Савдо зоналари. ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ЗОНАЛАРНИНГ ТУРЛАРИ ВА УЛАРНИНГ АСОСИЙ ХУСУСИЯТЛАРИ

Yuklangan vaqt

2024-07-27

Yuklab olishlar soni

1

Sahifalar soni

12

Faytl hajmi

22,3 KB


 
 
 
 
 
 
ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ЗОНАЛАРНИНГ ТУРЛАРИ ВА УЛАРНИНГ 
АСОСИЙ ХУСУСИЯТЛАРИ 
 
 
Таянч иборалар: Савдо зоналари, эркин божхона зоналари, эркин савдо 
зоналари, саноат-ишлаб чиқариш зоналари, техник-жорий қилиш зоналари, 
сервис зоналари, мажмуавий ЭИЗлар, экспортга ишлаб чиқариш зоналар, 
офшор зоналар, солиқ гаваньлари. 
 
Режа:  1.Савдо зоналари. 
2.Саноат-ишлаб чиқариш зоналари 
3.Техник-жорий қилиш зоналари 
4.Сервис зоналари. 
5.Мажмуавий ЭИЗ лар. 
 
 
1.Савдо зоналари. ЭИЗ нинг энг оддий шаклларидан бири эркин (божсиз) 
божхона зоналаридир (ЭБЗ). Бу зоналар биринчи авлод зоналарига киради. 
Улар XVII–XVIII асрлардан буён амал қилади. Бу зоналар ўзида экспорт 
қилишга мўлжалланган товарларни сақлаш, ўраш ва унчалик катта бўлмаган 
ишлов бериш учун мўлжалланган транзит ёки консигнацион омборларни 
тақдим қилади. Бундай зоналар кўпинча эркин божхона ҳудудлари деб 
аталади. Уларда одатда ушбу мамлакат учун норезидент бўлган корхона-
импортерлар ўзларининг филиалларини очади. ЭБЗ лар товарларни олиб 
кириш ва олиб чиқишга божхона божлари тўлашдан озод қилинади. Улар 
ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ЗОНАЛАРНИНГ ТУРЛАРИ ВА УЛАРНИНГ АСОСИЙ ХУСУСИЯТЛАРИ Таянч иборалар: Савдо зоналари, эркин божхона зоналари, эркин савдо зоналари, саноат-ишлаб чиқариш зоналари, техник-жорий қилиш зоналари, сервис зоналари, мажмуавий ЭИЗлар, экспортга ишлаб чиқариш зоналар, офшор зоналар, солиқ гаваньлари. Режа: 1.Савдо зоналари. 2.Саноат-ишлаб чиқариш зоналари 3.Техник-жорий қилиш зоналари 4.Сервис зоналари. 5.Мажмуавий ЭИЗ лар. 1.Савдо зоналари. ЭИЗ нинг энг оддий шаклларидан бири эркин (божсиз) божхона зоналаридир (ЭБЗ). Бу зоналар биринчи авлод зоналарига киради. Улар XVII–XVIII асрлардан буён амал қилади. Бу зоналар ўзида экспорт қилишга мўлжалланган товарларни сақлаш, ўраш ва унчалик катта бўлмаган ишлов бериш учун мўлжалланган транзит ёки консигнацион омборларни тақдим қилади. Бундай зоналар кўпинча эркин божхона ҳудудлари деб аталади. Уларда одатда ушбу мамлакат учун норезидент бўлган корхона- импортерлар ўзларининг филиалларини очади. ЭБЗ лар товарларни олиб кириш ва олиб чиқишга божхона божлари тўлашдан озод қилинади. Улар  
 
кўпгина мамлакатларда мавжуд, бироқ саноати ривожланган мамлакатларда 
кўпроқ кенг тарқалган.  
Эркин савдо зоналари (ЭСЗ) ҳам дунёда кенг тарқалган. “Эркин савдо 
зонаси” атамасидан 1800-йиллардан буён фойдаланилади. Баъзан уларни яна 
“эркин зоналар” ва “эркин портлар зоналари” деб ҳам атаганлар. Аввал-бошда 
улар фақатгина савдо билан боғланган, бугунги кунда эса уларнинг 
кўпчилигида ишлаб чиқариш фаолияти – асосан уларни реэкспорт қилиш 
мақсадида импорт товарларга ишлов бериш амалга оширилмоқда. ЭСЗ лар 
“маълум бир географик чегараларда мавжуд бўлиб ва мамлакатнинг божхона 
ҳудудидан ташқарида ҳисобланади”. Уларнинг доирасидаги имтиёзлар ва 
рағбатлар тизими экспортга ишлаб чиқариш зоналаридаги (ЭИЧЗ) билан 
ўхшаш. Уларнинг асосий фарқи шундан иборатки, ЭСЗ ларга одатда 
даромадларга солиқлар борасида солиқ каникуллари тақдим қилинмайди, улар 
солиқларнинг пасайтирилган ставкалари билан алмаштирилган. ЭСЗ лар 
Лотин Америкасида оммавийлашган. Бу зоналарнинг иккита институционал 
таърифлари мавжуд, уларнинг ҳар иккаласи ҳам Жаҳон Банки томонидан 
ишлаб чиқилган: 
«Эркин зона, ёки эркин савдо зонаси – бу портда ёки аэропортда ёки 
уларнинг атрофида ажратилган ёки бошқа ҳар қандай тарзда изоляцияланган 
жой бўлиб, бу ерда божхона йиғимлари ундирилмайди. Бундай зонага ушбу 
мамлакатда тарифларни тартибга солишдан ташқарида бўлган зона сифатида 
қаралади». Шуни қайд қилиш лозимки, бундай таъриф ЭСЗ га “ажратилган” 
ЭИЧЗ сифатида (анклав ёки саноат парки сифатида мавжуд бўладиган) қараш 
имконини беради. 
«ЭИЧЗ эркин савдо режими ва бошқа тенг экспорт параметрларига эга 
бўлган зонадир, у қуйидагиларни ўз ичига олади: реал валюта курси; хоиашё, 
ярим фабрикатлар ва асосий фондларга жаҳон нархлари бўйича эркин 
эришиш; савдо операцияларини бозор кредит ставкалари бўйича қисқа 
муддатли молиялаштиришга соддалаштирилган эришиш; экспорт ишлаб 
кўпгина мамлакатларда мавжуд, бироқ саноати ривожланган мамлакатларда кўпроқ кенг тарқалган. Эркин савдо зоналари (ЭСЗ) ҳам дунёда кенг тарқалган. “Эркин савдо зонаси” атамасидан 1800-йиллардан буён фойдаланилади. Баъзан уларни яна “эркин зоналар” ва “эркин портлар зоналари” деб ҳам атаганлар. Аввал-бошда улар фақатгина савдо билан боғланган, бугунги кунда эса уларнинг кўпчилигида ишлаб чиқариш фаолияти – асосан уларни реэкспорт қилиш мақсадида импорт товарларга ишлов бериш амалга оширилмоқда. ЭСЗ лар “маълум бир географик чегараларда мавжуд бўлиб ва мамлакатнинг божхона ҳудудидан ташқарида ҳисобланади”. Уларнинг доирасидаги имтиёзлар ва рағбатлар тизими экспортга ишлаб чиқариш зоналаридаги (ЭИЧЗ) билан ўхшаш. Уларнинг асосий фарқи шундан иборатки, ЭСЗ ларга одатда даромадларга солиқлар борасида солиқ каникуллари тақдим қилинмайди, улар солиқларнинг пасайтирилган ставкалари билан алмаштирилган. ЭСЗ лар Лотин Америкасида оммавийлашган. Бу зоналарнинг иккита институционал таърифлари мавжуд, уларнинг ҳар иккаласи ҳам Жаҳон Банки томонидан ишлаб чиқилган: «Эркин зона, ёки эркин савдо зонаси – бу портда ёки аэропортда ёки уларнинг атрофида ажратилган ёки бошқа ҳар қандай тарзда изоляцияланган жой бўлиб, бу ерда божхона йиғимлари ундирилмайди. Бундай зонага ушбу мамлакатда тарифларни тартибга солишдан ташқарида бўлган зона сифатида қаралади». Шуни қайд қилиш лозимки, бундай таъриф ЭСЗ га “ажратилган” ЭИЧЗ сифатида (анклав ёки саноат парки сифатида мавжуд бўладиган) қараш имконини беради. «ЭИЧЗ эркин савдо режими ва бошқа тенг экспорт параметрларига эга бўлган зонадир, у қуйидагиларни ўз ичига олади: реал валюта курси; хоиашё, ярим фабрикатлар ва асосий фондларга жаҳон нархлари бўйича эркин эришиш; савдо операцияларини бозор кредит ставкалари бўйича қисқа муддатли молиялаштиришга соддалаштирилган эришиш; экспорт ишлаб  
 
