Қоннинг биохимик таҳлили. Клиник ахамияти. Олинган натижалар
интерпретацияси.
Мақсад: Бу мавзу қон биохимик тахлилини ўрганишга қаратилган бўлиб,
талабаларга олинган натижалар интерпретациясини ўргатади.
Вазифа: Қон биохимик тахлили ва таркибини ўрганишни амалиётга тадбиқ
этишни тушунтириш.
Қоннинг буфер системаси
Организм ички муҳити ph кўрсаткичининг доимийлиги махсус буфер
системалар ва бир қанча физиологик механизмларнинг (ўпка, буйрак
фаолияти ва бошқалар) биргаликдаги фаолияти орқали таъминланади.
Буфер система деб бирор муҳитга кислота ёки ишқор киритилганда
мухит ph кўрсаткичининг ўзгаришига қаршилик кўрсатувчи системани
айтилади. Қоннинг нормал ph кўрсаткичи ўртача 7,4 га тенг.
Қоннинг энг муҳим буфер системалари: бикарбонат, фосфат, оқсил ва
айниқса гемоглобин буфер системаларидир.
Бикорбанат буфер системаси қон буфер ҳажмининг 10%-ни ташкил
этади. Бу системанинг кислота-асосли жуфти протон донори бўлмиш
карбонат кислота (Н2СО3) ва протон акцептори бўлмиш бикарбонат иони
(НСО3-) дан иборат.
Н2СО3 ↔ Н+ + НСО3-
Протон донори протон акцептори
Қонда ph кўрсаткичи нормал (7,4)бўлганда бикорбанат ионлари (НСО3-)
концентрацияси СО2 концентрациясидан 20 марта кўп бўлади (НСО3- \ Н2СО3
= 20\1). Агар қонга кислота хусусиятли бирикмалар кўп ажралса, Н+ ионлари
бикорбанат ионлари (НСО3-) билан бирикиб Н2СО3 ҳосил қилади. Унинг
плазмада камайиши СО2ни ўпка орқали ажралиши натижасида кузатилади.
Агар қонда ишқорий моддалар кўпайса, улар карбонат кислота билан
реакцияга киришиб, бикарбонат иони (НСО3-) ва сув ҳосил қилади. Бундан
ташқари буфер системаси компонентлари нормал мувозанатини сақлашда
физиологик механизмлар ҳам муҳим рол ўйнайди.
Фосфат буфер системаси Н2РО42- иони (протон акцептори) дан таркиб
топган:
Н2РО4- ↔ Н+ + Н2РО42-
Протон донори протон акцептори
Бу системада NаН2РО4 кислота, Nа2НРО4 эса туз вазифасини ўтайди.
Фосфат буфер системаси қон буфер ҳажмининг фақат 1% ни ташкил
этади.
Оқсил буфер системаси плазма кислота-ишқорий муҳит мувозанатини
сақлашда бошқа системаларга кўра камроқ аҳамиятга эга. Молекуласи
(Н2N)m ∙ R ∙ (COOH)n шаклида тузилган. Шу жумладан оқсил ҳам амфотер
электролитрдир. Оқсил молекуласидаги карбоксил гуруҳи диссоциацияси
натижасида Н+ иони ажралиб, оқсил молекуласи кучсиз органик кислота
хусусиятига эга бўлиб қолади.
Оқсил молекуласидаги NH2 унинг ишқорий хоссасини таъминлайди,
чунки NH2 ўзига Н+ ионини бириктириб R - NH3 га айланади.
Оқсил молекуласининг бу шакли амфион дейилади. Гарчи улар
электронейтрал заррачалар бўлсада муҳитнинг ph кўрсаткичи ўзгаришига
кўра ёки ишқорий, ёки кислоталик хоссага эга бўлади.
Гемоглобин буфер системаси- қоннинг энг кучли буфер системасидир.
У қоннинг умумий буфер ҳажмининг 70%ни ташкил этади. Гемоглобин
буфер системаси ионлашмаган гемоглобин HHb (протон донори) ва
гемоглобин калий тузи – KHb (протон акцептори) дан таркиб топган.
