ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ХОДИМЛАРИНИНГ УЗЛУКСИЗ МАЛАКА ОШИРИШ ТИЗИМИНИ ЯРАТИШГА ИННОВАЦИОН ЁНДАШУВ

Yuklangan vaqt

2024-07-22

Yuklab olishlar soni

1

Sahifalar soni

11

Faytl hajmi

26,6 KB


 
1 
 
 
 
 
 
ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ХОДИМЛАРИНИНГ УЗЛУКСИЗ МАЛАКА 
ОШИРИШ ТИЗИМИНИ ЯРАТИШГА ИННОВАЦИОН ЁНДАШУВ 
 
 
 
Режа: 
1. Таълим муассасаси ходимларининг узлуксиз малака оширишини 
ташкил этишнинг методалогик асослари: 
2.  Малака ошириш даврийлигини асослаш, малака ошириш курслари 
давомийлигида бир хилликдан воз кечиш;  
3. Илғор педагогик ва ахборот-коммуникацион технологияларнинг 
назарий ва амалий асосларини ўзлаштириш; 
4. Таълим муассасасида узлуксиз малака оширишнинг асосий 
ташкилий шакллари. 
 
 
Ўзбекистон 
Республикасининг 
“Таълим 
тўғрисида”ги 
Қонуни, 
Ўзбекистон Республика Президентининг Фармон ва қарорлари ҳамда 
Вазирлар Маҳкамасининг таълим тизимини ислоҳ қилиш ва такомиллаштирш 
бўйича чиқарган қарорларида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, юқори 
малакали, рақобатбордош, салоҳиятли кадрларни тайёрлаш, уларнинг 
малакасини ошириш ва қайта тайёрлашнинг самарали тизимини яратиш. 
Таълим муассасалари таълим мазмунининг замон талаблари даражасида 
модернизация қилиниши билан бирга, таълимнинг мазмун-моҳиятидан келиб 
чиққан ҳолда малака оширишнинг Давлат талаблари, ўқув режа ва ўқув 
дастурларни таҳлил ва таҳрир қилишда қуйидагиларни назарда тутиш бўйича 
қуйидаги тавсиялар берилади: 
1 ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ХОДИМЛАРИНИНГ УЗЛУКСИЗ МАЛАКА ОШИРИШ ТИЗИМИНИ ЯРАТИШГА ИННОВАЦИОН ЁНДАШУВ Режа: 1. Таълим муассасаси ходимларининг узлуксиз малака оширишини ташкил этишнинг методалогик асослари: 2. Малака ошириш даврийлигини асослаш, малака ошириш курслари давомийлигида бир хилликдан воз кечиш; 3. Илғор педагогик ва ахборот-коммуникацион технологияларнинг назарий ва амалий асосларини ўзлаштириш; 4. Таълим муассасасида узлуксиз малака оширишнинг асосий ташкилий шакллари. Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республика Президентининг Фармон ва қарорлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг таълим тизимини ислоҳ қилиш ва такомиллаштирш бўйича чиқарган қарорларида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, юқори малакали, рақобатбордош, салоҳиятли кадрларни тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлашнинг самарали тизимини яратиш. Таълим муассасалари таълим мазмунининг замон талаблари даражасида модернизация қилиниши билан бирга, таълимнинг мазмун-моҳиятидан келиб чиққан ҳолда малака оширишнинг Давлат талаблари, ўқув режа ва ўқув дастурларни таҳлил ва таҳрир қилишда қуйидагиларни назарда тутиш бўйича қуйидаги тавсиялар берилади:  
2 
 
 1. Давлат талабларида таълим муассасалари раҳбар ходимлари, 
методистлари, ўқитувчи-педагог ходимлари ва тарбиячиларнинг фаолиятида 
зарур бўладиган назарий билимлар аниқ шажаралаш тизимини ҳисобга олиш.  
2. Уларнинг педагогик фаолиятида бевосита ва билвосита амалда 
қўлланиладиган амалий кўникма ва малакалар аниқ кўрсатилиши (масалан: 
ўқитувчи қуйидагиларни бажара олиши, қўллай олиши, уддалай олиши) 
лозим.  
3. Мазкур давлат талабларидан замонавий ўқитувчининг маънавий, 
касбий, педагогик, психологик ва методик қиёфаси тўғрисида тўлиқ тасаввур 
ҳосил қилиш.  
4. Педагогик, психологик, методик ва касбий маҳорат фаолиятининг 
ўзгарувчанлиги, мослашувчанлиги ва бошқа компонентлар тўғрисида тўлиқ 
тасаввур ҳосил қилиш.  
5. Таянч ўқув режадаги амалиётга ва маърузага қўйиладиган соатлар 
ҳамда курслар бўйича яратилган моделли малака ошириш дастурлари давлат 
таълим стандарти ва давлат талаблари асосида вариятив ўқув дастурлар ишлаб 
чиқиш. Таълим жараёнини ташкил этишга масъулият билан ёндашадиган, 
касбий билимдон, методик маҳоратга эга, илғор педагогик технологияларни 
мукаммал ўзлаштириб олган, инновациялар асосида дарсни ташкил этувчи, 
юксак шахсий фазилатларга эга ўқитувчиларга талаб тобора ортиб бормоқда.  
Амалдаги ўқув режа ва ўқув дастурлари тингловчиларнинг маълумоти, 
иш тажрибаси, фаолият даражасини баҳлошнинг ҳар йиллик рейтинг баллари 
ва тоифалари ҳисобга олиш, шу билан бирга ўз малакаларини узлуксиз 
ошириб бораётган юқори тоифа (олий, биринчи) ва фаолият диагностика 
натижаларига кўра юқори кўрсаткичларга эга бўлган ўқитувчилар ҳам хозирги 
кунда барча тоифалар учун ишлаб чиқилган ўқув режа ва ўқув дастурлар 
асосида малака ошириш курсларини қуйидаги методологик асосларини ишлаб 
чиқиш бўйича тавсиялар:  
1. Малака ошириш таълимини ташкил этиш борасидаги халқаро ва 
мамлакатимизда 
эришилган 
илғор 
тажрибаларни 
эътиборга 
олиб, 
2 1. Давлат талабларида таълим муассасалари раҳбар ходимлари, методистлари, ўқитувчи-педагог ходимлари ва тарбиячиларнинг фаолиятида зарур бўладиган назарий билимлар аниқ шажаралаш тизимини ҳисобга олиш. 2. Уларнинг педагогик фаолиятида бевосита ва билвосита амалда қўлланиладиган амалий кўникма ва малакалар аниқ кўрсатилиши (масалан: ўқитувчи қуйидагиларни бажара олиши, қўллай олиши, уддалай олиши) лозим. 3. Мазкур давлат талабларидан замонавий ўқитувчининг маънавий, касбий, педагогик, психологик ва методик қиёфаси тўғрисида тўлиқ тасаввур ҳосил қилиш. 4. Педагогик, психологик, методик ва касбий маҳорат фаолиятининг ўзгарувчанлиги, мослашувчанлиги ва бошқа компонентлар тўғрисида тўлиқ тасаввур ҳосил қилиш. 5. Таянч ўқув режадаги амалиётга ва маърузага қўйиладиган соатлар ҳамда курслар бўйича яратилган моделли малака ошириш дастурлари давлат таълим стандарти ва давлат талаблари асосида вариятив ўқув дастурлар ишлаб чиқиш. Таълим жараёнини ташкил этишга масъулият билан ёндашадиган, касбий билимдон, методик маҳоратга эга, илғор педагогик технологияларни мукаммал ўзлаштириб олган, инновациялар асосида дарсни ташкил этувчи, юксак шахсий фазилатларга эга ўқитувчиларга талаб тобора ортиб бормоқда. Амалдаги ўқув режа ва ўқув дастурлари тингловчиларнинг маълумоти, иш тажрибаси, фаолият даражасини баҳлошнинг ҳар йиллик рейтинг баллари ва тоифалари ҳисобга олиш, шу билан бирга ўз малакаларини узлуксиз ошириб бораётган юқори тоифа (олий, биринчи) ва фаолият диагностика натижаларига кўра юқори кўрсаткичларга эга бўлган ўқитувчилар ҳам хозирги кунда барча тоифалар учун ишлаб чиқилган ўқув режа ва ўқув дастурлар асосида малака ошириш курсларини қуйидаги методологик асосларини ишлаб чиқиш бўйича тавсиялар: 1. Малака ошириш таълимини ташкил этиш борасидаги халқаро ва мамлакатимизда эришилган илғор тажрибаларни эътиборга олиб,  
3 
 
