Ilmiybaza.uz
Педагогик конфликтларнинг турлари
РЕЖА :
Педагогик конфликтология фанининг пайдо бўлиши ва ривожланиши.
Педагогик конфликтологиянинг моҳияти, объекти ва предмети.
Конфликт предмети ва объекти.
Ilmiybaza.uz
Педагогик конфликтология фанининг пайдо бўлиши ва ривожланиши.
Педагогик конфликтология фани ҳозирги кунда барча олий ва ўрта махсус
ўқув юртларида олиб борилмоқда. Конфликтология фани ўқув фани
сифатида етакчи ўринни эгаллайди. Педагогик конфликтология бу ўқитувчи
ва ўқувчи ўртасидаги зиддиятларини ўрганувчи фандир. Замонавий шароитда
педагогик
конфликтологиянинг
ўқитилиши
ўқитувчининг
педагогик
маданиятини ривожлантиради. Педагогик конфликтлар деганда биз ўқитувчи
ва ўқувчи ўртасидаги таълим жараёнида кузатиладиган зиддиятлар,
тортишувлар келишмовчиликлар, қарама-қаршиликларни тушунамиз.
Инсоннинг жамиятдаги яшаш тарзини турли зиддиятларсиз тасаввур этиб
бўлмайди. Турли низо ва зиддиятлар билан умр давомида, ҳар қандай ёшда,
ҳар жойда, ҳар қандай вазиятда тўқнаш келиш мумкин. Конфликтлар уйда,
кўчада, мактабда, ўқувчилар орасида, ота-оналар ва фарзандлар, ходим ва
унинг раҳбарияти орасида, жамоа аъзолари ўртасида, содир бўлиши мумкин.
Конфликтлар, одатда, кўп вақт одамлар бирга бўладиган ҳолларда, яъни улар
узоқ муддат бир-бирлари билан ва руҳий мулоқотда бўладиган ҳолларда,
улар маълум муддат ўзаро бирга бўлишга мажбур бўлган пайтларида кўпроқ
содир бўлади.
Конфликтология ёки конфликтлар ечими соҳаси янги ривожланиб
келаётган ва тараққий этаётган фан соҳаларидан бири бўлиб ҳисобланади.
Шу боис конфликтология соҳасининг назарий асослари, унинг миллий
хусусиятлари, ижтимоий ўзига хосликлари, конфликтларнинг жамият ҳаёти
билан алоқадорлиги, шахслараро конфликтлар, конфликтларнинг ҳуқуқий
аспектлари,
меҳнат
жамоасидаги
конфликтлармасалалари
кўпчилик
тадқиқотчиларни қизиқтиради. Конфликтологияни ўрганиш жамиятдаги
инқирозларнинг келиб чикиши ва ижтимоий тўқнашувларнинг олдини
олишга кўмак беради.
Кейинчалик илмий қизиқишларнинг ортиб бориши билан ижтимоий, сиёсий,
миллий, гуруҳлараро ва шахслараро конфликтлар фан объектига айлана
бошлади. Конфликтлар XX асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб фан сифатида
Ilmiybaza.uz
шакллангандан сўнг, жамиятда конфликтнинг тутган ўрнини ўрганиш
жамият ҳаётида этник ва гуруҳлараро конфликтли муносабатларни ўрганиш
тизимли асосда уларни таҳлил қилиш ва ўзаро тўғри ечимга келиш зарурий
эҳтиёжлардан бирига айланди.
Конфликтлар ва уларнинг ечими бўйича маълум билимлар ва кўникмаларни
эгалламасдан туриб, замонавий ижтимоий-иқтисодий тизимларда фаолият
олиб бориб ҳамда уларни бошқариб бўлмайди.
