ЎҚУВ ТАРБИЯ ЖАРАЁНИНИ УСЛУБИЙ ЖИҲАТДАН БОШҚАРИШ

Yuklangan vaqt

2024-10-01

Yuklab olishlar soni

1

Sahifalar soni

9

Faytl hajmi

47,3 KB


 
 
 
 
 
 
ЎҚУВ ТАРБИЯ ЖАРАЁНИНИ УСЛУБИЙ ЖИҲАТДАН БОШҚАРИШ 
 
Режа: 
1. Олий ўқув юртида таълим-тарбия жараёнини бошқаришнинг методик 
ва ҳуқуқий асослари. 
 2. Менежмент ахборот тизимларини ташкил этиш хусусиятлари ва уларни 
ривожлантириш. 
 3. Мустақил ишлашни ташкил этиш ҳамда унга раҳбарлик қилиш методикаси. 
 4. Олий таълим тизимида менежерларни ўқитиб-ўргатишни ташкил этиш. 
 
 
 
Таянч иборалар ва тушунчалар: таълим сифати, мутахассисликлар 
классификатори, мотивация, рағбатлантириш, ўқув тарбиявий жараён, 
мустақил таълим, таълимда назорат, мониторинг 
 
Дарснинг мақсади: олий ўқув юртининг бошқарувида услубий ва 
ҳуқуқий 
томонларини 
асослаб 
бериш, 
республикада 
янги 
мутахассисликларни очиш механизмини кўрсатиб бериш, асосий ўқув 
тарбиявий компонентларини очиб бериш, билимларни ўзлаштириш 
жараёнида мотивациянинг ва мустақил таълимнинг ўрни ва аҳамиятини 
тушунтириб бериш, олий таълим тизимида замонавий назорат 
шаклларини таҳлил қилиш.  
 
1.Олий ўқув юртида таълим-тарбия жараёнини бошқаришнинг 
методик ва ҳуқуқий асослари. 
ЎҚУВ ТАРБИЯ ЖАРАЁНИНИ УСЛУБИЙ ЖИҲАТДАН БОШҚАРИШ Режа: 1. Олий ўқув юртида таълим-тарбия жараёнини бошқаришнинг методик ва ҳуқуқий асослари. 2. Менежмент ахборот тизимларини ташкил этиш хусусиятлари ва уларни ривожлантириш. 3. Мустақил ишлашни ташкил этиш ҳамда унга раҳбарлик қилиш методикаси. 4. Олий таълим тизимида менежерларни ўқитиб-ўргатишни ташкил этиш. Таянч иборалар ва тушунчалар: таълим сифати, мутахассисликлар классификатори, мотивация, рағбатлантириш, ўқув тарбиявий жараён, мустақил таълим, таълимда назорат, мониторинг Дарснинг мақсади: олий ўқув юртининг бошқарувида услубий ва ҳуқуқий томонларини асослаб бериш, республикада янги мутахассисликларни очиш механизмини кўрсатиб бериш, асосий ўқув тарбиявий компонентларини очиб бериш, билимларни ўзлаштириш жараёнида мотивациянинг ва мустақил таълимнинг ўрни ва аҳамиятини тушунтириб бериш, олий таълим тизимида замонавий назорат шаклларини таҳлил қилиш. 1.Олий ўқув юртида таълим-тарбия жараёнини бошқаришнинг методик ва ҳуқуқий асослари.
 
 
Ҳозирги 
даврда 
таълимнинг 
сифати 
олий 
ўқув 
юртининг 
рақобатбардошлик 
даражасини 
белгиловчи 
муҳим 
омиллардан 
бири 
ҳисобланади. Олий ўқув юрти профессор-ўқитувчилар таркиби ўқув ишининг 
самарадорлиги ўқитувчиларнинг методик маҳорати даражасига бевосита 
боғлиқ, шу боис методик иши – ўқув жараёнининг муҳим қисми.  
 Олий ўқув юртида методик иш Ўқув ва Услубий кенгашларнинг иш 
режаларига мувофиқ ташкил этилади ва амалга оширилади ҳамда бир йилга 
режалаштирилади.  
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
Ўқув-методик 
иш 
профессор-ўқитувчилар 
таркибининг 
методик 
тайёргарлик сифатини оширишни, методик қўлланмалар ва бошқа методик 
Олий ўқув юртида методик ишнинг асосий 
мақсадлари: 
 
