ҚОН ВА ҚОН ТАРКИБИ
1. Қоннинг умумий тавсифи. Унинг вазифалари.
2. Қон таркиби: 1) плазмаси;
2) қон ҳужайралари.
3. Қон яратилиши.
4. Лимфа.
Қон ва лимфа организмнинг ички муҳит тўқимаси ҳисобланади. Мазкур
тўқиманинг ўзига хос хусусиятлари – унинг мезенхимадан ривожланиши,
ҳужайралараро модданинг кўплиги, ҳужайра элементларининг турли
туманлиги.
Қоннинг вазифалари:
1)
транспорт
–
газларни,
озиқ
моддаларни,
гормонларни,
оқсилларни, ионларни, алмашинув натижасида ҳосил бўлган
маҳсулотларни ташийди;
2)
трофик;
3)
нафас олиш
4)
ҳимоя – яллиғланиш ва иммун реакцияларда иштирок этиш;
5)
экскретор – метаболизм маҳсулотларини чиқариш;
6)
гомеостазни
бошқариш
–
организм
ички
муҳитини
доимийлигини
таъминлайди,
тана
ҳароратни,
осмотик
мувозанатни, кислота-ишқор ҳолатини бошқаради;
7)
қоннинг ивишини – қон кетишини олдини олувчи тромбларни
ҳосил қилиш.
2
Қоннинг оғирлиги тана оғирлигининг 5% ташкил этади, қоннинг ҳажми
– тахминан 5-5,5 л.
Қон таркиби:
- ҳужайралараро модда (плазма),
- шаклли элементлари (ҳужайралари).
Плазма: сувдан (90-95%) ва унда эрийдиган оқсиллар, аминокислоталар,
нуклеотидлар, глюкоза, минерал моддалар, алмашинув маҳсулотларидан (7-
10%) ташкил топган.
Қон плазмаси оқсиллари: альбуминлар, глобулинлар, фибриноген,
протромбин, трансферрин, оқсилли ферментлар ва бошқалар.
Қоннинг
шаклли
элементлари:
эритроцитлар,
лейкоцитлар,
тромбоцитлар. Эритроцитлар – қизил ҳужайралар, лейкоцитлар – оқ
ҳужайралар, тромбоцитлар – қон пластинкалари.
Эритроцитлар. 1 мм3 қонда тахминан 5 млн. эритроцит бўлади. Шакли
– икки томонлама ботиқ диск, баъзи касалликларда шакли ўзгаради –
пойкилоцитоз. Буни диагностикада ахамияти катта. Эритроцитларнинг
қуйидаги шакллари учрайди: дакроцитлар – томчисимон, стоматоцитлар –
маркази
тешикли,
булар
ўроқсимон
ҳужайрали
анемияда
учрайди,
сфероцитлар – юмалоқ шаклли, акантоцитлар –тиканаксимон ўсиқли.
Эритроцитларнинг диаметри-7,2 мкм + 0,05 мкм. 6 мкм дан кичиклари –
микроцитлар,
9-12
мкм
–
макроцитлар.
Қонда
аномал
ўлчамдаги
эритроцитларнинг пайдо бўлиши анизоцитоз дейилади.
Эритроцитларнинг тузилиши ва таркиби: 66% - сув, тахминан 33% -
гемоглобин. Гемоглобиннинг оқсил қисми глобин ва пигменти – гемдан
тузилган. Бундан ташқари ферментлар ва липидларга эга. Эритроцитлар
ёпишқоқ – устунсимон тангалар ҳосил қилиши, эластик капиллярлардан
ўтиш хусусиятларига эга. Эритроцитлар ҳужайра мембранаси билан ўралган
3
ва ядросиз. Электрон микроскопда цитоплазмаси зич, гемоглобин (Нв)
доначалар тутади, анемияда базофил киритмалар пайдо бўлади.
Вазифаси
–
гемоглобин,
кислородни
бириктириб
олади
(оксигемоглобин) ва эритроцитлар ҳамма ҳужайраларни кислород билан
доимий
таъминлайди.
