САРИҚ ИСИТМА

Yuklangan vaqt

2024-09-14

Yuklab olishlar soni

4

Sahifalar soni

8

Faytl hajmi

342,0 KB


 
 
 
 
 
 
САРИҚ ИСИТМА 
 
 
Сариқ иситма- (амариллез) (синонимлари: yellow fever - англ.; gelb 
fieber - нем.; fievr  ejaune - франц.; fiebr eamarilla, vomi tonegro - исп.) —  
ўткир геморрагик трансмиссив касаллик бўлиб, иситма, ўткир интоксикация 
тромбогеморрагик синдром билан ўтиб буйрак, жигар фаолиятига зарар 
етказади. Ушбу касаллик тропик зооантропаноз касаллик бўлиб Африка ва 
жанубий Америка ҳудудларида учрайди. Касаллик вирусини чивинлар 
тарқатади.  
Тарихи. Сариқ иситманинг клиник белгилари  биринчи марта 1648 й. 
жанубий Америкада  бўлган эпидемияда ёзиб қолдирилган.  
XVII-XIX асрларда ушбу касалликнинг Африка ва Жанубий Америкада 
кўплаб эпидемиялари  рўй бериб ушбу эпидемия натижасида Европанинг 
жанубий ҳудудларига тарқалишига сабаб бўлган.  
К. Финлей (1881) сариқ иситма вирусининг трансмиссив йўл билан 
Aedes aegypti  чивини тарқатишини аниқлаган. Ушбу вирус этиологиясини У. 
Рид и Д. Кэрроллар (1901)  батафсил ўрганишган.  
Сариқ иситма касаллиги табиий ўчоғида маймунларнинг ўрнининг 
аҳамиятини Стоукса (1928) и Соупера авторлар билан. (1933)  аниқлашган. 
1936 й. Ллойд ўз ходимлари билан сариқ иситмага қарши вакцинани 
ишлаб чиққан.  
Ўтган асрларда Европа ҳудудларига Сариқ иситма вируси кўп марталаб 
касаллик ўчоғидан келиб қолиш холатлари кузатилган. Масалан 1774 й. 
Кадиксда  бўлган эпидемия чақнаши натижасида 10.000 одам нобуд бўлган, 
САРИҚ ИСИТМА Сариқ иситма- (амариллез) (синонимлари: yellow fever - англ.; gelb fieber - нем.; fievr ejaune - франц.; fiebr eamarilla, vomi tonegro - исп.) — ўткир геморрагик трансмиссив касаллик бўлиб, иситма, ўткир интоксикация тромбогеморрагик синдром билан ўтиб буйрак, жигар фаолиятига зарар етказади. Ушбу касаллик тропик зооантропаноз касаллик бўлиб Африка ва жанубий Америка ҳудудларида учрайди. Касаллик вирусини чивинлар тарқатади. Тарихи. Сариқ иситманинг клиник белгилари биринчи марта 1648 й. жанубий Америкада бўлган эпидемияда ёзиб қолдирилган. XVII-XIX асрларда ушбу касалликнинг Африка ва Жанубий Америкада кўплаб эпидемиялари рўй бериб ушбу эпидемия натижасида Европанинг жанубий ҳудудларига тарқалишига сабаб бўлган. К. Финлей (1881) сариқ иситма вирусининг трансмиссив йўл билан Aedes aegypti чивини тарқатишини аниқлаган. Ушбу вирус этиологиясини У. Рид и Д. Кэрроллар (1901) батафсил ўрганишган. Сариқ иситма касаллиги табиий ўчоғида маймунларнинг ўрнининг аҳамиятини Стоукса (1928) и Соупера авторлар билан. (1933) аниқлашган. 1936 й. Ллойд ўз ходимлари билан сариқ иситмага қарши вакцинани ишлаб чиққан. Ўтган асрларда Европа ҳудудларига Сариқ иситма вируси кўп марталаб касаллик ўчоғидан келиб қолиш холатлари кузатилган. Масалан 1774 й. Кадиксда бўлган эпидемия чақнаши натижасида 10.000 одам нобуд бўлган,
 
