Ўқувчи ёшларнинг -маънавий дунёқарашини шакллантиришда музей педагогикасининг ўрни
Yuklangan vaqt
2024-06-09
Yuklab olishlar soni
1
Sahifalar soni
23
Faytl hajmi
126,0 KB
Ilmiybaza.uz
Ўқувчи ёшларнинг -маънавий дунёқарашини шакллантиришда музей
педагогикасининг ўрни
Режа:
1. “Музей” атамаси ва музей хақида тушунча.
2.Туркистондаги илк музейларни ташкил этилишида илмий жамиятлар ва
коллекционерларнинг роли.
3.Туркистонда ташкил этилган илк музейлар фаолияти.
Ilmiybaza.uz
1. “Музей” атамаси ва музей хақида тушунча. “Музей”, мусейон сўзи
инсон маданиятига икки ярим минг йил илгари, яъни антик даврда кириб
келди. Лекин унинг маъноси хозирги музей тушунчасидан анча бошқачароқ
эди.
Қадимги
Юнонистонда
“Мусейон”деб
маъбудалар
шаънига
эъзозланадиган масканларни айтганлар. Бу масканлар табиатнинг гўзал
жойларида, тоғ этакларида, дарё ва кўл бўйларида, боғу-роғларда жойлашган
бўларди. Шунингдек мусейонлар ибодатхона вазифасини хам ўтаган. Юнон
пантеонига тўққизта муза кирган. Шулардан иккитаси, яъни Клио-тарих,
Урания-астрономия маъбудалари бўлиб, қолганлари инсонларга санъат
тақдим этган: Мельпомена-трагедия, Талия- комедия, Терпсихора-рақс,
Эрато-мухаббат қўшииқлари, Каллиопа-эпик шеърият, Полигимия-диний
қўшиқлар, Эвтерпа- лирик шеърият маъбудалари хисобланган. Қадимги
антик Юнонистонда кўпхудолик дини хукм сургани учун хамма нарсани ўз
маъбудаси бўлган. Олдинлари маъбудалар худонинг вакиллари хисобланган.
Кейинчалик илм-фан ва санъатга хомий худолар деган тушунча пайдо
бўлган.
Мусейонларда кўпинча шоирлар, файласуфлар, санъат усталари
йиғилишар, гўзал маъбуда хайкаллари уларга илҳом бағишлар эди. Бу ерда
шеърият кечалари ҳам бўлиб ўтар ва хақиқий адабиёт-шеърият марказига
айланган эди.
Вақт ўтиши билан мусейонлан йўқ бўлиб кетди. “Мусейон” атамаси
“музей”
Машҳур француз музеологи Ж.Базенни таъкидлашича, музейлар тарихини
ёзиш учун иккита нарсани тушинтира олиш керак: биринчиси - музейлар
концепцияси, иккинчиси - замон концепцияси.
Музейлар ўзларининг илк пайдо бўлган кунидан бошлаб ўз замонасини акс
эттирган, ўз замонасининг талаб эхтиёжларини ифода қилган, қисқа қилиб
айтсак замон кўзгуси бўлган.
Ilmiybaza.uz
Ўз илдизига қараб интилиш, ўзини ўзи англаш учун қизиқиш уйғониши,
инсониятга хос бир фазилатдир. Музейларни пайдо бўлишига инсониятдаги
ана шу хусусият энг олий сабаблардан биридир.
Олдинлари фақат маълум бир шахслар учун хизмат қилган музейлар,
аста-секин, оммавийлашиб борди ва жамият маданиятининг ажралмас бир
қисмига айланди.
Ҳозирги кунда “Музей” сўзининг бир қатор тушунчалари мавжуд
бўлиб, маълум даражада бу феноменнинг мураккаблигини англатади. XX аср
инсониятга янги типдаги музейларни тақдим этди. Энди предметларни
нафақат сақлаш ва экспозицияга қўйиш, балки уларга хос атроф-муҳитни,
турли тарихий-маданий жараёнларнинг лавҳаларини, инсон фаолиятининг
турларини кўрсатиш вақти келганлиги англанди. Очиқ осмон остидаги
музейлар пайдо бўлди, уларнинг асосини предметларни анъанавий
коллекцияси эмас, балки ўзининг табиий атроф муҳитида намойиш
этиладиган, халқ турмушини акс эттирувчи меъморий ёдгорликлар ташкил
этди. Шунингдек, асл нусхадаги предметларни эмас, уларнинг копияларини
намойиш этувчи мезейлар ҳам пайдо бўлди.
“Музей” тушунчасининг кўп қирралигига яна бир сабаб, назарий
музейшуносликнинг
ривожланиши
ва
мутахассисларнинг
турли
тадқиқотчилик ёндашуви, ҳамда мақсад вазифаларнинг ҳар хиллигидир.
Сўров характерига эга бўлган нашларда мезейлар асосан илмий-тадқиқот ва
маданий - маърифий муассаса сифатида изоҳланади ва уларнинг ижтимоий
функцияларига мос тарзда комплектлаш, хисобга олиш, сақлов, маданий,
тарихий ёдгорликларни тарғиб этиш ва ўрганиш ишларини олиб боради деб
ёзилган.
