ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИ БОШҚАРИШНИ ИЛМИЙ АСОСЛАРИ ВА СТРАТЕГИЯСИ (Бошқарувнинг кўп илм талаб этишлиги, Стратегияларнинг турлари ва уларни таълим соҳасида қўллаш амалиёти)
Yuklangan vaqt
2024-05-19
Yuklab olishlar soni
1
Sahifalar soni
9
Faytl hajmi
39,7 KB
ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИ БОШҚАРИШНИ ИЛМИЙ АСОСЛАРИ ВА
СТРАТЕГИЯСИ
Режа:
1. Бошқарувнинг кўп илм талаб этишлиги.
2. Таълимда менежмент тармоқ менежментининг бир тури сифатида.
3. Таълимда стратегик менежметнинг амалий жиҳатлари.
4. Стратегияларнинг турлари ва уларни таълим соҳасида қўллаш амалиёти.
Таянч иборалар ва тушунчалар: интеллектуал капитал, бошқарув,
бошқарув объектлари, инсон капитали, таркибий капитал, бошқариш
стратегия, стратегия турлари.
Дарснинг
мақсади:
таълим
соҳасида
стратегия
тушунчасини
тушунтириш, стратегия турларини таҳлил қилиш, стратегия тузиш амалий
кўникмаларини шакллантириш.
1.Бошқарувнинг кўп илм талаб этишлиги.
Билимлар ва интеллектуал капитални улардан янада самаралироқ фойдаланиш
мақсадида бошқариш муаммолари сўнгги йилларда биринчи даражали
аҳамият касб этмоқда. Айрим ташкилот назарияси ва амалиётида билим
бошқарув объекти сифатида қаралиши лозимлигини тан олиш тенденцияси
кузатилмоқда. Корхоналарнинг рақобарбардошик даражасига уларнинг
билимларни шакллантириш, жамлаш ва ривожлантириш, уларнинг негизида
инновациялар яратиш, охир-оқибатда рақобат соҳасида барқарор устунликка
эришиш қобилияти янада кучлироқ таъсир кўрсатмоқда.
Менежерлар амалда, шу жумладан таълим соҳасида ҳам бошқарув
функциялари ва методларини қўллаш мақсадини қўймоқдалар. Бу ерда шуни
қайд этиш лозимки, таълим муассасалари менежментни амалга жорий этишга
анча кеч киришганлар ва ҳанузгача уни қўллаш борасида саноат
корхоналаридан анча ортда қолмоқдалар.
Таълим тизими учун менежерлар тайёрловчи ўқув юртлари сўнгги
йиллардагина пайдо бўлди. Бу бир қанча омиллар, чунончи: “Таълим
тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ узлуксиз таълим тизимининг янада
ривожланиши; таълим-тарбия ва хўжалик масалаларини ечишда ўқув
юртларига кенг мустақиллик берилиши; таълим соҳасида халқаро алоқалар
кенгайиши ва Ўзбекистон бозор иқтисодиёти ривожланаётган шароитда ўқув
юртларини бошқариш иқтисодий механизмларининг кучайиши билан боғлиқ.
Бошқача айтганда, таълим олиш учун ўқув юртини танлаш имконияти
кенгаймоқда.
Ҳар
бир ўқув
юрти
ўз имкониятларидан
тўлақонли
фойдаланишга ҳаракат қилмоқда, яъни бошқарув объекти сезиларли даражада
ўзгарган. Айни шу сабабли бошқарув ҳам ўзгариши, менежмент шаклини касб
этиши лозим.
Ўқув юртида бошқарув объектлари уч таркибий қисмга бўлинади:
моддий-техникавий (асбоб-ускуналар, воситалар ва б.), информацион (ўқув
режалари, дастурлар, ҳужжатлар ва б.) ва инсоний. Иш сифатини бошқариш
охирги объектдан бошланади. Таълим менежментининг муҳим жиҳати унда
ўзаро боғланган икки томон – педагогик ва иқтисодий йўналишнинг
мавжудлигидир. Иккала йўналиш ҳам муҳим, лекин улар кўпинча вақтда ва
маконда муштарак эмас. Айни шу сабабли ё таълим-тарбияни, ё хўжалик
жараёнини бошқариш билан шуғулланувчи менежерларнинг гуруҳлари
ажратилади.