Педагог ҳар томонлама ўқувчиларга билимларини бериши учун аввало
ўзи тарбияланиши лозимдир. Ўқитувчи тарбияни ақлий, ахлоқий маънавий
эстетик, жисмоний, руҳий меҳнатсеварлик, тежамкорлик турлари билан
бирга билимни ўқувчиларга етказиб бериши учун чиройли нутқда эга
бўлиши ўринлидир. Педагог ўз мутахассислигини пухта эгаллаши кенг
билим доирасига эга бўлиши таълим жараёнини олиб бораётган пайтда
таълимни ҳаёт билан боғлаши лозимдир. Ўқитувчининг педагогик маҳорати,
қобилияти асосан синф, аудитория машғулотлари, конференциялар жонли
маърузаларни тушунтиришида яққол кўзга ташланади. Ўқитувчи таълим
тарбия жараёнини ўргатиш билан биргаликда, талабаларни ҳам жонли
мулоқотга чорлай олиши, талабаларни мустақил фикрларини тинглай олиши,
ўқитувчи ва ўқувчи ўртасидаги самимий муносабатни очиқ кўнгиллиликни,
меҳр-оқибатни, ҳурмат-иззат асосий мақсадга эришиш учун ҳамкорлик
лозим. Педагог гуруҳ билан ишлашда гуруҳдаги ҳар бир ўқувчининг
темпераменти, характер қобилияти, руҳияти, оилавий муҳити, ҳулқ-
атворини, билим савиясини ўрганиб, шунга қараб ҳар бир ўқувчига қандай
ёндашишни ўрганиши лозимдир. Гуруҳ раҳбарининг асосий вазифаси ҳар
томонлама етук баркамол шахсларни тарбиялашда янги кадрларни тарбиялаб
беришдир. Педагог ўқувчилар билан ишлаш жараёнида уларга якка
индивидуал ёки комплекс ҳолатларида ёндашмоғи лозимдир. Синф ёки
аудиториялардаги дарс жараёнига эътиборимизни қаратса, айрим талабалар
берилаётган маълумотни бирданига ўзлаштира олмайдилар, бундай ҳолларда
албатта педагог таълим жараёнида индивидуалликка таяниши мумкин.
Ilmiybaza.uz
Синф раҳбарининг комплекс ёндашиши педагог ўз навбатида ота-оналари
билан ҳамкорликда бўлиши, кўпроқ ота-оналар билан мулоқотда бўлиб, синф
мажлисларида ечилаётган масалаларни ота-оналарни ҳам фикрларини
инобатга олиши лозимди. Агар ўқитувчи томонидан юқоридаги фикрларга
эътибор қаратилса, ўқитувчи ва ўқувчи ўртасидаги конфликт пайдо
бўлишибартарф этилади. Ўқувчи ҳам ўқитувчига нисбатан самимий
муносабатда бўлиши, ҳурматини жойига қўйиши керак. Ўқитувчи ва ўқувчи
ўртасида маълум бир масофа контакт бўлиши лозимдир. Ҳозирги кунда
таълим
муассасаларида
контакт
масофани
йўқолиб
кетаётганлигини
кўришимиз мумкин. Буюк Британиялик конфликтолог тадқиқотчиларнинг
таъкидлашларича, «Ҳозирда конфликтларни ҳал қилишга кўп куч-ғайрат
сарфланмоқда. ХХ аср 80-йилларининг охирига қадар бўлиб ўтган
урушларнинг аксарияти мамлакатлар ўртасида юз берган. Эндиликда
урушларнинг кўпчилиги фуқаролик ва ўзаро урушлар бўлиб, қурбонларнинг
кўпи тинч аҳолига тўғри келади. Айни пайтда кўпинча эркаклар нобуд
бўлади, «бедарак йўқолади» ёки ҳарбий ҳаракатларда қатнашишга мажбур
бўладилар, аёллар, кексалар ва болалар кўчиб юришга ёки қочоқ бўлишга
мажбур бўладилар.
Конфликт
ва
муроса
қилиш
муаммоларини
ўрганиш
турли
ихтисосликдаги олимлардан катта куч-ғайрат сарфлашни тақозо этади. Ғарб
давлатларида мана бир неча ўн йиллар давомида ва айниқса ХХ асрнинг
охирида бу илмий йўналиш асосли равишда ривожлантирилди. Конфликтлар
ва уларни ҳал қилиш усуллари ҳақида юзлаб китоблар чоп этилган, мунтазам
равишда журналлар, рефератлар ва мақолалар тўплами нашр қилиб
борилмоқда.
Эндиликда
мустақил
мажмуавий
фан
сифатида
конфликтологияни яратиш учун барча асослар мавжуд.
