Педагогик конфликт- таълим тизимида педагогик конфликтларнинг вужудга келиш сабаблари
Yuklangan vaqt
2024-06-09
Yuklab olishlar soni
1
Sahifalar soni
12
Faytl hajmi
87,0 KB
Ilmiybaza.uz
Педагогик конфликт- таълим тизимида педагогик конфликтларнинг
вужудга келиш сабаблари
РЕЖА :
1.Конфликт ва педагогик конфликт тушунчаси мазмуни.
2. Конфликтология фани ўқув фани сифатида
Ilmiybaza.uz
Конфликтларнинг келиб чиқишининг сабаб ва оқибатларини ўрганувчи
фан «Конфликтология» у лотинча “cонфлиcтус” - тўқнашув демакдир. Яъни
конфликт – ўзаро қарама-қарши бўлган зиддиятли манфаатлар ва
муносабатларнинг очиқ тўқнашувидир. Фан нуқтаи-назаридан илк маротаба
конфликтни илмий ўрганиш давлат ҳокимияти, жамият аъзолари ҳамда
алоҳида
ижтимоий
гуруҳлар
орасидаги
зиддиятларни
ўрганишдан
бошланган. Конфликт ҳар биримизнинг турмушимиз ва тириклигимизга хос
бўлган, ҳаётимизга тегишли нарса. Аммо кўпчилик онгида анъанавий мавжуд
бўлган фикрга кўра, конфликт бу оддий ҳол эмас, у зиддиятли ҳол, ундан
ўзини муҳофаза қилиш керак, ундан ўзини тортиш зарур, конфликтдан
қочиш керак.
Кейинчалик илмий қизиқишларнинг ортиб бориши билан ижтимоий,
сиёсий, миллий, гуруҳлараро ва шахслараро конфликтлар фан объектига
айлана бошлаган. Конфликтология ХХ асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб,
фан сифатида шакллана бошлагандан сўнг, жамиятда конфликтнинг тутган
ўрнини ўрганиш жамият ҳаётида жуда муҳимлиги сабабли, этник ва
гуруҳлараро конфликтли муносабатларни ўрганиш, тизимли асосда уларни
таҳлил қилиш ва ўзаро тўғри ечимга келиш зарурий эҳтиёжларда бирига
айланди.
Конфликт
тўқнашув
жараёнида
икки
томоннинг
бир-бирини
тушунмаган ҳолатида вужудга келади. Конфликтнинг вужудга келишидаги
биринчи шакли - бу можародир. Можаро конфликтнинг асоси ҳисобланиб,
унинг негизида икки томон учун тўқнашувни келтириб чиқарувчи омиллар
мавжуд бўлади.
Иккинчи шакли- норозилик бўлиб, бир-биридан норозилик натижасида
келиб чиқувчи нохуш кайфиятни сўз ёки хатти-ҳаракат билан билдириш
натижасида конфликт юзага келади. Лекин норозилик ҳамма вақт ҳам
конфликтни вужудга келтирмайди.
Ilmiybaza.uz
Мазкур
муаммони
ҳал
этишнинг
илмий
жиҳатдан
таҳлили
шуни
кўрсатадики, таълим соҳасининг илмий-назарий ва амалий муаммоларини
тадқиқ этиш масалалари бўйича Е.И.Степанов, С.В.Баныкина, А.Н.Смарин,
Л.С.Выготский, Н.И.Леонов каби олимларнинг тадқиқот ишларида ҳар
томонлама ўрганилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасида ёшларни ҳар томонлама
комил
инсонлар
қилиб
тарбиялаш,
конфликтологик
кайфият
ва
хусусиятларни
ўрганиш
бўйича
ўқитувчининг
касбий,
ахлоқий
фазилатларини
шакллантириш,
ривожлантиришнинг
илмий-назарий
масалалари бўйича педагог ва психолог олимлардан О.Мусурмонова,
В.Каримова,
Э.Ғозиев,
Х.Ибрагимов,
Н.Эгамбердиева,
Г.Тўйчиева,
М.Ахмедова ва бошқаларнинг илмий кузатишлари шулар жумласига киради.
