ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА МАРКЕТИНГ ХИЗМАТИНИ БОШҚАРИШ (Таълим муассасаси имиджи менежменти)

Yuklangan vaqt

2024-05-18

Yuklab olishlar soni

1

Sahifalar soni

10

Faytl hajmi

25,1 KB


 
 
 
 
 
 
 
 
ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА МАРКЕТИНГ ХИЗМАТИНИ 
БОШҚАРИШ 
 
 
Режа: 
1.Маркетингнинг асосий йўналишлари ва уни ривожлантириш 
2.Таълим менежментида реклама психологик имкониятларининг 
таҳлили 
3.Истеъмолчилар бозорини сегментлашнинг психологик жиҳатлари. 
4.Таълим муассасаси имиджи менежменти. 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА МАРКЕТИНГ ХИЗМАТИНИ БОШҚАРИШ Режа: 1.Маркетингнинг асосий йўналишлари ва уни ривожлантириш 2.Таълим менежментида реклама психологик имкониятларининг таҳлили 3.Истеъмолчилар бозорини сегментлашнинг психологик жиҳатлари. 4.Таълим муассасаси имиджи менежменти.  
 
 
Таянч иборалар ва тушунчалар: маркетинг, маркетинг микс, 
маркетинг принциплари, маркетинг хизматини ривожлантириш, таълимда 
реклама, ОТМ имиджи.  
 
Дарснинг 
мақсади: 
ҳозирги 
вақтда 
маркетингнинг 
асосий 
йўналишларини ривожлантириш ва ташкил этиш принциплари ҳақида 
тушунча хосил қилиш, олий ўқув юртида маркетинг вазифаларини ўрганиш, 
таълим хизматларини ташкил этишнинг технологиясини ишлаб чиқиш . 
 
1.Маркетингнинг асосий йўналишлари ва уни ривожлантириш. 
Бозор муносабатларига ўтилиши, бюджетдан молиялаштиришнинг 
етарли эмаслиги олий ўқув юртларини бюджетдан ташқари маблағларни 
қидириш билан шуғулланишга мажбур этади.  
Олий ўқув юртида тижорат фаолияти қуйидаги асосий шаклларга эга 
бўлиши мумкин: ишлаб чиқариш, лойиҳалаш, илмий ва ўқув фаолияти. 
Уларни ривожлантириш ва техник жиҳатдан қўшимча жиҳозлаш олий ўқув 
юртининг бухгалтерия ҳисоби ва хўжалик тизимларини янгилаш ва 
такомиллаштиришни талаб этади.  
Пулли таълим хизматлари ҳам давлат олий ўқув юртларига бюджетдан 
ташқари қўшимча даромадлар келтиради.  
Олий ўқув юртида тижорат фаолиятининг ривожланиши унинг етарли 
миқдордаги ресурслари (илмий-педагогик кадрлар ва моддий-техника базаси), 
шунингдек кўрсатилаётган хизматларга аҳолининг тўловга қобилиятли талаби 
билан қувватланиши лозим.  
Ҳозирги замон таълимининг иқтисодий ҳолати “таълим” ва “бозор” 
тушунчаларининг ўзаро нисбати ҳақида мулоҳаза юритишга мажбур этади. 
Бизнингча, бунинг асосий сабаблари қуйидаги омиллар билан белгиланади: 
- Давлат олий ўқув юртида ўқув жараёни ва олий ўқув юрти фанини 
етарли даражада молиялаштиришга қодир эмас. Кўпгина олий ўқув 
Таянч иборалар ва тушунчалар: маркетинг, маркетинг микс, маркетинг принциплари, маркетинг хизматини ривожлантириш, таълимда реклама, ОТМ имиджи. Дарснинг мақсади: ҳозирги вақтда маркетингнинг асосий йўналишларини ривожлантириш ва ташкил этиш принциплари ҳақида тушунча хосил қилиш, олий ўқув юртида маркетинг вазифаларини ўрганиш, таълим хизматларини ташкил этишнинг технологиясини ишлаб чиқиш . 1.Маркетингнинг асосий йўналишлари ва уни ривожлантириш. Бозор муносабатларига ўтилиши, бюджетдан молиялаштиришнинг етарли эмаслиги олий ўқув юртларини бюджетдан ташқари маблағларни қидириш билан шуғулланишга мажбур этади. Олий ўқув юртида тижорат фаолияти қуйидаги асосий шаклларга эга бўлиши мумкин: ишлаб чиқариш, лойиҳалаш, илмий ва ўқув фаолияти. Уларни ривожлантириш ва техник жиҳатдан қўшимча жиҳозлаш олий ўқув юртининг бухгалтерия ҳисоби ва хўжалик тизимларини янгилаш ва такомиллаштиришни талаб этади. Пулли таълим хизматлари ҳам давлат олий ўқув юртларига бюджетдан ташқари қўшимча даромадлар келтиради. Олий ўқув юртида тижорат фаолиятининг ривожланиши унинг етарли миқдордаги ресурслари (илмий-педагогик кадрлар ва моддий-техника базаси), шунингдек кўрсатилаётган хизматларга аҳолининг тўловга қобилиятли талаби билан қувватланиши лозим. Ҳозирги замон таълимининг иқтисодий ҳолати “таълим” ва “бозор” тушунчаларининг ўзаро нисбати ҳақида мулоҳаза юритишга мажбур этади. Бизнингча, бунинг асосий сабаблари қуйидаги омиллар билан белгиланади: - Давлат олий ўқув юртида ўқув жараёни ва олий ўқув юрти фанини етарли даражада молиялаштиришга қодир эмас. Кўпгина олий ўқув  
 
