ҲУҚУҚ НОРМАЛАРИ
Режа:
1. Ҳуқуқ нормаси тушунчаси.
2. Ҳуқуқ нормасининг тузилиши.
3. Ҳуқуқ нормаларининг турлари.
1
1. Ҳуқуқ нормаси тушунчаси
Ҳуқуқ
нормасининг
моҳиятини
теран
англаш
учун
унинг
этимологиясига эътибор қаратиш лозим. «Норма» сўзи «қоида», «аниқ
кўрсатма», «намуна», «ўлчов» маъноларини англатади. Дарҳақиқат, ҳар бир
норма ўзида бирон-бир хатти-ҳаракат, хулқ-атвор қоидасини, муайян юриш-
туриш моделини ифодалайди.
Шундай қилиб, ҳуқуқ нормаси – барча ҳуқуқ субъектлари учун
мажбурий бўлган, давлат томонидан ўрнатилган ёки маъқулланган,
ижтимоий муносабат қатнашчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ўзида
ифодалаган хатти-ҳаракат қоидаси, хулқ-атвор мезонидир.
Ҳуқуқ нормасида жамиятнинг, халқ ҳаётининг моддий шарт-
шароитлари
билан
белгиланадиган
эрки,
ифодаси,
манфаатлари
ифодаланади. Ҳуқуқ нормаси шахсларнинг бир-бири билан бўладиган ўзаро
муносабатларида қандай хатти-ҳаракат моделига, намунасига риоя этишлари
лозимлигини, яъни қайси ҳаракатларни содир этиш мумкин ёки қандай
хатти-ҳаракатларни содир этмаслик кераклигини кўрсатади. Шу маънода
ҳуқуқ нормаси хулқ-атворнинг ҳуқуқий мезони сифатида майдонга чиқади.
Ҳуқуқий норманинг умумий характерга эга эканлиги, авваламбор,
шунда кўринадики, ҳуқуқий нормада кўзда тутилган аналогик ҳолатлар
юзага келаверар экан, бу норма ҳам қўлланилаверади ва асло кучини
йўқотмайди.
Ҳуқуқий норманинг яна бир муҳим жиҳати, унинг давлат эрки-
иродасини, ҳокимона амрининг ифода этишида кўринади. Шу боис, ҳуқуқ
нормаси – муайян муносабатлар ифодаси ёки муайян ҳаракат содир этишни
маслаҳат берувчи тавсиянома бўлмай, балки, шу нормада кўрсатилган
ҳолатлар юзага келганда қандай ҳаракат қилиш лозимлигини белгиловчи
ҳокимият амридир.
Ҳуқуқ нормаси қуйидаги ўзига хос белгиларга эга:
2
Биринчидан, жамият, шахс ёки ижтимоий гуруҳ учун қадр-қимматли
бўлган энг муҳим ижтимоий муносабатларни тартибга солади. Бунда,
биринчи
навбатда
нормадаги,
адолат
ва
эркинлик
ғоялари
билан
белгиланадиган
ижтимоий
муносабатлар
идрок
этиш
ва
қонуний
мустаҳкамлаш предмети бўлади.
Иккинчидан,
ҳуқуқ
нормаси
тартибга
солинадиган
ижтимоий
муносабатларнинг модели сифатида намоён бўлади.
Учинчидан,
ижтимоий
жараёнлар,
ҳолатлар
ва
алоқаларнинг
такрорланиши туфайли ҳуқуқ нормаси уларнинг типиклигини акс эттиради
ҳамда мустаҳкамлайди.
Тўртинчидан, ҳуқуқ нормалари умуммажбурий хусусиятга эга. Ҳуқуқ
нормасининг бу хусусияти унга оғишмай риоя қилиш ва ижро этиш ҳамда
инсон хулқ-атворига давлат, жамият ва ижтимоий гуруҳлар томонидан
маълум муносабат билдирилишини кўзда тутади. Агар хулқ-атвор юридик
норма талабаларга мувофиқ келса, муносабат ижобий бўлиши мумкин ёки
норма талаблари бузиладиган бўлса, салбий акс таъсир юз бериши мумкин.
