ЎЛАТ: этиологияси, эпизоотологияси, патогенези, клиникаси, ташхиси, киёсий ташхиси, даволаш усуллари, профилактикаси ва эпидемияга карши чора-тадбирлар.

Yuklangan vaqt

2024-09-14

Yuklab olishlar soni

1

Sahifalar soni

18

Faytl hajmi

117,0 KB


 
 
1 
 
 
 
 
ЎЛАТ: этиологияси, эпизоотологияси, патогенези, клиникаси, ташхиси, 
киёсий ташхиси, даволаш усуллари, профилактикаси ва эпидемияга карши 
чора-тадбирлар. 
 
ТАЪРИФИ. Ўлат – бактерия қўзғатадиган, турли хил юқиш механизмига эга 
бўлган, 
одамда 
иситмалаш, 
оғир 
интоксикация, 
лимфа 
тугунларининг 
яллиғланиши ва организмнинг зарарланиши билан кечадиган зооноз табиий 
ўчоқли ўта хавфли юқумли касалликдир. 
 
ТАРИХИЙ МАЪЛУМОТЛАР ВА ГЕОГРАФИК ТАРҚАЛИШИ. 
Ўлат инсониятга азалдан маълум касалликлардан бири ҳисобланади. Қадимда 
миллионлаб одамларни ёстиғини қуритганлиги, одамларни дахшатга солиб, 
қирғинларга сабаб бўлганлиги учун ҳам ушбу касаллик «ўлат» деб ном олган. 
 
Эрамиздан минг йиллар аввал яшаган Юнон шоири Гомер ўзининг машҳур 
«Иллиада» асарида афсус билан: «Бизни уруш ва ўлат биргалашиб ҳалок этади» 
деб ёзган. 
 
Эрамизнинг VI асрида Византияга қарашли Ўрта денгиз мамлакатларида 
ўлатдан 100 млн.га яқин киши ҳалок бўлган. Худди ана шу ҳалокат туфайли Рим 
империяси таназзулга учраган. 
 
«Чума» сўзи араб тилидан олинган бўлиб, «жумма», яъни, «ловия» деган 
маънони билдиради.  
 
Инсоният ўлатнинг 3 та пандемиясини ўз бошидан кечирган.  
Биринчи пандемия 527-580 йилларда қайд этилган бўлиб, 100 млн.га яқин киши 
ҳаётдан кўз юмган. Тарихда бу пандемия «Юстиниян чумаси» номи билан қолган. 
Касаллик Миср, Ўртаер денгизи ва Яқин Шарқ давлатларида (портларда) 
бошланиб, Европа давлатларигача етиб борган.  
1 ЎЛАТ: этиологияси, эпизоотологияси, патогенези, клиникаси, ташхиси, киёсий ташхиси, даволаш усуллари, профилактикаси ва эпидемияга карши чора-тадбирлар. ТАЪРИФИ. Ўлат – бактерия қўзғатадиган, турли хил юқиш механизмига эга бўлган, одамда иситмалаш, оғир интоксикация, лимфа тугунларининг яллиғланиши ва организмнинг зарарланиши билан кечадиган зооноз табиий ўчоқли ўта хавфли юқумли касалликдир. ТАРИХИЙ МАЪЛУМОТЛАР ВА ГЕОГРАФИК ТАРҚАЛИШИ. Ўлат инсониятга азалдан маълум касалликлардан бири ҳисобланади. Қадимда миллионлаб одамларни ёстиғини қуритганлиги, одамларни дахшатга солиб, қирғинларга сабаб бўлганлиги учун ҳам ушбу касаллик «ўлат» деб ном олган. Эрамиздан минг йиллар аввал яшаган Юнон шоири Гомер ўзининг машҳур «Иллиада» асарида афсус билан: «Бизни уруш ва ўлат биргалашиб ҳалок этади» деб ёзган. Эрамизнинг VI асрида Византияга қарашли Ўрта денгиз мамлакатларида ўлатдан 100 млн.га яқин киши ҳалок бўлган. Худди ана шу ҳалокат туфайли Рим империяси таназзулга учраган. «Чума» сўзи араб тилидан олинган бўлиб, «жумма», яъни, «ловия» деган маънони билдиради. Инсоният ўлатнинг 3 та пандемиясини ўз бошидан кечирган. Биринчи пандемия 527-580 йилларда қайд этилган бўлиб, 100 млн.га яқин киши ҳаётдан кўз юмган. Тарихда бу пандемия «Юстиниян чумаси» номи билан қолган. Касаллик Миср, Ўртаер денгизи ва Яқин Шарқ давлатларида (портларда) бошланиб, Европа давлатларигача етиб борган.  
 
2 
 
Тарихда «қора ўлим» номи билан қолган иккинчи пандемия 1333 йилда 
Хитойда бошланиб, Ҳиндистон, Африка ва Европа давлатларига ўтиб, 50 млн.дан 
ортиқ кишининг ўлимига сабаб бўлган. 1364 йилда ўлат Осиёдан Россиянинг 
қатор ҳудудларига кириб келган. 
 
Ўлатнинг учинчи пандемияси 1894 йилда Хитой ва Хиндистонда 
бошланиб, 100 минга яқин кишининг ўлимига сабаб бўлган. 
 
Шундан кейинги 10 йил мобайнида  ўлат пандемияси дунёнинг денгизга 
яқин бўлган 87 порт шаҳарларида рўйхатга олиниб, 12 млн.дан ортиқ киши ҳалок 
бўлган. 
Ўлатнинг бўлиб ўтган пандемияларида 200 млн.га яқин киши вафот этган.  
 
Д.К.Заболотний ўлат табиий ўчоқли касаллик эканлиги тўғрисидаги 
гипотезани илгари сурган бўлса, учинчи пандемия даврида, аниқроғи, 1897 йилда 
француз олими Александр Йерсин ва унинг япониялик ҳамкасби Шибасабуро 
Китазатолар бемор одам ва каламушдан ўлат касаллигининг қўзғатувчисини 
аниқлаган. 
 
Огата ва Симонлар 1898 йилда ўлат касаллиги тарқалишида бургаларнинг 
роли борлигини эътироф этишган.  
 
Д.К.Заболотний ва Л.М.Исаевлар 1911 йилда чўлдан тутиб олиб келинган 
кемирувчи (суғур) дан, И.А.Деминский 1912 йилда юмронқозиқдан ўлат 
қўзғатувчисини ажратиб олган. Бокот ва Мартинлар ўлат қўзғатувчиси юққан 
бургадан «ўлат блоки»     феноменини аниқлашга муваффақ бўлган.    
 Табиийки, бу кашфиётлар ўлат касаллигининг олдини олиш ва у билан  
курашишда муҳим аҳамият касб этган. 
Охирги 
йилларда 
дунёда 
ўлат 
касаллигининг 
эпидемияси 
кузатилмаяпти,бугунги кунда бу касаллик фақат спорадик (тарқоқ) ҳолатда чўл ва 
тоғ табиий ўчоқ ҳудудларида рўйхатга олинмоқда. 
 
 
 
 
 
 
 
 
Республикамизда ўлат касаллигининг охирги ҳолатлари 1990,1999 йилларда 
Навоий вилоятининг чўл ҳудудларида рўйхатга олинган (Учқудуқ ва Томди 
туманларида). 
2 Тарихда «қора ўлим» номи билан қолган иккинчи пандемия 1333 йилда Хитойда бошланиб, Ҳиндистон, Африка ва Европа давлатларига ўтиб, 50 млн.дан ортиқ кишининг ўлимига сабаб бўлган. 1364 йилда ўлат Осиёдан Россиянинг қатор ҳудудларига кириб келган. Ўлатнинг учинчи пандемияси 1894 йилда Хитой ва Хиндистонда бошланиб, 100 минга яқин кишининг ўлимига сабаб бўлган. Шундан кейинги 10 йил мобайнида ўлат пандемияси дунёнинг денгизга яқин бўлган 87 порт шаҳарларида рўйхатга олиниб, 12 млн.дан ортиқ киши ҳалок бўлган. Ўлатнинг бўлиб ўтган пандемияларида 200 млн.га яқин киши вафот этган. Д.К.Заболотний ўлат табиий ўчоқли касаллик эканлиги тўғрисидаги гипотезани илгари сурган бўлса, учинчи пандемия даврида, аниқроғи, 1897 йилда француз олими Александр Йерсин ва унинг япониялик ҳамкасби Шибасабуро Китазатолар бемор одам ва каламушдан ўлат касаллигининг қўзғатувчисини аниқлаган. Огата ва Симонлар 1898 йилда ўлат касаллиги тарқалишида бургаларнинг роли борлигини эътироф этишган. Д.К.Заболотний ва Л.М.Исаевлар 1911 йилда чўлдан тутиб олиб келинган кемирувчи (суғур) дан, И.А.Деминский 1912 йилда юмронқозиқдан ўлат қўзғатувчисини ажратиб олган. Бокот ва Мартинлар ўлат қўзғатувчиси юққан бургадан «ўлат блоки» феноменини аниқлашга муваффақ бўлган. Табиийки, бу кашфиётлар ўлат касаллигининг олдини олиш ва у билан курашишда муҳим аҳамият касб этган. Охирги йилларда дунёда ўлат касаллигининг эпидемияси кузатилмаяпти,бугунги кунда бу касаллик фақат спорадик (тарқоқ) ҳолатда чўл ва тоғ табиий ўчоқ ҳудудларида рўйхатга олинмоқда. Республикамизда ўлат касаллигининг охирги ҳолатлари 1990,1999 йилларда Навоий вилоятининг чўл ҳудудларида рўйхатга олинган (Учқудуқ ва Томди туманларида).  
 
3 
Ҳозирги пайтда Ер курраси сувсиз қисмининг 6-7 фоизи ўлат касаллиги 
бўйича табиий ўчоқли ҳудудлардир.  
Республикамизнинг ҳам 19 млн. гектар ер майдони (чўл, тоғли ҳудудлари) 
ўлат  
касаллиги бўйича табиий ўчоқли ҳудудлар ҳисобланади.  
 