Педагог ҳамманинг кўз ўнгида туради, унинг фаолиятига ўқувчилар,
уларнинг ота-оналари, ҳамкасблари, ўқув юрти раҳбарлари баҳо беради.
Атрофдагилар эътиборини қозониш ўқитувчи учун кўпинча моддий
рағбатлантиришдан муҳимроқдир. Таълим менежменти ўқитувчига касбий
кўникмаларга қўшимча тарзда бошқарув кўникмаларини ҳам ривожлантириш
имкониятини беради. Уларнинг мавжудлиги командада самарали иш олиб
бориш, режалаштиришни амалга ошириш, муаммоларни оқилона ечиш,
ташаббус кўрсатиш, лидерлик фазилатларини, тадбиркорлик фаоллиги
усулларини, коммуникатив кўникмаларни ўзлаштиришга ёрдам беради.
2.Таълимда менежмент тармоқ менежментининг бир тури сифатида.
Билимларни бошқариш жараёнлари интеллектуал капитални бошқариш
жараёнлари билан узвий боғлиқ.
Интеллектуал капитални бошқариш жараёни ташкилот хусусияти – унинг
катта-кичиклиги, фаолияти ва ҳоказоларга қараб ўз хусусиятларига эга
бўлиши мумкин. Т.Стюарт фикрига кўра, интеллектуал капитал уч элемент:
инсон капитали, таркибий капитал ва истеъмол капиталини ўз ичига олади.
“Интеллект” ва “интеллектуал капитал” тушунчалари бир-биридан фарқ
қилади. Интеллект – ақлий фаолият, тўпланган билимлар. Интеллектуал
капитал муайян билимлар мавжудлиги, ақлий фалият билан шуғулланишга
қодирликнигина эмас, балки интеллектдан фойдаланиш йўли билан даромад
олиш қобилиятини ҳам назарда тутади.
Инсон капиталининг асосий вазифаси – бойликларни бевосита яратиш.
Инсон капитали бутун компанияга эмас, балки айрим ходимга тегишли
бўлади. Шу сабабли ҳар бир ходимнинг уқув ва кўникмаларини билиш ва
улардан мумкин қадар кўпроқ фойда олиш муҳимдир.
Инсон капитали айрим ходимга қарашли билим ва тажриба бўлса,
ташкилотнинг билим ва тажрибаси таркибий капитални ташкил этади.
Уларнинг баҳамжиҳат фаолияти натижасида синергетик самарага
эришилади – одамлар баҳамжиҳат ишлаш орқали ўз индивидуал ҳаракатлари
йиғиндисидан кўпроқ самара оладилар.
Таркибий капитални бошқаришнинг асосий вазифаси – ходимларнинг
билимларини ташкилот мулкига айлантириш ва уни шу сифатда сақлаб қолиш.
Таркибий капитал – интеллектуал капиталнинг ходим кетганидан кейин
фирмада қоладиган қисми.
Таркибий капитал ранг-баранг шакл касб этиши мумкин. Унинг
таркибига технологиялар, ихтиролар, маълумотлар базалари, эълон қилинган
асарлар, стратегиялар, меҳнат маданияти ва маънавий қадриятлар кириши
мумкин.
Қоида
тариқасида,
буларнинг
барчаси
ҳужжатли
расмийлаштирилиши лозим.
Таркибий капиталнинг асосий вазифаси – ходимлар индивидуал
меҳнатининг самарадорлиги ва унумдорлигини синергетик самара ҳисобига
ошириш.
Мазкур муносабатларга қуйидаги кўрсаткичлар ёрдамида баҳо берилиши
мумкин:
- мижознинг қониқиш даражаси;
- мижознинг ташкилот билан ҳамкорлигидан олинадиган фойда;
- мижознинг содиқлиги.
Янги мижозни қўлга киритиш учун зарур харажатлар эски мижозни
сақлаб қолиш учун зарур харажатлардан анча кўп. Иқтисодиётда кучли
рақобат шароитида доимий истеъмолчиларни сақлаб қолиш энг мақбул
стратегия ҳисобланади. Т.Стюарт фикрига кўра, истеъмол капиталида энг
муҳими – ўзаро тил топиш, ишонч ва очиқликдир.
Истеъмол капиталини ташкилот интеллектуал капиталининг мустақил
қисми сифатида ажратиш бозор иқтисодиёти шартларига мувофиқдир.