чиқариши соҳасида қувватларни яратиш учун инвестицияларни лицензиялаш 
ва молиялаштиришга соддалаштирилган эришиш». 
Энг оддий ЭСЗ қаторига йирик халқаро аэропортлардаги «дьюти фри» 
махсус дўконларини киритиш мумкин. Режим нуқтаи-назаридан уларга давлат 
чегараларидан ташқарида жойлашган объект сифатида қаралади. ЭСЗ ларга 
шунингдек имтиёзли савдо режимига эга бўлган анъанавий эркин гаваньлар 
(портлар) ҳам киради.  
2.Саноат-ишлаб чиқариш зоналари. Саноат-ишлаб чиқариш зоналари 
иккинчи авлод зоналарига киради. Улар савдо зоналарининг эволюцияси 
натижасида - уларга фақатгина товар эмас, капитални олиб кириш, фақатгина 
савдо-сотиқ билан эмас, балки ишлаб чиқариш фаолияти билан ҳам шуғуллана 
бошлаш натижасида вужудга келган.  
Саноат-ишлаб чиқариш зоналари махсус божхона режимига эга бўлган, бу 
ерда экспорт қилинадиган ёки импортнинг ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб 
чиқариладиган ҳудудларда яратилади. Бу зоналар каттагина солиқ имтиёзлари 
ва 
молиявий 
имтиёзлардан 
фойдаланади. 
Айниқса 
ривожланаётган 
мамлакатларда экспортга ишлаб чиқариш зоналари (ЭИЧЗ) энг кенг 
тарқалишга эга. Бундай зоналарнинг замонавий модели ўзининг ибтидосини 
1959 йилда Ирландиядаги «Шеннон» аэропортида яратилган зонал тузилмадан 
олади. Бундай зоналардан энг катта самара янги саноатлашган мамлакатларда 
(асосан Осиё мамлакатларида) олинган. 
ЭИЧЗ нинг ҳосил бўлиш мантиғи ривожланаётган мамлакатларнинг 
иқтисодий стратегияси билан олдиндан белгиланган, бунда 1960-йилларнинг 
ўрталаридан бошлаб саноат экспортини рағбатлантириш ва хорижий 
капиталнинг кириб келиши ҳисобига бандликни ошириш зарурати вужудга 
келган.  
Экспортга 
ишлаб 
чиқариш 
зоналари 
ўзида 
маъмурий 
жиҳатдан 
ривожланган инфратузилма ва қулай инвестицион, ишлаб чиқариш ва савдо-
сотиқ шароитларига эга бўлган ноёб жойларни тақдим қилади. Уларнинг 
пайдо бўлиши саноатнинг экспортга йўналтирилган (берилган мамлакат ёки 
чиқариши соҳасида қувватларни яратиш учун инвестицияларни лицензиялаш ва молиялаштиришга соддалаштирилган эришиш». Энг оддий ЭСЗ қаторига йирик халқаро аэропортлардаги «дьюти фри» махсус дўконларини киритиш мумкин. Режим нуқтаи-назаридан уларга давлат чегараларидан ташқарида жойлашган объект сифатида қаралади. ЭСЗ ларга шунингдек имтиёзли савдо режимига эга бўлган анъанавий эркин гаваньлар (портлар) ҳам киради. 2.Саноат-ишлаб чиқариш зоналари. Саноат-ишлаб чиқариш зоналари иккинчи авлод зоналарига киради. Улар савдо зоналарининг эволюцияси натижасида - уларга фақатгина товар эмас, капитални олиб кириш, фақатгина савдо-сотиқ билан эмас, балки ишлаб чиқариш фаолияти билан ҳам шуғуллана бошлаш натижасида вужудга келган. Саноат-ишлаб чиқариш зоналари махсус божхона режимига эга бўлган, бу ерда экспорт қилинадиган ёки импортнинг ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқариладиган ҳудудларда яратилади. Бу зоналар каттагина солиқ имтиёзлари ва молиявий имтиёзлардан фойдаланади. Айниқса ривожланаётган мамлакатларда экспортга ишлаб чиқариш зоналари (ЭИЧЗ) энг кенг тарқалишга эга. Бундай зоналарнинг замонавий модели ўзининг ибтидосини 1959 йилда Ирландиядаги «Шеннон» аэропортида яратилган зонал тузилмадан олади. Бундай зоналардан энг катта самара янги саноатлашган мамлакатларда (асосан Осиё мамлакатларида) олинган. ЭИЧЗ нинг ҳосил бўлиш мантиғи ривожланаётган мамлакатларнинг иқтисодий стратегияси билан олдиндан белгиланган, бунда 1960-йилларнинг ўрталаридан бошлаб саноат экспортини рағбатлантириш ва хорижий капиталнинг кириб келиши ҳисобига бандликни ошириш зарурати вужудга келган. Экспортга ишлаб чиқариш зоналари ўзида маъмурий жиҳатдан ривожланган инфратузилма ва қулай инвестицион, ишлаб чиқариш ва савдо- сотиқ шароитларига эга бўлган ноёб жойларни тақдим қилади. Уларнинг пайдо бўлиши саноатнинг экспортга йўналтирилган (берилган мамлакат ёки  
 
