SHAXS RIVOJLANISHINING UMUMIY QONUNIYATLARI (Shaxs tarbiyasiga ta'sir etuvchi omillar, Shaxs rivojlanishida yosh va individual xususiyatlari)
Yuklangan vaqt
2024-05-01
Yuklab olishlar soni
2
Sahifalar soni
18
Faytl hajmi
77,3 KB
Ilmiybaza.uz
SHAXS RIVOJLANISHINING UMUMIY QONUNIYATLARI
Reja:
1. Shaxs rivojlanishi haqida tushuncha.
2. Shaxs tarbiyasiga ta'sir etuvchi omillar.
3. Shaxs rivojlanishida faoliyatning o'rni.
4. Shaxs rivojlanishida yosh va individual xususiyatlari.
5. Shaxsning ijtimoiylashuvi.
Ilmiybaza.uz
Tayanch iboralar: Shaxs, rivojlanish, ta'sir qiluvchi omillar, "individ", "shaxs",
"individuallik", individual xususiyatlar, shaxs ijtimoiylashuvi, shaxsning ijtimoiy
faolligi, qobiliyati.
1. Шахс ривожланиши ҳақида тушунча.
Педагогикада “шахс” ва “шахснинг ривожланиши” тушунчалари ҳам
таянч тушунчалардан бири саналади.
Гўдак туғилганидан маълум ёшга қадар, яъни борлиқни энг оддий тарзда
англагунига қадар индивид саналади. Бу даврда ҳам бола атрофдаги турли
кишилар билан ўзаро муносабатда бўлади, истакларини хатти-ҳаракатлари,
овози ёрдамида ифодалашга интилади. Бироқ, унинг бу ҳаракатлари онгли
тарзда эмас, балки шартли рефлекслар ёрдамида ташкил этилади. Демак,
биологик мавжудот саналадиган индивид шахс бўлиши учун психик жиҳатдан
ривожланиши, ўзини англаши, шунингдек, ўз хусусиятлари ва сифатлари
билан бошқалардан фарқ қилмоғи керак.
Ҳар бир шахс ўзгалардан фарқ қилади. Шахсни ўзгалардан фарқловчи
жиҳатлар индивидуаллик саналади. Индивидуаллик шахснинг ўзига хос
хусусиятларнинг акс этиши саналади.
Шахс психологик жиҳатдан тараққий этган, шахсий хусусиятлари ва хатти-ҳаракатлари
билан бошқалардан ажралиб турувчи, муайян хулқ-атвор ва дунёқарашга эга бўлган
ижтимоий мавжудот
Индивид (лотинча “individium” сўзидан олинган бўлиб, “бўлинмас”, “ягона”
маъноларини англатади) хатти-ҳаракатларини шартли рефлекс ёрдамидагина
ташкил эта олувчи биологик мавжудот
Шахснинг индивидуал хусусиятлари шахснинг йўналганлиги, қизиқишлари,
характери, уни бошқалардан ажратиб турадиган ақлий камолоти ва фаолиятининг ўзига
хос, барқарор, муҳим хусусиятлари
Ilmiybaza.uz
Тарбия жараёнини ташкил этишда бола шахсини пухта ўрганиш, унинг
яшаш шароитларидан етарли даражада хабардор бўлиш ва унинг индивидуал
хусусиятларини ҳисобга олиш талаб этилади.
Индивидуал ёндашув ўқувчининг ақлий қобилияти, билишга бўлган
қизиқиши ва истеъдодини намоён этишда муҳим аҳамиятга эга. Боланинг
ҳаракатлари унинг ижтимоий муносабатлар жараёнидаги онгли иштироки
натижасида шакллана боради.
Кадрлар тайёрлаш соҳасидаги давлат сиёсати инсонни интеллектуал ва
маънавий-ахлоҳий жиҳатдан тарбиялаш, унинг ҳар томонлама ривожланган
шахс сифатида намоён бўлишига эришишни назарда тутади. Бу ижтимоий
талабнинг амалга оширилиши ҳар бир фуқаронинг билим олиш, ижодий
қобилиятини намоён этиш, интеллектуал жиҳатдан ривожланиши ҳамда
муайян касб йўналиши бўйича меҳнат қилиш ҳуқуқни кафолатлайди.
Индивиднинг ижтимоий мавжудот сифатида шахсга айланишида
ирсият, ижтимоий муҳит ва тарбия муҳим аҳамият касб этади. Улар
таъсиридагина индивид шахс сифатида ривожланиб боради.
Ривожланишнинг ўзи нима?
Ривожланиш манбаи қарама-қарашликлар ўртасидаги кураш саналади.
Бола шахсининг ривожланиши шахс ижтимоий мавжудотдир деган
фалсафий таълимотга асосланади. Айни вақтда инсон тирик биологик
мавжудот ҳамдир.
Ривожланиш моҳиятан оддийдан мураккабга, қуйидан юқорига, эски сифатлардан
янги ҳолатларга ўтиш, янгиланиш, янгининг пайдо бўлиши, эскининг йўқолиб бориши,
миқдор ўзгаришининг сифат ўзгаришига ўтишини ифодалайди
Шахснинг ривожланиши индивиднинг физиологик, руҳий ва интеллектуал
ўсишини таъминловчи фаолият, хатти-ҳаракатларнинг миқдор ва сифат
жиҳатдан ўзгаришини ифодаловчи жараён
Ilmiybaza.uz
Шахс
бир
бутун
мавжудот
сифатида
баҳоланар
экан,
унинг
ривожланишига биологик (табиий) ва ижтимоий қонуниятлар бирдек таъсир
этади, шу боис уларни бир-биридан ажратиб бўлмайди. Шахснинг
ривожланишига унинг фаолияти, ҳаёт тарзи, ёши, билими, турмуш тажрибаси,
ҳатто фожиали вазиятлар, турли касалликлар ҳам таъсир этади.