Ҳозирги замон фани инсониятнинг тарихий ўтмишига назар ташлар
экан, конфликтни ҳамиша ижтимоий тараққиётнинг доимий йўлдоши
эканлигига шубҳа қилмайди, чунки одамлар бор жойда конфликтлар мавжуд
бўлган ва бўлаверади. Ижтимоий ҳаётда конфликтларнинг тутган ўрни ва
кенг тарқалганлиги узоқ ўтмишда ҳам эътиборни ўзига тортган.
Ўтган асрларда ижод қилган файласуфлар, тарихчилар, ёзувчиларнинг
асарларида, афсоналарида ва ғояларида вужудга келиши эҳтимол бўлган
конфликтларнинг юзага келиш сабаблари ва уларни тугатиш йўллари ҳақида
муайян фикрлар билдирилган. Ўтмишда конфликтларни ҳал этишнинг
асосий усули сифатида уруғ-қабила оқсоқоллари, доҳийларининг якка
ҳокимлиги тушунилган. Бироқ илк давлатчилик тузилмаларининг вужудга
келиши ҳар доим ҳам жамиятда уйғунликка олиб келмаган, баъзида
ижтимоий нотенгликни кескинлаштирган, конфликтларни яққол намоён
этган ва кучайтирган. Шу боис асрлар давомида инсонлар урушлар
бўлмайдиган, низолар ва адоват барҳам топадиган мукаммал келажакка
ишонч ҳисси билан яшаганлар.
Қадимги
юнон
файласуфлари
биринчилардан
бўлиб
ижтимоий
конфликтларнинг табиатини тўғри тушунишга уринганлар. Машҳур қадимги
Ilmiybaza.uz
файласуф-диалектик олим Гераклит (эр.ав. 530-470 й.й.) урушлар ва
ижтимоий конфликтлар ҳақидаги фикрларини борлиқнинг табиатига бўлган
қарашларнинг умумий тизими билан боғлашга ҳаракат қилган. Унинг
фикрича, «коинотда ҳукм сурувчи ягона умумий қонун - бу урушдир, у
ҳамма нарсанинг отаси ва шоҳидир. У кимларнидир худолар ва кимларнидир
инсонлар қилиб яратади, инсонларининг баъзиларини қул, бошқаларини
эркин қилиб белгилайди. Ҳамма нарса, шу жумладан инсон мулоқоти
нормалари ҳам абадий айланма ҳаракат ва бир-бирига айланиш таъсирида
бўлади. Дунёда барча нарса адоват ва нифоқ орқали туғилади». Гераклитнинг
бу сўзлари ижтимоий тараққиёт жараёнида курашнинг ижобий ролини тўғри
асослашга бўлган дастлабки уринишлардан бири эканлигини кўрсатади.
Конфликтлар ўзининг янги хусусияти билан ижтимоий ҳаётнинг муҳим
атрибути, ижтимоий тараққиётнинг энг муҳим ва зарур шарти сифатида
намоён бўлади. Гераклитнинг конфликтлар ва кураш барча нарсанинг асоси
сифатида ҳисобланиши ҳақидаги ғоялари бошқа қадимги файласуф-
материалист-Эпикур (ер.ав.341-270 й.й.) томонидан ривожлантирилди, айни
пайтда у тўқнашувларнинг салбий оқибатлари қачонлардир инсонларни
доимий тинч-тотув шароитда яшашга мажбур қилади деб ҳисоблаган.
Шундай қилиб, жамиятнинг конфликтсиз ҳолатда бўлиши ҳақидаги ғоялар
дастлабки назарий хулосалар билан тўлдирилди.