машғулотларнинг кунлик давомийлигини тингловчилар салоҳияти ва 
эҳтиёжидан келиб чиқиб белгилаш, унинг тартибини ишлаб чиқиш ва амалётга 
жорий этиш; 
 2. Малака ошириш даврийлигини асослаш, малака ошириш курслари 
давомийлигида бир хилликдан воз кечиш. Курсларнинг давомийлик 
муддатини белгилашда мазкур курсларда таълим оладиган тингловчиларнинг 
маълумоти, иш тажрибаси, олиб бораётган илмий-методик, маънавий-
маърифий ишлари фаолият даражасини диагностик баҳлошнинг ҳар йиллик 
рейтинг балларини ҳисобга олинган меъёрий хужжатлар ишлаб чиқиш;  
3. Педагогларнинг касбий-шахсий, методик ва педагогик-психологик 
тайёргарлигига қараб, уларнинг ўз малакаларини узлуксиз ошириб бораётган 
юқори тоифа (олий, биринчи) ва фаолият диагностика натижаларига кўра 
юқори кўрсаткичларга эга бўлган ўқитувчилар учун муаллифлик ёки мақсадли 
ёки муаммоли қисқа муддатли (моделли) малака ошириш курсларидан ўтиб 
борганларини инобатга олиб, улардан якуний тест ёки ёзма иш ва 1 ёки 2 пара 
очиқ дарс ўтиб бериш асосида ташкил этилиб, тест ва синов натижаси ҳамда 
уларининг самарадорлик даражасига кўра малака ошириш тури (ёки шакли)ни 
имкониятини бериш тартибини ишлаб чиқиш бўйича тавсия сифатида таклиф 
этилмоқда. 
 Ислоҳотларнинг сифати ва самарадорлиги ўқитувчининг ижодкорлиги, 
фаоллиги, изланувчанлиги, педагогик маҳоратига боғлиқдир. Таълим 
муассасаларида фаолият кўрсатаётган педагогларнинг касбий маҳоратини 
ошириш 
ва 
ахборотларга 
бўлган 
эҳтиёжларини 
ўрганиш 
ҳамда 
мониторингини олиб бориш, таълим жараёнида педагогларнинг илмий, 
педагогик, психологик, дидактик ва методик усуллардан фойдаланишидаги 
бўшлиқларни аниқлаш, тўлдириш йўлларини белгилашни мувофиқлаштириш 
йўлларини белгилаш зарур.  
Бунда бевосита Халқ таълими вазирлиги томонидан маълум ўқув 
жараёнида жорий этилган анъанавий “Устоз-шогирд таълим ташкилоти” 
тизими ўзига хос аҳамиятга эга бўлган. Ушбу жараён самарадорлигини янада 
3 машғулотларнинг кунлик давомийлигини тингловчилар салоҳияти ва эҳтиёжидан келиб чиқиб белгилаш, унинг тартибини ишлаб чиқиш ва амалётга жорий этиш; 2. Малака ошириш даврийлигини асослаш, малака ошириш курслари давомийлигида бир хилликдан воз кечиш. Курсларнинг давомийлик муддатини белгилашда мазкур курсларда таълим оладиган тингловчиларнинг маълумоти, иш тажрибаси, олиб бораётган илмий-методик, маънавий- маърифий ишлари фаолият даражасини диагностик баҳлошнинг ҳар йиллик рейтинг балларини ҳисобга олинган меъёрий хужжатлар ишлаб чиқиш; 3. Педагогларнинг касбий-шахсий, методик ва педагогик-психологик тайёргарлигига қараб, уларнинг ўз малакаларини узлуксиз ошириб бораётган юқори тоифа (олий, биринчи) ва фаолият диагностика натижаларига кўра юқори кўрсаткичларга эга бўлган ўқитувчилар учун муаллифлик ёки мақсадли ёки муаммоли қисқа муддатли (моделли) малака ошириш курсларидан ўтиб борганларини инобатга олиб, улардан якуний тест ёки ёзма иш ва 1 ёки 2 пара очиқ дарс ўтиб бериш асосида ташкил этилиб, тест ва синов натижаси ҳамда уларининг самарадорлик даражасига кўра малака ошириш тури (ёки шакли)ни имкониятини бериш тартибини ишлаб чиқиш бўйича тавсия сифатида таклиф этилмоқда. Ислоҳотларнинг сифати ва самарадорлиги ўқитувчининг ижодкорлиги, фаоллиги, изланувчанлиги, педагогик маҳоратига боғлиқдир. Таълим муассасаларида фаолият кўрсатаётган педагогларнинг касбий маҳоратини ошириш ва ахборотларга бўлган эҳтиёжларини ўрганиш ҳамда мониторингини олиб бориш, таълим жараёнида педагогларнинг илмий, педагогик, психологик, дидактик ва методик усуллардан фойдаланишидаги бўшлиқларни аниқлаш, тўлдириш йўлларини белгилашни мувофиқлаштириш йўлларини белгилаш зарур. Бунда бевосита Халқ таълими вазирлиги томонидан маълум ўқув жараёнида жорий этилган анъанавий “Устоз-шогирд таълим ташкилоти” тизими ўзига хос аҳамиятга эга бўлган. Ушбу жараён самарадорлигини янада  
4 
 