Инсон ҳаёти давомида доимо ўзгариб боради. У ҳам ижтимоий, ҳам
психик жиҳатдан камолга етади, бунда болага берилаётган тарбия мақсадга
мувофиқ бўлса, у жамият аъзоси сифатида камол топиб, мураккаб ижтимоий
муносабатлар тизимида ўзига муносиб ўрин эгаллайди. Зеро, ривожланиш
тарбия таъсири остида боради. Шу сабабли шахсга хос фазилатларни тўғри ва
объектив баҳолаш учун уни турли муносабатлар жараёнида кузатиш лозим.
Шахсни ривожлантириш вазифасини тўғри ҳал этиш учун унинг хулқига
таъсир этувчи омиллар ва шахс хусусиятларини яхши билиш зарур.
Таълим муассасаларида ташкил этиладиган тарбия жараёнида унинг шахс
ривожланишига самарали таъсир кўрсата олиши учун таълим олувчининг
ўсиши ва ривожланишига хос хусусиятлардан хабардор бўлиш ва инобатга
олиш мақсадга мувофиқ. Бинобарин, ривожланиш ва тарбия ўртасида икки
томонлама алоқа мавжуд.
2. Шахс тарбиясига таъсир этувчи омиллар. Педагогика, психология ва
фалсафа фанларида индивиднинг шахс сифатида ривожланишига ирсият
(биологик омиллар), муҳит (ижтимоий омиллар) ҳамда тарбия каби
омилларнинг таъсири ўртасидаги муносабатни белгилашга оид мунозара
кўпдан буён давом этади.
Инсоннинг шахс сифатида ривожланишида ижтимоий ҳодисаларнинг
таъсири кучли бўладими ёки биологик (табиий) омиллар етакчи ўрин
тутадими? Балки тарбиянинг таъсири юқоридир?
Ўз даврида улуғ мутафаккир Абу Райҳон Беруний илк бор илгари инсон
Ilmiybaza.uz
камолатида уч нарса – ирсият, муҳит ҳамда тарбия муҳим рол ўйнайди деган
қарашни илгари сурган бўлса, Аристотел, Платонлар табиий-биологик
омилларни юқори қўяди. Улар туғма хусусиятлар, тақдир, толе ҳар кимнинг
ҳаётдаги ўрнини белгилаб берган, дейдилар.
Биологик оқимга қарши фалсафий оқим вакиллари шахс ривожланишини
ижтимоий омил билан белгилайдилар. Бу оқим вакиллари бола шахсининг
жисмоний, руҳий ривожланиши у яшайдиган муҳитга боғлиқ деб
кўрсатадилар. Муҳит деганда одам яшайдиган шароитдаги барча ташқи таъсир
тушунилади. Шу нуқтаи назардан тарбия туфайли болани ўзи яшайдиган
ижтимоий шароитга мослаштириш мумкин, деган хулоса келиб чиқади. Улар
ижтимоий муҳитнинг ролини ҳал қилувчи омил деб ҳисоблайдилар. Демак,
одам боласининг шахс сифатида ривожланиб, тараққий этиб бориши, унинг
шахс бўлиб камолга етишида насл (биологик омил), ижтимоий муҳит (бола
яшайдиган шароит), шунингдек, мақсадга мувофиқ амалга ошадиган тарбия
ҳам бирдек аҳамиятга эга. Бу омилларнинг таъсирини аниқлашда илғор
педагогик олимлар, психолог ва файласуфлар таълимотига суянилади.
Шахс меҳнат фаолияти заминида ривожланади, камолга етади. Инсон
шароитни, шароит эса шахсни яратади. Бу эса ўз навбатида инсон фаоллигини
намоён этади. Шахс маълум ижтимоий тузум маҳсулидир.
Файласуфлар шахсни табиатнинг бир бўлаги деб баҳолайдилар. Бу
инсондаги лаёқат куртаклари бўлиб, унинг ривожланиши учун тарбия керак, деган
ғояни ифодалайди. Жамият тараққиёти шахс ривожланиши учун кенг
имкониятларни яратади. Демак, шахс ва жамият ўртасида узвий алоқа мавжуд.
Шундай қилиб, шахснинг жамиятдаги ривожланиши табиат, муҳит ва
инсон ўртасидаги мураккаб алоқа таъсири остида рўй беради; инсон уларга
фаол таъсир этади ва шу йўл билан ҳаёти ва ўз табиатини ўзгартиради.
Шахс ривожланишини таъминлашда ижтимоий муҳит томонидан
кўрсатиладиган таъсири тарбия тизими орқали амалга оширилади. Яъни: 1)
тарбия таъсирида муҳит бера олмаган билим, маълумот эгалланади, меҳнат ва
техник фаолият билан боғлиқ кўникма ва малакалар ҳосил бўлади; 2) тарбия
Ilmiybaza.uz
туфайли туғма камчиликлар ҳам ўзгартирилиб, шахс камолга етади; 3) тарбия
ёрдамида муҳитнинг салбий таъсирини ҳам йўқотиш мумкин; 4) тарбия
келажакка қаратилган мақсадни белгилайди.
