RIVOJLANGAN DAVLATLARDA MAKTAB MAORIF TIZIMI, TA'LIM VA TARBIYA
Yuklangan vaqt
2024-03-26
Yuklab olishlar soni
3
Sahifalar soni
12
Faytl hajmi
28,9 KB
РИВОЖЛАНГАН ДАВЛАТЛАРДА МАКТАБ МАОРИФ ТИЗИМИ,
ТАЪЛИМ ВА ТАРБИЯ
АҚШ да таълим тизими: Америкада 3 ёшгача болалар тарбияси билан
оналар шуғулланадилар, лекин уларга ҳеч қандай имтиёзлар берилмаган. Уч
ёшдан 5 ёшгача хусусий ёки давлат боғчаларидан фойдаланиш мумкин, лекин
болалар боғчалари кичик ва бу тизим кам ривожланган. Энага ёллаш бир
хафтада 200 долларга тушади. Боғчаларда ёгона бир программа мавжуд эмас.
Керак бўлувчи ҳамма жихозлар ва кучлик овқатни ота-оналарнинг ўзи олиб
келади. 5 ёшдан эса "Киндер гарде" деб аталувчи тайёрлов муассасаларида
таълим бошланади. Бошланҳич мактаб 6 ёшдан то 13-15 ёшгача бўлган
болаларни қамраб олади. Бу бошланғич мактабларда умумий саводхонлик ва
касбга йўналтириш вазифалари ҳал этилади. Синфдан-синфга кўчиш
ўқувчининг ўзлаштирганлик даражасига боғлиқ. Бошланғич таълим турли
штатларда турлича белгиланган (4, 5, 6, 8 йил). Мактабларда турли хил
тўгараклар, учрашувлар, шоулар ва саёҳатлар уюштирилади, аммо уларнинг
ҳаммасига хақ тўлаш лозим. Ўрта мактаблар қуйи ва юқори босқичлардан
иборат. 9-синфни битирган талабалар танлов асосида ўрта мактабга қабул
қилинади. Ўрта мактабларда тўрт йўналишда касб-кор асослари бериб
борилади.
1-касб-ҳунар, 2-бизнес таълими, 3-савдо ва саноат таълими, 4-қурилиш
таълими. Олий таълим 4 асосий босқичда амалга оширилади.
1-кичик мутахассис - 2 йиллик коллежларда амалга оширилади. 2-
бакалавр 4 йиллик коллежларда, 4 йиллик коллеж ёки дорифунунни тугатган 3-
босқични давом эттириш мумкин бу 1-2 магистр мактаби. 4-босқич
аспирантура, доктарантура. Мактабларда, таълим телевиденияси, электрон тил
лабораторияси, видиоаппаратура, компьютер ва хакозоларни қўллаш йўлга
қўйилган. Мактаблар каникул вақтида ҳам ишлаб туради. Тўгараклар, қайта
тайёрлаш ишлари олиб борилади. Олий таълимда икки йўналиш мавжуд: 1-
таълимни индивидуаллаштириш, 2-талабанинг мустақил ишлашни амалга
ошириш. Ўқитувчи йўналтирувчи роль ўйнайди. Асосий мақсад талаба
интеллектини машқ қилдириш, мантиқий фикрлашга ўргатишдир. Клинтон
маъмурияти томонидан қабул қилинган "2000-йилда Америка таълими
стратегияси" дастури эълон қилинди. Унда аҳолининг 90 фоизини олий
маълумоти бўлиши, асосий
фанлар бўйича билимларнинг чуқур бўлиши
кўзда тутилган.