 
1802 й. Брестда 1.839, 1821 й. Барселонада 25.000, 1857 й. Лиссабонда 5.652, 
холат  учраган.  
Сўнгги бор Европага жанубий Америкадан 1894 й. Италиянинг Триест 
провинциясига ва 1908 й. Францияга ушбу касалликнинг келиб қолиш холати 
учраган.  Сариқ иситма Осиё, Австралия, шарқий Африка ва МҲД 
ҳудудларида учрамаган, шунингдек, Ўзбекистонда ҳам.                                  
Сариқ иситма билан зарарланиш ҳавфи юқори бўлган ҳудудлар. 
Африка ва Лотин Американинг 45 давлатларида сариқ иситманинг ҳавфли 
эндемик ўчоқлари мавжуд.  Ушбу ҳудудларда 900 миллиондан кўпроқ аҳоли 
истиқомад қилади. Африканинг 32 давлатлари эндемик ўчоқларида 508 
миллиондан ортиқ аҳоли яшаса, қолган 13 давлат аҳолиси Лотин 
Америкасига тўғри келади. Жумладан Боливия, Бразилия, Колумбия, Перу ва 
Эквадор ҳудудлари ушбу касаллик вирусининг тарқалиши бўйича юқори 
ҳавфли ҳудудларга киради. Ҳар йили дунёда аҳоли орасида сариқ иситма 
билан касалланиш холатлари 200 000 атрофида рўйхатга олинса шулардан 30 
000 га яқини ўлим билан тугайди. Баъзида касаллик вирусидан озод 
ҳудудларга сариқ иситма вирусининг келиб қолиш холатлари учраб туради. 
Аммо ханузгача ушбу вируснинг Осиё давлатларига келиб қолиш холатлари 
учрамаган. 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
1802 й. Брестда 1.839, 1821 й. Барселонада 25.000, 1857 й. Лиссабонда 5.652, холат учраган. Сўнгги бор Европага жанубий Америкадан 1894 й. Италиянинг Триест провинциясига ва 1908 й. Францияга ушбу касалликнинг келиб қолиш холати учраган. Сариқ иситма Осиё, Австралия, шарқий Африка ва МҲД ҳудудларида учрамаган, шунингдек, Ўзбекистонда ҳам. Сариқ иситма билан зарарланиш ҳавфи юқори бўлган ҳудудлар. Африка ва Лотин Американинг 45 давлатларида сариқ иситманинг ҳавфли эндемик ўчоқлари мавжуд. Ушбу ҳудудларда 900 миллиондан кўпроқ аҳоли истиқомад қилади. Африканинг 32 давлатлари эндемик ўчоқларида 508 миллиондан ортиқ аҳоли яшаса, қолган 13 давлат аҳолиси Лотин Америкасига тўғри келади. Жумладан Боливия, Бразилия, Колумбия, Перу ва Эквадор ҳудудлари ушбу касаллик вирусининг тарқалиши бўйича юқори ҳавфли ҳудудларга киради. Ҳар йили дунёда аҳоли орасида сариқ иситма билан касалланиш холатлари 200 000 атрофида рўйхатга олинса шулардан 30 000 га яқини ўлим билан тугайди. Баъзида касаллик вирусидан озод ҳудудларга сариқ иситма вирусининг келиб қолиш холатлари учраб туради. Аммо ханузгача ушбу вируснинг Осиё давлатларига келиб қолиш холатлари учрамаган.
 