Ҳуқуқий нормага, умуман ҳуқуққа риоя қилиш ва уни ижро этиш ички ва
ташқи омиллар билан таъминланади.
Шундай қилиб, ҳуқуқ нормаси – давлат томонидан ўрнатилган ёки
маъқулланган, бажарилиши ҳамма учун умуммажбурий бўлган ва аниқ
шаклда ифодаланган хатти-ҳаракат, юриш-туриш қоидасидир.
2. Ҳуқуқ нормасининг тузилиши
Ҳуқуқ нормаси ўз ички тузилишига эга, яъни ҳуқуқ нормаси мазмунан
ўзаро бир-бири билан боғлиқ бир неча таркибий қисмлардан иборат.
Ҳуқуқий норма қуйидаги уч элемент (қисм)дан иборат:
1) гипотеза; 2) диспозиция; 3) санкция.
Гипотеза – ҳуқуқ нормасининг дастлабки таркибий элементи бўлиб, у
ушбу ҳуқуқий норманинг қандай шароитларда ҳаракатга келиши ва унинг
диспозицияси қандай шароитларда амалга ошишини белгиловчи ҳаётий
3
шарт-шароит ва мавжуд вазиятни кўрсатади, яъни ҳуқуқ нормасида
белгиланган хатти-ҳаракат қандай шароитларда бажарилиши мумкин ва
лозимлигини билдиради. Гипотезада ҳуқуқ нормасида белгиланган қоида қай
шароитда ва қай ҳолатда ҳамда ким томонидан амалга оширилиши
кўрсатилади. Гипотеза ҳуқуқий норманинг бир қисми бўлиб, унда
диспозицияда кўрсатилган қоиданинг кучга кириши учун зарур бўлган аниқ
ҳаётий ҳолатлар (воқеа, ҳаракат, ҳодисалар) ўз ифодасини топади. Ҳуқуқ
нормасининг таркибий тузилиши элементи сифатида гипотеза оддий,
мураккаб ва альтернатив (муқобил) турларга бўлинади. Агар гипотезада
бирон-бир ҳолатнинг мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги кўрсатилиши
юридик норманинг ҳаракати билан боғлиқ бўлса, у ҳолда бундай гипотеза
оддий гипотеза деб аталади.
Агар гипотеза ҳуқуқ нормасининг ҳаракатини бир вақтнинг ўзида икки
ёки ундан кўпроқ ҳолатларнинг бор-йўқлигига боғлиқ қилиб қўйса, у
мураккаб гипотеза деб аталади.
Юридик норманинг ҳаракати қонунда санаб ўтилган бир неча
ҳолатлардан бирига (у ёки бунисига) боғлиқ бўлса, унда альтернатив
гипотеза дейилади.
Диспозиция – ҳуқуқ нормасининг навбатдаги таркибий элементи
бўлиб, унда ҳуқуқ субъектларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланади ва
уларнинг
бўлиши
мумкин
бўлган
хатти-ҳаракатлари
вариантлари
кўрсатилади.
Бажарилиши шарт бўлган ёки аксинча, ман этилган хулқ-атвор
қоидаларини баён қилишнинг тўлалиги бўйича диспозициялар оддий,
тавсиф этувчи, бланкет ва ҳавола этувчи диспозицияларга бўлинади.
Санкция – юридик норманинг учинчи таркибий элементи бўлиб, у
ҳуқуқий норма бузилган ёки мажбурият бажарилмаган ёхуд талаб этилган
хатти-ҳаракат содир этилмаган ҳолда ҳуқуқни бузган шахсга нисбатан
қўлланиладиган давлат таъсир чорасидир. Санкциянинг бундай таърифини,
одатда, юридик фан, давлат ва ҳуқуқ назарияси беради. Файласуфлар,
4
шунингдек, социологлар санкция деганда, фақатгина салбий (танбех, жазо)
оқибатларнигина
эмас,
балки
ижобий
(рағбатлантириш,
қувватлаш)
оқибатларни (шунингдек, инсоннинг ижтимоий аҳамиятга эга бўлган хулқ-
атворидан келиб чиқадиган ижобий оқибатларни) ҳам тушунадилар.