Олий ўқув юртларида илмий изланишлар олиб бориш бўйича АҚШ
жаҳон мамлакатлари орасида етакчи ўринлардан бирини эгаллайди. Бу
мамлакатда илмий изланишлар учун ажратилган маблағнинг 48 фоизини давлат
томонидан, 50 фоизини фирма, концернлардан ундирилади. 2%ни фоизини
олий ўқув юртларининг маблағлари ташкил қилади. Ишлаб чиқариш
корхоналари дорилфунунлари билан шартнома асосида хамкорлик қилади. 70%
фоизи дорилфунун ўқитувчилари турли фирмаларда маслаҳатчи, тадқиқотчи
бўлиб ишлайди (ишлаб чиқариш корхоналарнинг илмий лабораториялари
билан биргаликда).
Ўқитувчи кадрларни тайёрлаш 4-5 йилга мўлжалланган программа
асосида амалга оширилади, сўнгра 4-6 ой практика ўтилади.
Таълимни ҳаддан зиёд демократлаштирилиши талабаларнинг билимини
пухталигини текшириш ва назорат қилишда қийинчиликлар туғдирди. Шу
сабабли шундай бой моддий базага ва тажрибага эга бўлган давлатда бутунлай
саводсиз бўлган талайгина болалар топилади.
Японияда таълим тизими: Япония таълимининг шаклланиши 1867-1868
йилларда бошланган. Япония ўз олдига икки вазифани: 1-бойиш, 2-Ғарб
технологиясини Японияда ишлаб чиқаришга киритиш масаласини қўяди ва бу
ишни амалга ошириш учун биринчи галда таълим тизмини тубдан ўзгартириш
кераклиги айтилади.
1872 йили "Таълим ҳақида Қонун" қабул қилинди. Бунда Япония таълими
Ғарб таълими билан уйғунлаштирилди. 1908 йил Японияда бошланғич таълим
мажбурий 6 йилликка айлантирилди. 1893 йили касб йўалишидаги дастлабки
коллеж пайдо бўлди.
1946 йили қабул қилинган Конституция фуқароларнинг таълим
соҳасидаги ҳуқуқ ва бурчларини белгилаб берди. Унда барча болалар бепул
умумий таълим олишлари шарт эканлиги белгилаб қўйилган. Хозирги замон
япон таълими тизимларининг таркиби қуйидагича: боғчалар, бошланғич
мактаб, кичик ўрта мактаб, юқори ўрта мактаб, олий таълим тизимларига
кирувчи ўқув юртлари. Болалар ёш хусусиятларига қараб 3, 2, 1 йиллик таълим
курсларига жалб қилинади. Японияда мактабгача таълим муассасаларининг
59,9 % хусусий, 40,8 % муниципал, 0,3 % давлатникидир.
Мажбурий таълим. Таълимининг бу поғонаси 6 ёшдан 15 ёшгача бўлган
болаларни ўз ичига олади. 6 йиллик бошланғич таълим ва 3 йиллик кичик ўрта
мактаб, 9 йиллик мажбурий таълимни ташкил этади ва у бепулдир, текин
дарсликлар билан таъминланган. Муҳтож оилаларнинг болалари бепул
нонушта, ўқув қуроллари, тиббий хизмат билан таъминланади. Зарур бўлган
тақдирда уларнинг оилаларига моддий ёрдам кўрсатилади. Шу қаторда хусусий
мактаблар ҳам мавжуд.
Юқори босқич ўрта мактаб 10, 11, 12 синфларни ўз ичига олади, бундай
мактабларнинг
кундузги,
сиртқи
ва
кечки
бўлимлари
мавжуд.
Ўкитувчиларнинг 95 % кундузги мактабларда ўқийдилар.
Японияда ўқув йили 240 кун (А£Ш-180). Ўқув йили 1 апрелда бошланиб
мартда тугайди. Ёзги каникул июнь ойининг охирида бошланиб, августда
тугайди. Дарслар 7 соатдан ўтилади.