ҳудудни иқтисодий ривожлантириш стратегияси билан) ва тўғридан-тўғри 
хорижий инвестицияларга эга бўлган (берилган мамлакатга инвестиция 
киритиш стратегияси билан) тармоқларининг яратилиши билан боғланади. 
Шуни қайд қилиш лозимки, мамлакатлар бундай зоналарни импортнинг 
ўрнини босувчи саноатлашиш жараёнида яратиши мумкин. Бундай зоналар 
шунингдек ривожланаётган бозор иқтисодиётига эга бўлган мамлакатларда 
саноат ривожланишининг эртачи ёки якунловчи босқичида ҳам вужудга 
келиши мумкин. Кўпроқ узун тарихга эга бўлган янги саноатлашган 
мамлакатлар (масалан, Доминикан Республикаси каби) ЭИЧЗ ларни 
ривожланиши олдинроқ бошланган, қисқароқ ривожланиш тарихига эга 
бўлган мамлакатлар эса (масалан, Гондурас) бундай зоналарни кейинроқ 
яратган. Биринчи гуруҳнинг бир қанча мамлакатларида “меҳнатталаб 
йиғишдан” “юқори технологияли маблағталаб маҳсулотга” ўтиш кузатилган. 
Бундай зоналарнинг функциялари хорижий инвестицияларни жалб қилиш 
ва миллий саноатнинг ишлов бериш потенциалини ривожлантиришдан иборат 
бўлади деб тахмин қилинган.  
ЭИЧЗ лар маконда сегрегацияланиш (масалан, ажратилган саноат 
анклавлари), берилган мамлакатнинг ички бозорига кириш имконияти ва 
мулкчилик/бошқариш шакли (давлат ёки хусусий) 
нуқтаи-назаридан 
фарқланиши мумкин. ЭИЧЗ лардан Марказий Америка ва Кариб ҳавзаси 
мамлакатларида экспорт қилинадиган маҳсулотларни ишлаб чиқаришда фаол 
тарзда 
фойдаланилади. 
Халқаро 
амалиётда 
қуйидаги 
таърифлардан 
фойдаланилади.  
«ЭИЧЗ ларга ҳукумат томонидан ажратилган барча жойлар – эркин портлар, 
эркин савдо зоналари, эркин божхона зоналари, эркин саноат зоналари, 
хорижий савдо-сотиқ зоналари ёки зоналарнинг бошқа турлари киради». 
«ЭИЧЗ ўзида мамлакатнинг ичида географик ўлчамлари бўйича унчалик 
катта бўлмаган ажратилган жойни тақдим қилади, унинг фаолият мақсади 
уларга инвестициялар ва савдо соҳасида мамлакатнинг қолган ҳудудига 
нисбатан махсус қулай шароитларни таклиф қилиш йўли билан экспортга 
ҳудудни иқтисодий ривожлантириш стратегияси билан) ва тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларга эга бўлган (берилган мамлакатга инвестиция киритиш стратегияси билан) тармоқларининг яратилиши билан боғланади. Шуни қайд қилиш лозимки, мамлакатлар бундай зоналарни импортнинг ўрнини босувчи саноатлашиш жараёнида яратиши мумкин. Бундай зоналар шунингдек ривожланаётган бозор иқтисодиётига эга бўлган мамлакатларда саноат ривожланишининг эртачи ёки якунловчи босқичида ҳам вужудга келиши мумкин. Кўпроқ узун тарихга эга бўлган янги саноатлашган мамлакатлар (масалан, Доминикан Республикаси каби) ЭИЧЗ ларни ривожланиши олдинроқ бошланган, қисқароқ ривожланиш тарихига эга бўлган мамлакатлар эса (масалан, Гондурас) бундай зоналарни кейинроқ яратган. Биринчи гуруҳнинг бир қанча мамлакатларида “меҳнатталаб йиғишдан” “юқори технологияли маблағталаб маҳсулотга” ўтиш кузатилган. Бундай зоналарнинг функциялари хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва миллий саноатнинг ишлов бериш потенциалини ривожлантиришдан иборат бўлади деб тахмин қилинган. ЭИЧЗ лар маконда сегрегацияланиш (масалан, ажратилган саноат анклавлари), берилган мамлакатнинг ички бозорига кириш имконияти ва мулкчилик/бошқариш шакли (давлат ёки хусусий) нуқтаи-назаридан фарқланиши мумкин. ЭИЧЗ лардан Марказий Америка ва Кариб ҳавзаси мамлакатларида экспорт қилинадиган маҳсулотларни ишлаб чиқаришда фаол тарзда фойдаланилади. Халқаро амалиётда қуйидаги таърифлардан фойдаланилади. «ЭИЧЗ ларга ҳукумат томонидан ажратилган барча жойлар – эркин портлар, эркин савдо зоналари, эркин божхона зоналари, эркин саноат зоналари, хорижий савдо-сотиқ зоналари ёки зоналарнинг бошқа турлари киради». «ЭИЧЗ ўзида мамлакатнинг ичида географик ўлчамлари бўйича унчалик катта бўлмаган ажратилган жойни тақдим қилади, унинг фаолият мақсади уларга инвестициялар ва савдо соҳасида мамлакатнинг қолган ҳудудига нисбатан махсус қулай шароитларни таклиф қилиш йўли билан экспортга  
 
йўналтирилган тармоқларни жалб қилишдан иборат. Хусусан, ЭИЧЗ экспорт 
қилинадиган маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун зарур бўладиган товарларни 
божсиз омбор режими асосида олиб киришни таъминлайди»[4]. 
«ЭИЧЗ ўзида саноат ҳудудининг миллий божхона ҳудудида анклавлар 
ҳосил қиладиган участкаларини тақдим қилади. Улар одатда халқаро порт ёки 
аэропортга яқин жойда жойлашади. Одатда ЭИЧЗ да ишлаб чиқарилган 
маҳсулотнинг ҳаммаси экспорт қилинади, экспорт қилинадиган маҳсулотни 
ишлаб чиқариш учун талаб қилинадиган хомашё, ярим фабрикатлар, асбоб-
ускуналар ва машиналарни олиб кириш эса божхона божларини ундиришга 
тортилмайди». 
«ЭИЧЗ ўзида саноат ҳудудининг мамлакатнинг божхона ва савдо 
режимлари доирасида эркин савдо анклавини шакллантирадиган аниқ 
белгиланган чегараларга эга бўлган участкасини тақдим қилади. Уларда 
экспорт қилинадиган маҳсулотларни ишлаб чиқариш билан банд бўлган 
хорижий ишлаб чиқариш компаниялари солиқ ва молиявий имтиёзларнинг 
борлигидан фойда кўради». 
«Экспортга ишлаб чиқариш зонаси ўзида саноат зонасининг экспорт 
қилинадиган маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган участкасини 
(одатда 10 дан 300 гектаргача майдонга эга бўлган ажратилган жойни) тақдим 
қилади. Унда компанияларга эркин савдо шароитлари ва либерал тартибга 
солувчи муҳит тақдим қилинади». 
«ЭИЧЗ – хорижий инвесторларни жалб қилиш учун ўрнатиладиган махсус 
имтиёзларга эга бўлган саноат зонаси бўлиб, бу ерда импорт қилинадиган 
материаллар уларни кейинчалик реэкспорт қилишдан олдин қандайдир бир 
даражада ишлов беришни бошдан кечиради». 
Халқаро меҳнат ташкилоти, БМТ нинг трансмиллий корпорациялар бўйича 
маркази ва Жаҳон Банки томонидан фойдаланиладиган таърифлар тор деб 
ҳисобланади, чунки улар саноат паркларига боғланмаган ЭИЧЗ ларни 
(масалан, алоҳида олинган завод ёки иқтисодий зона доирасида мавжуд 
бўладиган ЭИЧЗ лар), шунингдек уларда компанияларга ўзи ишлаб чиқарган 
йўналтирилган тармоқларни жалб қилишдан иборат. Хусусан, ЭИЧЗ экспорт қилинадиган маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун зарур бўладиган товарларни божсиз омбор режими асосида олиб киришни таъминлайди»[4]. «ЭИЧЗ ўзида саноат ҳудудининг миллий божхона ҳудудида анклавлар ҳосил қиладиган участкаларини тақдим қилади. Улар одатда халқаро порт ёки аэропортга яқин жойда жойлашади. Одатда ЭИЧЗ да ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг ҳаммаси экспорт қилинади, экспорт қилинадиган маҳсулотни ишлаб чиқариш учун талаб қилинадиган хомашё, ярим фабрикатлар, асбоб- ускуналар ва машиналарни олиб кириш эса божхона божларини ундиришга тортилмайди». «ЭИЧЗ ўзида саноат ҳудудининг мамлакатнинг божхона ва савдо режимлари доирасида эркин савдо анклавини шакллантирадиган аниқ белгиланган чегараларга эга бўлган участкасини тақдим қилади. Уларда экспорт қилинадиган маҳсулотларни ишлаб чиқариш билан банд бўлган хорижий ишлаб чиқариш компаниялари солиқ ва молиявий имтиёзларнинг борлигидан фойда кўради». «Экспортга ишлаб чиқариш зонаси ўзида саноат зонасининг экспорт қилинадиган маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган участкасини (одатда 10 дан 300 гектаргача майдонга эга бўлган ажратилган жойни) тақдим қилади. Унда компанияларга эркин савдо шароитлари ва либерал тартибга солувчи муҳит тақдим қилинади». «ЭИЧЗ – хорижий инвесторларни жалб қилиш учун ўрнатиладиган махсус имтиёзларга эга бўлган саноат зонаси бўлиб, бу ерда импорт қилинадиган материаллар уларни кейинчалик реэкспорт қилишдан олдин қандайдир бир даражада ишлов беришни бошдан кечиради». Халқаро меҳнат ташкилоти, БМТ нинг трансмиллий корпорациялар бўйича маркази ва Жаҳон Банки томонидан фойдаланиладиган таърифлар тор деб ҳисобланади, чунки улар саноат паркларига боғланмаган ЭИЧЗ ларни (масалан, алоҳида олинган завод ёки иқтисодий зона доирасида мавжуд бўладиган ЭИЧЗ лар), шунингдек уларда компанияларга ўзи ишлаб чиқарган  
 
