ЎҚУВЧИЛАРНИНГ ТАЪЛИМИЙ ЮТУҚЛАРИНИ БАҲОЛАШ БЎЙИЧА ХАЛҚАРО ДАСТУР (PISA)
Yuklangan vaqt
2024-05-21
Yuklab olishlar soni
2
Sahifalar soni
7
Faytl hajmi
23,8 KB
Ilmiybaza.uz
ЎҚУВЧИЛАРНИНГ ТАЪЛИМИЙ ЮТУҚЛАРИНИ БАҲОЛАШ БЎЙИЧА
ХАЛҚАРО ДАСТУР (PISA).
Ўқувчиларнинг таълимий ютуқларини баҳолаш бўйича халқаро дастур-
(инглизча - Programme for International Student Assessment, PISA) - дунёнинг барча
давлатларидаги ўқувчиларнинг саводхонлигини баҳолаш ва ушбу билимларини
амалиётда қўллашни билиш даражасини баҳоловчи тестдир. Бу тестлар 3 йилда бир
маротаба ўтказилади. Бунда 15 ёшли ўсмирлар қатнашади.1997 йилда ишлаб
чиқилган. 2000 йилда биринчи маротаба қўлланилган. Бу тестлар Иқтисодий
хамкорлик ва ривожлантириш ташкилоти томонидан консорциумда етакчи халқаро
илмий
ташкилот
билан
миллий
марказлар
иштирокида
ташкилланади.
Консорциумни Австралия
педагогик тадқиқотчилар бирлашмаси
(ACER)
Нидерландия (Голландия) Миллий Педагогик Ўлчовлар (CITO) институти
кўмагида бошқаради, АҚШнинг Педагогик Тест Хизмати (ETS), Япония Таълим
тизимадаги Миллий тадқиқотлар институти (NIER); Ақш Вестат (WESTAT) ва
дунёдаги бошқа нуфузли таълим ташкилотлари ҳамкорликда олиб боради.
Ушбу тадқиқотда Иқтисодий Кўмак ва Ривожлантириш Ташкилотига
кирувчи давлатлар ва шу ташкилот билан хамкорликдаги бошқа давлатлар ҳам
иштирок этади. Бу давлатлар сони тобора кўпайиб бормоқда.
PISA тадқиқотлар мониторинг бўлиб, турли давлатлардаги таълим
тизимидаги ўзгаришларни аниқлаш ҳамда солиштиришга ёрдам беради ва
таълимдаги стратегик ечимларни самарали баҳолаб беради. Бу тадқиқотларнинг
натижалари барча давлатларда жуда катта иштиёқ билан кузатилади. Ушбу
кузатишни Олимпиада ўйинлари билан тенглаштириш мумкин.
PISAда мактабининг билим сифати мониторинги 4 та асосий йўналиш бўйича
ўтказилади: ўқиш саводхонлиги, математик саводхонлиги, табиий фанлар
саводхонлиги ва компьютер саводхонлигидир. 2000-2009 йиллар натижасига кўра
Ilmiybaza.uz
Шарқий Осиё давлатларида Энг яхши ўрта таълим Хитой, Корея, Сингапур ва
Япония давлатларида хисобланади, Европада эса биринчи ўнталик лидерлари
Финляндия ва Нидерландия (Голландия) давлатларидир.
2000 йил.
2000 йилда тестда 32 давлатдан 265000 ўқувчи иштирок этган. Асосий мақсад
– ўқиш ва ўқиганини тушуниш. Тестларнинг 3 дан 2 қисми шу мақсадга қаратилган
эди. Россия Федерацияси ўқиш бўйича 462 балл йиғди (27 ўрин), математикадан -
478 балл, илмий саводхонликдан -460 балл йиғди.
2003 йил.
PISA - 2003 да 43 давлатдан 275000дан ортиқ ўқувчи иштирок этди.Ўқиш
бўйича 543 балл тўплаб Финляндия давлати йўлбошчи бўлди. Россия 442 балл
тўплади, АҚШ -495 балл, Сербия давлати -412 балл.
Математика бўйича Гонконг давлати 550 балл тўплаб, йўлбошчи бўлди,
Россия Федерацияси 468 балл тўплади (32 ўрин), АҚШ -483 балл, Италия -466 балл.
Илмий саводхонлик бўйича Финляндия 549 балл билан йўлбошчи бўлди.
Россия Федерацияси 489 балл, АҚШ -491 балл, Италия -486 балл тўплади.
2006 йил.
2006 йили 57 давлат ичида Россия Федерацияси 440 балл билан 36 ўринда
эди. 556 балл билан Жанубий Корея йўлбошчи бўлди.
