ҲУҚУҚИЙ ОНГ ВА ҲУҚУҚИЙ МАДАНИЯТ

Yuklangan vaqt

2024-04-04

Yuklab olishlar soni

2

Sahifalar soni

8

Faytl hajmi

63,0 KB


 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
ҲУҚУҚИЙ ОНГ ВА ҲУҚУҚИЙ МАДАНИЯТ 
 
 
Режа: 
1. Ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданият – ижтимоий онг тизимида. 
2. Ҳуқуқий онг тушунчаси ва тузилиши. 
3. Ҳуқуқий тарбия ва уни амалга ошириш усуллари. 
4. Ҳуқуқий маданият ва унинг таркибий қисмлари. 
5. Ҳуқуқий нигилизм ва ҳуқуқий идеализм. 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
ҲУҚУҚИЙ ОНГ ВА ҲУҚУҚИЙ МАДАНИЯТ Режа: 1. Ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданият – ижтимоий онг тизимида. 2. Ҳуқуқий онг тушунчаси ва тузилиши. 3. Ҳуқуқий тарбия ва уни амалга ошириш усуллари. 4. Ҳуқуқий маданият ва унинг таркибий қисмлари. 5. Ҳуқуқий нигилизм ва ҳуқуқий идеализм. 1 
 
1. Ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданият – ижтимоий онг тизимида 
Ҳуқуқ маънавий ҳаёт ҳодисаси сифатида ижтимоий онг соҳасига 
мансубдир. Ҳуқуқ, ҳуқуқ ижодкорлиги, ҳуқуқни қўллаш фаолияти ва бошқа 
юридик ҳодисаларга ўзига хос умумбашарий маданият ютуғи сифатида 
қараш мумкин бўлиб, уларни ифодалаш учун ҳуқуқшуносликка махсус 
тушунча киритилган.  
Ҳуқуқий онг ижтимоий онг турларидан бири ҳисобланади. Ижтимоий 
онгнинг турли шакллари мавжуд бўлиб, одамлар улар ёрдамида атроф –
 табиатни, жамиятни англайдилар. Сиёсий, ахлоқий (маънавий), эстетик, 
этик, диний, ҳуқуқий онг мавжуд. Аммо реал ҳаётда кўпгина вазиятларга, 
шарт-шароитларга фақатгина ҳуқуқ, мажбурият, масъулият нуқтаи назаридан 
қаралади. Бу жиҳатлар ҳуқуқий онгда ўз инъикосини топади.  
 
