МУАММО ВА МУАММОЛИ ВАЗИЯТ ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТНИНГ БОШЛАНҒИЧ АСОСИ

Yuklangan vaqt

2024-07-25

Yuklab olishlar soni

1

Sahifalar soni

16

Faytl hajmi

32,0 KB


 
 
 
 
 
 
МУАММО ВА МУАММОЛИ ВАЗИЯТ ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТНИНГ 
БОШЛАНҒИЧ АСОСИ 
 
10.1. Муаммо тушунчаси ва унинг таҳлили 
10.2. Муаммо ва метод уйғунлиги. 
10.3. Муаммо ва масала 
 
10.1.Муаммо тушунчаси ва унинг моҳияти.  
 
Муаммо – бу ечилиши лозим бўлган масала ёки вазифа. Муаммони қўйиш 
ҳали англаб етилмаган нарса ёки ҳодисанинг мавжудлигини англатади. Айни 
вақтда бу нарса ёки ҳодиса муайян тарзда тавсифланган, ажратилган, яъни у 
ҳақда муайян бошланғич билим мавжуд бўлиши лозим. Шундай қилиб, 
муаммони билиш – бу алоҳида турдаги билим: у «билмаслик ҳақидаги 
билим»дир.  
Амалиётда (ишлаб чиқариш, ижтимоий, тиббий амалиёт ва ҳоказоларда) ва 
фаннинг ўзида юзага келувчи муаммоли вазиятлар илмий муаммоларнинг 
манбаи ҳисобланади. Илмий муаммони қўйиш муаммоли вазият таҳлилига 
таянади, лекин бундай таҳлилнинг ўзи билангина белгиланмайди. Муаммоли 
вазиятга тушиб қолгач, муаммони қўя билиш лозим. Муаммо нафақат 
аниқланиши, балки илмий таърифланиши ҳам лозим. Бунинг учун уни 
субъектив, индивидуал, руҳий жиҳатлардан мумкин қадар тозалаш ва фан 
тилида ифодалаш зарур.  
Илмий тадқиқотларнинг муайян муаммолари амалиёт ва фаннинг 
ривожланиш тенденцияларини теран тушунишни талаб этади. Бу улкан 
аҳамият касб этади, чунки илмий тадқиқотларнинг дастурларини белгилайди.  
МУАММО ВА МУАММОЛИ ВАЗИЯТ ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТНИНГ БОШЛАНҒИЧ АСОСИ 10.1. Муаммо тушунчаси ва унинг таҳлили 10.2. Муаммо ва метод уйғунлиги. 10.3. Муаммо ва масала 10.1.Муаммо тушунчаси ва унинг моҳияти. Муаммо – бу ечилиши лозим бўлган масала ёки вазифа. Муаммони қўйиш ҳали англаб етилмаган нарса ёки ҳодисанинг мавжудлигини англатади. Айни вақтда бу нарса ёки ҳодиса муайян тарзда тавсифланган, ажратилган, яъни у ҳақда муайян бошланғич билим мавжуд бўлиши лозим. Шундай қилиб, муаммони билиш – бу алоҳида турдаги билим: у «билмаслик ҳақидаги билим»дир. Амалиётда (ишлаб чиқариш, ижтимоий, тиббий амалиёт ва ҳоказоларда) ва фаннинг ўзида юзага келувчи муаммоли вазиятлар илмий муаммоларнинг манбаи ҳисобланади. Илмий муаммони қўйиш муаммоли вазият таҳлилига таянади, лекин бундай таҳлилнинг ўзи билангина белгиланмайди. Муаммоли вазиятга тушиб қолгач, муаммони қўя билиш лозим. Муаммо нафақат аниқланиши, балки илмий таърифланиши ҳам лозим. Бунинг учун уни субъектив, индивидуал, руҳий жиҳатлардан мумкин қадар тозалаш ва фан тилида ифодалаш зарур. Илмий тадқиқотларнинг муайян муаммолари амалиёт ва фаннинг ривожланиш тенденцияларини теран тушунишни талаб этади. Бу улкан аҳамият касб этади, чунки илмий тадқиқотларнинг дастурларини белгилайди.  
 
Катта 
ва 
муҳим 
муаммоларнинг 
қўйилиши 
фан 
тармоқларининг 
ривожланишини бир неча йилларга ва ҳатто ўн йилликларга белгилаб бериши 
мумкин. Бунга машҳур «Гильберт муаммолари» - Д.Гильберт 1900 йил 
математикларнинг Париждаги халқаро конгрессида сўзлаган маърузасида 
таърифлаб берган ва ХХ аср мобайнида математиканинг ривожланиш 
жараёнини белгилаган 23 муаммо мисол бўлиб хизмат қилиши мумкин.  
Олим муаммони баҳолаши ва у шуғулланишга арзийдими, деган саволга 
жавоб бериши жуда муҳимдир. Предметли билимдан фарқли ўлароқ, 
муаммолар ҳақиқий ҳам, сохта ҳам бўлиши мумкин эмас. Аммо уларни бошқа 
мезонлар – муҳимлик, долзарблик, ечиш мумкинлиги (тадқиқотчиларни 
одатда муаммони мазкур воситалар билан ва мазкур муддатда ечиш мумкин 
ёки мумкин эмаслиги тўғрисидаги масала жуда қизиқтиради) нуқтаи 
назаридан баҳолайдилар. Муаммони қўйиш – ҳар қандай илмий тадқиқотнинг 
дастлабки босқичи. Аммо муаммо қўйилганидан сўнг уни ечиш методларини 
топиш талаб этилади.  Ижтимоий  маданий ҳаётда ижтимоий (кундалик, 
шахсий, касбга доир, илмий), иқтисодий(ишлаб чиқариш соҳаси), сиёсий 
(халқаро даражадаги,  минтақавий ) муаммо шакллари фарқланади. Қуйида 
биз илмий муаммонинг таҳлилига алоҳида эътибор қаратамиз. 
Ҳар қандай илмий билиш муаммодан бошланади. Умуман олганда, инсон 
билимининг ривожланиш жараёнини айрим муаммоларни қўйишдан уларни 
ечишга ўтиш, сўнгра янги муаммоларни қўйиш сифатида тавсифлаш мумкин. 
Бироқ муаммонинг ҳақиқий ўрни қандай? Илмий муаммолар нима учун юзага 
келади? Муаммонинг масаладан фарқи нимада? Илмий муаммолар доираси 
қандай? 
Илмий муаммо – билишнинг ривожланиш жараёнида объектив тарзда 
юзага келадиган, ечимини топиш муҳим амалий ёки назарий аҳамиятга эга 
бўлган масала ёки масалалар мажмуидир. Шунингдек илмий муаммо, ҳал 
қилишни талаб этувчи назарий ёки амалий масала; фанда – бирон-бир 
ҳодисалар, объектлар, жараёнларни тушунтиришда қарама-қарши ёндашувлар 
Катта ва муҳим муаммоларнинг қўйилиши фан тармоқларининг ривожланишини бир неча йилларга ва ҳатто ўн йилликларга белгилаб бериши мумкин. Бунга машҳур «Гильберт муаммолари» - Д.Гильберт 1900 йил математикларнинг Париждаги халқаро конгрессида сўзлаган маърузасида таърифлаб берган ва ХХ аср мобайнида математиканинг ривожланиш жараёнини белгилаган 23 муаммо мисол бўлиб хизмат қилиши мумкин. Олим муаммони баҳолаши ва у шуғулланишга арзийдими, деган саволга жавоб бериши жуда муҳимдир. Предметли билимдан фарқли ўлароқ, муаммолар ҳақиқий ҳам, сохта ҳам бўлиши мумкин эмас. Аммо уларни бошқа мезонлар – муҳимлик, долзарблик, ечиш мумкинлиги (тадқиқотчиларни одатда муаммони мазкур воситалар билан ва мазкур муддатда ечиш мумкин ёки мумкин эмаслиги тўғрисидаги масала жуда қизиқтиради) нуқтаи назаридан баҳолайдилар. Муаммони қўйиш – ҳар қандай илмий тадқиқотнинг дастлабки босқичи. Аммо муаммо қўйилганидан сўнг уни ечиш методларини топиш талаб этилади. Ижтимоий маданий ҳаётда ижтимоий (кундалик, шахсий, касбга доир, илмий), иқтисодий(ишлаб чиқариш соҳаси), сиёсий (халқаро даражадаги, минтақавий ) муаммо шакллари фарқланади. Қуйида биз илмий муаммонинг таҳлилига алоҳида эътибор қаратамиз. Ҳар қандай илмий билиш муаммодан бошланади. Умуман олганда, инсон билимининг ривожланиш жараёнини айрим муаммоларни қўйишдан уларни ечишга ўтиш, сўнгра янги муаммоларни қўйиш сифатида тавсифлаш мумкин. Бироқ муаммонинг ҳақиқий ўрни қандай? Илмий муаммолар нима учун юзага келади? Муаммонинг масаладан фарқи нимада? Илмий муаммолар доираси қандай? Илмий муаммо – билишнинг ривожланиш жараёнида объектив тарзда юзага келадиган, ечимини топиш муҳим амалий ёки назарий аҳамиятга эга бўлган масала ёки масалалар мажмуидир. Шунингдек илмий муаммо, ҳал қилишни талаб этувчи назарий ёки амалий масала; фанда – бирон-бир ҳодисалар, объектлар, жараёнларни тушунтиришда қарама-қарши ёндашувлар  
 