Педагог кадрларни илдам қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини
ошириш,
рақобатбардош
даражада
уларнинг
касбий
сифатларини
такомиллаштиришни қўллаб-қувватлаш таъминланади. Ушбу талаблар
замирида
ҳам
ўқитувчининг
педагогик
малакасини
узлуксиз
Ilmiybaza.uz
такомиллаштириб бориш нақадар муҳим ва давр талаби эканлиги
таъкидланмоқда. Шу боис, конфликтларни ўрганиш, уларни илмий англаш
конфликтлар бўйича замонавий билимларни эгаллаган мутахассисларни
тарбиялаб-вояга етказиш давр билан ҳамнафас бўлишни англатади.
Конфликтологик кайфият ва хусусиятларни ўрганиш, жамиятдаги
инқирозларнинг келиб чиқиши ва ижтимоий тўқнашувларнинг олдини
олишда «Педагогик конфликтология» фани ўз олдига мақсад ва вазифаларни
белгалаб олди.
Педагогик конфликтология фанини ўқитишдан мақсад – бўлажак
ўқитувчиларни замонавий педагогик конфликтология асосларига доир
билимлар билан қуроллантиришдир. Шу билан бирга ёшларга ҳаётдаги
конфликтлар бўйича кенг назарий ва амалий билимлар бериш орқали
ёшларни жамиятда мустақил ва фаол фуқаро сифатидаги иштироки учун
замин яратиш, бошқа инсонлар билан табиий бўлган турли, ижтимоий,
иқтисодий, маънавий-руҳий, психологик мулоқотларда улар онги, тафаккури
ва ахлоқида камтарлик, меҳрибонлик, ҳалоллик, тўғрисўзлик, самимийлик,
виждонийлик, ўз сўзида туриш каби ҳислатларни тарбиялашдан иборатдир.
Педагогик конфликтология фанининг вазифалари:
- гуманитар фанлар соҳаси сифатида унинг объекти ва предметидаги
изланишдир ва асосий категориялари ҳақида бакалаврларда назарий
тасаввурларни шакллантириш;
- педагогик фаолиятнинг инсонпарварликка йўналтирилганлигини очиб
бериш;
- конфликтларни бартараф этиш, олдини олиш, ечимини топишнинг асосий
шакл ва усулларини эгаллаш;
- педагогик конфликтнинг қонуниятларини ва омиллари ҳақида тўлиқ
тасаввурни шакллантириш;
- педагогик конфликтли вазиятларни мувофиқлаштириш, таҳлил қилиш ва
тушуниш, умумий илмий ёндашишни аниқлай билишдан иборатдир.
Ilmiybaza.uz
Педагогик конфликтология фани бўйича ўқитувчи касбга оид назарий ва
амалий билимларни эгаллаши, педагогик жамоа билан доимий мулоқотда
бўлиш ижобий натижалар беради. Бинобарин, бундай муҳитда ўзаро фикр
алмашиш, шахсий мулоҳазаларни бошқалар томонидан билдирилаётган
қарашлар билан таққослаб, уларнинг тўғрилигига, ҳаққонийлигига ишонч
ҳосил қилиш, мавжуд билимларни янада бойитиш, хато ёки камчиликларни
аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш йўлларини топиш имконияти мавжуд.
Педагогик конфликтологиянинг моҳияти, объекти ва предмети.
Педагогик конфликт бу ўқитувчи ва ўқувчи ўртасидаги зиддиятларни,
келишмовчиликлар, тортишувлар мажоролар, мулоқот жараёнида бир-
бирларини тушунишлари, бир-бирини идрок қилишларини ўрганади албатта
ўқитувчи бу муаммоларни олдини олиши ва ечимини топиши учун ўз
мутахассислигини пухта ўрганган, мулоқот сирларидан ҳабардор бўлиши,
дарсни ташкил этиш билан биргаликда талабаларни жалб қила олиши
керакдир. Бундан ташқари талабаларни билим савиясини ва хулқ-атворига
холисона баҳо бериши лозим
Маҳмуд Қошғарий ўз асарида қуйидаги фикрларни билдиради: мен
кишиларни тана аъзолари касалликлари касалланганида юзларча мингларча
киши ҳалок бўлишини, руҳий билимсизлик ўқувсизлик юзмингларча,
ўнмингларча шахслар ҳалок бўлишини айтади ва бу касалликни олдини
олишда мен ўқитувчилик касби орқали эришдим деган фикрларни билдириб
ўтган.