Конфликтлар табиати ҳақидаги инглиз файласуфи Френсис Бекон
(1561-1626) томонидан билдирилган фикрлар ҳам ўзига хосдир. У биринчи
бўлиб мамлакат ичкарисидаги ижтимоий конфликтлар сабаблари мажмуини
чуқур назарий таҳлил қилди, ижтимоий тартибсизликларнинг моддий,
сиёсий, руҳий шароитларини ҳамда уларни бартараф қилиш усулларини
қараб чиқди. У ижтимоий тартибсизликларни юзага келишида моддий
сабабларнинг ҳал қилувчи ролини чуқур англаб етди. Шулардан бири
халқнинг ночор моддий аҳволи ҳисобланади.
Ф.Бекон конфликтларни олдини олишнинг муайян воситаларига ҳам
эътибор қаратган. У ижтимоий конфликтларнинг моддий сабабларини
Ilmiybaza.uz
мумкин бўлган барча усуллар билан, улар ичида алоҳида ўринга эга бўлган
жамиятдаги айрим табақаларнинг қониқарсиз аҳволини мумкин қадар барча
воситалар билан бартараф қилиш зарурлигини таъкидлаган.
Янги даврнинг тарихий доирасида ҳам ижтимоий конфликтларнинг
сабаблари ва уларни олдини олиш истиқболлари ҳақида турлича фикрлар
билдирилган. Бироқ бу фикрлар қанчалик турли-туман бўлмасин уларда
жамият ривожланишида одамлар ўртасидаги тотувлик ва ҳамжиҳатликнинг
ҳал қилувчи ролини, ўрта аср қолдиқларига, тартибсизликларига ва
урушларга умумий салбий баҳо бериш, келгусида «абадий тинч» ҳаётга
эришиш имкониятига бўлган умидларни тан олиниши хосдир.
ХИХ асрга келиб бу масалага бўлган муносабат тубдан ўзгара бошлади.
Немис файласуфи Гегел урушлар ва ижтимоий конфликтларга баҳо беришга
бошқача ёндашади. Энг аввало, у жамиятнинг ривожланишида урушларнинг
ижобий рол ўйнаши хусусида муайян фикрларни билдиради. Шу билан бирга
кучли давлат ҳокимияти тарафдори бўлган Гегел давлатнинг яхлитлилигини
заифлаштирувчи мамлакат ичкарисидаги ижтимоий тартибсизликлар ва
қўзғолонларга қарши чиқади.
Ижтимоий тараққиётнинг мураккаб жараёнларини ва жамият ҳаётида
ижтимоий
конфликтнинг
ўрнини
янада
чуқур
англаш
тарихий
жараёнларнинг бориши билан объектив тарзда белгиланди. ХИХ асрда
жамият ҳаётининг иқтисодий, сиёсий, маънавий ва бошқа соҳаларида бўлиб
ўтган кескин ўзгаришлар ижтимоий назариялар мазмунига таъсир этмасдан
қолмади. Бу назарияларда изоҳланишича, ижтимоий тараққиёт давомида
кураш, конфликтлар ва тўқнашувлар нафақат бўлиши мумкин, балки
ижтимоий борлиқнинг муқаррар воқеликлари ҳисобланади.
ХИХ - ХХ асрлар арафасида социология конфликт муаммоларини ишлаб
чиқишга тобора кўпроқ таъсир кўрсата борди. Конфликт муаммоларини
ишлаб чиқиш социологиядаги турли йўналишлар томонидан амалга
оширилди.
Уларнинг
ҳаммаси
ҳам
конфликтни
социологик
концепцияларнинг бошланғич категорияси деб тан олмасалар-да, бироқ улар
Ilmiybaza.uz
конфликтларнинг жамият ҳаётида муҳим аҳамиятга эга эканлигини ва уларни
назарий таҳлил қилишнинг заруратини муайян даражада таъкидлаганлар.