кўринишида амал қилувчи ва уни ечиш учун мувофиқ назарияни талаб этувчи 
зиддиятли ҳолатдир.  
Муаммони тўғри қўйиш уни муваффақиятли ечишнинг муҳим шарти, илмий 
билиш жараёнининг дастлабки босқичидир. Тўғри қўйилмаган муаммо ёки 
сохта муаммо ҳақиқий муаммоларни ечишдан чалғитади. Муаммони қўйишда, 
аввало, айрим ҳолатни масала сифатида англаб етиш, қолаверса, муаммонинг 
мазмунини аниқ тушуниш, маълум ва номаълум нарсаларни ажратган ҳолда 
уни таърифлаш лозим. Масалан, бакалавр, магистр, докторант мавзу танлашда 
энг аввало бу мавзунинг ишланганлик даражаси ҳақида тўлиқ маълумотга эга 
бўлиши, унинг амалий аҳамиятини прогноз қилиши лозим. Муаллиф мавзуни 
ҳис қилса, муаммони яхлит кўради ва унинг ечимини топади. Шунингдек, 
мавзуда муаммонинг яхлит ифодаси шаклланган бўлиши, шу мавзу бўйича 
мақолаларнинг мантиқан изчиллигини таъминлайди. Сийқаси чиққан 
мавзулар бўйича нафақат диссертация, ҳатто  мақола ёзиш ҳам муайян 
қийинчилик туғдиради. Илмий муаммонинг ечимини топиш учун энг аввало  
шу муаммога оид билимнинг бўлиши асосий мезондир. Илмий муаммолар 
предметга ёки процедурага доир бўлади.  
Предметга доир муаммоларда ўрганилаётган объектлар, процедурага доир 
муаммоларда эса – билим олиш ва уни баҳолаш усуллари акс этади. Ўз 
навбатида, предметга доир муаммоларнинг эмпирик ва концептуал, 
процедурага доир муаммоларнинг методологик ва баҳолаш билан боғлиқ 
турлари фарқланади. Эмпирик муаммоларни ечиш учун материални соф 
назарий таҳлил қилиш билан бир қаторда, предметлар билан маълум 
амалларни бажариш лозим, ваҳоланки, концептуал муаммолар борлиққа 
бевосита мурожаат этишни талаб қилмайди. Предметга доир муаммолардан 
фарқли ўлароқ, процедурага доир муаммолар доим концептуал хусусиятга эга 
бўлади; процедурага доир муаммолар ўртасидаги фарқ шунда кўринадики, 
методологик муаммолар нисбий мушоҳада кўринишида ечимга эга бўлиши 
мумкин эмас, баҳолаш билан боғлиқ муаммолар эса фанга мезон вазифасини 
бажарувчи кўрсаткичлар ва мўлжалларни олиб киради.  
кўринишида амал қилувчи ва уни ечиш учун мувофиқ назарияни талаб этувчи зиддиятли ҳолатдир. Муаммони тўғри қўйиш уни муваффақиятли ечишнинг муҳим шарти, илмий билиш жараёнининг дастлабки босқичидир. Тўғри қўйилмаган муаммо ёки сохта муаммо ҳақиқий муаммоларни ечишдан чалғитади. Муаммони қўйишда, аввало, айрим ҳолатни масала сифатида англаб етиш, қолаверса, муаммонинг мазмунини аниқ тушуниш, маълум ва номаълум нарсаларни ажратган ҳолда уни таърифлаш лозим. Масалан, бакалавр, магистр, докторант мавзу танлашда энг аввало бу мавзунинг ишланганлик даражаси ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлиши, унинг амалий аҳамиятини прогноз қилиши лозим. Муаллиф мавзуни ҳис қилса, муаммони яхлит кўради ва унинг ечимини топади. Шунингдек, мавзуда муаммонинг яхлит ифодаси шаклланган бўлиши, шу мавзу бўйича мақолаларнинг мантиқан изчиллигини таъминлайди. Сийқаси чиққан мавзулар бўйича нафақат диссертация, ҳатто мақола ёзиш ҳам муайян қийинчилик туғдиради. Илмий муаммонинг ечимини топиш учун энг аввало шу муаммога оид билимнинг бўлиши асосий мезондир. Илмий муаммолар предметга ёки процедурага доир бўлади. Предметга доир муаммоларда ўрганилаётган объектлар, процедурага доир муаммоларда эса – билим олиш ва уни баҳолаш усуллари акс этади. Ўз навбатида, предметга доир муаммоларнинг эмпирик ва концептуал, процедурага доир муаммоларнинг методологик ва баҳолаш билан боғлиқ турлари фарқланади. Эмпирик муаммоларни ечиш учун материални соф назарий таҳлил қилиш билан бир қаторда, предметлар билан маълум амалларни бажариш лозим, ваҳоланки, концептуал муаммолар борлиққа бевосита мурожаат этишни талаб қилмайди. Предметга доир муаммолардан фарқли ўлароқ, процедурага доир муаммолар доим концептуал хусусиятга эга бўлади; процедурага доир муаммолар ўртасидаги фарқ шунда кўринадики, методологик муаммолар нисбий мушоҳада кўринишида ечимга эга бўлиши мумкин эмас, баҳолаш билан боғлиқ муаммолар эса фанга мезон вазифасини бажарувчи кўрсаткичлар ва мўлжалларни олиб киради.  
 
Эмпирик муаммо аввало маълумотларни излашни назарда тутади; эмпирик 
муаммоларга кузатиш, эксперимент, ўлчаш каби илмий методлар ёрдамида 
жавоб топиш мумкин. Бундан ташқари, ечимини топиш учун асбоблар ясаш, 
реактивлар тайёрлаш ва ҳоказолар керак бўлган муаммо ҳам эмпирик 
ҳисобланади.  
Концептуал муаммолар илгари олинган кўп сонли маълумотлар билан боғлиқ 
бўлиб, уларни тартибга солиш ва талқин қилиш, оқибатларни келтириб 
чиқариш ва гипотезаларни шакллантириш, мантиқий изчиллик талабларига 
мувофиқ қарама-қаршиликларни бартараф этишни назарда тутади.  
Методологик муаммолар асосан тадқиқотни режалаштириш билан боғлиқ: 
уларни ечиш йўли билан айрим келишувлар тузилади, муаммони ечиш, 
кузатиш 
ва 
экспериментлар 
ўтказиш 
тартиби 
аниқланади, 
мўлжалланаётган концептуал процедуралар белгиланади ва ҳ.к.  
Баҳолаш билан боғлиқ муаммолар эмпирик маълумотлар, гипотезалар, 
назариялар ва шу кабиларни баҳолаш, ҳатто муаммонинг ўзи қай даражада 
тўғри тузилган ва таърифланганлигини баҳолашни назарда тутади. Муаммо 
тўғри қўйилган деб ҳисобланиши учун: 
1) ўрганилаётган муаммонинг таркибига киритиш мумкин бўлган муайян 
илмий билим (маълумотлар, назария, методика) мавжуд бўлиши; 
2) муаммо шаклан тўғри тузилган бўлиши; 
3) муаммо ўринли бўлиши, яъни унинг асослари сохта бўлмаслиги; 
4) муаммо муайян даражада чегараланган бўлиши; 
5) ечимнинг мавжудлик шарти ва унинг ягоналиги кўрсатилган бўлиши; 
6) мақбул ечим белгилари ҳамда ечимнинг мақбуллигини текшириш 
усуллари ҳақидаги шартлар қабул қилиниши лозим.  
Шундай қилиб, пировард натижада барча илмий муаммолар ҳам ўз ечимини 
топавермайди: айрим муаммолар улар қўйилганидан кейин узоқ вақт 
мобайнида ечилмай қолаверади (масалан, Фрем теоремаси бир неча юз йиллар 
мобайнида ечилмай келган), айрим муаммолар ўз ечимини топмайди (масалан, 
айлана квадратураси, бурчак трисекцияси ва кубнинг иккиланмаси ҳақидаги 
Эмпирик муаммо аввало маълумотларни излашни назарда тутади; эмпирик муаммоларга кузатиш, эксперимент, ўлчаш каби илмий методлар ёрдамида жавоб топиш мумкин. Бундан ташқари, ечимини топиш учун асбоблар ясаш, реактивлар тайёрлаш ва ҳоказолар керак бўлган муаммо ҳам эмпирик ҳисобланади. Концептуал муаммолар илгари олинган кўп сонли маълумотлар билан боғлиқ бўлиб, уларни тартибга солиш ва талқин қилиш, оқибатларни келтириб чиқариш ва гипотезаларни шакллантириш, мантиқий изчиллик талабларига мувофиқ қарама-қаршиликларни бартараф этишни назарда тутади. Методологик муаммолар асосан тадқиқотни режалаштириш билан боғлиқ: уларни ечиш йўли билан айрим келишувлар тузилади, муаммони ечиш, кузатиш ва экспериментлар ўтказиш тартиби аниқланади, мўлжалланаётган концептуал процедуралар белгиланади ва ҳ.к. Баҳолаш билан боғлиқ муаммолар эмпирик маълумотлар, гипотезалар, назариялар ва шу кабиларни баҳолаш, ҳатто муаммонинг ўзи қай даражада тўғри тузилган ва таърифланганлигини баҳолашни назарда тутади. Муаммо тўғри қўйилган деб ҳисобланиши учун: 1) ўрганилаётган муаммонинг таркибига киритиш мумкин бўлган муайян илмий билим (маълумотлар, назария, методика) мавжуд бўлиши; 2) муаммо шаклан тўғри тузилган бўлиши; 3) муаммо ўринли бўлиши, яъни унинг асослари сохта бўлмаслиги; 4) муаммо муайян даражада чегараланган бўлиши; 5) ечимнинг мавжудлик шарти ва унинг ягоналиги кўрсатилган бўлиши; 6) мақбул ечим белгилари ҳамда ечимнинг мақбуллигини текшириш усуллари ҳақидаги шартлар қабул қилиниши лозим. Шундай қилиб, пировард натижада барча илмий муаммолар ҳам ўз ечимини топавермайди: айрим муаммолар улар қўйилганидан кейин узоқ вақт мобайнида ечилмай қолаверади (масалан, Фрем теоремаси бир неча юз йиллар мобайнида ечилмай келган), айрим муаммолар ўз ечимини топмайди (масалан, айлана квадратураси, бурчак трисекцияси ва кубнинг иккиланмаси ҳақидаги  
 