Математика бўйича Тайбей давлати 549 балл тўплаб, йўлбошчи бўлди,
Россия Федерацияси 476 балл тўплади, АҚШ -468 балл, Исроил давлати -442 балл.
Илмий саводхонлик бўйича Финляндия 563 балл билан йўлбошчи бўлди.
Россия Федерацияси 479 балл, АҚШ -489 балл, Италияда-475 балл.
2009 йил.
Ilmiybaza.uz
2009 йили 74 давлат иштирок этган. Россия Федерацияси 459 балл билан 42
ўринда бўлиб, 2006 йилга нисбатан натижани яхшилади. 556 балл билан Хитойнинг
Шанхай шаҳри йўлбошчи бўлди. PISA - 2009 рейтингида Россия давлати Сербия ва
Болгария давлатидан бир поғона юқори, Турция ва Бирлашган Араб
Амирликларидан эса бир поғона паст ўринга эга бўлди.
Математика бўйича Россия Федерацияси 468 балл билан 38 ўринни эгалаган
бўлса, илмий саводхонлик бўйича эса 478 балл (39 ўрин) йиғди.
Грузия давлати ўқиш бўйича 374 балл (67 ўрин), математика бўйича-379 балл
(65 ўрин), илмий саводхонлик бўйича 373 балл (69 ўрин) тўплади.
2012 йил.
2012 йили PISAда 65 давлат иштирок этди. Улардан 34 нафари Иқтисодий
хамкорлик ва ривожлантириш ташкилотидан. Биринчи бор оммавий тест ва
баҳолаш жараёнига ўқувчиларга дастлаб берилган топшириқлар қаторига янги
турдаги топшириқлар, таклифлар киритилди: янги объектни текширишни талаб
қилувчи интерактив муаммолар, вертуал мосламалар (МР3 – плеер, кондиционер)
ва объектив қонуниятларга асосланган жавоблар.
Ilmiybaza.uz
Мактаб математика ва табиий фанлар таълим сифатининг
Халқаро мониторинги (TIMSS)
Мактаб математика ва табиий фанлар таълим сифатининг Халқаро
мониторинги (инглизча – TIMSS – Trends in Mathematics and Science Study) - бу
дастур билим ютуқларини баҳолаш халқаро уюшмаси томонидан ташкилланган
(IEA). Ушбу тадқиқот бошланғич таълимнинг 4-синф ўқувчилари ва 8-синф
ўқувчиларини турли давлатларда математика ва табиий фанлар билимларининг
даражаси ва сифатини солиштиришга хамда миллий таълим тизимидаги фарқларни
аниқлашга кўмаклашади.
Ушбу татқиқот 4 йилда бир марта ўтказилади. Шу кунга қадар 6 марта
ўтказилди. 1995, 1999, 2003, 2007, 2011 ва 2015 йилларда.
1995 йилдан 3 маротаба (охиргиси 2015 йилда) мактаб битирувчиларининг
(Россияда 11-синф, АҚШда -12-синф) ютуқларини аниқлашни ўз ичига олган холда
кенгайтирилган тадқиқот ишлари (Advanced TIMSS) олиб борилди.
TIMSS тадқиқотлари бўйича қисқача маълумот
TIMSS халқаро тадқиқотининг асосий вазифаси мактабнинг математика ва
табиий фанлар таълими сифатига солиштирма баҳо бериш. Ҳар 4 йил давомида 4-
ва 8-синф ўқувчиларининг таълим ютуқларига баҳо бериб борилади ва шу билан
бирга, нафақат уларининг билим ва кўникмаси, балки уларнинг ушбу фанларга
бўлган
муносабати,
қизиқиши,
хамда
таълимга
бўлган
мотивациясини
солиширишга имкон беради. Тадқиқотнинг асосий режаси: 4 йил давомида 4-синф
ўқувчиси 8-синфга етгунга қадар унинг математика ва табий фанлар билимининг
натижалари кузатиб борилади. Шу йўсинда мактабнинг бошланғич ва юқори синф
ўқувчиларининг билим ютуқларининг мониторинги амалга оширилади.
Тақдқиқот ўтказувчи давлатларда мактабда математика ва табиий фанлар
таълимнинг мазмун моҳияти ва ўқув жараёни, таълим муассасаси, ўқитувчилар,
ўқувчилар, уларнинг оилалари билан боғлиқ омиллар қўшимча ўрганилади.
