МУСТАҚИЛ ЎЗБЕКИСТОН ТАЪЛИМ ТИЗИМИ. МУСТАҚИЛЛИК ЙИЛЛАРИДА ПЕДАГОГИК ФИКРЛАР РИВОЖИ
Yuklangan vaqt
2024-11-08
Yuklab olishlar soni
1
Sahifalar soni
9
Faytl hajmi
27,8 KB
МУСТАҚИЛ ЎЗБЕКИСТОН ТАЪЛИМ ТИЗИМИ.
МУСТАҚИЛЛИК ЙИЛЛАРИДА ПЕДАГОГИК ФИКРЛАР РИВОЖИ
Режа:
1.Мустақил
Ўзбекистонда
таълим
соҳасида
амалга
оширилган
ислоҳотлар.
2.Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Таълим тўғрисида”ги
Қонун ва “Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури” – Республикамизда таълим-
тарбияни ташкил етиш ва кадрлар тайёрлашнинг ҳуқуқий асоси сифатида.
3.Мустақиллик йилларида педагогик фикрлар ривожининг асосий
йўналишлари.
1.Мустақил Ўзбекистонда таълим соҳасида амалга оширилган
ислоҳотлар.
«Кадрлар тайёрлаш миллий дастури». «Кадрлар тайёрлаш миллий
дастури» Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги қонунининг
қоидаларига мувофиқ, миллий тажрибанинг таҳлили ва таълим тизимидаги,
жаҳон миқёсидаги ютуқлар асосида тайёрланган ҳамда юксак умумий ва касб-
ҳунар маданиятига, ижодий ва ижтимоий фаолликка, ижтимоий-сиёсий ҳаётда
мустақил равишда мўлжални тўғри ола билиш маҳоратига эга бўлган,
истиқбол вазифаларини илгари суриш ва ҳал этишга қодир кадрларнинг янги
авлодини шакллантиришга йўналтирилгандир.
Ўзбекистон
Республикасида
узлуксиз
таълим
Давлат
таълим
стандартлари ҳамда ўқув дастурлари талабларига мувофиқ ташкил этилади.
Узлуксиз таълим қуйидаги таълим турларини ўз ичига олади:
1. Мактабгача таълим;
2. Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим;
3. Касб-ҳунар таълими;
4. Олий таъ лим;
5. Олий ўқув юртидан кейинги таълим;
6. Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
7. Мактабдан ташқари таълим.
Кадрлар тайёрлаш миллий моделининг таркибий қисмларидан бири
сифатида фан, яна шунингдек, «таълим мазмунини тубдан янгилашда: таълим
стандартлари, таълим дастурлари, ўқув дарсликлари ва қўлланмалар
тайёрлашда, илмий-методик таъминотни амалга оширишда бевосита ва
билвосита иштирок этади».
Фан
юқори
малакали
мутахассисни
тайёрлайди
ва
улардан
фойдаланади, илғор педагогик ва ахборот технологияларини ишлаб чиқади.
Ишлаб чиқариш - кадрларга бўлган ижтимоий эҳтиёжни шунингдек,
уларнинг тайёргарлик сифати ва савиясига нисбатан қўйиладиган талабларни
белгиловчи асосий буюртмачи, кадрлар тайёрлаш тизимини молиявий ва
моддий-техника жиҳатдан таъмин-лаш жараёнининг қатнашчиси.
Авваллари ишлаб чиқариш тайёр кадрлар кучи ва салоҳиятидан
фойдаланувчи истеъмолчи сифатидагина фаолият олиб борган бўлса, бугунги
кунда ушбу фаолиятнинг мазмуни тубдан ўзгарди.
2017 - 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг
бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси қисқа муддатли
истиқболда давлат сиёсатининг устувор йўналишларини белгилаб берган энг
муҳим дастурий ҳужжат ҳисобланади. Мазкур ҳужжат асосида таълим
соҳасига доир қатор ислоҳотлар амалга оширилди. Таълим тизимини халқ
билан мулоқот ва илғор хорижий тажрибалар асосида ислоҳ қилишга асосий
эътибор қаратилди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2017-йил 30-сентабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим
вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» ПҚ-3305-сон қарори асосида
республикамизда илк бор Мактабгача таълим вазирлиги ташкил этилди.
Мактабгача таълим вазирлиги ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси
Президентининг «Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш
чора-тадбирлари тўғрисида» 2017-йил 30-сентабрдаги ПФ-5198-сон Фармони
ва «Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини
ташкил этиш тўғрисида» 2017-йил 30-сентабрдаги ПҚ-3305-сон қарорига
мувофиқ амалга оширади.