масалалар), баъзи бир муаммолар эса олимларнинг алмашаётган авлодлари 
диққат марказидан бутунлай йўқолади.  
Илмий муаммо бошқа муаммолардан қуйидаги белгилари билан ажралиб 
туради: 
 У олимни доим ҳақиқий билим олишга йўналтиради.  
 Янги билим олишга қараб мўлжал олади. Олим онгли равишда янгилик 
сари интилади.  
Шуни таъкидлаш лозимки, «дунёнинг биринчи материяси нима?», «объект 
нима?», «ҳаракат нима?», «ақл нима?» қабилидаги оламшумул муаммолар 
айрим фанларнинг чегараларинигина белгилаши мумкин, бироқ илмий 
тадқиқотнинг дастлабки босқичи ҳисобланмайди.  
Ўз-ўзидан равшанки, ҳар қандай муаммо ҳам илмий бўлавермайди. Илмий 
муаммолар қолган турдаги муаммолардан шуниси билан ажралиб турадики, 
улар илмий асослар негизида қўйилади ва асосан илмий билимни кенгайтириш 
мақсадида илмий методлар ёрдамида ўрганилади.  
Теран, самарали ечимини топадиган муаммоларни яратишнинг умумий 
методи мавжуд эмас. Шунга қарамай, фан тарихи кўпгина ҳолларда теран 
илмий ва самарали муаммолар қуйидаги тўрт мўлжални рўёбга чиқариш 
пайтида юзага келганлигидан далолат беради: 
1) илгари қўйилган муаммоларнинг таклиф қилинаётган ечимларига, ҳатто 
бу ечимлар бир қарашда шак-шубҳасиз бўлиб кўринса ҳам, танқидий ёндашиш 
лозим; ҳар қандай ҳолатда ҳам айрим камчиликларни топиш ёки ҳеч бўлмаса 
топилган ечимни умумлаштириш айрим ҳолатга татбиқан муайянлаштириш 
мумкин; 
2) янги ҳолатларга нисбатан маълум ечимларни татбиқ этиш, уларнинг 
яроқли ёки яроқсизлигини баҳолаш лозим: агар муаммонинг ечими ўз кучини 
сақлаб қолса, бунинг натижасида нафақат ечимлар, балки муаммолар ҳам 
умумлаштирилади, агар ечим яроқсиз бўлса, муаммоларнинг янги мажмуи 
юзага келади; 
масалалар), баъзи бир муаммолар эса олимларнинг алмашаётган авлодлари диққат марказидан бутунлай йўқолади. Илмий муаммо бошқа муаммолардан қуйидаги белгилари билан ажралиб туради:  У олимни доим ҳақиқий билим олишга йўналтиради.  Янги билим олишга қараб мўлжал олади. Олим онгли равишда янгилик сари интилади. Шуни таъкидлаш лозимки, «дунёнинг биринчи материяси нима?», «объект нима?», «ҳаракат нима?», «ақл нима?» қабилидаги оламшумул муаммолар айрим фанларнинг чегараларинигина белгилаши мумкин, бироқ илмий тадқиқотнинг дастлабки босқичи ҳисобланмайди. Ўз-ўзидан равшанки, ҳар қандай муаммо ҳам илмий бўлавермайди. Илмий муаммолар қолган турдаги муаммолардан шуниси билан ажралиб турадики, улар илмий асослар негизида қўйилади ва асосан илмий билимни кенгайтириш мақсадида илмий методлар ёрдамида ўрганилади. Теран, самарали ечимини топадиган муаммоларни яратишнинг умумий методи мавжуд эмас. Шунга қарамай, фан тарихи кўпгина ҳолларда теран илмий ва самарали муаммолар қуйидаги тўрт мўлжални рўёбга чиқариш пайтида юзага келганлигидан далолат беради: 1) илгари қўйилган муаммоларнинг таклиф қилинаётган ечимларига, ҳатто бу ечимлар бир қарашда шак-шубҳасиз бўлиб кўринса ҳам, танқидий ёндашиш лозим; ҳар қандай ҳолатда ҳам айрим камчиликларни топиш ёки ҳеч бўлмаса топилган ечимни умумлаштириш айрим ҳолатга татбиқан муайянлаштириш мумкин; 2) янги ҳолатларга нисбатан маълум ечимларни татбиқ этиш, уларнинг яроқли ёки яроқсизлигини баҳолаш лозим: агар муаммонинг ечими ўз кучини сақлаб қолса, бунинг натижасида нафақат ечимлар, балки муаммолар ҳам умумлаштирилади, агар ечим яроқсиз бўлса, муаммоларнинг янги мажмуи юзага келади;  
 
3) маълум муаммоларни янги соҳаларга кўчириш ёки унга яна бир кўрсаткич 
киритиш йўли билан уларни умумлаштиришга ҳаракат қилиш лозим; 
4) муаммонинг мавжудлигини билимнинг бошқа соҳаларидаги билимлар 
билан боғлаш, муаммоларни комплекс ўрганишга ҳаракат қилиш керак.  
Умуман олганда, муаммоларни танлаш ижодий хусусиятга эга бўлиб, бу ерда 
методикадан ҳам кўра кўпроқ интуиция ва тажриба иш беради.  
Илмий муаммо, дидактик тизим каби, билимлар ва фаолият усулларини 
ижодий ўзлаштириш қонуниятларига асосланади, у билиш ва амалий фаолият 
жараёнида 
муҳим 
аҳамиятга 
эга 
бўлган 
ижодий 
тафаккурни 
ривожлантиришнинг самарали воситаларидан биридир.  
Илмий муаммо билимларнинг изчиллиги, уларнинг фундаменталлиги ва 
ихтисослашувини 
уйғунлаштириш, 
турдош 
фанлар 
методларидан 
фойдаланиш, билимларни илмий умумлаштириш ва тизимга солиш 
кўникмаларини ишлаб чиқиш, шунингдек ўрганилаётган масалаларни 
танқидий таҳлил қилишни ўз ичига олади. У билимларни кенгайтириш ва 
чуқурлаштиришга даъват этади, янги муаммоларни мустақил қўйиш, уларнинг 
ечимларини излаш ва топишга қизиқишни кучайтиради. Айни вақтда, илмий 
муаммо зарур интеллектуал кескинликни вужудга келтиради, билиш 
жараёнидаги қийинчиликларни енгиш, ижодий тафаккур кўникмаларини 
шакллантиради. Илмий муаммо – мураккаб ва кенг ҳажмли вазифа.  
Бош вазифа – у ёки бу мавзуга мос келадиган муаммоларни топиш, фарқлаш 
ва аниқ таърифлаш. Пухта ишлаб чиқилган ва тўғри таърифланган муаммо 
илмий ҳамда ижодий жиҳатдан диққатга сазовор бўлиши мумкин.  
Илмий муаммо соф информатив хусусиятини йўқотади, тайёр билим 
беришдан иборат бўлмай қолади ва янги билим излаш, ҳақиқий ижодий билиш 
жараёнига айланади. Инсонга зарур билимлар ҳажми жадал суръатларда ошиб 
бораётган 
ҳозирги 
шароитда 
далилларнинг 
маълум 
йиғиндисини 
ўзлаштиришга қараб мўлжал олишнинг ўзи кифоя қилмайди. Ўз билимларини 
мустақил тўлдириш, илмий ва сиёсий ахборотларнинг жўшқин оқимида 
мўлжал олиш кўникмасини шакллантириш муҳимдир. Бу тамойиллардан 
3) маълум муаммоларни янги соҳаларга кўчириш ёки унга яна бир кўрсаткич киритиш йўли билан уларни умумлаштиришга ҳаракат қилиш лозим; 4) муаммонинг мавжудлигини билимнинг бошқа соҳаларидаги билимлар билан боғлаш, муаммоларни комплекс ўрганишга ҳаракат қилиш керак. Умуман олганда, муаммоларни танлаш ижодий хусусиятга эга бўлиб, бу ерда методикадан ҳам кўра кўпроқ интуиция ва тажриба иш беради. Илмий муаммо, дидактик тизим каби, билимлар ва фаолият усулларини ижодий ўзлаштириш қонуниятларига асосланади, у билиш ва амалий фаолият жараёнида муҳим аҳамиятга эга бўлган ижодий тафаккурни ривожлантиришнинг самарали воситаларидан биридир. Илмий муаммо билимларнинг изчиллиги, уларнинг фундаменталлиги ва ихтисослашувини уйғунлаштириш, турдош фанлар методларидан фойдаланиш, билимларни илмий умумлаштириш ва тизимга солиш кўникмаларини ишлаб чиқиш, шунингдек ўрганилаётган масалаларни танқидий таҳлил қилишни ўз ичига олади. У билимларни кенгайтириш ва чуқурлаштиришга даъват этади, янги муаммоларни мустақил қўйиш, уларнинг ечимларини излаш ва топишга қизиқишни кучайтиради. Айни вақтда, илмий муаммо зарур интеллектуал кескинликни вужудга келтиради, билиш жараёнидаги қийинчиликларни енгиш, ижодий тафаккур кўникмаларини шакллантиради. Илмий муаммо – мураккаб ва кенг ҳажмли вазифа. Бош вазифа – у ёки бу мавзуга мос келадиган муаммоларни топиш, фарқлаш ва аниқ таърифлаш. Пухта ишлаб чиқилган ва тўғри таърифланган муаммо илмий ҳамда ижодий жиҳатдан диққатга сазовор бўлиши мумкин. Илмий муаммо соф информатив хусусиятини йўқотади, тайёр билим беришдан иборат бўлмай қолади ва янги билим излаш, ҳақиқий ижодий билиш жараёнига айланади. Инсонга зарур билимлар ҳажми жадал суръатларда ошиб бораётган ҳозирги шароитда далилларнинг маълум йиғиндисини ўзлаштиришга қараб мўлжал олишнинг ўзи кифоя қилмайди. Ўз билимларини мустақил тўлдириш, илмий ва сиёсий ахборотларнинг жўшқин оқимида мўлжал олиш кўникмасини шакллантириш муҳимдир. Бу тамойиллардан  
 