Дорилфунунларга катта ўрта мактабни ёки 12 йиллик оддий мактабни
тугатган ўқувчилар қабул қилинади. У ерда 460 та университет бўлиб, 95 таси
давлат тасарруфида, 34 таси муниципал, 331 таси хусусий. 1-тоифадаги
университетларда хар бир ўқитувчига 8 нафар, 2-тоифали университетларда эса
20 тадан талаба тўғри келади. Университетларга қабул қилиш икки босқичга
бўлинади: 1-босқичи турар жойда ўтказилади: бунинг учун япон, эски япон
тили, математика, физика, химия, жамиятшунослик, тарих бўйияа тест
синовларидан ўтадилар.
Бу синовлардан ўтган ўқувчилар университетларга йўлланма оладилар ва
яна синовлардан ўтадилар. Хусусий университетларга эса тўғридан-тўғри тест
топширилади.
Бир
қатор
хусусий
университетлар
ўзининг
узлуксиз
шахобчасига эга (боғчадан бошлаб хамма босқичларни қамраб олади).
Университетдан талабаларни ҳайдаб юбориш мумкин эмас. Лекин ўқиш
муддатини чўзиш мумкин (4 йиллик ўқиш 5-6 йилгача чўзилиб кетиши
мумкин).
Коллежлар:
1-кичик коллеж;
2-техник коллеж;
3-махсус коллежларга бўлинади;
Уни битирган талабалар дипломини олади ва университетнинг 3 ёки 3
курсларига қабул қилинади.
Франция таълим тизими: Францияда жаµондаги иқтисодий ривожланган
мамлакатлар ичида етакчи ўринлардан бирини эгаллайди. Унинг таълим
тизимлари ҳам қадимий ва бой тарихга эга. Бу мамлакатда "Таълим ҳақида"ги
Қонун дастлаб 1955 йилда қабул қилиниб, 1975 йилда унга қатор
ўзгартиришлар киритилган.
Франция давлатининг хозирги даврда амал қилинаётган "Таълим
ҳақида"ги Қонуни 1989 йил 10 июлда қабул қилинган бўлиб, унинг
ўзгартирилишига таълим стратегиясида рўй берган ўзгаришлар, мамлакатнинг
ички, ташқи сиёсатидаги ислоҳатлар, юзага келган иқтисодий шароитлар, чет
эл педагогикасидаги илғор тажрибаларнинг мамлакат таълим тизимларига
кириб келиши, ўқув предметларининг интеграциялари ва бошқалар сабаб
бўлди.
Францияда таълимнинг асосий мақсади шахсни ҳар томонлама камол
топишини таъминлаш, уни мустақил фаолиятга тайёрлаш, бозор муносабатлари
шароитида ўқувчиларни тадбиркорликка, ишбилармонлик ва омилкорликка
ўргатиш, шунга яраша касб-корга эга қилишдан иборатдир. Бу ерда:
1. Давлат мактаблари;
2. Хусусий мактаблар;
3. Оралиқ мактаблар мавжуд;
Ўқитилган предметлар ичида француз тили ва адабиёти, ўқиш ва ёзув
алохида, аҳамиятга молик бўлиб ҳисобланади. Улар учун дарс вақтининг 30 %
ажратилади. Ўртача хафталик соатлар 26 соатдан иборат, дарснинг
давомийлиги эса 60 минут. Ўқув йили 5 чоракка бўлинади. Француз мактаблари
бошланғич синфларида ўқиш эрталабки ва тушдан кейинги қисмларга
бўлинади. Эрталаб ўқувчилар она тилида, тушдан кейин эса математика ва
бошқа предметлардан сабоқ оладилар. Математика, она тили ва адабиёти база
предмети, тарих, география, меҳнат, жисмоний тарбия предметлари эса
ривожлантирувчи предметлар ҳисобланади.
Франция таълимида болаларнинг гўдаклик чоғиданоқмактабда ўқитиш
учун тайёр ҳолда олиб келиш ғоят муҳим масала ҳисобланади. Бу босқичда
тарбияланувчилар қуйидагича табақалаштирилган: кичик гуруҳ (2-4 ёш), ўрта
гуруҳ (4-5 ёш), катта гуруҳ (5-6 ёш). Мактабга тайёрлов гуруҳи (5-6 ёш) бўлиб,
уларга Францияда 100 % шу ёшдаги болалар қамраб олинган. Болаларни
мактабга тайёрлаш учун алоҳида дастур ва дарсликлар мавжуд.
