1
ЎЛАТ: этиологияси, эпизоотологияси, патогенези, клиникаси, ташхиси,
киёсий ташхиси, даволаш усуллари, профилактикаси ва эпидемияга карши
чора-тадбирлар.
ТАЪРИФИ. Ўлат – бактерия қўзғатадиган, турли хил юқиш механизмига эга
бўлган,
одамда
иситмалаш,
оғир
интоксикация,
лимфа
тугунларининг
яллиғланиши ва организмнинг зарарланиши билан кечадиган зооноз табиий
ўчоқли ўта хавфли юқумли касалликдир.
ТАРИХИЙ МАЪЛУМОТЛАР ВА ГЕОГРАФИК ТАРҚАЛИШИ.
Ўлат инсониятга азалдан маълум касалликлардан бири ҳисобланади. Қадимда
миллионлаб одамларни ёстиғини қуритганлиги, одамларни дахшатга солиб,
қирғинларга сабаб бўлганлиги учун ҳам ушбу касаллик «ўлат» деб ном олган.
Эрамиздан минг йиллар аввал яшаган Юнон шоири Гомер ўзининг машҳур
«Иллиада» асарида афсус билан: «Бизни уруш ва ўлат биргалашиб ҳалок этади»
деб ёзган.
Эрамизнинг VI асрида Византияга қарашли Ўрта денгиз мамлакатларида
ўлатдан 100 млн.га яқин киши ҳалок бўлган. Худди ана шу ҳалокат туфайли Рим
империяси таназзулга учраган.
«Чума» сўзи араб тилидан олинган бўлиб, «жумма», яъни, «ловия» деган
маънони билдиради.
Инсоният ўлатнинг 3 та пандемиясини ўз бошидан кечирган.
Биринчи пандемия 527-580 йилларда қайд этилган бўлиб, 100 млн.га яқин киши
ҳаётдан кўз юмган. Тарихда бу пандемия «Юстиниян чумаси» номи билан қолган.
Касаллик Миср, Ўртаер денгизи ва Яқин Шарқ давлатларида (портларда)
бошланиб, Европа давлатларигача етиб борган.
2
Тарихда «қора ўлим» номи билан қолган иккинчи пандемия 1333 йилда
Хитойда бошланиб, Ҳиндистон, Африка ва Европа давлатларига ўтиб, 50 млн.дан
ортиқ кишининг ўлимига сабаб бўлган. 1364 йилда ўлат Осиёдан Россиянинг
қатор ҳудудларига кириб келган.
Ўлатнинг учинчи пандемияси 1894 йилда Хитой ва Хиндистонда
бошланиб, 100 минга яқин кишининг ўлимига сабаб бўлган.
Шундан кейинги 10 йил мобайнида ўлат пандемияси дунёнинг денгизга
яқин бўлган 87 порт шаҳарларида рўйхатга олиниб, 12 млн.дан ортиқ киши ҳалок
бўлган.
Ўлатнинг бўлиб ўтган пандемияларида 200 млн.га яқин киши вафот этган.
Д.К.Заболотний ўлат табиий ўчоқли касаллик эканлиги тўғрисидаги
гипотезани илгари сурган бўлса, учинчи пандемия даврида, аниқроғи, 1897 йилда
француз олими Александр Йерсин ва унинг япониялик ҳамкасби Шибасабуро
Китазатолар бемор одам ва каламушдан ўлат касаллигининг қўзғатувчисини
аниқлаган.
Огата ва Симонлар 1898 йилда ўлат касаллиги тарқалишида бургаларнинг
роли борлигини эътироф этишган.
Д.К.Заболотний ва Л.М.Исаевлар 1911 йилда чўлдан тутиб олиб келинган
кемирувчи (суғур) дан, И.А.Деминский 1912 йилда юмронқозиқдан ўлат
қўзғатувчисини ажратиб олган. Бокот ва Мартинлар ўлат қўзғатувчиси юққан
бургадан «ўлат блоки» феноменини аниқлашга муваффақ бўлган.
Табиийки, бу кашфиётлар ўлат касаллигининг олдини олиш ва у билан
курашишда муҳим аҳамият касб этган.
Охирги
йилларда
дунёда
ўлат
касаллигининг
эпидемияси
кузатилмаяпти,бугунги кунда бу касаллик фақат спорадик (тарқоқ) ҳолатда чўл ва
тоғ табиий ўчоқ ҳудудларида рўйхатга олинмоқда.