ҳозирги даврда инсон эга бўлган билимларнинг оддий йиғиндиси эмас, балки 
унинг билимлари ижодий қобилияти ва ғоявий эътиқоди билан уйғунликда ҳар 
томонлама етук шахснинг бош мезонидир, деган хулоса келиб чиқади.  
(Ўқитувчи бу масалани талабаларнинг илмий мавзулари мисолида таҳлил 
қилиб бериши шарт. Масалан: предметга доир яъни мавзу танлашга доир 
муаммони ечиш учун талабага раҳбар ёрдам бериши шарт, унга ўзи билган 
мавзуни тақамаслик,талабанинг қизиқишлари доираси билимини ҳисобга 
олиш муҳим. Тўғри танланган муаммо, унинг тўғри ечимини топиш 
имкониятини оширади. Процедурага оид муаммо бу мавзунинг таркибий 
қисмларини тўғри тақсимлашни ва улар бўйича тегишли материалларни 
йиғиш, бир жойга жамлашни талаб қилади. Хусусан, ҳар бир  боб ва 
параграфлар бўйича файллар тайёрлаш  йиғилган материалларни тартиб 
билан жамлаш уларни  изчил таҳлил қилиш имконини беради. Методологик 
муаммо изланувчидан  қунт, сабр тоқатни талаб қилади, зеро у жамланган 
материалларни таҳлил қилиши, маъносини тушуниши лозим, шу жойда 
баҳолашга доир муаммо ўз ечимини топади, яъни йиғилган материалларга 
изланувчи ўзининг интеллектуал салоҳияти нкқтаи назаридан ёндашиб, 
уларга баҳо беради, ва предметга доир муаммонинг ечимини топишга илмий 
асосларни тақдим этади.) 
 
10.2.Муаммо ва метод уйғунлиги.  
 
Илмий метод ҳаракатларнинг шундай бир усулики, унинг ёрдамида маълум 
турдаги илмий вазифалар ечилади. Метод ҳақидаги билим махсус 
йўриқномалар, 
қўлланмалар 
ва методикаларда 
ифодаланади. 
Уларда 
ҳаракатларни бажариш қоидалари таърифланади, шунингдек методни қўллаш 
шартлари ва мақсадлари, унинг имкониятлари, метод ёрдамида эришиладиган 
натижалар хусусияти ва ҳоказолар тавсифланади.  
Методни у ҳақдаги билим билан айнийлаштириш мумкин эмас. Бир 
томондан, методни уни тавсифловчи қоидалар ва йўриқномаларни билмай 
ҳозирги даврда инсон эга бўлган билимларнинг оддий йиғиндиси эмас, балки унинг билимлари ижодий қобилияти ва ғоявий эътиқоди билан уйғунликда ҳар томонлама етук шахснинг бош мезонидир, деган хулоса келиб чиқади. (Ўқитувчи бу масалани талабаларнинг илмий мавзулари мисолида таҳлил қилиб бериши шарт. Масалан: предметга доир яъни мавзу танлашга доир муаммони ечиш учун талабага раҳбар ёрдам бериши шарт, унга ўзи билган мавзуни тақамаслик,талабанинг қизиқишлари доираси билимини ҳисобга олиш муҳим. Тўғри танланган муаммо, унинг тўғри ечимини топиш имкониятини оширади. Процедурага оид муаммо бу мавзунинг таркибий қисмларини тўғри тақсимлашни ва улар бўйича тегишли материалларни йиғиш, бир жойга жамлашни талаб қилади. Хусусан, ҳар бир боб ва параграфлар бўйича файллар тайёрлаш йиғилган материалларни тартиб билан жамлаш уларни изчил таҳлил қилиш имконини беради. Методологик муаммо изланувчидан қунт, сабр тоқатни талаб қилади, зеро у жамланган материалларни таҳлил қилиши, маъносини тушуниши лозим, шу жойда баҳолашга доир муаммо ўз ечимини топади, яъни йиғилган материалларга изланувчи ўзининг интеллектуал салоҳияти нкқтаи назаридан ёндашиб, уларга баҳо беради, ва предметга доир муаммонинг ечимини топишга илмий асосларни тақдим этади.) 10.2.Муаммо ва метод уйғунлиги. Илмий метод ҳаракатларнинг шундай бир усулики, унинг ёрдамида маълум турдаги илмий вазифалар ечилади. Метод ҳақидаги билим махсус йўриқномалар, қўлланмалар ва методикаларда ифодаланади. Уларда ҳаракатларни бажариш қоидалари таърифланади, шунингдек методни қўллаш шартлари ва мақсадлари, унинг имкониятлари, метод ёрдамида эришиладиган натижалар хусусияти ва ҳоказолар тавсифланади. Методни у ҳақдаги билим билан айнийлаштириш мумкин эмас. Бир томондан, методни уни тавсифловчи қоидалар ва йўриқномаларни билмай  
 
туриб ҳам ўзлаштириш мумкин. Бундай билим вербаллаштирилмаган, ноаниқ 
хусусият касб этади, у фаолиятдан ажратилмайди, балки унга киритилади ва 
унда «ишлайди». Бошқа томондан, методик қўлланмалар ва йўриқномалар 
матнини аъло даражада билиш ҳам уларда тавсифланган методни 
ўзлаштирганликни англатмайди. Масалан, тиббиётчи-талаба ташхис қўйиш 
методикасини миридан-сиригача билиши мумкин, лекин тегишли ўрганиш ва 
машқларсиз у ташхис қўйиш маҳоратини лозим даражада ўзлаштириши 
амри маҳол бўлса керак. Амалда кўрсатиш ва шахсий тажриба ўрнини ҳеч 
қандай оғзаки йўл-йўриқлар боса олмайди. Айни шу сабабли олимнинг 
шогирдлари ва ҳамкасблари билан бевосита алоқалари улкан роль ўйнайди: 
улар бирон-бир йўриқномада қайд этилмаган нарсалар билан ўртоқлашиш 
имкониятини беради.  
Мазкур метод ёрдамида ечиш мумкин бўлган вазифалар тури унинг 
қўлланиш соҳасини ташкил этади. Ҳар қандай турдаги вазифаларни ечиш 
имкониятини берадиган универсал метод фанда мавжуд эмас. Ҳар қандай 
метод ўзининг муайян қўлланиш соҳасига эга бўлади.  
Ҳар бир фан доирасида унинг тадқиқот объектларига мослаштирилган 
махсус методлар ишлаб чиқилади (масалан, физикада – кўламларни таҳлил 
қилиш методи, биологияда - қушларни ҳалқалаш методи, психологияда – 
тестлаш методи, социологияда – анкета сўрови методи, тилшуносликда – 
тилларни қиёсий таҳлил қилиш методи ва ҳ.к.).  
Шу билан бир вақтда ҳозирги замон фанида методларни бир фандан бошқа 
фанга кўчириш улкан аҳамиятга эгадир (масалан, физик методлардан кимёда 
(спектроскопик метод), биология ва тиббиётда (рентгеноскопия методлари), 
тарихда (радиоактив таҳлил методи) фойдаланиш, математик методларни 
табиатшуносликда ва ижтимоий фанларда қўллаш).  
Махсус методлар билан бир қаторда кўпгина ёки ҳатто барча фанларда 
қўлланиладиган умумий методлар ҳам бор. Улар умумилмий методлар деб 
аталади. Уларга оқилона фикрлашнинг барча методлари – таҳлил, синтез, 
мавҳумлаштириш, умумлаштириш, индукция, дедукция ва бошқалар, 
туриб ҳам ўзлаштириш мумкин. Бундай билим вербаллаштирилмаган, ноаниқ хусусият касб этади, у фаолиятдан ажратилмайди, балки унга киритилади ва унда «ишлайди». Бошқа томондан, методик қўлланмалар ва йўриқномалар матнини аъло даражада билиш ҳам уларда тавсифланган методни ўзлаштирганликни англатмайди. Масалан, тиббиётчи-талаба ташхис қўйиш методикасини миридан-сиригача билиши мумкин, лекин тегишли ўрганиш ва машқларсиз у ташхис қўйиш маҳоратини лозим даражада ўзлаштириши амри маҳол бўлса керак. Амалда кўрсатиш ва шахсий тажриба ўрнини ҳеч қандай оғзаки йўл-йўриқлар боса олмайди. Айни шу сабабли олимнинг шогирдлари ва ҳамкасблари билан бевосита алоқалари улкан роль ўйнайди: улар бирон-бир йўриқномада қайд этилмаган нарсалар билан ўртоқлашиш имкониятини беради. Мазкур метод ёрдамида ечиш мумкин бўлган вазифалар тури унинг қўлланиш соҳасини ташкил этади. Ҳар қандай турдаги вазифаларни ечиш имкониятини берадиган универсал метод фанда мавжуд эмас. Ҳар қандай метод ўзининг муайян қўлланиш соҳасига эга бўлади. Ҳар бир фан доирасида унинг тадқиқот объектларига мослаштирилган махсус методлар ишлаб чиқилади (масалан, физикада – кўламларни таҳлил қилиш методи, биологияда - қушларни ҳалқалаш методи, психологияда – тестлаш методи, социологияда – анкета сўрови методи, тилшуносликда – тилларни қиёсий таҳлил қилиш методи ва ҳ.к.). Шу билан бир вақтда ҳозирги замон фанида методларни бир фандан бошқа фанга кўчириш улкан аҳамиятга эгадир (масалан, физик методлардан кимёда (спектроскопик метод), биология ва тиббиётда (рентгеноскопия методлари), тарихда (радиоактив таҳлил методи) фойдаланиш, математик методларни табиатшуносликда ва ижтимоий фанларда қўллаш). Махсус методлар билан бир қаторда кўпгина ёки ҳатто барча фанларда қўлланиладиган умумий методлар ҳам бор. Улар умумилмий методлар деб аталади. Уларга оқилона фикрлашнинг барча методлари – таҳлил, синтез, мавҳумлаштириш, умумлаштириш, индукция, дедукция ва бошқалар,  
 
