ПЕДАГОГИКА ТАРИХИ ФАН СИФАТИДА. ЭНГ ҚАДИМГИ ДАВРЛАРДАН VII АСРГАЧА ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ ВА ПЭДАГОГИК ФИКРЛАР
Yuklangan vaqt
2024-11-08
Yuklab olishlar soni
1
Sahifalar soni
9
Faytl hajmi
39,2 KB
ПЕДАГОГИКА ТАРИХИ ФАН СИФАТИДА.
ЭНГ ҚАДИМГИ ДАВРЛАРДАН VII АСРГАЧА ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ
ВА ПЭДАГОГИК ФИКРЛАР
Режа:
1 “Педагогика тарихи” фанининг мақсад ва вазифалари
2.Энг қадимги даврлардан VII асргача таълим-тарбия ва педагогик
фикрлар тараққиёти.
3.Энг қадимги ёзма манбаларда таълим-тарбия масалаларининг
ёритилиши
1.1 “Педагогика тарихи” фанининг мақсад ва вазифалари
Мактаб ва педагогика кўп асрлик тарихий йўлни босиб ўтган, мазкур
даврда педагогика фани кўплаб ғоялар ва концепциялар билан бойиб борди.
“Педагогика тарихи” фанинг предмети - енг қадимги замонлардан то
ҳозирги кунгача тарбия, мактаб ва педагогик фикрларнинг ривожланиш
жараёнидир.
“Педагогика тарихи” фанинг мақсади-енг қадимги замонлардан то
ҳозирги кунгача турли тарихий даврларда тарбия, мактаб ва педагогик
фикрлар тараққиётини тизимли ёндашув асосида ўрганишдан иборат.
“Педагогика тарихи” фанининг вазифалари-миллий ўз-ўзини англаш,
касбий ривожланиш билан боғлиқликда умумий ва педагогик маданиятни
шакллантириш;
педагогик фикрлар ривожини таҳлил етиш ва тизимлаштириш;
педагогик ғояларни таҳлил етиш асосида уларни ўқув-тарбия жараёнига
татбиқ етиш.
Педагока тарихини ўрганиш манбалари-археологик ёдгорликлар,
қўлёзмалар, халқ оғзаки ижоди, адабий ёдгорликлар, ҳужжатлар, бадиий
адабиёт, Шарқ ва Ғарб мутафаккирларининг асарлари.
1.2.Энг қадимги даврлардан VII асргача таълим-тарбия ва педагогик
фикрлар тараққиёти.
Педагогика тарихини даврлаштириш муаммоси-педагогика тарихини
даврлаштиришга доир хилма-хил ёндашувлар мавжуд.
Сўнгги йилларда Ўзбекистонда педагогика тарихини ўрганишга доир енг
кенг тарқалган даврлаштириш ўзида қуйидаги босқичларни акс еттиради:
энг қадимги даврлардан Ўзбекистон Республикаси мустақилликка
эришгунга қадар;
мустақилликка еришилгандан то ҳозирги кунгача Ўзбекистонда
педагогик фикрлар ривожи;
жаҳон педагогик фикрлари ривожи (енг қадимги даврлардан ҳозирги
кунгача).
Бироқ педагогика тарихини инсоният тарихи билан боғлиқликда ўрганиш
мақсадида қуйидаги тарзда даврлаштиш мақсадга мувофиқ:
енг қадимги даврлардан VII асргача таълим-тарбия ва педагогик фикрлар;
VII асрдан XIV асрнинг биринчи ярмигача Ўрта Осиёда тарбия, мактаб ва
педагогик фикрлар;
Шарқ Уйғониш даврида педагогик фикрларнинг ривожлланиши;
XIV асрнинг иккинчи ярми ва XVI асрда Моварауннаҳрда тарбия ва
мактаб;
XIV асрнинг иккинчи ярми ва XVI асрда Моварауннаҳрда педагогик
фикрлар ривожи;
XVII асрдан XIX асрнинг ярмигача тарбия, мактаб ва педагогик фикрлар
ривожи;
XIX асрнинг 2-ярми – ХХ аср бошида Туркистон ўлкасида тарбия, мактаб
ва педагогик фикрлар;
1917-1991 йиллардаЎзбекистонда таълим тизими ва педагогик фикрлар
ривожи;
Мустақил Ўзбекистон таълим тизими. Мустақиллик йилларида педагогик
фикрлар ривожи;
энг қадимги даврлардан ХИХ асрнинг биринчи ярмида жаҳон педагогика
фанининг ривожланиш тарихи;
XIX асрнинг 2-ярми – ХХ асрда жаҳон педагогика фанинг ривожи;
ҳозирги даврда жаҳон мамлакатлари таълим тизими ва педагогика фани
ривожи.