талабаларга таълим ва тарбия бериш методикаларини 
мунтазам равишда такомиллаштириш 
 
ўқитувчиларнинг педагогик маҳоратини ошириш 
 
ўқув жараёнини ташкиллаштиришнинг янги самарали 
методларини ишлаб чиқиш 
 
талабаларга таълим ва тарбия бериш илғор тажрибасини 
умумлаштириш ва амалга жорий этиш 
 
Ҳозирги даврда таълимнинг сифати олий ўқув юртининг рақобатбардошлик даражасини белгиловчи муҳим омиллардан бири ҳисобланади. Олий ўқув юрти профессор-ўқитувчилар таркиби ўқув ишининг самарадорлиги ўқитувчиларнинг методик маҳорати даражасига бевосита боғлиқ, шу боис методик иши – ўқув жараёнининг муҳим қисми. Олий ўқув юртида методик иш Ўқув ва Услубий кенгашларнинг иш режаларига мувофиқ ташкил этилади ва амалга оширилади ҳамда бир йилга режалаштирилади. Ўқув-методик иш профессор-ўқитувчилар таркибининг методик тайёргарлик сифатини оширишни, методик қўлланмалар ва бошқа методик Олий ўқув юртида методик ишнинг асосий мақсадлари: талабаларга таълим ва тарбия бериш методикаларини мунтазам равишда такомиллаштириш ўқитувчиларнинг педагогик маҳоратини ошириш ўқув жараёнини ташкиллаштиришнинг янги самарали методларини ишлаб чиқиш талабаларга таълим ва тарбия бериш илғор тажрибасини умумлаштириш ва амалга жорий этиш
 
 
материалларни тайёрлашни назарда тутади. Олий ўқув юрти Услубий 
кенгашининг мажлисларида ўқув фанлари тузилиши ва мазмунини, 
фанларнинг дастурларини, ўқув машғулотларини ўтказиш методикасини 
такомиллаштириш масалалари, ўқитувчиларнинг 
методик 
маҳоратини 
ошириш, тажриба алмашиш масалалари, талабаларга таълим ва тарбия бериш 
сифатини яхшилаш йўллари ва ҳоказолар муҳокама қилинади.  
Олий ўқув юрти методик иш бўлимининг асосий вазифалари талабалар, 
аспирантлар, стажёрлар ва ўқитувчиларни зарур ўқув-методик материаллари 
билан таъминлаш, тематик кўргазмалар ташкил этиш, ташқи ташкилотлар, 
таълимни бошқариш органлари билан ўзаро муносабатларга киришишдан 
иборат.  
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
Методик ишнинг асосий шакллари ва турлари 
қуйидагилардир: 
 
ўқув-методик 
йиғилишлар, илмий-
методик 
конференциялар ва 
семинарлар 
 
олий ўқув юрти 
Услубий кенгашининг 
йиғилишлари, 
кафедралар методик 
бўлимларининг 
мажлислари 
 
педагогик 
экспериментлар 
ўтказиш ва уларнинг 
натижаларини таълим-
тарбия жараёнига 
татбиқ этиш 
 