 
 
 
 
 
Сариқ иситманинг географик тарқалиши  
 
 
Этиологияси. Сариқ иситма қўзғатувчиси- РНК сақловчи вирус 
Viscerophilustropicus тур Flavivirus оиласи Flaviviridae. Вирус диаметри- 17-25 
нм. Япон энцефалити ва денге иситмаси вируси антигени билан ўхшаш. 
Маймун, оқ сичқон ва денгиз чўчқаси учун патоген хисобланади. 
Музлатилган холатда бир йилдан ортиқ мобайнида сақланишиб, 60°С 
хароратда 10 дақиқа ичида фаолланади. Ультрабинафша нур, эфир, хлор 
сақловчи препаратлар таъсирида тезда ўлади.  
Эпизоотологияси ва эпидемиологияси.  Хар йили дунёда 200 мингга 
яқин одам сариқ иситма билан касалланади ва улардан 30 минг атрофида 
инсонлар вафот этади. Ушбу касалликнинг 90% Африка қитъаси аҳолиси 
орасида учрайди. 
Сариқ иситманинг географик тарқалиши Этиологияси. Сариқ иситма қўзғатувчиси- РНК сақловчи вирус Viscerophilustropicus тур Flavivirus оиласи Flaviviridae. Вирус диаметри- 17-25 нм. Япон энцефалити ва денге иситмаси вируси антигени билан ўхшаш. Маймун, оқ сичқон ва денгиз чўчқаси учун патоген хисобланади. Музлатилган холатда бир йилдан ортиқ мобайнида сақланишиб, 60°С хароратда 10 дақиқа ичида фаолланади. Ультрабинафша нур, эфир, хлор сақловчи препаратлар таъсирида тезда ўлади. Эпизоотологияси ва эпидемиологияси. Хар йили дунёда 200 мингга яқин одам сариқ иситма билан касалланади ва улардан 30 минг атрофида инсонлар вафот этади. Ушбу касалликнинг 90% Африка қитъаси аҳолиси орасида учрайди.
 
 
Сариқ иситма халқаро таснифга кўра ўта ҳавфли инфекцияларнинг 
карантин касалликлар гурухига киради. Касалланиш холатлари кўпроқ 
тропик худуларда рўйхатга олинади, аммо вирус ташувчилари мавжуд 
бўлган барча жойларда сариқ иситма учрайди. Эндемик худулардан бошқа 
худуларга вируснинг тарқалиши юк ташиш вақтида чивинлар ёки 
касалланган бемор одамлар орқали ўтиши мумкин. Сариқ иситманинг 
одамларда учрайдиган уч тури мавжуд: 
 
1.  Жунгли иситмаси (қишлоқ варианти); 
 
2. Шахар варианти; 
 
