Нерв тўқимаси нерв системасини ташкил этади.

Yuklangan vaqt

2024-09-14

Yuklab olishlar soni

1

Sahifalar soni

9

Faytl hajmi

24,6 KB


 
 
 
 
 
 
Нерв 
 
2.2. Машғулот мазмуни 
  Нерв тўқимаси нерв системасини ташкил этади. Структур-функционал 
бирлиги нерв ҳужайраси - нейрон хисобланади. Нерв системасида тахминан 1012 
нейрон бор. Нерв тўқимада оддий ҳужайралараро модда бўлмайди. Унинг 
ролини умумий ривожланиш манбасига эга бўлган ва нейрон орасида жойлашган 
ҳужайралар-нейроглия бажаради. Улар таянч, чегараловчи, трофик, секретор ва 
химоя вазифасини бажаради. Нерв тўқимаси мушак тўқимасидан фарқ қилиб, 
уларда деярли бириктирувчи тўқима бўлмайди.У фақат қон томирлар атрофида 
бўлиб, мия пўстлоғини хосил қилади. 
      Гистогенез. 
  Нерв тўқимасиниг тараққиёт манбаи-эктодерма ва унинг хосилалари 
:нерв найи ва нерв тожларидир. Миграцияга учрамайдиган нерв найининг ички 
ҳужайралари эпендима ҳужайраларининг ўтмишдоши бўлиб, кейинчалик орқа 
мия ва мия қоринчаларини қоплайди. Глиал ҳужайралари астроцит ва 
олигодендроглиоцитларни ўтмишдоши эркин спонгиобластлар (миграция 
килувчи) ва нейронларни ўтмишдоши нейробластлар нерв найининг ўрта 
қаватини хосил қилади. Нерв тожлари ҳужайралари латерал ва вентрал 
йўналишда миграция қилади.Бош қисмида улар бош мия нервлари нейронларини, 
тана қисми нерв системани периферик нерв тугунларидаги нейрон ва 
нейроглияларни ва теридаги пигмент ҳужайраларни хосил қилади. Нейронлар 
дифференцияллашиш ва ихтисослашишда бўлиниш қобилиятини йўқотади, 
глиал ҳужайралар эса бу хусусиятларни ўзида сақлаб қолади (пролифератив 
фаолликни). Нейрондаги ихтисослашиш белгиларига донадор эндоплазматик тўр 
микдорининг 
кўплиги, 
Гольджи 
комлексини 
яхши 
ривожланганлиги, 
Нерв 2.2. Машғулот мазмуни Нерв тўқимаси нерв системасини ташкил этади. Структур-функционал бирлиги нерв ҳужайраси - нейрон хисобланади. Нерв системасида тахминан 1012 нейрон бор. Нерв тўқимада оддий ҳужайралараро модда бўлмайди. Унинг ролини умумий ривожланиш манбасига эга бўлган ва нейрон орасида жойлашган ҳужайралар-нейроглия бажаради. Улар таянч, чегараловчи, трофик, секретор ва химоя вазифасини бажаради. Нерв тўқимаси мушак тўқимасидан фарқ қилиб, уларда деярли бириктирувчи тўқима бўлмайди.У фақат қон томирлар атрофида бўлиб, мия пўстлоғини хосил қилади. Гистогенез. Нерв тўқимасиниг тараққиёт манбаи-эктодерма ва унинг хосилалари :нерв найи ва нерв тожларидир. Миграцияга учрамайдиган нерв найининг ички ҳужайралари эпендима ҳужайраларининг ўтмишдоши бўлиб, кейинчалик орқа мия ва мия қоринчаларини қоплайди. Глиал ҳужайралари астроцит ва олигодендроглиоцитларни ўтмишдоши эркин спонгиобластлар (миграция килувчи) ва нейронларни ўтмишдоши нейробластлар нерв найининг ўрта қаватини хосил қилади. Нерв тожлари ҳужайралари латерал ва вентрал йўналишда миграция қилади.Бош қисмида улар бош мия нервлари нейронларини, тана қисми нерв системани периферик нерв тугунларидаги нейрон ва нейроглияларни ва теридаги пигмент ҳужайраларни хосил қилади. Нейронлар дифференцияллашиш ва ихтисослашишда бўлиниш қобилиятини йўқотади, глиал ҳужайралар эса бу хусусиятларни ўзида сақлаб қолади (пролифератив фаолликни). Нейрондаги ихтисослашиш белгиларига донадор эндоплазматик тўр микдорининг кўплиги, Гольджи комлексини яхши ривожланганлиги,  
 
