KORXONANING ASOSIY FONDLARI VA ISHLAB CHIQARISH QUVVATLARI
Yuklangan vaqt
2024-07-27
Yuklab olishlar soni
1
Sahifalar soni
11
Faytl hajmi
42,0 KB
KORXONANING ASOSIY FONDLARI VA ISHLAB CHIQARISH
QUVVATLARI
3.1.Asosiy ishlab chiqarish fondlarining iqtisodiy mohiyat va ahamiyati
3.2.Asosiy fondlar amortizatsiyasi va yemirilishi
3.3.Asosiy ishlab chiqarish fondlardan foydalanish ko‘rsatkichlari
3.4.Asosiy ishlab chiqarish fondlardan foydalanishni yaxshilash
yo‘nalishlari
1.Асосий ишлаб чиқариш фондларининг иқтисодий моҳият ва аҳамияти
Асосий фондлар корхона ишлаб чиқариш воситаларининг бир қисми
бўлиб, ишлаб чиқариш жараёнида узоқ вақт иштирок этади ва ўзининг натурал
моддий
холатини
йўкотмайди
хамда
ўз
қийматини
тайёрланаётган
махсулотларга қисмлаб ўтқазиб боради. Асосий фондлар қийматини
тайёрланаётган махсулотга ўтказиш жараёни амортизatsiя деб, ушбу жараёнда
тўпланган маблағлар амортизatsiя ажратмалари деб аталади.
Иқтисодий мақсадларига кўра, асосий фондлар ишлаб чиқариш ва
ноишлаб чиқариш фондларига тақсимланади.
Асосий ишлаб чиқариш фондларига қуйидагилар киради:
ишлаб чиқариш бинолари (цехламинг ишлаб чиқариш корпуслари,
деполар, гаражлар, омборхоналар, ишлаб чиқариш хоналари ва
лабораториялар);
иншоотлар (насос станциялар, туннеллар, кўприклар ва х.к.);
ҳар хил энергия, суюк ва газсимон моддалар узатадиган узатувчи
ускуналар;
машиналар ва асбоб-ускуналар (энергияни, суюк ва газсимон моддалами
ишлаш ва алмаштиришга мўлжалланган куч машиналари, генераторлар
ва газогенераторлар, электрогенераторлар, буғ козонлари, хаво
компрессорлари);
ишчи машиналар ва ускуналар (дастгохлар, пресслар, конвейерлар ва
бошқа турли ёрдамчи асбоб-ускуналар);
ўлчов ва тартибга солувчи асбоблар (лаборатория асбоблари, хисоблаш
машиналари, компьютерлар);
транспорт воситалари;
фойдаланиш муддати бир йилдан кам бўлмаган ва қонунчиликда
белгилаб
кўйилган
қийматлардаги
асбоб
ва
ишлаб
чиқариш
инвентарлари.
Асосий ишлаб чиқариш фондлари ишлаб чиқаришда банд бўлган барча
мутахассис ва ходимлар сони билан биргаликда корхонанинг ишлаб чиқариш
аппарати деб аталади.
Асосий ишлаб чиқариш фондлари ишлаб чиқариш жараёнида
бажарадиган вазифасига караб актив ва пассив фондларга бўлинади. Фаол
ишлаб чиқариш фондлари меҳнат буюмларининг тайёр махсулотга
айланишида бевосита қатнашади. Қувват машиналари ва ускуналар,
генераторлар, трансформаторлар, ишчи машина ва ускуналар, тартибга
солувчи асбоблар, технологик линиялар, меҳнат қуроллари.
Суст фондлар ишлаб чиқариш жараёнида бевосита иштирок этмайди,
лекин ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишда муҳим вазифани
бажаради, меҳнаткашларнинг меҳнат қилишлари учун зарур шарт-шароитлар
яратиб беради (бинолар, иншоотлар, жихозлар ва х.к.).
Ноишлаб чиқариш асосий фондлари корхона асосий фондларининг
ишлаб чиқаришда бевосита иштирок этмайдиган қисми бўлиб, ўз қийматини
тайёр махсулотга ўтказмайди. Буларга корхона балансида турувчи турар жой,
ошхона, профилакторий, клуб, болалар боғчаси ва яслилар, спорт-
соғломлаштириш марказлари ва х.к. киради.