Халқаро амалиётда асосан, Музейларнинг Ҳалқаро кенгаши (ИКОМ)
томонидан ишлаб чиқилган қонундан фойдаланилади. Бу эса ўз навбатида
1974 йилги Уставга ҳам киритилган. Ўзгаришалар киритилган ушбу
Уставнинг охирги вариантида (яъни 1995 йил) қуйидагилар таъкидланади:
“Музей - бу доимий, коммерческий бўлмаган муассасадир, у жамият учун
Ilmiybaza.uz
хизмат қилади ва одамлар учун очиқдир. Музей экспонатларни тўплайди,
сақлайди, ўрганади, тарғиб қилади ва экспозицияга қўяди”. Мазкур тушунча
узоқ ривожланиш йўлини босиб ўтди, лекин кўп масалалар ечилмай қолди.
Масалан, ботаника боғлари зоопаркларни ҳам музей деб хисоблаш
мумкинми? Ахир улар табиатнинг флора ва фауна дунёсини коллекцияларига
эга, уларнинг сақланиб қолишини таъминлайди, ўрганади, намоиш қилади,
шу билан бир қаторда омманинг дам олиш борасидаги талабларини
қондиради. Лекин бу коллекциялар табиатнинг ўлик эмас, жонли
намуналардан ташкил топган.
Шунга ўхшаш саволлар туғилганда мутахассисларнинг фикрлари
бўлинади. Бирлари “музей” деб фақат анъанавий типдаги илмий, тарихий ёки
коллекцияларда ўз фаолиятини асослайдиган муассасаларга айтилади деб
хисоблайди. Шунинг учун улар зоология ва ботаника боғлари, кўплаб илмий
музейлар, табиий ва тарихий ёдгорликларни музей деб хисоблашмайди.
Бошқа музейшунослар эса, маданий меросга нисбатан музей харктери ва
ролини кенгроқ изоҳлайдилар. Улар инсон атрофидаги барча табиий,
маданий, ижтимоиий муҳит мезейга хос деб биладилар. Мазкур фикрларни
инобатга олган ҳолда, барча ботаника боғлари, зоопаркларни, табиий ва
тарихий ёдгорликларни ИКОМ ўзига аъзо қилиб олган.
Музей жамиятга хизмат қилиши лозим ва уни ривожлантириши керак деган
фикрларни ҳам мутахассислар бир овоздан маъқулламайдилар. Жамият
қизиқишини
нимадан
иборатлигини
ким
қандай
мезонлар
асосида
белгилайди? Ахир жамиятдаги турли гуруҳларнинг қизиқиши ва талаби бир
хил эмаску. Музейлар ким учун фаолият кўрсатади? Жамият равнақи ва
илмий прогресс унинг ишлаётган олимлари учун ёки кенг омманинг, эстетик
ва таълим талабларини қондириш учунми? Мисол келтирилган зиддиятли
саволлар
турли
мамлакатларнинг
мутахассислари
томонидан
(музейшунослар, файласуфлар, социологлар, тарихчилар, санъатшунослар
ҳам шулар жумласидандир) музей атрофида юз йиллар мабойнида мухокама
қилиниб келинган. Улар шунга гувоҳлик беришадики, музей – бу жуда
Ilmiybaza.uz
мураккаб феномен ва унга бахс музокарасиз ва ҳаммага маълум бўладиган
аниқлик киритиб бўлмайди.
“Музей”
тушунчасининг
талқинига
нисбатан
назарий
музейшуносликда ҳам турлича ёндошилади, лекин кўпчилик тадқиқотчилар
музейнинг бажарадиган функцияларига кўра уни ижтимоиий институт деб
ҳисоблайдилар.
2.Туркистондаги
илк
музейларни
ташкил
этилишида
илмий
жамиятлар ва коллекционерларнинг роли. Туркистондаги музейлар ва
уларнинг хусусиятларини ўрганиш мустақиллик давридаги музейлар
тараққиёти илдизларини аниқлаш, қиёсий таҳлил қилиш ёрдамида музей иши
амалиётидаги ижобий ва салбий томонларни аниқлашга ёрдам беради. Совет
давридаги мутахассислар Туркистон музейлари ва уларнинг фаолиятини
собиқ тузум мафкураси доирасида ёритган бўлса, бугунги кунда аввалги
тарихий жараёнга холис баҳо бериш имконига эга бўлинди. Бу эса совет
даври музейшунослари тажрибаларининг ижобий томонлари рад этилмаган
ҳолда давр ва собиқ мафкура таъсиридан холи, жаҳон андозаларидан келиб
чиққан тарзда танқидий ёндашув асосида тадқиқот олиб боришни
белгилайди.
1876 йил 16 мартдаги «Туркестанские ведомости» газетаси таҳририятининг
Генерал-губернатор
идорасига
расмий
мактубида
газета
муҳаррири
Н.А.Маевнинг Тошкентда музей очиш ҳақидаги баённомаси юборилаётгани
хабар қилинади1. Демак, Россия истилосининг дастлабки ўн йили ўтганидан
сўнг Туркистонда музей ташкил этилиши лозимлиги олимлар томонидан
қайд этилган.