Шундан: 
-ўлатнинг Устюрт табиий ўчоғи (Қорақолпоғистон Республикаси) - 4,0 млн. га; 
 
- ўлатнинг Қизилқум табиий ўчоғи (Қорақолпоғистон Республикаси, Хоразм, 
Навоий,          Самарқанд, Бухоро, Қашқадарё вилоятлари) -14,72 млн. га; 
 
- ўлатнинг Қорақум табиий ўчоғи ( Хоразм вилояти) - 0,1 млн. га; 
- Қирғизистон давлати билан чегарадош ўлатнинг тоғли табиий  ўчоғи (Тошкент 
ва  
Наманган вилоятлари) - 0,1млн.га;  
 
 
 
  - Тожикистон давлати билан чегарадош ўлатнинг тоғли табиий ўчоғи 
(Қашқадарё ва             Сурхондарё вилоятлари) – 0,08 млн.га.  
 
Ўлат 
касаллигининг 
қўзғатувчиси 
биологик 
қурол 
сифатида 
фойдаланилиши мумкин. Татарлар 1346 йилда уруш пайтида ўлатни тарқатиш 
мақсадида ўлатдан ўлган одам жасадини Кафу шаҳрига, иккинчи жаҳон уруши 
даврида эса Япония Хитойнинг Нингхо шаҳрига ўлат қўзғатувчиси билан 
зарарланган бургаларни ташлаганлар. 
 
ЭТИОЛОГИЯСИ. 
 Ўлат қўзғатувчиси (Yersinia pestis) Yersinia ва Entrerobacteriaceae оиласига 
мансуб бўлиб, ўлчами 0,3-0,5мкм. Ўлат бактерияси спора ҳосил қилмайди, 
хивчинлари йўқ, ҳаракатсиз. Барча анилин бўёқлари билан яхши бўялади, Грам 
манфий. Лёффлер кўки ёки Романовский – Гимза бўёқлари билан бўялганда, 
биполярлик хусусиятига эга бўлиб, яққол кўзга ташланади. Қўзғатувчи гўшт – 
пептонли бульон ва агарда (РН 7,0 – 7,2) 28 – 370С ҳароратда яхши ўсади. Yersinia 
3 Ҳозирги пайтда Ер курраси сувсиз қисмининг 6-7 фоизи ўлат касаллиги бўйича табиий ўчоқли ҳудудлардир. Республикамизнинг ҳам 19 млн. гектар ер майдони (чўл, тоғли ҳудудлари) ўлат касаллиги бўйича табиий ўчоқли ҳудудлар ҳисобланади. Шундан: -ўлатнинг Устюрт табиий ўчоғи (Қорақолпоғистон Республикаси) - 4,0 млн. га; - ўлатнинг Қизилқум табиий ўчоғи (Қорақолпоғистон Республикаси, Хоразм, Навоий, Самарқанд, Бухоро, Қашқадарё вилоятлари) -14,72 млн. га; - ўлатнинг Қорақум табиий ўчоғи ( Хоразм вилояти) - 0,1 млн. га; - Қирғизистон давлати билан чегарадош ўлатнинг тоғли табиий ўчоғи (Тошкент ва Наманган вилоятлари) - 0,1млн.га; - Тожикистон давлати билан чегарадош ўлатнинг тоғли табиий ўчоғи (Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари) – 0,08 млн.га. Ўлат касаллигининг қўзғатувчиси биологик қурол сифатида фойдаланилиши мумкин. Татарлар 1346 йилда уруш пайтида ўлатни тарқатиш мақсадида ўлатдан ўлган одам жасадини Кафу шаҳрига, иккинчи жаҳон уруши даврида эса Япония Хитойнинг Нингхо шаҳрига ўлат қўзғатувчиси билан зарарланган бургаларни ташлаганлар. ЭТИОЛОГИЯСИ. Ўлат қўзғатувчиси (Yersinia pestis) Yersinia ва Entrerobacteriaceae оиласига мансуб бўлиб, ўлчами 0,3-0,5мкм. Ўлат бактерияси спора ҳосил қилмайди, хивчинлари йўқ, ҳаракатсиз. Барча анилин бўёқлари билан яхши бўялади, Грам манфий. Лёффлер кўки ёки Романовский – Гимза бўёқлари билан бўялганда, биполярлик хусусиятига эга бўлиб, яққол кўзга ташланади. Қўзғатувчи гўшт – пептонли бульон ва агарда (РН 7,0 – 7,2) 28 – 370С ҳароратда яхши ўсади. Yersinia  
 
4 
pestis ўзида термостабил соматик, термолабил капсула ва бошқа 30 га яқин 
антигенларни сақлайди. 
 
Ўлат қўзғатувчиси ташқи муҳитга унча чидамли эмас, +220С да 4 ой 
давомида тирик сақланади, +50 – 700С да 30 минутда, +1000С да эса бир минутда, 
қуёш нурида эса бир неча соатда нобуд бўлади. Паст ҳароратда ўлат бактериялари 
бир неча ой давомида яшайди, қўзғатувчи оч қолган бургага юқтирилганда -100 С 
да 396 кун, Канада 500 кунгача сақланади. Дезинфекцияловчи моддалар 
эратмалари (лизолнинг 3-5%, карбол кислотасининг 3%, хлорли оҳакнинг 10% ли 
эритмалари ), шунингдек, антибиотиклардан стрептомитцин, левомицетин, 
тетрациклин, гентамицинларга ўлат бактерияси сезгир хисобланади. 
 
                                                              ЭПИЗООТОЛОГИЯСИ   
 Ўлат қўзғатувчиси 300 га яқин ҳайвонларга юқиши аниқланган (кемирувчилар, 
қуёнсимонлар, қишлоқ ҳўжалик ҳайвонларидан туялар). Табий ўчоқларда ўлат 
қўзғатувчисининг сақланишида катта  қумсичқонлар, тушкан ва қизил думли 
қумсичқонлар, юмронқозиқлар, товушқонлар, каламушлар ва шуларга ўхшаш 
ёввойи кемирувчилар асосий ўрин тутади. 
 
Кемирувчилар 
ўртасида 
вақти-вақти 
билан 
ўлатнинг 
эпизоотияси 
кузатилиб, уларнинг бир қисми қирилиб кетади. Қемирувчиларнинг яна бир 
қисми уйқуга кетади,уларда касаллик латент шаклида ўтади ва кейинги йил баҳор 
ва кузда улар касаликнинг манбаларига  айланади. Ўзбекистон Республикаси 
ҳудудида жойлашган ўлатнинг табий ўчоқларида эпизоотиянинг давомийлиги 
1,3,7,14,21 йилларни ташкил этади. Ҳудудимизда  ўлатнинг шундай табиий 
ўчоқлари мавжудки, бу табиий ўчоқларда узлуксиз эпизоотия давом этиб туради. 
Бундай ўлат эпизоотия майдонларининг кенгайиб кетишига йўл қўймаслик, 
инсонлар учун хавф туғдиришининг олдини олиш борасида Республика ССВ 
Карантин ўта хавфли юқумли касалликлар муҳофазаси Марказининг жойлардаги 
филиаллари ва  бўлимлари мутахасислари ҳаракатдаги махсус гуруҳлар ёрдамида 
йил давомида  эпизоотологик  ва  эпидемиологик  мониторинг  олиб борадилар. 
Бундай  кузатишларнинг  ўз  вақтида  олиб борилиши  натижасида  
4 pestis ўзида термостабил соматик, термолабил капсула ва бошқа 30 га яқин антигенларни сақлайди. Ўлат қўзғатувчиси ташқи муҳитга унча чидамли эмас, +220С да 4 ой давомида тирик сақланади, +50 – 700С да 30 минутда, +1000С да эса бир минутда, қуёш нурида эса бир неча соатда нобуд бўлади. Паст ҳароратда ўлат бактериялари бир неча ой давомида яшайди, қўзғатувчи оч қолган бургага юқтирилганда -100 С да 396 кун, Канада 500 кунгача сақланади. Дезинфекцияловчи моддалар эратмалари (лизолнинг 3-5%, карбол кислотасининг 3%, хлорли оҳакнинг 10% ли эритмалари ), шунингдек, антибиотиклардан стрептомитцин, левомицетин, тетрациклин, гентамицинларга ўлат бактерияси сезгир хисобланади. ЭПИЗООТОЛОГИЯСИ Ўлат қўзғатувчиси 300 га яқин ҳайвонларга юқиши аниқланган (кемирувчилар, қуёнсимонлар, қишлоқ ҳўжалик ҳайвонларидан туялар). Табий ўчоқларда ўлат қўзғатувчисининг сақланишида катта қумсичқонлар, тушкан ва қизил думли қумсичқонлар, юмронқозиқлар, товушқонлар, каламушлар ва шуларга ўхшаш ёввойи кемирувчилар асосий ўрин тутади. Кемирувчилар ўртасида вақти-вақти билан ўлатнинг эпизоотияси кузатилиб, уларнинг бир қисми қирилиб кетади. Қемирувчиларнинг яна бир қисми уйқуга кетади,уларда касаллик латент шаклида ўтади ва кейинги йил баҳор ва кузда улар касаликнинг манбаларига айланади. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган ўлатнинг табий ўчоқларида эпизоотиянинг давомийлиги 1,3,7,14,21 йилларни ташкил этади. Ҳудудимизда ўлатнинг шундай табиий ўчоқлари мавжудки, бу табиий ўчоқларда узлуксиз эпизоотия давом этиб туради. Бундай ўлат эпизоотия майдонларининг кенгайиб кетишига йўл қўймаслик, инсонлар учун хавф туғдиришининг олдини олиш борасида Республика ССВ Карантин ўта хавфли юқумли касалликлар муҳофазаси Марказининг жойлардаги филиаллари ва бўлимлари мутахасислари ҳаракатдаги махсус гуруҳлар ёрдамида йил давомида эпизоотологик ва эпидемиологик мониторинг олиб борадилар. Бундай кузатишларнинг ўз вақтида олиб борилиши натижасида  
 
5 
Республикамиз аҳолиси ўртасида охирги 10 йилда (1999й.)  ўлат касаллиги қайд 
этилгани йуқ.. 
 