3.Таълимда стратегик менежметнинг амалий жиҳатлари.
Жамиятда юз берган иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ўзгаришлар шу
жумладан таълим соҳасида ҳам фаолият ҳар хил турларини амалга ошириш
шароитлари ўзгаришига олиб келди. Ўзбекистон иқтисодиётида юз берган
ўзгаришлар таълим муассасаларини бозорга қараб мўлжал олишга даъват
этмоқда. Бунда асосий урғу иқтисодий ислоҳотларнинг ижтимоий томонига
берилмоқда. Меҳнат жамоасини бошқариш тизимини яратишда шахс омилини
ҳисобга олиш, инсон ресурсларини шакллантириш ва ривожлантириш айниқса
долзарб тус олмоқда. Бундай шароитда инсон ресурсларини бошқариш
борасидаги фаолият алоҳида аҳамият касб этади.
Янги
ижтимоий-иқтисодий
шароитларда
педагогик
жараённинг,
ўқувчининг, педагог касбий ва шахсий фазилатларининг ривожланишини
таъминловчи бошқарув зарур.
“Бошқарув” тушунчаси одатда тизимнинг бир ҳолатдан янада сифатлироқ
ҳолатга ўтиши сифатида тавсифланади. Бу ерда икки жиҳатга эътиборни
қаратиш лозим. Биринчи – тизимни сақлаш, унинг барқарорлигини қувватлаш
мақсадида бошқариш (маъмурий бошқарув). Иккинчи жиҳат – тизим янги
сифат ҳолатига ўтишини, яъни муттасил ривожланишни таъминловчи
бошқариш.
Стратегик бошқарув олий ўқув юртининг бўлғуси муаммолари ва
имкониятларини прогноз қилишнинг асосий усули ҳисобланади.
Стратегик бошқарув олий ўқув юртининг бозор ўзгаришларига
мослашувчанлигини таъминлайди. Ташкилот ташқи ва ички муҳитининг
беқарорлиги олий ўқув юртининг рақобатбардошлик даражасини оширувчи
янги менежмент стратегиясини ишлаб чиқишни талаб этади.
“Стратегик бошқарув” атамаси илмий муомалага ХХ асрнинг 60-70-
йилларида жорий бошқарув билан олий даражада амалга ошириладиган
бошқарувни
ажратиш
учун
киритилган.
Бизнесни
амалга
ошириш
шароитларининг ўзгариши шуни тақозо этган. Муҳитдаги ўзгаришларни ўз
вақтида пайқаш учун олий раҳбариятнинг диққат марказини унга қаратиш
зарурлиги оператив бошқарувдан стратегик бошқарувга ўтишнинг мазмунини
акс эттирувчи етакчи ғояга айланган.
Стратегик менежмент қуйидаги уч муҳим саволга жавоб топишни назарда
тутади:
1.
Ташкилот (муассаса) ҳозир қандай аҳволда?
2.
У 3, 5, 10 йилдан кейин қандай аҳволда бўлишни истайди?
3.
Мақбул аҳволга қандай қилиб эришиш мумкин?
Биринчи саволга жавоб бериш учун раҳбарлар жорий вазиятни яхши
тушунишлари керак, бунинг учун ахборот зарур; иккинчи савол келажакка
қараб мўлжал олувчи стратегик менежментни акс эттиради; учинчи савол
танланган стратегияни амалга ошириш билан боғлиқ.
Бозор шароитида маъмурий бошқарувда жиддий ўзгаришлар юз беради.
Янги иқтисодий муносабатлар ташкилотнинг ташқи ва ички муҳитини
ўзгартиради. Ташқи муҳитда бозор механизмлари амал қилади ва уни
ташкилот назорат қила олмайди. Ташкилот доирасида одамларга таъсир
кўрсатиш механизмлари бозор қонунлари билан тартибга солинадиган ташқи
муҳитга боғлиқ бўлади. Бошқача айтганда, бошқарувнинг буйруқбозлик усули
ўрнини маъмурий бошқарув эгаллайди. У ташкилотдаги фаолиятни
моделлаштириш, ривожланаётган жамиятда унинг рақобатбардошлигини
таъминлашни назарда тутади. Буни таъминлаш учун раҳбарлар ва ходимлар
тегишли билимлар, уқув ва кўникмаларга эга бўлишлари лозим. таълим
муассасасини самарали бошқариш учун ходимларни мотивлаштириш, таълим
стратегиясини ишлаб чиқиш, бошқарув ташкилий тузилмасини яратиш талаб
этилади.