Россия империясининг 1853 йили Оқмачитни босиб олишидан то 1876
йили Қўқон хонлиги тугатилишига қадар уларнинг барча юришларида
олимлар иштирок этиб, турли ҳужжат, қўлёзма, китоб ва бошқа осори-
атиқаларни тўплашган. Генерал-губернатор К.П.Фон Кауфман фармонига
1 ЎзР МДА, И–1-фонд, 16-рўйхат, 965-иш, 4-варақ.
Ilmiybaza.uz
асосан Самарқанд истилосидан сўнг қўлга киритилган халифа Усмон
Қуръони шарқшунос А.Л.Кун ташаббуси билан Петербург оммавий
кутубхонасига жўнатилади. Бухоро амирлигида Музаффарнинг тўнғич ўғли
Абдумалик Тўра бошчилигидаги қўзғалонни бостириш давомида рус ҳарбий
экспедицияси Шаҳрисабз ва Китоб бекларидан 97 та қадимий қўлёзмани
олиб қайтгани маълум2.
Хивага 1873 йилги юриш давомида қўшин таркибида қатнашган
шарқшунос олим А.Л.Кунга (1840–1888) Петербург кутубхонаси ва
музейлари учун илмий аҳамиятга молик ҳамма нарсаларни синчиклаб
текшириш ҳамда тўплаш топширилган эди. Натижада хон кутубхонасидан
300 га яқин қўлёзма-китоблар мусодара қилинган. Хива хонларининг танга
пул зарб қиладиган 200 нусха қолипи, бир қанча муҳр, хоннинг тахти, 172
нусха мўғуллар даври тангалари, қўнғиротлар сулолаларига оид тангалардан
3 нусхадан, кўплаб этнографик буюмларни тўплаб империя пойтахтига
жўнатилган3. Хива усталарининг кандакорлик санъати намунаси бўлган тахт
1874 йил нодир ашёлар тўплами қурол-аслаҳалар палатасига юборилган.
Хивадан олиб кетилган аёллар ва болалар кийимлари, олтин ва кумуш
заргарлик буюмлари, Царское село қўриқхонаси, Петербург бадиий
рағбатлантириш
жамияти
музейи,
Москва
политехника
музейларига
тақсимлаб берилган. Хива хонлигидан таланган қимматбаҳо буюмларнинг
катта қисми Россия Давлат Эрмитажи, Этнография музейларига ҳам олиб
кетилган4.
Қўқон хонлигини тугатиш пайтида (1875–1876) тарих, тиббиёт,
ҳуқуқшунослик ва диний илмларга оид 130 га яқин қўлёзма мусодара
2 Содиқова Н. Маданий ёдгорликлар хазинаси. – Тошкент: Фан, 1981. – Б. 33.; Тарих шоҳидлиги ва сабоқлари
/ Масъул муҳаррир Д.А.Алимова. Тошкент: Шарқ, 2001. – Б. 353-401.
3 Лунин Б.В. Средняя Азия в дореволюционном и советском востоковедении. – Ташкент: Фан, 1966. – С. 114-
120.
4 Тарих шоҳидлиги ва сабоқлари / Масъул муҳаррир Д.А.Алимова. Тошкент: Шарқ, 2001. – Б. 353-401.
Ilmiybaza.uz
қилинади. Бу қўлёзмалар дастлаб Туркистон халқ кутубхонаси, сўнг Россияга
олиб кетилиб, император Халқ кутубхонасига топширилган5.
Республика Марказий Давлат архивидаги ҳужжатлар ичида Туркистон
Генерал-губернатори
Кауфманга
1878
йил
27
октябрда
юборилган
ташаккурнома сақланиб, унда Кавказ ноиби бошқармаси Тошкентдан
юборилган етти яшик этнографик буюмлар олиниб, Тифлис музейига
жойлаштирилгани ҳақида хабар берилади6.
Юқоридаги маълумотлардан кўриниб турибдики, Ўрта Осиёнинг
истило қилиниши давомида тартибли ва уюшган ҳолда коллекциялар
тўплашга асос солинган. Бу жараён расмий тарзда амалга оширилган. Бундан
ташқари Ўрта Осиё халқлари маданиятига оид осори-атиқаларни арзон-
гаровга сотиб олиб, хусусий бойлик орттириш пайида бўлган кишилар ҳам
кам эмасди. Улар қаторида Зарафшон округи бошлиғи генерал А.Абрамов,
Сирдарё вилояти ҳарбий губернатори генерал Н.Головачев, Амударё бўлими
бошлиғи А.Галкин ва бошқалар бўлиб, улар тўплаган коллекциялар ҳам
ушбу даврга оид7.