Ўлат қўзғатувчисининг касалланган ҳайвонлардан соғ ҳайвонларга ўтиб 
туриши ўлат эпизоотиясини давом этиши ва табиий ўчоқни сақланишини 
таъминлайди. Бу вазифани Хenopsilla га мансуб бургалар бажаради. Ҳозирги 
кунда 120 дан ортиқроқ бурга турларининг  ўлат қўзғатувчиси билан зарарланиши 
(юқиши) 
аниқланган. 
Бу 
бургалар 
кемирувчиларнинг 
эктопаразитлари 
ҳисобланади. Бурга қонни бир марта сўрганида, қон билан 5000 тагача 
қўзғатувчини ютади. Бурганинг ошқозон олди қисмида ўлат таёқчалари шунчалик 
тез суръатда кўпаядики, тахминан 3 ҳафтадан сўнг, ҳазм қилиш йўли бундан 
тиқилиб, ўзига хос бактерияли тиқин (пробка) ҳосил қилади, бошқача айтганда, 
«ўлат блоки» дейилади. Бурганинг ҳазм қилиш йўли тиқилиб қолиши натижасида, 
у навбатдаги соғлом ҳайвонни чаққанида қон ошқозонга ўтмайди ва қайтадан 
ҳайвон қон оқимига тушади, бу ҳайвоннинг зарарланишига олиб келади.  
 
Бурганинг «юқумлилиги» бир ой давом этади (айрим маълумотларга кўра 
бу давр бир йилгача давом этиши мумкин). 
 
Ўлатнинг эпизоотияси асосан бургалар маконида давом этади. Бургалар 
ўзига ўлат қўзғатувчисини кемирувчилардан, туя ва бошқа ҳайвонлардан юқтириб 
олади. 
 
Кемирувчилар, шунингдек, туя ва бошқа ҳайвонлар жасадини тарк этган 
бурга, озиқланиш учун бошқа тирик кемирувчига ёки ҳайвонга ташланади, одамга 
ҳужум қилади ва уларга ўлат касаллигини қўзғатувчисини юқтиради.  
 
                                                        ЭПИДЕМИОЛОГИЯСИ. 
Республикамиз ҳудудида одамлар учун ўлат касаллигининг етакчи манбалари 
катта ва кичик қумсичқонлар, юмронқозиқ, суғур ва туялар ҳисобланади.  
 
Ўлатнинг ўпка шакли, айрим ҳолларда ўлатнинг сепсис шаклига чалинган 
одамлар, касаллик қўзғатувчисининг хавфли манбаи ҳисобланади.  
 
Ўлат 
қўзғатувчисининг 
асосий 
ташувчиси 
бургалар 
бўлса, 
айрим 
ҳолатларда каналар ҳам одамларга ўлат касаллигини юқтириши мумкин.  
5 Республикамиз аҳолиси ўртасида охирги 10 йилда (1999й.) ўлат касаллиги қайд этилгани йуқ.. Ўлат қўзғатувчисининг касалланган ҳайвонлардан соғ ҳайвонларга ўтиб туриши ўлат эпизоотиясини давом этиши ва табиий ўчоқни сақланишини таъминлайди. Бу вазифани Хenopsilla га мансуб бургалар бажаради. Ҳозирги кунда 120 дан ортиқроқ бурга турларининг ўлат қўзғатувчиси билан зарарланиши (юқиши) аниқланган. Бу бургалар кемирувчиларнинг эктопаразитлари ҳисобланади. Бурга қонни бир марта сўрганида, қон билан 5000 тагача қўзғатувчини ютади. Бурганинг ошқозон олди қисмида ўлат таёқчалари шунчалик тез суръатда кўпаядики, тахминан 3 ҳафтадан сўнг, ҳазм қилиш йўли бундан тиқилиб, ўзига хос бактерияли тиқин (пробка) ҳосил қилади, бошқача айтганда, «ўлат блоки» дейилади. Бурганинг ҳазм қилиш йўли тиқилиб қолиши натижасида, у навбатдаги соғлом ҳайвонни чаққанида қон ошқозонга ўтмайди ва қайтадан ҳайвон қон оқимига тушади, бу ҳайвоннинг зарарланишига олиб келади. Бурганинг «юқумлилиги» бир ой давом этади (айрим маълумотларга кўра бу давр бир йилгача давом этиши мумкин). Ўлатнинг эпизоотияси асосан бургалар маконида давом этади. Бургалар ўзига ўлат қўзғатувчисини кемирувчилардан, туя ва бошқа ҳайвонлардан юқтириб олади. Кемирувчилар, шунингдек, туя ва бошқа ҳайвонлар жасадини тарк этган бурга, озиқланиш учун бошқа тирик кемирувчига ёки ҳайвонга ташланади, одамга ҳужум қилади ва уларга ўлат касаллигини қўзғатувчисини юқтиради. ЭПИДЕМИОЛОГИЯСИ. Республикамиз ҳудудида одамлар учун ўлат касаллигининг етакчи манбалари катта ва кичик қумсичқонлар, юмронқозиқ, суғур ва туялар ҳисобланади. Ўлатнинг ўпка шакли, айрим ҳолларда ўлатнинг сепсис шаклига чалинган одамлар, касаллик қўзғатувчисининг хавфли манбаи ҳисобланади. Ўлат қўзғатувчисининг асосий ташувчиси бургалар бўлса, айрим ҳолатларда каналар ҳам одамларга ўлат касаллигини юқтириши мумкин.  
 
6 
 
Ўлат касаллиги қўзғатувчисининг юқиш механизмлари турлича. 
 Бургалар чақиши натижасида касаллик қўзғатувчиси трансмиссив йўл билан 
одамга юқади. Табиий шароитда ўлат қўзғатувчисининг бундай юқиши етакчи 
юқиш йўли ҳисобланади. Ўлатга чалинган кемирувчи ёки қуённинг терисини 
шилганда, туянинг гўштини майдалаганда касаллик теридаги жароҳат орқали ҳам 
юқади, бундай юқиш йўли контакт юқиш дейилади. Ўлатга чалинган ҳайвоннинг 
гўштини етарли термик ишлов бермасдан истеъмол қилганда, касаллик одамга 
алиментар йўл билан юқади. Ўлатнинг ўпка шаклида касаллик қўзғатувчиси ҳаво  
- томчи йўли орқали юқади. Лаборатория шароитида эса касаллик аэроген йўл 
билан, яъни қўзғатувчи сачраганда юқиши мумкин.  
 
Ўлатнинг бубон шаклида ўлат бактерияси ташқи муҳитга чиқмайди, шу 
сабабли касалликнинг бу шаклида бемор атрофдагиларга ҳеч қандай хавф 
туғдирмайди. Республикамиз ҳудудидаги ўлатнинг табиий ўчоқларида охирги 65 
йил давомида ўлат касаллиги билан касалланган беморлар ҳужжатлари таҳлил 
қилинганда, касалликларнинг 100% и ўлатнинг бубон шакли билан оғриган. 
Бундан кўриниб турибдики одамларга касаллик юқтиришда бургалар асосий 
ролни ўйнайди. Шунинг учун ўлатнинг табиий ўчоқларидаги асосий профилактик 
ишлар дезинсекция тадбирларига қаратилади.  
 
Ўлатнинг ўпка шаклига чалинган беморлар атрофдагилар учун жуда хавфли 
ҳисобланади. Бемор йўталганда 2 м масофагача ўлат қўзғатувчисини тарқатиши 
мумкин. Беморни зудлик билан алоҳидалаш (изоляция қилиш) ва шахсий 
профилактика қоидаларига қатъий риоя этилиши касаллик тарқалиши олдини 
олади.  
 
Ўлатнинг икки хил ўчоқлари фарқланади: биринчиси – табиий бирламчи 
(«ёввойи ўлат») ўчоғи. Бунда ўлат қўзғатувчисининг сақловчиси турли хил 
кемирувчилар ҳисобланади.  
Иккинчиси – синантроп (антропургик) ўчоқ ёки бу тур ўчоққа «каламуш», 
«шахар», 
«порт» 
ўчоқлари 
ҳам 
дейилади. 
Ўлатнинг 
табиий 
ўчоқлари 
Антарктикадан бошқа дунёнинг барча қитъа ҳудудларида учрайди. 
 
6 Ўлат касаллиги қўзғатувчисининг юқиш механизмлари турлича. Бургалар чақиши натижасида касаллик қўзғатувчиси трансмиссив йўл билан одамга юқади. Табиий шароитда ўлат қўзғатувчисининг бундай юқиши етакчи юқиш йўли ҳисобланади. Ўлатга чалинган кемирувчи ёки қуённинг терисини шилганда, туянинг гўштини майдалаганда касаллик теридаги жароҳат орқали ҳам юқади, бундай юқиш йўли контакт юқиш дейилади. Ўлатга чалинган ҳайвоннинг гўштини етарли термик ишлов бермасдан истеъмол қилганда, касаллик одамга алиментар йўл билан юқади. Ўлатнинг ўпка шаклида касаллик қўзғатувчиси ҳаво - томчи йўли орқали юқади. Лаборатория шароитида эса касаллик аэроген йўл билан, яъни қўзғатувчи сачраганда юқиши мумкин. Ўлатнинг бубон шаклида ўлат бактерияси ташқи муҳитга чиқмайди, шу сабабли касалликнинг бу шаклида бемор атрофдагиларга ҳеч қандай хавф туғдирмайди. Республикамиз ҳудудидаги ўлатнинг табиий ўчоқларида охирги 65 йил давомида ўлат касаллиги билан касалланган беморлар ҳужжатлари таҳлил қилинганда, касалликларнинг 100% и ўлатнинг бубон шакли билан оғриган. Бундан кўриниб турибдики одамларга касаллик юқтиришда бургалар асосий ролни ўйнайди. Шунинг учун ўлатнинг табиий ўчоқларидаги асосий профилактик ишлар дезинсекция тадбирларига қаратилади. Ўлатнинг ўпка шаклига чалинган беморлар атрофдагилар учун жуда хавфли ҳисобланади. Бемор йўталганда 2 м масофагача ўлат қўзғатувчисини тарқатиши мумкин. Беморни зудлик билан алоҳидалаш (изоляция қилиш) ва шахсий профилактика қоидаларига қатъий риоя этилиши касаллик тарқалиши олдини олади. Ўлатнинг икки хил ўчоқлари фарқланади: биринчиси – табиий бирламчи («ёввойи ўлат») ўчоғи. Бунда ўлат қўзғатувчисининг сақловчиси турли хил кемирувчилар ҳисобланади. Иккинчиси – синантроп (антропургик) ўчоқ ёки бу тур ўчоққа «каламуш», «шахар», «порт» ўчоқлари ҳам дейилади. Ўлатнинг табиий ўчоқлари Антарктикадан бошқа дунёнинг барча қитъа ҳудудларида учрайди.  
 