шунингдек кузатиш, эксперимент, моделлаштириш, идеаллаштириш каби 
методлар киради.  
Муаммолар каби, методларни ҳам ҳақиқийлик ёки сохталик нуқтаи 
назаридан баҳолаш мумкин эмас. Метод яхши ёки ёмон бўлиши, муайян 
муаммони ечиш имкониятини бериши ёки бермаслиги мумкин, лекин барча 
ҳолларда у ҳақиқий ҳам, сохта ҳам эмас. Баъзан бирон-бир методни «ҳақиқий» 
деб номлашлари мумкин, лекин бу фақат мазкур метод ҳақиқатнинг тагига 
етишни таъминлашини, яъни муайян муаммони ечишнинг «яхши», самарали 
воситаси ҳисобланишини англатади. Худди шунингдек, бирон-бир методга 
нисбатан ишлатилган «сохталик» тушунчаси ҳам фақат метод мазкур 
муаммони ечишга яроқли эмаслиги, яъни «ёмон», самарасиз эканлигини 
англатиши мумкин.    
Илмий далиллар назарияга нисбатан ҳам икки хил вазифани бажаради: 
мавжуд назарияга нисбатан илмий далил ё уни мустаҳкамлайди (верификация 
қилади), ё у билан тўқнашади ва унинг асоссизлигини кўрсатади 
(фальсификация қилади). Бироқ, бошқа томондан, назария эмпирик тадқиқот 
даражасида 
олинган 
илмий 
далиллар 
йиғиндисини 
шунчаки 
умумлаштиришгина эмас. Унинг ўзи янги илмий далиллар олиш манбаига 
айланади. Шундай қилиб, эмпирик ва назарий билим яхлит ҳодиса – илмий 
билим икки томонининг бирлиги ҳисобланади. Бу томонларнинг муайян 
илмий билиш жараёнидаги ўзаро алоқаси ва ҳаракати, уларнинг ўзаро нисбати 
назарий билимга хос бўлган шаклларнинг изчил қатори юзага келишини 
белгилаб беради. Назарий билимнинг асосий шакллари: илмий муаммо, 
гипотеза, назария, тамойиллар, қонунлар, категориялар, парадигмалардир.  
 
10.3. Муаммо ва масала.  
 
Кўпинча муаммо масала билан боғланади ва ҳатто у билан тенглаштирилади, 
бунда муаммо муҳим, мураккаб масала эканлиги қайд этилади. Ўз-ўзидан 
равшанки, бу фикр унча тўғри эмас. Ҳар қандай муаммо масала билан боғлиқ, 
шунингдек кузатиш, эксперимент, моделлаштириш, идеаллаштириш каби методлар киради. Муаммолар каби, методларни ҳам ҳақиқийлик ёки сохталик нуқтаи назаридан баҳолаш мумкин эмас. Метод яхши ёки ёмон бўлиши, муайян муаммони ечиш имкониятини бериши ёки бермаслиги мумкин, лекин барча ҳолларда у ҳақиқий ҳам, сохта ҳам эмас. Баъзан бирон-бир методни «ҳақиқий» деб номлашлари мумкин, лекин бу фақат мазкур метод ҳақиқатнинг тагига етишни таъминлашини, яъни муайян муаммони ечишнинг «яхши», самарали воситаси ҳисобланишини англатади. Худди шунингдек, бирон-бир методга нисбатан ишлатилган «сохталик» тушунчаси ҳам фақат метод мазкур муаммони ечишга яроқли эмаслиги, яъни «ёмон», самарасиз эканлигини англатиши мумкин. Илмий далиллар назарияга нисбатан ҳам икки хил вазифани бажаради: мавжуд назарияга нисбатан илмий далил ё уни мустаҳкамлайди (верификация қилади), ё у билан тўқнашади ва унинг асоссизлигини кўрсатади (фальсификация қилади). Бироқ, бошқа томондан, назария эмпирик тадқиқот даражасида олинган илмий далиллар йиғиндисини шунчаки умумлаштиришгина эмас. Унинг ўзи янги илмий далиллар олиш манбаига айланади. Шундай қилиб, эмпирик ва назарий билим яхлит ҳодиса – илмий билим икки томонининг бирлиги ҳисобланади. Бу томонларнинг муайян илмий билиш жараёнидаги ўзаро алоқаси ва ҳаракати, уларнинг ўзаро нисбати назарий билимга хос бўлган шаклларнинг изчил қатори юзага келишини белгилаб беради. Назарий билимнинг асосий шакллари: илмий муаммо, гипотеза, назария, тамойиллар, қонунлар, категориялар, парадигмалардир. 10.3. Муаммо ва масала. Кўпинча муаммо масала билан боғланади ва ҳатто у билан тенглаштирилади, бунда муаммо муҳим, мураккаб масала эканлиги қайд этилади. Ўз-ўзидан равшанки, бу фикр унча тўғри эмас. Ҳар қандай муаммо масала билан боғлиқ,  
 
деб айтиш мумкин, бироқ ҳар қандай масала ҳам муаммо бўла олмайди. 
Муаммо масалада ўзининг тўлиқ ифодасини топади. Ҳар қандай муаммо 
ўзагини бош масала ташкил этади. Мураккаб муаммо бир қанча алоҳида 
муаммоларга бўлиниши ва тегишли айрим масалаларда ўз ифодасини топиши 
мумкин. Бироқ муаммонинг муҳим хусусияти шундаки, уни ечиш, уни 
ифодаловчи масалаларга жавоб топиш учун «эски» билим доирасидан четга 
чиқиш лозим. Умуман масалага келсак, уни ечиш учун «эски» билимнинг ўзи 
кифоядир. Бундай масала, қай даражада муҳим ва мураккаб бўлмасин, фан 
учун муаммо ҳисобланмайди.  
Нафақат муаммо билан масалани, балки муаммо билан муаммо ғоясини ҳам 
фарқлаш лозим. Ғояда муаммони ечиш йўллари кўрсатилмайди, балки у фақат 
қўйилади. Ривожлантирилган муаммода эса уни ечиш йўллари ҳам 
кўрсатилади. Одатда, «барвақт» кўтарилган, яъни «ечиш йўллари» ҳали 
аниқланмаган муаммолар ғоя даражасида қолади. Айни вақтда, муаммони 
ривожлантириш уни ечиш демакдир.  
Гарчи муаммони қўйиш ва уни ечиш сифат жиҳатидан ҳар хил жараёнлар 
бўлса-да, уларни аниқ фарқлаш мумкин эмас. Муаммони қўйиш бир вақтнинг 
ўзида уни ечишга киришишдир. Тадқиқотчи муаммони қўйиш йўлида қанча 
илгарилаган бўлса, у муаммони ечишга шунча яқинлашади. Тадқиқот объекти 
ҳақидаги билимнинг тўлиқ эмаслиги сохта муаммолар туғдириши мумкин 
(масалан, «мангу двигатель» муаммоси).  
Шундай қилиб, муаммо – билиш жараёнининг ривожланиши мобайнида 
объектив тарзда юзага келувчи, ечимини топиш муҳим амалий ёки назарий 
аҳамиятга эга бўлган масала ёки масалалар мажмуидир.  
 
10.5.Муаммоли вазият ва унинг аҳамияти.  
 
Мавжуд фаолият стратегиялари ва ўтмиш тажрибаси инсонга юзага келган 
қийинчиликни бартараф этиш имконини бермайдиган, мутлақо янги 
стратегияни яратиш талаб этиладиган вазият одатда муаммоли вазият деб 
деб айтиш мумкин, бироқ ҳар қандай масала ҳам муаммо бўла олмайди. Муаммо масалада ўзининг тўлиқ ифодасини топади. Ҳар қандай муаммо ўзагини бош масала ташкил этади. Мураккаб муаммо бир қанча алоҳида муаммоларга бўлиниши ва тегишли айрим масалаларда ўз ифодасини топиши мумкин. Бироқ муаммонинг муҳим хусусияти шундаки, уни ечиш, уни ифодаловчи масалаларга жавоб топиш учун «эски» билим доирасидан четга чиқиш лозим. Умуман масалага келсак, уни ечиш учун «эски» билимнинг ўзи кифоядир. Бундай масала, қай даражада муҳим ва мураккаб бўлмасин, фан учун муаммо ҳисобланмайди. Нафақат муаммо билан масалани, балки муаммо билан муаммо ғоясини ҳам фарқлаш лозим. Ғояда муаммони ечиш йўллари кўрсатилмайди, балки у фақат қўйилади. Ривожлантирилган муаммода эса уни ечиш йўллари ҳам кўрсатилади. Одатда, «барвақт» кўтарилган, яъни «ечиш йўллари» ҳали аниқланмаган муаммолар ғоя даражасида қолади. Айни вақтда, муаммони ривожлантириш уни ечиш демакдир. Гарчи муаммони қўйиш ва уни ечиш сифат жиҳатидан ҳар хил жараёнлар бўлса-да, уларни аниқ фарқлаш мумкин эмас. Муаммони қўйиш бир вақтнинг ўзида уни ечишга киришишдир. Тадқиқотчи муаммони қўйиш йўлида қанча илгарилаган бўлса, у муаммони ечишга шунча яқинлашади. Тадқиқот объекти ҳақидаги билимнинг тўлиқ эмаслиги сохта муаммолар туғдириши мумкин (масалан, «мангу двигатель» муаммоси). Шундай қилиб, муаммо – билиш жараёнининг ривожланиши мобайнида объектив тарзда юзага келувчи, ечимини топиш муҳим амалий ёки назарий аҳамиятга эга бўлган масала ёки масалалар мажмуидир. 10.5.Муаммоли вазият ва унинг аҳамияти. Мавжуд фаолият стратегиялари ва ўтмиш тажрибаси инсонга юзага келган қийинчиликни бартараф этиш имконини бермайдиган, мутлақо янги стратегияни яратиш талаб этиладиган вазият одатда муаммоли вазият деб  
 
