УБАЙДУЛЛАХОН
УБАЙДУЛЛАХОН, Убайдулла Султон, Убайдий (тўлиқ исми:
Абулғозий Убайдуллоҳ Баҳодирхон ибн Маҳмуд Султон ибн Шоҳ Будоғ
Султон
ибн
Абулхайрхон)
(1486,
Хоразмнинг Вазир ш.
яқинидаги Тирсак мавзеси — 1540.17.3, Бухоро) — Бухоро хони (1533—40),
шоир. Шайбонийлар сулоласидан. Муҳаммад Шайбонийхоннинг
жияни,
Маҳмуд
Султоннинг
ўғли.
Отасининг
илтимосига
кура,
унга Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор ўз исмини берган. Тасаввуф бўйича дастлабки
сабоқни отасининг пириМавлоно Муҳаммад Қозидан олган. Убайдуллахонга
ўз даврининг машҳур уламолари Фазлуллоҳ ибн Рўзбеҳон, Махдуми Аъзам,
Мавлоно Муҳаммад Азизон, Мавлоно Хожа Муҳаммад Садр ва б. устозлик
қилган.
Хусусан,
унга давлат арбоби
ва саркарда амирАбдулла Яманий
(Бухорода Мир Араб номи билан машҳур бўлган) ҳарбий санъатдан сабоқ
берган ва ўзига мурид қилиб олган.
Хоразм ва Бухоро ҳокими бўлган отаси Маҳмуд Султон Қундузда
вафот этгач (1504), унга Ўрусбек Дўрмон (1512 й. Кўли Маликда бўлган
жангда ўлдирилган) оталиққилиб тайинланган. Убайдуллахон амакиси
Шайбонийхоннинг
Хоразм
(1505), Балх(1506), Ҳирот ва Машҳад (1507)га
қилган
ҳарбий
юришларида
қатнашган.
Дастлабсафавийлар қўшинининг Мовароуннаҳр ичкарисига
бостириб
киришидан
чўчиган
Убайдуллахон
ва Муҳаммад
Темур
Султон (Шайбонийхоннинг
ўғли) шоҳ Исмоил
Iбилан
элчилар
алмашиб, сулҳ тузишга
уринганлар.
Шайбонийлар
сулоласининг
хони
Кўчкунчихоникнг асосий ноиби (1510 й. дан) ва Бухоро ҳокими (1504 й. дан)
сифатида Убайдуллахон душманга карши курашга отланган. 1511 й. да
бўлган жангда енгилган Убайдуллахон ва Кўчкунчихон, Самарканд ҳокими
Суюнчхўжахон, шунннгдек, Муҳаммад Темур Султон ва Жонибек Султон ўз
яқинлари билан Туркистонш. га чекинадилар.
1512 й. 28 апр. да Кўли Малик жангида Убайдуллахон ғалаба қозониб,
Бухоро ва Самарқандни эгаллайди. 1512 и. баҳорида Убайдуллахоннинг
шижоати
натижасида
Мовароуннаҳр яна шайбонийлар
кулига
ўтди.
Бироқ Исмоил I юборган Нажми Сонийбошчилигидаги 60 минг кишилик
сафавийлар қўшинига суянган Бобур 1512 й. кузидаҒузор ва Қаршини
эгаллайди
(қ. Қарши мудофааси).
Нажми Соний қўшини
Ғиждувонниқамал қилишга киришди. Убайдуллахон ва Жонибек Султон
Карманага; Кучкунчихон ва Темур Султон Миёнколга чекиниб, ҳал қилувчи
жангга тайёргарлик куришади. 1512 й. 24 нояб. даги Ғиждувон жангида
Убайдуллахон бошчилигидаги қўшин ғалаба қозонган.
1513 й. янв. да Убайдуллахон бошчилигидаги қўшин Хуросонга ҳарбий
юришлар қилиб, сафавийларга кучли зарбалар берди. 1513 й. 11 мартда У.
Марвни
эгаллайди.
Бу
орада
У.
Хоразмни
ҳам
эгаллаб,
ўғли
Абдулазизхонни ҳоким қилиб
тайинлайди.
Узоқ
давом
этган
ҳарбий
тўқнашувлардан сўнг Машҳад, Ҳирот (1529) ва б. шаҳарлар эгалланди. У.
Ҳиротдаги мураккаб вазиятни тартибга солиш (бу ерда шиаларнинг таъсири
кучайиб кетган эди) ва унинг Бухоро билан алоқаларини мустаҳкамлашга
катта эътибор қаратган. Кучкунчихон вафот этгач, унинг ўғли Абу
Саидхон даврида ҳам Убайдуллахон ноиблик вазифасида қолган.
