташкилотларини нг кредитор карзлари Ҳисоб- фактуралар, юк хати, қайдномала р, табеллар Юзага келган мажбуриятларнинг тўланиши 1 Бюджетдан ташқари маблағлар бўйича юзага келган мажбуриятларнинг тўланиши 340000-Бюджет ташкилотларинин г кредитор карзлари 102400-Бюджет ташкилотларини нг бюджетдан ташқари маблағлари Шахсий ғазна ҳисоб рақамдан кўчирма
 
тушумнинг бюджет ташкилотларини молиялаштириш манбаларидаги улуши 
даражаси пастлигича қолмоқда. Бунга сабаб, бюджет ташкилотлари 
томонидан кўрсатиладиган хизматлар, бажариладиган ишлар ва ишлаб 
чиқариладиган маҳсулотларнинг рақобатбардошлик даражаси паст.  
       2. Тиббиѐт ташкилотларида фаолият ихтисослиги бўйича тиббий пулли 
хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ моддий техник базанинг эскирганлиги, 
мехнат ҳақи ва моддий рағбатлантиришнинг хусусий секторга нисбатан бир 
мунча пастлиги ушбу фаолиятни амалга ошириш билан боғлиқ даромадлар 
даражаси ортишига тўсқинлик қилмоқда. Бюджет ташкилотларининг 
бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобини ташкил этиш ва юритиш билан 
боғлиқ мунозарали ҳолатлар мавжуд. Хусусан: 
       1. Бухгалтерия ҳисобининг “Асосий хўжалик фаолиятидан тушган 
даромадлар” номли 2-сон ва “Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот” 
номли 3-сон миллий стандартларига асосан хўжалик юритувчи субъектлар 
учун даромадларни тан олиш ва ҳисобда акс эттиришнинг аниқ меъзонлари 
белгиланган. Аммо, бюджет ташкилотларида даромадларни, айниқса, 
бюджетдан ташқари жамғармалар бўйича даромадларни тан олиш ва ҳисобда 
акс эттириш бўйича аниқ тартиб белгиланмаган.  
        2. Бюджет ташкилотлари фаолият турига хос ишлаб чиқариш, хизмат 
кўрсатиш ва ишларни бажариш бўйича бюджетдан ташқари маблағларни 
шакллантиришлари мумкинлиги белгиланган. Ушбу фаолиятни амалга 
оширишда “Махсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш 
харажатларининг таркиби хамда молиявий натижаларни шакллантириш 
тартиби тўғрисида”ги низомга асосан харажатларни ишлаб чиқариш ва ишлаб 
чиқариш билан боғлиқ бўлмаган харажатларга ажратиб ҳисоб олишлари зарур. 
Ишлаб чиқариш харажатлари билан боғлиқ ушбу низом маҳсулот таннархини 
аниқлаш ва ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган харажатларни таннархга 
киритмасликни талаб этади. Аммо, бюджет ташкилотларида фаолият турига 
тушумнинг бюджет ташкилотларини молиялаштириш манбаларидаги улуши даражаси пастлигича қолмоқда. Бунга сабаб, бюджет ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар, бажариладиган ишлар ва ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг рақобатбардошлик даражаси паст. 2. Тиббиѐт ташкилотларида фаолият ихтисослиги бўйича тиббий пулли хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ моддий техник базанинг эскирганлиги, мехнат ҳақи ва моддий рағбатлантиришнинг хусусий секторга нисбатан бир мунча пастлиги ушбу фаолиятни амалга ошириш билан боғлиқ даромадлар даражаси ортишига тўсқинлик қилмоқда. Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобини ташкил этиш ва юритиш билан боғлиқ мунозарали ҳолатлар мавжуд. Хусусан: 1. Бухгалтерия ҳисобининг “Асосий хўжалик фаолиятидан тушган даромадлар” номли 2-сон ва “Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот” номли 3-сон миллий стандартларига асосан хўжалик юритувчи субъектлар учун даромадларни тан олиш ва ҳисобда акс эттиришнинг аниқ меъзонлари белгиланган. Аммо, бюджет ташкилотларида даромадларни, айниқса, бюджетдан ташқари жамғармалар бўйича даромадларни тан олиш ва ҳисобда акс эттириш бўйича аниқ тартиб белгиланмаган. 2. Бюджет ташкилотлари фаолият турига хос ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва ишларни бажариш бўйича бюджетдан ташқари маблағларни шакллантиришлари мумкинлиги белгиланган. Ушбу фаолиятни амалга оширишда “Махсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби хамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низомга асосан харажатларни ишлаб чиқариш ва ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган харажатларга ажратиб ҳисоб олишлари зарур. Ишлаб чиқариш харажатлари билан боғлиқ ушбу низом маҳсулот таннархини аниқлаш ва ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган харажатларни таннархга киритмасликни талаб этади. Аммо, бюджет ташкилотларида фаолият турига
 