Ишлаб чиқариш микёсининг ўсиши натижасида корхона шартнома
асосида ўзига керакли асосий фондларни ёллайди ва улар ижарага олинган
хисобланади. Ижарага олувчи ва ижарага берувчи ўртасидаги мулк
муносабатлари лизинг деб аталади.
Корхона асосий ишлаб чиқариш фондлари актив қисми улуши канчалик
юқори бўлса, ишлаб чиқарилаётган махсулотлар миқдори шунчалик катта
бўлади. Машина ва ускуналарни ишлатиш муддати қанчалик юқори бўлса,
корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати шунчалик паст бўлади. Махсулотлар
сифати пасаяди, бекор туриб қолишлар ва талафотлар кўпаяди.
Хўжалик амалиётида асосий фондлар натурал ва қиймат кўринишида
хисобга олинади. Натурал бахолаш ишлаб чиқаришни техник жихатдан қайта
қуроллантириш ва замонавийлаштириш, асбоб-ускуналарни таъмирлаш
графикларини тузиш, таъмирлаш воситаларига бўлган эхтиёжни аниқлаш
имконини берса, қиймат бўйича бахолаш - асосий фондларни қайта ишлаб
чиқариш ва режалаштириш, уларнинг мавжуд хажмини аниқлаш, амортизatsiя
хажмини белгилаш, асосий фондлар ва ишлаб чиқариш қувватларидан
фойдаланиш даражасини тахлил қилиш имконини беради.
Асосий фондларни бахолашнинг куйидаги усуллари мавжуд:
"
бошланғич қийматга - асосий воситаларни сотиб олиш учун сарфланган
харажатлар, етқазиб бериш,
ўрнатиш каби пул харажатларининг жами киради. Дастлабки бахо асосий
фондларнинг фойдаланишга топширган пайтда хисобга олинган дастлабки
мувозанат нархини кўрсатади. Мисол. Генератор 150000 сўмга сотиб олинди.
Уни корхонага етқазиб бериш учун 10000 сўм, ўрнатиш учун 20000 сўм
сарфланди. Генераторларнинг дастлабки тўла нархи - 180000 сўмга тенг.
150000 + 10000 + 20000 =180000 сўм
"
тикланган қиймати - асосий фондлар ёки уларнинг бирон-бир қисмини
(бинолар, курилмалар, машиналар, ишлаб чиқариш ускуналари) хозирги
пайтдаги инфляция ва бошқа омилларни хисобга олган холда бахолаш.
Бахолашнинг бу усули объектнинг бугунги кунда қанча туришини кўрсатади.
Мисол: Трансформатор 2005 - йилда 300000 сўмга сотиб олинган, худди
шундай трансформатор 2007 - йил январ ойида 270000 сўмга сотиб олинди.
Иккита трансформатор мувозанат қиймати 570000 сўмни ташкил қилади. 2007
- йил январ ойида иккала трансформатор тикланган нархи 540000 сўм, чунки
шу трансформаторнинг бахоси 270000 сўмни ташкил килган эди. Бу бахо
асосий фондларнинг маънавий эскирганлигини ва ейилганлигини хисобга
олмайди.
"
колдик қиймат - асосий фондларнинг эскиришини инобатга олган холда,
бирламчи ва қайта тиклаш қийматлари ўртасидаги фарқдир.
Мисол: Трансформаторнинг нархи 50000 сўм, ишлаш даври 8 йил у 5 йил
ишлаб чиқаришда бўлган.
Трансформаторнинг колдик қиймати - 18750 сўмни ташкил қилади.
Трансформатор нинг амортизatsiя ажратмаси 50000/8 = 6250сўм. 5 йил
давомида 31250 сўмлик қийматини тайёр махсулотга ўтказган 6250*5 = 31250
сўм. Колдик қиймат 50000 - 31250 =18750 сўм.