Немис социологи Георг Земмел (1858-1918) биринчи бўлиб илмий муомалага
“конфликт социологияси“ атамасини киритган. У тарихий жараён моҳиятини
билишдан воз кечишни ҳамда ижтимоий мулоқот ва ўзаро таъсирнинг “соф
шакллари“ни таҳлил қилиш билан шуғулланишни тавсия этган. Ижтимоий
ўзаро таъсирнинг нисбатан қатъий шакллари ичида авторитет, келишиш,
бўйсуниш, ҳамкорлик ва бошқалар бўлиб, конфликт ўзининг алоҳида ўрнига
эга. Конфликт ижтимоий ҳамкорликка олиб келади, муайян ижтимоий
тузилмалар характерини белгилайди, уларни ташкил этиш тамойиллари ва
нормаларини мустаҳкамлайди.
Г.Земмелнинг назарий қарашларини ХХ асрнинг 20-йилларида Чикаго
мактабининг йирик вакиллари Роберт Парк (1864-1944), Эрнст Берджесс
(1886-1966), Албион Смолл (1854-1926)лар қўллаб-қувватлаганлар.
Улар ижтимоий жараёнга ўзаро таъсирнинг ўзаро боғлиқ 4 та типи нуқтаи
назаридан қараганлар: мусобақалар, конфликт, мослашиш ва ассимилация.
Конфликтлар ижтимоий ўзаро таъсирнинг бу типлари орасида марказий
ўринни эгаллайди, мусобақадан мослашишга ва ассимилацияга ўтиш ролини
бажарадилар, шу
тарзда
ижтимоий
ўзгаришларнинг
муҳим
манбаи
ҳисобланадилар.
Социологиянинг
амалий
мақсади
-
конфликтларни
ҳамкорликка айланишига ёрдам қилиш, ижтимоий гуруҳлар ўртасидаги
уйғун муносабатларга таъсир этишдир.
Конфликтларни тадқиқ қилишнинг назарий жиҳатларини ишлаб чиқишда
америкалик
социолог
Толкотт
Парсонс
(1902-1979)
томонидан
асослантирилган ташкилотнинг тузилмавий функционал модели муҳим ўрин
эгаллайди. У жамиятга инсонлар ўртасидаги муносабатлар тизими, нормалар
ва қадриятларга уни боғловчи бўғин деб қараган. У қуйидаги қоидаларга
амал қилган: а) ҳар қандай ижтимоий тизим нисбатан барқарор, доимий ва
яхши ташкил этилган тузилмадан иборат ; б) бу тизимнинг ҳар бир элементи
муайян функцияни бажариши билан тизим барқарорлигини сақлашга ўз
Ilmiybaza.uz
улушини қўшади; в) бу ижтимоий тузилманинг амал қилиши зарур
барқарорлик ва ҳамкорликни таъминловчи жамият аъзоларининг қўллаб-
қувватлашига асосланади.
Парсонснинг фикрича, ижтимоий ҳаракатнинг меъёрий компоненти
қуйидаги тўртта даражада намоён бўлади: организм, шахс, ижтимоий тизим,
маданият. Конфликтнинг бўлиши ижтимоийлашув жараёнининг ўзида
мавжуд, бунда инсон нафақат ижтимоий тизимнинг намоён бўлиш
усулларига, шунингдек, тегишли маданиятнинг меъёрлари ва қадриятларига
ҳам жалб қилинади. Ижтимоийлашув жараёнида организмнинг ички
физиологик эҳтиёжлари билан инсоннинг ижтимоий муносабатлардаги
эҳтиёжлари ўртасида шаклланадиган номувофиқлик, муайян танглик
конфликтга айланиши мумкин.
Бунда ижтимоий тизимнинг ички қарама-қаршилигини ва демак,
конфликтларни вужудга келишининг реаллигини тан олиниши жуда муҳим
эди. Бироқ, умуман олганда, Парсонс тизим элементлари ўртасидаги
конфликтсиз , “уйғун“ муносабатлар тарафдори бўлган. У конфликтни
ижтимоий аномалия, ўзига хос касаллик ва уни енгиш зарур деб ҳисоблаган.