материалларни тайёрлашни назарда тутади. Олий ўқув юрти Услубий кенгашининг мажлисларида ўқув фанлари тузилиши ва мазмунини, фанларнинг дастурларини, ўқув машғулотларини ўтказиш методикасини такомиллаштириш масалалари, ўқитувчиларнинг методик маҳоратини ошириш, тажриба алмашиш масалалари, талабаларга таълим ва тарбия бериш сифатини яхшилаш йўллари ва ҳоказолар муҳокама қилинади. Олий ўқув юрти методик иш бўлимининг асосий вазифалари талабалар, аспирантлар, стажёрлар ва ўқитувчиларни зарур ўқув-методик материаллари билан таъминлаш, тематик кўргазмалар ташкил этиш, ташқи ташкилотлар, таълимни бошқариш органлари билан ўзаро муносабатларга киришишдан иборат. Методик ишнинг асосий шакллари ва турлари қуйидагилардир: ўқув-методик йиғилишлар, илмий- методик конференциялар ва семинарлар олий ўқув юрти Услубий кенгашининг йиғилишлари, кафедралар методик бўлимларининг мажлислари педагогик экспериментлар ўтказиш ва уларнинг натижаларини таълим- тарбия жараёнига татбиқ этиш
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
Амалиёт методиканинг ривожланиш йўналишлари, шакллари ва усуллари 
бўлғуси мутахассисларни тайёрлаш сифатини кўп жиҳатдан белгилашини 
кўрсатади.  
 
2.Менежмент ахборот тизимларини ташкил этиш хусусиятлари ва 
уларни ривожлантириш. 
Замонавий таълим тизимининг хусусиятларидан бири билимларни 
саралаш, жамғариш, тизимлаштириш ва узатиш жараёнида янги ахборот 
технологияларидан фойдаланиш ҳисобланади.  
 Ахборотлаштириш таълим тизимига икки томонлама таъсир кўрсатишни 
назарда тутади. Бир томондан, бу таълим хизматларини кўрсатишга нисбатан 
бутунлай янгича ёндашувлар. Улар: машғулотларни ўтказиш учун янги 
технологик муҳитни ишлаб чиқиш; ўқув жараёнида профессионал дастурий 
таъминотни қўллаш; янги таълим технологияларини ишлаб чиқишни ўз ичига 
олади. Ўз-ўзидан равшанки, бундай туб ўзгаришлар таълим хизматларини 
ўқув-методик 
материалларни ишлаб 
чиқиш ва янгилаш, 
ўқув жараёнининг 
моддий-техника 
таъминоти 
 
методик 
машғулотлар 
 
ўқув машғулотлари 
устидан назорат олиб 
бориш 
 
Амалиёт методиканинг ривожланиш йўналишлари, шакллари ва усуллари бўлғуси мутахассисларни тайёрлаш сифатини кўп жиҳатдан белгилашини кўрсатади. 2.Менежмент ахборот тизимларини ташкил этиш хусусиятлари ва уларни ривожлантириш. Замонавий таълим тизимининг хусусиятларидан бири билимларни саралаш, жамғариш, тизимлаштириш ва узатиш жараёнида янги ахборот технологияларидан фойдаланиш ҳисобланади. Ахборотлаштириш таълим тизимига икки томонлама таъсир кўрсатишни назарда тутади. Бир томондан, бу таълим хизматларини кўрсатишга нисбатан бутунлай янгича ёндашувлар. Улар: машғулотларни ўтказиш учун янги технологик муҳитни ишлаб чиқиш; ўқув жараёнида профессионал дастурий таъминотни қўллаш; янги таълим технологияларини ишлаб чиқишни ўз ичига олади. Ўз-ўзидан равшанки, бундай туб ўзгаришлар таълим хизматларини ўқув-методик материалларни ишлаб чиқиш ва янгилаш, ўқув жараёнининг моддий-техника таъминоти методик машғулотлар ўқув машғулотлари устидан назорат олиб бориш
 