7 
 
                                                                          ПАТОГЕНЕЗИ 
 
Ўлат бактерияси организмга тери ва шиллиқ қават орқали кирганда, 
бактерия кирган жойда кўзга кўринадиган ўзгаришлар кузатилмайди. Баъзида 
бактерия кирган жойда доғ пайдо бўлади, сўнгра босқичма – босқич папула, 
везикула, пустула, карбункул ва яра пайдо бўлади. Шундан сўнг яқин жойлашган 
лимфа тугуни яллиғланиб, касалликнинг тери – бубон шакли кузатилади. 
Касалликнинг тери – бубон шакли камроқ учрайди. Организмга кирган 
бактериялар лимфа йўллари орқали лимфа тугунларига боради, лимфа тугунидаги 
йиғилган бактерияларнинг бир қисми макрофаглар ёрдамида фагоцитозга учраб 
нобуд 
бўлади. 
Бактерияларнинг 
қолган 
қисми 
моноцитоид 
ҳужайралар 
протоплазмасида тез кўпая бошлайди. Бунинг натижасида лимфа тугунларининг 
ўлчами катталашади ва сероз-геморагик яллиғланиш жараёни, кейин лимфа 
тўқимасининг некрози бошланади ҳамда ўлат бубони шаклланади. Лимфа тугуни 
ўзининг ҳимоя, яъни барьерлик хусусиятини йўқотгандан сўнг, бактериялар қонга 
тушади ва қон орқали ички органлар ҳамда бошқа лимфа тугунларига етиб боради 
ва уларнинг яллиғланишига ҳамда иккиламчи бубонлар пайдо бўлишига олиб 
келади. Агар ўлат бактерияси қон орқали ўпка тўқимасига тушса, иккиламчи ўпка 
шакли қайд этилади. Қўзғатувчи юқори нафас йўллари орқали ўпкага тушса, унда 
ўлатнинг бирламчи ўпка шакли кузатилади.  
 
Бактеримия, генерализация жараёни ва интоксикация касалликнинг ўткир ва 
оғир шаклининг келиб чиқишига сабаб бўлади.  
 
                                                                               КЛИНИКАСИ 
Ўлат касаллигининг клиникаси, унинг клиник шаклларига қараб турлича кечади. 
Ўлатнинг ҳар бир юқиш йўлига касалликнинг маълум бир клиник шакли мос 
келади: 
 
Юқиш йўллари                                                                      Клиник шакллари 
-трансмиссив                                                                      -бубон ёки тери-бубон 
7 ПАТОГЕНЕЗИ Ўлат бактерияси организмга тери ва шиллиқ қават орқали кирганда, бактерия кирган жойда кўзга кўринадиган ўзгаришлар кузатилмайди. Баъзида бактерия кирган жойда доғ пайдо бўлади, сўнгра босқичма – босқич папула, везикула, пустула, карбункул ва яра пайдо бўлади. Шундан сўнг яқин жойлашган лимфа тугуни яллиғланиб, касалликнинг тери – бубон шакли кузатилади. Касалликнинг тери – бубон шакли камроқ учрайди. Организмга кирган бактериялар лимфа йўллари орқали лимфа тугунларига боради, лимфа тугунидаги йиғилган бактерияларнинг бир қисми макрофаглар ёрдамида фагоцитозга учраб нобуд бўлади. Бактерияларнинг қолган қисми моноцитоид ҳужайралар протоплазмасида тез кўпая бошлайди. Бунинг натижасида лимфа тугунларининг ўлчами катталашади ва сероз-геморагик яллиғланиш жараёни, кейин лимфа тўқимасининг некрози бошланади ҳамда ўлат бубони шаклланади. Лимфа тугуни ўзининг ҳимоя, яъни барьерлик хусусиятини йўқотгандан сўнг, бактериялар қонга тушади ва қон орқали ички органлар ҳамда бошқа лимфа тугунларига етиб боради ва уларнинг яллиғланишига ҳамда иккиламчи бубонлар пайдо бўлишига олиб келади. Агар ўлат бактерияси қон орқали ўпка тўқимасига тушса, иккиламчи ўпка шакли қайд этилади. Қўзғатувчи юқори нафас йўллари орқали ўпкага тушса, унда ўлатнинг бирламчи ўпка шакли кузатилади. Бактеримия, генерализация жараёни ва интоксикация касалликнинг ўткир ва оғир шаклининг келиб чиқишига сабаб бўлади. КЛИНИКАСИ Ўлат касаллигининг клиникаси, унинг клиник шаклларига қараб турлича кечади. Ўлатнинг ҳар бир юқиш йўлига касалликнинг маълум бир клиник шакли мос келади: Юқиш йўллари Клиник шакллари -трансмиссив -бубон ёки тери-бубон  
 
8 
-ҳаво-томчи                                                                        -ўпка шакли 
-алиментар                                                                          -фарингиал (ангиноз) ёки 
ичак шакли 
-контакт-маиший                                                                -бубон ёки тери-бубон 
шакли 
 
Ўлат касаллигининг таснифи: 
-тери; 
-бирламчи септик; 
-иккиламчи септик; 
-бирламчи ўпка; 
-иккиламчи ўпка; 
-ичак. 
Касалликнинг клиник-патогенетик таснифи. 
Бирламчи-ўчоқли шакллари (қўзғатувчининг кириш дарвозаси билан бевосита 
боғлиқ бўлган). 
Тарқалган шакллари (қўзғатувчининг гематоген диссеминацияси натижасида). 
Иккиламчи-ўчоқли шакллари (гематоген диссеминациянинг асорати сифатида). 
 
Бирламчи - ўчоқли шакллари: 
-яра (тери); 
-бубон; 
-ангиноз (фаренгиал); 
-ичак (абдоминал); 
-ўпка (пневмоник); 
-қўшилган (аралаш); 
 
Тарқалган шакллари: 
-иккиламчи тарқалган (бирламчи-ўчоқ  шаклларидан кейин қайд этилади); 
-иккиламчи-тарқалган (бирламчи септимек, септицемик), бу шакллар бирламчи 
шакл сифатида қайд этилади. 
 
Иккиламчи- ўчоқ шакллари: 
8 -ҳаво-томчи -ўпка шакли -алиментар -фарингиал (ангиноз) ёки ичак шакли -контакт-маиший -бубон ёки тери-бубон шакли Ўлат касаллигининг таснифи: -тери; -бирламчи септик; -иккиламчи септик; -бирламчи ўпка; -иккиламчи ўпка; -ичак. Касалликнинг клиник-патогенетик таснифи. Бирламчи-ўчоқли шакллари (қўзғатувчининг кириш дарвозаси билан бевосита боғлиқ бўлган). Тарқалган шакллари (қўзғатувчининг гематоген диссеминацияси натижасида). Иккиламчи-ўчоқли шакллари (гематоген диссеминациянинг асорати сифатида). Бирламчи - ўчоқли шакллари: -яра (тери); -бубон; -ангиноз (фаренгиал); -ичак (абдоминал); -ўпка (пневмоник); -қўшилган (аралаш); Тарқалган шакллари: -иккиламчи тарқалган (бирламчи-ўчоқ шаклларидан кейин қайд этилади); -иккиламчи-тарқалган (бирламчи септимек, септицемик), бу шакллар бирламчи шакл сифатида қайд этилади. Иккиламчи- ўчоқ шакллари:  
 
9 
-бубон; 
-ангиноз (фаренгиал); 
-ичак (абдоминал); 
-ўпка (пневмоник); 
-менингоэнцефалитик; 
-қўшилган; 
-септик. 
 
Бубон шакли. Касалликнинг бубон шаклида яширин даври бир неча 
соатдан 6 кунгача давом этади. Бундай ҳолат ўлат қўзғатувчисининг 
вирулентлигига, тушган жойига, қўзғатувчи дозасига (миқдорига) ва инсон 
организмининг қай даражада касалликка қарши курашиш қобилиятига боғлиқ 
бўлади. Ўлат қўзғатувчиси одамга трансмиссив йўл билан юққанда, касалликнинг 
бубон шакли келиб чиқади. Бубоннинг атрофи шишиб, қизариб, кучли оғриқ 
кузатилади. 
Бубоннинг 
катталиги 
баъзида 
тухумдай 
бўлади, 
пайпаслаб 
кўрилганда қаттиқ, қимирламайди, оғрийди, бубон остидаги мускул тўқималарига 
бириккан бўлади.  
 
Касалликнинг эрта аломатлари: 
-касаллик тўсатдан ўткир бошланади; 
-умумий ҳолсизлик, бош оғриғи; 
-чов, қўлтиқ ости ва бошқа лимфа тугунларининг катталашиши, кучли оғриқ 
пайдо бўлиши. 
 
 
Касалликнинг кечки аломатлари: 
-сепсис, томир ички тарқоқ қон ивиш синдроми кузатилади; 
-ўз вақтида даволаш усуллари қўлланилмаса, сепсис натижасида ўлим қайд 
этилади.  
Эрта бошланган антибиотикатерапия сепсис жараёнини келиб чиқишини олдини 
олиши мумкин. Касалликнинг тери – бубон шакли камдан – кам ҳолларда 
учрайди. 
 
Ўпка шакли кам учрайди, лекин жуда хавфли шаклидир.  
 