Асосий воситаларнинг корхона баланси ва хисоботларида акс
эттирилувчи, хисобга олиш қиймати баланс қиймати деб аталади. Асосий
воситаларнинг колдик қийматини асосий воситалар баланс қийматидан
эскириш суммасини айириб топиш мумкин. Асосий фондларнинг тугатилиш
қиймати бу - ишлаб чиқаришдан чикарилган (тугатилган, йўқ қилинган, лом)
қийматидир. Иқтисодий кўрсаткичларни хисоблаш учун асосий фондларнинг
ўртача йиллик қиймати хисобланади.
12
2
1
.
'
n
F
n
F
F
F
ch
k
y b
r
o
бу ерда:
Fo’r - асосий фондларнинг ўртача йиллик қиймати;
Fy.b- асосий фондларнинг йил бошига қиймати (баланс);
Fk - киритилган асосий фондлар қиймати;
Fch - фондларнинг тугатилиш, ишлаб чиқаришдан чикарилиш қиймати;
n1 - асосий фондларни киритилгандан бошлаб ойлар сони;
n2 - асосий фондларни чикарилгандан бошлаб ойлар сони.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори 2016 йил 22 декабр,
ПҚ-2692-сон “Саноат тармоқлари корхоналарининг жисмоний ишдан чиққан
ва маънавий эскирган машина-ускуналарини жадал янгилаш, шунингдек,
ишлаб чиқариш харажатларини камайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар”
тўғрисида.
Корхоналарда замонавий ва жаҳон даражасида муваффақиятли
синовдан ўтган технологияларни илдам суръатлар билан ўзлаштириш,
мамлакатимиз
корхоналари
томонидан
ишлаб
чиқарилаётган
маҳсулотларнинг рақобатдошлигини янада ошириш, шу асосда саноат
тармоқларининг барқарор ривожланишини ва экспорт салоҳиятининг
ўсишини таъминлаш, шунингдек, энергия самарадорлиги ва энергия
тежамкорлиги стандартларининг иқтисодиётга фаол татбиқ этилишини
таъминлаш.
2.Асосий фондлар амортизatsiяси ва емирилиши
Асосий фондлар жисмоний ва маънавий жихатдан эскириши мумкин.
Жисмоний
(моддий)
эскириш
-
асосий
фондларнинг
бирламчи
хислатларини ишлаб чиқаришда катнашиши натижасида йўкотиши ва табиий
эскиришида юзага келади.
Маънавий эскириш - асосий фондларнинг кадрсизланиши ёки техник
жихатдан муддатидан аввал иш қобилиятини йўқотишидир. Маънавий
эскириш 2 хил кўринишга эга:
"
асосий фондлар уларнинг ишлаб чиқариш қийматлари пасайиши
натижасида кадрсизланади.
"
асосий фондлар фан-техника тараққиёти таъсири остида янада
самаралирок фондларнинг пайдо бўлиши натижасида кадрсизланади.
Асосий фондларни қайта ишлаб чиқариш, яъни жисмоний ва маънавий
жихатдан эскирган асосий фондларнинг ўрнини иқтисодий тўлдириш учун
корхона бу воситалар қийматидан амортизatsiон ажратмаларни айириб
ташлайди хамда бу ажратмалар кейинчалик харажатлар сифатида махсулот
таннархига киритилади.
100
b
a
ch
b
a
F
T
F
F
N
бу ерда:
Na - тўлиқ қайта тиклаш учун йиллик амортизatsiя меъёри, %;
Fb - асосий фондларнинг бошланғич қиймати, сўм;
Ta - асосий фондларнинг меъёрий хизмат вақти, йил.
Йиллик амортизatsiя ажратмалари (Aa) миқдори куйидагича аниқланади.
a
ch
k
b
a
T
F
M
T
F
A
бу ерда:
Tk – хизмат муддати давомида капитал таъмирлашга сарфланган
харажатлар;
M– модернизatsiя қилишга сарфланган харажатлар.
Амортизatsiя маблағлари асосий фондларни тўлиқ қайта тиклаш
(реновatsiя), капитал таъмирлаш ва ускуналарни модернизatsiя қилиш учун
алоҳида равишда йўналтирилади. Шу сабабли, амортизatsiя меъёри икки
қисмдан - фондларни реновatsiя қилиш (Nt.t) хамда капитал таъмирлаш ва
модернизatsiя қилиш (Nk.t.)дан иборат.