юртлари молиялаштиришнинг ўз манбаларини қидиришларига тўғри 
келади.  
- Олий ўқув юртининг тижорат фаолияти талабалар, ўқитувчилар ва 
ходимларда бозор мотивациясини тарбиялашга кўмаклашади.  
Бозор шароитлари одамлар психологиясини ўзгартиради: меҳнатга 
кўпроқ ҳақ тўланадиган ишда ишлашни хоҳловчи ўқитувчилар улуши 
кўпаяди; одамлар ўз меҳнатининг сифатини яхшилашга, янги ғояларни илгари 
суришга ва ҳоказоларга ҳаракат қиладилар.  
Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ 
олий ўқув юртининг тижорат фаолиятини ривожлантириш учун янги кенг 
имкониятлар очилмоқда.  
Олий ўқув юрти ва ўқув-илмий, ишлаб чиқариш тижорат тузилмалари 
ўртасида қўшимча маблағларни жалб қилишга доир ўзаро муносабатлар ҳамда 
ҳисоб-китоблар 
тартиби 
махсус 
низомлар 
ёки 
шартномалар 
билан 
белгиланади.  
Бюджетдан ташқари асосий ўқув ва илмий фаолиятига чет эллик 
талабаларни пулли асосда ва шартнома асосида ўқитиш, қўшимча пулли 
таълим хизматлари кўрсатиш, хўжалик шартномаларига мувофиқ илмий 
фаолият билан шуғулланишни киритиш мумкин.  
Таълим муассасалари ўз уставида назарда тутилган тадбиркорлик 
фаолияти билан шуғулланишлари мумкин: 
- таълим муассасасининг асосий фондлари ва мол-мулкини реализация 
қилиш ва ижарага бериш; 
- товарлар, асбоб-ускуналар билан савдо қилиш; 
- воситачилик хизматлари кўрсатиш; 
- бошқа (шу жумладан таълим) муассасалар ва ташкилотлар фаолиятида 
ўз улуши билан иштирок этиш; 
- акциялар, облигациялар, қимматли қоғозлар харид қилиш ва уларга 
даромадлар (дивидендлар, фоизлар) олиш; 
- даромад келтирувчи бошқа хил операцияларни амалга ошириш. 
юртлари молиялаштиришнинг ўз манбаларини қидиришларига тўғри келади. - Олий ўқув юртининг тижорат фаолияти талабалар, ўқитувчилар ва ходимларда бозор мотивациясини тарбиялашга кўмаклашади. Бозор шароитлари одамлар психологиясини ўзгартиради: меҳнатга кўпроқ ҳақ тўланадиган ишда ишлашни хоҳловчи ўқитувчилар улуши кўпаяди; одамлар ўз меҳнатининг сифатини яхшилашга, янги ғояларни илгари суришга ва ҳоказоларга ҳаракат қиладилар. Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ олий ўқув юртининг тижорат фаолиятини ривожлантириш учун янги кенг имкониятлар очилмоқда. Олий ўқув юрти ва ўқув-илмий, ишлаб чиқариш тижорат тузилмалари ўртасида қўшимча маблағларни жалб қилишга доир ўзаро муносабатлар ҳамда ҳисоб-китоблар тартиби махсус низомлар ёки шартномалар билан белгиланади. Бюджетдан ташқари асосий ўқув ва илмий фаолиятига чет эллик талабаларни пулли асосда ва шартнома асосида ўқитиш, қўшимча пулли таълим хизматлари кўрсатиш, хўжалик шартномаларига мувофиқ илмий фаолият билан шуғулланишни киритиш мумкин. Таълим муассасалари ўз уставида назарда тутилган тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишлари мумкин: - таълим муассасасининг асосий фондлари ва мол-мулкини реализация қилиш ва ижарага бериш; - товарлар, асбоб-ускуналар билан савдо қилиш; - воситачилик хизматлари кўрсатиш; - бошқа (шу жумладан таълим) муассасалар ва ташкилотлар фаолиятида ўз улуши билан иштирок этиш; - акциялар, облигациялар, қимматли қоғозлар харид қилиш ва уларга даромадлар (дивидендлар, фоизлар) олиш; - даромад келтирувчи бошқа хил операцияларни амалга ошириш.  
 