нейронайчалар ва нейрофиламентларни цитоплазмада тўпланиши шунингдек 
олдин аксон кейин дендритларни ривожланиши киради. Нейронлар орасида 
синапс кўринишдаги контактлар хосил бўлади.                 
Нейронлар - 
йирик 
ҳужайралар 
сафига 
киради 
(130мк 
гача).Уларнинг таналари йирик, овалсимон, яссилашган, дуксимон, ёки 
пирамидасимон шаклда бўлади. Барча нейронлар ўсимталарга эга. Улардан бири 
нейрит 
ёки 
аксон 
дейилади, 
қолганлари-дендритлардир. 
Нейронлар 
ўсимталарининг сонига қараб классификацияланади.  
1) Униполяр-1 та ўсимтали нерв ҳужайралар. Бу ҳужайралар одамда фақат 
эмбрионал даврда учрайди. 
2) Биполяр - икки ўсимтали нерв ҳужайралар 
3) Мултиполяр - уч ва ундан ортиқ ўсимтали ҳужайраларга айтилади. 
 Биполяр 
нейронлар 
орасида 
псевдоуниполяр 
ҳужайралар 
фарқланади. 
Псевдоуниполяр ҳужайралар танасидан иккита усимта чикиб, “T” шаклида 
иккига бўлинади. Нерв системасида нейронларнинг асосий қисми мултиполяр 
бўлиб, уларда уч ва ундан ортиқ ўсимталар бор. Бу ўсимталарнинг фақат биттаси 
нейрит бўлиб, қолганлари дендритлардир. Бажарадиган вазифаларига қараб 
нейронлар сезувчи (рецептор ёки афферент) ассоциатив, харакатлантирувчи 
(эффектор ёки эфферент), секретор нейронларга бўлинади. 
 Нерв ҳужайраларининиг тузилиши.  
Нейронларнинг ядролари йирик булиб,кўпинча марказда жойлашган. 
Хроматини деярли бутунлай деконденсацияланган, битта йирик ядрочага эга.  
I.Псевдоуниполяр сезувчи нейрон 
II. Биполяр ассоциатив нейрон. 
III.Мультиполяр ҳаракатлантирувчи нейрон. 
 
Кўпчилик нейронлар тетраплоидли. Нерв ҳужайрасининг цитоплазмасида 
умумий органеллалар: митоходриялар, Голдьжи комплекси, лизосомалар, 
микронайчалар ва микрофиламентлар мавжуд. Нерв ҳужайра структурасининг 
характерли белгиларидан бири-унда Ниссл моддасининг бўлишидир. Бу модда 
нейронайчалар ва нейрофиламентларни цитоплазмада тўпланиши шунингдек олдин аксон кейин дендритларни ривожланиши киради. Нейронлар орасида синапс кўринишдаги контактлар хосил бўлади. Нейронлар - йирик ҳужайралар сафига киради (130мк гача).Уларнинг таналари йирик, овалсимон, яссилашган, дуксимон, ёки пирамидасимон шаклда бўлади. Барча нейронлар ўсимталарга эга. Улардан бири нейрит ёки аксон дейилади, қолганлари-дендритлардир. Нейронлар ўсимталарининг сонига қараб классификацияланади. 1) Униполяр-1 та ўсимтали нерв ҳужайралар. Бу ҳужайралар одамда фақат эмбрионал даврда учрайди. 2) Биполяр - икки ўсимтали нерв ҳужайралар 3) Мултиполяр - уч ва ундан ортиқ ўсимтали ҳужайраларга айтилади. Биполяр нейронлар орасида псевдоуниполяр ҳужайралар фарқланади. Псевдоуниполяр ҳужайралар танасидан иккита усимта чикиб, “T” шаклида иккига бўлинади. Нерв системасида нейронларнинг асосий қисми мултиполяр бўлиб, уларда уч ва ундан ортиқ ўсимталар бор. Бу ўсимталарнинг фақат биттаси нейрит бўлиб, қолганлари дендритлардир. Бажарадиган вазифаларига қараб нейронлар сезувчи (рецептор ёки афферент) ассоциатив, харакатлантирувчи (эффектор ёки эфферент), секретор нейронларга бўлинади. Нерв ҳужайраларининиг тузилиши. Нейронларнинг ядролари йирик булиб,кўпинча марказда жойлашган. Хроматини деярли бутунлай деконденсацияланган, битта йирик ядрочага эга. I.Псевдоуниполяр сезувчи нейрон II. Биполяр ассоциатив нейрон. III.Мультиполяр ҳаракатлантирувчи нейрон. Кўпчилик нейронлар тетраплоидли. Нерв ҳужайрасининг цитоплазмасида умумий органеллалар: митоходриялар, Голдьжи комплекси, лизосомалар, микронайчалар ва микрофиламентлар мавжуд. Нерв ҳужайра структурасининг характерли белгиларидан бири-унда Ниссл моддасининг бўлишидир. Бу модда  
 
цитоплазмада 
базофил 
бўяладиган 
қисми. 
Электронмикроскоп 
остида 
нейроннинг цитоплазмасини бу қисмида кўп сонли рибосомалар, полисомалар ва 
донадаор эндоплазматик тўр бўлади. Характерли белгиларига кўра бу тузилмани 
тигроид модда деб аташган. Базофиллик рибосомал рРНК кўплиги билан боғлиқ. 
Кўп сонли рибосомалар цитоплазмада ўсимталарга йўналувчи тўхтовсиз оқсил 
синтезлайди. 
  