Республикамизда ўлат касаллигининг охирги ҳолатлари 1990,1999 йилларда
Навоий вилоятининг чўл ҳудудларида рўйхатга олинган (Учқудуқ ва Томди
туманларида).
3
Ҳозирги пайтда Ер курраси сувсиз қисмининг 6-7 фоизи ўлат касаллиги
бўйича табиий ўчоқли ҳудудлардир.
Республикамизнинг ҳам 19 млн. гектар ер майдони (чўл, тоғли ҳудудлари)
ўлат
касаллиги бўйича табиий ўчоқли ҳудудлар ҳисобланади.
Шундан:
-ўлатнинг Устюрт табиий ўчоғи (Қорақолпоғистон Республикаси) - 4,0 млн. га;
- ўлатнинг Қизилқум табиий ўчоғи (Қорақолпоғистон Республикаси, Хоразм,
Навоий, Самарқанд, Бухоро, Қашқадарё вилоятлари) -14,72 млн. га;
- ўлатнинг Қорақум табиий ўчоғи ( Хоразм вилояти) - 0,1 млн. га;
- Қирғизистон давлати билан чегарадош ўлатнинг тоғли табиий ўчоғи (Тошкент
ва
Наманган вилоятлари) - 0,1млн.га;
- Тожикистон давлати билан чегарадош ўлатнинг тоғли табиий ўчоғи
(Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари) – 0,08 млн.га.
Ўлат
касаллигининг
қўзғатувчиси
биологик
қурол
сифатида
фойдаланилиши мумкин. Татарлар 1346 йилда уруш пайтида ўлатни тарқатиш
мақсадида ўлатдан ўлган одам жасадини Кафу шаҳрига, иккинчи жаҳон уруши
даврида эса Япония Хитойнинг Нингхо шаҳрига ўлат қўзғатувчиси билан
зарарланган бургаларни ташлаганлар.
ЭТИОЛОГИЯСИ.
Ўлат қўзғатувчиси (Yersinia pestis) Yersinia ва Entrerobacteriaceae оиласига
мансуб бўлиб, ўлчами 0,3-0,5мкм. Ўлат бактерияси спора ҳосил қилмайди,
хивчинлари йўқ, ҳаракатсиз. Барча анилин бўёқлари билан яхши бўялади, Грам
манфий. Лёффлер кўки ёки Романовский – Гимза бўёқлари билан бўялганда,
биполярлик хусусиятига эга бўлиб, яққол кўзга ташланади. Қўзғатувчи гўшт –
пептонли бульон ва агарда (РН 7,0 – 7,2) 28 – 370С ҳароратда яхши ўсади. Yersinia
4
pestis ўзида термостабил соматик, термолабил капсула ва бошқа 30 га яқин
антигенларни сақлайди.
Ўлат қўзғатувчиси ташқи муҳитга унча чидамли эмас, +220С да 4 ой
давомида тирик сақланади, +50 – 700С да 30 минутда, +1000С да эса бир минутда,
қуёш нурида эса бир неча соатда нобуд бўлади. Паст ҳароратда ўлат бактериялари
бир неча ой давомида яшайди, қўзғатувчи оч қолган бургага юқтирилганда -100 С
да 396 кун, Канада 500 кунгача сақланади. Дезинфекцияловчи моддалар
эратмалари (лизолнинг 3-5%, карбол кислотасининг 3%, хлорли оҳакнинг 10% ли
эритмалари ), шунингдек, антибиотиклардан стрептомитцин, левомицетин,
тетрациклин, гентамицинларга ўлат бактерияси сезгир хисобланади.
ЭПИЗООТОЛОГИЯСИ
Ўлат қўзғатувчиси 300 га яқин ҳайвонларга юқиши аниқланган (кемирувчилар,
қуёнсимонлар, қишлоқ ҳўжалик ҳайвонларидан туялар). Табий ўчоқларда ўлат
қўзғатувчисининг сақланишида катта қумсичқонлар, тушкан ва қизил думли
қумсичқонлар, юмронқозиқлар, товушқонлар, каламушлар ва шуларга ўхшаш
ёввойи кемирувчилар асосий ўрин тутади.