такомиллаштиришда туман методика шўъбаси, таянч таълим ташкилотиларда 
ташкил этилган туман фан уюшмалари ва малака ошириш ҳудудий марказлари 
билан ҳамкорликда аниқ йўналтирилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш 
лозим. 
Яъни 
узлуксиз 
методик 
хизмат 
кўрсатишнинг 
сифат 
ва 
самарадорлигини ошириш ҳамда уни такомиллаштириб бориш талаб этилади.  
Таълим муассасасида узлуксиз малака оширишнинг асосий ташкилий 
шакли педагог кадрларнинг якка тартибда шахсий дастури (иш режаси) 
асосида узлуксиз мустақил малака оширишлари ҳисобланади. Кейинги 
йилларда “узлуксиз ўрганиш”, “умр бўйи таълим” тушунчалари долзарб 
бўлмоқда. Доимий ривожланиш, ўз шахсини такомиллаштириш жараёни 
кўпчилик тадқиқотчиларнинг диққат-эътиборини тортмоқда. Ўқитувчи 
фаолиятининг касбий диагностикаси унинг янада юқори натижага эришишини 
таъминлаш учун ўзлаштириши ва ўз фаолиятида қўллаши зарур бўлган 
назарий билимлар, амалий иш кўникмалари ҳамда малакаларни аниқлашдан 
иборат. 
 Бунинг учун ўқитувчи каcбий фаолиятининг таркибий қисмлари бўйича 
тайёргарлик даражасини аниқлаб, хулосалар чиқарилади. Педагог туман 
методика шуъбаси методисти (фани йўналишида), таълим муассасаси 
маъмурияти 
ва 
методбирлашмаси 
раҳбари 
томонидан 
педагогик 
диагностикадан ўтказилгандан кейин унинг касбий маҳорати, методик 
тайёрлиги, психологик ва педагогик, умумий маданий-маърифий даражаси, 
ҳуқуқий, иқтисодий, миллий ғоя ва маънавият асослари фанлари бўйича 
билим, кўникма ва малакаси юзасидан малакасини ошириш бўйича тавсиялар 
берилади. 
 Юқоридагидан келиб чиқиб, ўқитувчи фаолиятини қуйидаги асосий 
таркибий қисмларга ажратиб диагностика қилиш мумкин:  
• мутахассислик фани бўйича назарий билимлари ва шу соҳадаги сўнгги 
янгиликларни билиши;  
• фанни ўқитиш методикаси бўйича билимлари, касбий маҳорати ва 
уларни амалда қўллаши самарадорлиги;  
4 такомиллаштиришда туман методика шўъбаси, таянч таълим ташкилотиларда ташкил этилган туман фан уюшмалари ва малака ошириш ҳудудий марказлари билан ҳамкорликда аниқ йўналтирилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш лозим. Яъни узлуксиз методик хизмат кўрсатишнинг сифат ва самарадорлигини ошириш ҳамда уни такомиллаштириб бориш талаб этилади. Таълим муассасасида узлуксиз малака оширишнинг асосий ташкилий шакли педагог кадрларнинг якка тартибда шахсий дастури (иш режаси) асосида узлуксиз мустақил малака оширишлари ҳисобланади. Кейинги йилларда “узлуксиз ўрганиш”, “умр бўйи таълим” тушунчалари долзарб бўлмоқда. Доимий ривожланиш, ўз шахсини такомиллаштириш жараёни кўпчилик тадқиқотчиларнинг диққат-эътиборини тортмоқда. Ўқитувчи фаолиятининг касбий диагностикаси унинг янада юқори натижага эришишини таъминлаш учун ўзлаштириши ва ўз фаолиятида қўллаши зарур бўлган назарий билимлар, амалий иш кўникмалари ҳамда малакаларни аниқлашдан иборат. Бунинг учун ўқитувчи каcбий фаолиятининг таркибий қисмлари бўйича тайёргарлик даражасини аниқлаб, хулосалар чиқарилади. Педагог туман методика шуъбаси методисти (фани йўналишида), таълим муассасаси маъмурияти ва методбирлашмаси раҳбари томонидан педагогик диагностикадан ўтказилгандан кейин унинг касбий маҳорати, методик тайёрлиги, психологик ва педагогик, умумий маданий-маърифий даражаси, ҳуқуқий, иқтисодий, миллий ғоя ва маънавият асослари фанлари бўйича билим, кўникма ва малакаси юзасидан малакасини ошириш бўйича тавсиялар берилади. Юқоридагидан келиб чиқиб, ўқитувчи фаолиятини қуйидаги асосий таркибий қисмларга ажратиб диагностика қилиш мумкин: • мутахассислик фани бўйича назарий билимлари ва шу соҳадаги сўнгги янгиликларни билиши; • фанни ўқитиш методикаси бўйича билимлари, касбий маҳорати ва уларни амалда қўллаши самарадорлиги;  
5 
 
• тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни билиши; 
• илғор педагогик тажрибаларни ўрганиши ва улардан амалда фойдаланиши;  
• илғор педагогик ва инновацион ахборот технологияларни ўзлаштириши ва 
амалда қўллаши; 
 • педагогик, психологик, иқтисодий масалалар, миллий ғоя ва маънавият 
асослари бўйича тайёргарлиги даражаси; 
 • ўқувчиларининг билим, кўникма ва малакаларини ДТСга мослиги, уларнинг 
фан олимпиадалари, кўрик-танловларда иштироки;  
• таълим муассасаси педагогика кенгаши, фан методбирлашмаси ишидаги 
фаоллиги, тайёрлаган илмий-методик маърузалари, ахборотларининг мазмун-
моҳияти, илмий-методик жиҳатдан асосланганлиги; 
 • синфдан ташқари машғулотлар олиб бориш сифати ва самарадорлиги ҳамда 
ўқувчиларининг бўш вақтларини тўғри тақсимлашда синфдан ва таълим 
ташкилотидан ташқари тўгараклар ва қўшимча таълимга жалб этиши; • таълим 
муассасаси, оила, маҳалла ва нодавлат ташкилотлар билан ҳамкорлик ишлари 
самарадорлиги;  
• кўрик-танлов, мусобақа, конференция, семинарларда иштироки;  
• оммавий ахборот воситаларида (газета, журнал, радио, телеведение, ...) 
чиқишлари;  
• ҳамкасблари, ўқувчилари ва ота-оналарнинг баҳолари.  
Юқорида келтирилган ўқитувчининг амалга ошириши керак бўлган 
таркибий қисмлар бўйича касбий диагностика тегишлича шакл ва усулларда 
амалга оширилади: ҳужжатлар асосида ўрганиш, кузатиш, суҳбат, сўровнома, 
тест, ўзини-ўзи диагностика қилиш, Халқаро баҳолаш дастури асосида 
ўқитувчининг педагогик фаолияти тўғрисида ҳамкасблари, ўқувчилар, ота-
оналар фикрларини ўрганиш ҳамда тўпланган маълумотларни таҳлил қилиш, 
умумлаштириш, хулоса чиқариш ва тавсиялар беришдан иборат. Берилган 
тавсиялар асосида педагог таълим муассасаси раҳбарияти билан келишиб, 
узлуксиз мустақил малака ошириш (педагогнинг курсдан-курсгача бўлган 
даврдаги) иш режа-дастурини ишлаб чиқади. Педагог касбий фаолиятида 
5 • тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни билиши; • илғор педагогик тажрибаларни ўрганиши ва улардан амалда фойдаланиши; • илғор педагогик ва инновацион ахборот технологияларни ўзлаштириши ва амалда қўллаши; • педагогик, психологик, иқтисодий масалалар, миллий ғоя ва маънавият асослари бўйича тайёргарлиги даражаси; • ўқувчиларининг билим, кўникма ва малакаларини ДТСга мослиги, уларнинг фан олимпиадалари, кўрик-танловларда иштироки; • таълим муассасаси педагогика кенгаши, фан методбирлашмаси ишидаги фаоллиги, тайёрлаган илмий-методик маърузалари, ахборотларининг мазмун- моҳияти, илмий-методик жиҳатдан асосланганлиги; • синфдан ташқари машғулотлар олиб бориш сифати ва самарадорлиги ҳамда ўқувчиларининг бўш вақтларини тўғри тақсимлашда синфдан ва таълим ташкилотидан ташқари тўгараклар ва қўшимча таълимга жалб этиши; • таълим муассасаси, оила, маҳалла ва нодавлат ташкилотлар билан ҳамкорлик ишлари самарадорлиги; • кўрик-танлов, мусобақа, конференция, семинарларда иштироки; • оммавий ахборот воситаларида (газета, журнал, радио, телеведение, ...) чиқишлари; • ҳамкасблари, ўқувчилари ва ота-оналарнинг баҳолари. Юқорида келтирилган ўқитувчининг амалга ошириши керак бўлган таркибий қисмлар бўйича касбий диагностика тегишлича шакл ва усулларда амалга оширилади: ҳужжатлар асосида ўрганиш, кузатиш, суҳбат, сўровнома, тест, ўзини-ўзи диагностика қилиш, Халқаро баҳолаш дастури асосида ўқитувчининг педагогик фаолияти тўғрисида ҳамкасблари, ўқувчилар, ота- оналар фикрларини ўрганиш ҳамда тўпланган маълумотларни таҳлил қилиш, умумлаштириш, хулоса чиқариш ва тавсиялар беришдан иборат. Берилган тавсиялар асосида педагог таълим муассасаси раҳбарияти билан келишиб, узлуксиз мустақил малака ошириш (педагогнинг курсдан-курсгача бўлган даврдаги) иш режа-дастурини ишлаб чиқади. Педагог касбий фаолиятида  
6 
 