Эритроцитлар
СО2
ни
тўқималардан
ўпкага
транспортида иштирок этади. Бу вазифаси эритроцитлар таркибида
карбоангидраза ферментининг бўлиши билан боғлиқ. Оксигемоглобин юз
териси, лабларда ва шиллиқ пардаларга пушти ранг беради. Қоннинг
оксигенлигини бузилиши
уларнинг
рангини ўзгартиради
–
цианоз.
Гемоглобин углерод оксидини (СО) бириктириб, карбоксигемоглобинни
ҳосил қилади – унинг натижасида О2 нинг ташилиши бузилади.
Гемоглобиннинг миқдори аёлларда – 13,5 г/100 мл, эркакларда 15 г/100
мл.
Эритроцитларнинг яшаш даври – 120 кун. Қари ҳужайраларни
макрофаглар танлаб олади ва фагоцитоз қилади.
Тромбоцитлар – қон пластинкалари бўлиб, қизил суяк кўмигидаги
мегакариоцитлардан ажралган бўлакчалардир. Ҳар бир пластинка мембрана
билан қопланган, ўлчами – 3-5 мкм. Қондаги миқдори 1л.да -250-350∙109 га
тенг, 5-8 кун яшайди. Қон кетишини олдини олиш учун жароҳатланган қон
томирларда тромб ҳосил қилади ва қоннинг ивишини таъминлайди.
Жароҳатланишда фибриногенни фибринга айлантириш хусусиятига эга
бўлган омилни ажратади.
Тузилиши – овал, икки томонлама диск шаклда. Цитоплазмасида 2 та
компонент фарқланади: гиаломер – цитолемма билан ўралган пластинканинг
асосий қисми ва грануломер – махсус доначалардан ва органеллардан ҳосил
бўлган донадор қисм. Ультраструктураси: цитоплазмада митохондриялар,
Голджи
комплекси,
рибосомалар,
гликоген
мавжуд.
Тромбоцитнинг
марказий
қисмида
турли
доначалар
учрайди.
Чекка
қисмида
эса
микронайчалар
ва
филаментлар
жойлашади.
Бўйлама
кесмаларда
4
микронайчалар бевосита ҳужайра мембранаси остидан ва унга параллел
равишда ўтади, тахмин қилинишича улар пластинка шаклини ҳосил қилади.
Филаментлар ивитмаларини ретракциясида иштирок этиши мумкин.
Тромбоцитлар периферик қисмларида мембрана каналлари системаси
мавжуд. Улар юза билан боғланган (кўндаланг кесмаларда пуфакчалар),
чуқурроқда
эса
зич
найсимон
системали
найчалари
жойлашади.
Тромбоцитларда 4 хил донача фарқланади: альфа - , дельта-, ламбда, ва
микропероксисомалар. Альфа – доначалар – яхши бўяладиган, ёруғлик
микроскопида аниқ кўринади, улар мембрана билан боғланган, турли
оқсиллар сақлайди; масалан, фибронектин, фибриноген, ўсиш омили,
тромбопластин ва бошқа.
Дельта доначалар – зич таначалар – юқори электрон зичликка эга,
уларнинг сони ҳужайрадаги серотониннинг миқдорига боғлиқ. Бундан
ташқари Са, АТФ, АДФ, гистамин тутади.
Ламбда – лизосомалар ҳисобланади, лизосомал ферментлар сақлайди.
Микропероксисомалар – кам миқдорда пероксидаза сақлайди.
Бундан ташқари, тромбоцитлар майда гранулалар кўринишида гликоген
тутади. Кўп қон йўқотганда қонга глюкопротеид – тромбопоэтин ажралади, у
мегакариотитларни
ҳосил
бўлишини
ва
улардан
пластинкаларни
ажралишини стимуллайди.
Романовский-Гимза бўёғи билан бўяганда 5 хил тромбоцитлар
фарқланади:
1. Ёш – базофил гиаломерли ва сийрак азурофил доначали;
2. Етук – кучсиз оксифил, гиаломер ва азурофил доначали;
3. Қари - қорамтир, кўк-бинафша, қора-бинафша доначали;
4. Дегенератив – кулранг- кўк, гиаломер ва кулранг- бинафша доначали;
5. Гигант – ўлчами меъёрдагидан 2-3 марта катта, пушти – сиёҳранг
гиаломер ва бинафша доначали.