хос ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўйишда ушбу низом талаблари тўлиқ 
бажрилмасдан, таннарх шакллантирилишига йўл қўйилмоқда.  
        3. Бюджет ташкилотлари фаолият турига хос ишлаб чиқариш, хизмат 
кўрсатиш ва ишларни бажаришни амалга ошириш билан боғлиқ молиявий 
натижалар тўғрисидаги ҳисоботни шакллантириш тартиби белгиланган бўлса-
да, ушбу ҳисобот шакли ҳеч бир субъектга топширилмасдан келинмоқда. 
Хўжалик юритувчи субъектлар мазкур фаолият бўйича ҳар чоракда молиявий 
натижалар тўғрисидаги ҳисоботни тузиб, солиқ идорларига тақдим этади.  
            Бундан ташқари, бюджет ташкилотлари томонидан мазкур фаолият 
бўйича солиқ имтиѐзлари мавжуд бўлса-да, солиқ ҳисоботлари ҳам солиқ 
идораларига тақдим этилмасдан келинмоқда. Бунинг оқибатида бюджет 
ташкилотлари бўйича олинган фойда ва солиқ имтиѐзлари натижасида 
бўшаган маблағлар тўғрисида тизимли ахборотларни олишнинг имконияти 
йўқ. 
Бизнингча, 
бюджет 
ташкилотларининг 
бюджетдан 
ташқари 
маблағларини шакллантириш билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш учун 
қуйидаги ишларни амалга ошириш зарур, деб ҳисоблаймиз: бюджет 
ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар, бажариладиган ишлар ва 
ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг таннархини “Махсулот (ишлар, 
хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби хамда 
молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низом талаблари 
асосида шакллантириш зарур. Бу орқали, маҳсулот, иш ва хизматларнинг 
таннархи ортиб кетишининг олди олинади. Шунингдек, ишлаб чиқариладиган 
маҳсулот, бажариладиган иш ва кўрсатиладиган хизматлар бўйича баҳоларни 
юқори турувчи вазирлик ва идоралар билан келишган ҳолда эмас, балки, бозор 
талаблари асосида белгилаш мақсадга мувофиқ. Мазкур фаолиятдан 
олинадиган даромадларнинг моддий рағбатлантиришга сарфланадиган 
қисмини 25 фоиздан 50 фоизга ошириш ҳамда моддий техник базани 
ривожлантиришга сарфланадиган қисмини эса, 75 фоиздан 50 фоизга 
камайтириш зарур; 
хос ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўйишда ушбу низом талаблари тўлиқ бажрилмасдан, таннарх шакллантирилишига йўл қўйилмоқда. 3. Бюджет ташкилотлари фаолият турига хос ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва ишларни бажаришни амалга ошириш билан боғлиқ молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни шакллантириш тартиби белгиланган бўлса- да, ушбу ҳисобот шакли ҳеч бир субъектга топширилмасдан келинмоқда. Хўжалик юритувчи субъектлар мазкур фаолият бўйича ҳар чоракда молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни тузиб, солиқ идорларига тақдим этади. Бундан ташқари, бюджет ташкилотлари томонидан мазкур фаолият бўйича солиқ имтиѐзлари мавжуд бўлса-да, солиқ ҳисоботлари ҳам солиқ идораларига тақдим этилмасдан келинмоқда. Бунинг оқибатида бюджет ташкилотлари бўйича олинган фойда ва солиқ имтиѐзлари натижасида бўшаган маблағлар тўғрисида тизимли ахборотларни олишнинг имконияти йўқ. Бизнингча, бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағларини шакллантириш билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш учун қуйидаги ишларни амалга ошириш зарур, деб ҳисоблаймиз: бюджет ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар, бажариладиган ишлар ва ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг таннархини “Махсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби хамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низом талаблари асосида шакллантириш зарур. Бу орқали, маҳсулот, иш ва хизматларнинг таннархи ортиб кетишининг олди олинади. Шунингдек, ишлаб чиқариладиган маҳсулот, бажариладиган иш ва кўрсатиладиган хизматлар бўйича баҳоларни юқори турувчи вазирлик ва идоралар билан келишган ҳолда эмас, балки, бозор талаблари асосида белгилаш мақсадга мувофиқ. Мазкур фаолиятдан олинадиган даромадларнинг моддий рағбатлантиришга сарфланадиган қисмини 25 фоиздан 50 фоизга ошириш ҳамда моддий техник базани ривожлантиришга сарфланадиган қисмини эса, 75 фоиздан 50 фоизга камайтириш зарур;
 