Касалликнинг илк аломатлари: 
9 -бубон; -ангиноз (фаренгиал); -ичак (абдоминал); -ўпка (пневмоник); -менингоэнцефалитик; -қўшилган; -септик. Бубон шакли. Касалликнинг бубон шаклида яширин даври бир неча соатдан 6 кунгача давом этади. Бундай ҳолат ўлат қўзғатувчисининг вирулентлигига, тушган жойига, қўзғатувчи дозасига (миқдорига) ва инсон организмининг қай даражада касалликка қарши курашиш қобилиятига боғлиқ бўлади. Ўлат қўзғатувчиси одамга трансмиссив йўл билан юққанда, касалликнинг бубон шакли келиб чиқади. Бубоннинг атрофи шишиб, қизариб, кучли оғриқ кузатилади. Бубоннинг катталиги баъзида тухумдай бўлади, пайпаслаб кўрилганда қаттиқ, қимирламайди, оғрийди, бубон остидаги мускул тўқималарига бириккан бўлади. Касалликнинг эрта аломатлари: -касаллик тўсатдан ўткир бошланади; -умумий ҳолсизлик, бош оғриғи; -чов, қўлтиқ ости ва бошқа лимфа тугунларининг катталашиши, кучли оғриқ пайдо бўлиши. Касалликнинг кечки аломатлари: -сепсис, томир ички тарқоқ қон ивиш синдроми кузатилади; -ўз вақтида даволаш усуллари қўлланилмаса, сепсис натижасида ўлим қайд этилади. Эрта бошланган антибиотикатерапия сепсис жараёнини келиб чиқишини олдини олиши мумкин. Касалликнинг тери – бубон шакли камдан – кам ҳолларда учрайди. Ўпка шакли кам учрайди, лекин жуда хавфли шаклидир. Касалликнинг илк аломатлари:  
 
10 
-ўткир бошланиши, иситма 39-400С, совуқ қотиб қалтираш, бош оғриғи, миалгия; 
-кўкракда оғриқ; 
-тахикардия; 
-йўтал (балғам йирингли ёки сувли, кўпикли, қонли); 
-қон туфлаш. 
 
Касалликнинг кейинги аломатлари: 
-ўпка шикастланишининг тезлашиши; 
-ўпка шиши, нафас олишнинг бузилиши; 
-гипотония, томир ички тарқоқ қон ивиш синдроми, барча органлардаги 
етишмовчилик ва ўлим. 
Ичак (абдоминал) шакли камдан-кам ҳолларда учрайди. Касалликнинг бу 
шакли жуда оғир кечади. Беморнинг ичи суюқ кетади, аксарият ҳолларда 
йирингли-қонли ич кетиши кузатилади, қорин оғрийди, ичак парези кузатилади. 
Беморнинг кўнгли айниб қусади, тана ҳарорати кўтарилади. Жигар ва талоқ 
катталашади, регионал лимфаденитлар кузатилади.  
Септик шакли тана ҳароратининг тўсатдан кўтарилиши билан бошланади. Бемор 
ҳансирайди, қон томирлари тез-тез ура бошлайди, алахсираш ва адинамия 
кузатилади. Ўз вақтида даволаш ишларибошланмаса, касаллик 2-4 кун давом 
этиб, беморнинг ўлими билан якун топади. Баъзи беморларнинг терисида 
геморрагик 
тошмалар 
тошиши 
мумкин. 
Касалликнинг 
септик 
шаклида 
инкубацион давр бир неча соатдан 6 кунгача давом этади. 
Касалликнинг илк аломатлари: 
-иситма билан ўткир бошланиши; 
-беҳоллик, бош оғриши, совуқ қотиб қалтираш; 
-ошқозон ичак фаолиятининг бузилиши; 
-асаб-руҳий белгилар. 
 
Касалликнинг кейинги аломатлари: 
-септик синдром; 
-томир ички тарқоқ қон ивиш синдиромининг терида ифодаланиши; 
-пурпура; 
10 -ўткир бошланиши, иситма 39-400С, совуқ қотиб қалтираш, бош оғриғи, миалгия; -кўкракда оғриқ; -тахикардия; -йўтал (балғам йирингли ёки сувли, кўпикли, қонли); -қон туфлаш. Касалликнинг кейинги аломатлари: -ўпка шикастланишининг тезлашиши; -ўпка шиши, нафас олишнинг бузилиши; -гипотония, томир ички тарқоқ қон ивиш синдроми, барча органлардаги етишмовчилик ва ўлим. Ичак (абдоминал) шакли камдан-кам ҳолларда учрайди. Касалликнинг бу шакли жуда оғир кечади. Беморнинг ичи суюқ кетади, аксарият ҳолларда йирингли-қонли ич кетиши кузатилади, қорин оғрийди, ичак парези кузатилади. Беморнинг кўнгли айниб қусади, тана ҳарорати кўтарилади. Жигар ва талоқ катталашади, регионал лимфаденитлар кузатилади. Септик шакли тана ҳароратининг тўсатдан кўтарилиши билан бошланади. Бемор ҳансирайди, қон томирлари тез-тез ура бошлайди, алахсираш ва адинамия кузатилади. Ўз вақтида даволаш ишларибошланмаса, касаллик 2-4 кун давом этиб, беморнинг ўлими билан якун топади. Баъзи беморларнинг терисида геморрагик тошмалар тошиши мумкин. Касалликнинг септик шаклида инкубацион давр бир неча соатдан 6 кунгача давом этади. Касалликнинг илк аломатлари: -иситма билан ўткир бошланиши; -беҳоллик, бош оғриши, совуқ қотиб қалтираш; -ошқозон ичак фаолиятининг бузилиши; -асаб-руҳий белгилар. Касалликнинг кейинги аломатлари: -септик синдром; -томир ички тарқоқ қон ивиш синдиромининг терида ифодаланиши; -пурпура;  
 
11 
-петехия; 
-экхимоз; 
-дистал қисмлардаги гангрена; 
-25% ҳолатларда зотилжам кузатилади; 
-менингит қайд этилиши мумкин. 
Ўлим оғир сепсис натижасида рўй беради.  
 
Ангиноз (фарингеал) шакли хам ўлатнинг камдан-кам учрайдиган 
шаклларидан бири ҳисобланади. Касаллик тана хароратининг кўтарилиши билан 
ўткир бошланади, интоксикация аломатлари ҳамда томоқда оғриқ қайд этилади. 
Жағ ости лимфа тугунлари катталашади. Ангина катарал холатдан некротик 
холатгача кузатилиши мумкин. Касалликнинг бу шаклида бубон кўпинча пастки 
жағ бурчакларида, бўйиннинг ён томонларида катталашади. 
 
 
                                                                          ТАШХИСИ 
Бемордан олинган эпидемиологик маълумотлар (эпиданамнез), касалликнинг 
клиник аломатлари ва ўтказилган лаборатор текширув натижаларига қараб, 
беморга тахминий, дастлабки ва якуний ташхис қўйилади. 
 
Дастлабки ташхис қуйидагича асосланади (ўлатнинг барча шаклларида): 
-ўлатга тахмин қилишга асос бўлган барча белгилар; 
-касаллик бошланишидан охирги 6 кун давомида ўлат табиий ўчоғи ёки эндемик 
давлат худудида яшаганлиги ёки бориб келганлиги; 
-ўлат қўзғатувчисининг тарқатувчилари бўлмиш бурга, каналарнинг чақиши; 
-ўлат бактериясини ташиб юрувчи кемирувчиларни, хайвонларни тутиш, 
терисини шилиш,(қуён, суғур); 
-касалланган туяни сўйиш ва гўштини нимталашда иштирок этиш; 
-ўлат ташхиси тасдиқланган бемор билан эпидемиологик боғлиқлиги; 
-намуна 
микроскопия 
қилинганда, 
биполяр 
бочкасимон, 
грамманфий 
бактерияларнинг топилиши. 
 
Якуний ташхис қўйишга қуйидаги натижалар асос бўла олади:  
11 -петехия; -экхимоз; -дистал қисмлардаги гангрена; -25% ҳолатларда зотилжам кузатилади; -менингит қайд этилиши мумкин. Ўлим оғир сепсис натижасида рўй беради. Ангиноз (фарингеал) шакли хам ўлатнинг камдан-кам учрайдиган шаклларидан бири ҳисобланади. Касаллик тана хароратининг кўтарилиши билан ўткир бошланади, интоксикация аломатлари ҳамда томоқда оғриқ қайд этилади. Жағ ости лимфа тугунлари катталашади. Ангина катарал холатдан некротик холатгача кузатилиши мумкин. Касалликнинг бу шаклида бубон кўпинча пастки жағ бурчакларида, бўйиннинг ён томонларида катталашади. ТАШХИСИ Бемордан олинган эпидемиологик маълумотлар (эпиданамнез), касалликнинг клиник аломатлари ва ўтказилган лаборатор текширув натижаларига қараб, беморга тахминий, дастлабки ва якуний ташхис қўйилади. Дастлабки ташхис қуйидагича асосланади (ўлатнинг барча шаклларида): -ўлатга тахмин қилишга асос бўлган барча белгилар; -касаллик бошланишидан охирги 6 кун давомида ўлат табиий ўчоғи ёки эндемик давлат худудида яшаганлиги ёки бориб келганлиги; -ўлат қўзғатувчисининг тарқатувчилари бўлмиш бурга, каналарнинг чақиши; -ўлат бактериясини ташиб юрувчи кемирувчиларни, хайвонларни тутиш, терисини шилиш,(қуён, суғур); -касалланган туяни сўйиш ва гўштини нимталашда иштирок этиш; -ўлат ташхиси тасдиқланган бемор билан эпидемиологик боғлиқлиги; -намуна микроскопия қилинганда, биполяр бочкасимон, грамманфий бактерияларнинг топилиши. Якуний ташхис қўйишга қуйидаги натижалар асос бўла олади:  
 
12 
-бубон, пустула, ярадан олинган суюқликлар, шунингдек, орқа мия суюқлигидан, 
қондан, сийдик ва нажасдан ўлат культурасини бактериологик ва биологик 
ажратиб олиш; 
-ПЦР жараёнининг мусбат натижа бериши;  
-серологик жараёнларнинг мусбат натижа бериши. 
 
Беморлардан 
лаборатория 
текширувлари 
учун 
тахлил 
намуналари 
антибиотик билан даволаш ишлари бошлангунга қадар, махсус стационарга 
ётқизилгунга қадар олиниши талаб этилади.  
 