маҳсулотларни мазкур зона жойлашган мамлакатнинг ички бозорида сотишга 
рухсат бериладиган ЭИЧЗ лар (масалан, бу Доминикан Республикаси, 
Мексика ва Бразилияда кузатилади) эътиборга олинмайди. 
ЭИЧЗ ларнинг қўйида келтириладиган қолган танланма таърифлари 
академик манбалардан, асосан университет дарсликлари ва тадқиқотлардан 
олинган.  
«Мамлакатнинг ичида саноатнинг экспортга йўналтирилган тармоқларини 
жалб қилиш учун яратилган унчалик катта бўлмаган географик ажратилган 
жойлар иқтисодий саноат зоналари (ИСЗ)лар ўзларида асосан импорт 
материаллар 
ва 
таркибий 
қисмлардан 
маҳсулотларни 
йиғиш 
учун 
мўлжалланган экспорт анклавларини тақдим қилади». 
Бу «бу мамлакатнинг ичида аниқ белгиланган чегараларга эга бўлган ёпиқ 
ва қўриқланадиган район бўлиб, бу ерда саноат ишлаб чиқаришининг экспорт 
қилинадиган товарларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган участкаси 
жойлашади». 
«ЭИЧЗ лар … – берилган мамлакатнинг божхона ҳудудининг чегараларидан 
ташқарида жойлашадиган географик зоналар бўлиб (саноат парклари бўлиши 
шарт эмас), бу ерда маҳсулот импорт божларини тўламасдан, ишлаб 
чиқарилган маҳсулотнинг асосий қисмини сотиш мақсадида ишлаб 
чиқарилади, маҳсулотга тегишли ишлов берилади ва сақланади». 
«Экспортга ишлаб чиқариш зонаси унга товарлар импорт қилиниши мумкин 
бўлган зона сифатида таърифланади, бу ерга улар пасайтирилган бож 
ставкалари билан ёки божхона органларининг минимал аралашуви билан 
сақлаш, қайта ўраш, ишлаб чиқариш ва жўнатиш учун олиб келинади». 
Бу шундай «географик жойлар бўлиб, уларни ҳукумат экспорт қилинадиган 
маҳсулотларни ишлаб чиқарадиган районлар сифатида фойдаланиш учун 
ажратади ва уларда келадиган фирмалар преференциялар олиши лозим 
бўлади». 
ЭИЧЗ – «унчалик катта бўлмаган, аниқ белгиланган жойлар бўлиб, уларда 
ҳукумат 
экспортга 
йўналтирилган 
тармоқларни, 
айниқса 
хорижий 
маҳсулотларни мазкур зона жойлашган мамлакатнинг ички бозорида сотишга рухсат бериладиган ЭИЧЗ лар (масалан, бу Доминикан Республикаси, Мексика ва Бразилияда кузатилади) эътиборга олинмайди. ЭИЧЗ ларнинг қўйида келтириладиган қолган танланма таърифлари академик манбалардан, асосан университет дарсликлари ва тадқиқотлардан олинган. «Мамлакатнинг ичида саноатнинг экспортга йўналтирилган тармоқларини жалб қилиш учун яратилган унчалик катта бўлмаган географик ажратилган жойлар иқтисодий саноат зоналари (ИСЗ)лар ўзларида асосан импорт материаллар ва таркибий қисмлардан маҳсулотларни йиғиш учун мўлжалланган экспорт анклавларини тақдим қилади». Бу «бу мамлакатнинг ичида аниқ белгиланган чегараларга эга бўлган ёпиқ ва қўриқланадиган район бўлиб, бу ерда саноат ишлаб чиқаришининг экспорт қилинадиган товарларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган участкаси жойлашади». «ЭИЧЗ лар … – берилган мамлакатнинг божхона ҳудудининг чегараларидан ташқарида жойлашадиган географик зоналар бўлиб (саноат парклари бўлиши шарт эмас), бу ерда маҳсулот импорт божларини тўламасдан, ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг асосий қисмини сотиш мақсадида ишлаб чиқарилади, маҳсулотга тегишли ишлов берилади ва сақланади». «Экспортга ишлаб чиқариш зонаси унга товарлар импорт қилиниши мумкин бўлган зона сифатида таърифланади, бу ерга улар пасайтирилган бож ставкалари билан ёки божхона органларининг минимал аралашуви билан сақлаш, қайта ўраш, ишлаб чиқариш ва жўнатиш учун олиб келинади». Бу шундай «географик жойлар бўлиб, уларни ҳукумат экспорт қилинадиган маҳсулотларни ишлаб чиқарадиган районлар сифатида фойдаланиш учун ажратади ва уларда келадиган фирмалар преференциялар олиши лозим бўлади». ЭИЧЗ – «унчалик катта бўлмаган, аниқ белгиланган жойлар бўлиб, уларда ҳукумат экспортга йўналтирилган тармоқларни, айниқса хорижий  
 