Кемирувчилар
ўртасида
вақти-вақти
билан
ўлатнинг
эпизоотияси
кузатилиб, уларнинг бир қисми қирилиб кетади. Қемирувчиларнинг яна бир
қисми уйқуга кетади,уларда касаллик латент шаклида ўтади ва кейинги йил баҳор
ва кузда улар касаликнинг манбаларига айланади. Ўзбекистон Республикаси
ҳудудида жойлашган ўлатнинг табий ўчоқларида эпизоотиянинг давомийлиги
1,3,7,14,21 йилларни ташкил этади. Ҳудудимизда ўлатнинг шундай табиий
ўчоқлари мавжудки, бу табиий ўчоқларда узлуксиз эпизоотия давом этиб туради.
Бундай ўлат эпизоотия майдонларининг кенгайиб кетишига йўл қўймаслик,
инсонлар учун хавф туғдиришининг олдини олиш борасида Республика ССВ
Карантин ўта хавфли юқумли касалликлар муҳофазаси Марказининг жойлардаги
филиаллари ва бўлимлари мутахасислари ҳаракатдаги махсус гуруҳлар ёрдамида
йил давомида эпизоотологик ва эпидемиологик мониторинг олиб борадилар.
Бундай кузатишларнинг ўз вақтида олиб борилиши натижасида
5
Республикамиз аҳолиси ўртасида охирги 10 йилда (1999й.) ўлат касаллиги қайд
этилгани йуқ..
Ўлат қўзғатувчисининг касалланган ҳайвонлардан соғ ҳайвонларга ўтиб
туриши ўлат эпизоотиясини давом этиши ва табиий ўчоқни сақланишини
таъминлайди. Бу вазифани Хenopsilla га мансуб бургалар бажаради. Ҳозирги
кунда 120 дан ортиқроқ бурга турларининг ўлат қўзғатувчиси билан зарарланиши
(юқиши)
аниқланган.
Бу
бургалар
кемирувчиларнинг
эктопаразитлари
ҳисобланади. Бурга қонни бир марта сўрганида, қон билан 5000 тагача
қўзғатувчини ютади. Бурганинг ошқозон олди қисмида ўлат таёқчалари шунчалик
тез суръатда кўпаядики, тахминан 3 ҳафтадан сўнг, ҳазм қилиш йўли бундан
тиқилиб, ўзига хос бактерияли тиқин (пробка) ҳосил қилади, бошқача айтганда,
«ўлат блоки» дейилади. Бурганинг ҳазм қилиш йўли тиқилиб қолиши натижасида,
у навбатдаги соғлом ҳайвонни чаққанида қон ошқозонга ўтмайди ва қайтадан
ҳайвон қон оқимига тушади, бу ҳайвоннинг зарарланишига олиб келади.
Бурганинг «юқумлилиги» бир ой давом этади (айрим маълумотларга кўра
бу давр бир йилгача давом этиши мумкин).
Ўлатнинг эпизоотияси асосан бургалар маконида давом этади. Бургалар
ўзига ўлат қўзғатувчисини кемирувчилардан, туя ва бошқа ҳайвонлардан юқтириб
олади.
Кемирувчилар, шунингдек, туя ва бошқа ҳайвонлар жасадини тарк этган
бурга, озиқланиш учун бошқа тирик кемирувчига ёки ҳайвонга ташланади, одамга
ҳужум қилади ва уларга ўлат касаллигини қўзғатувчисини юқтиради.
ЭПИДЕМИОЛОГИЯСИ.
Республикамиз ҳудудида одамлар учун ўлат касаллигининг етакчи манбалари
катта ва кичик қумсичқонлар, юмронқозиқ, суғур ва туялар ҳисобланади.
Ўлатнинг ўпка шакли, айрим ҳолларда ўлатнинг сепсис шаклига чалинган
одамлар, касаллик қўзғатувчисининг хавфли манбаи ҳисобланади.
Ўлат
қўзғатувчисининг
асосий
ташувчиси
бургалар
бўлса,
айрим
ҳолатларда каналар ҳам одамларга ўлат касаллигини юқтириши мумкин.
6
Ўлат касаллиги қўзғатувчисининг юқиш механизмлари турлича.
Бургалар чақиши натижасида касаллик қўзғатувчиси трансмиссив йўл билан
одамга юқади. Табиий шароитда ўлат қўзғатувчисининг бундай юқиши етакчи
юқиш йўли ҳисобланади. Ўлатга чалинган кемирувчи ёки қуённинг терисини
шилганда, туянинг гўштини майдалаганда касаллик теридаги жароҳат орқали ҳам
юқади, бундай юқиш йўли контакт юқиш дейилади. Ўлатга чалинган ҳайвоннинг
гўштини етарли термик ишлов бермасдан истеъмол қилганда, касаллик одамга
алиментар йўл билан юқади. Ўлатнинг ўпка шаклида касаллик қўзғатувчиси ҳаво
- томчи йўли орқали юқади. Лаборатория шароитида эса касаллик аэроген йўл
билан, яъни қўзғатувчи сачраганда юқиши мумкин.