Франция бошланғич таълим мактабларга 6 ёшдан 11 ёшгача бўлган
болалар жалб қилинадилар. Бошланғич мактаб бепул ва мажбурий. Унинг
вазифаси ўқиш, ёзиш, ҳисоблаш малакасини беришдир. Ўқув машғулотлари
эрталаб соат 9 дан 12 гача, ҳамда соат 14 дан 16 гача 5 соат давом этади.
Мактабда овқатланиш пуллик, лекин жуда арзонлаштирилган нархларда.
Бошланқич синфларда ўқиш уч босқичда амалга оширилади:
1. Тайёрлов босқичи;
2. Элементлар курс (бу босқич икки йил давом этади);
3. Чуқурлаштирилган босқич.
4. Дастурларда ўқув предметларнинг барчасига уч босқич бўйича аниқ, алохида-
алохида талаблар қўйилади.
1990 йилдаги хукумат қарорига болаларни билимига, қобилиятига қараб
дарс жадвалини табақалаштирган ҳолда тузиш ҳуқуқи берилди.
Ўқувчилар 11 ёшда бошланғич мактабни тугаллаб ўрта мактабга
ўтадилар. Ўрта таълим эса коллежлар ва лицейларда амалга оширилади. Ўрта
таълим икки босқичда берилади. Биринчи босқич (11 ёшдан 15 ёшгача) 4 йил
бўлиб, энг кичик синф 6-синф, 5-4 ´рта синф, 3-синф эса катта синф
ҳисобланади. Демак синфларни рақамлаш юқоридан пастга қараб амалга
оширилади. 6-5 синфлар умумий ўрта таълим, 4-3 синфлар эса ўқувчиларнинг
мойиллигига қараб берилади. Бу биринчи босқични тугатгач, ўқувчилар касбий
йўналишлари бўйича гувоҳнома оладилар. Сўнгра иккинчи босқич бошланади.
Бу босқичда 15-18 ёшгача бўлган болалар таълим оладилар. Улар уч йил ўқиб
бакалавр унвони ва дипломи учун имтиҳон топширадилар. Ана шунда диплом
олган Ўқувчиларгина олий ўқув юртларга қабул қилиниш ҳуқуқига эга
бўладилар. Францияда талаблар педагогика, пилитехника институти, олий
маъмурий мактабларга кириш учунгина имтиҳон топширадилар. Бундан
ташқари шу касбга мойиллиги ҳам алоҳида синаб кўрилади. Бошқа
олийгохларга ва университетларга эса бакалавр дипломи бўлган ёшлар
имтихонсиз қабул қилинаверади.
Олий таълим университетларда уч циклда амалга оширилади.
Биринчи цикл: умумий бўлиб, ўқиш муддати икки йил давом этади.
Иккинчи цикл: ўқиш бир йил давом этади. Талабалар уни магистр даражаси
билан якунлайди.
Учинчи цикл: ўқиш 1-2 йил давом этади. Бу циклда:
- бирон бир предметни чуқурлаштириб ўрганилганлиги ҳақида диплом 1-йил;
- ихтисослаштирилган олий маълумот туғрисида диплом 1-й;
- учунчи цикл докторлик диссертацияси 1-2 й;
- давлат докторлик диссертацияси бирон-бир соҳани мукаммал ўрганиб
диссертация ёзиш каби хужжатлар олиш мумкин.
Францияда олий маълумот ва ихтисос берувчи олий технологик
институтлар мингдан ортиқ. Улар одатда саноат, маиший хизмат кўрсатиш,
информатика мутахассисликларига ихтисослашган. Ўқиш муддати 2 йил бўлиб,
саккиз хафталик ишлаб чиқриш амалиётни ҳам кўзда тутади.