2-боб Косонсой туман 1-сони касб-ҳунар мактабида ижара 
шартномаларининг тузилиши ва уларнинг таҳлили. 
2.1. Касб-ҳунар мактабининг асосий молиявий-иқтисодий 
кўрсаткичлари таҳлили. 
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2013 йил 28 ноябрь куни 
қабул қилинган, 2013 йил 12 декабрда Сенат томонидан маъқулланган ва 2013 
йил 26 декабрь куни Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов томонидан 
тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси»нинг 60-
моддасида 
бюджет 
ташкилотининг 
ривожлантириш 
жамғармаси 
даромадларини шакллантириш манбалари қилиб қуйидагилар белгиланган1:  
Бюджет ташкилотининг ривожлантириш жамғармаси даромадлари:  
1) ҳисобот чорагининг сўнгги иш куни охирида харажатлар сметаси бўйича 
тежалган маблағлар, капитал қўйилмаларни молиялаштириш учун назарда 
тутилган маблағлар бундан мустасно;  
2) фаолият ихтисослиги бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) 
реализация қилишдан олинган даромадлар;  
3) бюджет ташкилоти балансида турган мол-мулкни ижарага беришдан 
олинган маблағларнинг бир қисми;  
4) 
белгиланган 
тартибда 
бюджет 
ташкилотлари 
тасарруфида 
қолдириладиган маблағлар;  
5) ҳомийликдан олинган маблағлар ҳисобидан шакллантирилади.  
Бюджет 
ташкилотининг 
ривожлантириш 
жамғармасига 
бюджет 
ташкилотларининг товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан 
олинган даромадлари товарларни (ишларни, хизматларни) реализация 
қилишдан тушган тушумлар ва уларни ишлаб чиқариш бўйича харажатлар 
ўртасидаги ижобий фарқ сифатида аниқланади.    
    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги 
«Бюджет 
ташкилотларини 
маблағ 
билан 
таъминлаш 
тартибини 
такомиллаштириш тўғрисида»ги 414-сонли қарорининг 3-бандига мувофиқ, 
юридик шахс мақомига эга бўлган бюджет ташкилотларини маблағ билан 
2-боб Косонсой туман 1-сони касб-ҳунар мактабида ижара шартномаларининг тузилиши ва уларнинг таҳлили. 2.1. Касб-ҳунар мактабининг асосий молиявий-иқтисодий кўрсаткичлари таҳлили. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2013 йил 28 ноябрь куни қабул қилинган, 2013 йил 12 декабрда Сенат томонидан маъқулланган ва 2013 йил 26 декабрь куни Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов томонидан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси»нинг 60- моддасида бюджет ташкилотининг ривожлантириш жамғармаси даромадларини шакллантириш манбалари қилиб қуйидагилар белгиланган1: Бюджет ташкилотининг ривожлантириш жамғармаси даромадлари: 1) ҳисобот чорагининг сўнгги иш куни охирида харажатлар сметаси бўйича тежалган маблағлар, капитал қўйилмаларни молиялаштириш учун назарда тутилган маблағлар бундан мустасно; 2) фаолият ихтисослиги бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган даромадлар; 3) бюджет ташкилоти балансида турган мол-мулкни ижарага беришдан олинган маблағларнинг бир қисми; 4) белгиланган тартибда бюджет ташкилотлари тасарруфида қолдириладиган маблағлар; 5) ҳомийликдан олинган маблағлар ҳисобидан шакллантирилади. Бюджет ташкилотининг ривожлантириш жамғармасига бюджет ташкилотларининг товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган даромадлари товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушган тушумлар ва уларни ишлаб чиқариш бўйича харажатлар ўртасидаги ижобий фарқ сифатида аниқланади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги «Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги 414-сонли қарорининг 3-бандига мувофиқ, юридик шахс мақомига эга бўлган бюджет ташкилотларини маблағ билан
 
