МУЛОҚОТ ИЖТИМОИЙ –ПСИХОЛОГИК КАТЕГОРИЯ СИФАТИДА (Мулоқот ҳақида тушунча, Мулоқот кишилар ўртасидаги ўзаро таъсир этиш)
Yuklangan vaqt
2024-04-20
Yuklab olishlar soni
1
Sahifalar soni
20
Faytl hajmi
42,7 KB
МУЛОҚОТ ИЖТИМОИЙ –ПСИХОЛОГИК КАТЕГОРИЯ СИФАТИДА
Режа
1. Мулоқот ҳақида тушунча
2. Мулоқотнинг коммуникатив томони
3. Мулоқот кишилар ўртасидаги ўзаро таъсир этиш
Ilmiybaza.uz
Мулоқот ҳақида тушунча
Мулоқот инсон ҳаёти ва фаолиятининг муҳим шартидир. Айнан
мулоқот ёрдамида инсонлар табиатини ўзлаштириш ва ўз индивидуал
эҳтиёжларини қондириш учун биргаликда ҳаракат қилиш имкониятига эга
бўладилар. Мулоқот жараёнида инсон хулқ-атворининг муайян образ ва
моделлари шаклланиб, кейинчалик улар инсоннинг ичига киради.
Шахснинг тафаккури, оламни ва ўзининг образини таҳлил қилиш ҳамда
баҳолаш қобилияти мулоқот жараёнида шаклланади. Мазкур муаммога
атрофлича баҳо берган польшалик психолог Е.Мелибруда қуйидагиларни
таъкидлайди: «Мулоқот шахслараро муносабатларда биз учун ҳаводек
аҳамиятга эгадир».
Мулоқот ўта мураккаб жараён бўлганлиги сабабли унга ягона
тўғри таърифни бериш жуда мушкул. Шунинг учун одатда мулоқот
тушунчасининг мазмуни унинг айрим томонларига урғу бериш орқали
таърифланади.
А) мулоқот - ҳамкорликда фаолият эҳтиёжи билан тақазоланган
алоқа ўрнатиш ва уни ривожлантириш жараёни .
Б) мулоқот - субъектларнинг белгилар тизими орқали ўзаро
таъсирланишуви.
А.В.Петровский таҳрири остида чиққан «Умумий психология»
дарслигида мулоқот икки ва ундан ортиқ кишилар ўртасидаги ахборот
айрибошлаш ўзаро таъсир ва бир-бирини тушунишдан иборат жараён
сифатида эътироф этилади.
М.Г.Давлетшин
муаллифлигида
чоп
этилган
«Умумий
психология» ўқув қўлланмасида мулоқот - бу икки ёки ундан ортиқ
кишилар орасидаги аффектив баҳоловчи характерда ва билиш бўйича
маълумот алмашинишидан иборат бўлган ўзаро таъсир этишдир”-деб
таъкидланади.
Ilmiybaza.uz
М.Г.Давлетшин раҳбарлигида чоп этилган «Психология»
қисқача изоҳли луғатида мулоқотга қуйидагича таъриф берилади:
мулоқот- икки ёки ундан ортиқ одамларнинг ўзаро бир-бирига таъсир
этишидир.
Юқоридаги таърифларга мувофиқ мулоқотга умумий тарзда
қуйидагича таъриф бериш мумкин: мулоқот- камида икки кишининг ўзаро
таъсир жараёни бўлиб, бу таъсир давомида ахборот алмашинади,
муносабат ўрнатилади, ривожлантирилади.
Мулоқот тушунчасини коммуникация тушунчасидан фарқлаш
лозим. Коммуникация-тирик ва ўлик табиатдаги тизимлар ўртасида
ахборот алмашинувини англатади. Ҳайвонлар ўртасидаги сигналлар
алмашинуви, инсоннинг техник воситалар билан алоқа қилиши буларнинг
барчаси коммуникацияга мисол бўлади. Мулоқот фақат инсонлар
ўртасида амалга оширилиши мумкин. Мулоқотнинг инсон ҳаётидаги
аҳамияти беқиёсдир. Инсон боласи айнан бошқалар билан мулоқотда,
муносабатда бўлиш жараёнида шахсга айланиб боради. Мулоқот орқали
инсон ижтимоий тажриба ва маданиятни эгаллаб боради. Янги туғилган
инсон бошқалар билан мулоқотда бўлиш имкониятидан маҳрум бўлса, у
ҳеч қачон шахсга айлана олмайди, яъни у ўз психик тараққиёти бўйича
орқада қолиб кетади. Зеро, инсон психик тараққиёти мулоқотдан
бошланади.
Мулоқотсиз инсоният жамияти бўлиши мумкин эмас. Айнан
мулоқот ҳамкорликда фаолият юритувчи индивидлар жамоасини
шакллантиради. Ҳамкорликдаги фаолият режасини тузиш ва уни руёбга
чиқариш учун индивидлар ўртасида мулоқот амалга оширилиши шарт.
Мулоқот воситасида ҳамкорликдаги фаолият ташкил этилади ва амалга
оширилади. Айни вақтда фаолият давомида инсонлар ўртасида янги-янги
муносабатлар ва алоқалар шаклланади. Демак, мулоқот ва фаолият ўзаро
чамбарчас боғлиқдир.
Ilmiybaza.uz
Мулоқот инсон ҳаётида қанчалик юксак аҳамиятга эга
эканлигини қуйидаги мисолларда яққол кўришимиз мумкин:
1-мисол 1938 йил Ричард Бард ўз ҳоҳиши билан Антарктида
музликларида 6 ой танҳо қолади. Бир томондан у тажриба натижаларига
қизиқса, иккинчи томондан кундалик ҳаётнинг ғала-ғовуридан бироз дам
олишни истаган эди. Кейинчалик у мазкур даврни қуйидаги сўзлар билан
эслайди «Бу ердаги ҳаётим давомида бора-бора ҳар бир ҳаракатим ҳар бир
ишим тобора мазмунсиз, мантиқсиз, мақсадсиз бўлиб бораётгандай эди.