2. Ҳуқуқий онг тушунчаси ва тузилиши 
Ҳуқуқий онг деганда, кишиларнинг ҳуқуқ ҳақида тушунча ва 
билимларга эга бўлиши,  шунингдек ҳуқуқ борасидаги тасаввурларнинг 
инсон онгида акс этиши тушунилади.  
Мураккаб руҳий ҳодиса бўлган ҳуқуқий онг икки қисмга: ҳуқуқий 
мафкура ва ҳуқуқий руҳиятга ажратилади.  
Ҳуқуқий мафкура - ҳар хил ҳуқуқий ҳодисалар ҳақидаги нуқтаи назар, 
тушунча, ғоя ва қарашларнинг илмий умумлаштирилган тизимидан иборат. 
Ҳуқуқий онгнинг ҳуқуқий мафкура қисмида акс этган ҳуқуқий ҳодисалар 
ҳуқуққа бағишланган махсус назарий изланишларда ўз ривожини топиб, 
илмий даражада англаб етилади. 
Ҳуқуқий руҳият - онг доирасидаги ҳуқуқий ҳодисалар билан боғлиқ 
ҳолда, онгда юзага келадиган ва унга сингиб кетган ҳис-туйғу, кечинмалар 
соҳасини ифодалайди. Ҳуқуқий руҳият - ҳуқуқий ҳодисаларни ҳиссиёт билан 
тиклаш соҳасидир. Инсон ҳиссиз, ўйламай ўз-ўзидан фикр юритадиган 
машина эмас, балки у фикр юритиш билан бирга сезадиган тирик зотдир. 
1 1. Ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданият – ижтимоий онг тизимида Ҳуқуқ маънавий ҳаёт ҳодисаси сифатида ижтимоий онг соҳасига мансубдир. Ҳуқуқ, ҳуқуқ ижодкорлиги, ҳуқуқни қўллаш фаолияти ва бошқа юридик ҳодисаларга ўзига хос умумбашарий маданият ютуғи сифатида қараш мумкин бўлиб, уларни ифодалаш учун ҳуқуқшуносликка махсус тушунча киритилган. Ҳуқуқий онг ижтимоий онг турларидан бири ҳисобланади. Ижтимоий онгнинг турли шакллари мавжуд бўлиб, одамлар улар ёрдамида атроф – табиатни, жамиятни англайдилар. Сиёсий, ахлоқий (маънавий), эстетик, этик, диний, ҳуқуқий онг мавжуд. Аммо реал ҳаётда кўпгина вазиятларга, шарт-шароитларга фақатгина ҳуқуқ, мажбурият, масъулият нуқтаи назаридан қаралади. Бу жиҳатлар ҳуқуқий онгда ўз инъикосини топади. 2. Ҳуқуқий онг тушунчаси ва тузилиши Ҳуқуқий онг деганда, кишиларнинг ҳуқуқ ҳақида тушунча ва билимларга эга бўлиши, шунингдек ҳуқуқ борасидаги тасаввурларнинг инсон онгида акс этиши тушунилади. Мураккаб руҳий ҳодиса бўлган ҳуқуқий онг икки қисмга: ҳуқуқий мафкура ва ҳуқуқий руҳиятга ажратилади. Ҳуқуқий мафкура - ҳар хил ҳуқуқий ҳодисалар ҳақидаги нуқтаи назар, тушунча, ғоя ва қарашларнинг илмий умумлаштирилган тизимидан иборат. Ҳуқуқий онгнинг ҳуқуқий мафкура қисмида акс этган ҳуқуқий ҳодисалар ҳуқуққа бағишланган