Лейкоцитлар.
5
Донадор (гранулоцитлар), донасиз (агранулоцитлар) фарқланади.
Донадор лейкоцитлар махсус доначалари бўялиши хусусиятларга қараб
3 турга бўлинади; эозинофил, - кислотали бўёқлар билан бўяладиган,
базофил – ишқорий бўёқ билан бўяладиган, нейтрофил (хам ишқорий, хам
кислотали бўяладиган).
Донасиз лейкоцитлар – лимфоцитлар ва моноцитлар.
Лейкоцитларнинг миқдори 1 мл қонда 3,8 – 9,0 мингта бўлади.
Лейкоцитлар псевдоподиялари ёрдамида ҳаракат қилади. Қон орқали
лейкоцитлар бутун организмга тарқалади. Қонда 8-12 соат бўлади. Кейин эса
бириктирувчитўқимага ўтади ва шу ерда ўзининг вазифасини бажаришни
давом эттиради. Лейкоцитлар ҳимоя вазифасини бажаради ва гуморал ва
ҳужайравий иммунитетда иштирок этади.
Гранулоцитлар.
Нейтрофиллар – юмалоқ шаклда, диаметри 7-9 мкм, миқдори 65-75 %.
Яшаш даври 8 кун. Қонда турли етилиш даражасидаги 3 хил нейтрофил
учрайди: ёш (0-0,5%), таёқча ядроли (3-5%), ва сегмент ядроли (60-65%).
Қонда ёш ва таёқча ядроли нейтрофилларнинг миқдори ошса, лейкоцитлар
формулада чапга силжийди, дейилади ва муҳим диагностик кўрсаткич
ҳисобланади.
Сегмент ядроли нейтрофилнинг тузилиши: ядро сегментлашган, 3-4
сегментдан иборат, улар кўприкчалар ёрдамида боғланган, цитоплазмада
майда донадорлик кўринади, кучсиз оксифил бўялади, ҳужайранинг
периферик қисмларида микрофиламентлар жойлашган. Бу қисм ҳужайранинг
псевдоподияларини ҳосил қилади. Цитоплазма кам миқдорда митохондрия,
Голджи коплекси, лизосомалар, гликоген, липид сақлайди.
Доначаларнинг 2 хили бор: махсус – 80-90% (иккиламчи доначалар) ва
азурофил (бирламчи доначалар). Махсус доначалар кўп сонли майда, улар
ферментлар (ишқорий фосфатаза, цитохромоксидаза, аминопептидаза,
6
лизоцим), гликоген, липидлар ва бошқа сақлайди. Маркер фермент бўлиб,
ишқорий фосфатаза ҳисобланади.
Азурофил доначалар (10-20%) – лизосомалар – 0,8 мкм ўлчамда, кўп
миқдорда гидролитик ферментлар йиғиндисидан иборат, бундан ташқари
лисоцим, пероксидаза сақлайди.
Сегмент ядроли нейтрофилнинг ядроси ёрдамида қоннинг қайси жинсга
таалуқли эканлигини аниқлаш мумкин. Ядро атрофида хроматиннинг
қўшимча тўплами бўлиши аёл жинсида учрайди, уларда Х-хромосома
сақлайди. Бу қўшимча тузилма барабан таёқча кўринишга эга ва у Барр
таначаси дейилади.
Таёқча ядроли нейтрофил – нейтрофилнинг етилмаган шакли, ядроси
тақасимон, таёқча ёки S-симон кўринишда. Ёш нейтрофил ловиясимон
ядрога эга.
Нейтрофилларнинг вазифаси – бактерияларни иммун комплексларини
(антитело-антиген)
фагоцитоз
қилади,
кейлонларни
ажратади
ва
лейкоцитларнинг кўпайишини бошқаради. Кейлонларни нейтрофилда ДНК
синтезини босиб туради.