Хавф хатарлардан қўрқмайдиган одам бўлсам-да, негадир бу ерда томнинг
босиб қолишидан хавфсирай бошладим. Овқатланишимда мунтазамлик
йўқолди, ювинмай қўйдим».
2-мисол. Тарихда японларда «Моритао» номли инсоннинг ўзини-ўзи
такомиллаштириш тизими мавжуд бўлган. Ваҳоланки, инсон ҳеч қандай
жисмоний азобларга дучор бўлмайди. Фақатгина бир ҳафтага ғорга кириб
кетиб, у ерда танҳо қолади. Бу ерда у ҳатто ўзи билан гаплашиши мумкин
бўлмаган. Синовдан ўтганлар кейинчалик ҳар қандай учрашув ва суҳбатни
хурсандчилик билан қарши оладилар. Қизиғи шундаки, уларда кўпроқ
гапириш эҳтиёжи эмас, балки тинглаш эҳтиёжи кучаяр экан.
3-мисол. Бир пайтларда Америкада барча тамаддихоналарни
автоматлаштириш авж олган эди. Аммо кўп ўтмай уларнинг эгалари
касодга учрай бошлади. Маълум бўлишича, бу ерга одамлар нафақат
таммади қилиш, балки суҳбатдош топиш учун ҳам келганлар.
Бундан кўринадики, инсонлар доимо мулоқотга эҳтиёж сезадилар ва
уни қондиришга ҳаракат қиладилар.
Мулоқот жараёнида мулоқот функциялари ҳам муҳим роль
ўйнайди. Мулоқот функциялари деганда мулоқотнинг инсон ҳаётида
бажарадиган функциялари тушунилади. Мулоқот функциялари хилма-хил
бўлиб, энг кенг тарқалган таснифга кўра, яъни Б.Ф.Ломов томонидан
таклиф қилинган бўлиб, у қуйидагилардан иборат.
Ilmiybaza.uz
Информацион-коммуникатив
функция,
ахборот
алмашинувини
таъминлаш вазифаси. Ахборот алмашинуви турли белгилар тизимлари
орқали амалга оширилади. Одатда вербал ва новербал коммуникация
фарқланади.
Регуляцион-коммуникатив функцияси суҳбатдошлар хулқ-атворининг
регуляция қилинишини таъминлаш вазифаси. Индивидлар мулоқот
жараёнида
вербал
йўллар
билан
бир-бирининг
мотивларига,
мақсадларига, қарор қабул қилишига таъсир ўтказиши, бирор ҳаракатга
ундаши ва ҳаракатини назорат қилиши, бир-бирининг хулқ-атворига
стимуллаштирувчи ва коррекцияловчи тарзида таъсир кўрсатиши мумкин.
Аффектив-коммуникатив
функция
инсон
эмоционал
соҳасининг
регуляция қилинишини таъминлаш вазифаси. Мулоқот инсон эмоционал
ҳолатларининг энг муҳим детерминациясидир. Чунки турли туман
эмоционал ҳолатлар мулоқот жараёнида пайдо бўлади ва ўзгаради.
Л.А. Карпенко таклиф этган таснифга кўра, мулоқотнинг
қуйидаги вазифалари ажратиб кўрсатилади.
Алоқа ўрнатиш вазифаси - суҳбатдошни алоқага киришиш учун
тайёрлаш;
Информацион вазифа - суҳбатдош билан муайян маълумотлар,
фикрлар ва режаларни алмашиш;
Фаолиятга ундаш - суҳбатдошни бирор ҳаракатни бажаришга
стимуллаштириш;
Координацион вазифа- суҳбатдош билан ҳамкорликдаги фаолиятни
ташкил
этиш
ва
уни
амалга
оширишда
ҳаракатларни
мувофиқлаштириш;
Тушунишни таъминлаш вазифаси - суҳбатдошнинг фикрлари ва
ҳиссиётларини тушуниш;
Амотив вазифаси - суҳбатдошда муайян ҳиссиётларни уйғотиш ҳамда
уларни ўзгартириш;
Ilmiybaza.uz
Муносабат ўрнатиш - муносабатлар тизимидаги шахсий ўрнини,
мавқеини аниқлаш;
Таъсир кўрсатиш - суҳбатдошнинг хулқ-атвори шахсий хусусиятлари
мақсадлари ва установкаларини ўзгартириш.
Мулоқотнинг коммуникатив томони
Биргаликдаги фаолият давомида одамлар турли фикрлар, ўй-хаёллар,
ҳис кечинмалар билан ўртоқлашадилар. Бунда ўй-фикрлар, ҳис-кечинмаларни
ахборот сифатида, коммуникацияни эса ахборот алмашинуви сифатида
талқин этиш мумкин. Аммо шуни эътиборга олиш керакки инсонлараро
коммуникация шунчаки ахборот алмашинувидан иборат эмас. Чунки мулоқот
жараёнида
ахборот
нафақат
узатилади,
балки
шакллантирилади,
аниқлаштирилади, ривожлантирилади. Демак, инсон мулоқотни шунчаки
ахборот алмашинувидан иборат жараён деб ҳисоблаши мумкин эмас. Зеро,
биринчидан мулоқот жараёнида ахборот бир томондан иккинчи томонга
шунчаки ҳаракатланмайди, балки фаол алмашинади (коммуникатив жараён
иштирокчилари бир-бирига ахборот юбораётганда бир-бирининг мотивлари,
мақсадлари, установкалари ва бошқаларни таҳлил қиладилар); иккинчидан
мулоқот жараёнида ахборот алмаша туриб кишилар белгилар орқали бир-
бирига таъсир этиши мумкин (инсонлараро ахборот алмашинувида, албатта
суҳбатдош хулқ-атворига муайян таъсир ўтказилади); учинчидан мулоқот
жараёнида коммуникатор (ахборот юборётган одам) ва реципиент (ахборотни
қабул қилаётган одам) бир хил кодлаштириш тизимига эга бўлиши керак,
тўртинчидан мулоқот жараёнида фақат инсонлараро коммуникацияга хос
тўсиқлар вужудга келиши мумкин.