Рус олимларининг турли коллекциялар тўплаш фаолияти бир томондан
Петербург, Москва музейлари, кутубхоналари, кўргазма заллар захираларини
Ўрта Осиё буюмлари ва қўлёзмалари билан тўлдиришга йўналтирилган
бўлса-да, иккинчи томондан маълум вақт ўтиб, маҳаллий музейлар ташкил
этиш ҳамда илмий жамиятларни ривожлантириш ишига ёрдам берди. Ўз
ишларининг фидойилари бўлган олим, ўлкашунос, шифокор маҳаллий аҳоли
вакиллари билан биргаликда Туркистонда европача тамойилдаги музейлар
тўпламлари, қўлёзмалар коллекцияларини йиғиш, оммавий кутубхоналарни
ташкил этиш ишларини бошладилар.
5 Чабров Г.Н. Накопление сокровищ и культурных ценностей в государствах Средней Азии с древнейших
времен до падения феодальных деспотий // Рукопись. Научный архив Государственного музея истории
Узбекистана. 1957. – 1963. – 126 с.
6 ЎзР МДА, И–1-фонд, 19-рўйхат, 428-иш, 23-варақ.
7 Содиқова Н. Маданий ёдгорликлар хазинаси. – Тошкент: Фан, - 1981. – Б. 34-35.
Ilmiybaza.uz
Тошкентда 1870 йили Туркистон халқ кутубхонасининг ташкил этилиши,
хусусий коллекция тўпловчилари хизмати туфайли қатор қимматбаҳо
буюмлар фан учун асраб қолинди. Халқ кутубхонасида сақланаётган араб,
форс ва туркий қўлёзмалар тавсифи Е.Ф.Каль томонидан 1883 йилда нашр
этилиб, илмий жамоатчиликда катта қизиқиш уйғотди.
Кутубхонанинг қўлёзмалар бўлими 1898 йили Андижон қўзғалонидан
сўнг Дукчи Эшон Муҳаммад Алидан мусодара қилинган асарлар билан
бойитилди8. Профессор В.А.Жуковскийнинг маълумотига кўра, кутубхонада
ислом тарихи, тасаввуф илмига оид 194 та қўлёзма бўлган. Шулардан
кутубхона каталогига 1912 йили 311 таси киритилганлиги шарқшунос
А.А.Семёнов томонидан қайд этилган9.
Қилинган саъй-ҳаракатлар, илмий тадқиқотларнинг аксарият қисми
фидойи олимлар, кичик амалдорларнинг шахсий ташаббуси бўлган. Генерал-
губернаторлик маъмурлари томонидан соҳага жуда кам маблағ ажратилган.
Шарқшунос В.В.Бартольднинг ёзишича, «Ўрта Осиё халқлари қадимги
маданиятини ўрганиш, ёдгорликларни асрашни фойдасизгина эмас, балки
зарарли ҳамдир» деб ҳисобланган10. Зеро, бундай муносабат хориждан келган
сайёҳлар ва маҳаллий антиквар буюмлар тўпловчиларни, ёдгорликлар,
мақбараларни талон-торож қилишларига олиб келади. Жумладан, Шарль
Уийфальфи бошчилигидаги француз илмий экспедицияси Самарқанд
тарихий обидаларининг қоплама кошин намуналаридан етти яшигини олиб
кетган. Мустамлака маъмурларининг эътиборсизлиги туфайли, Г.Вамбери,
8 Зиёдов Ш., Муминов А. Библиотека Дукчи Ишана. В «Манокиб-и Дукчи Ишан» (Аноним жития
Дукчи Ишана – предводителя Андижанского восстания 1898 г.) Перевод с турки, введение и
комментарии Б. М. Бабаджанова. Ташкент–Берн–Алматы: Дайк-Пресс, 2004. – С. 344-385.
9 Семенов А.А. Государственная публичная библиотека и фонды восточных рукописей Узбекистана //
Альманах «Литературный Ташкент». 1945. – С.112-115.; Его же. Среднеазиатские рукописные фонды и
важность их изучения // Материалы первой Всесоюзной Научной конференции Востоковедов в г. Ташкенте.
– Ташкент, 1958. – С. 915.
10 Унинг Шарқ маданий ёдгорликларига бўлган муносабати ҳақида муфассал қаранг: Бартольд В.В. Задачи
русского востоковедения в Туркестане. Сочинения. Т. IX. 1976. – С. 522-533.
Ilmiybaza.uz
В.Франк, Г.Мозер ва бошқалар томонидан кўплаб қимматбаҳо буюм, нодир
қўлёзмалар Европа мамлакатларига олиб кетилди.
Лекин айрим ҳолатларда Ўрта Осиёга мутахассислар келишининг
ижобий жиҳатлари ҳам бўлганлигини таъкидлаш жоиз. Самарқанд меъморий
обидалари билан танишиб қайтган швециялик меъмор Мартин Россия молия
вазири С.Виттега ёзган хатида шаҳардаги меъморчилик ансамблининг жаҳон
маданияти учун улкан аҳамиятини таъкидлаш билан бирга, бу улуғвор
ёдгорликларни муҳофаза қилиш ва ўрганишни ташкил этишни сўрайди.
Натижада 1895 йили бу тадбир учун маълум маблағ ажратилиб, ўлчаш,
чизмалар чизиш, тадқиқот ишлари бошлаб юборилади11. «Гўри Амир»
фотоальбоми ҳам шу даврда нашр этилади12.