махсус назарий изланишларда ўз ривожини топиб, илмий даражада англаб етилади. Ҳуқуқий руҳият - онг доирасидаги ҳуқуқий ҳодисалар билан боғлиқ ҳолда, онгда юзага келадиган ва унга сингиб кетган ҳис-туйғу, кечинмалар соҳасини ифодалайди. Ҳуқуқий руҳият - ҳуқуқий ҳодисаларни ҳиссиёт билан тиклаш соҳасидир. Инсон ҳиссиз, ўйламай ўз-ўзидан фикр юритадиган машина эмас, балки у фикр юритиш билан бирга сезадиган тирик зотдир. 2 
Шунинг учун, инсон ижтимоий ҳодисалар ва шу жумладан ҳуқуқий 
ҳодисаларни ҳам нафақат ақл, балки сезги билан ҳам англаб етади. 
Ҳуқуқий маданият даражасига қараб, ҳуқуқий онг турлари учга 
ажратилади: оддий, илмий ва касбий.  
Ҳуқуқшунос-олимлар ҳуқуқий онг функциялари масаласини ҳам кўриб 
чиқадилар ва ҳуқуқий онгнинг ахборот олиш, баҳолаш ва тартибга солиш 
функцияларини кўрсатадилар. Ахборот олиш функцияси жамият барча 
аъзоларининг турли шаклдаги ҳуқуқий билимларга эга бўлишида намоён 
бўлади. Ҳуқуқий онгнинг ахборот олиш функцияси кетма-кет пайдо бўлувчи 
руҳий ҳодисалардан тузилган: биринчидан, у асосан сезиш, эшитиш ва 
кўришдан вужудга келади; иккинчидан, қабул қилиш, хотира, эсда сақлаш, 
хотирадагиларни қайта тиклаш, таниш жараёнлари воситасида ҳуқуққа оид 
билимларни тўплайди ва уларни ҳар ҳил ҳуқуқий тасаввурлар шаклида ифода 
этади; учинчидан, тафаккур олий даражадаги билиш жараёни ҳисобланиб, 
ҳуқуқий ғоялар, тушунча ва эътиқодлар унинг маҳсулидир. 
Баҳолаш 
функцияси 
ҳуқуқий 
онгнинг 
ўсиши 
натижасида 
инсонларнинг ҳуқуқий ва ҳуқуққа зид бўлган кўринишларни бир-биридан 
ажрата олишишга эришишига хизмат қилади.  
Тартибга солиш функцияси эса, шахсларнинг юқори даражадаги 
ҳуқуқий онгга эга бўлиши, уларни ҳуқуққа асосланган ҳолда ҳаракат 
қилишларини таъминлайди.  
Айрим адабиётларда ҳуқуқий онгнинг гносеологик, бошқарув ва 
ҳуқуқий шакллантириш функциялари алоҳида шаклда ажратиб кўрсатилади1.  
Гносеологик 
функция 
объектив 
борлиқдаги 
мавжуд 
ҳуқуқий 
ҳолатларни билишни тавсиф этади. Бошқарув – ўз феъл-атворини ҳуқуқ 
талаблари 
билан 
қиёслаш 
воситасида 
ўз 
хатти-ҳаракатларини 
ўзгартиришдир.  
Ҳуқуқий 
онгнинг 
ўзини 
бошқариш 
функцияси 
инсон 
орзу-
интилишларини оқилона рўёбга чиқариш ҳуқуқий онгнинг амалий томони 
                                           