Эозинофиллар – йирик ҳужайралар, диаметри 9-10 мкм, суртмаларда 12-
14 мкм, умумий лейкоцитларнинг 1-5 % ташкил этади. Яшаш муддати 6-8
кун. Цитоплазмасида эозин билан бўялган махсус доначалар сақланади.
Электрон микроскопда зич хроматинли ядро кўринади, 2 та сегментдан
иборат, камдан-кам ҳолларда 3 та сегмент бўлиши мумкин, ядроча
кўринмайди. Ўлчами кўп бўлмаган органеллаларга эга.
Махсус доначалар – электрон зич, нотўғри шаклда, кристаллоид тузилма
сақлайди, бу доначалар узунасига ўтган тиниқ чизиқчалар кўринишга эга.
Бир қатор ферментлар тутади: кислотали фосфатаза, пероксидаза, цитохром
оксидаза,
бетта-глюкуронидаза,
сукцинатдегидрогиназа,
гистаминаза,
кининаза. Маркер (нишон) ферменти – гистаминаза ҳисобланади. Тахмин
қилинишича, махсус доначалар лизосомаларнинг маълум бир кўринишидир.
7
Махсус бўялмаган доначалар – типик лизосомалардир, бир қатор
гидролитик ферментлар сақлайди. Нейтрофиллар каби эозинофилларнинг
етилиш даражасига қараб 3 турга бўлинади: сегмент ядроли, таёқча, ёш.
Эозинофиллар ҳаракатчан ҳужайралар. Қонда бир неча соат бўлиб,
кейин бириктирувчи тўқимага ўтади.
Вазифаси: аллергик ва анафилактик реакцияларда иштирок этади,
гистаминаза ферменти ажратиб, гистаминни нейтраллайди ва аллергик
реакцияларни блокада қилади. Серотонинни парчалайди; базофиллар ва
семиз ҳужайралардан гистамин ва серотонинни ажралишига тўсқинлик
қиладиган омилни ажратади, фагоцитоз қобилиятига эга.
Базофиллар – диаметри 9 мкм, қон суртмасида – 11 – 12 мкм, умумий
лейкоцитларнинг 0.5-1% ташкил этади.
Ядро – бўлакланмаган ёки сферик. Цитоплазмасида – йирик махсус
доначалар 0.5-1.2 мкм, базофил бўялади, улар метахромазия хусусиятига эга
(гепарин, тутганлиги туфайли бўёғининг ранги ўзгариб кетади). Доначалар
зичлиги турлича, бу уларнинг етуқлик даражасига боғлиқ бўлса керак.
Доначалар гепариндан ташқари гистамин, серотонин сақлайди. Бундан
ташқари цитоплазмасида азурофил доначалар – лизосомалар учрайди. Ҳамма
турдаги органеллалар ва ингичка фибрилляр элементлар мавжуд.
Вазифаси – гистамин, гепарин метаболизмида; қоннинг ивишини ва қон
томирларнинг
ўтказувчанлигини
бошқаради;
аллергик
реакцияларда
иштирок этади; доначалари ва уларнинг моддаларини қонга ажратади,
натижада шиш ва бошқа кўринишдаги аллергик реакцияларни чақиради;
фагоцитоз хусусиятига эга.
Агранулоцитлар.
Гранулоцитлардан фарқли ўлароқ яхлит юмалоқ ядрога эга, махсус
доначалари йўқ. Фақат азурофил донадорлик мавжуд.
Лимфоцитлар ва моноцитларга бўлинади.
8
Лимфоцитлар
–
диаметри
4,5-10
мкм,
лейкоцитлар
умумий
миқдорининг 25-30 % ташкил этади. Ўлчами бўйича уларнинг майда (4,5-6
мкм), ўрта (7-10 мкм) ва йирик (10 мкм дан катта - патологик) турлари бор.
Ядро яхши бўялган, юмалоқ ёки ловиясимон шаклда, цитоплазманинг кўп
қисмини эгаллайди. Унинг атрофини цитоплазма унча кенг бўлмаган гардиш
сифатида кўринади.