Биринчи холда:
o
o
b
h
ch
b
t t
F
T
F
F
N
*100
*
.
бу ерда:
Th - асосий фондларнинг хақиқий хизмат қилиш вақти, йил.
Иккинчи холда:
o
o
b
h
k
k t
F
T
M
T
N
*100
*
.
Ишлаб чиқариш жараёнида асосий фондлар аста-секинлик билан
эскириши сабабли, уларнинг иш қобилиятини таъмирлаш орқали тиклаш
зарурияти туғилади. Асосий фондларни таъмирлаш капитал, ўрта ва
жорий турларга бўлинади. Бино ва иншоотларни таъмирлаш ўз мазмуни,
талаб килинувчи муддат ва маблағларига кўра машина ва ускуналарни
таъмирлашдан фарқ қилади.
Машина ва ускуналарни капитал таъмирлашда улар тўлиқ қисмларга
бўлинади ва эскирган қисмлар алмаштирилади.
Ускуналарни икки марта капитал таъмирлаш орасидаги муддат
таъмирлаш цикли деб аталади. Машина ва ускуналар махсус заводларда
таъмирланади.
Ўртача таъмирлаш - техник мазмуни, мураккаблиги, бажариладиган иш
хажми ва даврийлигига кўра, капитал таъмирлашдан фарқ қилади хамда
сарфланувчи маблағ, вақт ва кучни нисбатан камрок талаб қилади. Бу жараён
корхонанинг ўзида амалга оширилади.
Жорий таъмирлашда, асосан, асбоб-ускуналар тозаланади, мойланади,
текширилади, майда камчикликлари бартараф килинади, яъни ускуналарнинг
фойдаланишга доимий тайёрлиги таъминланади.
3. Асосий ишлаб чиқариш фондлардан фойдаланиш кўрсаткичлари
Асосий ишлаб чиқариш фондларидан фойдаланишнинг икки гуруҳи
мавжуд:
Биринчи гуруҳ - умумлаштирувчи ва қиймат кўрсаткичлари бўлиб, улар
асосий фондларнинг турли гуруҳларини динамика ва статикада бахолаш,
тахлил қилиш, захираларни аниқлаш ва башорат қилиш имконини беради.
Бундай кўрсаткичларга фонд сиғими, фонд кайтими, фонд рентабеллиги ва
бошқалар киради.
Иккинчи гуруҳ - хусусий ва натурал кўрсаткичлар бўлиб, кўпрок, асосий
ишлаб чиқариш фондларининг фаол қисми - ишчилар, машина ва асбоб-
ускуналардан фойдаланиш билан боғлиқ.
Кўрсаткичларнинг бу гуруҳи таркибига куйидагилар киради:
"
асосий ишлаб чиқариш фондлари (машина ва асбоб-ускуналар) дан
экстенсив фойдаланиш коэффициенти, улардан вақт бўйича фойдаланиш
даражаси;
"
асосий ишлаб чиқариш фондлари (машина ва асбоб-ускуналар) дан
интенсив фойдаланиш коэффициенти, улардан қувват бўйича фойдаланиш
даражаси;
"
асосий
ишлаб
чиқариш
фондларидан
интеграл
фойдаланиш
коэффициенти, барча экстенсив ва интенсив омиллардан биргаликда
фойдаланиш.
Экстенсив коэффициент - дастгохларнинг бир давр ичида (ой, йил)
хақиқий
ишлаган
вақтини
режалаштирилган
вақтга
нисбати
билан
аниқланади.
rej
haq
eks
t
t
K
бу ерда:
thaq- хақиқий фойдаланилган вақт; соат
trej- режага асосан фойдаланиш муддати; соат
Асбоб-ускуналарнинг экстенсив кўрсаткичини яхшилаш учун уларнинг
сменали коэффициентини ошириш, сменалар орасида бекор туриб колишларга
бархам бериш, дастгохларни таъмирлаш вақтини қисқартириш, меҳнат
интизомини мустахкамлаш ва бошқа тадбирларни амалга ошириш зарур.