таъминлаш манбаларидан бири – бюджет ташкилотлари томонидан вақтинча 
фойдаланилмаётган биноларни ва давлатнинг бошқа мол-мулкини бошқа 
ташкилотларга ижарага беришдан шаклланади. Шунга мувофиқ равишда 
бугунги кунда бюджет ташкилотларида фойдаланилмаётган давлат мулкини 
ижарага бериш тартиби ва унинг бухгалтерия ҳисобининг юритилиши алоҳида 
аҳамиятга эга.  
      Бюджет 
ташкилотлари 
томонидан 
вақтинча 
фойдаланилмаётган 
биноларни ва давлатнинг бошқа мол-мулкларини ижарага бериш Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги «Давлат 
мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари 
тўғрисида»ги 102-сонли қарори ҳамда шу қарор иловаси «Давлат мулкини 
ижарага бериш тартиби тўғрисида»ги Низомга мувофиқ тартибга солинади. 
Ушбу қарор асосида Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитасининг 
Қорақалпоғистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси, Ўзбекистон 
Республикаси Давлат рақобат қўмитасининг вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги 
ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги Давлат мулкини ижарага бериш мар-
казлари ташкил этилди ҳамда давлат мулкини ижарага бериш шу марказлар 
орқали амалга оширилмоқда.  
Давлат мулки – давлат корхоналари ва бю ни бошқарувчи ёхуд ваколатли 
давлат органи томонидан тасарруф этиш ҳуқуқисиз уларга берилган мол-
мулки (давлат мулки объектларини инвестиция мажбуриятлари ва бошқа 
мажбуриятлар билан сотиш ҳоллари бундан мустасно).  
Ижарага берувчи – Қорақалпоғистон Республикаси Давлат рақобат 
қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитасининг вилоятлар 
ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги Давлат мулкини 
ижарага бериш марказлари.  
Балансда сақловчи – ижарага берилаётган давлат мулки унинг балансида 
ҳисобга олинган юридик шахс (бюджет ташкилоти).  
Ижарага олувчи – белгиланган шартларда ва тартибда давлат мулки бўйича 
ижара шартномасини тузган юридик ёки жисмоний шахс.  
таъминлаш манбаларидан бири – бюджет ташкилотлари томонидан вақтинча фойдаланилмаётган биноларни ва давлатнинг бошқа мол-мулкини бошқа ташкилотларга ижарага беришдан шаклланади. Шунга мувофиқ равишда бугунги кунда бюджет ташкилотларида фойдаланилмаётган давлат мулкини ижарага бериш тартиби ва унинг бухгалтерия ҳисобининг юритилиши алоҳида аҳамиятга эга. Бюджет ташкилотлари томонидан вақтинча фойдаланилмаётган биноларни ва давлатнинг бошқа мол-мулкларини ижарага бериш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги «Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 102-сонли қарори ҳамда шу қарор иловаси «Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисида»ги Низомга мувофиқ тартибга солинади. Ушбу қарор асосида Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитасининг вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги Давлат мулкини ижарага бериш мар- казлари ташкил этилди ҳамда давлат мулкини ижарага бериш шу марказлар орқали амалга оширилмоқда. Давлат мулки – давлат корхоналари ва бю ни бошқарувчи ёхуд ваколатли давлат органи томонидан тасарруф этиш ҳуқуқисиз уларга берилган мол- мулки (давлат мулки объектларини инвестиция мажбуриятлари ва бошқа мажбуриятлар билан сотиш ҳоллари бундан мустасно). Ижарага берувчи – Қорақалпоғистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитасининг вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги Давлат мулкини ижарага бериш марказлари. Балансда сақловчи – ижарага берилаётган давлат мулки унинг балансида ҳисобга олинган юридик шахс (бюджет ташкилоти). Ижарага олувчи – белгиланган шартларда ва тартибда давлат мулки бўйича ижара шартномасини тузган юридик ёки жисмоний шахс.
 