Цитоплазмада – кам миқдорда азурофил доначалари (лизосома)
кўринади. Бошқа органеллар жуда кам. Электрон микроскопда 4 хил
лимфоцитлар тафовут этилади:
1) майда, оч -70-75 %, органеллари ядро чуқурчаси олдида жойлашган;
2) майда, қорамтир- 12-13 %, цитоплазма қора, кўп рибосомали;
3) ўрта ва йирик, 10-20%, ҳамма органеллалар кам миқдорда.
4) плазмоцитлар 1-2% - В-лимфоцитлардан ҳосил бўлади, ултраструктур
жиҳатдан ядро атрофида кўп миқдорда донадор ЭПТ жойлашганлиги
ўзига хос.
Дифференцировкаси ва вазифасига қараб лимфоцитлар 2 турга
бўлинади: Т – В- лимфоцитлар. Иммунологик улар ўзининг юзасидаги
махсус иммуноглобулинлари билан бир-биридан фарқланади. Махсус
иммуноглобулинлар
турли
антигенларни
таниб
олувчи
рецепторлар
вазифасини
бажаради.
Ёруғлик
микроскопида
улар
бир-биридан
фарқланмайди, лекин электрон микроскоп остида Т-лимфоцитларда лизосома
йирикроқ, В-лимфоцитларда эса донадор ЭПТ яхши ривожланганлиги
кўринади.
Т-лимфоцитлар – тимусда ҳосил бўлади ва дастурланади. Қондан
лимфага ўтади, яшаш муддати В-лимфоцитларга нисбатан кўпроқ. Ҳар бир
Т-лимфоцит махсус антигенлар таъсирига қарши дастурланган. Етук
лимфоцитлар ўзининг бўлиниш хусусиятини сақлаган ягона қон ҳужайрадир.
Антиген билан тўқнашган Т-лимфоцитлар фаоллашади, яъни ўлчами
катталашади, бўлина бошлайди ва янги ҳужайралар дифференциаллашади.
Т-лимфоцитлар турлари:
9
1) Т-киллерлар ёки цитотоксик лимфоцитлар, ёт ҳужайралар билан
тўғридан-тўғри контактга киришади, унинг плазмолеммаси ўтказувчанлиги
ошади, шишади ва ҳалок қилади. Айнан Т-киллерлар бир одамдан бошқасига
кўчириб ўтказилган аъзо ёки тўқима трансплантатлар қабул қилиниши
реакциясига жавоб беради.
2) Т-хелпер ҳужайралар, В-лимфоцитлар ҳосил бўлишини фаоллайди,
уларнинг плазматик ҳужайраларига айланишини ва антителолар ажратишини
фаоллаштиради.
3) Т-супрессорлар, антителолар ишланишини пасайтиради.
4) Т-“эслаб қолувчи” ҳужайралар – маълум бир антигенга жавоб тарзида
лимфоид аъзоларда киллер ва хелперлар билан бир қаторда ҳосил бўлади,
кўпаяди ва улар шу антигенни таниб қолади. Шу антиген қайтиб организмга
тушса, дарров жавоб реакцияси беради.
Шундай қилиб, Т-лимфоцитлар гуморал иммунитетни бошқаради (Т- ва
В-лимфоцитлар) ва ҳужайравий иммунитетни таъминлайди (Т-киллерлар). В-
лимфоцитлар ва плазмоцитлар антителолар ишлаб чиқариб, гуморал
иммунитетни таъминлайди.
Лимфоцитларнинг яшаш муддати турлича: бир неча хафтадан ойгача,
(В-лимфоцитлар), баъзида бир неча йил яшаши мумкин (узоқ яшовчи Т-
лимфоцитлар, айниқса “эслаб қолувчи” лимфоцитлар).
Моноцитлар: 9-12 мкм ўлчамдаги энг йирикдаги лейкоцитлар, суртмада
18-20 мкм, умумий лейкоцитларнинг 6-8% ташкил этади, миқдори 1 л қонда -
6-8∙109.
