Барча ота-оналар болаларида меҳрибон-
лик,
меҳр-шафқат
ва
бағрикенглик
каби
муҳим
инсоний
фазилатларни
кўришни
исташади. Улар ўзлари биладиган тарбиявий
ёндашувни
-
энг
тўғри
ёндашув,
деб
билишади. Бироқ, ҳаёт шуни кўрсатадики,
боламизни чуқур ўрганмай, ўзимиз эшитган-
билганимиздан
келиб
чиқиб
тарбиялаш
кутилган натижаларни бермайди. Баъзилари
ҳатто
болаларни
ота-оналаридан
бегона-
лаштириб, бездириб юборади.
Қанча одам бўлса, шунча фикр
бор. Бола тарбияси ҳақида ҳам.
Шу билан бирга, педагоглар
томонидан тарбияга
ёндашувнинг 4 асосий тури
борлигини аниқланган. Сиз
ўзингизни булардан қайсига
мойил деб ҳисоблайсиз?
1. Қаттиққўл тарбия.
Қаттиққўл
ота-оналар
асосан
авторитар
тарбияга
амал
қилишади.
Бунда ота-она боланинг устидан мутлақ ҳукмронлик қилишади.
Айтганим-айтган, деганим-деган дейишади гўё. Боладан ҳам
“айтганимни қиласан”, деб, кўр-кўрона итоатни талаб қилишади.
Кўпинча
болага
ортиқча,
одамни
хўрлайдиган,
шафқатсиз
талаблар қўйишади.
Бунинг оқибатида бола нимага ўрганади? Ташқи талаб,
буйруқларни ўйламай бажаришга одатланишади. Яъни
ташаббуссиз, иродасиз, қўрқоқ, муте, мустақил қарор
қабул
қила
олдмайдиган,
ҳаётида
учрайдиган
тўсиқларни ўзи ҳал қила олмайдиган сусткаш бўлиб
қолишади. Шунинг учун боланинг бошида доимий
терговчи, ортиқча назоратчи бўлиб қолмасдан, унга
мустақиллик ҳам бериб бориш зарур.
Тўғри, болалар хато қилишади. Бу айб эмас. Болалик – хатолар
фасли. Чунки у ҳар бир иш, юмуш, ҳаракатни машқ қилаяпти. Лекин
атайлаб эмас, ҳали билим ва малакаси камлиги, бу ишни қилиб
кўрмаганлиги, ёки кам қилганлиги туфайли хато қилаяпти. 5-10 марта
қилиб кўргач, бехато бажаради.
Бола 3 ёшида 3 ёшли боланинг қўлидан келадиган ишларни қилишга
қодир бўлиши керак. Агар нуқул “тўхта”, “тегма”, “қўй”, “ўчир
овозингни”, десак, ҳеч нарса қилолмай, ўргана олмай, 20 ёшли бола
бўлиб қолади. Нуқул тақиқлар ичра катта бўлган бола ана шундай
ноқобил(қобилиятсиз) бўлиб қолади. “Ҳе, серраймай ўл”, деймиз
баъзан. Аслида бунга ўзимиз сабабчимиз.
2. Юмшоқ тарбия.
Қаттиқ тарбиянинг зидди.
Одатда
юмшоқ тарбияга ота-онанинг ортиқча
меҳр-муруввати сабаб бўлади. Бу эса
болалар
эркалик
ҳуқуқини,
ортиқча
хатти-ҳаракатлар
эркинлигини
олади-
лар. Бу ёндашув ҳам салбий оқибат-
ларга олиб келади. Юмшоқ, кўнгилчан,
либерал ота-оналарнинг «ҳомийлиги»
остидаги
ўсган
болалар
кўпинча
худбинлик ва масъулиятсизликка мойил
бўлишади.