1 Саидов А.Х.,  У.Таджиханов. Давлат ва ҳуқуқ назарияси. – Т., 2001. – 327-б. 
2 Шунинг учун, инсон ижтимоий ҳодисалар ва шу жумладан ҳуқуқий ҳодисаларни ҳам нафақат ақл, балки сезги билан ҳам англаб етади. Ҳуқуқий маданият даражасига қараб, ҳуқуқий онг турлари учга ажратилади: оддий, илмий ва касбий. Ҳуқуқшунос-олимлар ҳуқуқий онг функциялари масаласини ҳам кўриб чиқадилар ва ҳуқуқий онгнинг ахборот олиш, баҳолаш ва тартибга солиш функцияларини кўрсатадилар. Ахборот олиш функцияси жамият барча аъзоларининг турли шаклдаги ҳуқуқий билимларга эга бўлишида намоён бўлади. Ҳуқуқий онгнинг ахборот олиш функцияси кетма-кет пайдо бўлувчи руҳий ҳодисалардан тузилган: биринчидан, у асосан сезиш, эшитиш ва кўришдан вужудга келади; иккинчидан, қабул қилиш, хотира, эсда сақлаш, хотирадагиларни қайта тиклаш, таниш жараёнлари воситасида ҳуқуққа оид билимларни тўплайди ва уларни ҳар ҳил ҳуқуқий тасаввурлар шаклида ифода этади; учинчидан, тафаккур олий даражадаги билиш жараёни ҳисобланиб, ҳуқуқий ғоялар, тушунча ва эътиқодлар унинг маҳсулидир. Баҳолаш функцияси ҳуқуқий онгнинг ўсиши натижасида инсонларнинг ҳуқуқий ва ҳуқуққа зид бўлган кўринишларни бир-биридан ажрата олишишга эришишига хизмат қилади. Тартибга солиш функцияси эса, шахсларнинг юқори даражадаги ҳуқуқий онгга эга бўлиши, уларни ҳуқуққа асосланган ҳолда ҳаракат қилишларини таъминлайди. Айрим адабиётларда ҳуқуқий онгнинг гносеологик, бошқарув ва ҳуқуқий шакллантириш функциялари алоҳида шаклда ажратиб кўрсатилади1. Гносеологик функция объектив борлиқдаги мавжуд ҳуқуқий ҳолатларни билишни тавсиф этади. Бошқарув – ўз феъл-атворини ҳуқуқ талаблари билан қиёслаш воситасида ўз хатти-ҳаракатларини ўзгартиришдир. Ҳуқуқий онгнинг ўзини бошқариш функцияси инсон орзу- интилишларини оқилона рўёбга чиқариш ҳуқуқий онгнинг амалий томони 1 Саидов А.Х., У.Таджиханов. Давлат ва ҳуқуқ назарияси. – Т., 2001. – 327-б. 3 
ҳисобланиб, у ирода орқали амалга оширилади. У ҳуқуқий билимларни 
аниқлаш, ички туйғулар билан мавжуд ҳуқуқий эътиқодлар, мавжуд 
объектив 
борлиқ, 
жамиятда 
амал 
қилаётган 
ҳуқуқий 
нормаларни 
мувофиқлаштириш, мақсадни аниқлаш, қарор қабул қилиш ва қарорни ижро 
этиш кабиларни ўз ичига олади. Ҳуқуқий онг қабул қилаётган ҳуқуқий 
ахборотни 
"қайта 
ишлаш" 
ва 
ўзлаштиришда 
инсон 
феъл-атворини 
бошқарувчи мураккаб механизмлар муҳим ўрин эгаллайди, у манфаатни 
англаш, мақсадни аниқлаш, асослар тизими ва истагини намоён этиш каби 
ҳолатларни ўз ичига олади. 
Ҳуқуқий онгнинг шакллантириш функцияси – ўз хулқи ҳатти-
ҳаракатларини шакллантириш, уюштириш, ташкил этишдан иборат бўлиб, у 
жуда муҳим ҳисобланади.  
 