Ilmiybaza.uz
Халқаро тестга қўшимча бўлиб тадқиқотда иштирок этувчи мактаб маъмурияти,
ўқувчилар ва ўқитувчилар сўровномадан ўтказилади. Олинган маълумотлар тест
натижаларига яъни ўқувчиларнинг билимига таъсир этувчи омилларни аниқлашга,
тадқиқотда иштирок этувчи давлатларнинг математика ва табиий фанларнинг
ҳолатини кўрсатиб беришга ёрдам беради.
Ушбу тадқиқотни олиб боришда ва мажмуа ишланмасида дунёнинг кўплаб
илмий тадқиқот марказлари ва профессионал ташкилотлар иштирок этади. Таълим
соҳасидаги тест хизматлари: (ETS- Educational Testing Service США), Канаданинг
статистик маркази (Statistics Canada), таълим ютуқларини баҳолаш халқаро
ассоциациясининг Секретариати (IEA, Нидерланд(голландлар)лар), таълим
ютуқларини баҳолаш халқаро ассоциациясининг маълумотлар маркази (DPC IEA –
Data ProcessingCenter IEA, Германия) ва ҳоказо. Турли давлат мутахассисларининг
координациясини кучайтириш учун дунёнинг етук мутахассисларидан иборат
бўлган маслаҳат қўмиталари ташкил этилди. Ҳозирги тадқиқот координацияси
Бoстон коллежида халқаро координация маркази томонидан амалга оширилган.
(ISC – International Study Center, Boston College США)
Россияда ушбу тадқиқот (таълим сифатини баҳолаш маркази) Россия таълим
академиясининг фан, таълим моҳияти ва услуби институти хамда фан ва таълим
вазирлиги ва регионларнинг таълим бошқарув органлари томонидан амалга
оширилади.
Тадқиқотнинг таснифи
TIMSS тадқиқотини ишланмасига асос қилиб махсус хужжат олинган
“TIMSS Assessment Frameworks and Specifications”, унда ушбу йўналишларга
умумий ёндашган холда математика ва табиий фанларга тест ва тест
топшириқларига тушунча берилган, шунингдек ўқувчи топшириқни бажараётганда
ўрганиш фаолиятининг барча турлари намойиш этилади, сўровнома давомида
олинаётган маълумотлар ўқувчига, ўқитувчига ва таълим муассасига берилган
тарифларнинг санаб ўтилган турлари ва топшириқлари кўрсатилади.
Ilmiybaza.uz
Халқаро TIMSS тадқиқоти ўз ичига қуйидагиларни олади:
-Тест ютуқлари
-Сўровномалар
-Услубий таъминланганлиги
-Дастур таъминоти
Халқаро тестлар қуйидаги омиллар орқали ишлаб чиқилади:
Текширилаётган ишлар ва таълим турларининг мослиги
Лойихада иштирок этган давлатларнинг халқаро тестларига мослиги
Тестларнинг бир-бирига боғлиқлигининг таъминоти.
Текширилаётган ишларнинг йўналишлар бўйича моҳияти
Тестларнинг ўқувчи ёшига мослиги
Оммавий тадқиқотнинг қўйилган талабларга мослиги.
Йўналишлар бўйича ҳар бир вариантга баҳолаш учун математика ва табиий
фанлардан саволлар киритилган. Турли типдаги топшириқлар қўлланилади (қисқа,
тўлиқ ва мукаммал жавобларни, амалий топшириқларнинг жавобларини танлаган
ҳолда).
4- ва 8-синф ўқувчиларини математика ва табиий фанлардан баҳолашда тест
топшириқларнинг назариясидан фойдаланилади (инглизча, русча). Ушбу назария
чекланган миқдорда 60-70 тадан топшириқларни ўз ичига олиб, ҳар бир давлатдан
иштирок
этган
ўқувчининг,
ўқитувчининг
ва
таълим
муассасасининг
кўрсаткичларини (сўровномага асосан) аниқлаб беради.
Математика ва табиий фанлар натижалари 4- ва 8-синфларда алоҳида
ўрганилади ва таҳлил қилинади. Статистик ўрганишлар натижасида ҳар бир
ўқувчини 1000 баллик шкала бўйича баҳолаб, математика ва табиий фанларга
алоҳида баллар берилади.
Ilmiybaza.uz
1995 йилда халқаро шкалалар 4- ва 8-синфларда ўрнатилган. Бунда
тадқиқотда иштирок этган давлатларнинг ўртача бали 500 балл деб ҳисобга
олинган. Кейинги тадқиқот натижалари 1995 йилги шкала бўйича ўрнатилмоқда,
бу натижаларни солиштиришга ва уларнинг ўзгариш тенденцияларини аниқлашга
ёрдам беради.