Ҳуқуқий нормаларнинг санкцияларини ҳуқуқбузар учун ноҳуш бўлган
оқибатларнинг ҳажми ва миқдоридан келиб чиқиб таснифлаш мақсадга
мувофиқдир, бунда санкциялар уч гуруҳга ажратилади:
1) мутлақ аниқ санкциялар, уларда ноҳуш оқибатларнинг миқдори аниқ
кўрсатилган (ходимни хизмат бурчини бажаришдан озод этиш, ишдан
бўшатиш, жариманинг аниқ миқдори ва ҳоказо) бўлади;
2) нисбий аниқ санкциялар, буларда ноҳуш оқибатлар чегарасининг энг
озидан энг кўпигача ёҳуд фақат энг кўпигача кўрсатилади. Аввало, булар
Жиноят кодексининг «фалон йилдан ... фалон йилгача озодликдан маҳрум
қилиш билан жазоланади» ёки «... йилгача муддатга озодликдан маҳрум
қилиш билан жазоланади» шаклидаги санкцияларидир;
3) альтернатив санкциялар, уларда «ёки», «ёхуд» бирлаштирувчи-
айирувчи боғловчилар орқали бир неча ноҳуш оқибатлар (жазолар)
кўрсатилиб, санаб ўтилади ва ҳуқуқни қўлловчи субъект улардан фақат
биттасини – ҳал этилаётган ҳолат учун энг мақсадга мувофиқ бўладиганини
танлайди. Бундай санкция қуйидагича ифодаланиши мумкин: «... йилгача
озодликдан маҳрум этиш ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки олти
ойгача қамоқ билан жазоланади».
3. Ҳуқуқ нормаларининг турлари
Ҳуқуқ нормаларининг илмий ва ўқув адабиётида турлича таснифлари
ва гуруҳланишлари мавжуд. Таснифлаш деганда, мантиқан ўрганилаётган
объектларни турлар бўйича маълум бир умумий мезонлар асосида гуруҳларга
ажратиш тушунилади. Таснифлашнинг тўғри ва тўлароқ бўлиши, аввало,
унга асос қилиб олинган мезоннинг бошқа барча белгиларини қайд этувчи
унинг
энг
аҳамиятли
жиҳатига
боғлиқдир.
Юридик
нормаларни
таснифлашнинг тўртта мезони мавжуд: 1) ижтимоий муносабатларни
5
ҳуқуқий тартибга солиш функциялари; 2) ҳуқуқий тартибга солиш предмети;
3) ҳуқуқий тартибга солиш методи; 4) нормани ифодалаш шакли. Ҳуқуқ
нормаларини,
уларда
мустаҳкамланган
қоидалар
хусусиятига
қараб
қуйидагича таснифлаш мумкин:
Ҳуқуқ ва ваколат берувчи нормалар – яъни, ҳуқуқ субъектига қандай
ҳаракатларни содир этиш м у м к и н л и г и н и кўрсатувчи нормалар.
Мажбурият юкловчи нормалар – яъни, қандай ҳаракатларни содир
этиш л о з и м л и г и н и кўрсатувчи нормалар.
Ман қилувчи нормалар – яъни, ҳуқуқ субъектига муайян хатти-
ҳаракатларни содир этишини ман қилувчи нормалар. Масалан, Ўзбекистон
Республикаси Конституциясининг 57-моддасида «махфий жамиятлар ва
уюшмалар тузиш тақиқланади», деб кўрсатилаган ва бу қоида ман этиш
характерига эга.
Рағбатлантирувчи нормалар – ҳуқуқий муносабатлар субъектлари
давлат ва жамият манфаатига фойда келтирадиган хатти-ҳаракат вариантлари
учун рағбат, имтиёз белгиловчи нормалар. Бунда ўзининг юридик ва
ижтимоий бурчига виждонан, сидқидилдан ёндашган ва яхши натижаларга
эришган
шахслар
учун
рағбатлантириш
чоралари
белгиланади.