 
кўрсатиш харажатларини ўзгартиришни ва ўқитувчилар меҳнатига ҳақ тўлаш 
янги иқтисодий механизмини шакллантиришни талаб қилади. Бошқа 
томондан, бу таълимда янги ахборот технологияларини қабул қилишга 
тайёрлик, чунки улар инсон улар билан ишлашга қай даражада тайёр бўлса, 
шу даражада самаралидир.  
Таълим соҳасига ахборот технологияларини жорий этиш асосан қуйидаги 
янги имкониятларни беради: зарурий ўқув ва илмий ахборотни излаш 
вақтининг қисқариши ва улардан фойдаланиш имконияти; янги ўқув ва 
услубий адабиётларни ишлаб чиқишга ўқитувчилар вақтининг қисқариши 
ҳисобига 
янгилаш 
жараёнининг 
жадаллашуви; 
таълим 
олувчиларда 
индивидуал мустақил ишлаш учун қўшимча вақт пайдо бўлиши.  
Таълимда 
ахборот 
технологияларини 
қўллаш 
таълим 
тизимини 
ўзгартириш ва таълим жараёнининг сифатини ошириш вазифаларини ҳал 
қилиш имкониятини беради.  
Таълим жараёнига телекоммуникация воситаларини жорий этиш мазкур 
жараёнга чет эл университетларининг ўқитувчиларини жалб қилиш, 
видеоконференциялар ўтказиш, халқаро таълим лойиҳаларини қўллаб-
қувватлашни таъминлаш имкониятини беради.  
Бугунги кунда Интернет ахборотни сақлаш ва қидириш, ер юзининг 
нариги бурчагидаги ҳамкасблар билан хат ёзишиш, виртуал форум ва 
конференцияларда иштирок этиш имконини берувчи қудратли тизимгина 
эмас, балки алоҳида дунёдир. Айримлар учун Интернет яшаш услубига 
айланган. Ҳар қандай илмий тадқиқот фаолияти жаҳон фани ва техникасининг 
ўрганилаётган соҳадаги энг сўнгги ютуқларини акс эттирувчи кўп сонли 
махсус адабиётларни топиш ва ўрганишни талаб этади. Интернет дунёнинг 
деярли ҳар қандай кутубхонасидан фойдаланиш имкониятини таъминлаб, 
глобал “кутубхона” вазифасини бажаради.  
Интернет тармоғининг яна бир афзаллиги – муайян мавзу бўйича илмий 
конференцияларнинг календарь рўйхатлари билан танишиш имконияти. Аниқ 
кўрсатиш харажатларини ўзгартиришни ва ўқитувчилар меҳнатига ҳақ тўлаш янги иқтисодий механизмини шакллантиришни талаб қилади. Бошқа томондан, бу таълимда янги ахборот технологияларини қабул қилишга тайёрлик, чунки улар инсон улар билан ишлашга қай даражада тайёр бўлса, шу даражада самаралидир. Таълим соҳасига ахборот технологияларини жорий этиш асосан қуйидаги янги имкониятларни беради: зарурий ўқув ва илмий ахборотни излаш вақтининг қисқариши ва улардан фойдаланиш имконияти; янги ўқув ва услубий адабиётларни ишлаб чиқишга ўқитувчилар вақтининг қисқариши ҳисобига янгилаш жараёнининг жадаллашуви; таълим олувчиларда индивидуал мустақил ишлаш учун қўшимча вақт пайдо бўлиши. Таълимда ахборот технологияларини қўллаш таълим тизимини ўзгартириш ва таълим жараёнининг сифатини ошириш вазифаларини ҳал қилиш имкониятини беради. Таълим жараёнига телекоммуникация воситаларини жорий этиш мазкур жараёнга чет эл университетларининг ўқитувчиларини жалб қилиш, видеоконференциялар ўтказиш, халқаро таълим лойиҳаларини қўллаб- қувватлашни таъминлаш имкониятини беради. Бугунги кунда Интернет ахборотни сақлаш ва қидириш, ер юзининг нариги бурчагидаги ҳамкасблар билан хат ёзишиш, виртуал форум ва конференцияларда иштирок этиш имконини берувчи қудратли тизимгина эмас, балки алоҳида дунёдир. Айримлар учун Интернет яшаш услубига айланган. Ҳар қандай илмий тадқиқот фаолияти жаҳон фани ва техникасининг ўрганилаётган соҳадаги энг сўнгги ютуқларини акс эттирувчи кўп сонли махсус адабиётларни топиш ва ўрганишни талаб этади. Интернет дунёнинг деярли ҳар қандай кутубхонасидан фойдаланиш имкониятини таъминлаб, глобал “кутубхона” вазифасини бажаради. Интернет тармоғининг яна бир афзаллиги – муайян мавзу бўйича илмий конференцияларнинг календарь рўйхатлари билан танишиш имконияти. Аниқ
 
 
электрон адресни олгач, конференция дастурини аниқлаш ва маъруза 
тезисларини юбориш мумкин.  
Ахборот технологиялари янги билимларни яратмоқда. Янги билимлар, ўз 
навбатида, янги ахборот технологиялари яратилишига сабаб бўлаётир. Ёш 
авлод амалга жорий этилаётган ахборот технологияларининг афзалликларини 
яхши англайди. Айни шу сабабли замонавий талаблар таълимнинг одатдаги 
стратегиясини қайта кўришни тақозо этади.  
 
