Umid Bekmuhammad O'G'IZ LAHJASIDA JARANGLAGAN SHE'RLAR

Yuklangan vaqt

2024-03-26

Yuklab olishlar soni

1

Sahifalar soni

12

Faytl hajmi

139,0 KB


 
 
 
 
 
 
Умид Бекмуҳаммад 
ЎҒИЗ ЛАҲЖАСИДА ЖАРАНГЛАГАН ШЕЪРЛАР 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
Умид Бекмуҳаммад ЎҒИЗ ЛАҲЖАСИДА ЖАРАНГЛАГАН ШЕЪРЛАР
Умид Бекмуҳаммад 
ЎҒИЗ ЛАҲЖАСИДА ЖАРАНГЛАГАН ШЕЪРЛАР 
 
 
Матназар Абдулҳаким 1948 йилда Урганчнинг Қоровул 
қишлоғида туғилган эди. Буни таъкидлаётганимнинг боиси, Хоразм 
аҳолиси икки шева-ўғиз ва қипчоқ лаҳжасида гаплашишади. 
Ҳазорасп,Хонқа,Янгиариқ,Хива,Боғот, Урганч, Қўшкўпир,Шовот 
туманиликлар ўғиз лаҳжасида “гапласалар”,шимолий туман бўлган 
Янгибозор ва Гурланликлар қипчоқ лаҳжасида “сўйлийди”.Тўғри 
ушбу лаҳжалар ўртасида ҳам айрим фарқ бор.Гоҳида икки лаҳжада 
сўзлашувчи ёшроқ инсонлар учрашиб суҳбатлашиб қолишса, бир-
бирининг сўзларини тушунмаган ҳолатлар ҳам бўлади. 
Шу боисдан ҳам Хоразм тарихи, санъати, илму фанга қўшган 
ҳиссасига қизиқиб воҳага келган профессор С.Волин “ 10 асрдаги 
жуғроф ва саёҳатчилар Хоразмнинг Шарқий Эрон ва Ўрта 
Осиёнинг бошқа минтақаларидан тили, урф-одатлари билан кескин 
ажралиб турганлигини таъкидлашган.Ана шу хусусиятлар ҳозир 
ҳам сақланиб қолган.Тошкент, Бухоро, Ашхабод ва Чоржўйдан 
кейин 
Хива 
ёки 
Тўрткўлга 
келсанг, 
худди 
урф-одатлари, 
кийимлари, меъморчилиги бутунлай ўзгача бир мамлакатга тушиб 
қолгандек бўласан.Шаҳарлар ва қишлоқларнинг янги қиёфаси, 
Умид Бекмуҳаммад ЎҒИЗ ЛАҲЖАСИДА ЖАРАНГЛАГАН ШЕЪРЛАР Матназар Абдулҳаким 1948 йилда Урганчнинг Қоровул қишлоғида туғилган эди. Буни таъкидлаётганимнинг боиси, Хоразм аҳолиси икки шева-ўғиз ва қипчоқ лаҳжасида гаплашишади. Ҳазорасп,Хонқа,Янгиариқ,Хива,Боғот, Урганч, Қўшкўпир,Шовот туманиликлар ўғиз лаҳжасида “гапласалар”,шимолий туман бўлган Янгибозор ва Гурланликлар қипчоқ лаҳжасида “сўйлийди”.Тўғри ушбу лаҳжалар ўртасида ҳам айрим фарқ бор.Гоҳида икки лаҳжада сўзлашувчи ёшроқ инсонлар учрашиб суҳбатлашиб қолишса, бир- бирининг сўзларини тушунмаган ҳолатлар ҳам бўлади. Шу боисдан ҳам Хоразм тарихи, санъати, илму фанга қўшган ҳиссасига қизиқиб воҳага келган профессор С.Волин “ 10 асрдаги жуғроф ва саёҳатчилар Хоразмнинг Шарқий Эрон ва Ўрта Осиёнинг бошқа минтақаларидан тили, урф-одатлари билан кескин ажралиб турганлигини таъкидлашган.Ана шу хусусиятлар ҳозир ҳам сақланиб қолган.Тошкент, Бухоро, Ашхабод ва Чоржўйдан кейин Хива ёки Тўрткўлга келсанг, худди урф-одатлари, кийимлари, меъморчилиги бутунлай ўзгача бир мамлакатга тушиб қолгандек бўласан.Шаҳарлар ва қишлоқларнинг янги қиёфаси,
ҳатто бу ердаги шеваларга асосланган ўзбек тили ҳам бошқалардан 
ажралиб туради”, дея ҳайратланганди. 
А.Фрейманнинг 
докторлик 
диссертацияси 
ва 
1950 
йилда 
Ленинградда нашр этдирган “Хоразмийлар тили” китобида юзлаб 
ҳозирги кунда ишлатилмайдиган, баъзи ўзгаришларга учраган 
сўзлар ва унинг маъноси берилганди. 