1533 й. да Абу Саидхон вафотидан сўнг, туркий анъанага биноан султонлар
ичида энг ёши улуғи У. Бухорода шайбонийлар сулоласининг хони қилиб
кўтарилган.Пойтахт ҳам Самарқанддан Бухорога кўчирилиб, давлатнинг
номи
расмий
равишдаБухоро
хонлиги деб
аталган.
Убайдуллахон
ҳукмронлиги даврида Бухоронинг сиёсий, иқтисодий ва маданий марказ
сифатидаги мавкеи кучайди. Бухорода Мир Араб мадрасаси, Мирак Сайд
Ғиёс боғи, Кўҳак (Зарафшон) дарёси устида Меҳтар Қосим кўприги ва б.
иншоотлар қурилди.
Убайдуллахон
яссавия
ва нақшбандия тариқатларига
эътиқод
қилиб, шайх сифатида муридлар ҳам тарбиялаган. Убайдуллахон «Убайдий»,
«Қул Убайдий», «Убайдуллоҳ» тахаллуслари билан узбек, форс ва араб
тилларида ижод қилган. Унинг учала тилдаги девонларини ўз ичига олган
куллиёти кейинчалик Мир Ҳусайн алҲусайний томонидан кўчирилган
(1583). Убайдуллахоннинг туркий девонида 310 ғазал, 430 рубоий, 11 туюқ,
18 маснавий, 7 муаммо, 2 ёрёр мавжуд. Шунингдек, девондан диний-
тасаввуфий ва ахлоқийдидактик рухдаги «Омонатнома», «Шавқнома»,
«Ғайратнома», «Сабрнома» манзумалари урин олган. Форсий девонида эса
163 ғазал, 418 рубоий, 7 қитъа, 1 фард, 1 маснавий, 1 таржеъбанд ва
3 муаммо бор. Араб тилидаги мероси 35 га яқин ғазал, қитъа ва фардлардан
иборат.
Убайдуллахон Аҳмад
Яссавий асос солган
ҳикматнавислик
анъанасини ривожлантирган. Ундан 1786 байтдан иборат 220 дан ортиқ
ҳикмат етиб келган. Убайдуллахон ижодида динийтасаввуфий ғоялар
етакчилик қилади.
Убайдуллахон ўзбек ва форс адабиётидаги йирик рубоийнавислардан
ҳисобланади. Унинг бу 2 тилдаги рубоийлари 850 га яқин. Хусусан, ўзбек
адабиётида рубоийнинг Бобурдан кейинги тараққиёти Убайдуллахон номи
билан боғлиқ. Шоир шеърларида ўзбек тилининг бой имкониятларидан,
узига хос хусусиятларидан маҳорат билан фойдаланган.
У.
Бухоро
яқинида
жойлашган
Баҳоуддин
мажмуасидаги Дахмаи
шоҳон (Шохлар дахмаси)даги шайбонийлар хилхонасида дафн этилган.
Убайдуллахон куллиёти ягона нусхада Ўзбекистон ФА Шарқшунослик ин-
тининг қулёзмалар фондида (инв. №8931), «Девони Убайдуллохон»
қўлёзмаси Туркиянинг Нури Усмония кутубхонасида (инв. №4904), «Масоил
уссалот» номли терма баёзи Кўниёдаги Иззатқуюн хусусий кутубхонасида
сакланади.
Ас: Қул Убайдий, Вафо қилсанг, Т., 1994.
Ад: Фазлаллаҳ ибн Рузбихан Исфахани, Михманнамейи Бухара, М., 1976;
Ҳасанхожа Нисорий, Музаккири ақбоб, Т., 1993; Мирза Мухаммад Хайдар,
Тарихи Рашиди, Т., 1996; Ҳофиз Таниш алБухорий, Абдулланома, 1 —
2китоблар, Т., 1999—2000.
ҚУЛ УБАЙДИЙ ХУСУСИДА
Тарих шуни кўрсатадики, хонлар билан хонларнинг фарқи бор,
беклар билан бекларнинг, амирлар билан амирларнинг. Бирлари ўзидан
яхши ном қолдириш учун курашган ва яшаган бўлсалар, иккинчилари
кўп вақт ўз турмушини, бойлик орттиришни, бор нарсаларни ҳам
бузишни, йўқ килишни ўйлаган, яратувчилик ғоясидан узоқ бўлган.