Коммуникатив жараёнда қўлланиладиган бир неча белгилар тизими
мавжуд. Улар вербал коммуникация (нутқ орқали) ва новербал (нутқ билан
боғлиқ бўлмайдиган белгилар орқали) коммуникациядир.
Вербал коммуникация. Инсон нутқи белгилар тизими сифатида
қўлланилади. Нутқ - инсон томонидан қўлланиладиган товуш сигналлари ёки
ёзма белгилардан иборат бўлиб, улар орқали мулоқотдан олинган маълумот
Ilmiybaza.uz
қайта ишланади, сақланади ва узатилади. У жараён тил орқали амалга
оширилади. Тил сўз белгилари тизими бўлиб, у мулоқот жараёнида психик
фаолият маҳсули бўлиб юзага келади.
Тил
муомала
воситасидир.
Тил
муомалага
киришувчилар
ўртасидаги коммуникацияни таъминлайди, чунки уни ахборот берувчи ҳам,
уни қабул қилувчи ҳам бирдай тушунади. Бошқа кишига ахборот берувчи
(коммуникатор) ва уни қабул қилувчи (реципиент) мулоқот жараёнида бир хил
тилдан фойдаланиши керак, акс ҳолда бир-бирини тўғри тушунолмайди.
Ахборот алмашиш муомала қатнашувчиларига тушунарли белги ва мазмунга
эга бўлиши керак. Тил сўз белгилари йиғиндисидан иборатдир. Сўзнинг
маъноси унинг мазмуний томонидир. Ҳар бир алоҳида одамнинг ҳаракатлари
ва фаолиятларини бошқа одамнинг ҳаракати ва фаолиятларини 3 та муҳим
омил белгилайди.
Биринчидан, бутун инсониятнинг ёки бир мунча тор доирадаги кишилар
жамоасининг ижтимоий-тарихий тажрибасини белгилайди. Кичкина бола
дунёни мустақил равишда билиб олмайди. У ота-онасига саволлар беради ва
улар унга жавоб берадилар, бу жавоблардан бола ўз фаолиятини кейинчалик
фойдаланадиган умумий билимларнинг фақат озгина қисмини олади. Умумий
билимларнинг бу озгинагина қисмини бола тил шаклида, тил ёрдамида сўз
белгилари тизимида ҳосил қила олади. Мактабда ҳам худди шундай бўлади,
ўқувчи олам ҳақида барча билимларни ўқитувчининг тушунтиришидан ёки
дарсликдан, яъни тил ёрдамида ўзлаштиради. Бу ерда тил ўзининг муҳим
вазифаларидан бирини бажарадиган, яъни яшаш воситаси, ижтимоий-тарихий
тажрибани бериш ва ўзлаштириш воситаси тарзида намоён бўлади.
Иккинчидан, ҳар бир алоҳида одамнинг иш-ҳаракати ва фаолиятини
кўпинча ижтимоий қийматга эга бўлмаган ўзга кишиларнинг бевосита
тажрибаларини белгилайди. Масалан, мен ошхона томон йўл оламан. Йўлда
ўртоғим учраб менга: «ошхона ёпилган», дейди. Шу пайтда бу хабар менинг
фаолиятимни маълум бир тарзда бошқаради: мен қайрилиб, бошқа ошхона
томон жўнайман. Бу ерда тил ўзининг бошқа муҳим вазифаси билан, яъни
Ilmiybaza.uz
восита ёки коммуникация усули ёки оламнинг хатти-ҳаракатларини
бошқарувчи бир восита сифатида намоён бўлади. Натижада ҳар қандай
коммуникация, ҳар қандай муносабат суҳбатдошига таъсир қилишдан
иборатдир.
Учинчидан,
ҳар
бир
алоҳида
одамнинг
иш-ҳаракатлари
ва
фаолиятларини ҳар бир айрим кишиларнинг шахсий тажрибаси белгилайди.
Одамнинг «шахсий» ўз индивидуал тажрибаси бошқа кишиларнинг
тажрибалари ва ижтимоий тажрибанинг ўзига хос аралашмасидан иборат.
Одам ҳайвондан фарқли ўлароқ, ўз ҳаракатларини режалаштира олади. Бундай
режалаштириш ва умумий фикрий масалаларни ҳал қилишнинг асосий қуроли
тилдир. Бу ерда биз тилнинг учинчи вазифаси ақлий фаолиятнинг (идрок,
хотира, тафаккур, хаёл) қуроли сифатидаги вазифасига тўқнаш келдик. Сўз
белгилари тизими сифатида тилдан нутқ фаолиятида фойдаланилади.
Нутқ фаолияти – одам томонидан ижтимоий-тарихий тажрибани
ўзлаштириш ва авлодларга бериш ёки коммуникация ўрнатиш, ўз ҳаракатла-
рини режалаштириш мақсадида тилдан фойдаланиш жараёнидир. Тил алоқа
воситаси ёхуд қуролдир, нутқ фаолияти ёки нутқ эса алоқа жараёнининг
ўзидир. Бу жараёнда нутқ фаолиятининг фаол ва пассив турлари фарқланади.