3. Ҳуқуқий тарбия ва уни амалга ошириш усуллари 
Ҳуқуқий тарбияни ҳам тор ва кенг маънода изоҳлаш мумкин.  
Тор маънодаги ҳуқуқий тарбияда шахсларнинг расман юридик ўқув 
юртларида оладиган ҳуқуқий билимларининг йиғиндиси тушунилади. 
Ҳуқуқий тарбия – шахснинг бир мақсад йўлида, онгли равишда жамият 
тараққиёти ва сиёсатидан келиб чиқиб, олиб борадиган бир тизимдаги 
ижобий фаолиятидир. Ҳуқуқий жиҳатдан шахснинг ўзини ўзи тарбиялаши – 
бу онгли равишда бир мақсад йўлида, ўз характерида ижобий-ҳуқуқий 
йўналишни шакллантиришидир. 
Кенг маънодаги ҳуқуқий тарбия – шахснинг оила ва боғчада ҳуқуқий 
билим олиши, ўқиши, ўзининг ҳуқуқий билимларини мустақил бойитиши, 
умуман ўз 
устида 
мустақил ишлаши орқали 
олинадиган ҳуқуқий 
билимларининг йиғиндисидир. 
Ҳуқуқий тарбия – давлат органлари, нодавлат органлари, мансабдор 
шахслар ва алоҳида шахслар гуруҳининг аҳолининг ҳуқуқий онги ва 
маданиятини юксалтиришга қаратилган махсус фаолияти ҳисобланади. 
3 ҳисобланиб, у ирода орқали амалга оширилади. У ҳуқуқий билимларни аниқлаш, ички туйғулар билан мавжуд ҳуқуқий эътиқодлар, мавжуд объектив борлиқ, жамиятда амал қилаётган ҳуқуқий нормаларни мувофиқлаштириш, мақсадни аниқлаш, қарор қабул қилиш ва қарорни ижро этиш кабиларни ўз ичига олади. Ҳуқуқий онг қабул қилаётган ҳуқуқий ахборотни "қайта ишлаш" ва ўзлаштиришда инсон феъл-атворини бошқарувчи мураккаб механизмлар муҳим ўрин эгаллайди, у манфаатни англаш, мақсадни аниқлаш, асослар тизими ва истагини намоён этиш каби ҳолатларни ўз ичига олади. Ҳуқуқий онгнинг шакллантириш функцияси – ўз хулқи ҳатти- ҳаракатларини шакллантириш, уюштириш, ташкил этишдан иборат бўлиб, у жуда муҳим ҳисобланади. 3. Ҳуқуқий тарбия ва уни амалга ошириш усуллари Ҳуқуқий тарбияни ҳам тор ва кенг маънода изоҳлаш мумкин. Тор маънодаги ҳуқуқий тарбияда шахсларнинг расман юридик ўқув юртларида оладиган ҳуқуқий билимларининг йиғиндиси тушунилади. Ҳуқуқий тарбия – шахснинг бир мақсад йўлида, онгли равишда жамият тараққиёти ва сиёсатидан келиб чиқиб, олиб борадиган бир тизимдаги ижобий фаолиятидир. Ҳуқуқий жиҳатдан шахснинг ўзини ўзи тарбиялаши – бу онгли равишда бир мақсад йўлида, ўз характерида ижобий-ҳуқуқий йўналишни шакллантиришидир. Кенг маънодаги ҳуқуқий тарбия – шахснинг оила ва боғчада ҳуқуқий билим олиши, ўқиши, ўзининг ҳуқуқий билимларини мустақил бойитиши, умуман ўз устида мустақил ишлаши орқали олинадиган ҳуқуқий билимларининг йиғиндисидир. Ҳуқуқий тарбия – давлат органлари, нодавлат органлари, мансабдор шахслар ва алоҳида шахслар гуруҳининг аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришга қаратилган махсус фаолияти ҳисобланади. 4 
Юридик амалиётда аҳолиниинг ҳуқуқий онги ва маданиятини 
юксалтириш 
мақсадида 
бир 
қанча 
ҳуқуқий 
тарбия 
усулларидан 
фойдаланилади. Чунончи, ишонтириш, огоҳлантириш, рағбатлантириш, 
мажбурлаш ва жазолаш, шулар жумласидан. 
 