 
Тахлил намуналари қуйидагича олинади: 
Бемордан: 
-ўлатнинг бубон ёки тери-бубон шаклида – бубондан, шикастланган тери 
қисмидан ва албатта қон олинади; 
-ўпка шаклида – балғам, халқумдан шиллиқ, қон олинади; 
-септик шаклида – қон олинади; 
-бошқа клиник кўринишларида, яъни ичак – ахлат, менингиал аломатлар қайд 
этилганда – орқа мия суюқлиги олинади. 
Жасаддан: 
-лимфа тугуни ва терининг шикастланган жойидан; 
-паренхиматоз органлардан (жигар, талоқ) бўлакчалар кесиб олинади; 
-юрак бўшлиғидан қон; 
-суяк кўмиги, сон, қовурға ва тўш суякларидан бўлакчалар. 
 
Ўлат 
касаллигининг 
лаборатор 
ташхисотида 
бактериоскопик, 
бактериологик, серологик, биологик ҳамда молекуляр-генетик усуллардан 
фойдаланилади. 
 
Бемордан тахлилий намуналар тезкор маслахат гурухи тавсиясига кўра 
КЎХЮКММ ёки унинг вилоятлардаги бўлимлари мутахассислари рахбарлиги ва 
назорати остида олинади. Олинган намуналар КЎХЮКММ ёки унинг 
вилоятлардаги бўлимлари ўлат лабораториясига юборилади. 
                                           ҚИЁСИЙ ТАШХИСОТИ 
12 -бубон, пустула, ярадан олинган суюқликлар, шунингдек, орқа мия суюқлигидан, қондан, сийдик ва нажасдан ўлат культурасини бактериологик ва биологик ажратиб олиш; -ПЦР жараёнининг мусбат натижа бериши; -серологик жараёнларнинг мусбат натижа бериши. Беморлардан лаборатория текширувлари учун тахлил намуналари антибиотик билан даволаш ишлари бошлангунга қадар, махсус стационарга ётқизилгунга қадар олиниши талаб этилади. Тахлил намуналари қуйидагича олинади: Бемордан: -ўлатнинг бубон ёки тери-бубон шаклида – бубондан, шикастланган тери қисмидан ва албатта қон олинади; -ўпка шаклида – балғам, халқумдан шиллиқ, қон олинади; -септик шаклида – қон олинади; -бошқа клиник кўринишларида, яъни ичак – ахлат, менингиал аломатлар қайд этилганда – орқа мия суюқлиги олинади. Жасаддан: -лимфа тугуни ва терининг шикастланган жойидан; -паренхиматоз органлардан (жигар, талоқ) бўлакчалар кесиб олинади; -юрак бўшлиғидан қон; -суяк кўмиги, сон, қовурға ва тўш суякларидан бўлакчалар. Ўлат касаллигининг лаборатор ташхисотида бактериоскопик, бактериологик, серологик, биологик ҳамда молекуляр-генетик усуллардан фойдаланилади. Бемордан тахлилий намуналар тезкор маслахат гурухи тавсиясига кўра КЎХЮКММ ёки унинг вилоятлардаги бўлимлари мутахассислари рахбарлиги ва назорати остида олинади. Олинган намуналар КЎХЮКММ ёки унинг вилоятлардаги бўлимлари ўлат лабораториясига юборилади. ҚИЁСИЙ ТАШХИСОТИ  
 
13 
Ўлат касаллигининг бошланғич давридаги касаллик аломатлари бошқа бир қатор 
юқумли касалликларда ҳам учрайди, шу боис шифокорлар томонидан ташхис 
қўйишда айрим хатоликларга йўл қўйилади. Ўлатнинг турли шаклларини турли 
хил юқумли касалликлардан фарқлаш лозим бўлади. Касалликка ташхис қўйишда, 
уни бошқа касалликлардан фарқлашда бемордан тўғри ва мақсадга мувофиқ 
эпиданамнез йиғиш мухим ахамият касб этади. Ўлатнинг бубон шаклини турли 
хил 
лимфаденитлардан, 
туляремиянинг 
бубон 
шаклидан, 
қов 
лимфогранулемасидан фарқлаш керак. Ўлатнинг бу шаклида беморнинг ахволи 
жуда оғир бўлади, лимфа тугунлари пайпаслаб кўрилганда кучли оғриқ 
кузатилади, бубон атрофидаги тўқималарга ёпишган бўлади. 
 
Йирингли 
лимфаденитларда 
(стафилококкли 
ва 
стрептококкли), 
қўзғатувчилар кирган жойда яллиғланиш жараёни қайд этилади. Яллиғланган 
лимфа тугунлари атрофи унча катта бўлмайди, контурлари аниқ, харакатчан 
бўлади. Бубон унча оғриқли бўлмайди, беморнинг ахволи қониқарлигича қолади. 
 
Туляремиянинг бубон шакли ўткир бошланиб, беморнинг тана харорати 38-
390С гача кўтарилади, совуқ қотиб қалтирайди. Бубоннинг ўлчами кичик, 
оғриқли, контурлари аниқ, лимфа тугунлари бирлашиб, яхлит қаттиқ конгломерат 
ҳосил қилади ва бубон ҳаракатчан бўлади.  
 
Ўлатнинг ўпка шаклини круппоз зотилжамдан, ўпка сили ва грипп 
зотилжамидан фарқлаш анча мушкул. Круппоз зотилжамда балғам дастлаб сариқ 
ёки занг рангида бўлади,  
ўлатнинг ўпка шаклидагида эса балғам суюқроқ бўлади. 
 
Грипп зотилжамида бемор йўталганда шиллиқли, йирингли балғам келади, 
ринит, герпес кузатилади. 
Ўлатнинг тери, септик ва ўпка шаклларини куйдиргининг худди шу шаклларидан 
фарқлаш 
керак. 
Ўлатнинг 
сепсис 
шакли 
яшин 
тезлигида 
кечадиган 
менингококцемияни, гриппнинг гипертоксик шаклини, ўлат менингити эса 
менингококкли менингитни эслатади. 
 
                                                    ДАВОЛАШ УСУЛЛАРИ 
13 Ўлат касаллигининг бошланғич давридаги касаллик аломатлари бошқа бир қатор юқумли касалликларда ҳам учрайди, шу боис шифокорлар томонидан ташхис қўйишда айрим хатоликларга йўл қўйилади. Ўлатнинг турли шаклларини турли хил юқумли касалликлардан фарқлаш лозим бўлади. Касалликка ташхис қўйишда, уни бошқа касалликлардан фарқлашда бемордан тўғри ва мақсадга мувофиқ эпиданамнез йиғиш мухим ахамият касб этади. Ўлатнинг бубон шаклини турли хил лимфаденитлардан, туляремиянинг бубон шаклидан, қов лимфогранулемасидан фарқлаш керак. Ўлатнинг бу шаклида беморнинг ахволи жуда оғир бўлади, лимфа тугунлари пайпаслаб кўрилганда кучли оғриқ кузатилади, бубон атрофидаги тўқималарга ёпишган бўлади. Йирингли лимфаденитларда (стафилококкли ва стрептококкли), қўзғатувчилар кирган жойда яллиғланиш жараёни қайд этилади. Яллиғланган лимфа тугунлари атрофи унча катта бўлмайди, контурлари аниқ, харакатчан бўлади. Бубон унча оғриқли бўлмайди, беморнинг ахволи қониқарлигича қолади. Туляремиянинг бубон шакли ўткир бошланиб, беморнинг тана харорати 38- 390С гача кўтарилади, совуқ қотиб қалтирайди. Бубоннинг ўлчами кичик, оғриқли, контурлари аниқ, лимфа тугунлари бирлашиб, яхлит қаттиқ конгломерат ҳосил қилади ва бубон ҳаракатчан бўлади. Ўлатнинг ўпка шаклини круппоз зотилжамдан, ўпка сили ва грипп зотилжамидан фарқлаш анча мушкул. Круппоз зотилжамда балғам дастлаб сариқ ёки занг рангида бўлади, ўлатнинг ўпка шаклидагида эса балғам суюқроқ бўлади. Грипп зотилжамида бемор йўталганда шиллиқли, йирингли балғам келади, ринит, герпес кузатилади. Ўлатнинг тери, септик ва ўпка шаклларини куйдиргининг худди шу шаклларидан фарқлаш керак. Ўлатнинг сепсис шакли яшин тезлигида кечадиган менингококцемияни, гриппнинг гипертоксик шаклини, ўлат менингити эса менингококкли менингитни эслатади. ДАВОЛАШ УСУЛЛАРИ  
 
14 
Бемор махсус шифохонага ётқизилади. Ўлатга чалинган беморлар аксарият 
ҳолларда кеч аниқланади ва оғир аҳволда ётқизилади. Беморлар касалликни 
асосан табиий ўчоқларида, яъни чўл, тоғ ҳудудларида юқтириб олишади. 
Ўлатга чалинган беморни даволашда антибиотикларнинг аҳамияти катта. 
Касалликни даволашда стрептомицин гурухига мансуб антибиотиклар энг 
самарали ҳисобланади. Этиотроп даволашда тетрациклин гурухи, левомицетин ва 
уларнинг гурухига мансуб дори воситалари хам ишлатилади. Беморга ўз вақтида 
ўтказилган дезинтоксикацион терапия – тузли суюқликлар (холосоль, квартасоль, 
трисоль) ва коллоидли эритмалар (реополиглюкин ва б.) яхши самара беради. 
Беморнинг ахволига қараб, юрак фаолиятини яхшиловчи препаратлардан кофеин, 
камфора, кордиамин, эфедрин буюрилади. 
 