Сўзловчининг нутқи фаол нутқ, тингловчининг нутқи пассив нутқ
ҳисобланади. Нутқ ички ва ташқи нутққа бўлинади. Ташқи нутқ – ёзма ва
оғзаки нутққа, оғзаки нутқ эса монолог ва диалогик нутққа бўлинади.
Монолог – бир кишининг ўзига ёки бошқаларга қаратилган нутқидир. Бу
ўқитувчининг баёни, ўқувчининг тўлароқ жавоби, маъруза ва бошқалардир.
Монологик нутқ маълум қийинчиликларга эга. Монологда гапираётган киши
фикрларнинг аниқлигига, грамматик қоидаларнинг сақланишига, мантиқ ва
айтилаётган фикрларнинг изчиллигига эътибор бериши керак. Диалогик
нутққа нисбатан монологик нутқ кечроқ шаклланади. Мактабда ўқитувчилар
ўқувчиларда
монологик
нутқни
ривожлантиришга
алоҳида
эътибор
беришлари керак. Икки ёки ундан ортиқ кишилар ўртасидаги нутқ-диалог
дейилади. Диалогик нутқда баён қилинаётган фикр кўп жиҳатдан ундан
Ilmiybaza.uz
олдинги фикрга боғлиқ бўлади. Диалогик нутқда суҳбатдошларга маълум
бўлган айрим сўзлар тушириб қолдирилади. Шунинг учун ёзиб олинган диалог
бошқаларга унчалик тушунарли бўлмаслиги мумкин: Диалогик нутқда ҳар хил
турдаги шаблонлар, яъни одатланиб қолинган сўз бирикмаси кўп учрайди
(қойил, марҳамат қилиб айтингчи). Нутқнинг ички нутқ деб аталган тури нутқ
фаолиятининг алоҳида тури ҳисобланади. Ички нутқ амалий ва назарий
фаолиятни режалаштириш фазаси сифатида намоён бўлади. Биз сўзни чала-
ярим айтишимиз биланоқ тушунаверамиз. Ички нутқ айрим оғзаки нутқ
актларидан илгарироқ, хусусан ихтиёрийлик даражаси анча юксакроқ бўлган
оғзаки нутқдан илгарироқ содир бўлиши мумкин. Ёзма нутқ монологик
нутқнинг турларидан бири бўлиб, ёзма нутқ монологик нутққа нисбатан
батафсилроқдир.
Мулоқотнинг коммуникатив акти сифатида қуйидагиларни
тасаввур этиш мумкин
Коммуникатор адресант
Мулоқот субъекти сифатидаги
омил намоён бўлади.
Рецепиент адересат
Бу
маълумот
кимга
узатилмоқда
Маълумот
Нима узатилмоқда
Код
Қандай воситалар асосида
Мақсад
Нима учун узатилмоқда
Алоқа канали
Овоз, хат, эфир орқали алоқа
Натижа
Нимага эришилди.
Шунингдек америкалик журналист Г.Лассуэл беш унсурдан
иборат бўлган коммуникатив жараённинг моделини таклиф этади.
Ким (ахборот ким томонидан узатилмоқда)
Нима ( қандай ахборот узатилмоқда)
Қандай (ахборот қандай йўл билан узатилмоқда)
Кимга (ахборот кимга йўналтирилмоқда)
Ilmiybaza.uz
Қанчалик самарали (ахборот қанчалик самарадор узатилди)
Коммуникатив жараён аксиал (бунда ахборот айрим аниқ
одамларга йўналтирилади) ёки ретиал (бунда ахборот бир қанча эҳтимол
қилинаётган реципиентларга йўналтирилади) характерда бўлиши мумкин.
Коммуникатив жараёнда ўзаро муносабатга киришувчиларни бир-
бирларини тушунишлари жуда муҳимдир. Бунда нутқнинг қуйидаги муҳим
хусусиятлари пайдо бўлади, яъни мазмундорлик, тушунарлилик, ифодалилик,
таъсирчанлик кўрсатилади.
Буюк француз ёзувчиси Антуан Сент Экзюпери «Мулоқот – шундай
неъматки, у орқали инсон лаззатланади», деб ёзган эди.
Сўзнинг моҳияти ҳақида Саъдий «Ақллимисан ёки аҳмоқ каттамисан
ёки кичик буни бир сўз айтмагунча била олмаймиз» деган эди.
Халқимизда шундай ибратли ибора бор «инсон ақл фаросати унинг
нутқининг аниқлигида намоён бўлади».
Новербал коммуникация воситаларига юз ифодаси, мимика, оҳанг,
пауза, поза (ҳолат), кўз ёш, кулгу ва бошқалар киради. Бу воситалар вербал
коммуникация - сўзни тўлдиради, кучайтиради ва баъзан унинг ўрнини
босади. Болгарларда бошни қимирлатиш йўқ дегани, русларники тескариси
бўлади. Турли ёш гуруҳларида новербал коммуникация воситаси турлича
бўлади. Масалан, болалар кўпинча катталарга таъсир этиш, уларга ўз ҳоҳиш
ва кайфиятларини ўтказишда йиғидан восита сифатида фойдаланадилар.
Ахборотни сўз билан баён этишнинг мазмуни ва мақсадига новербал
коммуникация воситаларининг мос келиши муомала маданиятининг бир
туридир.
Новербал коммуникацияга белгиларнинг оптик-кинетик тизими кириб,
уларга жестлар (қўл ҳаракатлари), мимика (юз ҳаракатлари) ва пантомимика
(қўл, оёқ, тана ҳаракатлари) киради.