3.Оралиқ варианти. 
Қишлоқ варианти (жунгли варианти). Тропик ўрмонларда яшовчи 
маймунлар асосий вирус манбаи хисобланади ва ушбу зарарланган 
маймунлар «ёввойи» соғлом чивинлар орқали ушбу вирусни ўрмонларда 
ишловчи одамларни чақиш  йўли билан тарқатади. Натижада вирус бемор 
одам орқали тарқалиш эхтимоли пайдо бўлади. 
Шахар варианти. Ушбу ҳудудларнинг кенглиги ва аҳолининг зичлиги 
инфекции қўзғатувчисининг кенг тарқалишига замин яратади. Одамдан 
одамга касаллик вирусини тарқатишда «Хонаки чивинлар" (асосан Aedes 
aegypti) катта ўрин тутади. Ушбу ҳудудларда касалликнинг аҳоли орасида 
тарқалишида маймунларнинг ахамияти йўқ. Сўнгги йилларда шахар 
типидаги касалликнинг эпидемия тарзида тарқалиши кўпаймоқда. Сабаби 
аҳоли ҳудудларида вирусни тарқатувчи чивинларнинг яшаши ва кўпайиши 
учун қулай шарт-шароитлар мавжуд Натижада касаллик қўзғатувчисининг 
занжирсимон шаклида  («одам-чивин-одам»)  намоён бўлмоқда. 
Оралиқ вариантида касаллик қўзғатувчиси нам ва ярим нам бўлган 
африка саванналарида тарқалган бўлиб, бошқа инфекцияларга нисбатан ушбу 
ҳудудларда доминантлик қилади. Касаллик вирусини қишлоқ ва шахар типи 
оралиғидаги ярим-хонаки чивинлар хайвонларга ва одамларга юқтиради. 
Оралиқ вариантида тарқалувчи эпидемия даврида беморлар орасида ўлим 
кўрсаткичи шахар вариантига нисбатан камроқ бўлади. 
Сариқ иситма халқаро таснифга кўра ўта ҳавфли инфекцияларнинг карантин касалликлар гурухига киради. Касалланиш холатлари кўпроқ тропик худуларда рўйхатга олинади, аммо вирус ташувчилари мавжуд бўлган барча жойларда сариқ иситма учрайди. Эндемик худулардан бошқа худуларга вируснинг тарқалиши юк ташиш вақтида чивинлар ёки касалланган бемор одамлар орқали ўтиши мумкин. Сариқ иситманинг одамларда учрайдиган уч тури мавжуд: 1. Жунгли иситмаси (қишлоқ варианти); 2. Шахар варианти; 3.Оралиқ варианти. Қишлоқ варианти (жунгли варианти). Тропик ўрмонларда яшовчи маймунлар асосий вирус манбаи хисобланади ва ушбу зарарланган маймунлар «ёввойи» соғлом чивинлар орқали ушбу вирусни ўрмонларда ишловчи одамларни чақиш йўли билан тарқатади. Натижада вирус бемор одам орқали тарқалиш эхтимоли пайдо бўлади. Шахар варианти. Ушбу ҳудудларнинг кенглиги ва аҳолининг зичлиги инфекции қўзғатувчисининг кенг тарқалишига замин яратади. Одамдан одамга касаллик вирусини тарқатишда «Хонаки чивинлар" (асосан Aedes aegypti) катта ўрин тутади. Ушбу ҳудудларда касалликнинг аҳоли орасида тарқалишида маймунларнинг ахамияти йўқ. Сўнгги йилларда шахар типидаги касалликнинг эпидемия тарзида тарқалиши кўпаймоқда. Сабаби аҳоли ҳудудларида вирусни тарқатувчи чивинларнинг яшаши ва кўпайиши учун қулай шарт-шароитлар мавжуд Натижада касаллик қўзғатувчисининг занжирсимон шаклида («одам-чивин-одам») намоён бўлмоқда. Оралиқ вариантида касаллик қўзғатувчиси нам ва ярим нам бўлган африка саванналарида тарқалган бўлиб, бошқа инфекцияларга нисбатан ушбу ҳудудларда доминантлик қилади. Касаллик вирусини қишлоқ ва шахар типи оралиғидаги ярим-хонаки чивинлар хайвонларга ва одамларга юқтиради. Оралиқ вариантида тарқалувчи эпидемия даврида беморлар орасида ўлим кўрсаткичи шахар вариантига нисбатан камроқ бўлади.
 