Ўлатнинг бубон шаклида ўлат бактерияси ташқи муҳитга чиқмайди, шу
сабабли касалликнинг бу шаклида бемор атрофдагиларга ҳеч қандай хавф
туғдирмайди. Республикамиз ҳудудидаги ўлатнинг табиий ўчоқларида охирги 65
йил давомида ўлат касаллиги билан касалланган беморлар ҳужжатлари таҳлил
қилинганда, касалликларнинг 100% и ўлатнинг бубон шакли билан оғриган.
Бундан кўриниб турибдики одамларга касаллик юқтиришда бургалар асосий
ролни ўйнайди. Шунинг учун ўлатнинг табиий ўчоқларидаги асосий профилактик
ишлар дезинсекция тадбирларига қаратилади.
Ўлатнинг ўпка шаклига чалинган беморлар атрофдагилар учун жуда хавфли
ҳисобланади. Бемор йўталганда 2 м масофагача ўлат қўзғатувчисини тарқатиши
мумкин. Беморни зудлик билан алоҳидалаш (изоляция қилиш) ва шахсий
профилактика қоидаларига қатъий риоя этилиши касаллик тарқалиши олдини
олади.
Ўлатнинг икки хил ўчоқлари фарқланади: биринчиси – табиий бирламчи
(«ёввойи ўлат») ўчоғи. Бунда ўлат қўзғатувчисининг сақловчиси турли хил
кемирувчилар ҳисобланади.
Иккинчиси – синантроп (антропургик) ўчоқ ёки бу тур ўчоққа «каламуш»,
«шахар»,
«порт»
ўчоқлари
ҳам
дейилади.
Ўлатнинг
табиий
ўчоқлари
Антарктикадан бошқа дунёнинг барча қитъа ҳудудларида учрайди.
7
ПАТОГЕНЕЗИ
Ўлат бактерияси организмга тери ва шиллиқ қават орқали кирганда,
бактерия кирган жойда кўзга кўринадиган ўзгаришлар кузатилмайди. Баъзида
бактерия кирган жойда доғ пайдо бўлади, сўнгра босқичма – босқич папула,
везикула, пустула, карбункул ва яра пайдо бўлади. Шундан сўнг яқин жойлашган
лимфа тугуни яллиғланиб, касалликнинг тери – бубон шакли кузатилади.
Касалликнинг тери – бубон шакли камроқ учрайди. Организмга кирган
бактериялар лимфа йўллари орқали лимфа тугунларига боради, лимфа тугунидаги
йиғилган бактерияларнинг бир қисми макрофаглар ёрдамида фагоцитозга учраб
нобуд
бўлади.
Бактерияларнинг
қолган
қисми
моноцитоид
ҳужайралар
протоплазмасида тез кўпая бошлайди. Бунинг натижасида лимфа тугунларининг
ўлчами катталашади ва сероз-геморагик яллиғланиш жараёни, кейин лимфа
тўқимасининг некрози бошланади ҳамда ўлат бубони шаклланади. Лимфа тугуни
ўзининг ҳимоя, яъни барьерлик хусусиятини йўқотгандан сўнг, бактериялар қонга
тушади ва қон орқали ички органлар ҳамда бошқа лимфа тугунларига етиб боради
ва уларнинг яллиғланишига ҳамда иккиламчи бубонлар пайдо бўлишига олиб
келади. Агар ўлат бактерияси қон орқали ўпка тўқимасига тушса, иккиламчи ўпка
шакли қайд этилади. Қўзғатувчи юқори нафас йўллари орқали ўпкага тушса, унда
ўлатнинг бирламчи ўпка шакли кузатилади.
Бактеримия, генерализация жараёни ва интоксикация касалликнинг ўткир ва
оғир шаклининг келиб чиқишига сабаб бўлади.
КЛИНИКАСИ
Ўлат касаллигининг клиникаси, унинг клиник шаклларига қараб турлича кечади.
Ўлатнинг ҳар бир юқиш йўлига касалликнинг маълум бир клиник шакли мос
келади:
Юқиш йўллари Клиник шакллари
-трансмиссив -бубон ёки тери-бубон