3.Мустақил ишлашни ташкил этиш ҳамда унга раҳбарлик қилиш 
методикаси. Ҳозирги шароитда инсоннинг ижодий иқтидори ва мустақил 
ностандарт 
фаолияти 
жамият 
ривожланишининг 
асосий 
ресурсига 
айланмоқда. Айни шу сабабли олий мактаб олдида жамиятимизнинг 
прогрессив ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга қодир 
мутахассисларни тайёрлаш вазифаси турибди. Бу вазифани ҳал қилиш учун 
талабаларнинг билиш фаолиятини янада фаоллаштириш лозим.  
Мустақил ишлаш ўқув жараёнининг муҳим элементларидан бири 
ҳисобланади. Мазкур жараён билим, уқув ва кўникмаларнинг, илмий ва 
техникавий вазифаларни ечиш қобилиятининг шаклланишига имконият 
яратади. Шу туфайли ҳам талаба мустақил ишлашини режалаштириш ва 
ташкиллаштириш олий ўқув юртида талабага таълим беришнинг муҳим 
вазифаси ҳисобланади.  
Талабанинг мустақил иши самарали бўлиши учун қуйидаги шартларни 
бажариш талаб этилади: 
1. аудитория иши ва мустақил иш ҳажмларининг тўғри уйғунлигини 
таъминлаш; 
2. талабанинг аудиториядаги ва аудиториядан ташқаридаги ишини 
методик жиҳатдан тўғри ташкил этиш, талабалар мустақил ишлаш 
зарурлигини тўғри тушуниши; 
3. зарур методик материаллар билан таъминлаш; 
электрон адресни олгач, конференция дастурини аниқлаш ва маъруза тезисларини юбориш мумкин. Ахборот технологиялари янги билимларни яратмоқда. Янги билимлар, ўз навбатида, янги ахборот технологиялари яратилишига сабаб бўлаётир. Ёш авлод амалга жорий этилаётган ахборот технологияларининг афзалликларини яхши англайди. Айни шу сабабли замонавий талаблар таълимнинг одатдаги стратегиясини қайта кўришни тақозо этади. 3.Мустақил ишлашни ташкил этиш ҳамда унга раҳбарлик қилиш методикаси. Ҳозирги шароитда инсоннинг ижодий иқтидори ва мустақил ностандарт фаолияти жамият ривожланишининг асосий ресурсига айланмоқда. Айни шу сабабли олий мактаб олдида жамиятимизнинг прогрессив ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга қодир мутахассисларни тайёрлаш вазифаси турибди. Бу вазифани ҳал қилиш учун талабаларнинг билиш фаолиятини янада фаоллаштириш лозим. Мустақил ишлаш ўқув жараёнининг муҳим элементларидан бири ҳисобланади. Мазкур жараён билим, уқув ва кўникмаларнинг, илмий ва техникавий вазифаларни ечиш қобилиятининг шаклланишига имконият яратади. Шу туфайли ҳам талаба мустақил ишлашини режалаштириш ва ташкиллаштириш олий ўқув юртида талабага таълим беришнинг муҳим вазифаси ҳисобланади. Талабанинг мустақил иши самарали бўлиши учун қуйидаги шартларни бажариш талаб этилади: 1. аудитория иши ва мустақил иш ҳажмларининг тўғри уйғунлигини таъминлаш; 2. талабанинг аудиториядаги ва аудиториядан ташқаридаги ишини методик жиҳатдан тўғри ташкил этиш, талабалар мустақил ишлаш зарурлигини тўғри тушуниши; 3. зарур методик материаллар билан таъминлаш;