тармоқларни жалб қилиш мақсадида инвестициялар ва савдо учун махсус 
қўллаш шароитларни – валюта назоратининг бўлмаслиги, ижара тўловининг 
субсидияланадиган ставкалари бўйича ишлаб чиқариш ва омбор қувватлари, 
солиқ ставкаларининг паст даражаси, тарифлар ва экспорт божларини 
тўлашдан озод қилишни яратади». 
Бу «ўлчами бўйича унчалик катта бўлмаган районлар бўлиб, уларда ҳукумат 
экспортга йўналтирилган тармоқларни жалб қилиш мақсадида инвестициялар 
ва савдо учун махсус қулай шароитларни яратади». 
«Экспорт қилинадиган маҳсулотларга ишлов бериш зонаси – бу махсус 
саноат 
парклари 
бўлиб, 
уларда 
фаолият 
кўрсатадиган 
экспортга 
йўналтирилган компаниялар учун бож тўлашдан озод илиш таъминланади. 
Улар ўзида ммлакатнинг ичидаги бу ерга сақлаш, дистрибьюциялаш, бошқа 
хорижий ва/ёки маҳаллий товарлар билан аралаштириш ёки улардан ишлаб 
чиқариш операцияларида фойдаланиш мақсадида хорижий ва маҳаллий 
товарларни олиб киришга рухсат берилган анклавларни тақдим қилади». 
ЭИЧЗ – «мамлакатнинг ичида махсус яратиладиган районлар ёки саноат 
парклари бўлиб, бу ерда хорижий ишлаб чиқарувчиларни жалб қилиш 
мақсадида божлар ва солиқлар ундириш амалиёти бўлмайди». 
ЭИЧЗ ларни яратишнинг асосий мақсадлари қуйидагилар: 
1. Экспортга ишлаб чиқаришнинг ноанъанавий турларини ривожлантириш 
воситасида хорижий валютанинг оқиб келишини таъминлаш (яъни экспортни 
диверсификациялаш); 
2. Ишсизлик муаммосини камайтириш учун иш ўринларини яратиш (яъни 
иш ўринларини ва аҳолига даромад манбасини яратиш); 
3. Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш; 
4. Технологиялар ва билимларнинг узатилишини таъминлаш. 
Охирги пункт маҳаллий тадбиркорлар ушбу зонада корхоналарнинг 
фаолият кўрсатишини кўргазмали мисолларда ўрганиши лозимлигини 
англатади. Кейингиларнинг иши катализатор бўлиб хизмат қилади, маҳаллий 
фирмалар билан пудрат шартномаларини тузиш воситасида тўғри ва қайтар 
тармоқларни жалб қилиш мақсадида инвестициялар ва савдо учун махсус қўллаш шароитларни – валюта назоратининг бўлмаслиги, ижара тўловининг субсидияланадиган ставкалари бўйича ишлаб чиқариш ва омбор қувватлари, солиқ ставкаларининг паст даражаси, тарифлар ва экспорт божларини тўлашдан озод қилишни яратади». Бу «ўлчами бўйича унчалик катта бўлмаган районлар бўлиб, уларда ҳукумат экспортга йўналтирилган тармоқларни жалб қилиш мақсадида инвестициялар ва савдо учун махсус қулай шароитларни яратади». «Экспорт қилинадиган маҳсулотларга ишлов бериш зонаси – бу махсус саноат парклари бўлиб, уларда фаолият кўрсатадиган экспортга йўналтирилган компаниялар учун бож тўлашдан озод илиш таъминланади. Улар ўзида ммлакатнинг ичидаги бу ерга сақлаш, дистрибьюциялаш, бошқа хорижий ва/ёки маҳаллий товарлар билан аралаштириш ёки улардан ишлаб чиқариш операцияларида фойдаланиш мақсадида хорижий ва маҳаллий товарларни олиб киришга рухсат берилган анклавларни тақдим қилади». ЭИЧЗ – «мамлакатнинг ичида махсус яратиладиган районлар ёки саноат парклари бўлиб, бу ерда хорижий ишлаб чиқарувчиларни жалб қилиш мақсадида божлар ва солиқлар ундириш амалиёти бўлмайди». ЭИЧЗ ларни яратишнинг асосий мақсадлари қуйидагилар: 1. Экспортга ишлаб чиқаришнинг ноанъанавий турларини ривожлантириш воситасида хорижий валютанинг оқиб келишини таъминлаш (яъни экспортни диверсификациялаш); 2. Ишсизлик муаммосини камайтириш учун иш ўринларини яратиш (яъни иш ўринларини ва аҳолига даромад манбасини яратиш); 3. Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш; 4. Технологиялар ва билимларнинг узатилишини таъминлаш. Охирги пункт маҳаллий тадбиркорлар ушбу зонада корхоналарнинг фаолият кўрсатишини кўргазмали мисолларда ўрганиши лозимлигини англатади. Кейингиларнинг иши катализатор бўлиб хизмат қилади, маҳаллий фирмалар билан пудрат шартномаларини тузиш воситасида тўғри ва қайтар  
 
боғланишлар тизимини яратишга кўмаклашади. ЭИЧЗ лардан шунингдек 
маргинал районларнинг (яъни паст ўсиш суръатларига эга бўлган 
районларнинг) ривожланишини тезлаштириш учун фойдаланилади. 
ЭИЧЗ ларнинг энг муҳим функциялари қуйидагилардан иборат: 
1. Берилган мамлакатда иқтисодий ислоҳотлар жараёнини тезлаштириш 
(жумладарн савдо ва алмашиниш курси соҳасида; 
2. Импорт етказиб беришларга тўловлар учун фойдаланиладиган хорижий 
валютанинг оқиб келишини таъминлаш ва иш ўринларини яратиш; 
3. Эркин бозор концепцияларини амалиётда текшириб кўриш; 
4. Технологиялар ва билимларнинг узатилишига кўмаклашиш. 
ЭИЧЗ доирасидаги асосий имтиёзлар ва уларнинг чегараларида амал 
қиладиган рағбатлар тизими: 
1. Инвестицион имтиёзлар ва солиқ имтиёзлари (масалан, турлича 
давомийликдаги солиқ каникуллари, солиқлардан озод қилиш ва/ёки 
ундириладиган солиқларнинг паст ставкалари, валюта назоратининг йўқлиги 
ва фойдани эркин тасарруф қилиш); 
2. Савдо афзалликлари (минимал савдо чеклашлари) – ярим фабрикатлар 
ёки якуний маҳсулотни ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш учун зарур 
бўладиган хомашё, ярим фабрикатлар ва асосий фондларни импорт қилишга 
пасайтирилган ставкалар ёки божларнинг йўқлиги; 
3. Хорижий ишлаб чиқариш фондларига эгалик қилишга юмшоқ чеклашлар 
(ёки чеклашларнинг йўқлиги); 
4. Нисбатан арзон ва эришилувчан инфратузилма ва хизматлар – электр 
энергияси, сув, йўллар, транспорт ва коммуникация хизматлари билан 
таъминланиш (масалан, коммунал хизматлар учун субсидияланган тўловлар); 
5. Нисбатан арзон ва эришилувчан ер участкалари ва бинолар – ижара 
тўловининг паст (кўпинча субсидияланадиган) ставкалари бўйича ишлаб 
чиқариш ва омбор бинолари билан таъминлаш; 
боғланишлар тизимини яратишга кўмаклашади. ЭИЧЗ лардан шунингдек маргинал районларнинг (яъни паст ўсиш суръатларига эга бўлган районларнинг) ривожланишини тезлаштириш учун фойдаланилади. ЭИЧЗ ларнинг энг муҳим функциялари қуйидагилардан иборат: 1. Берилган мамлакатда иқтисодий ислоҳотлар жараёнини тезлаштириш (жумладарн савдо ва алмашиниш курси соҳасида; 2. Импорт етказиб беришларга тўловлар учун фойдаланиладиган хорижий валютанинг оқиб келишини таъминлаш ва иш ўринларини яратиш; 3. Эркин бозор концепцияларини амалиётда текшириб кўриш; 4. Технологиялар ва билимларнинг узатилишига кўмаклашиш. ЭИЧЗ доирасидаги асосий имтиёзлар ва уларнинг чегараларида амал қиладиган рағбатлар тизими: 1. Инвестицион имтиёзлар ва солиқ имтиёзлари (масалан, турлича давомийликдаги солиқ каникуллари, солиқлардан озод қилиш ва/ёки ундириладиган солиқларнинг паст ставкалари, валюта назоратининг йўқлиги ва фойдани эркин тасарруф қилиш); 2. Савдо афзалликлари (минимал савдо чеклашлари) – ярим фабрикатлар ёки якуний маҳсулотни ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш учун зарур бўладиган хомашё, ярим фабрикатлар ва асосий фондларни импорт қилишга пасайтирилган ставкалар ёки божларнинг йўқлиги; 3. Хорижий ишлаб чиқариш фондларига эгалик қилишга юмшоқ чеклашлар (ёки чеклашларнинг йўқлиги); 4. Нисбатан арзон ва эришилувчан инфратузилма ва хизматлар – электр энергияси, сув, йўллар, транспорт ва коммуникация хизматлари билан таъминланиш (масалан, коммунал хизматлар учун субсидияланган тўловлар); 5. Нисбатан арзон ва эришилувчан ер участкалари ва бинолар – ижара тўловининг паст (кўпинча субсидияланадиган) ставкалари бўйича ишлаб чиқариш ва омбор бинолари билан таъминлаш;  
 