Сиртқи таълим шохобчалари жуда кенг бўлиб, у 500 турдаги ўрта, олий
профессионал маълумот беришни тавсия эта олади.
Францияда мактаб раҳбарлиги лавозимига эришмоқ учун таълимга
раҳбарлик қилишдан сабоқ берувчи махсус марказларда ўқийдилар. Бундай
марказларда улар раҳбарлик қилиш, мактаб иқтисодиётини бошқариш,
таълимдаги юридик масалалар, қонунчилик, ота-оналар билан ишлаш, маданий
окартув ишларини ташкил этиш, жамоада яхши психологик муҳитни барпо
этиш каби жиҳатларни ўрганади. Ўқишни якунлагач, суҳбатдан, тест
имтиҳонларидан ўтадилар. Директор дарс бермайди. Унинг иш фаолиятини
икки йил давомида диққат билан кузатиб борилади. Шу икки йил давомида
мактаб директор талантли ташкилотчи, етук рахбар сифатида фаолият кўрсата
олмаса, у бу лавозимдан олиб ташланади. Мактаб ўқитувчиларига қўйилган
талаб Францияда ўта юқори. Айниқса, бошланғич мактабларда ўқитувчи ўз
касбини устаси, ажойиб нотиқ, санъаткор, мусиқачи, спортчи, ташкилотчи,
намунали хулқ-атвор эгаси бўлмоғи лозим.
Ўқитувчилар ўз назарий - услубий малакаларини оширишга аҳамият
берадилар. Малака ошириш курсларидан ўқитиш учун аниқ муддат белгилаб
қўйилмаган. Ўқитувчилар ўз иҳтиёрлари билан тест марказларида имтиҳон
топширадилар. Шу имтиҳонлар даврида Ўқитувчи фаолиятида айрим
нуқсонлар сезилиб, малака оширишга эҳтиёж аниқланса, ўз вақти ва маблағлари
ҳисобига малака оширадилар.
2000 йилда Франция мактабларидаги ахвол синчиклаб ўрганилиб,
ўқувчиларнинг кўпчилик дарсларга кирмай бошқа ишлар билан машғулот
бўлиб юриши аниқлангач, бу камчиликни тузатиш учун жиддий чоралар
кўрилмоқда. Полицияни бу ишга жалб этиб, дарс вақтида бошқа жойларда
юрган болаларни тутиш, уларга жарима солиш ва мактабга элтиб қўйиш
юклатилади. Ўз фарзандларини мактабга юбормаган ота-оналарни эса суд
ҳукми билан жазолаш. Унда ҳатто қамоқ жазоси ҳам белгилаб қўйилган. Чунки
айнан дарсга қатнашмай юрган болалар ўртасида наркомания ва ҳуқуқларни
бузиш каби холатлар кўп учрайди. Умуман Францияда таълим тизимини
ривожлантириш учун жуда катта маблағ ажратилган.
Германияда таълим тизими: Мактабгача тарбия тизими Германия таълим
тизимида ҳам муµим босқич ҳисобланади. Унинг 100 йилдан ортиқ тарихи бор.
Болалар боғчалари таълимнинг қуйи босқичи ҳисоблансада, лекин у давлат
таълим тизими таркибига кирмайди. Боғчаларни маблағ билан таъминлаш
турли жамоат ташкилотлари, ҳайрия бирлашмалари, корхоналар, хусусий
шахслар, диний муассасалар зиммасидадир. Ота-оналар болалар боғчаларига ўз
фарзандларини тарбияланганликлари учун анча миқдорда пул тулайдилар. 3
ёшдан 6 ёшгача болаларнинг 80 % боғчаларга қатнайди. Германияда одатдан
болалар боғчада тушгача тарбияланадилар. Куннинг ярмида эса уйда, оилада
бўладилар. Германияда куни узайтирилган боғчалар ҳам бор.