аталади. Муаммоли вазият аниқланган далилларни мавжуд билим доирасида 
тушунтириш мумкин эмаслигини ифодаловчи вазиятдир. Илмий кашфиёт 
сари йўл муаммоли вазиятни аниқлашдан бошланади, уни таърифлашдан 
ўтади ва бу вазиятнинг ечимини топиш билан якунланади. Муаммоли 
вазиятни белгилаш фикрлашга доир ҳаракатни, амални, мулоҳазаларни 
ёйишнинг бошланғич асоси ҳисобланади. Ўрганилаётган мақсадларда керакли 
ахборотнинг ва инсоннинг билимлари тегишли маълумотлар олишга 
етишмаслиги вазиятнинг ноаниқлигини кучайтириб юборади. Оқибатда эса, 
изланувчи ўз мақсадига етакловчи кўплаб муқобилликларга дуч келади. Бунда 
у мазкур  муқобил ғояларнинг ичидан изланаётган мақсадларга олиб борувчи 
энг адекватроғини танлаши керак бўлади. Шунинг учун ҳам янги ғояларнинг 
муқобилини танлашга доир фикрлаш амаллари муаммо тушунчасининг 
функционал вазифаларининг моҳиятини ташкил қилади. Бу эса фикрлашнинг 
муаммовийлигининг ўзига хос хоссаларидан бири сифатида намоён бўлади. 
Муаммоли вазиятнинг пайдо бўлиши ҳар хил омиллар билан белгиланади. 
Аввало, у далилни асосланган хусусиятга эга бўлган мавжуд назарий билим 
ёрдамида тавсифлаш мумкин бўлмаган ҳолда юзага келади. Бу ерда муаммоли 
вазият кўп жиҳатдан бизга ҳали аниқ бўлмаган объектив мавжуд ҳодисалар 
таъсирида юзага келади. Бироқ муаммоли вазият баъзан мавжуд назарий 
дастурни ривожлантириш ва кенгайтириш билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин.  
Муаммоли вазият шаклан субъектив, бироқ мазмунига кўра объективдир. 
Амалда у тадқиқотчи олдида кузатишлар ва экспериментларнинг эмпирик 
билимлар – далиллар ва қонунлар шаклида ифодаланувчи янги натижалари 
билан ўз тасдиғини топган назарий билимларнинг бирикуви кўринишида 
юзага келади. Кўпинча муаммоли вазият жамиятнинг амалий ёки назарий 
манфаатлари нуқтаи назаридан ўзини намоён этади. Уни моддий ва маънавий 
маданиятнинг ривожланиш жараёни, шу жумладан фан назарияси ва 
амалиётининг ривожланиши, унга давлат ва жамиятнинг муносабати, давлат 
ва жамиятнинг уни ечишдан манфаатдорлиги тайёрлайди. Муаммоли 
вазиятнинг аниқланиши ва ҳал қилинишига ижтимоий-тарихий муҳит 
аталади. Муаммоли вазият аниқланган далилларни мавжуд билим доирасида тушунтириш мумкин эмаслигини ифодаловчи вазиятдир. Илмий кашфиёт сари йўл муаммоли вазиятни аниқлашдан бошланади, уни таърифлашдан ўтади ва бу вазиятнинг ечимини топиш билан якунланади. Муаммоли вазиятни белгилаш фикрлашга доир ҳаракатни, амални, мулоҳазаларни ёйишнинг бошланғич асоси ҳисобланади. Ўрганилаётган мақсадларда керакли ахборотнинг ва инсоннинг билимлари тегишли маълумотлар олишга етишмаслиги вазиятнинг ноаниқлигини кучайтириб юборади. Оқибатда эса, изланувчи ўз мақсадига етакловчи кўплаб муқобилликларга дуч келади. Бунда у мазкур муқобил ғояларнинг ичидан изланаётган мақсадларга олиб борувчи энг адекватроғини танлаши керак бўлади. Шунинг учун ҳам янги ғояларнинг муқобилини танлашга доир фикрлаш амаллари муаммо тушунчасининг функционал вазифаларининг моҳиятини ташкил қилади. Бу эса фикрлашнинг муаммовийлигининг ўзига хос хоссаларидан бири сифатида намоён бўлади. Муаммоли вазиятнинг пайдо бўлиши ҳар хил омиллар билан белгиланади. Аввало, у далилни асосланган хусусиятга эга бўлган мавжуд назарий билим ёрдамида тавсифлаш мумкин бўлмаган ҳолда юзага келади. Бу ерда муаммоли вазият кўп жиҳатдан бизга ҳали аниқ бўлмаган объектив мавжуд ҳодисалар таъсирида юзага келади. Бироқ муаммоли вазият баъзан мавжуд назарий дастурни ривожлантириш ва кенгайтириш билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин. Муаммоли вазият шаклан субъектив, бироқ мазмунига кўра объективдир. Амалда у тадқиқотчи олдида кузатишлар ва экспериментларнинг эмпирик билимлар – далиллар ва қонунлар шаклида ифодаланувчи янги натижалари билан ўз тасдиғини топган назарий билимларнинг бирикуви кўринишида юзага келади. Кўпинча муаммоли вазият жамиятнинг амалий ёки назарий манфаатлари нуқтаи назаридан ўзини намоён этади. Уни моддий ва маънавий маданиятнинг ривожланиш жараёни, шу жумладан фан назарияси ва амалиётининг ривожланиши, унга давлат ва жамиятнинг муносабати, давлат ва жамиятнинг уни ечишдан манфаатдорлиги тайёрлайди. Муаммоли вазиятнинг аниқланиши ва ҳал қилинишига ижтимоий-тарихий муҳит  
 
сезиларли таъсир кўрсатади. У илмий кашфиётга имконият яратиши, бироқ 
унинг олинишига тўсқинлик қилиши ҳам мумкин.  
Муаммоли вазиятда олимнинг ўзига хос хусусиятлари, чунончи: унинг 
касбий тайёргарлик даражаси, муаммода мўлжал ола билиши, қотиб қолган 
эскича қарашлардан узоқлаша олиши, зеҳнининг ўткирлиги ва ҳоказолар 
айниқса ёрқин намоён бўлади.  
Муаммоли 
вазиятни 
таҳлил 
қилишда 
шахсий-психологик 
тусдаги 
масалаларни ҳам ўрганишга тўғри келади, чунки бу вазиятни олим ўз бошидан 
кечиради ва унда олимнинг интуицияси, тафаккур услуби ва ҳоказолар намоён 
бўлади.  
Муаммоли вазиятнинг пировард негизи амалиёт ҳисобланади. Бизнинг 
объект ҳақидаги билимларимиз етарли эмаслиги аён бўлиб, «салбий» 
натижалар олинади, амалиёт янги муаммоларнинг юзага келишига сабаб 
бўлади. Бунда фан нисбатан мустақилликка, ўз ривожланишининг ички 
мантиқига, ўз ички қарама-қаршиликларига эга эканлиги, бу омиллар ҳам 
муаммоли вазиятларни юзага келтиришини унутмаслик лозим. Бундай ҳолатга 
фаннинг кўпгина соҳалари: математика, назарий физика ва ҳоказоларда дуч 
келиш мумкин.  
Муаммо ва илмий тадқиқот уйғунлиги. Муаммо илмий тадқиқотнинг 
долзарблигига таянади. Ўз навбатида муаммо илмий, илмий-услубий, илмий-
методологик жиҳатдан тадқиқ этиладиган масаладан иборат бўлиши ҳам 
мумкин. Илмий изланишда муаммо шундай жараёнки, у мавзу долзарблиги ва 
ишчи гипотеза асосида ифодаланади ва то охирги ечимга етиб бормагунча у 
ҳақда тўлиқ билимга эга бўла олмаймиз, аммо шуни биламизки, у илм-фан 
ривожи ва жамият талаби билан пайдо бўлади. Демак, илмий муаммо сабабсиз 
пайдо бўлмайди, улар доимо мавжуд илмий салоҳият ва илмий ишланмалар 
асосида пайдо бўлади ҳамда улар мунтазам равишда такомиллашиб, 
ривожланиб боради. 
Умуман олганда, муаммоларни топиш, қўйиш ва уларни ечиш, шунингдек, 
янгиларини шакллантириш ижодий тафаккурнинг 
барча шаклларига 
сезиларли таъсир кўрсатади. У илмий кашфиётга имконият яратиши, бироқ унинг олинишига тўсқинлик қилиши ҳам мумкин. Муаммоли вазиятда олимнинг ўзига хос хусусиятлари, чунончи: унинг касбий тайёргарлик даражаси, муаммода мўлжал ола билиши, қотиб қолган эскича қарашлардан узоқлаша олиши, зеҳнининг ўткирлиги ва ҳоказолар айниқса ёрқин намоён бўлади. Муаммоли вазиятни таҳлил қилишда шахсий-психологик тусдаги масалаларни ҳам ўрганишга тўғри келади, чунки бу вазиятни олим ўз бошидан кечиради ва унда олимнинг интуицияси, тафаккур услуби ва ҳоказолар намоён бўлади. Муаммоли вазиятнинг пировард негизи амалиёт ҳисобланади. Бизнинг объект ҳақидаги билимларимиз етарли эмаслиги аён бўлиб, «салбий» натижалар олинади, амалиёт янги муаммоларнинг юзага келишига сабаб бўлади. Бунда фан нисбатан мустақилликка, ўз ривожланишининг ички мантиқига, ўз ички қарама-қаршиликларига эга эканлиги, бу омиллар ҳам муаммоли вазиятларни юзага келтиришини унутмаслик лозим. Бундай ҳолатга фаннинг кўпгина соҳалари: математика, назарий физика ва ҳоказоларда дуч келиш мумкин. Муаммо ва илмий тадқиқот уйғунлиги. Муаммо илмий тадқиқотнинг долзарблигига таянади. Ўз навбатида муаммо илмий, илмий-услубий, илмий- методологик жиҳатдан тадқиқ этиладиган масаладан иборат бўлиши ҳам мумкин. Илмий изланишда муаммо шундай жараёнки, у мавзу долзарблиги ва ишчи гипотеза асосида ифодаланади ва то охирги ечимга етиб бормагунча у ҳақда тўлиқ билимга эга бўла олмаймиз, аммо шуни биламизки, у илм-фан ривожи ва жамият талаби билан пайдо бўлади. Демак, илмий муаммо сабабсиз пайдо бўлмайди, улар доимо мавжуд илмий салоҳият ва илмий ишланмалар асосида пайдо бўлади ҳамда улар мунтазам равишда такомиллашиб, ривожланиб боради. Умуман олганда, муаммоларни топиш, қўйиш ва уларни ечиш, шунингдек, янгиларини шакллантириш ижодий тафаккурнинг барча шаклларига  
 