Мустақиллик йилларида таълим жараёнини янгича талаблар асосида
ташкилқилиш, такомиллаштириш бўйича олиб борилган жиддий изланишлар
натижасида авваллари фақат аҳолининг умумий саводхонлигини таъминлаш
билан чекланган таълим мазмуни тубдан янгиланди.
МДҲ давлатлари ичида биринчи бўлиб Давлат таълим стандартлари
ишлаб чиқилди ва жорий етилди. Амалиёт жараёнида таълим турлариаро
узвийликни, узлуксизликни таъминлаш мақсадида ўқув фанлари бўйича
ДТС ҳамда ўқув дастурлари такомиллаштирилмоқда,
мувофиқлаштирилмоқда.
Юртбошимизнинг «Дарсликларда миллат фикрининг, миллат тафаккури
ва миллат мафкурасининг енг илғор намуналари акс етиши керак» деган г
оясидан келиб чиқиб дарсликларнинг янги авлоди яратилди. Самарали ташкил
етилган тизим асосида уларни мунтазам равишда, яъни 2-3-синфлар учун ҳар
2 йилда, 5-9-синлар учун ҳар 4 йилда такомиллаштириш, зарур нусхада
янгитдан чоп етиб бориш йўлга қўйилди.
Таълим муассасаларида 9875та физика, 9487та кимё лаборатория
хоналари, 9390та биология хоналари ташкил етилиб, замонавий ўқув-
лаборатория жиҳозлари билан тўлдирилди. Шунингдек, барча таълим
муассасаларидаги
«Маънавият
ва
маърифат»,
касбга
йўналтириш,
чизмачилик, тасвирий санъат ва рассомлик, чет тили хоналари ҳамда фаоллар
зали, тиббиёт хонаси, маъмурий-методик хона ва барча турар жойлар
замонавий мебел ва махсус жиҳозлар билан бекаму кўст таъминланди.
Ўн икки йиллик мажбурий таълимдан сўнг юртимиздаги ёшларнинг ҳар
бири, ўз хоҳишига кўра, бакалавр ва магистр даражасини олиш учун олий
таълим муассасаларида ўқишни давом еттириши мумкин.
Ўтган йиллар мобайнида таълим тизимини тубдан янгилаш ва ислоҳ етиш
бўйича миқёси ва кўламига кўра улкан ишлар амалга оширилди. Қарийб 9,5
минг ёки мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган мактабларнинг деярли
барчаси янгитдан қурилди, капитал реконструксия қилинди ва замонавий
ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари билан таъминланди. Ўқув жараёнини
сифат ва методик жиҳатдан бутунлай янгилаш бўйича улкан чора-тадбирлар
амалга оширилди.
Ўзбекистонда мактаб таълими 7 та тилда: ўзбек, қорақалпоқ, рус, қозоқ,
қирғиз, туркман ва тожик тилларида олиб борилмоқда.
Мамлакатимизда 1500 дан ортиқ янги касб-ҳунар коллежи ва академик
лицей барпо етилди. Сиз, конференсия қатнашчиларининг кўпчилиги ушбу
билим масканлари билан танишар екансиз, улар ўз меъморий қиёфаси ва
техник таъминотига кўра енг яхши олий таълим муассасаларидан асло
қолишмаслигига
ишонч
ҳосил
қилишингиз
мумкин.
Касб-ҳунар
коллежларидаги замонавий ўқув-лаборатория, компютер ва ишлаб чиқариш
асбоб-ускуналари ўқувчилар учун умумий фанлар бўйича нафақат тўлиқ
билимлар ҳажмини егаллаш, айни вақтда ушбу ўқув юртларидаги замонавий
техника ва технологияларни ўзлаштириш имконини ҳам беради.
Таълим жараёнини ислоҳ етиш ва меҳнат бозорида талаб қилинадиган
юқори малакали кадрлар тайёрлашда олий таълим муассасалари муҳим ўрин
егалламоқда. Ўтган давр мобайнида уларнинг сони икки баробар ортди ва
бугунги кунда мамлакатимиздаги 59 та университет ва олий ўқув юртида 230
мингдан зиёд талаба таълим олмоқда.
Ўзбекистонда Вестминстер университети, Сингапур менежментни
ривожлантириш институти, Турин политехника университети, Россия нефт ва
газ университети, Москва давлат университети, Россия иқтисодиёт
университети каби юксак халқаро обрў-еътибор ва чуқур тарихий илдизларга
ега бўлган Европа ва Осиёнинг етакчи олий таълим муассасаларининг
филиаллари ташкил етилди ва муваффақиятли фаолият кўрсатмоқда. Ушбу
олий таълим муассасаларида машинасозлик, нефт-газ иши, ахборот
технологиялари, иқтисодиёт ва бизнес бошқаруви, молиявий менежмент,
тижорат ҳуқуқи каби меҳнат бозорида талаб юқори бўлган мутахассисликлар
бўйича бакалавр ва магистрлар тайёрланмоқда ва биз учун ғоят муҳим жиҳати
шундаки, уларнинг битирувчилари бутун дунёда тан олинадиган дипломларга
ега бўлмоқда.