Хоразмдаги ҳар иккала шеваси( лаҳжаларини) тадқиқ қилган 
профессорлар Фаттоҳ Абдуллаев,Отаназар Мадраҳимовларнинг 
таъкидлашларича, қадимдан шу маконда яшаб келган хоразмликлар 
13 асрга келиб ўз тилини йўқотган ва ўғиз туркий қабилалари билан 
аралашиб кетган.8-9 асрларда олонлар, ослар ва араблар истиқомат 
қилган воҳада 13 асрдан кўплаб туркий уруғлар ўтроқлаша 
бошлаган,Ўғизлар, шунингдек қипчоқларнинг тили устунлашиб, 
туркийлашиш кучая бошлаган. 
Агарки, Хоразмдаги ўғиз лаҳжасида “ гаплийдиган” аҳоли ҳаётига 
разм солсак, уруғларга бўлиниш бўйича олдиндан келаётган 
анъаналарни 
бироз 
унитганини 
англаш 
мумкин.Бу 
борада 
уруғларнинг номи айрим этнотопонимлар ҳолатида сақланганини 
кўриш мумкин. 
Қипчоқ лаҳжасида “сўйлийдиган” ўзбеклар бўлса уруғларга 
бўлиниш анъаналарини ва ўзларининг айнан қайсики уруғга 
мансублигини билишини англаш мумкин.Шунингдек, қишлоқ ва 
овул номлари ҳам айнан ўзбек уруғлари номи билан қипчоқ 
лаҳжасида 
“сўйлийдиган” 
ҳудудларда 
кўплигини 
кўрсатади.Масалан, 
Сахтиён, 
Манғит, 
Қиёт, 
Ширинқўнғирот,Қангли,Найман,Жалойир, Олчин ва бошқалар. 
ҳатто бу ердаги шеваларга асосланган ўзбек тили ҳам бошқалардан ажралиб туради”, дея ҳайратланганди. А.Фрейманнинг докторлик диссертацияси ва 1950 йилда Ленинградда нашр этдирган “Хоразмийлар тили” китобида юзлаб ҳозирги кунда ишлатилмайдиган, баъзи ўзгаришларга учраган сўзлар ва унинг маъноси берилганди. Хоразмдаги ҳар иккала шеваси( лаҳжаларини) тадқиқ қилган профессорлар Фаттоҳ Абдуллаев,Отаназар Мадраҳимовларнинг таъкидлашларича, қадимдан шу маконда яшаб келган хоразмликлар 13 асрга келиб ўз тилини йўқотган ва ўғиз туркий қабилалари билан аралашиб кетган.8-9 асрларда олонлар, ослар ва араблар истиқомат қилган воҳада 13 асрдан кўплаб туркий уруғлар ўтроқлаша бошлаган,Ўғизлар, шунингдек қипчоқларнинг тили устунлашиб, туркийлашиш кучая бошлаган. Агарки, Хоразмдаги ўғиз лаҳжасида “ гаплийдиган” аҳоли ҳаётига разм солсак, уруғларга бўлиниш бўйича олдиндан келаётган анъаналарни бироз унитганини англаш мумкин.Бу борада уруғларнинг номи айрим этнотопонимлар ҳолатида сақланганини кўриш мумкин. Қипчоқ лаҳжасида “сўйлийдиган” ўзбеклар бўлса уруғларга бўлиниш анъаналарини ва ўзларининг айнан қайсики уруғга мансублигини билишини англаш мумкин.Шунингдек, қишлоқ ва овул номлари ҳам айнан ўзбек уруғлари номи билан қипчоқ лаҳжасида “сўйлийдиган” ҳудудларда кўплигини кўрсатади.Масалан, Сахтиён, Манғит, Қиёт, Ширинқўнғирот,Қангли,Найман,Жалойир, Олчин ва бошқалар.
Шу билан бирга Боғолон, Мингбоғолон, Чўболончи сингари 
ўтмишда Хоразмда яшаб, кейинчалик Кавказга кўчган олонлар 
билан боғлиқ қишлоқ номлариям қипчоқ лаҳжасида “сўйлийдиган” 
ҳудудларда мавжуд. 
Профессор Фаттоҳ Абдуллаевнинг тадқиқ этишича, Хоразм 
шеваларини, дастлаб иккита-ўғиз ва қипчоқ лаҳжаларига, қипчоқ 
лаҳжасининг ўзини учтага : 1) “ж”лашган; 2) “й” лашган; 3) 
“а”лашган турларга ажратиш мумкин. Қипчоқ лаҳжасида Гурлан, 