характерлидир. Ижодий тафаккурнинг мазкур хусусиятлари илмий, бадиий 
меҳнат билан бирга, илмий-техник меҳнат ва б.ларга ҳам тааллуқлидир. 
Муаммо фандаги ўз-ўзидан ривожланишнинг бориши ва технологияларни 
такомиллаштириш эҳтиёжлари ҳамда ижтимоий тараққиётнинг таъсирида 
бўлиб турадиган санъат эволюцияси томонидан келтириб чиқарилиши 
мумкин1. 
Ж.А.Романенко “Илмий муаммо тушунчасини талқин қилишда концептуал 
инқироз юзага келган. Бу ҳозирда мазкур масала юзасидан кетаётган 
мунозараларда ўз аксини топмоқда”2. Шунинг учун ҳам бугунги илмий 
изланиш жараёнида муаммони тўғри қўйиш ва унга мос тадқиқот мақсадини 
аниқлаш муҳим босқич ҳисобланади. Муаммо қўйилишида мавжуд билимлар 
асосида мақсадга эриша олмаслик ҳақидаги билимга эга бўлиб, унга илгариги 
билимлар асосида тубдан янгича ёндашиш,  яъни янги қонуниятни очиш 
имкони билан боғлиқ ишчи фаразни тўғри ифодалай олиш муҳим аҳамият касб 
этади. Одатда, бу янги билим амалда жамиятга зарур эканлиги фараз 
қилинади.  
Муаммо қўйилишида қуйидаги босқичларга эътибор бериш лозим: а) 
муаммони излаш; б) хусусий муаммони қўйиш (муаммо ечимига эришиш учун 
мақсадлар кетма-кетлигини ифодалаш); в) муаммонинг ечимини топиш. 
Маълумки, фалсафанинг тармоқлари кўп ва табиийки, уларга мос муаммолар 
ҳам 
етарли. 
Илмий 
изланишларда 
муаммони 
излаш 
ва 
танлашда 
қуйидагиларга эътибор бериш лозим: 
–илмий изланиш жараёнида қўйилган муаммони ечмасдан, белгиланган 
йўналишда ижодий методни, ижод методологияси,  технологияси ва 
техникасини такомиллаштириш мумкинлиги ишонч;  
–режалаштирилган тадқиқот фан  тараққиётига қандай янги кашфиёт ёки 
ихтиро натижасини беришини аниқлаш; 
                                                 
1 Абдуллаева М., Покачалов Г. Философские проблемы методологии науки: Отдел Институт Философии и 
права им. И.М.Муминова АН Руз.. – Т.: 2006. – 5 с. 
2 Романенко Ж.А. Проблема как феномен в научном знания. Вестник АГТУ. Сборник научных турудов. 
Гуманитарные науки./ Астрахан. Гост.техн. уни-т. – Астрахан.: АГТУ, 2002. – Б.51-56. 
характерлидир. Ижодий тафаккурнинг мазкур хусусиятлари илмий, бадиий меҳнат билан бирга, илмий-техник меҳнат ва б.ларга ҳам тааллуқлидир. Муаммо фандаги ўз-ўзидан ривожланишнинг бориши ва технологияларни такомиллаштириш эҳтиёжлари ҳамда ижтимоий тараққиётнинг таъсирида бўлиб турадиган санъат эволюцияси томонидан келтириб чиқарилиши мумкин1. Ж.А.Романенко “Илмий муаммо тушунчасини талқин қилишда концептуал инқироз юзага келган. Бу ҳозирда мазкур масала юзасидан кетаётган мунозараларда ўз аксини топмоқда”2. Шунинг учун ҳам бугунги илмий изланиш жараёнида муаммони тўғри қўйиш ва унга мос тадқиқот мақсадини аниқлаш муҳим босқич ҳисобланади. Муаммо қўйилишида мавжуд билимлар асосида мақсадга эриша олмаслик ҳақидаги билимга эга бўлиб, унга илгариги билимлар асосида тубдан янгича ёндашиш, яъни янги қонуниятни очиш имкони билан боғлиқ ишчи фаразни тўғри ифодалай олиш муҳим аҳамият касб этади. Одатда, бу янги билим амалда жамиятга зарур эканлиги фараз қилинади. Муаммо қўйилишида қуйидаги босқичларга эътибор бериш лозим: а) муаммони излаш; б) хусусий муаммони қўйиш (муаммо ечимига эришиш учун мақсадлар кетма-кетлигини ифодалаш); в) муаммонинг ечимини топиш. Маълумки, фалсафанинг тармоқлари кўп ва табиийки, уларга мос муаммолар ҳам етарли. Илмий изланишларда муаммони излаш ва танлашда қуйидагиларга эътибор бериш лозим: –илмий изланиш жараёнида қўйилган муаммони ечмасдан, белгиланган йўналишда ижодий методни, ижод методологияси, технологияси ва техникасини такомиллаштириш мумкинлиги ишонч; –режалаштирилган тадқиқот фан тараққиётига қандай янги кашфиёт ёки ихтиро натижасини беришини аниқлаш; 1 Абдуллаева М., Покачалов Г. Философские проблемы методологии науки: Отдел Институт Философии и права им. И.М.Муминова АН Руз.. – Т.: 2006. – 5 с. 2 Романенко Ж.А. Проблема как феномен в научном знания. Вестник АГТУ. Сборник научных турудов. Гуманитарные науки./ Астрахан. Гост.техн. уни-т. – Астрахан.: АГТУ, 2002. – Б.51-56.  
 
–режалаштирилган тадқиқот натижалари  амалий аҳамиятлилиги билан 
илгариги ишланмалардан қандай фарқ қилишини аниқлаш кабилар шулар 
жумласидандир. 
 Демак,  муаммони тўғри ва аниқ қўйиш, тадқиқот мақсади ва вазифаларини 
тўғри аниқлаш, тадқиқот кўламини белгилаш ва улар асосида тадқиқот 
манбаини аниқлаш илмий тадқиқот жараёнининг энг муҳим босқичларидир. 
Бунда, айниқса бош муаммони тўлиқ ифодалашга имкон берувчи хусусий 
муаммолар ва улар кетма-кетлиги, умумий алоқадорлиги муҳим аҳамият касб 
этади. 
Илмий тадқиқот фаолиятида қуйидаги босқичларни, яъни хусусий 
муаммолар ва улар ечимларининг бош муаммо ечимини топишдаги 
босқичларини қайд этиш мақсадга мувофиқ: 
–тадқиқот манбаи фаолият кўрсатишига тегишли кўрсаткичлар, омилларни 
ўрганиб чиқиш ва улар орасидаги мавжуд алоқадорлик қонунларини ўрганиш 
ҳамда кўрсаткичлар иерархиясига эътибор бериш ва ниҳоят маълумни 
номаълумдан ажратиш керак; 
–илмий-тадқиқот фаолиятда муаммони қўйиш учун ўша соҳадаги илм-фан, 
таълим-тарбия, 
техника-технологияларнинг 
ютуқларини 
тадқиқотчи 
мукаммал ўзлаштирган бўлмоғи лозим, акс ҳолда ечилган муаммонинг ва 
ҳаттоки ундан ҳам савияси пастроқ муаммонинг ечимини топишга ортиқча 
вақт сарф қилиниши мумкин; 
–илмий-тадқиқот фаолиятда номаълумларни чеклаш ҳам кузатилади: илмий-
ижодий фаолиятда тадқиқот манбаини ифодаловчи кўрсаткичлар табиатини 
ўрганиш ва асосийларини олиб қолиш, иккинчи даражалиларини ташлаб 
юбориш лозим; 
–илмий-тадқиқот фаолиятдаги номаълумларни аниқлаш ва ўзгариш 
соҳаларини билиш муҳим; 
–илмий фаолиятда муаммо ечимининг аниқ шартларини белгилаб олиш ва 
шунинг билан бирга муаммо тури ҳам асосланади; 
–режалаштирилган тадқиқот натижалари амалий аҳамиятлилиги билан илгариги ишланмалардан қандай фарқ қилишини аниқлаш кабилар шулар жумласидандир. Демак, муаммони тўғри ва аниқ қўйиш, тадқиқот мақсади ва вазифаларини тўғри аниқлаш, тадқиқот кўламини белгилаш ва улар асосида тадқиқот манбаини аниқлаш илмий тадқиқот жараёнининг энг муҳим босқичларидир. Бунда, айниқса бош муаммони тўлиқ ифодалашга имкон берувчи хусусий муаммолар ва улар кетма-кетлиги, умумий алоқадорлиги муҳим аҳамият касб этади. Илмий тадқиқот фаолиятида қуйидаги босқичларни, яъни хусусий муаммолар ва улар ечимларининг бош муаммо ечимини топишдаги босқичларини қайд этиш мақсадга мувофиқ: –тадқиқот манбаи фаолият кўрсатишига тегишли кўрсаткичлар, омилларни ўрганиб чиқиш ва улар орасидаги мавжуд алоқадорлик қонунларини ўрганиш ҳамда кўрсаткичлар иерархиясига эътибор бериш ва ниҳоят маълумни номаълумдан ажратиш керак; –илмий-тадқиқот фаолиятда муаммони қўйиш учун ўша соҳадаги илм-фан, таълим-тарбия, техника-технологияларнинг ютуқларини тадқиқотчи мукаммал ўзлаштирган бўлмоғи лозим, акс ҳолда ечилган муаммонинг ва ҳаттоки ундан ҳам савияси пастроқ муаммонинг ечимини топишга ортиқча вақт сарф қилиниши мумкин; –илмий-тадқиқот фаолиятда номаълумларни чеклаш ҳам кузатилади: илмий- ижодий фаолиятда тадқиқот манбаини ифодаловчи кўрсаткичлар табиатини ўрганиш ва асосийларини олиб қолиш, иккинчи даражалиларини ташлаб юбориш лозим; –илмий-тадқиқот фаолиятдаги номаълумларни аниқлаш ва ўзгариш соҳаларини билиш муҳим; –илмий фаолиятда муаммо ечимининг аниқ шартларини белгилаб олиш ва шунинг билан бирга муаммо тури ҳам асосланади;  
 