                                                ПРОФИЛАКТИКАСИ 
 Ўлат касаллиги зооантропоноз касаллик бўлганлиги учун бу касалликни хам 
хайвонлар, хам одамлар ўртасида олдини олиш чораларини кўриш лозим. Чунки 
бошқа эооноз касалликлардагидек ўлат касаллигида ҳам ўлат бўйича эпизоотик 
вазият барқарорлигини таъминламасдан туриб, эпидемиологик бақарорликка 
эришиб бўлмайди.  
Ўлат касаллигининг олдини олиш чора – тадбирлари асосан икки йўналишда 
амалга оширилади: 
-касалликнинг ҳудудимизга четдан кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш; 
-ўлат касаллиги бўйича табиий ўчоқли ҳудудлардаги аҳолини ўлат касаллигидан 
муҳофазалаш. 
Ҳудудимизга ўлат касаллигининг четдан кириб келишининг олдини олиш 
мақсадида давлат чегараларини кесиб ўтиш жойларида санитария назорат 
пунктлари (СНП) ташкил этилган. Бу СНПлари ўз фаолиятини асосан чегара, 
божхона, ветеринария хизматлари билан ҳамкорликда амалга оширади. Давлат 
чегарасидан кираётган барча чет эл фуқаролари ва сайёҳлар ўта хафли юқумли 
касалликлар бўйича сўраб суриштирилиши керак, бунда айниқса ўлат бўйича 
эндемик нохуш ҳудудлардан келаётланларга кўпроқ эътибор қаратилиши лозим. 
14 Бемор махсус шифохонага ётқизилади. Ўлатга чалинган беморлар аксарият ҳолларда кеч аниқланади ва оғир аҳволда ётқизилади. Беморлар касалликни асосан табиий ўчоқларида, яъни чўл, тоғ ҳудудларида юқтириб олишади. Ўлатга чалинган беморни даволашда антибиотикларнинг аҳамияти катта. Касалликни даволашда стрептомицин гурухига мансуб антибиотиклар энг самарали ҳисобланади. Этиотроп даволашда тетрациклин гурухи, левомицетин ва уларнинг гурухига мансуб дори воситалари хам ишлатилади. Беморга ўз вақтида ўтказилган дезинтоксикацион терапия – тузли суюқликлар (холосоль, квартасоль, трисоль) ва коллоидли эритмалар (реополиглюкин ва б.) яхши самара беради. Беморнинг ахволига қараб, юрак фаолиятини яхшиловчи препаратлардан кофеин, камфора, кордиамин, эфедрин буюрилади. ПРОФИЛАКТИКАСИ Ўлат касаллиги зооантропоноз касаллик бўлганлиги учун бу касалликни хам хайвонлар, хам одамлар ўртасида олдини олиш чораларини кўриш лозим. Чунки бошқа эооноз касалликлардагидек ўлат касаллигида ҳам ўлат бўйича эпизоотик вазият барқарорлигини таъминламасдан туриб, эпидемиологик бақарорликка эришиб бўлмайди. Ўлат касаллигининг олдини олиш чора – тадбирлари асосан икки йўналишда амалга оширилади: -касалликнинг ҳудудимизга четдан кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш; -ўлат касаллиги бўйича табиий ўчоқли ҳудудлардаги аҳолини ўлат касаллигидан муҳофазалаш. Ҳудудимизга ўлат касаллигининг четдан кириб келишининг олдини олиш мақсадида давлат чегараларини кесиб ўтиш жойларида санитария назорат пунктлари (СНП) ташкил этилган. Бу СНПлари ўз фаолиятини асосан чегара, божхона, ветеринария хизматлари билан ҳамкорликда амалга оширади. Давлат чегарасидан кираётган барча чет эл фуқаролари ва сайёҳлар ўта хафли юқумли касалликлар бўйича сўраб суриштирилиши керак, бунда айниқса ўлат бўйича эндемик нохуш ҳудудлардан келаётланларга кўпроқ эътибор қаратилиши лозим.  
 
15 
Бундан ташқари, чет элдан олиб келинаётган озиқ- овқат махсулотлари ва ноозиқ 
махсулотларининг, бўғимоёқлилар билан зарарланган - зарарланмаганлигига 
эътибор қаратилиши керак. 
СНП ларида қуйидаги тадбирлар амалга оширилади:  
- мамлакатимизга ўлат бўйича эндемик нохуш худудлардан келган фуқаролар 
келган вақтидан бошлаб 6 кун мобайнида тиббий кузатувга олинади; 
- самолёт ёки кемада ўлат касаллиги билан касалланган одам ёки кемирувчи 
топилган бўлса, унда шу транспорт воситаси ўлат билан зарарланган деб 
бахоланади;  
- агар самолёт ёки кемада ўлатнинг ўпка шакли билан зарарланган бемор бўлиб, у 
6 кунлик изоляцияга жалб этилмаган бўлса хам, самолёт ёки кема ўлат билан 
зарарланган, деб хисобланади. 
Зарарланган ёки зарарланди, деб шубха туғдирган кема ёки автомобил траспорти, 
самолёт ёки поездда ўлат касаллигига чалинган (гумон қилинган) одам аниқланса, 
қуйидаги тадбирлар ўтказилади:  
- етиб келган вақтдан бошлаб 6 кун муддат давомида экипаж аъзолари ва 
йўловчилар устидан тиббий назорат ўрнатилади; 
- юк, буюмлар, ўрин- кўрпа, чойшаблар, мулоқатда бўлганларнинг кийимлари, 
транспорт эса тўлиқ дезинфекция, дезинсекция, дератизатия қилинади. 
Транспорт воситасида кемирувчилар аниқланса, дезинфекция ва дезинсекция 
билан биргаликда дератизация хам ўтказилади. Амалга оширилган дезинфекция 
тадбирлари ўтказилганлигини тасдиқловчи гувохнома берилади.  
Республикамизнинг салкам 3/2 қисми ўлат касаллиги бўйича табиий ўчоқли ҳудуд 
ҳисобланади. Шу боис ҳам республикамизда биринчи навбатда ўлат касаллиги 
бўйича табиий ўчоқли ҳудудларда аҳолини ўлат касаллигидан муҳофаза этиш 
бўйича чора тадбирлар кенг кўламда ташкил этилиши ва олиб борилиши керак. 
Ўлат касаллиги бўйича бу табиий ўчоқларда доимий равишда эпизоотологик ва 
эпидемиологик назорат олиб бориш Республика КЎХЮКММ ҳамда унинг 
жойлардаги филиаллари, бўлимлари томонидан амалга оширилади. 
     
15 Бундан ташқари, чет элдан олиб келинаётган озиқ- овқат махсулотлари ва ноозиқ махсулотларининг, бўғимоёқлилар билан зарарланган - зарарланмаганлигига эътибор қаратилиши керак. СНП ларида қуйидаги тадбирлар амалга оширилади: - мамлакатимизга ўлат бўйича эндемик нохуш худудлардан келган фуқаролар келган вақтидан бошлаб 6 кун мобайнида тиббий кузатувга олинади; - самолёт ёки кемада ўлат касаллиги билан касалланган одам ёки кемирувчи топилган бўлса, унда шу транспорт воситаси ўлат билан зарарланган деб бахоланади; - агар самолёт ёки кемада ўлатнинг ўпка шакли билан зарарланган бемор бўлиб, у 6 кунлик изоляцияга жалб этилмаган бўлса хам, самолёт ёки кема ўлат билан зарарланган, деб хисобланади. Зарарланган ёки зарарланди, деб шубха туғдирган кема ёки автомобил траспорти, самолёт ёки поездда ўлат касаллигига чалинган (гумон қилинган) одам аниқланса, қуйидаги тадбирлар ўтказилади: - етиб келган вақтдан бошлаб 6 кун муддат давомида экипаж аъзолари ва йўловчилар устидан тиббий назорат ўрнатилади; - юк, буюмлар, ўрин- кўрпа, чойшаблар, мулоқатда бўлганларнинг кийимлари, транспорт эса тўлиқ дезинфекция, дезинсекция, дератизатия қилинади. Транспорт воситасида кемирувчилар аниқланса, дезинфекция ва дезинсекция билан биргаликда дератизация хам ўтказилади. Амалга оширилган дезинфекция тадбирлари ўтказилганлигини тасдиқловчи гувохнома берилади. Республикамизнинг салкам 3/2 қисми ўлат касаллиги бўйича табиий ўчоқли ҳудуд ҳисобланади. Шу боис ҳам республикамизда биринчи навбатда ўлат касаллиги бўйича табиий ўчоқли ҳудудларда аҳолини ўлат касаллигидан муҳофаза этиш бўйича чора тадбирлар кенг кўламда ташкил этилиши ва олиб борилиши керак. Ўлат касаллиги бўйича бу табиий ўчоқларда доимий равишда эпизоотологик ва эпидемиологик назорат олиб бориш Республика КЎХЮКММ ҳамда унинг жойлардаги филиаллари, бўлимлари томонидан амалга оширилади.  
 