Янгибозор, Қорақалпоғистоннинг Амударё,Беруний туманлари 
аҳолиси 
галашишади.Шунингдек,Хонқа,Боғот 
каби 
Жанубий 
Хоразмдаги 
айрим 
туманларнинг 
найман,қангли, 
қиёт 
овулларидаям қипчоқ лаҳжасида галашувчи кишилар истиқомат 
қилади. 
Индавак, 
Ирдимзон, 
Ваянган, 
Питнак, 
Вадок,Журён,Нузвар, 
Рафаник,Пишканик,Хинахос,Навхос каби қишлоқлар номининг 
ўзиёқ эшитган инсонга ғайритабиий туюлади.Булар ўғиз лаҳжасида 
“сўллийдиган” кишиларнинг яшаш жойларидан айримлари холос. 
Шунингдек ҳар иккала лаҳжадаям, занги ( нарвон), патик (шип), 
сархум( кружка), жўрроп ( пайпоқ), рош (қирғоққа чиқарилган 
тупроқ уюми), замча ( ҳандалак), замариқ ( қўзиқорин), капча 
(кичик белкурак), болор ( тўсин), пояпил (кўприк) каби каби кўплаб 
ўзбек адабий тилида ишлатилмайдиган сўзлар мавжуд. 
Умуман олганда, Хоразм шеваси ўзбек тилининг таркибий қисми 
ҳисобланадики, у адабий тилимиз такомиллашуви, бойиши ва 
тараққиётига 
ўзига 
хос 
ҳисса 
қўшиб 
келмоқда. 
Хоразм 
шеваларини 
А.Фрейман, 
Н.Баскаков, 
В.Радлов, 
Е.Поливанов,И.Зарубин,А.Боровков, 
К.Юдахин,В.Решетов, 
Шу билан бирга Боғолон, Мингбоғолон, Чўболончи сингари ўтмишда Хоразмда яшаб, кейинчалик Кавказга кўчган олонлар билан боғлиқ қишлоқ номлариям қипчоқ лаҳжасида “сўйлийдиган” ҳудудларда мавжуд. Профессор Фаттоҳ Абдуллаевнинг тадқиқ этишича, Хоразм шеваларини, дастлаб иккита-ўғиз ва қипчоқ лаҳжаларига, қипчоқ лаҳжасининг ўзини учтага : 1) “ж”лашган; 2) “й” лашган; 3) “а”лашган турларга ажратиш мумкин. Қипчоқ лаҳжасида Гурлан, Янгибозор, Қорақалпоғистоннинг Амударё,Беруний туманлари аҳолиси галашишади.Шунингдек,Хонқа,Боғот каби Жанубий Хоразмдаги айрим туманларнинг найман,қангли, қиёт овулларидаям қипчоқ лаҳжасида галашувчи кишилар истиқомат қилади. Индавак, Ирдимзон, Ваянган, Питнак, Вадок,Журён,Нузвар, Рафаник,Пишканик,Хинахос,Навхос каби қишлоқлар номининг ўзиёқ эшитган инсонга ғайритабиий туюлади.Булар ўғиз лаҳжасида “сўллийдиган” кишиларнинг яшаш жойларидан айримлари холос. Шунингдек ҳар иккала лаҳжадаям, занги ( нарвон), патик (шип), сархум( кружка), жўрроп ( пайпоқ), рош (қирғоққа чиқарилган тупроқ уюми), замча ( ҳандалак), замариқ ( қўзиқорин), капча (кичик белкурак), болор ( тўсин), пояпил (кўприк) каби каби кўплаб ўзбек адабий тилида ишлатилмайдиган сўзлар мавжуд. Умуман олганда, Хоразм шеваси ўзбек тилининг таркибий қисми ҳисобланадики, у адабий тилимиз такомиллашуви, бойиши ва тараққиётига ўзига хос ҳисса қўшиб келмоқда. Хоразм шеваларини А.Фрейман, Н.Баскаков, В.Радлов, Е.Поливанов,И.Зарубин,А.Боровков, К.Юдахин,В.Решетов,
Ғ.Олимов, Ф.Абдуллаев,А.Ишаев, О.Мадраҳимов сингари кўплаб 
олимлар тадқиқ қилишган. 
Гарчи Хоразм шевасида кўплаб фольклор қўшиқлари ва достонлари 
яратилган бўлсада, ХХ аср Хоразм адабий муҳитида Матназар 
Абдулҳакимгача биронта шоир ўғиз лаҳжасида шеърлар туркумини 
яратмаганди.Бу ҳақда шоирнинг ўзи қуйидагича ёзганди: 
“Жаҳонда бир қанча ўлик тиллар бор. Баъзида ўйлаб қоламан – 