Россия
истилосидан
сўнг
илмий
тадқиқот
ишларининг
аксарияти
Туркистоннинг
моддий
бойликларини
ўрганиш,
улардан
рационал
фойдаланишга йўналтирилади. А.П.Федченко, В.В.Докучаев, И.В.Мушкетов
ва бошқаларнинг тупроқшуносликка оид тадқиқотлари Ўрта Осиёда
замонавий илмий фанларга асос солди13.
Музейлар
ташкил
этиш
ташаббускорлари:
А.П.Федченко,
И.В.Мушкетов, В.Ф.Ошанин, В.В.Бартольд ва бошқалар Туркистонни
атрофлича ўрганган илғор рус зиёлилари эди. Уларнинг асарларидан
геология, география, ботаника, зоология, минералогия соҳалари қаторида
нумизматика, тарих, этнографияга оид маълумотлар, қадимий ёдгорликларни
ўрганиш бўйича тадқиқотлар ҳам мавжуд эди. Илмий жамиятлар,
муассасалар ва айрим маҳаллий шахслар ўз тўпламларини Туркистон ўлкаси
минералогияси, зоологияси, нумизматикаси, этнографиясига оид ажойиб ашё
ва буюмлар билан тўлдириб бордилар. Мазкур табиий коллекцияларни
бирлаштириш ва улар асосида музей ташкил этиш масаласи илмий
11 Содиқова Н. Маданий ёдгорликлар хазинаси. – Тошкент: Фан, 1981. – Б. 36.
12 ЎзР МДА, Р–394-фонд, 1-рўйхат, 143-иш, 19-варақ.
13 Лунин Б. Средняя Азия в дореволюционном и советском востоковедении. – Ташкент: Фан, 1965.; Его же.
Средняя Азия в научном наследии отечественных востоковедов: Историографический очерк. – Ташкент,
1979.
Ilmiybaza.uz
жамоатчилик
томонидан кун тартибига
қўйилди. А.П.Федченконинг
Туркистон
генерал
губернаторига
ёзган
ахборотида:
«Туркистонни
муваффақиятли ривожлантириш учун у билан асосли равишда танишиб
чиқиш лозим, музей эса бунинг учун энг яхши воситадир», – деб ёзади14. Бу
масала
1871
йили
табиатшунослик,
антропология
ва
этнография
ҳаваскорлари жамиятининг Туркистон бўлими мажлисида яна кўтарилди.
Ўрта Осиё олимлари илмий жамияти уни бир неча йиллар мобайнида ҳал
қилишни қайта-қайта сўрайди. Ниҳоят, Сирдарё вилояти ҳарбий губернатори
генерал Н.Головачёв 1876 йилнинг 9 январида музейни комплектлаш бўйича
йиғилишга
Н.А.Маев,
В.Ф.Ошанин,
А.И.Вилькинс,
Д.Ю.Южаков
ва
И.И.Краузеларни таклиф этади ҳамда музей очишга қарор қилинади.
2.Туркистонда ташкил этилган илк музейлар фаолияти.
Туркистонда музейлар қурилишининг бошланиши, дастлабки музейлар
ташаббускорлари ва яратувчилари А.П.Федченко, В.Ф. Ошанин, В.В.
Бартольд, И.В. Мушкетов каби тадқиқотчи олимларнинг номи билан боғлик.
Юқорида қайд этилганидек муассасалар, илмий жамиятлар, олимлар,
маҳаллий аҳоли кўп йиллар мобайнида Туркистон ўлкаси зоологияси,
нумизматикаси, минерологияси, этнографиясига оид коллекциялар билан ўз
фондларини тўлдириб борганлар. Вақт ўтиши билан ушбу коллекцияларни
бирлаштириш ва музей ташкил этиш масаласи кўтарилди.
Шу тариқа, 1876 йил Ўрта Осиёда биринчи музей ташкил топди15.
Лекин давлат томонидан бино берилмагани учун, Н.А.Маев ўзининг
ипакчилик мактабидан музей учун икки хона ажратди. Кўп ўтмай, музей
Статистика бўлими ихтиёрига ўтказилади. Музей таъминоти учун йилига 300
сўм ажратилганидан ташқари, баъзи шахсларнинг моддий ёрдамлари ҳам
келиб тушган. Н.А.Маевнинг ёзишича, музей фаолияти учун йилига 1600
сўмлик маблағ талаб этилган16.
14 ЎзР МДА, И–1-фонд, 16-рўйхат, 259-иш, 10-варақ.
15 Туркестанские ведомости, 1876. № 48.
16 Содиқова Н. Маданий ёдгорликлар хазинаси. – Тошкент: Фан, 1981. – Б. 39.
Ilmiybaza.uz
1877 йилнинг январига келиб, музей этнография, ишлаб чиқариш
технологияси, қишлоқ хўжалиги, табиат тарихи ва археология бўйича 1500
дан ортиқ ашёларга, 800 га яқин қадимий тангаларга эга бўлди17. Музей тез
ривожланди. Мазкур экспонатлар асосида этнография-техника, табиат,
тарихий-археология, нумизматика, қишлоқ хўжалиги бўлимлари мавжуд эди.