Энг қадимги даврлардан VII асргача таълим-тарбия ва педагогик фикрлар
тараққиёти.
Ибтидоий жамоа тузумида тарбия
Ибтидоий жамият инсоният тарихининг дастлабки даври бўлиб, мазкур
даврда ёзма манбаларнинг сақланиб қолмаганлиги ушбу даврда тарбиянинг
амалга оширилишини археологик манбаларга асосланган ҳолда таҳлил
етишни талаб етади.
Ибтидоий жамоа тузуми икки даврга бўлинади:
1) ибтидоий тўда;
2) ўруғчилик жамоаси.
Қадимги тош
асри
Палеолит:
Илк ўрта сўнгги
мил. ав. 700/500-100 минг
йилликлар.
мил. ав. 100-40 минг йилликлар.
мил. ав. 40-12 минг йилликлар.
Ўрта тош
асри
Мезолит
мил. ав.12 – 7 минг йилликлар.
Янги тош
асри
Неолит
мил. ав. 6-4 минг йилликлар.
Мис-тош
асри
Энеолит
мил. ав. 4-3 минг йилликлар.
Бронза даври
Бронза даври
мил. ав. 3-1 минг йилликлар.
Темир асри
Илк темир
асри
мил. ав. Х-ВИИИ асрлар.
Сўнгги темир асри
VII–IV асрлар
Инсоният фаолиятининг асосий тури сифатида тарбиянинг юзага келиши
мил.ав. 40-35 минг йилликларда замонавий қиёфадаги одамлар (“ҳомо са-
пиенс”- “онгли одам”)нинг пайдоб ўлиши билан боғлиқ. Ибтидоий жамоа
тузуми даврида меҳнат тарбияси етакчи ўрин тутган. Анашу асосга кўра
меҳнат билан боғлиқликда кишилар уч гуруҳга бўлинган:
1) болалар ва ўсмирлар;
2) ижтимоий ҳаёт ва меҳнатда тўла иштирок этувчилар;
3) кексалар.
Cўнгги палеолитда инсоният ўз тараққиётида яна бир босқич юқори
кўтарилди. Одамлар илк тўда тарзида яшамай қўйдилар ва қариндош-
уруғчилик жамоаларига бўлиндилар. Жамиятда жуфт оилалар пайдо бўлди,
улар айрим уруғларни бирлаштириб, уруғ жамоасини ташкил етдилар.
Одамлар ғорлардан ташқари ертўла ва чайласимон уйларда ҳам яшашга
ўргандилар. Жуфт оилаларнинг пайдо бўлиши ҳақида кичик уй-жойларнинг
тарқалиши дарак беради.
Ўша замон жамоасида она-аёлнинг ижтимоий ўрни баланд бўлиб, уруғ
унинг номи билан бошланган. Аёллар уй, ўчоқ ва муқаддас оловнинг егаси
сифатида уй хўжалигида ҳамда болаларни тарбиялаш жараёнида, ўчоқда ўтни
сақлашда, овқат пиширишда, рўзғор буюмларини, меҳнат қуролларини
қўриқлаш, уй-бошпанани асраш пайтида муҳим вазифаларни бажарганлар.
Мезолит даврида Ўзбекистонда қоятош суратлари кашф етилган.
Уларнинг баъзиси ранг бериб чеқилган, баъзилари ўйиб ишланган.