4. Ҳуқуқий маданият ва унинг таркибий қисмлари 
Ҳуқуқий маданият деганда, жамиятнинг қонунчилик даражаси, 
мавжуд қонунлардан аҳолининг хабардорлик даражаси, халқнинг ҳуқуқ 
нормаларига риоя қилиши ва уларни бажармаган шахсларга нисбатан 
муросасиз бўлиши тушунилади. 
Ҳуқуқий маданият шартли равишда жамият ва шахс ҳуқуқий 
маданиятига ажратилади. Жамиятнинг ҳуқуқий маданияти ҳуқуқий онгнинг, 
қонунийликнинг, қонунларни такомиллаштириш ва ҳуқуқий тажрибанинг 
муайян даражасини акс эттирадиган ҳамда инсоният ҳуқуқ соҳасида яратган 
бутун бойликларни қамраб оладиган ижтимоий маданиятнинг бир тури 
сифатида кўрилади. Жамиятнинг ҳуқуқий маданияти шахс эркинлиги ва 
хавфсизлиги, инсон ҳуқуқларини таъминлаш, унинг ҳуқуқий ҳимоя этилиши 
ва ижтимоий фаоллигини кафолатлаш учун замин бўлиб ҳисобланади. 
Шахснинг ҳуқуқий маданияти жамият ҳуқуқий маданиятининг узвий 
таркибий қисмидир. Бу фаолият ҳуқуқ соҳасида жамият тараққиётига ва 
унинг маданиятига мос келади, натижада шахс ва жамиятнинг доимий 
ҳуқуқий бойиши  содир бўлади. Шубҳасиз, шахснинг юксак ҳуқуқий 
маданияти жамият тараққиётини таъминлайди.  
Ҳуқуқий маданиятнинг таркибий қисмлари қуйидаги элементлардан  
ташкил топади: 
биринчидан, юридик нормалар тизими бўлмиш ҳуқуқ; 
иккинчидан, ҳуқуқий муносабатлар, яъни қонун билан тартибга 
солинган ижтимоий муносабатлар тизими;  
4 Юридик амалиётда аҳолиниинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш мақсадида бир қанча ҳуқуқий тарбия усулларидан фойдаланилади. Чунончи, ишонтириш, огоҳлантириш, рағбатлантириш, мажбурлаш ва жазолаш, шулар жумласидан. 4. Ҳуқуқий маданият ва унинг таркибий қисмлари Ҳуқуқий маданият деганда, жамиятнинг қонунчилик даражаси, мавжуд қонунлардан аҳолининг хабардорлик даражаси, халқнинг ҳуқуқ нормаларига риоя қилиши ва уларни бажармаган шахсларга нисбатан муросасиз бўлиши тушунилади. Ҳуқуқий маданият шартли равишда жамият ва шахс ҳуқуқий маданиятига ажратилади. Жамиятнинг ҳуқуқий маданияти ҳуқуқий онгнинг, қонунийликнинг, қонунларни такомиллаштириш ва ҳуқуқий тажрибанинг муайян даражасини акс эттирадиган ҳамда инсоният ҳуқуқ соҳасида яратган бутун бойликларни қамраб оладиган ижтимоий маданиятнинг бир тури сифатида кўрилади. Жамиятнинг ҳуқуқий маданияти шахс эркинлиги ва хавфсизлиги, инсон ҳуқуқларини таъминлаш, унинг ҳуқуқий ҳимоя этилиши ва ижтимоий фаоллигини кафолатлаш учун замин бўлиб ҳисобланади. Шахснинг ҳуқуқий маданияти жамият ҳуқуқий маданиятининг узвий таркибий қисмидир. Бу фаолият ҳуқуқ соҳасида жамият тараққиётига ва унинг маданиятига мос келади, натижада шахс ва жамиятнинг доимий ҳуқуқий бойиши содир бўлади. Шубҳасиз, шахснинг юксак ҳуқуқий маданияти жамият тараққиётини таъминлайди. Ҳуқуқий маданиятнинг таркибий қисмлари қуйидаги элементлардан ташкил топади: биринчидан, юридик нормалар тизими бўлмиш ҳуқуқ; иккинчидан, ҳуқуқий муносабатлар, яъни қонун билан тартибга солинган ижтимоий муносабатлар тизими; 5 
учинчидан, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва таъминлаш фаолияти билан 
шуғулланувчи давлат ва жамият институтлари тизими бўлмиш юридик 
муассасалар; 
тўртинчидан, ҳуқуқий онг, яъни ҳуқуқий воқеликни маънавий 
жиҳатдан акс эттирувчи тизим; 
бешинчидан, ҳуқуқий хатти-ҳаракат (ҳам қонуний, ҳам қонунга хилоф).  
Жамиятда 
аҳолининг 
ҳуқуқий 
онги 
ва 
ҳуқуқий 
маданиятни 
юксалтиришда муайян мақсадлар кўзда тутилади. Ушбу ҳолатдан келиб 
чиққан ҳолда ҳуқуқий маданият бир қанча функцияларни бажаради. Ҳуқуқий 
маданиятнинг 
регулятив 
(тартибга 
солувчи), 
норматив, 
социологик 
(ижтимоий) ҳуқуқий, коммуникатив (алоқалар ўрнатиш), прогностик 
(башоратлаш) функциялари шулар жумласидандир.  
 