Маркетинг фаолиятини ташкил этиш принциплари. Ҳозирги вақтда 
жаҳонда кенг тарқалган “маркетинг” тушунчаси бозорни эгаллаш билан 
боғлиқ фаолиятни англатади.  
Кўпчилик маркетингни товарларни сотиш билан боғлайди. Аммо сотиш 
тизимининг вазифаси харидорни ишлаб чиқарилган маҳсулотни харид қилиш 
лозимлигига ишонтиришдан иборат бўлса, маркетинг фаолияти истеъмолчига 
нафақат бугун, балки эртага ҳам керак бўлган товарларни ишлаб чиқариш ва 
сотиш ҳамда хизматларни кўрсатишни назарда тутади.  
Маркетингнинг бош қоидаси – истеъмолчига амалда зарур бўлган 
маҳсулотни ишлаб чиқариш, унга ўз эҳтиёжларини аниқлашга ёрдам бериш, 
истеъмолчини тўлақонли қондирадиган маҳсулот ва хизматларга талабни 
шакллантириш.  
Яна бир муҳим хусусият: маркетингни бирон-бир битта хўжалик 
соҳасига, масалан, савдога киритиш мумкин эмас. У бозорнинг барча 
субъектларини қамраб олади, унинг методлари эса комплексда қўлланилган 
ҳолдагина самара беради ва аниқ таърифланган пировард натижага қаратилган 
ягона стратегик мўлжалга эга бўлади.  
Содда қилиб айтганда, маркетинг – бозор фаолиятини пухта ўйлаб ташкил 
этиш. У қуйидаги асосий йўналишларни ўз ичига олади: 
- эҳтиёжлар ва талабни таҳлил қилиш, ўрганиш ва прогноз қилиш; 
- бозорда ўз ўрнини топиш, сотувларнинг эҳтимол тутилган даражасини 
аниқлаш; 
- товарни ишлаб чиқиш ва уни ишлаб чиқаришни ташкил этиш; 
- нархни белгилаш; 
- реклама;  
- сотувни ташкиллаштириш ва рағбатлантириш.  
Маркетинг ёндашуви асосида бозорни самарали бошқариш кам харажат 
билан кўп даромад олишни таъминлашга қаратилган ахборот йиғиш, бозор 
тадқиқотларини ўтказиш, рекламани ташкил этиш, сотув операцияларини 
амалга ошириш ва хизматлар кўрсатишни англатади.  
Маркетинг фаолиятини ташкил этиш принциплари. Ҳозирги вақтда жаҳонда кенг тарқалган “маркетинг” тушунчаси бозорни эгаллаш билан боғлиқ фаолиятни англатади. Кўпчилик маркетингни товарларни сотиш билан боғлайди. Аммо сотиш тизимининг вазифаси харидорни ишлаб чиқарилган маҳсулотни харид қилиш лозимлигига ишонтиришдан иборат бўлса, маркетинг фаолияти истеъмолчига нафақат бугун, балки эртага ҳам керак бўлган товарларни ишлаб чиқариш ва сотиш ҳамда хизматларни кўрсатишни назарда тутади. Маркетингнинг бош қоидаси – истеъмолчига амалда зарур бўлган маҳсулотни ишлаб чиқариш, унга ўз эҳтиёжларини аниқлашга ёрдам бериш, истеъмолчини тўлақонли қондирадиган маҳсулот ва хизматларга талабни шакллантириш. Яна бир муҳим хусусият: маркетингни бирон-бир битта хўжалик соҳасига, масалан, савдога киритиш мумкин эмас. У бозорнинг барча субъектларини қамраб олади, унинг методлари эса комплексда қўлланилган ҳолдагина самара беради ва аниқ таърифланган пировард натижага қаратилган ягона стратегик мўлжалга эга бўлади. Содда қилиб айтганда, маркетинг – бозор фаолиятини пухта ўйлаб ташкил этиш. У қуйидаги асосий йўналишларни ўз ичига олади: - эҳтиёжлар ва талабни таҳлил қилиш, ўрганиш ва прогноз қилиш; - бозорда ўз ўрнини топиш, сотувларнинг эҳтимол тутилган даражасини аниқлаш; - товарни ишлаб чиқиш ва уни ишлаб чиқаришни ташкил этиш; - нархни белгилаш; - реклама; - сотувни ташкиллаштириш ва рағбатлантириш. Маркетинг ёндашуви асосида бозорни самарали бошқариш кам харажат билан кўп даромад олишни таъминлашга қаратилган ахборот йиғиш, бозор тадқиқотларини ўтказиш, рекламани ташкил этиш, сотув операцияларини амалга ошириш ва хизматлар кўрсатишни англатади.  
 