Ядроси овал, баъзан ловиясимон, ёки тақасимон, лимфоцитларга
қараганда хроматини кам конденсацияланган. Лимфоцитлардан фарқли
ўлароқ, цитоплазма ҳужайранинг катта қисмини эгаллайди. Бўялган
препаратларни кўкимтир – кулранг бўлади. Майда азурофил доначалар
кўринади. Моноцитлар ҳаракатчан, псевдоподиялар ҳосил қилади, қонда 3
кундан ортиқ бўлмайди. Кейин капиллярлар ёки венулалар деворидаги
10
эндотелий орқали бириктирувчи тўқимага миграцияланади (ўтади), у ерда
макрофагларга айланади.Улар қондаги моноцитларга нисбатан фагоцитозда
фаолроқ. Цитоплазмада яхши ривожланган Голджи комплекси, кўплаб эркин
рибосомалар, донадор ЭПТ, алохида митохондриялар, кўп миқдорда
лизосомалар, пиноцитоз пуфакчалар мавжуд.
Гемограмма - қоннинг шакли элементларини миқдорий нисбати.
Лейкоцитларни фоиз нисбатига лейкоцитар формула дейилади. Янги
туғилган чақалоқларда эритроцитлар миқдори 6-7 млн. 1мл3 , лейкоцитлар 10-
30 минг, 1мклда . Катталарда эритроцитлар 3-5∙1012 1 литрда, лейкоцитлар
3,8-9 ∙109 , нейтрофиллар 65-75 %, етилганлари 60-65%, таёқча ядролилари 3-
5 %, ёшлари 0-0,5%. Эозинофиллар 1-5 %, базофиллар 0,5-1%, лимфоцитлар
20-30%, моноцитлар 6-8%, тромбоцитлар 200-300∙109 1 литрда.
Лимфа.
Суюқлик қондан тўқимага ўтади ва тўқима суюқлиги ҳосил бўлади, сўнг
улар капиллярларда тўпланади. Турли аъзолардан оқиб ўтган лимфа хар хил
тартибга эга (ёғ, оқсил, углеводлар).
Оқсиллар: албуминлар, глобулинлар, ферментлар (диастаза, липаза,
гликолитик ферментлар). Минерал тузлар NaCl, NaCO3, Ca,Mg, Fe.
Гемопоэз.
Қон ҳужайралари ҳосил бўладиган тўқима гемопоэтик тўқима дейилади.
Бу тўқималарнинг 2 тури бор:
1.
Миелоид тўқима бўлиб, бунга суяк кўмиги киради. Бу ерда
гранулоцитлар, тромбоцитлар ва эритроцитлар ҳосил бўлади.
2.
Лимфоид тўқима – лимфоцитлар ҳосил бўладиган аъзолар
киради (талоқ, лимфа тугунлари, тимус).
Лимфоцитларнинг ўзак ҳужайралари қизил суяк кўмигида ҳосил бўлади,
кейинчалик эса тимус, талоқ, лимфа тугунларида дифференциаллашади.
11
Бундан
ташқари
лимфоцитлар
ошқозон-ичак
трактида
лимфоид
фолликулалардан ҳам ҳосил бўлади.
Кўп сонли тадқиқотлар ёрдамида шу нарса аниқландики, ҳамма қон
ҳужайраларининг бошланғич ҳужайраси битта, яъни ўзак ҳужайрадир, бу
ҳужайра яна полипотент ёки плюрипотент ҳужайра деб номланади.
Ҳайвонларни ҳалок қилувчи дозадаги радиация билан нурлантирилганда,
уларда қон ҳосил бўлиши тўхтайди. Кейин уларга қизил суяк кўмиги ёки
бошқа қон яратувчи аъзо трансплантация қилинади, шунда ўзак ҳужайралар
барча қон яратувчи аъзоларга тарқалган ва уларнинг колониялари ҳосил
бўлган. Бу ҳужайралар колония ҳосил қилувчи бирламчи ҳужайралар
дейилади, ундан эритроцитар, гранулоцитлар, лимфоцитар ва бошқа қон
шаклли элементларнинг ривожланиши бошланди. Ўзак ҳужайраларининг
маълум бир қон ҳужайраси томон ривожланиш йўли унинг микромуҳитига ва
бир қатор организмда ишлаб чиқарадиган модда таъсирига боғлиқ: буларга –
эритропоэтин (эритроцитлар учун), гранулопоэтин (миелобластлар учун),
лимфопоэтин (лимфобластлар учун), тромбопоэтин (мегакариобластлар
учун).