хўш, уларнинг ўлими нимадан бошланган. Товушлар, оҳанглар 
поёнсиз, тилларнинг имкони сарҳад билмайди. Бироқ, шуниси ҳам 
бор-ки, дунёдан нафақат битта сўз, балки у ёки бу тилга зийнат 
бўлиб турган бирон-бир товуш йўқолса ҳам, маънавиятимиз учун 
бу оғир жудоликдир. Дарёлар бориб қуйилмаса денгизлар қуриб 
қолади. 
Худди 
шундай, 
шеваларимиздан, 
лаҳжаларимиздан 
жонбахш жаранглар, сўзлар, янги-янги ифода имкониятлари насиб 
бўлиб турмаса, ҳар қандай “адабий тил”, жумладан, ўзбек адабий 
тили ҳам инқирозга юз тутиш хавфидан эмин бўла олмайди. Мен 
бунинг билан, албатта, эътиборингизга ҳавола қилинаётган ушбу 
шеърлар қандайдир лингивистик мақсадларда ёзилган демоқчи 
эмасман.Бу шеърлар ҳам бошқа манзумаларим сингари, муайян 
ҳаётий кайфиятлар таъсирида битилган. Бироқ, адабий тилимиздан 
жиддий тафовут қиладиган, шунинг билан унга баракали таъсир 
кўрсатиш имкониятига эга ҳам бўлган Хоразм шевамизнинг ўзим 
мансуб бўлган ўғуз лаҳжасида машқ қилинган мисраларда 
олислашган турналардек хотирадан йироқлашаётган талаффуз 
хусусиятларимизга, ўзига хос сўзларга бўлган меҳрим ана шу 
ижодий кайфиятнинг таркибий бир қисми десам, муболаға 
бўлмайди”. 
Ғ.Олимов, Ф.Абдуллаев,А.Ишаев, О.Мадраҳимов сингари кўплаб олимлар тадқиқ қилишган. Гарчи Хоразм шевасида кўплаб фольклор қўшиқлари ва достонлари яратилган бўлсада, ХХ аср Хоразм адабий муҳитида Матназар Абдулҳакимгача биронта шоир ўғиз лаҳжасида шеърлар туркумини яратмаганди.Бу ҳақда шоирнинг ўзи қуйидагича ёзганди: “Жаҳонда бир қанча ўлик тиллар бор. Баъзида ўйлаб қоламан – хўш, уларнинг ўлими нимадан бошланган. Товушлар, оҳанглар поёнсиз, тилларнинг имкони сарҳад билмайди. Бироқ, шуниси ҳам бор-ки, дунёдан нафақат битта сўз, балки у ёки бу тилга зийнат бўлиб турган бирон-бир товуш йўқолса ҳам, маънавиятимиз учун бу оғир жудоликдир. Дарёлар бориб қуйилмаса денгизлар қуриб қолади. Худди шундай, шеваларимиздан, лаҳжаларимиздан жонбахш жаранглар, сўзлар, янги-янги ифода имкониятлари насиб бўлиб турмаса, ҳар қандай “адабий тил”, жумладан, ўзбек адабий тили ҳам инқирозга юз тутиш хавфидан эмин бўла олмайди. Мен бунинг билан, албатта, эътиборингизга ҳавола қилинаётган ушбу шеърлар қандайдир лингивистик мақсадларда ёзилган демоқчи эмасман.Бу шеърлар ҳам бошқа манзумаларим сингари, муайян ҳаётий кайфиятлар таъсирида битилган. Бироқ, адабий тилимиздан жиддий тафовут қиладиган, шунинг билан унга баракали таъсир кўрсатиш имкониятига эга ҳам бўлган Хоразм шевамизнинг ўзим мансуб бўлган ўғуз лаҳжасида машқ қилинган мисраларда олислашган турналардек хотирадан йироқлашаётган талаффуз хусусиятларимизга, ўзига хос сўзларга бўлган меҳрим ана шу ижодий кайфиятнинг таркибий бир қисми десам, муболаға бўлмайди”.
Хоразм шевалари, Матназар Абдулҳаким( 1948-2010)нинг ўғиз 
лаҳжасида 
битган 
шеърлари 
тадқиқини 
тилшунос 
ва 
адабиётшуносларга ҳавола қилиб, сизларга марҳум шоирнинг ноёб 
меросини тақдим этамиз. 
 