Жестлар - инсоннинг қўл ҳаракатлари бўлиб, у орқали инсоннинг ички
ҳолати, бирор бир объектга муносабати ва ташқи оламга йўналганлиги
ифодаланади. У ёки бу халқларда жестлар турлича қабул қилинади. Итальян
Ilmiybaza.uz
ва французлар ўз мулоқотларини жестларсиз тавсаввур эта олмайдилар. Ўзбек
халқида нутқда жестлардан фойдаланиш яхши одат сифатида қабул
қилинмайди. Лекин шуни ҳам таъкидлаш лозимки, новербал коммуникация
оғзаки нутқда айтилмай қолган фикрларни ифода этиш имконини беради.
Мимика - инсон юз ҳаракатларининг бир қисми бўлиб, у орқали
инсоннинг ўйлари, хатти-ҳаракатлари, тасаввурлари, хотирлаши, таажжуби
ва ҳоказоларда намоён бўлади.
Пантомимика - инсон танаси ёки унинг қисмлари ёрдамида
ифодаланадиган ҳаракатлар тизимидир.
Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, кундалик мулоқот жараёнида сўзлар 7%
ни, товушлар ва интонация 38% ни, нутқсиз мулоқот эса 55% ни, ташкил
қилади.
Публиций айтганидек, биз «Овоз билан гапирамиз тана билан
суҳбатлашамиз». Новербал коммуникациянинг бошқа белгилар тизимини
кўриб чиқайлик.
Паралингивистик ва экстралингвистик белгилар тизими - бу
локализация тизими бўлиб, у овоз сифатида диапозонини нутқдаги паузалар,
йўтал, йиғи, кулгу, нутқ темпида намоён бўлади.
Мулоқот
жараёнида
мулоқотга
киришувчиларни
бир-бирларига
нисбатан жойлашишлари ҳам муҳим аҳамиятга эга. Масалан, аудиториядаги
столлар жойлашиши мулоқот учун жуда ноқулайдир. Айниқса, семинар
машғулотлари жараёнида ўқитувчи, маърузачи мулоқоти вақтида қолганлари
мунозарада фаол иштирок этиш имкониятига эга эмасдирлар.
Семинарларни ёки шу каби суҳбатларни «Т» шаклида жойлашган стол
стулларда ўтказиш ҳам фойдали, лекин думалоқ шаклда жойлаштирилган
стол, стулларда мулоқот жуда самаралидир.
Визуал мулоқотда «кўз контакти» белгилар тизими ҳам қўлланилади.
Ушбу тизим педагоглар, раҳбарлар иш фаолиятида муҳим аҳамиятга эгадир.
Қизиқарли белгилар тизими сифатида мулоқот жараёнида гул, фоторасм
ва бошқалардан фойдаланиш мумкин. Эҳтимол гуллар орқали инсонлар
Ilmiybaza.uz
маълум бир маълумотни узатиш имкониятига эгалар. Шу боис гуллар тарихи
ҳақида айрим маълумотларни келтирамиз. Гуллар тили қадимда Шарқда пайдо
бўлган. Уни аёллар яратишган. Ўз юзларини очиш имкониятига эга бўлмаган
аёллар ўз ҳисларини ва кайфиятларини гуллар орқали ифодалашга ҳаракат
қилганлар. Ассоциация сифатида пайдо бўлган белгилар қатъий одатларга
айланган. Масалан, азалия гули соғинч, ёлғизлик, гнацинт ғунчаларининг
сони учрашув кунини, қўнғироқ гуллар сони учрашув вақтини англатади.
ХИХ асрга келиб, гуллар тили дастлаб Францияда, сўнг Англия ва бутун
жаҳонга тарқалган. Аста-секин гуллар тили билан ранглар тили ҳам юзага
келди. Жумладан, Европанинг кўп давлатларида сиёҳ ранг дўстлик,
ҳашаматлилик, тўкинлик рамзи бўлса, Японияда-ғам оғриқ белгиси бўлган.
Ҳар қайси ранг маълум ҳолат, кайфият маъносини англатади. Жумладан
қизил ранг ҳаёт, севги, пушти - ёшлик, сариқ - бахт, қуёш, тўй, хурсандчилик,
яшил - тинчлик, хотиржамлик, кўк- ишонч, вафо, қора тантанаворлик, қайғу,
оқ - поклик, беғуборлик рамзи сифатида тушунилади.
Мулоқот кишилар ўртасидаги ўзаро таъсир этиш
Кишилар мулоқотга киришар экан, савол бериш, буйруқ, илтимос қилиш,
бирор нарсани тушунтириш билан бирга ўз олдига бошқаларга таъсир этиш,
шу нарсани уларга тушунтириш мақсадини қўяди.
Мулоқотнинг
мақсади кишиларнинг
биргаликдаги фаолиятига
эҳтиёжини акс эттиради. Бунда мулоқот шахслараро ўзаро таъсири сифатида
намоён бўлади, яъни кишиларнинг биргаликдаги фаолияти жараёнида пайдо
бўлувчи алоқа ва ўзаро таъсирлар йиғиндисидир. Биргаликдаги фаолият ва
мулоқот ижтимоий назорат шароитида рўй беради. Жамият ижтимоий
нормалар сифатида махсус ҳулқ-атвор намуналари тузилишини ишлаб чиққан.
Ижтимоий нормалар кўлами ниҳоят кенг – меҳнат интизоми ҳарбий бурч ва
ватанпарварлик, хушмуомалалик қоидалари ана шулар жумласидандир.
Ижтимоий психология нуқтаи назаридан мулоқотга киришувчилар
бажарадиган
ролнинг
«репертуар»ига
мос
ҳолда
намоён
бўлади.