қайси соҳада қийналаётган бўлса, шу масалаларни иш режа-дастурига 
киритади ва ўқув-тарбиявий ишлари бўйича директор ўринбосари томонидан 
тасдиқланади. 
 (“Тасдиқлайман” 
............ 
туманидаги 
........ 
– 
сонли 
таълим 
муассасасининг ўқув-тарбиявий ишлар бўйича раҳбар ўринбосари; Исми, 
шарифи; имзо, йил, сана).  
Педагог узлуксиз мустақил малака ошириш иш режа дастурини ишлаб 
чиқишда қуйидагиларни ҳисобга олиши тавсия этилади:  
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг амалдаги Фармон ва 
қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг таълимга оид қарорлари ва бошқа 
ҳуқуқий-маъёрий хужжатларни мазмун-моҳиятини ўрганиб бориш. 
 2. 
Касбий 
маҳоратни 
ошириш 
учун 
оптималлаштирилган 
ва 
такомиллаштирилган Давлат таълим стандарти, модернизация қилинган ўқув 
дастури, дарсликлар, зарур бўлган методик тавсиянома, қўлланмалар ва бошқа 
меъёрий ҳужжатлар талаблари, ишланмалар, даврий, оммабоп ахборот 
воситалари, республика (вилоят, шаҳар) газета ва журналларидаги таълим 
тизимига оид янгиликларни ўрганиб бориш. Ўз касбий билим, кўникма ва 
малакаларини чуқурлаштиришга, янгилашга эришишни таъминлаш. 
 3. 
Илмий-методик 
маҳоратни 
ошириш 
(инновация, 
педагогик 
технология йўналишларида): 
 • илғор таълим технологиялари, инновацион жараёнларни амалга 
оширишда, таълим жараёни сифат ва самарадорлигини оширишни янгича 
лойиҳалаштиришда, ҳар бир дарс мавзуси бўйича унинг мазмунини 
алгоритмлаш ва мақсадга мувофиқ шаклдаги тизимга келтириш, ўқув 
жараёнини илғор инновацион технологиялар асосида моделлаштиришда 
иштирок этиш;  
• ҳудудлардаги илғор тажриба таянч таълим муассасаларига бориб, 
инновация, илғор педагогик технологияларни ўрганиб бориш ва улар билан 
ҳамкорлик ишларини ташкил этиш;  
6 қайси соҳада қийналаётган бўлса, шу масалаларни иш режа-дастурига киритади ва ўқув-тарбиявий ишлари бўйича директор ўринбосари томонидан тасдиқланади. (“Тасдиқлайман” ............ туманидаги ........ – сонли таълим муассасасининг ўқув-тарбиявий ишлар бўйича раҳбар ўринбосари; Исми, шарифи; имзо, йил, сана). Педагог узлуксиз мустақил малака ошириш иш режа дастурини ишлаб чиқишда қуйидагиларни ҳисобга олиши тавсия этилади: 1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг амалдаги Фармон ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг таълимга оид қарорлари ва бошқа ҳуқуқий-маъёрий хужжатларни мазмун-моҳиятини ўрганиб бориш. 2. Касбий маҳоратни ошириш учун оптималлаштирилган ва такомиллаштирилган Давлат таълим стандарти, модернизация қилинган ўқув дастури, дарсликлар, зарур бўлган методик тавсиянома, қўлланмалар ва бошқа меъёрий ҳужжатлар талаблари, ишланмалар, даврий, оммабоп ахборот воситалари, республика (вилоят, шаҳар) газета ва журналларидаги таълим тизимига оид янгиликларни ўрганиб бориш. Ўз касбий билим, кўникма ва малакаларини чуқурлаштиришга, янгилашга эришишни таъминлаш. 3. Илмий-методик маҳоратни ошириш (инновация, педагогик технология йўналишларида): • илғор таълим технологиялари, инновацион жараёнларни амалга оширишда, таълим жараёни сифат ва самарадорлигини оширишни янгича лойиҳалаштиришда, ҳар бир дарс мавзуси бўйича унинг мазмунини алгоритмлаш ва мақсадга мувофиқ шаклдаги тизимга келтириш, ўқув жараёнини илғор инновацион технологиялар асосида моделлаштиришда иштирок этиш; • ҳудудлардаги илғор тажриба таянч таълим муассасаларига бориб, инновация, илғор педагогик технологияларни ўрганиб бориш ва улар билан ҳамкорлик ишларини ташкил этиш;  
7 
 
• педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳудудий 
марказларининг тегишли кафедра ва бўлимларидан (интернет тизими ёки 
бошқа услублардан фойдаланган ҳолда) фанга (ёки таълим менежменти, 
педагогика, психология ва ҳ.к.) тегишли янгиликларни ўрганиб бориш ва уни 
амалиётга татбиқ этиш;  
• туман, шаҳар (вилоят) босқичларида ўтказиладиган доимий 
ҳаракатдаги ўқув-семинар, семинар-тренингларда фаол иштирок этиш ва 
ўзининг илғор ўқитиш методикалари, маърузалари билан қатнашиш;  
• таълим муассасаси режалари асосида намунавий очиқ дарсларни 
ташкил этиб бориш.  
5. Педагогик-психологик 
билимларни ошириб бориш, хусусий 
методиканинг 
методологик 
асосларини 
чуқур 
ўзлаштириш, 
дарс 
машғулотларида гуруҳ (синф)даги тарбияси оғир, ноқобул бўлган болаларга: • 
педагогик ёндашув; • психологик ёндашув; • индивидуал ёндашувни 
такомиллаштириб бориш. Ўқувчида ўқиш жараёнида мотивация ҳосил қилиш, 
ҳис-туйғусини уйғотиш, унинг қизиқиши, хоҳиши, қобилияти, мойиллигига 
хос хусусиятлари ва улардан таълим-тарбия мақсадларида самарали 
фойдаланиш.  
6. Илғор педагогик ва ахборот-коммуникацион технологияларнинг 
назарий ва амалий асосларини ўзлаштириш ҳамда уларни ўқув жараёнида 
қўллаш. Ўқитишнинг янги инновацион технологияларидан, интернетдан 
эркин, самарали фойдаланиш. 
 7. Педагогларнинг мустақил фикрлашлари асосида ўқувчиларда 
такомиллаштирилган ДТС ва модерниазация қилинган ўқув дастурларига мос 
келадиган билим, кўникма ва малакаларни шакллантириш.  
8. Илмий, илмий-оммабоп, сиёсий, ўқув-методик, бадиий ва бошқа 
адабиётларни мустақил равишда ўқиш ва ўрганиш ҳамда уларнинг қисқача 
мазмунини конспектлаштириш.  
9. Интерфаол усуллардан фойдаланиш ва ташкил этиш учун гуруҳларда 
ишлаш, ижодий фикрлаш, дидактик ўйинлар, мунозара, баҳс, аукцион дарс, 
7 • педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳудудий марказларининг тегишли кафедра ва бўлимларидан (интернет тизими ёки бошқа услублардан фойдаланган ҳолда) фанга (ёки таълим менежменти, педагогика, психология ва ҳ.к.) тегишли янгиликларни ўрганиб бориш ва уни амалиётга татбиқ этиш; • туман, шаҳар (вилоят) босқичларида ўтказиладиган доимий ҳаракатдаги ўқув-семинар, семинар-тренингларда фаол иштирок этиш ва ўзининг илғор ўқитиш методикалари, маърузалари билан қатнашиш; • таълим муассасаси режалари асосида намунавий очиқ дарсларни ташкил этиб бориш. 5. Педагогик-психологик билимларни ошириб бориш, хусусий методиканинг методологик асосларини чуқур ўзлаштириш, дарс машғулотларида гуруҳ (синф)даги тарбияси оғир, ноқобул бўлган болаларга: • педагогик ёндашув; • психологик ёндашув; • индивидуал ёндашувни такомиллаштириб бориш. Ўқувчида ўқиш жараёнида мотивация ҳосил қилиш, ҳис-туйғусини уйғотиш, унинг қизиқиши, хоҳиши, қобилияти, мойиллигига хос хусусиятлари ва улардан таълим-тарбия мақсадларида самарали фойдаланиш. 6. Илғор педагогик ва ахборот-коммуникацион технологияларнинг назарий ва амалий асосларини ўзлаштириш ҳамда уларни ўқув жараёнида қўллаш. Ўқитишнинг янги инновацион технологияларидан, интернетдан эркин, самарали фойдаланиш. 7. Педагогларнинг мустақил фикрлашлари асосида ўқувчиларда такомиллаштирилган ДТС ва модерниазация қилинган ўқув дастурларига мос келадиган билим, кўникма ва малакаларни шакллантириш. 8. Илмий, илмий-оммабоп, сиёсий, ўқув-методик, бадиий ва бошқа адабиётларни мустақил равишда ўқиш ва ўрганиш ҳамда уларнинг қисқача мазмунини конспектлаштириш. 9. Интерфаол усуллардан фойдаланиш ва ташкил этиш учун гуруҳларда ишлаш, ижодий фикрлаш, дидактик ўйинлар, мунозара, баҳс, аукцион дарс,  
8 
 