Сурхондарё вилоятидаги Зарауцой қоя тасвирлари мезолит даврига оид. Улар
қадимги одамнинг фикру ўйлари, атроф-муҳит ҳақидаги тасаввури, қандай
ҳайвонларни овлагани, қайси меҳнат ва ов қуролларини қўллагани ҳақида
фикр юритиш имконини беради.
Неолит даврида она уруғи матриархат ўз тараққиётининг янги босқичига
ўтади. Уруғ жамоалари катталашади ва уларни бир жойда боқиш амри маҳол
бўлиб қолади. Оқибатда уруғ жамоасидан майда гурухлар-кичик оилалар
ажралиб чиқа бошлайди.
Ўрта Осиё ҳудудида бронза даври милоддан аввалги 3-мингйиллик
ўрталаридан бошланади ва милоддан аввалги 2-мингйилликка келиб ўз
ривожининг юксак даражасига етади.
Патриархат уруғчиликка ўтиш патриархал оиланинг вужудга келишига
олиб келади. Сундай оила бир-бирига қариндош ота уруғи бўйича
юритиладиган бир неча авлодлардан иборат бўлади.
Халқ педагогикаси – эмпирик билимлар соҳаси сифатида
Халқ педагогикаси халқ оммаси орасида ҳукмронлик қилувчи тарбиянинг
мақсади ва вазифаларига бўлган қарашларни ифодаловчи амалий педагогик
билимлар ва тажрибасининг соҳасидир.
Халқ педагогикасининг тарбиявий имкониятлари деганда халқ тарбия
тажрибасидан жой олган емпирик педагогик билимлар, маълумотлар,
малакалар ва кўникмаларнинг замонавий мактаб ва оила тарбиявий
системасида болалар ва ўқувчи-ёшларни тарбиялаш мақсад ва вазифаларини
ҳал етиш учун зарурлиги (қулай шарт-шароиат яратиши) тушунилади.
Халқ
педагогикасининг
дидактик
имкониятлари
деганда
халқ
оммасининг ёшларга билимлар ва амалий кўникмалар бериш, уларни ижодий
ишлаш услублари билан қуроллантириш, дунёқарашларини ўстириш ва
ахлоқий нафосат ғояларини егаллашларида қўллаб келган емпирик педагогик
тажрибасини замонавий миллий мактаб ўқиташ жараёнида қўллаш учун
қулайлиги тушунилади. Масалан, миллий амалий санъатга ўргатишнинг халқ
орасида таркиб топган услубиётини халқ педагогикасининг дидактик
имкониятлари доирасига киритиш мумкин. Хусусан, ганч ва ёғоч
ўймакорлиги, зардўзлик, мусиқа асбоблари ясаш, кулолчилик ва бошқа кўплаб
амалий цанъат турларини егаллашнинг халқ усталари ва чеварлари томонидан
тажрибада яратилган ўз усуллари, услуб ва воситалари мавжуд. Улардан
миллий мактабдаги меҳнат таълими дарсларлда ёки тўгарак машғулотларида
ўқувчиларга билимлар ва амалий кўникмалар беришда фойдаланиш мумкин.
Ўзбек халқ поетик ижодида болаларни оилада ва бола яшаб турган
муҳитда инсоний фазилатларни тарбиялашнинг жуда узоқ замонлардан бери
давом етиб келаётган ўзига хос хилма-хил метод ва воситалари мавжуд
еканлиги кўринади.
Юқорида айтиб ўтилганидек, халқ ижоди ҳам шу орқали халқ
педагогикасида
қўлланиладиган:
тушунтириш,
намуна
кўрсатиш,
одатлантириш (ўрганиш, машқ қилдириш), илтимос қилиш, тилак-истак
билдириш, ёлвориш-илтижо қилиш, маслаҳат бериш, кўндириш, ундаш,
маъқуллаш, раҳмат айтиш, дуо қилиш, олқиш (оқ йўл тилаш), тақиқ қилиш,
таъна (гина, ўпка) қилиш, машара - мазах қилиш, мажбур қилиш, танбеҳ
бериш, койиш, қарғаш, қўрқитиш, узр сўраш, онт - қасам ичириш, лаънатлаш,
сўкиш,
уриш,
калтаклаш
методлари
бўлса-да,
ёшларнинг
инсоний
фазилатларини
тарбиялашда
асосан:
ўгит-насиҳат,
ибрат
кўрсатиш,
маъқуллаш ва мақташ, алқаш, мукофотлаш, қоралаш - қарғиш, жисмоний
жазо бериш каби методлардан фойдаланилгани кўзга ташланади.