Бюджет ташкилоти (балансда сақловчи) ижарага берилиши лозим бўлган 
давлат мулки ҳақидаги маълумотларни тайёрлаб, ижара маркази (ижарага 
берувчи)га тақдим этади. Ижарага берувчи давлат мулкини ижарага бериш 
мақсадида:  
 
ижарага берилаётган давлат мулкини хатловдан ўтказади; 
 
ижара шартномаси лойиҳасини, давлат мулкини ижарага бериш 
шартларини, ижара объекти, шу жумладан, ундан фойдаланиш шартларини ва 
бошқа зарур ахборотни тайёрлайди;  
 
ижарага берилаётган давлат мулки рўйхатини эълон қилади;  
 
давлат мулки ижарасига буюртманомаларни қабул қилади ва уларнинг 
рўйхатдан ўтказилишини, махфийлигини ва сақланишини таъминлайди;  
 
потенциал ижарага олувчиларнинг талаби бўйича уларга ижарага 
берилаётган мол-мулк, унинг тавсифлари билан танишиш имкониятини 
беради;  
 
ижарага берилаётган мол-мулкни тегишли хизматлар билан таъминлаш 
бўйича битим лойиҳасини ишлаб чиқади, уни балансда сақловчи ҳамда 
коммунал хизматлар ва фойдаланиш хизматлари кўрсатувчилар билан 
келишади (зарурият бўлса);  
 
ижара тўловидан тушган маблағларни тақсимлайди.  
Ижара шартномаси ижарага берувчи, ижарага олувчи ва балансда 
сақловчи ўртасида тузилади ҳамда ижара тўлови маблағлари (100%) 
қуйидагича тақсимланади джет ташкилотлари балансидаги мол-мулк, 
шунингдек, юридик шахсларнинг оммавий мулк 
 а) ижара тўлови маблағларининг 50 фоизи – тегишли бюджет 
даромадига; 
 б) 10 фоизгача бўлган қисми – ижарага берувчига (ижарага бериш 
марказлари); 
 в) қолган 40 фоизи ёки ижарага берувчига йўналтирилганидан қолгани – 
давлат 
мулкини 
балансида 
сақловчига, 
яъни 
(бюджет 
ташкилотга) 
йўналтирилади.  
Бюджет ташкилоти (балансда сақловчи) ижарага берилиши лозим бўлган давлат мулки ҳақидаги маълумотларни тайёрлаб, ижара маркази (ижарага берувчи)га тақдим этади. Ижарага берувчи давлат мулкини ижарага бериш мақсадида:  ижарага берилаётган давлат мулкини хатловдан ўтказади;  ижара шартномаси лойиҳасини, давлат мулкини ижарага бериш шартларини, ижара объекти, шу жумладан, ундан фойдаланиш шартларини ва бошқа зарур ахборотни тайёрлайди;  ижарага берилаётган давлат мулки рўйхатини эълон қилади;  давлат мулки ижарасига буюртманомаларни қабул қилади ва уларнинг рўйхатдан ўтказилишини, махфийлигини ва сақланишини таъминлайди;  потенциал ижарага олувчиларнинг талаби бўйича уларга ижарага берилаётган мол-мулк, унинг тавсифлари билан танишиш имкониятини беради;  ижарага берилаётган мол-мулкни тегишли хизматлар билан таъминлаш бўйича битим лойиҳасини ишлаб чиқади, уни балансда сақловчи ҳамда коммунал хизматлар ва фойдаланиш хизматлари кўрсатувчилар билан келишади (зарурият бўлса);  ижара тўловидан тушган маблағларни тақсимлайди. Ижара шартномаси ижарага берувчи, ижарага олувчи ва балансда сақловчи ўртасида тузилади ҳамда ижара тўлови маблағлари (100%) қуйидагича тақсимланади джет ташкилотлари балансидаги мол-мулк, шунингдек, юридик шахсларнинг оммавий мулк а) ижара тўлови маблағларининг 50 фоизи – тегишли бюджет даромадига; б) 10 фоизгача бўлган қисми – ижарага берувчига (ижарага бериш марказлари); в) қолган 40 фоизи ёки ижарага берувчига йўналтирилганидан қолгани – давлат мулкини балансида сақловчига, яъни (бюджет ташкилотга) йўналтирилади.
 