Матназар Абдулҳаким 
ЎҒУЗ ЛАҲЖАСИДА ЁЗИЛГАН ШЕЪРЛАР 
 
* * * 
“Ёдимнон чиқмийсиз, оғо” – дадингми, 
Соғиниб оқарди сочи оғонгнинг. 
Бўғмо илон бўлиб бўғар ойролиқ, 
На гарак ёдингнон чиқормоғонинг. 
Ёддон чиқормоғон дийдор бўломи, 
Ёрсизлиқдан худо урғони йохши. 
Ёддон чиқорсом ёр ҳеч бўлмоғондо 
Ҳар воҳдо бир галиб дурғони йохши. 
* * * 
Бошинг омон бўлсин нерда бўлсонгом, 
Гўззингдаги ёшинг ёддон чиқмосин. 
На-да мурод билан Султонбоводон 
Олиб галган дошинг ёддон чиқмосин. 
Гўзёшлоринг оқиб дарё бўлсоло 
Мани юракимни-бағримни доғлоп. 
Ғомни ғорқ атаман Султонбоводон 
Аккаган дошингни бўйнимо боғлоп. 
Хоразм шевалари, Матназар Абдулҳаким( 1948-2010)нинг ўғиз лаҳжасида битган шеърлари тадқиқини тилшунос ва адабиётшуносларга ҳавола қилиб, сизларга марҳум шоирнинг ноёб меросини тақдим этамиз. Матназар Абдулҳаким ЎҒУЗ ЛАҲЖАСИДА ЁЗИЛГАН ШЕЪРЛАР * * * “Ёдимнон чиқмийсиз, оғо” – дадингми, Соғиниб оқарди сочи оғонгнинг. Бўғмо илон бўлиб бўғар ойролиқ, На гарак ёдингнон чиқормоғонинг. Ёддон чиқормоғон дийдор бўломи, Ёрсизлиқдан худо урғони йохши. Ёддон чиқорсом ёр ҳеч бўлмоғондо Ҳар воҳдо бир галиб дурғони йохши. * * * Бошинг омон бўлсин нерда бўлсонгом, Гўззингдаги ёшинг ёддон чиқмосин. На-да мурод билан Султонбоводон Олиб галган дошинг ёддон чиқмосин. Гўзёшлоринг оқиб дарё бўлсоло Мани юракимни-бағримни доғлоп. Ғомни ғорқ атаман Султонбоводон Аккаган дошингни бўйнимо боғлоп.
* * * 
Ёдимнон ҳеч чиқмийн, гўрмасам ойлоб, 
Жиғми патла атар ади гажаки. 
Ийнди ўтирибди монглойчо бойлоб, 
Ангсамни қотирор доғдийн лачаки. 
Кўнгил қурсин, киччи охтиқдоном ёш, 
Зимистон амас бир кўчаси йўқ ҳеч. 
Ишқ ўти юракда дик пешин қуёш 
Бўлиб ёнаваржак, ўчаси йўқ ҳеч. 
Бўлиб-қу борётир ўмри гуним геч, 
Қоррилиқ ёшлиқо сиро сороймос. 
Кўнгил ёшоришдон тўхтомийди ҳеч, 
Лекин соққолимни бири қороймос. 
* * * 
Изимнан топмасин бегоноло дап, 
Изингнан сийириб галётир сочинг. 
Йўлдо оломоно қошинг қочинг дап, 
Йўлдо оломоно сочинг дар қочинг. 
Дасам “Бу галишда паридан зўрсон”, 
“Сани мохтосин дап ўрвадим” дадинг. 
“Ман сани соғиндим, сан на” дап сўрсом 
“Ман сани неллада гўрвадим” дадинг. 
* * * 
Сани қизғонғоннон тилка поромон, 
Қуври ўлган одом санго боқмийди. 