Яна 
бир 
цитоплазманинг 
характерли 
структураси 
– 
нейрофиламентлардир, улар тутам бўлиб жойлашган. Айниқса улар ўсимталарда 
кўпдир. 
Бундан 
ташқари 
цитоплазмада 
нейронинг 
танасини 
ушлаб 
турувчи(тайанч вазифани бажаради) нейронайчалар мавжуд. Ядро ва аксонни 
орасида яхши тараққий этган Голдьжи комплекси жойлашган. Шунингдек у 
ўзида липофусцин ва меланин деб аталувчи пигмент сақлайди. 
Нейроглия – юқорида айтиб ўтилганидек нейроглия ҳужайралари 
ҳужайралараро модда вазифасини бажаради. Бош ва орқа мия нерв тўқимасида 
томирлар деворидан ташқари бириктирувчи тўқима учрамаганлиги учун у 
юмшоқ ва сийрак бўлади. Нейронларниниг танасида ётувчи структурасиз массага 
ўхшаш нейроглия ҳужайралари ва капиллярлари - нейропил дейилади ва кулранг 
моддани 
асосини 
ташкил 
этади. 
Электронмикроскопик 
текширишлар 
кўрсатадики, ҳужайра таналари, нейроглиал ҳужайралар ўсиқлари ва нейронлар 
бир-бири билан чигал ҳосил қилади. Кумуш билан бўяш шуни кўрсатадики, 4 хил 
типдаги нейроглиал ҳужайралар мавжуд: 
1. Олигодендроцитлар - шохсимон ўсимтали майда ҳужайралар 
2. Астроцитлар - майда кўп ўсимтали,нурли юлдуз кўринишга эга бўлган 
ҳужайралар 
3. Эпендимоцитлар 
4. Микроглия - жуда майда ҳужайралардир, қоннинг моноцит ҳужайраларидан 
хосил бўлган. У макрофаг вазифасини бажаради. 
  Олигодендроцитлар 
- 
оч, 
қорамтир 
ва 
оралиқ 
олигодендроцитлар 
фарқланади. Ёши катта одамларда қорамтир олигодендроцитлар кўп бўлади. Бу 
ҳужайраларда жуда кўп миқдорда рибосомалар ва ингичка шохланмаган 
цитоплазмада базофил бўяладиган қисми. Электронмикроскоп остида нейроннинг цитоплазмасини бу қисмида кўп сонли рибосомалар, полисомалар ва донадаор эндоплазматик тўр бўлади. Характерли белгиларига кўра бу тузилмани тигроид модда деб аташган. Базофиллик рибосомал рРНК кўплиги билан боғлиқ. Кўп сонли рибосомалар цитоплазмада ўсимталарга йўналувчи тўхтовсиз оқсил синтезлайди. Яна бир цитоплазманинг характерли структураси – нейрофиламентлардир, улар тутам бўлиб жойлашган. Айниқса улар ўсимталарда кўпдир. Бундан ташқари цитоплазмада нейронинг танасини ушлаб турувчи(тайанч вазифани бажаради) нейронайчалар мавжуд. Ядро ва аксонни орасида яхши тараққий этган Голдьжи комплекси жойлашган. Шунингдек у ўзида липофусцин ва меланин деб аталувчи пигмент сақлайди. Нейроглия – юқорида айтиб ўтилганидек нейроглия ҳужайралари ҳужайралараро модда вазифасини бажаради. Бош ва орқа мия нерв тўқимасида томирлар деворидан ташқари бириктирувчи тўқима учрамаганлиги учун у юмшоқ ва сийрак бўлади. Нейронларниниг танасида ётувчи структурасиз массага ўхшаш нейроглия ҳужайралари ва капиллярлари - нейропил дейилади ва кулранг моддани асосини ташкил этади. Электронмикроскопик текширишлар кўрсатадики, ҳужайра таналари, нейроглиал ҳужайралар ўсиқлари ва нейронлар бир-бири билан чигал ҳосил қилади. Кумуш билан бўяш шуни кўрсатадики, 4 хил типдаги нейроглиал ҳужайралар мавжуд: 1. Олигодендроцитлар - шохсимон ўсимтали майда ҳужайралар 2. Астроцитлар - майда кўп ўсимтали,нурли юлдуз кўринишга эга бўлган ҳужайралар 3. Эпендимоцитлар 4. Микроглия - жуда майда ҳужайралардир, қоннинг моноцит ҳужайраларидан хосил бўлган. У макрофаг вазифасини бажаради. Олигодендроцитлар - оч, қорамтир ва оралиқ олигодендроцитлар фарқланади. Ёши катта одамларда қорамтир олигодендроцитлар кўп бўлади. Бу ҳужайраларда жуда кўп миқдорда рибосомалар ва ингичка шохланмаган  
 