Микромуҳит: масалан тимусда ҳужайралар бошланғич Т-лимфоцитлар
учун
микромуҳит ҳужайралари эпителий ҳужайралари ҳисобланади.
Эпителий ҳужайралари шу безнинг стромасини ҳосил қилади, шу ерда Т-
лимфоцитлар кўпаяди ва дифференциаллашади. Бу эпителий ҳужайралари
тимозин гормонини ишлаб чиқаради, бу гормон эса Т-лимфоцитлар ҳосил
бўлишини стимуллайди. Талоқда, лимфа тугунларида микромухитни ҳосил
қиладиган ҳужайралар бўлиб, ретикулоцитлар, макрофаглар хизмат қилади.
Гемопоэз 2 даврга бўлинади: эмбрионал ва постэмбрионал.
Эмбрионал гемопоэз.
Қон ҳужайраларининг ривожланиш манбаи мезенхима хисобланади.
1. Қон
яратилиши
ривожланишининг
2
хафталари
охири,
3
хафталарининг бошида сариқлик қопчасида бошланади. Мезенхима
12
ҳужайраларидан
қон
томирлар
ҳосил
бўлади,
эркин
мезенхима
ҳужайраларидан эса қоннинг ўзак ҳужайралари пайдо бўла бошлайди. Ўзак
ҳужайраларнинг бир қисми эритроцитар қаторидаги бирламчи ҳужайраларга
– мегалобластларга (эритробластларга) дифференциаллашади. Улардан
ядросиз ва ядроли бирламчи эритроцитлар ҳосил бўлади. Бу мегалобластик
типидаги қоннинг яратилиши деб аталади.
Нормобластик
қоннинг
яратилиши
бластлардан
иккиламчи
эритробластлар → полихроматофилли → нормобластлар → иккиламчи
эритроцитлар (нормоцитлар).
Сариқлик
қопчаси
деворидаги
эритроцитларнинг
ривожланиши
интраваскуляр юз беради. Қон томирлар девори атрофдаги бластлардан эса
экстраваскуляр гранулоцитлар дифференциаллашади.
Ўзак ҳужайраларнинг маълум қисми дифференциаллашмаган кўринишда
қон
орқали
ҳомиланинг
турли
аъзоларига
тарқалади.
Улар
қон
ҳужайраларига
ёки
бириктирувчи
тўқима
ҳужайраларига
дифференциаллашади. Сариқлик қопчасининг редукциясидан кейин жигар
қон яратувчи аъзо бўлиб қолади.
2. Жигарда қоннинг яратилиши.
Жигар куртаги 3-4 хафталарида пайдо бўлади. 5-хафталарида эса
қоннинг яратилиши бошланади. Қоннинг яратилиши капиллярлар бўйлаб
экстраваскуляр боради. Бу жараён жигар бўлакчалари ичига мезенхима билан
бирга ўсиб кириши билан боради. Қон яратилиши манбаи – сариқлик
қопчасидан келадиган ўзак ҳужайралар орқали. Ўзак бласт ҳужайралар
иккиламчи эритроцитлар ва гранулоцитларга дифференциаллашади. Бундан
ташқари мегакариоцитлар ҳам ҳосил бўлади. Қоннинг яратилиши ҳомила
ривожланиш даврининг охиригача давом этади.
3. Тимусда қоннинг яратилиши.
Ҳомила тараққиётининг 1 ойлари охирида куртаги пайдо бўлади, 7-8
хафталарида қоннинг ўзак ҳужайралари кела бошлайди, иммунопоэзнинг
периферик аъзолари учун Т-лимфоцитлар дифференциаллашади.