дарс-суд, дарс-парламент, дебат-мулоқот, инсерт, кластер, танқидий фикрлаш 
ва бошқа ноанъанавий дарсларда иштирок этиш ҳамда амалиётда қўллаш. 
 10. Илғор тажрибага эга бўлган, ташаббускор педагогларнинг (ўзи 
ишлаётган ва ишламаётган таълим муассасаларда – келишган ҳолда) дарс 
таҳлилига кириш орқали илғор иш тажрибаларни кузатиш, ўрганиш, тўплаш, 
танлаш, таҳлил этиш ва ижобий натижаларни амалиётда қўллаш.  
11. 
Методбирлашма 
томонидан 
тасдиқланган 
жадвал 
асосида 
белгиланган муддатларда “Очиқ дарс”ларни илғор педагогик, замонавий 
ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда интерактив методларни 
қўллаган ҳолда ташкил этиб бориш.  
12. Ўқувчиларга қўшимча таълим бериш, синфдан ва таълим 
муассасасидан ташқари ишларнинг самарадорлигини ошириш мақсадида 
таълим ташкилоти, оила, маҳалла ҳамкорлигини ривожлантириш бўйича 
изланиш, янги илғор тажрибаларни татбиқ этиш.  
13. Таълим муассасасаларнинг методик хизматни такомиллаштириш 
йўналишида тегишли методика хизмат кўрсатиш субъектлари (методика 
маркази, малака ошириш ҳудудий марказлари, истеъдод маркази ва ҳ. к.) 
билан ҳамкорлик ишларида фаол иштирок этиш;  
 14. Турли йўналишдаги кўрик-танловлар, мусобақа, конференция 
(уюшмалар), семинарларда иштирок этиш.  
15. 
Оммавий 
ахборот 
воситаларида 
(газета, 
журнал, 
радио, 
телевидение,...) чиқишлар қилиш.  
Мазкур мустақил малака ошириш дастурини тузишда олий ва биринчи 
тоифали ўқитувчилар (устозлар) учун алоҳида, иккинчи тоифали ва 
мутахассис ўқитувчилар (шогирдлар) учун алоҳида талаблар қўйилишини 
назарда тутиш лозим. Узлуксиз мустақил малака ошириш режа-дастури бир 
ўқув йилига мўлжалланиб, йил якунида бирор муаммоли мавзу устида 
изланиш, реферат, тавсия, ишланма, услубий мақола ёзиш, методбирлашма, 
педагогик кенгашларда маърузалар, ижодий ҳисоботлар бериш билан 
якунланади. Ўқитувчи ўз фаолиятининг диагностик таҳлили натижаларига 
8 дарс-суд, дарс-парламент, дебат-мулоқот, инсерт, кластер, танқидий фикрлаш ва бошқа ноанъанавий дарсларда иштирок этиш ҳамда амалиётда қўллаш. 10. Илғор тажрибага эга бўлган, ташаббускор педагогларнинг (ўзи ишлаётган ва ишламаётган таълим муассасаларда – келишган ҳолда) дарс таҳлилига кириш орқали илғор иш тажрибаларни кузатиш, ўрганиш, тўплаш, танлаш, таҳлил этиш ва ижобий натижаларни амалиётда қўллаш. 11. Методбирлашма томонидан тасдиқланган жадвал асосида белгиланган муддатларда “Очиқ дарс”ларни илғор педагогик, замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда интерактив методларни қўллаган ҳолда ташкил этиб бориш. 12. Ўқувчиларга қўшимча таълим бериш, синфдан ва таълим муассасасидан ташқари ишларнинг самарадорлигини ошириш мақсадида таълим ташкилоти, оила, маҳалла ҳамкорлигини ривожлантириш бўйича изланиш, янги илғор тажрибаларни татбиқ этиш. 13. Таълим муассасасаларнинг методик хизматни такомиллаштириш йўналишида тегишли методика хизмат кўрсатиш субъектлари (методика маркази, малака ошириш ҳудудий марказлари, истеъдод маркази ва ҳ. к.) билан ҳамкорлик ишларида фаол иштирок этиш; 14. Турли йўналишдаги кўрик-танловлар, мусобақа, конференция (уюшмалар), семинарларда иштирок этиш. 15. Оммавий ахборот воситаларида (газета, журнал, радио, телевидение,...) чиқишлар қилиш. Мазкур мустақил малака ошириш дастурини тузишда олий ва биринчи тоифали ўқитувчилар (устозлар) учун алоҳида, иккинчи тоифали ва мутахассис ўқитувчилар (шогирдлар) учун алоҳида талаблар қўйилишини назарда тутиш лозим. Узлуксиз мустақил малака ошириш режа-дастури бир ўқув йилига мўлжалланиб, йил якунида бирор муаммоли мавзу устида изланиш, реферат, тавсия, ишланма, услубий мақола ёзиш, методбирлашма, педагогик кенгашларда маърузалар, ижодий ҳисоботлар бериш билан якунланади. Ўқитувчи ўз фаолиятининг диагностик таҳлили натижаларига  
9 
 