Психологияда «роль» деганда ижтимоий (социал) мавқени эгаллаб турувчи
Ilmiybaza.uz
ҳар бир кишидан атрофдагилардан кутадиган, норматив томонидан
маъқулланган ҳулқ-атвор намунаси тушунилади. (Ёш, мансаб, жинс ва
оиладаги, ўқитувчи ва ўқувчи шифокор ва бемор, катта киши ёки бола, бошлиқ
ёки ходим, она ёки буви, эркак ёки аёл, меҳмон ёки мезбон ролида намоён
бўлиши мумкин). Ўз навбатида ҳар бир роль ўзига мос талабларга жавоб
бериши керак.
Бир киши турли мулоқот вазифаларида турли ролларни бажариши
мумкин. Масалан, хизмат жойида директор, касал бўлса шифокор
кўрсатмаларига итоат этувчи бемор, оилада кекса ота-онасининг қобил
фарзанди, меҳмондўст оила бошлиғи бўлади. Турли ролларни бажарувчи
кишиларнинг ўзаро муносабати роль кутишлари билан бошқарилади.
Хоҳлайдими ёки йўқми атрофдагилар ундан маълум намунага мос келувчи
хулқ-атворни кутадилар. Агар роль яхши бажарилмаса, ижтимоий назорат
томонидан баҳоланади, озми-кўпми чекланишлар қилинади. Мулоқотнинг
бевосита муваффақиятининг шарти ўзаро таъсир этувчи кишиларнинг ҳар
биридан кутилаётган ҳаракатларга мос келувчи хулк-атвор намунасини
қўлланишидадир. Кишининг бошқалар ундан нимани кутаётганини, нимани
эшитишга ва унда нимани кўришга тайёр эканлигини тўғри, аниқ, хатосиз
кўчира олиш қобилияти такт деб аталади.
Маълумки такт педагогик фаолиятда муҳим компонент ҳисобланади.
Айниқса, педагогик жараён ўқитувчи ва ўқувчиларнинг уюшган фаолиятлари
асосида тузилган. Шу боис ўқитувчи педагогик жараённи ўқувчилар
жамоасидан ташкил топганлигини унутмаслиги ҳар бир ўқувчи шахсини
эътибордан четда қолдирмаслиги керак. Ўқувчилар билан психологик
алоқанинг қисқа муддатга бўлсада йўқолиши, оғир оқибатларни вужудга
келтиради.
Мулоқотнинг интерактив томони деганда, биргаликдаги фаолиятни
ташкил этиш ва амалга оширишда мулоқот иштирокчиларининг бир-бирига
таъсир ўтказиши тушунилади.
Ilmiybaza.uz
Коммуникация орқали одамлар биргаликдаги фаолиятни ташкил
этадилар. Умумий фаолиятда иштирок этар экан, одамлар бир-бирларига
таъсир кўрсатади. Шунинг учун ўзаро таъсир биргаликдаги фаолиятнинг
ташкил этилиши сифатида тушунилади.
Биргаликдаги фаолиятнинг уч хил модели мавжуд.
ҳар бир иштирокчи бошқалардан мустақил равишда ишнинг ўзига
тегишли қисмини бажариши (масалан шанбаликдаги иш)
умумий вазифани босқичма-босқич ҳар бир иштирокчи томонидан
бажарилиши (масалан конвейердаги иш)
ҳар бир иштирокчи бошқалар билан биргаликда бир вақтнинг ўзида
умумий фаолият билан машғул бўлиши (масалан, футбол
жамоасидаги иш).
Одатда мулоқот жараёнидаги ўзаро таъсирнинг икки хил тури
ажратилади.
а) кооперацияга асосланган ўзаро таъсир - коммуникатив жараён
иштирокчилариннг
умумий
мақсад
йўлида
ўз
кучларини
бирлаштиришдан иборат. Кооперацияларнинг бир неча тури фарқланади.
автоматик (инстинктив- биологик даражада мавжуд бўлади),
автоматик (таркиб топган ижтимоий меъёрлар билан анъана ва урф
одатлар билан тақозоланган бўлади)
спонтан (дўстлик, муҳаббат ва шу каби муносабатлар билан
тақозоланган бўлади)
директив (мажбурий ҳамкорлик ҳукм сурувчи жойларда мавжуд
бўлади)
шартномавий (расмий келишувлар билан тақазоланган бўлади).
коорперация- биргаликдаги фаолиятнинг зарурий элементи.
б) Рақобатга асосланган ўзаро таъсир – коммуникатив жараён
иштирокчиларининг шахсий ёки гуруҳий мақсадларга эришиш учун
ўзаро кураш шароитида бир-бирига таъсир кўрсатишдан иборат. Бундай
ўзаро таъсирда томонларнинг шахсий фаоллиги одатда юқори бўлади.
Ilmiybaza.uz
Шундай бўлса-да у кооперция билан маълум даражада боғлиқдир. Чунки
рақобат давомида ҳам муайян қоидалар ўрнатилиши талаб этилади. Акс
ҳолда ўзаро кураш урушга айланиб кетиши мумкин. Рақобатнинг энг
ёрқин шакли низодир. Низо - мулоқот иштирокчиларининг ҳар бири
муҳим бўлган муаммони ҳал этиш вақтида улар ўртасида вужудга келган
қарама-қаршилик ва курашнинг кескин кучайиб кетиш жараёнидир.
Мулоқот жараёнида низонинг одатда икки хил тури фарқланади.