Ускуналарнинг сменалик коэффициенти - сутка давомида машина-
сменаларнинг ўрнатилган ускуналар умумий сони ёки ишчи ўринларига
нисбатидир.У куйидагича аниқланади:
s
u
sm
A
MS
K
.
бу ерда:
MS – сутка давомида хақиқий ишлаган машина-сменалар йиғиндиси;
A u.s – ўрнатилган асбоб-ускуналарнинг умумий сони.
Ускуналарнинг сменалилик коэффициентини аниқлашнинг яна бир йўли
бўлиб, унга кўра корхоналарнинг бир эмас, икки ёки уч сменада ишлаши ва
бунда ускуналарнинг барчасидан хам тўлиқ фойдаланилмаслиги кўзда
тутилади. Масалан: цехда 300 дона ускуна ўрнатилган бўлиб, биринчи сменада
270 таси, иккинчи сменада эса 220 таси ишлаган. Ускуналарнинг сменали
коэффициенти 1,63 (270+220) /(300) ни ташкил қилади.
Интенсив коэффициент - маълум бир вақт ичида хақиқий ишлаб
чикарилган махсулот миқдорини билдиради.У хақиқий ишлаб чиқарилган
махсулот қийматини режалаштирилган махсулот қийматига нисбати билан
аниқланади.
rej
haq
ICH
ICH
K
int
бу ерда:
ICH haq - хақиқий ишлаб чиқарилган махсулот миқдори;
ICH rej - махсулот ишлаб чиқариш режаси.
Дастгохлардан
интеграл
фойлаланиш
коэффициенти
ускунадан
интенсив ва экстенсив фойдаланиш коэффициентларининг кўпайтмаси орқали
аниқланиб, унинг вақт ва қувват бўйича банд бўлишини мажмуавий
тавсифлайди.
int
int
K
K
K
eks
egr
4. Асосий ишлаб чиқариш фондлардан фойдаланишни яхшилаш
йўналишлари
Корхона
асосий
ишлаб
чиқариш
фондларидан
фойдаланишни
яхшилашнинг асосий йўналишлари сифатида куйидагиларни кўрсатиш
мумкин:
"
смена давомида ускуналар бекор туриб колишини қисқартириш ва унинг
олдини олиш;
"
ускуналарнинг сменалик коэффициентини ошириш;
"
бекор турувчи ускуналарни қисқартириш ва тугатиш;
"
таъмирлаш ва профилактика тадбирларини ўз вақтида ва сифатли
равишда амалга ошириш;
"
ускуналарни эксплуатatsiя килувчи ходимлар малакасини ошириш;
"
ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва ресурслар билан таъминлашни
яхшилаш.
Асосий ишлаб чиқариш фондлари хажми ва улардан фойдаланиш
даражаси корхонанинг ишлаб чиқариш куввати катталигини белгилайди.
Калитли сўзлар
Асосий фондлар, ўртача йиллик қиймати, амортизatsiя, ишлаб чиқариш
қуввати, ўртача йиллик қуввати, интенсив коэффициент, экстенсив
коэффициент, актив, пассив.
Ўз-ўзини текшириш учун саволлар
1. Асосий фондларнинг моҳияти, аҳамияти, таркиби.
2. Иқтисодий мақсадига кўра асосий фондлар.
3. Асосий фондларни бахолаш усуллари қандай?
4. Ишлаб чиқариш фондларининг ўртача йиллик қиймати деганда нимани
тушунасиз ва у қандай хисобланади?
5. Асосий фондларнинг эскириш турлари қандай?
6. Амортизatsiя нима? Амортизatsiя ажратмалари деб нимага айтилади?
7. Таъмирлаш цикли деб нимага айтилади? Асосий фондларни таъмирлашнинг
қандай турларини биласиз?
8. Асосий фондлардан фойдаланиш кўрсаткичлари қайсилар?
9. Экстенсив, интенсив ва интеграл кўрсаткичлар нимани аниқлайди?
10.Асосий ишлаб чиқариш фондларидан фойдаланишни яхшилашнинг асосий
йўналишларини сананг.