Ижтимоий конфликт табиатига нисбатан Парсонс томонидан билдирилган
нуқтаи назар ХХ асрнинг 30-40-йилларида “кишилар муносабатлари “
мактаби вакиллари томонидан қўллаб-қувватланган. Улар ҳам саноати
ривожланган мамлакатлар қуриши керак бўлган жамиятнинг табиий ҳолати
уйғунлик ва ижтимоий консенсус ҳолати бўлиши лозим деб ҳисоблаганлар.
Бу мактабнинг йирик вакили, Гарвард университети профессори элтон Мейо
(1880-1949)
“ҳозирги
замоннинг
бош
муаммоси“
бўлган
“саноатда
тинчлик“ни ўрнатишга ёрдам қилиш зарур деб таъкидлаган. У конфликтни
хавфли “ижтимоий иллат“ деб билган. Ундан иложи борича қочиш керак,
“ижтимоий мувозанат“га ва “ҳамкорлик ҳолати“га интилиш керак.
Турли мамлакатлар олимлари ҳеч бир нуқсонсиз фаолият кўрсатадиган ва
бошқариладиган ташкилотларда ҳам конфликтлар пайдо бўлишига эътибор
қаратганлар. Бу ҳолат барқарор консенсусни таъминлашга қодир қандайдир
Ilmiybaza.uz
ижтимоий тизим модели борлигига шубҳаланишга олиб келди. Шу билан
бирга конфликтларга ўсиб ўтувчи ижтимоий зиддиятларнинг табиий
муқаррарлиги ва қонуний характер касб этишини ҳисобга олиш зарурлигини
тушуниш ҳам мустаҳкамланиб борди. Натижада ХХ асрнинг 50-йилларида
АҚШ, Германия, Франтсия ва қатор ғарб мамлакатларида конфликтнинг
ҳозирги замон контсептсиялари шаклланди ва кенг тарқалди.
М.Вебер эса конфликтларнинг пайдо бўлишини фақат камбағаллик ва
бойлик тафовутларига боғлиқ деб ҳисобламайди. У нотенглик хусусиятига
караб эътибор, ҳурматнинг турли даражада бўлиши, бир хилда бўлмаган
обрў, мавқе, мақомли гуруҳлар тушунчасини киритган. Бунда Вебер турли
гуруҳларнинг моддий ва ғоявий манфаатлари билан диний онг ўртасидаги
боғлиқликни кўрсатиб ўтган.
Р.Дарендорф эса айнан синфларни конфликтлашувчи ижтимоий
гуруҳлар деб ҳисоблаган. Унинг фикрича,синфий конфликт жамият
характери билан белгиланади. Конфликт одатда иқтисодий муносабатлар
билан эмас, балки бошлиқлар ва бўйсунувчилар ўртасидаги муносабатлар
орқали вужудга келади, унинг бош сабаблари кишиларнинг бир-бирлари
устидан хукмронлиги, ҳокимиятга эса бўлишларидир. Конфликт учун асос
фақат ишчилар устидан тадбиркорлар ҳокимиятининг ўрнатилиши эмас,
конфликт бошқарувчилар ва бўйсунувчилар мавжуд бўлган ҳар қандай
ташкилотда
пайдо
бўлиши
мумкин
(касалхонада,
ҳарбий
қисмда,
университетда ва ҳ.). Дарендорф ўзининг «Индустриал жамиятда ижтимоий
синфлар ва синфий конфликт» номли машҳур асарида объектив «яширин» ва
англашилган «ошкора» манфаатларнинг мавжудлиги ҳақидаги хулосани
чиқариш учун Маркснинг кўп назарий хулосаларидан фойдаланган.
Синфлар, унинг фикрича, қачонки «яширин» манфаатлар «ошкора»
манфаатларга айланганда вужудга келадилар.