Алишер Навоий ўқитувчиларни меҳнатини холисона баҳолаб гоҳида,
бола тарбиясини тарбиялашда бир киши битта болага тарбия беришда
ожизлик қилади. Ўқитувчи бир гуруҳ ўқувчиларга ўзида ўзлаштирган билим,
малака, кўникмаларини илму-одобни ўргатади. Бу жараённи ташкил этишда
ўқитувчи кўп азият чекади ва машаққатларни бошидан ўтказади. Шунинг
учун шогирдлар устозлари олдида умрбод қарздор эканлигини ҳис этишлари
даркордир. Агар шогирд подшоликка эришганда ҳам устозига қуллуқ қилса
арзийди. Алишер Навоий таълим-тарбия мақсади ёш авлодни халқпарвар,
Ilmiybaza.uz
билимли энг яхши фазилатларга эга киши қилиб етиштиришдир. Педагогик
биргаликдаги таъсир бу таълим ва тарбияни ҳамкорлигида амалга
оширилади. Педагогик конфликтни юзага келтирмаслиги учун тарбиячи
нозик психолог ва моҳир педагог бўлиши лозим. Тарбиячи тадқиқотчи
ташкилотчи, жамоатчи, фан спорт техника ёки санъатга шахсий бўлган
инсон. У ўз қалбининг бутун бойлигини тарбияланувчиларига ҳадя этади.
Педагогк мулоқот тарбиячи ва тарбияланувчилар ўртасидаги ўзаро
муносабат фикрлар алмашуви, бир-бирларини тушунишлари ва тинглашлари
педагогик мулоқотда амалга оширилади. Педагогик мулоқотнинг самарали
бўлиши педагог ва ўқувчиларга боғлиқдир. Педагог тинглаш қобилиятига эга
бўлса,
у
конфликтни
ўқувчилар
ўртасида
юзага
келтирмайди.
Тарбияланувчиларни руҳлантиради, янги фикр ғояларнинг шаклланишига
шароит яратади. Шунинг учун ҳам маърузачи профессорнинг ҳар бир
чиқиши ва маъруза агар талабалар томонидан диққат билан тингланса, бу
педагогик мулоқотдан иккала томон ҳам тарбияси ва тарбияланувчи ҳам тенг
ютади. Тарбиячи ҳаётга эндигина кириб келаётган, болани баркамол шахс
сифатида шаклланаётган инсонларга ёш болалар билан мулоқотда бўлади.
Тарбияланувчи муомала одабини асосан тарбиячи тимсолида англаб олади.
Севимли тарбиячи бола учун бир умр идеал, ибрат, намуна бўлиб қолиши
учун конфликтларни йўқотиш учун ҳаракатда бўлиши керак.
Конфликт тушунчаси ва таърифи. Конфликт тушунчаси илмий
адабиётда бир хил маънода қўлланилмайди. «Конфликт» атамасининг жуда
кўп таърифлари мавжуд. «Конфликт» тушунчасига нисбатан энг умумий
ёндошувга кўра, у зиддиятга умумий тушунча сифатида, энг аввало,
ижтимоий зиддият сифатида қараладиган тушунчадир.Бир гуруҳ инглиз
олимларнинг фикрича, «Конфликтлар бу ҳаётнинг муқаррар ва кўпинча
ижодий бўлган бир қисмидир. Конфликтлар инсонларнинг мақсадлари
фарқланганда юзага келади. Келишмовчиликлар ва конфликтлар одатда
зўрлик қўлланилмасдан ҳал қилинади ва кўпинча барча жалб қилинган
томонларнинг аҳволини яхшиланишига олиб келади. Бу ҳолат конфликтлар
Ilmiybaza.uz
бизнинг мавжудлигимизнинг бир қисми бўлганлиги боис тўла адолатли
ҳисобланади.»1.
Демак, зиддиятлар муаммолари муайян даражада илмий адабиётда
олимлар эътиборини ўзига тортган. Бироқ, бу ҳолатни конфликтлар
назариясига тааллуқли деб бўлмайди, чунки моҳият жиҳатидан унга умуман
эътибор берилмаган. Шунга қарамасдан зиддиятлар ва конфликтни, бир
томондан, синонимлар сифатида ҳисоблаш мумкин эмас, бошқа томондан
эса, уларни бир-бирига қарама-қарши қўйиб ҳам бўлмайди. Зиддиятлар,
қарама-қарши туришлик, тафовутлар - булар конфликт учун зарур, бироқ
етарли шартлар эмас. Қарама-қарши туришлик ва зиддиятлар, қачонки
уларни ифодаловчи кучлар ўзаро таъсирга, ўзаро муносабатга кириша
бошлаганда конфликтга айланади. Шундай қилиб, конфликт объектив ёки
субъектив қарама-қаршиликлар, зиддиятлар бўлиб, у тарафларнинг бир-
бирига нисбатан қарама-қарши курашида ифодаланади.
