Палеография тарихи. Унинг фан сифатида пайдо бўлиши ва ривожланиши

Time

Yuklangan vaqt

2025-11-08

Downloads

Yuklab olishlar soni

0

Pages

Sahifalar soni

3

File size

Fayl hajmi

16,7 KB


Палеография тарихи. Унинг фан сифатида пайдо бўлиши ва
ривожланиши
Режа:
1. Paleografiyaning fan sifatida shakllanishi
2. Piktografiya, Ideografiya
3.  Manbalarni tashqi tahlil etish
Таянч тушунча ва иборалар: Пиктография, идеография, “ребус” услуби,
Бернар де Монфокон,  И. Фридрих, Э. Лоукотки, Д. Дирингер, Ж. Ханмер,
С. Лэнгдон, П. Мериджи, К. Брике,  Г. Нойман, И. Гросс
Палеография  —  ёзув  белгиларининг  яратилиши  ва  уларнинг
ривожланишини ўрганувчи  тарихий-филологик фан; назарий палеография
тарихан  ўзгарган  ёзув  хусусиятларининг  қонуниятларини  аниқлайди;
амалий  ва  тавсифий  палеография муайян  қўлёзманинг  қачон  ва  қаерда
яратилганини,  уни  ёзган  ёки  кўчирган  шахснинг  иштирокини  ҳамда
котибларнинт иш ҳажмини аниқлаш мақсадида котибларнинг ёки айрим
қўлезмаларнинг индивидуал (ўзига хос) жиҳатларини ўрганади.
Палеография 
мустақил  фан  сифатида  дипломатика  (қадимги
ҳужжатлар,  ёрлиқлар  ва  ёзма  манбаларнинг  ҳақиқийлигини  аниқловчи
соҳа)дан ажралиб чиққан.
Палеографиянинг асосий вазифаси — санаси кўрсатилган қўлёзмалар
ёзувининг хронологик ва ҳудудий  хусусиятларини аниқлаш ва тартибга
солиш  ва  шу  асосда  муайян  матнда  унинг  ёзилиш  вақти  ва  жойи
Logotip
Палеография тарихи. Унинг фан сифатида пайдо бўлиши ва ривожланиши Режа: 1. Paleografiyaning fan sifatida shakllanishi 2. Piktografiya, Ideografiya 3. Manbalarni tashqi tahlil etish Таянч тушунча ва иборалар: Пиктография, идеография, “ребус” услуби, Бернар де Монфокон, И. Фридрих, Э. Лоукотки, Д. Дирингер, Ж. Ханмер, С. Лэнгдон, П. Мериджи, К. Брике, Г. Нойман, И. Гросс Палеография — ёзув белгиларининг яратилиши ва уларнинг ривожланишини ўрганувчи тарихий-филологик фан; назарий палеография тарихан ўзгарган ёзув хусусиятларининг қонуниятларини аниқлайди; амалий ва тавсифий палеография муайян қўлёзманинг қачон ва қаерда яратилганини, уни ёзган ёки кўчирган шахснинг иштирокини ҳамда котибларнинт иш ҳажмини аниқлаш мақсадида котибларнинг ёки айрим қўлезмаларнинг индивидуал (ўзига хос) жиҳатларини ўрганади. Палеография мустақил фан сифатида дипломатика (қадимги ҳужжатлар, ёрлиқлар ва ёзма манбаларнинг ҳақиқийлигини аниқловчи соҳа)дан ажралиб чиққан. Палеографиянинг асосий вазифаси — санаси кўрсатилган қўлёзмалар ёзувининг хронологик ва ҳудудий хусусиятларини аниқлаш ва тартибга солиш ва шу асосда муайян матнда унинг ёзилиш вақти ва жойи
кўрсатилмаган, бу ҳақда билвосита ма’лумотлар бўлмаган қўлёзмаларнинг
ҳам даври ва жойини аниқлашдир.
Палеография адабиёт ёдгорликларидан ташқари дипломатик ёзувлар,
танга, муҳрлар, тош ёки қаттиқ жисмларга  туширилган ёзувларни ҳам
ўрганади, тасвирий сан’ат ёдгорликларини ҳам қамраб олади. Палеография
алоҳида  фан  сифатида  Европада,  дастлаб  Францияда   XVIII  асрнинг
биринчи ярмида  вужудга  келди  ва  ривожлана  бошлади.  Бошқа
мамлакатларда  эса  палеографиядан  турли  ёзувларни  ўқиш,  ўрганиш,