Маъмурий бошқарув кўрсатмалар, буйруқлар, фармойишларга мувофиқ
амалга оширилади. Булар бошқарув фаолиятининг қонунчилик асосларини
белгилайди.
Ривожлантирувчи
бошқарув
замирида
субъект-субъект
муносабатлари ётади. Мазкур бошқарув таълим муассасасининг педагогик
моҳиятини акс эттиради. Илмий адабиётларда бошқарувнинг мазкур усули
“педагогик бошқарув” деб аталади. У илк бор Ю.В.Васильев томонидан илмий
муомалага киритилган.
4.Стратегияларнинг турлари ва уларни таълим соҳасида қўллаш
амалиёти.
Илмий адабиётларда “стратегия” тушунчасининг мазмунига берилган
кўп сонли таърифларга дуч келиш мумкин. Бу мазкур тушунча жуда серқирра
эканлиги билан изоҳланади:
С т р а т е г и я
пировард натижага эришиш воситаси
ташкилот фаолиятининг барча асосий
жиҳатларини бир бутунга бирлаштиради
Бундан
ташқари, стратегия ташкилот моҳияти хусусидаги муҳим саволларга
жавоб беради:
1.
Бугун бизнесингиз қай аҳволда?
2.
Эртага унинг аҳволи қандай бўлади?
3.
Хизматларингиз, товарларингиз, функцияларингиз қандай?
4.
Қўйилган мақсадларга эришиш учун нима қилиш керак?
Ташкилотни стратегик бошқариш белгиларига:
келажакни аниқ кўриш;
яқин келажак учун мақсадларни қўйишни киритиш мумкин.
Ташкилотнинг бўлғуси ҳолатини тахмин қилиш учун беш етакчи
стратегияни ўз ичига олган моделдан фойдаланилади.
1.
Маҳсулот стратегияси. Асосий йўналишлари – маҳсулот
ёки хизмат турлари, сифатини белгилаш. Таълим муассасаси таклиф
қилаётган хизматлар бошқарув жараёнларини тўлиқ белгилайди.
Таклиф қилинаётган хизматлар сифатини бошқариш олий ўқув юрти
истеъмолчиларнинг талабларига жадал суръатларда мослашишини
назарда тутади.
2.
Маҳсулот ёки хизматларни илгари суриш стратегияси.
Асосий йўналишлар – маркетинг, жамоатчилик билан алоқалар,
реклама, нарх белгилаш, хизматлар кўрсатишнинг махсус шароитлари.
Мазкур стратегияда маркетинг иши истеъмолчиларнинг талабларини
аниқлашга қаратилади. Реклама таълим муассасаси, кўрсатилаётган
хизматларнинг афзалликлари ҳақида ташқи муҳитга ахборот беришни,
ташкилотнинг узоқ муддатли имкониятларини
белгилайди
шунингдек истеъмолчиларда мазкур хизмат билан танишиш истагини
уйғотишни назарда тутади.
3.
Ходимлар билан ишлаш стратегияси. Асосий йўналишлари
– ишга қабул қилиш, кадрлар мониторинги, таълим бериш ва
ривожлантириш, мотивлаштириш ва рағбатлантириш, ўзаро алоқа ва
назорат.
4.
Ресурслар стратегияси. Асосий йўналишлари – ахборот,
вақт, моддий ресурслар, молияни бошқариш. Зарурий ахборотга эга
бўлиш рақобатда устунликни белгиловчи муҳим омилга айланади.
5.
Инновациялар
стратегияси.
Асосий
йўналишлари
–
ўзгаришларни бошқариш, технологияларни ишлаб чиқариш.
Назорат учун саволлар:
1.Стратегия тушунчасининг моҳиятини тушунтиринг.
2.Қандай стратегия турларини биласиз?
3.Бошқарув стратегияси деганда нимани тушунасиз?
4.Маркетинг мухити тушунчасини изоҳлаб беринг.
5.Сиз ёш раҳбар сифатида танлаган стратегияни асосланг.