NUTQ TEXNIKASI MADANIYATI. PEDAGOGIK NIZOLAR VA ZIDDIYATLARNI BARTARAF ETISH
Yuklangan vaqt
2024-04-07
Yuklab olishlar soni
10
Sahifalar soni
21
Faytl hajmi
113,1 KB
NUTQ TEXNIKASI MADANIYATI.
PEDAGOGIK NIZOLAR VA
ZIDDIYATLARNI BARTARAF ETISH
Umumiy pedagogika
Reja
◦ 1. Nutq pedagog uchun kasbiy zarurat sifatida.
◦ 2. Nutq texnikasi uning o’ziga xosliklari.
◦ 3. Nizolarni kelib chiqish sabablari va ularni bartaraf etish
Ўқитувчининг педагогик фаолиятида нутқ техникасини
мукаммал эгаллаш муҳим аҳамиятга эга.
◦ Ўқитувчининг педагогик фаолиятида нутқ техникасини мукаммал
эгаллаш муҳим аҳамиятга эга. Зеро, нутқ воситасида ўқитувчи боланинг
ҳис-туйғуларини уйғотади, ўқувчилар билан онгли мулоқотни
таъминлайди, таълим-тарбияга оид маълумотларни таҳлилий идрок
этади. Бунинг учун бўлажак ўқитувчи аввало нутқ сирларини, унинг
ўқувчилар билан бўладиган мулоқотда таъсир кучини пухта билиши
керак. Нутқнинг ўзига хос хусусиятларини ўрганиш учун, нутқ
техникасига оид талабларни билиш лозим. Бу талаблар нутқнинг мантиқ
жиҳатдан тўғри, аниқ, чиройли, ёрқин ва мақсадга мувофиқ бўлишидир.
Нутқнинг асосий хусусиятлари ушбу талаблардан келиб чиқади:
◦Нутқнинг тўғрилиги ва равонлиги.
◦Нутқнинг аниқлиги ва таъсирчанлиги.
◦Нутқнинг мантиқийлиги.
◦Нутқнинг тозалиги ва ифодалилиги.
◦ Нутқнинг
тўғрилиги
ва
равонлиги
унинг
адабий
тил
нормаларига тўғри келишидир. Бунда иккита жиҳатга эътибор
берилади: урғу ва грамматик нормаларга амал қилиниши.
◦ Урғу – сўзларнинг тўғри талаффуз этилишини таъминлайди.
◦ Грамматик
норма
–
нутқнинг
мазмундорлигини,
маъноли
эканлигини билдириб, нутқ оқимидаги сўзларнинг ўзгариши,
мазмунан
бир-бирига
бирикишини
ифодаловчи
хилма-хил
қоидалар йиғиндисидир.
Нутқнинг аниқлиги ва таъсирчанлиги
– Mазмундор нутқнинг тингловчига таъсир этиш омилидир. Ўқитувчи сўз
ва тилнинг равонлиги, нотиқлик қобилияти билан аниқ фактлар асосида
ўқувчиларга
билим
беради,
уларнинг
кўникма
ва
малакаларини
ривожлантиради. Ўқитувчи нутқининг аниқ бўлиши, ўз масъулиятини
чуқур ҳис этиш шартидир. Аниқлик, ўрганилаётган мавзунинг ўқитувчи
томонидан ифодаланаётган воқеликка, фактларга мувофиқ келишидир.
Аниқликнинг чегарасини белгилашда ўқитувчи сўзларни тўғри қўллай
олиши, ўзбек тили грамматикасини мукаммал билиши, тўғри талаффуз эта
олиши тал-аб қилинади
Нутқнинг мантиқийлиги
◦ Нутқнинг мантиқийлиги – нутқнинг мантиқий бўлиши энг аввало ўқитувчининг сўз
бойлиги, тафаккур юритиш қобилияти, идрок этиш маҳоратига боғлиқ. Ўқитувчи тилни
жуда яхши билиши, сўз бойлиги кенг бўлиши мумкин. Аммо ўзи фикр юритаётган
мавзуга нисбатан чуқур билимга эга бўлмаса, билимларини ўз тафаккури доирасида
таҳлил
қила
олмаса
нотиқлик
санъати
натижа
бермайди.
Сўзларнинг
ўқитувчи
ифодалаётган
мавзуга
мос
равишда
тўғри
ифодаланиши,
сўз
бирикмаларининг,
гапларнинг, матнларнинг бир-бирига тўғри келиши, фикрни изчил баён этиш учун
бўйсундирилиши
нутқнинг
мантиқий
бой
эканлигини
билдиради.