а) Деструктив низо. Унинг келиб чиқиш сабаблари
қуйидагилардан иборат;
-шахсий хусусиятларни бир-бирига мос келмаслиги туфайли
вужудга келади
- муносабатларнинг бузилишига олиб келади
-иштирокчилар сони ортиб боради
-қарама-қарши томонга нисбатан негатив баҳолар кучайиб боради
-низо жараёнидаги объектнинг шахсга кўчиши осон юз беради
Б) Продуктив низонинг келиб чиқиш сабаблари қуйидагилардан
иборат
-нуқтаи - назарларнинг бир-бирига мос келмаслиги сабабли
вужудга келади;
-муаммони кенгроқ қарши олишга олиб келади;
-оптимал ечимнинг топилишига ёрдам беради;
- шахсга кўчирилмайди.
Мулоқот кишиларнинг бир-бирини тушуниши
Биргаликдаги фаолиятнинг муваффақиятли рўй бериши кўп
жиҳатдан коммуникатив жараён иштирокчилари бир-бирини қандай
идрок этаётганини, ҳар бир иштирокчида бошқа иштирокчи ҳақида
қандай тасаввурлар шаклланаётганлигига боғлиқ. Бу эса мулоқотнинг
перцептив томонини ўрганиш заруратини вужудга келтиради.
Ilmiybaza.uz
Кишиларнинг бир-бирини идрок этиш жараёни мулоқотнинг
ажралмас қисми бўлиб, у мулоқотнинг перцептив томонини ташкил
этади.
Инсоннинг инсон томонидан идрок этилиши «ижтимоий
перцепция» дейилади. Дастлаб бу атама Дж.Брунер томонидан 1947 йил
ишлатилган
бўлиб,
у
перцептив
жараёнларнинг
ижтимоий
детерминациясини англатган. Кейинчалик бу атама бошқачароқ маънога
эга бўлиб, у ижтимоий объектларни, яъни одамлар ижтимоий гуруҳлар,
катта ижтимоий тузилмаларни идрок этиш жараёнини англата бошлаган.
Ижтимоий перцептив жараёнларда индивид қуйидагиларни идрок
этиши мумкин:
а) ўз гуруҳига муносиб индивидни;
б) бошқа гуруҳга мансуб индивидни;
в) ўзининг гуруҳини;
г) ўзга гуруҳни.
Ижтимоий перцептив жараёнларда гуруҳ қуйидагиларни идрок
этиши мумкин:
а) ўз индивидини;
б) ўзга гуруҳ индивидини;
в) ўзини;
г) ўзга гуруҳни.
Рус психологи А.А.Бодалев «инсонни инсон томонидан идрок
этилишига» синоним равишда «инсоннинг бошқа инсонни билиши»
иборасини қўллайди. Инсон жамият
аъзоси сифатида қабул
қилинганлиги сабабли мулоқотда ҳам шахс сифатида намоён бўлади.
С.Л.Рубинштейн айтганидек, «биз инсонни ташқи хулқ-атворига қараб
уни ўқиймиз». Бундан, инсонни ташқи қиёфаси уни қандай шахс
эканлигидан далолат беришини англашимиз мумкин.
«Бошқа одамни била туриб, ўрганаётган индивиднинг ўзи ҳам
шаклланади»- деб ёзади Л.С.Выготский.
Ilmiybaza.uz
Инсонни инсон томонидан идрок этилишида энг камида икки
киши жалб қилинган бўлиши лозим бўлиб, уларнинг иккалови ҳам фаол
субъектдир. Демакки ўзаро идрок жараёнида иккала томон бир-
бирларининг эҳтиёжлари, мотивлари ва йўналишларини билишлари ва
ўзларини қарама-қарши томон ўрнига қўя олишлари лозим. Мулоқот
жараёнида бир-бирини идрок этаётган одамлар бир-бирини тушунишга
ҳаракат қиладилар. Бунинг учун қуйидаги механизм ишга солинади.
а) идентификация;
б) рефлексия;
в) стереотипизация.
г) эмпатия
Идентификация (лотинча тенглаштириш) –у кишига тенглаштириш,
бараварлаш маъносини англатиб, инсоннинг ўзини хаёлан суҳбатдоши ўрнига
қўйиш орқали унинг фикрлари ва тасаввурларини тушунишга интилиши.
Рефлексия (лотинча акс эттириш) – инсоннинг суҳбатдоши томонидан
қандай идрок этилаётгани ва тушунилаётганини англашга интилиши. Кишини
киши томонидан идрок қилинишини иккиланган ойнадаги акс эттиришга
ўхшатиш мумкин. Одам бошқа кишини акс эттирар экан, шу билан бирга
ўзини ҳам акс эттиради, агар киши ўзи мулоқотга киришадиган кишилар
ҳақида тўлиқ, илмий асосланган ахборотларга эга бўлса, улар билан бехато
аниқликда ўзаро таъсир ўрнатиши мумкин. Бироқ субъект ҳамма вақт бундай
аниқ маълумотга эга эмас. Шунинг учун у бошқалар хатти-ҳаракатининг
сабабларини ўйлаб чиқишга мажбур бўлади. Бошқа кишининг ҳаракатларини
тушунтириш
учун
фаолият
мотивлари,
ҳис-туйғулар,
интилиш
ва
фикрлашнинг ўйлаб чиқарилиши каузал атрибуция деб аталади ва
ўқитувчилар томонидан бола ҳаракатларининг шундай сабабини талқин
қилиниши мактабдаги педагогик муомалани қийинлаштиради.