Бухоро ҳокими Маҳмуд Султоннинг ўғли Убайдуллохон ибн Маҳмуд
Султон
эса
бир
томондан
шайбонийлар
сулоласининг
йирик
намоядаларидан бири бўлиши, ҳокимият учун бўлган жангу жадалларда
фаол қатнашиши билан бирга ўз даври маданиятининг катта арбоби, XVI
аср ўзбек адабиётининг йирик вакили ҳам бўлган, ўз ҳаётининг бирон
кунини шеърсиз, шеър мутолаасисиз кечирмаган, ўзидан кейинги авлодларга
ўзбек,
форс
ва
араб
тилларида
бир
неча
девон
қолдирган.
Урта Осиё халқлари сиёсий тарихида Убайдуллохоннинг энг катта
хизматларидан
бири
шундаки,
у
Исмоил
Сафавий
бошлиқ
эронийларнинг, тарихчи Ҳофиз Таниш Бухорий тили билан айтганда,
«қизил бошлар»нинг ҳужумларини дафъ этиб, Мовароуннаҳрни уларнинг
истибдодидан сақлаб қолди. Шайбонийхоннинг фожиали ўлимидан
кейин шайбонийлар орасида маълум даражада маънавий парокандалик
юз берди. Убайдуллохоннинг ҳарбий маҳорати ва жасорати, унинг
давлат арбоби сифатида қаттиққўллиги туфайли сафавийлар қўшини
орқага чекинди. Уларнинг Ўрта Осиё шаҳарларини қирғин қилиши, талаши
тўхтатилди.
Убайдуллохон Шайбоний ҳукмдорларидан Кўчкинчпхон (1510-1530),
унинг ўғли Абусаид (1530-1583) ҳукмронлиги даврида уларнинг ноиби,
1533-1539 йилларда эса хон кўтарилиб, мамлакатни бошқарди. Ҳофиз
Таниш
Бухорий
ўзининг
«Абдулланома»
деган
асарида
ёзишича:
«Унинг давлати ва халофати замонида Мовароуннаҳр, айниқса, Бухоро
вилояти гуллаб яшнади». (Ҳофиз Таниш Бухорий, Абдулланома Т., 1966,
110-бет). Шу даврда унинг маблағига машҳур Мир Араб мадрасаси қурилди.
Убайдуллохон 1539 йили вафот этган бўлиб, унинг хоки шу мадраса
хоналаридан
бирига
қўйилган.
Убайдуллохон
ҳам
ўз
даври
ҳукмдорларидан Ҳусайн Бойқаро, Шайбонийхон, Заҳриддин Муҳаммад
Бобир каби муттасил шеърий ижод билан шугулланиб, шеърларига
«Убайдий», «Қул Убайдий» тахаллусларини қўллар эди. Убайдий туркий,
форсий ва арабий тилдаги шеърларидан уч девон тузиб, уни китоб ҳолида
бир муқова ичига жойлаштирган. Бу девоннинг ягона қўлёзма нусхаси 1583
йилда Мир Ҳусайн ал-Ҳусайний томонидан кўчирилган, котиб уни
«Куллиёт» деб атаган. Бу қўлёзма Ўзбекистон Фанлар академиясининг
Абу
Райҳон
Беруний
номидаги
Шарқшунослик институтининг қўлёзмалар фондида инвентар № 8931 билан
сақланмоқда.
Убайдийнинг ўзбек тилидаги девонида 310 дан ортиқ ғазал, 485 дан
зиёд рубоий, 21 қитъа, Вафо қилсанг (девон). Қул Убайдий 13 туюқ ва
бошқа
шеър
турлари
—
нотма,
муаммо,
маснавнй,
ҳикмат,
таржеъбандлардан намуналар мавжуд. Шоирнинг бой адабий мероси ҳали
махсус ўрганилмаган. Убайдийнинг ўзбек тилидаги девонини дастлабки
ўрганиш шуни кўрсатадики, бу девон бизгача тўлиқ етиб келмаган. Унда
қофияси «алиф»га оид 44, «қоф»га оид 13, «нг»га оид 26, «л»га оид 9, «м»га
оид 15, «н»га оид 58, «ёй»га оид 85 ғазал мавжуд бўлгани холда «б», «п», «с»
(син)
«ҳ»,
«х»,
«ж»,
«д», «р», «сот», «зот», «итқи», «изғи» каби ҳарфларга оид ғазаллар йўқ. Бу
шуни
кўрсатадики,
девоннинг
каттагина
қисми
йўқолган.
Шунга қарамай, мазкур девон Убайдийнинг катта шеърий истеъдодидан
дарак беради.