Ҳозирги замон олимларидан Пер Бурде эса ҳозирги конфликтларнинг
ривожланиш хусусиятлари устида фикрлаш учун амалий тавсиялар беради.
Унинг фикрича, синфлар тўғрисидаги марксча назариянинг камчилиги
Ilmiybaza.uz
объектив мавжуд тафовутлар мажмуини эътиборга олмаслик, ижтимоий
борлиқнинг фақат иқтисодий майдон билан чеклаш натижасидир.
К.Боулдинг, Л.Крайсберг, М.Крозелар фикрича, конфликтнинг ўзи турли хил
мақсадларга
интилувчи
гуруҳларнинг
қарши
курашидан
иборат.
К.Боулдингнинг таъкидлашича, ҳамма конфликтлар умумий элементларга
хамда ривожланишнинг умумий меъёрларига эга бўлади, бу элементларни
ўрганиш конфликт ҳодисасини унинг исталган кўринишида ўрганиш,
тасаввур қилишга имкон беради.
Демак, конфликтларни тушунишда ва асослашдаги асосий ёндашувлар
йирик ижтимоий уюшмалар ўзаро муносабатларининг хусусиятларини кўриб
чиқиш
доирасида
шаклланганлигини
кўришимиз
мумкин.Ахборотлаштирилган жамиятда яшар эканмиз, Ўзбекистонда рўй
бераётган ўзгаришлар, янгиликлар ислоҳотлар ёшлар ҳаётига ҳам таъсир
этмай қолмайди. Шу боис, ёшлар ижтимоий ҳаётида юз бераётган воқеа ва
ҳодисаларни мустақиллик мафкураси, ахлоқий тарбия талабалари асосида
теран англаб олишлари ва шуларга асосланган ҳолда ақлий - жисмоний
қобилиятларини, маънавий имкониятларини рўёбга чиқаришлари зарур.
Ёшларда бундай билим, кўникмаларни шакллантирмасдан ва маънавий
баркамол қилиб вояга етказмасдан туриб кўзланган мақсадларга эришиш
қийин.
Шунинг учун «Педагогик конфликтология» фани ҳозирги кунда барча олий
ва ўрта махсус ўқув юртларида олиб борилмоқда. Конфликтология фани ўқув
фани сифатида етакчи ўринни эгаллайди.
Педагогик конфликтология бу ўқитувчи ва ўқувчи ўртасидаги
зиддиятларини
ўрганувчи
фандир.
Замонавий
шароитда
педагогик
конфликтологиянинг ўқитилиши ўқитувчининг педагогик маданиятини
ривожлантиради. Педагогик конфликтлар деганда биз ўқитувчи ва ўқувчи
ўртасидаги таълим жараёнида кузатиладиган зиддиятлар, тортишувлар
келишмовчиликлар,
қарама-қаршиликларни
тушунамиз.
Педагог
ҳар
томонлама ўқувчиларга билимларини бериши учун авволо ўзи тарбияланиши
Ilmiybaza.uz
лозимдир. Ўқитувчи тарбияни ақлий, ахлоқий маънавий, эстетик, жисмоний,
руҳий, меҳнатсеварлик, тежамкорлик турлари билан бирга билимни
ўқувчиларга етказиб бериши учун чиройли нутқда эга бўлиши ўринлидир.