ўсимталар тутади. Улар спонгиобластлардан тараққий этади. Нерв найлариниг 
субэпендим ҳужайралар қаватида астроцит ҳужайралари ривожланади. 
Уларнинг 
дифференцировка 
жараёни 
тугаганидан 
сўнг 
улар 
бошқа 
бўлинмайдилар. Олигодендроцитлар кулранг модданинг нерв ҳужайралари 
таналарининг атрофида жойлашган бўлиб, уларнинг ўсимталари атрофида парда 
ёки қобиқ ҳосил қилади.Оқ моддада олигодендроцит ўсимталари зичлашади ва 
пластинка шаклида кўп маротаба нерв толалари атрофини ўрайди. Хар хил 
ўсимталар турли хил нерв толаларини қоплайди. Бу мембранали қаватлар 
миелинли толаларни ҳосил қилади. 
  Астроцитлар - уларниниг айрим ўсимталари қон-томирларгача етиб боради, 
бошқалари нейроннинг юзаларигача бориб астроцитар оёқчаларини ҳосил 
қилган холда капиллярлар юзаларига ёки нейронгача тармоқланади. Бу оёқчалар 
базал мембранагача тарқалади, мияни юмшоқ мия пардасидан ажратади. 
Уларнинг цитоплазмасида лизосомалар ва фибриллалар бўлиб, оқсиллари 
филаментларидан фарқ қилади,  
Ўсимталарнинг тузилишига қараб 2 хил астроцитлар фарқланади. 
1) фибрилляр астроцитлар  
2) плазматик астроцитлар 
Фибриляр астроцитлар-узун кам шохланувчи ўсимталарга эга хужайралардир. 
Бу астроцитлар марказий нерв системасининг оқ моддасида жойлашган. 
Плазматик астроцитлар-калта ва кўп сонли шохланувчи ўсимталарга эгадир. 
Бундай астроцитлар қадоқсимон моддада кўпдир. Асосий вазифаси-таянч ва 
чегараловчи.  
Эпендимоцитлар - орқа мия канали ва мия қоринчасини қоплайди. 
Тузилиши: танаси чўзилган бўлиб, бўшлиққа қаралган юзасида киприклар, 
базал қисмида узун шохланувчи ўсимталар ва цитоплазмада йирик 
митохондрия, киритмалар ва пигментлар бор. Секретор фаолияти: мия 
бўшлиғига фаол биологик актив моддалар ажратади. Танницитлар: эпендима 
ҳужайраларнинг бир тури бўлиб, деярли киприклари бўлмайди. Уларнинг 
ўсимталар тутади. Улар спонгиобластлардан тараққий этади. Нерв найлариниг субэпендим ҳужайралар қаватида астроцит ҳужайралари ривожланади. Уларнинг дифференцировка жараёни тугаганидан сўнг улар бошқа бўлинмайдилар. Олигодендроцитлар кулранг модданинг нерв ҳужайралари таналарининг атрофида жойлашган бўлиб, уларнинг ўсимталари атрофида парда ёки қобиқ ҳосил қилади.Оқ моддада олигодендроцит ўсимталари зичлашади ва пластинка шаклида кўп маротаба нерв толалари атрофини ўрайди. Хар хил ўсимталар турли хил нерв толаларини қоплайди. Бу мембранали қаватлар миелинли толаларни ҳосил қилади. Астроцитлар - уларниниг айрим ўсимталари қон-томирларгача етиб боради, бошқалари нейроннинг юзаларигача бориб астроцитар оёқчаларини ҳосил қилган холда капиллярлар юзаларига ёки нейронгача тармоқланади. Бу оёқчалар базал мембранагача тарқалади, мияни юмшоқ мия пардасидан ажратади. Уларнинг цитоплазмасида лизосомалар ва фибриллалар бўлиб, оқсиллари филаментларидан фарқ қилади, Ўсимталарнинг тузилишига қараб 2 хил астроцитлар фарқланади. 1) фибрилляр астроцитлар 2) плазматик астроцитлар Фибриляр астроцитлар-узун кам шохланувчи ўсимталарга эга хужайралардир. Бу астроцитлар марказий нерв системасининг оқ моддасида жойлашган. Плазматик астроцитлар-калта ва кўп сонли шохланувчи ўсимталарга эгадир. Бундай астроцитлар қадоқсимон моддада кўпдир. Асосий вазифаси-таянч ва чегараловчи. Эпендимоцитлар - орқа мия канали ва мия қоринчасини қоплайди. Тузилиши: танаси чўзилган бўлиб, бўшлиққа қаралган юзасида киприклар, базал қисмида узун шохланувчи ўсимталар ва цитоплазмада йирик митохондрия, киритмалар ва пигментлар бор. Секретор фаолияти: мия бўшлиғига фаол биологик актив моддалар ажратади. Танницитлар: эпендима ҳужайраларнинг бир тури бўлиб, деярли киприклари бўлмайди. Уларнинг  
 