кўра навбатдаги янги ўқув йилига шахсий узлуксиз малака ошириш дастурини 
янада бойитган ва соҳадаги янгиликлардан келиб чиққан ҳолда тузади. Агар 
ҳар бир ўқитувчида илмий-педагогик, методик адабиётлар ҳамда бошқа 
ахборот воситалари билан мустақил ишлаш кўникмаси шакллантириб 
борилса, уларда тинимсиз ўқиш, изланиш, яратувчанлик, бунёдкорлик, янгича 
қараш, янгича ишлаш малакаси шаклланади. Мазкур ишларни самарали 
ташкил этишда (юқоридаги 15 та пунктда таъкидланган вазифаларни ҳисобга 
олганда) Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳудудий 
маркази бош бўғин + бошқарма ҳузуридаги Методика маркази + туман 
методика шуъбаси + туман фан уюшмалари + илғор тажриба таълим 
ташкилотии + ёш мутахассислар таълим ташкилотии + таълим ташкилоти 
педагогика кенгаши + таълим ташкилоти методбирлашмаси ҳамкорликдаги 
узлуксиз методик хизмат кўрсатиш тизими ишлашини такомиллаштириш 
талаб этилади.  
 Демак, малака оширишда мунтазамлик, узлуксизлик, узвийлик 
шаклланади, умуман, жаҳон малака ошириш тизимида ўз-ўзининг малакасини 
ошириш энг самарали йўл сифатида қабул қилинганлигини, шу ўринда 
алоҳида таъкидлаб ўтиш мақсадга мувофиқдир.  
Режалаштирилган ушбу вазифаларни сифатли амалга ошириш учун 
қуйидаги компонентларни назарда тутиш мақсадли бўлади:  
• барча таълим муассасаларидаги мониторинг (диагностика) хонасини 
(камида иккита) замонавий компьютер техникаси билан таъминлаш, уни 
интернет тизимига улаш;  
• барча педагогларни ва методистларни компьютер, шу жумладан 
интернет тармоғи билан ишлай олиш саводхонлигини ошириш юқори 
даражага кўтариш; 
 • таянч таълим ташкилотилар ва туман методика шуъбаси сайтларини 
яратиш ва уни РТМ ва ХТХҚТМОХМларга маълум этиш. Худди шундай РТМ 
(марказники ва ходимлариники) ва ХТХҚТМОҲМ (марказники ва профессор-
ўқитувчилариники) сайтларини уларга маълум этиши лозим; 
9 кўра навбатдаги янги ўқув йилига шахсий узлуксиз малака ошириш дастурини янада бойитган ва соҳадаги янгиликлардан келиб чиққан ҳолда тузади. Агар ҳар бир ўқитувчида илмий-педагогик, методик адабиётлар ҳамда бошқа ахборот воситалари билан мустақил ишлаш кўникмаси шакллантириб борилса, уларда тинимсиз ўқиш, изланиш, яратувчанлик, бунёдкорлик, янгича қараш, янгича ишлаш малакаси шаклланади. Мазкур ишларни самарали ташкил этишда (юқоридаги 15 та пунктда таъкидланган вазифаларни ҳисобга олганда) Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳудудий маркази бош бўғин + бошқарма ҳузуридаги Методика маркази + туман методика шуъбаси + туман фан уюшмалари + илғор тажриба таълим ташкилотии + ёш мутахассислар таълим ташкилотии + таълим ташкилоти педагогика кенгаши + таълим ташкилоти методбирлашмаси ҳамкорликдаги узлуксиз методик хизмат кўрсатиш тизими ишлашини такомиллаштириш талаб этилади. Демак, малака оширишда мунтазамлик, узлуксизлик, узвийлик шаклланади, умуман, жаҳон малака ошириш тизимида ўз-ўзининг малакасини ошириш энг самарали йўл сифатида қабул қилинганлигини, шу ўринда алоҳида таъкидлаб ўтиш мақсадга мувофиқдир. Режалаштирилган ушбу вазифаларни сифатли амалга ошириш учун қуйидаги компонентларни назарда тутиш мақсадли бўлади: • барча таълим муассасаларидаги мониторинг (диагностика) хонасини (камида иккита) замонавий компьютер техникаси билан таъминлаш, уни интернет тизимига улаш; • барча педагогларни ва методистларни компьютер, шу жумладан интернет тармоғи билан ишлай олиш саводхонлигини ошириш юқори даражага кўтариш; • таянч таълим ташкилотилар ва туман методика шуъбаси сайтларини яратиш ва уни РТМ ва ХТХҚТМОХМларга маълум этиш. Худди шундай РТМ (марказники ва ходимлариники) ва ХТХҚТМОҲМ (марказники ва профессор- ўқитувчилариники) сайтларини уларга маълум этиши лозим;  
10 
 