Педагог ўз мутахассислигини пухта эгаллаши кенг билим доирасига эга
бўлиши таълим жараёнини олиб бораётган вақтда таълимни ҳаёт билан
боғлаши лозимдир. Ўқитувчининг педагогик маҳорати, қобилияти асосан
синф аудитория машғулотлари, конференциялар, жонли маърузаларни
тушунтиришида яққол кўзга ташланади. Ўқитувчи таълим - тарбия
жараёнини ўргатиш билан биргаликда, талабаларни жонли мулоқотга чорлай
олиши, талабаларни мустақил фикрларини тинглай олиши, ўқитувчи ва
ўқувчи ўртасидаги самимий муносабатни, очиқ кўнгиллиликни, меҳр-
оқибатни, ҳурмат-иззат асосий мақсадга эришиш учун ҳамкорликда
ишлашиши лозим. Педагог гуруҳ билан ишлашда гуруҳдаги ҳар бир
ўқувчининг темпераменти, характер қобилияти, руҳияти, оилавий муҳити,
ҳулқ-атворини, билим савиясини ўрганиб, шунга қараб ҳар бир ўқувчига
қандай ёндашишни ўрганиши лозимдир. Бир гуруҳда нечта талаба ўқишидан
қатъий назар, ҳар бир боланинг характери жиҳатидан фарқли томонларини
кўришимиз лозим. Жамиятда яшовчи шахсларимиз ташқи кўринишларидан
гавдасининг тузилиши, озғин, семизлиги ёки бошқа белгилари юз
тузилишлари билан ўхшаши мумкин, лекин характерлари жиҳатдан кескин
фарқланади. Масалан, бири қизиққон кўп нарсаларни ўзлаштиришга ҳаракат
қилиши киришувчанлиги билан фарқланса, иккинчиси табиатан оғир сўраган
саволларга жавоб берувчи бўлиши мумкин. Энди гуруҳ мисолида тўхталар
эканмиз, ҳар бир гуруҳда иқтидорли, талантли қизиқувчан ёшлар билан бир
қаторда лаёқатсиз қобилияти жиҳатидан суст, ёки табиатан оғир камгап ва
сержаҳл ўқувчилар ҳам булади. Гуруҳ раҳбарининг асосий вазифаси ҳар
томонлама етук баркамол шахсларни тарбиялашда янги кадрларни тарбиялаб
беришдир. Педагог ўқувчилар билан ишлаш жараёнида уларга индивидуал
ёки комплекс ҳолатларида ёндашмоғи лозимдир. Синф ёки аидиториялардаги
дарс жараёнига эътиборимизни қаратадиган бўлсак, айрим талабалар
Ilmiybaza.uz
берилаётган маълумотни бирданига ўзлаштира олмайдилар, бундай ҳолларда
албатта педагог таълим жараёнида индивидуалликка таяниши мумкин.
Синф раҳбарининг комплекс ёндашиши педагог ўз навбатида ота-оналари
билан ҳамкорликда бўлиши, кўпроқ ота-оналар билан мулоқотда бўлиб, синф
мажлисларида ечилаётган масалаларни ота-оналарни ҳам фикрларини
инобатга олиши лозимдир. Агар ўқитувчи томонидан юқоридаги фикрларга
эътибор қаратилса, ўқитувчи ва ўқувчи ўртасидаги конфликт пайдо бўлиши
бартараф этилади. Ўқувчи ҳам ўқитувчига нисбатан самимий муносабатда
бўлиши, ҳурматини жойига қўйиши керак. Ўқитувчи ва ўқувчи ўртасида
маълум бир масофа контакт бўлиши лозимдир.