Рағбатлантирувчи нормалар кишиларни юқори самара билан меҳнат қилиш,
ижодий ва ижтимоий фаолликка ундовчи қоидалардир (масалан, Давлат
мукофотлари тўғрисидаги қонун, илғорларни тақдирлаш қоидалари ва
ҳоказо).
Тавсия этувчи нормалар – хатти-ҳаракат ва хулқ-атворнинг энг
мақсадга мувофиқ, давлат нуқтаи назаридан эътиборли бўлган вариантини
белгилайди.
Тавсия
этувчи
нормалар,
одатда,
нодавлат
жамоат
ташкилотлари, ҳиссадорлик жамиятлари, давлат корхоналари ва илмий
муассасаларга йўналтирилган бўлади. Бозор иқтисодиёти муносабатлари
ривожланиб боргани сайин давлат хўжалик ва ҳиссадорлик уюшмаларининг
ишларига камроқ аралашиб, уларга берадиган ҳуқуқий тавсияларининг
6
салмоғи ҳам камайиб боради. Аввал императив хусусиятга эга бўлган кўплаб
нормалар тобора тавсиявий мазмун касб этади.
Булардан ташқари, ҳуқуқ нормаларини бошқа қатор мезонлар асосида
таснифлаш мумкин. Бунда, энг аввало, ҳуқуқ нормалари ҳуқуқ тармоқлари
бўйича бўлинади ва бундай гуруҳлаш ҳуқуқ нормаларини бир тизимга
келтириш ва зарур ҳолларда кодификация қилиш учун муҳимдир. Ҳуқуқий
тизимдаги ўрни ва аҳамияти бўйича ҳуқуқ нормаларини таъсис эътувчи,
қўриқловчи, декларатив, дефинитив, коллизион ва таъминловчи нормаларга
бўлиш мумкин.
Таъсис этувчи нормалар жамият ижтимоий-сиёсий тузумининг
асосини, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини, сиёсий ва ҳуқуқий тизимнинг
асосини мустаҳкамлайди.
Тартибга солувчи нормалар ижтимоий муносабат иштирокчилари
ўртасидаги муносабатларни ҳуқуқий тартибга солади. Унинг асосий
хусусияти шундаки, у ижозат берувчи ва мажбурловчи хусусиятга эга, шунга
мувофиқ, у ижтимоий муносабатларнинг иштирокчилари учун давлат
томонидан қўриқланадиган ва кафолатланадиган ўзаро субъектив ҳуқуқлар
ҳамда юридик мажбуриятлар ўрнатади. У ёки бу ижтимоий муносабатни
ҳуқуқий норма қоидалари орқали мақсадли тартибга солиш натижасида бу
муносабат ҳуқуқий характер касб этади, унинг иштирокчилари эса мазкур
ҳуқуқий муносабатнинг субъектларига айланадилар.
Қўриқловчи нормалар ҳуқуқ нормалари тизимида ўзига хос аҳамиятга
эга бўлиб, асосан жамоат тартибини сақлаш функциясини бажаришга
қаратилади ва улар жамиятда ўрнатилган талаблар бузилган тақдирда юзага
келади.
Декларатив нормалар ахборот бериш, баёнот бериш вазифасини
бажаради ва қоидага кўра, ушбу нормалар дастурий аҳамият касб этади.
Мазкур тоифадаги нормалар ижтимоий муносабат иштирокчиларига муайян
ҳуқуқлар бериш ёки мажбуриятлар юклашдан чекланган ҳолда, фақатгина
маълумот бериш билан кифояланади, холос.
7
Дефинитив таъриф нормалар ҳам бўлиб, улар ҳуқуқий категория ва
тушунчаларнинг тавсифини ўзида мужассамлаштиради. Булардан масалан,
жиноят
қонунида – жиноят
таърифи,
маъмурий
қонунда – маъмурий
ҳуқуқбузарлик ҳаракати таърифи, фуқаролик қонунида – битимларнинг
айрим турлари таърифи ва хоказоларни кўрсатиш мумкин.
Ҳуқуқ нормаларини ҳуқуқий тартибга солиш предмети бўйича (ҳуқуқ
соҳалари бўйича): конституциявий, маъмурий, молиявий, ер, фуқаролик,
меҳнат, жиноят ҳуқуқи ва бошқа соҳа нормаларига бўлиш мумкин.