Унинг ғазал ва рубоийлари, қитъа ва туюқлари ўзбек шеъриятининг
катта ютуқлари бўлиб, улар бир қанча ўзига хос хусусиятларга, нозик услуб
кўринишларига эга. Убайдий шеъриятида ўзига хосликка, оригиналликка
интилиш устун. Шоир шеърий услубида соддаликка мойиллик, ўз фикрини
мумкин қадар халқ тили билан баён этишга уриниш муҳим ижобий ҳолдир.
Убайдий ҳукмрон сулола вакили бўлса ҳам, унинг ҳаёт йўлини силлиқ,
фақат зафарлардан иборат деб тасаввур этиш тўғри эмас. Ғазалларипинг
бирида:
Бир
лаҳза
кўнгул
ўлмади
беғам
замонадин:
Тўйди
замона
мендину
мен
ҳам
замонадин,—
деб тортган ноласининг ўзиеқ замонаси дарду ғами, низою фитнасидан
озор
топганлигини
кўрсатиб
турибди.
Шунинг учун биз Убайдийнинг ўша мураккабликлар ва зиддиятларга
тўла даврдаги фаолиятида амалдорлик па ҳукмдорликка интилишга
нисбатан маънавий камолотга интилиш, шеърият ва ижодга интилиш устун
бўлган
деб
хулоса
чиқарсак
хато
бўлмайди.
Убайдий ижодини ўрганиш адабий меросга бир ёқлама синфий
муносабацда бўлишнинг қурбони бўлиб келди. Бундан буён биз
Убайдий адабий меросини жиддий ўрганиш учун биринчи яавбатда унинг
асарларининг матн хусусиятларига алоҳида аҳамият бермоғимиз керак.
Бизнинг тушунишларимиз шуни кўрсатадики, Убайдийнинг ўзбекча
девони ягона ва чала бўлиши билан бирга айрим матний нуқсонларга ҳам
эга.
Лекин, нима бўлганда ҳам, биз бу ноёб истеъдод эгасининг уч тилдаги
асарларини атрофлича ва ихлос билан ўрганишга, чарғиб этишга
киришмоғимиз зарур. Шу ўринда биз Убайдий шеъриятидан кичик бир
гулдастани китобхонлар диққатига ҳавола этар эканмиз, бу шоир
шеърларини нашрга тайёрлашда илк тажрибалардан биридир.
Абдуқодир ҲАЙИТМЕТОВ,
филология фанлари доктори, профессор.
Вафо қилсанг (девон). Қул Убайдий
ҒАЗАЛЛАР
* * *
Бўлди ул вақтки, Одамға вужуде пайдо,
Қилди иззат юзидин анга сужуде пайдо.
Анда не шоҳиду машҳуду шуҳуде бор эди;
Бўлди ул икки била анда шуҳуде пайдо.
Мутриби нағма била анда суруде йўк эди;
Нағма-у мутриб ила қилди суруде пайдо.
Қудрат илки била, ёраб, сен ўзунгсен илғон
Буди йўқларға азал мулкида буде пайдо.
Шамъ ила ўт бошида дуд килиб пайдо сен,
Қилмадинг лола-у гул ўрнига дуде пайдо.
Бўлмади ҳасрат ва андуҳу зиёндин ўзга
Даҳр бозориға куфр аҳлиға суде пайдо.
Яна Одамға худо лутфи, Убайдий, бўлғоч,
Кўрки шайтондек анга бўлди ҳусуде пайдо.
* * *
Ҳосили кавну макон кўюнгда бир хасдур манга,
Ушбу ҳиммат икки олам ичида басдур манга.
Ҳам кўрунмас ер юзи бир тирноқчаким,
Етти кўк айвони бир токи муарнасдур манга.
Гулшани ҳуснунг тамошасин тилармен ҳар замон,
Бу гулистондин ғараз ул икки наргасдур манга.
Сунбулу гулдин ғараз рухсору зулфидир анинг,
Сарв тубидин мурод ул сарви наврасдур манга.
Эй Убайдий, чун либоси факр ила хушҳолмен,
Бул ҳаваслардек қачон парвойи атласдур манга.
* * *
Баҳор айёми саҳро лолазор ўлди, диёр анда,
Нечаким ишрат асбобин тиларсиз, барча бор анда.
Кезар гулшанаро еру қилермен нола гулханда,
Ажабтур буки, булбул мунда-у ул гулузор анда.
Замона гарчи ойирди мени дилдор кўйидин.
Қўюб кеттим ўз ўрнимға кўнгулни ёдгор анда.