6. Иш жойи ва иш ҳақига нисбатан талабларнинг минимал стандартлари ёки 
уларнинг йўқлиги (яъни саломатликни муҳофаза қилиш ва ишлаб чиқаришда 
хавфсизлик масалалари); 
7. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ифлосланишлар даражасига нисбатан 
талабларнинг минимал стандартлари ёки уларнинг йўқлиги; 
8. Арзон ва касаба уюшмаларига бирлашмаган катта миқдордаги ишчи кучи 
(яъни меҳнаткашларни ташкил қилишга чеклашлар); 
9. Бозорларга кириш (зона жойлашган мамлакатнинг ички бозорларига ёки 
қўшни мамлакатларнинг бозорларига) масалан, Кариб ҳавзаси мамлакатлари 
«Ломе Конвенцияси» ёрдамида ЕИ бозорларига ва «Кариб ҳавзаси 
ташаббуслари» ёрдамида АҚШ бозорларига осонлаштирилган киришга эга, 
Мексика НАФТА (North American Free Trade Area – Шимолий Америка эркин 
савдо зонаси) доирасида АҚШ бозорларига кира олади. 
Кўрсатилган имтиёзлар ва рағбатлар маъмурий ва божхона процедуралари 
билан биргаликда ЭИЧЗ зонасида халқаро компаниялар томонидан амалга 
ошириладиган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар учун қулай тартибга 
солиш рамкалари ва иш муҳитини яратади. Шу билан биргаликда, масалан, 
“Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзаси мамлакатлари томонидан яқинда қабул 
қилинган кўп томонли ва минтақавий савдо мажбуриятлари корхоналарнинг 
ЭИЧЗ 
доирасида 
фаолият 
кўрсатишидан 
келадиган 
имтиёзларнинг 
аҳамиятини 
пасайтирганлиги 
ва 
уларнинг 
вақтинчалик 
эканлигини 
таъкидлаганлиги” қайд қилинади. 
3.Техник-жорий қилиш зоналари.Ттехник-жорий қилиш зоналари учинчи 
авлод зоналар турига киради (1970–80 йиллар). Улар стихияли равишда ҳосил 
бўлади (АҚШ) ёки давлатнинг қўллаб-қувватлаши билан йирик илмий 
марказларнинг атрофида махсус яратилади (Япония, Хитой). Уларда ягона 
солиқ имтиёзлари ва молиявий имтиёзлардан фойдаланадиган миллий ва 
хорижий илмий-тадқиқот, лойиҳалаш, илмий-ишлаб чиқариш фирмалари 
концентрацияланади.  
6. Иш жойи ва иш ҳақига нисбатан талабларнинг минимал стандартлари ёки уларнинг йўқлиги (яъни саломатликни муҳофаза қилиш ва ишлаб чиқаришда хавфсизлик масалалари); 7. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ифлосланишлар даражасига нисбатан талабларнинг минимал стандартлари ёки уларнинг йўқлиги; 8. Арзон ва касаба уюшмаларига бирлашмаган катта миқдордаги ишчи кучи (яъни меҳнаткашларни ташкил қилишга чеклашлар); 9. Бозорларга кириш (зона жойлашган мамлакатнинг ички бозорларига ёки қўшни мамлакатларнинг бозорларига) масалан, Кариб ҳавзаси мамлакатлари «Ломе Конвенцияси» ёрдамида ЕИ бозорларига ва «Кариб ҳавзаси ташаббуслари» ёрдамида АҚШ бозорларига осонлаштирилган киришга эга, Мексика НАФТА (North American Free Trade Area – Шимолий Америка эркин савдо зонаси) доирасида АҚШ бозорларига кира олади. Кўрсатилган имтиёзлар ва рағбатлар маъмурий ва божхона процедуралари билан биргаликда ЭИЧЗ зонасида халқаро компаниялар томонидан амалга ошириладиган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар учун қулай тартибга солиш рамкалари ва иш муҳитини яратади. Шу билан биргаликда, масалан, “Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзаси мамлакатлари томонидан яқинда қабул қилинган кўп томонли ва минтақавий савдо мажбуриятлари корхоналарнинг ЭИЧЗ доирасида фаолият кўрсатишидан келадиган имтиёзларнинг аҳамиятини пасайтирганлиги ва уларнинг вақтинчалик эканлигини таъкидлаганлиги” қайд қилинади. 3.Техник-жорий қилиш зоналари.Ттехник-жорий қилиш зоналари учинчи авлод зоналар турига киради (1970–80 йиллар). Улар стихияли равишда ҳосил бўлади (АҚШ) ёки давлатнинг қўллаб-қувватлаши билан йирик илмий марказларнинг атрофида махсус яратилади (Япония, Хитой). Уларда ягона солиқ имтиёзлари ва молиявий имтиёзлардан фойдаланадиган миллий ва хорижий илмий-тадқиқот, лойиҳалаш, илмий-ишлаб чиқариш фирмалари концентрацияланади.  
 