Стереотипизация – грекча ўзгаришсиз, такрорланиш деган маънони
билдириб, инсоннинг суҳбатдошини тушунишга интилиши йўлида муайян
шаблондан фойдаланиши. Стереотипизация маълум ёки тахминан маълум
Ilmiybaza.uz
бўлган воқеаларни тиклаш, нисбат бериш йўли билан хулк нормаларини
таснифлаш ва уларнинг сабабларини изоҳлаш демакдир. Баъзан муомала
жараёнида нотўғри стереотип вужудга келади. Масалан, А.А.Бодалев
томонидан ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, кишининг ташқи
қиёфаси ва унинг характери ҳақидаги стереотип тасаввурлар оммавийлашиб
кетганлиги тасдиқланди. Сўралган 72 кишининг 9 таси агар инсоннинг юз
тузилиши квадрат кўринишига эга бўлганлар кучли, иродали, 17 киши
пешонаси катта киши ақлли, 3 киши сочи тикка кишилар енгилмас, бўйсунмас
характерга эга. 5 киши бўйи ўртачадан паст кишилар бошқалар устидан
ҳукмронлик қилишга, буйруқ беришга интилувчи кишилар, 5 киши чиройли
кишилар ё аҳмоқ ёки ўзини яхши кўрадиган кишилар бўлади деб тасдиқлаган.
Бегона кишини идрок қилишда биринчи ахборот, дастлабки тасаввур катта
аҳамиятга эга. Кишилар ташқи қиёфаси ҳам муҳим ўрин тутади. Америкалик
психологлар томонидан ўтказилган тадқиқот бунга яққол мисол бўла олади.
400 та ўқитувчиларни баҳолаш учун тарқатилган ишларни улар 200 таси
ижобий, чиройли, 200 таси салбий хунук, ёқимсиз деб берганлар.
Экспертлардан ташқи қиёфасини эмас, балки характерини таърифлаш
сўралган эди. Афсуски баҳоларнинг субъективлиги кишининг ташқи
қиёфасини баҳолаш билан боғлиқдир.
Эмпатия – инсонинг ўзини хаёлан суҳбатдоши ўрнига қўйиш орқали
унинг кечинмалари ва ҳиссиётларини тушунишга интилиши. Бунда инсоннинг
эмоционал муаммоларига ёндашиши тушунилади. Бу бошқа одам ҳиссиётлари
ва кечинмаларига ҳамдард бўла олишдир. Бир томондан объектни тушунишда
уни ўрнига ўзини қўя олиши муҳим бўлса, иккинчи томондан унинг ички
ҳиссиётларини тушуниш унга ҳамдард бўла олиш ҳам муҳимдир.
Инсоннинг инсон томонидан идрок этилишида йўналтиришнинг роли
каттадир. Бу айниқса инсон ҳақида, номаълум инсон ҳақида илк фикрларни
олишда муҳимдир. Бу борада А.А.Бодалевнинг ўтказган тадқиқотлари
ниҳоятда аҳамиятлидир. Икки гуруҳ талабаларига бир инсон расми берилади.
Биринчи расмда берилган инсон жиноятчи деб, иккинчи гуруҳда эса расмдаги
Ilmiybaza.uz
киши йирик олим деб эълон қилиниб, уларга портретни ёзма ифодалаш
вазифаси берилади. Биринчи ҳолатда қуйидаги тавсифлар берилади, яъни
кўзларини ичига кириб кетгани, ички алам, қасосдан узун даҳан бошлаган
иши, жумладан жиноятни якунига етказиш кабилар эканлиги қайд этилади.
Иккинчи гуруҳда ичига кирган кўзлари фикрнинг чуқурлиги ҳақида
гапириб, бунда узун даҳан қийинчиликларга бардошлилик, иродалилик
сифатида баҳоланган.
Келтирилган мулоҳазалардан кўринадики, инсонни инсон томонидан
идрок қилинишида ташқи томондан берилаётган кўрсатма, шахснинг бу
борадаги билим, кўникма ва малакалари муҳим роль ўйнайди.
Мулоқотнинг
қонуниятларини,
малака
ва
қобилиятларининг
шаклланишини билиш педагог учун ғоят муҳимдир. Бу тўлақонли педагогик
мулоқотни ёки муомалани йўлга қўйишни таъминлайди. Педагогик мулоқот
педагог ва ўқувчиларнинг ўзаро таъсир этиш усуллари йиғиндисидир.
Мулоқотнинг мазмуни ахборот алмашиш, ўқитувчи томонидан турли
коммуникатив воситалар ёрдамида ўқувчилар билан ўзаро тушуниш ва ўзаро
муносабатларни ташкил этишдир. Педагогларнинг тарбиявий ва дидактик
вазифаларни
ўқитувчилар
ҳамда
ўқувчилар
жамоаси
ўртасида
муносабатларни таъминламай туриб амалга ошириб бўлмайди.
Педагогик фаолиятдаги мулоқат
ўқув вазифаларни бажариш воситаси
тарбиявий
жарёнини
таъминлашнинг
ижтимоий-психологик
тизими
таълим-тарбия жараёни муваффақиятини таъминловчи ўқитувчи ва
ўқувчиларнинг ўзаро муносабатини ташкил қилиш усули
ўқувчининг индивидуал хусусиятларини тарбиялаш жараёни
сифатида намоён бўлади.
Педагогик мулоқот - бу мулоқотнинг ўқув тарбиявий жараёнларни
ҳиссий фони ва восита, мазмунини ташкил этади.
Ilmiybaza.uz
Мулоқот муваффақиятли бўлиши учун у албатта қайта алоқага эга
бўлиши, яъни субъект ўзаро таъсир натижалари ҳақида ахборот олиши керак.
Коммуникатор ўзи узатган ахборотни реципиент қандай қабул қилишини ва
қандай муносабатда бўлаётганлигини қайта ахборот маълумотларига
асосланиб билиб олади. Муомалада суҳбатдошни ёки тингловчини идрок этиш
бир-бирини тушунишнинг асосий шартидир. Агар ўқитувчи ўқувчиларини
қандай идрок этаётганлигини, тушунаётганлигини англай олмаса, педагогик
муносабат яхши бўлмайди. Айниқса, маъруза ўтаётганда бу жуда муҳимдир.