Маркетинг-микс 4P – маркетологларга маркетинг мажмуасини ишлаб 
чиқишга ёрдам берувчи машҳур схема. У маркетинг дастури билан қамраб 
олиниши лозим бўлган тўрт соҳани кўрсатади: 
1. Product – эътиборни тортиш, харид қилиш, фойдаланиш ёки истеъмол 
қилиш учун бозорга таклиф қилиниши, бирон-бир эҳтиёжни қондириши 
мумкин бўлган ҳар қандай нарса. Жисмоний объект, хизмат, шахс, жой, 
ташкилот ёки ғоя бўлиши мумкин.  
2. Price – мижоз маҳсулот ёки хизматни қўлга киритиш ёки ундан 
фойдаланиш устунликларига алмаштирувчи пуллар ёки бошқа 
бойликлар миқдори.  
3. Promotion – муайян тоифадаги мижозларга махсулот ёки хизмат, унинг 
афзалликлари ҳақида хабар берувчи ва харид қилишга оғдирувчи 
ҳаракатлар.  
4. Place – корхонанинг маҳсулот ёки хизматни муайян тоифадаги 
мижозлар учун очиқ қилишга қаратилган барча ҳаракатлари.  
Ўқув юртида маркетинг ва PR. Умуман олганда маркетинг – бу 
ташкилот мақсадларига эришиш учун истеъмолчиларнинг талаблари ҳақидаги 
ахборотга асосан товарлар ишлаб чиқариш ва сотиш ҳамда хизматлар 
кўрсатишни тартибга солувчи фаолият.  
Турли мамлакатларда маркетинг концепцияси ўз хусусиятларига эга. 
Масалан, АҚШда асосий вазифа – потенциал харидорни кўндириш ва 
ишонтириш. Японияда маркетинг концепцияси истеъмолчининг истакларини 
қондиришга қаратилади. Америкача шиор – “Сотувчилар гапирсин”, японча 
шиор – “Товарлар ва хизматлар ўзи учун гапирсин”.  
Маркетинг товарлар ва хизматлар билангина чекланмайди. Одамлар ҳам 
маркетинг объектлари бўлиши мумкин. Айни ҳолда олий ўқув юртларининг 
битирувчилари маркетинг объектлари ҳисобланади.  
Маркетинг соҳасидаги ютуқ ва камчиликлар таҳлили уқув ва 
кўникмаларни икки таркибий қисмга ажратиш мумкинлигини кўрсатади: 
5. ўз товарини профессионал билиш; 
Маркетинг-микс 4P – маркетологларга маркетинг мажмуасини ишлаб чиқишга ёрдам берувчи машҳур схема. У маркетинг дастури билан қамраб олиниши лозим бўлган тўрт соҳани кўрсатади: 1. Product – эътиборни тортиш, харид қилиш, фойдаланиш ёки истеъмол қилиш учун бозорга таклиф қилиниши, бирон-бир эҳтиёжни қондириши мумкин бўлган ҳар қандай нарса. Жисмоний объект, хизмат, шахс, жой, ташкилот ёки ғоя бўлиши мумкин. 2. Price – мижоз маҳсулот ёки хизматни қўлга киритиш ёки ундан фойдаланиш устунликларига алмаштирувчи пуллар ёки бошқа бойликлар миқдори. 3. Promotion – муайян тоифадаги мижозларга махсулот ёки хизмат, унинг афзалликлари ҳақида хабар берувчи ва харид қилишга оғдирувчи ҳаракатлар. 4. Place – корхонанинг маҳсулот ёки хизматни муайян тоифадаги мижозлар учун очиқ қилишга қаратилган барча ҳаракатлари. Ўқув юртида маркетинг ва PR. Умуман олганда маркетинг – бу ташкилот мақсадларига эришиш учун истеъмолчиларнинг талаблари ҳақидаги ахборотга асосан товарлар ишлаб чиқариш ва сотиш ҳамда хизматлар кўрсатишни тартибга солувчи фаолият. Турли мамлакатларда маркетинг концепцияси ўз хусусиятларига эга. Масалан, АҚШда асосий вазифа – потенциал харидорни кўндириш ва ишонтириш. Японияда маркетинг концепцияси истеъмолчининг истакларини қондиришга қаратилади. Америкача шиор – “Сотувчилар гапирсин”, японча шиор – “Товарлар ва хизматлар ўзи учун гапирсин”. Маркетинг товарлар ва хизматлар билангина чекланмайди. Одамлар ҳам маркетинг объектлари бўлиши мумкин. Айни ҳолда олий ўқув юртларининг битирувчилари маркетинг объектлари ҳисобланади. Маркетинг соҳасидаги ютуқ ва камчиликлар таҳлили уқув ва кўникмаларни икки таркибий қисмга ажратиш мумкинлигини кўрсатади: 5. ўз товарини профессионал билиш;  
 
6. харидор психологиясини билиш. 
 