Энг кўп сонли техник-жорий қилиш зоналари АҚШ, Япония, Хитойда 
фаолият кўрсатади. АҚШ да улар технопарклар, Японияда – технополислар, 
Хитойда – янги ва юқори технологияларни ривожлантириш зоналари деб 
аталади.  
Дунёда энг машҳур ва АҚШ да энг йирик «Силикон вэлли» технопарки дунё 
бўйича ишлаб чиқариладиган ҳисоблаш техникаси ва компьютерларнинг 20% 
ини беради. Унда 20 мингта атрофида одам ишлайди. АҚШ да бундай зоналар 
жами бўлиб 80 тадан ошиқ. Японияда махсус давлат дастурлари доирасида 
етакчи илмий ташкилотлар базасида 20 тадан ошиқ технополислар яратилган. 
Хитой Халқ Республикасида ҳам бундай зоналар, қоидага кўра, илм-фан ва 
техникани ривожлантириш давлат дастурларини амалга ошириш давомида 
яратилган. 1990 йилларнинг ўрталарида Хитойда 50 дан ошиқ янги ва юқори 
технологияларни ривожлантириш зоналари фаолият кўрсатган. Шуниси 
характерлики, Осиёдаги янги саноатлашган мамлакатларда техник-жорий 
қилиш зоналари аллақачон таркиб топган - ЭИЧЗ лар сифатида етарлича 
ривожланиш даражасида бўлган ва уларни илмталаб маҳсулотларни ишлаб 
чиқаришга қайта йўналтириш талаб қилинадиган экспортга йўналтирилган 
зоналарнинг инновация марказлари сифатида шакллантирилмоқда.  
4.Сервис зоналари.Сервис зоналари ўзида турли молиявий, иқтисодий 
хизматлар, суғурта хизматлари ва бошқа хизматлар кўрсатувчи фирмалар ва 
ташкилотлар учун тадбиркорлик фаолиятининг имтиёзли режимига эга бўлган 
ҳудудларни тақдим қилади.  
Сервис зоналари қаторига офшор зоналар (ОЗ) ва солиқ гаваньлари (СГ) 
киради. ОЗ ва СГ лар тадбиркорларни қулай валюта-молия, фискал режимлар, 
банк ва тижорат сирини сақлашнинг юқори даражаси, давлат томонидан 
тартибга солишнинг йўқлиги билан жалб қилади.  
ОЗ да рўйхатдан ўтган ва солиқ имтиёзлари ва бошқа имтиёзларга эга 
бўлишни даъво қиладиган компанияга қўйиладиган асосий талаб – офшор 
марказ жойлашган мамлакатнинг резиденти бўлмаслик ва унинг ҳудудида 
фойда олмаслик бўлиб ҳисобланади. Солиқ гаваньлари офшор зоналардан 
Энг кўп сонли техник-жорий қилиш зоналари АҚШ, Япония, Хитойда фаолият кўрсатади. АҚШ да улар технопарклар, Японияда – технополислар, Хитойда – янги ва юқори технологияларни ривожлантириш зоналари деб аталади. Дунёда энг машҳур ва АҚШ да энг йирик «Силикон вэлли» технопарки дунё бўйича ишлаб чиқариладиган ҳисоблаш техникаси ва компьютерларнинг 20% ини беради. Унда 20 мингта атрофида одам ишлайди. АҚШ да бундай зоналар жами бўлиб 80 тадан ошиқ. Японияда махсус давлат дастурлари доирасида етакчи илмий ташкилотлар базасида 20 тадан ошиқ технополислар яратилган. Хитой Халқ Республикасида ҳам бундай зоналар, қоидага кўра, илм-фан ва техникани ривожлантириш давлат дастурларини амалга ошириш давомида яратилган. 1990 йилларнинг ўрталарида Хитойда 50 дан ошиқ янги ва юқори технологияларни ривожлантириш зоналари фаолият кўрсатган. Шуниси характерлики, Осиёдаги янги саноатлашган мамлакатларда техник-жорий қилиш зоналари аллақачон таркиб топган - ЭИЧЗ лар сифатида етарлича ривожланиш даражасида бўлган ва уларни илмталаб маҳсулотларни ишлаб чиқаришга қайта йўналтириш талаб қилинадиган экспортга йўналтирилган зоналарнинг инновация марказлари сифатида шакллантирилмоқда. 4.Сервис зоналари.Сервис зоналари ўзида турли молиявий, иқтисодий хизматлар, суғурта хизматлари ва бошқа хизматлар кўрсатувчи фирмалар ва ташкилотлар учун тадбиркорлик фаолиятининг имтиёзли режимига эга бўлган ҳудудларни тақдим қилади. Сервис зоналари қаторига офшор зоналар (ОЗ) ва солиқ гаваньлари (СГ) киради. ОЗ ва СГ лар тадбиркорларни қулай валюта-молия, фискал режимлар, банк ва тижорат сирини сақлашнинг юқори даражаси, давлат томонидан тартибга солишнинг йўқлиги билан жалб қилади. ОЗ да рўйхатдан ўтган ва солиқ имтиёзлари ва бошқа имтиёзларга эга бўлишни даъво қиладиган компанияга қўйиладиган асосий талаб – офшор марказ жойлашган мамлакатнинг резиденти бўлмаслик ва унинг ҳудудида фойда олмаслик бўлиб ҳисобланади. Солиқ гаваньлари офшор зоналардан  
 