5. Ҳуқуқий нигилизм ва ҳуқуқий идеализм 
Ҳуқуқий нигилизм ҳуқуқ ва қадриятларга нисбатан фаол қаршилик 
кўрсатиши билан ажралиб туради. Ҳуқуқий нигилизм – ҳуқуқни, унинг 
қадриятларини, умуман, ҳуқуқ ва унинг айрим институтларини фаол рад 
этишдир.  
Ҳуқуқий нигилизмни ифода этишнинг турли шакллари мавжуд. 
Биринчи шакли – амалдаги қонунлар ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатларни 
тўғридан-тўғри бузиш. Ҳуқуқий нигилизмнинг иккинчи шакли барча 
жойларда ва оммавий тарзда юридик кўрсатмаларни бажармаслик ҳамда 
уларга риоя қилмаслик. Ҳуқуқий нигилизм намоён бўлишининг учинчи 
шакли бир-бирига зид, бир-бирини такрорловчи ёки бир-бирини истисно 
этувчи ҳужжатларни нашр этишдан иборат бўлиб, бундай ҳужжатлар бир-
бирини нейтрал, беқарор ҳолатга келтириб қўяди. Инсон ҳуқуқлари ва 
эркинликларининг бузилиши ҳамда уларга риоя этилмаслиги ҳуқуқий 
нигилизмнинг тўртинчи шаклидир.  
5 учинчидан, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва таъминлаш фаолияти билан шуғулланувчи давлат ва жамият институтлари тизими бўлмиш юридик муассасалар; тўртинчидан, ҳуқуқий онг, яъни ҳуқуқий воқеликни маънавий жиҳатдан акс эттирувчи тизим; бешинчидан, ҳуқуқий хатти-ҳаракат (ҳам қонуний, ҳам қонунга хилоф). Жамиятда аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда муайян мақсадлар кўзда тутилади. Ушбу ҳолатдан келиб чиққан ҳолда ҳуқуқий маданият бир қанча функцияларни бажаради. Ҳуқуқий маданиятнинг регулятив (тартибга солувчи), норматив, социологик (ижтимоий) ҳуқуқий, коммуникатив (алоқалар ўрнатиш), прогностик (башоратлаш) функциялари шулар жумласидандир. 5. Ҳуқуқий нигилизм ва ҳуқуқий идеализм Ҳуқуқий нигилизм ҳуқуқ ва қадриятларга нисбатан фаол қаршилик кўрсатиши билан ажралиб туради. Ҳуқуқий нигилизм – ҳуқуқни, унинг қадриятларини, умуман, ҳуқуқ ва унинг айрим институтларини фаол рад этишдир. Ҳуқуқий нигилизмни ифода этишнинг турли шакллари мавжуд. Биринчи шакли – амалдаги қонунлар ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатларни тўғридан-тўғри бузиш. Ҳуқуқий нигилизмнинг иккинчи шакли барча жойларда ва оммавий тарзда юридик кўрсатмаларни бажармаслик ҳамда уларга риоя қилмаслик. Ҳуқуқий нигилизм намоён бўлишининг учинчи шакли бир-бирига зид, бир-бирини такрорловчи ёки бир-бирини истисно этувчи ҳужжатларни нашр этишдан иборат бўлиб, бундай ҳужжатлар бир- бирини нейтрал, беқарор ҳолатга келтириб қўяди. Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг бузилиши ҳамда уларга риоя этилмаслиги ҳуқуқий нигилизмнинг тўртинчи шаклидир. 6 
Ҳуқуқий идеализм – ҳуқуқ имкониятларини ўринсиз ва асоссиз ошириб 
юбориш бўлиб, унинг зиммасига  жамиятга беришга қодир бўлмаган 
вазифаларни юклашдан иборат.  
Ҳуқуқий идеализмнинг асосий шакллари устида тўхталиб ўтамиз. 
Биринчи шакл, қонунчиликнинг илдамлаб кетиши, яъни жамиятда ҳали 
юзага келиб улгурмаган ҳуқуқий муносабатларни тартибга солишга 
қаратилган нормалар. Иккинчи шакл – юридик нормани рўёбга чиқариш 
учун реал механизмнинг йўқлигидан иборат. Қабул қилинган юридик 
нормаларнинг рўёбга чиқарилиши учун иқтисодий, сиёсий, ижтимоий-
психологик шарт-шароитларнинг етарли даражада ҳисобга олинмаслиги 
ҳуқуқий идеализмнинг учинчи шаклини ташкил этади.  
 