Шахснинг шаклланишида қуйидаги омилларнинг таъсир катта:
Демак, тарбия билан ривожланиш ўзаро алоқадор бўлиб, шахснинг
ривожланишида тарбия доимий ва узлуксиз характер касб этади. Бола
шахсининг ривожланишида тарбия ҳам етакчи ўринга эга бўлиб, тарбия
туфайли насл-насаби, оила муҳити, ижтимоий муҳит таъсирида ҳар томонлама
ривожланишга қодир, деган хулосани чиқариш мумкин.
3. Шахс ривожланишида фаолиятниг ўрни. Шахс ривожланишида
ирсият, муҳит, тарбия билан бир қаторда инсон фаолияти ҳам муҳим аҳамият
касб этади. Бу дегани инсон қанчалик меҳнат қилса, унинг ривожланиши
шунчалик юқори бўлади. Фаолият ўзи нима?
Фаолият жараёнида инсон шахси, ҳар томонлама ва бир бутун, яхлит ҳолда
ривожланади. Лекин фаолиятни мақсадга мувофиқ амалга ошириши учун уни
тўғри ташкил этиш лозим. Инсоннинг қобилияти ва ёши у томонидан ташкил
этилаётган фаолият моҳиятига кўра белгиланади. Лекин кўп ҳолатларда шахснинг
ривожланиши учун имкониятлар яратилмайди, тарбияланувчиларнинг ижтимоий
Фаолият ижтимоий ҳаётни мақсадга мувофиқ ташкил этиш йўлида шахс томонидан
амалга оширилаётган кундалик ва касбий хатти-ҳаракатларнинг муайян шакли
Омиллар
Ирсият
(биологик омиллар)
Муҳит
(ижтимоий омиллар)
Тарбия
Шахсни шаклланишига таъсир этувчи омиллар
Ilmiybaza.uz
меҳнат, билиш фаолиятлари чекланган бўлади.
Шахсни шакллантиришда фаолият самарадорлигига эрииш учун мазкур
жараёнини педагогик жиҳатдан тўғри уюштириш талаб этилади.
Фаолият фаол ва суст (пассив) бўлиши мумкин. Ўсмир фаолияти муҳит
ва тарбия таъсирида фаоллашиши ёки сусайиши мумкин. Инсон шахсининг
ривожланишида унинг бутун вужуди билан севиб, ўз имкониятларини намоён
этиб, меҳнат қилиш, ўзини шахс сифатида кўрсата олиши унда ўз фаолиятидан
қониқиш ҳосил қилади. Унинг ижтимоий меҳнатдаги иштирокида фаоллик
кўзга ташланади.
Таълим жараёнида фаоллик ўқувчига билимларни чуқур ва мустаҳкам
эгаллашга, ўз қобилиятини намоён этишга йўллайди. Билишга бўлган фаоллик
ўқувчининг интеллектуал ривожланишини таъминлайди.
Фаоллик кўрсатишнинг асосини эса ҳамма вақт эҳтиёж ташкил этади.
Эҳтиёжларнинг хилма-хиллиги фаолиятнинг ҳам турларини кенгайтиради.
Шунга кўра, ўқувчининг турли ёш даврларида уларнинг фаолияти турлича
бўлади. Таълим муассасасида ҳамма вақт бир хил талаб шахс ривожланишида
ижобий натижа беравермайди. Турли ёш даврларида фаолиятнинг турлари ва
моҳияти ўзгариб туриши керак.
Шахснинг
ижтимоий
фаоллиги,
қобилияти
барча
муваффақиятларининг гаровидир. Чунки ҳар бир инсон ўз меҳнати, ғайрати,
интилиши билангина фаоллашади. Ўқитувчи қанчалик яхши ўқитмасин ёки
тарбия бермасин, тарбияланувчининг ўзи ҳаракат қилмаса, ривожланиш
муваффақиятли кечмайди. Зеро, таълим олувчи шахсида кузатиладиган
камчилик
ва
хатти-ҳаракатларида
кўзга
ташланадиган
барча
камчиликларнинг асосий сабаби фаолиятнинг тўғри йўлга қўймаганлиги
билан белгиланади. Шунинг учун ҳам шахс фаолияти унинг ривожланиши
натижаси
саналади.
Шахс
фаоллиги
асосида
ижтимоий
фаоллик,
ташаббускорлик,
ижодкорлик
хислатларини
шакллантириш
(шахслик
имкониятларини намоён этиши) орқали фаолиятни ривожлантириш муҳим
саналади.
Ilmiybaza.uz
Ўсмир ва ўспиринлар фаолиятининг асосий турлари ўйин, ўқиш ва
меҳнатдан иборат бўлиб, фаолиятга киришишнинг асосий шакли мулоқот
саналади. Фаолият йўналишлари шахс ўқувчилар томонидан ўзларининг
қизиқиш
ва
эҳтиёжларига
кўра
танланади.
Айни
вақтда
таълим
муассасаларида ўқувчилар билиш (ўқув фанлари асосларини ўзлаштириш),
ижтимоий, спорт, бадиий, техник ҳамда ҳунармандчиликка бўлган шахсий
қизиқиш ва эҳтиёжларига кўра турли тўгарак, клубларга жалб этилгандирлар.
4. Шахс ривожланишининг ёш ва индивидуал хусусиятлари.
Болаларнинг тарбиясига тўғри ёндашиш, уни муваффақиятли ўқитиш учун
бола ривожланишидаги турли ёшдаги даврларига хос хусусиятларни билиш ва
уни ҳисобга олиш муҳимдир. Зеро, бола организмининг ўсиши, ривожланиши
ҳамда психик тараққий этиши турли ёш даврларида турлича кечади. Абу Али
Ибн Сино, Ян Амос Коменский, Константин Ушинский ва Абдулла
Авлонийлар ҳам болани тарбиялаш зарурлигини уқтириб ўтганлар.