Кислотали хоссага эга бўлган бирикмалар гемоглобиннинг калий тузи билан
бирикиб кислотанинг калий тузини ҳосил қилади ва бунда эркин гемоглобин
ҳосил бўлади. Гемоглобиннинг буферлик хусусияти аввало ана шунга
асосланган
KHb + Н2СО3 → КНСО3 + HHb
Қон плазмаси оқсиллари
Қон плазмаси таркибидаги 9-10% қуруқ модданинг 6,5-8,5% ини
оқсиллар ташкил этади. Нейтрал тузлар усули ёрдамида қон плазмасидаги
оқсилларни уч гуруҳга ажратиш мумкин: альбуминлар, глобулинлар,
фибриноген. Қон плазмасида альбуминнинг нормал миқдори 40-50 г\л,
глобулинлар 20-30 г\л, фибриноген 2-4 г\л.
Плазма оқсиллари асосан жигар ва ретикулоэндотолиал система
хужайраларида синтезланади.
Қон плазмаси оқсиллари хилма-хил ва ўзига хос биологик вазифаларни
бажаради:
1. Оқсиллар қонда коллоид-осмотик (онкотик) босимни ва шу билан
қон ҳажми доимийлигини таъминлайди;
2. Плазма оқсиллари қон ивишда фаол иштирок этади;
3. Плазма оқсиллари қоннинг қовишқоқлигини таъминлайди, бу эса
гемодинамик аҳамиятга эга;
4. Плазма оқсиллари бошка буфер системалари қатори қонда ph
доимийлигини сақлашда иштирок этади;
5. Қонда холестерин, билирубин, ёғ кислоталарини ташишда ҳамда
организмга тушган моддаларни;
6. Плазма оқсиллари (иммуноглобулинлар) иммунитет жараёнларида
муҳим
рол
ўйнайди;
турли
катионлар
плазма
оқсиллари
билан
диализланмайдиган комплекслар ҳосил қилиши туфайли қонда турли
катионлар концентрацияси таъминланади;
7. Плазма оқсиллари аминокислоталар резерви вазифасини ҳам ўтайди.
Соғлом одам қони плазмаси таркибида фильтр қоғозини ҳўллаб
электрофорез қилинса оқсилларнинг 5та фракцияси ажралади: альбуминлар,
α1-, α2-, β-, γ-глобулинлар. Агар электрофорез крахмал ёки полиакриламид
гельда ўтказилса оқсилнинг 16-17 фракциясини ажратиб олиш мумкин,
махсус иммуноэлектрофарез усули ёрдамида қон плазмаси таркибидан 30дан
ортиқ хил оқсиллар фракциясини ажратиб олиш мумкин.
Қон плазмасида оқсиллар концентрациясининг кўпайиб кетиши
гиперпротеинемия деб аталади. Диарея, кўп қусиш каби ҳолларда
организмдан кўп сув йўқотиш билан кечадиган касалликларда плазмада
оқсил концентрацияси ортади (нисбий гиперпротеинемия). Бундан ташқари
айрим инфекцион касалликларда γ-глобулин синтези кўпайиши еки миелома
касаллигида махсус «миелом оқсиллари» синтези кўпайиши натижасида қам
гиперпротеинемия кузатилади.
Аксинча, қон плазмасида оқсил концентрациясининг камайиши -
гипопротеинемия деб аталади. Кўпинча гипопротеинемия қонда альбумин
концентрациясининг камайиши ҳисобига кузатилади. Масалан, нефроз
касаллигида буйрак орқали кўп миқдор альбуминнинг ажралиши, жигқр
касалликларида альбумин синтезининг пасайиши ва бошқалар қонда
альбумин концентрациясининг пасайишига (гипопротеинемияга) сабаб
бўлади.
Кўпинча касалликларда қонда оқсил концентрацияси ўзгармаган ҳолда
ундаги
айрим
оқсиллар
фракцияларининг
миқдорий
ўзгариши
диспротеинемия деб аталади.
Қон зардобида креатин(фосфо)киназа активлигини аниқлаш
Клиник лаборатор диагностикада бу метод асосан креатин (ноорганик
фосфат миқдори бўйича тўпланади ) ёки креатинфосфатҳосилалари ҳисобига
аниқланади .
Кинетик методлар тўғри шунингдек тескари реакцияларга асосланади,
субстат сифатида креатинфосфат ва АДФ қўлланилиши билан бири
иккинчисига беради.