Мажбурий таълим 6 ёшдан 18 ёшгача бўлган болаларга тегишли, яъни бу
жараён 12 йил давом этади. Бундан 9 йиллик (баъзи жойларда 10 йил) мактабда
тўла хафталик ўқишни битиради, кейин хунар-техника билим юртида тўла
бўлмаган хафталик ўқишда ўқийди. Ўқиш давлат мактабларида текин. Мактаб
ўқувчиларига ўқув қўлланмаси, асосан дарсликлар текин таъминланади.
Хусусий мактаблар озроқ. Ўқиш 6 ёшдан бошланиб, 4 йил давом этади (фақат
Берлинда 6 йил). Бошланғич мактабдан сўнг ўқувчилар йўналиш босқичидаги
мактабга ўтадилар. Бу ерда 5-6 синф босқичдаги йўналиш мактабларда махсус
дастур асосида ўқийдилар. Кейин навбатдаги мактаб типига кўчадилар: булар -
асосий, махсус мактаб, реал билим юртлари. Деярли 30 % бола асосий мактабга
ўтади. 9 ёки 10 йиллик ўқиш тугатилгандан кейин касбий тайёргарликка
ўтилади. Махсус мактабларда нуқсонга эга бўлган болалар ўқийди. Реал билим
юртлари асосий мактаб ва юқори босқич мактаби ўртасида туради. Қоидага
кўра бу ерда ўқиш 6 йил давом этади (5-10 синфгача) ва тўла маълумот бериш
билан тугалланади. Билим юртини тугатганлар ўрта махсус ўқув юртига ёки
юқори босқичдаги ҳунар-техника мактабига кириб ўқиш ҳуқуқига эга бўлади.
Германияда гимназиялари ҳам мавжуд. Улар 5-13 синфларни ўз ичига олади.
11-13 синфлар олий ўқув юртларига тайёрлаш вазифасини ҳам бажаради.
Гимназияни битирганлик ҳақидаги етуклик аттестати олий ўқув юртида ўқиш
имконини беради. Германия таълими тизимида ҳунар таълими муҳим
аҳамиятга эга, чунки юқори малакали ишчиларга бўлган талаб кучлидир.
Тўлиқсиз ўрта мактабни битирувчиларнинг (9-10 синфлар) 79%, тўлиқ ўрта
мактабни битирувчиларнинг эса 20 % ҳунар таълими тизимида билим олишни
давом эттирадилар. Аксарият ҳолларда ўқиш муддати 3-3,5 йилни ташкил
этади. Ўқиш уч босқичдан иборат бўлиб, биринчи йили асосий ҳунар таълими
берилади. Бунга ўқитилаётган касбга тааллуқли махсус фанлардан назарий
асослар берилиб, йирик корхоналарда амалий машғулотлар ўтказилади.
Иккинчи йил давомида махсус ҳунар таълими берилади. Ўқитувчининг
биринчи йилда иккинчи йилга ўтиши синов имтиҳонлари ўтказилиб ўқишни
давом эттирувчи ёшлар танлаб олинади. Учинчи йил давомида махсус ҳунар
таълими янада чуқурлаштирилиб борилади. Битирув имтиҳонлари махсус
комиссия томонидан қабул қилинади. Комиссия аъзолари корхоналарнинг
етакчи мутахассислари, фидерал ерлардаги саноат палатаси, ҳунармандчилик
палатаси вакилларидан ташкил топади. Ҳунар мактабларининг дипломлари
олий ўқув юртларига кириш учун ҳуқуқ бермайди. Бунинг учун 1 йиллик
тайёрлов курсларини тугатиш талаб этилади. Ўқишга қабул қилиш имтиҳонсиз
мактаб таълими тўғрисидаги ҳужжатга асосан амалга оширилади.