Боланинг ўзига хос хусусиятини ҳисобга олиш жуда қийин. Чунки бир
хил ёшдаги болалар ҳам психик жиҳатдан турлича бўлиши мумкин. Масалан,
кўриш ва эшитиш қобилияти, фаоллиги, англаш тезлиги, суст фикр юритиши,
ҳовлиқма
ёки
вазминлиги,
сергап
ёки
камгаплиги,
серғайрат
ёки
ғайратсизлиги, ялқов ёки тиришқоқлиги, тартибсиз ишлаши, йиғинчоқлиги
ёки ишга тез киришиб кетиши, қобилияти кабилар нерв фаолияти тизимининг
таъсири бўлиб, ўқитувчи ёки тарбиячи уларни билиши зарур.
Таълим-тарбия ёш хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда ташкил этилади.
Бу бола ривожланишига кучли таъсир кўрсатади. Шахс, шунингдек,
индивидуал, шахсий, ўзига хос хусусиятларга ҳам эга бўлади.
Ёш хусусиятлари муайян бир ёш даврига хос бўлган анатомик, физиологик
(жисмоний) ва психологик хусусиятлар
Шахснинг индивидуал, шахсий хусусиятлари
унинг йўналганлиги, қизиқишлари, характери, уни бошқалардан ажратиб турадиган
ақлий камолоти ҳамда фаолиятининг ўзига хос, барқарор, муҳим хусусиятлари
Ilmiybaza.uz
Шахснинг индивидуал хусусиятларини аниқлаш учун инсонга хос
темпераментнинг умумий типлари ҳамда боланинг ўзига хос хусусиятини
ўрганиш
методикаларидан
хабардор
бўлиш
лозим.
Темперамент
(лотинчадан “temperamentum” қисмларнинг бир-бирига муносабати)
шахснинг индивидуал психологик хусусиятлари мажмуидир. Турли ёш
даврларининг ўзига хос ривожланиш қонуниятлари мавжуд. Масалан, V синф
ўқувчиcи билан IX синф ўқувчисини тенглаштириб бўлмайди.
Шу
сабабли
педагогик-психологик
нуқтаи
назардан
таълим
олувчиларнинг ёши уларнинг ақлий, ахлоқий, жисмоний ва руҳий камолотига
кўра қуйидаги даврларга бўлинади:
Гўдаклик даврида бола бир қадар фаол бўлади. Бу фаоллик қўл-
Шахснинг ривожланганлик даражасини белгиловчи ҳолатлар: унинг физиологик,
руҳий ва интеллектуал ўсишини таъминловчи фаолият ва хатти-ҳаракатларининг
миқдор ва сифат жиҳатдан ўзгариши
Даврлар
Гўдаклик даври (1 ойликдан то 1
ёшгача бўлган давр)
Ёш даврлари
Мактабгача таълим муассасасигача
бўлган давр (1 ёшдан 3 ёшгача)
Мактабгача таълим даври
(3 ёшдан 7 ёшгача)
Бошланғич таълим даври
(7-11 (12) ёшгача)
Ўсмирлик (12 ёшдан 15 ёшгача)
Ўспиринлик (15 ёшдан 18 ёшгача)
Ilmiybaza.uz
оёқларнинг шартли рефлекс асосида ҳаракатланиб туриши билан ифодаланади.
Ҳаракатчанлик ва фаоллик боланинг дастлабки чинқириқларида ҳам
кузатилади. Бола томонидан шартли рефлекслар асосида ташкил этилаётган
ҳаракатлар у беш-олти ҳафталик бўлганда яққол кўзга ташланади. Бу даврга
келиб у ўз онасини танийди, унинг овозини эшитганда тинчланади,
бошқаларнинг овозларини эшитганда хушёр тортади. Гўдаклик даврида идрок
ва тасаввурлари таркиб топа бошлайди. У кўзга ташланадиган барча нарсани
ушлаб кўришга, озғига солишга, мазасини тотишга интилади. Беш-олти ойлик
бола ўтирадиган бўлади, сўнгра эмаклаб, тик юришга ҳам ҳаракат қилади.
Баъзан бир ёшга, гоҳида икки ёшга тўлганда мустақил юра бошлайди.
Мактабгача таълим муассасасигача бўлган даврда боланинг
Ҳаракатчанлиги, идроки ва нутқи зўр бериб тараққий қилади. Унда
тафаккур юзага келади. Унинг тафаккури дастлаб “предметли (образли)
тафаккур” саналади, унга кўра бола ўзи идрок қилган нарсалар, шунингдек,
атрофдаги нарсалар ҳақида фикрлай олади. Мазкур ёш давридаги тафаккур
боланинг предметларга бўлган муносабатида ифодаланади. Унинг нуқти
тафаккури билан узлуксиз ҳолда ўсади. Уч ёшда кундалик турмушда
ишлатиладиган сўзларни, нутқнинг оддий грамматик шаклларини ўзлаштириб
олади.
Мазкур даврда сезгилар, атрофдагиларга муносабатни ифодаловчи
туйғулар кўзга ташлана бошлайди.
Мактабгача таълим ёшидаги боланинг ҳиссиётга берилувчанлиги унинг
фаоллигида, ҳаракатчанлигида кўринади. Бу ёшда бола ўйнай бошлайди,
унинг ўйинлари асосан катта ёшдаги кишилар ҳамда ўзидан катта болаларнинг
Олти ойдан сўнг “ғўлдираб” сўзлашга интилади, атрофдагиларнинг гапларини
тушуна бошлайди, унда аста-секин пассив нутқ шаклланади, 2 ёшга қадам қўйгач,
фаол нутқни ўзлаштиради. Нутқнинг ўсиши билан бола борлиқни англай бошлайди.