Педагогик конфликт – таълим тизимида педагогик конфликтларнинг
вужудга келиш сабаблари ва табиатини ўрганадиган, уларни бартараф этиш
усуллари ва амалий тавсияларни ишлаб чиқадиган назарий-амалий йўналиш
ҳисобланади. Педагогик конфликт ижтимоий ҳаётдаги кўп учрайдиган ҳолат
ҳисобланиб,
табиийки
жамиятнинг
кучли
ижтимоий
муносабатлари
тўпланган бўлаклари мактаб, олий ва ўрта махсус таълимда кўпроқ кўзга
ташланади. Таълимда ўз «Мени»ни қаттиқ ҳурмат қилишга одатланган
ўқувчи ёки талабалар орасида конфликтли муносабатларнинг бўлиши табиий
ҳодисадир, лекин амалий кўникмаларга, кучли тайёргарликка эга бўлмаган
педагог ёки раҳбарлар ҳам конфликтли муносабатларнинг вужудга келишига
шароит яратиб бериши мумкин. Педагогик конфликт бу ўқитувчи ва ўқувчи
ўртасидаги зиддиятларни, келишмовчиликлар тортишувлар можоролар,
мулоқот жараёнида бир-бирларини тушунишлари, бир-бирини идрок
қилишларини ўрганади. Албатта ўқитувчи бу муаммоларнинг олдини олиши
ва ечимини топиши учун ўз мутахассислигини пухта ўрганган, мулоқот
сирларидан ҳабардор бўлиши, дарсни ташкил этиш билан биргаликда
талабаларни жалб қила олиши керакдир. Бундан ташқари талабаларни билим
савиясини ва хулқ-атворига холисона баҳо бериши лозим.
Ҳозирги кунда талаба ва ўқувчиларимиз фақат ўқитувчиларнинг билим
савиясини
кузатибгина
қолмай,
ўқитувчини
маъсулиятлилиги,
Ilmiybaza.uz
қобилиятлилиги, ишончлилиги, педагогик маҳорати қобилияти, самимийлиги
таълим тизимига қай тарзда ёндашишига ҳам эътиборларини қаратадилар.
Таълим-тарбиянинг самараси, таъсирчанлиги, авволо ўқитувчига, унинг
билим савиясига, касбий тайёргарлигига ва маҳоратига боғлиқдир. Ўқитувчи
ижодий фикрловчи: умуминсоний ва миллий қадриятларни, дунёвий
билимларни мукаммал эгаллаган бўлиши ўз касби ва болаларни яхши
кўрадиган инсонпарвар адолатли, талабчан педагогик одобли ҳар бир
ўқувчиси улғайиб келажакда яхши инсон бўлишига ишонадиган, уларнинг
баркамол шахс, иш билармон киши бўлиб етишишига кўмаклашадиган
мутахассис бўлмоғи лозим.
Педагогик конфликтология фанининг мақсади педагогик мулоқотнинг
самарали кечишига тўсқинлик қилувчи зиддиятли-стрессли вазиятларни
ўрганиш ва уларнинг олдини олиш усулларини излаб топишдан иборатдир.
Ёшларнинг маънавий қиёфасини белгилаш ваш у билан бир қаторда соғлом
фикрли, уддабурон шахс бўлиб шаклланишида Президентимиз И.А.Каримов
2016 йилни «Соғлом она ва бола» йили деб эълон қилишлар бежиз эмас.
Чунки, оилада болани соғлом қилиб тарбиялаш – мустаҳкам пойдеворли
жамият барпо этилишининг гаровидир. Инсон аслида бахт ва эзгулик учун
дунёга келади, шу орзу умидлар билан яшайди. Лекин бу била ниш
битмайди, у шу ниятга етиш учун ҳаракат қилиши, меҳнат қилиши ва
яхшилик қилиши лозим. Инсоннинг инсон бўлиб шаклланишида, ҳаётда ўз
ўрнини топишида, эл-юрт ичида иззат-ҳурматга сазовор бўлишида, юксак
ахлоқ-одоб қоидаларини ўзида мужассам этишида оила асосий ўринни
эгаллайди.
Оила
шундай
маконки,
унда
ҳаётнинг
давомийлигини
таъминловчи шахс шаклланади, этник маданият, урф-одатлар, ахлоқий-
маънавий қадриятлар сақланади, ривожлантирилади, жамият тараққиётини
белгиловчи иқтисодий ва маънавий ҳаёт пойдевори қурилади ҳамда
мустаҳкамланади. Оилада тарбиянинг негизларига асос солинади. У болада
шаклланиши лозим бўлган барча инсоний муносабатлар ва фазилатларни
тарбияловчи ҳаёт мактаби ҳисобланади.