ўсимталари мияга йўналган бўлиб, қон томирларда тугайди. Онтогенезда бу 
ҳужайралар нейробластлар томон йўналган бўлади. 
 Микроглия: моноцитар келиб чиқишга эга бўлган майда ҳужайралар 
бўлиб, улар оқ ва кулранг моддада жойлашган. Бу ҳужайралар узун 
шохланувчи ўсимталарга эга, кам сонли донадор ЭПТ ва кўп сонли лизосомга 
эга. Улар бўлинмайди. Бу ҳужайралар харакатланувчи ва ўзининг шаклини 
таьминлаб турувчи макрофаглар ролини бажаради. 
 
2.3. Машғулотда қўлланиладиган янги педагогик 
технологиялар: 
«Ким тезроқ? Ким кўпроқ» усули: 
 
Бир дақиқа вақт белгиланади ва шу вақт ичида талабага бир неча саволлар 
берилади. Консультант нечта саволга тўғри жавоб берилганини санаб боради. 
Энг кўп тўғри жавоб берган талаба бу конкурсда ютиб чиқади. Талабаларга 
қуйидаги саволларни бериш мумкин: 
Масалан: 
 1. Нерв тўқимасининг тараққиёт манбаи нима? 
 2. Қандай нейронлар мультиполяр нейронлар дейтлпди? 
 3. Псевдоуниполяр нейронлар қандай ўсимталарга эга? 
 4. Псевдоуниполяр нейронлар қерда жойлашган? 
 5. Тигроид модда нима? 
 6. Нейрофибрилла нимадан тузилган? 
 7. Нейрофибриллаларнинг функционал аҳамияти нимадан иборат? 
 8. Макроглиянинг қандай турлари бор? 
 9. Гемато-энцефалик тўсиқни хосил қилишда нейроглиянинг қайси тури 
иштирок этади? 
10. Микроглиянинг тараққиёт манбаини айтинг ва х.к. 
 
2.4. Вазиятли масалаларни ечиш. 
ўсимталари мияга йўналган бўлиб, қон томирларда тугайди. Онтогенезда бу ҳужайралар нейробластлар томон йўналган бўлади. Микроглия: моноцитар келиб чиқишга эга бўлган майда ҳужайралар бўлиб, улар оқ ва кулранг моддада жойлашган. Бу ҳужайралар узун шохланувчи ўсимталарга эга, кам сонли донадор ЭПТ ва кўп сонли лизосомга эга. Улар бўлинмайди. Бу ҳужайралар харакатланувчи ва ўзининг шаклини таьминлаб турувчи макрофаглар ролини бажаради. 2.3. Машғулотда қўлланиладиган янги педагогик технологиялар: «Ким тезроқ? Ким кўпроқ» усули: Бир дақиқа вақт белгиланади ва шу вақт ичида талабага бир неча саволлар берилади. Консультант нечта саволга тўғри жавоб берилганини санаб боради. Энг кўп тўғри жавоб берган талаба бу конкурсда ютиб чиқади. Талабаларга қуйидаги саволларни бериш мумкин: Масалан: 1. Нерв тўқимасининг тараққиёт манбаи нима? 2. Қандай нейронлар мультиполяр нейронлар дейтлпди? 3. Псевдоуниполяр нейронлар қандай ўсимталарга эга? 4. Псевдоуниполяр нейронлар қерда жойлашган? 5. Тигроид модда нима? 6. Нейрофибрилла нимадан тузилган? 7. Нейрофибриллаларнинг функционал аҳамияти нимадан иборат? 8. Макроглиянинг қандай турлари бор? 9. Гемато-энцефалик тўсиқни хосил қилишда нейроглиянинг қайси тури иштирок этади? 10. Микроглиянинг тараққиёт манбаини айтинг ва х.к. 2.4. Вазиятли масалаларни ечиш.  
 