Гўдаклик давридаёқ боланинг хатти-ҳаракатлари, хулқ-атворида ҳиссий кечинмалар
намоён бўла бошлайди. Унинг ҳаракатида овқатланиш, иссиқ ёки совуқни сезиш
каби ҳиссий таъсирлар кузатилади
Ilmiybaza.uz
ҳаракатларига тақлид қилишдан иборат бўлади. Уни ўйиннинг мазмунидан
кўра ўйналаётган нарсалар (қўғирчоқлар, ўйинчоқлар) кўпроқ завқлантиради.
Мактабгача таълим даврида бола боғча ва оила муҳитида ўзига яраша
ижтимоий муносабатларда иштирок эта бошлайди. Катталар ва тенгдошлари
билан кўпроқ сўзлашаётганлиги сабабли боланинг нутқи ва тафаккури ўсади.
Ўзи кўрган, эшитган воқеа-ҳодисалар тўғрисида анча батафсил ҳикоя қилади.
Атрофдагилар билан мулоқот ва муносабатда киришаётганлиги болада
хулқ-атвор шаклланишига ижобий таъсир кўрсата бошлайди. Бунинг
натижасида унда маънавий-ахлоқий ҳукмлар таркиб топади. Бола эндиликда
атрофдагиларнинг хатти-ҳаракатлари, бошқаларга нисбатан ёндашувлари
асосида “яхши” ва “ёмон”ни фарқлайди. Бу ёшда болалар “сен яхшисан
(ёмонсан)” деган сўзларнинг маъносини яхши англайдилар.
Мактабгача таълим ёшидаги бола фаолиятининг асосий тури ўйин
саналади. У ўйин орқали теварак-атрофни, унда кечаётган воқеа-ҳодисалар
моҳиятини бир қадар билиб олади.
Бола икки ёшга тўлиб, уч ёшга ўтганда ундаги ихтиёрсиз фаолликни аста-секин
ихтиёрий фаоллик эгаллай бошлайди. Эндиликда у катталар томонидан топширилган
оддий юмушларни бажара олади. Шу билан бирга унда ихтиёрий диққат ҳам ўса
бошлайди. Айнан шу ёшда болада “мен”лик юзага келади. У ўзини атрофдаги
тенгдошлари билан солиштиради, улардан ўзини ажрата бошлайди. Бундай
ҳаракатларни “менинг ўзим”, “мен истайман”, “мен истамайман”, “мен ўзим
бажараман” ёки “мен буни бажара олмайман” каби сўзлар билан ифодалайди.
Теварак-атрофдаги нарсаларга муайян таъсир кўрсатиш билан бирга уларга нисбатан
ўз муносабатини билдиради
Ўйинлар асосида мактабгача таълим ёши болаларида ижодий хаёл, зеҳн, фаҳм-
фаросат, топқирлик каби сифатлар тарбияланади. Шу билан бирга ўйин ёрдамида
уларнинг ҳиссиётлари шаклланади: ўйин давомида болалар ўзларини тетик ҳис
қиладилар, эришилаётган ютуқ, муваффақиятдан завқланадилар гўзалликни ҳис
қиладилар. Жамоа асосида ўйналадиган ўйинлар орқали болаларда ўртоқлик ва
дўстлик ҳислари таркиб топади. Ролли, муайян қоидаларга мувофиқ ўйналдиган
ўйинлар
болаларда
кузатувчанлик
қобилиятини
ўстиради,
хотирасини
мустаҳкамланишига ёрдам беради, интизомлиликни тарбиялайди
Ilmiybaza.uz
Мазкур ёш даврида бола ўз кучи ва эгаллаган кўникмаларига таянган
ҳолда расм чизади, турли нарсаларнинг лойиҳа (конструкция)ларини,
шунингдек, турли материаллардан, лойдан, пластилиндан буюмлар
ясайди. Олти-етти ёшга тўлганда болада ўқишга бўлган қизиқиш, интилиш
юзага келади. Мактаб ҳаёти унинг учун қизиқарли, мароқли туюлади, ўқишга
борадиган биринчи кунни интиқлик билан кутади.
Бироқ, бу даврда ҳам боланинг диққати ҳали беқарор бўлади. Таълимнинг
дастлабки вақтида қатъий талабларнинг қўйилиши туфайли эндиликда у
дарсда ўқитувчини тинглай олиши, кўрсатилаётган нарсаларни диққат билан
қараши, тенгдошлари сўзлаётганда эътибор бериши, ёзув тахтаси ёки
китобдан кўчириб олинаётган матнга диққатни қаратиши лозим. Шу асосида
ўқувчида ихтиёрий ва барқарор диққат ўсади, кузатувчанлик қобилияти
ривожланади.
Бошланғич синфда ўқувчи хотирасида ҳам ўзгаришлар рўй беради. Ўқувчи
биринчи синфдан бошлаб, таълим жараёнида ўқув материалининг кўп қисмини
Бошланғич таълим даврида ўйин фаолиятининг ўрнини энди ўқиш фаолияти
эгаллайди. Ўқиб-ўрганиш мазкур даврда боланинг вазифаси, ижтимоий бурчи бўлиб
қолади. Ўқиш жараёнида у дарсликларини ва ўқув қуролларини саранжом сақлаш, ўз
ватида ўрнидан туриш, мактабга белгиланган вақтда бориш, уйга берилган
вазифаларни бажариш кабилар юзасидан кўникмаларни ўзлаштиради. Ушбу жараёнда
ўқувчи тобора масъулиятли бўлиб боради. Таълим жараёнида бериладиган билимлар
боланинг савиясини ўстиради, ақлий ривожланишини таъминлайди, сезгилари ва
иродасининг ўсишига таъсир кўрсатади
Ilmiybaza.uz
ихтиёрий равишда эслаб қолади. Шу билан бирга ўз-ўзини доимо назорат қилиб
бориши лозим. Бунинг натижасида ўқувчи хотираси такомиллашади.