 • таянч таълим ташкилоти + туман методика шуъбаси + ПКҚТМОҲМ 
(А.Авлоний ва ҳудудий)+ Республика таълим маркази электрон почта (ёки 
Thebtt тизими) орқали ахборотларни олиш ва узатиш имкониятларини ташкил 
этиш; 
 • мазкур ташкил этилган сайтларга устоз ва шогирдлар учун тегишли 
моделлар бўйича услубий материаллар киритиб борилишини кўзда тутиш;  
• туман методика шуъбаси ХТХҚТМО ҳудудий марказ билан 
ҳамкорликда 
таълим-тарбия 
самарадорлиги 
ва 
унинг 
мазмунини 
такомиллаштириш ҳамда педагогларга амалий-услубий ёрдам бериш 
мақсадида мавзулар бўйича семинар ва семинар-тренинглар ўтказишни 
олдиндан режалаштириш; 
 • институт профессор-ўқитувчилари ва илғор тажрибага эга бўлган 
педагоглар томонидан яратилган ҳамда илмий кенгашдан ўтказилган методик 
тавсиянома ва услубий қўлланмаларни педагог кадрларга етказиб бориш.  
Зарурият туғилганда, педагогларнинг талаб ва истакларини ҳисобга 
олиб, бу методик тавсиянома ва услубий қўлланмаларнинг мазмун-моҳияти 
бўйича жойларда семинарлар ташкил этиш.  
Навбатдаги 
вазифа 
эса 
таълим 
ташкилоти 
маъмурияти 
ва 
методбирлашма раҳбари томонидан педагогнинг юқорида таъкидланган 
мустақил малака ошириш жараёни натижалари қай даражада самарали 
бўлгани таълим ташкилотида ташкил этилган диагностика (ёки мониторинг) 
натижалари орқали аниқлашдир. Таклиф сифатида шуни таъкидлаш лозимки, 
мазкур диагностик таҳлил асосида малака ошириш ҳудудий марказлари учун 
ишлаб чиқилган таянч ўқув режасининг қайси моделлари бўйича ёки тегишли 
мавзулар йўналишдаги моделли дастур асосида малака оширишга муҳтож 
бўлган педагогларни ажратиб олиб, уларни буюртма асосида мақсадли 
равишда малакаларини оширишни ташкил этиш керак.  
Муҳтожлик сезмаётган педагоглар учун таянч таълим ташкилотиларида 
муаммоли, мақсадли ва муаллифлик ҳамда илғор педагогик инновацион ва 
ахборот-коммуникацион технологиялар бўйича семинар ва семинар-
10 • таянч таълим ташкилоти + туман методика шуъбаси + ПКҚТМОҲМ (А.Авлоний ва ҳудудий)+ Республика таълим маркази электрон почта (ёки Thebtt тизими) орқали ахборотларни олиш ва узатиш имкониятларини ташкил этиш; • мазкур ташкил этилган сайтларга устоз ва шогирдлар учун тегишли моделлар бўйича услубий материаллар киритиб борилишини кўзда тутиш; • туман методика шуъбаси ХТХҚТМО ҳудудий марказ билан ҳамкорликда таълим-тарбия самарадорлиги ва унинг мазмунини такомиллаштириш ҳамда педагогларга амалий-услубий ёрдам бериш мақсадида мавзулар бўйича семинар ва семинар-тренинглар ўтказишни олдиндан режалаштириш; • институт профессор-ўқитувчилари ва илғор тажрибага эга бўлган педагоглар томонидан яратилган ҳамда илмий кенгашдан ўтказилган методик тавсиянома ва услубий қўлланмаларни педагог кадрларга етказиб бориш. Зарурият туғилганда, педагогларнинг талаб ва истакларини ҳисобга олиб, бу методик тавсиянома ва услубий қўлланмаларнинг мазмун-моҳияти бўйича жойларда семинарлар ташкил этиш. Навбатдаги вазифа эса таълим ташкилоти маъмурияти ва методбирлашма раҳбари томонидан педагогнинг юқорида таъкидланган мустақил малака ошириш жараёни натижалари қай даражада самарали бўлгани таълим ташкилотида ташкил этилган диагностика (ёки мониторинг) натижалари орқали аниқлашдир. Таклиф сифатида шуни таъкидлаш лозимки, мазкур диагностик таҳлил асосида малака ошириш ҳудудий марказлари учун ишлаб чиқилган таянч ўқув режасининг қайси моделлари бўйича ёки тегишли мавзулар йўналишдаги моделли дастур асосида малака оширишга муҳтож бўлган педагогларни ажратиб олиб, уларни буюртма асосида мақсадли равишда малакаларини оширишни ташкил этиш керак. Муҳтожлик сезмаётган педагоглар учун таянч таълим ташкилотиларида муаммоли, мақсадли ва муаллифлик ҳамда илғор педагогик инновацион ва ахборот-коммуникацион технологиялар бўйича семинар ва семинар-  
11 
 
тренинглар ташкил этиб бориш, малака ошириш турлари ва шаклларидан 
(мустақил малака ошириш, масофавий ўқиш) фойдаланиш мақсадга 
мувофиқдир. 
Фойдаланилган адабиётлар: 
1. Пўлатов Ш.П. Таълим менежменти ёхуд таълим муассасасини 
илмий-методик бошқариш технологияси. «Yosh kuch», 2017; 592 б. 
2.  Пўлатов Ш.П. Таълим менежменти ёхуд таълим муассасасини 
илмий-методик бошқариш стратегияси. «Yosh kuch», 2019; 594 б.  
3. Зокиров 
А.Ш. 
Таълим 
муассасаси 
ҳужжатларини 
расмийлаштиришни ўрганамиз. Т. 2008 
4. Бекниёзов. Н. М. Ўқитувчи нималарни билиши керак. «Фан ва 
технология» 2016 йил.  
5. Тожиев М., ва бош. Таълим жараёнини замонавий педогогик 
технология асосида ташкил қилишда қўлланиладиган педогогик 
усуллар. Методик тавсиянома. – «Фан ва технология», 2016 - 96 б.  
6. Тожиев М., Зиёмуҳаммедов Б. Миллий педогогик технологияни 
таълим-тарбия жараёнига татбиғи ва уни ёшлар интеллектуал 
салоҳиятини юксалтиришдаги ўрни. Монография. – Т.: Мумтоз сўз, 
2010. - 224 б. 
 
11 тренинглар ташкил этиб бориш, малака ошириш турлари ва шаклларидан (мустақил малака ошириш, масофавий ўқиш) фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Фойдаланилган адабиётлар: 1. Пўлатов Ш.П. Таълим менежменти ёхуд таълим муассасасини илмий-методик бошқариш технологияси. «Yosh kuch», 2017; 592 б. 2. Пўлатов Ш.П. Таълим менежменти ёхуд таълим муассасасини илмий-методик бошқариш стратегияси. «Yosh kuch», 2019; 594 б. 3. Зокиров А.Ш. Таълим муассасаси ҳужжатларини расмийлаштиришни ўрганамиз. Т. 2008 4. Бекниёзов. Н. М. Ўқитувчи нималарни билиши керак. «Фан ва технология» 2016 йил. 5. Тожиев М., ва бош. Таълим жараёнини замонавий педогогик технология асосида ташкил қилишда қўлланиладиган педогогик усуллар. Методик тавсиянома. – «Фан ва технология», 2016 - 96 б. 6. Тожиев М., Зиёмуҳаммедов Б. Миллий педогогик технологияни таълим-тарбия жараёнига татбиғи ва уни ёшлар интеллектуал салоҳиятини юксалтиришдаги ўрни. Монография. – Т.: Мумтоз сўз, 2010. - 224 б.