2.Таълим менежментида реклама психологик имкониятларининг 
таҳлили. Реклама (лотинча - қичқирмоқ) бу бирор корхона, маҳсулот, хизмат 
тури, ижтимоий фаолиятнинг бирор турини оммалаштириш мақсадида 
қилинган ишдир. Шу мақсадда реклама ўша корхона ёки ижтимоий 
фаолиятининг бирор-бир маҳсулотига ёки хизмат турига кенг 
жамоатчиликниинг эътиборини жалб этади. Яхши ташкил этилган реклама 
бозор талабини олдиндан кўра билиш ва бозор шароитидан харидорлар 
оқимини бошқара олиш имконини беради. 
       Лекин рекламанинг вазифаси фақат бу билан чегараланиб қолмайди. 
Унинг ўзига хослиги шундаки, реклама ахбаротни тарғибот ва ташвиқот билан 
бирга олиб боради. Шундай қилиб, фаол реклама ахборот берувчи ва айни 
вақтда ишонтирувчи, маълум мақсадга йўналтирувчи бўлиши лозим. Шу 
турдаги реклама талабни маълум йўналишга солади, уни бир турдаги хизмат 
ва маҳсулотдан бошқасига кўчиради, талабларни очади ва харидорнинг 
ниятларига таъсир қилади. Реклама ишлаб чиқарувчи, савдо ва харидор ълим 
хизматлари рекламасида баъзан информативлик эмоционалликдан устун 
келади, мақбул жамоатчилик фикрини яратиш вазифалари эса амалда 
ечилмайди. Айни ҳол реклама далилларини тузиш билан бу ерда интеллект ва 
заковатни эмоциялардан устун қўйишга одатланган одамлар шуғулланиши 
билан изоҳланса керак. Аммо улар таълим хизматлари рекламаси 
адресатларининг кўпчилиги, айниқса ёшлар учун эмоциялар сермазмун 
ахборотдан кам аҳамиятга эга эмаслигини ёдда тутишлари керак.  
Замонавий реклама аллақачон глобал даражага чиққан, унинг кўпгина 
манбалари (энг аввало электрон ахборот воситалари) эса миллий чегара 
билмайди. Бу реклама хабарлари сифатига қўйиладиган талабларни янада 
кучайтирган. Реклама сифатининг пастлиги ҳавога совурилган пуллардан 
бошқа нарса эмаслиги, боз устига, улар салбий самара беришига кўпгина 
реклама берувчилар амалда ишонч ҳосил қилганлар.  
6. харидор психологиясини билиш. 2.Таълим менежментида реклама психологик имкониятларининг таҳлили. Реклама (лотинча - қичқирмоқ) бу бирор корхона, маҳсулот, хизмат тури, ижтимоий фаолиятнинг бирор турини оммалаштириш мақсадида қилинган ишдир. Шу мақсадда реклама ўша корхона ёки ижтимоий фаолиятининг бирор-бир маҳсулотига ёки хизмат турига кенг жамоатчиликниинг эътиборини жалб этади. Яхши ташкил этилган реклама бозор талабини олдиндан кўра билиш ва бозор шароитидан харидорлар оқимини бошқара олиш имконини беради. Лекин рекламанинг вазифаси фақат бу билан чегараланиб қолмайди. Унинг ўзига хослиги шундаки, реклама ахбаротни тарғибот ва ташвиқот билан бирга олиб боради. Шундай қилиб, фаол реклама ахборот берувчи ва айни вақтда ишонтирувчи, маълум мақсадга йўналтирувчи бўлиши лозим. Шу турдаги реклама талабни маълум йўналишга солади, уни бир турдаги хизмат ва маҳсулотдан бошқасига кўчиради, талабларни очади ва харидорнинг ниятларига таъсир қилади. Реклама ишлаб чиқарувчи, савдо ва харидор ълим хизматлари рекламасида баъзан информативлик эмоционалликдан устун келади, мақбул жамоатчилик фикрини яратиш вазифалари эса амалда ечилмайди. Айни ҳол реклама далилларини тузиш билан бу ерда интеллект ва заковатни эмоциялардан устун қўйишга одатланган одамлар шуғулланиши билан изоҳланса керак. Аммо улар таълим хизматлари рекламаси адресатларининг кўпчилиги, айниқса ёшлар учун эмоциялар сермазмун ахборотдан кам аҳамиятга эга эмаслигини ёдда тутишлари керак. Замонавий реклама аллақачон глобал даражага чиққан, унинг кўпгина манбалари (энг аввало электрон ахборот воситалари) эса миллий чегара билмайди. Бу реклама хабарлари сифатига қўйиладиган талабларни янада кучайтирган. Реклама сифатининг пастлиги ҳавога совурилган пуллардан бошқа нарса эмаслиги, боз устига, улар салбий самара беришига кўпгина реклама берувчилар амалда ишонч ҳосил қилганлар.  
 