Конфликт предмети ва объекти. Конфликт предмети деб тарафлар
ўртасидаги нифоқ (келишмовчилик)га сабаб булган объектив мавжуд булган
ёки фикран тасаввур қилинган муаммога айтилади. Ҳар қайси тараф бу
муаммони ўз фойдасига ҳал қилишдан манфаатдор булади. Конфликт
предмети - бу шундай зиддиятки, субъектлар у учун ва унинг ҳал қилиниши
учун қарама-қарши курашга киришадилар. Бу хокимиятга интилиш, бирор
бойликни эгаллаш, устун мавқега эга бўлиш каби муаммолар бўлиши
мумкин. Конфликтни ҳал қилиш йўлларини топишда унинг предметини
аниқлаш муҳим, бироқ кўпинча бу қийинлик билан кечади. Кўп конфликтлар
ўта чалкаш ва мураккаб ҳолатлар билан боғлиқ бўлади. Конфликтларда бир
неча муаммолар устма-уст юз бериши мумкин. Конфликт предмети таркибий
қисмларга бўлиниши мумкин. Бунга узоқ давом этадиган оилавий
келишмовчиликлар
ёки
миллатлараро
конфликтлар
мисол
бўлади.
Иштирокчи тарафлар ўртасида олиб бориладиган музокараларда конфликт
1Қаранг: Работа с конфликтом: навыки и стратегия действия. Лондон, Конфликтологический центр, 2001.
С.23.
Ilmiybaza.uz
предмети ойдинлаштирилади, бунда тарафлар бир-бирининг мақсад ва
позицияларини аниқлаштирадилар.
Конфликт объекти - деганда тарафлар эгаллашга ёки ундан
фойдаланишга
интиладиган
муайян
моддий
ёки
маънавий
бойлик
тушунилади.Конфликт объекти бўлиб шахсий, гуруҳий, ижтимоий,
давлат манфаатларининг предмети бўлган моддий дунё ва ижтимоий
борлиқнинг исталган элементи ҳисобланади. Бу элемент конфликт
предмети
бўлиши
учун
турли
ижтимоий
субъектлар
манфаатлари
тўқнашадиган нуқтада бўлиши керак, субъектлар бундай элемент устидан
шахсий контрол юритишга ҳаракат киладилар. Бундай вазиятларга мисол :
кичик ёшдаги болалар чиройли ўйинчок устида талашадилар ёки у ёки бу
ҳудуднинг тегишлилиги ҳақидаги масала ҳал қилинмаганлиги учун
давлатлар ўртасидаги муносабатларнинг таранглашуви.
Конфилкт- сўзи лотинча (Conflictus) сўздан олинган бўлиб тўқнашув
деган маъно англатади, инглиз немис француз рус тилларида ўзгаришсиз
ишлатилади.
Турли
луғатларда
низоларга
турлича
изоҳ
берилади
Масалан:
1.Очиқ
ва
узоқка
чўзиладиган
уруш:
2.Одамлар орасидаги дисгармониянинг бузилиши натижасида келиб чиқувчи
тўқнашув;
3.Бир вақтнинг ўзида юзага келган бир-бирини сингдира олмайдиган
тенденциялар,
ҳохиш-
истак
психологик
кураш;
4.Турли характерлар келишмовчилиги.
Низолар қуйидаги синонимик қатор эга – тўқнашув, кураш
,жанжал, душманлик, келишмовчилик уруш.
Низоларнинг моҳиятини таҳлил қилиш натижасида улар қуйидаги
соҳалар билан боғлиқликда қўлланади: ҳарбий низолар бадиий низолар
халқаро низолар регионал низолар этник низолар халқлар орасидаги низолар
турли системалардаги мураккаб низолар ўқувчилар жамосидаги низолар
педагогик жамоалардаги низолар спортдаги низолар ижтимоий низолар