Экспозиция ўлкамизнинг анъанавий амалий санъати сурат намуналаридан
бошланган бўлиб, Или воҳасида яшаган уйғурларнинг Ғулжадан юборилган
анъанавий кийим-кечаклари ҳам намойиш этилган. Шунингдек, кўргазмага
қурол-яроғлар, мусиқа асбоблари коллекцияси, ҳунарманд тўқимачиларнинг
ипак, жун, пахта толасидан тўқилган газламалари намуналари, Ҳисор
олачаси, Шаҳрисабз баҳромбегиси, Қошғар бозорларида сотиладиган инглиз
газламалари намуналари ҳам қўйилган бўлиб, ундан китобат ва ёзиш
қуролларидан бошлаб, чинни, тунж, лойдан ишланган ҳайкалчалар, маҳаллий
қоғоз ва ипак намуналари, заргарлик буюмлари, тумор каби диний
тасаввурлар билан боғлиқ ашёлар ҳам ўрин олган эди. Табиатшунослик
бўлимида йўлбарс, қўтос тулумлари билан бир қаторда турли-туман ҳашарот,
қушларнинг
коллекцияси,
ўсимликлар
гербарийси
мавжуд
бўлган.
Маъданлар бўлимида Ўрта Осиёнинг турли ҳудудларидан келтирилган
тошкўмир, олтингугурт, туз, нефть, турли тоғ жинслари ва маъданлар, темир,
мис рудалари намуналарини кўриш мумкин эди. Нумизматика бўлимида
милоддан аввалги III асрдан милоднинг IV асрига қадар Юнон-Бақтрия,
Кушонлар, Сосонийлар, ҳинд ҳамда мусулмон тангаларининг энг ноёб
намуналари бўлган. Археология бўлимида Тўйтепа, Шоҳруҳия, Иссиқкўл
районларидан келтирилган меъморий обидаларнинг сирли кошинлари
жойлаштирилган. Қишлоқ хўжалик бўлими турли ўсимликлар уруғлари,
асаларичиликка оид ашёлар, ипакчиликка оид коллекциялар, дендрология
намуналаридан иборат эди18.
17 Туркестанские ведомости, 1877. № 18.
18 Содиқова Н. Маданий ёдгорликлар хазинаси. – Тошкент: Фан, 1981. – Б. 40.
Ilmiybaza.uz
Музей предметлари махсус тўпланмаган бўлса-да, унда қимматбаҳо,
нодир ва ноёб буюмларнинг асл нусхалари мавжуд эди. Мазкур муассасанинг
ташкил этилиши фаннинг турли тармоқларида фойдаланиш мумкин бўлган
хилма-хил коллекцияларни тўплашни давом эттиришга туртки берди.
Натижада экспозицияларни кенгайтириш ва бўлимларни маълум даражада
тартибга солиш учун дастур ишлаб чиқилиб, география, антропология
бўлимлари ажратилди, техника, саноат ва этнография бўлимларига бўлинди.
Музей Низоми ишлаб чиқилиб тасдиқланди. Унда музей ихтисоси вазифаси,
иш кўлами белгилаб берилди19. Дастлаб музейни беш кишидан иборат
назорат комитети бошқарди. Низомга мувофиқ музейга геология, ботаника,
зоология, этнография, археология, нумизматика, саноат ва қишлоқ хўжалиги
бўйича экспонатлар тўплаш ва сақлаш ҳуқуқи берилди. Мазкур Низомда:
«Музей омманинг Ўрта Осиё ўлкаси билан танишуви ва тўпланган
материалларни олимлар ўз соҳалари бўйича ўрганишлари учун очилди», –
дейилган эди20. Лекин музей бу талабга тўлиқ жавоб бера олмас эди, чунки
экспонатларнинг бир-бирига алоқаси йўк, алоҳида коллекциялардан иборат
эди. Низомнинг бу бандидан музей ташкилотчилари, унинг вазифасини
илмий-маънавий муассаса сифатида белгилаганлари кўриниб турибди.
Албатта, ўз даври учун Туркистонда ташкил этилган биринчи музейнинг
аҳамияти катта эди. Ундаги коллекция тўпламлари ва экспозициянинг сифати
ҳамда кўлами йиллар ўтиб ўсиб борди.
Олимларнинг
фикрича,
1876–1880
йиллар
Тошкент
музейи
фаолиятининг муҳим босқичи бўлди. Шу йилларда нумизматика, этнография
бўлимлари бой коллекциялар билан тўлдирилди.
Албатта, мозийга назар солинса, илк музейнинг аҳамияти катта эди. Тошкент
музейи халқнинг Ўрта Осиёдаги янги муассаса сифатида ўзини англашга,
ўтмиш, тарихга ҳурмат туйғуси билан шакллантиришга хизмат қилди. Илғор
фикрли маҳаллий зиёлилар жамоатчиликни қадимий ёдгорликларни асраб-
19 Туркестанские ведомости. 1888. – № 5.
20 ЎзР МДА, И–1-фонд, 16-рўйхат, 359-иш, 32-варақ.