Ўқувчиларга
айтилаётган фикр мантиқан бир-бирига боғланган бўлиши керак. Гаплар ўртасида
фикрий боғланиш, изчиллик йўқолиши билан ўқитувчи нутқининг мантиқийлигига
путур етади.
Нутқнинг тозалиги ва ифодалилиги –
◦ Нутқнинг тозалиги ва ифодалилиги – Ўқитувчи нутқининг тозалиги, аввало унинг
адабий тил лисоний нормаларига мувофиқ ифодаланиши билан белгиланади.
Ўқитувчининг
чиройли
ва
мазмунан
бой
нутқи
ҳозирги
ўзбек
адабий
тили
талабларига мос ҳолда тузилган бўлиши, ғайриадабий тил унсурларидан ҳоли
бўлишига қараб баҳоланади. Нутқнинг тоза бўлишига ҳалақит берувчи унсурлар:
диалектизм ва варваризмдир. Зеро, ушбу унсурлар бадиий адабиётда маълум
бир бадиий – эстетик вазифани бажарсада, ўқитувчининг дарс жараёнидаги ва
тарбиявий
фаолиятидаги
нутқида
ишлатилмаслиги
керак.
Ўқитувчи
доимий
равишда идоравий атамаларни, расмий сўз ва ибораларни ноўрин ишлатиши ўз
нутқининг нотабиийлигига, ишончсиз чиқишига сабаб бўлади. Натижада ўқувчилар
таълим–тарбиясида
ўқитувчи
томонидан
ишонтириш
методи
орқали
қўлланиладиган фикрларни баён этишга путур етади.
◦ Одам тилни қанча чуқур билса ва унда сўз бойлиги қанчалик кўп бўлса, унинг тафаккури
шунчалик бой бўлади. Сўз барча далиллар, барча фикрлар либоси, ўқитувчи нутқининг
пойдеворидир. Ҳикматли сўзлар, ибора ва мақоллар, маталлар ҳамда кўчирма гаплардан ўринли
ва самарали фойдалана олиш лозим
Тил ва нутқ
◦ Тил ва нутқ. Нутқ маданияти – тил нормаларини эгалламоқ,
талаффуз, урғу, сўз ишлатиш, гап тузиш қонуниятларини чуқур
билмоқдир. Шунингдек, тилнинг тасвирий воситалари ҳар хил
шароитларга мос, мақсадга мувофиқ бўлиши керак. Нутқда тил
–
фикр
алмашиш
қуроли,
ўқитувчи
қалбининг
ойинаси,
ўқитувчининг дарс бериш услубини, педагогик маҳоратини
тўлиқ намоён қилувчи воситадир. Нутқда – тилдаги ранг-
баранг воситалар ўз ифодасини топса, бундай нутқ – бой
нутқдир.
◦ Нутқ – тилдаги мавжуд ифода воситаларидан фойдаланган ҳолда реалликка айланган
фикр бўлиб икки хилда намоён бўлади: ички нутқ; ташқи нутқ.
◦ Ўқитувчи онгида ҳосил бўладиган, ҳали амалга ошмаган тил элементларидан ташкил
топган, кишининг оғиз очмасдан фикрлаши, мулоҳаза юритиши, ўйлаши ички нутқдир.
◦ Ўқитувчи мулоҳазаси ва фикрининг тил воситасида нутқ органларига таъсири ва
ҳаракати билан реал товушлар сифатида юзага келадиган нутқ – ташқи нутқ бўлиб, у
ижтимоий ҳодисадир.
◦ Ўқитувчи нутқий фаолияти: сўзлаш, мутолаа ва эшитишдан иборат.
◦ Тил ҳодисаси фонемалар тизимида, морфемаларда, синонимия, омонимияларда, мавжуд
грамматик қоидаларда мураккаб терминлар ва фразеологик ибораларда намоён бўлади.
Тил ва нутқ қуйидагича қиёсланади:
◦ Тил алоқа материали, нутқ алоқа шаклидир.
◦ Тилни халқ яратади, нутқни эса ҳар бир шахс яратади.
◦ Тилнинг ҳаёти узоқ халқ ҳаёти билан боғлиқдир; нутқнинг ҳаёти эса қисқа бўлиб, у айтилган пайтдагина мавжуддир.