Бу ёшда ўқувчиларнинг кўпчилиги ўқув материалини ёдлаб олишга
интиладилар. Бунинг сабабли биринчи ва иккинчи синфларда ўқувчиларнинг
“ўз сўзлари” кам бўлади, грамматик нутқ ҳали такомиллашмаган бўлади, шу
сабабли материални ёдлаб олишга интиладилар.
Билимларни мунтазам ўзлаштириш, ёзма нутқни бир қадар билиб олиш ва
таълим жараёнининг ўзи ўқувчилар тафаккурини янада ўстиради. 7-8 ёшли
болаларда ҳам тафаккур ҳали конкрет характерда бўлади. Улар ўзлари идрок
этган ёки тасаввур қилган нарсалар ҳақидагина фикр юритадилар.
Таълим жараёнида биринчи синфдан бошлаб ўқувчиларда мантиқий
тафаккурнинг дастлабки кўринишлари шакллана бошлайди. Она тили ва
математика фанларини ўрганиш ушбу тафаккур шаклини ривожланишига
ёрдам беради. Учинчи ва тўртинчи синфларда ўқувчилар илмий билимларга
оид айрим тушунчаларни ҳам ўзлаштириб оладилар. Масалан, орол, ярим
орол, денгиз, кўл, дарё, ёмғир, чақмоқ, тоғ, текислик каби географик, қўшиш,
айриш, кўпайтириш, бўлиш каби математик, от, сифат, феъл каби грамматик,
давлат, давлат рамзлари, байроқ, гимн, герб каби ижтимоий-ҳуқуқий, сотиш,
сотиб олиш, миқдор, маҳсулот каби иқтисодий тушунчаларни эгаллайдилар.
Шундай бўлса-да, мазкур даврда ўқувчилар аниқ мисолларни, яъни идрок
қилинадиган ва тасаввур этиладиган нарсаларни кўрмасдан туриб қандайдир
таъриф ва ифодаларни ўзлаштира олмайдилар, уларнинг маъносини
тушунмайдилар. Шу сабабли, бошланғич синф ўқувчиларига мавҳум
характердаги бирор қоидани тушунтирганда аниқ ҳаётий мисоллар ёрдамида
баён қилиш мақсадга мувофиқдир.
Шу билан бирга мазкур даврда ўқувчиларнинг руҳиятида ҳиссий
кечинмалар юз беради. Бошланғич синф ўқувчиларида бирор фанга, дарсга
нисбатан қизиқиш юзага келади. Улар таълим олишни бурч эканлигини англаб
етадилар. Дарс вақтида ўқувчи фаолиятига қўйилган юқори баҳо ўқувчиларда
руҳий тетиклик, шодликни, ифтихор каби ижобий ҳиссий кечинмаларни
Ilmiybaza.uz
туғдиради. Уларда дарсларни яхши ўзлаштиришга интилиш юзага келади.
Ёмон баҳо олганда эса ўзидан норози бўлиш, пушаймон қилиш каби салбий
кечинмалар содир бўлади. Айрим ўқувчилар ёмон баҳони тузатишни, яхши
ўқишни истайдилар, аммо айримлар ёмон баҳо туфайли ўзига ишонмай
қолади, умидсизлик ва тушкунликка тушади. Бу эса ўқитувчидан хушёрликни
талаб қилади.
Бошланғич синф ўқувчилари жисмонан нисбатан текис ўсадилар, ўғил ва
қиз болалар ташқи кўринишидан бир-бирларидан кам фарқ қиладилар.
Жисмоний ўсишига хос бу хусусиятлар тарбиячидан эҳтиёткорликни
Бўйлари ўртача 120 см, оғирликлари 22 кг атрофида бўлади. Суякларида тоғайлик
устун, найсимон илик суяклари асосан энига ўсади, бўғинлар, кўкрак қафаси,
умуртқа поғанаси ва тос суяклар яхши қотмагани туфайли тез шикастланади. Бу
даврда ўқувчиларнинг мускул пайлари ва бўғинлар тез ўсиши туфайли улар
серҳаракат бўлади. Бош мияси тез ривожланади, 12 ёшда
миянинг оғирлиги катталарники билан тенглашса-да, тузилиши жиҳатидан фарқ
қилади. Юрак, қон айланиш тизими ва нафас органлари ўсишда давом этади.
Ўпка яхши ривожланган бўлса-да, бироқ
нафас йўли ва диафрагма бўш ривожланган мазкур ёшда ўқувчилар
узоқ вақт ҳаракатсиз турсалар нафас олиш қийинлашиб,
организмнинг кислород билан таъминланиши ёмонлашади.
Бошланғич синф ўқувчиларининг юраги ўзидан катталарникига
нисбатан икки марта кўп қон чиқаради. Шу сабабли уларнинг
юрак уруши тез, бир дақиқада 90-92 мартани ташкил этади.