Сифатсиз рекламанинг салбий самараси таълим хизматлари бозорида 
айниқса бўртиб намоён бўлади. Хато ва камчиликлар билан берилган реклама 
эълони реклама берувчининг билим ва маданият савияси пастлигидан далолат 
беради ва таълим хизматларини харид қилишдан воз кечиш учун жиддий омил 
ҳисобланади.  
Реклама матнини тузиш, иллюстрацияларни тайёрлаш ва умумий макет 
устида ишлаш – ижодий ёндашувни талаб этувчи ҳар хил фаолият турлари.  
Олий ўқув юрти рекламасини жойлаштириш медиарежага мувофиқ 
амалга оширилади. Реклама бўйича менежер у айниқса яхши самара бериши 
мумкин бўлган оммавий ахборот воситаларини танлайди.  
3.Истеъмолчилар бозорини сегментлашнинг психологик жиҳатлари. 
Бозорни сегментлаш – маркетингнинг муҳим воситаларидан бири. 
Сегментлашнинг мақсади – бутун бозорда кучни беҳуда сарфлаш ўрнига 
бозорнинг айрим сегментларига мумкин қадар кенг кириш.  
Бозор сегментининг асосий кўрсаткичлари: 1) сегмент ҳажми – 
истеъмолчилар сони; 2) сегмент сиғими – товарни реализация қилишнинг 
эҳтимол тутилган ҳажми.  
Самарали сегментлаш ва сегментни тўғри танлаш шартлари:  
7. истеъмолчилар ўртасидаги фарқлаш; 
8. сегмент сиғимининг катталиги; 
9. истеъмолчилар учун рекламанинг очиқлиги; 
10. рақобатни ҳисобга олиш (рақиблар ва уларнинг товарларини ўрганиш). 
Бозорнинг қамров даражасини танлашнинг уч ечими фарқланади:  
- оммавий маркетинг – кенг истеъмол бозорига қараб мўлжал олиш. 
- сегмент учун ишлаш (сегментлаш) – ноёб товар ишлаб чиқарувчиси 
сифатида бозорга чиқиш. 
- бир нечта сегментга ишлаш – турли номдаги товарлар ишлаб чиқаришга 
қараб мўлжал олиш. 
Истеъмолчиларнинг белгиларига кўра сегментлашда тўрт асосий гуруҳ 
фарқланади: 
Сифатсиз рекламанинг салбий самараси таълим хизматлари бозорида айниқса бўртиб намоён бўлади. Хато ва камчиликлар билан берилган реклама эълони реклама берувчининг билим ва маданият савияси пастлигидан далолат беради ва таълим хизматларини харид қилишдан воз кечиш учун жиддий омил ҳисобланади. Реклама матнини тузиш, иллюстрацияларни тайёрлаш ва умумий макет устида ишлаш – ижодий ёндашувни талаб этувчи ҳар хил фаолият турлари. Олий ўқув юрти рекламасини жойлаштириш медиарежага мувофиқ амалга оширилади. Реклама бўйича менежер у айниқса яхши самара бериши мумкин бўлган оммавий ахборот воситаларини танлайди. 3.Истеъмолчилар бозорини сегментлашнинг психологик жиҳатлари. Бозорни сегментлаш – маркетингнинг муҳим воситаларидан бири. Сегментлашнинг мақсади – бутун бозорда кучни беҳуда сарфлаш ўрнига бозорнинг айрим сегментларига мумкин қадар кенг кириш. Бозор сегментининг асосий кўрсаткичлари: 1) сегмент ҳажми – истеъмолчилар сони; 2) сегмент сиғими – товарни реализация қилишнинг эҳтимол тутилган ҳажми. Самарали сегментлаш ва сегментни тўғри танлаш шартлари: 7. истеъмолчилар ўртасидаги фарқлаш; 8. сегмент сиғимининг катталиги; 9. истеъмолчилар учун рекламанинг очиқлиги; 10. рақобатни ҳисобга олиш (рақиблар ва уларнинг товарларини ўрганиш). Бозорнинг қамров даражасини танлашнинг уч ечими фарқланади: - оммавий маркетинг – кенг истеъмол бозорига қараб мўлжал олиш. - сегмент учун ишлаш (сегментлаш) – ноёб товар ишлаб чиқарувчиси сифатида бозорга чиқиш. - бир нечта сегментга ишлаш – турли номдаги товарлар ишлаб чиқаришга қараб мўлжал олиш. Истеъмолчиларнинг белгиларига кўра сегментлашда тўрт асосий гуруҳ фарқланади:  
 