1.3.Энг қадимги ёзма манбаларда таълим-тарбия масалаларининг
ёритилиши
Энг қадимги ёзма манбаларда таълим-тарбия масалаларининг ёритилиши
“Авесто”даги таълимий-ахлоқий ғоялар. “Авесто” зардуштийлик динининг
муқаддас китоби ҳисобланиб, дастлабки Шарқ фалсафий қарашларини ўзида
акс еттирувчи манбадир. Унда инсонни камолотга еришувида меҳнат, езгулик,
инсонийлик, софлик, бағрикенглик каби сифатларнинг аҳамияти чуқур
ифодаланган.
Зардуштийлик динининг номи ушбу дин асосчиси Зардушт (турли
тилларда Заратуштра, Зороастр) исмидан олинган. Унинг туғилган жойи
номаълум. Зардушт милоддан аввалги 1-мингйилликнинг биринчи чорагида
яшаган.
Зеро, зардуштийликда ахлоқийликнинг асоси, саҳоватлилик белгиси -
меҳнат деб кўрсатилса, ишёқмаслик барча нуқсонларни келтириб чиқарувчи
сабаб еканлигига урғу берилади.
Зардуштийлик ёйилаётган даврда ибодатхона ҳам, махсус илоҳий
китоблар ҳам бўлмаган. Диний маросимлар очиқ ҳавода, гулхан ёнида адо
етилган. Кейинчалик коҳинлар Зардушт ваъзларини ёзиб борганлар. Зардушт
дини коҳинлари бундай диний матнларни ёд билганлар ва ибодат пайтида
ўқиганлар. Зардушт вафотидан бир неча аср ўтгач барча диний маросимлар,
мадҳия ва дуолар китоб ҳолига келтирилди. Бу зардуштийлар муқаддас
китоби «Авесто» еди. «Авесто» сўзи «қатъий қонунлар» маъносини
билдиради.
Зардуштийлар ҳаётининг асосий мазмуни хайрли иш, ширин сўз,
олижаноб ўй-фикрдан иборат бўлган. Инсоннинг асосий бурчи адолатли
турмуш тарзи бўлмоғи керак. Яхшиликнинг ёмонлик устидан ғалаба
қилишини кўзлаб яшаш керак: ёлғон гапирмаслик, сўзнинг устидан чиқмоқ,
фақат яхшилик қилмоқ.
Зардушт дини бўйича ҳар бир инсон ҳаёт йўлини ўзи белгилайди;
кимга ён босмоқлик, кимни ҳимоя қилишни ўзи ҳал қилади.
Зардуштийликда олов, ер, сув ва ҳаво муқаддас саналади. Уларни
ёмон, ёвуз нарсалар билан аралаштирмаслик лозим.
Зардушт динига кўра, атрофдаги дунё икки қисмдан ташкил топган:
яхшилик ва ёмонлик. Булар ўртасида азалдан кураш кетади. Масалан,
нур билан қоронғулик, ҳаёт билан ўлим, езгулик билан ёмонлик, қонун
билан қонунсизлик ўртасида.
“Авесто”даги таълимий-ахлоқий ғоялар
Авеста ўзида дастлабки Зардуштийлик дини номи билан машҳур бўлган
муқаддас матнлар топлами иборат. Китоб ўша давр лаҳчасида ёзилган.
“Авесто” матнлари маълум тартибда жойлашган бўлиб,умурожаат мазмунига
ега.
Авестонинг асосий қисми Ясна деб юритилади, Ясна атамаси
маросим
номидан
олинган.