Қон таркибида оқ қон таначалари кўп. Шу сабабли уларни
асабийлашишдан сақлаш лозим. Улар кўпроқ ҳаракат қилишлари,
очиқ ҳавода бўлишлари, етарлича ухлашлари ва дам олишлари
лозим. Стол атрофида, партада тўғри ўтиришларига, ўринда
текис ётишларига эътибор бериш зарур
Ilmiybaza.uz
талаб этади. Бу ёшда бола билим олиш ва ўрганишга қизиқувчан бўлади.
Болалар қизиқишини қаноатлантирувчи қизиқарли учрашув, сайр, томоша
ва экскурсияларни ташкил этиш зарур. Мазкур ёш даври ўқувчиларига
эмоционаллик хос, уларнинг фикрлаши образли бўлади, ҳис-туйғулари мазмуни
ўзгаради.Улар одамлар билан алоқа қилишга қизиқадилар.
Ўсмирлик (12-15 ёшлар). Ўсмирликнинг мураккаблиги анотомик-
физиологик ва психологик хусусиятдаги кучли ўзгаришлар билан
боғлиқдир. Боланинг ўсиши тезлашади. Бу давр “ўтиш даври” ҳам деб
юритилади. “Ўтиш даври” ҳисобланган ўсмирлик ёши учун характерли бўлган
хусусият – бу жинсий етилиш ва интенсив (тезкор) ривожланишнинг
кузатилиши, мустақиллик ҳамда ўзини намойиш қилишга интилишдир.
Ушбу ёш даврида кузатиладиган жинсий етилиш ўсмирнинг феъл-атворига
таъсир этади. Шу сабабли ўсмирлар билан ишлашда уларга нисбатан
эҳтиёткорона ёндашув талаб қилинади.
Ўсмир ҳаётида меҳнат, ўйин, спорт ва жамоат ишлари катта рол ўйнайди.
Баъзиларининг ўзлаштириши пасаяди, интизоми бўшашади.
Аммо юқоридагилар билан бир қаторда ўсмир характерида мураккаб
қарама-қаршиликлар ҳам мавжуд бўлади. Бу ўсмир фаолияти, хулқида янги
хислатларнинг шаклланишида кўринади.
Лекин ўсмирларнинг ҳаммасида ҳам билишга қизиқиш даражаси юқори
эмас. 38 фоиз ўсмир ҳеч қайси ўқув фанларини ўқишга қизиқмайди.
Бошқаларининг учта ёки иккита ўқув фани, аксарият ҳолатларда эса битта
ўқув фанига қизиқиши аниқланган. Кичик ёшдаги ўсмирлар қизиқиши
ўқитувига боғлиқ. Лекин уларнинг қизиқишлари, шунингдек, китоб ўқишлари
Замонавий ўсмир руҳиятида акс этувчи ҳолатлар: 1. Интеллектуал ривожланиш –
тафаккур қобилиятини шакллантириш талаб этилади, билишга қизиқиш ортади. Бу
даврда тўгараклар, студия, секция, турли тадбирлар ўтказиш катта аҳамиятга эга.
Уларнинг китоб ўқишга қизиқиши ортади. 2. Ўз-ўзини англаш, баҳолаш, тарбиялаш
шаклланади. У ўзини бошқалар билан солиштира бошлайди
Ilmiybaza.uz
ҳам барқарор эмас.
Турли тўгаракларга 21 фоиз ўсмир қатнашади, қолганлари спорт ёки
мусиқа билан шуғулланади. 40 фоиз ўқувчида синфдан ташқари ишларда
қатнашишда ҳам барқарорлик йўқ. Энг муҳим қизиқиш – телекўрсатувларга
қаратилган. Телевизорни ҳар куни 88 фоиз ўсмир томоша қилади.
Ўсмирлар кунни ўз ихтиёрлари билан қандай ўтказадилар, деган саволга
жавоб топиш учун ўтказилган тадқиқот натижалари қуйидагиларни кўрсатди:
85 фоиз ўсмир вақтини ўз ҳолича ўтказади, 70 фоизи кино ёки телевизор
кўради, 50 фоизи спорт билан шуғулланади, 45 фоизи дам олади. Шунингдек,
ёмон баҳо олмаслик учун мактабга бордиган ўсмирларнинг сони 15 фоизни
ташкил этади.
Ўсмирларда бирор нарсага эришишга нисбатан талаб ривожланади.
Улар томонидан ижтимоий талабларнинг бажарилиши асаб тизимининг
ривожланишига таъсир этади. Шунинг учун мактаб ҳаёти “қийин”
вазифаларга тўлиқ бўлади.
Бу ёшда ўсмирлар катталар олдида ўзларининг эркинликларини намойиш
этишга ҳаракат қиладилар. Ўз-ўзини тарбиялашга бўлган талаб ўсади.
“Дангаса”, “қўпол”, “беэътибор”, “қобилиятсиз” деган катталарнинг
баҳоларини улар оғриниб қабул қиладилар.
Ўсмир ёшида ўғил ва қиз болалар ўртасида фарқ кучаяди. VII синфдан
интеллектуал малакалар пасаяди. Шунинг учун бу даврда ўқувчиларнинг
ривожланишларига катта эътибор бериш лозим. Ўз-ўзини тарбиялаш
натижасида ўғил болалар кучли, эркин, эътиборли, жасур; қизлар эса ўта
кўникувчан, камтар ва жиддий бўла бошлайдилар. Ўсмирга ўз вақтини
режалаштиришда ёрдам бериш зарур. 13-14 ёшгача ўсмирда бурч ҳисси,
масъулиятни ҳис этиш, вазминлик пайдо бўла бошлайди. Муҳими, ўсмирни
ҳурмат қилиш, камситмаслик, катта бўлиб қолганлигини тан олиш зарур.