1. Нисбатан соғлом ҳисобланган одамларнинг бош миясидан тайёрланган 
иккита микропрепарат берилган: биринчисида – нейрон цитоплазмасида кўп 
миқдорда липофусцин киритма – доначалар мавжуд, иккинчисида – 
липофусцин йўқ. Микропрепаратлар қайси ёшдаги гуруҳларга мансуб? Жавоб: 
Биринчиси - кекса одамнинг, иккинчиси эса ёш инсоннинг миясидан 
тайёрланган препаратлардир.  
2.Микрофотосуръатда танасидан битта ўсимта чиққан нерв ҳужайраси кўриниб 
турибди, аҳоланки изоҳда ҳужайранинг дендрити периферияга , аксони эса 
марказга йўналганлиги айтилган. Айтингчи, ушбу изоҳ келтирилган суръатга 
мосми? Жавоб: Ҳа мос. Бу псевдоуниполяр нейрон. 
3.Расмда 
учта 
нейроцит 
акс 
эттирилган: 
мультиполяр, 
биполяр, 
псевдоуниполяр. Ушбу ҳужайраларнинг ҳар бири қанча аксон ва дендритларга 
эга? Жавоб: мултиполяр- битта аксон ва бир қанча дендрит, биполяр- битта 
аксон ва битта дендрит, псевдоуниполяр танасидан битта ўсимта чиқиб, 
иккитага, яъни битта аксон ва битта дендритга ажралади. 
4.Схемада нейроцитнинг бир ўсимтаси орқа мияга, иккинчиси дендрит деб 
номланиб, мушак толасида тугайди. Ушбу нейроцитнинг вазифаси нима? 
Жавоб: Унинг вазифаси сезиш. 
5.Нейронннинг аксони кесилганда унинг периферик бўлаги нобуд бўлади. 
Талаба бунинг сабабини икки хил тушунтириш мумкинлигини айтди. Бири - 
нерв толасининг периферик бўлимида оқсил синтезининг бўзилганлигида, 
иккинчиси- етарлича кислород билан таъминланмаслигида. Ушбу фикрларни 
қандай изоҳлайсиз? Жавоб: Талаба ҳақ, чунки озиқ моддалар ва кислород 
периферик ўсимтага нейроннинг танасидан етиб келади. 
6.Схемада нейроглия ҳужайралари акс эттирилган. Улардан бири - цилиндр 
шаклга эга бўлиб, апикал қисмида киприкчалар тутади, иккинчиси- чегараловчи 
мембраналарни ҳосил қилувчи ўсимталарга эга. Нейроглия турини аниқланг. 
Жавоб: 
Биринчиси-эпендимоглия 
ҳужайраси, 
иккинчиси 
эса 
толали 
астроцитдир. 
1. Нисбатан соғлом ҳисобланган одамларнинг бош миясидан тайёрланган иккита микропрепарат берилган: биринчисида – нейрон цитоплазмасида кўп миқдорда липофусцин киритма – доначалар мавжуд, иккинчисида – липофусцин йўқ. Микропрепаратлар қайси ёшдаги гуруҳларга мансуб? Жавоб: Биринчиси - кекса одамнинг, иккинчиси эса ёш инсоннинг миясидан тайёрланган препаратлардир. 2.Микрофотосуръатда танасидан битта ўсимта чиққан нерв ҳужайраси кўриниб турибди, аҳоланки изоҳда ҳужайранинг дендрити периферияга , аксони эса марказга йўналганлиги айтилган. Айтингчи, ушбу изоҳ келтирилган суръатга мосми? Жавоб: Ҳа мос. Бу псевдоуниполяр нейрон. 3.Расмда учта нейроцит акс эттирилган: мультиполяр, биполяр, псевдоуниполяр. Ушбу ҳужайраларнинг ҳар бири қанча аксон ва дендритларга эга? Жавоб: мултиполяр- битта аксон ва бир қанча дендрит, биполяр- битта аксон ва битта дендрит, псевдоуниполяр танасидан битта ўсимта чиқиб, иккитага, яъни битта аксон ва битта дендритга ажралади. 4.Схемада нейроцитнинг бир ўсимтаси орқа мияга, иккинчиси дендрит деб номланиб, мушак толасида тугайди. Ушбу нейроцитнинг вазифаси нима? Жавоб: Унинг вазифаси сезиш. 5.Нейронннинг аксони кесилганда унинг периферик бўлаги нобуд бўлади. Талаба бунинг сабабини икки хил тушунтириш мумкинлигини айтди. Бири - нерв толасининг периферик бўлимида оқсил синтезининг бўзилганлигида, иккинчиси- етарлича кислород билан таъминланмаслигида. Ушбу фикрларни қандай изоҳлайсиз? Жавоб: Талаба ҳақ, чунки озиқ моддалар ва кислород периферик ўсимтага нейроннинг танасидан етиб келади. 6.Схемада нейроглия ҳужайралари акс эттирилган. Улардан бири - цилиндр шаклга эга бўлиб, апикал қисмида киприкчалар тутади, иккинчиси- чегараловчи мембраналарни ҳосил қилувчи ўсимталарга эга. Нейроглия турини аниқланг. Жавоб: Биринчиси-эпендимоглия ҳужайраси, иккинчиси эса толали астроцитдир.  
 