2.2. Mуассасада ижара шартномалари асосида маблағлар 
тушишини таҳлили ва уларни кўпайтириш омиллари. 
Мисол. Ижарага берувчи, ижарага олувчи ва балансда сақловчи 
ўртасида ижара шартномаси тузилди ҳамда ижара тўлови суммаси ойига 
1000000 сўмга келишилди. Ижара шартномаси 1 йил муддатга тузилди. Ижара 
шартномасига асосан 100% (1 000 000 сўмни) суммани ижарага берувчи 
(ижарага бериш маркази) ҳар ойга қуйидаги тартибда тақсимлайди. 
1) тегишли бюджет даромадига 50 %и – 500 000 сўм;  
2) ижарага берувчига (ижарага бериш маркази) 8%и – 80000 сўм;  
3) балансида сақловчига (бюджет ташкилоти) 42%и – 420000 сўм.  
Бюджет 
ташкилотлари 
«Бюджет 
ташкилотлари 
даромадлари 
ва 
харажатларининг бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Низомга мувофиқ бух-
галтерия ҳисобини юритадилар.  
Ушбу низомга кўра:  
тузилган ижара шартномасида белгиланган сумманинг ҳар ойга тўғри 
келадиган улуши (бюджет ташкилотининг улушига 42%) суммаси бух-
галтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:  
Дебет: 159 «Бошқа дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар» 
                      субсчёти 420000 сўм;  
Кредит: 262 «Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси бўйича 
                       даромадлар» субсчёти 420000 сўм.  
Тузилган ижара шартномаси бўйича белгиланган санада ижара тўлови 
келиб тушганда бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади: 
Дебет: 112 «Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси 
                     маблағлари» субсчёти 420 000 сўм;  
Кредит: 159 «Бошқа дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар» 
                       субсчёти  420 000 сўм.  
 
 
2.2. Mуассасада ижара шартномалари асосида маблағлар тушишини таҳлили ва уларни кўпайтириш омиллари. Мисол. Ижарага берувчи, ижарага олувчи ва балансда сақловчи ўртасида ижара шартномаси тузилди ҳамда ижара тўлови суммаси ойига 1000000 сўмга келишилди. Ижара шартномаси 1 йил муддатга тузилди. Ижара шартномасига асосан 100% (1 000 000 сўмни) суммани ижарага берувчи (ижарага бериш маркази) ҳар ойга қуйидаги тартибда тақсимлайди. 1) тегишли бюджет даромадига 50 %и – 500 000 сўм; 2) ижарага берувчига (ижарага бериш маркази) 8%и – 80000 сўм; 3) балансида сақловчига (бюджет ташкилоти) 42%и – 420000 сўм. Бюджет ташкилотлари «Бюджет ташкилотлари даромадлари ва харажатларининг бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Низомга мувофиқ бух- галтерия ҳисобини юритадилар. Ушбу низомга кўра: тузилган ижара шартномасида белгиланган сумманинг ҳар ойга тўғри келадиган улуши (бюджет ташкилотининг улушига 42%) суммаси бух- галтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади: Дебет: 159 «Бошқа дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар» субсчёти 420000 сўм; Кредит: 262 «Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси бўйича даромадлар» субсчёти 420000 сўм. Тузилган ижара шартномаси бўйича белгиланган санада ижара тўлови келиб тушганда бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади: Дебет: 112 «Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари» субсчёти 420 000 сўм; Кредит: 159 «Бошқа дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар» субсчёти 420 000 сўм.