Ўспиринлик (15-18 ёшлар). Бу давр ўспиринлар касб-ҳунар коллежлари,
академик
лицейларнинг
ўқувчилари
саналадилар.
Мазкур
давр
ўспиринларнинг илк балоғатга етган давридир. Бу даврда жинсий етилиш
Ilmiybaza.uz
тугайди. Уларда мустақиллик сезила бошлайди. Ўспиринлар ҳаётга келажак
нуқтаи назаридан қарай бошлайдилар. Маданий даражасини орттиришга
интилиш кучая боради, ҳис-туйғуларида ҳам ўзгариш юз беради. Ўз-ўзларини
тарбиялашга киришадилар. Идеал танлаш ва унга эргашиш кучаяди. Бу даврда
улар ўртасида мунозаралар ўтказиш яхши натижа беради. Ўспиринлар ўз
гуруҳига интилади. Шунинг учун ҳам ўспириннинг барча интилишлари
маълум мақсадга йўналтирилган бўлиши зарур. Уларда ўқув фанларини
танлашга нисбатан эҳтиёж кучая боради.
Бу ёш даври ақлий фаолиятнинг ривожланиш даври ҳам саналади.
Ўқувчилар ўз фикрларини мустақил ифодалаб, шахслик хислатларини
намойиш эта бошлайдилар. Ўқувчилар ўзларини катталардек тутишга, ўзига
хослигини намоён этишга ва бошқаларнинг диққатини ўзига қаратишга
ҳаракат қилади. Ахлоқий муаммоларни ўз қарашлари нуқтаи назаридан ҳал эта
бошлайди. Ҳаёт моҳияти, бахт, бурч, шахс эркинлигини ўз қизиқишлари билан
ўлчайдилар. Шу боис уларга катталарнинг беғараз, тўғри йўналиш беришлари
муҳим саналади.
Бу даврда ёшлар хулқи ҳам таркиб топа бошлайди. Шахснинг жамоадаги
мавқеи, жамоа аъзолари билан мулоқотга киришишлари, турли соҳалар бўйича
муносабатни самарали ташкил этишлари етук шахс бўлиб шаклланишларида ўзига
хос аҳамият касб этади. Бунда таълим муассасасида фаолият кўрсатаётган
Республика “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг таъсири беқиёс. Зеро,
ўспиринлар мустақил ҳаётга қадам қўяётган бўлиб, бу жараённинг тўғри, самарали
кечиши уларнинг фаол фуқаро бўлиб шаклланишлари учун пойдевор яратади.
5. Шахснинг ижтимоийлашуви.
Шахс ижтимоий муносабатлар жараёнида шаклланади. Бинобарин,
таълим жараёнида ўқувчиларга жамиятда бирга яшаш билан боғлиқ бўлган
ҳолат
ва
ҳодисалар
ўргатилади.
Бу
жараёнда
ўқувчи
ижтимоий
муносабатларга киришади, жамият аъзолари билан ўзаро муносабатда бўлади.
Шахснинг ижтимоийлашуви узоқ давом этадиган мураккаб жараёндир.
Ҳар
қандай
жамиятнинг
ривожланиш
жараёнида
ижтимоий-ахлоқий
Ilmiybaza.uz
қадриятлар, идеаллр, ахлоқий меъёрлар ва қоидалар тизимини ишлаб
чиқилади. Ижтимоийлашув даврида ҳар бир жамят аъзоси мазкур қадрият,
идеал, меъёр ва қоидаларнинг моҳиятини англайди, уларга риоя қилиш
асосида фаолият юритади.
Ижтимоийлашув жараёни ички қарама-қаршиликларга эга. Ижтимоийлашган
шахснинг хатти-ҳаракатлари, хулқ-атвори жамият талабларига мос келиши, у
билан ўзаро уйғунлаша олиши, салбий ижтимоий ҳодисаларга, индивидуал
ривожланишига тўсқинлик қилувчи ҳаётий ҳолатларга қарши туриши керак.
Лекин ҳаётда баъзан акси ҳам бўлади: тўлиқ ижтимоийлашган, жамиятга
киришиб кетадиган, аммо муҳитда баъзи салбий ҳолатларга қарши курашишда
фаоллик кўрсатмайдиган одамлар ҳам мавжуд.
Бу ҳолат кўп жиҳатдан бутун жамият, тарбия муассасалари, ўқитувчилар
ҳамда
ота-оналарга
ҳам
тааллуқли.
Тарбияда
қарама-қаршилик
инсонпарварлик ғояси ёрдамидагина бартараф этилиши мумкин.
Зеро, Ўзбекистон Республикасининг “Кадрлар тайёрлаш Миллий
дастури”да ҳам таъкидлаб ўтилганидек, узлуксиз таълимни ташкил этиш,
ривожлантириш ҳамда таълимнинг ижтимоийлашувига эришиш долзарб
масаладир. Таълим олувчиларда эстетик бой дунёқарашни шакллантириш,
уларда юксак маънавият, маданият ва ижодий фикрлаш қобилиятини
ривожлантириш кабилар муҳим ижтимоий талаблар ҳисобланади.
Назорат учун саволлар:
1.
“Индивид”, “шахс”, “индивидуаллик” тушунчаларини шарҳланг.
2.
“Ривожланиш” ва “шахс ривожланиши” тушунчаларини таърифланг.
3.
Шахснинг шаклланишига қандай омиллар таъсир этади?
4.
Шахс фаолияти ҳақида сўзлаб беринг.
5.
Ўқувчиларнинг ёш хусусиятларини тавсифланг.
6.
Шахснинг ижтимоийлашувини қандай тушунасиз?