шуниси билан фарқ қиладики, уларда (СГ да) барча фирмалар (маҳаллий 
фирмалар ҳам, хорижий фирмалар ҳам) барча ёки баъзи бир фаолият 
турларига солиқ имтиёзларини қўлга киритади. Ҳозирги кунда дунёда 300 дан 
ошиқ офшор марказлар мавжуд. Уларнинг орасида солиқ гаваньлари тахминан 
70 тани ташкил қилади.  
Офшор 
компаниялар 
аллақачонлардан 
буён 
фаолият 
кўрсатаётган 
мамлакатлар қаторига – Лихтенштейн, Панама, Норманд ороллари, Мэн ороли 
(Буюк Британия), Антил ороллари, Гонконг, Мадейра, Либерия, Ирландия, 
Швейцария ва бошқалар киради. Кейинги ўн йилликда ОЗ лар Мальта, 
Маврикия, Ғарбий Самоа, Исроил, Малайзия (Лабуан ороли) ва бошқа 
мамлакатларда ҳам пайдо бўлди. 
ОЗ лардаги саноат, савдо, банк, суғурта компаниялари ва бошқа 
компаниялар ёки умуман солиққа тортилмайди (Ирландия, Либерия), ёки 
унчалик катта бўлмаган солиққа тортилади (Лихтенштейн, Антил ороллари, 
Панама, Мэн ороли ва бошқалар). Масалан Швейцарияда энг кам солиқ 
миқдорлари белгиланган, маълум бир шароитларда у ундирилмаслиги ҳам 
мумкин. ОЗ лардаги имтиёзли режим шунингдек валюта чеклашларининг 
йўқлиги, фойдани эркин олиб чиқиш, низом жамғармасининг паст даражаси, 
хорижий инвестор учун божхона божлари ва йиғимларининг йўқлиги, 
эксҳудудийлик билан ҳам белгиланади. ОЗ ларни ташкил қиладиган 
мамлакатлар учун фойда қўшимча хорижий маблағларни жалб қилиш, ОЗ да 
рўйхатдан ўтган компаниянинг бўлишидан келадиган даромад, маҳаллий 
мутахассислар учун қўшимча иш ўринларининг яратилишидан иборат бўлади, 
буларнинг барчаси миллий иқтисодиётнинг ривожланишига кўмаклашади.  
Офшор бизнес, қоидага кўра, банк иши, суғурта иши, денгиз кемачилиги, 
кўчмас мулк билан операциялар, траст (ишонч) фаолияти, экспорт-импорт 
операцияларининг барча турлари, консалтингга концентрацияланади. Баъзи 
бир баҳолашларга кўра, офшор бизнес соҳасида ҳаракатга келтирилган 
капитал 500 млрд долларга етади. Унда қарийб 2 млн ҳиссадорлар (юридик ва 
жисмоний шахслар) иштирок этади, ҳар йили офшор фаолиятнинг ҳажмини 
шуниси билан фарқ қиладики, уларда (СГ да) барча фирмалар (маҳаллий фирмалар ҳам, хорижий фирмалар ҳам) барча ёки баъзи бир фаолият турларига солиқ имтиёзларини қўлга киритади. Ҳозирги кунда дунёда 300 дан ошиқ офшор марказлар мавжуд. Уларнинг орасида солиқ гаваньлари тахминан 70 тани ташкил қилади. Офшор компаниялар аллақачонлардан буён фаолият кўрсатаётган мамлакатлар қаторига – Лихтенштейн, Панама, Норманд ороллари, Мэн ороли (Буюк Британия), Антил ороллари, Гонконг, Мадейра, Либерия, Ирландия, Швейцария ва бошқалар киради. Кейинги ўн йилликда ОЗ лар Мальта, Маврикия, Ғарбий Самоа, Исроил, Малайзия (Лабуан ороли) ва бошқа мамлакатларда ҳам пайдо бўлди. ОЗ лардаги саноат, савдо, банк, суғурта компаниялари ва бошқа компаниялар ёки умуман солиққа тортилмайди (Ирландия, Либерия), ёки унчалик катта бўлмаган солиққа тортилади (Лихтенштейн, Антил ороллари, Панама, Мэн ороли ва бошқалар). Масалан Швейцарияда энг кам солиқ миқдорлари белгиланган, маълум бир шароитларда у ундирилмаслиги ҳам мумкин. ОЗ лардаги имтиёзли режим шунингдек валюта чеклашларининг йўқлиги, фойдани эркин олиб чиқиш, низом жамғармасининг паст даражаси, хорижий инвестор учун божхона божлари ва йиғимларининг йўқлиги, эксҳудудийлик билан ҳам белгиланади. ОЗ ларни ташкил қиладиган мамлакатлар учун фойда қўшимча хорижий маблағларни жалб қилиш, ОЗ да рўйхатдан ўтган компаниянинг бўлишидан келадиган даромад, маҳаллий мутахассислар учун қўшимча иш ўринларининг яратилишидан иборат бўлади, буларнинг барчаси миллий иқтисодиётнинг ривожланишига кўмаклашади. Офшор бизнес, қоидага кўра, банк иши, суғурта иши, денгиз кемачилиги, кўчмас мулк билан операциялар, траст (ишонч) фаолияти, экспорт-импорт операцияларининг барча турлари, консалтингга концентрацияланади. Баъзи бир баҳолашларга кўра, офшор бизнес соҳасида ҳаракатга келтирилган капитал 500 млрд долларга етади. Унда қарийб 2 млн ҳиссадорлар (юридик ва жисмоний шахслар) иштирок этади, ҳар йили офшор фаолиятнинг ҳажмини  
 
йилдан-йилга ошираётган бир неча минглаб янги компаниялар рўйхатга 
олинмоқда.  
ОЗ ларнинг фаолияти мутахассислар томонидан ўта турлича баҳоланади. 
Кўпчилик уларнинг халқаро ҳаракатдаги муҳим ролини эътироф этиш билан, 
офшор марказлар кўпинча “ифлос пулларни” оқизиш ва ва турли банк 
товламачиликлари авж олган жойлар деган фикрдалар.  
5.Мажмуавий ЭИЗ лар. Мажмуавий зоналар алоҳида маъмурий ҳудудда 
махсус, имтиёзли хўжалик фаолияти режимини ўрнатиш (умумий режим 
билан солиштирганда) йўли билан ҳосил қилинади.  
Мажмуавий ЭИЗ лар нисбатан яқинда, 1980-йилларнинг бошларида пайдо 
бўлган. Улардан баъзилари нолдан бошлаб яратилган, кўпчилиги эса 
экспортга йўналтирилган ишлов бериш саноатига эга бўлган зоналар базасида 
шаклланган ва ўзида ташкил қилинишнинг янги, юқорироқ даражасини 
тақдим қилади. Мажмуавий ЭИЗ ларнинг бошқа шакллардан фарқи макондаги 
катта кўламлар, ишлаб чиқаришнинг кўпроқ юқори концентрацияси, ва 
кўпроқ кенг фаолият майдони бўлиб ҳисобланади. уларнинг функциялари 
битта яхлитликни ташкил қилади: кўпроқ халқаро савдо, импортнинг ўрнини 
босувчи ишлаб чиқариш, молиявий бозор, коммуникациялар, сайёҳликни 
ривожлантириш. 
Мажмуавий зоналарга 4 та махсус иқтисодий зоналарни, шунингдек ХХР 
даги “Очиқ районлар”, Бразилиядаги “Манаус” зонаси, Аргентинадаги 
“Оловли ер” ҳудуди, саноати ривожланган мамлакатлар томонидан депрессив 
районларда яратилаётган эркин тадбиркорлик зоналарини киритиш мумкин.  
 
йилдан-йилга ошираётган бир неча минглаб янги компаниялар рўйхатга олинмоқда. ОЗ ларнинг фаолияти мутахассислар томонидан ўта турлича баҳоланади. Кўпчилик уларнинг халқаро ҳаракатдаги муҳим ролини эътироф этиш билан, офшор марказлар кўпинча “ифлос пулларни” оқизиш ва ва турли банк товламачиликлари авж олган жойлар деган фикрдалар. 5.Мажмуавий ЭИЗ лар. Мажмуавий зоналар алоҳида маъмурий ҳудудда махсус, имтиёзли хўжалик фаолияти режимини ўрнатиш (умумий режим билан солиштирганда) йўли билан ҳосил қилинади. Мажмуавий ЭИЗ лар нисбатан яқинда, 1980-йилларнинг бошларида пайдо бўлган. Улардан баъзилари нолдан бошлаб яратилган, кўпчилиги эса экспортга йўналтирилган ишлов бериш саноатига эга бўлган зоналар базасида шаклланган ва ўзида ташкил қилинишнинг янги, юқорироқ даражасини тақдим қилади. Мажмуавий ЭИЗ ларнинг бошқа шакллардан фарқи макондаги катта кўламлар, ишлаб чиқаришнинг кўпроқ юқори концентрацияси, ва кўпроқ кенг фаолият майдони бўлиб ҳисобланади. уларнинг функциялари битта яхлитликни ташкил қилади: кўпроқ халқаро савдо, импортнинг ўрнини босувчи ишлаб чиқариш, молиявий бозор, коммуникациялар, сайёҳликни ривожлантириш. Мажмуавий зоналарга 4 та махсус иқтисодий зоналарни, шунингдек ХХР даги “Очиқ районлар”, Бразилиядаги “Манаус” зонаси, Аргентинадаги “Оловли ер” ҳудуди, саноати ривожланган мамлакатлар томонидан депрессив районларда яратилаётган эркин тадбиркорлик зоналарини киритиш мумкин.