* * * Ёдимнон ҳеч чиқмийн, гўрмасам ойлоб, Жиғми патла атар ади гажаки. Ийнди ўтирибди монглойчо бойлоб, Ангсамни қотирор доғдийн лачаки. Кўнгил қурсин, киччи охтиқдоном ёш, Зимистон амас бир кўчаси йўқ ҳеч. Ишқ ўти юракда дик пешин қуёш Бўлиб ёнаваржак, ўчаси йўқ ҳеч. Бўлиб-қу борётир ўмри гуним геч, Қоррилиқ ёшлиқо сиро сороймос. Кўнгил ёшоришдон тўхтомийди ҳеч, Лекин соққолимни бири қороймос. * * * Изимнан топмасин бегоноло дап, Изингнан сийириб галётир сочинг. Йўлдо оломоно қошинг қочинг дап, Йўлдо оломоно сочинг дар қочинг. Дасам “Бу галишда паридан зўрсон”, “Сани мохтосин дап ўрвадим” дадинг. “Ман сани соғиндим, сан на” дап сўрсом “Ман сани неллада гўрвадим” дадинг. * * * Сани қизғонғоннон тилка поромон, Қуври ўлган одом санго боқмийди.
Алингнан дод атип нейра воромон, 
Санингдийн қиз охир кима ёқмийди. 
Сани дап ёномон гулхоннон гулгун, 
Сани дап бир гуни ўчип гетаман. 
Ё сани тўй атип оломон бир гун, 
Ё вўлмосо бердан кўчип гетаман. 
* * * 
Қизил гулдийн олмо ёноқи ёнди, 
Галянда ўхшопло дўлишғон ойо. 
Жаннатни ҳовоси галётирғонди 
Мен ёрни қужоқлоп ўтирғон жойо. 
Юраким! Сўвади мани дап ростон, 
Ўйломо — “Ёнимдо қолмоқо галди”. 
Хиёлино тушдик топотолосдон, 
Йўл усти бир ховор олмоқо галди. 
* * * 
Илонло ўрмалап юрар ҳаз атиб, 
Сулйунла бошлоди ажойиб гулки. 
Гўззимни тейиннан боқсом ас атиб, 
Бу боғ олғон акан жаннатдан улги. 
Сани мохтоп сайрар булбул, тўтило, 
Мани ҳолим ҳамма ошиқ ҳолидийн. 
Ишқ ёмғири ёғиб, кўнглимда ўтло 
Гўкариб чиқдило, бўлиб ғолидийн. 
* * * 
Алингнан дод атип нейра воромон, Санингдийн қиз охир кима ёқмийди. Сани дап ёномон гулхоннон гулгун, Сани дап бир гуни ўчип гетаман. Ё сани тўй атип оломон бир гун, Ё вўлмосо бердан кўчип гетаман. * * * Қизил гулдийн олмо ёноқи ёнди, Галянда ўхшопло дўлишғон ойо. Жаннатни ҳовоси галётирғонди Мен ёрни қужоқлоп ўтирғон жойо. Юраким! Сўвади мани дап ростон, Ўйломо — “Ёнимдо қолмоқо галди”. Хиёлино тушдик топотолосдон, Йўл усти бир ховор олмоқо галди. * * * Илонло ўрмалап юрар ҳаз атиб, Сулйунла бошлоди ажойиб гулки. Гўззимни тейиннан боқсом ас атиб, Бу боғ олғон акан жаннатдан улги. Сани мохтоп сайрар булбул, тўтило, Мани ҳолим ҳамма ошиқ ҳолидийн. Ишқ ёмғири ёғиб, кўнглимда ўтло Гўкариб чиқдило, бўлиб ғолидийн. * * *