–илмий фаолиятда бутун тадқиқотнинг умумий методологиясини асослаш, 
ўлчам ва баҳолаш мезонларини аниқлаш мумкин; 
–илмий-тадқиқот фаолиятда тадқиқот ечимининг вариантларининг мавжуд 
ечимлардан янгилиги ҳамда истиқболли эканлигини асослаш керак бўлади. 
Ижодий жараённинг сўнгги босқичи инсоннинг ҳал этилаётган муаммони 
ечишга қаратилган барча ташқи ва ички интилишларини мужассамлаштиради. 
Бу борада уч турдаги тасаввурлар ажратиб кўрсатилади: 
- мантиқийлик мантиқий ўзгаришлар ёрдамида ҳозирги замондан келажакни 
келтириб чиқаради; 
- танқидий ёндашув объектдаги (техника, таълим тизими, ижтимоий 
ҳаёт) номукаммал ва ўзгаришларни амалга ошириш эҳтиёжи бўлган 
ҳолатларни қидиради; 
- ижодийлик реал ҳаётда ўхшаши бўлмаган, бироқ асосини реал воқеликдаги 
элементлар ташкил этган принципиал жиҳатдан янги ғоялар, тасаввурларни 
юзага келтиради3. 
Бир қарашда илмий-тадқиқот фаолиятида муаммолар бир қирралидек бўлиб 
кўринади. Аслида муаммонинг ечимини топиш жараёнида унинг кенг 
қамровли эканлиги ёки кўп қирралиги сезилиб қолади. Муаммонинг ечими 
кўпинча унинг ёйилиши билан мос келади, яъни хусусий муаммолар ечимларини 
топишга тўғри келади. Улар ҳар қандай хусусий муаммоларни боғловчи, 
аниқловчи, тугалловчи хусусиятга эга бўлган бош муаммо атрофида 
жамланади. Бундай хусусий муаммоларни ечиш тадқиқотчининг қўлига бош 
муаммо ечимига жавоб излашда маълумотлар, ахборотлар ва далилларни 
беради.  
Хусусий муаммолар маълум даражада асосий муаммонинг режаларига 
ўхшаш бўлади. Бунда тадқиқот манбаини янги алоқадорликлар билан ўрганиш, 
янги манба билан ёки манбани янги шароитда ўрганишга тенглаш мумкин. 
Илмий-ижодий фаолиятнинг марказий муаммоси – муаммо ҳар хил турдаги 
                                                 
3 Абдуллаева М., Покачалов Г. Философские проблемы методологии науки: Отдел Институт Философии и 
права им. И.М.Муминова АН Руз.. – Т.: 2006. – 7 с. 
–илмий фаолиятда бутун тадқиқотнинг умумий методологиясини асослаш, ўлчам ва баҳолаш мезонларини аниқлаш мумкин; –илмий-тадқиқот фаолиятда тадқиқот ечимининг вариантларининг мавжуд ечимлардан янгилиги ҳамда истиқболли эканлигини асослаш керак бўлади. Ижодий жараённинг сўнгги босқичи инсоннинг ҳал этилаётган муаммони ечишга қаратилган барча ташқи ва ички интилишларини мужассамлаштиради. Бу борада уч турдаги тасаввурлар ажратиб кўрсатилади: - мантиқийлик мантиқий ўзгаришлар ёрдамида ҳозирги замондан келажакни келтириб чиқаради; - танқидий ёндашув объектдаги (техника, таълим тизими, ижтимоий ҳаёт) номукаммал ва ўзгаришларни амалга ошириш эҳтиёжи бўлган ҳолатларни қидиради; - ижодийлик реал ҳаётда ўхшаши бўлмаган, бироқ асосини реал воқеликдаги элементлар ташкил этган принципиал жиҳатдан янги ғоялар, тасаввурларни юзага келтиради3. Бир қарашда илмий-тадқиқот фаолиятида муаммолар бир қирралидек бўлиб кўринади. Аслида муаммонинг ечимини топиш жараёнида унинг кенг қамровли эканлиги ёки кўп қирралиги сезилиб қолади. Муаммонинг ечими кўпинча унинг ёйилиши билан мос келади, яъни хусусий муаммолар ечимларини топишга тўғри келади. Улар ҳар қандай хусусий муаммоларни боғловчи, аниқловчи, тугалловчи хусусиятга эга бўлган бош муаммо атрофида жамланади. Бундай хусусий муаммоларни ечиш тадқиқотчининг қўлига бош муаммо ечимига жавоб излашда маълумотлар, ахборотлар ва далилларни беради. Хусусий муаммолар маълум даражада асосий муаммонинг режаларига ўхшаш бўлади. Бунда тадқиқот манбаини янги алоқадорликлар билан ўрганиш, янги манба билан ёки манбани янги шароитда ўрганишга тенглаш мумкин. Илмий-ижодий фаолиятнинг марказий муаммоси – муаммо ҳар хил турдаги 3 Абдуллаева М., Покачалов Г. Философские проблемы методологии науки: Отдел Институт Философии и права им. И.М.Муминова АН Руз.. – Т.: 2006. – 7 с.  
 
(назарий, назарий-амалий, амалий) жиҳатлардан иборат эканлиги ва улар 
орасидаги боғланишнинг хилма-хиллигидир. Улар баъзи ҳолларда алоҳида 
тадқиқот мавзуси сифатида ҳам кўриниши мумкин ва ҳаттоки алоҳида кичик 
муаммо ёки мустақил муаммо сифатида ҳам қаралади. 
Юқоридагиларга 
асосланиб 
илмий-тадқиқот 
фаолиятидаги 
муаммо 
тўғрисида қуйидагича фикрларни келтириш мумкин: 
– бирор бир муаммо (хусусий муаммо бош муаммога ёки бошқа бир 
йўналишдаги муаммога) ўсиб, ўрганилиб, такомиллаштирилиб, тадқиқот 
мақсадига 
озгина 
ўзгартириш 
киритилиб, 
бошқача 
бир 
муаммога 
айлантирилиши мумкин; 
– бирор бир муаммони ўрганиш давомида янги фикр ва янги саволлар 
(муаммолар) юзага чиқади, бош муаммонинг муҳим жиҳатлари кўпаяди  
(кенгаяди); 
– бирор бир муаммо ечимини топишда бошқа муаммонинг туғилиши бош 
муаммонинг каттагина кўламда ёйилишини туғдиради. 
 
Назорат учун саволлар 
 
1. Муаммоли вазиятнинг пировард негизи нима ҳисобланади.? 
2. Ҳар қандай илмий билиш нимадан бошланади.?  
3. Тўғри қўйилмаган муаммо ёки сохта муаммо қандай оқибатларни 
келтириб чиқаради?  
4. Билишнинг ривожланиш жараёнида объектив тарзда юзага келадиган, 
ечимини топиш муҳим амалий ёки назарий аҳамиятга эга бўлган масала ёки 
масалалар мажмуи нима деб аталади? 
5. Предметга ва процедурага доир муаммони, методологик ва баҳолашга 
доир муаммони аниқ мисоллар билан фарқлаб беринг. 
(назарий, назарий-амалий, амалий) жиҳатлардан иборат эканлиги ва улар орасидаги боғланишнинг хилма-хиллигидир. Улар баъзи ҳолларда алоҳида тадқиқот мавзуси сифатида ҳам кўриниши мумкин ва ҳаттоки алоҳида кичик муаммо ёки мустақил муаммо сифатида ҳам қаралади. Юқоридагиларга асосланиб илмий-тадқиқот фаолиятидаги муаммо тўғрисида қуйидагича фикрларни келтириш мумкин: – бирор бир муаммо (хусусий муаммо бош муаммога ёки бошқа бир йўналишдаги муаммога) ўсиб, ўрганилиб, такомиллаштирилиб, тадқиқот мақсадига озгина ўзгартириш киритилиб, бошқача бир муаммога айлантирилиши мумкин; – бирор бир муаммони ўрганиш давомида янги фикр ва янги саволлар (муаммолар) юзага чиқади, бош муаммонинг муҳим жиҳатлари кўпаяди (кенгаяди); – бирор бир муаммо ечимини топишда бошқа муаммонинг туғилиши бош муаммонинг каттагина кўламда ёйилишини туғдиради. Назорат учун саволлар 1. Муаммоли вазиятнинг пировард негизи нима ҳисобланади.? 2. Ҳар қандай илмий билиш нимадан бошланади.? 3. Тўғри қўйилмаган муаммо ёки сохта муаммо қандай оқибатларни келтириб чиқаради? 4. Билишнинг ривожланиш жараёнида объектив тарзда юзага келадиган, ечимини топиш муҳим амалий ёки назарий аҳамиятга эга бўлган масала ёки масалалар мажмуи нима деб аталади? 5. Предметга ва процедурага доир муаммони, методологик ва баҳолашга доир муаммони аниқ мисоллар билан фарқлаб беринг.