Тавсия этилган адабиётлар рўйхати 
1. Давлат ва ҳуқуқ назарияси: Дарслик / Х.Т.Одилқориев, И.Т.Тультеев 
ва бошқ. — Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2009. — 582 б. 
2. Давлат ва ҳуқуқ назарияси: Дарслик / Н.П.Азизов, И.Т.Тультеев ва 
бошқ. — Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2018. — 228 б. 
3. Давлат ва ҳуқуқ назарияси: Дарслик / З.М.Исломов. — Т.: Адолат, 
2007. — 916 б. 
4. Давлат ва ҳуқуқ назарияси: Дарслик / Ш.Сайдуллаев. — Т.: ТДЮУ, 
2018. — 220 б. 
5. Общая теория государства и права: Учебник / Под ред. 
С.Ю.Наумова, А.С.Мордовца, Т.В.Касаевой. — Саратов: Саратовский 
социально-экономический институт (филиал) РЭУ им. Г.В.Плеханова, 2018. 
— 392 с. 
6. Теория государства и права: углубленный курс: Учебник / 
Л.П.Рассказов. — М.: РИОР: ИНФРА-М, 2015. — 559 с. 
7. Теория государства и права в вопросах и ответах: Учебное пособие / 
А.Ф.Колотов, 
О.С.Вырлеева-Балаева, 
В.Н.Симонов, 
И.В.Скуратов, 
Ю.В.Ярыгина. — Оренбург: ООО ИПК «Университет», 2013. — 233 с. 
6 Ҳуқуқий идеализм – ҳуқуқ имкониятларини ўринсиз ва асоссиз ошириб юбориш бўлиб, унинг зиммасига жамиятга беришга қодир бўлмаган вазифаларни юклашдан иборат. Ҳуқуқий идеализмнинг асосий шакллари устида тўхталиб ўтамиз. Биринчи шакл, қонунчиликнинг илдамлаб кетиши, яъни жамиятда ҳали юзага келиб улгурмаган ҳуқуқий муносабатларни тартибга солишга қаратилган нормалар. Иккинчи шакл – юридик нормани рўёбга чиқариш учун реал механизмнинг йўқлигидан иборат. Қабул қилинган юридик нормаларнинг рўёбга чиқарилиши учун иқтисодий, сиёсий, ижтимоий- психологик шарт-шароитларнинг етарли даражада ҳисобга олинмаслиги ҳуқуқий идеализмнинг учинчи шаклини ташкил этади. Тавсия этилган адабиётлар рўйхати 1. Давлат ва ҳуқуқ назарияси: Дарслик / Х.Т.Одилқориев, И.Т.Тультеев ва бошқ. — Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2009. — 582 б. 2. Давлат ва ҳуқуқ назарияси: Дарслик / Н.П.Азизов, И.Т.Тультеев ва бошқ. — Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2018. — 228 б. 3. Давлат ва ҳуқуқ назарияси: Дарслик / З.М.Исломов. — Т.: Адолат, 2007. — 916 б. 4. Давлат ва ҳуқуқ назарияси: Дарслик / Ш.Сайдуллаев. — Т.: ТДЮУ, 2018. — 220 б. 5. Общая теория государства и права: Учебник / Под ред. С.Ю.Наумова, А.С.Мордовца, Т.В.Касаевой. — Саратов: Саратовский социально-экономический институт (филиал) РЭУ им. Г.В.Плеханова, 2018. — 392 с. 6. Теория государства и права: углубленный курс: Учебник / Л.П.Рассказов. — М.: РИОР: ИНФРА-М, 2015. — 559 с. 7. Теория государства и права в вопросах и ответах: Учебное пособие / А.Ф.Колотов, О.С.Вырлеева-Балаева, В.Н.Симонов, И.В.Скуратов, Ю.В.Ярыгина. — Оренбург: ООО ИПК «Университет», 2013. — 233 с. 7 
8. Теория государства и права / В.Н.Бибило. — Минск: Право и 
экономика, 2015. — 206 с. 
9. General Theory of Law and State / Hans Kelsen. — Cambridge: Harvard 
University Press, 2009. — 516 p. 
10. Jurisprudence: Themes and Concepts / Scott Veitch, Emilios 
Christodoulidis, Lindsay Farmer. — New York: Routledge, 2012. — 321 p. 
11. On the Rule of Law: History, Politics, Theory / Brian Z. Tamanaha. — 
New York: Cambridge University Press, 2004. — 190 p. 
7 8. Теория государства и права / В.Н.Бибило. — Минск: Право и экономика, 2015. — 206 с. 9. General Theory of Law and State / Hans Kelsen. — Cambridge: Harvard University Press, 2009. — 516 p. 10. Jurisprudence: Themes and Concepts / Scott Veitch, Emilios Christodoulidis, Lindsay Farmer. — New York: Routledge, 2012. — 321 p. 11. On the Rule of Law: History, Politics, Theory / Brian Z. Tamanaha. — New York: Cambridge University Press, 2004. — 190 p.