Ilmiybaza.uz
авайлашга, уларни келажак авлодлар учун сақлаб қолиш ҳамда муҳофаза
қилишга маблағ тўплашга даъват этдилар. Вақтли матбуотда тарихий
ёдгорликларнинг ҳолати ҳақида мунтазам мақолалар чоп этила бошланиб,
тарихий топилмалар, хазина изловчилар, музейдаги қизиқарли экспонатлар
билан ўқувчиларни ҳам таништириш бошланди. Маданий ёдгорликларни
муҳофаза қилишда музейларнинг аҳамияти батафсил таҳлил этилди.
Музей коллекцияларининг тез-тез кўчирилиши ҳамда ўғирланиши
натижасида у жиддий зарар кўрса ҳам фидойилар саъй-ҳаракатлари туфайли
фондлар доимий равишда бойитиб борилди. Тошкент музейи 1884 йилга
келиб гербарий, нумизматика тўплами Самарқанд коллекцияларидан
ташқари 3000 та турли буюм-ашёларга эга эди21. Орадан яна икки йил ўтиб,
экспонатлар сони 4000 дан ошиб кетди22.
Россия империясининг «Туркистон ўлкасини бошқариш ҳақидаги Низоми»
1886 йили 16 июлда эълон қилинди. Унга биноан таъсис этилган махсус
қўмитага музей ҳам бўйсунар эди23. Аммо махсус комитет фаолияти 1904
йилнинг октябрида тўхтатилгач, музей бошқаруви бевосита маҳкама
ҳукмдори ихтиёрига ўтди24.
Музей қошида 1906 йили Назорат комитети қайтадан тузилди,
кутубхона ва музей ишларининг янги қонун-қоидалари тасдиқланди,
бюджети бирмунча оширилди. Шу пайтдан эътиборан музей ва кутубхона
учун бино қуриш масаласи кўтарилди. Янги келтирилган қўлёзма, китоб,
коллекция,
экспонатларнинг
кўплиги
бу
ишни
кечиктириб
бўлмас
заруриятлигини кўрсатарди. Мазкур масала юзасидан тайёрланган ахборотда
генерал-губернатор ва маҳкама бошқарувчисининг дала ҳовлиларини сотиш
музей ва кутубхона учун бино қуришнинг ягона имкониятидир деган фикр
билдирилади. Сабаби, ушбу бинолардан кам фойдаланилган, қолаверса
21 Туркестанские ведомости. 1894. – № 1.
22 Сирдарё вилояти обзори. – Тошкент. 1887. – Б. 329-330.
23 Туркестанские ведомости. 1889. – № 54.
24 Туркестанские ведомости. 1904. – № 156.
Ilmiybaza.uz
уларнинг сақланиши учун маълум маблағ сарфланиши рўкач қилинади25.
Туркистон генерал-губернатори кенгаши ушбу тадбирни маъқуллаб, музей
биноси лойиҳаси тузилди. Лойиҳа ва сарф-харажатлар сметаси 1911 йили
бош штаб инженерлик комитети томонидан кўриб чиқилса-да, уларнинг
барчаси қоғозда қолиб кетади.
Тошкент музейи бўлимларининг кенгайиши нотекис, жамғармаларнинг
тўлатилиши илмий асоссиз давом этди. Шунга қарамасдан, музей тарихий
бўлимининг
кейинги тараққиётида 1885 йили тузилган археология
ҳавасмандлари тўгарагининг фаолияти муҳим аҳамият касб этди. Тўгарак
ташкил этган археологик экспедицияларнинг дастлабки археология ва
нумизматика материаллари 1899 йилдан музейга топширила бошланади26.
Тошкент музейининг муваффақиятли фаолияти Туркистон ўлкасидаги бошқа
шаҳарларда ҳам музей ташкил этиш учун йўл очди. Бу борада иккинчи
музейнинг Самарқанд шаҳрида очилиши тўла асосга эга эди, албатта. Сабаби,
бу қадимги шаҳар ўз ёдгорликлари билан нафақат олим ва саёҳатчиларни,
балки жамоатчиликнинг кенг қатламларини ўзига жалб этарди. Самарқандда
ҳаваскор
ўлкашунослар,
ёдгорлик
буюмларини
тўпловчилар,
коллекционерлар ҳам талайгина эди.
Зарафшон округи бошлиғи маҳкамаси (кейинчалик Самарқанд вилояти
ҳарбий губернатори идорасида) археологик қазишмаларда топилган ашё,
қўлёзмалар, инъом этилган буюмлар тўплана борган. Бу борада Зарафшон
округи бошлиғининг археология, нумизматика ва қўлёзмаларни тўплаш,
аниқлаш ва экспозициялаш ҳамда сақлаш бўйича махсус топшириқлар
амалдори М.Н.Ростиславовнинг саъй-ҳаракатлари эътиборга сазовор27. Унинг
таклифи билан 1874 йили махсус ажратилган маблағга қадимги қўлёзма,
25 Туркестанские ведомости. 1907. – № 166.
26 ЎзР МДА, Р–72-фонд, 1-рўйхат, 3-иш, 9-варақ.