Зардуштийликка
баг‘ишланган
мадҳиялардан иборат. Яснанинг асосий 5 иборат бўлиб, уларнинг 17 боби
Готлар деб юритилади. Яснанинг таркибий қисми болган енг қадимги
Авесто Авесто тилида ёзилган. Яснанинг матни парчаларида Кичик
Авесто баён қилинган маълумотлар орқали нафақат тил ҳақида, балки
ўша ҳудудга доир муҳим географик маълумотлар акс етган.
Зардуштийлар ҳаётининг асосий мазмуни хайрли иш, ширин сўз,
олижаноб ўй-фикрдан иборат бўлган. Инсоннинг асосий бурчи адолатли
турмуш тарзи бўлмоғи керак. Яхшиликнинг ёмонлик устидан ғалаба
қилишини кўзлаб яшаш керак: ёлғон гапирмаслик, сўзнинг устидан чиқмоқ,
фақат яхшилик қилмоқ.
Зардушт дини бўйича ҳар бир инсон ҳаёт йўлини ўзи белгилайди; кимга
ён босмоқлик, кимни ҳимоя қилишни ўзи ҳал қилади.
Зардуштийликда олов, ер, сув ва ҳаво муқаддас саналади. Уларни ёмон,
ёвуз нарсалар билан аралаштирмаслик лозим.
Зардўштийлик ахлоқининг асосий учлиги
Инсон
Эзгу фикр
Эзгу сўз
Эзгу амал
Ўрхун-Энасой ёзма ёдгорликларида таълим-тарбия масалалари. VII-VIII
асрларда қабр тошларига турк-руний ёзувида ўйиб битилган «Урхун-Энасой»
битигларида ҳам болаларни ватанпарвар, халқпарвар, тадбиркор, уддабурон,
оқил қилиб тарбиялаш масалаларига алоҳида еътибор қаратилган. Жумладан,
Қултегин битигида турк халқини узоқни кўра олмаганлиги натижасида Табғач
елига қарам бўлиб қолганлиги, келгуси авлодлар бундай хатоликларни
такрорламасликлари зарурлиги қуйидагича уқтирилади: «Сўзимни тугал
ешитгил, кейиндаги иним, уруғим, халқим….. бу сўзларни яхшилаб ешит,
диққат билан тингла…. Табғач халқининг сўзи ширин, ипак кийими
нафис….екан. Ширин сўзи, ипак кийими билан алдаб, йироқ халқни шу ҳолда
бирлаштирар екан… Яхши доно кишини, яхши алп кишини йўлатмас екан.
Бирор киши адашса, уруғи, халқи, уйи, ёпинчиғигача қўймас екан. Ширин
сўзига, нафис ипагига алданиб, ей турк халқи, ўлдинг».
Педагог олима А.С.Калдибекованинг фикрича, бу битигтошларда
болаларни байналмилаллик руҳида тарбиялаш масаласига ҳам еътибор
қаратилган. Битигтошларда турк халқининг Табғач хонлигига қарши олиб
борган урушлари ҳам ифода етилган. Бироқ турк хонлари (Тўнюқуқ, Қултегин,
Билга ҳоқон, Элтариш ҳоқон) Табғач хонларининг ботирлиги, сиёсатдонлиги,
ишбилармонлиги, ватанпарвар ҳамда елсеварлигини инкор етмайди. Айни шу
жиҳатларни турк халқида мужассам бўлишини чин дилдан истайди.
Урхун-Энасой қабр тошларида ёзилишича Хун қабилалари Олтой тиллар
гуруҳи тегишли бўлган ўз тилларини бошқа қабилалар билан мулоқотга
киришишнинг асосий воситаси деб билишган. Улар Турк қабилаларининг
тамаддуни манбаси бўлиб ҳисобланади. Турк Ва Муғул қабилаларнинг Ғарбга
кўчиш дастлабки даврлари аксетган. Бу Урал минтақасини мўғул ва Сакас
қабилалари томонидан забт етилган, Ғарб тадқиқотчилари изланишларига
кўра бу халқларнинг ташқи кўринишидаги ўхшашликларига асос бўлган.