Олий мактаб ўз-ўзини бошқариш ҳуқуқига эга. Олий ўқув юртини штатдаги
ректор ёки бир неча йилги сайланган Президент бошқаради. Ўз-ўзини
бошқаришда вазифалари аниқ тақсимлаб берилган бир неча гуруҳлар босқичма-
босқич иштироки принципига амал қилинади. Унинг таркибига профессор-
ўқитувчилар , ўқувчилар, илмий ходимлар ва бошқа ходимлар киради.
Талабалар ўқиши эркин ташкил этилган. Кўп сонли ўқув босқичлари билан
бирга ўқув режалари таклиф этилади. Ўқишга ҳақ тўланмайди. Агар талаба ёки
уларнинг ота-оналари озиқ-овқат ҳаражатларини кўтара олмаса ўқиш учун
молиявий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги федерал қонунга кўра улар молия
ёрдамида оладилар. Бу ёрдамнинг ярими стипендияга қўшиб берилса, иккинчи
ярими қарз тариқасида берилади.
Мамлакатда таълимни ислоҳ қилиш масаласи кўпдан буён муҳокама
қилинмоқда, бунда ўқув жараёнини қисқартириш таклиф қилинмоқда. Ҳозир
университетда талабалар 7 йил ўқийди. Улар ўқишга кирганларига қадар
корхоналарда бир неча йил ишлашлари ёки бундесверда хизмат қилишни
ҳисобга олсак, талабалар ҳақиқий меҳнат фаолиятларини анча кеч
бошлаётганларини тушунамиз.
Германияда Халқ университетлари мавжуд бўлиб, улар партия ва диндан
ташқари муассаса. Уларнинг кўпчилиги кечки бўлиб, фақат 1989 йилда
университетда 4 курслар ташкил этилган ва бу курсларда, 5,5 млн тингловчи
малака оширди. Давлат малака оширганларни рағбатлантиради ва бу учун ҳар
йили 5,5 млн марка маблағ ажратган. Малака ошириш курсларида ўқиш даврида
тингловчиларга маблағ билан молиявий ёрдам берадилар. Асосан ишсизлар ўз
малакасини ошириш имкониятларидан кўпроқ фойдаланадилар ва бу билан иш
топишлари тезлашади. Ярим йил давомида малака оширган ишчиларнинг 75%
иш билан таъминланади. Черковлар ҳам фуқаролар билим даражаларини
оширишда фаол иштирок этади. Евангель черкови ўзининг 15 академиясида
долзарб мавзулар бўйича конференциялар ташкил этилади. Котоликлари
малака оширишда никоҳ, оила масалаларига, теология ва маданият соҳларига
катта аҳамият берадилар.
Олий ўқув юртларида тадқиқот билан шуғулланиш уларнинг қадимий
анъаналаридан бири. Ўтган аср бошларида Вильгельм фон Гумбольд прусс
университетларини ислоҳ қилди, Ўшандан бери «Тадқиқот ва ўқитиш бирлиги»
уларнинг ҳаётий принципларига айланиб қолган. Олий ўқув юртлари
тадқиқотларнинг асосий йўналиши-фундаментал амалий тадқиқот бўлиб,
уларга бошқа илмий текшириш институтлари, саноат лабораториялари яқиндан
ёрдам беради. Германия таълими ўзига хос йўналишига, жуда мураккаб тизимга
эга. Шу билан бир қаторда ҳозирда Германия таълим тизимини ислоҳ этиш
йўлида янги изланишлар олиб борилмоқда.
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ
1. АҚШ да таълим тизими қандай тузилишга эга?
2. АҚШ таълим тизими қандай хусусиятлари билан Ўзбекистон таълим
тизимидан фарқ қилади?
3. Япония таълим тизимидаги ижобий хусусиятларини кўрсатинг.
4. Японияда таълим ва тарбия орасидаги муносабатлар қандай тусга эга?
5. Францияда таълим тизимини илғор жиҳатлари нималарда намоён бўлади?
6. Германия таълим тизимига қисқача характеристика беринг