Ҳуқуқ нормаларини моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларига ажратиш
ҳам кенг тарқалган. Ҳуқуқ субъектларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
мазмунини аниқлаб берувчи нормалар моддий ҳуқуқ нормалари гуруҳига
қўшилади. Ҳуқуқларни амалга ошириш ва мажбуриятларни бажариш, ижро
этишнинг тартибини, бузилган ҳуқуқни тиклаш жараёнини белгиловчи
нормаларни эса процессуал нормалар дейилади.
Ҳуқуқ нормалари амал қилиш ҳудудига қараб, умумий амал қилувчи,
маҳаллий миқёсда амал қилувчи ва локал нормаларга бўлинади. Бунда
биринчиси бутун мамлакат ҳудудида амал қилса (масалан, Конституция
нормалари), иккинчиси – маълум ҳудудларда амал қилиши мумкин, масалан,
экологик талафот ҳудудларида, баланд тоғли шароитда, чўл зонасида,
радиактив хавф мавжуд зоналарда, учинчиси – муайян соҳа вакилларининг
фаолиятини ҳуқуқий тартибга солувчи нормалар (масалан, соғлиқни сақлаш,
ички ишлар вазирлиги тизими билан боғлиқ) ва ҳоказо.
Ҳуқуқий тартибга солиш услубига қараб, ҳуқуқ нормаларини
императив ва диспозитив нормалар гуруҳига бўлиш мумкин. Императив
нормалар давлат амри хусусиятига эга бўлиб, хатти-ҳаракат субъектига
белгиланган ҳаракат моделидан четга чиқишни ман этади, масалан, кўпгина
жиноий-ҳуқуқий ва маъмурий-ҳуқуқий нормалар шундай мазмундадир.
Диспозитив нормалар императив нормалардан фарқли ўлароқ, муносабат
қатнашчиларига ўз хатти-ҳаракатлари вариантлари, субъектив ҳуқуқ ва
мажбуриятлар ҳажми тўғрисида келишиб олиш имконини ифодалайди.
8
Тавсия этилган адабиётлар рўйхати
1. Давлат ва ҳуқуқ назарияси: Дарслик / Х.Т.Одилқориев, И.Т.Тультеев
ва бошқ. — Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2009. — 582 б.
2. Давлат ва ҳуқуқ назарияси: Дарслик / Н.П.Азизов, И.Т.Тультеев ва
бошқ. — Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2018. — 228 б.
3. Давлат ва ҳуқуқ назарияси: Дарслик / З.М.Исломов. — Т.: Адолат,
2007. — 916 б.
4. Давлат ва ҳуқуқ назарияси: Дарслик / Ш.Сайдуллаев. — Т.: ТДЮУ,
2018. — 220 б.
5. Общая теория государства и права: Учебник / Под ред.
С.Ю.Наумова, А.С.Мордовца, Т.В.Касаевой. — Саратов: Саратовский
социально-экономический институт (филиал) РЭУ им. Г.В.Плеханова, 2018.
— 392 с.
6. Теория государства и права: углубленный курс: Учебник /
Л.П.Рассказов. — М.: РИОР: ИНФРА-М, 2015. — 559 с.
7. Теория государства и права в вопросах и ответах: Учебное пособие /
А.Ф.Колотов,
О.С.Вырлеева-Балаева,
В.Н.Симонов,
И.В.Скуратов,
Ю.В.Ярыгина. — Оренбург: ООО ИПК «Университет», 2013. — 233 с.
8. Теория государства и права / В.Н.Бибило. — Минск: Право и
экономика, 2015. — 206 с.
9. General Theory of Law and State / Hans Kelsen. — Cambridge: Harvard
University Press, 2009. — 516 p.
10. Jurisprudence: Themes and Concepts / Scott Veitch, Emilios
Christodoulidis, Lindsay Farmer. — New York: Routledge, 2012. — 321 p.
11. On the Rule of Law: History, Politics, Theory / Brian Z. Tamanaha. —
New York: Cambridge University Press, 2004. — 190 p.