◦ Айрим шахснинг айни замонда бир нечта тили билиши мумкин, чунки у вақт ва ўрин билан бевосита боғланмаган. Айрим
шахснинг нутқи айни замонда фақат битта бўлади, чунки у маълум вақтда ва маълум ўринда юз беради.
◦ Тилнинг ҳажми ноаниқдир; нутқнинг ҳажми эса аниқ: нутқ монолог, диалог, полилог, декламация ҳамда айрим текст ва
китоб шаклида бўлиши мумкин. Нутқ махсус белгиланган тартибда ўзининг ҳажми билан нотиққа ҳавола этилади.
◦ Тил – турғун статик ҳодиса, нутқ эса ҳаракатда бўлувчи, динамик ҳодисадир.
◦ Тил хатосида сўзнинг маъноси кескин бузилиши мумкин (Масалан: соф-соп, тиф-тип, фан-пан, дил-тил, нуфус-нуфуз,
сервис-сервиз, хўб-хўп).
◦ Нутқ хатосидаги бузилишлар кўпинча фақат акустик томондан ўзгаради (фикр-пикр, фабрика-пабрика, сафар-сапар
кабилар).
◦ Тил ва нутқ ҳодисаларининг қонун-қоидаларини мукаммал билиш, унинг
◦ қоидаларига доимо риоя қилиш, объектив шароитда тинимсиз машғулотлар олиб бориш – ўқитувчининг тил софлиги, нутқ
маданияти ва одоби масалаларига оқилона ёндашишига олиб келади.
Ўқитувчининг нутқ маданияти ва
нотиқлик санъати
◦
◦ Нутқ маданияти ─ ижтимоий маданиятни, кишилик жамияти маданиятини акс эттирувчи бир кўзгудир. Нутқ маданияти
адабий тилнинг ҳар икки шакли ─ ёзма ва оғзаки шак. Нутқ маданияти ўқитувчининг маънавий-ахлоқий камолоти
таркибий қисмидир. Зеро нутқ, миллатимиз эришган маданият даражасини кўрсатувчи, ўз она тилимизга эътиқодни
намойиш этувчи ёрқин ва ишончли далилдир.
◦ 2. Нутқ маданияти ўқитувчининг маънавий ва маданий савияси билан, ҳамда адабий тилни мукаммал билиши билан бошқа
касб эгаларидан маълум маънода ажратиб туради.
◦ 3. Нутқ маданиятининг пировард мақсади эркин фикр эгаси бўлган баркамол авлодни қандай касб эгаси бўлиб
етишишидан қатъий назар адабий жиҳатдан тарбиялаш эканлигини унутмаслик керак.
◦ 4. Нутқ маданияти ─ бу аввало, ўқитувчида нутқий кўникма ва нутқий малакаларни ҳосил қилади. Бу кўникма педагогик
фаолиятда такомиллашиб боради, махсус меҳнат ва машқлар эвазига малака оширилади ҳамда эришилган муваффақиятлар
туфайли қобилият ва маҳорат шаклланади.
◦ 5. Нутқ маданиятига ўзбек адабий тилини мукаммал эгаллаш асосида эришилади. Бунинг учун ўқитувчи адабий тил
қонуниятларини билиши, бадиий адабиёт асарларини доимий ўқиб бориши, шеърлар ёд олиши ва уни декламация билан
ўқий олиши, радио ва телевидение эшиттиришларини кузатиб бориши лозим.
◦ 6. Нутқ маданиятини эгаллашнинг яна бир кўриниши нутқий тақлид бўлиб, ўқитувчи ўзидан яхшироқ, чиройлироқ,
маъноли ва таъсирчан нутқ сўзлайдиган устоз мураббийларнинг нутқий санъатига ҳавас билан қараши ва тақлид қилиши
асосида ўрганиши мумкин.
◦ ли учун зарурдир.
Коммуникатив нутқнинг муваффақиятли бўлиши учун, ўқитувчи ўзида
нотиқлик санъатига хос, катор махсус қобилиятларни ривожлантириши
талаб қилинад.
◦ижтимоий перцептив қобилият;
◦ижтимоий тасаввур қобилияти;
◦ўзини бошқара олиш қобилияти;
◦мулоқотда ўзининг руҳий ҳолатини бошқара олиш
қобилияти;
◦иродавий таъсир кўрсатиш қобилияти;
◦ишонтира олиш қобилияти