16 
Республика КЎХЮКММ мутахассислари ўлатнинг табиий ўчоқларида мунтазам 
равишда 
экспедициялар 
уюштириб, 
текшириш 
натижаларига 
қараб, 
эпизоотологик ҳолатни аниқлайди. 
Олиб борилган текширишлар натижалари бўйича ҳокимликларга, шунингдек 
жойлардаги соғлиқни сақлаш, ДСЭНМ, ветеринария ва бошқа даҳлдор ташкилот 
рахбарларига ўлат касаллиги бўйича юзага келган эпизоотик вазият ва олиб 
борилиши лозим бўлган тадбирлар бўйича тегишли тавсиялар беради. 
КЎХЮКММ отрядлари (мутахассислардан иборат гурух) томонидан маълум 
майдондаги кемирувчилар (уларнинг мурдалари) ва бургалар сони ўрганилади 
ҳамда вазият бахоланади.  
Ёввойи хайвонлар тутилиб, ўлатга серологик ва бактериологик текширувлардан 
ўтказилади. 
Эпизоотологик кузатувлар ўтказилганда ўлат бўйича эпизоотологик жихатдан 
хавфли ҳисобланган ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳоли сони, уларнинг хизмат 
доираси, нималар билан шуғулланиши, касаллик манбалари ва қўзғатувчиси 
билан мулоқотда бўлиш даражаси, шунингдек туячилик хўжаликларининг 
мавжудлиги, улардагитуялар сони, ишлайдиган ишчи хизматчилар сони, бундан 
ташқари, ҳудудддаги мўйнали ёввойи ҳайвонлар тури, сони, уларни овлаш билан 
шуғулланадиган, тери қабул қилиш пунктларининг ҳолати, уларда санитария-
ветеринария талаблари, бу қоидаларга риоя қилиниши, аҳоли яшайдиган 
ҳудудлардаги уй сичқонлари ва яқин жойлардаги дала каламушларининг 
жойлашиши ўрганилади. 
Ўлат касаллиги бўйича мураккаб эпизоотик вазият аниқланган доимий ва 
вақтинчалик аҳоли яшайдиган ҳудудлар ҳисобга олиниб, барча профилактик 
чора-тадбирлар амалга оширилади.  
Республика 
КЎХЮКММ 
ва 
унинг 
жойлардаги филиаллари, бўлимлари 
томонидан ўлат бўйича эпизоотик хавфли ҳисобланган ҳудудларда дала 
каламушлари ва бургаларни қириш (дератизация ва дезинсекция) ишлариолиб 
борилади.  
16 Республика КЎХЮКММ мутахассислари ўлатнинг табиий ўчоқларида мунтазам равишда экспедициялар уюштириб, текшириш натижаларига қараб, эпизоотологик ҳолатни аниқлайди. Олиб борилган текширишлар натижалари бўйича ҳокимликларга, шунингдек жойлардаги соғлиқни сақлаш, ДСЭНМ, ветеринария ва бошқа даҳлдор ташкилот рахбарларига ўлат касаллиги бўйича юзага келган эпизоотик вазият ва олиб борилиши лозим бўлган тадбирлар бўйича тегишли тавсиялар беради. КЎХЮКММ отрядлари (мутахассислардан иборат гурух) томонидан маълум майдондаги кемирувчилар (уларнинг мурдалари) ва бургалар сони ўрганилади ҳамда вазият бахоланади. Ёввойи хайвонлар тутилиб, ўлатга серологик ва бактериологик текширувлардан ўтказилади. Эпизоотологик кузатувлар ўтказилганда ўлат бўйича эпизоотологик жихатдан хавфли ҳисобланган ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳоли сони, уларнинг хизмат доираси, нималар билан шуғулланиши, касаллик манбалари ва қўзғатувчиси билан мулоқотда бўлиш даражаси, шунингдек туячилик хўжаликларининг мавжудлиги, улардагитуялар сони, ишлайдиган ишчи хизматчилар сони, бундан ташқари, ҳудудддаги мўйнали ёввойи ҳайвонлар тури, сони, уларни овлаш билан шуғулланадиган, тери қабул қилиш пунктларининг ҳолати, уларда санитария- ветеринария талаблари, бу қоидаларга риоя қилиниши, аҳоли яшайдиган ҳудудлардаги уй сичқонлари ва яқин жойлардаги дала каламушларининг жойлашиши ўрганилади. Ўлат касаллиги бўйича мураккаб эпизоотик вазият аниқланган доимий ва вақтинчалик аҳоли яшайдиган ҳудудлар ҳисобга олиниб, барча профилактик чора-тадбирлар амалга оширилади. Республика КЎХЮКММ ва унинг жойлардаги филиаллари, бўлимлари томонидан ўлат бўйича эпизоотик хавфли ҳисобланган ҳудудларда дала каламушлари ва бургаларни қириш (дератизация ва дезинсекция) ишлариолиб борилади.  
 
17 
Ўлат касаллиги бўйича эпизоотик хавфли худудларда туяларнинг касалланиб 
қолиши ва улардан одамларга касаллик юқишини олдини олишга эътибор 
кучайтирилади. 
Туялар 
устидан 
кузатув 
ветеринария 
хизмати 
ходимларитомонидан олиб борилади. Ўлат бўйича эпизоотологик нохуш 
худудлардан туялар бошқа ҳудудларга кўчирилиши масаласи ветеринария 
хизмати тавсияси бўйича амалга оширилиши керак.  
Даволаш – профилактика муассасалари, айниқса ўлат бўйича табиий ўчоқларда 
жойлашган 
тиббиёт 
ходимлари 
ўлат 
касаллигининг 
эпизоотологияси, 
эпидемиологияси, клиникаси, ташхисоти ва профилактикаси, шунингдек, 
бирламчи чора-тадбирлар бўйича пухта тайёргарликдан ўтказилиши шарт. 
Тиббиёт ва ветеринария хизмати ходимлари томонидан аҳоли ўртасида ўлат 
касаллигининг олдини олиш бўйича мунтазам санитария-тарғибот ишлари олиб 
борилиши керак.  
Ўлат касаллигининг олдини олиш бўйича махсус профилактика, яъни ўлатга 
қарши вакцина ишлаб чиқарилган. Одамларни ўлатга қарши эмлаш учун тирик 
қуритилган ЕV вакцинасидан фойдаланилади. Ўлат касаллигига қарши ахолини 
эмлаш ишлари Республика КЎХЮКММ, ДСЭНМлар тавсиялари асосида амалга 
оширилади.  
 
                              ЭПИДЕМИЯГА КАРШИ ЧОРА-ТАДБИРЛАР 
Ўлат касаллиги аниқланганда қуйидаги эпидемияга қарши чора тадбирлар 
ўтказилади:  
-беморлар аниқланган жойда уларни бирламчи изоляция қилиш; 
-ташхис қўйиш ва махсус шифохонага ётқизиб, даволаш; 
-беморлар тўғрисида белгиланган тартибда хабар бериш; 
-беморлар билан мулоқатда бўлганларни аниқлаш, изоляция қилиш, профилактик 
даволаш; 
-ўлганларни аниқлаш: бактериологик текшириш ва қатъий қоида асосида кўмиш;  
-ўчоқни зарасизлантириш (дезинфекция, дезинсекция, дератизация); 
-вакцинация; 
17 Ўлат касаллиги бўйича эпизоотик хавфли худудларда туяларнинг касалланиб қолиши ва улардан одамларга касаллик юқишини олдини олишга эътибор кучайтирилади. Туялар устидан кузатув ветеринария хизмати ходимларитомонидан олиб борилади. Ўлат бўйича эпизоотологик нохуш худудлардан туялар бошқа ҳудудларга кўчирилиши масаласи ветеринария хизмати тавсияси бўйича амалга оширилиши керак. Даволаш – профилактика муассасалари, айниқса ўлат бўйича табиий ўчоқларда жойлашган тиббиёт ходимлари ўлат касаллигининг эпизоотологияси, эпидемиологияси, клиникаси, ташхисоти ва профилактикаси, шунингдек, бирламчи чора-тадбирлар бўйича пухта тайёргарликдан ўтказилиши шарт. Тиббиёт ва ветеринария хизмати ходимлари томонидан аҳоли ўртасида ўлат касаллигининг олдини олиш бўйича мунтазам санитария-тарғибот ишлари олиб борилиши керак. Ўлат касаллигининг олдини олиш бўйича махсус профилактика, яъни ўлатга қарши вакцина ишлаб чиқарилган. Одамларни ўлатга қарши эмлаш учун тирик қуритилган ЕV вакцинасидан фойдаланилади. Ўлат касаллигига қарши ахолини эмлаш ишлари Республика КЎХЮКММ, ДСЭНМлар тавсиялари асосида амалга оширилади. ЭПИДЕМИЯГА КАРШИ ЧОРА-ТАДБИРЛАР Ўлат касаллиги аниқланганда қуйидаги эпидемияга қарши чора тадбирлар ўтказилади: -беморлар аниқланган жойда уларни бирламчи изоляция қилиш; -ташхис қўйиш ва махсус шифохонага ётқизиб, даволаш; -беморлар тўғрисида белгиланган тартибда хабар бериш; -беморлар билан мулоқатда бўлганларни аниқлаш, изоляция қилиш, профилактик даволаш; -ўлганларни аниқлаш: бактериологик текшириш ва қатъий қоида асосида кўмиш; -ўчоқни зарасизлантириш (дезинфекция, дезинсекция, дератизация); -вакцинация;  
 
18 
-касалликка гумон қилинганларни провизор бўлимига ётқизиш, уларни текшириш 
ва даволаш;  
-ахоли устидан тиббий назорат олиб бориш; 
-санитария-тарғибот ишларини ташкил қилиш.  
 
Тузувчилар:  
М.Мадаминов – УзР ССВ КУХЮКММ директори  
Н.Бахрамова – УзР ССВ КУХЮКММ улат эпидемиологияси ва бактериологияси 
лаборатория мудири  
С.Худайкулов - УзР ССВ КУХЮКММ улат эпидемиологияси ва бактериологияси 
лаборатория врачи. 
Рецензент:  
Х.Б.Сапаров – УзР ССВ РесДСЭНМ ута хавфли юкумли касалликлар булим 
мудири 
Фойдаланилган адабиёт:  
1. «Инфекционные болезни и эпидемиология»,  В.И Покровский, Москва, 
2007 
2. «Руководство по профилактике чумы в Среднеазиатском пустынном очаге», 
В.М.Степанов с соавт., Алма-Ата, 1992. 
3. «О 
совершенствовании 
мер 
предотвращения 
возникновения, 
распространения и профилактики заболеваемости чумой в республике», 
приказ МЗ РУз № 1 от 02.01.2002 г. 
4. «Эпидемиология и профилактика чумы», Ю.З.Ривкус с соавт., Ашгабат, 
1992. 
5. Энзоотия и эпизоотия чумы, Б.М.Сулейманов, Алматы, 2009. 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
                                                                         
18 -касалликка гумон қилинганларни провизор бўлимига ётқизиш, уларни текшириш ва даволаш; -ахоли устидан тиббий назорат олиб бориш; -санитария-тарғибот ишларини ташкил қилиш. Тузувчилар: М.Мадаминов – УзР ССВ КУХЮКММ директори Н.Бахрамова – УзР ССВ КУХЮКММ улат эпидемиологияси ва бактериологияси лаборатория мудири С.Худайкулов - УзР ССВ КУХЮКММ улат эпидемиологияси ва бактериологияси лаборатория врачи. Рецензент: Х.Б.Сапаров – УзР ССВ РесДСЭНМ ута хавфли юкумли касалликлар булим мудири Фойдаланилган адабиёт: 1. «Инфекционные болезни и эпидемиология», В.И Покровский, Москва, 2007 2. «Руководство по профилактике чумы в Среднеазиатском пустынном очаге», В.М.Степанов с соавт., Алма-Ата, 1992. 3. «О совершенствовании мер предотвращения возникновения, распространения и профилактики заболеваемости чумой в республике», приказ МЗ РУз № 1 от 02.01.2002 г. 4. «Эпидемиология и профилактика чумы», Ю.З.Ривкус с соавт., Ашгабат, 1992. 5. Энзоотия и эпизоотия чумы, Б.М.Сулейманов, Алматы, 2009.