7.Метилен кўк бўёқ билан бўялган препаратда нейроннинг ўсимтасида тўқ кўк 
ранга бўялган донадорлик кўриниб турибди. Ушбу доначаларнинг номи нима? 
Бу хусусият нейроннинг қайси ўсимтасига хос?Жавоб: Кўк рангга бўялган 
доначалар тигроид модда деб номланиб, бу хусусият нейроннинг дендритига 
хос. 
8.Гематоксилин-эозин бўёғи билан бўялган препаратда нерв ҳужайраси 
намойиш қилинган. Унда талаба нейрофибриллаларни кузатмоқчи бўлди. Ушбу 
талабага қандай ёрдам бериш мумкин? Жавоб: Нейрофибриллаларни ёруғлик 
микроскопида кўриш учун препаратни кумуш тузлари билан импрегнация 
қилиш зарур. 
9.Фотосуръатда мултиполяр нейрон ва унинг ўсимтаси ва танасини ўраб 
турувчи глия ҳужайраси кўриниб турибди. Суръатнинг изоҳида глия 
ҳужайралари нейролеммоцитлар ва мантий глиоцитлардан иборатлиги 
кўрсатилган. Ушбу ҳужайралар нейроннинг қайси қисмини ўрайди? Жавоб: 
Нейролеммоцитлар нейроннинг ўсимтасини, мантий глиоцитлар эса танасини 
ўрайди. 
 
2.5. Мавзуга доир тестлар: 
1. Нейроннинг усимта сонига караб классификацияси (4): 
А.униполяр – бир усимтали, эмбрион ривожланиш даврида булади* 
Б.биполяр – битта аксон ва битта дендритдан иборат* 
В.мультиполяр – битта аксон ва бир нечта дендритдан иборат* 
Г.псевдоуниполяр еки елгон усимталар хужайра танасидан чикиб, аксон ва 
дендритни у умумий глиал парда билан урайди* 
Д. Униполяр – битта аксон ва битта дендритдан иборат 
Е. Мультиполяр – куп усимталарга эга аксонлардан иборат 
Ж.псевдоуниполяр –усимталари йук 
З.биполяр- битта аксон ва бир нечта дендритдан иборат 
2. Аксоннинг тузилиши (4): 
А.шохланмайди* 
7.Метилен кўк бўёқ билан бўялган препаратда нейроннинг ўсимтасида тўқ кўк ранга бўялган донадорлик кўриниб турибди. Ушбу доначаларнинг номи нима? Бу хусусият нейроннинг қайси ўсимтасига хос?Жавоб: Кўк рангга бўялган доначалар тигроид модда деб номланиб, бу хусусият нейроннинг дендритига хос. 8.Гематоксилин-эозин бўёғи билан бўялган препаратда нерв ҳужайраси намойиш қилинган. Унда талаба нейрофибриллаларни кузатмоқчи бўлди. Ушбу талабага қандай ёрдам бериш мумкин? Жавоб: Нейрофибриллаларни ёруғлик микроскопида кўриш учун препаратни кумуш тузлари билан импрегнация қилиш зарур. 9.Фотосуръатда мултиполяр нейрон ва унинг ўсимтаси ва танасини ўраб турувчи глия ҳужайраси кўриниб турибди. Суръатнинг изоҳида глия ҳужайралари нейролеммоцитлар ва мантий глиоцитлардан иборатлиги кўрсатилган. Ушбу ҳужайралар нейроннинг қайси қисмини ўрайди? Жавоб: Нейролеммоцитлар нейроннинг ўсимтасини, мантий глиоцитлар эса танасини ўрайди. 2.5. Мавзуга доир тестлар: 1. Нейроннинг усимта сонига караб классификацияси (4): А.униполяр – бир усимтали, эмбрион ривожланиш даврида булади* Б.биполяр – битта аксон ва битта дендритдан иборат* В.мультиполяр – битта аксон ва бир нечта дендритдан иборат* Г.псевдоуниполяр еки елгон усимталар хужайра танасидан чикиб, аксон ва дендритни у умумий глиал парда билан урайди* Д. Униполяр – битта аксон ва битта дендритдан иборат Е. Мультиполяр – куп усимталарга эга аксонлардан иборат Ж.псевдоуниполяр –усимталари йук З.биполяр- битта аксон ва бир нечта дендритдан иборат 2. Аксоннинг тузилиши (4): А.шохланмайди*  
 