ҳужжатларни аниқлашда фойндаланилди, холос.
XVIII  аср  охири-XIX  асрнинг  бошларидан  палеография  Европа,
Осиё,  Америка  мамлакатларида  ривожлана  бошлади,  йирик  илмий
муассасалар очилди. Бу даврда И. Фридрих, Э. Лоукотки, Д. Дирингер, Ж.
Ханмер, С. Лэнгдон, П. Мериджи, К. Брике,  Г. Нойман, И. Гросс каби
йирик палеографлар етишиб чиқди.
Пиктография  -  расмлардан  иборат  бўлган  ёзув.  Ҳозирги  ёзувга
ўтишда янги  қадам бўлди. Расмлардан иборат ёзувнинг хусусияти шуки,
бунда фикр айрим тушунчаларга ажратиб эмас, балки тўла ифодаланади.
Пиктограмма ҳаракатни, воқеа-ҳодисани тасвирлайди, лекин оғзаки тилни,
буюмларнинг номларини мутлақо акс эттирмайди. Пиктограмма нимани
тасвирласа ўшани ифодалайди, унда символика йўқ.
Пиктография  дастлаб  ибтидоий  сан’ат  сифатида  вужудга  келган.
Археологлар  энг  қадимги  тош  даври  (палеолит)га  мансуб  қоя  тош
суратларини топганлар. Бу давр одамлари турли ҳайвон, қуш, одамларнинг
тасвирини тошга туширганлар.
 Пиктографик  ёзув  неолит  даврида  (эрамиздан  аввалги  5-8  минг
йилликлар ораси) тўлиқ шаклланган.Пиктографик белгилардан ҳозир ҳам
кенг фойдаланилмоқда.
Идеография. Жумлаларнинг айрим тушунчаларга, сўнгра сўзларга
бўлиниши  -  идеография ҳозирги  ёзувга  олиб  келадиган  йўлдаги
босқичлардан  бири  бўлди.  Пиктограмма  алоҳида  элементларга
Logotip
кўрсатилмаган, бу ҳақда билвосита ма’лумотлар бўлмаган қўлёзмаларнинг ҳам даври ва жойини аниқлашдир. Палеография адабиёт ёдгорликларидан ташқари дипломатик ёзувлар, танга, муҳрлар, тош ёки қаттиқ жисмларга туширилган ёзувларни ҳам ўрганади, тасвирий сан’ат ёдгорликларини ҳам қамраб олади. Палеография алоҳида фан сифатида Европада, дастлаб Францияда XVIII асрнинг биринчи ярмида вужудга келди ва ривожлана бошлади. Бошқа мамлакатларда эса палеографиядан турли ёзувларни ўқиш, ўрганиш, ҳужжатларни аниқлашда фойндаланилди, холос. XVIII аср охири-XIX асрнинг бошларидан палеография Европа, Осиё, Америка мамлакатларида ривожлана бошлади, йирик илмий муассасалар очилди. Бу даврда И. Фридрих, Э. Лоукотки, Д. Дирингер, Ж. Ханмер, С. Лэнгдон, П. Мериджи, К. Брике, Г. Нойман, И. Гросс каби йирик палеографлар етишиб чиқди. Пиктография - расмлардан иборат бўлган ёзув. Ҳозирги ёзувга ўтишда янги қадам бўлди. Расмлардан иборат ёзувнинг хусусияти шуки, бунда фикр айрим тушунчаларга ажратиб эмас, балки тўла ифодаланади. Пиктограмма ҳаракатни, воқеа-ҳодисани тасвирлайди, лекин оғзаки тилни, буюмларнинг номларини мутлақо акс эттирмайди. Пиктограмма нимани тасвирласа ўшани ифодалайди, унда символика йўқ. Пиктография дастлаб ибтидоий сан’ат сифатида вужудга келган. Археологлар энг қадимги тош даври (палеолит)га мансуб қоя тош суратларини топганлар. Бу давр одамлари турли ҳайвон, қуш, одамларнинг тасвирини тошга туширганлар. Пиктографик ёзув неолит даврида (эрамиздан аввалги 5-8 минг йилликлар ораси) тўлиқ шаклланган.Пиктографик белгилардан ҳозир ҳам кенг фойдаланилмоқда. Идеография. Жумлаларнинг айрим тушунчаларга, сўнгра сўзларга бўлиниши - идеография ҳозирги ёзувга олиб келадиган йўлдаги босқичлардан бири бўлди. Пиктограмма алоҳида элементларга