Жинсий
гаметаларнинг
ўзаро
қўшилиши
уруғланиш
дейилади.
Уруғланган
тухум
ҳужайра
зигота
деб
аталади.
Уруғланиш
организмдан
ташқарида,
сувли
муҳитда
кечса
ташқи
уруғланиш
дейилади.
Уруғланиш
урғочи
организмнинг
жинсий йўлларида кечса ички уруғланиш
дейилади
Уруғланишдан олдин урчиш жараёни
бўлади. Урчиш ва уруғланиш орасида вақт
бирлиги фарқ қилинади.
Масалан:
кўршапалаклар
кузда
урчийди, баҳорда уруғланади.
Тухум
ҳужайрасига
битта
сперматозоид
кириб
уни
оталантириши
моноспермия дейилади.
Тухум
ҳужайрасига
бир
неча
сперматозоид
кириши
полиспермия
дейилади.
Бу
полилейцетал
тухум
ҳужайраларига хос бўлиб, биттаси ядра
билан
қушилади
қолгани
мероцитларга
айланади.
Ички уруғланиш 2 та фазадан иборат:
1. Уруғланишнинг ташқи фазаси. Бунда:
-
сперматозоидлар
тухум
ҳужайраси
томон
ҳаракатланади
ва
энг
чаққони
(тахминан 250 таси) етиб келади.
- тухум ҳужайра қўшилиш думбоқчасини
ҳосил қилади;
- думбоқчага сперматозод боши билан
яқинлашиб, акросомадаги
гиалуронидаза
ферментлар
таъсирида
тухум
ҳужайра
қобиғи эрийди;
- сперматазоиднинг бошчаси ва бўйни
тухум ҳужайра цитоплазмасига киради, дум
ташқарида қолади;
-
кортикал
гранулалар
уруғланиш
қобиғини ҳосил қилади.
2. Уруғланишнинг ички фазаси. Бунда:
- сперматозоиднинг бошчаси шишади ва
ядрога нисбатан 1800 га бурилади;
-
сперматозоид
буйни
билан
тухум
ҳужайра ядросига яқинлашади;
- тухум ҳужайра ядроси ҳам шишади ва
сперматозоидга томон ҳаракатланади;
- сперматозоид мембранаси эрийди ва
ядролар қўшилади;
-
диплоид
наборли
ҳужайра
–
зигота
ҳосил бўлади;
-
бир
вақтда
центросомалар
ҳам
жуфтлашиб,
улар
атрофида
ахроматин
иплари ҳосил бўлади.
- меридиал эгат –
зиготанинг меридиал
текислиги бўйича ўтади;
МАЙДАЛАНИШ.
Зиготанинг
кўп
ҳужайралар
ҳосил
қилиб бўлиниши майдаланиш дейилади.
Бунда ҳосил бўлган ҳужайралар ўсмайди.
Майдаланиш
қуйидани
4
хил
эгатчаларни
ҳосил
бўлиши
билан
бошланади:
МАЙДАЛАНИШ ХИЛЛАРИ
1.
Голобластик
майдаланиш–
зиготанинг
барча
қисми
майдаланишда
иштирок этади.
-
тўлиқ
текис
майдаланиш
–
гомолецитал
тухум
ҳужайраларга
хос
бўлиб
ҳосил
бўлган
ҳужайралар
ҳажми
деярли бир хил (ланцентикда);
-
тўлиқ
нотекис
майдаланиш
–
изолецитал тухум ҳужайраларга хос бўлиб,
зиготанинг
анимал
қутиби
тез
майдаланади.
Вегетатив
қутби
секин
майдаланганлиги
учун
ҳар
хил
катталикдаги
ҳужайралар
ҳосил
бўлади
(амфибияларда);
-
синхрон
майдаланиш -
ҳужайралар сони
геометрик прогрессия
бўйича ошиб боради
(2,4,8,16,32,64,);
- асинхрон
майдаланиш –
ҳужайралар сони
геометрик прогрессия
билан ошиши бузилади
(2,3,5,,8,10).