11. Ижтимоий-иқтисодий (демографик) белгилар – ёш, жинс, оиланинг 
катта-кичиклиги, касб, иш жойи, маълумот, дин, миллат. 
12. Географик белгилар – мамлакат, минтақа, шаҳар ёки қишлоқ. 
13. Психографик белгилар – ижтимоий қатлам (тўқлик даражаси), яшаш 
услуби, шахсий фазилатлар. 
14. Хулқ-атвор белгилари – янги товарга мослашиш жараёнининг муддати, 
хариднинг тасодифийлик даражаси, доимий мижоз мақоми, тоқарга 
бўлган эҳтиёж, рекламага муносабат.  
Таълим хизматлари маркетингида ўтказилган тадқиқотлар асосида 
стратегия ишлаб чиқилади. У, масалан, бозорни, унинг улуши, сегментини 
қамраб олишни, бозорда илгари эгалланган мавқени сақлаб қолишни назарда 
тутиши мумкин. Маркетинг инфратузилмаси: инсон ва техника ресурслари, 
коммуникациялар даражаси, маркетинг муҳитининг хусусияти ҳам ҳисобга 
олинади.  
 
4.Таълим муассасаси имиджи менежменти. 
Маркетингда имидж (image – образ, кўзгудаги акс) деганда ташкилот, 
унинг маҳсулот ва хизматлари образи, обрўси, улар ҳақида истеъмолчилар 
фикри тушунилади.  
Имидж турли объектлар: инсон, товар, ташкилот, давлатга хос бўлиши 
мумкин. Имиджни шакллантириш изчил амалга оширилиши мумкин. Бу ҳолда 
имидж бўйича мутахассислар (имиджмейкерлар) керакли сифатларни атайлаб 
кучайтирадилар ва номақбул сифатларни сусайтирадилар. Имидж уч даража: 
ташқи қиёфа, руҳий хоссалар ва ижтимоий хусусиятлар кўрсаткичларини ўз 
ичига олади.  
Мазкур тизим элементлари қаторига ўқув юртининг машҳурлиги ва 
обрўсини, инновацион имкониятларини, таълим дастурларининг нуфузини, 
олий ўқув юртининг реклама сиёсатини, хорижий алоқаларнинг ривожланиш 
даражасини, молиявий таъминланганликни, рақобатбардошлик даражасини 
киритиш мумкин. Ҳар бир элемент ўз мезонлари ва кўрсаткичларига эга. 
11. Ижтимоий-иқтисодий (демографик) белгилар – ёш, жинс, оиланинг катта-кичиклиги, касб, иш жойи, маълумот, дин, миллат. 12. Географик белгилар – мамлакат, минтақа, шаҳар ёки қишлоқ. 13. Психографик белгилар – ижтимоий қатлам (тўқлик даражаси), яшаш услуби, шахсий фазилатлар. 14. Хулқ-атвор белгилари – янги товарга мослашиш жараёнининг муддати, хариднинг тасодифийлик даражаси, доимий мижоз мақоми, тоқарга бўлган эҳтиёж, рекламага муносабат. Таълим хизматлари маркетингида ўтказилган тадқиқотлар асосида стратегия ишлаб чиқилади. У, масалан, бозорни, унинг улуши, сегментини қамраб олишни, бозорда илгари эгалланган мавқени сақлаб қолишни назарда тутиши мумкин. Маркетинг инфратузилмаси: инсон ва техника ресурслари, коммуникациялар даражаси, маркетинг муҳитининг хусусияти ҳам ҳисобга олинади. 4.Таълим муассасаси имиджи менежменти. Маркетингда имидж (image – образ, кўзгудаги акс) деганда ташкилот, унинг маҳсулот ва хизматлари образи, обрўси, улар ҳақида истеъмолчилар фикри тушунилади. Имидж турли объектлар: инсон, товар, ташкилот, давлатга хос бўлиши мумкин. Имиджни шакллантириш изчил амалга оширилиши мумкин. Бу ҳолда имидж бўйича мутахассислар (имиджмейкерлар) керакли сифатларни атайлаб кучайтирадилар ва номақбул сифатларни сусайтирадилар. Имидж уч даража: ташқи қиёфа, руҳий хоссалар ва ижтимоий хусусиятлар кўрсаткичларини ўз ичига олади. Мазкур тизим элементлари қаторига ўқув юртининг машҳурлиги ва обрўсини, инновацион имкониятларини, таълим дастурларининг нуфузини, олий ўқув юртининг реклама сиёсатини, хорижий алоқаларнинг ривожланиш даражасини, молиявий таъминланганликни, рақобатбардошлик даражасини киритиш мумкин. Ҳар бир элемент ўз мезонлари ва кўрсаткичларига эга.  
 