27 Упфал Г.Я., Забродин Е.Б. К вопросу о дате возникновения Самаркандского музея / Очерки истории
музейного дела в СССР, вып. У. 11, - М: 1971.
Ilmiybaza.uz
танга-чақалар сотиб олинади. Тўпланган ашё буюмлар ижарага олинган
биноларда сақланган.
Самарқандлик
уста
Мирза
Қосимов
шаҳардаги
меъморий
ёдгорликларнинг сирли қопламлари лавҳаларини тўпловчи коллекциячи
сифатида танилган эди. Жиззах яқинидаги «Темур дарвоза» қоятош
лавҳалари ҳам шу ажойиб рассом ва хаттот томонидан қоғозга кўчирилган.
М.Қосимов Улуғбек мадрасасининг қўлёзма чизмасини ҳам тайёрлаган.
Унинг
расмлари
тўплами
1886
йили
Тошкентдаги
Туркистон
ҳунармандчилик
саноати
кўргазмасида
намойиш
этилиб,
муносиб
тақдирланади28.
Маҳаллий коллекция тўпловчилар орасида самарқандлик Мирза
Абдулла Бухорий ҳам бўлиб, у савдогар ва маҳаллий ипак, жун, ип газлама
буюмлари фабрикасининг хўжайини ҳам эди. Мирза Абдулла 1878 йили
Тошкентда кўргазма ташкил этиб, унда хонатлас, аёллар бош кийимлари
кабилардан иборат коллекциясини намойиш этган29.
Абу Саид Маҳсум – Шайбонийхон мадрасаси мударриси, маҳаллий
ўлкашунос, қадимги буюмлар ҳавасманди ва тўпловчиси бўлган. У моҳир
хаттот бўлиб, Гўри Амир, Шоҳи Зинда даҳмалари ва бошқа меъморий
иншоотлардаги ўқилиши қийин бўлган ёзувлардан нусха кўчирган.
Тўпланган қадимги буюм, танга-чақаларни сақлайдиган махсус стол ва
витриналарни таъмирлаш, зарур жиҳозлар тайёрлаш учун вилоят маъмурияти
маълум миқдорда маблағ ажратади. Тўпланган тангалар 1875 йилнинг
июлида 700 дона бўлса, кутубхонадаги қўлёзма ва китоблар эса 30 тага
етади30. Зарафшон округи маҳкамасида сақланаётган коллекциянинг бир
қисми 1883 йили Тошкент музейига топширилса-да, Самарқанддаги осори-
28 Маев Н.А. «Туркестанская выставка» – Ташкент. 1886. – 7.; Альмеев Р.В. Музеи Узбекистана и социально-
культурные перспективы их развития. Ташкент: Издательско-полиграфический дом имени Гафура Гуляма,
2007. – С. 11.
29 Лунин Б.В. Самаркандский любитель старины Мирза Бухары // Общественные науки в Узбекистане. 1963.
– № 6. – С. 39.
30 Туркестанские ведомости. 1875 г. – № 8.
Ilmiybaza.uz
атиқалар кўпаяверди. Музей очиш ишида вилоят статистика комитети
ходимларининг хизматлари катта бўлиб, улар асосий базани вужудга
келтирдилар.
Самарқанддаги
ёдгорликлар
мажмуаси
Ўрта
Осиёдаги
барча
шарқшунос олим, коллекционер, ўлкашунослар эътиборини тортди. Хусусан,
И.В.Мушкетов Самарқанддаги қабртошлар ҳақида гапирар экан, маҳаллий
бошқарма ҳузуридаги Самарқанд ва унинг атрофидаги ёдгорликлар
мажмуининг ниҳоятда қимматли эканлигини таъкидлайди31.
Асосий музейлар қаторида Тошкентда 1914 йили С.П.Завериннинг
Туркистон моллари намуналарининг савдо музейи Тошкент савдо-саноат
корхонаси очилди. Унинг дастурига қуйидагилар киритилди:
Туркистон ўлкаси Хива, Бухоро, Афғонистон, Хитой ва Монголиянинг савдо
анъаналарини ўрганиш;
Импорт ва экспорт савдо муаммоларининг статистик материалларини
йиғиш;
Туркистон билан савдо-сотиқ алоқаларини олиб борувчи мамлакатларнинг
турли хилдаги молларни қадоқлаш, намуналарини йиғиш;
Молларнинг сифатини текшириш ва солиштириш:
Юкларни суғурта қилиш бўйича маълумотнома бериш;
Ўзларининг намуналари, каталоглари, рўйхатлари, материаллари,
шунингдек молларни сотиш шартлари ва уларнинг кўтара нархлари билан
таништириш;
Молларнинг доимий кўргазмаси ва шунга ўхшаш хизматларни ўз зиммасига
олган..
Мазкур музей баъзи бир сабабларга кўра тез орада ёпилади.
Туркистонда оммавий кутубхона ва оммавий музейларни очилиши
аслида рус мустамлакачиларини Туркистон маънавий бойликларини илмий
асосда ўрганиш, уларни Империя манфаатлари йўлида ўзлаштиришни
31 Мушкентов И.В. Туркестан. Том 1. Санкт-Петербург. 1908. – С. 306.