Б.бутун узунлиги буйича бир хил йуналишга эга* 
В.охири конуссимон кенгайиб аксон тепалиги хосил килади* 
Г.аксонда электрон микроскоп остида кўпгина нейрофиламентларни ва 
микронайчаларни, силлик эндоплазматик тўрни бўйлама кристали 
митохондрияларни кўриш мумкин* 
Д.донадор эндоплазматик тур ва Гольджи комплекси яхши ривожланган 
Е.рецептордан нейрон танасига импульс олиб боради 
Ж.кўп микдорда шохланади 
З.бўй-бўйига калинлиги бир хил эмас, синапс хосил буладиган жойда 
бўртмалар мавжуд 
3. Дендритнинг тузилиши (4): 
А.шохланади* 
Б.бўй-буйига бир хил йўғонликка эга бўлмай, баъзи жойларда синапс 
дўмбоғи хосил бўлади* 
В.электрон микроскопда дендритларда микронайчалар кам микдорда 
нейрофиламент, митохондрия, силлиқ ва донадор эндоплазматик тўр, 
рибосома кўринади* 
Г.нейрон танасига импульс олиб келади* 
Д.шохланмайди 
Е.бўйи-буйига бир хил йўғонликка эга 
Ж.бошланиш қисмида конуссимон кенгайма хосил килади 
З.нейрон танасидан импульс олиб кетади. 
4. Нейросекретор хужайраларнинг тузилиши (4): 
А.икки ёки ундан ортик ядро тутади* 
Б.хамма ўсимталарнинг бошида донадор эндоплазматик тўр ва Гольджи 
комплекси бўлиб, аксонни дендритдан ажратиш қийин* 
В.митохондрия кристалари найсимон* 
Г.хужайра цитоплазмасида лизосома ва мульвезикуляр таначалар бўлади* 
Д.ўзида 10 га яқин ядро тутади 
Е.аксон ва дендрит ўсиқлари аниқ фарқланади 
Б.бутун узунлиги буйича бир хил йуналишга эга* В.охири конуссимон кенгайиб аксон тепалиги хосил килади* Г.аксонда электрон микроскоп остида кўпгина нейрофиламентларни ва микронайчаларни, силлик эндоплазматик тўрни бўйлама кристали митохондрияларни кўриш мумкин* Д.донадор эндоплазматик тур ва Гольджи комплекси яхши ривожланган Е.рецептордан нейрон танасига импульс олиб боради Ж.кўп микдорда шохланади З.бўй-бўйига калинлиги бир хил эмас, синапс хосил буладиган жойда бўртмалар мавжуд 3. Дендритнинг тузилиши (4): А.шохланади* Б.бўй-буйига бир хил йўғонликка эга бўлмай, баъзи жойларда синапс дўмбоғи хосил бўлади* В.электрон микроскопда дендритларда микронайчалар кам микдорда нейрофиламент, митохондрия, силлиқ ва донадор эндоплазматик тўр, рибосома кўринади* Г.нейрон танасига импульс олиб келади* Д.шохланмайди Е.бўйи-буйига бир хил йўғонликка эга Ж.бошланиш қисмида конуссимон кенгайма хосил килади З.нейрон танасидан импульс олиб кетади. 4. Нейросекретор хужайраларнинг тузилиши (4): А.икки ёки ундан ортик ядро тутади* Б.хамма ўсимталарнинг бошида донадор эндоплазматик тўр ва Гольджи комплекси бўлиб, аксонни дендритдан ажратиш қийин* В.митохондрия кристалари найсимон* Г.хужайра цитоплазмасида лизосома ва мульвезикуляр таначалар бўлади* Д.ўзида 10 га яқин ядро тутади Е.аксон ва дендрит ўсиқлари аниқ фарқланади  
 
Ж.митохондрия кристалари бўртмалар шаклида 
З.хужайра нейроплазмасида лизосома бўлмайди 
5. Макроглия функциялари (4): 
А.таянч* 
Б.трофик* 
В.химоя* 
Г.чегараловчи – бошка тўқималардан ажратиб туради* 
Д.нерв толаларининг ажралишида иштирок этади 
Е.экскретор (эпендимоглия) вазифа бажаради 
Ж.фагоцитоз 
З. Импульс утказиш 
6. Микроглия хусусиятлари (4):  
А.кондаги моноцитлардан ривожланади* 
Б.нотўғри шаклдаги хужайралар* 
В.амебасимон харакатланиш натижасида хужайра шаклини узгартиради* 
Г.фагоцитоз хусусиятига эга* 
Д.хужайра таъсирланганда усимталари чузилиб катталашади 
Е.таянч функциясини бажаради 
Ж.химоя функциясини бажаради 
З.фагоцитоз хусусиятига эга эмас. 
 
Ж.митохондрия кристалари бўртмалар шаклида З.хужайра нейроплазмасида лизосома бўлмайди 5. Макроглия функциялари (4): А.таянч* Б.трофик* В.химоя* Г.чегараловчи – бошка тўқималардан ажратиб туради* Д.нерв толаларининг ажралишида иштирок этади Е.экскретор (эпендимоглия) вазифа бажаради Ж.фагоцитоз З. Импульс утказиш 6. Микроглия хусусиятлари (4): А.кондаги моноцитлардан ривожланади* Б.нотўғри шаклдаги хужайралар* В.амебасимон харакатланиш натижасида хужайра шаклини узгартиради* Г.фагоцитоз хусусиятига эга* Д.хужайра таъсирланганда усимталари чузилиб катталашади Е.таянч функциясини бажаради Ж.химоя функциясини бажаради З.фагоцитоз хусусиятига эга эмас.