Биз ривожланган бозор иқтисодиётига асосланган замонавий давлат
қуриш йўлига қадам қўйиб, кучли давлатдан кучли фуқаролик жамияти сари
изчиллик билан ўтишни таъминлар еканмиз, фақат миллий ва умумбашарий
қадриятлар уйғунлиги заруратини теран англайдиган, замонавий билимларни,
интеллектуал салоҳият ва илғор технологияларни егаллаган инсонларгина ўз
олдимизга қўйган стратегик тараққиёт мақсадларига еришиши мумкин
еканини ҳамиша ўзимизга яхши тасаввур етиб келмоқдамиз.
Таълим тизимини тубдан ислоҳ етиш одамларимизнинг онгу тафаккури
ва дунёқарашини ўзгартириш, уларнинг сиёсий ва гражданлик фаоллигини, ўз
келажагига бўлган ишончини оширишнинг енг муҳим омили ва мустаҳкам
асосига айланди, десак, ҳеч қандай муболаға бўлмайди. Энг муҳими шундаки,
бизнинг янги авлодимиз, билимли, ўтмишнинг ҳар қандай иллатларидан озод
бўлган ёшларимиз бугунги кунда мамлакатимизни демократлаштириш ва
либераллаштириш, уни янгилаш ва ишончли тарзда равнақ топтиришнинг ҳал
қилувчи ҳаракатлантирувчи кучига айланиб бормоқда.
Шу борада ўтган давр мобайнида касб-ҳунар коллежлари ва академик
лицейларни 2 миллион 300 мингдан зиёд ўғил-қизларимиз битириб чиққани,
жорий йилда еса 500 мингдан ортиқ ўқувчи ўрта тоифадаги мутахассис
дипломини олиб, ўқишни тамомлашини айтиб ўтиш кифоя. Бу ёшлар нафақат
иқтисодиётни модернизация ва диверсификасия қилишнинг, айни вақтда
мамлакатимиз кадрлар таркибини сифат жиҳатидан янгилашнинг қудратли
омили ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Таълим тўғрисида”ги Қонун
ва “Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури” – Республикамизда таълим-тарбияни
ташкил етиш ва кадрлар тайёрлашнинг ҳуқуқий асоси сифатида. Ўзбекистонда
ҳам таълим ислоҳотларининг қадриятлари йўналишлари қарор топиб
бормоқда. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 41-моддасида “Ҳар
ким билим олиш ҳуқуқига ега. Бепул умумий таълим олиш давлат томонидан
кафолатланади. Мактаб ишлари давлат назоратидадир”, деб белгилаб
қўйилган. 42-моддасида еса, “ҳар кимга илмий ва техникавий ижод еркинлиги,
маданият
ютуқларидан
фойдаланиш
ҳуқуқи
кафолатланиши;
давлат
жамиятнинг маданий, илмий, техникавий ривожланишига ғамхўрлик қилиши”
кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонунининг
4-моддасида билим олиш ҳуқуқи қадрият сифатида қуйидагича кўрсатиб
қўйилган: “Жинси, тили, ёши, ирқий, миллий мансублиги, еътиқоди, динга
муносабати, ижтимоий келиб чиқиши, хизмат тури, турар жойи, Ўзбекистон
Республикаси ҳудудида қанча яшаганидан қатъи назар, ҳар кимга билим
олишда тенг ҳуқуқлар кафолатланади”.
Билим олиш ҳуқуқи:
- давлат ва нодавлат таълим муассасаларини ривожлантириш;
- ишлаб чиқаришдан ажралган ва ажралмаган ҳолда таълим олишни
ташкил етиш;
- таълим ва кадрлар тайёрлаш давлат дастурлари асосида бепул ўқитиш,
шунингдек, таълим муассасаларида шартнома асосида тўлов евазига касб-
ҳунар ўргатиш;
- барча таълим муассасалари битирувчилари кейинги босқичдаги ўқув
юртларига киришда тенг ҳуқуқларга ега бўлиши;
- оилада ёки ўзи мустақил равишда билим олган фуқароларга
акредитациядан
ўтган
таълим
муассасаларида
екстернат
тартибида
аттестациядан ўтиш ҳуқуқини бериш орқали таъминланади.
Бошқа давлатларнинг фуқаролари Ўзбекистон Республикасида халқаро
шартномаларга мувофиқ билим олиш ҳуқуқига ега.