 
Инфекция манбаи ва ташувчилари. Асосий  тарқатувчилар Aedes 
чивинлар ҳисобланади. Шунингдек, турли хайвонлар (маймун, типратикон, 
баъзида каламушлар халталилар, ва б.). Вирус ташувчилари бўлмаганда 
бемор одам ҳавфли хисобланмайди. 
Юқтириш омиллари. Трансмиссив. Тарқатувчиси – Наетаgogus 
(Америка ҳудудида) ва Aedes, асосан A. aegypti (Африка ҳудудида) чивин 
турлари ҳисобланиб, улар аҳоли худудларига мослашган. Касаллик вирусини 
тарқатувчи чивинлар асосан ариқ, ботқоқ, қамишзор ва сув манбалари яқин 
жойларда кўпаяди. Одамларга тез-тез хужужм қилади. Чивинлар касаллик 
вируси билан зарарланган қон билан тўйингач 25°С хароратда 9-12 кундан, 
37°С хароратда эса 4 кундан сўнг ҳудудда яшовчи аҳоли учун ҳавфли 
хисобланади. 18°С паст хароратда эса вирус тарқатиш хусусиятини йўқотади. 
Шунингдек вирус тери бутунлигини йўқотган жойга ёки шиллиқ қаватга 
тушган холатда ҳам касаллик чақиради.  
Патогенези. Вирус одам организмига зарарланган чивин чақиши 
натижасида юқади. Лаборатория шараоитида хаво-томчи йўли билан юқиши 
ҳам тасдиқланган.  Касаллик вируси организмга тушгач лимфа тугунларида 
кўпаяди. Вирус 3-5 кун ўтгач лимфа тугунлари орқали қонга ўтади. Ушбу 
вақтда қон намунаси текширилганда касаллик қўзғатвчисини аниқлаш 
мумкин. Вирус  қон орали турли органларга жумладан жигар, талоқ, буйрак, 
суяк кўмиги, лимфа тугунларига тарқалади ва зарарлайди. Натижада одам 
аъзолари қон томирларида ўзгаришлар пайдо бўлиб, тромбогеморрагик 
синдром билан кечувчи жараёнлар бошланади. Жигар катталашади ва жигар 
тўқималарида катта бўлмаган некрозли ўчақлар хосил бўлади.  Жигар 
фаолиятининг бузилиши сариқликнинг пайдо бўлишига олиб келади. 
Шунингдек, талоқ, лимфа тугунлари, буйраклар фаолиятининг бузилиши 
натижасида танада шиш, қон кетиш, буйрак каналлари некрози  пайдо 
бўлади. Касалликни ўтказиб бўлгач организмда турғун иммунитет ҳосил 
бўлади.  
Инфекция манбаи ва ташувчилари. Асосий тарқатувчилар Aedes чивинлар ҳисобланади. Шунингдек, турли хайвонлар (маймун, типратикон, баъзида каламушлар халталилар, ва б.). Вирус ташувчилари бўлмаганда бемор одам ҳавфли хисобланмайди. Юқтириш омиллари. Трансмиссив. Тарқатувчиси – Наетаgogus (Америка ҳудудида) ва Aedes, асосан A. aegypti (Африка ҳудудида) чивин турлари ҳисобланиб, улар аҳоли худудларига мослашган. Касаллик вирусини тарқатувчи чивинлар асосан ариқ, ботқоқ, қамишзор ва сув манбалари яқин жойларда кўпаяди. Одамларга тез-тез хужужм қилади. Чивинлар касаллик вируси билан зарарланган қон билан тўйингач 25°С хароратда 9-12 кундан, 37°С хароратда эса 4 кундан сўнг ҳудудда яшовчи аҳоли учун ҳавфли хисобланади. 18°С паст хароратда эса вирус тарқатиш хусусиятини йўқотади. Шунингдек вирус тери бутунлигини йўқотган жойга ёки шиллиқ қаватга тушган холатда ҳам касаллик чақиради. Патогенези. Вирус одам организмига зарарланган чивин чақиши натижасида юқади. Лаборатория шараоитида хаво-томчи йўли билан юқиши ҳам тасдиқланган. Касаллик вируси организмга тушгач лимфа тугунларида кўпаяди. Вирус 3-5 кун ўтгач лимфа тугунлари орқали қонга ўтади. Ушбу вақтда қон намунаси текширилганда касаллик қўзғатвчисини аниқлаш мумкин. Вирус қон орали турли органларга жумладан жигар, талоқ, буйрак, суяк кўмиги, лимфа тугунларига тарқалади ва зарарлайди. Натижада одам аъзолари қон томирларида ўзгаришлар пайдо бўлиб, тромбогеморрагик синдром билан кечувчи жараёнлар бошланади. Жигар катталашади ва жигар тўқималарида катта бўлмаган некрозли ўчақлар хосил бўлади. Жигар фаолиятининг бузилиши сариқликнинг пайдо бўлишига олиб келади. Шунингдек, талоқ, лимфа тугунлари, буйраклар фаолиятининг бузилиши натижасида танада шиш, қон кетиш, буйрак каналлари некрози пайдо бўлади. Касалликни ўтказиб бўлгач организмда турғун иммунитет ҳосил бўлади.