Ҳар қандай раҳбарнинг иш хусусияти ҳамкасблар, қўл остидаги ходимлар 
билан муттасил мулоқот қилишдан иборат. Шу сабабли раҳбарнинг муҳим 
вазифаси – яхши имиджни шакллантиришни ўрганиш.  
Имидж бўйича мутахассислар – имиджмейкерлар раҳбар имиджининг уч 
элементини ажратадилар:  
1. шахсий тароват – у доим раҳбар ўз касбий фаолиятида муваффақиятга 
эришишига кўмаклашади; 
2. ахлоқий фазилатлар – киришимлилик, гапга усталик; 
3. ўз-ўзини тақдим этиш техникаси – ўз билимлари, кўникмалари ва 
тажрибасидан фойдаланиб ўзини яхши томондан намойиш эта билиш.  
Менежер фаолиятининг хусусияти унинг ташқи қиёфасига жиддий 
талаблар қўяди. Ташқи қиёфа – муваффақиятга эришиш йўлидаги биринчи 
қадам. Аммо энг муҳим омил – раҳбарнинг индивидуаллиги.  
 
                                               Назорат учун саволлар: 
 
1.Таълим соҳасида маркетингни бошқариш деганда нимани тушунасиз? 
2.Олий ўқув юртида маркетинг бўлимининг вазифалари нимадан иборат? 
3.Олий ўқув юрти ўз ўзини молиялашнинг қайси манбаларидан фойдаланиши  
мумкин? 
4.Таълим соҳасида рекламанинг психологик хусусиятлари ҳақида тушунча 
беринг. 
5.Таълим муассасаси имиджи қандай шаклланади? 
6.Маркетинг фаолияти ва уни ташкил этиш тамойиллари.  
7.Таълим тизими муассасалари маркетинг бўлими вазифалари.  
8.Мутахассислар бозорини ташкил этиш шарт шароитлари.  
9.Мутахассисларга бўлган талаб ва таклифни ўрганиш усуллари. 
10.Таълим тизими муассасаларида маркетинг хизматидан фойдаланиш ва уни 
ривожлантириш дастурлари. 
11.Таълим хизматлари бозорида коммуникацияларнинг ўрни. 
Ҳар қандай раҳбарнинг иш хусусияти ҳамкасблар, қўл остидаги ходимлар билан муттасил мулоқот қилишдан иборат. Шу сабабли раҳбарнинг муҳим вазифаси – яхши имиджни шакллантиришни ўрганиш. Имидж бўйича мутахассислар – имиджмейкерлар раҳбар имиджининг уч элементини ажратадилар: 1. шахсий тароват – у доим раҳбар ўз касбий фаолиятида муваффақиятга эришишига кўмаклашади; 2. ахлоқий фазилатлар – киришимлилик, гапга усталик; 3. ўз-ўзини тақдим этиш техникаси – ўз билимлари, кўникмалари ва тажрибасидан фойдаланиб ўзини яхши томондан намойиш эта билиш. Менежер фаолиятининг хусусияти унинг ташқи қиёфасига жиддий талаблар қўяди. Ташқи қиёфа – муваффақиятга эришиш йўлидаги биринчи қадам. Аммо энг муҳим омил – раҳбарнинг индивидуаллиги. Назорат учун саволлар: 1.Таълим соҳасида маркетингни бошқариш деганда нимани тушунасиз? 2.Олий ўқув юртида маркетинг бўлимининг вазифалари нимадан иборат? 3.Олий ўқув юрти ўз ўзини молиялашнинг қайси манбаларидан фойдаланиши мумкин? 4.Таълим соҳасида рекламанинг психологик хусусиятлари ҳақида тушунча беринг. 5.Таълим муассасаси имиджи қандай шаклланади? 6.Маркетинг фаолияти ва уни ташкил этиш тамойиллари. 7.Таълим тизими муассасалари маркетинг бўлими вазифалари. 8.Мутахассислар бозорини ташкил этиш шарт шароитлари. 9.Мутахассисларга бўлган талаб ва таклифни ўрганиш усуллари. 10.Таълим тизими муассасаларида маркетинг хизматидан фойдаланиш ва уни ривожлантириш дастурлари. 11.Таълим хизматлари бозорида коммуникацияларнинг ўрни.  
 
12.Таълим хизматларини ташкил этишда рекламанинг ташкилий ва 
технологик асослари.  
 
 
12.Таълим хизматларини ташкил этишда рекламанинг ташкилий ва технологик асослари.